logo

Хаёт фаолияти жараёнида мутахассиснинг уз устида ишлаш мотивациясини ривожлантириш. Интериоризация жараёни

Загружено в:

23.09.2022

Скачано:

0

Размер:

58 KB
Хаёт фаолияти жараёнида мутахассиснинг уз устида ишлаш мотивациясини ривожлантириш. Интериоризация жараёни Режа: 1. Мутахассис фаолиятини ташкил этиш хусусиятлари. 2. Мутахассисларни танлаш ва уларнинг фаолиятини бахолаш асослари. Мутахассис фаолиятини ташкил этиш хусусиятлари. Мутахассис фаолияти аклий ва ижодий хусусиятларга эга булиб, уни бахолаш жуда кийин. Бошкарув таъсир курсатиш жараёни сифатида, авваламбор, кишиларга таъсир утказиш; улар фаолиятини бошкариш хамда узаро муносабатларни созлаш билан боғлик. Мутахассис фаолиятига эса, ишлаб чикаришни моддий-мулкий элементлари билан эмас, балки куп хажмдаги ахборотлар билан турли хужжатлар ва бошкарув карорлари билан боғликлик хос. Инсон ижтимоий-иктисодий жараёнларнинг бош компоненти, яъни бошкарувнинг хам субъекти, хам объекти эканлигини инкор килиб булмайди. Демак, бошкарув фаолияти билан шуғулланувчиларда алохида узига хос кобилият, рухий хусусиятлар булиши зарур, чунки бошкарув фаолияти кишилар орасидаги муносабатларни шакллантириш, улар билан мулокотда булиш, туғри максад ва вазифаларни белгилаш, кишиларни турли фаолиятга кизиктириш ва назорат килишни такозо этади. Рахбарнинг асосий вазифаси одамлар билан ишлашдан иборат. Рахбар жамоа олдига куйилган максадни, режа ва топширикни микдор ва сифат курсаткичлар буйича бажариши учун ишловчиларнинг билимдонлигидан, касбидан максадга мувофик фойдаланиши ва уларни бир окимга йуналтира олиш кобилиятига эга булиши керак. Бошкарувни такомиллаштиришнинг мухим масалаларидан бири менежментга оид вазифаларнинг бажарилишини таъминлай оладиган, уз ишининг устаси булган м утахассисларни тайёрлашдир. А К Ш ва бошка ривожланган мамлакатларнинг социологлари, рухшунослари, ”инсоний муносабатлар” ва “инсон хулк атвори”ни урганувчи мутахассислар-барча турдаги бошкарувнинг ташкилий коидалари билан боғлик булган ва кишиларга таъсир курсатувчи хамда рағбатлантирувчи куплаб маслахатлар ва тавсиялар ишлаб чикканлар. Маълум бир корхонада м утахассис мехнати айрим йуналишдаги ишларни бажаришга каратилган булиб, булар куйидагилар: -техник ишлар, яъни жихозлар; ишлаб чикариш майдонларини ишлатиш ва ишлаб чикаришни такомиллаштириш билан боғлик тадбирлар; -технологик, яъни технологик жараёнларни лойихалаштириш, тартибга солиш ва такомиллаштириш ишлари; -иктисодий, яъни корхона ичида ва корхона ташкарисидаги иктисодий муносабатларни тартибга солиш ва такомиллаштириш билан боғлик ишлар; -ташкилий, яъни бошкарув тузилмаларини, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил килишни такомиллаштириш билан боғлик тадбирлар; -ижтимоий, яъни ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва такомиллаштириш ишлари. Америка олимлари фикрига кура, м утахассис корхонада куйидаги вазифаларни бажаради: -бор имкониятлардан, мавжуд моддий асосдан, хом ашё захиралари ва мехнат ресурсларидан фойдаланиб, хакикий “бир бутун” ишлаб чикариш бирлигини яратади, яъни корхона юкори даражадаги ривожланишини таъминлайди, унинг заиф томонларини аниклайди