logo

Бугунги кунда ўзбек тили ва адабиёти фанига қўйилган талаблар. ДТС, ўқув дастурлари, янги дарсликлар таҳлили

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

144.5 KB
Бугунги кунда ўзбек тили ва адабиёти фанига қўйилган талаблар. ДТС, ўқув дастурлари, янги дарсликлар таҳлили Режа: 1. ДТС, дастур, дарсликлар таҳлили. 2. ўқув материалларининг дарсликда берилиши. 3. Машқлар тизими. 4. Методик тавсиялар. Ўзбек тили мустақил ўзбекистон Республикасининг давлат тили бўлиб, унинг умумтаълим мактабларида ўқитилиши давлат аҳамиятига молик масала саналади. Ўшларда ижодий тафаккур, ижодий изланиш, турли имкониятлардан энг мақбулини танлай олиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларни миллий қадриятларимиз, удум ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда ўзбек тили фанининг тутган ўрни ва имкониятлари бениҳоя каттадир. Айниқса, мустақил республикамиз учун тадбиркор ва ижодкор инсонни тайёрлаш масаласи кўндаланг бўлиб турган бир шароитда бу фаннинг ўқитилиши янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Таълим ислоҳоти жадал суръатлар билан олиб борилаётган даврда ечилиши лозим бўлган яна бир муҳим масала – дарслик муаммосидир. Зеро, «эски қолипда, мустабид даврда ёзилган дарсликлардан фойдаланиб, эски мафкурадан халос бўлмасдан болаларимизни янгича фикрлашга ўргатолмаймиз». Умумтаълим мактабларда ўзбек тили ва адабиётини ўқитишнинг асосий мақсади ҳам айнан шу: «Болаларда ижодийлик, мустақил фикрлаш, ана шу ижодий фикрни нутқ шароитига мувофиқ тарзда оҚзаки ва ёзма шаклларда тўҚри, равон, тушунарли ҳамда имкон даражасида таъсирчан ва қисқа, лўнда ифодалаш кўникмаларини шакллантириш курснинг асосий мақсади, асосий вазифасидир» (ДТС). Бугунги кунда етакчи олимлар ҳамда тажрибали ўқитувчилар томонидан яратилган ўзбек тили дарсликларида ўзбекча нутқий кўникмаларни шакллантириш , мулоқот одобини ўргатиш, мустақил фикрлайдиган инсон тарбияси бош мақсад қилиб қўйилган. Бугунги кунда таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда қуйидаги ўзбек тили дарсликларидан фойдаланилмоқда: 1. 2 -синф Т: ў қитувчи, 2000 2. 3 -синф Т: ў қитувчи, 2000 3. 4 -синф Т: ў қитувчи,2000 4. 5 -синф Т:Ижод дунёси, 2001 5. 6 -синф Т: ў қитувчи, 2000 6. 7- синф Т: ў қитувчи, 1997 7. 8 -синф Т: ў қитувчи, 2001 8. 9 -синф Т: ў қитувчи, 2001 9. 10 - 11- синф Т: ў қитувчи, 2001 Ўар қандай тилни ўргатишда ўқув материалининг мазмуни муҳим масала ҳисобланади. Юқорида айтилганидек, ўқув материалини унинг келгусида фойдалилиги нуқтаи назаридан танлаш, ўқувчиларга тақдим этишда эса фанлар орасидаги боҚланишга асосланиш яхши самара беради. Фанлар орасидаги боҚланишни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Маълумки, ўзбек тили ва ўзбек халқининг тарихи бир-бири билан чамбарчас боҚлиқ. Халқ тарихида рўй берадиган ўзгаришлар энг аввало тилнинг луҚат таркибида кўринади. Сўз бирикмаси ва ибораларнинг келиб чиқиши, этимологияси ҳақидаги маълумотлар таълим мазмунининг болалар учун қизиқарли бўлишини таъминлайди. Масалан, кўп ўқувчилар форс- тожик, араб ва европа тилларидан ўзбек тилига турли сўзлар ўзлашганини биладилар, бироқ ўзбек тилидан бошқа тилларга ҳам сўзлар ўтганини эшитмаганлар. Уларни бундай маълумотлар билан таништириш ўзбек тилига қизиқишларини уйҚотиши шубҳасиз: очаг (ўчоқ), утюг (ўтлиқ), Оренбург (ўрин-бурун), Саратов (сариқ тоҚ), казан (қозон), брак (бирлик) каби юзлаб, ҳатто минглаб сўзлар бошқа тилларга ўзлашган. 2. Тилларни қиёслаб ўргатиш. Айниқса, икки тиллилик ва кўп тиллилик шароитида бундай маълумотлар ўта муҳимдир. Туркий тиллар ёки барча тиллар учун умумий бўлган хусусиятлар ҳақида маълумотлар бериш ўқувчиларнинг тил ҳодисаларига бўлган қизиқишини оширади. 