logo

Ўқув жараёнини ташкил этиш технологияларида интеграцион жараёнлар. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит технологияси

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

64.5 KB
Ўқув жараёнини ташкил этиш технологияларида интеграцион жараёнлар. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит технологияси РЕЖА: 1. E С TS яратилишининг долзарблиги . 2. ECTS кредитлари . 3. ECTS нинг асосий тамойиллари. 4. ECTS нинг хусусиятлари . ХХ асрнинг иккинчи ярмида илмий-техник инқилоби туфайли, илмий техник тараққиёт ўзининг юксак чўққиларига эришди. Илмий техник тараққиётининг (ИТТ) ҳозирги даражаси шундайки, фан, техника ва технология ривожининг эришилган суръатларини, мамлакат қай даражада ривожланган бўлмасин алоҳида олинган мамлакатда уни таъминлаб бўлмайди. ИТТ кейинги ривожи, фақат турли мамлакатлардаги олим ва мутахассисларнинг ҳамкорлиги, илмий-тадқиқот ишларнинг интеграцияси натижасида амалга оширилиши мумкин. Фан, техника ва технологиянинг тарққиёти таълим тараққиёти даражаси билан чамбарчас боғлиқлигини эътиборга оладиган бўлсак, таълим соҳасидаги халқаро интеграциянинг устиворлиги нчи яққол муаммога айланиб қолади. Таълим соҳасидаги интеграцион жараёнлар илк бор Европада бошланган эди. 1989 йилда Европанинг минглаб талаблари, Европа ҳамжамиятининг ERASMUS (European Community Action Scheme for mobility of University students), Tempus ва бошқа дастурлари асосида чет элларда таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар. Erasmus дастури бўйича Европа ҳамжамияти университетлари ўртасидаги талабалар алмашинуви схемаси, даставвал 145 олий ўқув юртларини қамраб олган эди. Erasmus дастурининг ютуқларидан бири, бу Европа унивеситетларидаги ўқитиш натижаларини ўзаро тан олиш тизими – European Credit Transfer System (EСTS) ни яратиш, синаш ва амалиётга кенг қўллаш деб айтиш лозим. 2001 йилда, ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит технологияси ECTS, Европанинг 1200 та университетларида аллақачон қўлланилган эди. 2001 йилда, 29 та Европа давлатлари таълим вазирлари томонидан Болонья декларациясининг имзоланиши, Европа таълим ҳудудини яратилишида, муҳим аҳамиятга эга бўлди. Болонья декларациясига кўра, дипломларнинг ўзаро тан олиниши яъни ўқитиш натижаларини якуний кўрсаткичларнинг ўзаро тан олиниш муддати – 2010 йилга белгиланган. Болонья декларациясига кириш учун қўйидаги дастлабки талаблар қўйилади:  Олий ўқув юртигача, 12 йиллик таълим;  Икки босқичли олий таълим-бакалавриат ва магистратура;  Ўқув жараёни ва ўқитиш натижаларини баҳолаш, E С TS кредит технологияси асосида ташкил этилиши. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг ECTS кредит технологиясига ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:  Хорижда ўқишни давом эттириш учун олий ўқув юртини танлашда шарт-шароит яратиш  Ўзбекистонда таълим олган муддатини хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш.  Европа олий ўқув юртлари ўқув режаларини ўрганиш ва шу асосида ўқув жараёнини такомиллаштириш;  Талаблар қобилиятини тўлароқ очилишига ва ўқитишнинг юқори натижаларига эришиш;  Дипломларни ўзаро тан олинишига эришиш. ECTS – бу ягона Европа таълим ҳудудини яратишнинг ибтидосидир. 2. ECTS кредитлари «Кредит» атамаси ( ECTS - credit )- синовдан ўтди, маълум бир курсни ўқув юртида ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома маъносини англатади. ECTS да «Кредит» - шартли синов бирлиги бўлиб, талабанинг ўқув фани нинг маълум бир қисмини ўтганлиги ҳақидаги маълумот беради. Ҳар бир ўқув фанига маълум миқдордаги кредит бирликлари ажратилади. Кредит бирликлари сони, талабаларнинг меҳнат сарфига мос ҳолда белгиланади. Талабанинг меҳнат сарфи – аудитория машғулотлари, мустақил ишлар ва ўқув режасида кўзда тутилган бошқа фаолиятларини ўз ичига олади. Яъни ECTS кредитлари фақат аудитория соатлари билан чегараланмасдан, талабаларнинг тўла юкланмасига таянади. Шунинг учун ECTS кредитларини, талаба