logo

Мунавварқори Абдурашидхон ўғли (мунаввар қори абдурашидхон уғли)

Yuklangan vaqt:

09.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

86.5 KB
Мунавварқори Абдурашидхон ўғли (1878—1931) Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Туркистон тарихида миллий маориф ва маданият, ижтимоий-сиёсий соҳада туб бурилиш ясаган, жадидчилик ҳаракатининг ташкилотчиларидан бири бўлган. У ўз миллати фидойиси сифатида Туркистон мусулмон халқлари миллий-озодлик ҳаракатининг Тошкентдаги “Шўрои Исломия”, Қўқондаги “Туркистон мухторияти” ташкилотларига раҳбарлик қилган. Абдурашидхон Сотиболдихон олим ўғли Мунаввар қори 1878 йилда Тошкент шаҳрининг марказий даҳаси — Шайх Холванд Тахурнинг Дархон маҳалласида мударрис Абдурашидхон ва Хосият отин оиласида дунёга келади. У етти ёшида отасидан ажрайди. Дастлабки таълимни онаси Хосият отиндан олади, хат-саводи чиқгач, ўша даврдаги йирик мактабдорлардан бири — Усмон домлада ўқийди, сўнг Тошкентдаги Юнусхон мадрасасида таҳсил кўради. Бироқ, ўша даврда Ўрта Осиёда илм маркази Бухоро эди. Шунинг учун у 1898 йилда Бухорога бориб, мадрасалардан бирида таҳсил ола бошлайди. Аммо кўп ўтмай, моддий қийинчиликлар туфайли Тошкентга қайтиб келади ва Дархон масжидида имомлик қилади. Шу даврда Тошкентда ҳам жадидчилик ҳаракати кучайиб боради. Мунаввар қори ҳам тараққийпарварлар сафига қўшилиб, тезда унинг йўлбошчисига айланади. У айниқса Исмоилбек Ғаспиралининг “усули савтия” мактабига, чор ҳукумати мустамлака ўлкалардаги аҳолини қандай маънавий-маданий узлатда сақлагани ва ундан қутулиш чоралари ҳақидаги фикрларига ҳавас ва ихлос билан қарайди. Чунки, бу даврда биринчидан, эски араб ва форс мактаби услубида фаолият кўрсатувчи ибтидоий мактаблару мадрасаларнинг ўқув педагогика ишлари анча эскириб қолган эди. Иккинчидан, чор ҳукумати Туркистон ўлкасида маорифни ривожантирмаслик учун астойдил ҳаракат бошлаб юборган эди. Ўлка аҳолисини руслаштириш сиёсати биринчи ўринда турар эди. Пировард мақсад миллатни йўқ қилишдан иборат бу маънавий тажовузни айниқса ўзбек зиёлилари ҳам ҳар қадамда сезиб юришган ва ҳис қилишган. Бундан ташқари, мустамлакачилар Туркистонга оч назар билан қараб, унинг бойликларини шафқатсиз ташиётганликлари, миллий озодлик ҳаракатларини қонга ботираётганликлари фақат оддий меҳнаткашларнинг эмас, балки бойлар ва зиёлиларнинг ҳам кўзини очиб бораётган эди. Халқни бу балолардан фақат мактаб таълим-тарбиясидаги кескин ислоҳотлар қутқара олар эди. Шу боис, Мунаввар қори рус-тузем мактабларига қарши ўз янги мактабларини очишга аҳд қилди. Шундай қилиб, Мунаввар қори 1901—1904 йилларда қримлик дўсти Расм Кешод ёрдамида Тошкентда “усули савтия” мактабини очади, айни вақтда мактабда имомлик ҳам қилади. 