3. Мактабларда бошқа фанлардан олинган маълумотлар. Биз бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиб, ўқувчиларни нутқ услублари билан таништириш имкониятига эгамиз. ўзбек тили машҚулотларида маҳаллий ўлка материалларидан фойдаланиб, ўқувчилар билан оҚзаки ва ёзма жавоблар ташкил этиш, ўрганилаётган мавзу талабига мувофиқ сўз, сўз бирикмаси, ибора ва тасвирий ифодалар танлаш, матнлар яратиш мумкин. ўлка материаллари одатда маҳаллий газета ва журналлардан танланиши ёки ўқитувчи томонидан тузилиши мумкин. Танланган ёки тузилган бу материаллар дастур ва дарслик материалларига мувофиқ келиши, уларни тўлдириши ва такомиллаштириши шарт. Хуллас, тил материалларининг мазмуни, уларнинг дастур ва дарсликларда берилиши таълим самарадорлигига таъсир этувчи муҳим омил саналади. Тил материалларини индуктив асосда бериш, уларни йириклаштириш, ўзбек тилининг фонетикаси, лексикологияси ва грамматикасини семантика ва услубият билан яқин алоқадорликда ўрганиш, бўлимлараро ва фанлараро боҚланишларга қатъий амал қилиш, тил материалларини ўлка материаллари билан бо қ лиқ ҳолда бериш ўқувчиларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини оширади ҳамда уларнинг бу фанни ўрганиш имкониятларини анча кенгайтиради. “ўзбек тили“ дарсликларида ўқув материали маълум тамойил асосида жойлаштирилган. Аъмолий-маъновий (функционал-семантик) деб аталувчи бу тамойил иккинчи тилни ўргатиш тажрибасида бутун дунёда кенг қўлланилади. Семантик мавзу, яъни сўзловчининг нутқий эҳтиёжига мос мавзу биринчи ўринга қўйилади. Масалан, ҳаракатнинг йўналишини ифодалаш. Грамматик мавзу эса ёрдамчи сифатида берилади, яъни ўқувчи энг аввало нима ҳақида гапирмоқчи эканлигини аниқлайди, фикрини жамлаб нутқ яратиш жараёни бошланади. Шундан кейингина унга грамматик воситалар керак бўлади. Масалан, ҳаракатнинг йўналиши жўналиш келишиги қўшимчаси (-га) ёки томон, сари кўмакчилари ёрдамида ифодаланади. Дарсликлардаги машқлар ҳам ўрганиш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилади. Улар 3 хил бўлиб, миқдори ўқув мавзусининг ҳажми, тури ва синфнинг тайёргарлик даражасига мувофиқ тарзда белгиланади. 1. Қайта хотирлаш машқлари . ўқувчиларнинг қайта хотирлаш фаолияти эгалланган билимларни қайта эслаш, уни хотирада тиклаш, ўқитувчи томонидан кўрсатилган ёки дарсликда берилган намунага қараб айнан бажаришга асосланган фаолиятдир. ўқитувчига эргашиш ёки намунага қараб ишлаш боланинг фаоллик даражасини чегаралайди, чунки бу ҳолатда ўқувчи изланишга эҳтиёж сезмайди. Масалан, тайёр матн берилади ва унда ўрганилаётган нутқ модели ёки грамматик восита ажратиб кўрсатилади. ўқувчи матнни ўқиш жараёнида шу воситаларга диққатини қаратади, холос. Ўки матнда ажратиб кўрсатилмаган воситаларни аниқлайди. Ўеч бир мустақиллик намойиш этмайди. Айрим педагогик адабиётларда фаолликнинг бу кўриниши рецептив фаолият деб аталади. Бу жараёнда билим ҳосил қилинади. 2. Қисман изланувчан машқлар . Бу босқичда ўқувчи маълум ёрдамга асосланган ҳолда тил ҳодисаларининг ўхшаш ва фарқли томонлари устида ўйлаши ва уни аниқлаши, олдин эгалланган билимларни қисман номаълум шароитларда қўллаши лозим. ўқувчи зарур ёрдамни дарслик ва қўлланмалардан, ўқитувчининг сўзидан ёки болаларнинг суҳбатидан олиши мумкин. Бундай машқлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: нуқталар ўрнига иловадаги сўзлардан мосини қўйиб, матнни тўлдириш; суҳбат (диалог)ни давом эттириш; қавс ичида берилган сўзларни керакли шаклга қўйиш ва ҳ.к. Фаолиятнинг бу тури репродуктив фаолият деб аталади. Бу жараёнда кўникма ҳосил қилинади. 