logo

Ўзбекистоннинг пахтачилик бўйича дунёда тутган ўрни, ғўзанинг келиб чиқиши ва ер юзасида тарқалиши тарихи, ғўзанинг ботаник классификацияси

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

133 KB
Ўзбекистоннинг пахтачилик бўйича дунёда тутган ўрни, ғўзанинг келиб чиқиши ва ер юзасида тарқалиши тарихи, ғўзанинг ботаник классификацияси Режа: 1. Пахтачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. 2. Ғўзанинг келиб чиқиши ва ер юзида тарқалиш тарихи 3. Ғўзанинг ботаник классификацияси Ғўза техник экинлар ичид а энг қимматлиси ҳ исобланади. У асосан толаси учун ўстирилади. Пахта толаси жуда кенг миқёсда ва турли мақсадларда ишлатилади. Умуман пахта ашёси ва ўсимликнинг турли қисмлари халқ хўжалиги учун қимматли хом ашё манбаи ҳисобланади. Бир тонна чигитли пахтадан 340-350 кг тола, 50-60 кг момиқ ва 600 кг чигит олинади. Бир тонна чигитдан эса 170-220 кг мой, 380-400 кг кунжара, 50-60 кг момиқ, 60 кг ўсимлик оқсили, 300 кг шелуха олинади. Пахта толасининг ўзига хос хусусияти бошқа табиий ва сунъий толаларда учрамайди. Шунинг учун ҳам у эластиклик хусусиятига эга бўлиб, тўқимачилик дастгохларида улар бир-бири билан яхши уланади. Пахта толасидан тўқимачилик саноатида кенг фойдаланиб , ҳар хил газламалар тўқилишидан ташқари, ундан ғалтак ип, арқон, жилвир, балиқ тута диган тўр, тасма, транспортёр ленталари, резина шланглар учун м axc у c тўқималар, фильтрлар, электр симларининг устини ўрайдиган тўкима ва бошқалар тайёрланади. Ай рим пахта навларинииг толасидаи автомобиль шиналари да қистирма (прокладка) учун ишлатиладиган махсус корд тўқимаси, шунингдек, парашют қилинадиган мате риал, кирза ва бошқа нарсалар тайёрлапади.П ахта толасидан фойдаланиб целлюлоид, фото-кино ленталар, лаклар, энг юқори сифатли ёзув қоғозлари ва бошқа кўплаб хилма-хил материаллар ҳамда буюмлар тапёрланади. Ипак газмолларни тўқишда пахта толасини уларга аралаштириб ишлатиш мумкин. Пахтанинг чигити ҳам ниҳоятда қимматли маҳсулот ҳисобланади. Толаси ажратиб олинган чигитнинг бир қис ми экиш учун, асосий кисми эса хилма-хил маҳсулотлар, хусусан мой олишда ишлатилади. Чигит мойи озиқ-ов қатга ишлатилади, шунингдек, техник мақсадлари учун фойдаланилади. Тозаланган чигит мойи консерва саноати да кенг кўламда қўлланилади, шунингдек, ундан маргарин, кир совун, атир совун, техника мойи, алиф тайёр лашда ҳам фойдаланилади. Чигит мойидан глицерин, сте- арин ва бошқа бир қанча маҳсулотлар олинади. Мойи олингандан кейин қолган-кунжара чорва мол ларининг айрим- турлари учун дурустгина концентрат — тўйимли озиқ ҳисобланади. Чигит мағизидан госсипол дегап заҳарли модда ажратиб олинади. Бу модда полимерлар, лак, иссиққа чи дамли қопламалар, доривор препаратлар, бўёқлар ва бошқа . материаллар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Мой заводи чиқиндиси ҳисобланган гудрон (госсипол смоласига ўх шаш) иссиққа ниҳоятда чидамли бўлади, шунинг учун ундан қолип тайёрлашда ва иссиққа чидамли лак ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Линтер пахта номи билан юритиладиган чигит туки дан иссиқ кийимларга солишда, матрас-тўшак, мебеллар тайёрлашда, медицинада ишлатиладиган пахта, целлюло за ишлаб чиқаришда, сунъий соч, сунъий чарм ва ипак, сунъий ойна, линолеум, пластмассалар, автомобиль