1906 йилда эса янги усул мактаби соҳасидаги фаолиятини ўз уйининг ташқари ҳовлисида давом эттиради, орадан кўп вақт ўтмай мактаб учун икки хоналик қўшимча бино қурдиради. Қисқа муддат ичида бу мактаб довруғи ортади, болалар сони кўпайиб кетади. Натижада қори акага ҳаммаҳалла бўлган Бувахон тўра Пошшахон ўғлининг ташқи ҳовлисида мактабнинг икки синфли шўъбаси очилади. Бу ерда 1, 2- синфларни битрган болалар ўқишни Мунаввар қори ҳовлисида давом эттирганлар. 1913—14 ўқув йилида мактабда юқори синфлар (5 ва 6-синфлар) очила бошлайди. Тўртинчи синфдан рус тили ҳам ўқув фани сифатида ўргатилади. У мактабни ислоҳ қилмай туриб, одамларнинг онгида ўзгариш ясаб бўлмаслигини яхши тушуниб етган эди. У “Бизни жаҳолат-жаҳл мураккаб” мақоласида “Туркистонда мактаб ва мадраса йўқ эмас, бор, аммо улар бенизом ва беусулдир... Туркистонлик ёшларнинг тарбияси ва таълим олишига жиддий эътибор берилмаяпти, миллатнинг истиқболига лоқайд ва бепарво қаралмоқда”, деб танқид қиларди. Мунаввар қори фарзандларининг тақдири учун оталар зиммасида катта масъулият борлигини таъкидлайди. У куйиниб ёзади: “... илм беришни ўйламай, жонидан шириш болаларини кўча- бакўча кездириб, бечора масъумни азиз умрини жаҳолат оташила ёндиғувчи беҳамият ва бедиёнат оталар ҳам орамизда оз эмасдур.” “... Бошқалари ўз фарзандларини асло мактабга бермай, орқаларидан эргаштуруб руслар эшикида ўзлари каби хизматчиликға ўргатуб дунёи ва охиратни саодати ўлғон илм ва маорифдин маҳрум қўймоқдин ҳеч бир ибо қилмаслар. Баъзи азизларимиз бордурки, ўғлини қўлидин тутуб мактабға олиб борур. Муаллимдан талаб қилурки, “Тақсир, шу ўғлимнинг гўшти сизники, устухони бизники, бир илож қилуб тезлик ила нақд ва насия ёзмоқни ўргатиб берурсиз” дер. Мана, оталарнинг фарзандлари тақдирига, истиқболига бўлган муносабати. Мунаввар қори мактаб ўқитувчиларининг (домлаларнинг) ҳам қиёфасини тавсифлаб, аксар ўқитувчилар — бадхулқ, золим, болаларни калтаклашади, яъни “Муаллим афанди қўлида зўр бир таёқ, қайси болани боши ҳаракатдан қолса, ушбу таёқ шу болани бошида ўлур. Аммо ўқуғон- ўқумағон ила ҳеч кимни иши йўқ. Бошни қимирлатиб ўтурса, кифоя қилур. Ҳаттоки ўтган йилларда бу тариқа золим муаллимларни таёқини остида вафот қилмоқ ҳам воқеъ ўлди. Бу тариқа золим ва бадхулқ, жоҳил муаллимларни тарбиясида ўскан боллардан нима умид қилмоқ керак”... Мунаввар қори ўқитишнинг бундай ярамас усули қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида куюниб ёзади: “... бошқа вилоятларда хат билмайтурғон киши юздин ўн бўлса, Туркистон вилоятида юздин тўқсондир” 1 . Бунга боис мактабда ўқитиладиган дарс ва китобларнинг усул (методика) жиҳатидан мақсадга мувофиқ эмаслиги, муаллимларни педагогик талабларга жавоб беролмаслиги кабилардир дейди. Мунаввар қори мактаб тартиб қоидаларига қатъий амал қилишни муаллимлардан ҳам талаб қилган, болалар билан қўпол муомалада бўлишни, уларни уриш ва жеркишни тақиқлаган. У болаларга бериладиган жазо ва танбеҳ жуда демократик ва инсонпарварлик руҳида бўлиши лозим, дейди. 