logo

Нидерландия, германия, франция ва бошка ғарбий европа мамлакатларида уйғониш даври санъати

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

108.5 KB
Нидерландия, германия, франция ва бошка ғарбий европа мамлакатларида уйғониш даври санъати Режа: 1. Нидерландияда уйғониш даври санъати 2. Германияда уйғониш даври санъати Италияда бошланган Уйғониш ҳаракати XV асрдан бошлаб Европанинг бир қанча ерларида ҳам тарқалди. Бу ҳаракат шу ердаги мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан мустахкамланиши, дастлабки капиталнинг тўпланиши билан боғлиқ ҳолда амалга ошди. Европа мамлакатларида гуманистик ғояларнинг тарқалиши, миллий бирлик, мустаққилик учун кураш, дин қуршовидан чиқиш ва дунёвий маданиятга қизиқиш билан бирга намоён бўла борди. Бу қизиқишнинг амалга ошишига Италия гуманистик санъати ва унинг санъаткорлари катта таъсир кўрсатдилар. Санъаткорлар италян гуманистларини ўз устозлари деб биладилар. Антик маданиятни қизиқиб ўргандилар, унинг асл намуналарини кўриш иштиёкида Италияга саёҳат қилдилар. Албатта, Европа мамлакатларидаги Уйғониш даври маданияти ва санъатининг бошланиши ҳамма ерда бир хил ва бир вақтда ривожланди, деб бўлмайди. Бундан ташқари, бу вақт баъзи мамлакатлар санъати ва адабиётида ютуқлар сезиларли бўлса (масалан, Англия, Испания), бошқа бир қатор мамлакатларда эса, тасвирий санъат ва меъморликнинг гуманистик ҳаракат тамойиллари ўзини тўлиқ ифода этди. Шунингдек, айрим мамлакатларда Италия гуманизмининг инқироз даври санъати анъаналари таъсирида ривожланиши ҳам шу мамлакат санъати тараққиётининг гуманистик ҳаракатларига таъсири сезиларли бўлди. Бу испан санъати мисолида ҳам намоён булади . Шунингдек, айрим мамлакатларда феодал муносабатларининг секинлик билан чекиниши ҳам бу ерларда Уйғониш санъатининг гуркираб ўсишига тўсқинлик қилди. Жумладан, Францияда Уйғониш ҳаракати XV аср ўрталаридан бошланиб, унинг ривожи бевосита, готика меросининг реалистик томонларини ривожлантириш билан бирга, аста-секин Италия ренессансини ўзлаштириш ва тадбиқ этиш билан бирга намоён бўлди. Францияда Уйғониш ҳаракатининг кучайиши бу ерга кўплаб италиялик санъаткорларининг кириб келиши билан боғлиқдир. XV асрда Францияда миллат шаклланди. Шу йилларда Ренессанс санъатининг асослари пайдо бўлди, яъни илк Ренессанс даври бошланди. XV аср ўрталаларида Франция ерлари ягона давлат бўлиб бирлашди. Бу ягона давлат миллий санъат ва маданиятнинг шаклланишида мухим ўринни эгаллади. Фан ва маданият гуркираб ривожланди. Франциянинг Италия билан яқин алоқада бўлиши бу ерда Ренессанснинг кириб келишини тезлаштирди. Бу хол меъморликда Ренессанс меъморлик услубининг кириб келишида, аркалар, юзанинг яхлит бўлишига эътибор беришда кўринди. Лекин готика санъатининг таъсири ҳамон сезиларли эди. XV асрда миниатюра санъати ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди.Унда давр кишиларининг мухитга бўлган му-носабатлари, билимга бўлган интилишлари ўз ифодасини топди. Ака-ука Лимбурглар миниатюраларида реализмга интилиш, ҳаётий лавҳа ва деталлар, реал ҳаётнинг тасвирини ишлашга ҳаракат қилиш яққол сезилади. Бу миниатюраларда фазовийлик етишмайди, композиция ярусли (устма-уст жойлаштириш) ечимга эга, рассомнинг композицияда ҳамма компонентларга деярли бир хилда қараши эса фикрни яққол ифодалашга халақит берган. Лекин шунга карамай, унда реалистик тамйилларнинг кучайиб бораётганини кўриш мумкин. Бу реалистик хусусият Франциянинг Жанубий провинцияларида, айниқса, Авиньон мактаби усталари ижодида яққол сезилади. Франциянинг жанубида жойлашган Авиньон папаларининг севимли жойи бўлиб, бу ерда саройларда француз рассомлари, санъаткорлари билан бирга, италиялик рассомлар ҳам таклиф этилар эди. Бу