logo

Замонавий оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектлари

Yuklangan vaqt:

29.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

523.5 KB
Замонавий оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектлари М у н д а р и ж а Кириш ……..……………………………………………………………… I-Боб. Оилада эр-хотин муносабатларининг ўзаро мувофиқлигини психология фанида ўрганилганлиги .................................................................. 1.1 Оилада эр – хотин муносабатларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида шарқ мутафаккирларининг қарашлари.................................................................. 1.2. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштириш муаммосининг чет эл психологиясида тадқиқ этилиши................................................................. 1.3. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ўзбек психологлари томонидан таҳлил қилиниши.......................................................... Биринчи боб бўйича хулосалар. II - Боб. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихолгик аспектлари...................................................................... 2 .1.Ҳозирги замон оилаларида эр-хотин муносабатларига хос инқироз шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ......................... 2.2.Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари..................................................................... Иккинчи боб бўйича хулосалар. III.Боб. Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг истиқболлари.................................................. 3.1. Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини гуманизациялаш имкониятлари ....... 3.2. Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектлари.................................................................................. 3.3. Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг истиқболлари................................................................................................... Учинчи боб бўйича хулосалар. Хулосалар. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 2 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир. Президентимиз И.А.Каримов оиланинг туб моҳияти ҳақида гапириб: &#34;Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор&#34; (6;400), деган эдилар. Дарҳақиқат, оила - ҳар бир шахсда илк ёшлигидан бошлаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу-истаклар, қадриятлар такомил топадиган, минг йиллар давомида шаклланган ўзбек халқининг қадриятлари ва маънавий мероси равнакини таъминловчи тарбия масканидир. &#34;Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган&#34; (6;401). Бола шаклланишининг илк мактаби эса ота-онанинг ўзаро муносабатлари мажмуи бўлиб ҳисобланади. &#34;Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало кўз ўнгимизда она сиймоси шаклланади... Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил - она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир&#34; (6; 401). Ота-оналар муносабатларида намоён бўлувчи ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий тоифадаги қадриятлар уларнинг ўзаро муносабатларида уйғунлаша бориб, оилада ўзаро муносабатлар маромини вужудга келтиради. Оиладаги ушбу ижтимоий жараён ёш авлоднинг моддий олам, ижтимоий турмуш ҳақидаги тасаввурлари, нуқтаи назарлари, тушунчалари, дунёқарашлари ва шарқона одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга амалиётда риоя этишнинг тўғри йўл-йўриқларини кўрсатади. Ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атвори дастлаб оилавий муносабат маданиятида шаклланади(163). 3 Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр- хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган. Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолотида шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Президентимиз И.А.Каримов ва давлатимиз раҳбарлари томонидан ҳозирги даврда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратаётганлиги бежиз эмас, албатта &#34;Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш бугунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор&#34; (6;401). Жумладан, 1994 йил бутун дунё жамоатчилиги ва халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан &#34;Халқаро оила йили&#34; деб эълон қилиниши, 1998 йил Республикамизда &#34;Оила йили&#34; деб белгиланиши ва буларнинг узвий давоми сифатида 1999 йил &#34;Аёллар йили&#34;, 2000 йил &#34;Соғлом авлод йили&#34;, 2001 йил &#34;Оналар ва болалар йили&#34;, 2002 йил &#34;Қарияларни қадрлаш йили&#34;, 2003 йил &#34;Обод маҳалла йили&#34; ва 2004 йил &#34;Меҳр ва мурувват йили&#34;,шунингдек, 2012 йил “Мустахкам оила” йили деб номланиши бунинг ёрқин далилидир. 4 Ана шундай халқаро аҳамиятга молик тадбирларнинг кун тартибида туриши оила ҳаёти, ундаги шахслараро муносабатлар мустаҳкамлиги ва унинг фаровонлиги каби масалалар ижтимоий психологиянинг асосий категорияси ва шахслараро муносабатнинг асоси сифатида ниҳоятда долзарб муаммо эканлигидан далолат беради. &#34;Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради&#34; (6;400). Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Республикамизда &#34;Оила&#34; илмий- амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан &#34;Оила кодекси&#34; (1998) қабул қилиниши бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам ва барқарорлигини сақлаш учун қилинаётган муҳим амалий ишлардан ҳисобланади. Афсуски, оила-никоҳ муносабатларининг ҳозирги даврга келиб заифлашиб бораётганлиги дунёнинг деярли кўпчилик мамлакатларида: Америка Қўшма штатлари, Англия, Франция, Германия, Болтиқ бўйи давлатлари, Россия ва бошқа қатор давлатларда яққол намоён бўлмоқда (20, 25, 30, 41, 50, 69, 70, 71, 74, 81, 91, 103, 106, 117, 134, 142, 172). Ўзбек оилалари ҳаётида оила-никоҳ муносабатларининг заифлашуви ва унинг бузилишлари юқорида қайд этилган давлатлардагига қараганда анча кам бўлса-да, афсуски ажралишнинг асоратлари оила аъзолари ва қариндош- уруғлар ўртасида ниҳоятда аянчли оқибатлар, нохуш ҳолат ва ҳодисалар келтириб чиқараётганлиги кузатилмоқда. Ўзбекистон психологлари томонидан ўзбек оилаларига хос муаммоларни ўрганиш юзасидан бир қатор муваффақиятли илмий изланишлар олиб борилган. Ана шу илмий ишларда оила-никоҳ муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ўзбек оилаларидаги миллий ўзига хослик, ундаги низолар ва уларни келтириб чиқарувчи муҳим сабаблар, ажралишлар ва уларнинг салбий асоратлари каби бирқатор 5 масалалар ҳар томонлама ўрганилиб таҳлил қилинган. Бироқ, юқоридаги илмий изланишларда оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари махсус тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Аслида оилавий турмушда юзага келадиган муаммолар, ҳатто оиланинг бузилиши ва унинг салбий асоратлари, ҳамма- ҳаммаси ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг натижаси эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бундан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, оила барқарорлиги, бахтли ва фаровон турмуш кечириш, албатта, шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли, айнан шу муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади. Илмий тадқиқотнинг мақсади – замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектларини миллий-маданий шароитда ўрганишдан иборатдир. Илмий тадқиқотнинг объекти - оиладаги ўзаро муносабатлар таъсирининг субъектлари бўлмиш эр-хотинлар ва бошқа аъзолар (ота, она, опа-сингил, ака-ука ва фарзандлар)дир. Тажрибаларда шаҳар ва қишлоқларда яшовчи 50 оила (эр-хотин 100 киши) қатнашди. Мазкур тадқиқотнинг ҳар хил босқичларига 200 дан зиёд оилали шахслар ва оилавий турмушга тайёрланаётган ўспиринлар жалб этилди. Танлаб олинган синалувчилар ижтимоий-психологик сўровнома (ИПС) ёрдамида атрофлича ўрганиб чиқилди. Илмий тадқиқотнинг мақсадига кўра, қуйидаги вазифалар белгиланди: 1. Замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектларини шахслараро доир адабиётларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш. 2. Замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектларини шахслараро ўзбек миллий-маданий муҳит шароитида ўрганиш. 6 3. Замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектларини шахслараро ўзбек миллий-психологик хусусиятларини текшириш. 4.Ўзбек оилаларида шахслараро муносабатлар тенглигини таъминлашнинг ижтимоий психологик механизмларини аниқлаш. Илмий тадқиқотнинг предмети - замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик хусусиятлари Илмий тадқиқот методлари: Тажрибада кузатиш, суҳбат, биография, фаолият натижаларини таҳлил қилиш анкета-тест, математик-статистика методларидан фойдаланилди. Илмий тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маълумотлар фондини бойитишга, зарур эмпирик материалларни олишга хизмат қилувчи А.Жабборов, М.Файзиева ва И.Жабборовлар томонидан &#34;Ижтимоий психологик сўровнома&#34; (ИПС) ишлаб чиқилди. Лири методикаси ва &#34;Ижтимоий психологик сўровнома&#34; ёрдами билан олинган миқдорий натижаларнинг ишончлилик даражасини аниқлаш мақсадида Стьюдент критерийси ва К.Пирсон корреляцион таҳлил усули қўлланилди. Тадқиқот бўйича асосий тажриба материалларини тўплаш ва уларни таҳлил қилиш ишлари Қарши шаҳар ва Касби туман ҳудудларида олиб борилди. 7 I БОБ. ОИЛА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДА ЎРГАНИЛГАНЛИГИ Ижтимоий-психологик адабиётларда оила-никоҳ муносабатлари, оилавий турмуш масалалари, унинг барқарорлигини, ундаги муносабатлар мустаҳкамлигини ҳамда фаровонлигини таъминловчи омиллар, шунингдек, ўзаро муносабатларда зиддиятларнинг шаклланиши ва оила унда бузилишларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ муаммоларга бағишланган қатор ишлар мавжуд бўлиб, уларда ҳозирги оилавий турмуш учун қимматли ҳаётий ва илмий хулосалар кенг ёритилган. Биз тадқиқот олиб бораётган муаммони асослаш ва илмий ечимини аниқроқ топиш мақсадида оила барқарорлигини таъминловчи омилларнинг психология фанида бир-бирини мазмунан бойитадиган, мантиқий изчилликка эга изланишларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ тадқиқотлар тизимини оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг шарқ мутафаккирлари асарларида талқин қилиниши ташкил этади (1.1). Иккинчи гуруҳ тадқиқотлар оила барқарорлигини таъминловчи омилларнинг узоқ ва яқин чет эл психологиясида изланишларни ўзида қамрайди (1.2). Учинчи гуруҳ тадқиқотларда оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг мамлакатимиз психологлари томонидан амалга оширилган таҳлиллари мужассамлашади (1.3). Ишнинг дастлабки бобида тадқиқотнинг биринчи босқичи натижалари умумлаштирилган (1-боб 14-65 бетларга қаралсин). Тадқиқотимиз муаммосига яқин адабиётларни ўрганиш ва бошқа илмий манбаларни таҳлил қилиш, шунингдек, шахсий кузатишлар, ўхшаш муаммоларни ўрганишнинг илмий методларига танқидий ёндашиш умумфалсафий платформани (маслакни), шахсий ёндашувимиз муайян методологиясининг мавжуд умумий психологик позицияларини (нуқтаи назарларини) муайян изчил белгилаш ва омилкор методларни ажратиш имконини яратди (1.4). 8 Бу методлар ушбу тадқиқотнинг вазифаларини объективроқ ёритишда ва унинг мақсадини қарор топтиришга ёрдам берди. 9 1.1.Оила да эр-хотин муносабатлар ининг ўзаро мувофиқлигини психология фанида ўрганилганлиги . Президентимиз И.А.Каримов алоҳида таъкидлаб ўтганларидек, &#34;Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган&#34; Дарҳақиқат, Шарқнинг буюк алломалари ва маърифатпарварлари ҳисобланган Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ризоуддин ибн Фахруддин, Аҳмад Дониш, Абдулла Авлоний, Фитрат ва бошқаларнинг асарларида Марказий осиёда яшаб келаётган халқлар, жумладан, ўзбек халқининг оилавий ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатларнинг (айниқса эр-хотин) миллий психологик хусусиятлари, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, оиланинг турмуш тарзи ва тарбиявий муҳити ва бошқалар ҳақида қимматли фикрлар мавжуд. Оилавий турмуш ва ундаги шахслараро муносабатлар маданиятига хос масалалар буюк муҳаддис алломалар Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Ат- Термизий ижодларида ҳамда тасаввуф фалсафасининг йирик намояндалари бўлмиш Аҳмад Яссавий, Баховуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро тариқатларида ҳам кенг ёритилгандир. Шарқ мутафаккирларининг илмий-маданий меросини ўрганар эканмиз, уларда баён қилинган оилавий турмуш қоидалари, ундаги шахслараро муносабатлар маданияти, фарзанд камолоти, эркак билан аёл муносабати, инсоний фазилатларнинг шаклланиши ҳақидаги қимматли фикрлар шарқ халқлари, хусусан, ўзбек халқининг оғзаки ижоди, эпосининг (ўзбек халқ мақоллари, эртаклари, достонлари, афсоналари, ривоятлари) узвийлиги асосида таркиб топган илмий-маданий мерос эканлигини кўрамиз. Чунончи, ўзбек халқининг оғзаки ижоди ва эпосларида мардлик, ҳалоллик, камтарлик, ишонч, севгига-садоқат, дўстлик, адолатлилик, меҳнатсеварлик, ҳамфикрлилик, орасталик, гўзаллик, оқиллик, эътиқод, ҳурмат-эҳтиром, оила шаъни ва ғурурини ҳимоя қилиш, туғилган жойига 10 муҳаббат, эзгуликка интилиш, ҳалол ва пок яшаш улуғланган. Бу воқеликни биз Алпомиш, Кунтуғмиш, Гўрўғли, Ойсулув, Лайли ва Мажнун, Юсуф ва Зулайҳо каби қатор ўзбек халқ достонларининг қаҳрамонлари мисолида кўришимиз мумкин. Кўриниб турибдики, халқ оғзаки ижоди ва диний ғоялар ҳамда ҳикматномалар оғзаки тарзда авлоддан-авлодга кўчиб сайқаллашган ҳолда сақланиб келган бўлса, халқимиз орасидан етишиб чиққан донишманд ва алломалар эса ана шундай қимматли маълумотларни халқ анъаналари ва қадриятларига таянган ҳолда ўз асарларида ёритган ҳолда илмий-маданий мерос сифатида келгуси авлодлар учун қолдирганлар. Улардан бири - жаҳон илм-фани ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир олим Абу Наср Форобийдир. Абу Наср Форобий (873-950) жамият тараққиёти қонуниятларини ва инсон камолоти босқичларини, инсонлар яшаш жараёнида бахт-саодатга эришув йўлларини ўзининг машҳур асари &#34;Фозил одамлар шаҳри&#34;да баён этади. Форобий оқил инсонлар ҳақида гапириб, &#34;Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, ёмон ишлардан ўзларини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар&#34; (12; 182) деган эди. Аллома оқиллар бор жойда ҳеч қачон муаммолар ва келишмовчиликлар бўлмаслигига ишора қилади. Унинг ғояларида оиланинг тўлиқлиги, унда қарор топган соғлом маънавий муҳитнинг аҳамиятини акс эттирадиган фикрлар ҳам мавжуд. &#34;Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади. У бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради&#34; (12; 186) ёки &#34;одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир. Ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар (бизнингча, оила) фазилатли 11 шаҳардир, бахтга эришиш мақсадида бирлашган кишилар жамоаси (бизнингча, оила жамоаси) фазилатли жамоадир&#34; (12; 187). Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўз ижтимоий қарашларини акс эттирган яхлит ижтимоий таълимот яратмаган бўлса-да, лекин у ижтимоий масалалар бўйича ўзининг нуқтаи назарини кўпгина қомусий асарларида изҳор этишга ёки улар юзасидан танқидий фикрлар айтишга ҳаракат қилган. Абу Райҳон Берунийнинг муайян қарашлари оилавий турмуш, оила ва никоҳ, оилавий қадриятлар ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларига хосдир. Бундай ишораларни Беруний ҳикматларида ҳам учратамиз. &#34;Яхши хулқ яхшилик аломатидир&#34; (13; 19). &#34;Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага кириб олиши билан иш тўғри бўлмайди&#34; (13; 20). &#34;Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди (13 ; 21) оилавий муносабатларда ана шундай ҳикматларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқдир. Беруний ўрта Осиё, Қадимги Юнон ва Ҳинд халқлари ҳаётини яхши билгани учун улар амал қиладиган урф-одатлар, қадриятлар ва миллий маданиятларининг ўзига хос томонларини таққослаб таҳлил қилади. Ушбу таҳлиллар оила-никоҳ, оиладаги ўзаро муносабатларга ҳам хосдир. Жумладан, у оилаларнинг &#34;полигамия&#34; (эркак ёки аёл бир пайтнинг ўзида биттадан ортик эр ёки хотинга эга бўлишига йўл қўйиладиган никоҳ шаклини билдиради) тури ҳақида ҳам қимматли маълумотларни келтиради. Масалан, Жанубий Ҳиндистон маданиятида туд эркаклари биологик нуқтаи назардан оталикни ўрнатиш билан қизиқмаганлар. Уларда болага оталик расмини амалга ошириш чоғида ўқли камонни ҳомиладор аёлга тантанали суратда берган эркак боланинг отаси ҳисобланган. Агар кейинчалик бошқа бир эркак болага оталик қилишни хоҳлаб қолса, бу расм аёлнинг навбатдаги ҳомиладорлигида такрорланган. Бу маълумотлар изланувчиларда ижтимоий тарихий тараққиёт давомида оилавий турмушнинг такомиллашуви, оила- никоҳ муносабатларининг барқарорлашуви ва моногамия оила турининг келиб чиқиши тарихи ҳақида илмий тасаввурлар шаклланишига ёрдам беради. 