logo

Таржима назариясининг максад ва вазифалари. Боғдод ва Толедо таржима мактаблари

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

102.5 KB
Таржима назариясининг максад ва вазифалари. Боғдод ва Толедо таржима мактаблари. Образни образ билан бериш Режа: 1. Таржимоннинг асл нусқаси. 2. Таржима чинаккам оригинал ижод 3. Таржимоннинг интерпретатциявий мавқие. 4. Бадиий таржиманинг асосий хусусиятлари 5. Сўз , мусиқа, харакат ва ранг ўйгунлиги. 6. Бадий таржимада миллийлаштириш . Жахон халкларининг бир - биридан ажратувчи хам, уларни бир – бирлари билан бирлаштириб турувчи восита хам тилдир. Ер юзида 2500 тилда сузлашувчи катта-кичик халклар бир- бирлари билан таржима туфайли муомала киладилар. Мамлакатлар уртасида узаро алока килишга эхтиёж кучайган сайин таржима фаолияти хам кучайиб бораверади. Буюк суз усталари А.Навоий, В.Шекспир, Гёте, Оноре де Бальзак, Ди де Мопоссон, А.Пушкин, Л.Толстой, Р.Тагор, Тарас Шевченко ва бошкалар каламига мансуб асарлар маданий дуненинг карийб барча тараккий этган адабий тилларга таржима килинган. Авлоддан – авлодга утувчи бу таржима мероси буюк мутафаккирлар ижоди6ни алмашишдек ажойиб ажойиб тажриба бадиий адабиет юлдузларининг турли буюк ва кичик халклар тилларида гаплашишдек анъаналари йил сайин мустахкамлашиб тараккий этиб бормокда. Таржима миллий адабиетларининг узаро алокаси ва бир бирига таъсири жараенини тезлаштиради; миллий адабиетларда муштарак мавзулар, умуинсоний гоялар ранг – баранг адабий эстетик шаклларнинг тугилишига сабаб булади. Хар бир халкнинг узига хос урф – одатлари ва удумларини таржимада бериш кийинчилик тугдиради. Масалан 1 апрель куни етказилган хабар ва хар кандай гапга ишонмаслик одати купчилик халкларга маълум. Аммо уларни хар бири узларича атайдилар. АКШ да - «Ахмоклар куни» Шотландияда – «Какку куни» Японияда - «Кугирчок куни» Испанияда - «Лакмалар куни» Францияда – «Баликлар куни» Хар бир халкнинг урф – одатлари, миллий узига хос харакат ва киликлари, юмор хусусиятлари, кушигу – лапарлари ва хоказолардан хабарсизлик таржимада панд беради. Таржима ва таржима муаммолари одатда икки тилни киёслаб урганиш доирасидан ташкарига чикмайди. Таржима хакидаги энг яхши китоблар асосан лингвист тилшунослар томонидан ёзилган. Л.С.Бархударов фикрича, 2 таржима назарияси оригинал тили ва таржима тилидаги текстлар уртасидаги хар кандай муносабатларни эмас, балки факатгина конуний, яъни типик, узлуксиз равишда такрорланиб турадиган муносабатларнигина куздан кечириш, текшириши лозим. Таржиманинг тилшунослик, «таржимология» - переводология, хатто транспортология каби номлари мавжуд. Куп тадкикотларнинг фикрича таржима хакидаги фан таржима жараенини урганмокда ва урганиши керак бунда улар «Таржима» деганда бир тилдаги текстни иккинчи бир текстга транформация (матнни матнга кучириб утказиш еки айлантириш) килишни тушунадилар. Шунга кура таржима халкдаги фаннинг вазифасини икки хил тил тизимини киёсий урганишдан иборат деб биладилар. Аммо таржима жараени бир тилдаги бирликларин иккинчи бир турдаги бирликлар билан шундоккини алмаштириб куйишдан деб билмаслик керак. Таржима хакидаги фанга асл нусха матнининг келиб чикиш шарт шароитларини кабул килиниш шарт шароитларини урганишга тугри келади, ундан ташкари коммуникатларнинг ижтимоий статусини, нутк холатини ва бошка бир канса йулдош омилларини хамда диккат марказида тутиши керак булади. Икки тилдан фойдаланувчи хар кандай коммуникация модели хамда у хакда тупланган