хол, албатта, Авиньон мактаби усталари деб ном олган санъаткорлар ижодида Ренессанс анъаналарининг шаклланишига замин яратди. Рассомларнинг диний мавзудаги асарларида ҳам ҳаётий қаҳрамон образларини яратишга ва руҳий ҳолатларни реал талқин этишга интилиш сезилади. Француз санъатида пайдо бўлиб келаётган бу янги изланишлар XV асрда Франция марказий областларидаги рассомлар ижодида ҳам сезиларли бўлди. Айниқса Луар мактабининг маркази бўлган Тур санъатида Франциянинг жанубий ва шимолий провинцияларидаги санъат ютуқлари умумлаштирилиб, янги реалистик санъат мактаби яратилди. Жан Фуке (тах. 1420-1477- 81-йиллар) шу йўналишда ижод қилди. Фуке Нидерландия ва Италия гуманистлари санъати билан яхши таниш эди. У бир неча йил Римда яшаб антик санъатни ўзлаштириб ўзига хос услуб яратишга муяссар бўлди. Фуке ижодининг ўзига хос томони, унинг портретларида реализм намоён бўлади Рассом ўз қахрамонларини бутун борлиғи билан тўлақонли ифодалашга ҳаракат қилади. Унинг қалами тугал, силуэти аниқ, композицион тузилиши қаътий, колорити эса ёқимли ва жилвадордир. «Этьен Шевалье авлиё Стефан билан» (тах. 1450 и.) асарида рассом икки шахснинг ҳарактери, унг қўлини Этьен Шевалье елкасига қўйган авлиё Стефан ва тоат-ибодат қилаётган Этьен образини таққослаш ҳисобига композиция ғоясини ечади. Фуке ижодида миниатюра алоҳида ўрин тутди. Унинг миниатюралари ака-ука Лимбурглар миниатюраларига ўхшайди, лекин Фуке қахрамонларини реал мухит, фазо ичида тасвирлайди, ҳар бир образ хатти-ҳаракатининг табиий ва ҳаётий бўлишига эътибор беради ва бу жиҳатдан унинг ишлари дастгоҳ асарларига ўхшаб кетади. Рассом қандай мавзуда миниатюра ишламасин, унинг манзараларига ўз шаҳрининг кўринишларини туширишга, машҳур меъморлик биноларини кўрсатишга (масалан, Париждаги Нотр Дам ибодатхонаси) харакат қилади. Одамларни тасвирлашда эса ўз замондошларини, конкрет шахсларни асос қилиб олади. Рассомнинг ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган миниатюралари кўп фигурали бўлиб, уларда рассом воқеликни кучли ҳаракат пайтида тасвирлашга интилади. Табиат манзараларининг мўллиги эса асарларининг поэтик хусусиятини янада чуқурлаштиради. XVI асрга келиб, Франция Ғарбий Европадаги катта давлатлардан бирига айланди. Санъат ва маданият янги давр руҳини янада ёрқин ифодалай бошлади. Шаҳарларнинг планировкаси, сарой ва шаҳар ансамблларини яратиш масаласи меъморликнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Француз қироли Франциск I даврида Францияда қурилиш авж олиб кетди. У меъморларга Ренессанс услубида бинолар кўришни топшириб, кўчаларнинг тўғри, кенг ва чиройли бўлишини талаб қилди. Парижда қурилиш жонланиб, меъморликда ренессанс безаги кенг қўлланилди. Шамбор ва Блуа қўрғонлари XVI аср меъморлигида Ренессанс безагининг қўлланишини ифодаловчи ёдгорликлардир. У ўзининг ҳаётбахшлиги ва тантанаворлиги, шодиёна кайфият бахш этиши билан ўрта асрнинг жиддий ва салобатли биноларидан ажралиб туради. XVI асрнинг 40-йилларидан бошлаб, Францияда жуда кўп истеъдодли меъморлар ижод қил a бошлайди. Шундай меъморлардан бири Пьер Леско (тах. 1510-1578) бўлиб, у кўп биноларни ҳайкалтарош Гужон билан ҳамкорликда безаган. Шундай ишлардан энг машҳури Луврнинг ташқи безаги ҳисобланади. Бу бино Француз Ренессанси меъморлигининг гуллаган даври намунасидир (расм). Ҳайкалтарошлик санъатида ҳам дунёвий мазмун кенг ўринни эгаллади, декоратив ҳайкалтарошлик, портрет санъати, қатор ёдгорликлар яратилди. Ҳайкалтарошликда Италиядан келган санъаткорлар билан бир қаторда, француз санъаткорлари ҳам самарали ижод килишди. Францўз Ренессансининг йирик вакили Жан Гужон (тах. 1510-1566-68) ижодида француз пластикасининг ҳаётбахш ҳислатлари ўзини тўлиқ намоён қилди. У қабртош ҳамда