logo

Йўл транспорт ҳодисалари таърифи, турлари ва уларнинг миқдори хақида маълумотлар. ЙТҲ таҳлил қилишнинг асосий вазифалари ва усуллари.

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

143 KB
Йўл транспорт ҳодисалари таърифи, турлари ва уларнинг миқдори хақида маълумотлар. ЙТҲ таҳлил қилишнинг асосий вазифалари ва усуллари. Автомобил йўлларида, шаҳар кўча ва майдонларида транспорт воситаларининг нормал ҳаракат режимининг бузилиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлишига, тан жароҳати олишига, шунингдек, транспорт воситаларига ва ундаги юкларнинг зарар кўришига, йўлдаги сунъий иншоотларнинг зарарланишига ёки бошқа турдаги моддий зарарлар етказишга сабабчи бўлувчи ҳалокатларга йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) дейилади. Бу таърифга кўра ЙТҲда иккита омил бўлиши тавсифлидир, булар: инсонларнинг ўлими, тан жароҳати ёки катта миқдордаги моддий зарар , шунингдек, бирон-бир транспорт воситасининг ҳаракатда бўлишидир. ЙТҲ вужудга келишида умумий тизимга кирувчи «А-Ҳ-Й-П-М» элементларидан бири ёки бир нечтаси биргаликда нормал ҳаракат режимини бузишга сабабчи бўлиши кузатилади. Ҳар бир ЙТҲда шартли равишда учта фазани ажратиш мумкин: бошланғич , кульминацион ва якуний . Улар ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисининг давоми бўлиши мумкин. ЙТҲнинг бошлан ғич фазаси деганда автомобилларнинг ва пиёдаларнинг хавфли вазият арафасидаги ҳаракатланиш шароити тушунилади. Хавфли вазият деб , шундай йўл ҳаракат и шароити тушуниладики, унда ҳаракат қатнашчилари ЙТҲнинг олдини олишга имкониятлари етарли, агарда тезда бу имкониятдан фойдаланилмаса ёки кўрилган чоралар самараси етарли бўлмаса, унда автомобиллар ва пиёдалар яқинлашуви фалокатли (авария) вазиятни вужудга келтиради. Фалокатли вазиятда ҳаракат қатнашчиларининг ЙТҲнинг олдини олиш бўйича техник имкониятлари етарли бўлмайди ва у содир бўлади. ЙТҲнинг кульминацион фазаси оғир оқибатлар юзага келиши билан характерланади (транспорт воситаларининг бузилиши, пиёдаларнинг ва ҳайдовчиларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиши). Бу фаза бир неча дақиқа, об-ҳаво ёмон шароитларида эса бир неча дақиқаларгача давом этиши мумкин. Бундай ҳолда асосан бир нечта транспорт воситаси иштирок этади ва уни кўпинча «занжирли» ЙТҲ ҳам дейилади. ЙТҲнинг якуний фазаси кульминацион фазасидан кейин транспорт воситаси ҳаракати тўхташининг охирига тўғри келади. Баъзи вақтда транспорт воситаси ҳаракати тўхтаса ҳам якуний фаза давом этади. Масалан, ағдарилиб кетган автомобилда ёнғин чиқиш ҳоллари. Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра [21] ЙТҲ қуйидаги 9 турдан иборат: 1. Тўқнашув . Бунга транспорт воситаларининг қарама-қарши томонидан, бир йўналишда ёки ён томондан ҳаракатланаётган вақтдаги тўқнашуви, шунингдек, темир йўл транспорти билан автомобил транспортининг тўқна - шуви киради. Бу турдаги ЙТҲга тўсатдан тўхтаган транспорт воситаси билан тўқнашиш ҳам киради. 