билимлар таржима хакидаги фаннинг мавзусини ташкил этади. Шунинг учун хам таржима хакидаги фан объектининг лисоний кисминигина эмас, балки бутун объектнинг узини тадкик этиш лозимдир. Таржима хакидаги фаннинг мустакил объектини ва шунга кура мавзусини хам ажрата билиш таржимани тилшуносликниг биронта булими эмаслигини курсатади. Буни яна таржиманинг махсус терминологияи тушунчалари (синхром таржима, буквализм, мукобиллик, таржима матни ва хоказолар) мавжудлиги хам исботлайди. Икки тилда фойдаланувчи коммуникациянинг узига хос томонини ташкил этувчи таржима жараенининг алохида хусусиятлари мавжудки, улар таржиманинг хилма хиллигида кузга ташланади. Таржима езма ёки огзаки асл матнни эшитиб куриб ва хзоказо усулларда амалга ошириш мумкин. 3 Таржима жараенининг турли туманлиги, унинг айрим томонларини нолисоний илгаб булмаслиги тадкикотни кийинлаштиради. Таржима жараени мавхум моделлари сонининг ортишига турли туман таржима назарияларини пайдо булишига олб келади, масалан: Я.И.Рецкер, конуний мукобиллик назарияси ;Ж, Ю.А.Найд, таржиманинг трансформацион назарияси; В.Г.Гак, ситуатив назария; Л.С.Бархударов, семантик – семиотик модель; В.Н.Комиссаров, эквивалентлик даражаси назарияси ва бошкалар каби. Бу барча таржима назариялари таржима хакидаги фаннинг предметини ташкил этиб, объектниг турли кирраларини тугри акс эттирадилар. Аммо улар объектни яхлитлигича намоен этмайдилар. Жахон маданияти тараққиётда иккита буюк таржима мактаби булганлиги маълум. Бири қадимги юнон олимлари яратган мумтоз фан асарларини араб тилига угирган, шарқлаган ўгириш ишлари билан шуғилланган Боғдод таржима мактаби (араб халифаларининг илмий маркази) иккинчиси-араб тилида яратилган бой илмий адабиётни ғарбий Европа тилларига ўгириш иши билан машғул бўлса Толеда таржима мактаби (Испания) хар иккала таржима мактаби хам жахон фани тараққиётида курилган буюк рол ўйнаган кўп холларда хатто олимлар яратган асарларини асил нусқалари биз юқолиб кетганида хам улар ана шу икки таржима маркази таржималарида сақланиб қолган . Чунончи тарих алғов-далғовлари туфайли қадимги юнон олимлари бунё этган кўп китоблари ғойб бўлган, омма араб тилига таржима қилинган нусқалари таржималар ва шарқлардақолган .Шу биланбирга яқин ва ўрта шарқ Ўрто Осиёда араб тилида ижод қилган мутафаккирларнинг ноёб ишлари Толеда мактаби таржиманларнинг хизмати туфайли ва Юнон хамда кейинги даврларда бошқа Ғарбий Европа халқлари тилларига қилинган таржималари бизнинг давримизга етиб келган таржима шарқ билан ғарб маданиятини боғлаган, бойитган мислиқ олтин кўприк вазифаларини бажарган. 4  Халифалик мамлакатларининг биринчи илмий маркази Боғдод эди. VIII аср охири IX аср бошларида Боғдод жуда кўп педагог олимлар таржимонлар ва кўчириб ёзувчилардан тузилган гурух юзага келади. Немес олими Г.Зутер томонидан тузилган математик ва астрономлар рўйхатга кирган кишиларнинг деярли барчаси Хуросон Трансоксания (яъни Мавронахр), Бактриё ва Фарғонадан чиққан. Шахарда каттакон кутубхона бўлиб, у илмий асарлар билан доим тўлиб борган. Юнон ва Сурия тилларидан арабчага ўгирилган китоблар орқали Ислом мамлакатлари олимларига Антик давр илмий адабиётнинг бой асарлари етиб боради. Кейинчалик, бу таржималар кўп холларда Ғарбий ЕвропанингАнтик давр илим ва маданияти асарлари билан танишишнинг ягона мабаига айланиб қолган. VIII - IX асрларда Боғдод ва халифаликинг бошқа илмий марказларида математикага доир китоблар билан бир