logo

Махсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш асослари. Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик

Загружено в:

03.11.2023

Скачано:

0

Размер:

24.8251953125 KB
Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш асослари. Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик Р е ж а: 1. Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш асослари; аудит ва аудиторлик фаолияти. 2. Сертификатлаштириш соҳасида халкаро ҳамкорлик, вазифалари. 3. Сифат тўгараклари. 1. Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш асослари; аудит ва аудиторлик фаолияти Сертификатлаштириш билан боғлик бўлган фаолиятда фаол қатнашувчи шахс эксперт-аудиторлар ҳисобланади. Эксперт-аудиторлар деб сертификатлаштириш соҳасида муассаса ва корхоналар фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш ҳукукига эга бўлган аттестатланган шахсга айтилади. Эксперт-аудитор сифатида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда аттестатланган фан, саноат, маиший хизмат, институтлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳамда белгиланган ҳужжатлар билан ишлашда етарли чуқур билимга эга бўлган шахслар бўлиши мумкин. Эксперт-аудитор қ уйидаги вазифаларни бажаради: а) ма ҳ сулот, жараён, хизматларни, сифат тизимларини ва ишлаб чи қ аришни сертификатлаштириш; б) сертификатлаштирилган ма ҳ сулот, жараён ва хизматларнинг тавсифларини ҳ амда сертификатлаштирилган Сифат тизимларини ва ишлаб чи қ аришнинг тур ғ унлигини назорат қ илиш; г) сертификатлаштириш г а тавсиялар бериш ва бош қ алар. Эксперт-аудитор ў з фаолиятини сертификатлаштириш миллий идораси, бир турдаги ма ҳ сулотни сертификатлаштириш идоралари, Сифат тизимларини ва ишлаб чи қ аришни сертификатлаштириш доирасида амалга оширади. Эксперт-аудитор қ уйидаги со ҳ алар бўйича билимларни мукаммал эгаллаган б ў лиши шарт: а) Республика сертификатлаштириш миллий тизимининг қ оида ва тартиблари; б) сертификатлаштириш ў тказиш б ў йича билимлар ва меъёрий ҳ ужжатларни тушуниши; в) сертификатлаштириш ва аккредитлаш б ў йича и қ тисодий ва ҳ укукий асослари; г) сертификатлаштириш ва аккредитлаш б ў йича асосий ишлар мазмуни; д) мамлакат ва чет эллардаги сертификатлаштириш ва аккредитлаш тажрибаси; е) текширув ў тказиш ва сифатни бош қ аришнинг статистик усуллари. Эксперт-аудитор текширилаётган объектнинг ходимлари билан ало қ ада б ў лиш ва керакли ҳ ужжатлар билан танишиш; маълумот учун ҳ ар қ андай қў шимча маълумотлар талаб қ илиш; тизимда амалдаги меъёрий-услубий ҳ ужжатларни такомиллаштириш б ў йича ў з таклифини бериш; сертификатлаштирувчи ма ҳ сулот, жараён, хизматлар, сифат тизими ва ишлаб чи қ ариш б ў йича режаларни тузиш юзасидан ў з муло ҳ азаларини киргизиш ҳ у қ у қ ига эгадир. 