меъ- морлик ансамблларини безашда иштирок этган. Гужоннинг машҳур асаридан бири Париждаги Нимф фонтани учун ишланган рельефдир. «Бегунохлар фонтани» деб номланган Нимф фонтани 1549 йили 16 июнда қиролнинг шаҳарга кириб келиши муносабати билан қурилган. Декоратив ҳарактердаги бу курилманинг меъмор Леско билан ҳамкорликда бажарилган асосий рельефлари пилястрлар орасида қолдирилган тор юзаларга ишланган. Бу ерда табиат кучларининг рамзи бўлган гўзал маьбудалар тасвирланган. Гужон асарларига хос бўлган воқеликни шоирона талқин этиш, инсон гўзаллигини куйлаш унинг Диона ҳайкалида ҳам ўз ифодасини топган. Гужоннинг катта ишлари орасида Лувр ҳамда Париждаги ратуша биносига ишланган рельефлар машҳурдир. Кейинги рельефларда дехқонларнинг ҳаётига бағишланган реалистик тасвирлар ҳам кенг учрайди. Даврнинг яна бир етук ҳайкалтароши Жермен Пилон (1535- 1590) ижодида Француз ренессансининг гуманистик ҳарактери билан бирга, унинг инқирозини ҳам ифодалаш имкониятини яратди. Пилон Фонтенбло мактаби вакиллари ва Гужон таъсирида камол топди. Бу унинг илк ижодида яққол кўринади. Лекин у кейинчалик халқ санъати анъаналарини ўзлаштириб, воқеликнинг тўлақонли реалистик кўринишини ифодалашга, инсон қомати пластикасининг бой имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилди. У воқеликнинг ҳаёлий кўринишини юксак маҳорат билан тасвирлаш орқали, ҳар бир образнннг эмоционал томонини, яъни лирик, драматик ёки ғамгин ҳолатларини аниқ. ифодалашга эришди. Бу хол унинг мақбаралар учун ишлаган ҳайкалларида (масалан, Ва-лентина Бальбиннинг мақбараси ҳайкали), портретларида намоён бўлади XVI аср рассомлиги. XVI асрнинг биринчи ярмида рангтасвир ҳамда сарой интерьерларига расм ишлаш санъатида Италиядан келган рассомлар етакчилик қилдилар. Айниқса, Фонтенблодаги қирол саройи суратларида шу хол яққол сезилади. Лекин италияликлар француз маданияти билан танишиб, унинг таъсиридан ҳам бебахра қолмадилар. Натижада улар яратган асарларида Итялия даври санъатидан фарқ қиладиган, ўзининг ҳаётбахшлиги ва серзавқлиги билан ажралиб турадиган асарлар юзага келди. Уларнинг антика билан боғлиқ санъати мавзуси, ишланишидаги эркинлик, мураккаб ракурс ва ҳолатдаги одам гавдаси ҳаракатини ифодалаши француз рассомларига маъқул бўлди, унга эргашувчилар ва давом эттирувчилар сони кўпайди. Булар «Фонтенбло мактаби» деб ном олган йўналишга асос солдилар ва бу мактаб вакиллари антик мавзудаги суратлар билан бирга, бевосита дехкрнлар ҳаётига бағишланган кўплаб дастгоҳ. рангтасвир намуналарини яратдилар, портретлар ишладилар. XVI аср францўз санъатининг энг юксак ютуги реалистик портретда намоён бўлди. Бу санъат факдт сарой аристократлари учун мўлжалланиб колмай, балки кенг жамоатчилик талабини кондирди. Айниқса, клампортрет соҳисида эришилган ютуклар францўз санъатининг ўзига хос томонини белгилади. Бу санъат Европанинг бошкд ерларида ҳам мавжуд бўлишига крамай, бу ердагичалик оммавий ва реалистик тус олмади. Францўз портрет санъатининг йирик вакили кичик Жан Клуэ (тах. 1485ёки1486-1541) эди. У рангтасвир ва қалампортретда самарали ижод кдлди. Айниқса, кламтасвирдаги портретлари шу санъатнинг энг чўққиси хисобланади. Унинг кламсуратлари ўзининг пластик ифодалилиги ва ҳарактеристикасининг аниқлиги билан ажралиб туради. Рассом баьзан ўз портретларида факт бошнинг аниқ. тасвирини майда деталлари билан тасвирлайди, лекин бу унинг образларидаги ҳажмли кўриш салобатини хис этишга, тасвирланувчининг ҳарактерини билишга хдлакдт килмайди, балки унинг янада таъсирчан бўлишини таъминлайди. Граф д'этен портрета шундай асарлардан биридир. Нидерландияда уйғониш даври санъати Нидерландияда географик урнининг қўлайлиги туфайли савдо-сотик. кенг ривожланди ва у ХУ—ХУ1 асрларда икгисодий жихтдан жадал TapaKJcneT йўлига кирди, миллий бирлик кучайди. Лекин феодал системаси жуда секинлик билан чекинди ва деярли XVI асрнинг охирига кддар чўзилди. Бу хол бевосита саньатнинг ҳарактерида ҳам ўз ифодасини топди. Капиталистик муносабатларнинг кишлокларга кенг қўламда кириб бориши жамоатчиликни озодлик ва эркинлик учун курашга отлантирди. Бу хракатда эса кўпсонли дехуэнлар етакчи ўринни эгаллади. Шу боисдан ҳам Нидерланд санъатида Италия санъатидан фаркли уларок, халқчиллик ғояси яққолрок.