logo

Қишлоқ хўжалигининг Республика иқтисодиётидаги аҳамияти. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди» фанининг предмети, тадқиқот усуллари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

110.5 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти 2. Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари 3.«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари www.arxiv.uz Қишлоқ х ў жалигининг Республика иқтисодиётидаги ў рни ва аҳамияти Ў збекистон Марказий Осиёнинг қулай худудида жойлашган. Унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли ҳисобланган турли хилдаги қишлоқ х ў жалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарлидир. Жумладан, Республикада йиллик самарали температура 25-35° ни ташкил этиб, қуёшли соат 3000дан ортиқ б ў либ, бир йилда бирнеча марта ҳосил олиш имконини беради. Ўзбек истоннинг жами ер майдони 44.4 млн. гектар (2004 й.) б ў либ, шундан 50,8 фоизини турли хилдаги қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ҳамда деҳқон х ў жаликлари фойдаланадилар: уларнинг йиғиндиси мамлакат қишлоқ х ў жалигини ташкил этади. Унинг асосий мақсади тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларига б ў лган талабини қондиришдир. Бунинг учун: - аҳоли бирданига истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини барча талабларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш; -қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига б ў лган талабини қондириши лозим. Ҳозирги даврда, бу тармоқда аҳоли истеъмол қилаётган товарларнинг 85 фоизидан к ў проғи ишлаб чиқарилмоқда. Улар ў симликчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларидан иборатдир. 2004 йилда Ўзбек истон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 26,8 фоизи қишлоқ х ў жалигида яратилган. Шу йилда барча саноат тармоқларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 17,1 фоизи, қурилишда эса 4,5 фоизи яратилган. Рақамлар қишлоқ хўжалик тармоғининг мамлакат иқтисодиётидаги ў рни улкан эканлигидан далолат бермоқда. Шу йилда қишлоқ х ў жалигида фаолият к ў рсатаётган барча турдаги тадбиркорлар томонидан 4732,0 млрд с ў млик ялпи маҳсулот яратилган. У асосан 3535,4 минг тонна пахта, 6017,1 минг тонна дон, 3315,9 минг тонна сабзавот, 846,3 минг тонна мева, 996,3 минг тонна г ў шт, 427,8 минг тонна сут, 671,5 минг дона қорак ў л тери, 1859,9 млрд дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташкил топган. www.arxiv.uz Барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда республика иқтисодиётида банд б ў лган меҳнат ресурсларининг 40 фоизга яқини қатнашган. Лекин Республиканинг қишлоқларида жами аҳолининг учдан икки қисми яшайди. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар 25 млн. гектарга яқин қишлоқ хўжалик ерларидан олинган, шундан 369,1 минг гектари экинзор. Мамлакат деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. Лекин бу талаб ички сув ресурслари билан атиги 60 фоизгагина қондирилмоқда. Бундай ҳол Амударё ҳамда Сирдарё хавзаларидан катта миқдордаги сув ресурсларини жалб этишни талаб этади. Ҳозирги даврда қишлоқ х ў жалигида 42-46 млрд м3 сув ресурсларидан фойдаланилмоқда. Табиатда ер ва сув ресурслари чекланган, улар такрор ишлаб чиқарилмайдиган ресурслар ҳисобланади. Шунинг учун уларнинг ҳар бир гектаридан, М 3 дан тадбиркорлик билан фан-техника ютуқларини жорий этиб, йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш лозим. Қишлоқ х ў жалик маҳсулотларини етиштиришда саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган к ў плаб қишлоқ хўжалик техникалари, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи, ёғловчи материаллар ва бошқа воситалардан фойдаланилмоқда. Масалан, тармоқда 2004 йилда 78,9 мингга яқин турли хилдаги тракторлар, 22,7 мингтадан к ў проқ юк ташиш машиналари, 4,4 мингтага яқин ғалла йиғиштирадиган, бир мингтага яқин пахта