logo

Тупроқ ишларини бажаришининг умумий шарт-шароитлари. Гидротехник иншоотларнинг асосий қисмлари. Грунт массасини мувофиқлаштириш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

47 KB
Тупроқ ишларини бажаришининг умумий шарт- шароитлари. Гидротехник иншоотларнинг асосий қисмлари. Грунт массасини мувофиқлаштириш Режа : 1.Тупроқлар ва уларнинг қурилиш хоссалари. Тупроқ иншоотлари ва ишларининг асосий турлари. 3.Тупроқ ҳажмларини мувофиқлаштириш. Таянч сўз ва иборалар : Тупроқ, зичлик, намлик, қум, лой, кўтарма, қазилма, тўғон, ташлама, вақтинчалик уюм, тўсиқ. 1.Тупроқлар ва уларнинг қурилиш хоссалари. Ер қатламининг устки қисмини ташкил этган тоғ жинслари тупроқ деб аталади. Улар келиб чиқиши бўйича органик ёки маъданли бўлади. Органик тупроқлар (торф, лойқа, қора тупроқ, фосфорит) ўсимлик ва ҳайвон жисмларининг кимёвий чириши натижасида пайдо бўлган. Маъданли тупроқлар тоғ жинсларини ва маъданларини емирилиши натижасидир. Бир хил диаметрдаги заррача тупроқ гуруҳлари дейилади. Қурилишда тупроқлар турли материал сифатида ишлатилади. Тупроқлар юмшоқ ва қаттиқ турларга бўлинади. Барча юмшоқ тупроқлар таркибига кўра бириккан (лойлар) ва бирикмаган (қумлар) бўлади. Тупроқ бўлакчалари ўз диаметрига кўра турлича номланади: Катта тошлар > 200 мм , тошлар- 40…..200 , шағал -2….40, қум-0,05……2 , чанг -0,005…….0,05, лой <0,005 мм. Тупроқларнинг асосий физик механик хоссаларига қуйидагилар киради: Механик таркиби; тупроқнинг солиштирма оғирлиги; тупроқларнинг ҳажмий оғирлиги. Тупроқ ишларини бажаришда энг қимматли ва энергия талаб қиладиган жараён тупроқни ковлашдир. Тупроқни ковлашга қаршилиги уни тури ва ҳолатига, шунингдек машиналар ишчи қисмларини тузилишига боғлиқ бўлади. Тупроқларнинг физик хоссаларини асосий хусусиятини- ишланиш қийинлигини тупроқларни таснифлашнинг асосига қўйилади. Тупроқнинг механик таркибига кўра самарали диаметр деб унинг таркибида 10 фоиз миқдорида мавжуд бўлган энг майда заррачалар диаметридир. Тупроқ таркибида ўзи ва ўзидан майда бўлган заррачалардан иборат 60 фоиз қисмни ташкил этган заррача диаметрини ( d 60 ) c амарали диаметр ( d 10 ) га нисбатини тупроқни бир жинслимас коэффициент деб айтилади. Тупроқнинг боғланувчанлиги деб тупроқ зарраларани бир-биридан ажратишга интилган кучга тупроқнинг қарши туриш қобилиятига айтилади. Тупроқнинг табиий қиялик бурчаги деб, тупроқ сочилиб ва ёйилиб кетмайдиган қиялик юзаси билан горизонтал текислик орасидаги бурчакка айтилади. Тупроқнинг намлиги деб қуруқ ҳолатдаги унинг оғирлигига ёки ҳажмига нисбатан фоизларда олинган сув миқдорига айтилади. Сув ўтказувчанлиги деб бу тупроқнинг юқори қатламларидан пастки қатламларига сув ўтказиш қобилиятига айтилади. Пластиклик тупроқнинг намлик оғирлиги ва унинг тасмага ўралиш қобилияти билан аниқланади. Ёпишқоқлик бу тупроқнинг маълум намликда ва таркибида қум кам бўлганда жисмларга ёпишиш қобилиятидир. Тупроқнинг пўлатга ишқаланиш коэффициенти тупроқнинг турига, иш органи ҳолатига боғлиқ бўлиб, 0,25-05га тенг. Тупроқнинг тупроқка ишқаланиш коэффициенти эса 0,5-1 га тенг. Юмшалувчанлик , бу тупроқнинг юмшатилиш ва уни ишлаш жараёнида юмшатилиши бошланғич, зичлангандан кейин қолган юмшатилганлик эса қолдиқ юмшатилиш деб аталади. Бошланғич ва қоллдиқ юмшатилиш ммиқдорлари фоизларда ифодаланади. Чопиш ва қирқишга бўлган солиштирма қаршилик бу кесиш кучини уйиб олинаётган қатлам ва кўндаланг кесими юзасига нисбатидан иборат, яъни ковлаб олинаётган қатлам кесимнинг майдон бирлигига тўгри келадиган кучдир. Бунда бульдозер ёки экскаватор ковшининг пичоқлари маълум миқдоргача ботган бўлиши керак. 