кўринади. Социал тенгсизлик ва крама-кршилик, жамиятдаги бидъат, хурофот, бемаънилик санъатда танкидий тенденцияларни, гуманизмнинг жанговар ҳарактерини белгилади. Иккинчи томондан, Нидерланд санъатида ўрта аср анъаналарининг кучлилиги унинг ўзига хос кўринишини белгилашда мухм ўрин эгаллади. Бундан ташқари, Нидерланд санъатида инсон образига материалистик дунёнинг бир кисми сифатида каралди ва бу хол маизара, ҳаётий-маиший жанрда, интерьер ва портрет санъатида ўз ифодасини топди, Нидерланд рассомлик мактабининг ривожланиши ва ютуклари Ғарбий Европа дастгоҳ. саньати ривожланишига катта таъсир қилди. Дастлабки пайтларда икона санъатига яқин бўлган ва черков меҳробларини безаш учун фойдаланилган дастгоҳ. ҳарактеридаги рангтасвир намуналари аста-секин мустақил бўлиб, уларда ҳаётий мавзудаги суратлар пайдо бўла бошлади. Кейинчалик зодагонлар уйларининг интерьерларини безашда фойдаланиладиган, унинг ажралмас бўлагини ташкил этган санъатга айланди. Нидерланд рассомлик мактабининг дунёвий ҳарактерда ривожланишида XIV аср охири XV асрларда феодал зодагонлари орасида кенг қизиқишга сабаб бўлган часослов (сиғиниш учун мўлжалланган буюмни ойларга бўлиб жойлаштириш) учун мўлжаллаган францўз-бургунд миниатюра ишлаш мактаби муҳим ўринни эгаллади. Бундай миниатюраларда ҳаётий ва тарихий лавҳалар, табиат манзаралари, йил фасллари ва мавсумга мос тасвирланар эди. Уларда реал шахслар портретлари ҳам учрайди. Бу санъатнинг ривожланишида ака-ука Губерт ва Ян ван Эйкларнинг роли катта бўлди. Бургунд герцоги саройида хизмат ўтаган бу рассомлар француз ва Нидерланд миниатюра мактаби анъаналарини ўзлаштириб, унга янги йўналиш бахш этдилар ва Нидерланд реализмининг асосчилари бўлиб ном қолдирдилар. Улар натурани систематик ўрганишни ўзларининг ижодий методларига асос қилиб олдилар ва шу асосида ҳаётни бутун борлиги ва кўриниши билан тасвирлашга ҳаракат қилдилар. Рассомларнинг ана шу янги ҳаётбахш дунёкрашлари уларнинг Гент меҳроби учун ишлаган суратларида намоён бўлди. Асосан, аньанавий ўрта аср мавзусида ишланган бу суратлардаги образлар тулакрнли, ҳаётий талқин этилади. Инсоннинг табиат билан уйғунлиги, коинотнинг шакл ва жило ранг- баранглиги Нидерланд санъатида ўзининг бадиий ифодасини топди. Гент меҳробига ишланган суратни Губерт билан ҳамкорликда бошлаган Ян ван Эйк унинг вафотидан кейин тугаллади. Ян ван Эйк ижодининг етилган даврида Гент меҳроби суратларига хос хикоянависликдан воз кечиб, кўпрок. асарида ифодаланган образларнинг ҳис-туйғу ва кайфиятларини тасвирлаш орқали ўзининг дунё, хёт тўғрисидаги тушунча, муносабатларини ифодалашга ҳаракат клди. Шу максадда кам фигурали композициялардан фойдаланди. Лекин уларнинг ички дунёсини ифодали кўрсатишга интилди. Ян ван Эйк портрет санъатининг мустақил санъат турига айланишида муҳим ўрин тутди. У ўз қашрамонларини биринчи планда тасвирлаб, томошабинга унинг ички дунёси, маънавий оламини очиш, ҳарактерини кўрсатишга муяссар бўлади Эр-хотин Арнольфинолар композициясида рассом тасвирланувчиларнинг ҳарактерини очиш ҳисобига улар орасидаги муносабатни, инсонларга хос нозик ҳис-туйғуларни очишга муяссар бўлган. Ян ван Эйк реалистик сангати кейинги Нидерланд санъати ривожида