logo

Адабиёт буйича факультатив машгулотлар, адабиёт тугараги

Yuklangan vaqt:

08.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

100 KB
АДАБИЁТ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР. АДАБИЁТ ТЎГАРАГИ Режа: 1. Адабий-ижодий тўгарак 2. Тўгарак машғулотларининг тематикаси ва формаси 3 . Драма т ўгараги 4. Ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. Биз ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишлари ва ўқишлари ҳақида сўзлаб ўтдик. Ҳақиқатан ҳам, бадиий асар ўқиш машғулотининг деярли кўпчилик қисми синфдан ва мактабдан ташқарида олиб борилади. Синф машғулотининг барча турлари бадиий асарни муфассал равишда синфда ўқиб чиқишга имконият бермайди. Шунинг учун ҳам синфдан ташқарида ўқиш ишига алоҳида эътибор берилади. Ўқилаётган асар юзасидан умумий фикрга келиш, маслаҳатлашиш, конкрет тушунча ҳосил қилишнинг энг яхши воситаси—тўгараклардир. Тўгарак ўқувчиларни уюштиради, асар устида ишлашга ўргатади, ўқитувчи бу ишга раҳбарлик қилади. Ўқувчилар асарларни мустақил равишда ўрганиш юзасидан малака ҳосил қиладилар. Адабиёт ва адабий ўқиш машғулотларига алоқадор бўлган тўгараклар асосан уч турлидир: 1. Адабий-ижодий тўгарак. 2. Драма тўгараги. 3. Ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. Маълумки, бу уч тўгарак ҳам асосан ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтириш, уларнинг адабиёт юзасидан янада кўпрок маълумот олишини таъминлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бу тўгаракларнинг мақсад ва йўналишлари умумий бир нуқтада бирлашади. Тўгарак машғулотлари синф машғулотларидан фарқ қилиши керак. Тўгаракда ўқувчилар ўзларини қизиқтирадиган янгиликлар билан танишадилар. Тўгарак машғулотлари кўнгилли, қизиқарли ва жонли бўлиши керак. Одатда тўгарак аъзолари турли савияда бўладилар. Чунки улар турли синфлардан тўпланган бўладилар. Ўқувчилар бу тўгаракка фақат шу тўгарак режасида белгиланган нарсаларни ўрганиш учун бирлашадилар. Шу айтиб ўтганимиз уч тўгаракнинг бирор хилига ёзилишнинг ўзи ҳам ўқувчиларнинг нимага қизиқишларини белгилаб беради. Ўкувчиларнинг қизиқишларини ўстириш учун энг керакли за муҳим шартлардан бири шуки, ҳар бир тўгарак раҳбари шу тўгаракнинг хусусиятини аниқлаган ва ўз ишини шунга қараб режалаштирган бўлиши керак. Драма тўгарагига раҳбарлик қиладиган ўқитувчи драманинг хусусиятларини эгаллаган ва маълум даражада актёрлик санъатидан ҳам хабардор бўлиши, ўқувчилар олдида бирор-бир персонажнинг ҳаракат ва нутқини, одат ва характерини кўрсатиб бера оладиган бўлиши керак. Адабий-ижодий тўгаракнинг раҳбари эса адабий асарларни таҳлил қилиш ва шу асосда ўқувчиларга назарий билим беришдан ташқари, ижод ишидан ҳам хабардор, иложи бўлса, бирорта ўзи ёзган шеър ёки ҳикояни ўқувчиларга манзур қила оладиган бўлиши лозим. Бадиий ўқиш ва ифодали сўзлаш тўтарагининг раҳбари нутқи нуқсонсиз ва ифодали ўқиши орқали барча ўқувчиларда шундай ўқишга ҳавас уйғота оладиган киши бўлиши керак. Тўгарак аъзолари ўртасида яхшигина шеър ёзадиган, ўз асарлари билан республика матбуотида, айниқса болалар ва ёшлар газеталарида қатнашадиганларни учратиш мумкин. Бу ишда ҳам тўгаракларда ишнинг тўғри ташкил қилиниши ва машғулотнинг мунтазам равишда ўтказиб турилиши катта ёрдам беради. Тўгарак машғулотларини