3. Ижодий машқлар. Бу босқичда ўқувчи ҳеч қандай ташқи ёрдамсиз олган билимларини бутунлай янги шароитда амалда қўллай олиши, фаолияти учун зарур бўлган, лекин ўзида бўлмаган билимларнинг манбаларини билиши, бу манбалардан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши, шароит талабига кўра уларни топа олиши ва қўллай олиши талаб этилади. Масалан, бирор тадбир муносабати билан эълон ёзиш; тақриз, хат, табрикнома, сўров хати, таклифнома ва шу кабилар ёзиш ижодий топшириқлар сирасига киради. Фаолиятнинг бу тури продуктив фаолият деб аталади. Унда малака шаклланади. Биринчи турдаги машқлар қанчалик зарур бўлмасин, улар фақат иккинчи ва учинчи босқич талабларини қондириш мақсадигагина хизмат қиладиган бўлиши шарт. Агар ўтилган мавзу янги бир кўникма, янги бир ижодий, амалий фаолият муаммоларини ўзлаштиришга хизмат қилмаса, уларни эслашдан ҳеч бир фойда йўқ. Шунинг учун ўзбек тили дастури ва дарсликлар кўпроқ фаолиятнинг иккинчи ва учинчи даражаларига йўналтирилган бўлмоҚи лозим. Боланинг ижодий фаолият тажрибасига қанчалик кўп асослансак, таълимнинг самарадорлик даражаси шунча юқори бўлади. Шу ўринда таълим-тарбия соҳасида кўп қўлланиладиган “билимли“ сўзи ҳақида фикр билдириш зарур. “Билимли шахс“ ва “ижодий тафаккур соҳиби“ тушунчалари мазмунан бир-бирига яқин бўлса ҳам, аммо моҳиятан бир- биридан тубдан фарқ қилади. Билимли шахс – бу кўп нарсани биладиган киши. Лекин шуни унутмаслик керакки, инсон хотираси чекланган ва у ҳеч қачон чексиз билимга эга бўла олмайди. “Ижодий тафаккур соҳиби“ эса “билимли шахс“га нисбатан анча кенг тушунча. У фақат билимли шахсни эмас, балки билиш йўлларини ўрганган, билганларини кенгайтира оладиган, билимини амалий фаолиятида бемалол қўллай оладиган шахсдир. Халқимиз орасида билимли шахс ва ижодий тафаккур соҳиби ҳақида жуда кўп латифа ва ривоятлар мавжуд. Улардан бирида шундай ҳикоя қилинади: Франклин Рузвельт АҚШ президентлигига сайлангач, ўзига ёрдамчи тайинламоқчи бўлиб, танлов эълон қилган ва суҳбатига кирган шахсларга хаёлига келган: “Ердан энг яқин юлдузгача бўлган масофа неча километр?“, “Москвадан Чикагогача неча километр?“, “Буқа бир кунда неча литр сув ичади?“ каби саволларни бераверибди. Суҳбатга келганлар эса ҳайрон бўлиб, саволларга жавоб бера олмаганлар. Кунларнинг бирида чикаголик Гопкинс исмли шахс ҳам танловда қатнашиш учун президент қабулига киради. Унга шундай савол берилганида ҳеч ажабланмай, диктофон орқали президент котибига “...фалон энциклопедиянинг фалон ҳарфини олиб келинг“, - деб буюрган. Рузвельт уни ёрдамчиликка олган ва Гопкинс жаҳонда Рузвельт каби машҳур бўлган. Амалга кирган янги дарсликларда ўзбек адабиётини ўрганишга муҳим аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда дарсликда бошқа халқлар адабиёти дурдоналари қаторида , ўзбек адабиётининг нодир намуналари ҳам келтирилган. Маълумки, мактабда адабий меросни ўрганиш шонли тарихимиз, кўп асрли маданиятимизнинг узвий бир қисми бўлган бадиий хазинамизнинг ўзига хос гўзалликлари, буюк ижодкорларимиз даҳосининг юксак нафосати, безавол дурдона асарларнинг халқимиз маънавиятини камол топтиришдаги улкан аҳамиятини, адабиётимиз босиб ўтган кўп асрли тараққиёт йўлининг хусусиятларини ўзлаштириш, фидойи шоиру носирларимизнинг шарафли ҳаёти ва ижоди, беназир бадиий дурдоналаримиз воситасида ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол инсонлар қилиб етиштириш мақсадини кўзлайди. Бу адабиётни ўрганишнинг услубий йўналиши эса ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, уларда мустақил тадқиқот малакаларини шакллантириш ва ривожлантириб боришдан иборатдир. Мамлакатимизнинг