бош мезон бўлиб қолди. Унинг ютукдари факт нидерландлар учунгина эмас, умуман Европа санъати учун ҳам ҳарактерлидир. Лекин Ян ван Эйк издошлари унинг ижодида факдт таш1ф томонга кўпрок. эьтибор берадилар ва санъаткор асарларига хос бўлган ҳаётни, борли1фи атрофлича тасвирлаш ва унинг асл ички мохдятини очишга бўлган интилишни кура олмадилар. XV асрнинг ўрталаридан бошлаб, ўрта аср саньати анъаналари ўз кучини деярли йўқртди, урнини эса ҳаётий мавзу эгаллади. Инсон ҳис-туйғу, ички олами янада чуқуррок. ўз ифодаси-ни топа бошлади, ҳаёт ранг-баранглиги эса кенг ва атрофлича ёритилди. Шу йўналишда ижод калган рассомлардан бири Рогир ван дер Вейден (1399—1464) бўлди. У индивиду ал образлар, уларнинг руҳдй ҳолат ва фазилатларини очишга интилди. Бу, айниқса, унинг портретларида Я1усрл намоён бўлди. Франческо д Эсте портретида рассом образнинг таннф кёфасидаги ҳарактерли томонларни бурттириб кўрсатиш оркли унинг ҳарактерини очишга интилган. Ранг эса унинг асарларида эмоцконал томонни белгилайди. Нидерланд санъатида XV асрнинг 40-йилларидан бошлаб, хикоянавислик элементлари кучая бошлади, тасвирда драма-тик воқеаларнинг тасвирини ишлашга интилиш сезилди. Инсон ҳис-хаяжони, ҳарактерини очишга интилиш бу даврда ҳам кўпгина рассомларни ўзига жалб этди. Гуго ван дер Гус (тах. 1435—1482) ижодида, айника, шу хол яққол сезилади. Гусни инсоннинг кучли ҳис-туйғулари қизиқтиради, айниқса, драматик, фожиали хис-туйғуларни зўр маҳорат билан ишлайди. XV асрнинг сўнгги чорагида Нидерландиянинг шимолий провинцияларида бадиий ҳаёт жонлана бошлади. Бу ерда ижод килган рассомлар ижодида халқ. анъаналари билан боғлиқ. бўлган алока аниқ. сезила бошлайди. Рассомлар ҳарактерли, баьзан хунук воқеаларга эьтибор бера бошлайдилар, диний ёки афсонавий-фантастик формада социал сатира кескин намоён бўлди. Бу хусусият, айниқса, Иероним Босх (тах. 1450—1516) деб ном олган Иеронимус ван Акен ижодида яҳсрл намоён бўлди. Унинг асарларидаги бош мавзу олижаноблик ва худбинлик, жаҳолат ва озодлик курашини тасвирлашга каратилган. Шу мақсадда у баъзида аллегорик образларга ҳам мурожаат кдлади, асарларида инсонни истехзоли тасвирлайди. Босх Исо образига кўп марта мурожаат килган.Босх ўз асарларида ҳаётдаги хунук, иррационал ва хакикий ҳаётга зид бўлган воқеаларни тасвирлайди. Бу билан у ўзининг дунёкрашини ифодалабгина крлмай, уни ахлоклй-этик жихдтдан бахолайди хм. «Пичан гарами» асари унинг машҳур ишларидан биридир. Бу асар «дунё — пичан гарами; ҳар ким ундан қўлига илинганинигина олади»,— деган эски фламанд макрлига эслатма сифатида ишланган. Бу асарда реал хс-туйғу ва фикр аллегорик образлар билан уйғунлашиб кетган. Кандайдир фантастик жониворлар пичан ортилган аравани тортиб боришмокда. Унинг кетидан папа, император ва оддий халқ. эргашиб, айрим одамлар олдинга интилиб боришмокда, айримлари эса арава остида мажакданиб, хдлок булмокда. Рассом ўз асарларида аллегорик образларга мурожаат клгани билан, одамлар тўқрисида фикр юритади, ҳаёт хакдатини уларга ифодали етказишга интилади. Нидерланд рангтасвирининг янги равнаки XVI асрга тўқри келади. Бу мамлакатнинг иктисодий равнакд билан боғлиқдир. Лекин XVI аср иккинчи ярмидан бошлаб, гуманистик ғоялар инкдрозга учрай бошлади, социал конфликтдаги драматизм инсонга бўлган муносабатни пасайтириб юборди. Шулар ҳаммаси XVI аср Нидерланд саньатидаги зиддиятларни ўзида —— f > -—-- i ифодалади. XVI аср Нидерланд рангтасвирида инсон образи ва уни ўраб олган мухт катта ҳаётии аниқлик ва активлик кашф этди. Бошқа томондан эса рассомлар умумлашма образлар излаб кўпрок.