12 Ушбу муаммога оид мулоҳазалар Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) &#34;Донишнома&#34;, &#34;Рисолаи ишқ&#34;, &#34;Тиб қонунлари&#34;, &#34;Уй хўжалиги&#34; каби қатор асарлари Марказий Осиё халқлари ахлоқ-одоби, тарбия психологияси, фалсафа ва табобат оламида алоҳида ўрин тутади. Ибн Сино оилавий муносабатларнинг турли ва муҳим томонларини ёритар экан, аввало оила бошлиғи эрнинг олдидаги масъулиятли вазифаларга эътиборини қаратади. Унинг фикрича, биринчи навбатда эр оиладаги тарбиявий ишларга доир ҳам назарий, ҳам амалий маълумотларга эга бўлиши шарт. Шундагина, у ҳақиқий оила бошлиғи бўла олади. Эр-хотин муносабати тенглик ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурилиши ҳақида тўхталиб, &#34;Эркак киши оила бошлиғидир, у оиланинг барча эҳтиёжларини қондирмоғи лозим, чунки бу унинг бирламчи вазифасидир. Аёл эса эркакни яхши, муносиб йўлдоши ва бола тарбияси борасида энг яхши ворис ва ёрдамчисидир&#34; деб ёзади Ибн Сино ( 57 ). Алишер Навоий (1441-1501) &#34;Маҳбуб ул қулуб&#34;, яъни &#34;қалблар севгилиси&#34; ва &#34;Вақфия&#34; асарларида оилавий турмуши билан боғлиқ эр ва хотиннинг вазифалари, бурчлари, ўзаро муносабат-мулоқот маданияти, уларнинг мувофиқлиги ва номувофиқлиги, унинг оқибатлари ҳақида қимматли насиҳат ва маълумотларни ёзиб қолдирган. Жумладан, Алишер Навоий &#34;Маҳбуб ул қулуб&#34; асарининг 37 фасл &#34;уйланганлик ва хотинлар тўғрисида&#34; аёлнинг фазилатлари ва унинг оиладаги ўрни ҳақида қуйидагиларни ёзади; &#34;эр билан хотин бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва саранжомлик бўлур, уй безаги ундан ва уйланганнинг (эрнинг) тинчлиги ундан. Ҳусни бўлса, кўнгилга ёқимли бўлур, яхшилиги бўлса, жон озиғидир. Ақлли бўлса, турмуш интизомли ва рўзғор керак яроғи тартибли ва саранжомли бўлади. Ана шундай турмуш ўртоғи бўлса - ғам кулфатда сирдош ва ҳамдаминг бўлур, махфий ва яширин дард ва машаққатда ҳамнафас ва ҳамроҳинг бўлур. Турмушдан ҳар жафо етса, ҳасратдошинг ул ва осмондан ҳар бир бало келса, кўмакдошинг ул. Кўнглинг ғамидан ул ғам чекади. 13 Носоз жуфт уй учун ҳам очиқ ва ҳам яширин қўрқинчли касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади, ярамас бўлса, руҳ ундан азоб тортади. Тили ёмон бўлса куёвнинг кўнгли яраланади, ёмон ишлик бўлса, эрга юз қаролик келади. Майхўр бўлса, уй ободонлиги йўқолади ва бузуқи бўлса уй ичи расвогарликка айланади&#34; (22; 201). Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505) ўзининг ҳаётдан олган сабоқлари, тажрибалари асосида инсонпарварлик, ижтимоий ҳаёт, оилавий одоб, адолат, ҳалоллик, софдиллик, тўғрилик, ростгўйлик ҳақидаги фикрларини қизиқарли ҳикоялар, ривоятлар, панду-насиҳатлар ёрдамида баён этган. У салбий ахлоқий хислатларни қоралайди ва уларнинг инсон ҳаёти ва жамият учун катта зарар олиб келишини қатор ибратли ривоятлар билан кўрсатади. Коши- фий жамиятда, одамлар ўртасида ва оиладаги ўзаро муносабатларда ахлоқ меъёрлари бўлиб, бу меъёрлар инсонларнинг хулқ, феъл-атворларини тартибга солиб турадиган ахлоқий талаблардир, деб баҳолайди. У ижобий хислатларнинг кишиларда бўлиши шарт бўлган инсоний фазилат деб тушунади. Инсоний фазилатлар; сабр, ҳаё, иффат, покизалик, собитқадамлик, сахийлик, ростгўйлик, шижоат, камтарлик, хушёрлик, олийҳимматлилик, диёнатлилик, аҳдига вафолик, андишалилик, иззат-ҳурматни билиш, сир яшира олиш каби фазилатларни бирма-бир таърифлаб, уларнинг аҳамияти ва оқибатларини айтиб ўтади. Ўз даврининг етук уламоси Ризоуддин ибн Фахруддин эр-хотин муносабатларининг софлиги нақадар муҳим аҳамият касб этишини эътироф этган ҳолда бу масалага шундай ёндашади. &#34;Гўзал муомалали бўлмоқ ислом шариатининг биринчи қоидаларидандир. Гўзал муомаланинг энг лозим қисми хотин билан бўлажак муомаладир.Қуръони Карим хотинлар билан гўзал мушоират этишга буюргандир. Бундай муомала этувчи эрнинг дунёси тузук, охирати роҳат бўлур. Хотинга гўзал муомала қилувчи олий табиатли эрлар шариату ақл тарафидан ман этилган нарсаларга хотинларини йўлламайдилар ва энг азиз боласига бўлган меҳру-шафқати даражасида оқибат кўрсатиб, хотинларини 14 барча машаққатдан сақлайдилар, қурбилари етмаган хизматга буюрмайдилар&#34;(116 ; 35). ХХ аср Туркистон жадидчилигининг улкан намояндаларидан бири Абдурауф Фитрат &#34;Оила&#34; номли асарида фарзандлар тарбияси, қизлар ҳам илм олиш кераклиги ва бу соҳада ота-онанинг вазифалари, уйланиш ва уйланмаслик, уйланишда қандай хотин танлаш лозим, бўлажак эр-хотин биринчи марта нималарга эътибор бериши лозимлиги, эр-хотиннинг қандай яшамоқлари хусусида оиланинг маишати ва идораси, эр хотинга хос сифат ва фазилатлар тўғрисида ҳаётий маълумотларга таяниб илғор ғояларни илгари суради. У &#34;миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг ҳолатига боғлиқдир, қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади&#34;, деб ёзади (10; 8). Фитрат мазкур асарининг уйланишда қандай хотин танлаш лозим мавзусида &#34;эр хотин мушкулотдан иборат бўлган ҳаёт сафарида бирга бўлиб, жисмоний ва руҳий осойишталикка шерик, инсоний вазифаларни бажаришда дастёр, қайғу ва умидсизлик дамларида ғамхўр, саодат ва бахтиёрлик чоғлари бир-бирларига ҳамдам бўлишлари лозим. Шундай экан, улар албатта, энг аввало, бир-бирларини камоли диққат ва тажриба юзасидан имтиҳон қилишлари зарур. Хотин эркак ҳолидан ва йигит қиз аҳволидан яхшигина хабардор бўлиб, кейин турмуш қуришлари лозим&#34;(10;23), деб огоҳлантиради. Фитратнинг фикрича, уйланиш учун яна тўрт нарсага алоҳида эътибор бериш лозим: мол, насаб, ҳусн ва имону-эътиқод. &#34;Уйланиш орзусида бўлган эр билан хотиннинг мол (бойлик)лари ва насаблари тақрибан бир хил бўлиши лозим. Акс ҳолда эр билан хотин бир-бирларига тенг бўлмай, ҳаётини мудом азобга қўяди&#34; (10; 23). Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросидан бундай мисолларни адоқсиз давом эттириш мумкин. Кўриниб турибдики, оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсири масаласига Шарқ мутафаккирлари ва маърифатпарвар зиёлилари алоҳида эътибор билан қараганлар.Уларнинг асарларида оиланинг муқаддаслиги, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни, оила 15 муқаддаслигини белгиловчи муҳим миллий-маданий ва миллий-психологик омиллар кўрсатиб ўтилган. Айниқса, оиланинг асосини ташкил этувчи эр ва хотинга хос сифат ва фазилатларнинг шаклланган бўлиши, улар оилавий бурч ва вазифаларини садоқат билан адо этишлари, бир-бирига меҳрибон ва кечиримлилиги энг муҳим қадрият сифатида эъзозланади. Оила барқарорлигини белгиловчи шахслараро муносабатлар таъсирига хос қимматли маълумотлар ҳозирги оилавий турмуш ва унинг барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 16 1.2. Оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштириш муоммосининг чет эл психологиясида тадқиқ этилиши Оилавий ҳаёт муаммоларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари психология фанининг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий психологияда оилавий ҳаёт муаммоларига доир илмий тадқиқот ишлари қанчалик кенг миқёсда олиб борилишига қарамай, унинг ҳали етарли даражада ўрганилмаган томонлари ҳам мавжуд. Булар қаторига оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий- психологик хусусиятлари ҳам киради. Бугунги кунда никоҳ ва оилада муҳим ўзгаришлар юз бераётганини рад этиш қийин. Булар кенгроқ ижтимоий ўзгаришларни ўзида ифодалайди. Тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича &#34;бахтли оила&#34; ва &#34;фаровон турмуш&#34; ни таъминловчи муҳим жиҳатлар тўғрисидаги ўспиринлар тасаввури билан оилалилар тасаввури ўртасида кескин фарқ мавжуд. Бу ҳолат айниқса оиланинг маънавий ва моддий ҳаёти тўғрисидаги тасаввурларда ёрқин намоён бўлади. Никоҳдан кейинги ҳаёт эр-хотиннинг ўз турмуш тарзи ва тажрибалари ёрдамида ўзларининг бахтли оилаларини қуришга ундайди ва бу ижтимоий воқеликни улар реал тушуна бошлайдилар. Бахтли оила масалалари билан шуғулланган етакчи социолог ва психолог олимлар унинг 11 та энг муҳим шарт-шароитлари мавжудлигини аниқлаганлар: 1.Эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини тушуниши. 2.Алоҳида уй-жойнинг мавжудлиги. 3.Моддий жиҳатдан яхши таъминланганлик. 4.Фарзандлар. 5.Никоҳ мустаҳкамлигига ишонч. 6.Оилада бўш вақтни қизиқарли ўтказиш. 7.Ўзига ёққан иш билан таъминланганлик. 8.Маълумотнинг мослиги. 9.Иш жойининг қулайлиги. 10.Яхши дўстларнинг мавжудлиги. 11.Эр-хотиннинг эркинлиги. Уларнинг тадқиқот таҳлилларига кўра, қайси бир оилада ана шундай имкониятлар мавжуд бўлса, у оилани бахтли оила дейиш мумкин, унинг аъзолари эса бахтиёр ва фаровон турмуш кечираётганликларидан дарак беради 17 Хорижий мамлакатларда шу соҳада ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, юқори синф ўқувчиларида бахтли оила қуришлари учун уларда иккита муҳим жиҳат шаклланган (улар эгаллаган) бўлиши шарт. Биринчиси, ғоявий етуклиги (иқтисодий таъминланганликка нисбатан ҳам), иккинчиси, ўзаро муносабат ва мулоқот маданияти таркиб топган бўлиши зарур. Шу билан бир қаторда оила қураётган ёшларда яна: ўзини ўзи англаб ўзидаги қусурларни қисқартиришга интилиш, воқеа ва ҳодисаларга ўзгалар назари билан қараш, муомалада юқори маданиятлилик, бошқаларни хоҳиш ва қарашлари билан ҳисоблашиш, севгини улуғлаш, бир-бирига барқарор ишонч, бир-бирини тушунишнинг юқорилиги, бир-бирига ҳурмат ва садоқат) каби фазилатлар ҳам мужассамлашуви керак. Оилавий муносабатларни ўрганиш соҳасида эстониялик олимлар Э.Тийд ва В. Уколоваларнинг олиб борган тадқиқотлари диққатга сазовордир. Улар оиладаги эр-хотин ўзаро муносабатлари характерига қараб унинг моделларини ишлаб чиқадилар. Уларнинг фикрича, ҳозирги жамиятда кўпроқ оиланинг 2 та модели: Анъанавий (асимметрик) оила модели ва замонавий (симметрик) оила модели учрайди. Анъанавий (асимметрик) оилада эр сўзсиз оиланинг иқтисодий таъминотчиси ва унинг бошлиғи саналади. Оиладаги иттифоқ мавқеини у белгилайди. Оила ҳаётига хос ташкилий ва бошқа муҳим муаммолар ечимини у белгилайди. Шу боис, эр оиладаги бошқа ташвишлардан озод қилинади. Аёл эса анъанавий оилаларда унча кўп даромад келтирмайди ёки нисбатан оз даромад келтиради. Унинг учун энг муҳими фарзанд кўриш (туғиш) ва оила хўжалигини намунали юритиш, болаларни назорат қилиш ва уларнинг камолоти билан шуғулланишдир. Шунга кўра, оила юритиш жавобгарлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ бўлгани учун ундаги микро муҳитни яратиш ва шакллантириш ташвиши, асосан, унинг мажбуриятига киради. Замонавий (симметрик) оилада эр-хотин ўзаро муносабатлари анъанавий оиладагидан фарқли ўлароқ (ёки бу оила эгалитар (французча - тенглик) оила ҳам дейилади) ундаги барча роллар хоҳ у иқтисодий, хоҳ у тарбиявий бўлсин ҳаммаси эр-хотиннинг ҳамкорлигида, биргалигида амалга 18 оширилади. Улар оила хўжалигини бирга юритадилар, унинг масалалари ва муаммоларини бирга ҳал қиладилар ҳаттоки, то тарбиявий масалаларгача. Эстониялик олимлар Э.Тийт ва В.Уколоваларнинг кўрсатишича, оиланинг мустаҳкамлиги, ундаги муносабатларнинг аниқ мақсадларга қаратилганлиги ва йўналтирилганлиги билан ҳам белгиланади. Улар оилавий муносабатлар мақсадини кўпроқ 3 йўналишда бўлишини фарқлайдилар. Оилавий муносабатлар барқарор бўлади, қачонки: 1.Мақсад, болалар тарбияси билан боғланган бўлса; 2.Мақсад, эр-хотиннинг шахс сифатида янада ривожланиб боришини асосласа; 3.Мақсад, оила учун зарурий нарсаларни, уйни шинам ва орасталигини таъминлашга қаратилган бўлса Кўриниб турибдики, оила барқарорлиги-оила аъзоларининг ўзаро ҳурматга, севги-муҳаббатга, жавобгарлик - бурч ҳиссига ва эр-хотиннинг психологик ва жинсий ўзаро мослигига асосланган жуда мураккаб, кўп қиррали ва кўп даражали муносабатлари натижасидан иборатдир. Оила барқарорлиги оиланинг ягона ва бутунлигини сақлайди. Афсуски, оила барқарорлиги XX асрнинг 80-90 йилларига келиб пасая бошлаган. Бунинг асосий сабаблари оила бузилишларининг кескин ошиши, болаларни туғилиш сонининг камайиши, никоҳсиз оилаларнинг кўпайиши билан тавсифланади. Шу боис, ҳозирги ёшларга оила бузилишининг муҳим сабабларини тушунтириш билан бирга оила беқарорлигига олиб келувчи жуда мураккаб омиллар таъсирини ҳам далиллаб бориш зарур. Аксарият тадқиқотлар натижаларига кўра, оила бузилишининг энг муҳим сабаблари: эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан ишончининг йўқолиши, ҳиссиётнинг (севги-муҳаббатнинг) сусайиши, характер хусусиятларнинг мос келмаслиги, эр-хотиндан бирининг бола кўришга лаёқати йўқлиги ёки жинсий қониқмаслик ҳолатларидан иборатдир. Бундай натижаларни узоқ ва яқин чет эл психологлари олиб борган тадқиқотларда ҳам яққол кўришимиз мумкин. 19 Америка Қўшма Штатларида сўров даврида 266 та оилавий муаммолар бўйича шуғулланадиган маслаҳатчилар ўрганиб кўрилганда, уларнинг қайд этишича, уларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳар 10 та оиланинг 9 тасида ўзаро муносабатларда қийинчиликлар содир бўлаётганлигини тасдиқлай- дилар. Мазкур қийинчиликлардан: - коммуникатив қийинчиликлар - 86,6% ни, болалар ва уларнинг тарбияси билан боғлиқ - 45,7% ни, жинсий муаммолар - 43,7% ни, молиявий муаммолар - 37% ни, маданий муаммолар - 37,6% ни, туғишганлар билан муносабат - 28,4% ни, эр-хотин ўртасидаги ишончсизлик - 26,6% ни, хўжалик ишлари - 16,7% ни, жисмоний ҳақоратлаш - 15,6% ни ва бошқа муаммоларни ташкил этади. Худди шундай ҳолатни, яъни эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар маданиятини америкалик тадқиқотчилар В.Метьюза ва К.Михановичлар олиб борган реал оила ҳаётини ўрганиш натижалари ҳам тасдиқлайди. Улар бахтли ва бахтсиз оилалар (шартли равишда) орасидаги ўндан ортиқ зарур фарқларни кўрсатиб ўтганлар. Уларга: -Оилада эр-хотин муносабатларидаги тенгсизлик; бир-бирини яхши тушунмаслик; жаҳл билан гапириш; ўзини таҳқирланганлигини сезиш; эътиборсизлик; умидсизлик; ишончсизлик; жанжалларни содир этиб туриш; бировларнинг фикрига қўшилмаслик, ҳурмат талабликлар эканлигини асослайдилар. Россияда ўтган асрнинг 80-90- йилларида оила муаммолари билан шуғулланган психолог олимлар (С.В. Ковалёв, Н.Н. Обозев) нинг баҳосига кўра, бахтсиз оилаларни уч тоифага киритиш мумкин. Улар шартли равишда: жанжалли, инқирозли, муаммоли оила тоифаларига бўлинадилар. Жанжалли оилада эр-хотин ўртасида парда (сфера) бўлиб, уларнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари, баҳолашлари ва хоҳишлари ўртасида доимо тўқнашувлар келиб чиқади ва у кучли эмоционал ҳолат кўринишида узоқ сақланади. Инқирозли оилада эр-хотиннинг қизиқиш ва эҳтиёжлари асосан қатъий характерга эга бўлиб, бу ҳолат оилавий ҳаёт соҳасининг муҳим томонларини эгаллайди. 20 Муаммоли оилада эр-хотин ўртасида содир бўладиган қарама- қаршиликлар ёки зиддиятлар асосан унда қийин ҳаётий вазиятлар, қийинчиликлар (масалан уй-жойнинг йўқлиги, оғир ва узоқ муддатли касаллик) юз берган ҳолатларда юзага келади. Ана шундай оилалардаги эр-хотинлар улардаги ижтимоий-психологик муҳит ва ўзаро ҳурматга, ёрдамга таянган ўзаро муносабатлардан қониққандагина турмушлари мустаҳкам бўлиши мумкин (Ковалев). Оилавий қийинчиликларни келтириб чиқарувчи муҳим сабабларни ўрганган С.И.Голод (1981) оилавий қийинчиликларни қуйидаги кўринишларда: -уй хўжалигини ташкил этиш; қариндошлар билан муносабатнинг оғирлиги; болалар ва унинг тарбияси; коммуникациядаги қийинчиликлар, молиявий қийналишлар, ичимликка берилиш, қизиқиш ва эътиқодларнинг турли йўналишдалиги, рашк ва қизғаниш, жинсий номутаносибликларда намоён бўлишини қайд этади. Дайан Ваген (1986) ажралиш вақтида ажралишган шериклар муносабатларини текширган. Маълум бўлишича, кўп ҳолларда жисмоний ажралишдан олдин эр-хотинлар ижтимоий жиҳатдан бошқа-бошқа бўлиб қоладилар. Ваген тадқиқотига кўра, ажралиш дастлабки пайтларда олдиндан ўйлаб қилинмайди. Бир индивид, Ваген атамасига кўра, ташаббускор - бошқасига қараганда, мавжуд муносабатлардан кам қониқади ва никоҳдан мустақил &#34;ҳудуд&#34; ни яратади... Шундай вақт келадики, уринишларининг чиппакка чиққанлигини, муносабатларнинг узил-кесил бузилганлигини ташаббускор тушунади. Шу вақтдан бошлаб эркак ёки аёл шериги билан ҳар қандай муносабатларни инкор этиш ҳукмида бўлади. Вагеннинг тахминича, бу - эрнинг муносабатлар бошидаги мавжуд нуқсонларини ҳисобга олмай, хотиннинг кўзга ташланадиган жиҳатларини бўрттирган &#34;севгисига&#34; қарама- қарши ҳолатдир. Ажралиш ҳолатларининг салбий оқибатлари болалар учун ниҳоятда оғир кечади. Жудет Валлерстайн ва Жон Келлилар Калифорния штатида ажралган олтмишта оиланинг болалари ҳаётини ўргандилар. 21 Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-оналар ажралганидан сўнг, кўп ҳолларда болалар анча маъюс бўлиб қолганлар. Сўров ўтказилган 131 та боланинг қарийб ҳаммаси ажралиш вақтида ўткир эмоционал ҳолатда бўлганлар. Мактабгача ёшдаги болалар баъзан юз берган воқеада айбни ўзларига олиб, хижолат ва ваҳимада бўлганлар, катта ёшдагилар эса ота-оналарининг ниятларини яхшироқ тушунсаларда, ажралиш оқибатлари ва ўзларининг келажаклари учун чуқур хавотирланишни, уларда кўпинча ўткир ғазабланиш туйғусини юзага келтиради (172; 145). Е.