меҳнат сарфининг ўқув фанлари бўйича шартли - сонли ифодаси деб ҳисоблаш мумкин. Одатда ўқув режасидаги фанларга ажратиладиган кредитлар сони 3 га тенг, ундан кўп ва кам сонли фанлар ҳам мавжуд. ECTS да кредитлар йиғиндиси семестрда - 30, ўқув йилида – 60, бакалавриатдаги ўқув даврида – 240 ни ташкил этади. ECTS кредитлари барча ўқув фанларига, яъни мажбурий ва талаба танлови асосида фанларга тақсимланади. Улар мазкур фан бўйича курс лойиҳалари ва ишларининг мавжудлигини ҳисобга олишлари зарур. Ўқув фанига ажратиладиган кредитлар миқдори, фаннинг мураккаблигига ва ўзлаштириш даражасига боғлиқ бўлади. Яъни ҳар қандай мураккаб фан ҳам катта миқдордаги кредитларга эга бўла олмайди. Агар мураккаб фан билиш ва тушуниш даражасида ўзлаштириладиган бўлса, кам мураккабли ўқув фани малака даражасида ўзлаштирилса табиийки охиргисига кўпроқ кредитлар ажратилади. Шунинг учун турли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун, бир фаннинг ўзи турли ўқув дастурларига ва унга мувофиқ турли меҳнат сарфи ва кредитларга эга бўлиши мумкин. 3. ECTS нинг асосий тамойиллари. ECTS қуйидаги аосий тамойилларга таянди: 1. Transferancy – бу ECTS тизимига хоҳлаган шахс ёки ташкилотнинг тўсиқсиз киришига шарт-шароит яратиш. Ушбу шарт-шароит кучли ахборот тарғиботи воситасида яратилади, унинг натижасида умумий янгилик, аниқлик ва очиқлик муҳити шакллантирилади. Ахборот тарғиботи қуйидагиларни ўз ичига олади:  Алмашиш схемасига киритилган талабаларнинг ўқиш натижалари ҳақида бир бирига ўз вақтида ахборот етказиб туриш;  Олий ўқув юртларининг ўз ахборот пакетлари билан мунтазам алмашиб туришлари, таълим хизматлари доирасида бир бирини имкониятларини ўрганиш;  Олий ўқув юртларида, ECTS ҳақида тўла маълумотларнинг мавжудлиги. 2. Agreement – Талаба билан иккала олий таълим муассасасининг ECTS координаталарини орасида тайёрлаш мазмуни, ўқиш тартиби ва муддатлари, аттестация тадбирлари, ўқув режаларидаги фарқни бартараф этиш тартиблари ҳақида ўзаро келишувларини англатади. 3. Credits – Host университетида (қабул қиладиган унивеситет) муваффақиятли ўтилган барча фанлар Post - университетда (талабани бошқа ОТМ га жўнатган университет) ҳисобга олиниши зарур. 4. Таълимнинг инсонпарварлашуви - бу шахснинг турли таълим хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириши ва таълим жараёнида инсон қобилиятининг очилишини англатади. ECTS таълимни давом эттириш учун олий таълим муассасасини, ўқув фанларини ва ўқитувчиларни танлаш имкониятни беради. 5. Таълимнинг индивидуаллаштируви - бу ҳар бир талабанинг индивидуал режа ва таълим дастурларига эга эканлигини ифода этади. Талаба танлови асосидаги фанлар 70% ни, мажбурий фанлар эса 30% дан ошмайди. Талабанинг мустақил иш ҳажми 70% ни, аудиториядаги иши эса 30% ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар индивидуал таълимни ташкил этишга асос бўлиб хизмат қилади. 6. Таълимнинг самарадорлиги – гуруҳда индивидуал ўқитишли аудитория машғулотлари ва талабанинг мустақил ишларини уйғунлаштириш орқали таъминланади. Аудитория ўқув вақтининг 70% гача қисмини индивидуал ўқитишга, шунингдек умумий ўқув вақтининг 70% гача қисмини мустақил ишга ажратилиши ўқув фанларининг талабалар томонидан табиий қобилиятлари даражасида ўзлаштиришга имкон яратади. Ушбу билан таълимнинг самарадорлиги таъминланади. ECTS тамойиллари - шахснинг тўла ривожланиш учун шарт- шароитлар яратиш зарурийлигини кўзда тутади. 4. ECTS нинг хусусиятлари Замонавий ўқитиш технологияси, олий таълим муассасасининг жиҳозланганлиги, профессор-ўқитувчилар таркиби фақат даражали, юқори малакали кадрлардан иборат бўлиши, ўқитишнинг юқори сифатлари - ECTS учун дастлабки зарурий талаблар ҳисобланади. Ўқув жарёнини ташкил этишнинг ушбу тизими, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга. Ўқув режаси бўйича: Барча ўқув фанлари икки гуруҳга бўлинади - мажбурий ва талаба танлови асосидаги фанлар.  