итальян У иго ниш даврига мурожаат кдлдилар. Шу асосида «Романтизм» окими вужудга келди. Лекин романистлар классик санъат шаклларини к-бул килган ҳолда, ўзига хос янги яхлит санъат ярата олмадилар. Факт айрим санъаткорларгина итальян санъати аньаналарини миллий масала билан уйгунлаштира олдилар. Бу даврда романтизм ва сарой санъаткорлари ижодида ривожланиб бораётган маньеризм йўналишига крши Нидерланд санъатида халқ. озодлик ҳаракати билан боғлиқ. бўлган реалистик санъат ривожланди. XVI аср ўрталарида диний санъат ҳарактери згарибгина крлмай, балки халқ. ҳаётини акс эттирувчи асарлар кенг ўринни эгаллай бошлади, ҳаётий жанр ривожланди, портрет ва манзара жанри мустакдл санъат турига айланди. Катта Питер Брейгель (тах. 1525—1564) XVI аср Нидерланд рангтасвирининг йирик вакили Питер Брейгельнинг ижодида Нидерланд санъати ўзининг энг гуллаган даврини намойиш этди. Брейгель ўзидан аввалги саньаткор ва замондошларининг рангтасвир санъати борасида эришган ютуқларини умумлаштирган ҳолда уни янги мазмун билан бойитди. Ўз даври зиддиятларини кундалик оддий халқ. ҳаётида кўрди, ўз асарларида оддий халқ, асосан, дехнлар, камбагаллар, дарвеш ва дайдилар, тиламчилар ҳаётини ифодалади. Рассом ҳаёт гўзаллигини халқнинг тинч меҳнат фаолиятида, инсон ҳаётининг табиат ҳаёти билан уйғунлашиб кетишида кўрди. Ижодида шу принципларга содик. қолди. Брейгель рассом сифатида ўз ижодини романист Кук ван Альст устахонасида бошлади. Италия буйлаб саёҳатда бўлиб, антик санъатни урганди. Булар унинг бадиий тасаввўрини кенгайтирди, ҳаётга бўлган муносабатини ёрқинлаштирди. Унингклам ва акварелда ишлаган илк расмларида, айниқса, табиат манзараларини акс эттирувчи суратларида бу хусусият табиатни, ҳаётни яхлнт ва органиқ бутунликда хне этиб, тасвирлай олишини кўрсатади . Шу йиллар (1650) да рассом аллегорик ва сатирик композициялар устида ишлайди. Бу ишларида Босх таъсири сезилади ва бу хусусият Брейгелнинг илк рангтасвирларида ҳам мавжуд. Брейгель ижодннинг гуллаган даври 1560 йилларга — мамлакатда революцион кайфиятнинг юксалаётган пайтига тўқри келади. Шу йилларда у, бир томондан, табиат қўйнида завк тулиб меҳнат килаётган дехнлар ҳаётига бағишланган ва табиат манзараларини тасвирлайдиган суратлар чизса («Урим», «Дехқонлар ўйини»), иккинчи томондан, даврнинг фожиали воқеалари ўз аксини топган («Гудакларни савалаш») асарлар яратади (116-расм). Рассом ижодидаги кейинги хусусият унинг сўнгги ижодида янада ортади. «Курлар» (1568) деб номланган асари бир туда курларни бошлаб бораётган йўл-бошловчининг йикилиши қолганларнинг хм унинг кетидан йикилишига сабаб бўлаётганини кўрсатиш оркли ўз такдирини билмаган, ҳаётда кур-курона яшаётганлар фожиаси рамзига айланади (117-расм). Брейгель ўз ижоди билан Нидерланд рангтасвирининг изланишларига якун ясайди. Шу билан бирга, унинг ижоди кейинчалик Рубенс ва Рембрандтлар ижодига йўл очади. Германияда уйғониш даври санъати Германияда гуманистик ҳаракат XV аср ўрталаридан бошланди. Кишиларда реал борлик, илмий билимларни билишга интилиш, ҳаётда ўз урнини топишга ҳаракат кдлиш кучайди. Китоб босиш санъатининг пайдо бўлиши бу процессга ўз хлссасини қлЛекин жуда секин, зиддият ва тусикдар билан курашда тараккий этди. Капиталистик муносабатлар Германиянинг ягона давлат бўлиб бирлашишида роль уйнамади. Германия бир-бирига тоби бўлмаган майда князликлардан ташкил топган холда, узоқ вақт сақланиб қола берди. Бу эса ўз навбатида, феодализм билан курашга, эски урф-одатлардан ўзил-кесил кутулишга йўл бермади. Ижтимоий ҳаётдаги бу хусусият санъат ва маданиятда ҳам ўз ифодасини топди. Санъ-атда турли OKJIM ва мактаблар пайдо бўлди. Немис санъаткорлари, бир томондан, анъанавий санъат услубида асарлар яратсалар, яна бирлари италян саньаткорлари ижодидан хдйратландилар ва илк гуманистик ғоялар билан суғорилган асарлар яратиш имкониятига эга бўлдилар. Немис