Бургесс, П.Воллин, Л.Терман ва М.Одема, Г.Роландлар бир қатор тажрибаларга таяниб эр-хотинликдан қониқишда шерикларга хос сифатларнинг қуйидаги турларини қайд этадилар. Бахтли никоҳдаги шерикларни тавсифловчи сифатларга: 1.Эмоционал барқарорлик. 2.Ўзга кишилар билан келиша олишлик. 3.Хушмуомалалик. 4.Очиқлик, ишонч. 5.Эмоционал муҳтожсизлик. 6.Ён берувчанлик киради. Бахтсиз никоҳни тавсифловчи сифатлар: 1.Эмоционал беқарорлик (невротизм). 2.ўзга кишиларга танқидий муносабат. 3.Ҳукмронликка интилиш. 4.Берклик, тундлик. 5.Шубҳаланувчан- лик. 6.Эмоционал беркликдир (103; 74). Юқоридаги муаллифларнинг изоҳлашича, никоҳдан қониққанликни белгиловчи 2 та асосий ўлчам (мезон)и бор экан. Ушбу иккала ўзаро алоқадорликдаги кўрсаткичлар - эмоционал соҳа ва ижтимоий муҳитга йўналганликдан иборатдир. Г.Роланд эса ўз тадқиқотларида оиладаги шахслараро муносабатдан қониқиш учун зарур коммуникатив сифатларни ажратиб кўрсатган: 1.Мулоқотмандлик. 2.Оилада юқори даражадаги ўзаро тушуниш. 3.Эр-хотинларнинг жинсий қониққанлиги. 4.Эмоционал қўллаб- қувватлашнинг мавжудлиги ва ишонч. 5.&#34;Уй&#34; ни оиладаги ҳамжиҳатликни белгиловчи маскан деб қараш Б.Фабер эса оиладаги коммуникатив қадриятлар йўналишининг юқори меъёрда бўлиши бахтни белгиловчи баҳо деб ҳисоблайди. 22 А.Кемпинский бўлса эр-хотин ҳамжиҳатлиги тўғрисидаги қизиқарли (таажжубли) концепцияни тақдим этди. Муаллиф бу концепцияни тақдим этишда (тайёрлашда) невротик оилаларга оид маълумотларга таянади. Унинг қарашларига кўра, эр-хотин ўртасидаги мутаносиблик учун муҳим (чуқур) аҳамият касб этувчи шахс хислатларига қараганда, шунчаки юзаки (иккинчи даражали) фазилатлар муҳимдир. Иккинчи даражали шахс сифатлари ситуатив хулқ-атворда намоён бўлади. Улар эр-хотин жуфтлигининг яхлит тузилма сифатида мос келишидаги вазифаларини мувофиқлаштиради ; В.Е.Семенов, Машеров, Ю.Т.Тимофеевларнинг тадқиқотларида оилада низоли вазиятларни келиб чиқиши инсон турмуш тарзининг бутунлигича қамраб олувчи соҳалардаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ эканлиги кўрсатиб ўтилади. Тадқиқотдаги натижаларга кўра, ишчи аёллар учун энг аҳамиятли ҳаётий қадриятлар &#34;оилавий бахт&#34;, &#34;яхши соғломлик&#34;, &#34;севимли иш&#34; ва &#34;соф виждон&#34; дан иборат экан. Эркак ишчиларда эса қадриятларнинг энг асосийсини &#34;севимли машғулот&#34;, сўнгра &#34;оилавий бахт&#34; ташкил қилиши аниқланган . Кўриб ўтганимиздек, чет эл психологлари томонидан оила муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотлар анча салмоқли ва кенг қамровлидир. Шундай бўлса-да, мазкур илмий изланишлар натижалари, улардаги илмий тавсия ва хулосалар маълум даражада чекланганлик характерига эгадир. Тадқиқот натижаларининг чекланганлик характерда эканлиги ҳар бир халқда оилавий турмуш муаммолари миллий, маданий, анъанавий ва ҳудудий хусусиятлар мавжудлиги билан уйғунликда намоён бўлади. Чунки, оилавий турмуш тарзи ва эр-хотин муносабатларининг миллий, маданий ва минтақавий ўзига хослиги бошқа миллатларникига у ёки бу даражада тўғри келавермайди. Яъни бошқа миллат вакилларида оила муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ ўтказилган тадқиқот натижаларини ўзбек миллий-маданий муҳитида самарали қўллаш мумкин эмас. Шу боис, биз ушбу тадқиқотлар натижасида эришилган ютуқларга юқори баҳо берган 23 ҳолда, бу илмий далилларни ўзбек оилалари учун ҳам тўла тааллуқли дея олмаймиз. Энди биз ана шу нуқтаи назардан Ўзбекистон психолог олимларининг оилавий турмуш муаммоларини, хусусан, оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишга яқинроқ масалалар бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларини таҳлилига доир фикрларимизни баён этамиз. 1.3. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ўзбек психологлари томонидан таҳлил қилиниши Ижтимоий-тарихий ва илмий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўзбек оиласининг ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатлар, унинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари, турмуш тарзи, маданияти, тарбиявий муҳити ва меҳнат шарт-шароитлари жиддий илмий муаммолар сифатида XX асрнинг 60-70 йилларидан эътиборан ўрганила бошланди. Ана шу йиллардаги дастлабки тадқиқотлар кўпроқ фалсафий, тарихий, этнографик йўналишдаги ва оиланинг тарбиявий ва меҳнат шарт-шароитларини ўрганишга қаратилган 24 бўлса, кейинги тадқиқотлар ўз характерига кўра, оиланинг маданий, ҳуқуқий, тиббий, унинг турмуш тарзи, ундаги тарбия муҳитининг аҳамияти, ўзаро муносабатларнинг психологик қонуниятларини ўрганишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Мазкур тадқиқотлар сирасига қуйидагиларни келтириб ўтиш ўринлидир. Оилавий ҳаёт психологияси, оила-никоҳ муносабатлари, оиладаги ўзаро муносабатлар, ундаги зиддиятлар, ажралишлар ва унинг оқибатлари кейинги йилларда психология фанининг кенг тадқиқот объектига айланиб бормоқда. Бу соҳада психолог олимлардан Ғ.Б.Шоумаров (1986, 1990, 1994, 2001), Е.А.Моршинина(1986), Э.Ғозиев (1994, 2002). В.М.Каримова (1987, 1994, 1999), М.Г.Давлетшин (1993,1994), Н.А.Соғинов (1990), С.А.Охунжонова (1991), А.Шожалилов (1994), Т.М.Адизова (1994), Э.Усмонов (1993), Х.Каримов (1994), Ш.Ш.Жўраева (1994), Р.С.Самаров (1997), О.Шамиева (2000) Н.Салаева (2001), Ф.Р.Рўзиқулов (2002) М.Файзиева (2005) ва бошқалар олиб бораётган илмий тадқиқот ишлари диққатга сазовордир. Республикамизнинг етакчи психолог олимларидан Ғ.Б.Шоумаров (1990, 1994, 2000) ўз тадқиқотлари натижаларига таяниб, оиланинг мустаҳкам бўлиши, эр-хотиннинг бахтиёр ҳаёт кечиришлари ва тинч-тотув яшашларида уларнинг ўзаро қовушиши муҳим роль ўйнайди (165) деб кўрсатади. У ўзаро қовушувларни шартли равишда 3 таркибий қисмга бўлинишни эътироф этади. Улар: 1) биологик қовушув, 2)психологик қовушув, 3)социал қовушув. Муаллиф тадқиқотларида оилада эр билан хотин орасида юзага келадиган келишмовчиликларни психологик таҳлил қилиб, уларнинг асосий сабаблари келин-куёвнинг касб-фаолияти ва оиланинг қадр-қимматини ўлчашлари унда етакчилик мавқеини қўлга киритиш учун курашишлари, бир-бирини психологик хусусиятларини тушуниб етмасликлари, уй-рўзғор ишларини бажаришга тайёр эмасликлари, жинсий тарбияга оид билимларнинг етарли эмаслиги, болаларни тарбиялашдаги келишмовчиликлари, мижозларнинг мос келмаслиги, жинсий масалаларда 25 келишолмасликлари, фарзандсизлик, рашк ва ишончсизлик эканлигини кўрсатиб ўтади. Э.Ғозиевнинг (1992, 2002) оилавий ҳаёт муаммолари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлари диққатга сазовордир. Олимнинг фикрича, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёки янги оилалар қуришда ана шу муҳим асосларга эътибор бериш ва баъзи бир нарсалардан огоҳ бўлиш зарур. &#34;Оила бут бўлиши учун биринчи навбатда, шахслараро тенгликни қарор топтириш керак. Икки ёш, яъни бўлғуси куёв- қайлиқлар бир-бирларини чуқурроқ ўрганишлари, айрим нуқсонлардан кўз юмушлари зарур. Ёшларни қийинчиликларни енгишга, ўзгача шарт-шароитга кўникишга болаликдан ўргатиб бориш лозим. Энг муҳими улар ўртасида чин муҳаббат бўлиши даркор. Оилада меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш айни муддаодир&#34;. Э.Ғозиев ўз тадқиқотларида оилада юзага келадиган зиддиятлар ва оила бузилишлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, унинг муайян сабаблари: эр-хотиннинг характер жиҳатидан мос тушмаганлиги, фарзанд кўрмаслик, келиннинг маънавий ва жисмоний жиҳатдан ҳақоратланганлиги, моддий таъминотдаги камчиликлар, тарбиявий қашшоқлик, оилада ортиқча анъана ва маросимларнинг мавжудлиги, ичкиликка ружу қўйиш, рашк, маданий ҳордиқ чиқариш имкониятининг йўқлиги, қариндош-уруғчиликдаги кўнгил бузар ишлар мавжудлигини кўрсатиб ўтади. Шунингдек, Э.Ғозиевнинг бу соҳадаги ишлари билан танишар эканмиз, уларда ўзбек оиласидаги шахслараро муносабатнинг ўзига хослиги, оила барқарорлигининг ижтимоий-психологик мезонлари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар борлигини кўрамиз. В.М.Каримова (1987, 1994) ўзбек ёшларида оила тўғрисидаги ижтимоий тасаввурлар шаклланиши, ўзбекларнинг оилавий психологиясининг ўзига хос томонлари ҳақида салмоқли тадқиқот ишларини олиб борган. Муаллиф тадқиқотлари давомида ўзбек халқ оғзаки ижодида, ислом динининг муқаддас манбаларида, шарқ мутафаккирлари асарларида, таниқли педагог ва психолог олимлар асарларида никоҳ ва оила, оилавий 26 ҳаёт муаммоларига доир материалларни изчил ўрганиб, психологик таҳлиллари асосида бир қатор илмий ғояларни илгари сурган. Муаллифнинг фикрича, оилавий-ижтимой тасаввурлар мураккаб ва кўп компонентли психологик тизимлар бўлиб, уларнинг таркибига оиланинг умумий қадриятлари, шахслараро муносабатларга хос тасаввурлар, эркак ва аёл фазилатлари, уларнинг оилавий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги, оилавий роллар ва уларни амалга оширувчи ижтимоий установкалар, репродуктив тасаввурлар ва бошқа ижтимоий-психологик тушунчалар киради. М.Г.Давлетшин (1993,1994)тадқиқотларида ўзбек оиласининг этнопсихологик муаммолари кенг қамровли ўрганилган, шунингдек, таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишда этнопсихологик омилларни эътиборга олиш масалалари, этнопсихологик хусусиятларнинг Ўзбекистон психология фанида ўрганилганлик даражалари назарий йўналишда таҳлил қилинади. Н.А.Соғинов (1990) ўз тадқиқот ишларида ўзбек оилаларида кузатиладиган ажралишларнинг этнопсихологик хусусиятлари, ажралишга олиб келувчи муҳим омиллар, унинг мотивлари ва сабабларини илмий асослашга ҳаракат қилган. Муаллиф, ҳозирги даврда оила бузилишининг умумий сабабларига тўхталар экан, ўзбек миллий-маданий муҳитида ана шу сабабларнинг қайси бирлари кучлироқ таъсирга эга эканлигини ўзбек қишлоқ ва шаҳар оилалари мисолида ҳамда эркак ва аёлларда қандай кечиш ҳолатини аниқлашга эришган. Х.Каримовнинг (1994)илмий ишларида ўзбек оиласида эр-хотин орасидаги низолар бошқа миллат вакиллари (рус, украин ва бошқа) оилаларидаги низолардан фарқланиши, яъни ўзига хос этнопсихологик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган ўзбек оилаларидаги эр-хотин орасида низоларнинг келиб чиқишига миллий-маданий муҳитига хос бўлган никоҳолди омилларининг хусусиятлари: яъни баъзида танишиш имкониятининг бўлмаслиги ёки қисқалиги ҳам таъсир этиши, натижада юзага келган низо сабабларини томонлар ўзидан қидирмаслиги, уни бартараф 27 этишда ота-оналарга таяниш, оиладаги ўзаро муносабатлар қўполлик асосига қурилиши ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келиши кўрсатиб ўтилади. Х.Каримов тадқиқот ишлари натижаларига таяниб эр-хотин ўртасидаги юз берадиган низоли ҳолатларнинг классификациясини ишлаб чиққан. Низолар классификациясини асослашда низо сабаблари, унда иштирок этганлар сони, унинг ифодаланиш даражалари, низо ўчоғи, йўналганлик характери, босқичлари ва бошқалар асос қилиб олинган. Шу билан бир қаторда, муаллиф тадқиқотларига таяниб оилавий низоларнинг олдини олиш йўллари, бартараф қилиш чоралари, унда ўзаро муросабатлар барқарорлигини таъминлашга боғлиқ тавсияларни ҳам илгари суради. Ш. Жўраеванинг ўзбек ва рус оилаларида никоҳдан қониқиш соҳасида олиб борилган изланишлари натижалари билан солиштирган ҳолда тожик оиласи билан ўзбек оилаларида никоҳдан қониқишнинг ижтимоий- психологик хусусиятлари жуда яқинлигини (миллий-маданий муҳитнинг уйғунлиги сабабли), рус миллатига мансуб оилаларнинг ана шундай хусусиятларидан алоҳида ажралиб туришини таъкидлаб ўтган. Р.С. Самаровнинг (1997) илмий изланишларида тожик оиласида эр- хотин низоларининг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари ўрганилган. Тадқиқотда мустаҳкам (барқарор) ва низоли тожик оилаларида эр-хотин ўртасидаги низолар ўзига хос ижтимоий-психологик ва этнопсихологик хусусиятларга эга эканлиги илмий нуқтаи назардан асосланган. О.Шамиеванинг (2000й) тадқиқотлари раҳбар аёллар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятларига бағишланган бўлиб, унда раҳбар аёлларнинг фаолияти уларнинг ижтимоий-психологик тузилмасини ижтимоий вазиятларга нисбатан хулқни мувофиқлаштириш жараёнида таркиб топиши, такомиллашиши ва ривожланиб бориши илмий асосланган. Шунингдек, раҳбарга хос шаклланган сифат ва фазилатлар (ижтимоий, психологик ва маданий) оилада шахслараро муносабатларнинг барқарорлашувига, ундаги тарбиявий-психологик, муҳитнинг янада яхшиланишига ижобий таъсир этиши кўрсатиб ўтилган. 28 Н.Салаеванинг (2001) тадқиқотларида Хоразм оилаларининг этнопсихологик хусусиятлари ўрганилган. Муаллифнинг фикрига кўра, хоразм оилалари миллий маданиятида этник хусусиятларга риоя қилинган ҳолда ворислик сақланиб келмоқда. Хоразм оилаларининг этнопсихологик хусусиятлари ўзбек халқи истиқомат қилаётган бошқа ҳудудлардан ўзининг тарихий кечиши, макони, маданияти ва турмуш тарзи билан муайян даражада фарқланишга эга. Н.Салаева тадқиқотлари натижаларига таяниб, ҳозирги ўзбек халқининг оилавий муносабатларида этнопсихологик хусусиятларга амал қилинишига қараб қуйидагича оила тоифаларини фарқлашни таклиф этади: 1.Урф-одатлар оилавий муносабатларда қонун даражасида қабул қилинган оилалар. 2.Урф-одатлар оилавий муносабатларда ҳаётий меъёр даражасида қабул қилинган оилалар: 3.Урф-одатлар оилавий муносабатларда ўз аксини топмаган оилалар Шунингдек, ўзбек оилаларидаги ажралиш эркакларга нисбатан аёлларда, шаҳар оилаларига нисбатан қишлоқ оилаларида муаммоли ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши, эр-хотин ва уларнинг яқинлари орасида низолар ҳамда зиддиятли ҳолатларнинг кескинлашуви сақланиб қолиши, ажралиш туфайли юзага келган, нотўлиқ оилалар болалари шахсига, уларнинг руҳиятига жиддий салбий таъсири илмий асосланган. I БОБ бўйича қисқача хулосалар Оилавий турмушнинг муҳим муаммолари, ундаги шахслараро муносабат масалалари, унинг барқарорлиги ва уни таъминлашни ижтимоий психологик омиллари борасида назарий ва эмпирик тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш бизни қуйидаги хулосаларга олиб келди: 1. Мавзуга дахлдор деб ўрганиб чиқилган назарий-методологик ва илмий манбаларда оилавий турмушнинг муҳим муаммолари, эр-хотин муносабатларидаги зарур ахлоқий сифат ва фазилатлар, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, ота-онанинг болалар камолотдаги, хўжалик юритишдаги масъулияти, оила ва никоҳ мезонларининг амалийлиги, ҳаётийлиги, шарқ 29 халқларидаги, хусусан ўзбеклардаги оилавий муносабатларнинг ўзига хослиги ва бошқа томонларига катта эътибор берилган. 2.Ўрганиб чиқилган тарихий, назарий-методологик ва илмий манбаларда оила муқаддас, инсон камолоти, жамият тараққиёти ва барқарорлигини таъминлайдиган ижтимоий институт эканлигига алоҳида эътибор берилган. Оила ҳаёти, оила ва никоҳ масалаларининг ижтимоий-тарихий шаклланиш жараёнлари ўзгариб бориши ва ҳозирги давр талабига мос оилавий турмуш тарзи ва ундаги муаммолар кенг ўрганилган. 3. Оилавий турмуш муаммолари нафақат бугунги кунда ва ҳатто қадим-қадимдан ҳам жамиятнинг илғор кишилари: уламолар, мутафаккирлар, зиёлию-олимларини қизиқтирган ва муаммою, сир- синоатларга бой ижтимоий турмушнинг устувор соҳаси сифатида ўрганиб келинган. Оилавий турмуш масалалари, эр-хотиннинг муносабатлари, уларнинг ўзаро муносабатларига хос сифат ва фазилатлари ҳақида мукаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг халқ оғзаки ижоди ва эпосларида, буюк муҳаддис уламолар ҳадисларида, тасаввуф фалсафасининг йирик намояндалари тариқатларида, шарқнинг буюк мутафаккирлари ва маърифатпарвар зиёлилари асарларида қимматли маълумотларни учратиш ва улардан ҳозирги замон тарбия тизимида, оилавий турмуш амалиётида самарали фойдаланиш мумкин. 4.Оила барқарорлигини таъминловчи муҳим омилларни ўрганган узоқ ва яқин чет эл ҳамда мамлакатимиз психологлари илмий тадқиқот ишларининг йўналишига (мақсадига) қараб шартли равишда икки гуруҳга: а) оиланинг бузилишига олиб келадиган сабабларни ўрганиш орқали уни мустаҳкамлаш, ундаги ўзаро муносабатлар барқарорлигини таъминлаш ва оилавий бахт истиқболларини белгилаш соҳасидаги; б) бахтли ва фаровон оилаларни, яъни ундаги бахт ва фаровонликни таъминловчи оила турмушига хос муҳим омилларни ўрганиш соҳаси бўйича ишларга ажратиш мумкин. 30 Ҳар иккала соҳадаги ишларни чуқур талқин қилиш тадқиқотимиз вазифаларини амалга оширишда муайян даражада ёрдам беради. 6.