лаки, целофан, қотоз, эбонит, портловчи моддалар ва ҳоказолар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шулха деб аталадиган чигит пўчоғи (пўсти) дан ҳам поташ, техник спирт олинади, лак, ўров ( рулон) қоғоз ла ри, картон, электроизоляцион буюмлар тайёрланади. Шул хада пентазонлар кўп бўлади, ундан фурфурол (мой- симон суюқлик) олинади. Фурфурол қимматли смолалар ва пластмассалар тайёрлашда ишлатилади. Ғўзапоядан асосан ўтин ўрнида, қисман эса қурилиш тахта плиталари тайёрлашда ва мебел ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Юқумли касалликлар, масалан, вилт билан касалланмаган далалардаги ғўзапояларни машиналарда майдалаб, органик ўғитларга аралаштириб ерга солиш ҳам мумкин. Ғўзапўчоқ ҳам ниҳоятда қимматли ҳисобланади, чун ки унинг таркибида кўплаб ошловчи модда бўлади. Ғўза баргида кўп миқдорда органик кислоталар, жумладан, ол ма ва лимон кислота бор. Бу кислоталарни ғўзанинг ўсув даври тугаллангандан кейин саноат йўли билан олиш мумкин. Ниҳоят, ғўза сершира (серасал) ўсимликлардан ҳи собланади, гектаридан 100-200 кг асал олиш мумкин. Шунинг учун ғўза пайкаллари яқинида бема лол асаларичиликни ривожлантириш мумкин, лекин бунда ғ ўза зараркунандаларига қарши заҳарли химикатлар се пишда эҳтиёт чораларини кўриш шарт, албатта. Пахта толасидан, чигитидан ва ўсимликнинг бошқа кисмларидан ҳаммаси бўлиб 1200 дан ортиқ хил махсулот олинади. Ғўзанинг ер юзидаги барча тур ва хиллари «Госсипиум» (Gossypi um) деб аталган битта авлодга киради, бу авлод эса пах тадош (ғўзадош)лар оиласига мансубдир. Ғўза тропик, яъни йилнинг энг совуқ ойларида ҳам ҳаво ҳарорати қ18 0 паст бўлмайдиган минтақадан келиб чиққан. F ўза дарахтсимон кўп йиллик ўсимликдир. У ўз ватанида фақат маданий шароитдагина эмас, балки ҳар хил катталикдаги бута ва бўйи 6—7 м, айрим ҳолларда 10— 12 м гача етадиган дарахт шаклида ўсади. Ғўзанинг қан чалик узоқ муддат яшаши унинг турига қараб ҳар хил бўлади. Одатда баланд бўйли ғўзалар узоқ яшайди. Ўзбекистон да ва бошқа мамлакатларда ўстирилаётган ғўзалар та биатан кўп йиллик ўсимликлардир, лекин қишда қаттиқ совуқ бўлгани дан бу ерларда ғўза фақат бир йиллик ўсимлик сифатидагина ўса олиши мумкин. Агар ғўзалар совуқ бошланиши олдидан теплицага жойлаштирилса, у бир неча йил ўсиши мумкин. Бизнинг мамлакатимизда ғўзанинг бўйи асосан 90-110 см бўлади. Кўп йиллик ғўзалар поясининг ер бетига яқин қисмининг йўғонлиги 15-30 см ва ундан ҳам ортиқ бўлса, бир йиллик ғўза поясининг йўғонлиги 1-2 ва 3 см гача бўлиши мумкин. Кўп йиллик изланишлар натижасида ғўза авлоди бундан тахминан 70- 100 миллион йил аввал, яъни бўр даврининг иккинчи ярмида, ҳатто бўр давридан олдин вужудга келган деган фикрлар мавжуд . Ер юзининг яхлит материкдан геологик континентларга бўлиниши турли иқлим шароитларни вужудга келтириб, ғўза ўсимлигини ўзгаришига таъсир қилган. ғўзанинг 3 бир биридан тупдан фарқ қиладиган географик гуруҳлари- Авсралия (Стуртия), Осиё-Африка (Палеотропик-эугоссипиум) ва Америка (Неотропик) пайдо бўлган. Мана шу гуруҳлардаги ғўзалар ташқи муҳитга ҳамда ирсий хусусиятларга қараб кичик гуруҳларга бўлинган. Жумладан Осиё-Африка ғўзалари Осиё (Жанубий ва шарқи-жанубий Осиё) ва Африка (Африка ва ғарби-жанубий Осиё), Америка