logo

Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

258.5 KB
Ў қувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари Таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол талаблари асосида шакллантириш вазифалар и ни амалга ошириш, мактаб кутубхона ларидаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қи лиш ишларини нг самара дорлигини оширишни талаб этади. Таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни талаб этади. Ана шу тизимнинг марказий қисмларидн бири - мактаб кутубхонасининг Китоб фондидир. Мактаб кутубхонасининг китоб фонди асосан дарсликлар ва фаннинг турли соҳаларига оид нашрлар , ўқитувчилар учун методик адабиётлар ҳамда бадиий асарлардан ташкил топади. Китоб фондига ўқ ув дастурлари бўйича синфдан ташқари ўқи ш учун адабиётлар, мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоа учун вақтли матбуот нашрлари, ижтимоий-сиёсий, илмий-педагогик ва алоҳида фанларни ўқитиш методларига оид адабиётлар ҳам киради. Бу эса китоб фондида универсал ёки бошқача қилиб айтганда , барча фан тармоқларига оид асарлар бўлишини талаб этади. Китоб фонди ўқувчиларга тўлақонли таълим- тарбия беришнинг барча йўналишлар и : ақлий, ахлоқий, ватанпарварлик, меҳнат, эстетик, жисмоний таълим-тарбия ҳамда касбга йўналтиришга оид адабиётлардан ҳам иборат бўлади. Кутубхона фондининг асосини китоб ташкил этиши лозим. Китоблар - мактаб кутубхонасининг асосий иш мазмунини бажаришга хизмат қилувчи нашрлардир. Уларга мактаб нинг ўқув дастури б ў йича ва синфдан ташқари ўрганилиши шарт бўлган бадиий асарлар ва дастурга киритилмаган классиклар ҳамда машҳур замонавий ёзувчиларнинг асарларини киритиш м умкин. Шу билан бир қаторда, ижтимоий-сиёсий, табиатшуносликка оид илмий-оммабоп адабиётлар, техника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва соўлиқни сақлаш, санъат, фалсафа, жисмоний тарбия ва спорт, адабиётшунослик, педагогика, фан соҳалари бўйича методик адабиётлар киритилиши керак. Шунингдек, мактаб кутубхонасининг китоб фондига ўқувчиларнинг ўқув вазифаларини бажариши ҳамда педагогларнинг дарсга тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган луғатлар, маълумотлар, энциклопедик асарлар ва турли библиографик нашрлар киритилиши зарур. Албатта, ўқув дастурига кирмаган адабиётлар, яъни маълумотномалар, энциклопедиялар камроқ нусхада олинади, чунки улар учун маблағ ажратиш имконияти муайян даражада чекланганлигини ҳам эътибордан соқит қилмаслик зарур. Маълумки, мактаб кутубхонаси фондининг таркиби ва нашрларнинг нусхаси мактабда таълим қайси тилда амалга оширилиши, қандай хорижий тилларнинг ўргатилиши, ўқувчи ва педагогик жамоанинг таркиби, миллий хусусиятлари, ҳар бир мактабнинг ўз олдига қўйган вазифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Мактаб кутубхона ларининг ҳар бирида муста қ ил республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳ аётига оид адабиётлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов асарлари, давлат тамғасимиллий байроғимад ҳ ияси мазмуни ни очиб берувчи, республика сиёсати, и қ тисоди ва маданиятига оид адаби ётлар б ў лиши зарур. Аниқланган маълумотлар шундан далолат берадики, бугунги кунда мактаб кутубхона лар и фондида асосий ў ринни бадиий асарлар эгалла б Келмоқда. Маълумки, бадиий асарлар инсонни ҳар томонлама ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Бадиий асарлар мазмуни Ўзбек ва жаҳон классиклари асарлари, халқ оўзаки ижоди, ҳозирги замон машҳур ёзувчиларининг асарлари, шеърий тўпламлар, илмий-фантастик ва саргузашт, географик кашфиётлар ҳақидаги ада биётлар, табиат ва унга 2 муҳаббат, ҳайвонот дунёси, болалар ва ўсмирлар ҳаёти ҳақидаги адабиётлардан ташкил топиши зарур. Бадиий асарлар, асосан, “Мактаб кутубхонаси”, “Жаҳон болалар адабиёти кутубхонаси”, “Халқ китоблари”, “Ажойиб кишилар ҳаёти” каби туркумларда чиққан нашрлардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ўқ увчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда табиий-илмий адабиётларнинг аҳамияти каттад ир. Ўқ увчиларда фан асослари, унинг тарихи, табиатшунос олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги адабиёт лар катта қизиқиш yйғотди. Кутубхона фондида юқоридаги масалалар бўйича илмий- оммабоп адабиётлар ҳамда машҳур фан-арбоблари ҳақидаги нашрлар бўлишига катта эътибор берилиши лозим. Бундай адабиётлар Ўзбек тилида камроқ чоп этилганлиги сабабли рус тилида чоп этилган асарлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўқ увчиларнинг умумтехникавий дунёқарашини кенгайтириш учун кутубхона фондида техникага доир адабиётлар ҳам тўпланиши мақсад га мувофиқдир. Шу боисдан ҳам болаларнинг техник ижодкорлигини ўстиришга ёрдам берувчи адабиётларга эътибор қ аратиш лозим. Бу адабиётлар жумласи га ёш математиклар учун адабиётлар, тупр оқ , ўсимликлар ва дарахтларни ўстириш, ҳайвонларни боқиш ва бошқалар ҳақидаги нашрлар киради. Тасвирий санъат, мусиқа, меъморчилик, театр, кино, фотография, актёрлар ва санъаткорлар ҳаёти ва ижоди, шунингдек, урф-одатлар, анъаналар, қадриятларимизни тиклаш ҳақидаги асарлар ўқувчиларда бадиий эстетик дидни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мактаб кутубхонаси фондини шундай асарлар билан бойитиш лозим . Мактаб кутубхона с и фондини шакллант и риш, адабиётлар танлашда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, яъни бошланғич синфлар I - IV , умумий ўрта таълим тизимининг ўрта бўғини V - I Х ва юқори Х-Х I синф ўқ у вчилари ҳамда ўқитувчилар учун табақалаштирилган китоб ф онди ни яратиш муҳим педагогик аҳамиятга эга. Ҳозирги шароитда мактаб кутубхоналари ф онди ни нг соҳалар бўйича 3 таркиби, ўқувчиларни китоб билан таъминланиш меъёри қандай бўлиши керак? деган савол кўпчилик кутубхоначилар ва ўқитувчиларни қизиқтирмоқда. Бунга аниқ меъёрлар ни кўрсатиш н инг иложи йўқ, чунки мактаб кутубхонаси фондининг таркиби шу мактаб жойлашган минтақа (шаҳар ёки қишлоқда эканлиги), мактаб тури, таълим қайси тилда амалга оширилиши ва бошқа бир қатор шароитларга боғлиқдир. Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда амалга оширилган илмий тадқиқотлар хулос а лари, амалий тавсияларга асосланиб, мактаб кутубхонаси фонди ихтисослашган таркибининг қуйидаги намунавий кўринишини тавсия этамиз. 