йирик услубшунос олимлари, кўплаб етук ўқитувчиларнинг тажрибалари ўқувчиларни ўзбек тили дарсларида мустақил фикрлашга ўргатишнинг энг мақбул усулидан суҳбат-мунозара, баҳс, хилма- хил ноанъанавий дарсларда синфни фаол иштирок эттириш эканлигини узил- кесил аниқлаб берган. Бундай шакллардаги дарслар, аввало, ўқувчиларни ўқитувчи томонидан қўйилган муаммо, савол, вазифа устида ўйланишга, жавоб излашга сафарбар этади. Шунинг ўзи ижодий жараён бўлиб, ўқувчидан ўз билимларини фаол ишга солиш, хилма-хил жавоб вариантлари устида бош қотириб, изланиб, тўҚри хулоса чиқаришни талаб қилади. Албатта, ўқувчи бу жараёнда ўқитувчи томонидан берилган маълумотлар, дарсликдаги тайёр кўрсатмалар доирасида чегараланиб қолмай, уларни тўлдиришга интилиши, ўқитувчи ҳам уни худди шу хил фаолиятга йўналтириб бориши зарур. Шундагина биз ҳар бир масала юзасидан ўз мустақил фикрига эга , саводли, баркамол шахсни тарбиялашга эришамиз. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, «ўз мустақил фикрига эга бўлган, ўз кучига, ўзи танлаган йўлнинг тўҚрилигига ишонган инсон доимо келажакка ишонч билан қарайди. У жамиятдаги фикрлар хилма-хиллигидан чўчимайди, балки замонавий билим ва фалсафий қарашларга, ҳаёт ҳақиқатига суянган ҳолда ҳар қандай Қаразли ният, таҳдид ва интилишларни фош қилишга қодир бўлади». ТАЪЛИМ БОШҚА ТИЛЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН МАКТАБЛАРНИНГ БОШЛАНўИЧ СИНФЛАРИДА ДАВЛАТ ТИЛИНИ ўҚИТИШ БўЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тилидан бошланҚич синфларда ҳар бир дарсда фаолиятнинг тўртала тури: эшитилган нутқни тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш бўйича - бир йўла иш олиб борилади. Бу нарса нафақат дастурда, балки дарсликларда ҳам ўз аксини топган. 2-синф дарслигида ҳар бир мавзу бўйича берилган материал икки қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмда фақат эшитиб тушуниш ҳамда гапириш учун, 2-қисмда эса - ўқиш ва ёзиш учун материал берилган. 3- ва 4- синфларда ҳар бир машқ, жадвал, матн ёки топшириққа махсус шартли белги қўйилиб, қайси материал қайси нутқ фаолияти тури учун мўлжаллангани кўрсатиб қўйилган. Масалан, очиқ китоб ёки китоб ўқиб ўтирган қиз расми мўлжалланган материал; магнитофон кассетаси ёки қулоқ расми - эшитиб тушуниш учун, ручка расми - ёзиш учун ва ҳоказо. Шундай экан, учала дарслик бўйича ҳам ҳар бир дарсда ўқувчилар дарс мавзуси бўйича дастурда белгиланган доирада: а) тингланган нутқни тушуниш; б) белгиланган сўз, сўз бирикмалари ва гап қурилмаларини қўллаб, мавзу бўйича ўз фикрини баён этиш; в) берилган матнларни талаффуз қоидаларига риоя қилган ҳолда белгиланган тезликда ўқиш, ўқиган матннинг мазмунини тушуниш; г) ўз фикрини мавзу доирасида белгиланган тарзда ёзма баён этиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсад қилиб олиниши керак. Бунинг учун дарсликларда янги сўз ва сўз бирикмалари маъноси асосан расмлар воситасида очиб берилган. Расмлар эса дарсликларда уч турда: предметли, мураккаб бўлмаган сюжетли ҳамда мураккаб сюжетли қилиб берилган. 2-синфда ҳар бир янги сўзнинг маъносини намойиш этиш учун асосан предметли расмлар берилган. Масалан, ота, от, том, икки, ким ва ҳоказолар. Бундай расмлар 3- ва 4-синф дарсликларида ҳам мавжуд. Мураккаб бўлмаган сюжетли расм орқали алоҳида сўз, сўз бирикмаси маъноси (масалан, ҳаракат номи, предметнинг белгиси, жойи, сифати ёки бошқа кўрсаткичи) намойиш этилади. Масалан, дарахтларда қор, қор ёҚяпти, бола ёзяпти, телевизор кўряпти ва ҳоказолар. Мураккаб сюжетли расмда мавзу бўйича матн мазмуни ифодаланган бўлиб, бундай расмлар дарсликларда кўпинча мавзу бошида берилиб, ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам мавзу асосида нималарни билиш, ким ва нима ҳақда гапириш ва ўқий олиш кераклигини намойиш этади. Мураккаб сюжетли расмлар, шунингдек, дарс охирида мавзу бўйича боҚлиқли матн тарзида фикр билдиришга ўргатиш учун ҳам берилган. Шуни таъкидлаш жоизки, бошланҚич синфларда давлат тили таълими олдига қўйилган меъёрий талабларда айтилганидек, тўртинчи синфни битираётган ўқувчи кундалик ҳаёти ва ўқиши, ён-атрофидаги предмет ва кишилар ҳақида ўз фикрини оҚзаки ва ёзма равишда баён эта олиши керак. Бунинг учун дастурда лексик мавзуларнинг аниқ чегараси ва доираси белгилаб қўйилган. Булар, жумладан «Мактаб», «Синф», «Оила», «ўқув қуроллари», «Кийим-кечаклар», «Озиқ-овқатлар» ва ҳоказолардир. Уларнинг кўпи (деярли 80%) учала синфга ҳам киритилган бўлиб, ҳар бир синфда мавзу бўйича муайян лексикани муайян қолипдаги нутқ бирликлари (грамматик қолипдаги сўз ёки сўз бирикмалари) таркибида ўзлаштириш мўлжалланган. Аммо бир мавзу юзасидан ҳар бир синфда турли қолипдаги турли сўз ва сўз бирикмалари бериладики, улар биргаликда 4- синфга бориб мавзу юзасидан ҳар томонлама фикр юритиб, фикрни оҚзаки ва ёзма равишда боҚлиқли матн тарзида батафсил ифодалаш имкониятини беради. Масалан, «Оила» мавзуси бўйича 2-синф ўқувчиси оилада неча киши ва кимлар бор, ҳар бир оила аъзосининг исми ҳақида маълумот бера олиши керак. 3-синфда - оила аъзоларининг касби, ёши, ўқиш (ишлаш) жойи ҳақида гапириб ва ёзиб бера олиши кўзланган. 4-синфда эса ушбу мавзу бўйича ўқувчиларда оила аъзоларининг иш куни, аниқроҚи эрталаб уларнинг ҳар бири қаерга қандай транспорт воситасида кетиши, нима билан шуҚулланиши ҳақида маълумот бериш кўникмаларини ҳосил қилиш мўлжалланган. Бунинг учун бу мавзу бўйича 4-синфда ўтилган материални ўзлаштириш билан бирга 2- ва 3-синфларда ушбу мавзу юзасидан ўтилганларни такрорлаб, уларни 4-синфдаги маълумотга қўшимча қилиб, «Оила» ҳақида оҚзаки ва ёзма равишда батафсил маълумот беришга ўргатиш кўзда тутилган. Бошқа мавзулар юзасидан ҳам шу йўсинда билим бериш ва кўникмалар ҳосил қилиш мўлжалланган. Шунга кўра мавзуларнинг синфма- синф номланиши бир-биридан фарқланади. Жумладан, юқоридаги мавзу 2- синфда - «Оила» 3-синфда - «Оиламиз» 4-синфда - «Оила аъзоларимизнинг иш куни» деб аталади. Шу билан бирга, баъзи мавзулар фақат бир ёки икки синфда берилган. Синфлар бўйича мавзуларнинг такрорланиши ва номланишидаги фарқни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин. Мавзуларнинг таҳлили 1-жадвал Мавзуларнинг тартиб рақами ва номланиши 2-синф 3-синф 4-синф 1. Танишув - - 2. Мактаб 1. Ассалом, мактаб 1. Қадрдон мактаб 3. Синф 2. Синф хонаси 2. Синфимизда дарс 4. ўқув қуроллари - - 5. ўйинчоқлар 4. ўйинчоқлар - - 5. Куз келди 4. Кузги ишлар 5. Пахтазорда 6. Мевалар - 7. Сабзавотлар - 8. Ранглар - 9. Идишлар 9.Идиш-товоқлар - 10. Озиқ-овқатлар 8. Озиқ-овқатлар 9. Ошхонада 11. Таъна аъзолари - - 12. Саноқ 10. Саноқ 10. Бозорда 13. Кийим-кечаклар 6. Кийим-кечаклар - - 12. Қиш келди 12 Қиш ўйинлар 14. Оила 3. Оиламиз 6. Оила аъзоларининг иш куни 15. Янги йил 13. Янги йил базми 13. Салом, янги йл - 11. Спорт ўйинлари 11. Спорт, спорт, спорт 16. Йил фасллари 17. Об-ҳаво 14. Йил фасллари 17. Менинг хонам - 8. Менинг хонам 18. Кун тартиби 7. Кун тартиби 21. Озода бўлинг 19. 8-март 18. 