logo

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

350 KB
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи Режа: 1. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши. 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши 3. Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг шаклланиши. 4. Ўзбекистон Республикасида президентлик институтининг шаклланиши . 5. Ижро ҳокимияти органларининг ташкил этилиши ва ривожланиши . 6. Суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши . 7. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкил этилиши. 8. Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизимининг шаклланиши 1. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши XX асрнинг 80-йиллар охири 90-йилларнинг бошларида Собиқ социалистик давлатларда сиёсий жараёнларнинг кескинлашуви, ички сиёсий инқирознинг чуқурлашуви оқибатида Совет империяси таркибида бўлган бир қанча давлатлар ўз мустақиллигини қўлга киритиш учун амалий ҳаракатларни бошладилар. Жумладан, 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. Бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти шундан иборатки, у ўзбек давлатчилиги тарихидаги биринчи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат эди. Унга кўра, ўзбек халқи давлат бошқарувида ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб ўз зиммасига олган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига асосланиб ўзининг “Мустақиллик Декларация”сини эълон қилди. Марказнинг мустақилликка интилаётган давлатларнинг мустақилликка интилишига тўсқинлик қилиш ва ички сиёсий инқирознинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлари ўзини оқламади. Жумладан, 1991 йилнинг 19-21 августида Москвада давлат тўнтариши амалга оширилди. Фавқулодда ҳолат давлат Қўмитаси тузилиб, СССР Президенти М.С.Горбачев зўрлик билан вазифасидан четлаштирилди ва ўрнига фитначилар томонидан вице- президент Янаев президент деб эълон қилинди. Бу эса мамлакатда сиёсий бошбошдоқликнинг ва оқибатда сиёсий инқирознинг чуқурлашувидан дарак берарди. Бу вақтда Ҳиндистон сафарида бўлган И.А.Каримов Ўзбекистонга қайтди ва 19 август куни кечқурун Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда Президент қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтаи назарини маълум қилди. Республика раҳбарияти Марказдан бериладиган қонунга хилоф бўлган ҳар қандай кўрсатмаларни бажаришни ман этди. 20 августда эса Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фаоллари иштирокида қўшма мажлис бўлди. Унда Марказда амалга оширилган фитна муносабати билан вужудга келган вазият муҳокама қилинди ва Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди. 21 август куни Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат Қўмитасининг Ўзбекистон Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний деб эълон қилинди. Республика Олий Кенгаши 1991 йил 26 август куни “Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31 августда Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясини чақиришга қарор қилди. 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Олий Кенгаши XII чақириқ навбатдан ташқари олтинчи сессияси ўз ишини бошлади. 1991 йил 31 августда бўлиб ўтган, XII чақириқ Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 6-сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги” тўғрисида Қарори ва Баёноти қабул қилинди ҳамда шу куни “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги конституциявий Қонун қабул қилинди. “Давлат Мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти”да қуйидаги асосий тамойиллар эълон қилинди: “Ўтмишдан сабоқ чиқариб Иттифоқнинг сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларни эътиборга олиб, халқаро- ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига асосланиб, Ўзбекистон халқларининг тақдири учун бутун масъулиятни англаб, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил давлатлар ўртасида чегараларнинг бузилмаслиги тўғрисидаги Хельсинки шартномаларига қатъий садоқатни баён этиб, миллати, диний эътиқоди ва ижтимоий мансублигидан қатъи назар, республика ҳудудида яшовчи ҳар бири кишининг муносиб ҳаёт кечиришини шаъни ва қадр-қимматини таъминлайдиган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиб, “Мустақиллик Декларация”сини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини ва озод суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилди” 1 . Бу дунё харитасида мустақил янги давлатнинг пайдо бўлганлигини расмий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади. “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги конституциявий Қонуннинг 1-моддасида қуйидаги тарихий сўзлар муҳрланди “Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир”. Қонунда халқ ҳокимиятчилиги, демократик давлатчилик, инсон ҳуқуқлари муқаддаслиги, қонун устуворлиги, ҳокимият бўлиниши, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги каби муҳим принциплар мустаҳкамланди. Ушбу қонунда қуйидаги устувор қоидалар ҳам ўз аксини топди: “Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат 1 Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёноти. Халқ сўзи. 1991 йил 2 сентябр ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир, у ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади” (2-модда). “Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди”(3-модда). “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас”(4-модда). “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги тўғрисидаги Қарорда 1 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгиланди ва 1991 йилдан бошлаб, бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин, деб қатьий белгилаб қуйилди. Барчамизга маълумки, мустақил давлатнинг мавжуд бўлиши учун бир қанча асосий омиллар шакллантирилиши лозим. Яъни сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа омиллар мажмуи шулар жумласига киради. Ушбу конституциявий қонун халқимизнинг азалий хоҳиш-иродасини ўзида мужассамлаштирди ва минг йиллик орзу интилишларининг руёбга чиққанлигини расмий, ҳуқуқий мустаҳкамлади. Шу асосда, давлат мустақиллигининг асосий таянчи бўлган сиёсий мустақиллик тинч йўл балан, парламент йўли билан қўлга киритилди. Бу халқимизнинг уч минг йиллик давлатчилик тарихида буюк тарихий воқеа бўлди десак асло хато бўлмайди. Давлатимиз олдида турган галдаги вазифа: давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг келгуси тараққиёт йўлини танлаш масаласи эди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек “Биз озодликка қон тўкмасдан эришдик. Аммо бу - ҳақиқий мустақиллик курашсиз ва меҳнатсиз қўлга киритилади, дегани эмас. Мустақилликни ҳимоя этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, истиқлолни эплаш ҳам зарур” 2 . Давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонннинг кейинги ривожланиш истиқболлари белгилаб олинди. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини шакллантириш асосий бош мақсад қилиб қўйилди. Ушбу давлатни шакллантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари шакллантирилиб, давлатни ислоҳ этишнинг босқичма-босқич ривожланиш йўли танланди. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигигига эришуви мустабид бюрократик маъмурий-буйруқбозлик тизими билан орани узил-кесил очиқ қилиб олиши ва республика халқига ҳуқуқий жамият барпо этишга дадил 2 И.А. Каримов “Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар”. XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг X сессиясида 1992 йил 2 ва 3 июлда сўзланган нутқ. киришиш имконини берди. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида суверен давлатнинг мазмун ва моҳиятини таърифлаб, аниқ белгилаб берди. “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Бу мустақил, демократик ҳуқуқий давлатдир. Бу инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатьи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистоннинг барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган бўлиши керак” 3 . Президент ушбу асарида Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланишининг асосий вазифаларини белгилаб берди. Жумладан, сиёсий соҳада улар қуйидагилардан иборат: биринчидан, халқнинг турмуш тажрибасига, республика аҳолисининг миллий ва маданий анъаналарига, барча ижтимоий гуруҳлари ва қатламларининг манфаатларига мос келадиган ҳақиқий демократик принципларни қарор топтириш; иккинчидан, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши, давлат органлари ваколатларининг аниқ тақсимланиши асосида миллий давлатчиликни барпо этиш; учинчидан, барча фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий тенглиги ва қонуннинг устунлигини, жамият манфаатлари ҳимоя қилиниши ва аҳолининг хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш; қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинмаса, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатнинг мавжудлигини тасаввур этиб бўлмайди; тўртинчидан, Ўзбекистонда туғилган, унинг заминида яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан қатьи назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга муносибдир 4 . Республика Президенти ҳуқуқий давлат вазифалари таҳлилига якун ясаб, уни катта бир оилага қиёслайдики, бу оилада “ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир- 3 Каримив И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – Б.15-16. 4 Ўша жойда. –Б. 16-17. бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаши мумкин эмас” 5 . Ислом Каримов таърифлаб берган тамойиллар асосида республи када янги демократик жамият барпо этилмокда. Ушбу тамойиллар қуйидагилардан иборат: - биринчидан, и қ тисодиё т нинг сиёсатдан устуворлиги. Бунда иқтисодиёт мафкурадан ҳоли бўлиши лозим; - иккинчидан, эски жамият парчаланиб, бош қ а жамият қ уриладиган ў тиш даврида давлат бош исло ҳ отчи б ў лади ва у бош қ арув воситаларини асло қў лдан чи қ армаслиги керак; - учинчидан, қонунга итоаткорли к қонун ҳ амма нарсадан устун эканлигини, у жамият турмушининг барча со ҳ аларига ў з таъсирини, ў з с ў зини ў тказиб туриши шарт эканлигини англаш. 