терадиган камбайинлар, к ў плаб бошқа техникалардан фойдаланилган. Тармоқ миқёсида ерларнинг унумдорлигини, экинларнинг эса хосилдорлигини ошириш мақсадида 332,7 минг тонна минерал ў гитлардан фойдаланилган. Қишлоқ х ў жалигида ишлаб чиқилаётган маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқарилиши натижасида Ўзбек истоннинг мавқеи ошиб бормоқда. Ҳозирги даврда А ва Е типдаги пахта толасини ишлаб чиқариш б ў йича жаҳонда Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон давлатларидан с ў нг бешинчи ў ринни, уларни экспорт қилиш б ў йича эса 2- ў ринни эгаллаб келмоқда. Шунинг билан www.arxiv.uz биргаликда Ўзбек истон жаҳон бозорига ниҳоятда сифатли б ў лган қорак ў л терисини, пилласини, сабзавот, полиз ва боғдорчилик маҳсулотларини олиб чиқиб сотмоқда. Республиканинг бу борадаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ. Уни ижобий ҳал этиш учун тармоқда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, жаҳон бозорига тайёр маҳсулотларни чиқариш лозим. Бу борада с ў нги йилларда чет эл инвестицияларини жалб этиб катта ишлар амалга оширилмоқда. Уларни келажакда жадал суръатлар билан ривожлантириш сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. 2004 йилда республика аҳолисининг жон бошига 160 кг.га яқин ун маҳсулотлари, 135 кг. пахта хом ашёси, 127 кг сабзавот маҳсулотлари, 34 кг.дан кўпроқ картошка, 38 кг. г ў шт, 164кг. сут ҳамда 72 донага яқин тухум ишлаб чиқарилган. Демак, мамлакатда аҳолининг унга б ў лган талаби қондирилган. Келажакда унинг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Лекин бошқа маҳсулот б ў йича халқимизнинг медицина меъёрлари б ў йича талаби тўлиқ қондирилганича йўқ. Бундай хол Ўзбек истонда қишлоқ х ў жалигини янада жадал суръатлар билан ривожлантирилишини тақозо этади. С ў нги ў н йилларда бу борада муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, мамлакат қишлоқ х ў жалигида эркин бозор иқтисоди талабларига мос иқтисодий муносабатларни шакллантириш имкониятини берадиган, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар босқичма-босқич қатъий ишонч билан амалга оширилишини таъминлаб берадиган тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчиллик билан ҳаётга жорий этилмоқда. Масалан, ер фуқароларга умурбод мерос қолдириш ҳуқуқи билан бепул берилмоқда, фермер х ў жаликларига эса 30 йилдан 50 йилгача б ў лган муддатга фойдаланиш учун ижарага берилмоқда. Қишлоқда мулк ислоҳоти натижасида мулкдорлар синфи барқарор равишда шаклланиб, ривожланмоқда. www.arxiv.uz Аграр ислоҳотларнинг устувор й ў налишлари Ижтимоий й ў налтирилган барқарор, эркин бозор иқтисодиётига, кучли демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсадида республиканинг барча соҳаларида, жумладан, қишлоқх ў жалигида улкан ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар давлат раҳбарлигида босқичма- босқич амалга оширилмоқда. Даставвал, қишлоқ х ў жалигида эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини мустаҳкам барпо этилишини, юритилишини таъминлаш қобилиятига эга б ў лган ҳуқуқий асоси яратилиб, ривожлантирилмоқда. Бунга республика Олий Мажлиси ва Сенати томонидан қабул қилинган қонунлар, Президентнинг Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари яққол далил б ў лади. Ўзбекистон Республикасининг: - » Конституцияси » ; - » Мулк тўғрисида » ги; - » Ижара тўғрисида » ги; - » Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида » ги; - » Инвестициялар тўғрисида » ги; - » Чет эл инвестициялари тўғрисида » ги; - » Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида » ги; - » Меҳнат кодекси » ; - » Ер кодекси » ; - » Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида » ги; - » Тадбиркорлик тўғрисида » ги; - » Қишлоқ х ў жалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида » ги; - » Фермер х ў жалиги тўғрисида » ги; янги та ҳ рирда: - » Қишлоқ х ў жалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида » ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг « 2005-2007 йилларда фермер х ў жаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги, « Қишлоқ х ў жалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тўғрисидаги Низомни тасдиклаш тўғрисида » ги қарорлари, www.arxiv.uz Ўзбек истон Республикаси Президентининг « Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги, « Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » ги Фармонлари ва бошқалар, соҳани ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосини яратади. Яратилган ҳуқуқий асос негизида қишлоқ х ў жалигида амалга оширилиши зарур б ў лган ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотларнинг моҳияти ниҳоятда муҳим қуйидаги ҳолатларни шакллантиришга қаратилгандир: -қишлоқ х ў жалигини эркин бозор иқтисодиёти талаблари асосида бошқаришни барпо этиш, такомиллаштириш; -мулкчиликнинг турли хилдаги шаклларини барпо этиб, самаралисини ривожлантириш; -қишлоқда бозор мулкий муносабатларини барпо этиш, ривожлантириш ва эркинлаштириш; -тармоқда турлича мулкчиликка асосланган субъектларни барпо этиш, уларга эркин фаолият к ў рсатиш учун зарур шароитлар яратиш; -қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, уларнинг мулкий онгини юксалтириш; -барча турдаги иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш; -аҳолининг даромадининг ў сишини таъминлаш; -қишлоқ х ў жалигини барқарор ривожлантириш; -тармоқда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий ў згаришини таъминлаш; -аҳолини, қайта ишлаш саноатини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни юксалтириш, рағбатлантириш; -аҳолини ижтимоий жиҳатдан таъминланганлигини яхшилаш ва бошқалар; www.arxiv.uz - ў тиш даврида уларни таъминлаш мақсадида қишлоқ х ў жалигида ер, сув, мулк, ташкилий-таркибий, молия-кредит, солиқ, нарх, инвестиция ҳамда инновация ва бошқа ислоҳотлар ў заро боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда. Ер, сув ресурсларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбек истон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида « Ер... сув... умуммиллий бойликдир, улардан оқилана фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир » 1 - деб таъкидланган. Республиканинг жами ер майдонига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбек истон Олий Мажлис зиммасига юклатилган. Олий Мажлис ў з ваколатидаги ер муносабатларининг айрим масалаларини халқ депутатлари қишлоқ, шаҳар, поселка, туман ҳамда вилоят кенгашлари ва уларнинг ижроия қ ў миталари зиммасига юкланган. Улар ер кодекси ва бошқа қонунларга асосланган ҳолда ерлардан оқилона самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ т ў лаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар, чекланган миқдордаги ерларни ким ошди савдосида сотмоқдалар. Демак, улар ер ислоҳотини амалга оширишга маъсулдорлар. Ислоҳот натижасида республикада яшаётган фуқароларга умрбод фойдаланиш учун 650 минг гектарга яқин ер берилди. Шунинг билан биргаликда 2005 йилнинг 1 июлига 121,6 мингта фермер х ў жаликларига 3666,4 минг гектар ер узоқ муддатга (30 йилдан 50 йилгача) фойдаланиш учун ижарага берилди. Улар ердан фойдаланаётганликлари учун ер солиғини т ў лайдилар. Шу даврда чекланган миқдордаги ер бино-иншоотлари билан биргаликда хусусий мулк сифатида сотилган. Демак, ер ислоҳоти: узоқ муддатга ижарага, умрбод фойдаланишга бериш ҳамда сотиш оркали амалга оширилмоқда. Шунинг билан биргаликда тармоқда мулк ва унга асосланган корхоналарни ислоҳ қилишни амалга ошириб келмоқда. Марказдан режали бошқарилган иқтисодиёт даврида қишлоқ х ў жалигида а) давлат мулки; б) 1 У збекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: ¡збекистон, 1993. www.arxiv.uz колхоз- кооператив мулки; в) шахсий мулк шакллари мавжуд б ў лган. Улар тармоқдаги жами мулкнинг 99,9 фоизини ташкил