logo

Йўл тушамаси тузилмалари ва уларнинг транспорт-фойдаланиш сифатлари. Йўл тушамасига таъсир этадиган кучлар.

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

44.5 KB
Йўл тушамаси тузилмалари ва уларнинг транспорт-фойдаланиш сифатлари. Йўл тушамасига таъсир этадиган кучлар. Режа: 1. Йўл тушамаларининг тузилмалари ва уларнинг транспорт- фойдаланиш сифатлари. 2. Йўл тушамасига таъсир этадиган кучлар. 3. Йўл тушамаларининг таснифи. 4. Йўл пойи тупроцининг хисобий кўрсаткичлари. Таянч сўзлари ва иборалари: - Автомобил, йўл тушамаси, қоплама, асос, қўшимча қатлам, асфалтбетон, чақиқтош, қум-шацал аралашмаси,такомиллашган, қаттиқ, қаттиқ эмас. Автомобилларнинг харакатини йил давомида таъминлаш учун йўлнинг қатнов қисмига йўл тушамаси қурилади. Йўл тушамаси қаттиқ монолит тузилмали материаллардан иборат бўлиб, иқлим омили ва транспорт воситалари таъсирига яхши қаршилик курсатади. Йўл тушамасида автомобиллар харакатидан юзага келадиган кучланиш чуқурлик ошган сайин камаяди. Бу йўл тушамасини куп қатламли лойихалашни талаб этади. Кўп қаватли йўл тушамасига автомобиллар цилдирагидан тушадиган кучланиш 15.1 расмда келтирилган [1]. Йўл тушамасида қўйидаги қатламлар бўлади: 15.2 расм [1]. Қоплама - Энг юқори қатлам, сув ўтказмайдиган, хар қандай кучланишларга чидамли, табиий таъсирларга бордошли бўлади. Қопламани қанчалик мустахкам, қиммат баҳо материаллардан қурилса, унинг қалинлиги шунчалик кичик бўлади. Қоплама йўлнинг энг зарур фойдаланув сифатларини, ровонликни, цилдиракни қоплама билан тишланиш сифатларини таъминлайди. Асос -Тушаманинг мустахкамлигини оширадиган қисми, тош материаллардан ёки ёпишқоқ материалар билан ишланган грунтлардан қурилади. Юқоридан келаётган босимни пастки қатламларга ўтқазиш ва тақсимлаш учун хизмат қилади, шунинг учун монолит, эгилишга ва сурилишга мустахкам бўлиши керак. Асос бир қанча қатламлардан ташкил топиши мумкин: Асоснинг қушимча қатлами -Намланишга устивор бўлган, материаллардан ташкил топган бўлиб, текисловчи қатлам билан асос қатлам орасида қурилади. Йўл пойи тупроци -( йўл пойининг ишчи қатлами ) -Йўл пойининг яхши зичланган ва пардозланган юқори қатлами бўлиб, унинг устига йўл тушамаси курилади. Йўл тушамаси фойдаланув сифатлари-харакатнинг қўлайлигини ва тезлигини таъминлайди, асосан қопламанинг тузилмавий турларига боцлиқ бўлади: А/Б Қоплама -Қопламанинг энг такомиллашган тури, уни мустахкам асосга бир ёки икки қатламда қурилади. Асфалтбетон қоришмаси қуйидаги материаллардан ташкил топади. - Чақиқтош, қум, битум,минерал кукуни. Асфалтбетоннинг таркибидаги чақиқтош донадорлигига қараб йирик донали (40мм гача), майда донали( 20 мм гача ) қумли турларга бўлинади (5 мм гача ). БББббббббббББҲшшБбббббббб Бетон қоплама- катта монолитликни ва кучланишга юқори қаршиликни ўзида хосил қилади. Улар алохида 3га 4 ва 6га 7 м улчамда 18 дан 24 см гача қалинликдаги плиталардан қурилади. Плиталар бир биридан чоклар билан ажратилади. Цементобетон қопламалар йицма ва монолит холда курилади. Органик ёпишқоқ билан ишланган шацал ва чақиқтошли қоплама ёпишқоқ қушиш натижасида тош бўлакларининг мустахкам бирикиш эвазига автомобиллар харакатидан келадиган таъсирга яхши қаршилик курсатади. Бу тушамалар сувга чидамли. Бу қопламани жойида аралаштириш усули билан купроқ тайёрланади. Устки юза ишлов бериш -юпқа химояловчи қатлам, йўл тушамасини устки юзасига 2-2,5 л/м 2 битум тукиб, унга майда чақиқтошни тарқатиш ва шиббалаш натижасида хосил қилинади. Устки юза ишлов бериш бирламчи ва иккиламчи бўлади. Чақиқтошли қоплама -Яхши зичланган ва пардозланган чақиқтош қатламидан иборат. Бундан ташқари қопламалар шацалли, мостовой, мустахкамланган грунтлардан ва махаллий грунтдан ташкил топган бўлиши мумкин. Йўл тушамаллари қўйидаги турларга бўлинади: - Такомиллашган капитал (а/б, ц/б). - Енгиллаштирилган; - Утувчи; -Паст турдаги. Кучланиш таъсирига ишлашидан келиб чиқиб, бутун йўл тушамасини 2 гурухга ажратиш мумкин: -Қаттиқ йўл тушамалари; -Қаттиқ эмас йўл тушамалари. Йўл пойини лойихалаш 2 та кетма-кет бажариладиган босқичдан иборат: 1. Тузилмани танлаш; 2. Хисоб ишлари. Йўл тушамаси қалинлигини хисоблаш натижалари на фақат йўл тушамасига ишлатиладиган материаллар мустахкамлик кўрсаткичларига балки йўл пойи тупроци хисобий курсаткичларига хам боцлиқ. Йўл пойи тупроцининг хисобий намлиги қўйидаги формуладан топилади. W х = W н (1+ t  w ) Бу ерда: W н - норматив намлик. t норматив оциш коэффициенти.  w – вариация коэффициенти. АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».