Мамлакатимизда оила ва никоҳ муносабатлари, оилавий турмушнинг турли жабҳаларига хос муаммолар, фалсафа, тарих, этнография, социология, педагогика, психология, ҳуқуқ фан соҳаларининг вакиллари томонидан муайян даражада ўрганилаётган бўлса-да, лекин оила ҳаётига хос баъзи бир муаммолар ҳали ҳам ўз долзарблигини сақлаб келмоқда. Чунончи, оила- никоҳ муносабатларининг беқарорлиги, ажралишлар сонининг ошиб бориши, оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатларда зиддиятлар ва кескинлишуви сақланиб қолмоқда. Жумладан, психология фанида оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари айнан ўзбек миллий-маданий муҳити шарт-шароитлари таъсири нуқтаи назаридан ўрганилмаган. Шу мақсадда махсус ижтимоий психологик тадқиқотлар ўтказиш ва унинг ютуқларини кечиктирмай амалга ошириш зарур. II БОБ. ОИЛА ДА ЭР- ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГЭТНО ПСИХОЛОГИК АСПЕКТ ЛАРИ 2.1.Ҳозирги замон оилаларида эр- хотин муносабатларига хос инқироз шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари Ижтимоий-иқтисодий, маданий ва этник, шахс камолоти ўтган юз йиллик давомида оилавий муносабатлар тизимида кескин ўзгаришларга олиб келди. Бу эса замонавий оиланинг таркибий тузилмаси, ундаги шахслараро муносабатларда анча чигал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бошқача айтганда, ҳар ҳолда, ҳозирги пайтда оила муаммолари билан шуғулланадиган психологлар асосан, қуйидаги иккита талаб-эҳтиёжга хизмат қилишяпти: жамиятнинг базавий унсури бўлган оила сақланиб қолишини таъминлаш ва оиланинг жамият маданиятини инсонларнинг бир авлодидан бошқа авлодига етказишини текшириш. Шу билан бирга тадқиқотларда ва амалиётда айнан 31 шу иккита эҳтиёжга урғу берилиши замонавий оила ўзининг бу икки энг муҳим вазифасини бажара олмай қолаётганлигидан гувоҳлик бермоқда. Ушбу ҳолни халқаро миқиёсда кўриш имконияти туғиладиган бўлса, қуйидагича тасвирлашнинг ўзи кифоя қилади. Бир қатор изланишларнинг кўрсатишича, хусусан Россияда қуйидаги сабаблар оилалар нотинчлигининг бевосита ва билвосита кўрсаткичлари ҳисобланади: туғилишнинг ҳалокатли равишда камайиб бораётганлиги, абортлар сони жиҳатидан дунёда энг юқори кўрсаткич, никоҳсиз туғилишларнинг ошиб бораётганлиги, болалар ва оналар ўлимининг ғоят юқорилиги, умрининг қисқалиги, бузилаётган оилалар сонининг кўплиги, муқобил никоҳ ва оила турларининг ўзгарувчанлиги (оналар оилалари, бирга яшаш, эр-хотиннинг алоҳида яшашига асосланган оилалар, ўз жинсидагилар билан қурилган оилалар, асранди фарзандли оилалар ва ҳоказо), оилаларда болалар билан шавқатсиз муносабатда бўлиш ҳолларининг кўпайиши . Замонавий оилани ўрганувчи мутахассислар (файласуфлар, социологлар, психологлар, иқтисодчилар ва бошқа ихтисослар)нинг аксарият кўпчилиги &#34;ҳозир оила ҳақиқий таназзулни бошидан кечирмоқда&#34; деган хулосага келишяпти. Жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг умумий (ўртача) даражаси юксалган, кишиларнинг турмуш ва моддий фаровонлик даражаси ошган сари бу таназзул янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда. Ҳозирги оиланинг таназзули, кўпинча умуман ижтимоий ҳаётдаги катта ўзгаришлар тақозосидир. Социология ва психология оралиғида олиб борилаётган тадқиқотлар инсоннинг оила билан ва жамият билан ижтимоий алоқалари тизимидаги ўзаро муносабатлари тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан жамият ижтимоий-гуруҳий тузилишининг мураккаблашуви натижаси эканлигини ғоят ишончли равишда кўрсатиб турибди Анъанавий жамиятларда ва анъанавий оилаларда вужудга келаётган вазиятлардан фарқли ўлароқ, ҳозирги дунёда, инсон, одатда &#34;Мен ўзим кимман ва кимга йўлдошман?&#34;, &#34;Менинг учун нима аҳамиятлироқ ва нима аҳамиятсизроқ, нимага интилишим керак ва нимага аҳамият бермаслигим лозим?&#34; деган саволларга тайёр жавоб ола билмайди. Бу саволларга жавобни32 унинг ўзи топиши даркор. Замонавий инсоннинг ижтимоий тажрибаси, унинг дунё ҳақидаги билимлари тобора хилма-хил, зиддиятли, &#34;узуқ-юлуқ&#34; бўлиб борар экан, шахснинг ўз ўрнини эркин топиш майдони, бинобарин, унинг ҳаётий муаммолари майдони ҳам кенгая боради . Шундай қилиб, жамиятнинг ва унинг &#34;қуйи ячейка&#34;ларидан бўлган оиланинг ривожланиши ҳар хил оилавий муаммолар кўпайишига ва оқибат натижада замонавий оиланинг умумий таназзулига олиб келади. Бу тарзда таназзулга юз тутишнинг ижтимоий-психологик сабабларини таҳлил қилиб кўрайлик. Бунинг учун оиладаги қадриятлар мувофиқлиги, эр- хотинларнинг ролли установкалари, оиланинг сақланишини таъминловчи мотивлар, улар ўртасидаги фикрларнинг номутаносиблигига олиб келувчи омилларни, уларнинг ҳамкорлигини ифодаловчи ҳолатларга аниқлик киритиш лозим бўлади. Ушбу жиҳатларга аниқлик киритиш, оиладаги инқирозга олиб келувчи сабабларни ёритиш мақсадида А.Н.Волкованинг &#34;Оиладаги роллар ва никоҳга даъвогарликни аниқлаш&#34; методикасига мурожаат қилдик. Методика тасдиқларига жавоб беришга кўра: қуйидагича баҳоланади: &#34;тўлиқ қўшиламан&#34; -3 балл, &#34;умуман тўғри&#34;-2 балл, &#34;унчалик тўғри эмас&#34;-1 балл, &#34;нотўғри&#34;-0 балл. Методикани татбиқ қилиш эр-хотинларнинг оилавий ҳаётдаги бир қатор қадриятлар аҳамияти ҳақидаги тасаввурларини баҳолашга имкон берди. Методика таркибида жинсий, эр-хотинларнинг шахс сифатидаги мувофиқлиги, маиший-хўжалик, тарбиячилик, ижтимоий фаоллик, эмоционал-психотерапевтик, ташқи жозибадорликдан иборат қадриятларга оид шкалалар ўрин олган. Методикадан олинган натижалар уч босқичда қайта ишланади: 1.Эр-хотинларнинг ролларга мослиги, никоҳга даъвогарлик ва оилавий қадриятлар шкалалари бўйича индивидуал кўрчаткичлари таҳлил қилинади. Бунда эр-хотинларда оилавий қадриятлар иерархияси ҳақидаги тасаввурлари тавсифланади. Уларнинг оилавий муносабатлардаги ролли хатти- 33 ҳаракатлари, оиладаги функцияларини бажаришдаги фаолликлари изоҳланади. 2.Эр ва хотиннинг оилавий қадриятлар ҳақидаги ва ролли установкалар юзасидан тасаввурлари қиёсий таҳлил қилинади. 3.Бу босқичда оилавий шахслараро муносабат ва ўзаро таъсирланувда эр-хотинларнинг роллари мувофиқлиги даражаси 3-7 оилавий қадриятлар шкалалари ёрдамида аниқланади. Юқоридаги натижаларни қайта ишлаш босқичларига таянган, ҳолда тадқиқотимизда муайян аҳамиятга эга маълумотлар олишга эришилди. Оиланинг барқарорлиги, шахслараро муносабатнинг мақсадга мувофиқ кечиши унинг аъзолари, хусусан эр-хотинларнинг оилавий қадриятларни қандай даражада кундалик турмушда намоён қилишларига боғлиқ. Шу боис, тадқиқот натижаларига мурожаат қилайлик. Замонавий оилаларда э р- хотинларнинг оилавий қадриятлар тўғрисидаги тасаввурлари юзасидан олинган натижалар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Замонавий оилаларда э р-хотинларнинг оилавий қадриятлар тўғрисидаги тасаввурлари № Оилавий қадриятлар шкаласи Кўрсаткичлар балл ҳисобида t ва p қиймат Эр Хотин M  m2 M  m2 1. Жинсий муносабатлар 7,13  0,72 6,72  0,67 t=0,41 2. Эр-хотинларнинг шахс сифатида мувофиқлиги 6,26  0,61 8,63  0,85 t=2,37 P<0,05 3. Маиший-хўжалик 6,35  0,54 7,12  0,83 t=0,77 4. Ота-она тарбиячилик 7,14  0,82 7,85  0,96 t+=0,57 5. Ижтимоий фаоллик 6,43  0,56 7,08  0,58 t=0,73 6. Эмоционал-психотерапевтик 5,36  0,33 7,28  0,55 t=2,06 p<0,05 7. Ташқи жозибадорлик 8,20  0,68 8,61  0,81 t=1,0534  1.Жинсий муносабатлар. Методиканинг биринчи шкаласи жинсий муносабатларни аниқлашга йўналтирилган бўлиб, эр-хотинларнинг жинсий муносабатлардаги мувофиқлигини, оиланинг тинч-тотувлигида уларнинг аҳамиятини ёритиш имконини беради. Тадқиқот натижаларига мурожаат қиладиган бўлсак, ушбу шкала юзасидан эрлар 7,13+0,72, аёллар 6,72+0,67(р-фарқлар ишончлилиги кузатилмади) баллни намоён қилганликларини гувоҳи бўламиз. Натижалар эр-хотинларда ўртачадан юқори эканлигидан далолат бермоқда. Методиканинг шартига кўра, натижанинг бундай кўриниш олиши, оилада, эр-хотин муносабатларида жинсий масалаларни эътибордан четда қолдириш керак эмас, деган хулосани келтириб чиқаради. Нисбий маънода натижалар эр-хотинларнинг берган жавобларида жинсий мутаносиблик оилавий бахт, улар ўзаро эъзозланишининг муҳим шарти эканлигини тасдиқлайди. Эр-хотин муносабатларининг нозик қирраларини ошкор қилмаслик ўзаро ҳурмат ва оилани сақлашни бир йўли сифатида тушунилади. Айрим ҳолатларда жинсий уйғунликнинг етишмаслиги қадриятларни синдириб, оиланинг бузилишига олиб келмоқда. Жинсий номутаносиблик эр-хотинлар ўртасидаги физиологик жараённинг меъёрида бўлиши эмас, балки психологик ва ижтимоий психологик омилларнинг ҳам етишмаслиги оқибатидир. Руҳий таранглик эр- хотин ўртасидаги жинсий номутаносиблик, кўнгилни топа олмаслик, эмоционал қўзғалишнинг ҳосил бўлмаслиги, оилавий шарт-шароитларнинг етишмаслиги ва аёлнинг қўни-қўшни аёллар орасидаги мавқеининг шаклланганлиги билан ҳам боғлаш мумкин. Аёл ёки эрда руҳий таранглик, асабнинг бузилиши, кайфиятнинг йўқолиши, депрессия, астениклик, ғазабланиш ва норозилик ҳисларининг пайдо бўлиши кабиларни эр-хотинлар ўртасидаги жинсий номутаносиблик деб қараш ўринлидир. Номутаносиблик эса оила барқарорлигини таъминлай олмайди. Бундан кўринадики, замонавий ўзбек оилаларида барқарорликни таъминлашда жинсий муносабатларга: -асосий омиллардан бири сифатида қарашни: 35 -шахслик мазмунини инобатга олган ҳолда эр-хотинлар ўртасидаги жинсий номутаносибликни ижобий ҳал этиш позициясига эга бўлиш: -эр-хотин ўртасидаги жинсий номутаносиблик бўлиши мумкин ҳодиса ва ундан фожиа ясамаслик лозим деган ижтимоий фикрни (хусусан эр- хотинларнинг ўзида, қон-қариндошлар ҳамда қўшнилар орасида) шакллантириш лозим. 2.Эр-хотинларнинг шахс сифатида мувофиқлиги. &#34;Турмуш мушт&#34;, &#34;Оиладаги бир гап кўп, бир гап кам&#34; деган шаклдаги фикрларни кўплаб учратамиз. Оилавий муносабатларда эр-хотиннинг ёки келин-куёвларнинг тўйга қадар бир-бирларига мувофиқ келиши (&#34;юлдузи юлдузига&#34; мос келиши тарзда бадиий тус бериши), ўзаро севги-муҳаббат ва ёқтириш асосида турмуш қуриш анча ижобий ҳолат сифатида қаралади. Навбатдаги &#34;Эр-хотинларнинг шахс сифатида мувофиқликларини аниқловчи шкала никоҳдаги шерикларнинг маслаклари, қизиқишлари, манфаатлари, қадриятлар йўналиши, вақтни ўтказишлари билан боғлиқ бир қатор установкаларни мужассамлаштирган. Ҳамкорлик психологияси, ўзига шерик танлаш ва биргаликда фаолият кўрсатиш кундалик турмушда учрайдиган ҳодисалар. Улар шахсларнинг маълум вақт мобайнида амалга оширадиган фаолиятларидир. Аксинча оиладаги эр-хотинларнинг биргаликдаги, ҳамкорликдаги фаолиятини қисқа муддатли бирон-бир меъёр билан чегаралаб бўлмайди. Агар меҳнат жамоасида ходимлар ўртасидаги низо сабабли бири ўзининг ишчи ўрнини бошқа жамоага ўзгартириши ёки жамоанинг бошқа аъзолари билан яхши муносабат ўрнатиш орқали ўз хатти-ҳаракатларини компенсациялаши мумкин. Оилада эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, низолар оқибатида эса юқоридаги тарзда иш тутиб бўлмайди. Эр-хотиннинг шахс сифатида бир- бирларини қабул қилишлари халқ орасида қўлланиладиган &#34;эр-хотиннинг уриши дока рўмолни қуриши&#34; нақли ҳожат қолдирмайди. Шундай экан, натижаларга мурожаат этиб кўрайлик, эрлар 6,26+0,61 ва аёллар 8,63+0,85 балл (р<0,05 га тенг бўлди) билан қаноатланганлар. Олинган миқдорий кўрсаткичлар, эрларни турмуш ўртоғига мувофиқ келиши тўғрисида ўртача 36 кўрсаткичдан юқори эканлигидан далолат бермоқда. Бу эса эркаклар учун аёлларнинг манфаатлари, қизиқишлари, қадриятлар ориентациясига улар томонидан белгиланишга иштиёқ юқорилигини айтиш мумкин. Миллий маданий муҳитимизда ҳам хотин доимо эрни тушуниши, унинг фикрларига қаршилик билдирмаслиги, норозилик қилмаслиги ва сўзсиз бўйсуниши лозим деган позицияда туриш етакчилик қилади. Хотинларнинг натижалари эса эрлариникига нисбатан анчагина юқори. Бу эса аёлларнинг (қизларни) ўзларига турмуш ўртоқ танлашда оқилона ёндашишга мойил эканлигини англатади. Аёллар ўзбек этносидаги хотиннинг эрига тобе бўлиши, унинг манфаатларига мувофиқ хулқ-атвори ва қизиқишларини мослаштириш керак деган анъанавий тамойилга амал қилсалар-да, лекин бундай ҳолат кучли ҳиссий зўриқиш, фрустрацияга мойиллик, норозиликлар билдириб туриш, ажралиш хоҳишининг пайдо бўлишига олиб келади. Аёлларнинг натижалари эрларига нисбатан анча юқори эканлиги уларни умумий қизиқишга эга эканлиги, эҳтиёжлар, қадриятлар йўналиши, вақтни ўтказиш усулларига эга бўлиши лозим деб ҳисоблайдилар. Методиканинг ушбу шкаласидаги хусусиятларга аёллар анча ижобий қарар эканлар. Аммо аёллар турмуш ўртоқлари (эрлар) кўпинча юқоридаги хусусиятларнинг ҳаммасига ҳам аҳамият бермаслигини билдирадилар деган нуқтаи назарни илгари сурсак бўлади. Чунки замонавий оиладаги инқирозларни айнан эр-хотин ўртасидаги шахслилик идентификациясининг мужассамлашмаганлик оқибати деб қараш мумкин. Бу эса оилаларда қуйидаги ҳолатларни эътибордан четда қолаётганлигини ифодалайди: -эр билан хотинлар ўртасидаги шахслилик мувофиқлашуви доимо ҳам оила қуриш жараёнида инобатга олинмаяпти; -эрларда турмуш ўртоқлари билан умумий манфаат ва қизиқишлар ҳосил қилишга интилиш етарли эмас; -қизларнинг (аёлларнинг) эр билан идентификациялашувлари идеал режада бўлиб, реалликка ошмаслиги кўп кузатилади. 37 -эрларни хотинлари билан бўш вақтни бирга қизиқарли, мароқли ўтказиш тўғрисидаги фаолиятлари шаклланмаган. Айтиш жоизки, шахслилик идентификацияси оиладаги шахслараро муносабатларнинг меъёрида бўлишини таъминлашда бошқа омилларни ҳам инобатга олишга чорлайди. 3.Маиший-хўжалик юритиш. &#34;Бўш қоп тик турмайди&#34;, &#34;аввал иқтисод, кейин сиёсат&#34; шаклдаги нақлларни тез-тез такрорлаймиз. Оиланинг маиший- хўжалик фаолиятини кўнгилдагидек ўтиши эр-хотинларнинг муносабатларини, шунингдек, унинг барқарорлигини таъминловчи марказий омиллар сирасига киради. Аммо оиладаги маиший-хўжалик фаолиятини бошқаришда кимнинг етакчилик қилиши керак? деган савол кўндаланг туради. Методиканинг хусусиятига кўра, шкала бўйича юқори натижалар эр- хотинларнинг бир-бирига нисбатан маиший-хўжалик юритишга нисбатан талаб юқори эканлигини билдиради. Ушбу шкаладаги натижаларга кўра, эрлар 6,35  0,54, хотинлар 7,12  0,83 баллни (р-фарқлар ишончлилиги кузатилади) намоён қилдилар. Миллий анъаналаримиз ҳамда ислом дини тамойилларига кўра, никоҳ ўқитилаётган вақтда йигит кишига (куёв болага) ижтимоий буюртма сифатида хотинни ёлғиз қолдирмаслик, асосий хўжалик таъминотини таъминлаш талабларини қўядилар. Аммо замонавий оилаларда эр- хотинларнинг маиший-хўжалик юритишдаги ролларини ўзгараётганлиги ҳам муайян низоли вазиятларга олиб келмоқда. Маиший-хўжалик фаолиятининг меъёрда бўлмаслиги оилавий муносабатларга доимо зарар етказади. Шу ўринда эр-хотинлар маиший- хўжалик фаолиятига алоқадор юмушларни бажаришда ҳамжиҳатликни, ўзаро тушунишни ва воқелик билан имкониятнинг мослигини инобатга олишлари лозим. Эр-хотинларни маиший-хўжалик юритишга тайёрликлари анъанавий ҳодисадир. Чунки, ўйланаётган ҳар қандай йигит: -хўжаликдаги жиҳозларни тузата олиш; -дурадгорлик, электр, қурилиш юмушларини уддалаш; 38 -баъзи бир таомларни тайёрлай билиш; -уй ҳайвонларини парваришлаш; -ўсимликларга ишлов бериш ва бошқа юмушларни бажариш малакаларига эга бўлиши жоиз. Узатилаётган қиз эса: -уйни саранжом-саришталаш; -пишириқлар ва мазали таомлар тайёрлай олиш; -ошхона идишларини тоза-озода сақлаш; -меҳмон кутишни уддалаш ва шу сингари ишларни моҳирона бажариш талаб этилади. Натижаларимиз эр-хотинларнинг жавобларига кўра, маиший-хўжалик юритиш фаолиятида ҳали нисбатан номутаносиблик ҳукмронлик қилаётганлигини кўрсатади. Натижада эр билан хотинларнинг хўжалик фаолиятидаги роллари ўзгаришига олиб келади, 4. Ота-она тарбиячилик функцияси. Бу шкала эр-хотинларнинг ота- оналик мажбуриятларига муносабати, фарзандлар шаклланишдаги шахсий позициялари, ота-оналик функцияларига тааллуқ тасаввурларини ифодалайди. Эр-хотинларнинг ота-оналик ҳамда тарбиячилик функциялари тўғрисидаги тасаввурлари, уларнинг шахслилик позициялари, ижтимоий талабларга масъулият, жамият ва оила муносабатларидаги ўринларини белгилайди. Бу шкала бўйича эр-хотинлар нисбатан юқори кўрсаткичларни, яъни 7,14  0,82 балл. (эрлар) ва 7,85  0,96 балл (хотинлар) (1 иловага қаралсин) билан қаноатланганликлари гувоҳлик бермоқда. Ота-оналик ва тарбиячилик функциясига уларнинг ижобий тасаввурга эгалиги ўзбек халқи- нинг азалдан &#34;болажон&#34;лиги натижасидир. Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар эр-хотинларнинг бу борадаги функцияларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Эр-хотинларнинг фарзандларига нисбатан ота-оналик меҳри табиий асослансада, аммо тарбиявий фаолиятида анчагина таназзул кўзга ташланмоқда. Ота-оналар кўпроқ фарзандларнинг моддий таъминоти билан машғул бўлишлари, оилавий тарбия жараёнида бўшлиқни ҳосил қилади. Бу 39 эса замонавий оиладаги ижтимоий-психологик муҳитда инқирозни юзага келтиради. Шунингдек, эр томонидан оиланинг маиший-хўжалик соҳасига асосий эътибор қаратаётганлиги, унда ота тарбиясининг ўрни бўшаб қолаётгани, онанинг уй юмушлари билан мутассил машғуллиги ўғил-қизлар доимий назоратидан четга қолишга олиб келмоқда. Натижалар эр-хотинларнинг ота-оналик, тарбиячилик установкалари бўйича тасаввурлари ижобий бўлса-да, лекин реал муҳитда бу мажбуриятлар &#34;бегоналашаётганга ўхшаб қолмоқда&#34;. 5.