1 Мунаввар =ори. («Тара==иёт» газетаси, 1906 йил, 14 июнь, №1.) Мунаввар қори зиёли ёшларни чет элга юборишни, у ерда илм-фанни ўрганишни тарғиб қилади. Масалан, у 1916 йили Тошкентда йиғилишда нутқ сўзлаб шундай дейди: “Ўзбек зиёли болаларининг Германияга юбориб ўқитишга жуда муҳтожмиз, болалар ўқуб, илм таҳсил олиб келсалар, миллатга катта хизмат қила оладилар” 1 . Мунаввар қори 1909 йили Убайдулла Хўжаев, Абдулло Авлоний, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Карим Норбеков ва бошқалар билан ҳамкорликда тошкентлик бир бойнинг раислигида “Жамияти хайрия” ташкил этади. Бу жамият орқали қашшоқ ва касалманд кишиларга, ўқувчиларга ёрдам кўрсатади ва бу билан чекланмайди, у Россия ва Туркиядаги олий ўқув юртларига талабалар юбориш билан ҳам шуғулланди. Айрим маълумотларга қараганда шу жамиятнинг ёрдами билан Мирмуҳсин Шермуҳаммедов Уфадаги “Олия” мадрасасида ўқиган. Мунаввар қори 1906 йил сентябрида “Хуршид” журналини нашр эттириб, ўзи муҳаррирлик қилади. Бу журнал ўзбек халқининг кўзини очишга, фикрий уйғонишга, ўз ҳақ-ҳуқуқини танишига хизмат қилгани учун оқ пошшо малайлари томонидан тезда ёпиб қўйилди. Кейинроқ у “Нажод”, “Сурат”, “Ҳақиқат”, “Турон”да бош муҳаррир бўлиб ишлади. У матбуотни элни ғафлат уйқусидан уйғотувчи буюк куч, маданият ва маърифатга чорловчи қудратли восита, ҳақиқат кўзгуси, деб қаради. У Туркистоннинг мустамлакага айланиши, миллатнинг инқирозга учраши сабабларини очиб беради: “Бу замондан юз йилдан зиёдроқ муқаддам замондан бошлаб оҳиста-оҳиста миллат деворларининг ҳар тарафига раҳна пайдо бўлди. Мунга сабаб уламо ва уламоларимизнинг ўз нафслари риоясида ҳаракат қилмоқлари бўлди. Подшоҳ ва хонларимиз бўлса, миллатга қилган хизматлари танҳо хотин олмоқ ва кучук уруштирмоқ ва беғайрат ва беҳаққоният диндор кишиларни бадарға қилмоқ ва тутиб ўлдирмоқ бўлди. Миллат нима ва шарият нима билмадилар. Шунинг учун миллат деворининг раҳналари тобора зиёда бўлди” 2 . 1 «Шар= юлдузи» журнали 1992 йил, 5-сон, 108-бет. 2 «Шар= юлдузи» журнали 1992 й., 5-сони, 109-бет Яна буюк мураббий миллатнинг инқирозга учраш сабабларидан бирини “бўзахўрлик, қиморбозлик, ... лар”га ўхшаш иллатларни бизларнинг ота- боболаримиз расмларидир, деб истеъмол қилганларида кўради. Мунаввар қори форс, араб, рус, турк тилларини мукаммал билган, у кўп улуғ адибларнинг асарини мутолаа қилган. Мунаввар қори ўлканинг қолоқлиги сабабини ахтарар экан: “Бизнинг Туркистон мамлакати тупроқ, сув ва ҳаво жиҳатидан энг бой мамлакатлардан бўла туриб, на учун ўзимиз бундан фойдалана олмаймиз?” деб афсус-надоматлар қилади. “Мана, кет- бакет етган бундай саволларга жавоб бермак учун нодонлик ва оламдан хабарсизлик, демакдин бошқа чора йўқдир. Бу нодонлик ва дунёдан хабарсизлик балосидан қутилмак учун аввал орамизда ҳукм сурган бузуқ одатларнинг бузуқлиғини билмак ва ўрганмак керакдир”, дейди у. Маълумки, золим Николай II нинг 1916 йил 25 июнда «Фронт орқасидаги хизматлар учун Туркистон, Сибирь ва Кавказ инонародецларидан ўн тўққиздан 