рассомлари ўз асарларида инсоннинг нозик ички дунёси, кайфиятини чуқур ифодалашга, психологик конфликтларни очиб кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Улар ижодида инсон образи гоҳ. ширин орзу-хаёллар дунёсида ва чуқур дилкашлик ҳолатида, гоҳ. бадфеъл ва исёнкор, хаяжони тўлиб турган драматик ҳолатда ифодаланди. Бу нарсалар герман санъатида, айниқса, ривожланган портрет саньатида ўз ифодасини топди. Саньатда реалистик принциплар, янги идеаллар шаклланди, кўпгина санъаткорлар сиёсий ва диний курашга аралашдилар. Китоб босиш саньатининг ривожланиши китобга иллюстрация ишлаш санъатининг ривожланишига хизмат қилди. Карикатура, гравюра санъати ривожланди. XV аср немис реалистик саньатининг ривожланишида немис рассомларининг Нидерланд сангаткорлари билан алокси муҳим бўлди. Шу даврнинг машҳур рассомларидан бири Мартин Шонгауэр (тах. 1435—1491) ҳисобланади. Унинг юксак маҳорат билан ишлаган гравюралари диний мавзуда бўлса ҳам , уларда ҳаётий лавҳа ва деталлар кўп учрайди, рассом бевосита ўз та-ассуротларидан ҳам фойдаланади. Шонгауэр асарлари ўз вақтида кенг мухлислар томонидан жуда эъзозланган ва катта шон-шухратга эришишга муяссар бўлган. Унинг асарларидан Германия, Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларида кўплаб нусхдлар кучирилган. Ғарбий Европада китоб босиш дастлаб ксилографик усулда бўлган, яъни тахтага расм ва ёзувлар ўйиб ёзилиб, кейин улар қоғозга босилар эди. Бу услуб китоб босиш санъатида ноқулай бўлиб, тахтага ўйиб ишланган ҳарф ва ёзувлар китоб тексти босиб бўлингандан кейин кераксиз бўлиб қолар эди. Бу борадаги кийинчиликларни страсбурглик Иоганн Гутенберг (1400 - 1468) хал этди. У ҳаракатдаги ҳарфларни ихтиро этди. Бу ҳарфлар дастлаб ёғочдан, кейинроқ металлдан ясала бошланди. Бундан ташқари, Гутенберг қоғознинг икки томонига матн босиш имкониятини берадиган алоҳида пресс-дастгоҳ яратди. Гутенберг ихтироси дастлаб Германияга, кейинроқ бошқа мамлакатларга ёйилди. Бу ихтиро китобларни тез ва арзон тайёрлаш имконини берди ва маьрифат ишида муҳим роль ўйнади. ХУ! асрга келиб, Германия ренессансининг гуллаган даври бошланди. XV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, деҳқонлар ҳаётининг тобора ёмонлашиб бориши ғалаёнларга сабаб бўла бошлади. Уларга шаҳарда яшовчи камбағаллар ҳам қўшилди. Натижада XVI асрнинг биринчи чорагида Германияда жуда катта ерни эгаллаган инқилобий ҳаракатни келтириб чиқарди. Бу ҳаракат немис халқини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. Революцион кураш немис санъати ва маданиятининг ривожланишида муҳим ўрин эгаллади. Даврнинг мураккаб тарихий мазмуни, унинг ғоявий ютуқлари буюк немис рассоми А. Дюрер (1471—1528) ижодида ўзининг чуқур ифодасини топди. У ўз ижодида немис саньатида эришилган ютукдарга таяниб, унинг янги реалистик йўлини бошлаб берди. Дюрер Нюрнбергда заргар оиласида дунёга келди. У ўз отасидан заргарлик санъати асосларини эгаллади, кейин таниқли маҳаллий рассом Вольгемут устахонасида тўрт йил (1486— 1490) мобайнида ўз билимини оширди. Германия, Италия шаҳарлари бўйлаб саёҳатда бўлди ва ўз малакасини оширди. Айниқса, Италия саньатига қизиқиб қаради. Италия рассомларининг текис фазовий кенгликни кўрсата олиш ҳамда яланғоч гавдани тасвирлаш борасидаги маҳоратлари Дюрерни жуда ёшликдан қизиқтирар эди. Шу мақсадда уларнинг асарларидан кўчирма нусхалар ишлади, ўзи ҳам Германияда биринчи бўлиб кийимсиз аёл суратини чизди, ҳайвон ва қушлар расмини ишлади. Илк суратларида композицияни фазовий кенгликда тасвирлашга интилиши ишланган ҳар бир образ ва деталь шаклининг тугал бўлиши йўлидаги ҳаракати билан уйғунлашди. Дюрер портрет саньатида ҳам ижод қилиб қайноқ қалбли, куч-қудратга тўла, шижоатли замондошлари