logo

Жадид педагогикаси намояндалари Исҳоқхон Ибрат (Исхокхон Ибрат)

Yuklangan vaqt:

10.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

150 KB
Жадид педагогикаси намояндалари Исҳоқхон Ибрат (1867-1937) Режа: 1. Ис ҳоқхон Ибрат хаёт 2. Тил-дил калити 3. Ис ҳоқхон Ибрат ижоди 4. Ис ҳоқхон Ибрат ижодида таълим – тарбия масалалари, педагогик ғоялари Исҳоқхон тўра Ибрат фаолият доираси кенг, миллий уйғониш даврининг машҳур педагогларидан биридир. Маърифатпарвар шоир, маорифчи Иброҳим Даврон 1 Ибрат ҳақида қуйидагиларни ёзади: «Исҳоқхон тўра улуми диния ва фанния ва адабияда устози комиллиғи билан бутун Фарғона ва дигар жиҳат Озиёйи Вустода инкор ўлунмас даражада бир мавқеъ мумтоза тутмишдур. Исҳоқхон тўра улуми динияда мударрисдур, фунуни дунявийда, билло шубҳа, архитектур, техник ва механик ва физиқия илминда тилифонист, тилиғрофист ва яна химик десак яна оздур, чунки бу илмларни билур. Исҳоқхон тўра олим ва фозил бир зоти олий бўлуб, бу турфа фазоили инсонияга молик... Баъзи ихтироти ҳам бордур» 2 . Ибратнинг асли исми Исҳоқхон, отасининг исми Жунайдуллахўжадир. Ибрат унинг адабий тахаллусидир. Исҳоқхоннинг ўзига «Ибрат» тахаллусини олиш боиси шундаки, у фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, педагог, олим сифатида замондошларини замон илмидан, илғор маданиятидан, янгича таълим-тарбия тизимидан ибрат олишга даъват этди. Шунинг учун ҳам ўзига «Ибрат» тахаллусини танлади. Исҳоқхон 1279 ҳижрий 1 (1862 милодий) йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилди. Унинг отаси Жунайдуллахўжа Суннатуллахўжа ўғли туркистонлик машҳур мутасаввиф Аҳмад Яссавий авлодидан бўлиб, анча билимли соҳибкор боғбонлардан эди. Унинг беш танобча ери бўлиб, деҳқончилик, боғдорчилик билан оила тебратган. Ибрат Яссавий авлодига мансублигини ёзиб ҳам қолдирган: Ибрат тахаллусимдур, аҳфоди Ҳазрати Султон, Шуҳратда Ҳожи тўра, маъвоси Тўрақўрғон. Онаси Ҳурибиби ўз даврининг ўқимишли, оқила аёлларидан бўлиб, уйида қишлоқ қизларини ўқитарди, шу билан бирга, адабиёт ва санъатга муҳаббат қўйган аёл бўлган, шеърият билан ҳам шуғулланган, Навоий, Лутфий, Жомий, Бедил, Машраб каби буюк шоирлар асарларини мутолаа қилиш хонадон аҳли учун севимли машғулот ҳисобланган. Оиладаги бундай ҳаёт тарзи 1 Иброщим Даврон (1874-1922) ызбек педагоги, шоири, маърифатпарвари, публцисти. +ы=онда биринчи былиб 1900 йилда фотография, кутубхона очган. Усули жадид мактабларини =ыллаб-=ылти=ловчи туркум ма=олалари билан матбуотда фаол иштирок этган. «Олтин сызлар» (1912), «Таълими жу\рофия» (1913), «Маданий жумбо\лар» (1914) ы=ув =ылланмаларини тузган. Ызбек хотин-=излари шеъриятидан «Ашъори нисвон» (1914) мажмуасини яратган. Усули жадид мактабларида муаллимлик =илган. 2 Туркистон вилоятининг газети, 1908 й., 56-сон . 1 Исщо=хоннинг ту\илган йили унинг ы\ли Ротибхон Исщо=ов =ылида са=ланувчи шажарадан ани=ланди. Исҳоқхонда адабиёт ва санъатга муҳаббатнинг эрта пайдо бўлиши учун асосий омил бўлди. 1870 йилда отаси Жунайдуллахўжа вафот этади. Исҳоқхон дастлаб маҳалла мактабида таҳсил кўради, аммо беш йил давомида ҳам саводини чиқара олмагач, ўз уйида онасининг қўлида ўқиди. Бу ҳақда ўзи шундай ёзади: «Аввалги вақтдаги маҳалла мактабида 5 йилда 3 адад муаллимда ўқиб, охири саводим чиқмай, кейин қизлар мактабида, ўз уйимизда, волидаи марҳумамда ўқуб савод чиқардим. Икки сана қиблагоҳимдан ҳуснихат машқ этдим» 1 . Ҳурибиби ўз мактабида фақат қуруқ ёдлатиш билангина чекланмай, қизларга ёзишни, ҳуснихатни ҳам ўргатар эди. Шунинг учун ҳам Исҳоқхон онасини асарларида устози сифатида ҳурмат билан тилга олади. Адабиёт ва санъатга зўр муҳаббат қўйган Исҳоқхонни ўқишни давом эттириш учун Қўқонга юборадилар У XIX аср бошларида барпо этилган Муҳаммад Сиддиқ Тунқатор мадрасасига 1878 йилда ўқишга киради. Унинг Қўқонда таҳсил кўрган йиллари (1878-1886) ўзбек адабиётида, маданий ҳаётида, айниқса, маорифида туб ўзгаришлар содир бўлаётган даврга тўғри келди. Унинг бу адабий-маданий- маърифий ҳаётдан баҳраманд бўлганлиги шубҳасиз. У Қўқон адабий муҳитининг йирик намояндалари Муҳйи, Муқимий, Фурқат, Нодим, Ҳазинийлар билан яқин алоқада бўлган, абадий мушоираларда иштирок этган. Исҳоқхон Ибрат мадраса берадиган илмлар билан чекланиб қолмади, ўқиш давомида буюк Шарқ олимлари асарларини мустақил тарзда қунт билан мутолаа қилди, араб, форс ва рус тилларини чуқур ўрганди, унинг айниқса тил ўрганишга қобилияти кучли бўлган. У рус ва ўзбек тилларида Туркистоннинг илк газеталари «Туркистон вилоятининг газети», «Туркестанские ведомости» билан, Туркистон ўлкасига янги тарқалаётган Исмоилбек Гаспралининг «Таржимон» газетаси билан биринчи марта Қўқон мадрасасида ўқиб юрган кезлари танишди. Исҳоқхон томонидан ташкил қилинган «Кутубхона Исҳоқия»да «Таржимон» газетасининг ҳатто 1884 йилги бойламлари ҳам бўлган. Исҳоқхон Ибрат 1886 йилда Қўқон мадрасани тугатиб, ўз қишлоғи Тўрақўрғонга қайтиб келади ва фаолиятини илғор маорифчи сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлайди: ўша йили мактаб очади. Унинг мактаби «усули қадим» - «усули таҳажжи», яъни ҳижо методига асосланган мактаблардан бирмунча фарқ қилар эди. Исҳоқхон Қўқонда ўқиб юрган вақтларидаёқ ўлкада очила бошлаган рус мактабларидаги ўқитиш усулларининг маҳаллий мактабларда ҳукм сураётган ҳижо ҳамда қуруқ ёдлаш усулидан афзаллигини сезган эди. Исҳоқхон ўз мактабига нисбатан илғор бўлган, саводга ўргатишда анча енгиллик вужудга келтирувчи товуш (савтия) усулини татбиқ қилди ва 1 Исщо=хон Ибрат. Мезон уз-замон, II дафтар, 36-37-бетлар. «усули савтия»ни эски метод тарафдорларидан ҳимоя қилди. Бироқ бу мактабида узоқ вақт ишлай олмади. Баъзи