logo

Информатика фанини ўкитишдаги янгиликлар, янги педагогик технологиялар асосида ўкитиш методикаси бўйича тажриба алмашиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

63.5 KB
Информатика фанини ўк итишдаги янгиликлар, янги педагогик технологиялар асосида ўк итиш методикаси б ў йича тажриба алмашиш Р Е Ж А I. Кириш. II. Янги ахборот-педагогик технологияларнинг долзарблиги. III. Ўкув электрон махсулот-билимларнинг муайян илмий- амалий сохаси бўйича системали материаллардан фойдаланиш. IV. Хулоса. Малака ошириш курсига келаётган тингловчиларни ёки мустакил ўрганувчи фан ўкитувчиларини ахборот технологиялари билан таъминланишда, хамда улар асосида билим олиш даражаси сифатини ошириш бораларида сўнгги йилларда кучли ўзгаришлар юз бермокда. Бу ўзгаришларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги Фармони ва унга асосан, Вазирлар Махкамасининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 6 июндаги Ќарори асос бўлди. Унда жумладан, таълим сифатини ошириш максадида стандартларига мувофик электрон ўкитиш базасини яратиш вазифаси юклатилган. Таълим олиш сифати-комплекс тушунча бўлиб, бир катор кўрсаткичлар билан характерланади. Уни шакллантиришда бошлангич манбалар (яъни, китоблар кўлланмалар, лугатлар, маълумотномалар ва х.к.) шунингдек, ўрта (педагогик технологиялар, ўкув жараёнини ташкили) ва нихоят, таълим бериш субъекти-ўкитувчи иштирок этади. Янги ахборот-педагогик технологияларнинг ёркин намоёндаси бўлиб- электрон дарсликлар мухим ўрин эгаллайди. Улар замонавий ахборот технологияларнинг махсули хисобланиб, таълим сифатини оширишга ёрдам беради. Электрон дарсликлар таълим олишнинг янги шакли бўлган масофавий ўкитишнинг методологик асоси хисобланади. Сўнгги йилларда электрон дарсликлар хакидаги тушунчалар турли тахлил этилмокда. Масалан, дискетлардаги матн ва ўкув материаллари, бирор бир призинтация ва хоказолар. Шунинг учун, электрон дарсликлар билан боглик асосий тушунчаларни аниклаб олиш максадга мувофик, дею ўйлаймиз. Электрон махсулот-график, матн, ракам, овоз, мусика, видео, фото ва ахборот кўринишларининг мажмуаси хисобланади. Электрон махсулот турли электрон манбаларда-магнит шаклда (магнит лента, магнит диск ва бошка) оптик шаклдир. (CD-ROM, DVD ва бошка) ва электрон компьютер тармогида (INTERNET) нашр этилган холда бажарилгган бўлиши мумкин. Ўкув электрон махсулот-билимларнинг муайян илмий-амалий сохаси бўйича системали материаллардан иборат бўлиб, талаба ва ўкувчиларнинг шу сохадаги зарур билим ва амалий кўникмаларни ижодий ва фаол тарзда ўзлаштиришини таъминлади. Ўкув электрон махсулот юкори бажарилиш сифати ва бадиий шакллантирилиши, ахборотнинг тўлалиги, услубий инструментларнинг сифати, техник бажарилиши сифати, очиклиги (наглядность), мантик ва улаш кетма-кетлиги билан ажралиб туриши керак. Дарслик -ўкув фани, унинг бирор йўналиши ёки таркибий кисмининг давлат стандартларига ва ўкув дастурига мос холда, юкори таълим муассасалари томонидан тасдикланган системали равишда баён этилган ўкув махсулотдир. Электрон дарслик -янги ахборот-компьютер технологиялари асосида ва юкори илмий ва методологик даражада яратилган Давлат Ўкув Стандарти мутахассисликлари ва йўналишларининг майян ўкув фани (ёки бир неча фан)га тўла мос келган асосий ўкув электрон махсулот хисобланади. Ўкув кўлланма -дарсликни кисман ёки тўла ўрнини босувчи, ёки тўлдирувчи ва кўлланма сифатида таълим муассасалари томонидан тасдикланган махсулотдир. Электрон ўкув кўлланма -дарсликни кисман ёки тўла ўрнини босувчи, ёки тўлдирувчи ва кўлланма сифатида таълим муассасалари томонидан тасдикланган электрон махсулот хисобланади. Гипертекст -электрон шаклда ва тармокланган алокалар системаси билан таъминланган матн бўлиб, матннинг бир жойидан бошка жойига бир зумда ўтиш вазифасини бажаради. Электрон дарслик