logo

“Кучлик нефт базаси” МЧЖ Бекобод филали бухгартерия бўлими молиявий хисоботлари билан танишув амалиёти

Yuklangan vaqt:

15.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

138.5 KB
“Кучлик нефт базаси” МЧЖ Бекобод филали бухгартерия бўлими м олиявий хисобот лари билан танишув амалиёти Режа: Кириш 1. “Кучлик нефт базаси” МЧЖ Бекобод филали хақида умумий маълумотлари 2. “Кучлик нефт базаси” МЧЖ Бекобод филали низоми 3. Молиявий хисобот тушунчаси унинг максади ва вазифалари. 4. Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш тартиби. 5. Молиявий хисоботнинг тузишда фойдаланадиган ахборт манбалари. 6. “Кучлик нефт базаси” МЧЖ Бекобод филалининг бухгартерия бўлими м олиявий хисобот лари К И Р И Ш Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатишдан мақсади албатта даромад(фойда) олиш, лекин ҳар бир хўжалик юритувчи субъект доим ҳам фойда олавермайди. Шунинг учун хўжалик юритувчи субъект фойда олиш мақсадида ўз фаолиятини олдиндан режалаштиради. Маълум давр фаолият юритганидан сўнг ўз фаолиятини таҳлил қилади, яъни режа бўйича олдига қўйган мақсадига эришмоқдами ёки йўқми аниқлаши керак бўлади. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини таҳлил қилиш учун молиявий ҳисоботларни тузиши лозим. Молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятининг самарасини аниқлайди ва келгусидаги фаолиятини режалаштиришда нималарга эътибор қаритиш кераклигини аниқлайди. Биз ушбу ишида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаси, уни ҳисоблаш тартиби ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши ҳамда унинг таркибий тузилиш аҳамиятини ўрганиб чиқамиз. Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий натижаларни ҳисоблашнинг зарурлиги ва унинг фаолиятига таъсири ҳақида гапириб ўтамиз. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижа маълумотларидан кимлар фойдаланади ва бу маълумотларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тахлил қилишдаги аҳамиятини ўрганамиз. Хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағларнинг ошиши ёки камайиши молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши кўриб чиқилади. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот 2 давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йули билан аниқланади. 1. Молиявий хисобот тушунчаси унинг максади ва вазифалари. Молиявий хисобот алохида мустакил корхона булиши ёки хужалик юритувчи корхоналарнинг уюшган гурухига киришидан катъий назар, бажарадиган ва субъектга таъсир курсатувчи молиявий вокеаларни ва муомалаларни курсатиш усули хисобланади. Молиявий хисобот хужалик муомалалари хусусияти ва мохияти жихатидан уларни гурухларга тузилмавий бирлаштириш натижаси хисобланади. Молиявий хисоботларнинг максади корхонанинг молиявий ахволидан, унинг фаолиятидан ва унинг пул маблағлари харакати буйича маълумот беришдан иборат булиб, у фойдаланувчиларнинг кенг гурухига иктисодий карорлар кабул килишлари учун зарурдир. «Бухгалтерия хисоби туғрисида»ги Конуннинг 16-моддасига биноан молиявий хисоботда куйидаги ахборот булиши керак: - инвестиция карорлари ва кредитлар бериш туғрисида карорлар кабул килишда керак буладиган ахборот; - субъектнинг булажак пул окимларини бахолашда фойдали ахборот; - субъектга берилган ресурслар, мажбуриятлар ва улардаги узгаришлар туғрисида ахборот. Юкорида айтиб утилган ахборотлардан ташкари, молиявий хисоботда батафсилрок маълумотлар хам берилади. 1-БХМАга асосан, молиявий хисоботлар фойдаланувчиларга пул маблағлари харакати окимини 3 тахмин килишга ғрдам берадиган, корхонанинг мулки ва ихтиғридаги ресурслари туғрисида куйидаги маълумотларни уз ичига олиши лозим: - корхонанинг назорати остида булган активлар хакида; - корхонанинг пассивлари хакида; - корхонанинг таксимланмаган даромади, корхонанинг бир даврдан бошка даврга утишдаги иктисодий имкониятлари ва мажбуриятларидаги узгаришлар хакида; - пул маблағларининг харакати хакида. Ушбу маълумот молиявий хисоботлардан фойдаланувчилар учун корхонанинг дивидендларни ва фоизларни тулаш, шунингдек, мажбуриятлари буйича муддати келган туловларни тулаш имкониятини бахолашда фойдали булади. Молиявий хисоботнинг шаклланиши киска вактда, хисобот даври муомалалари тугагандан сунг руй беради. 2. Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш тартиби. Узбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби туғрисида»ги Конунига мувофик, йиллик молиявий ҳисобот куйидаги шакллардан иборат булиши шарт:  Бухгалтерия баланси – 1-сон шакл. (1-чи Илова) Бухгалтерия баланси (бундан кейин - баланс) тузилгунига кадар таҳлилий ҳисобвараклар буйича айланмалар ва колдиклар ҳисобот 4 даври охиридаги Бош дафтарнинг жамлама ҳисобвараклари буйича айланмалар ва колдиклар билан албатта солиштирилиши керак. 3-устунда ҳисобот даври бошидаги маълумотлар, яъни олдинги ҳисобот даври учун баланс 4-устунининг маълумотлари курсатилади.  М олиявий натижалар туғрисида ҳисобот - 2-сон шакл . (2-чи Илова) Моливий натижалар – бу хужалик юритувчи субъектларнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида узига хос капашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтери ҳисобида бундай фаолият нптижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни хисоблаш йули билан аникланади. Молиявий натижаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардир: - Молиявий натижарнинг шаклланиши туғри эканлигини текшириш; - Олинган фойда микдорини ҳар ойда хамда йил бошида уз вактида туғри ҳимоб-китоб килиш; Молиявий натижалар билан боглик бошка операцияларни ва уларнинг таксимланишини бухгалтерия ҳисоби ҳисобиваракларида ва тегишли регистрларда акс эттиришдан иборат.  А сосий воситалар ҳаракати туғрисида ҳисобот - 3-сон шакл . (3-чи Илова) Асосий воситаларнинг ҳаракати туғрисида ҳисоботда корхона асосий воситаларининг мавжудлиги ва ҳаракати курсатилди. 3-устунда ва 6-устунда тегишлича йил бошида ва охирида корхона балансида кайд этилган корхона асосий воситаларининг, шу жумладан жорий ижарага топширилган, консервацияда булган ва ҳоказо асосий 5 воситаларнинг айрим турларининг дастлабки (тиклаш) киймати акс эттирилади. 4-устунда барча манбалар буйича ҳисобот йили давомида келиб тушган асосий воситаларнинг киймати, шу жумладан: илгари ҳисобга олинмаган асосий воситалар, айланма маблағлардан асосий воситаларга утиш, шунингдек ҳисобот йилида ишга туширилган янги асосий воситалар молиялашнинг барча манбалари буйича акс эттирилади. 5-устунда ҳисобот йилида тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав сармоясига бериш, узок муддатли ижара (лизинг) шартномаси буйича бериш, камомад ёки талафотларни аниклаш натижасида ва бошка сабаблар буйича чикиб кетган асосий воситаларнинг дастлабки киймати акс эттирилади. 7-устунда ва 10-устунда тегишлича йил боши ва охиридаги ҳолат буйича асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммаси акс эттирилади. 8-устунда барча манбалар буйича ҳисобот йилида ҳисоблаб ёзилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси, шу жумладан кушимча баҳолаш чоғида кушимча ҳисоблаб ёзилган эскириш, илгари ҳисобга олинмаган эскириш, келиб тушган, фойдаланишда булган асосий воситалар буйича эскириш акс эттирилади. 9-устунда тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав сармоясига бериш, узок муддатли ижара (лизинг) шартномаси буйича бериш, камомад ёки талафотларни аниклаш ва асосий воситаларнинг бошкача чикиб кетиши жараёнида чикиб кетишга доир жамғарилган эскириш акс эттирилади. 6 . 11-устунда асосий воситаларнинг йил бошидаги, 3-устун ва 7-устун маълумотлари уртасидаги айирманинг натижаси сифатида олинган колдик киймати акс эттирилади. 12-устунда асосий воситаларнинг йил охиридаги, 6-устун ва 10-устун маълумотлари уртасидаги айирманинг натижаси сифатида олинган колдик киймати акс эттирилади.  