қаторда, Аристотел, Архимед, Герон, Птоломейнинг("Алмагест") асарлари хам таржима қилинади ва шарқланади. Архимед китоблари араб тилига ўгирилади. Аристотельнинг асарларини шарқлаганлар қаторида Аль-Беруний, Ибн Сино, ИбнРуад сингар йирик олимлар номлари учрайди. Инсон аклий фаолиятнинг икки сохаси фан ва адабиёт, бу сохаларда калам тебратувчи икки калб эгаси, олим ва адибнинг мехнати уртасидаги умумийлик, табиат ва жамият ходисаларини тасниф килиш ва тасвирлаш, тараккиёт ва маънавий камолот йулида жамият манфаатларига хизмат килишдан иборат. Бирок фан билан адабиёт ва санъатнинг роли узига хослиги уларнинг уз конуниятлари, максади, вазифаси, тадбир ва воситаларига эга эканлиги билан белгиланади. Фаннинг асосий дастмояси- факт,адабиётнинг ашёси эса –образдир. Фан тахлили – илмий тахлилдан (фарки) адабиётда эса бадиий тахлилдан иборатдур. Бадиий таржиманинг бошка турдаги таржималар – илмий техника китоблари , адабиётнинг фан сохаларидан фаркланишга ухшайди. Бошкача айтганда , бадиий таржиманинг узига хослиги бадиий 5 адабиётнинг узига хос сифатлари билан белгиланади.Лекин бадиий таржиманинг оригинал бадиий адабиётнинг фарки унда филологик тахлил ва услубий киёслашнинг иштирок этиши билан белгиланади. Бадиий таржимада интукция билан тахлил, илхом билан киёс, интерпритация билан аниклик доим бирга юради. Факат тил билишнинг узига таяниб килинган таржима бадиий ижоднинг намунасини шира завк, эстетик маънодан махрум этибкуйиши мумкин. Умуминсоний максадни кузлаб калам тебратган хар кандай ёзувчи ва шоирнинг асари факат бир халкнинг мулки булиб колмай, балки бутун инсониятнинг хам бойлигидир. Бинобарин барча халклар бир-бирининг маънавиятини харакатга келтира оладилар. Алохида олинган хар бир миллий адабиёт мавкеидан туриб каралса, таржима купрок ранг баранглик,. Хилма- хилликка кулайлик тугдирувчи омил сифатида намоён булади. Лекин иккинчи томондан бир канча етакчи насрий, шеърий ёки драматургиявий услубларини бутун жахон буйлаб таркалишига кумаклашади ва шунга кура жахон адабиёти мавкеидан туриб каралганда, бирлаштирувчи омил сифатида намоён булади. Шундай килиб таржима жазон адабиёти тараккиёти томон йуналтирувчи кучдир. Таржима тарбиявий, маърифий ва дониший ахамиятга эга. Оригиналадабиёт оркали, асосан уз халкимизнинг утмиш, хозирги ва келажак хаётитарихий турмуш шароитларини ургансак, бадиий таржима асарлари оркали бошка халкларнинг хаёти уларнинг орзу-интилишлари, иктисодий турмуши шароитлари билан танишамиз. Хар иккаласи оригинал адабиёт хам таржима адабиёти хам баб-баробар ахамиятга эга, улар изма- изривожланади, бирининг иккинчисидан устун куйиш мумкин эмас. Адабий алока ва таъсир хакида гап кетганда «таъсирланувчи» ёзувчининг «таъсир этувчи» адиб ижодидан уз тилига таржима килганлиги кузга яккол ташланади, бизгача бу уринда «таржима-халка» ва «таржима ёзувчиларга» деган икки тезисни илгари суриш мумкин. Албатта бадиий таржима миллий ёзувчилар учун катта ижодий майдон ва махорат хосил килиш мактаби экан, буни суз усталарининг кандайдир тор ижодий 6 машгулоти «адабий эрмаги» маъносида талкин килинмаслиги керак. Таржима маълум бир гурух кишилар ёки халкнинг бир кисми, ахолининг бир тоифаси эмас балки бутун халк учун яратилади. Агар шартли равишда таржимани буюртма деб олинса, буюрувчи халк, таржимон эса адабий ижрочидир, бирок ана шу таржима жараёнида объектив суратда таржимоннинг махорати ошади, уларин ижодий узлаштиради. Таржима асарни монографик планда урганиш таржиманинг асл нусха билан