бир жоҳил мутаассиблар унинг мактабини «кофирлар мактаби» деб эълон қилдилар, халқ болаларини бу мактабдан қайтаришга ҳаракат қилдилар ва генерал-губернаторлик амалдорлари ёрдамида ёптирдилар. Бу ёш маорифчи Исҳоқхон Ибратнинг мутаассиблар ҳамда мустамлакачи маъмурлар билан биринчи тўқнашуви эди. Исҳоқхон Ибрат ўзининг «Луғатиситтатити ал-сина», «Жомеъул хутут» ва «Тарихи Фарғона» асарларида ёзишича, 1887-йилда, яъни 25 ёшида онасини ҳажга олиб боришга отланади. Бироқ онаизорига ўз ватанига яна қайтиб келиш насиб этмади, Ҳурибиби Жидда шаҳрида ўпка шамоллаш касали билан вафот этади. Исҳоқхон Ибратнинг Шарқ мамлакатларига сафарга чиқишдан асосий мақсади, биринчидан, онасининг ҳажга олиб бориш ҳақидаги илтимосини қондириш бўлса, иккинчидан, чет эл халқлари ҳаёти, маданияти билан яқиндан танишиш, бу мамлакатларни ўз кўзи билан кўриш иштиёқи эди: «... Умрим нақдини ҳавас бозорида кечирмак тақазоси-ла ўлуб, синним йигирма беш кечмиш экан, ҳавойи тақазои муҳтарама душуб саёҳат этдум» 1 , деб ёзади. Исҳоқхон Ибрат онасини Жидда шаҳрида дафн этиб, Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатини давом эттирди, шу билан бирга, у Истанбул, София, Афина, Рим каби Европанинг марказий шаҳарларида бўлди. Анча вақт Афғонистоннинг Қобул, Арабистоннинг Жидда каби шаҳарларида истиқомат қилди. Макка шаҳридан Қизил ва Арабистон денгизлари орқали Ҳ индистонга келди. 1892-1896 йилларда Ҳиндистоннинг энг катта порт шаҳарлари Бомбей ва Калкуттада яшади. Бу ерда кўп ишлатиладиган арбаилисонни, яъни тўрт тилни: араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини мукаммал ўрганди. Чет элларда халқ ҳаёти, уларнинг маданияти, Шарқ мамлакатларидаги европаликлар орқали кириб келган Европа маданияти, тили ва санъати билан яқиндан танишди, ўрганди, илмий асарлари учун қимматли материаллар тўплади. У Шарқ халқлари тиллари билан бир қаторда ғарб халқлари тилларини ҳам билиш зарур деб ҳисоблади ва Арабистонда француз тилини, Ҳиндистонда инглиз тилини, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини ўрганди. Ибратнинг Шарқ ва Ғарб халқлари тилларини анча мукаммал билганлигини эътироф этиб, замондоши Иброҳим Даврон ёзади: «...Фазоили инсониядин маода қози тўра (Исҳоқхон У.Д.) жаноблари туркча, форсча, ҳиндича, русча лисон билиб, яна русча, франсузча, арманича ва бошқа хатлар ёзмоққа моҳирдурлар». 1 Исҳоқхон Ибрат чет элларда олим ва фозил кишилар билан, улар қайси динга ёки миллатга мансуб бўлишидан қатъи назар, яқин алоқада бўлди. «Ҳар 1 Исщо=хон Ибрат. Лу\атиситтати ал-сина. Тошкент, Ильин типографияси, 1901 й., 2-бет. 1 «Туркистон вилоятининг газети». 1908-й., 56-сон. бир лисон сафар аҳлина юз олтун баробаринда» ишлатилганлигини тушунган ва кўрган маърифатпарвар чет тилларни ўрганишга катта эътибор берди: «Ҳар бир заввор ва аҳли фазл кишини кўрсам, кайфият ва таълимот маолларини андин сўрадим» 2 . Исҳоқхон тўра Ибрат 1896 йилда Ҳиндистондан Бирма орқали Хитойга, сўнгра Кошғарга ўтади ва ундан ўз ватанига қайтиб келди. Тил-дил калити Ўн йилга яқин давом этган саёҳат унинг янгича ўқитув тизимига бўлган муносабатини мустаҳкамлади, янги куч-ғайрат билан маърифатпарварлик фаолиятини йўлга қўйди. Саёҳат давомида йиққан катта материаллари асосида олти арабча, форсча, ҳиндча, туркча, сартча (ўзбекча), русча тилларни ўз ичига олган «Луғатиситтатити ал-сина» («Олти тиллик луғат») асарини яратди. ХХ аср бошларига келиб, маҳаллий мутаассиблар, губернаторлик маъмурларининг қарашлигига қарамай, рус тилини ўрганишга қизиқувчилар сезиларли даражада ортди. Аммо ўқувчилар ва рус тилини мустақил ўрганувчилар учун дарслик ва қўлланмалар йўқ даражада эди. Бу ҳақда «Туркестанские ведомости» газетасида Тошкент китоб дўкони хўжайинларидан бири қуйидагиларни ёзади: «Шу кунларда шаҳарликлар ўртасида рус тилига қизиқувчилар сони ортиб бормоқда.. Тошкент китоб дўкони хўжайинларидан бири шикоят қиляптики, сартлар ҳеч тинчлик бермаяпти, русча ўрганиш учун сарт тилида ёзилган бирор дарслик борми?» деб сўраб келишавериб жонга тегди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ерли ўтроқ аҳолининг тил ўрганишга қобилияти кучли» 1 . Рус тили билан бир қаторда ўнга яқин шарқ ва ғарб тилларини анча мукаммал билган Исҳоқхон бу масалада ўз халқига ёрдам қўлини чўзди. Мутафаккир мазкур «Луғатиситтатити ал-сина» асарини яратар экан, биринчи галда, рус тилига қизиқувчиларни кўзда тутди. Бу нарса китобнинг биринчи бетиданоқ кўзга ташланади. Муаллиф кирилл ёзув тизимини билмайдиганларга қулай бўлсин учун рус сўзларини араб ёзуви билан беради. Маълумки, рус ва Европа сўзларини араб ёзувида ифодалаш анча мураккаб иш, лекин Ибрат бу ишни муваффақиятли ҳал қилди. Олимнинг ушбу асари XIX аср 90-йилларининг ўрталаридаёқ, унинг чет эл сафаридан қайтиб келиши биланоқ ёзиб тугатилган бўласа-да, губернаторлик 2 Исщо=хон Ибрат. Жомеъул хутут. Наманган, 1912 й., 5-бет. 1 Туркестанские ведомости, 1900, № 98. маъмурлари томонидан маҳаллий муаллифлар асарларига қараши ўрнатилган қаттиқ назорат, таъқиб туфайли асар анча кечикиб 1901 йилда босмадан чиқди. Буни ўша даврда чор Россиясининг мустамлака Туркистондаги матбуот нозири вазифасини бажарувчи Н.П.