Пул окимлари туғрисида ҳисобот - 4-сон шакл. (4-чи Илова) Пул окимлари туғрисида ҳисоботда пул маблағлари ҳаракати нуктаи назаридан корхонанинг молиявий ресурсларидаги барча узгаришлар акс эттирилади. Операцион, инвестицион ва молиявий фаолият боришида пул маблағларининг ҳаракати ҳисобот даврининг боши ва охирида пул маблағларининг колдиклари уртасида узаро боғликликни аниклаш имконини берадиган тарзда акс эттирилади.  Уз сармояси туғрисида ҳисобот - 5-сон шакл. (5-чи Илова) Уз сармояси туғрисида ҳисобот ҳисобот даврида корхона уз капиталининг ҳолати ва уни шакллантириш манбалари буйича ҳаракатини акс эттиради. “Йил бошида колдик” моддаси буйича (010-сатр) йил бошидаги ҳолат буйича куйидаги ахборот акс эттирилади: 7 а) 3-устунда -“Устав сармояси”- таъсис ҳужжатларида кайд этилган ва устав сармоясини ҳисобга олиш ҳисобваракларида (8300) курсатилган устав сармоясининг суммаси курсатилади; б) 4-устунда - “Кушилган сармоя” - кушилган сармояни ҳисобга олиш ҳисобваракларида (8400) кайд этилган кушилган сармоя суммаси курсатилади; в) 5-устунда -“Захира сармоя”- конун ҳужжатларига мувофик ташкил этилган, захира сармояни ҳисобга олиш ҳисобваракларида (8500) кайд этилган захира сармоя маблағлари суммаси акс эттирилади; г) 6-устунда -“Таксимланмаган фойда (копланмаган зарарлар)” - таксимланмаган фойда (копланмаган зарар)ни ҳисобга олиш ҳисобваракларида (8700) кайд этилган, йил бошида таксимланмаган фойда (копланмаган зарар) суммаси курсатилади; д) 7-устунда - “Сотиб олинган уз акциялари” - сотиб олинган уз акцияларини ҳисобга олиш ҳисобваракларида (8600) кайд этилган, корхонада булган сотиб олинган уз акцияларининг суммаси; уларни кейин таркатиш ёки йук килиш учун, курсатилади; е) 8-устунда - “Максадли тушумлар ва бошкалар” - максадли тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан, махсус жамғармалар, бошка корхоналар, жисмоний шахслардан грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари куринишида текинга олинган активлар ва бошка максадли тушумлар, шунингдек уз сармоясини шакллантиришнинг бошка манбалари курсатилади.  Дебиторлик ва кредиторлик карзлари туғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл. (6-чи Илова) 8 Дебиторлик ва кредиторлик карзлари туғрисида маълумотномада ҳисобот даври охирги санасида корхона дебиторлик ва кредиторлик карзларининг ҳолати акс эттирилади. 2-устунда - “Дебиторлар ва кредиторлар руйхати” - дебитор (кредитор)дан юкори турадиган вазирликлар (идоралар) буйича дебитор ва кредиторлар руйхати келтирилади. Агар дебитор (кредитор) юкори турадиган вазирликка (идорага) эга булмаса, юридик шахснинг тулик номини курсатиш лозим. Узбекистон Республикасидан ташкаридаги карзлар буйича дебитор (кредитор) номи (тулик ёки умумкабул килинган кискартиришлар билан) курсатилади, шунингдек кавсларда мамлакатнинг номи курсатилади. 2-устунда 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар буйича мажбурий тартибда дебитор (кредитор)нинг номини курсатиш лозим. 3-устунда карзнинг умумий суммаси курсатилади, хусусан: а) 1-сатр буйича дебиторлик карзининг умумий суммаси курсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг булиши керак; б) 4-сатр буйича кредиторлик карзининг умумий суммаси курсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг булиши керак. Дебиторлик карзининг умумий суммаси уз ичига узок муддатли ижара буйича олинадиган туловларни, харидор ва буюртмачилардан, шуъба ва тобе хужалик жамиятларидан, даъволар буйича олишга доир ҳисобваракларни; ходимларга, маҳсулот етказиб берувчиларга, пудратчиларга берилган бунакларни; бюджетга, давлат максадли жамғармаларига ва суғурта бунак туловларини; муассисларнинг устав сармоясига бадаллар буйича карзларини; ходимлар ва бошка дебиторларнинг бошка операциялар, ижара мажбуриятлари буйича карзларини, шу жумладан ички идоравий ҳисоб-китобларни олади. 