logo

Маънавий баркамол инсон тарбияси. Ватанпарвар-лик, инсонпарварлик ўз миллатига садоқат – шахс маънавиятининг муҳим мезонлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

57.5 KB
Маънавий баркамол инсон тарбияси. Ватанпарвар-лик, инсонпарварлик ўз миллатига садоқат – шахс маънавиятининг муҳим мезонлари Режа: 1. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. 2. Ёш авлод маънавий тарбияси-долзарб вазифа. Билим – маънавий баркамоллик белгиси. 3. Комил инсон ғояси – юксак маънавият ва олийжаноб ғоя. 4. Маънавият – тарбиянинг таъсирчан қуроли. Ватанпарварлик, инсонпарварлик тарбияси. 5. Ёшларнинг кенг дунёқараши, мустақил фикрлаш салоҳияти – шахс маънавиятининг муҳим мезони. 6. Шахс маънавиятини юксалтириш – жамият ривожининг асосий омили. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Ҳозирги янгиланаётган жамиятда таълим ва тарбияни тубдан ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мустақил Республикамизда шундай улкан вазифа ҳал этилаётган бир шароитда таълим – таобияни жаҳон андозалари даражасига кўтариш педагог олимлар, ўқитувчи ва тарбиячилар олдига ҳал этилиши зарур бўлган вазифаларни қўймоқда. Мамлакатимизда ана шу ҳақиқатни англаб иш олиб борилмоқда. Мактаб соҳасида «Таълим ҳақида» қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни қабул қилдик. 1996-1997- ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 1- синфларида ўқишлар янги алифбода олиб борилмоқда. Янги имло, алифбода ўқитиш учун зарур дастур, қўлланма ва дарсликлар яратилди. Прездентимиз И. Каримов. Таъкидлаганидек, «Шу боис мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, Миллий таълим–тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон таълаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда». (И. Каримов, «Баркамол авлод орзуси», 10-бет «Шарқ» нашриёти, Тошкент – 99йил) Юртбошимиз Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги муҳбирининг саволарига берган жавобларида «Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларининг, авваломбор вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида Миллий ғоя, Миллий мафкура, ўз ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир» деб алоҳида таъкидладилар. Зиёлилар бу бурчни қанчалик ифтихор билан адо этса, мустақиллик иморатининг пойдевори шунчалик бақувват бўлади. Тарбия, айниқса, комил инсон тарбияси бугунимиз учунгина эмас, балки келажагимизнинг ҳам ҳаёт-мамот ишидир. Ҳозирги ёш авлод тўғри тарбия топса, мустақиллик истиқболини тўғри тушунса, шубхасиз, эришилган ютуқлар истиқболда ўз самарасини беради. Миллий ғоямизнинг асосий мақсадларидан бири – ҳар томонлама етук комил инсонни тарбиялашдан иборат. Комиллик нима? Комиллик – мукаммалликдир. Мукаммаллик – мақсадга мувофиқликликдир. Комил инсон ғояси-ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одомзодга хос юксак маънавий ва жисмоний мукаммалликни ўзида мужассам этган олийжаноб ғоядир. Юксак тарбия олган комил инсон эркин фикр юритувчи, ўз халқи идеаллари учун курашувчи ватанга халол хизмат қилувчи инсондир. Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто» да халол меҳнат комилликнинг асосий мезони сифатида талқин этилади. Абу Али Ибн Сино, Беруний, Фаробий, Навоий каби мутафаккирларнинг комил инсонни тарбиялаш тўғрисидаги фикрлари жамият тараққиётига янги маънавий имкониятлар излаш мақсадлари билан боғланган. Фаробий Фозил шаҳар аҳолиси ғоясини илгари сурар экан, шахс камолати адолатли жамият қуриш шарти деб хисоблайди. Инсоннинг комиллиги унинг аҳлоқий етуклигида, билими ва ҳаракатларида кўзга кўринади. Комил инсон ўз маслаги, ватани, халқи манфаатларига ёт, зарарли ғояларни тарқатаётган кимсалар ортидан кўр- кўраона эргашиб кетавермайди. Тарихимизда комиллик тимсоллари кўп: Алпомиш- халқимизнинг идеал қахоамони, мардлик, ватанпарварлик тимсоли. Фарход- жисмоний камолат эгаси. Навоий романидаги Навоий- идеал образ, тарихий шахс- комил