31 ёшгача эр кишилардан мардикорликка олиш ҳақида 1526 рақамли фармони эълони қилинади. Бу ноқонуний фармонни ўлка қонини сўриб ётган губернаторлар бош-бошдоқлик билан амалга оширадилар. Оқибатда, Туркистоннинг кўпгина вилоят ва шаҳарларида аҳоли ўртасида норозилик туғилиб расмий исёнлар бошланиб кетади. Исёнлар шафқатсизлик билан бостирилади. Ана шу паллада тошкентлик тараққийпарвар кишилар сукут сақламай, аҳолига ёрдам беришга киришадилар. Ушбу ҳаракат натижасида «Туркистон мардикорликка олиш қўмитаси» ташкил этилади. Мунаввар қори шу қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланади. У чор ҳукумати олиб бораётган бу сиёсатнинг нотўғрилигини халққа тушунтиради ва бу масалада Петербургга вакил юборишни ташкил этиш ишларида фаол қатнашади. Ўзбек халқини маърифатли қилишга интилган буюк мураббий 1918 йил май ойида Тошкент шаҳрида “Турк ўчоғи” илмий-маданий жамияти тузади. У бу жамиятни Туркистон туркларини миллий туғ остига тўплаб, аларга руҳ ва маърифатларимизни, тижорат, зироат ва санъатимизни ривожлантириб, чин маданият вужудга келтирмак ва шу тариқа миллатимизни руҳий ва жисмоний қувватини орттириш мақсадида ташкил этган эди. Мунаввар қори ана шу ғоя асосида иш олиб боради. У инсоннинг маърифатли бўлиб, кўзи очилмагунча виждон уйғонмаса на ўзини, на халқининг эркини муҳофаза қилаолишини, бу имонсизлик эканини мутафаккирона нозиклик билан ўз асарларида ифода этади. “Сўнгги икки йил ичида, — дейди у, — Туркистон халқининг бошина келган фалокатлар ҳар бири ёлғиз нодонлик ва маорифсизлик орқасидангина бўлганлиги ҳар кимга маълумдир. Келажакда бундай фалокатлардан қутулмоқ ва Туркистон халқи тилаган равишда идора қилмоқ ва душманлардан сақламоқ ёлғиз маориф воситаси илагина мумкиндир”, дейди у. Ҳа, бу Мунаввар қорининг имон-эътиқодидан, виждонидан далолат эди. Зеро, тошкентлик жадидлар — тараққийпарварлар миллатни иллатдан, асоратдан маърифатгина қутқаза олиш ҳақидаги хулосага келадилар. Умуман, Мунаввар Қори Абдурашидхон ўғли маърифатпарвар инсон, истиқлол учун курашган, педагогик фикр ривожига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир олим сифатида шуҳрат қозонди. Ўз халқини, ватанини жони-дилидан севган Мунаввар қори Абдурашидхонов шахсга сиғинишнинг дастлабки қурбонларидан бири бўлди. У аввал Тошкентда, сўнг Москвада тергов қилиниб, отиб ўлдиришга ҳукм этилади. Бу улуғ инсоннинг исми шарифи халқ ёдидан ҳеч қачон ўчмайди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. И.А.Каримов. «Ижобий ишларимизни охирига етказайлик». Т.: Ўзб, 1994 й. 2. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997 йил 3. Ибн Халмиқон ҳақида. Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» китобидан олинди. Т. Абдулла Қодирий номидаги Хлақ мероси нашириёти, 4. Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Ўзбекистон респебликаси ФА ҳақиқий аъзоси М.М.Хайруллаев. Т. «ФАН», 1975. 5. www . ziyonet . uz