Ижтимоий фаоллик. Мазкур шкала эр-хотинларнинг ташқи ижтимоий фаоллигини, яъни касбий ва жамият ҳаётидаги оилавий муносабатлар барқарорлигини белгиловчи установкаларни акс эттиради. Эркак киши оилани моддий таъминлаш учун қандайдир ишнинг бошини тутган бўлиши керак. Эр-хотиннинг оиладан ташқари қизиқишлари шахслараро таъсирлашув жараёнининг асосий қадрияти ҳисобланади. Натижаларда эса қуйидагича манзара кузатилади, яъни эрлар 6,43  0,56 балл, аёллар 7,08  0,58 балл тўплади. Бу эса аёлларда турмуш ўртоқларининг касб-кори, мавқеи, уларнинг қизиқишлари муайян аҳамият касб этишини кўрсатмоқда. Эркакларга аёлларини қандай фаолият мазмунига эга бўлиши (сўзсиз ўзгаришларга олиб келади) унчалик аҳамият касб этмас экан. Инсониятнинг тарихий-маданий тажрибасида ҳам эр оилани моддий жиҳатдан таъминлашнинг асосий кучи ҳисобланади. Янги оила қурилаётган вақтда, никоҳда куёв йигитдан ислом дини қоидаларига кўра бир қатор шарт- талаблар қўйилишини аниқ биламиз. Аммо, ижтимоий-иқтисодий, маданий муҳитнинг ўзгариши эр билан хотиннинг оиладаги моддий таъминотдаги функциясини ўзгариб боришига олиб келаётганлиги унинг тузилишида баъзан бузилишларни келтириб чиқармоқда. 6.Эмоционал-психотерапевтик. Бу шкала эр-хотинларнинг оиладаги эмоционал-психотерапевтик функциялари аҳамиятини белгиловчи ҳисобланади. Шкала-мазмунига кўра, икки хил жиҳатли маънога эга. 40 Биринчидан, эр-хотинларнинг оиладаги эмоционал лидерликни, психологик муҳитни, ахлоқий ва ҳиссий қўллаб-қувватлаш ҳамда &#34;психотерапевтик муҳитни&#34; шакллантириш масаласини акс эттирса, иккинчидан, эр- хотинларнинг оила &#34;психотерапевти&#34; ролини бажаришга интилишини белгилайди. Натижаларнинг умумий мазмуни эр-хотинларнинг ўзаро ахлоқий ва ҳиссий жиҳатдан оила аъзоларини қўллаб-қувватлаши, уни ардоқлаши, унда психологик хотиржамлик ва барқарорликни мувофиқлаштиришни тақозо этади. Бизнинг тадқиқотимизда &#34;эмоционал-психотерапевтик&#34; шкаласи бўйича текширилувчилар қуйидаги кўринишдаги маълумотларни намоён қилдилар. Эркаклар 5,36  0,23 балл, аёллар 6,10  0,55 балл (р<0,05 га тенг бўлди). Натижаларимиз бир томондан ажойиб маълумотлар беришга, иккинчидан, анча таажжубли ҳолатга олиб келмоқда. Чунки эркакларда натижанинг ўртача миқдорини намоён қилганлиги, оиладаги лидерлик функциясини аёлларга бериб қўймаётганмиканлар деган мулоҳазага имкон яратмоқда. &#34;Ижтимоий-фаоллик&#34; шкаласидаги натижалар ҳам буни тасдиқламоқда. Бугунги оилалардаги инқирозли ҳолатларда эркакларнинг ундаги етакчилик функцияси ўзгарганлиги анча сезилиб қолмоқда. Баъзан халқ орасида &#34;эркак кўча одами&#34; деган одатий жумлаларни эшитамиз. Аммо оиланинг мустаҳкамлиги, ижобий-психологик муҳит, эр-хотиннинг ҳамда ундаги маънавий-ҳиссий қуллаб-қувватлашда эркакнинг ролини ошириш бугунги куннинг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Натижалар бўйича корреляцион таҳлил ҳам буни яна бир бора ҳақчил хулоса эканлигини кўрсатмоқда. Аёлларнинг натижалари ўртачадан анча юқори 6,10  балл. Бу аёлнинг оиладаги лидерликни, ҳиссий-психологик муҳитни стабиллаштирувчи унда психотерапевтик роль бажараётганлигидан далолат бермоқда. Оила аъзоларининг маънавий ва ҳиссий қўллаб-қувватлашда аёлнинг ўрни юқори эканлигини тасдиқласакда, аммо жиддий ҳаётий масалаларда ва низоли вазиятларда аёлнинг ҳиссий хулосаларга келишини эътибордан четда қолдирмаслик маъқул. Мабодо, ота ва онанинг фарзандларига нисбатан меҳр- 41 муҳаббатлари ҳам оиладаги ижтимоий-психологик муҳитнинг белгиловчи омилларидан бири деб қарайдиган бўлсак, классик психология вакили Э.Фроммнинг қуйидаги фикрига эътибор қаратиш жоиз: &#34;Отанинг фарзандларига муҳаббати мажбурият доирасидан, онанинг болаларига севгиси эса табиийдир 7.Ташқи жозибадорлик. Мазкур шкала эр-хотинларнинг ташқи қиёфалари ва уларнинг кийинишларини замон талаблари даражасига мослиги аҳамиятини белгиловчи установка ҳисобланади. Шкаладан кўриниб тургандек эр-хотинларнинг энг ёқимтой жуфтлик бўлиши ташқи жозибадорликка эгалик, бежирим ва замонавий кийинишга интилиши масаласи оилавий муносабатларнинг муҳим шартидир. Оилавий муносабатларда эр-хотиннинг бир-бирларига нисбатан ёқтириш ва ёқтирмасликларида дидга мос кийиниш, гўзал қиёфага ва ҳуснга эгалик, ўзаро таъбларини ҳисобга олган ҳолда кийим танлашлари, кийимларнинг орасталигини эътиборга олишлари ҳам муҳимдир. Эркак ҳам, аёл ҳам табиатан ташқи жозибадорлик, гўзалликка даъвогар. Аммо бу даъвогарликни ким қанчалик даражада амалга ошириши шахс камолотига боғлиқ. &#34;Ташқи&#34; жозибадорлик шкаласига кўра эрлар ҳам, аёллар ҳам шахсий ёқимтойлик, замонавий ва ораста кийинишга интилишларидан далолат бермоқда. Деярли, ҳар икки жинс вакиллари шкала бўйича анча юқори натижани намоён қилишган, чунончи, эрлар 8,20  0,68 балл, аёллар эса 8,61  0,81 балл тўплашган. Натижаларнинг бундай юқори даражада бўлиши текширилувчиларнинг тасаввур тимсоллари маҳсули ҳамдир. Тасаввур ва хоҳиш истакларни руёбга чиқариш эса ижтимоий-иқтисодий шарт-шароит, маданий муҳит, шахснинг дунёқараши ва ҳис-туйғуларига боғлиқдир. Аммо қандай бўлишидан қатъи назар эр-хотинлар &#34;ташқи жозибадорликка&#34; даъвогар эканлар. Биз методика натижаларини икки босқич бўйича таҳлил қилишни мўлжаллаган эдик. Шу сабабли, иккинчи босқичдаги кўрсаткичлар қўйидаги 2-жадвалда келтириб ўтилган. 42  2-жадвал Жин - Сий интим Шахсий иден - тифика - ция Хўжа- лик маи - ший Ота- o на тарбия - чи Ижти- моий фаол- лик Эмоци- онал психоте рапев- тик Ташқи жозиба- дорлик Оқш.э 4 8 7 5 5 5,5 6 Оқш.а 3 6 6,5 8 8 6 7 Оқм 1 2 1,5 0,5 3 0,5 1 Эр-хотинларнинг оилавий қадриятлар шкалалари бўйича кўрсаткичлар қўйидаги ҳулосани келтириб чиқарди: Тадқиқотимиз натижаларига кўра, эр-хотинлар жуфтлигининг оилавий қадриятлар бўйича мувофиқлиги маълум даражада экан. Эр-хотинларнинг оилавий турмуш фаолиятининг муҳим соҳалари бўйича фарқлари белгиланган меъёрдан ошиб кетган (белгиланган меъёр-3 баллдан ошмаслиги керак). Эр-хотинлар оилавий муносабатларида ота-онанинг тарбиячи сифатида, эҳтиёжлар, тасаввурлар, уларнинг турмуш мақсадлари муҳим ўрин тутар экан. Яна шуни айтиш жоизки, оилавий муносабатлардаги беқарорлик ота- оналик мажбуриятларига етарлича тайёр эмаслик, эътиборсизлик, ғамхўрлик ва илиқ ўзаро муносабатга, жозибадорлик ва замонавий ташқи қиёфанинг йўқлиги ҳамда маиший муаммоларни ҳал этишга имкони камлигидан далолат бермоқда. 2.2. Замонавий оилада эр- хотин муносабатларини 43  мувофиқлаштиришнинг таъминлашнинг ижтимоий- психологик механизмлари Шахслараро муносабатлар ижтимоий-психологик ва психологик муҳитни оптимал таъминлашга хизмат қилувчи асосий механизм ҳисобланади. Бугунги кунда оилаларда кутилаётган психологик инқирозлар шахс камолоти, шахслараро муносабатлар улардаги ижтимоий муҳит, қадриятлар бузилиши билан боғлиқдир. Оиладаги шахслараро муносабатларда эр-хотин, ота-она билан фарзандлар, келин билан қайнона-қайнота, келин билан қайн ака, қайн ука, қайн опа, қайн сингил ва бошқа яқин қариндошлар ўртасидаги муносабат жараёнларини кузатиш мумкин. Биз юқоридаги саволларга жавоб излаш маъносида Лирининг низоли вазиятларга муносабат тестидан фойдаланишни лозим топдик. Методика ёрдамида оиладаги эр-хотинлар ва қайнота-қайноналарни тадқиқ қилишни маъқул деб ҳисобладик. Чунки, даврлар ўртасидаги номутаносиблик, дунёқарашлардаги номувофиқлик ва авлодлар орасидаги мунозаралар таҳлили муаммога муайян даражада аниқлик киритади, деб ўйлаймиз. Оиладаги шахслараро муносабатларда тенгликни таъминлаш учун ҳам низоли вазиятлар таҳлилини ёритиб ўтиш жоиз. Шахслараро муносабатларнинг турмуш шароитида маромга эгалиги ҳам аҳамиятга молик ҳисобланса-да, аммо оила аъзоларининг &#34;Мен&#34; билан &#34;биз&#34; ўртасида уйғунлик ва изчиллик шаклланмаслиги, шахсларнинг идентификациялашуви ва ижтимоийлашувининг меъёрида бўлмаслиги анча аянчли ҳолат саналади. Бундай ҳолатга аниқлик киритиш учун Лири методикасини татбиқ этишдан олинган натижаларга психологик шарҳ беришни лозим топдик. Биз натижаларни таҳлиллашга оила аъзоларидан, яъни эр-хотин ва куёвнинг ота-онаси (қайнота-қайноналар) томонидан берилган жавобларга таянишга ҳаракат қилдик. Чунки оилавий муносабатларда эр-хотин, қайнота- қайнона марказий тимсол ҳисобланади. Шунингдек, методика натижаларини 44 синалувчиларнинг &#34;Реал Мени&#34;, &#34;идеалдаги эр&#34; ва &#34;идеалдаги хотин&#34; тимсоллари бўйича баҳолаш мўлжалланди. 1-тенденция. Лидерликка мойиллик, ҳукмронлик, зулмкорлик. Ушбу тенденция бўйича натижалар эр-хотинларнинг &#34;Реал Мен&#34; доирасида 9,16  0,70 балл ва 8,45  0,52 балл билан қаноатланди. Айтиш жоизки, лидерликка мойиллик эрларда юқори бўлса-да, аммо аёлларда ҳам бу сифат қисман тенгдир. Оиланинг ҳар иккала аъзоси ҳам оилани бошқаришнинг адаптация босқичига эга, ҳаётий тажриба тўпланиб бораётганлиги ва унинг икир-чикирларида ўз шерикларидаги қайсидир етишмовчиликларни англай олганликларидан далолат беради. Бу ўринда лидерликнинг ўзи етарли эмаслиги, оилани бошқаришда тактик шарт-шароитларга сезгирлик, эр- хотинлар бир-бирини ижтимоий тан олиши, бир-бирларига ижобий ўзаро муносабатни намоён қилишларини тақозо этмоқда. Натижаларимиздан кўринаяпдики, эрларнинг &#34;Менинг идеалимдаги эр&#34; ((11,6  0,76)), &#34;Менинг идеалимдаги аёл&#34; (10,28  0,63) кўрсаткичлари бўйича ёки хотинларнинг &#34;Менинг идеалимдаги аёл&#34; (10,76  0,56) ва &#34;Менинг идеалимдаги эр&#34; (10,3  0,44) кўрсаткичлари бўйича тасаввур образлари &#34;реал мен&#34; позициясига қараганда, анча юқори миқдорга эгадир. 2. Ўзини яхши кўриш - ўзига ишонч. Бу тенденция - ўзига ишонч, мустақиллик, ишчанлик, юқори кўрсаткичи эса эгоистликни ифодалайди. Ушбу тенденция бўйича синалувчилар иккинчи даражали натижаларни намоён қилдилар, яъни улар: эрлар &#34;Реал мен&#34; бўйича (8,46  0,38), хотинлар (8,05  0,32 балл) кўрсаткич билан чекландилар. Бу воқелик уларда оилавий муносабатларда ишонч ҳисси шаклланганлигини, бу эса ўзига ишонч туйғуси, ишчанлик сифатлари мавжудлигини кўрсатади, аммо мазкур сифатлар ҳар доим ҳам ижтимоий муносабат ва кундалик турмушда намоён бўла олмаслигини тахмин қиламиз. Эр-хотинларнинг &#34;идеал эр&#34; ва &#34;идеал хотин&#34; тўғрисидаги тасаввурлари ҳам иккинчи даражали натижага мос келди (эрларда &#34;идеал эр&#34; бўйича 10,3  0,42 балл, &#34;идеал хотин&#34; 0,69  0,37 балл, хотинларда эса &#34;менинг идеалимдаги эр&#34; бўйича 10,06  0,56 балл &#34;мени идеалимдаги аёл&#34; бўйича (0,2  0,43 балл). Бу эса эр ва хотиннинг &#34;ўзига 45 ишонч - ўзини яхши кўриш&#34; тенденцияси натижалари реаллик билан идеалликни тақозо этганлигини эътироф этади. 3.Талабчанлик-муросасизлик-шафқатсизлик. Бу тенденция таъсирчан- лик, танқидийлик, шерикнинг хатоларига бардошсизлик. Ушбу тенденция- нинг меъёрдан юқори натижалари истеҳзолик ва заҳархандаликни намоён қилади. &#34;Талабчанлик муросасизлик-шафқатсизлик&#34; тенденцияси бўйича кўрсаткичлар эр-хотинларнинг оилавий муносабатда, муросасизлик ва шафқатсизликка ўрин йўқлигини қайд қилади. Чунки улар муросасизлик, низо, ўзаро тушунмовчилик ҳеч қачон ижобий оқибатларга олиб келмаслигини ҳаётий тажрибалардан билишади. Натижаларимиз ҳам тенденция бўйича учинчи даражали кўрсаткичлар мақсадга мувофиқ эмаслигини тасдиқлади. Эркаклар &#34;Реал мен&#34; бўйича 10,6  0,69 балл, аёллар 7,25  0,48 баллни намоён қилдилар (t=3,80 p<0,001 га тенг бўлди). Бу эса, аёлларнинг оилада эркакнинг талабчанлиги ва шунга мувофиқ аёлни, унинг талабларига нисбатан сабр-тоқатли бўлишини талаб этар экан. Талабчанликнинг ҳам меъёрдалиги учун эр ҳам оиланинг моддий жиҳатдан таъминлаши, тарбия жараёнида хотини билан ҳамфикр бўлиши ёки фаолиятда акс таъсир ҳосил қилиши кутилади. Тадқиқот натижаларининг акси бўлса, яъни аёлда талабчанлик ёки муросасизлик юқори кўрсаткичлиги, унинг оқибатини изоҳлаш ҳам анча мураккаб психологик тавсифга сабабдир. Шунингдек, эркакларнинг &#34;Менинг идеалимдаги эр&#34; (11,7  0,61 балл) (t=1,55 Р-кузатилмади) ва &#34;идеалимдаги хотин&#34; (6,5  0,48 балл), аёллар эса &#34;Менинг тасаввуримдаги &#34;идеал эр&#34; бўйича 9,45+0,83 балл, &#34;менинг идеалимдаги хотин&#34; бўйича 6,35  0,56 балл (t=3,1, Р<0,001 га тенг) билан қаноатланганликларини гувоҳи бўлинди. Уларнинг берган жавобларидан кўринмоқда, эркакларда оиланинг ягона &#34;ҳукмдори&#34; хоҳиши устуворлиги билан бирга хотинлари учун оилавий масалаларда ортиқча талабчанлик шарт эмаслиги, барча шарт-шароитларга мослашувчан рафиқа бўлишини исташар экан. Эркакларнинг оилавий муносабатлардаги бундай позицияларини қўллаб-қувватлаб бўлмайди. 46 Аёллар ҳам эркакларни талабчан бўлиш ва хотинларни эса нисбатан бўлса-да турмуш ўртоқларини тингловчан, бўйсунувчан шериги бўлиб қолиш тарафдоридирлар, аёлларнинг бундай натижаларини ўзбек халқининг этногенезидан излашга тўғри келади. Чунки қизни турмушга узатаётганда кексалар хотиннинг эрига нисбатан садоқати ва унга тобе бўлиши оилани мустаҳкамлашнинг шартларидан бири сифатидаги установкаларининг натижасидир. 4.Ишончсизлик-қайсарлик-салбийлик тенденцияси. Мазкур тенденция ишончсизлик, шубҳаланиш, рашк, жиззакилик, гина сақловчанликни аниқлашга ёрдам беради. Оиладаги шахслараро муносабатларда ишончсизлик, шубҳаланиш, рашк ва жиззакилик бузувчи омиллар сифатида иштирок этиши табиийдир. Мазкур муносабатларда тенгликни таъминлашда таъкидлаб ўтилган хусусиятлардан холи бўлган оиладаги ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш маъқулдир. Натижаларга мурожаат қиладиган бўлсак, эрлар ҳам аёллар ҳам иккинчи даражали натижаларга эга (&#34;реал мен&#34; бўйича 6,33  0,29 балл ва 7,30  0,42 баллга тенг). (t=1,90, p>0,05 га тенг)дир. Бу эр- хотинларда рашк қилиш, шубҳаланиш ва қайсарликка мойиллик ҳукм суришини тасдиқлайди. (Албатта, оилаларнинг ҳаёт тажрибасига кўра, ўзгариб боради, иловалардаги жадваллар бундан далолат беради). Оилалар севги - муҳаббат ёки никоҳолди танишув асосида қурилишига қараб ҳам рашк, шубҳаланиш, гумонсираш ҳислари намоён бўлади. Рашк бир томондан меҳр-муҳаббат ва ор-номус белгиси сифатида оилани ҳимоялашнинг механизми сифатида қаралса, иккинчи томондан, оила бузилишининг асосий воситаларидан бири саналади. ўзбек миллий психологияси ва ислом дини ёки ҳадисларда рашк тўғрисида бир қатор мулоҳазалар баён қилинган Оилавий муносабатларда ишончсизлик-қайсарлик ва негативизмга имконият туғдирадиган ҳоллардан эр ҳам, хотин ҳам, атрофдагилар ҳам эҳтиёт бўлиши лозим. Шу боис, синалувчиларимизнинг &#34;идеалларидаги эр ва хотин&#34; тимсолига берган баҳоларида (эркакларда: &#34;менинг идеалимдаги эр&#34; 47 бўйича 8,15  0,77 балл, &#34;менинг идеалимдаги аёл&#34; бўйича 5,12  0,22 балл; (t=3,78, Р<0,001 га тенг) аёлларда: &#34;менинг идеалимдаги эр&#34; бўйича 8,45  0,66 балл, &#34;менинг идеалимдаги аёл&#34;6,56  0,37 балл) (t=2,52 Р<0,001 га тенг). Ишончсизлик-қайсарлик-негативизмда оилавий муносабатларда бузилишга замин яратади. Эр-хотинлар ва атрофдагиларнинг оила барқарорлиги учун ўз хатти- ҳаракат ва хулқ-атворларини назоратлашда, фаолиятда субъектив, яъни интериаллашган механизм юзага келгани маъқул. 5.Ён беришлик-беозор-пассив бўйсунувчанлик. Тенденция ўзига танқидийлик, вазминлик, мулойимлик, тобелик, уятчанликни баҳолаш имкониятини беради. Натижалар методиканинг хусусиятига кўра, биринчи ва иккинчи даражали кўрсаткичлар доирасидан ўрин олган: эркакларда &#34;Реал мен&#34; 4,45  0,27 балл, &#34;идеалдаги эр&#34; 7,48  0,56 балл, идеалдаги аёл 8,36  0,71 балл (t=1,41; Р-кузатилмади) аёлларда: &#34;Реал мен&#34; 6,46  0,45 балл, &#34;идеалдаги эр&#34; 7,35  0,62 балл, &#34;идеалимдаги хотин&#34; эса 7,52  0,7 баллни намоён қилди (t=0,17 га тенгликда Р-ишончлилик кузатилди). Тадқиқотимиздан кўринаяптики, эркаклар реал ҳаётда доимо ҳам оилавий муносабатлардан ён беравермасликлари, қайсидир маънода &#34;эрлик ғурурига&#34; берилишлари, муносабатда доминантлик, эркинликни хоҳлашни, аммо &#34;идеалларида&#34; эса эркак учун оилавий муносабатларда беозорлик, вазминлик, ўз хатти-ҳаракатларига танқидий қараш лозимлигини, аммо тобелик, тортинчоқлик ва уялишга ҳожат йўқ деган хулоса чиқаришга имкон беради. 6.Ишонувчанлик-итоаткорлик-тобелик. Ҳурматлаш, ташаккур билдириш, шеригига қувонч бахшида этишга интилиш тенденциянинг тавсифловчи асосий сифатлар ҳисобланади. Мазкур тенденция оилавий муносабатдаги тенгликни таъминлашни марказий тенденцияларидан бири сифатида қараш мумкин. Ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш, қувонч улашишга интилиш оиладаги ижобий психологик муҳитни яратади. Синалувчиларни берган жавобларига кўра: эркак ва аёлларнинг &#34;Реал мен&#34; бўйича кўрсаткичлари иккинчи даражали 48 поғонадан ўрин олган, яъни 8,28  0,76 балл (эрларда), 8,15  0,58 баллни (аёлларда) намоён қилди. Эркак ва аёллар бир-бириларида турмушда юқори ишонувчанликни намоён қилишга мойиллигини кўрсатмоқда. Эр турмуш ўртоғининг ишончини қозониши, унга ҳурмат ва қувонч бахшида қилиши, эъзозлаши аҳамиятлидир. Синалувчилар &#34;идеал&#34; лари бўйича иккинчи даражанинг юқори чегарасидаги натижаларни намойиш қилдилар. Уларнинг тасаввурларида эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига ишонувчанлигидан ташқари итоаткорликка ҳам мойил бўлишларини исташар экан. ўзбек миллий психологияси эр билан хотин муносабатларида эрнинг етакчи бўлиши авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъана ҳисобланади. 