ғўзаси Марказий Америка ва Жанубий Америка гуруҳларга бўлинган бўлиб, барча Госсипиум ғўза авлоди тур ва хилларининг табиий кўпайиши мана шу гуруҳлардан тарқалгандир. Ўсимликлар янги формаларининг табиий равишда пай до бўлиш жараёнида, айниқса минг йиллар давомида киши ларнинг амалий фаолияти натижасида ғўзанинг жуда кўп хилма-хил формалари ва навлари яратилди. Ф. М. Мауер маълумотига ва ҳозирги вақтда қабул қилинган класси- фикацияга кўра госсипиум авлоди 50 тур ғўзани ўз ичига олади. Булардан фақат 5 таси — Г. гирзутум (Gossypium hirsutum, Г. барбадензе (Gossypium barbadense), Г. три куспидатум (Gossypium tricuspidatum). Г. гербацеум (Gossypium herbaceum) ва Г. арбореум (Gossypium arbo reum) экилади. Булар ичида Мекспкадан келиб чиққан Г. гирзутум тури энг кўп тарқалган, шунинг учун кўпинча, у мексика ғўзаси деб ҳам аталади. Бундан кейинги ўрин да фойдаланиш даражасига қараб, Ҳинди-Хитойдан ке либ чиққан Г. арбореум туради, бу Ҳинди-Хитой ғўзаси номи билан юритилади. Жанубии Америкадан — Перудан келиб чиққан Г. барбадензе тури камроқ экнлади, бу тур Перу ғўзаси деб аталади. Африкадан ва қисман Жануби- Ғарбий Осиёдан келиб чиққан Африка-Осиё ёки жайдари ғўза номи билан юритиладигаи Г. гербацеум ғўза анча кам тарқалган. Марказий Америка минтақасидаги Ан тиль оролларидан келиб чиққан, Вест-Индия номи билан юритиладиган Г. трикуспидатум тури энг кам тарқалган ва ундан жуда кам фойдаланилади. Юқорида номлари келтирилган 5 та ғўза турларининг маданий формаларидан ташқари, асл ёввойи ва ярим ёввойи (рудераль) формалари ҳам бор. Ҳозирги вақтда экилаётган ғўза турларининг барча ёв войи формалари табиий шароитда фақат тропик минтақалар да, ўзининг келиб чиққан районларида ўсади. Инсоният ғўзадан жуда қадим замонлардан бери фойдаланиб келади. Одам бундан 15—20 минг йил аввалроқ ёввойи ҳолда ўсган ғўзаларнинг пахта толасидан фой даланган деб, тахмнн қилинади. Кейинчалик ғўза экиб деҳқончилик қилиш расм бўла бошлаган. Мингларча йиллар давомида одам ўсимликнинг энг яхши тупларини танлаб бориш йўли билан аста-секин то ла сифати яхши, бирмунча серҳосил маданий ғўза нав ларини яратган. F ўза дастлабки экиб келинган жойлардан янги-янги минтақаларга, масалан, тропик минтақадан аста- секин субтропик минтақаларга ва мўътадил иқлимли минтақа ларнинг бирмунча илиқ иқлимли минтақасига, тропик мин тақаларда эса текисликлардан тоғли жойларга кўчирил ган. Ер шарининг мана шу географик кенгликларида ғўза нинг паст бўйли, эртапишар формалари пайдо бўлиши, бу ўсимликнинг ер юзида янада кўпроқ тарқалиши ва эки лиш доирасининг янада кенгайиши учун катта имкониятлар очиб берди. Ҳозирги вақтда тропик бўлмаган мамлакатлардаги ғўза ўстириладиган майдон тропик минтақадаги майдонлар дан анча ошиб кетди. Шу билан бирга тропик минтақа мамлакатларида ҳам ғўзанинг кўп йиллик дарахтсимон формалари эмас, балки асосан ўстиришга қулай бўлган паст бўйли бир йиллик формалари экилмоқда. Ғўза ўстириш ва пахта толасидан тўқималар тўқиш ишлари билан энг аввал Ҳиндистон ҳамда (эҳтимол) Шарқи-Жанубий Африка халқлари, шунингдек, Перу, Мексика ва Антиль ороллари халқлари шуғулланган. Мана шу 5 мамлакат ғўза ўстириш ва пахта толасидан ип газламалар тўқиш ишининг асосчилари ҳисоблана дилар. Ҳиндистонда пахтачилик