9 Бунда ички идоравий ҳисоб-китоблар деганда мустакил балансларга эга булган ва бир муайян вазирлик, идора, корпорация, уюшма, концерн ёки бирлашма таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотлар уртасидаги ҳисоб-китоблар тушунилади. Дебиторлик карзининг умумий суммаси бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 110 ва 210-сатрлари суммасига мувофик келиши керак (алоҳида булинмаларнинг карзи бундан мустасно). Кредиторлик карзининг умумий суммаси уз ичига маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар, шуъба ва тобе хужалик жамиятларига тулашга доир ҳисобваракларни; олинган бунакларни; бюджетга, суғурта буйича, давлат максадли жамғармалари, муассислар олдидаги, меҳнатга ҳак тулаш буйича ва бошка кредиторлар олдидаги туловлар буйича карзларни, шу жумладан ички идоравий корхоналар билан ҳисоб- китобларни олади. Кредиторлик карзининг умумий суммаси бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 491 ва 601-сатрлари суммасига мувофик келиши керак. 3-устун буйича 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3.3.1-сатрлар буйича 1-сатр буйича акс эттирилган дебиторлик карзининг умумий суммаси куйидаги тартибда очиб курсатилади: а) 2-сатр буйича республика ичида дебиторлик карзининг умумий суммаси курсатилади; б) 2.1-сатр буйича республика ичида дебиторларнинг номлари буйича карз курсатилади; в) 2.2-сатр буйича ички идоравий дебиторлик карзининг умумий суммаси келтирилади; г) 2.2.1-сатр буйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар номлари буйича ички идоравий карз суммаси курсатилади; 10 д) 3-сатр буйича республиканинг ташкарисида дебиторлик карзининг умумий суммаси курсатилади; е) 3.1-сатр буйича республиканинг ташкарисида дебиторлар номлари буйича карз курсатилади. . 4-устунда муддати утказиб юборилган, конун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сундирилмаган карзнинг умумий суммаси курсатилади. Бюджетга ва давлат максадли жамғармаларига мажбурий туловлар буйича кредиторлик карзи конун ҳужжатларида белгиланган тулов муддатлари тугаганидан кейин келадиган кундан бошлаб утказиб юборилган ҳисобланади. Бошка кредиторлик карзлари буйича утказиб юбориш муддати сундиришнинг муайян муддатлари белгиланган хужалик шартномалари асосида аникланади. Корхонага боғлик булмаган сабаблар буйича юзага келган карзлар буйича: а) 5-устунда корхонага боғлик булмаган сабаблар буйича юзага келган умумий карз курсатилади, хусусан: 1-сатр буйича - дебиторлик карзининг умумий суммаси, у 7, 9, 11, 12- устунларда курсатилган суммага тенг булиши керак; 4-сатр буйича - кредиторлик карзининг умумий суммаси, у 7, 11, 12- устунларда курсатилган суммага тенг булиши керак; б) 6-устунда утказиб юборилган карзнинг умумий суммаси курсатилади (утказиб юбориш муддати мазкур коидаларнинг 187-бандига мувофик аникланади); 11 в) 7-устунда корхона ва ташкилотнинг ҳукумат карорларига кура олдиндан ҳак туламасдан юклаб жунатилган (олинган) маҳсулот (иш, хизмат) буйича умумий дебиторлик (кредиторлик) карзи курсатилади. Ундан утказиб юборилган карз 8-устун буйича акс эттирилади (утказиб юборилган муддат мазкур коидаларнинг 187-бандига мувофик аникланади); г) 9-устунда улар буйича хом ашё ва материалларни давлат захиралари ва фондларидан юклаб жунатиш назарда тутилган бунак туловларининг суммаси курсатилади. Ундан муддати утказиб юборилган дебиторлик карзи 10-устунда курсатилади (утказиб юборилган муддат мазкур Коидаларнинг 187-бандига мувофик аникланади). 9 ва 10-устунларда акс эттириладиган маълумот факат дебиторлик карзи кисмида тулдирилади; д) 11-устунда корхона ва ташкилотнинг ҳукумат карорлари буйича карзни сундириш муддати аникланган тартибда кечиктирилган карзи акс эттирилади; е) 12-устунда конун ҳужжатларига мувофик такдим этилган даъволар буйича суд тергаб-текшируви жараёни борадиган карз суммаси курсатилади. Бу ерда унинг буйича хужалик судининг кредитордан ундириш туғрисида ҳал килув карорлари чикарилган карз ҳам акс эттирилади. Зарурат туғилган такдирда корхона ва ташкилотларга “Корхонага боғлик булмаган сабаблар буйича юзага келган карз” булимида кушимча устунлар очишга рухсат берилади. 2а-сон шакл раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда ҳар бир саҳифада муҳр билан тасдикланади. 