Остроумов шахсий архивида сақланувчи ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Архивда Исҳоқхоннинг Николай Остроумов номига ёзилган иккита мактуби сақланади. Биринчи мактуб 1898 йилнинг бошида ёзилган бўлиб, унда Ибрат Остроумовга луғатни босмадан чиқаришга ёрдам беришини илтимос қилиб мурожаат этади ва унинг таклифига мувофиқ китобнинг икки жузъини юборади. Лекин анча вақтгача асарни нашр қилиш ёки нашр қилмаслик ҳақида ҳеч қандай жавоб ололмайди. Исҳоқхон 1900 йилнинг 26 февралида иккинчи марта рус ва ўзбек тилларида мурожаат қилишга мажбур бўлади. Мазкур асарни нашр қилишда катта аҳамиятга эга бўлган мактуб ушбудир: «1900 инчи йилда 26 нчи февралда ҳурматлу Остроумов тўра ҳузурларига саволнома. Ушбу баробаринда сиз улуғ мартабадин ўтунуб сўрайманки, 1898 йилда сиздан илтимос қилиб эдим, ўз таснифларимдан олти тил узра «Ситтати ал-сина» деган словар китобни босма қилмоқ учун. Марҳамат қилиб икки жузъ юборинг, кўрмоқ учун деган экансиз. Дарров амрларига мувофиқ юбориб эдим. Мазкурни(нг) ҳеч хабари бўлмаган жиҳатидан боз илтимос қилиб турубманки, агарда нозирлар назоратларидан ўтган бўлса, қабулга олинса, мен қолган ўн жузъини ҳам юборсам ва ёки қабул бўлмаган бўлса, ўшал нусхани марҳамат илан Наманган маҳкамасига, менинг исмимга адрес этуб юборсалар, боз бўлак маслаҳат қилсак, деб илтимос қилувчи Исҳоқхон турадурма» 1 . Исҳоқхон Ибратнинг мазкур «Луғатиситтатити ал-сина» асари бир неча йиллик саргузаштлардан сўнг 1901 йилда Тошкентдаги В.И.Ильин босмахонасида нашрдан чиқди. Маълумки, Исҳоқхонга қадар русча-ўзбекча, ўзбекча-русча луғатлар яратилган. Масалан, В.Наливкин ва М.Наливкиналарнинг «Русско-сартовский словарь», «Сартовско-русский словарь» шулар жумласидандир. Бироқ бу китоблар кирилл алифбосида яратилган бўлиб, ўзбек тилини ўрганувчи руслар ва русча саводи бўлган саноқли ўзбеклар учун мўлжалланганидан кўпроқ ўзбеклар эҳтиёжини қондира олмади. Исҳоқхоннинг мазкур луғатни араб алифбосида яратишига ҳам худди шу масала туртки бўлди ва мана шу муҳим, ниҳоятда мураккаб масалага ўзбек маърифатпарварлари, педагоглари орасида биринчи бўлиб қўл урди ва замондошларининг талабини бирмунча қондиришга муваффақ бўлди. Мингдан ортиқ фаол сўзларни ўз ичига олган Ибратнинг ушбу луғати ўз даврида катта аҳамият касб этган. «Луғати ситтати ал-сина» асари рус тили 1 Ызбекистон Республикаси Давлат архиви. 1009-фонд. 15-дело. асосий ўқув предметлардан бири сифатида ўқитишга руҳсат олинган «усули жадид» мактабларида ҳам фойдаланилган. Шунинг учун ҳам китобга тақриз ёзган замондошларидан бирининг «...Бизнинг Туркистон вилоятида сартиялардан шунча тил билиб, бул тариқа китоб ва луғат тасниф қилган одам йўқ эди», - деган сўзлари заминида катта ҳақиқат ётар эди. Исҳоқхон Ибрат «Луғати ситтати ал-сина» асиридан ташқари тилшунослик илмининг энг муҳим масаласига жаҳон ёзувлари тарихига бағишланган «Жомеъул-хутут» («Ёзувлар мажмуаси») асарида ҳам рус тили билан бир қаторда лотин, инглиз, немис, француз тилларини ўрганиш ёшлар учун илм-фан, маданият ва техника янгиликларини эгаллашда ҳал қилувчи восита эканлигини алоҳида таъкидлайди: «Дорихона борганда лотинча зарур, Ҳиндистонга хат қилинса, инглизча бўлмаса олмайдур. Эронистонга франсавий. Биз туркистон(ликлар) га биринчи заруримиз Русия хатидурки, муни қози ва мударрислар инкор қилмаслар. Ахборнома, ропурт ёзсалар, мударрислар бўлса, ўрусча биладургон кишига ақча беруб, ропурт ёздирадулар, аларга жуда зарур. Савдогарларга Масковдан мол ёзмоққа зарур ҳукумат хати бўлуб, бинобарин, эҳтиёжи халқулло ҳамма жиҳатдан буни билмак зарурлиги бадеҳий» 1 . Исҳоқхон илм доираси кенг олимлиги айниқса шунда кўринадики, у ҳамма нарсани илм-фан, маориф-маданиятни, тилларни, ёзувларни, одамларни ўсишда, ривожланишда, ўзгаришда деб тушунади. Унинг воқеа ҳодисаларга бундай диалектик муносабатда бўлиши, эскилик устидан янгиликнинг ғалаба қозонишига бўлган ишончи айниқса «Жомеъул хутут» асарида янада яққолроқ кўринади: «Маданият хотирага ўхшаган янги таомил, янги сўз, янги хат жорий бўлуб, эски нимарсалар, диний ишлар, бўлаклари ҳаммаси билкул қолиб, янги юруб кетар эканлар. Ўзингизда ҳозир турубдур аён. Чунончи: чироқ қолди ламфа (чиқди), чақмоқ қолди гугурт (чиқди), чойжўш қолди чойнак (чиқди), қумғон қолди - самовар (чиқди) ҳоказо янги нимарсалар кўб жорий бўлуб қолган» 2 . Исҳоқхон Ибрат маориф ва маданиятимиз тараққиёти тарихида ҳуснихатни мукаммал эгаллаган хаттот сифатида ҳам катта шуҳрат қозонди. Бу ҳол унинг «Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий» ва «Жомеъул хутут» асарларида яққол кўзга ташланади. Иброҳим Давроннинг хабар беришича, Исҳоқхон зўр хаттот, ҳуснихатни мукаммал эгаллаган каллиграфдир, у бу соҳада яратган «шоён бир санъати (асари)» учун 1907-йилда катта мукофотга сазовор бўлган. У (Исҳоқхон Ибрат У.Д.) ҳам хаттоти аъзамдур. Чунки мусулмонча хат 1 Исщо=хон Ибрат. Жомеъул хутут, 106-бет. 2 Исщо=хон Ибрат. Жомеъул лу\ат, 14-15-бетлар. ёзмоқдин ўн етти навъ ёзув бирла қалам юргузурлар. Бу осори қаламия ва ақлиясидин намунаи зоти, демакки, шоён бир санъати ўтган йил 1907-йилда жаноби Туркистон генерол-губирнаторга тақдим қилиниб, шойисталиғиға иккинчи даража почўтной халат (почётнўй халат) олган эдилар» 1 . Исҳоқхон Ибрат «Тарихи Фарқона», «Тарихи маданият», «Мезонуз замон» асарларида ҳам ўзининг педагогик-маърифатпарварлик қарашларини илгари суради. Тарихчи олим Исҳоқхон чет эл саёҳати вақтида техника ва маданият ривожланган шаҳарларда бўлди. У Туркистон шаҳарларининг ҳам маданий шаҳарлар қаторидан ўрин олишига ишонди. Буни амалга оширишнинг бирдан бир йўли илм-маърифат, ўқиш-ўрганишдан деб билди. Исҳоқхон ўзининг амалий фаолиятида ҳам, ижодида ҳам қишлоқ ва шаҳар муносабатларига алоҳида эътибор берди. У шундай хулосага келадики, қишлоқ билан шаҳарни бир-биридан ажратиб бўлмайди, уларни бир-бирига боғлиқ ҳолда ривожлантириш керак. Шунинг учун ҳам у шаҳарлар билан бир қаторда қишлоқларда ҳам илм-маърифат, маданият ўчоқларини вужудга келтириш, эрлар ва аёллар, ўғил ва қиз болалар мактаблари очиш масаласига катта аҳамият беради. Исҳоқхон