logo

Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш

Yuklangan vaqt:

24.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

92.6435546875 KB
Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш Мундарижа Кириш 1. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни ўрни 2. Хорижий инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг назарий асослари 3. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарадорлигини оширишнинг асосий жиҳатлари Хулоса ва таклифлар Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда. Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар томонлама пухта асосланган ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида “2011 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион доллардан ортиқ капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2010 йилга нисбатан 11,2 фоиз кўп демакдир. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради. Иқтисодиётимизнинг реал 1 секторига қарийб 2 миллиард 900 миллион доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 78,8 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир” 1 деб таъкидладилар. Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ва бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар учун қатъий рақобатли кураш изчил давом этмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, мамлакатимиз иқтисодиётига бевосита хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шартшароитларни такомиллаштириш, хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини ўтказиш, маблағларни мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи устувор йўналишларда ҳамда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишларда мужассам қилиш республикада ўтказилаётган инвестиция сиёсатининг асосий тамойилларидир. 2 Ўзбекистон ўзининг ишончли ва тўлов қобилиятига эга ҳамкор эканини, мамлакатимизда чет эл сармоясини жалб этиш бўйича ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратилганини амалда исботламоқда. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишда бир қатор омиллар мавжуд. Булар жумласига республиканинг бой табиий ресурслари, ишлаб чиқариш тизимининг шаклланганлиги, нисбатан арзон иш кучи, геосиёсий жойлашуви кабиларни киритиш мумкин. Инвестиция соҳаси — миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан биридир. У кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг суръатлари ва кўламига фаол таъсир кўрсатади, илмий техникавий тараққиётни ва аҳолининг анча қисмини бандлигини таъминлайди. 1 “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади”. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь, № 16 (5183). 2 Маҳмудов Н.М, Маджидов Ш.А. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 86-б. 2 Миллий иқтисодиётнинг янги сифат ҳолатига эришуви учун иқтисодий сиёсат соҳасида янги мезонлар ва мақсадлар жорий этилиши талаб қилинади. Фақат эришилган ютуқларни шунчаки мустаҳкамлаш эмас, балки иқтисодий ўсишнинг янги сифатини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Ана шундай жиҳатлардан бири хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида эришиладиган самаралар, яъни хориждан замонавий техника-технологиялар олиб кириш ва уларни ўзлаштириш, бошқарув тажрибаларини ўзлаштириш, янги иш жойларини яратиш ҳамда инновация лойиҳаларини ўзлаштириш ҳисобланади. Демак, иқтисодиётимиз ривожланиши хорижий инвестицияларни қай даражада жалб қилиниши ва улардан қанчалик самарали фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Иқтисодиёт тармоқларининг сифат жиҳатдан юксалиши кўп томондан инвестиция ҳажмидаги таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ. Таркибий ўзгартириш эса ўз навбатида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бунинг учун қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва унинг барқарорлигини таъминлаб боришдан иборат. Мазкур фикрлар хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳолатини тўла тадқиқ этиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва унинг натижаларига асосланиб, хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини оширишга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади. Мавзунинг долзарблиги ана шу масалаларни ечишга қаратилганлиги билан ифодаланади. Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг Ўзбекистонга хос сиёсатнинг илмий – назарий, методологик асослари Президент И.А. Каримовнинг асарларида хар томонлама асослаб берилган. Улар хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича давлат сиёсати, усуллари, устивор йуналишлари, мамлакат ҳаётида хорижий инвестицияларнинг сиёсий аҳамияти ва роли масалаларига бағишланган. Ушбу ишни ёзишдан мақсад иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонга хорижий инвестициялар жалб этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва 3 уларни самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари ҳамда имкониятларини ўрганиб чиқишдан иборат. Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда ушбу ишда қуйидаги асосий вазифалар қўйилган: -хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва мазмунини ёритиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида хорижий инвестицияларнинг ролини кўрсатиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги мавжуд шарт-шароитлар Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини ўрганиш; - хорижий инвестицияларни самарадорлигини аниқлаш услуб ва усулларини ўрганиш; - хорижий инвестицияларни жалб этишнинг илғор хориж тажрибаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш йўлларини аниқлаш; - Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиниш ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш; -мамлакатимизга киритилаётган хоржий инвестицияларни жалб этиш самарадорлиги ва уни таҳлил қилиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг жалб этиш самарадорлиги ҳамда уларни самарадорлигини аниқлаш, баҳолашдаги мавжуд муаммолар ва уларни ечиш имкониятларини ўрганиш ва таклифлар бериш. Мамлакат иктисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёни, уларнинг самарадорлигини аниқлаш муаммолари тадқиқот предметидир. Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда унга киритилаётган хорижий инвестициялар тадқиқот объекти ҳисобланади. 4 хорижий инвестицияларнинг мамлакат иктисодиётини ривожлантиришдаги аҳамияти ўрганилган; хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини аниқлаш услубиёти ўрганилган; хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари аниқланган; хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг аҳамияти ва асосий йўналишлари ўрганилган; иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг истиқболли ва асосий йўллари ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш ва вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Изланиш натижасида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни самарадорлигини аниқлашдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича хулоса ва таклифлар берилган. Ишининг асосий натижа ва қоидаларидан хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарадорлигини ошириш, хусусан хорижий инвестициялар муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот ишларини бажаришда, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда самарадорлигини аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, “Хорижий инвестициялар” ва “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” фанларидан маърузалар матнлари тайёрлашда, шунингдек амалиётда фойдаланиш мумкин. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари ва асосий йўналишлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари кўрсатиб берилган. 5  1. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади. Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет эл инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Президент И.А.Каримов томонидан юртимизда ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ, юртбошимиз юксак демократик талабларни ҳаётимизга тўлиқ жорий этиш, фуқаролик жамияти барпо қилиш, фаровон ҳаётга эришиш бирбир билан чамбарчас боғлиқ ва узлуксиз давом этадиган жараён эканлигини таъкидлаб, бундай даражага кўтарилиш ҳеч қачон осонликча кечмаслигини уқтириб ўтган эдилар. Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ва бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар учун қатъий рақобатли кураш изчил давом этмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, республика иқтисодиётига бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилинишини таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шартшароитларни такомиллаштириш, хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ 6 эшиклар сиёсатини ўтказиш, маблағларни мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи устувор йўналишларда ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишларда мужассам қилиш республикада ўтказилаётган инвестиция сиёсатининг асосий тамойилларидир. 3 Ҳеч кимга сир эмаски, инвестициялар иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш суръатлари ва кўламига таъсир этади, илмий-техника тараққиётини ва аҳолининг кўп қисмининг бандлигини таъминлайди. Бунга сабаб иқтисодиётимиздаги институционал ўзгаришлар, ишлаб чиқариш кучларининг рационал жойлаштирилиши ва ривожланиши кўпинча инвестицион фаолликка боғлиқ бўлади. Янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш ва амалда фаолият юритувчиларини қўллабқувватлаш ҳам инвестиция асосида амалга оширилади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, инвестициянинг бир тури бўлган хорижий инвестицияларини жалб қилишга катта эътибор берилди. Бунда хорижий сармояларини жалб этиш Президент И.А.Каримов ишлаб чиққан тамойилларга асосланди: биринчидан , ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат юритиш; иккинчидан , республика иқтисодиётига бевосита капитал маблағни кенг жалб этишни таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шартшароитларни тобора такомиллаштириш; учинчидан , республика жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераётган, иқтисодиётни замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаётган хорижий сармоядорларга нисбатан эшикларни очиб қўйиш сиёсатини изчиллик билан ўтказиш; 3 Маҳмудов Н.М, Маджидов Ш.А. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 86 б. 7 тўртинчидан , маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишларда жамлаш. 4 Мамлакатимизда инвестицияларни жалб этиш, аввалo, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисoбидан иқтисoдиётимизнинг муҳим тармoқларини жадал модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик қайта жиҳoзлаш, транспoрт коммуникацияларини янада ривoжлантириш ва ижтимoий инфратузилма объектларини барпo этиш ҳал қилувчи устувoр йўналишга айланиб улгурди. Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлидан бориб, муқаррар равишда, қадам — бақадам жаҳон хўжалиги алоқаларига қўшилмоқда. Бу ҳолат умумжаҳон жараёнлари ва тамойиллари, шу жумладан бизнинг инвестиция сиёсатимиз шаклланишига таъсир кўрсатишини атрофлича ҳисобга олинишини талаб қилади. Бу шароитда хар бир мамлакатда юзага келтирилган инвестиция муҳити шу мамлакат инвестиция жозибадорлигининг энг муҳим омили бўлиб қолади, чунки айни шу муҳит инвесторлар йул қўядиган хатар қанчалик катта деган саволга жавоб беради. Ўзбекистонда иқтисодий сиёсат ўзидаги яққол кўзга ташланувчи индустриал устуворликлар билан ажралиб туради. Бунда хорижий инвестициялар ва кредитларга катта ўрин ажратилган. Инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштириш ҳозирги шароитида муҳим ўрин тутади. Инвестициялар ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакатда ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш (қўйилмалар) деган маъносини билдиради. 5 Инвестицияларни чуқур ўрганиш учун аввало уни белгилари бўйича туркумлаш 4 Каримов И.А, Ўзбекистон буюк келажак сари -Т.: Ўзбекистон, 1998, 277-бет. 5 Щегорцов В.А., Таран В.А. Мировая экономика. Мировая финансовая система. Международнўй финансовўй контроль: Учебник. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2005. 8 лозим. Объектларга инвестиция маблағларини йўналтириш бўйича инвестициялар реал ва молиявий инвестицияларга бўлинади: — реал инвестициялар саноат, қишлок хужалиги, қурилиш ва бошқаларга капитал (пул маблағлари) қўйиш демакдир; — молиявий инвестициялар қимматли қоғозлар чиқариш ва реализацияси билан боғлиқ ишлар учун сарфланадиган маблағлардан иборатдир. Инвестициялашда қатнашиш характерига кўра қуйидагиларга бўлинади: – тўғридан — тўғри инвестициялар (асосан объект аниқ бўлган, маълум мақсадни амалга ошириш реал бўлган тақдирда йўналтириладиган маблағлардир); – эгри инвестициялар (булар воситачилар орқали объектларга сарфланади ва олинган даромад мижозлар ўртасида тақсимланади). Инвестициялар даврига қараб қуйидагиларга бўлинади: – қиска муддатли инвестициялар (бир йилгача бўлган қисқа муддатли омонат сертификатлари ва бошқа қимматли қоғозлар); – узоқ муддатли инвестициялар (бир йилдан ортиқ мудддтларга қуйилган капитал, пул маблағлари). Инвесторларнинг мулк шаклларига кўра инвестициялар қуйидагиларга бўлинади: – хусусий инвестициялар (шахслар, фуқаролар, нодавлат корхоналари томонидан қуйилади); 9 – давлат инвестициялари (марказий ва маҳаллий ҳукумат бошқариш органлари томонидан қуйиладиган инвестициялар); – хорижий инвестициялар (чет эл фуқаролари, юридик шахслар ва давлатлар томонидан қуйилган инвестициялар); – ҳамкорлиқдаги инвестициялар (мазкур мамлакат ва хориж мамлакатлари биргаликда қўядиган инвестициялар, қўшма). Худудий белгилар бўйича инвестициялар қуйидагиларга бўлинади: – мамлакат ичкарисида ёки худудларга қўйиладиган инвестициялар; – хориж мамлакатлари ишлаб чиқаришига инвестициялар қўйиш (хориж инвестициялари пул маблағлари ёки акция шаклида ҳам бўлиши мумкин). Бугун Ўзбекистондаги ижтимоий хаётнинг барча жабҳаларида ўтказилаётаган туб ўзгаришлар ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва уларни янада ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидаги қайта қуришлар муносабати билан молиявий тўзилмалар ва энг аввало, мамлакатимизнинг машина ва ускуналар миллий парклари жаҳон андозалари даражасидаги янги техника билан таъминлаш учун инвестиция маблағлари ажратаётган молия институтлари оддига катта вазифалар қўйилмоқда. Бу вазифани молиялашнинг фақат анъанавий усули-банк кредити ва бошқа кредитларга таянган холда муваффаққиятли ва жадал суръатларда хал этиб бўлмайди. 10 Инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштиришда инвестицияларнинг турлари ва инвестиция бозорининг активлик даражаси унинг элементлари ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлади. (талаб, таклиф, рақобат, баҳо). Уларни бозор конъюктурасини ўрганиш орқали аниқлаш мумкин. 