2. А ғ дарилиб (тўнтарилиб) кетиш. Ҳаракатланаётган транспорт воситаси ўз турғунлигини йўқотиб ағдарилиши. Бу турдаги йўл-транспорт ҳодисасига тўқнашув, тўхтаб турган транспорт воситаларига ёки тўсиққа урилиш натижасида транспорт воситаларининг ағдарилиши кирмайди. Ағдарилиб кетиш ЙТҲда асосан битта транспорт воситаси иштирок этади. 3. Турган транспорт воситасини уриб кетиш . Ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳаракатланмаётган ( V =0) транспорт воситасига урилиши. Бу турдаги ЙТҲга бирданига (тўсатдан) тўхтаган транспорт воситасининг урилиши кирмайди. 4. Тўсиқларга урилиш . Транспорт воситаларининг қўзғалмайдиган тўсиқларга (кўприк таянчига, столба ва мачта таянчига, йўл тўсиқларига, дарахтларга ва ҳ.к.) урилиши. 5. Пиёдаларни босиб (уриб) кетиш . Транспорт воситалари пиёдаларни уриши ёки пиёдалар транспорт воситаларига урилиши, шунингдек, ташилаётган юкдан (ёғоч, труба, плита ва ҳ.к.) пиёдаларнинг шикастланиши ҳам киради. 6. Велосипедчини босиб (уриб) кетиш . Транспорт воситаси велосипедчини босиши (уриши) ёки велосипедчи транспорт воситасига урилиши. 7. Аравани босиб (уриб) кетиш . Ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳаракатланаётган аравани уриб кетиши , шунингдек, бу турга транспорт воситаси ёввойи ёки уй ҳайвонини уриб кетиши ҳам киради . 8. Йўловчи нинг йиқилиши. Ҳаракатланаётган транспорт воситасидан йўловчи нинг тушиб қолиши ёки транспорт воситаси ичида кескин тормоз бериш оқибатида ёхуд траекторияни ўзгартиришдан вужудга келадиган ҳ алокат. 9. Бошқа (қолган) ЙТҲ. Бу турдаги ЙТҲга трамвайнинг рельсдан чиқиб транспорт воситасини ёки пиёдаларни уриши, юк автомобилларидан юк тушиб кетиши натижасида бўладиган фалокатлар, автомобил ғилдираги остидан тош ёки бошқа қаттиқ жисмлар чиқиши натижасида жароҳат олиши ва ҳ.к. киради. Қуйидагилар ЙТҲ сифатида ҳисобга олинмайди: - тракторлар, бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар билан улар мўлжалланган асосий ишлаб чиқариш жараёнларини (ер ҳайдаш, ҳ андақлар қазиш, далада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиш, автокранлар ёрдамида амалга ошириладиган юк ортиш - тушириш ишлари, мачта таянчларини ўрнатиш ва ҳ.к.) бажараётган вақтда рўй берган ҳодисалар (улар асосан фойдаланиш тартибларини ва техника хавфсизлигига риоя қилинмаганликдан келиб чиққан ҳодисалар); - одамлар ҳаётидан маҳрум этиш ёки улар саломатлигига ёхуд мулкига зарар етказишга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар натижасида вужудга келган ҳодисалар; - жабрланувчининг ўз жонига қасд қилишга уриниши оқибати ҳисобланган ҳодисалар; - табиий офатлар натижасида вужудга келган ҳодисалар; - ҳайдовчи рулда бўлмаган пайтда хавфсизлик техникасининг бузилиши натижасида вужудга келган ҳодисалар ( двигател дастак билан ўт олдириш ёки уламада турган двигателни ўт олдириш ва ҳ.