образини яратди. Дюрер ижодида ёғоч ва металлда гравюра ишлаш санъати муҳим ўринни эгаллайди. У ўз гравюраларида анъанавий диний мавзуларни ўз замонасининг руҳи ва мазмуни билан бойита олди. « Апокалипсис » (1498) деб номланган машҳур ксилография асарлари туркуми шу йилларда Германия ҳаётида хукм сурган чўчиш, иккиланиш ва курашиш кайфияти билан суғорилган ва замондошлари томонидан ўзларининг кайфият ва орзу-интилишлари ифодаси сифатида қабул қилинган эди. Бу асарларида рассом аста-секин готика таъсиридан қутула бошлаган бўлса, унинг мисда ишланган гравюраларида бу тенденция янада аниқ кўрина бошлайди. Рассом диний мавзулардан ўзокдашиб, хр хл сюжетларга суратлар чиза бошлайди. 1500 йил-лар Дюрер ижодида бурилиш даври бўлди. Илк асарларига хос бўлган хаяжонли ва безовталик кайфияти урнини хотиржамлик ва мутаносиблик эгаллай бошлади. Эндиликда у назарий масалалар билан ҳам шугуллана бошлади. Идеал инсон гавда ва юзининг нисбатларини топиш, уни аниқ. геометрик конструкция асосида ишлаб чикишга интилиш, фазовий кенгликни кўрсатиш ва чизиқли перспектива илмига кизикш кўрина бошлади. Рассомнинг бу изланишлари унинг рангтасвирларида яққол сезилади. Дюрернинг Венецияда бўлиши (1506—1507) эса унинг палитрасини бирмунча бойитди. У ўз асарларида нур ва ранг масалаларига эътибор бера бошлади. Мойбўёқ. техникасида самарали мехмат қилди. Рассом ижодида содир бўлган бу ўзгаришлар унинг Венециядан 1фйтгандан кейин ишлаган «Одам Ато ва Момо Хво», «Биби Марямнинг гойиб бўлиши» каби асарларида кўринади. Рассом кдйтадан гравюрага мурожаат қилиб, ктор нодир намуналарни («Авлиё Иероним» (1514), «Отлик ажал ва аждахр» (1514), «Меланхолия» (1514) каби) яратади. Дюрер сўнгги ижодида портретга кўпрок. эьтибор беради. Бу даврда рассом клам ва буёкда ктор портретлар ишлаган. XVI асрда Германия санъатида Дюрер билан бир кторда Катта Лукас Кранах (1472— 1558), Маттиас Грюневальд (1460—1528) каби йирик рассомлар ижод кдлди. Буларнинг ижодида ҳам бадиий ҳаётда содир бўлган изланишлар композицияни реал талқин этишга интилиш, рангнинг эмоционал томонидан унумли фойдаланишга хракат кдлиш ўз ифодасини топди. Немис Уйғониш даврининг сўнгги йирик вакили Кичик Ганс Гольбейн (1497—1543) ҳисобланади. У махрбатли-фойдаланишга ҳаракат килиш ўз ифодасини топди. Немис Уйғониш даврининг сўнгги йирик вакили Кичик Ганс Гольбейн (1497—1543) ҳисобланади. У махрбатли- декоратив ва дастгоҳ. рангтасвир ҳамда гравюра композицияни реал талқин этишга интилиш, гравюра композицияни реал талқин этишга интилиш, рангнинг эмоционал томонидан унумли фойдаланишга ҳаракат клиш ўз ифодасини топди. Лекин унинг ижодий фазилати айниқса, портрет санъатида яьурл намоён бўлди. Гольбейн портретлари ўзининг ташки эффекти билан диктни тортади. Рассом тасвирланувчининг кийимлари, уни ўраб турган мухдт ва ундаги буюмларнинг ха-рактери ва фактурасини юксак маҳорат билан кўрсатади . Гольбейн кламсурат устаси сифатида хм машҳур бўлиб дунёнинг энг яхши каламкашларидан бири хисобланади. Унинг шу техникада ишлаган портрет ва тематик суратлари чизиқларининг ифодалилиги ҳамда нур ва соя орасидаги курашнинг нафис тасвири билан ҳарактерланади. XVI аср ўрталарига келиб, Германияда феодал реакциясининг ғалабаси немис Уйғониш даври санъатининг равнақини тўхтатиб қўйди . Адабиётлар 1. Илёс Акбаров. Мусика лугати. Г.Гулом нашриёти. Т.: 1997 й. 2. Р.т.Акбаров. Мусика сехрлари. Т.: 2000 й. 3. Фитрат. «Узбек классик мусикаси ва уни тарихи». Т.; Фан. 1993 й. 4. А. Одилов. «Узбек халк чолгуларида ижрочилик тарихи». Т.; «Укитувчи». 1995й 5. Х.Хамидов. « Узбек анъанавий кушикчилик маданияти 6. тарихи». Т.; «Укитувчи». 1996 йи. 7. А. Левиев «Узбек миллий чолгучилик тарихи». Т.; «Укитувчи». 2005 й.