бир ойда бир ёки икки марта ўтказиш лозим. Бу муддат ичида ўқувчилар машғулотга пухта тайёрланиб келадилар. Машғулотга тайёрланиб келиш эса аъзолардаги қизиқишни орттиради. Тўгарак машғулотлари кундалик дарслар ўтказиладиган оддий синфда эмас, балки мактабнинг адабиёт кабинетида ёки ўқувчиларни кизиқтирарли даражада жиҳозланган, адабиёт намояндаларининг портрет ва асарлари билан безатилган алоҳида жойда ўтказилгани маъқул. Машғулот ўтказиладиган жойнинг ташқи кўриниши ҳам ўқувчиларнинг психологиясига кучли таъсир қилади. Тўгарак аъзоларини қизиқтирадиган, уларнинг активликларини оширадиган воситаларнинг яна бири машғулот режасидаги тематиканинг хилма-хил бўлишидир. Ишнинг умумий мазмуни танланган тематика билан белгиланади, ўқувчиларнинг умумий қизиқишлари шу тематикада акс этади. Уларни қизиқтирган масалалар режага киритилади. Тўгарак машғулоти одатда унинг иш режасини тузишдан бошланади. Ўқувчиларнинг онг-билим доиралари ҳали бутунлай шаклланиб етмаган, асосий масалани пайқаб олишда қийналадиган бўлгани учун, ўқитувчи улар томонидан тақдим этилган умумий масалаларни конкретлаштириши лозим. Гарчи режа тўгарак раҳбари томонидан тузилса ҳам, шу режада тўгарак аъзоларининг умумий мақсадлари акс этиши керак. Бир йиллик машғулот учун тузилган режа ўз навбатида мавзу ва мавзучаларга бўлинади, шу асосда тўгарак машғулоти давом этади. Дастур материали асосида адабиёт ва адабий ўқиш юзасидан ўқувчиларга бериладиган маълумотни бойитиш ва кенгайтиришда ,айниқса, драма ва адабий-ижодий тўгараклар аҳамиятлидир. Адабий-ижодий тўгарак. Адабий-ижодий тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар икки хил характерга эгадир. Машғулотнинг бир хили синфда олинган билимни мустаҳкамлаш ва тўлдиришга, адабий асарлар ёки айрим ёзувчиларнинг ижод йўли билан ҳар томонлама тўлиқ танишишга қаратилган бўлади. Бу машғулотда фақат асарни таҳлил қилиш, адабиёт назарияси юзасидан олинган билимларни кенгайтириш, турли жанрдаги асарлар ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш асосий ўринни эгаллайди. Бу тўгаракларда ўтказиладиган машғулотнинг иккинчи тури эса асосан ўқувчиларнинг мустақил равишда олиб борадиган ижодий ишларини ўстириш ва унга йўлланма беришга қаратилган бўлади. Бу типдаги машғулотлар мактабларимизда оз учрайди. Бу ҳар икки хил машғулотни алоҳида-алоҳида тўгаракда ўтказиш баъзан зериктириб ҳам қўяди. Мактабларимиздаги адабий-ижодий тўгаракларда бу ҳар икки турдаги машғулот биргаликда олиб борилади. Бунинг яхши томони шундаки, ўқувчилар бир машғулотда бирор ёзувчининг асарини таҳлил қилсалар, иккинчи машғулотда худди шу асосда тўгарак аъзолари томонидан ёзилган шеър ва ҳикояларни таҳлил киладилар. Олинган назарий билимлар ва асарнинг бадиий хусусиятлари билан танишиш асосида ҳосил килган малакаларини ўз асарларининг муҳокамасига ҳам татбиқ қиладилар. Худди шу хилда машғулот ўтказиш натижасида ўқувчиларда адабий асарларни ўрганишга ҳавас ортади. Асарларни ўрганиш натижасида мустақил ижод қилишга қизиқиши ҳам кучаяди. Тўгаракнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг қизиқишини тарбиялашдан, уларга системали равишда кўрсатма бериб боришдан иборат бўлиши керак. Маълумки, мустақил ижод қилиш учун қизиқишнинг ўзигина етмайди. Балки шеър ёки ҳикояни ёзиш