logo

Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, тадқиқот усуллари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

85 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти 2. Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари 3. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари 4. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предметини (мақсади) тадқиқот қилиш, ўрганиш усуллари 5. «Қишлоқ хўжалик иқтисоди» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги www.arxiv.uz Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қулай худудида жойлашган. Унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли ҳисобланган турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарлидир. Жумладан, Республикада йиллик самарали температура 25-35° ни ташкил этиб, қуёшли соат 3000дан ортиқ бўлиб, бир йилда бирнеча марта ҳосил олиш имконини беради. Ўзбекистоннинг жами ер майдони 44.4 млн. гектар (2006 й.) бўлиб, шундан 50,8 фоизини турли хилдаги қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ҳамда деҳқон хўжаликлари фойдаланадилар, уларнинг йиғиндиси мамлакат қишлоқ хўжалигини ташкил этади. Унинг асосий мақсади тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондиришдир. Бунинг учун: - аҳоли бирданига истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини барча талабларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш; -қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондириши лозим. Ҳозирги даврда, бу тармоқда аҳоли истеъмол қилаётган товарларнинг 85 фоизидан кўпроғи ишлаб чиқарилмоқда. Улар ўсимликчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларидан иборатдир. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 26,8 фоизи қишлоқ хўжалигида яратилган. Шу йилда барча саноат тармоқларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 17,1 фоизи, қурилишда эса 4,5 фоизи яратилган. Рақамлар қишлоқ хўжалик тармоғининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни улкан эканлигидан далолат бермоқда. Шу йилда қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган барча турдаги тадбиркорлар томонидан 4732,0 млрд сўмлик ялпи маҳсулот яратилган. У асосан 3535,4 минг тонна пахта, 6017,1 минг тонна дон, 3315,9 минг тонна сабзавот, 846,3 минг тонна мева, 996,3 минг www.arxiv.uz тонна гўшт, 427,8 минг тонна сут, 671,5 минг дона қоракАл тери, 1859,9 млрд дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташкил топган. Барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда республика иқтисодиётида банд бўлган меҳнат ресурсларининг 40 фоизга яқини қатнашган. Республиканинг қишлоқларида жами аҳолининг учдан икки қисми яшайди. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар 25 млн. гектарга яқин қишлоқ хўжалик ерларидан олинган, шундан 369,1 минг гектари экинзор. Мамлакат деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. Лекин бу талаб ички сув ресурслари билан атиги 60 фоизгагина қондирилмоқда. Бундай ҳол Амударё ҳамда Сирдарё хавзаларидан катта миқдордаги сув ресурсларини жалб этишни талаб этади. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида 42-46 млрд м3 сув ресурсларидан фойдаланилмоқда. Табиатда ер ва сув ресурслари чекланган, улар такрор ишлаб чиқарилмайдиган ресурслар ҳисобланади. Шунинг учун уларнинг ҳар бир гектаридан, М 3 дан тадбиркорлик билан фан-техника ютуқлўрини жорий этиб, йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш лозим. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кўплаб қишлоқ хўжалик техникалари, кимёвий воситалар, ёқилғи, Ҳозирги даврда А ва Е типдаги пахта толасини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон давлатларидан сўнг бешинчи ўринни, уларни экспорт қилиш бўйича эса 2- ўринни эгаллаб келмоқда. Шунинг билан биргаликда Ўзбекистон жаҳон бозорига ниҳоятда сифатли бўлган қоракўл терисини, пилласини, сабзавот, полиз ва боғдорчилик маҳсулотларини олиб чиқиб сотмоқда. Республиканинг бу борадаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ. Уни ижобий ҳал этиш учун тармоқда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, жаҳон бозорига тайёр маҳсулотларни чиқариш лозим. Бу борада сўнгги йилларда чет эл инвестицияларини жалб этиб катта ишлар www.arxiv.uz