ва ип газламалар тўқиш билан жуда қадимдан шуғулланиб келинаётганлигини, масалан, эрамиздан 3000 йил илгари қадимий Синдаги Ма хенджо Даро шаҳрининг археологик қазилмаларидан то пилган ип газлама парчалари ҳам тасдиқлайди. Ҳинди стонда ғўзадан фойдаланиш тўғрисидаги дастлабки ёзма маълумот эрамиздан 1500 йил муқаддам ижод этилган Ригведи гимнида бор. Эрамиздан аввалги VIII асрда ёзил ган Ману қонунларида ғўза тўғрисида бирмунча аниқроқ маълумотлар бор. Мазкур қонунда ғўза кўп жойда тилга олинади, бу ўша вақтларда Ҳиндистонда ғўзанинг кўп экилишидан ва унинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Ҳиндистон пахтачилиги ва у ер да пахта толасидан қанчалик кўп фойдаланилиши тўғ рисидаги янада тўлароқ маълумотни қадимги грек тарих чиларининг, масалан, Геродот (эрамиздан олдинги V аср) ва Теофрастнинг (эрамиздан аввалги IV аср) ёзувларида кўриш мумкин, уларда пахта толаси кўпинча «ёғоч жун» деб аталган. Хитойда ҳам пахтачилик билан жуда қадим замонлар дан бери шуғулланилган, лекин у бирмунча кейинроқ бош ланган. Баъзи маълумотларга қараганда пахтачилик ва ип газлама тўқиш ишлари жанубий Хитойда эрамиздан бир неча аср илгари, бошқа маълумотларда эса эрамиздан ҳатто 2500 й ил аввал ҳам пахтачилик билан шугулланилгани қайд қилинади. Лекин ўша вақтларда Хитойда ғўза саноат учун зарурий экин сифатида ўстирилмаган, балки узоқ вақтгача манзарали ўсимлиги тарзидагина экиб турил ган. Пахтачиликни саноат асосида ривожлантириш ва унинг базасида ип газлама ишлаб чиқариш ишлари Хи- тойда бирмунча кечроқ — янги эра бошлангандан кейин йўлга қўйила бошланди. Эрон ва Арабистонда пахтачилик жуда қадимий соҳа ҳисобланади. Баъзи ҳужжатларга қараганда Эронда эра миздан аввалги VI асрда, Арабистонда эса (Сурия боғларида) эрамиздан илгариги VII—VIII асрлардаёқ ғўза ўстирилар экан. Айрим тарихчиларнинг айтишларига қараганда, қадим ги Миср халқлари пахтачилик билан шуғулланмаганлар. Бундай мулоҳазанинг бўлишига сабаб шуки, қадимги Мисрнинг тарихий ёзувларида пахтачилик ва пахта то ласидан қилинган нарсалар тўғрисида ҳеч нима айтилмаган ҳамда ўша замонларда ўлган кишини мўмиёлаб, зиғир поя толасидан тўқилган матога ўраб, сўнгра кў мишган. Лекин яна шундай маълумотлар ҳам борки, Мисрда топилган айрим мўмиёлар пахтадан ёки пахта би ла н з иғ ир п оя то ла си а ра ла шм а си да н тў қи лг ан матога ўралган. Қадимги грек тарихшунослари Геро дот ва Теофраст кадимги Мисрда пахта толасидан фой даланилганлиги ҳақида баъзи маълумотларни келтира дилар. Умуман Мисрда пахтачилик фақат эрамизнинг бошла рида, яъни бу ерларга араблар келгандан кейингина тез ривожланиб кетди. Европада пахтачилик кейинроқ пайдо бўлди. Европа давлатлари орасида пахтачилик билан дастлаб (I—II аср- да) Греция шугулланган, бу ерга пахта кичик Осиёдан келтирилган. Араб истилоси даврида (VII асрдан бошлаб) пахта Испаниянинг жанубий қисмига ва Италияга тарқала бошлади. XIV асрда Болқон ярим оролига пахтани Кичик Осиёдан турклар келтирдилар. Ҳозирда ҳам Болгария, Югославия, Руминия, Албанияда пахтачилик билан шу- ғулланилади. Америкада пахтачилик жуда қадимийдир. Перудаги қа димги мақбаралардан ва Мексика ғорларидан топилган пахта толасидан килинган буюмлар пахтачилик Америка қитъасида жуда қадим замонлардан