7.Кўнгилчанлик - мустақил эмас, ён берувчан. Ушбу тенденция ўзаро ёрдам, мулоқотмандлик, эътиборлилик, хайрихоҳликни ўлчаш имкониятига эга. Тенденция натижаларига кўра, эрлар 3,61  0,21 балл (&#34;Реал мен&#34; бўйича (&#34;идеал&#34;ликда эса 4,21  0,28 балл ва 6,15  0,34 баллар)ни (t=4,41, р<0,001 га тенг) намоён қилди); аёллар эса 5,84  0,27 балл, (реал мен бўйича),(&#34;идеал&#34; ларида 5,16  0,30 балл; 6,28+0,36 балл (t=2,43; р<0,05 га тенг). Натижалардан кўринадики, оилавий муносабатда ўзаро ёрдам, мулоқотмандликнинг зарурлигини (эркак ва аёллар натижаларига кўра) тасдиқласа-да, аммо доимо хайрихоҳлик, қатъий фикрнинг йўқлиги, ён берувчанлик мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага олиб келмоқда. 8.Раҳмдиллик-беғаразлик-фидокорлик. Бу тенденция эр-хотинларни шахслараро муносабатидаги мулойимлик, атрофдагиларга нисбатан ғамхўрликка интилишини, камчиликларни тузатишга мойиллик, камчилик ва хатоларга нисбатан кечиримлилигини англатади. Мазкур тенденция натижаларига кўра, эр-хотинлар &#34;раҳмдиллик, беғаразлик, фидокорлик&#34; ни қуйидагича баҳоладилар: эркаклар &#34;реал мен&#34; бўйича 4,32  0,25 балл, &#34;идеаллари&#34; бўйича 6,38  0,31 балл ва 5,47  0,21 балл. (t=2,45, фарқлар ишончлилиги. Р<0,05 га тенг бўлди); аёллар эса 4,32  0,19 баллни (реал мен) ва &#34;идеаллари&#34; бўйича 6,45  0,35 балл ва 7,26  0,40 баллни (t=1,52 га фарқлар ишончлилиги кузатилмади) намоён 49 қилдилар. Эрлар оилавий муносабатларда (хусусан, атрофдагилар), билан хушмуомила, уларга монанд иш тутишни эътироф этсаларда, доимо ҳам камчиликларга нисбатан кечиримли ва кўз юмиб кетиш ҳам жоиз эмаслигини ифодаламоқдалар. Хотинлар эса атрофдагиларга муносабатда мулойим, ёқимтойлик, зарур бўлса камчиликларни кечириш ҳам муҳим хислат деган хулосани илгари суришга даъват этмоқда. Оилавий муносабатларда тенгликни таъминлашда эр-хотинларда хушмуомалалик, раҳмдиллик, фидокорлик жоизлигини эътироф этиш керакдир. II боб бўйича хулосалар 1.Оилавий шахслараро муносабатлар мураккаб тизимга эга бўлиб, унинг асосий бўғини эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Эр- хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ҳаёти ва фаолиятида намоён бўлади. 2.Эр-хотинларнинг жинсий муносбатларига оид қадриятлар этнопсихологик ва миллий маданий муҳит таъсири остида намоён бўлиб, синалувчилар ушбу қадрият зарурлигини таъкидласаларда, лекин ҳали ҳам этник стереотиплашган хусусиятга эга. 3.Оиладаги эр-хотинларнинг ўзаро муносабатларидаги қадриятлари бир-бири билан узвий хусусиятга эга бўлиб, уларнинг шаклланмаганлиги муносабатларнинг беқарорлашувига олиб келади. 4.Эр-хотинларнинг оилавий муносабатлари бузилишида унинг маиший-хўжалик қадриятлари аҳамиятига (ўрнига) хотинлар кўпроқ кўрматкич беришган. Бу омил эркаклар маиший-хўжалик фаолиятнинг моддий таъминотчиси ролига эрлар нуқтаи назари бўйича эса аёллар оиланинг гигиеник назоратчиси ролига юқори талаблар қўядилар. 5.Эр-хотиннинг ижтимоий фаоллиги уларнинг шахс сифатида шаклланганлигини, қизиқишлари ва касбий фаолиятнинг аҳамиятини белгилайди. Бу қадриятлар оиланинг маиший-хўжалик ва ота-она тарбиячилик қадриятлар даражаси шаклланганлигини белгилайди. 50 6. &#34;Мен&#34; нинг шаклланганлик даражаси шахслараро муносбатларда етакчи рол ўйнаши оиладаги ўзаро муносбатларда ҳам кузатилди. Эр- хотинларнинг &#34;Реал Мени&#34; билан &#34;идеал Мен&#34;и ҳамда &#34;хоҳишларига кўра эр ёки хотиннинг&#34; тимсолини баҳолаш тизими дифференциаллашган хусусиятга эга. Эрларда кўпроқ лидерлик, ўзига ишонч, мустақиллик, тиришқоқлик ва фаоллик юқори хусусиятлар тарзида мужассамлашганда, аёллар сабр- тоқатли, эътиборли бўйсунувчан эканликларида муносабатлар маромида бўлиши кутилади. Аёллар эрларини фаол, ўзига ишонган, талабчан, жиззаки бўлмаган, тингловчан, фидойи шахслиги бўлишини муносабатлар учун анча қўл келишини таъкидлашади. 51 III БОБ. ЗАМОНАВИЙ ОИЛАДА ЭР- ХОТИН МУНОСАБАТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 3.1. Замонавий оилаларда эр- хотин муносабатларини гуманизациялаш имкониятлари. Яқин йилларгача жаҳон психология фанида ягона инсонпарварлик анъанаси ривожланишининг икки йўналиши: диалектикматериализм фалсафасига асосланган психология ва инсонпарвар (ҳуманитар)лик психологияси ўзаро фарқланар эди. Бироқ, улар ўртасида азалдан принципиал фарқ мавжуд бўлиб, уни англаб етиш ва бартараф қилиш учун фақат кейинги даврдагина (ХХ асрнинг 90-йилларида) қулай мафкуравий ва илмий шарт-шароитлар яратила бошланди. Биринчи йўналишга асосланган психологияда ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс идеали ҳар доим пировард мақсад, идеал чегара ёки шахснинг камол топиши жараёни самараси ва ўзига хос андозаси (эталон) сифатида қараб келинди. Мазкур жараён шу андозага мувофиқ йўлга қўйилиши ва унинг барча оралиқ натижалари ҳам шунга биноан бахоланиши лозим эди. Бошқача айтганда, айнан илмий-назарий фикр-мулоҳазаларда ҳам, амалий психологик-педагогик ўкув-тарбия фаолиятида ҳам &#34;идеалдан-ҳаётга&#34; деб аташ мумкин бўлган стратегия амалга оширилиб келинди. Бунда идеалнинг ўзи ҳаддан ташқари мавҳум ва жўн бўлиб, шахс ривожланишининг ҳозирги ҳаёт &#34;уфқидан нарида&#34; турган қандайдир энг юксак мезон тарзида тушунилди. Идеалнинг реал ҳаётдан ҳаддан ташқари ажралиб кетиши унинг ҳаёт билан аста-секин алоқаси йўқолишига олиб келди. Идеал ўз реаллигини, муайянлигини ва бинобарин, шахс ривожланишининг реал жараёнларига нисбатан йўналганлик ва ташкилий вазифаларини йўқота борди. Оқибат натижада, бу стратегия, бир томондан психология ва педагогика соҳасида ўта сохта назарий фикр-мулоҳазаларни, иккинчи томондан эса психологик-педагогик амалиётнинг турли тавсиялари (таъсир кўрсатиш ва баҳолаш тартиблари)ни ҳаддан зиёд догматиклиги ва бефойда келтириб чиқаради. 52 Инсонпарвар психологияда эса Америка инсонпарвар психологияси етакчилик қилади. Мазкур психология вужудга келган даврданоқ бир қатор тарихий, сиёсий ва умуммаданий вазиятлар тақозоси туфайли идеалнинг ҳаётдан ажралишига асосланган қалбаки тадқиқотчилик стратегиясини четлаб ўтишга муваффақ бўлинди. Америкалик психологлар тўлақонли фаолият кўрсатувчи инсон идеалини ёки аниқроғи, бу идеалнинг эмпирик моҳиятини ҳаётнинг ўзидан излашга (топишга) ҳаракат қилдилар. А. Маслоу, К. Рожерс ва бошқа психологлар томонидан реал кишилар, жумладан: олимлар, психотерапевтлар, ўқитувчилар, маъмурлар, сиёсий арбоблар ўрганилган ва улар ҳаётда ўзларини ўзлари ва касбий фаолиятларини фаоллаштиришга нисбатан мойилликлари намоён бўлишининг тадқиқ қилиниши шахс сифатида ривожланиш ва фаолият кўрсатишнинг идеал шакллари реал ҳодисалар сифатида ўрганилиши мумкинлигини кўрсатди Шу маънода Американинг инсонпарварлик психологиясида у вужудга келган пайтданоқ &#34;ҳаётдан идеалга&#34; деб номлаш мумкин бўлган бошқача стратегия амалга оширилди: яққол одамларни ёки инсонпарварлик идеалининг аниқ-равшан ифодаланиши саналмиш шахс сифатида ўзини намоён қилишнинг айрим ҳолларини топиш, ҳаётнинг ўзида шундай шахслар шаклланишига ёрдам берувчи муайян шарт-шароитларни ва уларга хос хусусиятлар (ҳис-туйғулар, ҳатти-ҳаракатлар, мулоқот ўрнатиш йўсинлари ва рефлексиялар)нинг намоён бўлиши; фақат &#34;ҳаётдан-идеалга&#34; томон шу йўлда реалликдаги идеал нарсани ўрганиб, идеал ҳақидаги реал &#34;ҳозир ва энди&#34; деган назарий тасаввурларни ва воқеликнинг ўзини ривожлантириш йўли билан ушбу идеални тиклашнинг норасмий психологик-педагогик амалиётини ифодалаш мумкин. Инсонпарварлик психологияси инсон ҳаётининг ижтимоий шарт- шароитларига айниқса, кишиларнинг никоҳ ва оиладаги ўзаро муносабатлари контекстига ҳам кўп эътибор беради. Унга кўра никоҳга кирувчилар дастлаб жамиятда яшашни, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида, шахслараро мулоқотнинг ҳар хил зарурий шакллари ва усулларини ўрганиш лозим. 53 Никоҳ - эр билан хотин ҳаётидаги бир даврдир, чунки аслини олганда, уларга алоҳида ҳолда никоҳ керак эмас. Никоҳ оилани ташкил этиб, унинг муҳим вазифаси фарзандлар кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар давомийлиги билан ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлаш, муқаддас урф-одатларни сақлаш ва уни авлоддан-авлодга ўтказишдек вазифаларни амалга оширади. Бизнингча, оила ана шундай вазифаларни амалга ошириш учун инсонпарварлик психологиянинг асосий принципини қуйидагича ифодаласа бўлади. Фаровон турмуш ва оилавий бахт-саодатга эришиш учун оиланинг асосини ташкил этувчи эр-хотин зарур инсоний сифат ва фазилатларни эгаллаган, ҳар томонлама баркамол, бахтли-саодатли, фаровон турмушни таъминлашга қодир (тайёр) инсонлар бўлиши керак. Ушбу тамойил эр-хотин ва оиланинг бошқа аъзолари муносабатлари учун ғоят муҳимдир. Реал ҳаётдаги оилавий муносабатлар ва уларнинг барқарорлиги қандай? Барқарорликка таъсир этувчи омиллар мавжудми? Барқарорликни таъминлашнинг зарур шарт-шароитлари нималар? . . . деган қатор саволлар юзага келади. Биз тадқиқотларимизда оиланинг инсонга йўналганлиги хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўзбек миллий-маданий муҳитидаги оилавий муносабатларни инсонпарварлаштириш имкониятларини аниқлаш мақсадида қатор изланишларни ўтказдик. Дастлаб, оилавий ўзаро (эр-хотин мисолида) муносабатлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим омиллар ўрганилди. Илмий манбаларни ўрганиш ва олиб борилган тадқиқотларнинг тасдиқлашича, оилавий шахслараро муносабатларни инсонпарварлаштириш имкониятлари қатор иқтисодий, ижтимоий, миллий-маданий, шахсий- психологик омилларга бевосита боғлиқлиги аниқланди. Оилавий шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи омиллар орасида &#34;Оиланинг моддий таъминланганлиги&#34; (ўринлар йиғиндиси 1,40; 92%) ҳам олдинги ўринларда белгиланди. Оиланинг моддий таъминланганлиги - унда иқтисодий-молиявий хўжалиги 54 фаолиятини тўғри ва оқилона юритиш ҳисобланади. Оила аъзоларининг унинг даромадларини режали сарфлаши кундалик турмуш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, то кийим-кечак, ҳатто хўжалик асбоб- анжомларигача меъёр билан харид қилиш, тежамкорлик билан фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик унинг равнақ топиши ва гуллаб яшнаши учун имкон яратади. Оилавий шахслараро муносабатлар барқарорлигида &#34;Оила аъзоларининг онглилик ва маънавий ахлоқий мавқеи&#34; (ўринлар йиғиндиси 1,40; 92%) ҳам муҳим ўринда туриши қайд этилди. Албатта, оила аъзоларининг онглилик ва маънавий ахлоқий мавқеи ундаги шахслараро муносабатларнинг барқарорлиги учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир онгли инсон у ёки бу нарсанинг моҳиятини, қадр-қимматини, аҳамиятини тўғри англайди ва уни муносиб баҳолай олади. Ушбу фазилат ўзаро муносабат меъёрларини сақлашга асос бўлиб хизмат қилади. Аксинча бўлса, оила аъзолари орасида келишмовчиликлар, ишончсизлик ва тушунмаслик ҳолатлари юз беради ва бунинг оқибатида уларнинг ўзаро муносабатларида зиддиятлар юзага келади. Улар маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори даражада ривожланган бўлсалар, уларнинг бир-бирига ёки одамларга нисбатан муносабатлари, самимий, одобли, меҳр-оқибатли ва кечиримлилиги туфайли, ўринли ва меъёрий кийиниши, юриш-туришдаги намунаси кишиларнинг ҳавасини келтиради. Акс ҳолда, эр-хотин ва бошқа оила аъзолари ўртасида меҳр- оқибатсизлик, бир-биридан норозилик, нотинчлик, жиззакилик, умидсизлик, бепарволик, лоқайдлик ҳолатлари юз беради. Булар эса оиланинг бузилиши учун замин ҳозирлайди. Оила аъзолари (айниқса, эр-хотин) ўртасида кечадиган муомала одоби (ўринлар йиғиндиси 1,35; 93%) ундаги шахслараро муносабат барқарорлигини таъминлашда асос бўлиб хизмат қилади. Оиладаги кундалик мулоқот бу ҳаётий эҳтиёж сифатида юзага келади. Эр-хотиннинг оиладаги ташкилий, моддий, маънавий, тарбиявий ва ўзаро шахсий масалалар юзасидан бир-бири билан кечадиган муомала муносабатлари соф ва 55 самимий, эрнинг хотинига, хотиннинг эрига нисбатан ўзаро ҳурмати, меҳр- муҳаббати ва иффати асосида қурилсагина унда мусаффо маънавий муҳит юзага келади, шахслараро муносабатлар барқарорлиги янада мустаҳкамланади. Эрнинг хотинга, хотиннинг эрга бетакаллуфлиги, бир- бирига қўпол муомаласи, оилавий турмуш билан боғлиқ иқтисодий, ташкилий, тарбиявий ва маънавий қийинчиликларни енгишдаги турли фикрлилик, келиша олмаслик ҳолатлари аста-секин ундаги шахслараро муносабатларнинг бузилишига, яъни оиланинг инқирозига олиб келади. Эр-хотиннинг оила бошқарувидаги иштироки унда роллар ёки меҳнат тақсимоти (ўринлар йиғиндиси 2,00; 80%) муҳим аҳамият касб этиши қайд қилинди. Оилавий муносабатлар маданиятининг такомиллашуви турли ижтимоий тарихий даврларда турлича хусусиятга эга бўлган. У ҳудудий, миллий ва диний ўзига хосликлар таъсирида шаклланган. Бу айниқса, халқимиз ижтимоий тарихининг турли даврларида аёлнинг жамиятда ва оилада тутган ўрнида ҳам яққол намоён бўлади. Оилада аёлнинг ўрни - онанинг роли алоҳида аҳамият касб этади. Унинг садоқати, озода-орасталиги, ширин муомаласи, меҳр-муҳаббати, ширин таомлар тайёрлаши, меҳмон кутиши, саранжом-саришталиги, кийиниш ва муомала маданияти, маънавий- маданий саводхонлиги, фарзандлар, айниқса қизлар учун намуна мактабидир. Эрнинг ишбилармонлиги, тадбиркорлиги, меҳнатсеварлиги, режали ва уйлаб иш тутиши, босиқлиги, талабчанлиги, кўп ҳунармандлиги, ҳалоллиги, адолатпарварлиги, оила ва хотинига нисбатан садоқати фарзанд учун андоза сифатида ижтимоий тасаввурлар шаклланишига хизмат қилади. Инсон ҳаётида моддий эҳтиёжлар ва уларни қониқтириш муҳим ўрин тутади. Жумладан, эр-хотиннинг жинсий мослиги (жинсий қониқиши) (ўринлар йиғиндиси 2,30; 74%) оилавий шахслараро муносабатлар барқарор- лигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида қайд этилган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича оиладаги зиддиятларнинг шаклланиши- да жинсий мутаносиб (жинсий қониқмаслик) ҳам муҳим роль ўйнайди. Жинсий номутаносиб - фарзандсизликка олиб келиши ёинки кўп ҳолларда эр-хотиннинг турмуш тарзини ўзгартириш ёки бошқача қуришга ҳам олиб 56 келиши мумкин. Жинсий мослик эса-жинсий қониқиш, бир-бирига ишонч, меҳр-муҳаббатли, садоқатли, ҳамдам-ҳамфикр бўлишга, оила ғурури ва шаънини сақлашга чорлайди, унинг мустаҳкам ва барқарорлигини таъминлайди. Тадқиқотларимизда янги оиланинг &#34;уй-жой билан таъминланганлиги&#34; (ўринлар йиғиндиси 2,40; 72%) ҳам унинг барқарорлигини таъминловчи муҳим таркиб эканлиги тан олинганлиги ижтимоий-психологик воқеликдир. ўзбекларнинг миллий-маданий ва ҳудудий хусусиятларига кўра, ҳар бир оила уй-жой билан таъминланган бўлиши керак. Шу боис, ўзбек оиласида ўғил фарзанд туғилса, ота-она тезда уй-жой қуриш ташвишига тушадилар, чунки улар улғайиб турмуш қурганларида уйли-жойли бўлишлиги оиланинг тўла-тўкис фаолият кўрсатишига, унинг аъзолари эркин ва фаровон турмуш кечиришига асосдир. Уй-жой қуриш мураккаблиги сабабли ҳам хонадонли эр-хотинлар кўп вақтини иморат қуришга сарфламай, балки оиланинг моддий ва маънавий равнақи йўлида фидокорона меҳнат қиладилар. Хўжалик ўзини тутиб олгандан сўнг, оилада фарзандлар ўсиб, улғая бошлагач, эр-хотин ҳам ота-боболарининг анънасини давом эттириб, ўғилларига уй-жой қура бошлайдилар. Уй-жой билан боғлиқ анъана кўпинча шу тартибда давом этаверади. Шундан сўнг, ўз аҳамиятига кўра, &#34;қайнота ва қайнонанинг (келин ёки хотин учун) оилани бошқаришга аралашуви&#34; (ўринлар йиғиндиси 3,05; 59%) кўрсатилди. Шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқининг урф-одатлари, қадриятлари ва анъаналарига биноан янги оилага ота-онанинг раҳномалиги уни тўла фаолият кўрсатишга яқиндан ёрдам бериши ёки доимий унга ғамхўрлик қилиши анъанага айланган. ўзбек оиласига хос хусусиятларидан бири шуки, улар узоқ йиллар давомида шаклланиб, қадрият даражасига кўтарилган ва бугунги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Бу унинг кўп бўғинлилигидир (бобо, буви, ўғил, келин, невара, чеваралар бирга яшашидир). Бундай оилаларда болажонлилик, серфарзандлилик, меҳнат тақсимотининг қатъийлиги, бюджет унинг аъзолари билан бамаслаҳат ота- она томонидан бошқарилиши, кичик аъзоларнинг катталарга ҳурмат- 57 эҳтироми, бўйсуниши, итоаткорлиги, унда эркакнинг муҳим рол ўйнаши, ота-онага нисбатан муносабатнинг алоҳида аҳамият касб этиши, аёлларга нисбатан эъзоз, уларни авайлаб-асраш ҳиссининг кучлилиги, оила ғурури ва шаънини ҳимоя қилиш аъзоларнинг бурчига айланиб қолганлиги, туғилиб ўсган жойига алоҳида меҳр-муҳаббат туйғусининг мавжудлиги хосдир. Ўзбекларда оилавий низоларни келтириб чиқарувчи омилларни илмий жиҳатдан орқали ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий- психологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилди. ўтказилган анкета сўров натижаларига (6-жадвал) кўра, эр-хотин феъл-атворининг мос келмаслиги (ўринлар йиғиндиси 1,20; 96%), оилада фарзандсизлик (1,30; 94%), эр ва хотин ўртасида севги ва меҳр-муҳаббатнинг етарли эмаслиги (1,45; 91%), оила бюджетини рационал бошқара олмаслик (1,50; 90%) каби омиллар оилавий низолар келиб чиқишининг биринчи ўриндаги асосий сабаб эканлиги қайд этилди. Эр-хотинлар ўртасида оилавий низолар келиб чиқишида &#34;уй- ишларининг саранжом-саришта ва ораста эмаслиги&#34; (1,70; 86%), иқтисодий таъминотдаги камчиликлар (1,80; 84%), рашк ва ишончсизлик (1,80; 84%), ота-оналарнинг келин-куёв муносабатларига аралашуви (2,00; 80%), дунёқараш ва маслакларнинг номувофиқлиги (2,00; 80%), жинсий алоқаларда зарур қоидаларга риоя қилмаслик (2,00; 80%) ҳолатлари муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этадилар. 