ўзининг «Тарихи маданият» асарида қишлоқ ишлари тугагач, гапма-гап юрувчи деҳқон йигитларини кечки мактабларга тортиш, ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, таълим-тарбияга оид дарсликлар, рисолалар, газета ва журналлар чиқариб туриш каби долзарб масалаларни кўтариб чиқди: «Қишлоқни(нг) ишлари шаҳарга, шаҳарни(нг) ишлари қишлоққа, бир-биридан ажратиб бўлмайдур. Бир тан бўлса, анда жасат сиҳат бўлур. Шаҳарни(нг) эҳтиёжини қишлоқ адо қилур, қишлоқни(нг) эҳтиёжини шаҳар битирур... Бизнинг Фарғонадаги хурофотларни(нг) кўплигига қараганда ҳар йили уч-тўрт адат фанга оид китоб бостириб тарқатиш лозим. Ваҳоланки, бир дона ҳам йўқ. Лоақал бирор дона журнал, рисолача, газет ҳафталик мактаб учун даркор эди» 1 . Исҳоқхон Ибрат ўз халқининг порлоқ келажагига, озод ҳаётига зўр умид ва ишонч билан қаради. У Ватанининг келажакда илм-фан, маданият ривожланган шаҳарларининг қиёфасини романтик бўёқларда тасвирлайди: «Маданий шаҳарлар шундай бўлурки, анда дорулмуаллимин мадрасалар ва анвойи фунун мактаблар (олий ўқув юртлари У.Д.), ҳар хил илм ва ҳунарлар, катта дўхтирлар, табиблар ва мазлумни золимдан ҳимоя қиладурган ҳокимлар ўз шаҳарларида бўлур... Ҳар куни юруб турадиган фойизлар, чироқ, шамол сандал (вентилятор ёки холодилник У.Д.) бўлса, катта мактаблар бўлса, 1 Туркистон вилоятининг газети. 1908 й., 56-сон. 1 Исщо=хон Ибрат. Тарихи маданият. 188-бет. телфонограмлар бўлса, шаҳарлар озода, чангдан, бўйи баддан тоза бўлса, қайси илмни хоҳласа, ани таълим берадурган муаллимлар бўлса, аҳли илмларнинг қадри яхши бўлса, нодонларни ўз ҳолиға қўймаса, фикр ва илм ва ҳунар ўргатса...» 1 . Эътибор беринг, Исҳоқхон Ибрат таълим-тарбиянинг умумий комплекси ҳақида гапиряпти: ибтидоий мактаблар ҳам, касб-ҳунар мактаблари ҳам, ҳатто олий ўқув юртлари ҳам муаллиф диққат марказида. ХХ аср бошлари ўзбек жадид зиёлиларининг буюк орзулари миллат фарзандлари учун университет очиш эди. X I X асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида мамлакатимизда маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ва фалсафий тафаккур тараққиётида матбуот, нашриёт муҳим аҳамиятга эга бўлди. Публицистика жанри ХХ аср бошларида ўзбек адабиётининг энг илғор, ҳозиржавоб ажралмас бир қисмига айланди. У анча масъулиятли, таъсирчан, оммавий ҳамда ўзбек адабиёти учун янги жанр бўлишига қарамай, ўзбек маърифатпарварларининг жанговар минбарига айланди. Шунинг учун ҳам Исҳоқхон тўра Ибрат қатор публицистик мақола ва шеърларида матбуотнинг халқ маърифий-маданий ҳаётидаги аҳамиятига юксак баҳо берди. У бошқа маърифатпарварлар каби ўз мақолаларини ўзбек тилидаги илк матбуот органи бўлмиш «Туркистон вилоятининг газети»да эълон қилган. Маълумки, «Туркистон вилоятининг газети» Чор Россиясининг Туркистон ўлкасидаги мустамлакачилик сиёсатини мустаҳкамлаш, ерли аҳолини руслаштириш мақсадида нашр қилинган эди. Бу газета ўта қабиҳ, ўта салбий мақсадларни амалга оширишни кўзлаган бўлса-да, ўзбек маърифатпарварлари бу газета саҳифаларидан миллат манфаатлари йўлида фойдаландилар. Шунинг учун ҳам ушбу газета ўзбек публицистикасининг илк саҳифаси ҳисобланади. Исҳоқхон Ибрат мақолаларининг асосини маърифатпарварлик ғоялари ташкил қилади. У дастлабки мақолаларидан бошлаб меҳнаткаш халқ бошидаги оғир мустамлака зулмини очиқ кўрсатишга, халқни маънан уйғотишга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам Исҳоқхон феодализм инқирозини ўзида тўла мужассамлаштирган эски таълим-тарбия, ўқув-ўқитув тизимини тубдан ислоҳ қилишга киришди. Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олинган, Европа илм- фан, маорифда юксак поғонага кўтарилган бир даврда Туркистон ўлкасида таълим-тарбия ўта ибтидоий даражада давом этиб келмоқда эди. Чор ҳукумати ва Туркистонда чексиз ҳуқуқларга эга бўлган генерал-губернаторлик бу борада бирор ижобий ишни амалга оширмади, аксинча, педагогика соҳасидаги ҳар бир ижобий янгиликка қарашлик қилди, ҳар бир янги мактабнинг очилиши рус 1 Ю=оридаги асар. 113-114-бетлар. мустамлака маъмурияти ўрнатган «минг чийриқ»дан ўтишга мажбур эди. Бу ҳам камлик қилгандай, «усули қадим» тарафдорлари, Қуръони каримнинг асл моҳиятини тасаввур ҳам қила олмайдиган мутаассиб пешволар мустамлака тегирмонига сув қуяр эдилар. Шунинг учун ҳам ҳар бир «усули савтия» - «усули жадид» мактабининг очилиши ва бундай мактаблар учун дарслик ва қўлланмалар яратилиши буюк фидойилик намунаси эди. Ўзбек мутафаккирлари жадидчилик ҳаракатининг Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхон ўғли, Исҳоқхон Ибрат каби сардорлари ўзбек халқини ривож топган халқлар билан тенг кўришни орзу қилдилар ва бу орзуларини амалга оширишда мактаб ва мадрасаларни тубдан ислоҳ қилиш масаласига бутун куч-ғайратларини, билимларини сафарбар қилдилар. Улар ўз фаолиятларини ўзаро ҳамкорликда, ҳаммаслакликда, яқин алоқа боғлаган ҳолда йўлга қўйдилар. Исҳоқхон тўра Ибрат Тошкент жадидлари раҳбарлик қилган «Тараққий», «Тужжор», «Садойи Туркистон» газеталарида, Беҳбудийнинг «Ойна» журналида фаол иштирок этди. У Мунавварқорининг таклифига биноан бир неча марта Тошкентда, унинг мактаби имтиҳонларида қатнашган. Мунавварқори Исҳоқхонга махсус таклиф хати билан 1907 йилда мурожаат қилди: «Ҳурматлу Исҳоқхонҳожи жанобларина! 