этган. Мулкчиликнинг бу турларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар эркин бозор муносабатларига мос келмаганлиги учун ҳозирги даврда республика қишлоқ х ў жалигида; - давлат мулки унга асосланган давлат корхоналари: -жамоа мулки (пайчилик мулкига асосланган ширкат х ў жаликлари): -хусусий, шахсий мулк (уларга асосланган фермер ва деҳқонх ў жаликлари); -аралаш мулк (унга асосланган қўшма корхоналар) шаклланган. Ҳозирги даврда нодавлат мулкининг салмо ғ и ошиб бормоқда. Шунинг билан биргаликда, уларнинг қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги салмоғи ў згармоқда. Жумладан, 2005 йилнинг бошига келиб қишлоқх ў жалиги ялпи маҳсулотининг 20,4 фоизини фермер х ў жаликлари, 66 фоизига яқинини деҳқон(томорка) х ў жаликларида ишлаб чиқармоқдалар. Республикада қишлоқ хўжалик тармоғини бошқарилишини самарали б ў лишлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташкилий ислоҳотлар амалга оширилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакат қишлоқ х ў жалигини ҳамда у билан боғлиқ б ў лган тармоқларни бошқариш билан: - Ўзбек истон қишлоқ х ў жалиги вазирлиги; ; - Урмон х ў жалиги вазирлиги; -Мева сабзавот узум саноати акциядорлик жамияти; -Давлат сув х ў жалиги қурилиши қ ў митаси; -Давлат ер ресурслари қ ў митаси; - Уз г ў штсаноати акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар шуғулланганлар. Булар бошқаришни бозор иқтисоди талаблари асосида самарали бошқарилишини таъминлай олмадилар. Шунинг учун ҳамуларнинг www.arxiv.uz фаолиятини уйғунлаштириш натижасида бошқарилиши қулай б ў лган ихчам вазирликлар, компаниялар ҳамда давлат к ў миталари шакллантирилди. Ҳозирги даврда Ўзбек истон қишлоқва сув х ў жалиги вазирлиги, Республика деҳқонва фермер х ў жаликлари уюшмаси, Узисвасабзавотузум холдинг компанияси, Узқишлоқмашлизинг компанияси, ¡здонмаҳсулот акциядорлик компанияси, Узагромашсервис компанияси ва бошқа ташкилотлар фаолият к ў рсатмоқдилапр. Уларни келажакда янада такомиллаштириш талаб этилади. Ташкилий ислоҳотлар билан биргаликда таркибий ў згартиришлар ҳамамалга оширилмоқда. Республикада пахта яккахонлигининг салбий оқибатларига барҳам бериш мақсадида пахта экиладиган майдон қисқартирилиб, ў рнига асосан ғалла экила бошланди. Шунинг натижасида ғалла ишлаб чиқариш миқдори 2005 йилда 6 млн. тоннага етказилди. галла мустақиллиги сиёсатининг амалга оширилиши республика аҳолисини дон маҳсулотларига б ў лган талабини тўлиқ қондирди. Қишлоқ х ў жалик субъектларининг фаолиятларини ривожлантириш, унинг самарадорлигини юксалтириш мақсадида тармоқда молия, кредит, солиқ ва баҳолар ислоҳоти амалга оширилмоқда. Мустақилликкача қишлоқ хўжалик корхоналари асосан давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ ҳисобидан молиялаштирилган. Улар етиштирган барча маҳсулотларни давлат томонидан марказдан ў рнатилган харид нархларда асосан давлатнинг вакил ташкилотлари томонидан сотиб олинган. Бунда уларга ў з маҳсулотларини сотишда мустақиллик, яъни эркинлик берилмаган. ¡ша йилларда х ў жаликларга турли хилдаги кредитларни белгиланган тартибда давлат банки берган. Сабаби бошқа банклар б ў лмаган. Қишлоқ х ў жалик корхоналари 8 та хилдаги солиқларни белгиланган ставкаларда т ў лаб келганлар. Тармоқда эркин бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида нодавлат мулкчилигига асосланган субъектларни молиялаштириш тартиби тубдан ў згарди. Уларнинг фаолиятини молиялаштириш асосан ў зларининг маблағлари эвазига амалга оишрилмоқда. Унинг манбаси б ў либ маҳсулот етиштириб www.arxiv.uz сотиш, хизмат к ў рсатиш натижасида олаётган пул даромадлари, асосий воситаларнинг эскириши оқибатида шаклланаётган амортизация фонди, ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан олинаётган пул тушумлари ҳамда уларнинг фойдалари ҳисобланади. 