малакасига, билимга эга бўлиш ҳам лозим. V—VIII синф ва юқори синф ўқувчилари мустақил равишда ижод қилишда қийналадилар. Ўзларига маълум бўлса ҳам, яна бир неча кишилардан маслаҳатлар сўрашга мажбур бўладилар. Ўз ихтиёрича бирор шеър ёзган ўқувчининг кўтаринки руҳи ва зўр севинчини биринчи галда тўгарак раҳбари пайқаши керак. Мустақил ижодий ишларнинг нуқсонли бўлиши шубҳасиздир. Мавҳум тушунчалар, такрор, мазмуннинг суюқ чиқиши, формал камчиликлар, шеър бўғинининг ошиб кетиши ёки етмаслиги, қофия ва туроқлардаги камчиликлар каби нуқсонларнинг содир бўлиши муқаррардир. Тўгарак аъзоларини қизиқтириш ёки бездириб қўйиш тўгарак раҳбаринииг шу ижодий ишларни таҳлил қилиш ва тузатишдаги тутган йўлига ҳам боғлиқ. Ўқувчилар ўз ишларидаги нуқсонларнинг кўпини сезмайдилар, тўгаракда ҳаммага маъқул бўлади, деб ўйлайдилар, ёки бунинг аксича, қандай камчиликларим бор экан деб, шубҳаланиб турадилар. Ижодий ишларни таҳлил қилиш машғулотида таҳлил қилинадиган кичик ҳажмли асарларни, айниқса, шеърларни доскага ёзиш ва умум аъзоларнинг эътиборини шу материал атрофига жалб қилиш лозим. Умумий муҳокамада тўгарак аъзолари ўз фикрларини айтадилар. Ижодий ишларни муҳокама қилишда фикр билдиришнинг ўзигина етмайди. Балки ўқитувчи раҳбарлигида шу ишнинг нуқсонларини тузатиб чиқиш, келгусида қандай ёзиш йўлларини кўрсатиш, муҳокама қилинган асарни газета ва журналларда нашр қилса бўладиган ҳолга етказиш лозим. Баъзи ижодий ишларни тузатишдан кўра, қайтадан ишлаш осонроқ бўлади. Бундай ҳолларда шу ишни ёзган ўқувчига унинг нуқсонларини тушунтириш, нималар қилиш кераклигини ўргатиш, нуқсонларини унга англатиш, кўзига кўрсатиш лозим. Ижодий ишларни муҳокама қилиш ва тузатиш машғулотларида, юқорида ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш бобида айтганимиздек, айрим кучли ўқувчиларга ижодий ишларнинг бир ёки бир нечасини тақризга топшириш мумкин. Тўгарак машғулотида ўқувчининг тақризи тингланади, музокара ўтказилади. Ўқитувчи эса бу машғулотни якунлайди, шу ижодий ишнинг ютуқ ва камчиликларини, уни қандай тузатиш йўлларини кўрсатиб беради. Адабий асарларни ўрганиш юзасидан ҳам айрим ўқувчиларга докладлар топширилади. Доклад учун топширилган асарни тўгарак аъзоларининг ҳаммаси ўқиб келади. Бунда ҳам докладдан ва музокарадан сўнг ўқитувчи машғулотни якунлайди. Адабий асарлар таҳлил қилинганда, ўқитувчи шу асар доирасида назарий маълумотлар бериши: тасвирлаш воситалари, асарнинг композицияси, бадиий асарларнинг турлари ва стили, шеър тузилиши ва унинг турларини айтиб ўтиши лозим. Бу назарий маълумот бадиий асарларни ўрганишдан ташқари, мустақил ижодий ишларнинг ривожланишига ҳам ёрдам беради. V—VIII, IX—X синф ўқувчиларининг билими даражаларини ҳисобга олиб, таҳлил қилиш учун тўгарак аъзоларига оғирлик қилмайдиган мавзуларни танлаш лозим. Тўтарак аъзоларининг сони ҳам машғулотга таъсир этади. Аъзолар оз бўлса, машғулот кўнгилсиз ва руҳсиз бўлганидек, улар кўпайиб кетсалар, керакли даражада уларнинг ҳаммасини фаоллаштириш ҳам қийинлашади. Шунинг учун ҳам тўгарак аъзолари ўртача 10—15 киши атрофида бўлиши керак. Тўгарак машғулотини муваффақиятли ўтказиш учун ўқитувчининг атрофида доклад ва музокараларда қатнашувчи активи бўлиши керак. Тўгаракка аъзолар тўплаш, ўқувчиларни қизиқтириш шу