1907 йил май ойиндан эътиборан Тошкантда Тарновбоши маҳалласинда «Хония» мактабинда талабаларни(нг) йиллик имтиҳонлари бошланур. Сиз ҳурматлудан рижо қилурмизки, тавобингизда бўлғон усули жадидия мактаблари мудирлари ила имтиҳон мажлисларина ташриф қилсангиз, муаллим ва шогирдлар Сиздан мамнун бўлур эдилар. «Муҳибингиз Мунаввар Қори, 15 март 1907 йил». Бу таклифга биноан Исҳоқхон Ибрат ўз яқинлари Ҳусайин Макаев (Исҳоқхон очган мактабда дарс берган татар муаллими), шогирди Мулла Искандар домла Абдуваҳоб ўғли билан шу 1907 йилда бир неча ой Тошкентда бўлади, «усули жадид» мактабларида Мунавварқори жорий қилган имтиҳон маросимларида иштирок этади. «Усули жадид» мактаблари билан бир қаторда, хусусий «усули қадим» мактабларида ҳам бўлади ва ўз муносабатларини «Туркистон вилоятининг газети» саҳифаларида эълон қилади. Дунёда ўқитувчилик ишидан ҳам оғирроқ ва шарафлироқ, ундан ҳам буюкроқ иш бўлмаса керак. Чунки ўқитувчи инсон фарзандини ҳақиқий камолот сари етаклайди. Ҳар қандай жамиятнинг инқирозию таназзули, равнақию истиқболи унинг мактабга, таълим-тарбияга ва айниқса, ўқитувчига бўлган муносабат билан ўлчанади. Илғор педагоглар XIX асрнинг охири, ХХ аср бошларига келиб ўрта аср схоластикасига асосланган «усули қадимия»га қарама-қарши замон талабларига жавоб бера оладиган, даврнинг илқор ютуқлари билан қуролланган «усули жадид» мактабларини вужудга келтира бошладилар, «тўрт девор» ичидаги хотин-қизларни маърифат нуридан баҳраманд қилиш ғоялари билан чиқдилар, бу ғояларни ўз амалий фаолиятларига ҳам татбиқ қилдилар. Исҳоқхон Ибрат янги мактабларни олқишлабгина қолмай, уларни «усули қадим» тарафдорларидан қаттиқ туриб ҳимоя қилди. Бу ўринда 1907 йилда Исҳоқхон билан Тошкент шаҳар Себзор даҳасидаги эски мактабдор Мулла Ҳусанхўжа эшон ўғли ўртасида кечган мунозара анча диққатга сазовор. Бу мунозара «Туркистон вилоятининг газети саҳифаларида босилиб чиқди. Мулла Ҳусанхўжа домла ўз мактабини енгил-елпи ислоҳ қилиб, «жадид мактаби» деб эълон қилади ва кўплаб болаларни ўз мактабига ташвиқ қилади: «Мулла Ҳусанхўжа эшон ўғли ушбу 1907-нчи йилни(нг) биринчи сентябридан бошлаб биз сартия болаларига ўқитадурғон усули қадимиямизни усули жадид тартибига олиб, жамоа-жамоа қилиб ўқитадур. Чораки, мазкур тариқа тартибида мактаб болаларини(нг) тез фурсатда саводлари чиқиб, кўб фойдалар ҳосил бўлур экан. Сабаб шуки, ҳеч нимарсага монелиги бўлмас экан, бешинчи жамоа бирлан тамом бўлур экан: Биринчи жамоа «Ҳафтияки шариф», иккинчи жамоа «Каломи шариф», учинчи жамоа «Чохор китоб» билан «Фузулий» ёки «Навоий», тўртинчи жамоа «Илми фаройиз» ўқуб, тамом қилиб, муддати икки йил ёини уч йил миёнасида мадрасаларда ўқимоқни хоҳлаганлари мадрасаларга чиқиб ўқумоққа қодир бўлур эканлар». 1 Юқоридаги сўзларидан маълум бўладики, Мулла Ҳусанхўжа домла ўз мактабини «ислоҳ» қилиб, ҳеч қандай ижобий ўзгариш киритгани йўқ (жамоа- жамоа қилиб ўқитишдан ташқари). Халқ фарзандларини саводли қилишда катта эътибор қозонаётган «усули савтия» методи асосида Саидрасул Саидазизовнинг «Устоди аввал», Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг «Адиби аввал» алифбо дарсликлари нашрдан чиққан, янги ўқув методлари вужудга кетаётган бир пайтда мазкур домла ёш болалар руҳиятига, билим савиясига, ёшига мос келмайдиган китобларни ўқитади. Ушбу мактабнинг моҳиятини, эски схоластик мактаблардан ҳеч қандай фарқи йўқлигини тушунган Исҳоқхон Ибрат «Жадид мактабдир» Ҳусанхўжа домладан қаттиқ ранжийди, унинг мактабини халқ болаларини алдаш учун, кўпроқ болаларни мактабига жалб қилиб, катта даромад орттириш учун очилган мактаб, деб ҳисоблайди. Характерли томони шундаки, 1 Туркистон вилоятининг газети. 1907 йил, 66-сон. Исҳоқхон Ибрат 1907 йилда Тошкентга келган вақтида ушбу мактабни кўрган ва ўқитувчиси билан суҳбатлашган. Мулла Ҳусанхўжа домла ўзининг «Тошкент мусулмон мактаблари ҳақинда» мақоласида «усули савтия» методига асосланган мактабларни танқид қилади ва эски мактабларни номига ислоҳ қилиш, яъни ўқувчиларни калтак билан жазолаш усулини бекор қилиш, уларни жамоа-жамоа қилиб ўқитиш ва давоматни тартибга солиш шиори билангина чиқди. Фақат буларнинг ўзи ўқув- тарбия савиясини кўтаришда сезиларли натижа бермас эди. Чунки бундай мактабларда ўқув-тарбия асосини қуруқ ёдлаш, ўқувчи тушуниб етмайдиган ўта мураккаб китоблар, фақат диний ақидаларни тушунмасдан ёдлаш ташкил қилар, бунинг устига кўплаб тавсия этилган китоблар арабий ва форсий тилларда эди. Шунинг учун ҳам Исҳоқхон тўра Ибрат бундай мактабларнинг халқ болалари умрини барбод қилишига қалбдан ачинади: «Муаллим бечора азиз фарзандларимизни калтак, қамчи йўқ баҳонаси-ла беш-ўн саналар (беш-ўн йил У.Д.) осмонга қаратиб, «алиф безавар, базавар» деб шовқин қилдириб-қилдириб, бир ҳарф ҳам ўқув-ёзув бидирмайинча умрларини барбод қилиб ётмоққа тақвиятгина бўладур» 1 . Ўқитиш методи бутунлай яроқсиз бўлган бундай мактабларни енгил- елпи ислоҳ қилишга Исҳоқхон Ибрат кескин қарши чиқди ва ўзининг эски таълим-тарбия ҳамда ўқитиш тизимига доир ёзган танқидий мақолаларида эск мактабларни ҳашарот уясига ўхшатиб шундай ёзади: «Болаларни эски мактаблар ила жамоаларға тақсим қилиб, келиш-кетиш, калтак ила қамчи масъалаларин ислоҳ қилмоқ албатта лозимдур. Лекин ўқулажак китоблар мазкур эски китоблар, ўқутажак домлалар эски домлалар, мактабларида эски ҳашарот уялари бўлғондан бу масъалалар минг мартабалаб ислоҳ этилса-да бекор, беҳудадур» 2 . Халқ фарзандларининг ўн-ўн беш йиллаб мактаб ва мадраса тупроғини ялаб, охири саводсиз ёки чаласавод бўлиб чиқишлари Ибратни изтиробга солди. Шунинг учун ҳам халқ маорифи мавзуидаги публицистик мақолалари эски мактабдорларга, мударрисларга нисбатан аччиқ сўзлар билан тўла. Чунки узоқ йиллар Шарқ ва Ғарб давлатларидаги таълим-тарбия соҳасидаги буюк ўзгаришларни кўрган ва кузатган мутафаккир ўз ватанидаги бундай мактаблар миллатни хароб қилишини тушуниб етган ва чет эллардаёқ уларни тубдан ўзгартириш фикрига келган эди. Исҳоқхон Ибрат бундай мактабларни шунчаки танқид қилиб қўя қолмайди, уларни