амалга оширилмоқда. Уларни келажакда жадал суръатлар билан ривожлантириш сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. Барча пахта, ғалладан ташқари бошқа маҳсулотларни етиштириб, уларни сотишда эркинлик берилди. Тадбиркорларга ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун турли хилдаги имтиёзли кредитлар берилган. Лекин амалга оширилаётган тадбирлар ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган барча турдаги ислоҳотларни эркинлаштириш, уларни янада чуқурлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бу келажакда қишлоқ хўжалигининг юқори суръатларда ривожланишини таъминлаб, унинг аҳамиятини ошириб, республика иқтисодиётининг юксалишини таъминлайди. Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари Ижтимоий йўналтирилган барқарор, эркин бозор иқтисодиётига, кучли демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсадида республиканинг барча соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалигида улкан ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар давлат раҳбарлигида босқичма- босқич амалга оширилмоқда. Даставвал, қишлоқ хўжалигида эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини мустаҳкам барпо этилишини, юритилишини таъминлаш қобилиятига эга бўлган ҳуқуқий асоси яратилиб, ривожлантирилмоқда. Бунга республика Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинган қонунлар, Президентнинг Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари яққол далил бўлади. Ўзбекистон Республикасининг: “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, “Мулк тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Инвестициялар тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Меҳнат кодекси”, “Ер кодекси”, “Сув ва сувдан www.arxiv.uz фойдаланиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги; янги таҳрирда, “Қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги, “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари ва бошқалар, соҳани ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосини яратади. Яратилган ҳуқуқий асос негизида қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бўлган ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотларнинг моҳияти ниҳоятда муҳим қуйидаги ҳолатларни шакллантиришга қаратилгандир: -қишлоқ хўжалигини эркин бозор иқтисодиёти талаблари асосида бошқаришни барпо этиш, такомиллаштириш; -мулкчиликнинг турли хилдаги шаклларини барпо этиб, самаралисини ривожлантириш; -қишлоқда бозор мулкий муносабатларини барпо этиш, ривожлантириш ва эркинлаштириш; -тармоқда турлича мулкчиликка асосланган субъектларни барпо этиш, уларга эркин фаолият кўрсатиш учун зарур шароитлар яратиш; -қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, уларнинг мулкий онгини юксалтириш; -барча турдаги иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш; www.arxiv.uz -аҳолининг даромадининг ўсишини таъминлаш; -қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш; -тармоқда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришини таъминлаш; -аҳолини, қайта ишлаш саноатини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни юксалтириш, рағбатлантириш; -аҳолини ижтимоий жиҳатдан таъминланганлигини яхшилаш ва бошқалар; -ўтиш даврида уларни таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигида ер, сув, мулк, ташкилий-таркибий, молия-кредит, солиқ, нарх, инвестиция ҳамда инновация ва бошқа ислоҳотлар ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда. Ер, сув ресурсларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида “Ер... сув... умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” 1 - деб таъкидланган. Республиканинг жами ер майдонига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Олий Мажлис зиммасига юклатилган. Олий Мажлис томонидан ўз ваколатидаги ер муносабатларининг айрим масалаларини ҳал қилишни халқ депутатлари қишлоқ, шаҳар, поселка, туман ҳамда вилоят кенгашлари ва уларнинг ижроия қўмитўлари зиммасига юкланган. Улар ер кодекси ва бошқа қонунларга асосланган ҳолда ерлардан оқилона самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар, чекланган миқдордаги ерларни ким ошди савдосида сотмоқдалар. Демак, улар ер ислоҳотини амалга оширишга маъсулдорлар. Ислоҳот