8-март байрами 18. Хотин-қизлар куни - 19. Баҳор келди 17. Баҳор келди 20. Наврўз 20. Ассалом, Наврўз 20. Наврўзи олам келди - 21. Дала ва боҚда - 21. Уй ҳайвонлари 14. Уй ҳайвонлари 19. Қушлар ва ҳашаротлар 22. Ўайвонот боҚида 15. Ёввойи ҳайвонлар ва қушлар 16. Ўайвонот боҚи 23. Ким бўлсам экан? 16. Ким бўлсам экан? 7. Энг яхши касб 24. Кўчамиз, уйимиз 22. Йўл ҳаракати 3. Бизнинг уйимиз 25. Тошкент шаҳри 24 Тошкент шаҳри 24. Пойтахтимиз чиройи 26. ўзбекистон 25 Республикамиз 25 ўзбекистон - ватаним маним - 23. Ёз келди 22. Китобни сақла - - 23. Тинчлик барқарор бўлсин - - - 15. Шифохонада Дарсликларда берилган материалларнинг ҳажми дастурда кўзда тутилган материалларнинг ҳажмидан кўпроқ, чунки дастурда давлат талабларини амалга ошириш учун энг зарур бўлган минимал материал кўрсатилади. Дарсликларда берилган материал эса ҳажм жиҳатдан максимал бўлиб, унинг бир қисми , биринчидан, дарсда табақалаштириб ўқитиш (яхши ўзлаштирадиган, шу жумладан, ўзбекзабон оилалардан чиққан ўқувчилар) учун мўлжалланган. Иккинчидан эса, ўқувчиларга дарсдан ташқари мустақил ишлаш учун қўшимча материал ҳам кўзда тутилган. Бундай қўшимча материал, шу жумладан қизиқарли материал (ханда, топишмоқ, ребус, бошқотирма) қўшимча шеър, эртак ва қўшиқлардан байрам тадбирларида ўқувчиларнинг чиқишларида фойдаланса бўлади. (Бундай материал ушбу методик қўлланмага ҳам илова қилинади). Учала синфда берилган материалнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилганлиги даражасини назорат қилиб бориш ҳамда ўтилган материални мустаҳкамлаш ниятида дарсликларнинг ҳар бирида такрорлаш дарслари (асосан 6-, 14-, 20-, 25-мавзулардан сўнг) ҳамда тест саволлари ва топшириқлари берилган. Такрорлаш дарслари ҳар бир чоракнинг охирига тўҚри келади. Дарсликларда такрорлаш дарслари учун берилган материал нафақат ўтган дарслардаги сўз ва сўз бирикмалари, гап қурилмаларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш, балки ўтган мавзулар бўйича ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларининг пухталиги ҳамда ўзлаштирилган материалдан ўз ҳаётидаги турли вазиятларда фойдалана олишларини аниқлашга мўлжалланган. Дастурда кўрсатилган ва дарсликка киритилган сўз ва сўз бирикмалари ичида фаол ўзлаштириш (яъни нутқ жараёнида фикр ифодалашда фойдаланиш)га ҳамда нофаол лексика (фақат тушуниш билан чегараланиб қолиш)га мўлжалланганлари мавжуд. 2-синф дастурида бу икки турдаги сўз ва иборалар аниқ чегараланиб берилган. Дарсликларда эса улар қаторига ёдлашга мўлжаллаб берилган шеър, тез айтиш, топишмоқ, мақол ва матал, ҳикоя ёки эртак, шунингдек муомала одобига оид иборалар матнидаги барча сўз ва иборалар киради. Дарсликларда бу сўзлар бевосита ҳар бир матндан кейин тушунтириб берилган ва дарслик охиридаги луҚатга киритилмаган. Бундан ташқари, пассив лексика қаторига 3- ва 4-синфлар дарсликларидаги ҳар бир мавзу юзасидан 1- ва 2-машқлар матнидаги кўп сўзлар киради. Бу машқлар мантлари фақат тўҚри талаффуз қилиш ва шу дарсда ўрганилаётган у ёки бу грамматик қурилмадаги сўз ёки сўз бирикмаларини матнда таниб, тушуниб олиш ҳамда ажратиб кўрсатишга ўрганиш учун берилади, холос. Шунинг учун бу матнлардаги кўп сўзлар пассив сўзлар қаторига киради. Худди шунингдек, ҳар бир мавзу охирида адабий ўқиш учун берилган шеър ёки ҳикоя (эртак) матнидаги кўп сўзлар ҳам пассив равишда ўзлаштирилади. Шунинг учун ўқувчилар томонидан пассив равишда ўзлаштирилган сўзлар миқдори фаол ўзлашувчи сўзлар миқдорига нисбатан анча кўп бўлиши табиийдир. Дарсликлар фаол ўзлаштиришга мўлжалланган сўзларнинг муайян тарзда такрорланиб туришини кўзда тутиб тузилган. Бунда ҳар бир янги сўз кейинги дарсларда ўзлаштирилаётган бошқа янги сўзлар билан бирикмага кирган ҳолда янги-янги бирикма ва жумлаларда такрорланади. Бу ҳол, ўз навбатида, сўзнинг пухта ўзлаштирилишини таъминлайди. Масалан, 2-синфда 6-мавзу бўйича мевалар номи, 8-мавзу бўйича сабзавотлар номларини ўзлаштириш мўлжалланган. Кейинги «Ранглар» деган 9-мавзу устида ишлашда мевалар ҳамда сабзавот номлари рангларни англатувчи сўзлар билан олча қизил, бодринг кўк, лимон сариқ, помидор қизил каби сўз бирикмалари таркибида такрорланади. Шундан кейинги «Озиқ- овқатлар» деган 10-мавзу юзасидан суҳбатда ҳам ўқувчилар тушликда овқатдан кейин қовун, тарвуз ёки узум ейилиши, компот ичилиши, компотга эса ўрик, олма, олхўри, гилос каби мевалар солиниши ҳақида гапириб, мева номларини яна такрорлайдилар. Ўар бир мавзу юзасидан материл сўзлар ана шундай такрорланишларни ҳисобга олиб тузилган. Бундай такрорлашни нафақат бир синф доирасида, балки биринчи йил 2-синфда ўзлаштирилган сўзлар 3-, 4-синфларда айниқса, бир хил мавзу устида ишлашда такрорланиши кўзда тутилган. Кейинги синфларда лексика такрорланишида улар бошқа грамматик қурилмалар таркибида берилади, мавзу бўйича лексика кенгаяди ва тўлдирилади, натижада такрорланадиган мавзулар синфдан синфга такомиллашиб, чуқурлашиб боради ва ўқувчиларнинг мавзу бўйича лексик заҳираси бойиб боради. Масалан, ўқувчиларни ёввойи ҳайвонлар ҳақида фикр юритиб, бу ҳақда гапиришга ўргатиш учун синфма синф қуйидаги лексика берилади: 2-синфда «Ўайвонот боҚида» мавзуси бўйича айиқ, маймун, шер, йўлбарс, фил, кийик сўзлари берилади. 3-синфда «Ёввойи ҳайвонлар» мавзуси бўйича ( олмахон, қуён, ёввойи чўчқа, типратикан, тимсоҳ ) тушунча берилиб, ҳайвонларнинг ҳар бири нима ейиши ҳақида маълумот берилади. 4-синфда ҳам шу мавзу бўйича иш давом эттирилиб, ўқувчиларнинг лексик заҳирасига жирафа, тошбақа, туяқуш сўзлари қўшилиб, ҳайвонларнинг ҳар бири (шу жумладан, номи 2-, 3-синфларда ўрганилганлари)нинг ҳаракати ҳақида ҳам сўз юритилади. Масалан, илон ва тошбақа судралиб юради, жирафа ниманидир кавшайди, туяқуш ва қуён тез югуради ва ҳоказолар. Бундан ташқари, 2-синфда «Сакрайдиган уй» матни орқали ўқувчилар кенгурунинг боласи онасининг қорнидаги халтада яшаши ҳақида, 3-синфда адабий ўқишда Кавсар Турдиеванинг «Тимсоҳ» шеъри орқали бу ҳайвон, асосан, балиқ билан озиқланиши ҳақида тушунчага эга бўладилар. Бундай матнлар билан бирга, ёввойи ҳайвонлардан қуён, бўри, айиқ, фил ҳақидаги топишмоқларни топиш ва тез айтишларни ёдлаш, ушбу мавзу юзасидан берилган ребус ва бошқотирмаларни ечиш ҳам ўқувчиларнинг ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги тасаввурини кенгайтириб, уларда бу мавзу юзасидан бемалол фикр юритиб, ўз фикрини оҚзаки ва ёзма равишда ифода этиш кўникмаларининг шакллантириш имконини беради. Бундан ташқари, ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги эртак ва мультфильмлар, 4-синфда ўтказиладиган ҳайвонот боҚига экскурсия ҳам бу мавзу юзасидан ўқувчилар нутқини бойитади. Дастурдаги ҳар бир мавзу бўйича юқоридагидек иш олиб бориш ўқитувчи учун дастуриламал бўлиши керак. Дастур ва дарсликларда ўқувчиларда ўзбекча сўзларнинг тўҚри талаффуз қилиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилган. Бунинг учун 2-синфда ҳар бир мавзу юзасидан ўқиш ва ёзишга ўргатишга мўлжалланган саҳифаларнинг ҳар бири фонетик машқлардан бошланади. Яъни дарсликнинг алифбо қисмида ўқиш ва ёзишга ўргатилаётган ҳар бир ҳарфнинг бошқа ҳарфлар билан бирикиб ташкил қилган бўҚинларини талаффуз қилиш машқлари берилган. 