богликлигини аниклашдангина иборат эмас. Куп тадкикотчилар таржима билан асл нусха киёси ва нисбатига диккат килган холда таржима ватан адабиёти ходисаси сифатида намоён булганлиги масаласига бефарк карайдилар. Таржима адбиёти билан оригинал адабиёт орасидаги муносабатларни баъзи аспектларини билиш керак: А) бир авторнинг оригинал ва таржимавий ижод йуналиши. Б) таржима адабиёти асарининг оригинал асарлар билан богликлиги. В) умуман таржима адабиёти билан миллий адабиёт сохаларининг узаро муносабати Агар бадиий таржима асраларининг нашрлари китобларга илова килинган турли-туман суръатлар, расмларга эътибор килинса, уларда махаллий рассомларнинг диди ва тасаввури билан яратилган тасвирлар учрайди. Умуман хайкалтарошлик, тасвирий санъат билан бадиий таржима уртасида якинлик бор. Айни бир оригинални расмини чизганда хар бир рассом услуби уз-узини колдиргани сингари таржимон хам асл нусхани канчалик аниклик билан угирмасин унинг таржимасида уз индивидуал услубининг излари колади. Хар бир халкнинг эстетик диди булгани маълум. Чунончи бир халкнинг назарида гузаллик тимсоли сифатидаги нарса бошка халк назарида купол, хунук куриниши мумкин. Хар бир халк шеъриятида унинг эстетик диди ёркин акс этади. Дафъатан, караганда кардошлик тарафидан якин ёки муштарак адабий анъана яратган халкларнинг тилларида дид билан боглик муаммо тугилмайдиганга ухшаб куринади. Аслида эса бундай эмас. Умуман олганда, дид халкларга котиб колган тушанча эмас, 7 балки тарихан узгарувчан категориал жумласига киради. Бадиий асарда акс этган бир халкнинг гузаллик хакидаги тасаввурини нукул бошка халк узга тил булак ижодкор-таржимоннинг дидига мослаштириш максадга мувофик эмас. "Колорит" термини ўзбек энциклопедиясида лотинга ранг сўзидан олинган деб даво қилади. Санъатга (тасвирий) картина, фреска, мозаика, рангли гравюра реал хаётни акс эттириш учун ишлатиладиган рангларнинг ўз-аро мутоносиблиги. Колорит (ранг, буёқ) асарнинг ғоявий мазмуни билан боғлиқ бўлиб, санъоткор ифодаламоқчи бўлган ғоя ва бадий образни яққоллар курсатишга хизмат қилади. Бу терминнинг (истилох) иккинчи маъноси бирон нарсанинг ўзига хос тамонлари мажмуини англатади. Масалан бадий асарнинг ўзига хос характерли хусусияти: миллийлик давр, маълум жойнинг ўзига хос жихатлариифодаси. Демак шарқ колорити, Европа колорити ва махаллий колорити доир сўз ва истилохларга бўлиниши табийдир. Бадий адабиётнинг асосий материали сўз экан, демак бадий таржимада хам фақат лисоний ашиёлар сўзларбила боғлиқ. Колорит ўрганилмоғи керак. Ранг туйғусидан холи бўлган сурат, куй, асар қурқ бўлади. Ранг тўйғуси фақат санъат, адабиёт ва мусиқа жанрларинигина эмас, балки шу сохада хизмат қилаётган арбобларини хам бирлаштирувчи олимлардан масалан муаллиф билан таржимон иттифоқи. Муаллиф билан таржимачи ижодкорнинг диди, нигохи , тасвирлаш манераси бир-бирига мос келганда, таржимон муаллифларнинг хаёжанлари, қувончлари, изтиробларини худди ўзиникидай идирок эта олгандагина уларнинг иттифоқи хайрили баракали бўлади. Миллий ўзига хослик деганда адабий асарлар тасвирланган халқ хаётининг моддий хаёт шароити, маънавий турмуш тарзи табиати, ўрмон, тоғ, дала, сўв, замин, осмон хамда афсона ва ривоятлари, тарихи ва дини, адабиёти ва санъати хамда бошқа махсус нарсалар хаққида тасавурлари, тушунчалари, атамалари тушинилади. Кийим-кечаклар, удумлар, урф- 8 одатлар, пул бирлиги ва хакозалар хам миллий хослик компонентлари жумласига киради. Таржимада миллийлаштириш деганда, фақат таржима асарнинг ўзигина миллийлаштирилиб қолмай баъзан унинг ижоди мазмуни атрофида эндигина қарор топаётган адабий мухитга хам ўзгача, махаллий ,миллий ва баъзан диний маъно берилиши мумкин. (7 ойи афғон театри сохасида, "Ревизор"да қахромонлар кийими хам, номлари хам афғонга бўлган) (Гана (Африка) "Ҳамлет"-Ҳамлет-Ҳамила, Офелия- Ҳабиба, Полоний- Иброҳимга айланган.