4-жадвал Мактаб кутубхонаси фондининг мазмун жиҳатдан таркиби ¹ ФАН СОҲАЛАРИ Мавжуд адабиётларнинг умумий фондга нисбатан фоиз кўрсаткичи 1. Ижтимоий фанлар 8-10 2. Бадиий адабиётлар 58-60 3. Табиий фанлар 5-6 4. Техника фанлари 3-4 5. Қишлоқ хўжалигига оид адабиётлар 0,5-1 6. Соўлиқни сақлаш. Медицина 1,5-2 7. Санъат 1,5-2 8. Маданият 2-3 9. Педагогика фанлари. Методик адабиётлар 7-8 10. Жисмоний тарбия ва спорт 0,5-1 11. Фалсафа (мантиқ, этиКа, эстетика) 0,5-1 12. Универсал мазмунли адабиётлар (Библиографик қўлланмалар, маълумотнома нашрлар, луғатлар, энциклопедиялар ва ҳоказо) 1,5-2 С оҳага оид кўрсаткичларнинг китобхонлар талабига мутаносиб бўлиши соҳалар бўй и ча китоб тақсимотининг мактаб кутубхонаси китоб фондига мос келиши ёки кўпроқ бўлиши билан белгиланади. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг адабиётлар билан таьминланиши кутубхонанинг аниқ имкониятларидан келиб чиқ қ ан ҳолда ҳамда китоб фондидан фаол фойдаланиши орқали амалга оширилади. Болалар учун чоп этилган адабиётлар ҳажмини эътиборга олганда ҳозирги кунд а ҳар бир ўқувчига 20 та 4 адабиёт тўғри келиши (дарсликлардан ташқари) нисбатан яхши кўрсаткич ҳисобланади. Китоб ва бошқа ҳужжатларнинг мутаносиб (оптимал) нусхаси қандай бўлиши ҳақида бугунги кунга қадар илмий асосда ишлаб чиқилган аниқ тавсиялар мавжуд эмас. Лекин мўлжал сифатида кейинги йилларда қилинган ишларга асосланиб қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: Ўқув дастури талаблари бўйича ўрганиладиган бадиий асарлар: ҳар 2 ўқувчига 1 китоб; синфдан ташқари ўқиш учун адабиётлар: I - IV синфлар учун 8 ўқувчига 1 китоб, V - I Х синфлар учун 5 ўқувчига 1 китоб. Шунингдек , тарих ва ижтимоий фанлар бўй и ча қўшимча адабиётлар: 5 ўқувчига 1 китоб; география, биология, физика ўқув фанлари бўйича қў шимча адабиётлар 1 0 ўқувчига 1 китоб; факультатив дарслар учун ўқув қўлланмалари 15 нусхадан кам бўлмаслиги ёки дарсга қ атновчи ҳар бир ўқувчи учун 1 та китоб тўғри келиши керак. Турли хил луғатлар: инглизча- Ўзбекча, немисча- Ўзбекча, русча- Ўзбекча ва ҳоказолар 2 та ўқувчига 1 китоб тўғри келишини мўлжаллаш лозим. Албатта, юқоридаги тавсияларни ҳар бир мактаб кутубхоначиси ёки шу соҳа бўйича масъул ходимлар ўзларининг тасарруфларида бўлган мактабларнинг имкониятлари, қайси соҳаларга ихтисослашганлиги, таълим қайси тилда амалга оширилиши ва бошқа бир қанча омилларни эътиборга олган ҳолда ҳар бир мактаб кутубхона с и учун кутубхона фондини муста қи л, ишга ижодий ёндашган ҳолда амалга оширишлари лозим. Мактаб кутубхонасининг иш фаолиятида вақтли матбуот асарлари фонди ҳам катта аҳамиятга эгадир. Мамлакатимиз ва чет эллардаги янгиликлар, ижтимой-сиёсий ўзгаришлар, муҳим воқеа ва ҳодисалар кундалик ижтимоий-сиёсий газета ва журналларда қайд этиб борилса, илм- фан ютуқлари, педагогика ва халқ таълими соҳасидаги илмий изланишлар, кашфиёт ва янгиликлар, илғор иш тажрибалари, янги бадиий асарлар илмий- омм а боп, услубий газета ва журналларда чоп этилади. Шунинг учун мактаб кутубхонаси фонди ўз имкониятлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳ олда газета ва журналларга обуна бўладилар. Ўқувчилар учун республикамизда 5 чоп этиладиган “/унча”, “Гулхан”, “Тонг юлдузи”, “ Туркистон”, “Ёшл ик”, «Китоб дунёси» каби газета ва журналлар, “Шарқ юлдузи” каби ижтимоий сиёсий ва бадиий журналлар ҳамда ўқитувчилар учун “Халқ таълими”, “Бошланғичтаълим”,“Узлуксиз таълим”, “Мактаб ва ҳаёт” каби журналлар кутубхонада бўл и ши зарур деб ўйла й миз . Мактаб кутубхонасининг китоб фонди тарғиботида кутубхонанинг маълумотнома-библиография аппарати муҳ и м аҳамиятга эга. Маълумотнома- библиография аппарати таркибига каталог ва картотекалар тизими, маълумотнома-библиография фонди, бажарилган маълумотномалар картотекаси киради. Лекин республикамиз мактаб кутубхоналарининг барчасида каталог ва картотекалар тизими мавжуд эмас. Мактаб кутубхонасида қуйидаги каталог ва картотекалар бўлиши зарур: 1. Кутубхонада бутун китоб фонди учун алфавит каталог бўлиши; 2. Уч қисмдан иборат тизимли каталог – бошланғич- I - IV , V - IX ва Х-Х I синф ўқувчилари учун ўқув ҳамда бадиий адабиётлар ҳамда ўқитувчилар учун пед аг огик ва методик адабиётлар каталоги бўлиши ; 3. I - IV синф ўқувчи л ари учун расмли, кўп мавзули картотекалар бўлиши; 4. Газета ва журнал мақолалари умумий картотекаси. 5. Мавзули картотекалар. 6. Алоҳида синфлар учун тавсия қилинган адабиётлар рўйхатлари. Шу билан бир қаторда мактаб кутубхонасида маълумот берувчи нашрлар: энциклопедиялар, ҳар х ил луғатлар, библиографик қўлланмалар ҳам бўл и ши керак. Бу турдаги адабиётлардан ўқувчилар ҳам, педагоглар ҳам фойдаланадилар. Мактаб кутубхоначиси эса педагогларнинг касбига оид ва ўқувчиларнинг адабиётга бўлган эҳтиёжларини қондиришда маълумот - библиография аппар а тидан фой д аланади. Мактаб кутубхонаси фондини тарғиб қилишнинг оммавий шакл ва методлари фақат кутубхонанинг иш фаолиятигина эмас, балки мактаб таълим-тарбия жараёнининг бир қис м и сифатида кўпгина ўқув муассасалари амалиётида қўлланилаётганлиги кузатишларимиз натижасида аён бўлди. 6 Мактаб кутубхонасидаги оммавий тадбирларнинг самарадорлиги ўқ увчи-китобхонларнинг ёш хусусиятларини ҳи собга олган ҳолда адабиётлар тарғиботининг оммавий турларини танлай билишни тақозо этади. Танланган оммавий тадбирлар эса кутубхоначи ва ўқ и тувчилар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида амалга оширилади. Мактаб кутубхонаси томонидан ташкил қилинадиган адабиётлар тарғиботи оммавий шаклларининг асосий мақсади ўқувчиларда бирор бир фан соҳасига ёки мавзуга қизиқишни шакллантириш ва уни изчил такомиллаштири б бори шга қаратилади. Оммавий таълим-тарбия шакллари ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ин с онпарварлик фазилатларини таркиб топтириш йўли билан ёшларни Баркамолликка онгли сафарбар этишдан иборатдир. Оммавий т адбирлар ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларни мустақил равишда билим олишга ўргатишда м уҳим аҳамият касб этади. Оммавий тадбирларнинг асосий шакллари - ово з чиқариб ўқишлар, китоблар кўргазмаси, адабий ўйинлар, китобхонлар конференцияси, китобларни таҳлил қилиш, янги китоблар муҳокамаси, китоблар ҳафталиги ва бошқалардир. Овоз чиқариб ўқиш усули бошланғич синф ўқувчилари ўртас ида қўлланганда кутилган самара беради. Бу тадбир ўқ у вчиларнинг мустақил ўқиш жараёнида эътибордан