характеристикалари Таълим тизимини янги замонавий даражадаги боскичига ўтишни факатгина компьютер пакетлар (яъни, электрон дарсликлар, кўлланмалар, тренажерлар, виртуал стендлар ва ўкув тест мухаррир)ини яратган холдагина амалга ошириш мумкин. Улар ўкув юрти махсус аудиторияси учун компьютер сифатидаги амалий машгулотларда ёки талабалар мустакил ишлаши учун жихозлашган ётокхоналарда, шунингдек уйлардаги шахсий компьютерда ягона компьютерлашган мухитни яратади. Келтирилган электрон махсулотлар, дасрликлар ва кўлланмаларининг расмий таърифига асосан, электрон дарсликлар тушунчасини кенгайтириш ва аниклаштириш зарур. Электрон дарслик (хатто, энг яхшиси хам) китобни ўрнини эгаллай олмайди ва эгаллаши керак хам эмас. Бирор бир асарни экранлаштириш янги жанр хсиоблангани сингари, электрон дарслик хам ўкув адабиётининг умуман бошка жанри хисобланади. Электрон дарслик ўкув жараёнида оддий дарсликдан кўра инсон миясининг кабул килиш йўлларини (товуш, эмоционал хотира, компьютер тестлар) жалб этиб, энг асосий тушунча ва мисолларни тушуниш ва ёдга олиш жараёнларини максимал енгиллаштириш учун хизмат килиши керак. Матн кисми чегараланган бўлиши керак-чунки бунинг учун оддий дарсликлар мавжуд, компьютердан олинган материалларни чукуррок ўзлаштириш учун эса когоз ва каламлар хизмат килиш керак. Шунинг учун, электрон дарсликлар яратиш жараёнида бир неча пирнцип ва ёндашишликларни ишлатмок зарур. Уларни кискача кўриб чикайлик: Квантлаш принципи: материални минимал хажмдаги модуллардан иборат бўлимларга бўлиш. Тўлалик принципи: хар бир модулда компанентлар мавжуд бўлиши керак:  назарий ядро;  назарий саволлар;  мисоллар;  мустакил ечиш учун масала ва мисоллар;  бутун модул бўйича жавоблари келтирилган саволлар;  назорат иши;  ёрдамчи маълумотномалар (Help);  комментарийлар. Очиклик принципи: хар бир модулда мтанларни янги тушунча ва услларни ўзлаштиришни енгиллаштирувчи визуал кадрлар бўлиши керак. Тармокланиш принципи: хар бир модуль гипертекст иловалар билан бошка модуллар билан богланган бўлиб, ахборотларни ўзлаштириш кетма- кетлигини назарда тутади. Бошкариш принципи: ўкувчи кадрлар алмашиниши ўзи бошкаради, керакли мураккаблик даражадаги мисолларни очиб, ўзини текшириш мумкин. Адаптация принципи: электрон дарслик ўкув жараёнининг маълум пайтдаги ўкувчи эхтиёжини кондириш лозим. Ќомпьютер ёрдами принципи: электрон дарсликни ишлатаётган хар бир пайтда компьютер ёрдамини олиш мумкинлиги (мураккаб математик хисоб, лугат, ўз билим савясини текшириш ва бошкалар). Тўплаш принципи: ягона электрон комплексларда ва бибилиотекаларда жойлаштириш ва уларга янги бўлим ва темалар билан кенгайтириш форматида бажарилган бўлиши лозим. Кетирилганлардан хулоса сифатида: электрон дарслик кимга ва нима учун керак? саволига жавоб берайлик. Электрон дарслик кундузги, сиртки ва масофавий тарздаги ўкувчиларнинг мустакил ишлаш учун зарур , чунки:  ўкилаётган материалларни чоп этилган ўкув дарсликлардан ўзга, бошка усуллар (кабул этиш йўллари ошиши) кўллаш муносабати билан ўзлаштиришни енгиллаштирилади;  ўкувчининг талаблари ва тайёгарлик, интеллектуал даражасига мосланади;  мураккаб хисоб-китобларда вактнинг тежалиши хисобига фанни чукуррок ўзлаштиришга шароит тугдирилади;  ишнинг хар бир боскичида ўзини текшириш учун кенг шароитлар яратилади;  бажарилган ишни замонавий шаклда файл ёки принтерда чоп килишга шароит тугдиради;  чегараланмаган сонли тушунтириш, такрорлаш ва ёрдамчи материаллар такдим этиб, сабрли мураббий вазифасини бажаради. Электрон дарслик махсус аудиториядаги амалиёт дарсларида ёрдам беради, чунки:  турли масалаларни ечишда компьютер ёрдамини ишлатиш ва шунинг учун вактни тежаш мумкин;  ўкитувчиларга машгулотларни компьютерларда мустакил ишлар шаклида ўтиши мумкин;  ўкитувчиларга компьютер ёрдамида ўкувчилар билимини