бери мавжуд экан лигига аник далилдир. Американинг ҳозирги вақтда Аме рика Қўшма Штатлари жойлашган кисми XVII асрда европаликлар томонидан эгаллаб олингандан кейин пахта чилик узоқ вақтгача жуда суст ривожланди. АҚШ фақат XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб пахта толасини жуда оз миқдорда четга (Англияга) экспорт қиладиган бўлди. АҚШ да умуман пахтачилик билан шу ғулланадиган барча мамлакатларда пахтачиликнинг секин ривожланганлигига асосий сабаб шуки, у вақтларда пахта толаси чигитидан ибтидоий йўл билан — кўлда ажрати лар эди. XVIII аср охиридагина (1873 йилда) америка лик ўқитувчи Эли Уитней томонидан кашф этилиб, сўнгра бир неча йил ўтгач, механик Ходжин Хольмс томони- дан такомиллаштирилган, иш унуми юкори бўлган, тукли чигит толасини ажратадиган арра тишли жин машина вужудга келгандан кейин АҚШ да ва бутун дунёда пах тачилик тез ривожланди. Австралияда қадимги замонларда пахтачилик билан шуғулланишмаган. Бу ерда ўша вақтларда ғўзанинг ама лий жихатдан аҳамияти бўлмаган баъзи ёввойи турлари ўсган ва булар ҳозир ҳам бор. Нисбатан яқин вақтлар да — XIX асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Австралия да кичик майдонда тажриба тариқасида ғўза ўстириб кўрилди, ундан кейинроқ кичикроқ майдонларда саноат асосида пахта етиштириш ривожлана бошлади. Бу мамлакат да ҳозирда ҳам пахтачилик унчалик ривожланмаган. Ўрта Осиё территориясида пахтачилик иши нинг качон бошланганлиги хақида аниқ маълумот йўқ, лекин баъзи тарихий маълумотлар бу ерларда ҳам пахта чилик жуда қадим замонларда бошланганлигидан гувоҳ лик беради. Масалан, Наманган районида топилган I—II асрларга тааллуқли қазилмалардан пахта толаси, зиғир поя толаси ва от қили аралаштириб эшилган арқонча топилиши бунга яққол далил бўла олади. Ўрта Осиё халқлари ҳам қадим замонлардан бошлаб пахтачилик билан шуғулланишган. Эрамиздан олдинги IV асрда А.Македонский қўшинлари Ҳиндистонга юриш қилганида Ўрта Осиё халқлари пахта етиштириб ундан мато тўқилишини гувоҳи бўлишгани тарихий маълумотларда бор. Ҳаттоки Чустда эрамиздан олдинги Х асрда тўқилган мато қолдиғи топилган. Хоразмда VI-VIII асрларга оид матолар ва пахта хом ашёси топилган бўлса, Х асрда Мари, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Тошкент, Чимкент шаҳарлари яқинларида пахта етиштириб, ундан тўқилган газлама ва нафис хотин-қизлар рўмоллари савдога чиқарилганлиги бизга маълум. Хитойнинг тарихий манбаларидан маълум бўлишича, эрамиздан олдинги II асрда Фарғона водийсида жуда кўп шаҳар ва қишлоқлар бўлган, ерли аҳоли деҳқончилик ва тўқимачилик билан шуғулланишган. Хоразмдаги тупроққалъа академик С.П.Толстов раҳбарлигидаги бир гуруҳ археологлар текширганда топилмалар орасида VI-VII асрларга оид пахта хом ашёси ва пахталик чопон парчаси топилган. Ўрта Осиёда пахтачилик ва пахта толасидан матолар тўқиш ишлари ҳақида қадимги Шарқ қўл ёзмаларида, асосан X аср араб географларининг асарларида жуда кўп маълумотлар бор. Мана шу даврларда Мари, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, қисман Фарғона, Тошкент ва ҳатто Чим кент пахтачилиги ва пахта толасидан тўқилган матолар жуда шуҳрат қозонган эди. XIII асрдан бошлаб Ўрта Осиёда пахтачилик ва ип газ ламалар ишлаб чиқариш ишлари анча вақтгача инқирозга