четда қолган ҳолатларни илўашларига имкон беради. Бу ўқувчиларнинг воқеа-ҳодисаларни идрок этиш жараёнини жадаллаштиради . Кутубхоначи ёки ўқитувчи матнни овоз чи қ ариб ўқиётганида а с ар матни болаларга қандай таъсир этаётганини кузатиши ва аниқ ҳис қилиши, ўқилаётган адабиётдаги материалларни нг ўқувчи л арга таъсир этиши, уларнинг ҳиссиётларини ифода уйғотишга эришиши лозим. Овоз чиқариб ўқишлар мунтазам рави ш да ҳафтанинг бе л гиланга н кун и ва соат и да ў ткази л и ши у нинг самар а дор л и гини оширади. Кутубхоначи ўқитувчи билан ҳамкорликда ўқувчиларга ово з чиқариб ўқиган ки тоблари ю засидан гуруҳли суҳбатлар ўтказиши мумкин. Бунда 7 кўпроқ болаларнинг ҳис-туйғуси , олинган таассурот ва кечинмаларига с уя ни ш, насиҳатгўйликдан имкони борича қочиш керак. Бундай оммавий тадбирларнинг самарали ўтиши кўп жиҳатдан кутубхоначи ҳамда ўқитувчининг маҳорати ва танлаган асарининг таъсирчанлик кучига боғлиқдир. Оммавий таъсир кўрсатишнинг муҳим шаклларидан бири адабий ўйинлардир. Адабий ўйинлар мактаб кутуб х онасида кутубхоначи, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигида ўтказиладиган оммавий тадбирлардан бири бўлиб, улар ўқувчиларнинг ўз вақтлари ни ф о йда ли , самарали ва мароқли ўтказиш ларига ёрдам бера ди . Уларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашади. Адабий ўйинларга тайёрланиш жараёнида ўқувчиларнинг китобхонлик кўникмалари фаоллашади. Уларни бадиий, илмий адабиётлар, турли луғатлар, маълумотнома нашрлардан фойдалан иш , қизиқарли с аволлар, топишмоқлар ўй л аб топишга ўргатади. Ўқу вч и л ар китоб ёрдамида мустақил билим оладилар, ўзларига топширилган вазифаларни аниқ ва ўз вақтида бажариш, иштирок этаётган гуруҳ олдидаги масъулиятларини ҳис этишга ўрганади. Адабий ўйинлар ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаси , бадиий-эстетик дидларини оширади. Уларни нг билим доира лар и, му ш оҳа даларини кенгайтиради, мулоҳазали фикр юритишга ўргатади. “Бу фикр к им ники ?”, “Бу қаердан олинди?”, “Биласизми?” каби адабий ўй и нлар ўтказиш шубҳасиз яхши самара беради. Юқори синфларда эса ўқув фанлари бўйича викториналар, ўткир зеҳнлилар, топишмоқлар ва ҳоказо шаклларда адабий ўйинлар ўтказиш таълим-тарбия жараёнининг сифатига бевосита таъсир кўрсатади. Мактаб кутубхонасида ўтказиладиган оммавий тадбир турларидан яна бири китобхон л ар конференциясидир. Бу тадбир, асосан юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Барча китобхонлар к о нференциясининг асоси й ма қ сади ҳ ам ўқувчи- китобхонларнинг ўқиган китобларини чуқур таҳлил қила олиш қо билиятини мустаҳкамлашдан иборатдир. Шу билан бир қаторда бу тадбир ўқувчиларда китобга нисбатан жиддий муносабатни 8 шакллан тиради , у л арни нг асар юзасидан жамоавий фикрларини қарор топтиради. Китобхонлар конференциялари фан-техника, маданият, санъатга оид маълум бир муаммо, мавзу ёки бирор-бир ёзувчининг асарига баўишлаб ўтказилиши мумкин. Кутубхоначи ва ўқитувчи бу тадбирни ўтказиш учун жиддий тайёргарлик кўриши лози м . Тайёргарлик жараёнида ўқувчилар синф раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Мактаб кутубхоначиси ташкилотчи раҳбар сифатида барча ишларни: конференция мавзуси, муҳокама қилинадиган саволларни бир-икки ой олдин белгилаб, режалаштирилаётган тадбир режасини ту з иб чи қ ади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган конференциянинг мавзуси долзарб бўлиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва мактабнинг таълим-тарбиявий вазифаларига мос бўлиши керак. Мактабдаги умумий китобхонлар конференцияларидан фарқли тарзда кутубхонада ҳам ўқувчилар иштирокида китобхонлик муаммоларига баўишлаб махсус китобхонлар конференцияларини ҳам ташкл этиш мумкн. Мактаб кутубхонаси томонидан ўтказиладиган китобхонлар конференцияси муаммоли ва ҳисобот тарзда бўлиши мумкин. Китобхонлик муаммосига бағишланган конференцияларнинг мазмуни ижтимоий-сиёсий воқеалар, илмий ва маданий ҳаётдаги янгиликларга боғлиқ бўлади. Бундай конференциялар юқори синф ўқувчиларининг қизиқишларини ў рганиш асосида ташкил қилинади. Бунда уларнинг китобхонлик даражаси эътиборга олинади. Ҳисобот конференциясини “Биз йил давомида қандай китобларни ўқ и дик” деган мавзуда ўтказиш мумкин. Китобхонлар конференциялари мактаб кутубхонасида ўтказиладиган оммавий тадбирларнинг энг мураккаб турларидан биридир. Шунинг учун китобхонлар конференцияларига долзарб мавзуларни танлаб, уни жиддий тайёргарлик кўргандан сўнг ўтказиш талаб этилади. Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг яна бир шакли бадиий асар таҳлили бўлиб, бунда долзарб масалага бағишланган 9 адабиётлар ҳақида ўқувчиларга маълумот беришдан иборатдир. Таҳлиллар тавсия ҳамда ахборот характерига эга бўлади. Бадиий асар таҳлилини тайёрлашда ўқувчиларнинг ёши, қизиқиши ҳисобга олинади. Таҳлил учун адабиётлар сонини белгилашда мавзунинг кенглиги, кутубхона фондидаги мавжуд адабиёт л ар ҳажми, албатта, ҳисобга олинади. Таҳлил учун 5тадан 12 та г ача адабиёт танланиб, тадбир 20-25 дақиқага мўлжалланиши керак. Бадиий адабиётлар таҳлили мустақил, педагогик иш шакли ҳисобланиб, кўпинча китоб кўргазмалари олдидан адабий кечалар , китоб муҳокамалари каби тадбирлар билан биргаликда амалга оширилади. Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда китоблар муҳокамалари ҳам алоҳида ўрин тутади. Китоблар муҳокамасини V - IX ҳамда X - XI синф ўқувчилари билан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Китоблар муҳ о камаси кўпинча бадиий асарлар тўғрисидаги эркин мунозара ҳисобланади. Бу тадбирларнинг ижобий томони шундаки, қизиқарли муҳокама ўқувчининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради. Китобга нисбатан интилишни кучайтир и б, ўқувчиларнинг кузатувчанлигини оширади, бадиий эстетик дидини бойитади. Кутубхоначи ва ўқитувчи муҳокамадан олдин муҳокама қил и надиган китобни ҳамкорликда танлайди, муҳокама мазмунини очадиган саволларни тайёрлайди. Китобни танлашда унинг мафкуравий, эстетик, таълим- тарбиявий жиҳатлари ва китобхонлар гуруҳини нг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш жуда му ҳимдир. Китоблар муҳокамаси ўқувчини бадиий адабиёт ҳақи д а кенг фикрлашга ўргатади, ўқувчиларни юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялашга имкон туўдиради. Ўтказилган педагогик кузатишлар