logo

Адабий таьлим асослари, таьлим боскичларида адабиёт курсининг мазмуни ва курилиши

Yuklangan vaqt:

10.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.5 KB
Адабий таълим асослари, таълим босқичларида адабиёт курсининг мазмуни ва қурилиши РЕЖА : 1. Дастур давлат ҳужжати сифатида. 2. Дастурнинг таркиби ва мазмуни. 3. Дарсликка кўйиладиган талаблар. 4. Ўқув кўлланмалари ҳақида маълумот. Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: «Буюк маъна- виятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизими ни такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон та лаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда»'. Бунинг исботи сифатида «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Қонунларни эслаш мумкин. Таълим-тарбия тизи- мининг барча бўғинлари мана шу Қонун талабларини амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилаётганлиги барчага яхши маълум. Бу борада бирмун ча ютуқлар қўлга киритилганлиги, дастлабки босқич талабларининг деяр ли тўла бажарилганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Курснинг мазмуни ва тузилиши ДТС ва давлат дастури билан белгиланади. Унда ДТС асосида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим ҳажми, кўникма ва малакаларнинг турлари, методологик ҳамда педагогик принкиплар, ўқитишдаги ўзига хос методология ҳамда адабий-эстетик та лаблар ихчам тарзда баён этилади. Ўзбекистонда мактаб дастурларининг кўпгина турларига амал қилинди, зеро изланиш янги, мукаммал тизимни ифодалайдиган даражага етиш учун ҳаракат узлуксиз давом этиб келмоқда. Фақат Ўзбекистон мустақил лиги билан боғлиқ ҳолдагина адабиёт дастурининг бир неча авлоди яра тилди. Таълим тизимидаги ўзгаришлар давлат таълим стандартларининг яратилиши, янги ўқув режаларининг ишлаб чиқилганлиги, ижтимоий-маъ навии ҳаётдаги янгиланишлар дастурларни ҳам қайта кўриб чиқиш зару риятини тақозо этмоқда. 1991 йилдан буён мактаб адабий дастурлари жиддий такомил йўлини босиб ўтди. Бу йўлда, айниқса, 1997 йилда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" алоҳида босқич бўлди. Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари бадиий асарларни т анлаш тамойилларини ҳам белгилаб беради. Таниқли методист М.В.Чер кезова кўрсатганидай, «Миллий мактабларда асарларни ва уларни ўргат иш методикасини танлаш учун илмий адабиётшунослик мезонлари, адабий факт ва ҳодисаларга нисбатан тарихий-генетик, тарихий-функ кионал ва қиёсий-типологик ёндашувлар бирлиги асос бўлиб хизмат қилади» 1 . Дастур энг муҳим давлат ҳужжати бўлиб, уни бажариш мажбурийдир. Ўқитувчининг асосий вазифаси давлат дастури талабларини тўла ва самарали тарзда амалга оширишдан иборат. Шунга кўра ҳам ўқитув чи уни тўла билиши, унинг барча қисмлари ҳақида аниқ тасаввур ва маълумотга эга бўлиши шарт. Дастур ўқитувчининг иш фаолиятидаги энг асосий манбадир. Унда амалий ҳаракатга кўрсатма ҳам, энг муҳим маълумотнома ҳам мужас самлашган. Ҳозиргача дастурлар умумтаълим мактабларининг барча бўғинларини (1-Х ёки У-Х1 синфлар) қамраб оларди. «Таълим ҳақида»ги янги Қонун таълим тизимига бир қатор янгиликларни олиб кирди. Унга кўра энди умумий ўрта таълим 1-1Х синфларни қамрайди. Бундан кейин эса ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошланади. Демак, дастурлар ҳам шундан келиб чиққан ҳолда бошқа-бошқа бўлади. Умуман дастурда адабиёт курси тўлалигича тавсифлаб борилди. Ҳар бир синфдан адабиёт курсининг мазмуни ва иш тартиби, ҳар бир мавзу нииг моҳияти муайянлаштирилади. Унда ўзлаштирилиши лозим бўлиш илмий- назарий, адабий тушунчалар, асарни ўрганиш, нутқ ўстириш, синфдан ташқари ўқитиш, асарлар юзасидан суҳбат учун ажратилади ган соатлар миқдори, адабиётдан ўтказилиши кўзда тутилган оғзаки ва ёзма иш турлари, предметлараро алоқа, синфдан ташқари ўқишдаги асар лар рўйхати берилган. Давлат дастурини бажариш асосида ўқитувчи ўқувчилардаги адабиёт ва санъатга бўлган муҳаббат, ижодкорлик, ижодий фаоллик, юксак ахло қий анъаналарни такомиллаштириш ва ўстиришга асосан эътибор бермоғи лозим. Маълумки, адабиёт мустақил фан сифатида бошланғич таълим тугага нидан сўнг (IV синф) ўтила бошлайди. Бу даврда ўқувчи адабиёт ва ифода ли ўқиш малакасининг дастлабки босқичини эгаллаган, сўз санъати ҳақидаги дастлабки тасаввурга эга бўлган бўлади. Албатта, бола мактабгача бўлган ёшдаёқ сўз санъати ичида бўлади. "Мак табгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етги