тузатиш ёки ислоҳ қилиш йўлларини кўрсатмайди ҳам, аксинча, уларни таг-туги билан тугатиш ва улар ўрнида янги, 1 Туркистон вилоятининг газети, 1907 йил, 66-сон. 2 Туркистон вилоятининг газети, 1907 йил, 72-сон. замона талабига жавоб бера оладиган, замонавий илмлар ўқитиладиган мактаблар барпо этиш шиори билан чиқди. Эски мактаб ўқитувчиларининг чаласаводлигини, жоҳиллигини, халқ фарзандларини тарбиялашдек буюк ишга қодир эмаслигини очиб ташлади ва уларни таълим-тарбия соҳасига яқинлаштирмаслик, жисмоний меҳнатга мажбур қилиш талаби билан чиқди: «Агар виждон, инсоф ила муҳокама қилсак, таваққуфсиз ва тараддудсиз эски мактабларимизни асосларидан йиқиб, жойларига тартиб ва интизом билган янги усул домлаларнинг ҳимоясида бўлган мактаблар ваъз этмак лозимдур. Эски мактабдорларимизни деҳқончилик ҳунарларига саҳв этмак мувофиқи ҳақиқатдур. Бу сўзим жаноби муаллимларга, эски ва янги домлаларимизга охирги сўзим» 1 . Исҳоқхон Ибрат мазкур мақоласида эски таълим-тарбия тизимига кескин қарши чиқар экан, «усули савтияи тадрижия» (Исмоилбек Гаспрали сўзи У.Д.) методини тарғаб қилар экан, у биринчи навбатда ўзининг амалий педагогик фаолиятига, ўлкага кириб келаётган илғор педагогика ютуқларига суянди. Юқорида айтиб ўтилганидек, Исҳоқхон Ибрат 1886 йилдаёқ эски мактабларга нисбатан бирмунча илғор бўлган мактаб очди. 1906 йилда эса иккинчи марта эски мактаблардан кескин фарқ қилган, қишлоқ болалари учун бепул «усули жадид» мактаби очди. Бу мактабда ўз ўғиллари Аббосхон, Ваққосхон, Фаёзхонни, қизи Василахонни ҳамда 25 нафар қишлоқ болаларини ўқитди. Мактаб ўз уйида катта, ёруғ, деразали хонага жойлашган бўлиб, у янги ўқув қуроллари, асбоб-ускуналари парта, стол-стул, қора тахта (доска), курраи арз (глобус), янги китоблар, дарсликлар, дафтар-қаламлар билан жиҳозланди, ўқиш-ўқитиш ишларини ўзи тузган дастур асосида олиб борди. Исҳоқхон мактабда дарслик ва қўлланмалар сифатида Саидрасул Саидазизовнинг «Устоди аввал», Али Асқар Калининнинг «Муаллими соний», Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг «Адиби аввал», «Адиби соний» дарсликларидан, ўзи яратган «Луғатиситтати ал-сина», «Санъати Ибрат, қалами Мирражоб Бандий» асарларидан фойдаланди. Исҳоқхон Ибрат «усули савтия» методининг ниҳоятда катта афзалликларини исботлашда кўпроқ ўзи эришган ютуқларга, ўз амалий фаолиятига татбиқ қилган янги методларга асосланди. Мутафаккирнинг қуйидаги фикрларига эътибор беринг: «Мен ўзим ҳам ўзимга қарашлик ўнта-ўн бешта болаларни(нг) эски мактабда ҳеч баҳра топмай, беҳуда юрдуқларина жоним ачиб, Қозон тарафиндан бир мулла (Ҳусаин Макаев У.Д.) жалб эдуб, 1 Туркистон вилоятининг газети, 1907, 72-сон. мактаб қилиб бердим. Мактабнинг кушодиға уч ой бўлгани йўқ, йигирмадан зиёда кичик болалар «алиф нима?» деган саволина «калтак» деб жавоб берувчилар томом саводи чиқиб, ҳар нарсани ёзадурган бўлдилар. Тўрт-беш, етти ва саккиз саналар Қўқонга юруб, ҳеч нарса билмаган муллабаччалар батамомиҳи арабий муколамаға қодир бўлуб, ҳар бир китобларни мутолаа этадурган бўлдилар. Шул сабабдан биз кўзумиз ила тажриба қилиб, бул ўқутишга (усули савтия методига У.Д.) тамом ихлос қилдик». 1 Исҳоқхон 1897 йилдан Тўрақўрғон туман халқ қозиси лавозимига сайланган эди. Бу анча масъулиятли лавозим унинг илғор фикрларни халқ ўртасида кенгроқ ёйишида анча ёрдам берган, ҳамма вақт ҳам мутаассиблар унинг маърифатпарварлик фикрларига қарши очиқ чиқишга жазм қила олган эмаслар. Шунинг учун ҳам 1906-йилдаёқ ўз мактабига рус тилини ўқув предмети сифатида киритган, рус тилини мукаммал билувчи татар маорифчиси Ҳусаин Макаев (1875-1942) ни рус тили ўқитувчиси этиб тайинлаган Исҳоқхон бошқа усули жадид мактабларида ҳам шундай йўл тутишга даъват этади: «Агар Русия илмларини билмоқ даркор бўлган ҳолда ўшал мактабларда Русия муаллимларидан сақлаб, бирор дарс Русия илми ва забонидан таълим берилган ҳолда анча нафъ олур эдилар» 2 . Исҳоқхон Ибрат ўз мактабида ҳафталик дарс жадвалини ишлаб чиққан: «Ҳар 50 минутда қўнғироқ чалинган ва 10 минутлик танаффус жорий қилинган. Туркистон ўлкасидаги бошқа усули жадид мактабларидан фарқли равишда дарс жадвалига ўқитиладиган китоб-дарсликлар номи эмас, ўқув предметининг номи кўрсатилган, ҳатто дарс жадвалига жисмоний тарбия предмети ҳам киритилган. Бу дарс кўп ҳолларда «Исҳоқия боғи»да махсус ҳаракатли ўйинлар тарзида ўтказилган. 1912 йилдан худди шу мактабда алоҳида қизлар гуруҳини ташкил қилган ва бу гуруҳга Ҳусаин Макаевнинг рафиқаси Фотиҳа Макаева (1889-1971) ни ўқитувчи этиб тайинлаган. Исҳоқхон Ибрат замоннинг улуғ педагоги сифатида болаларни мактабдан бездирувчи, уларда муаллимга нисбатан ҳурмат эмас, нафрат уйғотувчи тан жазосига биринчилардан бўлиб қариш чиқди, у фақат мактабда эмас, оилада ҳам болани калтаклаб тарбиялаш ўта нотўғри усул эканлигини алоҳида таъкидлайди. Исҳоқхон Ибрат фикрича, мактаб-мадрасаларни ислоҳ қилиш билан бир қаторда миллатни, унинг тафаккурини ислоҳ қилиш керак. Унинг «Ойна» журналида босилган бир мақоласи «Миллатни ким ислоҳ этар?» деб номланади. Унда муаллиф шариат-дин пешволари масжидларда амру маъруф ўтказиб, 1 Туркистон вилоятининг газети, 1907 йил, 72-сон. 2 Туркистон вилоятининг газети, 1913 йил, 38-сон. миллатни шариатга хилоф бидъатлардан воқиф қилсалар, «вазифалари таълиму ҳидояти халқуллоҳ» бўлган уламолар оллоҳ олдидаги вазифаларини адо этган бўлур эдилар, деган фикрни баён қилади. Бу эса мактаб-мадрасалар ислоҳига, усули жадид мактабларига кенг йўл очар эди. Бу «ислом барча фанларнинг булоғидир» ақидасига мос келар эди. Исҳоқхон тўра 1905 йилда халқнинг саломатлиги, гигиеник жиҳатда озода бўлишларини ўйлаб ўз қишлоғи Тўрақўрғонда ажойиб ҳаммом қурдирди. Бу ҳаммомга бағишлаб «Туркистон вилоятининг газети»да ҳабар босилиб чиқди. Унда: «Намангон уездига тобеъ Тўрақўрғон қозиси жаноб Исҳоқхон дўстимиз таажжублик ҳаммом бино қилиб, ўшал ҳаммом биносига ёзилган тарихни газетага солмоқ учун Ильин босмахонасига почта илан юборган эканлар» 1 деб ёзилган эди. Мазкур ҳаммом Европа усулида қурилгани сабабли мутаассибларга ёқиб тушмади, уни «ҳаром» деб эълон қилдилар, нодон халқ бормай қўйди. 