к.); - ҳ удуди ёпиқ бўлган ташкилотларда, аэродромларда, ҳ арбий қисмларда ва бошқа қўриқланадиган объектларда вужудга келган ҳодисалар; - спорт йиғинларини ўтказиш даврида транспорт воситасининг носозлиги ёки ҳайдовчи-спортчи ёки бошқа қатнашчиларнинг айби билан вужудга келган ҳодисалар; - ҳаракатланаётган транспорт воситаларида уларнинг техник носозлиги билан боғлиқ бўлган ёнғинлар. Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларида содир этилган ЙТҲни 1988-2007 йиллардаги таҳлили 3.1-расмда келтирилган охирги 10 йил ичида йилдан-йилга ЙТҲ сони муқобил 10500-10700 тани ташкил этмоқда. Европа давлатларининг транспорт хавфсизлигини таъминловчи соҳа статистика хизматининг 2005 йилда автомобил йўлларида ҳ алок бўлганлар тўғрисидаги маълумоти 3,1-жадвалида келтирилган. Жадвалдаги кўрсаткичларни нг таҳлили шуни кўрсатадики, бир йил ичида энг кўп ҳ алок бўлганлар Хитойда бўлиб 98740 кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Россия давлати бўлиб, унда 34000 киши ҳ ар йили ҳаётдан кўз юмиши кузатилади. ЙТҲда 100 минг аҳолига ҳалок бўлувчилар сони билан солиштирилса, унда Россия давлати энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, 23,7 миқдорни ташкил этади. Лекин Япония, Англия давлатларида ҳ ар 100   000 кишига халок бўлувчилар сони 5,39-5,29 тани ташкил этиб, Россия давлатидаги кўрсаткичдан 4,4 маротаба кичикдир. Ўзбекистон Республикасида ЙТҲ умумий сонининг, шунингдек, унда жароҳатланганлар сонининг қатор йиллар ичида муқобиллашганини 1-расмдаги график таҳлилидан аниқлаш мумкин. Бундай ижобий натижаларга эришишнинг асосий омилларидан бири Республика Вазирлар Маҳкамаси қошида барча вазирликлар, уюшмалар, корпорация ва концернларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишларини 02468101214 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007мувофиқлаштириб олиб борувчи «Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳайъати»нинг фаол иштирокида мураккаб ва долзарб масалаларнинг замон талабига мос равишда ҳал қилинишидир. 1-расм. Ўзбекистон автомобил йўлларида содир бўлган ЙТҲ тўғрисидаги маълумотлар: 1-умумий ЙТҲ сони; 2-ЙТҲда жароҳатланганлар сони; 3-ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони. 1-жадвал Давлат лар ЙТҲ жами ҳ алок бўлганлар сони (минг киши) 100 минг а ҳ олига ЙТҲ да ҳ алок бўлганлар сони Автомобиллаштириш кўрсат- кичига қ араб ЙТ Ҳ да ҳ ар 100   000 кишига тў ғ ри келувчи ҳ алок бўлувчилар тў ғ рисида 3.2- жад- валда 2004 йилда қ айд этилган маълумотлар ( http://www.polit.ru/ anlytics/2007/05/03/.transport.html та ҳ лил қ илинганда автомо бил- лаштириш юқори бўлган давлатларга қара-ганда паст даражадаги автомобиллаштириш қ айд этилган давлатларда ( Россия , Эрон ) ЙТ Ҳ да ҳ алок бўлувчилар сони бир неча маротаба ю қ ори кўрсаткичларга эга . Бундай ҳолатнинг вужудгаР о с с и я 34,00 23,70 Бразилия 34,00 18,24 АҚШ 43,44 14,69 Австрия 0,77 9,41 Ҳ индистон 94,97 8,79 Австралия 1,64 8,16 Хитой 98,74 7,56 Дания 0,33 6,07 Япония 6,87 5,39Йўл-транспорт ҳодисалари сони, минг келишида асосан давлатларда ўрнатилган “Йўл ҳаракат и қоидалари ” га йўл ҳаракати қатнашчиларининг кам эътиборлиги ва қўпол равишда уларни бузишлари сабаб бўлади.