6 - тўртинчидан, Ўзбекистондаги демографик вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга оладиган кучли ижтимоий сиёсат зарур. - бешинчидан, янги жамиятга тадрижий тараққиёт йўли билан босқичма- босқич ўтиш лозим. Бу – мақсад сари сохта инқилобий сакрашларсиз, қадамба-қадам ҳаракат қилиш кераклигини англатади. 7 “Мен, -деб ёзади И.А.Каримов, - тараққиётнинг эволюцион йўли тарафдориман” 8 . Миллий давлатчиликни таркиб топтиришда стратегик йўл бўлиб қолган ҳуқуқий давлатни барпо этиш ғояси Ўзбекистонда ана шу тамойиллар асосида изчил ва оғишмай амалга оширилмокда 9 . 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши Халқаро тажрибадан маълумки давлат ва жамиятнинг субъектлари ўртасидаги энг муҳим муносабатлар унинг асосий қонуни - Конституциясида акс этади. Ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси учун ҳам ушбу ҳужжатни қабул қилиш ҳаётий зарурат ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим вазифа ҳисобланар эди. Республиканинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш зурурлиги тўғрисидаги ғоя XII чақириқ Олий 5 Ўша жойда. –22 б. 6 Каримов И.А. Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг // «Комсомольская правда» мухбири саволларига жавоблар. Хорижий мухбирлар билан суҳбат. - Тошкент: 1993. – 5 б. 7 Ўша жойда. - Б. 6-7. 8 Ўша жойда. – 7 б. 9 Файзиев М. ва бошқ. Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари - Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – 22 б. Кенгашнинг 1990 йил мартида бўлиб ўтган биринчи сессиясидаёқ янграган эди. Олий Кенгашнинг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган иккинчи сессияси республика Президенти И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституция комиссиясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу Комиссия таркибига вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари, хўжаликлар, корхоналарнинг раҳбарлари, давлат ва жамоат идоралари раҳбарлари, олимлар ва халқ хўжалиги мутахассислари киритилди. Конституциявий Комиссия 1991 йил 12 апрелда И.А.Каримов раислигида ўзининг биринчи мажлисини ўтказди. Унда Конституция лойиҳасини яратиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ижодий жараённи мувофиқлаштириб бориш учун конституциявий Комиссия аъзолари ҳамда етакчи мутахассислар ва олимлардан иборат 32 кишилик ишчи гуруҳи ташкил этилди. Унинг таркибига қонун чиқарувчи идора, бир қатор қўмиталарнинг раислари, вазирликлар, суд, прокуратура идораларининг раҳбарлари, Республика президенти девони ва Олий Кенгаш идорасининг масъул ходимлари кирди. Шунингдек, Конституция лойиҳасининг мўлжалланаётган бўлимларини тайёрлаш учун 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилди. Кичик гуруҳлар таркибига 50 нафар илмий ходим ва мутахассис жалб қилинди. Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган лойиҳанинг дастлабки варианти 1991 йил октябр-ноябригача тайёрлаб эълон қилинди. У муқаддима, олти бўлимга тақсим қилинган 158 моддадан иборат эди 10 . Дастлабки лойиҳа ҳали етарли даражада мукаммал эмас эди. Шунинг учун, лойиҳани янада жиддийроқ ва талабчанлик билан ишлаш лозим эди. 1992 йил баҳорида лойиҳанинг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди. Мамлакат Президенти иштирокида Конституциявий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Конституция лойиҳаси устида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди. Ишчи гуруҳ Ўзбекистон халқ депутатлари, меҳнат жамоалари раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда лойиҳанинг бешинчи кўринишини тайёрлади. Унда ўзбек халқининг тарихий, миллий ва маънавий хусусиятларини имкон қадар тўлароқ акс эттиришга ҳаракат қилинди. Қабул қилинган қарорда қуйидагилар белгиланди: Конституция лойиҳасини узил- кесил ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ (комиссия) тузилсин (унинг таркиби 25 кишидан иборат бўлди). Унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин: 10 Уразаев Ш. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси қандай тайёрланди?. Халқ сўзи газетаси, 1992. 26 декабр - ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш тажрибасини ҳар томонлама умумлаштириш ва уни Конституция лойиҳасида ҳисобга олиш; - Ўзбекистоннинг демографик ва ижтимоий-сиёсий турмуш тарзи, унинг тараққиёти тажрибасини ҳамда депутатларнинг, турли ижтимоий гуруҳларнинг, миллий-маданий марказларнинг мулоҳазалари ва таклифларини умумлаштириш; - конституциявий Комиссия аъзоларидан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва лойиҳага тегишли ўзгартишлар киритиш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси пухта ишловлардан сўнг Конституциявий комиссия қарори билан 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Умумхалқ муҳокамаси уч ой давом этди. Унда мамлакатда яшаётган турли миллат ва элатга мансуб бўлган барча аҳоли иштирок этди. Матбуотда, радио ва телевидение орқали, корхона муассаса ҳамда ташкилотлардаги йиғилишларда, аудиторияларда қизғин муҳокама, баҳс- мунозаралар бўлиб ўтди. Лойиҳа Қорақалпоғистон Олий Кенгаши сессиясида, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги фаоллар йиғилишларида муҳокама этилди. Олий Кенгаш Раёсати, вилоят ҳокимликлари таклиф ва мулоҳазаларни мунтазам равишда умумлаштириб якуний жадваллар тузиб, уларни Конституция комиссиясига юбориб турдилар 11 . Конституциявий комиссия дастлаб белгиланган икки ярим ойлик муддат мобайнида (1992 йил 26 сентабрдан бошлаб) лойиҳа кўпчилик таклифлари асосида қайта тузатилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун яна иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди. Умумхалқ муҳокамаси икки босқичда амалга оширилди. Бу ҳол муҳокама иштирокчиларини сиёсий жиҳатдан фаоллаштирувчи муҳим туртки бўлиб хизмат қилди. Унинг мақсади фуқароларга уларнинг муҳокамадаги жонбозлиги маҳсули ва самараларини аниқ кўрсатишдан иборат эди. Ва бунга эришилди ҳам. Умумхалқ муҳокамаси давомида жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бунинг натижасида лойиҳадаги 127 моддадан 60 тасига тузатиш ва аниқликлар киритилди. Дастлабки вариантдан 4 та модда чиқарилиб, матнга бир неча янги модда киритилди. Тушган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Конституция лойиҳаси матбуотда икки марта эълон қилинди. Шундай қилиб, умумхалқ муҳокамасидан ўтган Конституция лойиҳаси халқимизнинг манфаатларига тўла жавоб берадиган, халқаро умумэътироф этилган тамойилларга мос ҳолда тузилди. Қисқача 11 Тузувчилар Н.Жураев, Т.Файзуллаев. Мустақил Ўзбекистон тарихи.3-китоб. - Тошкент: Шарқ, 2000. – 61 б. айтганда Конституция халқимиз иродасини акс эттирувчи, қомусий қонуннома шаклида вужудга келди. Конституциявий комиссия муҳокамаси якунлари асосида лойиҳа маъқулланиб, Олий Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш учун тавсия этди 12 . Конституцияни яратишга қаратилган интилишларнинг натижаси ўлароқ, 1992 йил 8 декабрда 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессиясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш ҳақидаги масала кўрилди. Ушбу сессияда Конституция лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда муҳокама қилиниб, унинг мазмуни чуқур таҳлил этилди ва 80 га яқин ўзгартиш, қўшимча ва аниқликлар киритилди. Ниҳоят, шу куни сессия иштирокчилари якдиллик билан 6 бўлим, 128 моддадан иборат мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияни қабул қилдилар. Ушбу Конституция Ўзбекистонда адолатли ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда энг муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу Конституция ўз моҳиятига кўра одил, инсонпарвар, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрларига, умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига асосланган, том маънодаги демократик Конституция ҳисобланади. Ушбу Конституциянинг муқаддима қисмида қуйидаги асосий тамойиллар акс этган. Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб; ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда ; ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб ; демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб; халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда; республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб ; инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб ; фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилинганлиги эътироф этилган. Конституциянинг 1-моддасида “Ўзбекистон – суверен демократик республика. Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган 12 Файзиев М. ва бошқ. Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари - Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. –51 б. номлари бир маънони англатади”, деб қайд этилди. Конституцияда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб таъкидланди. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилди, давлат томонидан ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатиш кафолатланди. Конституцияда Ўзбекистон Президенти бутун республикада давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи, республика Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони, деб белгилаб қўйилган. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Олий Мажлис қонунлари, Президент фармойишлари ва қарорлари ижросини таъминлайди. Конституцияда Ўзбекистоннинг суд ҳокимиятининг тизими ва ҳуқуқий асослари ҳамда уларнинг функциялари, иш юритиш тартиблари белгилаб қўйилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши каби муҳим тамойиллар белгилаб қуйилди. Қорақалпоғистон Республикасининг мақоми, ҳуқуқлари ва Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Конституциясида белгилаб берилди. Ўзбекистон Конституцияси халқаро экспертларнинг таъбирича, халқаро ҳуқуқнинг барча талабларига ва нормаларига мувофиқ келади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада таъминлайди ва ҳақли равишда дунёда энг демократик Конституциялардан бири ҳисобланади. Конституцияда бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши, хусусий мулкнинг дахлсизлиги ва давлат томонидан ҳимояланиши кўрсатилган. Асосий Қонунда Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситаларининг тузилиши ва фаолият юритиши ҳуқуқий жиҳатлари асослаб берилди. Конституцияда Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини ташкил этиш ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади, деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга ошириши белгиланган. Ушбу Конституцияда, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари (2-бўлим), жамиятнинг иқтисодий негизлари ( XII боб), жамоат бирлашмалари( XIII боб) , оила ( XIV боб) , оммавий ахборот воситалари ( XV боб) , Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши (XVI боб), Қорақалпоғистон Республикаси (XVII боб),Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (XVIII боб), Ўзбекистон Республикаси Президенти (XIX боб), Вазирлар Маҳкамаси (XX боб), Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари (XXI боб), Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти (XXII боб), сайлов тизими (XXIII боб), прокуратура (XXIV боб), молия ва кредит (XXV боб), мудофаа ва хавфсизлик (XXVI боб) каби давлат ва жамият ҳаётида энг муҳим аҳамиятга эга масалалар ўз аксини топган. Ушбу Конституциянинг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: Биринчидан, мустақил мамлакатимизнинг биринчи Конституцияси бўлиб, дунёга давлатимизнинг суверен давлат эканлиги юридик жиҳатдан тасдиқлади; Иккинчидан, дунё конституцияларининг энг демократик сиёсий- ҳуқуқий ғояларини ҳамда инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ҳақидаги ғояларни ўзида ифодалаган; Учинчидан, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига ва дунё давлатчилик тажрибасининг энг илғор ютуқларини ўзида ифодалаган; Туртинчидан, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва анъаналарига ҳурмат руҳини ўзида ифодалаган; Бешинчидан, Конституциянинг барча нормалари диққат марказида инсон манфаати ифодаланиб, унинг барча ҳуқуқлари энг олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. 3. Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг шаклланиши Ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига асосланган давлат ҳокимиятининг муҳим мустақил тармоғи бу - қонун чиқарувчи органи ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат идораларнинг тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига ажратиш тартиби асосида қурилишини ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу асосда ўз давлатчилиги қурилиши амалиётида жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика давлат тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирди. Шунингдек, Асосий Қонунимизда кучли қонун чиқарувчи ҳокимиятни ташкил этишга ало ҳ ида эътибор берил ди . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади” - дейилган. Мустақилликнинг илк даврида қонун чиқарувчи орган ниҳоятда мураккаб шароитда ишлади ва замонавий демократик давлатни барпо қилишнинг дастлабки ҳуқуқий асосларини шакллантиришда улкан ишларни амалга оширди. Ўзбекистон парламенти 1990-1994 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши деб аталди ва шу йилларда 200 га яқин қонун ва 500 дан ортиқ қарорлар қабул қилди. Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллиги ҳақидаги Декларация, “Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги тарихий қонун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа муҳим ҳужжатларни қабул қилди. Олий Кенгаш Давлат мустақиллигининг сиёсий-ҳуқуқий асосларини тайёрлади ва амалга оширди. Олий Кенгаш жамиятда ўзаро тотувликни сақлаш принципини яхши англаган ҳолда фаолият юритди ҳамда очиқ, демократик жамият қуриш ва эркин бозор муносабатларига ўтишга асос солувчи муҳим қонунларни ишлаб чиқди ва қабул қилди. Ўзбекистонда Конституция талаблари асосида изчил равишда сиёсий ислоҳотлар амалга оширилар экан, 1993 йил 28 декабрида бўлиб ўтган мамлакат Олий Кенгашининг ХIV сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги, 1994 йил 22 сентябрда бўлиб ўтган ХVI сессияда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Булар демократик тамойилларга асосланган ҳокимият бўлинишининг энг халқчил ва замонавий шакллари ҳисобланади. Замонавий ҳуқуқий демократик давлат қуриш, тараққиётнинг бозор иқтисодиётига асосланган йўлидан бориш ва инсонпарвар фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, замон талаблари даражасида мукаммал ҳуқуқ тизимини шакллантириш учун парламент ислоҳотлари ўтказиш лозим эди. Шунинг учун “Олий Кенгашнинг ХVI сессиясидан сўнг Ўзбекистонда янги қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлисни шакллантириш учун амалий чоралар кўрила бошланди. Сессия қарорига мувофиқ 1994 йил 25 декабрида Олий Мажлисга, вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар белгиланди” 13 . 1994 йил 25 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига биринчи марта кўппартиявийлик асосида сайлов ўтказилди. Ҳар бир сайлов округида икки-уч номзод депутатлик учун курашди. Сайловчилар биринчи марта номзодларни танлаб олиш имкониятига эга бўлдилар ва ўзлари хоҳлаган номзодига овоз бердилар. Шу тариқа, демократик йўл билан сайланган Олий Мажлис - янги парламент ўз фаолиятини бошлади. Ушбу парламентнинг олдинги парламентдан фарқли томони шунда эдики, Олий Мажлисга сайлов кўппартиявийлик асосида ўтказилди. Ҳар бир сайлов округида 2-3 номзод депутатлик учун курашди. Сайловчиларга амалда ана 13 Муҳамедов Ҳ.М, Ҳусанов О.Т, Муҳамедов Б.М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. -Тошкент: Тасвир, 2008. - 289 б. шу номзодлардан танлаб олиш ҳуқуқи берилди. Шундай кўппартиявийлик тамойили Олий Мажлис фаолиятида ҳам жорий этилди. Бу эса демократик давлат шаклланишининг муҳим белгиси ҳисобланади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар босқичма- босқич амалга оширилаётган бўлиб, пировард мақсад халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитларни яратиш, том маънодаги ҳуқуқий демократик давлат барпо этишдир. Ўзбекистонда демократик давлатчилик тараққиётининг устувор йўналишларидан бири - мустақил ва кучли қонун чиқарувчи ҳокимиятини шакллантиришга қаратилгандир. Чунки парламент ҳокимият ваколатларини тақсимлаш тизимида ўзига хос мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришиш вазифасини ўтайди. Парламентаризм соҳасидаги галдаги муҳим ислоҳот парламентни икки палатадан иборат бўлган, профессионал асосда ишловчи парламентга айлантириш масаласи қўйилди. Истиқлол йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида, шу жумладан, давлат қурилиши соҳасида амалга оширилган туб ислоҳотлар Ўзбекистонда икки палатали профессионал парламент тизимига ўтиш учун зарур замин яратди. “Профессионал парламент турли тоифалар, сиёсий партия ва ҳаракатлар вакиллари воситасида жамиятдаги мавжуд сиёсий-ижтимоий қарашларни ўзида акс эттиради... Мақсад шуки, улар дунё тажрибасини, қайси мамлакатда қандай қонунлар бор, уларнинг қандай афзал жиҳатлари мавжуд, бугунги замон нимани талаб қилмоқда - барчасини ўргансин, ибратли жиҳатларини ҳаётга татбиқ этсин” 14 . Юртбошимиз илгари сурган жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш концепциясида мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ этишда парламентнинг ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш, унинг роли ва таъсирини кучайтиришда муҳим ўрин тутади 15 . Парламент ислоҳотининг асосий сабаблари сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин; 1. Мамлакатда профессионал парламентга ўтиш учун реал сиёсий ва бошқа шарт-шароит юзага келди. Му ст ақилликнинг да ст лабки йилларида депутатлар доимий асосда ишлашлари учун обектив шароитлар мавжуд э мас эди. Бугунги кунда парламентда профессионал асосда фаолият кўрсатишга тайёр сиёсатчи, ҳуқуқшунос ва қонун ижодкорларининг т е гишли касбий тайёргарликка эга етарли қатлами шаклланди. 14 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. - Тошкент: “Ўзбекистон”, 2000. – 483 б. 15 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. -Тошкент: Ўзбекистон, 2005. - 96 б. 2. Советларга хос сохта вакиллик тизими тамоман эскирди ва Ўзбекистонда, хорижий парламентаризм тажрибасидан ижодий фойдаланган ҳолда, қонунчилик ҳокимияти қарор топди, миллий парламент анъаналари ривожланди. 3. Кўппартиявийлик тизим ва замонавий парламентаризмга хос хусусиятлар, яъни партиялар фракциялари ташкил топди. 4. Э лекторат - тегишли сиёсий маданият руҳида тарбияланган сайловчилар шаклланди. 5. Икки палатали парламентга ўтиш учун тегишли ҳуқуқий асослар и яратилди. 6. Икки палатали парламент ташкил топиши қонун ижодкорлиги фаолиятига минтақаларнинг таъсир доирасини кучайтиради, қабу л қилинадиган қонунлар сифатини яхшилайди, қонунчилик фаолияти демократлаштирилишига олиб к е лади. 7. Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари ўртасида имкон қадар кучларнинг барқарор мувозанати ўрнатилади 16 . Икки палатали парламент ташкил этилишининг ғоядан реал воқеликка айланиши учун 2002 йил 27 январда умумхалқ референдуми ўтказилди. Референдум натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинди. Ушбу Конституциявий қонун икки палатали парламентнинг ҳуқуқий асосини яратди. Ушбу Конституциявий қонун “Ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи олий органи - икки палатали парламентнинг тузилиши, таркиби, фаолият юритиш асосларини, ... энг муҳими - демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти пойдеворини шакллантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлаб берди” 17 . Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонунлар қабул қилинди. Ва шу асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишлар асосан унинг бешинчи бўлими ХVIII-ХХ ва ХХIII бобларига тааллуқлидир. Конституцияга киритилган жами 32-моддадаги ўзгартишлар ва қўшимчалардан 14-моддаси ХVIII бобдаги Ўзбекистон Республикаси Олий 16 Муҳамедов Ҳ.М, Ҳусанов О.Т, Муҳамедов Б.М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. - Тошкент: Тасвир, 2008. - 289 б. 17 Каримов И.А. Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли.-Т.: Ўзбекистон, 2003. - 218 б. Мажлиси палаталарининг ҳуқуқий мақомига бағишланган. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларни қуйидагича гуруҳга бўлиб кўриб чиқиш мумкин. Биринчи гуруҳ ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг 76- моддасига оид бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мақоми ва таркибига тааллуқлидир. Иккинчи гуруҳ ўзгартишлар ва қўшимчалар Конституциянинг 77, 81, 82, 84, 87, 88-моддаларига киритилган бўлиб, Олий Мажлиснинг иккала палатасига - Қонунчилик палатаси ва Сенатга тааллуқлидир. Учинчи гуруҳ ўзгартишлар ва қўшимчалар Конституциянинг 78- моддасига тааллуқли бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига бағишлангандир. Тўртинчи гуруҳга оид 79, 80, 85 ва 86-моддаларга киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мутлақ ваколатларига, палаталарнинг таркиби ва уларни сайлаш тартиби ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси ваколатларига бағишлангандир. Бешинчи гуруҳ ўзгартишлар ва қўшимчалар Конституциянинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти” деб номланган ХIХ бобининг 93, 95, 97 ва 98-моддаларига тааллуқлидир. Бу моддаларда Президентнинг Олий Мажлис палаталари билан ўзаро муносабатлари му ст аҳкамланган. Олтинчи гуруҳ ўзгартишлар ва қўшимчалар Конституциянинг о л тинчи бўлими 127-моддасига оид бўлиб, Конституцияга ўзгартишлар киритиш тартибига ба ғ ишлангандир. Ш ундай қилиб, 2002 йил 27 январдаги умумхалқ референдуми натижалари асосида қабул қилинган уч кон ст иту ц иявий қонун ва 2002 йил 24 апрелдаг и Конституциянинг ХVIII , Х I Х , ХХ ва ХХ III бобларига киритилган тузатиш ва қўшимчалар Ўзбекистонда икки палатали парламентга ўтишнинг зарур ҳуқуқий асосларини яратди. Уларда Олий Мажлис палаталарининг мақоми, шакл л антириш тартиби, вакола т лари, ўзаро муносабатлари. аъзоларининг ҳуқуқий ҳолати ҳамда бошқа давлат органлари билан алоқалари ва ҳамкорлик қилиш м е ханизмлари му ст аҳкамлаб қўйилган. Парламент ислоҳотининг к онституциявий асосларини ташкил этган қонунлар қоидалари яна би р қатор м уҳим норматив-ҳуқуқий актлар билан янада ривожланти рилди . Улар “ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида ” ги, “ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қ онунчилик палатасининг Регламенти тўғрисид а” ги ва “ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида ” ги ҳамда “ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қ онунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида ” ги, ва ниҳоят, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қ онунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисидаги қонунлар бўлиб, парламент фаолиятини ҳуқуқий тартибга солади . Бу қонунлар мамлакатимизда икки палатали парламентни шаклантириш ва парламент фаолиятининг зарур ҳуқуқий асослар ин и мустаҳкамлади. 2005 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамиятни демократлаштириш ва янгилашнинг, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишнинг асосий вазифалари тўғрисида маъруза қилди. Ушбу маърузада давлат бошқарувини ислоҳ этишнинг концептуал асослари белгиланди ва маърузада “давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифа бу қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат”, 18 - деб алоҳида таъкидланди. Парламент ислоҳоти натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат этиб қайта ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси г а киритилган ўзгартиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат эканлиги белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланиши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа 18 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни моде рн иза ц ия ва ислоҳ этишдир. - Тошкент: Ўзбекистон , 2005 . - 36 б . тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиши белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 4 декабрдаги “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаш тирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини янада оширишда, Ўзбекистон Экологик ҳаракатига Ўзбекистон фуқа ролари қулай атроф муҳитга ва соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқ ларини амалга ошириши ҳамда бу ҳуқуқларга оғишмай риоя этиши учун, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар беришда, шунингдек, сайлов тизи мини ва сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада либераллаш тириш ҳамда демократлаштиришда алоҳида аҳамият касб этди. Чунончи, ушбу қонунга мувофиқ сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги вакиллигини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси биринчи қисми ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига ўзгартишлар киритилди, унга кўра Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сони 120 тадан 150 тага ошди. Шу билан бирга, парламент қуйи палатасининг бир юз ўттиз беш депу тати ҳудудий бир мандатли сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли орқали фуқаролар томонидан сайланиши ва шу тариқа сайлов округлар сони 120 тадан 135 тага кўпайтирилиши, 15 нафар депутат эса Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланиши белгиланди 19 . Бу эса ўз навбатида қуйидаги устувор мақсадларнинг амалга ошишига қаратилди: биринчидан, парламентнинг мамлакатимизда амалга оширила ётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга мувофиқ равишда самарали қонунчилик базасини шакллантириш борасидаги фаолия тини ташкил этишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини янада кучайтириш; иккинчидан, оммавий жамоат бирлашмаси - Ўзбекистон Эко логик ҳаракатига Олий Мажлис Қонунчилик палатасида унинг вакил лигини таъминлаш орқали Ўзбекистоннинг ҳозирги ва келажак авлодларининг қулай атроф- муҳит, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитнинг табиийлигини муҳофаза қилиш, табиат заҳираларидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бораси даги ҳуқуқларини руёбга чиқариш ва уларга сўзсиз риоя қилиш учун кенг имкониятлар яратиш; 19 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палатал а рининг ахборотномаси. №12, 2008, 637-модда, 26-бет. учинчидан, сайлов тизими ва қонунчилигини янада эркинлаш тириш ва демократлаштириш, сиёсий партияларнинг сайлов жараёни даги ва давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришдаги ваколатларини кенгайтириш ва фаоллигини кучайтириш. Ўзбекистон Республикаси Конституция си парламент депутатларининг ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартия в и й лик асосида сайланишини муҳим конституциявий принцип сифатида мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи сайлов округлари Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида сайловчилар сонига қараб тенг ҳолда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси га Ўзбекистон Эко логик ҳаракатидан депутатликка номзодлар Ўзбекистон Эко логик ҳаракати Конференциясида белгиланган тартибда сайланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида с айлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас , деб кўрсатилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов кунига 25 ёшга тўлган фуқаролар эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига биноан, Қонунчилик палатасининг Сенат билан биргаликдаги ваколатлари қуйидагича белгиланди: 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; 6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; 7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш; 8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш; 9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; 10)Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; 12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш; 13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш; 17) Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш; 18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш; 19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш; 21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 9-моддасига биноан, Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига: 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; 3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; 4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради. Қонунчилик палатаси нинг мутлақ ва Сенат билан биргаликдаги ваколатларини амалга ошириш тартиби, “ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида ” ги ва “ Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида ” ги қонунларининг алоҳида нормаларида мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мутлақ ваколатлари Конституциямизнинг 80-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўрт йўналишдаги мутлақ ваколатларига қуйидагилар киритилган: 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; 2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш; 3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш; 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судини сайлаш; 5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш; 9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш; 10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш; 11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Маж л исининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш; 13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; 14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. 