учради, шунга қарамай, пахтачилик ишлари кўп жойларда озми-кўпми давом этиб турди. Пахтачиликнинг инқирозга учрашига ўша даврларда Ўрта Осиёда қаттиқ урушлар бўлиб туриши сабаб бўлди. Пахтачилик Ўрта Осиёда шундан кейин XIX асрнинг иккинчи ярмида, яъни Ўрта Осиё Россияга қўшилгандан кейин яна ривожлана бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни Чор Россияси босиб олганидан сўнг, тўқимачилик саноатининг талабини қондириш мақсадида махаллий жайдари ғўза G. herbaceum ўрнига Марказий Америкадан Упланд типига кирувчи Мексика G.hirsutim тури навларнинг уруғи келтириб экилди. Пахта хом- ашёсини ташиб келтириш учун Красноводскдан Самарқандгача темир йўли қурилди. Мирзачўл ерлари ўзлаштирилди. Пахта дунёнинг беш қитъасида-Осиё, Африка, Америка, Австралия ва Европада етиштирилади. ғўза ўстиришнинг шимолий ареали шимолий кенгликнинг 38-47 0 параллелидан (££Р), жанубий чегараси кенгликнинг 35 0 параллелидан (Австралия) ўтади. Дунё бўйича 89 дан ортиқ мамлакат пахта етиштириш билан шуғулланиб, асосий пахта етиштирувчи мамлакатлар АҚШ, Хитой, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Покистон, Бразилия,Австралия каби давлатлар ҳисобланади. Бу мамлакатлар дунё бўйича етиштирилаётган жами пахтанинг 80% дан кўпроғини беради. Ҳозирги вақтда дунё бўйича умумий пахта майдони тахминан 34-35 млн. гектар, унинг ялпи ҳосили эса 32-33 млн. тоннага боради. Пахта толаси истеъмоли бўйича Хиой, Ҳиндистон ва Покистон (2250- 8100 минг/тонна), импорти бўйича Хитой,Туркия ва Индонезия (494-4850 минг/т) ва экспорт бўйича АҚШ, Ўзбекистон,Бразилия юқори ўринда туради. Дунё бўйича ҳар бир одамга ўртача 7 кг.дан тола тўғри келади. Саноати ривожланган давлатларда ҳар бир кишига 29,6 кг дан тола, Африка мамлакатларида 2,1 кгдан тўғри келади. Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича 6чи, истеъмол бўйича 13 чи (270 минг/т) ва экспорт бўйича 2си (722 минг/т) туради. Мамлакатлар Экин майдони, млн/га Тола ишлаб чиқариш минг/т Дунё бўйича салмоғи,% 1 Хитой 5060 6300 24,8 2 АҚШ 5586 5009 19,7 3 Ҳиндистон 9100 3485 13,7 4 Покистон 3096 2508 9,9 5 Бразилия 1254 1275 5,0 6 Ўзбекистон 1391,4 1056 4,2 7 Туркия 600 900 3,5 8 Автралия 568 2,2 9 Греция 400 1,6 10 Сурия 331 1,3 11 Миср 295 1,2 12 Мали 240 0,9 13 Буркино-Фасо 240 0,9 14 Туркманистон 600 205 0,8 15 Тожикистон 172 0,7 16 Аргентина 163 0,6 17 Қозоғистон 148 0,6 18 Бенин 143 0,6 19 Кот-Диувар 140 0,6 20 Эрон 140 0,6 Бошқаларда 1711 6,7 Вилоят Экин майдони, Ҳосилдорлик, Ялпи ҳосил, минг/га ц/га минг/т 1 Қорақолпоғистон 103,6 19,8 197,9 2 Андижон 113,2 29,7 317,9 3 Бухоро 127,9 33,3 384,6 4 Жиззах 106,4 23,9 254,8 5 Қашқадарё 181 28,1 461 6 Навоий 39,4 28,3 111,4 7 Наманган 103,1 27,8 262,3 8 Самарқанд 103,4 26 269,1 9 Сурхондарё 123 28,4 349,1 10 Сирдарё 115,3 21,8 250,9 11 Тошкент 111,9 25,6 276,7 12 Фарғона 119,3 28,1 323,5 13 Хоразм 110,5 27,6 276,4 Республика бўйича 1458,0 26,8 3735,8 Ғўзанинг ҳозирги пайтда тарқалган барча тур, форма ва навлари Госсипиум (Gossypium) авлодига тегишли бўлиб, бу авлод гулхайридошлар (malvaceae) оиласига мансуб. Каноп, дағал каноп, бамия, хитой атиргули, тугмачагул ҳам шу оилага мансубдир. Ғўзанинг классификациясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган ишлар