тез ва самарали бахолаш, назорат ишларни мураккаблигини бошкариши мумкин; Электрон дарслик ўкитувчилар учун хам кулай , чунки;  маъруза ва амалий машгулотларда асосий тушунча ва гояларни тушунтиришга кўпрок вакт ажратилади;  мураккаб хисобли назорат ишлари компьютер ёрдамида текширилади;  аудиторияда ва уйда бажарилувчи тпошириклар нисбатини аниклайди; Электрон дарсликларнинг анъанавий дарсликдан асосий фаркларидан яна бири-уни яратишда комплекс ва коллектив ёндашишдир. Ћакикатда, агар анъанавий дарсликни маллиф (ёки муаллифлар) томонидан яратиш мумкин бўлса, замонавий электрон дарслик маллифлардан ташкари, алохида ижодий гурух-мутахассислар билан биргаликда яратилади. Электрон дарсликларни яратиш этаплари: 1-этап. Ўкитувчиларни шу сохада мавжуд электрон дарсликлар билан танишиши, уларга кўйилган талаблар билан танитириш. 2-этап. Электрон дарслик яратиш учун ишчи (ижодий) гурух шакллантириш; Мухим омиллардан бири, шунинг учун, унга куйидаги мутахассисларни таклиф киламиз:  ўкув фани бўйича мутахассис;  дастурчи (ёки дастурчилар гурухи);  бадиий дизайнер;  сураткаш ва овоз киритиш мутахассислари. 3-этап. Ўкув курсини (маъруза матнлар, материаллар) структуралаш; Бу этапда ўкув материали модулларга бўлинади. 4-этап. Электрон дарсликни режа ва сценарийси асосида яратиш, рецензиялаш ва экпертизадан ўтказиш; 5-этап. Электрон дарслик Илмий Кенгашда тасдиклаш ва уни дастур сифатида таркатиш. Электрон дарсликни категориясини аниклаш хам зарур. Электрон дарсликлар куйидаги 4 категорияларга бўлинади: I категория. Ўкув материаллари асосан вербал матн сифатида келтирилиб, улар гиперилова ва глоссарийларга, шунингдек, 2-ўлчовли графиклар-диаграммалар, расмларга (ўкув материалининг 25% гача) эга. II категория. Ўкув материаллари кисман гипериловали ва 2D графикали матн шаклида ва 3-ўлчовли графикдан иборат (ўкув материалининг 25% гача). III категория. Ўкув материаллари матн, 2D графиклар, видео ва аудио анимациялар ва 3D эффектларга эга (ўкув материалининг 50% гача). IV категория. Электрон дарслик виртуал мухитда, замонавий тармок технологияларини кўллаб, ўкитувчи билан компьютер тармоги (Интернет) оркали богланган холда масофавий машгулотлар олиб борилиши даражасида яратилган. Электрон дарсликларнинг хар бир категориясига алохида ўз талаблари мавжуд. Лекин, бир катор талаблар борки, улар барча категорияларга тегишлидир. Улар куйидагилар:  модулларнинг (параграф ва темаларнинг) матни 4-5 монитор экранидан ошмаслиги керак (2 бет, макулрок);  гипериловалар 3 боскичдан ошмаслиги маъкул, чунки асосий темадан чикибкетиш мумкин;  махсулот системаси компьютер технологияси талабларига мос келиши керак;  турли рангдаги сахифаларни яратишда психолог ва эргономика мутахассислари тавсияларига риоя килиш. Электрон дарсликнинг сифатини аниклаш осон масала эмас. Хозирги пайтда Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлигининг Ахборот технологиялар ва масофавий ўкитишни ривожлантириш бошкармаси томонидан электрон дарсликлар стандартлари ишлаб чикилмокда. Ундан ташкари, электрон дарсликлар бахолаш норматив хужжатлари ва ижодий гурух аъзоларини моддий рагбатлантириш нормалари ишлаб чикилган. Улардан окилона фойдаланган холда маърузачи ўзининг маъруза матнларини ёки ўкув кулланма ва дарсликларини электрон версияларини яратишлари учун ушбу маъруза матн тавсия этилади. АДАБИЁТЛАР: 1. Таълим тўгрисидаги конун 1997 йил. 2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 1997 йил. 3. “Мактабда информацион-коммуникацион технологиялар”, Б.Болтаев, “Маърифат” газетаси, 2005 йил 26 февраль. 4. Ўзбекистон Республикасида масофавий ўкитишнинг ягона тизимини шакллантириш концепцияси 2003 йил 11 декабрь. 5. “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида” Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги карори.