Хамлет отасининг руҳи бошида африкаликлар киядиган шохли маскаси биланфайда буларкан ва ўзининг тимсоҳ заҳари билан ўлдирганини айтади). Асар таржима жараёнида ўзининг ижобий хусусиятларидан бир қатор маҳрум булар экан айни вақтда ўзга тил бағрига утиши, бошқа халқнинг маънавий тарбияси хизматига сафарбар бўлиши жараёнида аллақанча янги фазилатларини орттириб ҳам олади. Асар ўз таржимасида бир мунча "янгиланиб" олади. Мақол ҳалқнинг панд- насиҳати , маънавий- ақлоқий ҳулосаси, миллий руҳининг акс-садоси , тил табиатининг ҳикматли мезонидир. Мақол тўкилмайди, балки маълум шароит тақозоси билан яратилади. Мақол чуқур ижтимоий аҳлоқий, фалсафий-ҳикматона мазмунга эга. Шу сабабли баъзан мақоллар бутун бир роман ёки драманинг мазмунини ўзида ифодалаши мумкин. Чунончи, Гоголнинг "Ревизор" комедиясига эпиграф қилиб олинган "Башаранг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама" мақоли асарнинг бошидан охиригача жаранглаб туради. Матал нарса ва ходисаларни образли ифодаловчи тилда кенг истифода этиладиган нутқий таркибдир. Мақол билан матал ўртасида ўмумийлик кўзга ташланади. Бу ўмумийлик шундан иборатки, ҳар иккала категория ҳам нутқни жонлаштириш, жазибадор ва образли қилиш, фикрни таёр нутқ қолиблари формулалари билан ифодалаш уни мазмундор қилишда ишлатилади. 9  Идиома-юнонча "ўзига хос ибора" дегани. Идиоманинг кўйдаги тарифлари мавжуд: 1. Идиома маълум бир тилга хос, унга ўзлашиб кетган ва бошқатилга сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайдиган нутқдан иборатдир. 2. Маъноси айни ибора таркибидаги сўзларнинг мазмунидан келиб чиқмайдиган иборага идиоматик ибора дейилади. 3. Маъноси ўз таркибидаги сўзларнинг маъноларига боғлиқ бўлмаган, яхлит холда бир-бир маъно берувчи ихчам ибора. Фразеологизмлар (мақол, матал ва идиомалар) нинг маъноси контекст ичида очилади. Асарият ҳолларда таржимон ҳар бир мақол, матал ёки идиомага, асарда тасвирланаётган воқиалар мазмуни, объект, миллий муҳит ва услуб ҳусисиятига кўра ўз тилидан муқобил ёки монанд бирикмалар топиб қуяди, ёки уларни сўзма-сўз таржима қилади. Шунга кўра, айни бирхил мақо ёки идиомани хам бир қанча уринларда маънога қараб, хар хил угириш мумкин. "Бир йигитга етмиш хунар оз"- мақол Бургага аччиқ қилиб курпани кўйдирмоқ-матал Оёғини қўлига олиб қочмоқ-идиома Дўстинг учун заҳар ют-мақол Ўзини ака эчкисини така демоқ-матал Онасини ўч курғондан кўрсатмоқ-идиома Фразеологик чатишмалар, яъни идиомалар, асосан, бошқа тилда мавжуд шундай муқобил иборалар билан таржима қилинади. Айрим ҳолларда, уларни айнан сўзма-сўз ўгириш йўли билан ҳаа бирикманинг идиоматик маъно хусусиятини сақлаб қолиш мумкин. Мақол, матал ва идиомалар таржимасида 3 принцип ҳукум суради: 1. Асил нусқадаги фразеологизмга таржима тилидан тенг қийматни эквивалент қидириб топиш. 2. Асар ўгирилаётган тилдан монанд муқобил вариант топиб қўйиш. 3. Фразеологизмни айнан сўзма-сўз таржима қилиш (афоризмлар) таржимаси. 