фаолларнинг фаолиятига ҳам боғлиқдир. Тўгарак машғулотларининг тематикаси ва формаси . V—VIII синф ўқувчилари учун ташкил қилинган тўгаракларнинг характери ва тематикаси маълум даражада IX—X синф ўқувчилари учун ташкил қилинган адабиёт тўгарагининг тематикаси билан боғлиқдир. Шуни эътиборга олиш керакки, мактабларимиздаги кўп тўгараклар V—X синф ўқувчиларини бирлаштиради. Машғулот материаллари шу барча синф ўқувчиларининг қизиқишларини таъмин этиши керак. Шу жиҳатдан қараганда V—VIII синф ўқувчиларининг тўгаракларидаги тематикани IX—X синф ўқувчиларининг тўтаракларидаги тематикадан бутунлай ажратиб бўлмайди. Маълумки, тўгарак машғулотлари синфда олинган билимни мустаҳкамлаш ва бойитишга хизмат қилади. Тўгарак машғулотлари синфдан ташқарида ўқиш машғулотлари билан боғланган ҳолда олиб борилади. IX—X синф ўқувчилари синфда ўрганилган ёзувчининг дастурга кирмаган асарларини тўгаракда ўрганадилар. V—VIII синф ўқувчилари эса, бу тўгаракда дастур бўйича ўрганилган айрим парча ёки бобларнинг тўлиқ қисми билан, яъни бутун асар билан танишадилар. Бу машғулот ўқувчиларнинг синфда олган билимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ўқиш дастурси билан боғлаб ўтказиладиган тўгарак машғулотлари шу йўсинда олиб борилади. Биз юқорида тўгаракнинг умумий режаи ҳақида гапирганимизда, ўқувчиларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олиш зарурлигини айтган эдик. Мактаб дастурси билан унчалик алоқаси бўлмаган, ўқувчиларнинг истаклари асосида ўтказиладиган машғулотнинг тематикасини режалаштириш, тахминан, қуйидагича бўлиши мумкин: а) Ҳозирги замон адабиётида она-ватан учун кураш темасининг ифодаланиши. Бу тема V — VIII синф ўқувчилари учун ҳам, юқори синф ўқувчилари учун ҳам умумий тема бўла олади. Бунга материал сифатида Ойбекнинг «Қуёш қораймас», Шуҳратнинг «Шинелли йиллар», А. Қаҳҳорнинг «Олтин юлдуз» каби асарларини танлаш мумкин. б) Ўзбек адабиётида ҳозирги замон ўзбек кишисининг образи» деган мавзуга материал учун Борис Полевойнинг «Чин инсон ҳакида қисса», Фадеевнинг «Ёш гвардия» романларини, А. Қаҳҳорнинг «Синчалак» повестини, Шолохов, Ғафур Ғулом, Ойбек сингари ёзувчиларнинг асарларини танлаш мумкин. в) «Рус ва ўзбек адабиётида хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги хизматининг ифодаланиши» деган мавзу учун Горькийнинг «Она», Шолоховнинг «Тинч оқар Дон», Айнийнинг «Қуллар», «Дохунда», Ҳ. Олимжоннинг «Зайнаб ва Омон», Ойбекнинг «Олтин водийдан шабадалар» каби асарларини танлаш мумкин. Биз тўгарак машғулотларининг тематикаси ва шакли билан қисқача бўлса ҳам танишдик. Тўгарак машғулотларини уюштириш ҳам муҳим масалаларнинг биридир. Тўгарак машғулотлари асосан икки турли йўл билан олиб борилади: 1. Материални жамоа равишда ўрганиш. 2. Материални мустақил равишда ўрганиб чиққан айрим ўқувчиларнинг докладларини тинглаш. Тўгаракдаги жамоа муҳокамалар учун кичик ҳажмли ҳикоялар ёки шеърлар танланади. Кичик жанрдаги асарларни муҳокама қилиш ўқувчиларни қизиқтиради. Айрим ўқувчиларга доклад топширишда энг аввал шу ўкувчининг бу ишни қанчалик уддалай олишини аниқлаш лозим. Тўгарак раҳбари шу тақдим қилинган доклад мавзуси юзасидан тушунча бериши, фойдаланиладиган асосий ва ёрдамчи материалларнинг библиографиясини тузиб бериши керак. Шу тушунтириш қисмида