натижалари шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда “Китоб ҳафталиги” ўтказиш ҳам яхши натижалар бермоқда. Ҳафталик комплекс тадбир бўлиб , бунда янги ёки бирор мавзуга оид китоб-кўрик кўргазмалар ташкил этилади, адабиётлар таҳлили ўтказилади. Ёзувчилар, шоирлар билан учрашувлар ва адабий кечалар ташкил қ илиниши ҳ ам мумкин. Бу тадбир ҳафта мобайнида ўтказилади ва бу даврда мактабдаги барча таълим- 10 тарбиявий ишлар шу тадбирга қаратилган бўлиб, уни байрам руҳида ўтказиш тав с ия этилади. Республикамиз мактаблари илғор иш тажрибаларидан шу нарса маълум бўлдики, о ммавий тадбирлардан яна бири “ Энг яхши фойдалан илг ан дарсликлар кўриги”ни ўтказиш кутилган са мараларни бериб келмоқда. Бу тадбир мактаб кутубхоначиси , синф раҳбарлари ҳамкорлигида ўтказилиб, ҳар бир синф фойдаланилган дарсликлар кўригини ташкил қилади ва ғолиблар аниқла н ади. Мактаб маъмурияти томонидан кўрикда ўолиб чиққан синф ўқувчилари рағбатлантирилади. Бу тадбир мактаб кутубхоналарида ўқув фондларини асраш, авайлаш, болаларда китобга нисбатан ҳурмат ва эҳтиёткорликни тарбиялайди. Хулоса қилиб айтганда, мактаб кутубхонасида ўтказиладиган оммавий тадбирлар ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиради, дунёқарашини кенгайтиради, уларнинг ахлоқий - эстетик сифатларини қарор топтиради. Тадбирлар ўқувчиларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ўз миллати, аждодлари яратган маданий-маърифий бойликлар билан фахрланиш ҳиссини yйғотди. Тадбирлар мунтазам равишда, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кутубхоначи ва мактаб ўқитувчиларининг ҳамкорлигида ташкил этилсагина ўз самарасини беради . Ўқувчиларга кутубхона хизмати кўрсатишда уларни нг ёш хусусиятларига эътибор бериш зарур, чунки улар нинг ёш хусусиятлари , китобхонлик маданиятининг шаклланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Кейинги йилларда болалар китобхонлиги бўйича ўтказилган бир қанча тадқиқотларда улар қуйидаги ёш гуруҳларига ажратилган ва болаларнинг ўзига хос китобхонлик хусусиятлари очиб берилган:  6-9 ёшли;  10-13 ёшли;  14 ва ундан катта ёшлилар. Маълумки, 6-9 ёшли китобхонларнинг ташқи муҳит билан барча муносабатлари катталар ёрдамида амалга оширилади. Бу ёшдагиларда адабий асарга муносабатни нг умуми й лиги, китобга бўлган муносабат ҳис-ҳаяжонга 11 тўлалиги, туйғларнинг кўтаринкилигида кўриш мумкин. Китобларда ҳаётда уларга таниш бўлган қувончли воқеалар акс эттирилади. Бу ёшдаги болалар тасодифан содир бўладиган, улар учун янгича бўлган нарсаларни кўпроқ севадилар ва эслаб қоладилар. Болалар юз бераётган жараёнлар моҳиятини англаш , хулқ-атворлар ва воқеалар ўртасидаги боғлиқ лиКни тушунишга қараганда қаҳрамонларнинг ҳаракати ва хулқ-атворини жиддийроқ идрок этиш лар и билан ажралиб турадилар. Бу ёшдаги болалар асарнинг ғоявий азмунини кўпинча қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари, асардаги воқеаларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда тушунадилар. 6-9 ёшли китобхонлар кутубхоначи ва педагогда ақлли, меҳрибон суҳбатдош, китобларни яхши билувчи ва севувчилик фазилатларини кўргандагина уларнинг тавсияларига ишонч билан қарайдилар. Ўқувчиларда китобхонлик маданиятининг шаклланишида бу жуда муҳим. Бу гуруҳга мансуб китобхонлар учун оммавий тадбирлар тайёрлаш ҳамда ўтказишда ўқитувчилар ва кутубхоначилар улар учун умумий бўлган хусусиятларни ҳисобга олишлари зарур бўлади. 10-11 ёшлилар эса мураккаб гур уҳга мансуб китобхонлардир. Бу ёшда ги ўқувчилар энди катталарга унча ишонавермайдилар ва улар билан осонликча мулоқотга киришмайдилар. Бу давр ўқувчида билиш кўникмаларининг ривожланиши ва ижтимоий жиҳатдан ўз-ўзини англаши учун муҳимдир. Уларда кинофильмлар, телевидениедаги кўрсатувлар, компьютер техникалари, интернет сайтларидаги маълумотларга қизиқиш ортиб боради. Саёҳатлар қилиш, айниқса, янгиликларни билиш, ҳаёт ҳақиқатлари ва турмуш ҳодисалар и тўғрисида фикрлашга қизиқиш кучаяди. Уларнинг кўпчилиги китобни дўст, ҳаёт дарслиги сифатида қабул қиладилар. Бу хислатлар асосан болаларда китобхонлик маданияти шаклланишига таъсир кўрсатувчи субъектлар - ўқитувчи, кутубхоначи ва ота-оналарнинг таълим- тарбиявий чора-тадбирлари таъсири натижасида ҳосил бўлади. Бу ёшда болаларга асар қаҳрамонларининг одоб-ахлоқи, уларнинг хатти- ҳаракатлари ва қилмишлари туфайли намоян бўладиган асарлар ёқади, бироқ улар ахлоқ, панду-насиҳатларни севмайдилар. 10-1 1 ёш ли ўқувчилар а да бий 12 матнлар ўртасидаги тафовутни сеза бошлайдилар, улар энди фақат табиатшунослик, халқ оўзаки ижоди намуналаринигина эмас, балки бошқа турдаги бадиий асарларни ҳам ўқий бошлайдилар. Бу гуруҳга мансуб китобхонларда фуқаролик ва ижтимоий фаоллик ҳисларини шакллантиришда Ватан ва унинг қаҳрамонона ўтмиши тўғрисидаги китоблар катта ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам ўқувчилар билан ўткзиладиган т адбирлар да мазкур омилга алоҳида эътибор бериш керак. 12-13 ёшли китобхонлар гуруҳининг муҳим хусусияти мустақил фикрлаш ва баҳолаш жараёнининг бошланишидадир. Бу ёшдаги ўқувчиларда илгаригига кўра содда, маъқулловчиликдан фарқли тарзда, бу ёшда ўз шахси, имкониятларини намоян этиш ва уларни объектив баҳолашга кўпроқ онгли ёндошиш хислатлари ортиб боради. Улардаги билим олишга интилишга қаратилган сўровлар онгли тарзда бўлиб, борган сари шахсий қ изиқишга айланади. Бу ёшдаги кишилар тақдири, жамият ҳаёти, бахт, севги, дўстлик каби масалалар кўпроқ тўлқинлантиради. Баъзи ўқувчиларда айрим ўқув фанларига қизиқиш ва уни ўзлаштиришга нисбатан иштиёқ пайдо бўлади. Янги кашфиётлар ва ихтироларга ўз муносабатларини билдирадилар, техникага қизиқиш кучаяди, турли тўгаракларга ихтиёрий тарзда қатнаша бошлайдилар. Бу гуруҳга мансуб китобхонларда билим берувчи адабиётларни ўқишларига асосий сабаб, шахсий қизиқиш ва ҳавас билан боғлиқ бўлган билим олишдир. Бунда мактаб жамоаси ва ўқитувчининг таъсири ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бу ёшдаги ўўил ва қи з болаларнинг китоб ўқиши, сўровларнинг табиати, адабиётларга мурожаат этишида фарқлар пайдо бўла бошлайди. Ўўил болалар техника, физика, математикага оид китобларни ўқишни афзал кўрадилар. Қиз болалар эса кўпроқ машҳур кишилар ҳаёти ва фаолияти, санъат, адабиётшуносликка оид асарларни ўқишни ёқтирадилар, катталар учун мўлжалланган китоблар уларни кўпроқ ўзига жалб эта бошлайди. Бу ёшдаги китобхонларни нг барчаси учун сарг у з аш т китобларга қизиқиш умумийдир. 