12 Молиявий ҳисоботларинг изоҳлари тушунтириш хати куринишида мунтазам равишда тартибга солинади. Изоҳлардаги маълумотлар такдим этилган молиявий ҳисоботнинг ҳар бир тегишли банди курсатилган ҳолда берилиши керак. Молиявий ҳисоботлар тайёрлаш ва бухгалтерия ҳисобининг узига хос сиёсати асослари туғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот изоҳларидан олдин алоҳида ҳисоб куринишида берилиши керак. Молиявий ҳисоботга бериладиган тушунтириш ёзувида энг камида лозим булган зарурий маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир аник андозасининг «Очиб бериш» булимида келтирилади. Молиявий ҳисобот шаклларини тулдириш коидаларига асосан молиявий ҳисоботни мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб, Узбекистон Республикасининг конун ҳужжатларига кура юридик шахс хисобланган корхона ва ташкилотлар (бундан сугурта ташкилотлари ва банклар мустасно), шунингдек мулкида, хужалик юритишида ёки тезкор бошкарувида мол-мулки булган ва уз мажбуриятлари буйича ушбу мол- мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустакил баланс ва ҳисоб- китоб ракамига эга булган, солик конунчилигига мувофик солик туловчи ҳисобланадиган алоҳида булинмалар такдим этади. Юридик шахс макомига эга бюджет ташкилотлари факат 2-сон шакл ҳисоботи - “Молиявий натижалар туғрисида ҳисобот”ни молия органларига такдим этишлари керак. Молиявий ҳисоботни такдим этиш муддатлари Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни такдим этиш муддатлари туғрисида низом билан белгиланади.  Йиллик молиявий ҳисобот куйидаги шакллар ҳажмида такдим этилади: 13 а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл; в) асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот - 3-сон шакл; г) пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл; д) ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл; е) дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл.  Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар куйидаги шакллар ҳажмида такдим этилади: а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл; в) дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а- сон шакл. Кичик корхона ва микрофирмалар факат бухгалтерия баланси - 1-сон шакл, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл ҳамда дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни такдим этадилар. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир курсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова килинади. Агар баланс йил бошида узгартирилган булса, тушунтириш хатида узгартириш сабаблари тушунтирилади. Унда кейинги йил учун кабул килинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади. Агар асосий фондларни кайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига утказилса, кайта баҳолаш натижаларининг курсаткичлари ҳисобот йилининг бошига шаклланадиган молиявий ҳисоботга кабул килинади. Бунда утган йилнинг охиридаги курсаткич 14 ҳисобот йилининг бошидаги курсаткичга мос келмаслиги, асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи санасига утказилган кайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботидаги тушунтириш хатида баён этилади. Ташаббусли аудиторлик текшируви утказилган такдирда корхона молиявий ҳисоботининг туғрилиги туғрисида аудиторлик хулосасининг нусхаси солик органларига аудиторлик текшируви утказилганидан кейин 15 кун давомида такдим этилади. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва назарда тутилган курсаткичлар тулдирилиши керак. Корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тулдирилмаган такдирда, ушбу модда (сатр, устун) устига чизиб куйилади. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил кисми куйидаги тартибда тулдирилади: а) “Корхона, ташкилот” реквизити - корхонанинг тулик номи (белгиланган тартибда руйхатдан утказилган таъсис ҳужжатларига мувофик) ва КТУТга кура унинг коди курсатилади; б) “Тармок” реквизити - корхона тармоғи ва ХХТУТга кура тармок коди курсатилади; в) “Ташкилий-ҳукукий шакл” реквизити - корхонанинг ташкилий- ҳукукий шакли ва ТҲТга кура ташкилий-ҳукукий шаклнинг коди курсатилади; г) “Мулкчилик шакли” реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кура мулкчилик шаклининг коди курсатилади; д) “Вазирликлар, идоралар ва бошкалар” реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд булса) ва унга молиявий ҳисобот 15 йуналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБПБТга кура ушбу органнинг коди курсатилади; е) “Солик туловчининг идентификация раками” реквизити - СТИР буйича корхонанинг идентификация раками курсатилади; ж) “Ҳудуд” реквизити - МҲОБТ буйича код курсатилади; з) “Манзил” реквизити - корхонанинг тулик юридик манзили курсатилади. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида Узбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби туғрисида”ги конуни, Узбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари буйича бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларга асосланиш лозим. Корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустакил балансга ажратилмаган булинмаларининг фаолият курсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг курсаткичларига киритилиши керак. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси булиб ҳисобот даврининг охирги таквимий куни ҳисобланади. Ҳисобот йилида тугатилган ёки кайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (кайта ташкил этиш) пайтигача булган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари буйича ҳисобот такдим этади. 1 октябрга кадар янги барпо этилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини улар белгиланган тартибда руйхатдан утказилган ойнинг 1 -кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига кадар, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин барпо этилган корхоналар эса - давлат руйхатидан утказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабригача ( 31 декабрь ҳам киради) курсатадилар 16 (курсатилган тартиб тугатилган (кайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида булинмалари базасида барпо этилган корхоналарга татбик этилмайди). Корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта утказилган инвентаризацияси билан асосланган булиши керак. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни такдим этишга кадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аникланган, бойликлар ҳакикий мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига караганда тафовутлари тартибга солиниши керак. Дебиторлик ва кредиторлик карзларини инвентаризациялашлар ҳам утказилиши керак, улар узаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиклайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади. Утказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни утказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова килинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак. Молиявий ҳисобот шаклларига раҳбар ва бош бухгалтер имзо чекади, имзолар муҳр билан тасдикланади. Молиявий ҳисоботда учириш ва устига ёзишлар булмаслиги керак. Хатолар тузатилган такдирда тегишли кайдлар килинади, уларни молиявий ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиклаб, тузатиш санасини курсатадилар. Жорий ҳамда утган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдикланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аникланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади. 17  Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки улар билан боғлик булмаган харажатларни давр харажатларига (ёки муомала чикимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб курсатиш аникланган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва утган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аникланган утган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади. 3. Молиявий хисоботнинг тузишда фойдаланадиган ахборт манбалари. Молиявий ҳисоботлар тузиш