3-синфда ҳар бир мавзу «Тингланг, такрорланг, ўқинг» деган топшириқли фонетик машқлардан бошланган. Бу машқларнинг ҳар бирида мавзу бўйича сўзларнинг талаффузида энг кўп учрайдиган қийинчиликларни бартараф этиш ниятида, сўзлар бу қийинчилик билан боҚлиқ бўлган шаклда берилган. Масалан, «Оиламиз» деб номланган 3-мавзуда - да қўшимчали сўзларда қўшимчанинг жарангсизланиши ҳолатларига эътибор қаратилади. «ўйинчоқлар» деган 4-мавзу бўйича -япти қўшимчали феълларнинг талаффузи кўрсатилган. Фонетик машқлар 4-синфда ҳам давом эттирилган бўлиб, бунда, айниқса, ўзбек тилидагина мавжуд бўдган о, ў, ж, қ, Қ, ҳ каби ҳарфли сўзлар талаффузига эътибор берилган. Шу билан бирга, рус тилида мавжуд бўлган, аммо бошқа миллат вакиллари учун ўзбекча талаффузи қийин бўлган л, и каби ҳарфли сўзларнинг талаффузи бўйича ҳар бир мавзу юзасидан фонетик машқлар берилган. Бу машқларда ўзбекча талаффузнинг ўзига хослигини англатиш учун турлича сўзлар талаффузи қиёслаб кўрсатилиб, «Фарқланг!», «Қиёсланг!» деган рукнлар остида берилган. Мазкур дастур ва дарсликларнинг, қолаверса уларга асосланган янги технологиянинг асосий жиҳатларидан бири - тил ўргатишда грамматик билимлар бериш усулининг ўзига хослиги. Аниқроқ қилиб айтганда, бу технол о гияда грамматика шу пайтгача амал қилиб келинган дастур ва дарсликларидагидек биринчи ўринда ва асосий мақсад эмас, балки иккинчи ўринда бўлиб, биринчи ўринга мақсад қилиб қўйилган мазмунни ифодалаш вазифасини бажаришда восита сифатида хизмат қилади. Яъни грамматика аввалги дастурлардагидек тизим сифатида ўрганилмай, балки маъно ифодалаш вазифасини бажаришга қаратилади ва унга хизмат қилади. Бунда ҳар бир фикрни ифодалаш учун қандай грамматик шакллар зарур бўлишига қараб, шундай шакллар ўргатилади. Шунинг учун ҳар бир дарсда битта эмас, балки бир нечта грамматик шакллар олиниши мумкин. Дарсликда улар грамматик қоида ёки грамматик жадвал эмас, балки нутқий намуналарда ажратиб кўрсатилган шакллар (қўшимча ёки бошқа грамматик воситалар) орқали намойиш этилади. Шунга кўра 3- ва 4-синфлар дарсликларида грамматика, асосан, «Эслаб қолинг!» рукни остида сўзлардаги, мисоллардаги грамматик воситаларни ажратиб кўрсатиш орқали берилган. 3- ва 4-синф дарсликларидаги лексик мавзулар таркибида грамматик мавзуларнинг берилиши қўйидагича бўлган: 3-синф дарслигида лексик ва грамматик мавзулардан намуналар 2-жадвал Т/р Лексик мавзу Грамматик мавзу Фонетика 1. Ассалом, мактаб Эгалик қўшимчалари к- q 2 . Синф хонаси - da (ўрин - жойни ифодалаш) - ing 3 . Оиламиз ёшни ифодалаш - da (ta) 4. ўйинчоқлар - cha (кичрайтириш ва эркалаш) o-o’ 5. Куз келди - yapti (ҳозирги замон) - yapti ўқувчилар учун қийин бўлган, айниқса, фақат ўзбек тилигагина хос бўлган грамматик ҳодисалар бир эмас, бир неча мавзуларда турли хил лексика орқали берилган. Масалан: 3- ва 4-синф дарсликларида эгалик қўшимчалари, ҳозирги ва ўтган замон феъллари, ўрин-жойни ифодаловчи қўшимча ва кўмакчилар, ҳаракат номи, белгили ва белгисиз тушум ва қаратқич келишиклари каби грамматик мавзулар бир неча марта турли лексик мавзулар асосида берилган. Жумладан, 3-синфда ҳозирги замон феъли «Куз келди», «Баҳор келди», «Республикамиз» мавзуларида; ҳаракат номи (чопиш, юриш) «Спорт ўйинлари» мавзусида ҳамда «Йўл ҳаракати» мавзусида керак, лозим, зарур сўзлари билан биргали к да берилган. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Умумий ўрта мактабларнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари //Таълим тараққиёти, 1999, 1-махсус сон. 2. Р.Толипова. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 2- 4-синфлари учун “ўзбек тили“ дарсликларига методик қўлланма. – Т., 2001. 3. Р.Толипова ва бошқалар. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун ўзбек тили дарсликлари (2-7-синфлар). – Т., 2000-2003. 4. А.ўуломов, Ў.Неъматов. Она тили таълими мазмуни. – Т.: ўқитувчи, 1995. 5. А.ўуломов. Она тили ўқитиш жараёнида фаоллик принципини амалга оширишнинг назарий асослари. – Т., 1989. 6. А.ўуломов. Она тили ўқитиш принциплари ва методлари. – Т., 1992. 7. www.Ziyonet.uz