3.2. Замонавий о илада эр- хотин муносабат ларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихолгик аспектлари. Социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, сўнгги 30 йилда ажралишлар миқдори анча кўпайган, бироқ уларни қоралаш нисбатан камайган. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олишнинг муҳим воситаларидан бири-оилавий психотерапевтик усуллардан фойдаланишдир. Оилавий психотерапия психотерапиянинг мустақил илмий-амалий соҳаси сифатида XX асрнинг ўрталарида шаклланди. Унинг юзага келиши айни бир вақтда оила инқирозининг (кўпроқ ғарб мамлакатларида) намоён бўлиши ва унга ёрдам кўрсатишнинг янги, ноанъанавий усулларини топишга 58 уриниш эди: &#34;... айнан оиланинг барбод бўлиши аниқ хавфга айланган ўша даврда оилавий терапея уни даволашнинг ўзига хос услуби сифатида янги бир ички имконият сифатида намоён бўлди. Тараққиёт психологияси ижтимоий психология билан биргаликда оилавий психотерапияни, яъни оилани тушуниш учун янги психологик асосни юзага келтиришга ҳаракат қилади [114; 71]. Оилавий психотерапияга доир энг мукаммал қўлланмаларда бу илмий- амалий фанга шундай таъриф берилган: Оилавий терапия профилактика, касалликларни даволаш ҳамда шундан кейинги ижтимоий меҳнат реабилитацияси мақсадида уни ўрганишни ва унга таъсир кўрсатишни қамрайдиган психотерапиянинг бир соҳаси ҳисобланади. Оилавий психотерапия усуллари энг аввало, психозга хос бўлмаган психоген бузилишларда, алкоголизмда, гиёҳвандликда, психатия, психоз ва психосоматик касалликларини давомида қўлланилади. Энг муҳими оилавий психотерапияда психотерапиянинг бошқа соҳалари томонидан ўрганилмайдиган бир қатор қўшимча жиҳатлар ҳам мавжудки, булар- оиланинг меъёрида фаолият кўрсатиши, ундаги бузилишларнинг турлари, уларнинг профилактикаси, оила аъзоларининг психик ва соматик саломатлиги, оила ҳаёти ва фаолияти нуқсонининг диагностикасидир. Бундай &#34;тиббий ёндашув доирасида оилага ўз мантиқига кўра, ривожланувчи шахслараро муносабатлар тизими тарзида эмас, балки, энг аввало, ижтимоий муҳитда алоҳида йўсинда фаолият олиб борувчи инсонлар гуруҳи сифатида қаралади. Бу ерда оиланинг &#34;нормал&#34;, &#34;бузилган&#34; вазифалари, таркибий тузилиши ва динамикаси [171; 9-27] таърифи билан боғлиқ масалалар биринчи ўринга чиқади. Шунинг билан бирга В. Е. Каганнинг таъкидлаганидек, психотерапиянинг (шу жумладан оилавий психотерапиянинг) вужудга келаётган янги усуллари тобора кўпроқ инсонпарварлик йўналишлари сари интилади [59; 321]. Оилавий психотерапия нима билан шуғулланади? Унинг предмети ва пировард мақсади нималардан иборат? Н. Пезешкиан шу саволларга жавоб берар экан, қуйидаги қадимий шарқ мақолини келтиради: Агар сен ўз 59 мамлакатингни тартибга келтиришни хоҳласанг, дастлаб вилоятни тартибга келтир. Агар сен вилоятни тартибга келтиришни истасанг, аввалига шаҳарларда тартиб ўрнат. Шаҳарларда тартиб ўрнатиш учун оилаларни батартиб қилмоғинг лозим. Агар сен оилаларда тартиб ўрнатишни хоҳласанг, аввало ўз оилангда тартиб ўрнатишинг керак. Сен ўз оилангда тартиб ўрнатишни истар экансан, дастлаб ўзингни тартибга солмоғинг жоиз [114; 77]. Хуллас, &#34;оилаларда тартиб ўрнатиш&#34; га даъват этилган оилавий терапия пировард натижада инсонпарвар психологик амалиёт сифатида намоён бўлади [114; 128]. Бизнинг назаримизда, у ўзининг бу хусусияти билан замонавий оила ривожланишида, унинг базавий ижтимоий йўналиши марказида инсон туриши туфайли уни ўзгартирадиган инсонпарварлик майлларига ёрдам беришга даъват этилган. Агар кишилар шахсий масалалар бўйича психологлар ва психотерапевтлар маслаҳатига олиб келадиган муаммоларини таҳлил қиладиган бўлсак, гап ҳар доим ё шахслараро муносабатлар: Эр-хотинлик, болалар, ота-оналар, жинсий, амалий муносабатлар, ё шахснинг ички муносабатлари, яъни инсоннинг ўзига нисбатан муносабатлари ҳақида боради. Айнан муносабатлар (В. Н. Мясишчев) инсоннинг руҳий ҳаётида ҳар доим таранглик, тўқнашувлар, зиддиятлар, баъзан эса ҳақиқий можаролар келиб чиқишига сабаб бўладиган соҳани ташкил қилади. Муносабатлар хилма-хиллиги, уларга киришувчи инсон турли- туманлиги сингари, чиндан ҳам чексиз ҳолатдир. Шахслараро ва шахснинг ички муносабатлари мутлақо ноёб ва бетакрор бўлганида эди, бу соҳада ихтисослашув бўлмасди, бинобарин, умумлаштирилган билимларни тўплаш ва кишилар билан ҳамкорликнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш мумкин бўлмас эди. Оиладаги шахслараро муносабатлардан келиб чиқадиган муаммолар эр ёинки хотиннинг характер хусусиятлари, уларнинг ўзаро муносабатларига хос маданияти билан худди шу каби оиланинг бошқа аъзолари ва яқин 60 қариндошларнинг хулқ-атвор хусусиятлари ва уларда ўзаро муносабатларга мос равишда шаклланган муомала-муносабат маданияти даражалари ўртасидаги тафовутларни ўрганиш ва шунга хос психотерапевтик воситалардан ўринли фойдаланиш орқалигина уларни бартараф қилиш мумкин. Биз тадқиқотларимиз давомида оиладаги шахслараро муносабатларда низоларни келтириб чиқарувчи 50 дан зиёд омиллар таъсирини ўрганган бўлсак-да, лекин улардан энг муҳимлари деб баҳоланган 20 та омил тўғрисида фикр юритишга қарор қилдик, холос. Респондентларга &#34;Қуйидаги омилларни сизнинг оилангиздаги шахслараро муносабатларда низоларни келтириб чиқарувчи сабаблар сифатида намоён бўлишини баҳолангў&#34; (&#34;кучли&#34;, &#34;ўртача&#34;, &#34;кучсиз&#34;, &#34;учрамайди&#34; кўринишида) деб берган саволимизга улар қуйидагича жавоб бердилар (6-жадвалга қаранг). Респондентларнинг 23% и эр-хотин ўртасидаги рашк ва ишончсизлик, 22% иқтисодий таъминотдаги камчиликлар, 16% и дунёқараш ва маслакларнинг номувофиқлиги, 14%и феъл-атворнинг мос келмаслиги, 14% и оила бюджетини оқилона, омилкорлик билан бошқара олмаслик, 14% и яшаш шароитининг ноқулайлиги, 12% и ота-она ва қариндош-уруғларга муносабатнинг кутилганидек даражада эмаслиги, 11% и ичиш, чекиш ва бошқа қусурлар сабабли, 9% и уй ишларининг саранжом, саришта ва ораста эмаслиги оиладаги шахслараро муносабатларда низоларни келиб чиқишига кучли омил сифатида таъсир этади, деб эътироф этадилар. Оиладаги шахслараро муносабатларда низолар келиб чиқишида эр- хотиннинг муносабатларига ота-оналарнинг аралашуви (8%), болалар тарбиясига муносабат (8%), уй ишларининг тақсимоти (7%), жинсий муносабатларда зарур қоидаларга риоя қилмаслик (7%), севги-муҳаббатнинг етарли эмаслиги (6%), гап олмаслик, келишмовчилик (6%) ҳам баъзан оилавий зиддиятлар учун кучли омиллар сифатида намоён бўлади. Оилавий муносабатларга бошқа бировларнинг аралашуви (2%), оила аъзоларининг унинг манфаатига мос соҳада ишламаслиги (3%), 61 фарзандсизлик (4%) омиллари туфайли уларда кучли низолар келиб чиқиши деярли кузатилмайди. Айнан мазкур омиллар жуда кам сонли оилалардагина оилавий низолар учун &#34;ўртача кучли&#34; ва &#34;кучсиз&#34; сабаблар сифатида умумий қайд этилмади. Ўзбек оилаларидаги оилавий низолар ва келишмовчиликлар кўпинча кучсиз ҳарактерда бўлиб, буларнинг келиб чиқишида унинг аъзоларида муваққат нохуш кайфиятларнинг юзага келиши (55%), оила манфаатига мос соҳада ишламаслик (44%), дунёқараш ва маслакларнинг номувофиқлиги (38%), уй ишларида баъзан саранжом-саришта ва орасталикнинг бузилиши (37%), болалар тарбиясига муносабат (35%), уй ишларининг тақсимоти (25%) таъсирчан сабабдир. Энг муҳими, тадқиқот ўтказилган оилаларнинг аксарият кўпчилигида унинг барқарорлиги ўзгаришига ва ундаги зиддиятлар кучайиш туфайли оилаларнинг бузилишига олиб келувчи омиллар кузатилмади. Жумладан, ўзбек оилаларининг 94% ида фарзандсизлик, 72% ида ичиш, чекиш ва бошқа қусурлар, 68% ида бошқа бировларнинг аралашуви, 66% ида жинсий номутаносиблик, 64% ида севги ва меҳр муҳаббатнинг етарли эмаслиги, 64% ида яшаш шароитининг ноқулайлиги, 62% ида рашк ва ишончсизлик, 62% ида ота-оналарнинг аралашуви, 60% ида ота-оналар ва қариндошларга муносабат, 58% ида гап олмаслик, келишмовчилик, 57% ида оила бюджетини оқилона бошқара олмаслик, 53% ида феъл-атворнинг мос келмаслиги сабабли низолар вужудга келмаслиги қайд этилди. Афсуски, ана шундай салбий сифатларни (иллатларни) орттирган ёшлар ҳам барча фуқаролар қаторида оила қурадилар. Бунинг натижасида ўз ҳаёт йўлини бир умрга боғлаган эр-хотинларнинг ёки эр-хотин билан унинг бошқа аъзолари ўзаро муносабатларида уларда аввалдан орттирилган салбий- ахлоқий иллатлар оила барқарорлигининг ўзгаришига, унда зиддиятлар, келишмовчиликлар юз беришига ва ҳатто оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келиши мумкин. Инсонларда шаклланган салбий-ахлоқий сифатларни ижтимоий- психологик асосларини ўрганиш, уларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, 62 ривожланиш қонуниятларини илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиш унда юзага келадиган келишмовчиликлар ва зиддиятларнинг олдини олишга, уни бузилишлардан сақлаб қолишга, унинг барқарорлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Биз тадқиқотимиз мақсадидан келиб чиққан ҳолда оиладаги шахслараро муносабатларда учрайдиган салбий-ахлоқий иллатларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилдик. Респондентларга &#34;Сизнинг оилангизда шахслараро муносабатларда кўпроқ қандай сабаблар асосида зиддиятлар, келишмовчиликлар юзага келади&#34; деган савол билан мурожаат қилганимизда, улар бесабрлик, ўзгани тушунмаслик, эътиборсизлик, қизғанчиқлик, жиззакилик, уқувсизлик, билимсизлик, бепарволик, лоқайдлик, қўпол муомала сабабли юзага келишини, баъзи оилаларда бетакаллуфлик, дидсизлик, уятсизлик, мунофиқлик ва ҳатто бузуқлик туфайли намоён бўлишини эътироф этдилар. Оила психотерапияси соҳасида мазкур муаммолар юзасидан ёрдам сўраб, психологга мурожаат қилган мижоз унга ўз муаммосинигина эмас, балки ана шу муаммо ечимини ҳам топишга умид қилади. ўз касбининг моҳир устаси амалий маслаҳатчининг вазифаси мижозга шу ечимни топиш ва уни англаб етишда ёрдамлашишдан иборат. Психолог нима билан ва қандай ёрдам бера оладиў Психологияда бир нечта соф касбий сирлар мавжуд бўлиб, улар ҳақида биз қуйида тўхталамиз: 1.Мижозга сўзсиз ижобий муносабатда бўлиш - самарали психологик ёрдам кўрсатишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу ерда энг оддий восита- мижозга шу пайтда муайян қийинчиликларни бошидан кечираётган, лекин ўз муаммоларини ҳал қилишга имкониятлари бўлган инсон сифатида муносабатга киришиш лозим. 2.Психолог ўз мижозини шунчаки тушунибгина қолмасдан, балки алоҳида бир тарзда унга ҳамдардлик қилган ҳолдагина ёрдам беради. Психолог сўзлардан кўра, улар орқасида яширинган ҳис-туйғуларга эътибор беради. Мажозий маънода айтганда, у ақл билангина эмас, балки юракдан муомала қилади. Бундай муносабат услуби мижозга ўзининг кўпинча зиддиятли, чалкаш ва сиқиб чиқарилган ҳис-туйғуларини англаб етиш, ўзини 63 ва ўзининг ҳаётий ҳолатини яхшироқ ҳамда тўлиқроқ тушунишга имкон беради. 3.Психолог ўзи муаммолардан холи, мулоқот учун очиқ, унинг &#34;бу ерда ва энди&#34; вазиятида келиб чиқадиган ўз фикрлари ва туйғулари мижоздан мулойим табассум орқасида ёки ҳамма нарсани билгучи эксперт ниқоби билан яширинмаган (очиқ) бўлсагина унга ёрдам бера олади. Психологнинг самимийлиги мижозда ҳам самимият уйғотади, унинг суҳбатдошга умуман, маслаҳат олиб борилаётган вазиятга, охир оқибатда эса ўзига-ўзи ишончни оширади. Ифодали айтадиган бўлсак, психолог мижоз учун ўзига хос жонли кўзгуга айланган тақдирдагина унга ёрдам бера олади. Бу кўзгу мижозга тўлиқ очилган бўлиши, маслаҳат берилаётган вазиятда мижоз ички дунёсининг турли томонларини акс эттириши ва ниҳоят мижозга унинг руҳий оламининг аниқ ва қалбакилаштирилмаган инъикосини бериш учун тоза, хиралашмаган, пок, ростгўй бўлиши жоиз. Бундай жонли кўзгу - мижоз ўзини-ўзи тадқиқ этиш жараёнини юзага келтириши, демакки, дастлабки муаммонинг ечимини излашнинг асосий ҳаракатлантирувчиси, механизми ва шартидир. Бу ҳолда аввал бошданоқ мижозда муаммога ечим аллақачон борлигига ишонган психолог-бу қандай ечим эканлигини билмайди. Мижоз эса уни ҳам, бошқасини ҳам билмайди, лекин у ўзи сезмаган ҳолда ечимни топиши мумкин, чунки у аллақачон бу ечимга эгадир. 3.3. Замонавий оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг истиқболлари. Ҳозирги шароитда замонавий оила ривожланишининг объектив тенденциялари таҳлилининг кўрсатишича [масалан 100; 253], у йўналишининг ўзгариши, унинг илгари тўлиқ устувор бўлиб келган ижтимоий йўналганлигининг қандайдир бошқача одатий тусда ҳали шаклланиб улгурмаган, етарли англаб етилмаган йўналиш билан алмашуви юз бермоқда. Бундай оилалар инсонга йўналтирилган ёки инсон моҳиятини қадрлашга қаратилган бўлиб, улар танланиш (излаш) ҳолатидадирлар. Буни 64 ўтиш ҳолати сифатида таърифлаш ҳам мумкин. Унга оиланинг анъанавий, енгил тушуниб олинадиган йўналганлиги ва оилавий турмушнинг тўла англанмайдиган таърифлари мажмуасининг кучайиши хосдир. Анъанавий оила йўналишини ўзгариш жараёнлари сиртдан қараганда, узлуксиз инқироз, барқарорликнинг, гармониянинг бузилиши (инқироз) тарзида намоён бўлмоқда. Хусусан, ҳамма жойда никоҳ бузилишлари сони ошаётганлиги қайд этилиши шундан гувоҳлик бермоқда. Шу соҳада олиб борилган илмий тадқиқот натижаларининг гувоҳлик беришича (100, 185, 187, 189, 192,), 1970 йилларнинг ўрталаридан то ҳозиргача АҚШ ва Россияда ҳар йили ажралишлар натижасида 50 фоиздан 80 фоизгача оила бузилмоқда, бунинг устига айнан кейинги йилларда ажралишларнинг сони, айниқса кўпаяётганлиги кузатилмоқда. Масалан, АҚШда никоҳ бузилишлари сони 2,5 баравардан зиёд кўпайди [192; 17]. Бироқ, бундай ҳолатлар, яъни &#34;салбий белгилар&#34; назаримизда инсонни озод бўлиши, унинг ўз ҳақиқий шахсияти ва мазмун-моҳиятини топишдек ижобий жараёнларни иккинчи ўринга суриб қўяди. Инқироз вазиятидаги замонавий оила, қандайлигидан қатъи назар бевосита ва билвосита танлаш ҳолатида бўлади. Умуман оиланинг ижтимоий институт сифатидаги ривожланиши ўзига хос &#34;иккига айрилиш&#34; (И.Пригожин) нуқтасига етди. Бу нуқтада нафақат оиланинг ҳаддан зиёд беқарорлиги вужудга келади, балки уни ривожланиш траекторияларининг кенг спектри пайдо бўлади. Ғарб мамлакатларида тадқиқот олиб бораётган олимлар &#34;ҳозирги пайтда оила тушунчасининг ўзи азалий аниқлиги ва муайянлигини йўқотди&#34; деб баҳоламоқдалар. Уларнинг хулосаларига кўра, 1950- йиллардан эътиборан никоҳдаги ота ва она, уларнинг фарзандларини ўз ичига олган [181, 222] анъанавий, ўзак оила сифатида таърифланган бўлса, кейинги йиллар мобайнида у воқелик тарзида ҳам, тушунча сифатида ҳам катта ўзгаришларга учради. Мана Америка тадқиқотчилари замонавий оилани қандай таърифлашларига бир мисол: &#34;...ўзини оила сифатида таърифлайдиган ва қон-қариндошлик алоқалари ёки никоҳ билан боғланган, шунингдек, ўз 65 ҳаётларини ўзаро бир-бирлари билан ҳамкорликда бўлишга қарор қилган кишиларнинг ҳар қандай бирлашмасини оила деб ҳисоблаш лозим&#34;. Бу таъриф &#34;анъанавий&#34; ўзак (нуклеар) оилани ҳам кенгайтирилган ва қариндошлик алоқалари тизимидан тортиб, то ота-оналардан бири бўлган ва бирга яшайдиган бир жинсдаги шерикларгача ўзгариб турадиган бошқа турмуш услубларини ҳам ўз ичига олади. Оила таърифининг муҳим унсурлари шундан иборатки, бу бирлашманинг аъзолари ўзларига оила сифатида қарайдилар, ўзаро бир- бирига интилиш (аффиляция)ни ҳис қиладилар ва ўзларини бир-бирларига ғамхўрлик қилишга бағишлайдилар[184; 285]. Оила инсоний муносабатларнинг ўзига хос &#34;тажриба&#34; лабораторияси бўлиб, унда ҳар хил тажриба ўтказишлар тўхтамайди. Бизнинг фикримизча, бу соҳада алғов-далғовликдан тартибга ўтиш фақат қандайдир битта тўлақонли муайян бўлган траектория бўйича амалга ошуви мумкин. Ҳозирги даврда уни стихияли излаш давом этмоқдаки, бунда тобора кўпроқ кишилар иштирок этмоқдалар. Бу шахслар ўз ҳаётларида ва бошқа ларнинг ҳаётларида тажрибаларидан фойдаланадилар. Ер юзидаги юз минглаб, миллионлаб анъанавий оилалар қайта ва қайта қалбнинг ўткир оғриқларини ҳис қилмоқдалар ва ўзларининг буҳронли вазиятидан қандайдир чиқиш йўлларини топишга интилмоқдалар. Уларнинг аксарияти охирги вазиятларда қолиб, ё оилавий буҳронни вақтинча тўхтатиб қўядилар, уни асабий, психосоматик ёки психотик бузилишлар, ёхуд ажралиш орқали оилани бошқа бир шерик билан қайта тиклашга интиладилар ва гуё янги турмуш буҳрони томон ҳаракат қиладилар. Бир ноҳиявий оила учун эволюцион ривожланишнинг ҳар иккала шакли ҳам гўёки самарасиз ва фақат ташқаридан қарагандагина буҳронни бартараф қилгандек туюлади. Афсуски, бу ижтимоий жараён давом этмоқда унинг психологик ҳолатлари тадқиқотга муҳтож. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оила жамият тараққиётида етакчи ўрин тутувчи институт ҳисобланади. Оила жамият тараққиётини таъминловчи, умуминсоний ва миллий қадриятларни авлоддан- авлодга ўтказувчи беқиёс гўшадир. Шунинг учун оилада барқарор ва 66 мувозанатлашган шахслараро муносабатни яратиш ўзига хосликка эгалиги учун жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Оиладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, аъзоларининг маънавий жиҳатдан камолоти ижтимоий- психологик муҳитни таъминлашда ҳамда унинг барқарорлигини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади. Инсонлар орзу қиладиган оила ўзининг қайсидир жиҳатлари билан реал турмушдаги оилаларга ибрат-намуна бўлиши назарда тутилади. Бу эса ушбу мазмундаги оиланинг яққол андозавий тасвирини (идеал проекциясини) ишлаб чиқишни тақозо этади. Оила ижтимоий-тарихий тараққиётнинг натижаси ва буюк неъматидир. Биз оиланинг андозавий тасвирини ишлаб чиқишда психиканинг муҳим хусусиятларидан бири тарихийлик ва унинг даврий хусусиятга эга эканлигини инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки оиланинг шаклланиши ва ундаги шахслараро муносабатлар иштирокчиларининг фаолияти муайян тарихий даврларда амалга оширилади. Бу эса оиланинг андозавий тасвирини изоҳлашда бир неча босқичда унинг субъектлари фаолиятини лойиҳалаштиришни тақозо қилади. Учинчи боб бўйича қисқача хулосалар 1.Жаҳон психологияси фанида инсонпарварлик анъанасининг ривожланишига алоҳида эътибор билан қаралаётганлиги, унда инсон идеалини (андозасини) ва унинг моҳиятини ҳаётнинг ўзидан топишга (ҳаётнинг ўзи кашф этишига) ҳаракат қилинаётганлиги устувор вазифа сифатида қўйилган. Инсонпарварлик психологиясида &#34;ҳаётдан-идеалга&#34; деб номлашган аксил стратегия амалга оширилмоқда. Унда инсонпарварлик идеали аниқ- равшан ифодаланган шахс сифатида ўзини намоён қилишнинг муайян шарт- шароитларини топиш, реалликдаги - идеал нарсани ўрганган ҳолда назарий тасаввурлар ва воқеликнинг ўзини ривожлантириш йўли билан уни тиклашнинг норасмий психологик амалиётини яратиш мумкин. 67 2.Инсонпарварлик психологияси инсон ҳаётининг ижтимоий шарт- шароитларига, айниқса, шахсларнинг никоҳ ва оиладаги ўзаро муносабатлари контекстига алоҳида эътибор беради. Унга кўра, никоҳга кирувчилар (оила қурувчилар) дастлаб жамиятда мустакил яшашни, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида муомала қилишни, шахслараро мулоқотнинг ҳар хил (зарур) шакллари ва усулларини ўрганиб олиши шартдир. 3.Оиладаги шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашда эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат ва ишончнинг бўлиши (96%), аъзоларининг бир-бирини яхши тушунишлари (95%), фарзандлар (95%), муомала одоби (93%), унинг моддий таъминланганлиги (92%), аъзоларининг онглилик ва маънавий-ахлоқий мавқеи (92%), унда роллар тақсимотининг ўринлилиги (80%), жинсий мослик (жинсий қониқиш) (74%), уй-жой билан таъминланганлик (72%) муҳим омиллар сифатида эътироф этилди. 4.Оилавий низоларнинг келиб чиқиши ва оилаларнинг бузилиб кетишида эр-хотин феъл-атворининг мос келмаслиги, фарзандсизлик, севги ва меҳр-муҳаббатнинг етарли эмаслиги, оила бюджетининг оқилона бошқара олмаслик асосий омиллар деб тан олинса, уй ишларининг саранжом-саришта ва ораста эмаслиги, иқтисодий таъминотдаги камчиликлар, рашк ва ишончсизлик, ота-оналарнинг келин-куёв муносабатларига аралашуви, дунёқараш ва маслакларнинг номувофиқлиги, жинсий муносабатларда зарур қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам оилавий зиддиятлар келиб чиқишида муҳим ўрин тутиши эътироф этилди. Шунингдек, бошқа қатор сабаблар билан ҳам у ёки бу даражада низолар келиб чиқиши мумкинлиги қайд қилиб ўтилди. 5. Ҳозирги шароитда оиладаги шахслараро муносабатларни мувофиқ- лаштиришда оилавий психотерапия воситалари ва усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 6.Эр-хотиннинг ота-онаси (қайнона-қайнотаси) ва яқин қариндошлари билан муносабатлари ўрганилганда, уларнинг муносабатларида муайян даражада (оз бўлса-да) зиддият ва кескинликлар мавжудлиги аниқланди. Бунга кўпинча улар феъл-атворининг, дунёқараш ва маслакларининг мос 68 келмаслиги, рашк ва ишончсизлик, иқтисодий таъминотдаги камчиликлар, оила бюджетини оқилона бошқара олмаслик, уй ишларининг саранжом- саришта ва ораста эмаслиги, ота-она ва қариндош-уруғларга муносабатнинг меъёрида эмаслиги, яшаш шароитининг ноқулайлиги, гап олмаслик ва келишмовчиликлар сабаб бўлиши аниқланди. 7.Тадқиқотларимиз натижаларига кўра, 94% оилалар фарзандлар туфайли бахтиёр эканлиги, 72% ида ўзаро муносабатларда низолар учрамаслиги, 68% ида ичиш, чекиш ва бошқа қусурлар сабабли низолар қайд этилмаганлиги, 66% ида эр-хотиннинг жинсий мослиги, 64% оилаларда севги ва меҳр-муҳаббатнинг мавжудлиги, 64% ида яшаш шароитининг қулайлиги, 62% ида рашк ва ишончсизликнинг учрамаслиги, 62% ида ота-оналар билан ҳамжиҳат ва ҳамфикрлик устунлиги, 60% ида ота-она ва қариндош уруғларга муносабатнинг яхшилиги, 60% ида оилавий ролларнинг тўғри тақсимлан- ганлиги, 58% ида бамаслаҳат, кенгашиб, ҳамжиҳатлик асосида иш тутиш, 53% ида феъл-атворнинг мослиги, 48% ида уй ишларининг саранжом - саришта ва орасталиги кузатилди. Буларнинг барчага оила барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омиллари сифатида эътироф этилди. 8.Оилада шахслараро муносабатларда келишмовчиликлар ва зиддият- ларнинг шаклланишида бесабрлик, ўзгани тушунмаслик, эътиборсизлик, қизғанчиқлик, жиззакилик, уқувсизлик, билимсизлик, бепарволик, лоқайд- лик, қўполлик, баъзи ҳолларда бетакаллуфлик, дидсизлик, уятсизлик, мунофиқлик ва ҳатто бузуқлик сабабли юзага келиши тасдиқланди. 69 Х У Л О С А Л А Р Ўзбек оиласининг миллий-маданий ва ижтимоий-психологик хусусиятларини ҳисобга олмай туриб оила-никоҳ муносабатларини, оилавий турмуш фаолиятини, унинг барқарорлиги ва фаровонлигини мақсадга мувофиқ йўсинда ташкил этиш ва амалга ошириш мумкин эмас . Тадқиқот натижасида ўзбек оиласининг миллий қиёфасини белгилайдиган (ойдинлаштирадиган) ижтимоий-психологик асослар муайян даражада ёритилди. Биз ўзбек ҳалқининг урф-одатлари, анъаналари, маданияти, турмуш тарзини, шунингдек, ҳудуднинг оила ҳаёти ва фаолиятига таъсир этадиган хусусиятларини ҳамда ижтимоий маданий муҳитни мазкур оиланинг миллий қиёфаси моҳиятини ташкил этувчилар сифатида эътироф этдик. Оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг муқаддас китоблардаги баёни ва шарқ мутафаккирлари асарларидаги талқинни ўрганишимиз Ўзбекистон ҳудудида қадимдан оилавий турмуш маданияти юксак даражада ривожланган, дея хулоса чиқаришга имкон берди (Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Инб Сино, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Хусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ризоуддин Ибн Фахруддин ва бошқалар). Диссертацияни ёзишда мамлакатимиз ва чет эллардаги психолог олимларнинг ўз муаммомизга ўхшаш томонлари мавжуд асарларидаги материалларни максимал даражада ҳисобга олишга ҳаракат қилдик. Бирок, шу соҳада олиб борилган тадқиқотлар миллий-маданий ва ижтимоий- психологик хусусиятлари билан яъни ўзига хослиги билан, кескин тафовутланиши аникланди. Уларнинг асарларида психология фанини, хусусан ижтимоий психология, оила психологияси ва этнопсихологияни ривожлантириш учун жуда кўп қимматли фактлар ва ғоялар бор (К.А.Абульханова-Славская, Б.Г.Ананьев, Г.М.Андреева, А.А.Бадалев, Ю.В.Бромлей, Л.С.Виготский, М.Г.Давлетшин, В.М.Каримова, Н.Н.Обозов, С.Л.Рубинштейн, Ғ.Б.Шоумаров, Э.Ғ.Ғозиев ва бошқалар). Мазкур олимларнинг шу соҳадаги 70 жиддий асарлари ҳимояга тавсия этилган диссертация ишининг назарий методологик асосини ташкил қилди. Албатта тадқиқотимиз олдига қўйилган масалаларни ҳал қилишга методологик ёндашувимизда чет эл муаллифларидан К. Аронс, К. Витек, В.Вунд, А.Маслау, Т.Персон, К.Р.Роджерс, Ж.Роланд, Ж.Течман, З.Фрейд, Э.Фромм, Г.Энтоне, К.Г.Юнг, М.Хансон ва бошқаларнинг методологик нуқтаи назарлари ҳам алоҳида эътиборга олинди. Биз амалга оширган тадқиқот натижалари дастлабки илмий фаразимизни тўла тасдиқлайди ва қуйидаги умумлашган хулосаларни чиқариш имконини беради. 1.Олинган маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ўзбек халқининг узоқ тарихга эга ижтимоий-маданий муҳити, турмуш тарзи, маданияти, миллий онги ва ўзини ўзи англаши, миллий характери, хулқ-атвор стереотиплари ва ўзига хослигини илмий ўрганиш оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлашга имкон яратди. 2.Мавзуга дахлдор сифатида ўрганилган шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқи оилавий турмуши, эр-хотинлик муносабатлари, уларнинг вазифа ва бурчлари, сифат ва фазилатлари акс этган муқаддас диний манбалар, ўзбек халқ оғзаки ижоди, шарқнинг буюк мутафаккирлари ва маърифатпарвар зиёлилари асарларида қимматли маълумотлар жамланган. Улардан ҳозирги ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда ва оилавий турмуш амалиётида самарали фойдаланиш мумкин. 3.Тарихий манбаларнинг далиллашича, қадим-қадимдан оилага муқаддас маскан, инсон камоли, жамият тараққиёти ва барқарорлигини таъминлайдиган ижтимоий институт сифатида қаралган. Оила турмуши билан боғлиқ муаммолар унинг фаровонлиги, фарзандлар камолоти, эр- хотиннинг эзгу-истаклари ва манфаатларига мос ҳал этилган. Ўзбек халқининг оилавий турмушига хос тарихий тараққиёт давомида орттирган тажрибаси унинг муаммоларини ҳал қилиш ва турмуш тарзини мақсадга мувофиқ ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. 71 4.Жамиятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти ва унда кечган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва маърифий ўзгаришлар оила турмуш тарзига бевосита таъсир этган (акс этган). Оила тараққиёти тарихининг ҳамма босқичлари ва замонларида оилавий турмушга хос турли муаммолар шаклланган ва улар жамиятшунослик, инсоншунослик фанларининг муҳим масалалари сифатида қаралган. 5.Оилавий турмуш масалаларини ўрганган узоқ ва яқин чет эл психологияси айнан оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганмаган бўлса-да, унинг барқарорлигини сақловчи ёхуд бузилишларига олиб келувчи иқтисодий, ижтимоий-биологик, ижтимоий-психологик, маънавий-маданий, ҳиссий-эмоционал, тарбиявий-педагогик омиллар таъсирини ўрганганлар ва оилавий турмуш муаммоларини ечиш билан боғлиқ қимматли маълумотлар, илмий хулоса ва тавсияларни илгари сурганлар. 6.Мамлакатимиз психологлари томонидан оила ва никоҳ муносабатлари, оилавий турмушнинг турли жабҳаларига хос муаммолар муайян даражада ўрганилаётган бўлса-да, лекин оилавий турмушга хос баъзи муаммолар ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда. Мазкур муаммолар ўзбек миллий маданий муҳити шарт-шароитлари таъсирида оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишни тақозо этди. 7.Оиладаги шахслараро муносабатлар миллий-ҳудудий хусусиятларга узвий боғлиқ мураккаб тизимга эга бўлиб, унинг асосий бўғини эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Ундаги шахслараро муносабатлар барқарорлигини оилавий қадриятларнинг шаклланганлик даражаси белгилайди. Эр-хотинлар муносабатларига оид (жинсий муносабат, шахс сифатидаги идентификациялашганлик, маиший-хўжалик, ота-она- тарбиячилик, ижтимоий фаоллик, эмоционал психотерапевтик, ташқи жозибадорлик) қадриятлар этнопсихологик ва миллий-маданий муҳит таъсири остида бўлиб, синалувчилар бу қадриятлар зарурлигини таъкидласалар-да, лекин ҳали ҳам этник стереотиплашган характерга эга. 72 8. Оилавий муносабатларни инсонпарварлаштиришда инсонпарварлик психологиясининг &#34;ҳаётдан-идеалга&#34; қоидасига амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, никоҳга кирувчилар (оила қурувчилар) дастлаб оилавий турмуш тарзи тўгрисидаги реал тасаввурларга эга бўлиш билан бирга жамиятда мустақил яшашни, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида муомала қилишни, шахслараро муносабатнинг ҳар хил (зарур) шакллари ва усулларини эгаллай олиши шарт. 9. Ўзбек оилаларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини белгилашда эр-хотин муносабатларидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, бир-бирини яхши тушуниш, фарзандлар, муомала одоби, онглилик ва маънавий ахлоқий мавқе, унинг моддий таъминланганлиги, уй-жой билан таъминланганлик, роллар тақсимотининг мослиги, жинсий мослик муҳим омиллар ҳисобланади. 10. Тадқиқот давомида ўзбек миллий маданиятининг бетакрорлиги, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларнинг ҳаётийлиги оилавий турмуш тарзига ҳам чуқур сингиб кетганлигини кўрдик. Чунончи, аксарият оилаларда низолар учрамайди, бунинг асосий сабаблари уларда севги, меҳр-муҳаббат ва ўзаро ишончнинг мавжудлиги, унда ота-оналар ва қариндош-уруғлар билан ҳамжиҳат ва ҳамфикрлиликнинг устунлиги, кенгашиб ҳамжиҳатлик билан иш тутиш, ролларнинг тўғри тақсимланганлиги ва ўзаро ёрдамнинг мавжудлиги, уй ишларининг саранжом-саришта ва орасталиги, феъл- атворнинг мослигидадир. 73 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1.Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.: Ўзбекистон . 1998. - 64 б. 2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т.2. -Т.: Ўзбекистон . 1996. -366 б. З. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқини - халқ, миллатини - миллат қилишга хизмат этсин. -Т.: Ўзбекистон . 1998 -30 б. 4. Каримов И.А Маънавият юксалиш йўлида. -Т. : Ўзбекистон . 1998. -480 б. 5.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.:Ўзбекистон . 1998. -32 б. 6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва 6арқарор тараққиёт йўлида. -Т.: Ўзбекистон . 1998. -432 б. 7.Каримов И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч. -Т.: Маънавият. 2008.-176 б 8 .Абдурауф Фитрат. Оила. - Т.: Маъ навият . 2000. -112 б. 9.Абрамов М.С. Мужчины и женщины. - Т.: Медицина . 1990 . -160 с. 10.Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. -Т. , 1993 . - 224 б. 11.Абу Райҳон Беруний. Ҳикматлар .-Т.: , 1973. -174 б. 12. Алишер Навоий. Маҳбубул қулуб.Танл.ас.тўп.13т. - Т. , 1966.-244 б. 13.Андреева Г.М. Социальная психология: Учебник, 2-е изд., доп. и перераб.-М.:Изд.МГУ . 1988. -432 с. 14.Бодалов А. А. Общая психодиагностика. -М.: 1987.-176 б. 15.Бромлей Ю.В. Этнос и этнография. -М. , 1973.-116 с. 16.Бўриева М.Р. Ўзбекистонда оила демографияси. - Т.: Университет . 1997. -238 б. 17.Витек К. Проблемы супружеского благополучия:  Пер. чешс. Общ. ред. М.С. Мацеовсуого. Прогресс . 1988. –С . 72-83.74 18.Давлетшин М.Г., Шоумаров Ғ.Б. Замонавий ўз6ек оиласи ва унинг психологик хусусиятлари. / Ўзбек оиласининг этнопсихологик муаммолари. Респ. Илм. амал. анж. маъруза қисқача баёни. -Т., 1993. -3-5 б. 19. Дробижева Л.М., Кузнецов И.М., Кцоева Г.У. Некоторые проблемы этнопсихологиических исследований //Психол.журнал.1988.-Т.9.№3.-С.26-34. 20.Душков Б.А. Актуальные проблемы этнической психологии // Психол.журнал. 1981. Т.2. №5. -34-35 с. 21. Елизаров В.В. Перспективы исследования семье: анализ моделирование, управление. -М.: Мысль. 1987. -164 с. 22.Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси.Т.: Фан. 1994.-312 б. 23. Кайковус. Қобуснома. -Т.: Истиқлол. 76 б. 24.Каримова В.М. Социальных представления об узбекской семье у юношей и девушек: Автореф. дисс. … док. психол. наук. -Т., 1 994. -40с. 25.Ковалев С.В. Психология семейных отношений. -М.: Педагогика. 1987. -124 с. 26.Ковалев С.В. Психология современной семьи. -М.: Просвещение. 1988. -210 с. 27. Маматов М.М. Этнопсихология. –Т., 1999. -60 б. 28. Мардонова Г. Нур тўла уй. -Т.:Меҳнат. -1992. -88 б. 29. Махмудов С. Ўзбек удумлари. -Т.: Фан. 1993. -24 б. 30.Мусурмонова О. Оила маънавияти - миллий ғурур. -Т., 1999. -200 б. 31.Обозов Н.Н. Психология межличностных отношений. –Киев: изд-во Ун-та. 1990. -192 с. 32.Ризоуддин ибн Фаҳруддин. Оила. -Т.:Меҳнат. 1991. -64 б. 33. Роджерс К.Р. Взгляд на психотерапию. Становление человека. -М., 1994. 34. Рубинштейн С.Л. Бытие и сознание. -М., 1957. -172 с. 35. Рўзиқулов Ф. Ўзбек оилаларида ажралишнинг ижтимоий психологик асоратлари // Психол.фан. номз. … дисс. -Т., 2002. -148 б. 36. Салаева Н. Хоразм оилаларининг этнопсихологик хусусиятлари. /Психол.фан.номз. … дисс. -Т., 2001. -162 б. 75