Англия 3,20 5,29 Келтирилган жадвалнинг таҳлили шуни кўрсатадики, барча давлатлар учун ЙТҲнинг оғирлик даражаси шаҳар ташқарисидаги йўлларда 1,5-2,0 баробар катта. Бундай ҳолатнинг юзага келишини шаҳар кўчаларига қараганда шаҳардан ташқаридаги йўлларда ҳаракат тезлигининг юқорилиги сабабли вужудга келишидир. Тез юрар йўлларда содир этилган ЙТҲда тезлик юқори бўлганлиги оқибатида жабрланувчилар сони кўп бўлади. 2-жадвал Т/р Давлатлар ЙТҲ оғирлик даражаси Т/р Давлатлар ЙТҲ оғирлик даражаси Ўртача қиймат Шаҳардан ташқаридаг и йўллар Ўртача қиймат Шаҳардан ташқаридаги йўллар 1. Исландия 1,4 2,0 12. Польша 11,0 19,8 2. Бирлашган Амирликлар 1,5 3,2 13. Латвия 13,4 22,6 14. Литва 13,6 22,0 3. АҚШ 1,9 - 15. Болгария 15,6 23,6 4. Канада 2,0 - 16. Украина 15,8 - 5. Исроил 2,1 5,4 17. Молдавия 16,7 22,0 6. Германия 2,2 4,7 18. Россия 17,6 28,0 7. Швейцария 2,6 4,0 19. Эстония 18,7 27,0 8. Бельгия 2,7 3,3 20. Қозоғистон 20,0 39,9 9. Австрия 2,8 4,6 21. Ўзбекистон 20,0 - 10. Италия 3,3 7,6 22. Арманисто н 23,0 33,2 11. Нидерландия 10,3 13,9 Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш учун аниқ тадбирлар белгилашда асосий таянч кўрсатма сифатида ЙТҲни ҳар тарафлама чуқур объектив таҳлил қилиш натижаларидан олинган хулосалардан фойдаланилади. ЙТҲ қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш мақсадида таҳлил қилинади: - ҳаракат хавфсизлигига тааллуқли «Автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда- муҳит» тизимига кирувчи ҳар бир омил нинг фаолиятига тегишли тадбир ва чоралар ишлаб чиқиш учун; - бирон-бир бошқарув ҳудудидаги , вазирликлардаги ва уларнинг корхоналаридаги фалокатлар аҳволини, ўзгариш моҳиятини ҳамда истиқболдаги ўзгаришини башорат қилиш мақсадида; - ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларни бартараф қилиш борасида тузиладиган кўрсатмаларни ишлаб чиқиш учун; - ЙТҲ кўп қайтариладиган йўл бўлакларини аниқлаш мақсадида; - битта ёки бир нечта бир хил ЙТҲнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш учун; - ЙТҲни таҳлил қилиш учун универсал дастур тузиш мақсадида. Мақсад ва вазифаларига қараб ЙТҲни таҳлил қилишнинг миқдорий , сифат ва топографик усуллари мавжуд. ЙТҲни миқдорий усул билан таҳлил қилишда ҳалокатларнинг абсолют, нисбий ва солиштирма кўрсаткичлари ўрганилади. Ҳалокатларнинг абсолют кўрсаткичларига қуйидагилар мисол бўлади: ЙТҲнинг умумий (йиллик, ойлик, чораклик) сони; ЙТҲда жароҳат олганлар ( ҳалок бўлганлар ) сони; жароҳат олганларнинг ёки ҳалок бўлганларнинг ёшига, касбига қараб ЙТҲдаги сони; ҳайдовчиларнинг айби билан ўлганлар, жароҳат олганлар сони; автомобил ёки улар ҳолатининг носозлиги билан бўлган ЙТҲ сони ва ҳ.