ва бартараф этади; -хар бир карор ва фаолиятда хозирги давр талабини хисобга олган холда, корхона келажагини кузда тутади ва бошкаришга тегишли булмаган ишларни хам бажаради; - м утахассис рагбатлантирувчи механизм ва алокани яратади, яъни мукофотлаш, юкори лавозимга кутариш каби усуллардан фойдаланиб, ягона жамоани шакллантиради; - м утахассис ташкилот фаолиятини тахлил килади, унинг меъёрини белгилайди ва корхона ишчи-ходимларининг ишига бахо беради; - м утахассис ходимларнинг уз вазифаларини сифатли бажаришларига караб уларнинг лавозимлари усишига ёки пасайишига таъсир курсатади. Мутахассис ишчи ходимларнинг ишни бажаришга даъват килади ва йуналтиради. Мутахассиснинг иши техника, хисоблаш ишлари ёки махсулотларни сотиш билан боғликми, йукми, ундан катъий назар, ахборотлар билан ишлаш ва уларни тахлил килиш кобилиятига боғлик булади. Рахбар мехнатининг мухим омили-карор кабул килиш ва уни бажаришда хар хил бошкарув аппарати буғинлари харакатини туғри йуналишга солишдан иборат. Рахбарнинг фаолияти асосан учта йуналишдан ташкил топган, булар куйидагилар: техник-иктисодий, ижтимоий-тарбиявий ва ташкилий бошкарувдир. Бозор иктисодиёти шароитида барча м утахассисларга куйидаги талаблар куйилади: -касбий махорат, билим ва куникмаларга эга булиши; -узига маъсулият юклай олиш кобилияти; -интеллектуал (аклий) кобилиятларнинг юкори даражасини шакллантириши; -мустакил равишда фикрлаши, тахлил килиши, карорлар кабул килиш ва фаолият юритиш кобилияти; -бошкалар билан хамкорликка интилиши ва мулокот кобилияти; -максад ва вазифаларни хал килишга ижодий ёндашуви; -доимий билим олишга, малакасини оширишга ва уз устида ишлашга интилиши; -фукаролик ғурури, яъни Ватани, мехнат жамоаси, халки учун чин дилдан хизмат килиши. Мутахассисларни танлаш ва уларнинг фаолиятини бахолаш асослари. Америкаликлар фикрига кура, билимдон, уста мутахассис мутахассислар бу энг фойда келтирувчи “товар”дир ва харакатлантирувчи кучдир. Уларни тайёрлаш, укитиш келажакда уз мевасини беради. Мисол учун “Дженерал Моторз” фирмасида м утахассислар олдига касбий билим ва савия, шахсий ғурур ва иш юзасидан маъсулият, янгиликларга интилиш хамда таваккалчиликка мойиллик, ”вактини (даврни) англаш” кобилияти, яъни вазиятни англаш, муаммоларни кура билиш ва уни олдини олиш кобилияти хамда юкори даражадаги ишлаш кобилияти каби алохида талаблар куйилади. Тизимли равишда барча талабларни куйидагича ифодалаш мумкин: -касбий махорат махсус билимлар, куникмалар, бошкарув билимлари ва амалий иш тажрибаси; -ташкилотчилик сифатлари, ишбилармонлик, максадга интилиш, тадбиркорлик, ташаббускорлик, тезкорлик хамда мустакиллик; -аклий-иродавий сифатлар, амалий, тизимли, иктисодий онг, интилувчанлик, таваккалчилик, талабчанлик, ишчи-ходимларни буйсиндириш, кизиктириш кобилияти, маъсулиятни сезиш, камчиликларни кура билиш ва тан олиш; -рухий хусусиятлар, мулокотга интилиш, хушмуомилалик, таъсирчанлик ва жамоа булиб ишлаш кобилияти; -маънавий сифатлар, адолатпарварлик, камтарлик, инсонийлик, хакикатгуйлик ва танкидий ёндашув. Рахбарлар жамоасини шакллантиришда икки усулдан фойдаланади. Айрим фирмалар ижодий ёндашувчи, фаол рахбарларни ёш вактида