13 14 ва ундан катта ёшдаги ўқ у вчиларда ижтимоий фаоллик ортиб боради. Ўзини англаш ва ахлоқий идеал топишга интилиш, турли машўулот ва спорт турларини танлаш уларнинг барчаси учун хосдир. Бу даврда ўқувчиларнинг бир қисми илгариги ёшдагига нисбатан камроқ китоб ўқий бошлайди. Бошқаларининг эса китобхон сифатидаги фаоллиги ортиб оради, қизиқишлари ривожланади ва кенгаяди. Бу ёшда болаларда мустақил билим олишга интилиш сезила бошлайди. Лекин улар ижтимоий тараққиёт қонунларини акс эттирувчи тушунчалар моҳиятини ифода этувчи фалсафий, тарихий, сиёсий ғоялар баён этилган адабиётларни ўқишни унчалик хуш кўрмайдилар. Бу ёшда болаларнинг муҳим хусусияти - катта ёшдаги китобхонлар учун мўлжалланган бадиий асарларни ўқишга қизиқишини кучайишидадир. Бу ҳодиса қизларда ўўил болаларга нисбатан барвақтроқ содир бўлади. Бу даврда ўқувчиларда китобхонлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида ижтимоий-психологик муҳитнинг таъсири ортади. Бу ёшдагиларнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири уларнинг турли панд- насиҳатларни ёқтирмаслигидадир. Агар китобхон ўқитувчи ёки кутубхоначининг билими, тажрибасини ҳурмат қилса, уни тушунишларига ишонсагина, улар билан мулоқотда бўлади. Шунинг учун бу ёшдаги ўқувчи- китобхонлар билан уларнинг хоҳиш-истакларини ҳар томонлама ўрганиб, китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган таълимий- тарбиявий тадбир ларни ташкил этиш лозим . Мактаб кутубхонасида ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва таълим- тарбияни ташкил этиш принципларидан келиб чиққан ҳолда уларни қуйидагича гуруҳларга бўлинсагина ўқувчиларда китобхонлик маданияти самарали шаклланади. Булар:  Бошланғич синфлар, яъни I-I V синф ўқувчилари;  V -IХ синф ўқувчилари;  Юқори Х-Х I синф ўқувчилари гуруҳи. Ўқувчиларни бундай гуруҳларга бўлиш уларнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари ҳамда уларга таълим-тарбия жараёни мазмунидан келиб чиққан 14 ҳолда китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда адабиётлар тарғиботининг самарали усулларидан фойдаланишни ташкил этиш мумкин. Шунингдек , ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда бир қан ча анъанавий омиллар: ша ҳ ар билан қ ишло қ ў ртасидаги м ав ж уд тафовутлар, кутубхонанинг китоб фонди , китобхонлар интилишларини мақсадли йўналтириш, китоб танлаш жараёнларининг илмий мониторингини ташКил этиш, кутубхона мо д дий-техник базасини мустаҳкамлаш , ўқувчилар қизиқишларининг ранг-баранглиги бевосита таъсир к ў р сатади . Айни пайтда ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда уларни нг ёш хусусиятлари, гендер ( жинсий) фарқларини жиддий эътиборга олиш зарурлиги, шу билан бир қаторда мактаб ра ҳ барлари , фаол жамоатчилик ва син ф ра ҳ барлари н и нг ўқ увчиларнинг китобхонлик жараёнлари га бевосита таъсир ўтказиш ларини эътиборга олиш лозим . Шунингдек, мактаб кутубхонасини нг самарали фаолият к ў рсатишида кутубхоначи, унинг маълумоти, иш ста жи ва ў з ка с бига б ў лган қ изи қ и ш и ҳ ал этувчи оми ллардан бири эканлиги кузатишларимиз на тижаларида тасдиқланди. Тадқиқотимизда мактаб кутубхоналарининг ўқитувчилар билан ҳамкорликдаги иш шакллари кутубхоначиларнинг ижтимоий-педагогик ҳамда касбий фаолиятлари билан боғлиқ вазифалар ўзаро уйғунлика назарий асосланади. Мактаб кутубхонасин и нг таълим-тарбия жараёнидаги муҳим вазифаларидан бири ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришдан иборатдир. Ў қ увчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш биргина кутубхоначининг вазифасигина эмас, балки ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ҳам вазифаси бўлиб, фақат онгли ёндашувни биргаликдагина амалга оширишни тақозо қиладиган жуда ҳам мураккаб жараёндир. Шунинг учун бу жараённинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил фикр юритишга қарор қилдик. Ўқиш маданияти жуда кенг маънодаги тушунча бўлиб, китобга қизиқиш ва уни севиш, адабиёт билан кенгроқ танишиб, китоб билан ишлаш ҳақидаги 15 махсус билимларга эга бўлиш, шунингдек китобдан тўла равишда фойдалана билишда ёрдам берувчи кўникмаларни эгаллашдан иборат. Китобхонлик м аданияти ўқувчига ўқиётган асарини тўла қо нли тушуниш, ундан бадиий-эстетик завқ олиш, ёзувчи фикри, асар ғоясини англаш ва баҳолай олиш , бундан ташқари китоб ва кутубхонадан фойдаланиш, маълумотнома-библиографик аппаратидан ўзини қизиқтирган ёки зарур масалаларга доир китобларни топиб олиш ва ундан фойдаланиш йўлларини ўргатади. Китоб танлаш, уни тез ўқиш, ўқилган китобларни бошқаларга тавсия этиш, авайлаб сақлаш ҳам китобхонлик маданиятининг таркибий қисмларига киради. “Китобхонлик маданияти” тушунчаси кенг маънода қўлланилади. Хусусан, бу ҳодиса асарни англаш ва уни тушуниш учун китобхондан маълум тайёргарлик ва савияни талаб қилади. Бу ҳодисанинг моҳияти китобни шунчаки варақлаш ва ундан умумий фойдалана билишдан то ижодий ўқиш, китоб муаллифига ошно бўлиб , унинг асарини чуқур таҳлил қилиб мутолаа қилишгача боради. Ўқиш -бу меҳнат ва ижод. Илмий китобни ўқиб тушуниш учун ҳам меҳнат қилиш керак. Фақат илмий китобни эмас, балки бадиий асарни тушуниб ўқиш учун ҳам китобхон маълум даражада онгли ҳаракатларни амалга ошириши, муайян тушунчага эга бўлиши лозим. Илмий, ижтимоий, сиёсий адабиётларни ўқишда уни тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Бу осон иш эмас, албатта. Китоб мазмунини тушунмаслик ёмон, уни нотўғри тушуниш ундан ҳам ёмон. Ўқиш жараёнида тур ли ча фикр ва саволлар пайдо бўлади. Муаллиф фикрига қўшилиш ёки инкор қили ш ўқувчиларнинг фикрини бойитади, чуқурлаштиради. Китобхонлик маданиятида адабиёт танлашда юқори дидга эга бўлиш, кутубхона чилик маълумоти ва библиографик билим лар га эга бўлиш, китоб билан ишлаш, янги нашрлар, рўзномалардан фойдалана билиш ҳам китобхонлик маданиятини шакллантиришда муҳимдир. Ўқиш-ақлий меҳнатнинг кенг тарқалган шаклидир. Кутубхоначи ва ўқитувчининг вазифаси унинг яна ҳам самаралироқ бўлишини таъминлашдан иборат. Билим олиш учун ўқишни ташкил этган китобхон ўзини ўраб турган 16 муҳит, табиат, инсониятни тушуниш, ўзининг ҳ аётда тутган ўрнини белгилаш, дунёқарашини кенгайтириш ва касбий кўникмаларини такомиллаштириш