1908 йилда Исҳоқхон Ибрат Оренбург, Уфа шаҳарларида бўлади, у ердаги Гауфман деган матбаачидан пулини ўн йил мобайнида тўлаш шарти билан кредитга литографик машина сотиб олади ва уни жуда катта машаққатлар билан Оренбургдан Қўқонга поездда, Қўқондан Тўрақўрғонга туяларда олиб келди. 1908 йил апрел ойида ҳаммом ўрнида босмахона ташкил қилди ва «Матбааи Исҳоқия» номи билан ишга туширди. Матбаа ишларидан анча хабардор бўлган Ҳусаин Макаев Исҳоқхон билан ёнма-ён туриб ишлади. Туркистон ўлкасининг чекка бир қишлоғида матбаанинг вужудга келиши ўзбек халқининг таълим- тарбия, маърифат соҳасидаги улкан ютуғи эди. Матбаанинг ташкил қилиниши, уни вужудга келтиришдаги мақсади тўғрисида Исҳоқхон Ибрат «Тарихи чопхона» шеърида қуйидагиларни ёзади: Минг уч юз йигирма олтида чопмахона, Очмоққа бўлди рухсат ва сўз бериб замона. Мақсад бу ишдан эрди оламға илм касри, Ҳам қўймоққа асарлар ёдовари жаҳона... Касбу камоли ислом бўлмай тараққиятда, Ҳолиға тушмасун деб этдук буни баҳона... 1 Туркистон вилоятининг газети, 1905-йил, 23-сон. Сад хайфким, ғанилар сарфини билмадилар, Еб-ичдилар семуруб, сиғмай туруб чопона. Ўз асримизда ўтди бир неча ағниёлар, Қолдирмайин нишона ер остин этти хона. Туркистоннинг илк матбаачиларидан бири Исҳоқхон тўра ўзининг юқоридаги шеърида литография очишдаги мақсадини очиқ ифода этади. У ўзининг бу амалий фаолияти билан ўлка маърифатпарварлари, маорифчилари фаолиятини яна бир поғона юқорига кўтарди. Бу матбаада савод чиқаришга оид турли рисолалар, дарсликлар, плакатлар, мажмуалар мунтазам нашр этиб турилди. Ибрат «Мақсад бу ишдан эрди оламға илм касри» деб таъкидлаганидек, бу матбаа ўз фаолиятини илм-маърифат тарқатишдан бошлади. Унда биринчи марта 1908 йилда савод чиқаришга бағишланган «Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий» асарини нашр қилди. Бу ҳақда литографияга дастлаб мудирлик қилган ёзувчи, драматург Охунзода Абдулрауф Шаҳидий қуйидагиларни ёзади: «Қобилият ва салоҳиятлари қавий, заковат ва фатонатлари жойида бўлган ғайратли талабалар ва ёш муаллимларимиз бирон қитъаиҳол хат намунасига ноил бўлсунлар. Боғий дуо умид қилиб, янги ва эски усул мактаб ва мадрасаларимиз ва аҳли китобот ва хаттотларимизга таълим ва таълими китобот хусусидаги биринчи ҳадямизни ожизона тақдим айладик. Агар жолиби диққат бўлурса, оз ва кўб хоҳлагувчилар Тўрақўрғонда «Матбааи Исҳоқия»га деб ёзсалар, ҳар нусхасини 25 тийиндан ҳисоблаб, таваққуфсиз (тўхтовсиз У.Д.) юборилур... Мудири «Матбааи Исҳоқия» Охунзода Шаҳидий» 1 . Ушбу асар савод чиқаришда, ҳуснихат намуналарини ўргатишда усули жадид ва усули қадим мактабларида «Муфрадот» дарслиги сифатида қўлланган. «Матбааи Исҳоқия»нинг илм-маърифат тарқатиш мақсадида ташкил қилинганлигини яна шундан ҳам билишимиз мумкинки, Исҳоқхон матбаага нур таратаётган қуёшнинг тасвирини ишлаб, қуёш ичига «илм» сўзини ёздирган. Бу билан маърифатпарвар Ибрат илмни нур сочаётган қуёшга ўхшатади. Бу рамзий тасвир эмблема мазкур матбаада чоп этилган китобларнинг кўпида мавжуд. Исҳоқхон матбаанинг очилган йилиёқ уни кенгайтириш, ўлкада энг кўзга кўринган босмахоналардан бирига айлантириш учун ҳаракат қилди, керакли анжомлар тайёрлади. Литография ўз харажатларини қоплаш, кредит қарзидан қутулиш мақсадида турли буюртмалар қабул қилиш учун баъзи асарлар охирига қуйидаги мазмунда эълонлар берган: «Ушбуни эълон этамиз, ушбу кундан 1 Исщо=хон Ибрат. Санъати Ибрат, =алами Мирражаб Бандий. Тыра=ыр\он. «Матбааи Исщо=ия», 1908 йил, 12-бет ибтидоан матбаамизда заказлар қабул қилинадур. Чунончи: рисолалар, эълонномалар, ҳар хил биланкалар ва табрикномалар, ишчўтлар, карточкалар, мактуб варақалари, ҳар нима чоп этмоқ мумкин. Нимарсалар ғоят яхши ва нафис қилиб, муштарийларимизни ҳусн ризоларига мазҳар бўлмоқ саъй ва иждиҳодимиздур, хоссатаи вазифамиздур... Матбааимизни вилоятда танҳо қилмоқ аввалдан матлабимиздур. Анқариб уруфот босмахонаси ҳам очилур, асбоблари ҳам тайёр, ҳукуматдан ижозат олинган» 1 . Халқ ўртасида китоб ва турли рисолаларга талабнинг ортиши натижасида литография 1910 йилда Наманган шаҳрига кўчирилди ва типолитографияга айлантирилди. Намангандаги ҳозирги Исҳоқхон Ибрат номидаги матбаа-босмахона «Матбааи Исҳоқия» асосида ташкил топган Исҳоқхоннинг ҳуснихатга, хат-савод чиқаришга бағишланган «Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий» (1908) рисоласи, «Илми Ибрат» (1909) номли шеърлар тўплами, ёзувлар тарихига бағишланган «Жомеъул хутут» («Ёзувлар мажмуаси») каби маърифатпарварлик руҳи билан суғорилган асарлари ўз матбааида нашр этилди. Миллат маънавиятида, маорифи тараққиётида матбуотнинг улкан аҳамиятини яхши тушунган, жадид мутафаккирлари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла Авлонийлар нашр этган газета ва журналларини қўллаб- қўлтиқлаган уларда ўз мақола ва шеърлари билан фаол иштирок этган Исҳоқхон Ибрат ўзи ҳам 1913 йилда «Матбааи Исҳоқия» қошида «Алтижор ал-Намангон» номида газета чиқаришга ҳаракат қилади, ҳукуматдан рухсат олиш учун ариза ҳам беради. Бу ҳақда Оренбургда чиқадиган, Марказий Осиёда, умуман, турк дунёсида анча машҳур бўлган, Фотиҳ Каримий муҳаррирлик қилган «Вақт» газетаси катта мамнуният