тарихи қадим замонларга бориб тақалади эрамиздан олдинги V асрда Геродот, 1V асрда Теофраст эрамизнинг X-XI асрларида Беруний ғўзанинг мукаммал бўлмаган тарихини беришган, бунда баъзи-бир ўсимлик турлари бир бири билан аралаштириб юборилган. Масалан, ғўза унга бир мунча яқин бўлган бумбакс оиласига қарашли ўсимликлар билан чалкаштирилган. XVIII асрда яшаган швед олими Карл Линней ўсимликларнинг дастлабки классификациясини илмий жиҳатдан асослаб берган. Унинг фик р ича Госсипиум авлоди 5 та турга бўлиниб, бундан кўп ҳам кам ҳам бўлмайди. Аммо у табиий ўзгаришлар ва селекцион жараёнлар натижасида янги ғўза авлоди пайдо бўлишини ва унинг қўйган чегараси асоссизлигини ўзи тушунмаган. Линнейдан сўнг ғўза классификацияси билан кўплаб олимлар шуғулланиб, унинг классификациясига ўзгартиришлар киритишди. Бундан ташқари у қуруқ гербарийлар устида ишлади. ХХ асрнинг бошида Туркистон марказий селекция станциясида ( ҳ озирги ЎзСУИТИ) Г.С. Зайцев Госсипиум авлоди классификациясини илмий асослаб янгилади. У ўз классификациясини жонли ўсимлик билан шуғулланиш, уларни биологик-физиологик ва цитологик жиҳатдан ўрганиш, ғўзанинг табиий ҳолда ер юзасида тарқалишини ўрганиб чиқиш асосида тузиб чиқди. Зайцев экиладиган ғўзаларни тадқиқот объекти қилиб олди. У ғўзанинг ёввойи формаларини ўз классификациясига киритмади, бу унинг ягона хатоси эди. Лекин кўпгина селекционер олимлар янги ғўза навларини яратишда ёввойи ғўзалардан кенг фойдаланишарди. Чунки, ёввойи ғўза навлари касаллик ва зараркунандаларга, вертиқиллёз ва фузариоз вилтга, бактериоз, илдиз чиришга, ҳашоротларга, совуққа, тупроқ шўрланишига ва қурғоқчиликка чидамлилик хусусиятига эгадир. Шунингдек, баъзи ёввойи ғўза формалари серкўсак, тезпишар, толаси ялтироқ ва пишиқ бўлади. Бу хусусиятлар селекция жараёнларида муҳим аҳамиятга эга. Зайцев барча ғўза формаларини иккита катта группага бўлади; Янги дунё ва Эски дунё ғўзаси. Бунда у ғўзадаги хромосомалар сонини асос қилиб олади. Янги дунё ғўзасида хромосомалар соматик ҳужайрада 52 та ва жинсий хужайрада 26 та, эски дунё ғўзасида соматикда 26 та ва жинсий ужайрада 13 тани ташкил этади. Тадқиқотчи ушбу иккита гуруҳни ўз навбатида яна иккитадан кенжа гуруҳларга бўлади; Эски дунё ғўзаси гуруҳларини Африка ва Ҳинди-Хитой кенжа гуруҳларга, Янги дунё ғўзаси гуруҳини Марказий Америка ва Жанубий Америка кенжа гуруҳларга. Шу жиҳатдан ҳам унинг классификацияси аввалги классификациялардан устун эди. Бироқ бу классификация ҳам якунини топмаган эди. Ҳозирги кунда Хатчинсон, Ф.М. Мауер ва Л.А.Абдуллаевлар классификацияси қабул қилинган. Ф.М.Мауер экилаётган ўрта толали ғўзани учта: Ўрта Осиё, Закавказье ва Шимолий Кавказ Украина гуруҳларига бўлади ва айни вақтда ҳар бир гуруҳларни яна кенжа гуруҳларга: Ўрта Осиё гуруҳларини – жанубий, марказий шимолий ва тоғ этак; Закавказье гуруҳ ларини – шарқий текислик ва ғарбий тоғ этак; Шимолий Кавказ, Украина гуруҳини – Шимолий Кавказ ва Украина кенжа гуруҳларига бўлади. Унга ўхшаш ингичка толали ғўзани иккита: Турон ва Озарбайжон гуруҳига бўлади. Турон гуруҳини эса шарқий ва ғарбий кенжа гуруҳга бўлади. Озарбайжон гуурухи кичик бўлгани учун уни кенжа гуруҳга бўлмайди. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, баъзи ғўза навлари марказий ва шимолий гуруҳ минтақаларида ҳам экилади. Демак, бу схематик бўлинишларни, албатта, шартли деб айтиш мумкин. А.Абдуллаев Мауернинг ишини давом эттириб, табиатда Gossypium L . Авлодининг 50 та тури мавжудлигини, шундан 4 таси маданий эканлигини исботлади. У Мауер таърифлаган бешта маданий турининг биттасини, яъни G . tricuspidaum L . тури кўп жиҳатидан G. hirsutum L . ўхшаб кетганлиги учун уни шу турга кенжа тур қилиб қўшган. 2. Госсипиум авлодини систематикаси, уларнинг географик таркалиши. Ғўзанинг авлоди, кенжа авлоди, турлари ва кенжа турлари. Австралия ғўзаси. Диплоид ёввоий ғўза турлари С геноми 2п-26. Стуртианум ғўзаси – G . sturtianum Will . Робинзон ғўзаси- G . robinsonii F . Mill ., Австралия ғ ўзаси – G. australe F. Mill., Эски дунё ғўзаси . Диплиод ёввойи ғўза турлари В , E, F геномлари . Мураккаб ғўза – G. anomalum Wawra et Peur. Учбаргли ғ ўза – G. triphyllum (Harv) Hochr. Барбадосс ғў заси – G. barbasanum Phill. et Clem., Яшил бурун ғ ўзаси – G. carpitis-viridis Mauer., Стокс ғў заси – G. atocksii Mast. Сомали ғў заси – G. somalense (Gurke) Hutch., Арейзиан ғ ўзаси – G. areysianum (Delf) Hutch., Кул ранг ғ ўза – G. incanum (Schwartz) Hillcoat., Узун косачали ғ ўза – G. Longicatyx Hutch., ўтсимон ғ ўза – G herbaceum L.,  Дарахтсимон ғ ўза – G. arbareum L., Янги дунё. Ёввойи диплоид турлари D геноми. Турберия ғўзаси – G . thusberi Tod ., Барги уч бўлакли ғўза– G . trilabum ( Moc . et Standl ex DC ) Skov ., Қурғоқчиликка чидамли ғўза – G . aridum ( Rose et Standi ) Skow ., Оддий ғўза – G . hirsutum L ., Перу ғў заси – G. barbadense L., 3. Экилаётган маданий ғўза турларининг асосий морфологик ва биологик хусусиятлари. Экиладиган диплоид турлар А геноми. Ўтсимон ғўза – G herbaceum L ., А 1 геноми – ниҳоятда полиморф ва илгари жуда кенг тарқалган тур. Ҳозирги вақтда унинг хиллари жуда камайиб кетмоқда, чунки хирзутум турининг навлари уни сиқиб чиқармоқда. Бу ғўза 2 ярус тук билан қопланган кичик бута, барглари ўртача ва кучли қирқилган, гули сариқ, кўсаклари яхши ва ўртача очиладиган майдадан ўртачагача, чигити туксиздан қалин тук билан қоплангангача ўзгаради; толаси дағал, қўнғир ранг ва оқ бўлади. Хитой, Афғонистон ва Покистонда аҳамиятини йўқотмаган. Дарахтсимон ғўза – G . arbareum L ., А 2 геноми – 2 ярус тук билан қопланган кичик бута, барглари кучли қирқилган, гули оч-сариқ, қизил рангда. Кўсаклари яхши очиладиган майдадан ўртачагача, толаси жунсимон қўнғир ва оқ рангли, қадимдан экиладиган тур. Оддий ғўза – G . hirsutium L ( AD ) 1 геноми – энг кўп тарқалган ва энг полиморф тур. Бунга ёввойи формалардан ташқари, «упланд», «ўртача толали» типдаги экиладиган навларнинг ҳамаси ҳам шу турга киради. Булар 4 та эволюцион типга: қадимги ёввойи (мексиканум, руаестре кенжа турлари), ярим ёввойи (пунктатум), маданий-тропик (глабрум, паникулятум кенжа турлари) ва экиладиган навларга бўлинади. Перу ғўзаси – G . barbadense L ., ( AD ) 2 геноми – тарқалиши жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган ғўза тури, аммо хирзутумга қараганда камроқ полиморф. Бу ҳам 4 та эвалюцион гуруҳларга: қадимги ёввойи (дарвин кенжа тури), ярим ёввойи (руде рале кенжа тури), маданий – тропик (витофолиум кенжа тури) ва экиладиган навларга бўлинади.