к. Нисбий ҳалокатлилик кўрсаткичлари . Нисбий ҳалокатлилик кўрсаткичларини ҳисоблашда битта абсолют кўрсаткич бошқа абсолют кўрсаткичга нисбатан олинади. Бунда нисбий кўрсаткични умумий кўринишда қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин :В КА О /  (1)  бу ерда: О - нисбий кўрсаткич; В А/ - бирон-бир абсолют кўрсаткичлар; К - масштабли коэффициент. Масалан: А - ЙТҲ сони, В - транспорт воситалари сони бўлса ва К = 10 4 олинса, бунда жуда кўп ишлатиладиган нисбий кўрсаткич ЙТҲ сони ни нг 10 минг транспорт воситасига тўғри келадиган ҳисоби келиб чиқади. Худди шунингдек, 10 минг аҳоли сонига ва бошқа ҳисоблар олиниши мумкин. Йўл шароитларини ҳисобга олишда кўпинча нисбий ҳалокатлилик коэффициентидан фойдаланилади. Узун бир хил геометрик элементга эга йўл бўлакларини ҳисоблашда ЙТҲ сонини 1 миллион автомобил-километрга нисбати билан ўлчаниши қабул қилиниб, нисбий ҳалокатлилик коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади : LN Z N 365 10 6  ; (2) ЙТҲ сони/млн.авт.км. бу ерда: Z - бир йиллик ҳалокатлар сони; N - бир суткадаги ўртача йиллик ҳаракат миқдори, авт/сутка; L - йўл узунлиги, км. Жуда қисқа масофада (кўприк, йўл ўтказгич, чорраҳа ва ҳ.к.) йўл шароити билан фарқланадиган бўлакларда нисбий ҳалокатлилик коэффициенти одатда қуйидаги формула бўйича аниқланади : N 365 Z 10 N 6  ; (3) ЙТҲ сони/млн. авт. Солиштирма ҳалокатлилик кўрсаткичи . ЙТҲ бирон-бир абсолют кўрсаткичидан бошқа ЙТҲ қанча қисмини ташкил қилиши тушунилади ва одатда фоиз кўрсаткичида келтирилади. Масалан, жами ЙТҲ сонидан тўнтарилиш (тўқнашиш, пиёдаларни босиб кетиш ёки ЙТҲ ҳалок бўлганлар, жароҳат кўрганлар ва ҳ.к.) неча фоизни ташкил қилади. Ўзбекистон автомобил йўлларида ЙТҲнинг солиштирма авариялик кўрсаткичига яққол мисол қилиб 200 7 йилда жами ЙТҲни 1 1, 3 % пиёдалар айби билан бўлганлигини айтиш жоиз. ЙТҲни таҳлил қилишнинг сифат усули ҳодисаларнинг нима сабабдан вужудга келганини аниқлашга қаратилади. Бу усул билан йўл ҳаракатини ташкил этувчилар «Автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит» тизимидаги элементларнинг қайси бирининг айби билан ёки биргаликдаги таъсири натижасида вужудга келган ЙТҲни таҳлил қилиш одат тусига кирган. Масалан, автомобил йўлининг маълум чорраҳа бўлагида йўл шароитига боғлиқ равишда ЙТҲ вужудга келиши, унда пиёдаларнинг ўрни ёки маълум ёшдаги ҳайдовчилар содир этадиган ЙТҲ тури, вақти ва ҳ.к. Йўл-транспорт ҳодисаларининг вужудга келиш жойларини аниқ кўрсатиш учун топографик усулдан фойдаланилади. Ҳозирда асосан уч турдаги топографик таҳлил ўтказилади: харитада, чизиқли графикда (йўл- кўча бўйича) ва масштабли схемада. Шаҳар, туман ёки вилоятнинг масштабли харитасида бир ёки бир неча йиллар ичида содир этилган ЙТҲни кўча-йўл, майдонларда аниқ жойларини шартли белгилар ёрдамида кўрсатилади. Бундай ЙТҲ харитаси ёрдамида ЙТҲни кўп бўладиган жойи, тури, вақти ва ҳоказолар аниқланиб, уларни таҳлил қилиш натижаларига таянган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини ошириш борасида аниқ тадбирлар белгиланади. ЙТҲнинг чизиқли графиги кўча ва йўлнинг бутун узунаси бўйича ёки маълум бўлаги учун харитага нисбатан катта масштабларда ЙТҲни жойлашни