6 Жаҳон тажрибасида мамлакатларнинг иқтисодий ҳолатини ва баъзи мамлакатларни инвестицияларни ўзига жалб этиш даражасини аниқлаш жалб этиш даражасини аниқлаш индикаторлари ишлаб чиқилган. Хорижда инвестицияларни ўзига жалб этувчи мамлакатлар рейтинги экспертлар томонидан ўрганилаётган мамлакатни ярим йиллик даромади, ички ва ташқи қарзлари, кредит ресурслари, қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялаш учун рухсатномалар, инвестициялашни иқтисодий самарадорлиги, сиесий жиҳатдан рисклар (таваккаллик) каби омилларга асосан аниқланади. Бозор шароитида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарорлаштириш, корхоналар ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда, инвестиция дастурлари ва лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирги шароитда республикада инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стратегиясининг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, экспорт имкониятини кенгайтириш бўйича белгиланган вазифаларни бажарилиши давлат томонидан инвестиция сиёсатини олиб бориш шу жумладан инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодиётни ривожланишига олиб келадиган тармоқлар фаолиятини молиялаштириш билан амалга ошади. Ўзбекистон Республикаси бир қанча ривожланган мамлакатлар билан қушма корхоналар барпо этмоқда. Ҳамкорлиқда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва товарлар ички бозорни таъминламокда ва экспорт қилинмоқда. Хорижий инвестицияларини жалб этиш мақсадида давлат инвестиция лойиҳалари ва 6 Назарова Г.Г., Хайдаров Н.Х. Халкаро иктисодий муносабатлар. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2005.. 11 дастурлари ишлаб чиқилган. Бу лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш учун кўпгина ривожланган мамлакатларнинг инвесторлари жалб этилди. Инвестицияларни давлатимиз ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳозирги шароитда муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади, чунки корхоналар янги техникалар билан жиҳозланмасдан, реконструкция ва модернизация ишларини бажармасдан замонавий ва рақобатбардош товарларни ишлаб чиқаришлари мушкул ҳисобланади. Хорижий инвестицияларни жалб қилишда мамлакатдаги инвестиция муҳити, давлатнинг ушбу йўналишда олиб бораётган сиёсати муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни иқтисодиётимизнинг ривожланиши йўлида жалб этишда уларни тартибга солиш зарур бўлади. Ана шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этишни мувофиқлаштириш масадга мувофиқ ҳисобланади. Давлат хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади: 1) молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари; субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш; 2) номолиявий: ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш. 1. 1-жадвал Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар № Расмий муассаса номи Муассасанинг чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва 12 жалб этиш билан боғлиқ фаолият доираси 1 2 1. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти Қуйидаги жорий жараёнларни мувофиқлаштиради: -инвестиция фаолиятини, биринчи навбатда чет эл инвестициялари билан амалга ошириладиган лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш; -давлат бошқаруви идоралари, вазирликлар ва идоралар ишини ташкил этиш. 2. Иқтисодиёт вазирлиги Инвестиция сиёсатини ва дастурларини ишлаб чиқиш 3. Ташқи Иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги -Мамлакат ва хориж инвесторларининг инвестиция таклифлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш; -инвестиция муҳитини ўрганиш; -хорижий инвесторларга ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатиш; -инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мамлакат ва хориж инвесторларига ёрдам кўрсатиш; -чет эл капитали иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини кузатиш (мониторинг); -корхоналарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари тарзида 13 рўйхатга олиш ва хорижий компаниялар ваколатхоналарини аккредитациялаш 4. Давлат мулкини бошқариш қўмитаси Давлатга тегишли мулкни хусусийлаштириш ва тасарруф этиш жараёнларида чет эл инвестицияларини тартибга солиш. 5. Молия вазирлиги Қарз сиёсати ва ҳукумат кафолатларини бериш. 6. Адлия вазирлиги Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш. 7. Ташқи ишлар вазирлиги Хорижий инвесторларга ва Ўзбекистонда ишлаётган хорижий фуқароларга визалар бериш. 8. Ички ишлар вазирлиги Хорижий инвесторларни ва Ўзбекистонда ишлаётган хорижий фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш. 9. Давлат солиқ қўмитаси Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уларнинг божхона билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш. 1 2 1 0. Марказий банк Конвертация тартиб-қоидаларини, шунингдек, унинг ўтказилишини, валюта маблағларидан фойдаланишни тартибга солиш, қарз сиёсати. 1 1. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ташқи иқтисодий фаолиятга банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш. 1 2. «Ўзбекинвест» давлат суғурта компанияси ва Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилигидан ва хавф-хатарлардан 14 «Ўзбекинвестинтернешнл » қўшма корхонаси суғурталаш. 1 3. «Ўзбекинвестлойиҳа» миллий инжиниринг компанияси Дастлабки техник-иқтисодий асосномани ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосномаларини тайёрлаш. 1 4. Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш. Манба: Bеkmurоdоv А.SH., Kаrriеvа YA.K., Nеmаtоv I.U., Nаbiеv D.H., Kаttаеv N.T. Хоrijiy investitsiyalаr. O’quv qo’llаnmа. – T.: Iqtisоdiyot, 2010. – 166 b. Мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт -шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш тақозо этилмоқда. Хорижий сармоянинг иқтисодиётимиздаги таркибий ўзгаришларда, ишлаб чиқаришни техникавий қайта жихозлаш ва модернизация жараёнини жадаллаштиришда фаол иштирок этишига эришмоғимиз зарур. Салоҳиятли хорижий шериклар билан яна ҳам фаол ва изчил иш олиб бориш, улар билан ҳамкорлиқда замонавий, дунё бозорида рақобатга бардош бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги-янги қўшма корхоналар тузиш лозим. Бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш учун йуналтирилган ҳар қандай шаклдаги мулкни тўла қонли хорижий инвестиция дейишимиз мумкин. 15 Аммо шундай мулк шакллари борки, биз уларни хорижий инвестиция дея олмаймиз. Масалан, элчихона чет давлат мулки хисобланади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса бу хорижий шахс мулки хисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди. Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир. «Чет эл инвестициялари» туғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонунининг 3- моддасида «Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир хуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир хуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади». 7 Хорижий инвестицияларининг умумий таърифи Ф. Хениуснинг 1947 йил АҚШда чоп этилган ташқи савдо луғатининг 2-нашрида қуйидагича берилган: «Хорижий инвестициялар – бу бир мамлакат ҳудудидан иккинчи мамлакат ҳудудига киритилган, экспорт килинган инвестициялар» 8 . Бизнингча чет эл инвестициялари – чет мамлакатларининг миллий иқтисодиётга моддий, молиявий ва номоддий кўринишидаги муддатли қўйилмаларнинг барча шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан қатнашиш, хорижий сармоядорларга тўла тегишли бўлган корхоналарни барпо этиш, хорижий шахслар томонидан қимматли қоғозларни, шунингдек, заём ва кредитлар олиш. 7 Узбекистоннинг янги конунлари. 