ёшгача оила да, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатьий назар бошқа таълим муасса саларида олиб борилади" 1 . Худди шу даврда у асосан тингловчи, баъзан ўқувчи шаклида дастлабки одимларини ташлайди. Демак, ўқувчи V синфга келганда ўқиш, ёзиш, китобхонлик маданиятига оид дастлабки тайёргарлик билан келади. Улар бадиий асар билан танишишнинг ибтидоий кўникмала рига эга бўлишади. Жумладаи, IV синф ўқувчилари матнни ифодали ўқий олишлари, асарда иштирок этувчи шахслар ҳақида ҳикоя қилиб бериш учун материал тўплаш, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш, уларга нисбатан ўз муносабати ифодалай олиш, адабий қаҳрамон ҳақида ихчам ҳикоя ту зиш кўникма ва малакаларига эга бўлиш лозим. V синф ўқувчиси ҳали бадиий асар хусусиятларини тўла ўзлаштиришга тайёр бўлмайди. Шунга кўра М.Г.Качурин таъкидлаганидай: "Бу даврда асарда "нима ҳақида" ёзилгани нуқтаи назаридан ёндашишларини ҳисобга олиш керак" 2 . Бошланғич синфларда кўпроқ халқ оғзаки ижодига тегишли поэтик жан рлар: эртак, мақол, топишмоқлардан фойдаланилади. Мавзу доирасига кўра эса уларда меҳнат, бахт, Ватан, оила, йил фасллари, атрофимиздагаи олам, инсон маънавиятидаги эзгу ва ёмон хусусиятлар, илмий оммабоп мақола лар тарзида ёритилган. Демак, бошланғич синфлардаёқ болаларнинг бади ий-эстетик диди ҳамда китобхонлик маданиятининг шаклланиши учун имкон қидирилган. Энди V синфдан бошлабоқ уларнинг ўқиш ва нутқ кўник маларига таяниб туриб, асарни бадиий ҳис этиш, эстетик ҳис-туйғуларини ўстиришга алоҳида эътибор бериш лозим. V синф дастуридаёқ турли жанрлардаги асарлар билан танишиш тақозо этилади. Улар орасида қўшиқ, мақол, топишмоқ афсона, эртак, латифа, дос тон, ҳикоя, рубоий, масал, қисса, роман каби хилма-хил жанрлар мавжуд. Бугина эмас, дастурда турли адабий тушунчалар ҳамда ёзувчи ва шоирлар ҳақида, уларнинг асарлари ҳақида ҳам маълумот бериш кўзда тутилган. Аммо тарихий- адабий изчиллик том маъноси билан IV-VII синф адабиёт дастурла ри талаблари сирасига кирмайди, зеро, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ҳам бунга имкон бермайди. Бу вазифалар VIII -IХ синфларда амалга оширилади. Академик ликей ва касб-ҳунар коллежларида эса йўналиш турига қараб адабиёт ўқитишнинг ўзига хос мақсад ва вазифалари белгиланади. Адабий таълимни тўла амалга оширишда дарслик муҳим аҳамиятга эга. Таълим тизимидаги янгиланишлар дарсликлар мазмуни ва тузилишини ҳам тубдан янгилашни тақозо этмоқда. Дарслик ўқувчилар билимининг изчил ўсишига, илмий асосга таянишига имкон бериши болаларнинг ёшини ҳисобга олиш, мавзуларнинг мантиқий алоқадорлигига эътибор бериши лозим. Унда миллий ва умуминсоний қад- риятлар тарғиб қилиниши, ўқувчилардаги юксак ахлоқий ва эстетик дидлар- нинг шаклланиши ва тарбияланишига хизмат қилмоғи лозим. Очиқ айтиш лозимки, ўқув қўлланмаларни яратиш замон талабларидан орқада қолмоқда. Бугун янги педагогик технологияни жорий этиш, жаҳон- даги илғор ўқитиш усулларини тарғиб қилиш ва ҳаётга жорий этишга жид дий зарурат сезилмоқда. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаъ лим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражасини белгилаб беради. Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситлари, усул ларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди. Таълим мазму нининг ўзаги ҳисобланган стандарт воситасида мамлакат ҳудудида фао лият кўрсатаётган турли муассасаларда (давлат ва нодавлат) таълимнинг барқарор даражасии таъминлаш шарти амалга оширилади. Давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, қўллан малар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув режаси давлат таълим стан- дартининг таркибий қисми бўлиб, у таълим соҳаларини меъёрлашни ҳамда мактабнинг молиявий таъминотини белгилашга асос бўладиган давлат ҳуж жатидир. Таянч ўқув режаси ўқув предмети бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг минимум ҳажмдаги миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув предмети бўйича давлат стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқ лашга асос бўлади. Умумий ўрта таълим мактаблари учун адабиёт фанидан биринчи марта давлат таълим стандарти яратилди 1 . Унинг янги авлоди иш тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда тузилмоқда. Шу асосда ўқув режалари, фан дастурлари тузилди. Бугунги кунда улар га муносиб равишдаги дарсликларга ҳам эгамиз. Бироқ тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, уларда ҳам айрим камчиликлар, нотугалликлар мавжуд. Мустақилликдан олдин ҳамда мустақилликнинг дастлабки пайтларида яра тилган айрим дарслик ва ўқув қўлланмаларини назарда тутган ҳолда уларнинг тилини «оғир ва ғализ» ; деган эди. Дарслик ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш бўйича ҳара катлар давом этиб келмоқда, ўқув адабиётлари танлови ўтказилмоқда. 