мавзунинг қайси томонларига кўпроқ аҳамият бериш, нималарни аниқлаш, асар ёки ёзузчига қандай баҳо бериш кераклиги тўғрисида маълумот бериш лозим. Агар ўқувчи қийналса, докладнинг режасини тузиш ишига ҳам ўқитувчи кўмаклашиши, ҳатто машғулотдан олдин тайёрланган докладнинг баёни билан танишиб чиқиши, консультациялар бериши лозим. Машғулотни кўнгилли ўтказиш учун фақат докладчининг тайёрланиши билан чегараланмаслик, балки барча тўгарак аъзоларининг шу мавзулар юзасидан тайёрланиб келишини таъминлаш, уларни қизғин музокарага тайёрлаш лозим. Драма тўгараги. Драма тўгараги ўқувчиларнинг адабиётга, айниқса драматик асарларга бўлган қизиқишларини тарбиялайдиган воситадир. Маълумки, ўқувчиларнинг қизиқиш ва келажакда ким бўлиб етишиш, қандай мутахассисликни танлаш ҳакидаги фикрлари ўрта мактабда маълум даражада шакллана боради. Шу ўкувчиларнинг келажакда адабиётчи ёки шу соҳанинг кишиси бўлиб етишишларига йўл очишда синф машғулотларидан ташқари, тўгаракларнинг, айниқса драма тўгарагининг ҳам ахамияти бордир. Драма тўгарагинииг ўзига хос айрим хусусиятлари бор. Бу, биринчи галда, тўгарак аъзолари олдига қўйиладиган талабларнинг характеридан келиб чиқади. Драма тўгарагининг аъзолари адабиёт назарияси, асарларни таҳлил қилиш йўллари, жанрлар ва уларнинг хусусиятлари, айниқса, дра- матик асарларнинг тузилиши ва йўллари билан таниш бўлишлари лозим. Ҳар бир тўгаракка, шунингдек драма тўгарагига ҳам одатда шу соҳага қизиқувчи ҳаваскорлар тўрежаадилар. Тўгарак адабиётдан умумий маълумотга эга бўлган ўқувчилардан ташкил топиши ёки шу соҳага кизиқувчиларни уюштириши лозим. Шунинг учун ҳам драма тўгараги аъзоларининг кўпчилигини юқори синф ўқувчилари ташкил этадилар. Тўгаракка аъзо бўлиш ихтиёрий бўлганлиги учун драма тўгарагига истаган синф ўқувчиларининг қатнашиши ҳам мумкин. Тўгарак аъзоларига назарий маълумот бериш, драма ва унинг хусусиятлари билан таништириш адабиёт ўқитувчисининг вазифасидир. Худди адабий-ижодий тўгаракларнинг машғулот материали ҳақида эслатиб ўтганимиздек, драма тўгарагида хам биринчи галда синф ва синфдан ташқарида ўқиладиган материаллар асосида машғулот ўтказиш лозим. Болалар ҳаётига оид бир қанча материалларнинг, айниқса болалар ёзувчилари асарларининг на синфда ва на синфдан ташқарида ўрганиладиган асарлар рўйхатига кирмай қолиши мумкин. Бундай асарларни ҳам тўгаракда ўрганиш мумкин. Маълумки, бу тўгарак бадиий асарларни саҳнага қўйиш иши билан ҳам шуғулланади. Тўгарак машғулотининг ЭНГ муҳим босқичларидан бири асарни саҳнага қўйишга тайёрланиш давридир. Бу даврда ўқувчилар асарнинг мақсади, бадиий хусусияти ва уни ўкиш техникаси билан танишадилар. Одатда бу тайёрланиш мактабнинг шароитига караб спектакллар қўйиш, адабий кечаларда монологлар ўқиб бериш билан якунланади. Драма тўгарагида муҳим аҳамиятга эга бўлган нарса репертуар масаласидир. Тўгаракда репертуарнинг сон жиҳатдан кўп бўлиши учун эмас, энг аввал шу ишнинг пишиқ ва муваффақиятли чиқиши учун, ўқувчиларнинг персонаж ва унинг хусусиятларини тўла акс эттириб бера олишлари учун, образ ярата олишлари учун ҳаракат қилиш лозим. Тўгаракларда ҳар қандай саҳна асарларини эмас, балки тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, ўқувчиларда ватанпарварлик руҳини тарбиялайдиган, уларнинг ўз ҳаётларига