билан қуйидагиларни ёзади: «Намангон. Мўътабар андин Исҳоқ қози ҳазратлари «Алтижор ал-Намангон» исминда бир газета чиқарарға сўраб ариза берди. Бу зот 1908 инчи йилда Намангонда бир матбаа очган эди. Бу йил «Кутубхонаи Исҳоқия» исминда кутубхона очиб, турк, татар, ўзбек, рус тилларинда бўлғон адабиёт китоблари олдирди. Ҳозир газета чиқармоқ ҳаддиндадур. Чин кўнгулдан муваффақият тилаймиз» 1 . Ҳар қанча ҳаракат қилса-да, маърифатпарвар газета чиқаришга муваффақ бўла олмади, лекин ўз уйида анчагина бой кутубхона ташкил қилди ва уни «Кутубхонаи Исҳоқия» деб атади. Ибрат архивидаги китоблар рўйхати шуни тасдиқлайдики, кутубхонада таълим-тарбия ва ўқитишга оид ўзбек, рус, татар, турк, форс-тожик тилларида кўплаб китоблар бўлган, улардан нафақат ўзи, қишлоқ аҳолиси унумли фойдаланган. Исҳоқхон Ибрат ўз мактаби ўқувчиларини 1 Исщо=хон Ибрат. Илми Ибрат. Тыра=ыр\он «Матбааи Исщо=ия», 1909 йил, 16-бет. 1 «Ва=т» газетаси, 1913 йил, 1324-сон. кутубхонада сақланувчи китоблар, дарсликлар билан таъминлаган. Кутубхонанинг мактаб ўқувчиларига бағишланган қисмида Саидрасул Саидазизийнинг «Устоди аввал», Мунавварқорининг «Адиби аввал», «Адиби соний», Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ», М.Беҳбудийнинг «Китобат ул-атфол», С.Граменицкийнинг «Первая книга для чтения», Исмоилбек Гаспралининг «Хўжаи сибён», «Раҳбари муаллимин ёки муаллимларга йўлдош» каби 50 дан ортиқ дарслик ва қўлланмалар, таълим-тарбияга оид китоблар бўлган Ибрат кутубхона аъзоларининг китоб олиш ва ўқиб бўлгач, уни топшириш дафтарини ҳам ташкил қилган, аъзоларнинг, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишларини Исҳоқхоннинг ўзи назорат қилиб берган. Афсуски, бир неча минг китоб, қўлёзмалар, газета ва журналлар бойламларини ўз ичига олган ушбу кутубхона 1918-1920-йиллар тўпалонларида, 1937 йил қатағонида бутунлай йўқ қилинди. Исҳоқхон Ибрат жаҳон илми ва маданиятининг ҳар қандай янгиликларидан халқни баҳраманд қилишга ҳаракат қилди. У отасидан қолган беш таноб ерда халқ учун истироҳат боғи яратди ва боғқа фаввора қурдирди, 150 туп арчадан хиёбон барпо этди, рус ва Европа манзарали дарахтларини ўтқазди. Европа усулида иморат қурдириб, аркига «Хуш келибсиз Исҳоқия боғига!» деб ёзиб қўйди. Бу боғни қишлоқ аҳолиси ҳозир ҳам «Исҳоқия боғи», «Гулбоғ» деб атайди. Мутафаккир бу боғни халқ учун яратганлигини яна шундан ҳам билишимиз мумкинки, у боғда дам олувчилага қарата гулларни беҳуда узмасликка, тартиб сақлашга чақирувчи дидактик шеърий мисраларни тахтачаларга ёзиб қўйган: Узмагил беҳуда гул, боғбондин андиша қил, Ори, ори гул узарсан, хоридин андиша қил. Кимки келди бу чаманга, то гул узмай қўймади, Лек ҳар вақт гул узарсан, халқ хушини пеша қил. Ёки: Беижозат гулни узма, боадаб, Сўра боғбондин, сенга қўйдим қадаб. Ёки: Кирса ҳар одам бу ерга, гулни ҳаргиз узмасун, Кўр ҳўкуздек суркалиб, панжараларни бузмасун. Янчғилаб гулни, ҳамоқат дўконини тузмасун, Ёш буқадек югуруб, кўрган кишини сузмасун. Кирса ҳар ким, боадаблик таслимини бермасун, Ибрат олмай ҳам ҳижолат бирла боғдин безмасун. Исҳоқхон Ибратнинг илм-фан, маданият ва маориф янгиликларини ўз халқига тарғиб қилиши, тараққиётга тўғаноқ бўлаётган ярамас урф-одатларга қарши кураш олиб бориши, албатта, мутаассибларга ёқмади, уларнинг қазабини оширди, олимга нисбатан турли-туман бўҳтон тошларини ёғдирдилар, уни «Исҳоқ-кофир» деб эълон қилдилар. Улар бу билан чекланиб қолмай, у очган «усули жадид» мактабини «кофирлар мактаби» деб таъқиб қилдилар, у қурдирган ҳаммомни «куфр» деб, халқнинг ундан фойдаланишига қарши чиқдилар. Исҳоқхон ўзининг илғор ғояларидан бир қадам ҳам чекинмади. ҳар қандай оғир шароитда ҳам ўзининг маърифатпарварлик фаолиятини давом эттирди. Замондоши Иброҳим Даврон гувоҳлик беришича, Исҳоқхон ақли комил инсон сифатида «...дунёнинг сонсиз меҳнат ва андуҳлариндин ва гуруҳи кажрафтор таъналириндин бир зарра қадар бўлса-да, малулият ҳосил этмади». 1918 йил Туркистон Мухториятининг болшевиклар томонидан қонга ботирилиши, Фарқона водийсидаги даҳшатли қирғинлар Исҳоқхон Ибратнинг шўроларга боғлаган умидини йўққа чиқарди. Октябр тўнтаришидан олдинги ғайрат, шижоат унда кўзга ташланмайди. Шундай бир тушкун вазиятда маориф соҳасидаги фаолиятини давом эттиради: 1918 йилда Тўрақўрғонда мактаб очади, ўқитувчилар тайёрлаш курсларида ишлайди. Бошқа жадид зиёлилари, педагоглари каби Исҳоқхон Ибрат ҳам болшевиклар зуғумига, таъқибларига қарамасдан, миллатни маърифатли қилиш йўлидаги эзгу ишларини давом эттирди. Исҳоқхон Ибратнинг сўнгги йиллардаги ҳаёти анча таҳликали вазиятда ўтди. Биринчидан, қарилик, иккинчидан, 1930 йилдан эътиборан ҳамма лавозимлардан, ишлардан озод қилинган, ҳатто қарилик нафақаси ҳам тайинланмаган эди. Унинг устига маҳаллий ҳукумат маъмурияти унга ишончсизлик билан қарар эди. Ибрат тепасида ҳам қатағон булутлари қуюқлашиб бормоқда эди. 1937 йилнинг март ойида даҳшатли қатағон Ватанимизнинг фозил кишилари қаторида Исҳоқхон тўра Ибратни ҳам аждаҳодай ўз комига тортди. 75 ёшни қоралаган кекса шоир, педагог ва бир қора машина тўла китоб Андижон турмасига олиб кетилди. У шўролар турмасида бир неча ой ётиб ҳаёт билан видолашди. Истиқлол, мустақиллик туфайлигина Исҳоқхон Ибрат ҳақида бор ҳақиқатни айтиш, унинг асарларини тўлалигича халқнинг маънавий мулкига айлантириш имконияти вужудга келди. АДАБИЁТЛАР 1. И.Каримов. Ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Тошкент, 1994. 2. Б.Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат ва фидоийлик. Тошкент, 2000 3. Б.Қосимов ва бошқалар. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Тошкент, 2004 4. www.tdpu.uz 5. www.kasu.uz