19-сон,-Т.: Адолат,1998.532-бет. 8 Самархўжаев Б.Б. Инвестиции в Республике Узбекистан. Ташкент , 2003 г . с .16. Dictionary of Foreign Trade. by F.Henus Sec/ Ed. N4.,1947, P.387. 16 Хорижий инвестициялар ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Хорижий инвестициялар қўшма корхоналар ташкил этиш, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда катнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбахо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқига эга бўлишда, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришда жуда катта ва муҳим аҳамиятга эгадир. Хорижий инвестицияларга асосан қуйидаги турдаги омиллар таъсир кўрсатади. 1.1.1-расм. Хорижий инвестицияга таъсир этувчи омиллар 1) иқтисодий омиллар: -ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши; -жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётидагии чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши); -ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви; -жаҳон иқтисодиётини трансмиллийлаштирилишини ўсиб бориши (АҚШ трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг махсулот ишлаб чиқариш хажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортиқдир); 17 Хорижий инвестицияга таъсир этувчи омиллар Иқтисодий омиллар С иёсий ом иллар -ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши; -халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиши ва бошқалар. 2) сиёсий омиллар: -капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар); -ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш; -иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш); -бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар. Инвестициялар замонавий техника ва технологиялар билан қуролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдошлар товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади. 1.2. Хорижий инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг назарий асослари Иқтисодиётнинг инвестицияга бўлган талаби, инвестицияга йуналтириладиган маблағларнинг етишмаслиги инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланишни тақазо этади. Чунки қўйилган капитал маблағидан самарали фойдаланиш натижасида кўпроқ фойда олиш мумкиндир. Халқаро капитал ҳаракатнинг иқтисодий самарасини кўрсатиш учун, капитал қўйилмалардан олинадиган фойда турли мамлакатларда турлича деган 18 тасаввурдан келиб чиқиш зарур. Жаҳонда икки мамлакат мавжуд деб хисоблайлик. I мамлакат АК микдорда, II мамлакат АК' микдорда капиталга эга. Иккала мамлакатнинг умумий капитали КК' га тенг. S 1 ва S 2 тўғри чизиқлар I ва II мамлакатларда қўйилган капитал хажмига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш хажмини ўсишини акс эттиради. Агар халқаро капитал ҳаракати мавжуд эмас деб B A 1.2.1-чизма Агар иккала мамлакат капиталнинг халқаро ҳаракатини тақиқловчи чекловларни олиб ташласа I мамлакатдаги капиталнинг бир қисми ( АВ ) II мамлакатга кўчади, чунки инвестициялардан келадиган фойда иккала мамлакатда турличадир. Шундан сўнг инвестициялардан келадиган фойда BR даражасида баланслашади. Бунинг натижасида I мамлакатнинг уз капитали ёрдамидаги ишлаб чиқариш хажми йигиндисига тенг бўлиб, маҳсулотлар ички инвестициялар хисобига, мамлакатга қилинган хорижий инвестициялар ҳисобга олингандир. Капитални бир қисмини II мамлакатга инвестициялаш хисобига ялпи ишлаб чиқариш (ялпи капитал хажми ўзгармаган ҳолда) маълум бир ҳажмга ( h сегмент 19 f e S 1 j h g d S 2 К 1 F D R E C К k i b c a ҳажмига) ўсади. Бунда капиталдан олинган даромад ҳам КС дан КЕ даражагача ошади. Капитал эгаларининг даромади ҳажмгача ўсиб, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади c сегмент ҳажмида бўлади, холос. Бошка томондан, капитални I мамлакатдан II мамлакатга оқиб келиши унда капиталдан олинадиган фойдани К'D хажмидан К'F хажмгача қисқаришига олиб келади. Шу вақтнинг узида I мамлакатдан жалб килинган ва ўзининг ички капиталини ишлатиш натижасида II мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми дан f гача кенгаяди. Албатта, сегментлар хорижий капитал хисобига ишлаб чиқарилган бўлиб, охир натижада I мамлакат инвесторларига фойда тариқасида берилиш зарур. Шундай қилиб II мамлакатда ички ишлаб чиқаришнинг соф усиши g сегментга тенг булади. II мамлакатда капитал қўйилишидан олинадиган фойда пасайиши натижасида капитал эгаларининг даромади j k хажмдан k хажмгача қисқаради, бошка ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади эса i дан ij хажмгача ўсади. Жаҳон хўжалиги микёсида каралганда капиталнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга оқиб ўтиши натижасида ялпи ишлаб чиқариш хажми ҳажмгача, яъни ҳажмгача ўсади. Бунда h I мамлакатнинг капиталини II мамлакатга инвестициялаб самаралирок фойдаланиш натижасида юзага келади, g эса II мамлакатга тегишли бўлиб, шу мамлакатда инвестицияланадиган капитал ҳажмини ўсганлиги натижасида вужудга келади. Шундай қилиб, капиталнинг халқаро ҳаракати (товарларнинг халқаро ҳаракати каби) ишлаб чиқариш омилларини самаралирок қайта тақсимлаш ва улардан фойдаланиш эвазига ялпи умумжаҳон ишлаб чиқаришини ўсишига олиб келади. Бунда, капитални экспорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромади ўсади ва бошқа омиллар (айниқса меҳнат ва ер) эгалари даромади эса қисқаради. Капитални импорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромадлари қисқаради ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари эгаларининг даромадлари эса ўсади. 20 Мамлакатларнинг халқаро капитал миграцияси (ХКМ) жараёнларида қатнашиши бир қатор кўрсаткичлар орқали намоён булади. Буларга капитал экспорти (импорти) ҳажми, капитал экспорти-импорти сальдоси, мамлакатдаги хорижий капиталли корхоналар сони, уларда банд бўлганлар сони ва бошқалар киради. Сальдодан келиб чиқиб, жаҳон хўжалиги мамлакатларини куйидагича гуруҳлаш мумкин: -капитални экспорт килувчи мамлакатлар (Япония, Швейцария); - капитални импорт килувчи мамлакатлар (АКШ, Буюк Британия); -тахминий мувозанатдаги мамлакатлар (Германия, Франция). Бошка гуруҳ кўрсаткичлар эса капитални экспорт-импорт килиш даражасига боғлиқ ҳолда мамлакатларнинг ХКМ даги таксимланишини акс эттиради. Улар қуйидагилардир: 1) Капитал импорти коэффициенти (К ик ) - хорижий капитал (ХК)нинг мамлакат ЯИМдаги улушини акс эттиради: Европа мамлакатлари ичида энг юкори кўрсаткич Белгия ва Люксембурга тегишли. 2) Капитал экспорти коэффициенти (К эк ) - экспорт килинадиган капитални (ЭК) мамлакат ЯИМга нисбатини акс эттиради: Европа мамлакатлари ичида максимал кўрсаткич Нидерландияга тегишли. 3) Мамлакат иқтисодиётига сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида хорижий капитални лушини акс эттирувчи кўрсаткич: 21 у ерда: К эх – эҳтиёж коэффициенти, ХК – хорижий капитал, D(К) – мамлакатда капиталга бўлган талаб. АҚШнинг капиталга бўлган ички эҳтиёжларининг 33% хорижий капитал хисобига қондирилади. 4) Бошка нисбий кўрсаткичлар – миллий ишлаб чиқаришда хорижий ёки аралаш компанияларнинг улуши, ўтган даврга нисбатан капитал экспорти (импорти)ни ўсиш суръатлари, мамлакат аҳолисининг ҳар бирига тўғри келадиган хорижий инвестициялар суммаси ва бошқалар. 1.3. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарадорлигини оширишнинг асосий жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги 578-сонли Қарорига мувофиқ хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш «Ўзинфоинвест» агентлиги хорижий инвесторларга ахборот билан қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар тарафлама кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Агентлик Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс хуқуқларига эга бўлган мустақил муассасадир. «Ўзинфоинвест» агентлиги 3 та йўналиш бўйича хорижий инвестицияларни жалб этади: 1) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар: - давлат инвестиция дастури йиғма рўйхати лойиҳалари; - ҳудудий инвестиция дастури лойиҳалари; 22 - давлат кафолати остида имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш йиғма рўйхати; - грант маблағлари. 2) корхоналарнинг акциялар пакетини истиқболли хорижий инвесторларга таклиф этиш; 3) кимошди савдоларига мулкий мажмуа сифатида қўйилган корхоналарни истиқболли хорижий инвесторларга таклиф этиш. Шунинг билан бирга «Ўзинфоинвест» агентлиги маҳаллий тадбиркорлик субъектларига хорижий инвесторларни топиш, уларни Ўзбекистонга таклиф қилиб музокаралар ташкил этишга кўмаклашиш, инвесторларга республика инвестицион салоҳияти, шунингдек солиқ ва қонунчиликдаги бошқа имтиёзлар тўғрисида маълумот беради. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвесторлар сармояларини жалб қилишга қуйидаги шарт-шароитлар мавжуддир: - чет эллик ҳамкорларни жалб этиш учун солиқ ва божхона имтиёзлари; - сиёсий барқарорлик; - қулай географик жойлашув; - мамлакатнинг муҳим транспорт коридорлари туташувида жойлашганлиги; - Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги; - минерал ресурслар ва қазилма бойликларга бойлиги; - тасдиқланган резервлар 1,3 трлн. АҚШ долларига тенг; - мамлакатнинг жами потенциал минерал ресурслари 3,5 трлн. АҚШ долларига тенг; 23 - инсон ресурслари: а) деярли 100 фоиз саводлилик даражаси; б) ишчи кучининг мавжудлиги. Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестициялари кўлами минтақаларда мавжуд экспорт имкониятларига (табиий-иқтисодий, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятлари) нисбатан анча паст даражада бўлмоқда. Мавжуд ҳолат сабабини қўшни Афғонистонда давом этаётган фуқаролар уруши каби ташқи омиллар билан изоҳлаш мумкин. Маълумки, хорижий сармоядорлар нафақат мамлакатдаги ички сиёсий барқарорликни, балки қўшни давлатлардаги мавжуд ҳолатни ҳам алоҳида эътиборга олишади. Шу нуқтаи назардан қараганда 2005-2008 йилларда иқтисодиётга ҳорижий инвестицияларни йўналтиришда мавжуд ташқи омиллар сезиларли даражада салбий таъсир қилди. 2010-2011 йиллар мобайнида ички ва ташқи сармоя манбаларини жалб этиш ҳисобига иқтисодий жиҳатдан етарли ривожланмаган минтақаларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эришилади. Бу эса мавжуд ресурслар ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлагани ҳолда, минтақаларга чет эл инвестицияларини янада кенг миқёсда ўзлаштиришга имкон беради. Пировардида барча минтақалар ўз экспорт имкониятларидан келиб чиққан ҳолда юқори сифатли, рақобатбардош хамда замонавий маҳсулотлар билан жаҳон бозордан муносиб ўрин ола бошлайди. Хорижий инвестицияларни жалб этишга ҳудудий жиҳатдан ёндашув Республиканинг ҳар бир ҳудудининг ривожланишини таъминлашга имкон беради. Агарда хорижий инвестиция иштирокидаги корхона - Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, ҳамда Навоий ва Фарғона водийси вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида бўлса, у ҳолда қуйидаги солиқлардан тўлиқ озод этилади: – ягона солиқ тўлови; 24 – даромад (фойда солиғи); – мулк солиғи; – инфратузилмани ривожлантириш солиғи. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида кескин фарқланишни олдини олиш борасида кўрилаётган чораларга қарамасдан, ҳудудий номутаносибликлар кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида экспорт-импорт операциялари ҳажмларида катта фарқланишни юзага келтирмоқда. Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри экспорт даражаси барқарор юқори бўлган ҳудудларга киради. Мазкур 3та ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган йирик машинасозлик, металлургия ва тўқимачилик тармоқлари корхоналари жойлашганлиги сабабли уларда республиканинг барча экспортининг 80 фоизи шакллантирилади. 1.3.1-жадвал Вилоятларнинг етакчи тармоқлари ва потенциал инвестиция таклифлари Вилоятлар Мавжуд етакчи ва илғор тармоқлар Хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган устувор тармоқлар Андижон Қишлоқ хўжалиги, автомобил саноати, машинасозлик, тўқимачилик, туризм. Тўқимачилик Ипакчилик Кимё Озиқ-овқат Бухоро Нефт ва газ, тўқимачилик, қурилиш материаллари, туризм. Тўқимачилик Қурилиш материал. Фарғона Қишлоқ хўжалиги, нефт-газ, кимё (нефть кимёси), Тўқимачилик Ипакчилик 25 тўқимачилик, машинасозлик, озиқ -овқат, қурилиш материаллари, туризм. Озиқ-овқат Жиззах Қишлоқ хўжалиги, кимё, машинасозлик Қурилик материал. Озиқ-овқат Кимё Энергетика Қорақалпоғисто н Энергетика, нефть кимёси, кимё, конметаллургия. Тўқимачилик Хоразм Қишлоқ хўжалиги, енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, машинасозлик, туризм. Тўқимачилик Гиламчилик Наманган Қишлоқ хўжалиги, енгил, тўқимачилик, машинасозлик. Тўқимачилик Ипакчилик Қурилиш материал Озиқ-овқат Навоий Кон-металлургия, кимё, қурилиш материаллари, машинасозлик, тўқимачилик Кимё Қурилиш матер, Энергетика Тўқимачилик Самарқанд Қишлоқ хўжалиги, халқ истеъмол Тўқимачилик товарлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик, машинасозлик, қурилиш материаллари, кимё, электротехника, туризм Озиқ-овқат Кимё Сирдарё Қишлоқ хўжалиги, озиқ- овқат, тўқимачилик, енгоил саноат, Тўқимачилик Мебель Фармацевтика 26 туризм энергетика Сурхондарё Қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ, қурилиш материаллари, енгил саноат, озиқ-овқат, машинасозлик, туризм Тўқимачилик Озиқ-овқат Тоғ-кон саноати Тошкент шаҳри Тўқимачилик, енгил, кимё, фармацевтика, қурилиш матер,, туризм, озиқ-овқат, машинасозлик Электротехника Машинасозлик, тўқимачилик Қурилиш матер, Кимё, фармацевтика Тошкент вилояти Енгил саноат, рангли металлар, қурилиш матер, кимё, ёқилғи-энергетика Озиқ-овқат, кимё Рангли металлург, Тоғ-кон, энергетика Фармацевтика Қашқадарё Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, нефтгаз, қурилиш матер., машинасозлик, енгил, озиқ-овқат Тўқимачилик Озиқ-овқат Тоғ-кон саноати Манба: www.uzinfoinvest.uz. Ҳозирги кунда ана шундай номутаносибликлар юзага келмаслиги учун ҳар бир вилоятнинг инвестиция киритилиши лозим бўлган иқтисодиёт тармоқлари аниқланган. (1.3.1-жадвал) Кейинги йилларда ташқи бозорларга маҳсулот чиқариш улушлари паст бўлган ҳудудларда ҳам экспорт салҳияти ўсишида ижобий ўзгаришлар қайд этилган. Мамлакатимиз ва унинг алоҳида ҳудудлари иқтисодиёти самарадорлиги бевосита инвестиция сиёсатининг тавсифи ва миқёсларига боғлиқ. Инвестициялар республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳудудий тафовутлар ва номутаносибликларни қисқартиришнинг муҳим 27 воситаси бўлиб, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳудудларда мавжуд табиий-иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга ва шу орқали иқтисодиётнинг ҳудудий таркибини такомиллаштиришга имкон беради. Ҳозирги кунда Сурхондарё, Жиззах ва Наманган каби баъзи вилоятлар ва кўплаб қишлоқ туманлари бюджетларининг дотацияда қолиб кетаётгани, яъни республика бюджети ҳисобидан таъминланаётгани биринчи навбатда мазкур ҳудудларда замонавий корхоналар, кичик бизнес соҳаси, савдо тармоқлари, умуман инфратузилмани ривожлантиришга эътибор берилмаётгани билан боғлиқ, деб айтишга барча асосларимиз бор. Жиззах ва Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аҳвол бундан яхши эмас. Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодиётини тизимли қайта қуришнинг муҳим омили сифатида чет эл инвестицияларни ушбу жараёнга фаол жалб қилишга устувор аҳамият берилмоқда. Иқтисодий ўсишга эришиш учун нафақат инвестиция ҳажмини кўпайтириш, балки улар йўналишини ва тузилмасини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Инвестициялаш учун шундай ишлаб чиқариш турлари ва корхоналарни танлаш зарурки, улар тезда ўзини қоплаб, юқори даражада иқтисодий ва технологик самара бера олсинлар. Бундай ҳолатда инвестициянинг тезда қайтарилиши ва қанчалик самарадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу инвестицион жараённи жонлантириш учун туртки бериш, кейинчалик эса инвестициялаш учун афзал тармоқлар ва хўжалик юритиш субъектларини танлашга имконият яратиш мумкин. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг шаклланиши ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини, бир қатор макроиқтисодий омилларини кескин даражада кучайтирилишини тақозо этади. Бу соҳада рўй бераётган жараёнлар воқеаларнинг шиддатли алмашинуви билан изоҳланади. Ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини ва қулай инвестицион муҳитни яратиш ва 28 қўллабқувватлаш, жадаллаштиришда ҳал қилувчи ролни ишлаб чиқариш инвестициялари ўйнаши керак. Фақат инвестициялар базасидагина асосий капитални янгилаш ҳамда шу асосда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва сифатини яхшилаш эвазига маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш мумкин. Бироқ бу ҳозирги юксак даражада интеграциялашган хўжалик шароитида давлатнинг мувофиқлаштирувчи роли объектив равишда анча салмоқли бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан инвестиция муҳитни яхшилашда барча ҳудудларга олиб келаётган инвесторлар фаолиятига давлатнинг фаол аралашувига яқин йиллар мобайнидаги макроиқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми сифатида қараш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса стратегик мақсад – ҳудудлар иқтисодий ўсишини таъминлаш учун амалга оширилмоғи, бу рақобатбардошлик ва ҳудуд иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши мезонларига жавоб бериши лозим. Стратегик мақсадга эришиш қулай инвестицион муҳитни яратиш асосида таъминланиши мумкинки, инвестиция жараёнларини давлат йўли билан макро бошқариб туриш бундай режалаб туришнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳудудлардаги инвестицион муҳитини шакллантиришнинг ҳозирги босқичи иқтисодий ўсиш йўлига ўтиб олиш билан изоҳланади. Бундай ўсиш алоҳида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этадики, у тараққий этган мамлакатлар тажрибасига, инвестиция ресурслари ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш сифатида маблағлардан фойдаланишнинг мавжуд имкониятларига таяниши лозим бўлади. Чет эл инвестицияларини жалб этмай туриб, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш мумкин эмас. Ҳудудлар инвестиция жараёнларини изга солиб туришнинг иқтисодий асосларини яратиш, ишлаб чиқилган сиёсатни амалга оширишга имкон туғдирувчи шарт-шароитни таъминлаш инвестиция сиёсатининг муҳим 29 вазифаларидан бири бўлиб, ҳудудларда қулай инвестицион муҳит яратишга айнан шу йўл билан эришиш мумкин. Республика ҳудудида инвестиция муҳит билан ўзаро боғланган амалга ошириш жараёнига қаратилган субъектлар таркибий ўзгартиришлар стратегияси маъносини чуқур англаб олишлари, глобаллашув, иқтисодиётларнинг халқаро рақобат ва ўзаро ҳамкорлиги натижаларини, мамлакат ҳудудлари тараққиёти ва ҳудудлар корхоналарининг халқаро бозорларга чиқиш истиқболларини олдиндан кўра билишлари керак. Буларнииг ҳаммаси инвестицион муҳитни фаол таъминлашда ишлаб чиқиш, танлаб олиш, амалга ошириш ва уларни ички манбалар ҳамда ташқаридан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш истиқболларини белгилашда асосий ўринда туради. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураётган айни дамда, иқтисодиётнинг реал сектор корхоналарини, шунинг билан бирга инфратузилма объектлари ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий инвестицияларни ва уларни мақсадли йўналтириш муҳим омиллардан бирига айланмоқда. Биринчи боб бўйича қисқача хулосалар Хорижий инвестицияларни жалб қилишда мамлакатдаги инвестиция муҳити, давлатнинг ушбу йўналишда олиб бораётган сиёсати муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни иқтисодиётимизнинг ривожланиши йўлида жалб этишда уларни тартибга солиш зарур бўлади. Ана шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этишни мувофиқлаштириш масадга мувофиқ ҳисобланади. Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир. 30 Бизнингча чет эл инвестициялари – чет мамлакатларининг миллий иқтисодиётга моддий, молиявий ва номоддий кўринишидаги муддатли қўйилмаларнинг барча шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан қатнашиш, хорижий сармоядорларга тўла тегишли бўлган корхоналарни барпо этиш, хорижий шахслар томонидан қимматли қоғозларни, шунингдек, заём ва кредитлар олиш. Инвестициялар замонавий техника ва технологиялар билан қуролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдошлар товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади. Иқтисодиётнинг инвестицияга бўлган талаби, инвестицияга йуналтириладиган маблағларнинг етишмаслиги инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланишни тақазо этади. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвесторлар сармояларини жалб қилишга қуйидаги шарт-шароитлар мавжуддир: - чет эллик ҳамкорларни жалб этиш учун солиқ ва божхона имтиёзлари; - сиёсий барқарорлик; - қулай географик жойлашув; - мамлакатнинг муҳим транспорт коридорлари туташувида жойлашганлиги; - Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги; - минерал ресурслар ва қазилма бойликларга бойлиги; - тасдиқланган резервлар 1,3 трлн. АҚШ долларига тенг; 31 - мамлакатнинг жами потенциал минерал ресурслари 3,5 трлн. АҚШ долларига тенг; - инсон ресурслари: а) деярли 100 фоиз саводлилик даражаси; б) ишчи кучининг мавжудлиги. Мамлакатимиз ва унинг алоҳида ҳудудлари иқтисодиёти самарадорлиги бевосита инвестиция сиёсатининг тавсифи ва миқёсларига боғлиқ. Инвестициялар республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳудудий тафовутлар ва номутаносибликларни қисқартиришнинг муҳим воситаси бўлиб, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳудудларда мавжуд табиий-иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга ва шу орқали иқтисодиётнинг ҳудудий таркибини такомиллаштиришга имкон беради. Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодиётини тизимли қайта қуришнинг муҳим омили сифатида чет эл инвестицияларни ушбу жараёнга фаол жалб қилишга устувор аҳамият берилмоқда. Иқтисодий ўсишга эришиш учун нафақат инвестиция ҳажмини кўпайтириш, балки улар йўналишини ва тузилмасини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Инвестициялаш учун шундай ишлаб чиқариш турлари ва корхоналарни танлаш зарурки, улар тезда ўзини қоплаб, юқори даражада иқтисодий ва технологик самара бера олсинлар. Бундай ҳолатда инвестициянинг тезда қайтарилиши ва қанчалик самарадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу инвестицион жараённи жонлантириш учун туртки бериш, кейинчалик эса инвестициялаш учун афзал тармоқлар ва хўжалик юритиш субъектларини танлашга имконият яратиш мумкин. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг шаклланиши ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини, бир қатор макроиқтисодий омилларини кескин даражада кучайтирилишини тақозо этади. 32 Республика ҳудудида инвестиция муҳит билан ўзаро боғланган амалга ошириш жараёнига қаратилган субъектлар таркибий ўзгартиришлар стратегияси маъносини чуқур англаб олишлари, глобаллашув, иқтисодиётларнинг халқаро рақобат ва ўзаро ҳамкорлиги натижаларини, мамлакат ҳудудлари тараққиёти ва ҳудудлар корхоналарининг халқаро бозорларга чиқиш истиқболларини олдиндан кўра билишлари керак. Буларнииг ҳаммаси инвестицион муҳитни фаол таъминлашда ишлаб чиқиш, танлаб олиш, амалга ошириш ва уларни ички манбалар ҳамда ташқаридан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш истиқболларини белгилашда асосий ўринда туради. 33 Хулоса Хорижий инвестициялар иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир. Улар фаолияти аниқ нималардан иборатлигини, улар ишининг қонуниятларини тушуниш керак. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотлари чуқурлашган сайин инвестициялар, хусусан хорижий инвестициялар тўғрисидаги билимларга эга бўлишнинг хаётий муҳимлиги ортиб бормоқда. Хорижий инвестициялар хар бир давлатнинг иқтисодий ўсиши учун катта аҳамиятга эга бўлсада, шу билан бирга уларнинг самарадорлиги жиддий муаммолар билан боғлиқ. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида инфляция даражасининг катта бўлиши туфайли капитал асосан савдо соҳасида иштирок этди. Бу ҳолат ишлаб чиқариш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун хокимият томонидан кескин чоралар кўришни талаб этди. Кейинги йилларда Ўзбекистон учун янги тармоқларни қарор топтирган бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилди. Бироқ, узоқ муддатли истикболлар имкониятлари хали тугаганича йук. Иқтисодиётни комплекс тарзда таркибан қайта қуришга қаратилган муҳим инвестиция дастурларини амалга ошириш давом этмоқда. Бундай лойиҳаларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти — импорт ўрнини босадиган ва жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган, юқори даражада қайта ишланадиган ва пировард истеъмолчига тайёр ҳолатга етказиб бериладиган махсулот ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини локаллаштиришга қодир бўлган амалда тайёр технологик занжирларни нисбатан қисқа вақт ичида барпо этишдир. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш, инвесторларни ахборот билан таъминловчи ягона тизим барпо этиш билан боғлиқ, ишларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларни амалга ошириш механизмлари янада такомиллаштирилиши анча 34 катта аҳамиятга эга. Инвесторлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани ва унинг йўналишлари, жамиятимиз тараққиётининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, қонун ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек йўриқнома ҳамда ахборот — билдирув тусидаги материаллар тўғрисида тўлиқ ва оператив маълумотларга муҳтож бўлиб турибдилар. Шу муносабат билан республикада ҳисоб юритиш ва ҳисобот тизими самарадорлиги оширилиши зарурлигига эътиборни қаратиш муҳим деб ҳисоблайман. Статистика ҳисоботлари кечикиши, кўп ҳолларда эса эълон қилинмаслиги натижасида маълумотларни таққослашнинг иложи йўқ. Бу эса, хорижий инвесторлар қарор қабул қилишига жиддий тўсиқ, бўлмоқда. Моҳиятан хорижий сармоялар шахсий миллий сармоявий қийматини бошқасиникига алмаштиради. Хавфсизлик, даромадлилик, ликвидлилик ва капитализация билан бирга хорижий сармояларнинг ажралиб турувчи томони хорижий сармоядорлар томонидан аниқ мақсадларни кўзлаш ҳисобланади. Уларнинг жалб қилувчи ўз мақсадларига эришишга харакат қилишади. Бу мақсадлар: – самарадорлик; – ишлаб чиқариш ўсиши; – бозорга кириш; – иқтисодий характерга эга бўлмаган вазифалар. Шунинг учун ўзаро манфаатларнинг мос тушиши, ишончли муносабатлар амалга ошириш шартларини ҳисобга олиш барчаси сармояларни мамлакат ичида жойлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади. Хорижий сармояларни ишлаб чиқаришга киритиш бир томондан ишлаб чиқариш интенсификациясига туртки бўлади, алоҳида тармоқлар ривожланишини рағбатлантиради. Хорижий инвестициялар жалб этилиши самарадорлигига таъсир кўрсатувчи юқорида айтилган ва бошқа муаммолар ҳал этилса, шак шубҳасиз, миллий иқтисодиёт ўсиши ҳамда у жаҳон хужалигига силлик кириб бориши учун қўшимча рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш 35 имконияти яратилади. Ана шулардан ташқари эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш хорижий инвестицияларни жалб этишнинг асосий ва илғор тажрибларидан ҳисобланади. инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблаймиз: - айрим тармоқлар ва минтақаларда (жумладан, эркин иқтисодий ҳудудлар) хорижий инвесторлар учун реал амал қилиши учун имтиёзлар тизимини яратиш; - хўжалик юритувчи субъектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида мулк ва ваколатни аниқ чегаралаб қўйиш; - барқарор иқтисодий ташқи савдо қонунчилигини, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва концессиялар бўйича меъёрий базани яратиш; - солиқларни камайтириш ва солиқ тузилмасини соддалаштириш; - хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали механизмини яратиш; - иқтисодиёт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш; - иқтисодиётнинг базавий тармоқларини индувидуал лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш; - биржаларда ва бошқа бозорларда акционерлик жамиятлари акциялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш; 36 - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш. Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётимизга янада кенгроқ жалб этилишига имкон беради, деб ҳисоблайман. Республикада инвестициялар билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, уларни ҳал қилиш Ўзбекистонни янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Уларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: -хорижий инвесторларга ва миллий ишлаб чиқарувчиларга бир хил имконият, имтиёзлар яратиш; -қўшма корхоналарни ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятини жадаллаштириш, валюта оқимини барқарорлаштириш, бунга рағбатлантириш учун турли хил коммунал хизматлардан қисман озод этиш ва солиқ, йиғим, божхона тўловларидан тўлиқ озод этиш орқали эришиш; -инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятини олдини олиш мақсадида, вилоятларни ривожланганлик даражаси бўйича 3 гуруҳга бўлиб, суст ривожланган ҳудудларга инвесторлар учун кўпроқ манфаатдорлик, мойиллик яратиш; -эркин иқтисодий-ҳудудларни янада ривожлантириш, етакчи мамлакатларни бу йўналишдаги амалиётларини ўрганиш ва уларни юртимизда жорий қилишга эришиш. Эркин иқтисодий худудларни яратилишига уларнинг ташкилотчилари томонидан очиқ иқтисодиёт тамойилларини амалга оширишнинг муҳим бўғини сифатида қаралади. Уларнинг фаолияти ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва тезлаштириш билан боғланади. Эркин иқтисодий ҳудудлардаги иқтисодиёт ташқи олам учун юқори даражада очиқликка, бу 37 ердаги божхона, солиқ ва инвестиция режимлари ва ташқи инвестициялар учун қулайликка эга. Эркин иқтисодий ҳудудни ташкил этувчи давлат бу ҳудудда эркин ишчи кучини янги ташкил этилган корхоналарга жалб этиш билан бир қаторда, янгидан-янги иш юритиш жараёнларини ривожлантириб, рақобатлашувга қодир корхоналар яратиш хусусиятига эга бўлади. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши - қайси мамлакатда бўлмасин макро ҳамда микроиқтисодиёт учун муҳим аҳамият касб этади. Макроиқтисодий сиёсатда, яъни иқтисодий ўсиш динамикаси ва баҳолаш системасида, пул муомаласи ва эмиссиясида, товарлар ва хизмат кўрсатиш турларининг экспорт ва импортида, ташқи тўлов баланси ҳолатига, олтинвалюта заҳиралари миқдори, чет эл капитали қўйилмаларининг миқдорлари, валюта курсининг ҳаракати ва ташқи савдо ва тўлов механизмларини ташкил этишда ўз таъсир доирасини кўрсатади. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг (ЭИҲ) ташкил этилиши товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Чунки эркин иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши билан товар ишлаб чиқарувчилар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини халқаро майдонда сотиш ва ўзлари учун керакли бўлган маҳсулотларни воситачиларсиз сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Тадбиркорлар эса белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиши ва ўтказиладиган ҳисоб-китобларда яъни миллий валюталар бозорининг шаклланиши ва ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг фикримизча, эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришда, кичик ҳажмдаги хизматлар ҳудудини, эркин саноат ҳудудини, экспортга йўналтирилган ҳудудларни ташкил этиш фойдалидир. Ўзбекистонда ЭИҲларни ташкил этиш жараёни ЭИҲларни ишлаш механизмини яратиш билан боғлиқ. Механизмнинг асосий қисмлари қуйидагилар: ҳудуд инфраструктурасини шакллантириш, имтиёзлар тартиби, ЭИҲлар бошқарувини ташкил этиш. 38 Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар ва инвестицион иқлим мавжуд. Шубҳасиз, бу соҳанинг ривожланиши истиқболда мамлакатимизнинг иқтисодий равнақига ўз ҳиссасини қўшади ва унинг иқтисодий потенциалини оширади. Иқтисодиётга чет эл инвестицияларини жалб қилишда тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг улушини оширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Тармоқлар ва ҳудудларда тузилмавий қайта қуриш вазифасини ҳал этишда бевосита хорижий инвестициялар самарадорлигини оширишга, шунингдек Ўзбекистон Давлат инвестиция дастурини амалга ошира бориб эришиш мумкин, чунки бундай бевосита инвестицияларнинг аксарият қисми фақат давлат кафолати остида кириб келаётганлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шу сабабли, тўғри инвестицияларни ва умуман чет эл инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблаймиз: - айрим тармоқлар ва минтақаларда (жумладан, эркин иқтисодий ҳудудлар) хорижий инвесторлар учун реал амал қилиши учун имтиёзлар тизимини яратиш; - хўжалик юритувчи субъектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида мулк ва ваколатни аниқ чегаралаб қўйиш; - барқарор иқтисодий ташқи савдо қонунчилигини, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва концессиялар бўйича меъёрий базани яратиш; - солиқларни камайтириш ва солиқ тузилмасини соддалаштириш; 39 - хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали механизмини яратиш; - иқтисодиёт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш; - иқтисодиётнинг базавий тармоқларини индувидуал лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш; - биржаларда ва бошқа бозорларда акционерлик жамиятлари акциялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш; - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш. Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётимизга янада кенгроқ жалб этилишига имкон беради, деб ҳисоблайман. Иқтисодий самарадорлик - инвестиция учун қўйилган капиталдан фойдаланилганлиги учун олинган фойда, даромад тушунилса, ижтимоийиқтисодий самара эса инвестицияни ишлатишдан олинган фойдадан ташқари, кишиларнинг ҳаёти яхшиланиши, табиатни сақлаш, илмий техникавий тараққиётнинг ривожланиши ҳам тушунилади. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолашда «иқтисодий самара» ва «иқтисодий самарадорлик» атамаларига эътибор бериш лозимдир. Иқтисодий самара - қўйилган капиталнинг инвестициялаш натижасида олинган натижаси бўлса, иқтисодий самарадорлик эса олинган иқтисодий самара еки инвестиция натижасида олинган фойда билан инвестиция миқдори ўртасидаги муносабатни билдиради. Келажакдаги даромадларни жорий вақт даврига олиб келиш жараёни дисконтлаш дейилади, яъни, бугунги олинган бир сўм, бир йилдан сўнг олинадиган бир сўмдан янада юқорироқ баҳоланишини акс эттиради. Бунинг 40 сабаби фақатгина инфляция эмас, балки даромадларни кўпайтиришнинг турли имкониятлари мавжудлиги ва улардан воз кечиш келажакдаги муайян пул суммасини йўқотиш билан тенгдир. Дисконт меъёрини танлаш инвестициявий таҳлилнинг мураккаб муаммосидир. Бозор иқтисодиёти шароитларида дисконт меъёри биринчи навбатда корхона пул ресурсларини ишлатиш бўйича алтернатив инвестициявий имкониятларни акс эттириши лозим. Дисконтлаш операцияси инвестициявий лойиҳалар самарадорлигини баҳолашда кенг қўлланилади, чунки у вақтнинг турли даврларига тегишли даромад ва харажатларни таққослаш имконини беради. Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда ЭИҲларнинг фаолият кўрсатиш шакли сифатида Самарқанд маҳсус очиқ халқаро туризм ҳудуди (МОХТҲ) бўлиши мумкин. Бу ҳудудда махсус хуқуқий тарти ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, у ўзига божхона, солиқ, молия соҳалари, хорижли фуқароларнинг харакатини тартига солишни олади. Ушбу ҳудуднинг ташкил этилишининг хуқуқий асослари Президентимизнинг 1995 йил 2 июнда чиқарилган фармонида ишлаб чиқилган эди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ЭИҲларни ташкил этиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишлаб чиқилишига қарамай, уларни амалга оширилиши муаммолигича қолмоқда. Уларга қуйидаги омиллар таъсир этади: - ЭИҲларни ташкил этишга доир методик ёндашувнинг йўқлиги; - ЭИҲлар бўйича зарурий баъзи ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги; - истиқболли ЭИҲлар лойиҳасини молиялаштириш муаммосининг мавжудлиги 41 Молиявий ва валюта механизмининг мукаммал эмаслиги. Бугунги кунда, фикримизча, Ўзбекистонда қуйидаги ЭИҲларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади: - жаҳон бозорига чиқиш имкониятига эга корхоналар асосида илмий ва технологик ҳудудлар. Тошкентда бундай ҳудудлар “Фотон”, “УзЭлектроаппарат” каби ишлаб чиқариш ассоциациалари ёрдамида ташкил этилиши мумкин; - Хоразм, Тошкент, Андижон, Самарқанд вилоятларида агросаноат ҳудудларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда агросаноат ҳудудларини ташки этиш орқали қишлоқ хўжалиги ва ишчи кучидаги афзалликлардан фойдаланиш мумкин. - Жиззах вилоятининг Зомин туманида туристик ҳудуд ташкил этиш мумкин. - Тошкент ва Сирдарё вилоятларида эркин божхона ҳудудларини яратиш орқали сақлаш, навлаш, қадоқлаш каби хизматлар эвазига фойда олиш мумкин. - йирик саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда технопарклар ва инкубаторлар яратиш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2009. -40 б. 42 1. “Чет эл инвестициялар тўғрисида ги” Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Қонуни. - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. Адолат, 2004 й . 3. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ПҚ-1442., 15.12.2010 й. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 1717-сонли «Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури. 2012 йил 27 февраль. 5. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” Давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. 07.02.2011 й. № ПҚ-1474. 43