яқин турган асарларни, ўқувчиларга таниш ёзувчиларнинг асарларини ишлаб чиқиш лозим. Драма тўгарагидаги машғулотларнинг яна бир тури адабий монтажлар тузишдир, Адабий монтажларда танланган мавзуни ёритиш учун турли асарлардан керакли кўринишлар, шеърий парчалар киритилади. Агар «Алишер Навоийнинг ёшлик йиллари» деган мавзуда адабий монтаж уюштирилса, шоир ҳаётининг шу даврига оид парчалар, шеър ва тарихий маълумотлар киритилади. Худди шунингдек, Максим Горькийнинг болалик йиллари ҳақида монтаж ёзилса, унинг «Болалик», «Одамлар эшигида» каби асарларидан эпизодик парчалар келтирилади. Баъзи мактабларимизда тўгарак аъзолари ичида драматик ёки шу характердаги асарлар ёзган ўқувчилар учрайди. Уларнинг шу ижодий маҳсулотини энг афзал адабиёт ўқитувчиси пухта текшириб чиқиб тузатиб саҳналаштириши лозим. Тўгарак аъзолари назарий малакани ошириш учун кўрган кино ва театрлари ҳакида, актёрларнинг қандай ўйнаганликлари ҳақида ҳам муҳокама ва музокаралар ўтказадилар. Бу иш уларнинг қизиқишларини яна ҳам оширади. Тўгарак машғулотлари асосан адабиёт юзасидан синфда олинган маълумотни тўлдиришга хизмат этади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи бу ишнинг нормал давом этишини таъминлаши, ўқувчиларнинг бу ишга ортиқча берилиб кетиб, дарс машғулотларига вақт тополмай қолишларига йўл қўймаслиги керак. Ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. V—VIII синфлардаги адабий ўқиш дарсининг асосий мақсади ўқувчилрни ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоялашга, шунингдек ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон англатишга ўргатиш эканини айтиб ўтган эдик. Синфдан ташқарида бу мақсадни такомиллаштиришнинг энг яхши воситаси ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоялаш тўгарагидир. Турли синф ўқувчиларидан ташкил топган шу тўгарак машғулотлари ўқувчиларнинг ўқиш ва нутқларини ўстириш жиҳатидан жуда аҳамиятлидир. Тўгарак машгулотининг режаси ва шу режа асосида ўқиладиган асарлар аниқлангач, ўқитувчи ўқиш техникаси ва асар мазмунини тушунишга ёрдам берувчи назарий маълумотлар билан ўкувчиларни таништиради. Бу тўгаракнинг ўқувчиларни янада қизиқтирадиган воситаси радио ва патефондир. Ўқиш техникаси билан танитиш учун радиолалардаги ўқиш ва бадиий нутқ намуналари билан таништирилади, радиодан эшиттириш, бадиий ўқиш ва нутқлар тингланади. Бошланғич синфлар, ҳатто, V синф ўқувчилари ҳам синфдан ташқарида ўқиш учун тавсия қилинган асарларни баъзан тополмайдилар. Шу ўқувчиларга кўмаклашиш жиҳатидан ҳам бу тўгаракнинг аҳамияти бордир. Бу тўгаракда «Ўқиш» бобида айтиб ўтганимиз ўқишнинг барча турлари билан таништирилади. Тўгарак аъзолари асарнинг характерига қараб якка, жамоа равишда ва ролларга бўлиб ўқишни ва бадиий қилиб сўзлашни ўрганадилар. Тўгарак аъзоларини баъзи қуйи синфларга бириктириб қўйиш ҳам мумкин. Улар қуйи синфда ўқувчиларни қизиқтирган асарларни ўқиш машқлари ўтказадилар. Тўгарак аъзолари маълум тажрибага эга бўлгач, мактаб, корхоналардаги йиғилишларда айрим адабий парчаларни ўқиб беришлари ёки ёдлаган шеърларини ифодали равишда айтиб беришлари мумкин. Барча тўгараклар, шунингдек, ифодали ўқиш тўгараги хам шахардан четдаги жойларда, мактаб маданий марказлик вазифасини бажарадиган районларда айниқса аҳамиятлидир. Чунки