юзага чикариб махсус укитиб, тайёрлаб боришни афзал курадилар. Иккинчи ёндашувда эса, хар бир шахсни махсус укитиб рахбар килиб тайинлаш мумкин деб хисоблайдилар. Бизнингча, фаолият давомида менежмент самарадорлигини таъминлаш учун энг кул келадиган аник усул сифатида иккисидан хам фойдаланиш мумкин. Ишчи-ходимларни, шу жумладан, рахбарлар сифатларини бахолаш ва ажратиш куйидагиларга асосланади: -ишбилармонлик ва шахсий сифатларни хисобга олган холда кадрларни танлаш; -рахбарларнинг фаолиятини эксперт бахолаш оркали демократик асосда, яъни жамоа фикридан келиб чикиб танлаш ва жой-жойига куйиш; -фаолиятнинг хусусияти ва табиатини хисобга олиб амалга ошириладиган бахолашга дифференциалашган ёндашув; -ушбу фаолиятни бахолаш ва юкорига кутариш зиммасига юкланганларнинг объективлиги ва тамойилллиги; -лавозимларга кишиларни тайинлаш чоғида факат асосий, чекланган ва объектив мезонларни талаб килиш; -хар бир рахбар хусусиятлари ва сифатларини бахолаш натижаларининг хамма учун ошкоралигини таъминлаш. Мутахассислар фаолиятини бахолаш - баллар оркали ва коэффициентли бахолашлар оркали амалга оширилиши кенг таркалган. Микдорий ва сифат тавсифномалари анкеталар, эксперт бахолашлар ёки тест суровномалари оркали кулга киритилади. Булар хар бири хам ижобий, хам салбий жихатларни юзага чикариш имконини беради. Улар мажбуриятлар, тавсияномалар, сухбатлар ва хужжатлар билан тулдирилади. Аттестация хар маълум муддатлар орасида такрорланиб туриши, рахбардан доимий уз устида ишлашга, малакасини оширишга интилишни такозо этади. Мутахассис уз вактини туғри таксимлаши, фаолиятини такомиллаштириши ва ишни режалаштира билиши мухимдир. Бу холда мехнатни ташкил килиш, мехнат воситаларини иктисод килиш билан максадга интилиш, тезкорлик-яъни бошкарув функцияларини уз вактида амалга ошириш, ишончлилик, ташкилотнинг баркарор фаолият юритишида оптималликка, куп вариантли вазиятларни ичида энг яхши карорларни кабул кила билишга таянади. Хулоса килиб айтганда, рахбар мехнатининг мухим омили-карор кабул килиш ва уни бажаришда хар хил бошкарув аппарати буғинлари харакатини туғри йуналишга солишдан иборат. Рахбарнинг фаолияти асосан учта йуналишдан ташкил топган: техник- иктисодий, ижтимоий-тарбиявий ва ташкилий бошкарувдир. Америкаликлар фикрига кура билимдон, уста мутахассис Мутахассислар бу энг фойда келтирувчи «товар»дир, харакатлантирувчи кучдир. 1.Бошкарув тизимида мутахассиснинг урни ва уни корхона фаолиятига таъсир даражаси. 2. Мутахассис мехнатини ташкил этиш хусусиятлари ва мехнат жамоасида узаро инсоний муносабатларни шакллантириш жараёни. 3. Энг яхши мутахассисни танлаш усуллари, боскичларини узаро муносабати ва улараг куйиладиган хозирги замон талаблари. 4. Мутахассис фаолиятини бахолаш усуллари ва унинг корхоаннинг самарадорлиги билан узаро боғликлиги. Адабиётлар: 1.   И.А.   Каримов. Буюк келажак сари. - Т. : “ Узбекистон” , 1998. 2.     Абу Райхон Беруний. Рухият ва таълим-тарбия хакида. - Т.: “Узбекистон ”. 1992. 3.   Мунавваров А.К. Педагогика. - Т.: “Укитувчи”. 1996. 4. Абдуллаев Ё. Менежмент-Т.: Мехнат, 2000. 369-408 бетлар. 5.Мескон М.Х, Альберт М. Основы менеджмента-М.: Дело, 1997. 516- 560 стр.