2. Тупроқ иншоотлари ва ишларининг турлари Сув хўжалиги қурилишида гидротехникавий мақсадлар учун мўлжалланган тупроқ иншоотлари барпо этилади. Тупроқ иншоотлар деб тупроқли массивларда бажариладиган инженерлик иншоотларига айтилади. Улар доимий ёки вақтинчалик мудатга қурилади. Доимий иншоотларга каналлар, тўғонлар, дамбалар, йўллар, тунеллар, вақтинчалик ёки ёрдамчи иншоотларга ҳандаклар, узун чуқурлар, тупроқ тўғонлари , шуфрлар киради. Тупроқ иншоотлар ер юзасида жойлашишига қараб ёпиқ ва очиқ хилларга бўлинади. Ер ости иншоотларига тунеллар, ертўлалар, шахталар ва шунга ўхшаш ер сатҳидан маълум чуқурликда махсус машиналар билан қуриладиган иншоотлар киради. Очиқ ер иншоотлари текис ер сатҳида ёки тоғ бағрида уйилма шаклида баопро қилинади. Бундай иншоотлар экскаваторлар, канал қазгичлар, бульдозерлар ва бошқа ер уйиш машиналари билан бунёд қилинади. Ковланмалар ўз аҳамиятига қараб лойиҳавий ўлчамли ёки ўлчамсиз, тупроқ қазиб олиш учун мўлжалланган бўлади. Кўтармалар ҳам иики турга бўлади: лойиҳавий ўлчамли ёки ўлчамсиз.Лойихавий ўлчамли кўтармалар тупроқни белгиланган зичлик мустаҳкамлик, сув ўтказмовчанлик , статик бикирлигини таъминлаш мақсадида зичлаш йўли билан барпо этилади. Ковланмадан чиқкан ишлатилмайдиган тупроқ ўлчамсиз кўтармани, яъни тупроқ уюмини ташкил этади. Сув хўжалиги қурилишларида қуйидаги тупроқ иншоотлари кўпроқ учрайди: ковланма, ярим ковланма, ярим кўтарма ва кўтарма шаклдаги очиқ каналлар ўзанлари, сув қувурлари ва ётиқ зовурлар учун чуқурлар, турли иншоотлар учун ҳандаклар ; кўтарма тупроқ тўғонлари ва дамбалар. Алоҳида иш турига ер юзасини маълум бир нищобликда тўғрилаш учун амалга ошириладиган ер текислаш ишларини ажратиш мумкин.Уларни бажаришда тупроқ баланд жойлардан қирқиб олиниб, пастликларга ётқизилади ва ер сатҳи текисланади. Тупроқ ишлари ҳажми лойиҳавий чизмалардан геометрик жисм ҳажмларини ҳисорблаш қоидаларига мос ҳолда аниқланади. Тупроққа ишлов беришда барча иш ҳажмлари уларнинг табиий ҳолатдаги зичлиги бўйича аниқланади, лойиҳавий ва ишлаб чиқариш ҳажмларига бўлинади. Лойиҳавий ҳажмлар иншоот лойиҳасида кўзланган геометрик ўлчамлари бўйича ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажмлари эса амалда бажарилган иш ҳажмларидир.Бунда тупроқни ковлаш, қайта ишлаш, яроқсиз тупроқларни чиқариб ташлаш, қайта зичлаш бўйича иш ҳажмлари ҳам киради. Одатда иншот қурилишларида тупроқ ишлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари лойиҳавий ҳажмларидан 1,2…2 баробар кўп бўлади. Ковланган тупроқни кўтармага суриш керак бўлади.Энг мақсадга мувофиқлиги лойихавий ковланмадан тупроқни лойиҳавий кўтармага силжитишдир. Бунинг учун тупроқ ҳажмларини мувофиқлаштириш лойиҳавий ҳужжатини ишлаб чиқиш зарур. Уни чизма ёки жадвал шаклда амалга оширилади. Бунда ковланган тупроқни иложи борича қисқа масофага силжитган ҳолда лойиҳавий кўтармага ётқизиш тадбирлари ишлаб чиқилади. Адабиётлар: 1. И.А.Каримов «Ўзбекистон иқтисолий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Т.Ўзбекистон 1995 йил. 2. И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» .Т. Ўзбекистон 1995 йил . 3 И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли». .Т. Ўзбекистон 2007 йил. 4. В.Г.Ясинецкий., Н.К.Фенин. Организации и технология гидромелиоративных работ. Москва. Агропромиздат 1988 г. 5. Ясинецкий В.Г. Организация, планирование и основы управления водохозяйственным строительством. Москва, “Колос”, 1982 г. 6. Ш. Меликов ва бошқалар. Бетон ишлар технологияси. Тошкент. «Меҳнат» 1990 йил 7. А.Назаров. Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш. Тошкент «Адабиёт жамғармаси». 2004 йил 8. А.Хожиматов, Курс лойиҳасини бажариш бўйича услубий қўлланма . Андижон 2010 йил. 9 А.Хожиматов, Р.Маҳкамов.Гидромелиорация ишларини ташкил этиш технологияси фанидан тажриба ишларини бажариш учун услубий қўлланма.Андижон, 2010 йил.