Бу нисбатан тахминан 1:2 тенг қабул қилинади;  Ҳар бир талаба шахсий ўқув режасига эга бўлади;  Асосий ҳужжат транскрипт ( transcript of ruords ) у ECTS нинг унифи - кациялашган ҳужжат бўлиб, ягона шаклда тузилади, ўқитиш натижа - ларини тан олиш учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Транскрипт да, талабанинг мазкур давлатда қабул қилинга баҳолаш тизимида ҳам, ECTS тизими бўйича ҳам олган баҳолари, олинган ECTS кредитлари бўйича маълумотлар келтирилади.  Ҳар бир семестрда ўрганиладиган фанларнинг сони 3…5 та бўлиши;  Мустақил ишга ажратилган соатлар, аудитория соатларида кўп бўлиши;  Кредит ўзида талабанинг ўқув фанини ўзлаштириш учун зарур бўлган барча меҳнат сарфларини мужассамлаштирди. Ўқув фани учун ажратилган кредитлар сони, аксарият ҳолларда 3 га тенг бўлади. Ўқув фани дастурининг мазмуни ( silabus ) қуйидагиларни ўз ичига олади:  Ўқув фаннинг тўлиқ номланиши ва унинг ўкув режасидаги тартиб рақами;  Ўқув фанини ўрганиш мақсади;  Ўқув фанининг қисқача мазмуни;  Календар-мавзувий режа, машғулотлар жадвали билан;  Ўқитиш технологияси;  Талабанинг масъулияти ва унга қўйилган талаблар;  Талабалар билимини баҳолаш тартиби ва мезонлари;  Асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати Ўқитувчининг ўқув юкламасини ҳисоблашда:  Умумий меҳнат сарфи миқдори (аудитория с отлари ва мустақил иш) бир ўқув йилида 750-800 соатни ташкил этиши - эътиборга олинади. Ўқитиш жараёнининг асосини:  Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари;  Талабанинг мустақил ишида, ўқитувчи маслаҳатчи сифатида иштирок этади;  Талаба ўқув фанини ва ўқитувчини танлаш танлаш ҳуқуқига эга. ташкил этади. Ҳар бир талабага ахборот пакети берилади, у қуйидагиларни ўз ичига олади.  Олий таълим муасса сид а ҳақида маълумот;  Ўқув режаси;  Ўқув жараёнининг графиги;  Ўқув фанларининг мазмуни;  Олий таълим муассасада қабул қилинган таълим тизимининг методик хусусиятлари ҳақида маълумотлар;  Талабалар билимини баҳолаш тизими ва баҳолар шкаласи ҳақида маълумотлар;  Ижтимоий-маиший шарт-шароитларга тегишли маълумотлар;  Тарихий ва маданий соҳага оид маълумотлар;  Қўшимча таълим хизматлари тўғрисида маълумотлар ECTS – олий мактабда ўқув жараёнини ташкил этишнинг энг демократик тизимидир. Таянч иборалар: Кредит, ўқув жараёнини ташкил эитишнинг кредит технологияси, Болонья декларацияси, талабанинг меҳнат сарфи, кредитлар миқдори, transferancy, agreement, Credits-hots, Credits-Post, transcript, silabus, ахборот пакети, ўтиш коэффициенти, талабалар билимини баҳолаш услубиёти, баҳолаш мезонлари ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». Т . 1997. 6 4 б. 2. Авлиякулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари. Ўқув қўлланма. -Т: 2001. – 68 с. 3. Авлиякулов Н.Х. Практические основы модульной системы обучения и педагогической технологии. Ўқув қўлланма - Бухара: 2001. - 99 с. 4. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Касб-ҳунар коллежларида касбий фанларнинг модулли ўкитиш технологиялари. Ўқув методик қўлланма. - Т.: Янги аср авлоди, - 2003. – 88 с. 5. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое мастерство. - Ташкент: Молия, 2002. 6. Батышава С.Я., Шапаринский С.А. Основы профессиональной педагогики. - М: Высшая школа, 1977. - 504 с. 7. Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии. - М: Наука, 1989. - 192с. 8. Бородина Н.В., Самойлова Е.С. Модульная технология в профессиональном образовании: Учебное пособие. - Екатеринбург.: УГППУ, 1998. -27 с. 9. Давлетшин М.Г. Модульная технология обучения. – Т: ТГПУ, 2000. 10. Кларин М.В. Педагогическая технология в учебном процессе. - М: Знание, 1989 - 80 с. 11. Лаврентьев Г.В. Слагаемые технологии модульного обучения.- Барнаул, Изд.Алтайского гос.ун-та, 1994. - 108 с. 12. Махмутов М., Ибрагимов Г.И., Ушаков М.А. Педагогические технологии, развитие мышления учащихся. – Казань: 1993 – 88 с. 13. Назарова Т.С. Педагогические технологии новый этап эволюции. – М: Педагогика. 1997. - С. 20-26.