2004 йилда 5- синф учун, 2005 йилда 6-7-синфлар учун танлов ўтказилди, 2006 йилда 8-9- синфлар учун муаллифлар гуруҳи дарсликлар тайёр лашмоқда. Бу дарсликларнинг афзал томони ўқитувчи учун методик қўллан ма ҳам биргаликда яратилишида ва уларнинг амалиётда яхши натижага эри шишида деб биламиз. Дарсликларда айрим рукнлар бўлиши мумкин. Масалан, 5-синфда «Ҳик мат дурдоналари», «Эртакларнинг сеҳрли олами», «Мумтоз адабиётга саё ҳат», «Болаликнинг беғубор олами», «Ватанни севмоқ иймондандир» 3 , 7- синфда «Халқ оғзаки ижодидан», «Ўзбек адабиёти тарихидан», «XX аср ўзбек адабиётидан», «Жаҳон адабиётидан» рукнлари мавжуд бўлса, 11-синф «Ада биёт» дарслигида маърифатчилик адабиёти, жадид адабиёти, шўро даври адабиёти, мустақиллик даври ўзбек адабиёти, жаҳон адабиёти сингари рукнлар мавжуд 4 . Умумтаълим мактабларидан сўнг, уч йиллик академик ликейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари истеъмолга киритилди. Бу ёшларнинг фан асосларини жиддийроқ ва пухтароқ эгаллашлари учун муҳим омилдир. Айниқса, академик ликейлар бу борада алоҳида аҳамият касб этади. «Кадрлар тай ёрлаш Миллий дастури»да бу борада шундай дейилади: «Академик ликей давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқув чиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур соҳалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди». Академик ликейда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар, хорижий филология) саводларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-ҳунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Бу кўникмаларни муайян Олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш асносида ёки меҳнат фаолиятида рўёбга чиқаришлари мумкин. Академик ликейлар учун тузилган «Адабиёт» дастурида таълим босқ ичлари орасидаги узвийлик ва узлуксизликка алоҳида аҳамият берилган. Дастурда бадиий асарни таҳлил этишдаги мавжуд мафкуравий андоза лар билан ёндошишга барҳам берилиб, адабий асарга соф бадиий-эстетик ҳодиса сифатида қаралган ҳамда таҳлил жараёнидаги асосий мезон сифатида ана шу ҳолатга таянилган. Шу дастур асосида профессор Б.Тўхлиевнинг академик ликейларнинг II босқичи учун «Адабиёт» дарслиги яратилди ва муносиб баҳоланди. Эн диликда II ва III босқич талабалар учун «Адабиёт» дарслигининг ҳанузгача йўқлиги ачинарли ҳол. Касб-ҳунар коллежлари учун «Она тили ва адабиёт» дарслиги 2 А.Рафи ев ва Н.Ғуломовалар томонидан яратилди. Бу дарслик ҳам кенг ўқувчилар оммасига илк марта тавсия қилинган дарсликлар сирасига киради. Бизнинг олдимизда турган катта муаммолардан бири методист олим ларга тегишлидир. Улар бугунги замон талабларига мос келадиган ўқув методик адабиётларни яратиб бериш борасида республикамиз таълим му ассасалари олдида, кўп сонли ўқитувчи ва талабалар олдида қарздор бўлиб туришибди. Бугун филологик таълимнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш да, янги педагогик технологияларни таълим соҳаларига тезроқ татбиқ қилиш соҳасида улар ўз сўзларини айтишлари керак. Дарсликлар одатда муайян таълим босқичларига мўлжалланган бўла ди. Умумий ўрта таълим мактабларида уларнинг синфлари, академик ли кей ва касб-ҳунар коллежларида эса уларнинг босқичлари кўрсатилади. Баъзан уларнинг ноаниқ белгиланиши ҳам учраб туради. Жумладан, 2001 йилда яратилган «Ўзбек тили» дарсликларидан бири «олий ўқув юртлари, коллеж ва ликейларнинг рус гуруҳлари учун» деб мўлжалланган. Мантиқан, академик ликей, касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юртида айни бир материални такрорлаб ўтиш зарурати йўқлигини исботлаш шарт эмас. АДАБИЁТЛАР : 1. Иззат Султон . Адабиёт назарияси . Т . « Ўқитувчи » 1980 йил . 195- 220 бетлар . 2. Адабиёт назарияси дастури . Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги . Т ., 1999 йил . 3. Коллектив « Адабиёт назарияси ». 2- томлик . Т ., Фан . 1978-1979 йил . 4. Коллектив « Адабий турлар ва жанрлар ». 2- том . Т ., Фан . 1991- 1992 йил .