учун фойдаланиладиган узига хос ҳисоб юритиш сиёсатига кушимчаларда фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда фойдаланиладиган баҳоларнинг асоси (дастлабки киймат, жорий киймат, сотиш киймати, дисконт киймати ва бошкалар)ни билиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу тамойиллар куп ҳолларда узлуксизлик ва ҳисоблаш тамойиллари билан ухшашдир, улар молиявий ҳисоботни тузиш асосини ташкил килади. Улар бу тамойиллардан баъзи ҳолатларда баҳолашларнинг асослари уртасида танлов мавжудлиги билан фарк килади. Молиявий ҳисоботда корхона ҳисоб юритиш сиёсатини акс эттириш пайтида куйидагиларга алоҳида эътиборни каратиши лозим: - даромаднинг акс эттирилиши; - консолидация тамойиллари; - фаолият турларининг уйғунлиги; - кушма фаолият; 18 - моддий ва номоддий активларни ва уларнинг эскиришини акс эттириш; - жалб килинган маблағлар кийматини капитализация килиш; - капитал куйилмалар; - инвестицион мулк; - молиявий инвестициялар ҳамда молиявий активлар; - ижара; - тадкикотлар ва ривожланиш билан боғлик харажатлар; - товар-моддий заҳиралар; - соликлар ҳамда муддати кечиктирилган соликлар; - заҳиралар; - ишчи ва хизматчиларни асраб туриш харажатлари; - чет эл валютасини утказиш; - инфляция ҳисоби; - ҳукумат субсидиялари. Хужалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботнинг изоҳларида, ҳисобларида ва тушунтиришларида даромадлар ва харажатларни даромадлар, харажатлар ва фаолият турлари таҳлилини гуруҳлаштириб курсатиши керак. Хужалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг изоҳлари, ҳисоблари ва тушунтиришларида куйидаги маълумотларни курсатиши лозим: - хужалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва ҳисоб сиёсати асослари учун турли асосий муомалалар ва ҳодисаларни танлагани ва кулланилгани туғрисида маълумот такдим этиш; - БҲМА талаб килган, ҳеч бир молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган ахборотни ёритиш; 19 - молиявий ҳисоботларда акс эттирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аник ва ҳакконий такдим этиш учун кушимча таҳлил ахборотларини такдим этиш. Амалиётда купгина корхоналарнинг фаолияти куп киррали булади ҳамда бу молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун иктисодий карорлар кабул килишда кийинчиликларни келтириб чикаради. Йиллик молиявий ҳисоботлар кушимча равишда тузиладиган молиявий шарҳни уз ичига олиши керак, чунки у корхонанинг молиявий фаолиятини, молиявий аҳволини ва улар дуч келган асосий ноаникликларни бартараф этади. Молиявий шарҳ корхона маъмурияти томонидан тузилади. Бу шарҳ корхонанинг молиявий аҳволи ва молиявий фаолиятининг асосий белгисини, шунингдек, фойдаланувчи ҳисобот билан танишиш жараёнида дуч келиши мумкин булган молиявий ҳисоботдаги ноаникликларни изоҳлаб бериши ва тушунтириб бериши лозим. Кушимча маълумотлар: изоҳлар, эслатмалар ва ҳисоблар корхона томонидан махсус шаклларда ҳам, шунингдек, ихтиғрий куринишда ҳам такдим этилади. Зарурият туғилганида статистик ҳисоботнинг шакллари молиявий ҳисоботга бериладиган кушимча маълумотлар оркали зарурий фойдаланувчиларга такдим этилиши мумкин. Бундан ташкари, корхона раҳбарияти кушимча маълумотлар сифатида субъект доирасида маълумотларни такдим этиш шакли ҳисобланувчи жадваллар ва маълумотномаларни такдим этиши мумкин. Молиявий ҳисоботлар куйидаги асосий идентификацион реквизитларни уз ичига олади: 20 - корхонанинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, буйсуниши, идентификацион раками ва корхонани билиш учун керак булган бошка реквизитлар; - алоҳида корхоналарни ёки корхоналар гуруҳининг молиявий ҳисоботларини камраб олиши, яъни бу ҳисобот жамланган ёки ягона булиши керак. Агар ҳисобот жамланган булса, у ҳолда барча шаклларда «Жамланма» ёки «Субъектлар буйича якуний» субъектлар сони курсатилади. Тушунтириш ғзувида жамланган якуний ҳисоботга киритилган ҳисоботларнинг сони курсатилиши зарур; - молиявий ҳисобот томонидан камраб олинган ҳисобот куни ёки даври. 21