шу ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоялаш тўгарагининг қатнашчилари аҳолига катта маданий хизмат кўр- сатишлари мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиз барча тўгаракларнинг аъзолари ўз муваффақиятларини бирор тантанали нутқда ёки ёзувчи ва шоирларнинг ижодига бағишланган адабий кечаларда намойиш қиладилар. Адабий кеча одатда барча тўгаракларнинг кўриги бўлиб хизмат қилади. Мактаблардаги адабий кечалар барча тўгаракларнинг кучини, ўрганган материалини аниқ ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади. Адабий кечанинг асосини доклад ташкил қилади. Агар имконият бўлса, шу докладни ҳам кучли ўқувчига топшириш, доклад материалини олдиндан кўриб чиқиш лозим. Ўқувчиларга мўлжалланган бу доклад аниқ, мазмундор ва қисқа бўлиши лозим. Адабий кечаларда докладни дастурдаги бошқа машғулотлар билан боғлашнинг бир неча хили мавжуддир. Одатда адабий кечаларда аввал доклад тингланади, сўнг бир оз танаффусдан кейин адабий-бадиий қисмга кўчилади. Адабий кечаларда баъзан доклад бадиий қисм билан бирга боради. Агар бирор ёзувчининг ҳаёти ва ижодий йўли ҳақида доклад қилинса, шу доклад иллюстрациялар билан, ёзувчининг асарларидан ўқиш ёки куйга солиб ашула қилиш билан қўшиб олиб борилади. Доклад ҳам адабий монтаж тусини олади. Баъзи адабий кечаларда аввал ёзувчининг асаридан инсценировкалар, унинг ҳақидаги хотиралар саҳналаштириб кўрсатилади. Сўнгра, тингловчиларнинг талабига кўра, кеча қатнашчиларининг бири ёзувчи ижоди ҳақида қискача доклад қилиб беради. Адабий кечалар хар қайси мактабнинг шароитига, тўгарак ва тўгарак аъзоларининг ташаббусига қараб турлича тартибда уюштирилади. Кечалар адабий материаллар—ҳикоя ёки айрим парчаларни ўқиш, шеърларни декламация қилиш, драматик асарларнинг айрим кўриниш ёки эпизодларини саҳналаштириш каби турлича характерга эга бўлиши мумкин. Лекин адабий кечанинг барча материалларини мумкин бўлган ўринларда мусиқалаштириш, айрим асарларни мос куйларга солиб ижро этиш лозим. Адабий кечаларни кўнгилли ўтказишда бино ва унинг безатилиши ҳам аҳамиятга эга. Мактабларда ташкил қилинган тўгараклар жамоатчилик учун ҳам аҳамиятлидир. Чунки шу тўгараклар орқали маданий-аҳлоқий ишларни олиб бориш мумкин. Тўгарак ва унинг машғулотларини асосий дарс машғулотига ёрдам берадиган тарзда ташкил қилишни айтиб ўтган эдик. Худди шу жиҳатдан қараганда асосан ўқувчилар жамоа учун хизмат қиладиган деворий газета ва мактаб журнали, адабий кўргазмалар, адабий экскурсиялар ҳам аҳамиятлидир. АДАБИЁТЛАР: 1.Ислом Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. “Шарқ” нашриёт- матбаа концерни Бош таҳририяти. 1998. 2.Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. Т.-Ўзбекистон, 1998. 3.Адабий турлар ва жанрлар. Т.: “Фан”. 1991. 4.Н.Худойберганов. А.Расулов. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т.: Ўқитувчи, 1990. 5.Ботур Валихўжаев. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. Т.: Ўзбекистон, 1993. 6.Ўзбек адабий танқиди тарихи 1-2 том. Т.: 1987. 7.И.Султон. Адабиёт назарияси. Т., Ўқитувчи, 1980. 8. Ҳақиқат ижод байроғи. Т. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. 9.Абдуғафур Расулов Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи курсидан маьруза матнлари. Т.: «Университет 2000.