натижасида республикада яшаётган фуқароларга умрбод фойдаланиш учун 650 минг гектарга яқин ер берилди. Шунинг билан биргаликда 2005 йилнинг 1 июлига 121,6 мингта фермер хўжаликларига 3666,4 минг гектар ер узоқ муддатга (30 йилдан 50 йилгача) 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 1993. www.arxiv.uz фойдаланиш учун ижарага берилди. Улар ердан фойдаланаётганликлари учун ер солиғини тўлайдилар. Шу даврда чекланган миқдордаги ер бино-иншоотлари билан биргаликда хусусий мулк сифатида сотилган. Демак, ер ислоҳоти: узоқ муддатга ижарага, умрбод фойдаланишга бериш ҳамда сотиш орқали амалга оширилмоқда. Демак, келажакда қишлоқ хўжалигида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фермер хўжаликлари етиштириб беради, лекин, шунинг билан биргаликда эркин рақобат асосида бошқа мулкчиликка асосланган корхоналар ҳам фаолият кўрсатиш имкониятига эгадир. Республикада қишлоқ хўжалик тармоғини бошқарилишини самарали бўлишлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташкилий ислоҳотлар амалга оширилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакат қишлоқ хўжалигини ҳамда у билан боғлиқ бўлган тармоқларни бошқариш билан: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Вазирлиги, Республика мелиорация ва сув хўжалиги Вазирлиги, Ўрмон хўжалиги Вазирлиги, “Мева сабзавот узум саноати” акциядорлик жамияти, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси; Давлат ер ресурслари қўмитаси, “Ўзгўштсаноати” акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар шуғулланганлар. Булар бошқаришни бозор иқтисоди талаблари асосида самарали бошқарилишини таъминлай олмадилар. Шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятини уйғунлаштириш натижасида бошқарилиши қулай бўлган ихчам Вазирликлар, компаниялар ҳамда давлат қўмитўлари шакллантирилди. Ҳозирги даврда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги, Республика деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Ўзмевасабзавотузум холдинг компанияси, Ўзқишлоқмашлизинг компанияси, Ўздонмаҳсулот акциядорлик компанияси, Ўзагромашсервис компанияси ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатмоқдилапр. Уларни келажакда янада такомиллаштириш талаб этилади. Ташкилий ислоҳотлар билан биргаликда таркибий ўзгартиришлар ҳам амалга оширилмоқда. Республикада пахта яккахокимлигининг салбий www.arxiv.uz оқибатларига барҳам бериш мақсадида пахта экиладиган майдон қисқартирилиб, ўрнига асосан ғалла экила бошланди. Шунинг натижасида ғалла ишлаб чиқариш миқдори 2005 йилда 6 млн. тоннага етказилди. Ғалла мустақиллиги сиёсатининг амалга оширилиши республика аҳолисини дон маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондирди. Қишлоқ хўжалик субъектларининг фаолиятларини ривожлантириш, унинг самарадорлигини юксалтириш мақсадида тармоқда молия, кредит, солиқ ва баҳолар ислоҳоти амалга оширилмоқда. Мустақилликкача қишлоқ хўжалик корхоналари асосан давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ ҳисобидан молиялаштирилган. Улар етиштирган барча маҳсулотларни давлат томонидан марказдан ўрнатилган харид нархларда асосан давлатнинг вакил ташкилотлари томонидан сотиб олинган. Бунда уларга ўз маҳсулотларини сотишда мустақиллик, яъни эркинлик берилмаган. Ўша йилларда хўжаликларга турли хилдаги кредитларни белгиланган тартибда давлат банки берган. Сабаби бошқа банклар бўлмаган. Қишлоқ хўжалик корхоналари 8 та хилдаги солиқларни белгиланган ставкаларда талаб келганлар. Тармоқда эркин бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида нодавлат мулкчилигига асосланган субъектларни молиялаштириш тартиби тубдан ўзгарди. Уларнинг фаолиятини молиялаштириш асосан ўзларининг маблағлари эвазига амалга оишрилмоқда. Унинг манбаси бўлиб маҳсулот етиштириб сотиш, хизмат кўрсатиш натижасида олаётган пул даромадлари, асосий воситаларнинг эскириши оқибатида шаклланаётган амортизация фонди, ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан олинаётган пул тушумлари ҳамда уларнинг фойдалари ҳисобланади. 