2. Сертификатлаштириш соҳасида халкаро ҳамкорлик, вазифалари Сертификатлаштириш соҳасидаги халкаро ҳамкорлик халкаро савдода ҳар ҳил тўсиқларни тезкордик билан ҳал этишнинг асосий воситалардан бири ҳисобланади. Ҳ озирги кунда ИСО таркибида махсус Қўмита - СЕРТИКО ишлаб турибди. Бу Қўмита томонидан сертификатлаштириш тамойиллари ишлаб чи қ илиб, бу ҳ ужжат ИСО/МЭК 16-1978 ра ҳ барлик ҳ ужжати, учинчи томонининг сертификатлаштириш тизими б ў йича Кодекслари тамойили деб юритилади. Бу ерда к ў рсатилиши б ў йича сертификатлаштириш стандарт талабларининг мослиги ни тасдиқлаш ҳ исобланади. СЕРТИКО фаолиятининг йўналиш ларидан бири турли мамлакатлар сертификатларини уй ғ унлаштиришдан иборатдир. Худди шунингдек, СЕРТИКО томонидан синов лабораторияларининг ла ёқ атлилигини ани қ ловчи халкаро мезон ларнинг ишлаб чи қ илиши ҳ ам катта а ҳ амиятга эгадир. 1985 йилда СЕРТИКОнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида ИСО резолюция қабул қилди ва бу ташкилот КАСКО (Мувофиқликни баҳолаш Қўмитаи) деб юритила бошлади. Маълумки, сертификатлаштириш асосида синов ётади, шу сабабли сертификатлаштириш тизимида синов лабораториялари катта роль ў йнайди. Шу сабабли с инов лаборатория ларини аккредитациялаш б ў йича халкаро конференциянинг (ИЛАК) фаолияти амалий а ҳ амиятга эгадир. ИЛАКнинг асосий вазифалари аккредитация қ илинган синов лабораториялари томонидан миллий синов лабораторияларини аккредитациялаш, синов натижаларини ба ҳ олаш сифати, синов натижаларини ў заро тан олишда иштирок этиш б ў йича ахборотлар ва тажрибалар алмашинувини ташкил этиш ва синов лабораториялари аккредитацияси масалалари б ў йича истак билдирган халкаро ташкилотлар билан ҳ амкорликни й ў лга қў ймокдан иборатдир. ИСО 9000 сериядаги халкаро стандартлар сифат тизимларини корхоналарда тадбиқ этишга мўлжалланган халкаро моделлар бўлиб ҳисобланади. Чет давлатларда сифат тизими б ў лмаган корхона ёки фирма ишлаб б ў лмайди. Ҳ озирда Республикамизда халкаро сифат тизимларини тадби қ этган ёки бунга ҳ аракат қ ила ё тган корхоналар сони кун сайин к ў пайиб бормокда. ИСОнинг сифат таъминоти хусусидаги асосий стандартлари қ уйидагилар ҳ исобланади: 1.1S0 9000. Сифатни умумий бош қ ариш ва сифатни таъминлаш б ў йича стандартлар. Танлаш ва қў ллаш б ў йича ра ҳ барий к ў рсатмалар 2.1S0 9001. Сифат тизимлари. Лойи ҳ алашда ва ишлаб чи қ аришда, йи ғ ишда ва хизмат к ў рсатишда сифатни таъминлайдиган модел. 3.1S0 9002. Сифат тизимлари. Ишлаб чи қ аришда ва йи ғ ишда сифатни таъминлайдиган модел. 4. 1S0 9003. Сифат тизимлари. Тугал назоратда ва синовларда сифатни таъминлайдиган модел ва бо шқалар. Булар билан бир қаторда Халкаро стандартлаштириш ташкилоти уч тилда атамалар луғати яратган бўлиб, маҳсулот сифатини таъминлаш соҳасида уларнинг таърифларини ҳам ишлаб чиққан. Булардан ташқари 1S0/МЭК (Халкаро электротехника комиссияси) томонидан ҳам меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. 