logo

Дарс жараёнида талабалар индивидуалпсихологик хусусиятларининг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

48.5 KB
Дарс жараёнида талабалар индивидуалпсихологик хусусиятларининг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олиш Педагог доимо талабаларнинг бир-биридан иш қобилияти, диққатининг кўчувчанлиги, бўлинувчанлиги, идроки тезлиги, хотираси, тафаккури, ҳиссий хусусиятлари билан фарқ қилишига дуч келади. Бу хусусиятларнинг намоѐн бўлиши кўп ҳолларда талаб темпераментига боғлиқлиги тадқиқотларда аниқланган. Шу сабабли ўқув-тарбия жараѐнида талабаларнинг темпераменти хусусиятларини ҳисобга олмаслик машғулотларни олиб бориш темпининг, ўқув материалини баѐн қилиш усули ва шаклларининг талабанинг индивидуал имкониятларига мос келмаслигига олиб келади. Замонавий психологик ва олий нерв фаолиятини ўрганиш темперамент хусусиятлари табиий, ўзгармас генотипик табиатга эгалигини кўрсатади. Темперамент хусусиятлари талаба ҳатти-ҳаракатининг қандай юзага чиқишини тўлиқ аниқлаб бермасада, унинг асоси, заминини ташкил қилади. Бу асос турли фаолиятнинг осон ѐки қийин юзага чиқишини белгилаб беради. Демак, юқори ижтимоий, психологик муваффақиятларга, билимга эришиш кишининг табиий хусусиятларини, имкониятларини тўғри ҳисобга олишга, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини билишга боғлиқ. Кўпчилик адабиѐтларда уларни ҳисобга олиш ҳақида фикр юритилади, лекин у қандай ишлаш ҳақида аниқ фикрлар берилмаган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўқув жараѐнининг ташкилий томонлари кўпроқ турғун табиатли, экстраверт тоифасига мансуб талабаларга мос келади. Интроверт, таъсирчан талабалар учун эса қийинчиликлар кўпроқ учрар экан. Шундай қилиб, талабаларнинг бир қисмининг индивидуалпсихологик ва типологик хусусиятлари ўқув фаолияти талаблари билан қарама-қаршиликда бўлади. Масалан, бир қисм талабалар ўзларида юқори темп фаолияти, уялмаслик, тез толиқмаслик каби хусусиятларни шакллантиришга мажбур бўладилар. Уларнинг муваффақиятлари фаолият талабларига мослашувчанлик, ўзларида бўлмаган хусусиятларни тўлдириш ҳисобига эришилади. Бу эса ҳамма кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Улар педагогларнинг ѐрдамига кўпроқ муҳтождирлар. Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда темперамент хусусиятларининг кучли ва кучсиз томонларига қисқа тўхталиб ўтамиз. Ўта таъсирчан талабаларнинг ( меланхолик ва холерик ) тез чарчаши, иш қобилиятларининг тез пасайиши, хатолар сонининг кескин ошиши, материални ўзлаштириш тезлиги ва сифатининг пасайишига олиб келувчи ҳолатлар: • узоқ вақт давомида зўриқишни талаб қиладиган ишлар; • масъулият, ҳиссий ва асабни зўриқишга олиб келадиган мустақил, назорат ишлари ва имтиҳонлар; • нотўғри жавобни салбий баҳолаш; • шовқин суронли, нотинч шароитда ишлаш; • катта ҳажмдаги ва турли мазмунга эга материални ўзлаштиришга тўғри келадиган вазиятлар. Интровертлар (флегматик ва меланхоликлар) да қийинчилик келтириб чиқарадиган вазиятлар: • мазмуни ва ечилиши турли бўлган вазифаларни бажариш зарурати; • яхши тартиб ва режага эга бўлмаган материал юқори тезликда берилиши; • ишнинг бажарилиши албатта баҳоланади, лекин унга ажратилган ва вақт чегараланган; • тез-тез диққатни бир объектдан иккинчисига кўчиришга тўғри келади; • материал билан биринчи марта танишгандан кейиноқ уни ўзлаштириш самарадорлиги баҳоланади; • ақлий зукколик билан боғлиқ вазифани юқори тезликда бажариш талаб қилинади; • кутилмаган саволга тез жавоб бериш талаб қилинганда. Бундай вазиятларда педагог ҳар бир талабанинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиши ва улар фаолияти самарадорлигини оширишга интилиши лозим. Таъсирчан табиатга эга бўлган ( меланхолик ва холерик ) талабалар ишлаш: • уларнинг муваффақиятсизлигини баҳолашга эҳтиѐткорлик билан ѐндошиш. Чунки уларнинг ўзлари муваффақиятсизликларни юрагига яқин олишга мойилдирлар; • уларнинг қобилият ва жавобларини ижобий баҳолаш ва кўнглини кўтариш ҳисобига уларда ўзларининг билим ва кучларига ишонч ҳосил қилишга ѐрдам бериш; • катта ҳажмдаги, турли-туман, мураккаб материални ўзлаштиришга тўғри келганда уларни алоҳида бўлакларга бўлиш ва кетма-кет, бир қисми ўзлаштирилгандан кейин бериш; • машғулотларда сокин, дўстона вазият яратиш. Интровертлар билан ишлаганда қўйидагиларга риоя қилиш лозим: • унга ўйлаш, тайѐрланиш ва жавобларни текширишга кўпроқ вақт беринг; • ундан бирданига ишга тўлиқ киришиб кетишни кутманг, чунки унинг янги ишдаги фаоллиги аста-секин ошади. Унга мослашиш имконини беринг; • кутилмаган саволга тез жавоб бериш, берилган жавобни тезгина бошқа тарзда ифодалашни талаб қилманг. Ўйлашга вақт беринг; • бирор вазифани бажараѐтганда унинг фикрини чалғитманг, диққатини бошқа нарсага кўчирманг; • ундан ҳозиргина танишган материалга доир саволларга жавоб талаб қилманг. Янги материални «ҳазм қилиш»га имкон беринг. Таъсирчан талабаларнинг ўзига хос устун томонлари ҳам мавжуд: улар вазифанинг бажарилишининг аниқлиги ва тўғрилигига кўп эътибор берадилар ва кам хатога йўл қўядилар.  Интроверт талабаларнинг ўқув фаолиятидаги устунликлари: • Интровертлар бир ишга секин киришадилар, лекин уларнинг фаоллиги узоқ вақт давом этади. Улар бир хил, зерикарлироқ ишларни ҳам бажаришга лаѐқатлироқ. • Улар ишни бафуржа, кетма-кет, режали бажарадилар. Биридан иккинчисига «сакрамайди»лар. • Улар олдиндан пухта тайѐргарлик кўришни талаб қиладиган ишларни муваффақиятли амалга оширадилар. Чунки уларда олдиндан ишни режалаштириш, ўйлаб олишга табиатан мойиллик мавжуд. • Уларда билимни системага солишга мойиллик юқори бўлганлиги сабабли уни чуқур ўзлаштирадилар. Шу сабабли интровертлар чуқур билим ва тушуниш талаб қилинадиган вазиятларда устунликка эгалар. • Улар вазифани таҳлил қилганларидан кейингина уни бажаришга киришадилар. Уларда қисқа муддатли хотирадан кўра узоқ муддатли хотира устун. Шу сабабли олдин ўзлаштирилган материаллар бўйича улар фаол бўладилар. Ўқув жараѐнини ташкил қилишда педагог юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда талабалар фаолиятини ташкил қилиши, уларга уй вазифаларини бажариш, машғулотлар давомида ўз фикрини баѐн қилишга доир амалий тавсиялар бериши, педагогик талабларни талаба хусусиятларига мослаштириши лозим. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. Т.,1998 2. В.Каримова. Психология. Ўқув қўлланма. Т.А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриѐти. «ЎАЖБНТ» маркази, 2002. 3. Умумий психология. А.В. Петровский таҳрири остида, Т., Ўқитувчи, 1992 й. 4. Ғозиев Э. Психология методологияси. – Т.: «Университет», 2002. 5. Ғозиев Э. Умумий психология.-Т.: Университет, I, II китоб, 2002. 6. Немов Р.С. Психология: Учеб. для студентов высш. пед. учеб. заведений: В 3 кн.- Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. – 3-е изд. – М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 1998. 7. Психологиядан қисқача изохий лугат. Тошкент. ТДПУ Давлетшин М.Г. таҳрири остида. Т., 1998. 8. Ёш ва педагогик психологиядан практикум. Т.1991. 272-275 б. 9. Набижонова Д. Психология маърузалар матни, Фарғона политехника институти. Фаргона - 1999, 10. В.А.Крутецкий «Педагогик психология асослари» Тошкент «Ўқитувчи» 1976 й.