2004 йилдан бошлаб, давлат буюртмалари миқдоридаги пахта ҳамда ғаллани ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маблағлар давлат тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар эвазига қопланмоқда. Шу манбалардаги маблағлар етишмаган ҳолларда қишлоқ хўжалик корхоналари давлат, тижорат банкларининг, www.arxiv.uz хориж давлатларининг нодавлат корхона, ташкилотларнинг, хомийларнинг ва бошқаларнинг вақтинча бўш бўлган маблағларини жалб этмоқдалар. Қишлоқ хўжалигида ирригация-мелиорация ишларини, экологик тадбирларни амалга оширишга маълум миқдордаги маблағ давлат бюджетидан ажратилмоқда. Лекин бу маблағлар таъкидланган ишларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлай олмайди. Шунинг учун келажакда қишлоқ хўжаликдаги молия-кредит ислоҳотларини янада кенгайтириб, чуқурлаштириш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан етиштирилаётган пахта хом ашёсининг ҳамда ғалланинг 50 фоизига давлат буюртмалари мавжуд. Уларни давлат томонидан белгиланган ҳарид нархларда, қолган қисмини, шунингдек, бошқа маҳсулотларни эркин, келишилган нархларда хоҳлаган миқдорда эркин сотиш имкониятига эгалар. Бу жараён қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг маълум даражада эркинлашганлигидан далолат беради. Лекин давлат харид нархлари ички ва жаҳон бозоридаги нархлардан паст. Аммо қишлоқ хўжалик субъектлари томонидан сотиб олинаётган саноат корхоналарининг маҳсулотларининг эркин нархлари йил сайин юқори суръатларда ошиб бормоқда. Оқибатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи билан сотиб олинаётган саноат маҳсулотларининг нархлари ўртасида номутаносиблик мавжуд. Шунинг натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан яратилаётган соф фойданинг тўлайгина қисми саноат корхоналарнинг ихтиёрига ўтиб кетмоқда. Бу масалани ижобий ҳал этиш учун давлат томонидан мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш талаб этилади. Улар барча қатнашчиларнинг ўзаро манфаатларини эътиборга олган бўлиши лозим. Аграр тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар тармоқ ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда республика Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма Мажлисидаги маърузасида қуйидаги фикрларини билдирганлар. “Авваламбор, иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, www.arxiv.uz макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди... Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йили 10,1 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш тизими тубдан ўзгармоқда, фермерлик қишлоқда хўжалик юритишнинг энг истиқболли ва самарали шакли сифатида етакчи ўринни эгалламоқда” 1 ,- деб якун ясаган. Лекин, эришилган натижалар ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Шунинг учун ҳам аграр тармоқда амалга оширилаётган “бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш” 2 асосий устувор вазифа эканлигини Президент томонидан белгиланган. Энг асосий устувор вазифа мамлакатни модернизация қилиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб беришдир. Уни ҳал этиш мақсадида қишлоқ хўжалигини модернизация этиш натижасида тармоқни янада юқори суръатлар билан ривожлантиришни таъминлаш зарур. Бунинг учун қишлоқ хўжалигидаги хусусий тармоқни устувор даражада ўсишини таъминлашга эришиш лозим. Бунинг билан биргаликда “... кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш” 1 аграр ислоҳотининг устувор йўналиши деб белгиланган. Уларни ижобий ҳал этилишини таъминлашга қаратилган аниқ чора тадбирлар ҳам белгиланган. Фермерликни устувор суръатларда ривожлантириш учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериш: -давлат тузилмаларининг қишлоқда тадбиркорлик, кичик бизнес субъекти ҳисобланган фермерлик фаолиятига аралашувини янада чеклаш; -фермерларни тандер асосида танловини ўтказиш, уларга ер ажратиш ишларини ошкораликда, барча қонунлар талаби асосида адолатли тарзда амалга ошириш, тендер комиссиясининг аъзолигига етук, тажрибали, 1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни медернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: Ўзбекистон, 2005. 68-70-бетлар. 2 Шу манбанинг 76-б. 1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни медернизация ва исло ҳ этишдир. –Т.: Ўзбекистон, 2005. 