10  Ҳар бир афоризм, алохида олиб қараганда, ўзича бир тугал асар деган сўз. Улар ялонғоч ҳолда эмас, балъки кўпинча вақиолар тақлили замирмда, тасвир ичида, муаллиф муддаосининглунда ифодаси тарзида туғилади. Афоризм мухаррар равишда ниманидир тасдиқлаш эмас балъки қаттий рад этиш, қаролаши, шубҳа остига олиши хам мумкин. Унинг замирида тасдиқ, инкор, ҳукм, муқояса муболаға, кесатик, пичинг, сифатлаш, ухшатиш хам да бошқа силлиогизмга ётади. Мана шу белги ва хусусиятларнинг барчаси уларни бир тилдан таржима қилишда жуда жиддий қийинчиликлар туғдиради. Ҳикматлар таржимасида бадий таржимага хос кўпгина аломатлар мавжуд.Энг мухим талаб шуки, бу ерда айниқса ҳижжалаб ўгириш иллатидан иҳтиёт бўлиш керак, акс холда бирон чуқур фикр ифодалланган қўйма гап оддий,жўн сўзлар тизмасига айланиб, мантиқий жозиба, кўзни қувонтириб динни ёриштирадиган лўқма ўрнига қандайдир англашилмовчилик, мантиқий чалкашлик-алогизм пайдо бўлади. Ҳижжали таржима афоризмнинг бош кушандаси ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар таржимасида бош мезон шакл гўзаллиги билан бирга, даст аввал маънони рўёбга чиқаришдан иборат. Акс ҳолда ҳикмат ва каромат ғойб бўлиб, мантиқий чалкашлик пайдо бўлади.. Шоир- таржимонларнинг таржибасини ўрганишга ҳамма вақт хам етарли этибор берилмаган. Таржимон шоирларнинг ижодий таржибаларига бунда бефарқ қараб келинмаётганлигининг сабаби шуки, таржимон тобе "эгасиз" бирнарса деб талқин қилинган. Халбуки, таржимада услубан ўз- ўзини тарк этиш, охиригача бошқа ижодкор қиёфасига кириш мумкин эмас, бу амалга ошириб бўлмайдиган орзудир. Лев Гинзбург ёзади: "Илоҳий комедия"ни ўқир экансиз, сиз фақат Дантени эмас, балъки А. Орипов, Лазинскийни хам ўқийсиз, Шекспирнинг русча сонетлари-фақат Шекспирнинг гина эмас, балъки Маршакнинг хам фарзандидир.Кимда ким асарни: "соф холда" ҳеч қандай аралашмасиз кўришни истаса, асл нусқага мурожат қилинг. (К.Чуковский. Високая исскуства. М. 1966, Т.3, с 356) 11  Услуб бадий асарни умўмий жаранггоси ва колорити, образли тақлил қилиш усули, саноткорнинг воқиеликка бўлган муносабати, принципидир. Услубни муаллифнинг ўмумий ижодий бисотидан ажратган ҳолда, кўр- кўрана асарнинг лисоний характеристикасига айлантириб қуйиш мумкин эмас. Образ билан услуб ўз-аро чамбарчас боғлиқ. Образ билан услубнинг бир-бирига боғлиқлиги, ўз-аро тақозодорлиги ёзувчининг воқиеликни бадий акс эттиришга асосланади. Услуб ёзувчи ижодининг унинг асарларида такрорланиб турадиган асосий , типик ғоявий- бадий ҳусусиятлари мажмуасидир. Ёзувчининг дунё қараши ва у яратган асарларнинг мазмунига алохадар асосий ғоялар, муаллиф кўпроқ тасвирлаган сюжет ва характерлар силсиласи , санаткор ижодида тез-тез учираб турадиган бадий тасвир воситалари, ўзига хос типи унинг индивидуал слубини ташкил этади. Услуб масаласи тажримошуносликда ҳам лингвистик планда , ҳам адабиётшунослик йўналишида тадқиқ қилинди. Сабаби, бадий таржиманинг қайси бир муаммосига қул текизилмасин уни услубни четлаб утган холда ўрганиш мумкин. Ўзбек таржимошунослигида Ф.Ж. Шарипов, Э. Азнаурова, Н.Владимирова, С. Салалова, Қ.Мусаев, Н. Комилов, Р.Файзуллаева, М.Каримова, Қ Жураев илмий ишларда таржимада муаллифнинг асарда акс этган индивидуал услубини турли аспектда тақлил қилинган . Таржимон таржима қилинаётган муаллиф дунё қарашию, синфий мавкиедан тортиб 12 А Д А Б И Е Т Л А Р: 1. И. Каримов. "Истиқлол ва маънавият" Т. 1994 й 2. Г.Саломов. «Таржима назариясига кириш» Тошкент 1983 й. 3. А.А.Рудников «Помоҳ переводчиков» Москва 1963 й. 4. Т.А.Тучкова «Пособия на перевод с французкого язўка на русский» Москва 1964 г. 5. www . Ziyonet . uz 13