кўрсатади. Масштаб катта бўлганлиги сабабли ЙТҲ йўлнинг қандай элементларининг камчилиги билан содир бўлганлигини ёки бошқа сабабларни аниқ топишда бу усул ижобий натижалар беради. ЙТҲнинг масштабли схемасида йўл чорраҳасини, темир йўл кесишмасини ёки бошқа йўл бўлагида бўлган ЙТҲни катта масштабларда барча йўл қатнашчиларини (транспорт воситасини, пиёдани) схематик равишда жойлаштирилиб кўрсатилади. Схемани таҳлил қилиш натижасида ЙТҲ нима сабабдан вужудга келгани ва ҳар бир иштирокчининг ҳодисанинг олдини олиш бўйича имкониятлари қай даражада эканлиги аниқланади. Бу схемада транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш траекториялари кўрсатилиб, кейинчалик ҳодиса рўй берган жойдаги йўл шароитини ёки ҳаракатни ташкил этиш бўйича ўзгартириш таклифлари ишлаб чиқилади. ЙТҲни таҳлил қилишда автомобил - йўл хўжаликларида ва давлат ҳаракат хавфсизлиги хизмати тизимида кўпчилик ҳолларда амалиётда учрайдиган саволларни ечиш , содда ва тушунарли бўлиши учун жадвал, график, гистограмма, циклограмма ёки топографик кўринишлардан фойдаланилади. Қуйида хўжалик фаолиятида кенг тарқалган жадвал, график, гистограмма, циклограмма ва топографик кўринишларидан мисоллар келтирамиз. Йилнинг ойлари бўйича ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲ тўғрисида маълумот 4-жадвалда келтирилган. 4-жадвал Ойлар 1 II III IV V VI VII VIII IX X XI XII ЙТҲ сони 6 4 3 4 5 6 5 8 3 7 8 8 Ўзбекистон Республикаси умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида сутка соатларидаги ЙТҲнинг тақсимланиш гистограммаси 2 -расмда келтирилган. 2-расм. Суткадаги ЙТҲнинг тақсимланиш гистограммаси. ЙТҲнинг сабабчилар бўйича ўзгариши циклограмма шаклида 3.4-расмда келтирилган. соатла рЙўл-транспорт ҳодисалари, дона 3-расм. ЙТҲнинг сабабчиларга бўлиниш циклограммаси Йўл 11,3 % 0,02 %Автомобил 0,08 % Пиёдалар Му ҳ и т 1,8 % Ҳ айдовчилар 86,8 % Адабиётлар. 1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” . Тошкент: Ўзбекистон, 2009. -56 б. 2. Бабков В.Ф. Дорожные условия и безопасность движения: Учебник для вузов. М.: Транспорт, 1993-271 с. 3. Рябчинский А.И. и др. Динамика автомобиля и безопасность дорожного движения. Учеб. пособие МАДИ (ГТУ) М.: 2002. - 131 с 4. Сильянов В.В. Транспортно-эксплуатационные качества автомобильных дорог и городских улиц: учебник для студ. высш. учеб. заведений. Сильянов В.В., Домке Э.Р. М.: Академия, 2007. - 352 с. 5. Рябчинский А.И. Устойчивость и управляемость автомобиля и безопасность дорожного движения: учеб.пособие/А.И.Рябчинский, В.З.Русаков и др. Шахты издательство ЮРГУЭС, 2003. - 177 с. 6 . Кременец Ю.А., Печерский М.П., Афанасьев М.Б. Технические средства организации дорожного движения: учебник для вузов. М.: ИКЦ Академкнига, 2005. - 279 с. 1 7 . 7. Азизов Қ. Х. Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари. Тошкент: Фан, 2009. - 239 б. 8. Азизов Қ. Х. Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари. Тошкент: Ёзувчи, 2002. - 182 б.