82-бет. www.arxiv.uz билимдон, ҳалол маънавиятли раҳбар, мутахассисларни жалб этиш, унинг фаолиятини тўлиқ компьютерлаштириш; -фермерларга узоқ муддатга фойдаланиш учун ажратиб берилаётган ерларнинг сифатини яхшилаб, унумдорлигини юксалишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган миқдорда маблағларни давлат бюджетидан ажратиш имкониятларини яратиб бериш; -айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига белгиланаётган давлат буюртмасини ривожланган давлатларда қўлланилаётган ўзаро манфаатли давлат дастурлари билан алмаштириш; -фермерлик фаолиятини молиялаштириш, кредитлаштириш ишларини соддалаштириш, шартларининг юкини юмшатиш, муддатларини ва ставкаларини ўзаро манфаатли бўлишини таъминлаш; -фермерлик фаолиятида зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини эркин сотиб олиш ва ўз маҳсулотларини мустақил сотиш учун бозорларга чиқиш (нақд пулларини ўз вақтида олиш) имкониятларини кенгайтириш; -фермерларга барча турдаги хизматларни кўрсатадиган субъектларни ташкил этиш бозор инфратузилмасини шакллантиришни, уларни моддий ресурслар ва техникалар, кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган жараёнларни жадаллаштириш; -фермер хўжаликлари тўлаётган солиқ ва тўловлар мазмунини, тартибини ҳамда ставкаларини қайта кўриб чиқиш; -фермер хўжаликларига чет эл инвестицияларини жалб этиш масалаларига кўмаклашиш ва бошқалар мақсадга мувофиқдир. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети ҳамда вазифалари Қишлоқ хўжалиги асосий мақсадига эришиши учун турли хилдаги маҳсулотлар етиштирилади, ишлар, хизматлар бажарилади, улар талабни қондириш мақсадида тақсимланади, сотилади. Корхоналар, бирлашмалар, тармоқлар (туман, вилоят, республика) миқёсида кечаётган бу жараёнлар www.arxiv.uz эркин бозор муносабатлари асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Уларни назарий ва амалий жиҳатдан талаб даражасида ҳал этиш учун республикада туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган, марказдан режали бошқарилган иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида давлат устуворлигида қишлоқ хўжалигида талабга жавоб берадиган, самарали ҳуқуқий, ташкилий иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизими яратилмоқда: мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилмоқда, натижада эркин мулкий муносабат вужудга келмоқда, тадбиркорликнинг ҳар хил турларини яратиш, уларни ривожлантириш йўлидан борилмоқда, ер-сув ислоҳотлари амалга оширилмоқда; тармоқнинг чекланган ишлаб чиқариш ресурслари (ер-сув, капитал, меҳнат, тадбиркорлик қобилияти)дан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, даромад, фойда ва уларнинг тақсимланиши, инвестицияларни жалб этиш, улардан самарали фойдаланиш, тармоқ ишлаб чиқаришини мақсадга мувофиқ жойлаштириш, ихтисослаштириш ҳамда агросаноат интеграциясини халқаро муносабатлар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизими яратилиб, улар такомиллаштирилмоқда, ривожлантирилмоқда. Демак, қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш ва уларни ҳаётга жорий этиш масалаларини, йўлларини ўргатиш «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг ҳам предмети, ҳам мақсади ҳисобланади. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани предмети (мақсади)ни ҳал этиш учун қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий асосларини ўргатиш лозим:  қишлоқ хўжалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ўрни, аҳамияти ҳамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни; www.arxiv.uz  тармоққа давлат раҳбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр- иқтисодий ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятининг ҳолатини, уларни ривожлантириш йўлларини, масалаларини кўрсатиш;  қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва такомиллаштириш йўллари;  тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баҳо бериш тартибини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб бериш;  қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган доимий ва ўзгарувчан, ўртача харажатларни, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини, етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, самарали тақсимланишини ҳамда пул оқимларини ўргатиш;  тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳоларнинг тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини кўрсатиш;  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қўй даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини ва бошқа масалаларини ўрганиш. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети (мақсади)ни тадқиқ қилиш, ўрганиш усуллари «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани ўзининг мақсад ва асосий вазифаларини ҳал этишда барча иқтисодий муносабатларни диалектик материализм таълимотларига асосланиб, эмперик ҳолда тадқиқ этади. Амалга оширилаётган иқтисодий воқеаларни индуктив ҳамда дедуктив усулларга асосан ўрганиб, иқтисодий мушоҳада қилиш ҳамда «анализ», «синтез» усулларидан кенг кўламда фойдаланилади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти билан шуғулланувчи иқтисодчилар иқтисодий муаммолар ҳал этилишини таъминлайдиган сиёсатнинг иқтисодий принципларини, www.arxiv.uz механизмларини илмий жиҳатдан асослаган ҳолда шакллантириб боришлари лозим. Бунинг учун даставвал ҳар бир муаммога тааллуқли бўлган илмий, услубий, статистик маълумотларни, мисолларни тўплаб, уларни турли усуллар ёрдамида таҳлил қилишлари, шу асосда ҳар бир иқтисодий принципга, механизмга таъсир этувчи омилларни реал хўжаликлар, тармоқлар миқёсида аниқлашлари керак. Ҳар қандай иқтисодий принцип ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади. Назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган. Демак, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ҳар қандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал қилишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги ҳолатига асосланган ҳолда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам иқтисодий принципларнинг, механизмларнинг, муаммоларнинг ечими самарали аниқланиши керак. Иқтисодчилар ўз ғояларига, тахминларига, айрим воқеаларга, маълумотларга асосланган ҳолда яратган ёки шакллантирган ғояларини, тахминларини гипотеза, яъни асосланмаган ғоя, деб аташади. Илмий ёки амалий гипотезалар индуктив ва дедуктив тадқиқот усуллари ёрдамида шакллантирилиши мумкин. Юқорида таъкидланган тадқиқ қилиш, ўрганиш усуллари қўлланган ҳолда яратилган, шакллантирилган принциплар, механизмлардан фойдаланиб, у ёки бу муаммони ҳал этишнинг иқтисодий сиёсати, стратегияси белгиланади. Демак, иқтисодчи мутахассислар қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини шакллантириш ғояларини яратиб, уларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини мукаммал билишлари зарур. www.arxiv.uz «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги Фаннинг предметини (мақсадини), вазифаларини ўрганишда «Иқтисодиёт назарияси», «Макроиқтисодиёт», «Микроиқтисодиёт», «Деҳқончилик асослари», «Чорвачилик асослари», «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш», «Меҳнатни ташкил этиш, нормалаштириш», «Статистика назарияси», «Иқтисодий кибернетика» каби фанлардан олинган назарий ва амалий билимларга асосланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, макроиқтисод, яъни республика иқтисодини ўрганмасдан, билмасдан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини, унда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар, уларнинг аҳамиятини баҳолаб бўлмайди. Иқтисодий қонунлар, категориялар, улардан ҳар бирининг мазмунини, ҳаракат қилишини ўзлаштирмасдан қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий муносабатлар тизимини тўғри ва самарали амалга ошириш, меҳнатни тежаш ва унинг унумдорлиги ривожлантирилишини белгилай олиш гумон. «Микроиқтисодиёт» фанидан талаб ва таклиф қонунларини ўрганмасдан қишлоқ хўжалигида қаерларда, қандай маҳсулотларни қанча миқдорда етиштириш зарурлигини тўғри белгилаш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўзгарувчан, доимий ҳамда ўртача харажатлар мазмунини, миқдорини, таркибини яхши билгандагина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун сарфланадиган харажатларни, маҳсулот таннархини ва уларни тежаш йўлларини осон ўзлаштириб олиш мумкин. Ишлаб чиқариш воситаларини қаердан, қандай қилиб сотиб олиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қачон, кимга, қандай тартибда сотиш ва бу жараёнларни бошқариш масалаларини «Менежмент ва маркетинг» фанидан олган билимлар ёрдамида самарали ечиш мумкин. Демак, талабалар ўзаро узвий боғланган барча фанлар мазмунини яхши ўрганишлари лозим.