учун китоб билан ишлаш қоидаларини билиши ва унга амал қилиши шарт. Китоб билан самарали иш олиб боришнинг муҳим шартларидан яна бири ўқувчининг руҳий омилларини ҳисобга олишдан иборат. Китоб билан ишлашдан олдин ўқувчи ўзини руҳан тайёрлаши керак: “Мен ўқий олмайман”, “барибир ҳеч нарса тушунмайман”, “ўқиш қийин” деган фикрлардан холи бўлиши зарур. Аксинча, “мен ўқий оламан”, “улгураман”, “тушуна оламан”, “мақсадимга эришаман” деган ишон ч билан мутолаага кири ш и ш лозим. Баъзи ўқувчилар ўқишга жуда тез киришиб кетади, тез ўқийди, шошади, бу эса уни тез чарчатади, кўзи толиқади, асаб толалари чарчайди. Китоб билан ишлашни тўғри ташкил этишнинг муҳим шартларидан яна бири ўқишга узвий ва изчил тартиб да киришишдан иборат. Бу бутун ўқиш жараёнида сақланиб қолиши керак. Китобнинг тушуниш қийин, мураккаб ўринларини тушуниб олиш учун қайта- қайта ўқиш зарур бўлади. Асосийси Қ анча ўқиш эмас, ўқилганни уқиб боришдир. Ўқиш жараёнида кетма-кетлик ва мунтазамлик муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат вақтни тўғри тақсимлаш, балки танланган материални тўла ўзлаштириб олишга таъсир кўрсатади. Танланган матнни тўла қабул қилиш, тушуниш, ишнинг тезлиги, муваффақияти ўқувчининг ўз диққат-эътиборини қанчалик бошқара олиш и га ҳам боғлиқд ир. Бадиий асарни ўқиш, илмий-оммабоп адабиётларни ўрганиш жараёнида биринчи галда умумий диққатни бир нуқтага тўплаш, матнни тўла ва чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қил иш керак. Илмий, ўқ у в ва махсус адабиётлар н и ўқиш жараёнида аниқ ва ҳаққоний ахборотга эътиборни қаратиш, асарнинг бош ғояси ва ундаги асосий фикрни аниқлаш, муаллифнинг асосий ва ёрдамчи фикрларини ажрата олиш, асардаги умумий фикрга эмас, балки аниқ фикрга диққатни қаратиш лозим. Керак пайтда бироз дам олиш, кўзни юмиб, кейин яна очиб яшил нарсага қараш керак. Нигоҳни бошқа нарсаларга 17 қаратиш, ўқилган нарсаларни ўзлаштириш онгда қайта ишлаш имконини беради. Китобхонлик маданиятининг шаклланишида муҳим ўрин тутадиган ҳолатлардан бири ўқилганни эсда сақлаб қолиш, уни хотирада мустаҳкамлашдан иборатдир. Баъзи ўқувчилар ўқилганни эсда кам сақлаб қоладилар, кўпинча тез эсдан чиқарадилар ёки қисқа вақтга эслаб қоладилар, қийинчилик билан эсга оладилар. Мутахассисларнинг фикрича, хотирани машқ қилдириш, эсда сақлаб қолишни ўрганиш жу д а осон. Хотирада сақлаб қолишнинг бир қатор турлари мавжуд: тезроқ ёки узоқ хотирада сақлаб қолиш, кўриш ёки эшитиш орқали хотирада сақлаб қолиш. Бунда ҳиссий ёки ҳаракатли, мантиқий ёки механиК хотира муҳим аҳамиятга эга. Хотирада сақлашнинг ҳар қандай тури машқ ёрдамида мустаҳкамланади. Хотирада сақлашнинг жуда кўп усуллари мавжуд. Бунда қандай матнни қайси китобхон хотирасида тез сақлаб қолишига алоҳида эътибор бериш зарур. Маълумки, ҳар бир одам бетакрор ҳодисадир. Унинг ўз диди, муаммоларга нисбатан ўзига хос ёндашуви мавжуд. Аммо ўқувчиларни бирлаштирувчи умумий жиҳатлар мавжудки, ўқитувчи ва кутубхоначи ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мана шу омилга кўпроқ таяниши зарур. Одатда, ўқувчилар учун қизиқарли, ўз соҳасига тааллуқли, тушунарли, ўйлаб ёзилган, фойдалилик жиҳати кучли асар уларнинг хотирасида тез сақлаб қолинади. Айниқса, китобхон ўқилаётган матнни бошқа асар ёКи мақола билан қиёслаган ҳолда таҳлил қилса, унда китобхонлик маданияти самарали шаклланади. Айниқса, бир марта тушуниб ўқилган асар ўқувчининг хотирасида тўла сақланиб қолади. Асарни қайтадан кўриб чиқиш ёки кўз югуртириб чиқиш ҳам уни ўқувчи хотирасида мустаҳкамлайди. Ўқилган китобни хотирада мустаҳкамлаб олишнинг яна бир усули уни ёзиб боришдир. Ёзиб бориш, биринчидан, матнни тўла тушуниб етиш, иккинчидан, мустақил фикрлаш, учинчидан, ўқилаётган матнни хотирада мустаҳкамлаб бориш аввалги далиллар, фикрларни эслаб қолишга ёрдам беради. Энг муҳими, ўқилганларни ёзиб бориш натижасида китобхон матндан четга чиқиб кетмайди. Мактабларда амалга оширилган кузатишлар 18 шуни кўрсатадики, кўпгина ўқувчилар нимани қандай қилиб ёзиб бориш йўллари ва шаклларини билмайдилар. Маълумки, ёзиб боришнинг бир қанса турлари мавжуд: Кўчириб олиш, қисқа, режа асосида ёзиб бориш, асарнинг мазмунини ёзиб олиш. Ўқиш техникасига эга бўлиш китобхонлик маданиятининг кўринишларидан биридир. У бир жиҳатдан ўқувчининг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан ўқитувчиларнинг ўқувчи лаёқатини ҳисобга олган ҳолда уларга индивидуал ёндашишларига боғлиқдир. Кўпгина ўқувчилар бир дақиқада 100-120 сўз ёКи бир соатда 15- 20 бет асарни ўқийдилар. Ўқиш техникаси ўқиш, кўриш, матн мазмунини яхлит қамраб олиш кўникмаларига ҳам боғлиқдир. Ўқиш техникасининг ўсиб бориши жараёнида бир йўла сўзлар гуруҳи, бутун бир фикр ўқилади. Ўқиш давомида мияга ахборот фақат кўриш орқали етиб боради. Ўқиш техникасини ривожлантириш йўллари қуйидагилардан иборат: сўзларни гуруҳлаб қабул қила олиш, кўриш майдонини кенгайтириш, вертикал йўналиш бўйлаб ўқиш кўникмасини эгаллаш, сўзлар гуруҳини ўқиш, ўқиш жараёнида кераксиз ахборотни ташлаб кета билиш ёки унга диққат қилмаслик ва ҳоказолар. Тез ўқишда дастлабки кўникма ҳосил этиш учун зарур адабиётни танлай билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун мавзуга оид асарлар орасидан ўқиш учун қулай ва зарур китобни танлашда кутубхона каталоги ва картотекалари катта ёрдам беради. Шунингдек, турли мавзулардаги жанрли картотекалар эса ўқувчиларга адабиёт танлаш жараёнини осонлаштиради. БиблиографиК рўйхатлар, кўрсаткичлар ўқувчининг танланган мавзудан хабардорлигини кенгайтиради. Китобхонлик маданиятини шакллантириш мактабда кутубхоначилиК- библографик билимлар узлуксиз равишда ошириб борилганда, бу фаолият таълим-тарбия жараёнининг ажралмас бир қисми сифатида қаралганда, яъни мажбурий дарс сифатида ўтилгандагина ўз самарасини беради. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўқувчиларга кутубхонашунослик-библиографик билим бериш муаммоси янгилик эмас. Бу масала бўйича бир қанча китоблар, илмий 19 қўлланмалар, мақолалар ва тавсия кўрсаткичлари чоп этилган. Мактабда кутубхоначилиК-библиографик билимлар асослари бўйича ўқувчилар билан машғулотлар ўтказиш дастури ҳам мавжуд. Лекин бу тавсияномалар ва дастурлар рус тилида чоп этилган, уларнинг аксарияти Ўзбек тилига таржима қилинмаган ва ҳозирги замон мактаблари учун унчалик тўғри келмайди. Шу билан бир қаторда бу дастурларни ўрганиш учун мактабда жами 41 соат ажратилиши 1-синфдан 8-синфгача ўқитилиши лозим. Ўз-ўзидан каълумки, бу машғулотлар узлуксиз ва изчил эмаслиги, мунтазам равишда ўтилмаслиги, машғулотлар асосан суҳбатлар, кутубхонага экскурсиялар шаклида ўтказилиши натижасида ўқитувчилар бу тадбирларга жиддий эътибор бермайдилар. Шунинг учун биз тадқиқотимизнинг муҳим натижаси сифатида мактабда библиографик билимлар бериш мазмунини ишлаб чиқдик. Ушбу билимлар тизими ўзига хос тарзда белгиланиб, ўқувчида китобхонлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши кўзда тутилди. Ўқувчининг китобхонлик маданиятини шакллантириш тизимида мустақил ишларга алоҳида ўрин ажратилди. Айниқса, амалий машғулотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган. Машғулотлар мазмуни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уч гуруҳ: I - IV , V -IX ҳамда Х-Х I синф ўқувчиларидан иборат этиб танланди. БошланғичI-I V синф ўқувчилари учун китобхонлик маданиятини шакллантириш учун ажратилган муайян мавзулардаги машғулотлар Кутубхоначи ва бошланғичсинф ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу машғулотлар жараёнида ўқувчилар китоб ва унинг тузилиши, безатилиши ҳақидага маълумотлар, мактаб кутубхонаси, кейинроқ эса болалар кутубхонаси билан таништирилади. Ўқувчилар дастлаб синф, сўнгра кутубхонада болалар учун чоп этилган адабиётлар, кичик қомуслар, луғатлар, вақтли матбуот нашрлари билан босқичма-босқич таништириб борилади. Уларда китоб танлаш ва ўқиган Китоблари ҳақида ўз фикрларини баён қилиш бўйича дастлабки кўникма ва малакалар шакллантирилади. Кутубхоначилик-библиографик билим асослари V -IX синф 20 ўқувчиларига кутубхонадаги ўқув ҳамда бадиий адабиётлар билан мустақил ишлаш бўйича машғулотларни оддийдан мураккабга қараб бориш тамойилига амал қилган ҳолда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш орқали сингдириш мўлжалланган. ×унончи, китоб ҳақидаги ахборотлар дастлаб маълумотномалар, библиографик нашрлар билан таништириш, сўнгра китоб ва унинг муаллифлари, китобнинг ички мазмуни, китобнинг таркибий тузилиши ва ундан фойдаланиш йўллари ўргатилади. Сўнгра ижтимоий-сиёсий, фан-техника, санъатга оид бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар ҳамда юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган вақтли матбуот нашрлари билан таништирувчи машғулотлар ўтказилади. Китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар китобнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, нашр турлари, китобнинг таркибий тузилиши ҳақидаги маълумотлар билан якунланади. Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар кутубхонадаги каталоглар ва библиографик кўрсаткичларнинг аҳамияти, унинг маълумот-библиографик аппарати билан таништириш доирасида амалга оширилади. Ўқувчилар каталоглар ва библиографик қўлланмалардаги ижтимоий-сиёсий, фан-техникага оид адабиётларнинг қандай акс эттирилиши билан таништирилади ва уларни излаб топиш усуллари ўргатилади. Мактаб кутубхоналарининг ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришдаги ўрни кутубхона тадбирлари, кутубхона турлари ҳақида ўқувчиларга маълумот беришдан иборат. Х-ХI синф ўқувчилари билан эса адабиёт билан мустақил ишлаш кўникмалари ҳақидаги машғулотлар ташкил этилиб, уларга китоб ўқиш усуллари ҳақида тушунча бериш, ўқилган китоблар ҳақидаги фикрларни ёзиб бориш, адабиёт танлаш ва уни излаб топишда турли хил библиографик қўлланмалардан фойдаланиш ўргатилади. Х-Х I синф ўқувчилари учун кутубхоначилик-библиографик билим бериш машғулотлари уларда ўқув фанлари бўйича билимларини кенгайтириш, илмий тадқиқот усуллари билан таништириш, мустақил равишда маълум бир мавзулар бўйича ахборот йиўиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. 21 Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар, асосан нашр турлари: илмий-оммабоп, бадиий, вақтли, маълумотнома нашрлар, уларни бир-биридан фарқлаш ҳақида маълумот беришдан иборат бўлади. Китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган машғулотларда ўқувчиларга кутубхоналар ҳақида, жумладан, вилоят, республика ва жаҳоннинг йирик кутубхоналари, республикамиздаги кутубхоналар таркиби, марказлашган кутубхоналар тизими ҳақида маълумотлар берилади. Машғулотларда ўқувчилар бу кутубхоналарнинг вазифалари ва имкониятлари, мамлакатимиздаги кутубхона ишлари ҳақидаги асосий қонун ва низомлар билан таништирилади. Адабиётлар билан мустақил ишлаш машғулотларида эса газета ва журнал мақолалари картотекаси, ахборот-библиографик нашрлар ҳақида, давлат ҳисоб библиографияси ва илмий-ёрдамчи библиография ҳақида нашриётларнинг мавзулар бўйича режалари ва улардан фойдаланиш усуллари бўйича маълумотлар берилади. Юқори синф ўқувчилари билан ўтказиладиган машғулотларда амалий машўулот турларининг зарурлигига алоҳида эътибор қаратилади. Шундай қилиб, ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган имкониятлар ва шарт-шароитлар бизнингча, қуйидагилар билан белгиланади:  машғулотларга зарур ҳажмдаги соатлар ажратилиши, уларнинг таълим жараёнида бошқа ўқув фанлари билан алоқадорлиги таъминланиши ҳамда ўқув режаси таркибига киритилиши зарур;  машғулотларни бошланғич синфларда-бошланғич синф ўқитувчиси, юқори синфларда эса “Махсус курс”ни тамомлаган олий маълумотли педагог ёки олий кутубхоначилик маълумотига эга бўлган кутубхоначи-педагог ўтиши мақсадга мувофиқ;  ушбу курс бўйича машғулотлар ўтказадиган педагоглар ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари қошида ташКил этилиши зарур бўлган махсус “Ўқувчиларга кутубхоначилик- 22 библиографик билим бериш асослари” курсини тамомлаган бўлишлари талаб этилади;  ушбу курс бўйича олинган билимлар, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда синф ёки мактаб бўйича ўтказиладиган турли мусобақалар, китоб муҳокамалари, китобхонлар конференциялари каби оммавий тадбирлар орқали мустаҳкамланиши лозим. ХУЛОСА Ўқувчиларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳар қандай ривожланган жамиятда муҳим ижтимоий-педагогик, интеллектуал қимматга эга. Бу ўқувчи шахсининг маънавий-маданий қиёфасини ҳам шакллантириш сари йўл очади. Ўзбек халқининг маънавий бойликларини китоблар воситасида эгаллаш сари йўл очиш учун ўқувчиларда китобхонлик маданиятини қарор топтириш лозим. Жаҳон