3. Сифат тўгараклари Корхоналарда сифат тўгаракларининг ташкил этилиши маҳсулот сифатини оширишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Сифат тўгараклари ишчилар, муҳандислар ва хизматчилардан ташкил топган ихтиёрий жамоа йиғилмаларидир. Уларнинг сони ва таркиби ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжидан ва аниқ иш шаротларидан келиб чиқади. Сифат тўгаракларининг асосий мақсади сифатни яхшилашнинг туб моҳиятини англаш, технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлик бўлган таклифларни жорий қилишдан иборат. Сифат т ў гаракларини саноати ривожланган Япония мисолида к ў рамиз. Японияда 1960 йилларда сифат т ў гараклари вужудга келди. Япония территориясининг 70% ини то ғ ликлар ташкил этади, ер ости бойликлари ҳ ам к ў п эмас. Б ирдан-бир й ў л Япония учун экспорт потенциалини ривожлантириш эди . Япониябутун билим ва заковатини кучли рақобатга бардош бера оладиган сифатли ма ҳ сулотлар ишлаб чи қ аришга сарфлашига т ўғ ри келди. Ҳ озирги ва қ тда к ў пчилик ма ҳ сулотлар б ў йича Япония экспортда етакчилик қ илмо қ да. Японияда сифат т ў гараклари нинг сони 1967 йилда 10 мингта я қ ин б ў лса, 1979 йилда 100 мингни ташкил этди. Ҳ озирги ва қ тда сифат т ў гараклари А Қ Ш ва Европа мамлакатларида фаол ишлаб турибди. А Қ Шда т ў гарак аъзолари иш ва қ тида ҳ афтасига бир марта 1 соат дан йи ғ илишади. Т ў гаракнинг ишлари эса ишдан таш қ ари пайтда ў т к азилиб, уларга оширилган ставкаларда ҳ а қ т ў ланади. Айрим Ғ арбий Европа компаниялари ҳ ам сифат т ў гараклари ташкил қ илмоқдалар. Мутахассисларнинг фик р ларига қ араганда , корхоналарда тузилган сифат т ў гаракларининг 96 % и самарадорликка эга б ў лмо қ да. Кейинги йилларда Хитой Хал қ Республикасида ҳам сифат т ў гараклари к ў пайиб бор моқда . 1980 йилда мамлакат бўйича 400 мингдан ортиқ “Сифат тўгараклари” бўлса, 1985 йилга келиб уларнинг сони 500 мингдан ошди. Сифат тўгараклари жамоага кучли ижобий таъсир кўрсатиб, маҳсулотнинг сифатини юқори даражада таъминлашга ходимларни сафарбар қилади. Шунинг учун кўпгина мамлакатларда бу масалага биринчи навбатдаги масалалардан деб қаралмоқда. Раҳбар ва жамоанинг ҳамфикрлик билан ишлаб чиқаришни амалга оширишини ҳаётининг ўзи тақазо қилмоқда. Маҳсулот сифатининг яхшиланиши эса корхона қудратини, қолаверса, мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Adabiyotlar: 1. K.P.Abduraxmanov, O’.Egamov “Fizika kursi” darsligi, Toshkent.: Aloqachi 2013 y. 2. K.P.Abduraxmanov, O’.Egamov “Fizika kursi” darslik, Toshkent, “O’quv ta’lim metodikasi” 2015 y. 3. Савельев И. В. Курс физики. М.: Наука 1989 т. 1 4. Савельев И. В. Курс физики. М.: Наука 1989 т. 2 5. Савельев И. В. Курс физики. М.: Наука 1989 т. 3 6. Савельев И. В. Сборник вопросов и задач по общей физик е . М.: АСТ. Астрель. 2005. С.320. 7. К.П.Абдурахманов, Ў.Эгамов “ Физика курси” дарслиги, Тошкент, 2010 й. 8. П.А.Типлер, Р.А.Ллуэллин Современная физика (Лучший зарубежный учебник в двух томах) М. Мир.2007.С.496 (1том) 9. П.А.Типлер, Р.А.Ллуэллин Современная физика (Лучший зарубежный учебник в двух томах) М. Мир.2007.С.416 (2том) 10. Трофимова Т.И. Курс физики.М.Высшая щкола 1999.С.543 Интернет сайтлар: 1. www.ziyonet.uz ; 2. www.estudy.uz ; 3. www.fizika.uz ; 4. www.elearning.uz ; 5. www.bilim.uz ; 6. www.edx.uz ; 7. www.my.estudy.uz ; 8. www.conrsera.org.uz ;