инсондир. Маънавият комил инсон тарбиясининг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш, болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, инсонпарварлик, халқсеварликка ўргатишимиз керак. Юртбошимиз И. Каримов, «Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир аҳлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак шарқона ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида харомдан хазар, нопокликка адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак», - деган фикрлари ўринлидир. (И. А. Каримов, Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Тошкент, Ўзбекистон-1995 йил 53 бет) Маълумки, Инсонпарварлик ғоялари билан озиқланган Ҳожа Аҳмад Яссавий, Баховуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро каби инсонларнинг ўгитларини эслайлик. Хазрат Баховуддин Нақшбанд ҳар бир инсонни доимо худони дилига жо қилган холда, уни доимо ўзига мададкор деб билиб, касб ўрганишига, ўз ишининг устаси бўлишига, қисқаси меҳнат қилишга чақирган. (Дил баёру, даст бакор) Ёшларнинг кенг дунёқараши, мустақил фикрлаш салоҳияти – шахс маънавиятини муҳим мезони. Баркамол инсон ўзида маънавий ахлоқий хислатлар мажмуини мужассамлаштирган, кенг дунёқарашга эга бўлган жамиятда ўзлигини ва ўз қобилиятини ҳар томонлама намоён эта оладиган, маърифатли, дунёвий ва ухравий билимларни мукаммал эгаллаган, ақлан етук, юксак истеъдод ва салоҳиятга эга бўлган аҳлоқан пок шахс тушунилади. Шахснинг бу тарифи хозирги даврда катта аҳамиятга эга ва амалда инсон шахси тарбиясининг намунаси бўлиб ҳисобланиши ва таълим тизимида баркамол шахс тарбияси технологиясига асос бўлиши керак. Шахс маънавиятини юксалтириш – жамият ривожининг асосий омили. Халқимизнинг келажаги, энг аввало, унинг ўзига, маънавий қудратига ва миллий онгнинг ижодий кучига боғлиқдир. Моддий фаровонликка табиий интилиш, миллатнинг маънавийлик ва маърифийлиги халқимизнинг кўп асрлик тарихи давомида унинг энг кучли ўзига хос хусусияти бўлиб келди. Президентимиз. А. Каримов, «КелажакдаЎзбекистон юксак даражада тараққий этган иқтисодиёти билангина эмас, балки билимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиши лозим. Мамлакатимизнинг мард, фидоий кишилари юртига, меҳр-шавқат, муҳаббат барқарор бўлган, тафаккур ва ижод қайнаган муқаддас маконга айланишига аминман». – дея ишонч билдирдилар. (И. А. Каримов, Ўзбекистоннинг сиёсий- ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. 57 бет, Тошкент, Ўзбекистон-1995 йил) . Хулоса шуки, баркамол инсон деганда ўзида маънавий-ахлоқий хислатлар мажмуини мужассамлаштирган, жамиятда ўзлигини ва ўз қобилиятини ҳар томонлама намоён эта оладиган, маърифатли, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, ақлан етук, юксак истеъдод ва салоҳиятга эга бўлган маънавий жиҳатдан юксак, ахлоқан пок, жисмонан соғлом, ҳаёт гўзалликларини хис эта оладиган, эркин, ижодкор шахс тушунилади. Шахснинг бу тарифи хозирги даврда катта аҳамиятга эга ва амалда инсон шахси тарбиясининг эталони (намунаси) бўлиб ҳисобланиши ва таълим тизимида баркамол шахс тарбияси технологиясига асос бўлиши керак. Фойдаланилган адабиётлар 1. И. А. Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» Тошкент, Ўзбекистон – 1992 йил. 2. И. А. Каримов «Маънавий юксалиш йўлида» Тошкент, Ўзбекистон- 1978 йил. 3. И. А. Каримов «Юксак маънавиятимизсиз ҳаёт йўқ» 1996 йил 4 сентябрда сўзланган нутқ. 4. И. А. Каримов «Ватан озодлиги олий саодат» Тошкент, Ўзбекистон 1999 йил. 5. И. А. Каримов «Ирода ва имон – эътиқодимиз синови» Ўзбекистон 1998 йил. 6. И. А. Каримов «Адолатли жамият сари» Ўзбекистон 1998 йил. 7. Маънавият дарслари, Нишонова, Тошкент, Ўқитувчи 1997 йил. 8. А. Азизхўжаев. Давлатчилик ва маънавият. Тошкент, Шарқ 1997 йил. 9. О. Мусурмонова. Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси Тошкент 1996 йил. 10. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётиниг пойдевори, Тошкент 1997 йил. 11. www.ziyonet.uz