2004 йилдан бошлаб, давлат буюртмалари миқдоридаги пахта ҳамда ғаллани ишлаб чиқариш учун зарур б ў лган маблағлар давлат тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар эвазига копланмоқда. Шу манбалардаги маблағлар етишмаган ҳолларда қишлоқ хўжалик корхоналари давлат, тижорат банкларининг, хориж давлатларининг нодавлат корхона, ташкилотларнинг, хомийларнинг ва бошқаларнинг вактинча б ў ш б ў лган маблағларини жалб этмоқдалар. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалик корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш учун аксарият ҳолларда ў зларининг маблағлари етишмасдан колмоқда. Чет элдан қишлоқх ў жалигига жалб этилаётган инвестициялар жами инвестицияларнинг 6,5 фоизидан ошаётгани йўқ. Шунинг билан биргаликда молия-кредит институтларидан берилаётган маблағ талабни қондирадиган даражада эмас. Чунки қишлоқ хўжалик субъектларининг иқтисодий ҳолати молия-кредит институтлари томонидан к ў ллайдиган ширкатларни тўлиқ қондира олмайди. Қишлоқ х ў жалигида ирригация-мелиорация ишларини, экологик тадбирларни амалга оширишга маълум миқдордаги маблағ давлат бюджетидан ажратилмоқда. Лекин бу маблағлар таъкидланган ишларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлай олмайди. Шунинг учун келажакда қишлоқ хўжаликдаги молия-кредит ислоҳотларини янада кенгайтириб, чуқурлаштириш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ х ў жалик корхоналари томонидан етиштирилаётган пахта хом ашёсининг ҳамда ғалланинг 50 фоизига давлат буюртмалари мавжуд. Уларни давлат томонидан белгиланган ҳарид нархларда, олган қисмини, шунингдек, бошқа маҳсулотларни эркин, келишилган нархларда хоҳлаган миқдорда эркин сотиш имкониятига эгалар. Бу жараён қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг маълум даражада эркинлашганлигидан далолат беради. www.arxiv.uz Лекин давлат харид нархлари ички ва жаҳон бозоридаги нархлардан паст. Аммо қишлоқ хўжалик субъектлари томонидан сотиб олинаётган саноат корхоналарининг маҳсулотларининг эркин нархлари йил сайин юқори суръатларда ошиб бормоқда. Оқибатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи билан сотиб олинаётган саноат маҳсулотларининг нархлари ў ртасида номутаносиблик мавжуд. Шунинг натижасида қишлоқх ў жалиги корхоналари томонидан яратилаётган соф фойданинг талайгина қисми саноат корхоналарнинг ихтиёрига ў тиб кетмоқда. Бу масалани ижобий ҳал этиш учун давлат томонидан мақсадли дастурларни ишлаб чикиш талаб этилади. Улар барча қатнашчиларнинг ў заро манфаатларини эътиборга олган б ў лиши лозим. Аграр тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар тармоқ ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига катта ҳисса к ў шмоқда. Бу ҳақда республика Президенти И.А.Каримов Олий Мажлисининг ªонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма Мажлисидаги маърузасида қуйидаги фикрларини билдирганлар. « Авваламбор, иқтисодиётнинг барқарор ў сиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди... Қишлоқ х ў жалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ў тган йили 10,1 фоизга ошди... Қишлоқ х ў жалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш тизими тубдан ў згармоқда, фермерлик кишлоқда х ў жалик юритишнинг энг истикболли ва самарали шакли сифатида етакчи ў ринни эгалламоқда » 1 ,- деб якун ясаган. Лекин, эришилган натижалар ҳозирги ў сиб бораётган талабни тўлиқ қондираолмайди. Шунинг учун ҳамаграр тармоқда амалга оширилаётган « бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш » 2 асосий устувор вазифа эканлигини Президент томонидан белгиланган. Энг асосий устувор вазифа мамлакатни модернизация қилиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб беришдир. 1 Каримов И.А. Бизнинг бош ма к садимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни медернизация ва исло х этишдир. - Т.: Узбекистон, 2005. 68-70-бетлар. 