тамаддунининг энг яхши ютуқларини ўзида мужассамлаштирган китоблар ёш авлоднинг маънавий қиёфасини шакллантиради. Ёшлар олдига қўйилган юксак мақсадларнинг амалга ошиши кўп жиҳатдан уларнинг маънавий қиёфасини ифодалайди. Миллатнинг маънавий қиёфаси, маданий савиясининг юксалиши ёшларда китобхонлик маданиятини қарор топтиришга кўп жиҳатдан боғлиқ. Китобхонлик 23 маданияти Ўзбек халқининг тарихий тажрибасида муҳим ўрин эгаллайди. Асрлар давомида бизнинг ота-боболаримиз, устоз мураббийлар ўз болаларининг китобхон бўлиши, китоб мутолаасига катта аҳамият бериб келган. Шарқ аёлларининг аксарият қисми хонадонларда Навоийхонлик, Фузулийхонлик, Бедилхонлик каби севимли машғулотлар билан шуғулланган. Китобхонлик маданияти мунтазам тарзда болаларнинг ижтимоий, ижодий, интеллектуал фаолиятини кенгайтиришга асос бўлган. Бугунги кунда ёшлар китобхонликдан бир қадар узоқлашмоқда. Китобнинг айрим функциялари компьютерлар ва бошқа ахборот воситалари зиммасига тушмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, китобхонлик бир томондан маданият бўлса, иккинчи томондан ҳеч нарса билан ўрин алмаштира олмайдиган интеллектуал амалий кўникмадир. Бу кўникмани китобхонлик маданияти даражасида ривожлантириш бугунги кунда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигининг асосий мақсадини ташкил этиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури»да ўқув-билув жараёнини янги дарсликлар ва ўқув китоблари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Чунки бугунги кунга келиб ўқувчининг маданий, маънавий эҳтиёжларини фақатгина дарслик воситасида қондириш мумкин эмас. Бунинг учун ягона тизимдаги ўқув адабиётлари зарур. Булар луғатлар, турли маълумотномалар, энциклопедиялар, бадиий адабиёт намуналари, монографиялар, илмий-оммабоп асарлар ва ҳоказо. Бугунги авлодни истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда таълим тизимининг барча босқичлари, жумладан, умумий ўрта таълим тизими марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Бинобарин, маънавий Баркамол ёшлар халқ ва жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлиб, уни асраб-авайлаш ва камол топтириш мактабда амалга оширилади. Бунда мактаб билан кутубхона ҳамкорлиги муҳимдир. Шунинг учун ҳукуматимиз барча болалар кутубхоналарини таълим тизимига бирлаштириш зарурлигини англаб етган ҳолда шундай тадбирни амалга оширди. Бу эса мактаб ҳамда кутубхоналар ҳамкорлигини таъминлашда марказий ҳамда ҳудудий халқ таълими 24 бошқармалари иш фаолиятида қулайликни вужудга келтиради. Шу мақсадда барча ахборот ресурс марказлари ўқув адабиётлари билан тўла таъминланади. Бунда ахборот ресурс марказлари мактаб ўқитувчиларига энг зарур китобларни топиш, уларни ўқувчиларга тавсия этиш, китоблар ҳақида ахборотномалар тайёрлашга кўмаклашади. Ўз навбатида мактаблар ҳам кутубхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қила бошлайдилар. Улар болалар адабиётларининг янги намуналари, таълимий воситалар, ахборот манбалари ҳақида ўз вақтида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар. Бу чора- тадбирларнинг барчаси мактаб ҳамда кутубхоналарнинг ўзаро алоқадорликдаги фаолияти асосида ўқувчиларда юксак даражадаги китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашади. Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда тадқиқотимиз натижасида қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг китобхонлик маданиятини шакллантиришда фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари ҳамда кутубхоначи ҳамкорлигини таъминлаш муҳим педагогик аҳамиятга эга. 2. Таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг мазмуни, шакллари, воситалари, усул ва методларини ишлаб чиқиш бу соҳада муваффақиятни таъминлашда алоҳида педагогик аҳамият касб этади. 3. Ўзбек халқининг миллий анъаналари, қадриятлари, улКан халқ педагогиКаси ҳамда бой тажрибасига суяниб дарслиКлар, дастурлар, қўлланмаларни тарғиб этишнинг ян гидан-янги механизмларини жорий этиш ниҳоятда зарурдир. 4. Хорижий мамлакатлар мактаб кутубхоналари иш тажрибасини ўрганиш, янги техниК воситалардан фойдаланган ҳолда ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга кутубхона хизматини ташкил этиш, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар кутубхоналари билан кенг кўламли, тизимли ва узлуксиз илмий алоқаларни йўлга қўйиш технологияларини яратиш зарурияти мавжуд. 5. Кутубхона ходимларини давлатлараро ҳамда минтақалараро ахборотлар алмашув соҳаларида юксак маҳорат ва касб малакаларига эга 25 бўлишлари учун узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш орқали ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш жараёнини педагогик жиҳатдан таъминлашга эришиш. Буларнинг барчаси қуйидаги илмий-амалий тавсияларни бериш заруриятини туўдирди: - ўқувчиларга баланд овоз билан китоб ўқишни ўргатиш; - ўқитувчи, кутубхоначилар ҳамда ота-оналар ўқувчилар билан китобни севиш, уни эъзозлаш ҳақида суҳбатлар ўтказишлари; - яхши китобларни тарғиб қилиш имкониятига эга бўлган аудиовизуал воситаларга эга бўлиш: мультфильм, кинофильм, диафильм, иллюстратив альбомлар, бадиий откриткалар. - ўқувчиларни библиографик каталоглар билан таништириш, бундай кутубхоналарга тез-тез саёҳатлар уюштириш; - кутубхона дарслари, дарсдан ташқари бадиий ўқиш, бадиий кечалар, байрамлар, ўқув конференциялари, танловлар, мусобақалар ўтказиш; - оилавий ҳамда синфда гуруҳ бўлиб китоб ўқишни ташкил этиш; - адабий музейлар, тўгарак, китоб кўргазмалари, театрларга боришни ташкил этиш ва ҳоказолар. 26 Ф ойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар.- Тошкент: Ўзбекистон, 1992. - 31 б. 2. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат: Ўзбекистон Респ.Олий кенгаши ХI сесс.сўзлаган нутқи (1992 й. 8 ва 10 декабрь).-Т.: Ўзбекистон, 1992.-62 б. 3. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.- Т.: Ўзбекистон, 1992.-78 б. 4. Каримов И.А. Буюк мақсад йўлидан о ғ ишмайлик.-Т.: Ўзбекистон, 1993.-48 б. 5. Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. - Т.: Ўзбекистон, 1993. - 264 б. 6. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари. - Т.: Ўзбекистон, 1993. - 56 б. 7. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият.- Т.: Ўзбекистон, 1994. - 160 б. 8. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида.- Т.:Ўзбекистон, 1994.-48 б. 27