2 Шу манбанинг 76-б. www.arxiv.uz Уни ҳал этиш мақсадида қишлоқх ў жалигини модернизация этиш натижасида тармоқни янада юқори суръатлар билан ривожлантиришни таъминлаш зарур. Бунинг учун қишлоқх ў жалигидаги хусусий тармоқни устувор даражада ў сишини таъминлашга эришиш лозим. Бунинг билан биргаликда « ... кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва к ў ламини кенгайтириш » 1 аграр ислоҳотининг устувор й ў налиши деб белгиланган. Уларни ижобий ҳал этилишини таъминлашга қаратилган аниқ чора тадбирлар ҳамбелгиланган. Жумладан, аввал таъкидланган Вазирлар Маҳкамасининг 607-сонли қарорида 2005-2007 йилларда уч йил давомида рентабеллиги паст б ў лган 1100та ширкат х ў жаликлари негизида фермер х ў жаликларини тўғри ташкил этишга катта эътибор бериш зарур. Бунинг учун б ў лажак фермер х ў жаликларининг раҳбарларини тўғри танлаш ҳамда улар талаб этган ер участкаларини белгиланган муддатларда ажратиб бериш масалаларини ошкораликда, адолатли тарзда ва қатъий танлов, тендер асосида ў тказилишини таъминлашга эришиш лозим. « Бунда маҳаллийчилик, уруг-аймоқчилик ва порах ў рлик ҳолларига кескин барҳамбериш лозим » 2 ,- деб алоҳида таъкидлаган Республика Президенти И.А.Каримов. Фермерликни устувор суръатларда ривожлантириш учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериш: -давлат тузилмаларининг кишлоқда тадбиркорлик, кичик бизнес субъекти ҳисобланган фермерлик фаолиятига аралашувини янада чеклаш; -фермерларни тандер асосида танловини ў тказиш, уларга ер ажратиш ишларини ошкораликда, барча қонунлар талаби асосида адолатли тарзда амалга ошириш, тендер комиссиясининг аъзолигига етук, тажрибали, билимдон, ҳалол маънавиятли раҳбар, мутахассисларни жалб этиш, унинг фаолиятини тўлиқ компьютерлаштириш; 1 Каримов И.А. Бизнинг бош максадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни медернизация ва ислох этишдир. - Т.: Узбекистон, 2005. 82-бет. 2 Шу манбанинг 84-бет. www.arxiv.uz -фермерларга узоқ муддатга фойдаланиш учун ажратиб берилаётган ерларнинг сифатини яхшилаб, унумдорлигини юксалишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ў з вактида сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган миқдорда маблағларни давлат бюджетидан ажратиш имкониятларини яратиб бериш; -айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига белгиланаётган давлат буюртмасини ривожланган давлатларда к ў лланилаётган ў заро манфаатли давлат дастурлари билан алмаштириш; -фермерлик фаолиятини молиялаштириш, кредитлаштириш ишларини соддалаштириш, шартларининг юкини юмшатиш, муддатларини ва ставкаларини ў заро манфаатли б ў лишини таъминлаш; -фермерлик фаолиятида зарур б ў лган ишлаб чиқариш воситаларини эркин сотиб олиш ва ў з маҳсулотларини мустақил сотиш учун бозорларга чикиш (накд пулларини ў з вактида олиш) имкониятларини кенгайтириш; -фермерларга барча турдаги хизматларни к ў рсатадиган субъектларни ташкил этиш бозор инфратузилмасини шакллантиришни, уларни моддий ресурслар ва техникалар, кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ б ў лган жараёнларни жадаллаштириш; -фермер х ў жаликлари т ў лаётган солиқ ва т ў ловлар мазмунини, тартибини ҳамда ставкаларини қайта к ў риб чикиш; -фермер х ў жаликларига чет эл инвестицияларини жалб этиш масалаларига к ў маклашиш ва бошқалар мақсадга мувоффикдир. « Биз бугун мамлакатимизни ислоҳқилиш ва янгилаш мақсадида олдимизга қўяётган ва ў з тадбиғини кутаётган энг муҳим устувор вазифалар асосан мана шулардан иборатдир » «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети ҳамда вазифалари Қишлоқ х ў жалиги асосий мақсадига эришиши учун турли хилдаги маҳсулотлар етиштирилади, ишлар, хизматлар бажарилади, улар талабни www.arxiv.uz қондириш мақсадида тақсимланади, сотилади. Корхоналар, бирлашмалар, тармоқлар (туман, вилоят, республика) миқёсида кечаётган бу жараёнлар эркин бозор муносабатлари асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Уларни назарий ва амалий жиҳатдан талаб даражасида ҳал этиш учун республикада туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган, марказдан режали бошқарилган иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ў тиш шароитида давлат устуворлигида қишлоқ х ў жалигида талабга жавоб берадиган, самарали ҳуқуқий, ташкилий иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизими яратилмоқда: мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилмоқда, натижада эркин мулкий муносабат вужудга келмоқда, тадбиркорликнинг ҳар хил турларини яратиш, уларни ривожлантириш йўлидан борилмоқда, ер-сув ислоҳотлари амалга оширилмоқда; тармоқнинг чекланган ишлаб чиқариш ресурслари (ер-сув, капитал, меҳнат, тадбиркорлик қобилияти)дан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, даромад, фойда ва уларнинг тақсимланиши, инвестицияларни жалб этиш, улардан самарали фойдаланиш, тармоқ ишлаб чиқаришини мақсадга мувофиқ жойлаштириш, ихтисослаштириш ҳамда агросаноат интеграциясини халқаро муносабатлар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ б ў лган иқтисодий муносабатлар тизими яратилиб, улар такомиллаштирилмоқда, ривожлантирилмоқда. Юқорида таъкидланган иқтисодий муносабатлар тизимини яратишда халқимиз ҳамда қишлоқ х ў жалигининг ў зига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда табиий, ижтимоий, иқтисодий қонунлар, иқтисодий категориялар талабларидан оқилона фойдаланиш тақазо этилади. Демак, қишлоқ х ў жалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш ва уларни ҳаётга жорий этиш масалаларини, й ў лларини ў ргатиш «Қишлоқ х ў жалиги иқтисодиёти» фанининг ҳам предмети, ҳам мақсади ҳисобланади. «Қишлоқ х ў жалиги иқтисодиёти» фани предмети www.arxiv.uz (мақсади)ни ҳал этиш учун қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий асосларини ў ргатиш лозим:  қишлоқ х ў жалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ў рни, аҳамияти ҳамда ў згариш қонуниятларини аниқлашни;  тармоққа давлат раҳбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр- иқтисодий ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятининг ҳолатини, уларни ривожлантириш й ў лларини, масалаларини к ў рсатиш;  қишлоқ х ў жалигида фаолият к ў рсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва такомиллаштириш й ў ллари;  тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баҳо бериш тартибини ў рганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш й ў лларини асослаб бериш;  қишлоқ х ў жалигида амалга оширилаётган доимий ва ў згарувчан, ў ртача харажатларни, уларнинг таркиби ва камайтириш й ў лларини, етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, самарали тақсимланишини ҳамда пул оқимларини ў ргатиш;  тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳоларнинг тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш й ў лларини к ў рсатиш;  қишлоқ х ў жалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини ва бошқа масалаларини ў рганиш. www.arxiv.uz Адабиётлар руйхати : 1. Абдуғаниев А. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди» фанидан маърузалар матни. Тошкент, ТДИУ, 2000. 2. Р.Ҳакимов ва бошқ., «Агросаноат мажмуи иқтисоди», Т.: «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт Жамғармаси», 2004 3. Р.Ҳ.Ҳусанов, М.Қосимов, «Деҳқон хўжалигини юритишнинг илмий ва амалий асослари», Т.: Чўлпон, 2000 4. Б.Ходиев ва бошқ., «Кичик тадбиркорлик фаолияти асослари», Т.:Консаудитинформнашр, 2004 5. Г.В.Савицкая, «Анализ производственно-финансовой деятельности сельскохозяйственнўх предприятии», М.: ИНФРА, 2003 6. Л.Ф. Сухова, Н.А. Чернова, Практикум по разработке бизнес-плана и финансовому анализу предприятия» - М.: Финансы и статистика, 2002. 7. Уткин Э. А., Фролов Д. А. Управление рисками предприятия. - М.: ТЕИС, 2003 8. Коваленко Я.Н. Экономика сельского хозяйства. Москва. ЭКМЭС, 1998. 9. Йўлдошев З.Й. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини устувор ривожлантириш. Тошкент, 1996.