4. Ўзбекистон Республикасида президентлик институтининг шаклланиши Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Ўзбекистон биринчи бўлиб, давлат бошқарувнинг президентлик шаклини жорий қилди. Президентлик институти Ўзбекистонда 1990 йил мартида “ Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон ССР Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ” ги Қонун билан жорий этилди. Президентлик лавозимининг жорий этилиши Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга киритишида, унинг кейинги ривожланишида муҳим ҳал қилувчи омил бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Президент – ҳокимиятлар бўлиниши принципига риоя қилинишида давлат механизмининг энг муҳим бўғинидир . Ушбу Ўзбекистон Республикаси нинг 1992 йилги Конституциянинг 89-модда си г а мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади, дейилган эди . Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Конституциянинг ушбу моддасига 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида қабул қилинган 2003 йил 24 апрелдаги Қонунга мувофиқ, қуйидаги ўзгартишлар киритилди “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир ”. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади” дейилган қисми бекор қилинди. Ва бундан кейин Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятига раҳбарлик қилиш Бош Вазир зиммасига юклатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимида бўлиш муддати беш йилдан етти йил муддатга узайтирилди. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15- бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида” ги Қонунга мувофиқ Президент давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи дейилган нормага ўзгартиш киритилди. Ушбу ўзгартишга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди ” дейилган норма ўрнатилди. Давлат бошлиғи сифатида Президент давлат ҳокимияти органлари тизимида етакчи ва мувофиқлаштирувчи вазифани бажаради . Президент мамлакат ич кар и си да ва халқаро муносабатларда Ўзбекистоннинг Олий вакиллигини амалга оширади. Давлат бошлиғи ўзида у ёки бу ҳокимият тармоғини эмас, балки бутун давлат ҳокимиятининг бирлигини намоён этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 - моддасига асосан Президент лавозимига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади: биринчидан , 35 ёшдан кичик бўлмаган, фақат Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Президент этиб сайланиши мумкин; иккинчидан, Президентликка номзодга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида камида 10 йил муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Бу муддат - Президентликка номзод лар учун фақат билимлар ва амалий тажрибага эга бўлибгина қолмай, балки Ўзбекистондаги ҳаётнинг ўзига хос шароитларини тушуниш учун ҳам зарур ва етарлидир; учинчидан, Давлат тилини яхши биладиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Президентликка сайланиши мумкин; тўртинчидан, Ўзбекистонда бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Президент бўлиб сайланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 90-моддасининг 2-қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайланиш принциплари аниқ белгилаб қўйилган. Президентлик Республикаларида Президент мамлакатнинг барча сайловчилари томонидан умумхалқ сайловлари йўли билан сайланади. Ўзбекистонда Президент сайловлари умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Президентнинг ўз лавозимида бўлиш муддати 7 йил. Президент сайловларини ўтказиш тартиби 1991 йил 18 ноябрдаги “ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида ” ги Қонун билан белгила н ган. Ўзбекистон Республикасининг Президенти дахлсизлик ҳуқуқига эга. Президентнинг дахлсизлиги мутлақ бўлиб, у бажарадиган мажбуриятлардан келиб чиқиб, Президентнинг қонунлар билан алоҳида муҳофаза этилишини англатади. Президент шахсининг дахлсизлиги унинг бутун ваколат ла ри давомида алоҳида кафолатларни таъминланиши билан боғлиқ дир . Президент шахсининг дахлсизлиги унга қарши жиноят иши қўзғатилиши мумкин эмаслигини билдиради. Президент мажбурий равишда, масалан, гувоҳ сифатида судга чақирилиши, маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Президент ҳибсга олиниши, тинтув этилиши ва шахсий кўздан кечирилиши мумкин эмас. Шу маънода Президентнинг шахси дахлсиздир. Президент конституциявий ваколатларининг кўлами унинг давлат ҳокимиятининг бошлиғи эканлигидан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикаси Президентига унинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги кўплаб ваколатларни беради. Президент фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўрнатилган доираларда фаолият кўрсатади. Президентнинг конституциявий ваколатлари давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим соҳаларини қамраб олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти: 1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир; 2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради; 3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради; 4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди; 5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади; 6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади; 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърузалар тақдим этади; 8) ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади; 9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади; 10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ва лавозимидан озод қилади ; 11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади; 13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий хўжалик суди раиси ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади; 14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; 15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик бу масалаларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг тасдиғига киритади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти- ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли; 16) республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади; 17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли; 18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир- бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади; 19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади; 20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради; 21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради; 22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади; 23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этади; 24) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади; 25) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияга мувофиқ Президент Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин. Парламентни тарқатиб юбориш - унинг ваколатлари тугагунча, янги сайловлар белгилангунича парламент фаолиятининг тўхтатилишидир. Парламентни тар қ атиб юбориш ҳокимиятларнинг бўлиниши принципини амалга оширадиган мувозанатлар ва зиддиятлар тизимининг муҳим элементидир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас. 2003 йилга қадар ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Конституциявий суд аъзоси лавозимини эгаллаши белгиланган эди. 2003 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Конституциянинг 97-моддасига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартишга кўра, в аколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди. 5. Ижро ҳокимияти органларининг ташкил этилиши ва ривожланиши Ижро этувчи ҳокимият – давлат ҳокимияти тизимининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, у конституция ва қонунлар, давлат бошлиғининг фармони, фармойиши ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маънавий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда аниқ йўналтирилган, ташкилотчи, фармойиш берувчи ва тезкор-ижрочилик фаолиятини омилкорлик билан амалга оширадиган ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ўзига берилган умумий ва махсус ваколатлар доирасида мамлакатнинг бутун ҳудудида ёки муайян маъмурий- ҳудудий бирлигида бажарилиши умуммажбурий ҳисобланган ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладиган давлат бошқаруви органларининг ягона тизими ҳисобланади 20 . Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгар бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси дастлаб 1990 йил 1 ноябрда “Ўзбекистон ССРда ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Президентлик ҳокимияти билан Республика Министрлар Совети қўшилиши натижасида ташкил этилган 21 . Давлат бошқарувига оид ўтказилган демократик ислоҳотлар натижасида Вазирлар Маҳкамаси фаолияти ҳам такомиллаштириб борилди. Жумладан, 1992 йил 4 январда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири лавозими жорий таъсис этилди. У Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади, деб белгиланди. Истиқлол йилларида Вазирлар Маҳкамаси таркиби янги талаблар асосида шакллантирилди. 1990 йил 30 мартида Олий Кенгаш тасдиқлаган 20 Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ, Муаллифлар жамоаси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2008. 368 б. 21 Тузувчилар Н.Жураев, Т.Файзуллаев. Мустақил Ўзбекистон тарихи.3-китоб. - Тошкент: Шарқ, 2000. – 58 б. янги таркиби 41 кишидан иборат бўлган бўлса, 1995 йил 5 майида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг II сессияси бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркиби тўғрисидаги Фармонини тасдиқлаш масаласи кўрилди. Сессияда янги Вазирлар Маҳкамасининг 35 кишидан иборат янги таркиби сайланди 22 . Шулардан 11 нафари - Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти, яъни Бош Вазир ва унинг ўринбосарлари, 15 нафар – вазирлар ва 8 нафари давлат қўмиталарининг раислари эди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига кўра Вазирлар Маҳкамасига кирди. 1990 йил мартида ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг биринчи сессиясида тасдиқланган Вазирлар Кенгашининг аввалги таркибига қараганда вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларидан иборат бўлган ҳукумат аъзоларининг умумий сони 10 кишига қисқарди. Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида илгариги маъмурий буйруқбозлик тизимига хос бўлган халқ хўжалиги тармоқларини бошқарадиган аввалги вазирлик ва идоралар тугатилди. Улар бозор муносабатларига мувофиқ ҳолда корпорациялар, концернлар, ассоциациялар ва давлат тасарруфида бўлмаган хўжалик юритувчи бошқа идораларга айлантирилди. Бу ўринда умумдавлат аҳамиятига молик стратегик вазифаларни ҳал этиш, ривожланишнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш, ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун турдош тармоқларни йирик халқ хўжалиги комплексларига айлантириш тажрибасидан фойдаланилди. Шунинг учун ҳам янги ҳукумат таркибига Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва шу каби бошқа фаолияти асосан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашга, кўп укладли иқтисодиётни ривожлантиришга, ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятни мувофиқлаштиришга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга йўналтирилган вазирликлар ва давлат қўмиталари киритилди 23 . Истиқлол йилларида Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги марказий бошқарув органларининг фаолияти мунтазам такомиллаштириб борилди ва айримлари янгидан ташкил этилди. Бунинг сабаби сифатида 22 “Халқ сўзи” газетаси, 1995, 6 май 23 Ўша асар –Б. 101. мамлакатни демократик асосларда ташкил этиш ва бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантириш заруратини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993 йил 6 майда (эски таҳрири) ҳамда 2003 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир 24 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. Вазирлар Маҳкамаси таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда Президент томонидан лавозимидан озод қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва вазифасидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётни, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолиятига раҳбарликни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Конституцияга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун 24 Ўзбекистон Республика си Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2003, №9-10,138 модда. шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекитстон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир. Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари қуйидагича: иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради, мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини ишга солиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади; хўжалик юритишнинг янги шакллари - концернлар, консорциумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга ёрдамлашади, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли талаб-эҳтиёжларини қондириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради; Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ҳамда ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқбол кўрсаткичларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади; бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади; фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради; соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади; Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқланишини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдамлашади; давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради; Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради; ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади 25 . Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик қилишнинг умумий масалалари доирасида қуйидагиларни амалга оширади: Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 25 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., № 19, 169-бет Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилайди. Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини ҳамда уларнинг бошқарувларининг аъзоларини, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг аъзоларини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин. 6. Суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11 - моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Суд давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, одил судловни амалга оширади. Суд ҳокимиятининг одил судловни амалга ошириш соҳасидаги ваколатларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) Конституциявий назоратни амалга ошириш; 2) Фуқаролик, жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш; 3) Хўжалик соҳасидаги суд ишларини кўриб чиқиш; 4) Суд амалиётидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик масалалари буйича тушунтиришлар бериш; 5) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига расмий шарҳлар бериш; 6) Судьялар таркибини шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдаги ваколатлари кабилар. Истиқлол йилларида суд ҳокимиятининг жамиятдаги ҳақиқий мустақиллигига эришиш ва ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича босқичма-босқич суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалга оширилди . Жумладан, м устақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши суд тизимининг янгиланиши ва унинг демократлашуви учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди . Бу борада амалга оширилган ишларнинг муҳим босқичи, судларнинг мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланиши учун зарур бўлган ҳуқуқий асосларнинг яратилиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси “ Судлар тўғрисида ” ги (1993), “ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида ”ги (1993, 1995) қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида суд ислоҳот ларининг асосий мазмунини ташкил этди. Ушбу қонунларда суд ваколатлари кенгайтирилди ва унинг инсон ҳуқуқларини ҳамда жамият манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи эканлиги, давлатда ижтимоий барқарорлик ва қонунийликни таъминлаш га оид ваколатларининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат лар да суд органлари тизимининг ташкилий асосларидан ташқари, ҳуқуқий давлатнинг муҳим белги си сифатида судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги каби ҳуқуқий кафолатлар ҳам мустаҳкамланди. Истиқлол боис судларнинг ҳақиқий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи орган сифатида шаклланишига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг қатор маъруза ва чиқишларида суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ўта муҳим масала эканлиги таъкидланди. Хусусан Президент И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг 6 сессиясида сўзлаган нутқида: “ Ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашнинг асосий йўналиши бўлиб, суд ислоҳотларининг чуқурлаштирилиши, бутун одил судлов тизимининг ҳокимиятнинг мустақил учинчи тармоғи сифатида демократлашуви бўлиши керак. Ижтимоий ҳаётимизда суднинг демократик институт сифатидаги роли янада ўсиши керак. Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлари фаолиятининг асосий мазмунини фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкил этиши керак. Суд жазоловчи орган бўлиб қолмасдан, оддий одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини м уҳофаза қилувчи, ҳақиқатдан ҳам мустақил орган бўлиши керак ”, 26 дейилади. 26 Каримов И. А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳ о тларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. - Тошкент: Ўзбекистон , 1996 - Б.105 - 106. 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “ Судлар тўғрисида ” ги (янги таҳрири) қонун и мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим босқичи бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги “ Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига биноан, умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви, шубҳасиз, судлар тарихида катта қадам бўлди. Ушбу фармонига биноан, одил суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида мавжуд умумий юрисдикция судлар негизида қуйидагилар ташкил этилди: Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлар алоҳида ташкил этилди. Ушбу ўзгариш туфайли судьялар ўзларининг ихтисослашувига қараб қонунчиликни ва суд амалиётини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлди. Бу эса одил судловнинг ҳаққоний ўтишига, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини адолатли тикланишига эришиш учун хизмат қилади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг энг муҳим вазифаси инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва хусусий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақсадда, амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим босқичи бу Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2005 йил 8 августдаги “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши бўлди. Ушбу Фармонга асосан жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи 2008 йил 1 январдан эътиборан судлар ваколатига ўтказилди. Шундай қилиб, республикамизда қисқа давр ичида демократик талабларга ва принципларга тўла мос келадиган суд органлари тизими шакллантирилди. Жамиятда суд мустақиллиги ва одил судловнинг бошқа демократик тамойиллари ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Суд ҳокимиятининг муҳим тармоғи   Ўзбекистон Республикаси Конституци явий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар қарорларининг конституциявийлигини текширувчи суд органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109 -м оддаси ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституци явий суд тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига кўра Конституци явий суднинг асосий фаолияти қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис и томонидан қабул қилинган қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар , Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини, давлатлараро шартномалар ва мажбуриятларни нг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлаш; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мослиги ҳақида хулосалар бериш; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини шарҳлаш; Конституция ва бошқа қонунларда унинг ваколатига киритилган бошқа ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш” 27 . Конституци явий суд фаолиятини ташкиллаштириш ва тартибга солиш 1995 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституци явий суди тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. “Ўзбекистон Республикаси Конституци явий с уди тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Конституци явий суд ва унинг судьялари мустақилдирлар. Конституци явий суд судьялари ҳар қандай аралашувдан ҳоли бўлган шар ои тдагина ишларни кўради, қарорлар чиқаради. Уларга ҳеч қандай давлат органи, жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахслар кўрсатмалар ёки тушунтиришлар беришга ҳақли эмас. Ишларни кўришда судьялар фақатгина Конституцияга асосланганлиги суд ҳокимиятининг ушбу органини ҳар қандай сиёсий қарашлардан ҳоли, мустақил ҳуқуқий характерга эга эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 - мо дд а сига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Олий с уди фуқаролик, жиноий ва маъмурий соҳаларда суд фаолиятини амалга оши р увчи суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Олий суд томонидан қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши бутун Ўзбекистон ҳудудида мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси Олий 27 Рустамбоев М.Ҳ, Никифорова Й.Н . Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Дарслик . - Тошкент : ТДЮИ, 2005 - 225 б . суди, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман ва ҳарбий судлар фаолияти устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга 28 . Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноят ва маъмурий соҳаларда суд фаолиятини амалга оширувчи олий суд ҳокимият органи сифатида кенг ва турли ваколатларга эга. Бошқача тарзда ифодалаганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйидаги бир қатор функцияларни амалга оширади: 1) фуқаролик, жиноий ва маъмурий ишлар бўйича Олий суд органи сифатида ўзига юклатилган умумий судлар юрисдикциясига таал л уқли бўлган ваз и фаларни бажариш; 2) Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман судлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; 3) Судларга суд ишларини кўришда қонун қўллаш соҳасида тушунтириш ва кўрсатмалар бериш учун суд амалиётини тадқиқ этади ва умумлаштиради; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг кўрсатмаларини амалга оширилиши устидан назорат қилади; 4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси билан чиқади. Мамлакатимизда ҳарбий судлар ҳам мавжуд бўлиб,   унинг иш юритувига фуқаролик ва жиноий ишлар тегишлидир. Бунда уларнинг умумий юрисдикция судлари билан ўхшашлиги намоён бўлади. Аммо, ҳарбий судлар томонидан кўриб ҳал этилиши мумкин бўлган ишлар ўзларининг хусусиятларига эга. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонун ва Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом қоидаларига мувофиқ қуйидаги ишларни кўриб чиқади: а) Мудофаа в азирлиги, Фавқулодда Вазиятлар в азирлиги, Давлат чегарасини қўриқлаш Қўмитаси, Ички и шлар в азирлиги, Миллий Хавфсизлик Хизмати ва қонунга мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбийлаштири л ган муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари томонидан ҳамда ҳарбий хизмат га мажбурлар томонидан ўқув машқлари ўтаётган вақтда содир этиладиган жиноий ишлар; б) Ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмаларининг, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонликларига нисбатан даъволар ҳамда ҳарбий бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ҳарбий хизматчилар ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи ҳаракат ва қарорлари устидан шикоятлар бўйича фуқаролик ишлари; в) алоҳида ҳолатлар туфайли умумий юрисдикция судлари фаолият юритмайдиган ҳудудларда барча фуқаролик ва жиноий ишлар; 28 Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистоннинг янги қонунлари, 25-сон. - Тошкент: Адолат, 2004. - 58 б. г) давлат сирлари билан боғлиқ ишлар; д) қонунда назарда тутилган бошқа ишлар ” 29 .   Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилиши, турли хилдаги хусусий мулкнинг ривожланиши, умумэътироф этилган халқаро нормаларнинг тан олиниши иқтисодий соҳада вужудга келувчи низоларни ҳал қилувчи мустақил органнинг – хўжалик судларининг шакллантириш заруриятини туғдирди. Хўжалик судларининг вазифаларига қуйидагилар киради: хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; қонунларни тўғри ва бир хилда қўллаш; қонуний воситалар билан иқтисодий муносабатларда қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 23-моддасига биноан хўжалик судлари қуйидаги ишларни кўради: - юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмай тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, якка тадбиркорлар ўртасида келиб чиқадиган иқтисодий соҳасидаги, фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоли ишларни; - ташкилотлар ва фуқароларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларини вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи фактлар билан боғлиқ ишлар; - ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111- моддасига биноан турли мулк шаклларига асосланган корхона, муассаса ва ташкилотлар ўртасида иқтисодиёт соҳасида ва хўжалик бошқарув соҳасида юзага келадиган низоларни хўжалик судлари тартибга солади. Шу тариқа, хўжалик низоларини кўришга бўлган муносабат сифат жиҳатдан ҳам, ишнинг мазмуни жиҳатидан ҳам тубдан ўзгарди. 7. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкил этилиши Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими давлат органлари тизимида муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида ҳам демократик ислоҳотлар ўтказилди. Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланганлиги сабабли Маҳаллий Кенгашлар мустақиллигини кенгайтириш, 29 Рустамбоев М.Ҳ, Никифорова Й.Н Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Дарслик, -Тошкент: ТДЮИ.2005. 168 б. ҳудудлар тизимида туб ўзгаришларни амалга ошириш лозим эди. Маълумки, маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида ҳудудий тараққиёт кўпинча марказлаштирилган тарзда қайта тақсим қилинадиган давлат ажратмалари ҳисобига амалга оширилар эди. Эндиликда янгича муносабатларга ўтиш жараёнида маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудининг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини таъминлашга бевосита масъул қилиб белгиланиши керак эди. 1992 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Қонуни асосида маҳаллий давлат ҳокимиятининг икки мустақил вакиллик ва ижроия органлари ҳамда жойларда яккабошчилик асосида иш олиб борувчи ҳокимлик лавозими жорий қилинди 30 . Шунингдек ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий база шакллантирилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (1993 йил 2 сентябр), Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни ( 1993 йил 2 сентябр ), Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида”ги Қонуни (1994 йил 5 май) кабилар муҳим ўрин эгаллайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99 моддасида таъкидланишича, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек, шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Жойларда вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти органларини тузишдаги асосий мақсад, биринчидан: шу жойларда давлат органларини тузишда аҳолининг иштирокини таъминлаш, иккинчидан: маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни бамаслаҳат, кўпчилик бўлиб муҳокама қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш, учинчидан: ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан маҳаллий миқёсда назорат ўрнатиш эди” 31 . Конституциянинг 100-моддасига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига: қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш; ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, 30 Ўзбекистоннинг янги қонунлари, 5-сон. – Тошкент: Адолат,1992. 31 Каримов .И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000.- 207 б. маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш; бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш; маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш тааллуқли. Маҳаллий ҳокимият органлари, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 101-моддасида, - Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар. Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасидаги қабул қилган қарорларни қуйи органлар ижро этиши мажбурийдир. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатлари муддати - 5-йил. Кўриниб турибдики, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик идораси бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга раҳбарлик қиладилар. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳудудлар бўйича тузилади. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонун билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, вилоят, туман, шаҳар ҳокими маҳаллий ҳудуднинг ваколатли мансабдор шахси сифатида тегишли ҳудуд ижроия ҳокимиятини бошқарадиган бўлди. Жойларда ҳокимликлар жорий этилди. Республиканинг 12 вилояти ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва ҳамда лавозимидан озод этиладиган ҳокимлар бошчилигидаги ҳокимликлар ташкил қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг туманлари ва шаҳарларида ҳокимлик идоралари ташкил қилинди. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон Республикасида халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари ва тегишли ҳокимларнинг фаолияти Ўзбекистон Респуб - ликасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун ва Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасида ўтказилган парламент ислоҳотлари натижасида маҳаллий давлат органлари парламентнинг юқори палатаси – Сенат орқали қонунлар қабул қилишда қатнашиш ва ҳудудлар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлдилар. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонунига мувофиқ, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан малаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Тақдим этилган номзод тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган тақдирда, тасдиқланган ҳисобланади. Агар овоз бериш вақтида вилоят ва Т ошкент шаҳар ҳоким и ном зоди тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари ум умий сонининг кўпчилик овозини ололм аса, Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатилган лавозим ларга ном зодларни партия гуруҳлари билан қўшим ча м аслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки м арта тақдим этиш ҳуқуқига эга. Тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдим этилган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоким и ном зодларини уч м арта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоким и вазиф асини баж арувчини тайинлаш ҳам да тегишли халқ депутатлари Кенгашини тарқатиб ю бориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов тарқатиб ю бориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ депутатлари вилоят ва Т ошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига м увоф иқ ҳоким ном зоди бўйича ф арм он қабул қилади. Ушбу қонуннинг 7- моддасига кўра, халқ депутатлари вилоятлар ва Т ошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг вилоят ва Т ошкент шаҳар ҳоким и ф аолияти устидан назорат қилиш вазиф аларини кўрсатиб беради. Назорат қилиш вазиф аларининг сам арадорлигини ошириш м ақсадида халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларининг партия гуруҳларига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоким и лавозим ига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз ф аолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосли хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқи берилди. 8.Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизимининг шаклланиши Ҳуқуқий тизим кишилик жамиятининг муҳим бир қисми бўлиб, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва мафкуравий тизимлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода жамият нинг ҳуқуқий тизими мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, мафкура вий ва ҳуқуқий тараққиёти, тарихий анъаналари ва ҳозирги за мон халқаро-ҳуқуқий тажрибасининг ўзаро таъсири натижаси дир. Мамлакатимиз миллий ҳуқуқий тизимининг шаклланиши ҳақида сўз юритишдан олдин, ўзбек ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши тўғрисида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ўзбек ҳуқуқининг шаклланишини қуйидаги босқичларга бўлиб кўрсатиш мумкин: Биринчи давр, миллий ҳуқуқнинг қадимги даври - ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (Қадимги Хоразм ва Бақтрия) давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлишидан то ислом ҳуқуқи ўрнатилгунига қадар (мил.ав. биринчи минг йиллик бошлари дан милоднинг VII асригача) бўлган даврни ўз ичига олади. Бу "Турон ҳуқуқий цивилизацияси" давридир. Мазкур даврдаги ҳуқуқий тизимни анъанавий ҳуқуқ ҳукмронлик қилган давр, деб тавсифлаш мумкин. Иккинчи давр, ислом ҳуқуқи ўрнатилганидан то Марказий Осиёни Россия империяси томонидан босиб олингунига қа дар ўтган вақтни ўз ичига олади ва "ислом ҳуқуқий циви лизацияси" даври деб аталади. Учинчи даврда миллий ҳуқуқий тизим Россия империяси мустамлакачилиги таъсирида ривожланган бўлиб, у Марказий Осиё Россия империяси томонидан босиб олинганидан то ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари ҳамда Туркистон АССР ислом мусулмон ҳуқуқи амал қилиши билан бирга, Россия империяси қонунчилиги кириб кела бошлаган. Тўртинчи давр, Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Респуб ликалари ва Туркистон АССР эълон қилинганидан Ўзбекистон ССР ташкил топгунигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу аралаш ҳуқуқий тизимлар амал қилган даврдир. Бешинчи давр, 1924 йилда ЎзССР ташкил топганидан 1991 йилда мустақил Ўзбекистон Республикаси эълон қилингунига қадар ўтган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда миллий ҳуқу қий тизим Совет мустамлакачилиги шароитида ривожланган, Иттифоқ таркибида бўлган Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тизими шаклланган. Мазмун ва мо ҳ иятига к ў ра бу тизим социалистик ҳ у қ у қ оиласига мансуб б ў лган. Олтинчи давр , ў збек миллий ҳ у қ у қ ий тизими ривожлани шининг ҳ озирги даври б ў либ, бу давр 1991 йил сентябрдан, яъни дунё сиёсий харитасида янги суверен давлат - Ў збекистон Респуб ликаси пайдо б ў лган ва қ тдан бошланади. Бу - муста қ ил ў збек ҳ у қ у қ ининг тикланиш ва ривожланиш даври . Миллий ҳуқуқий тизим тараққиётининг ҳар бир даврида унинг ривожланишига оид муайян ҳуқуқий норма ва институт лар Ўзбекистоннинг замонавий ҳуқуқий тизимида ўз ўрнини эгаллаган. Албатта, турли ҳуқуқий тизимлар (анъанавий - диний, роман-герман ҳуқуқ оилалари) аралашуви турли келишмовчилик ва муаммоларга олиб келиши табиий. Аммо бу миллий ҳуқуқий тизимимизнинг бойлигидир. Мустақилликни қўлга киритган ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият қуришга, миллий ҳуқуқий тизимини шакллантиришга интилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, "мустақиллик йилларида республикада халқаро амалиётда қабул килинган, инсон ҳуқуқ ва эркинлик лари устуворлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий қоидалар ва нормаларга асосланган кенг ҳуқуқий макон вужудга келтирилди. Биз тоталитар тузумнинг ўз ҳукмини ўтказиш ва бошбошдоқлигидан воз кечдик. Одамларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан, шунингдек, мулкчиликнинг ҳамма шакллари даги маъмурий - хўжалик тузилмалари билан хилма-хил муноса батларини тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари сари дадил қадам ташладик" 32 . Истиқлол йилларида бозор иқтисодиётига асосланган му носабатларни шакллантирувчи, демократик сиёсий тизимнинг таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамиятининг асосларини яратувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатларининг тизимини қарор топтирувчи, хуллас, бутун ижтимоий- сиёсий ҳаётимиз нинг ҳуқуқий негизини барпо этувчи Конституция, 32 Каримов И. А.Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон, 1997. - Б. 201. конституция вий қонунлар, кодекслар ва кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. 1992 йилда Ўзбекистон собиқ Иттифоқ ҳудудида бирин чилардан бўлиб янги демократик Конституция қабул қилди. Бу Конституцияда мафкуравий ва сиёсий плюрализм, ҳокимиятларнинг бўлиниши, шахс ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари устуворлиги, мулкчилик шаклининг хилма- хиллиги принциплари, конституциявий назорат институти ҳамда замонавий ҳуқуқий давлат моҳиятини ташкил қилувчи бошқа кўплаб принциплар ва институтлар мустаҳкамлаб қўйилди. Мустақиллик йилларида миллий ҳуқуқ тизимининг асосий соҳаларини кодификация қилиш юзасидан самарали ютуқларга эришилди. Хусусан, Божхона кодекси, Ер кодекси, Жиноят кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Меҳнат кодекси, Оила кодекси, Солиқ кодекси, Уй-жой кодекси, Фуқаролик кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Хўжалик процессуал кодекси, Ҳаво кодекси ва Шаҳарсозлик кодекслари қабул қилинди. Ўзбекистоннинг янги ҳуқуқий тизими дунёвий асосга таянади, роман- герман анъаналарини ҳамда халқаро тан олинган принциплар, нормалар ва стандартларни, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам. Ўзбекистонда ҳуқуқнинг асосий манбаи қонунлардир. Мамла катда норматив - ҳуқуқий ҳужжатларининг қатъий иерархияси мавжуд. Бу - Конституция, конституциявий қонунлар, жорий қонунлар, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, марказий ва маҳаллий ҳокимият ҳамда бошқарув органлари томонидан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституцияси ва қонунларига эга. Улар ҳам Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ бўлиши керак. Мустақилликни қўлга киритган ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият қуришга, миллий ҳуқуқий тизимини шакллантиришга интилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.   А.   Каримов таъкид лаб ўтганидек, «мустақиллик йилларида республикада халқаро амалиёт да қабул қилинган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий қоидалар ва нормаларга асосланган кенг ҳуқуқий макон вужудга келтирилди. Биз тоталитар тузумнинг ўз ҳукмини ўтказиш ва бошбошдоқлигидан воз кечдик. Одамларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан, шунингдек, мулкчиликнинг ҳамма шаклларидаги маъмурий-хўжалик тузилмалари билан хилма-хил муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари сари дадил қадам ташладик» 33 . 33 Каримов И. А. Ў збекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., 1997. – Б. 201. Истиқлол йилларида бозор иқтисодиётига асосланган муносабат ларни шакллантирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмала рини ҳамда фуқаролик жамияти асосларини яратувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи, хуллас, бутун ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ҳуқуқий негизини барпо этувчи Конституция, конституциявий қонунлар, кодекслар ва кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Жамиятимизда юз бераётган туб демократик ўзгаришларда ҳуқуқий тизим муҳим ўрин тутади. Маълумки, ҳуқуқ давлат сингари кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босқичида вужудга келган ижтимоий ҳодисадир. Ҳозирги даврда ҳуқуқни давлат яратадиган умуммажбурий норма лар йиғиндиси сифатидагина таърифлаш унинг моҳиятини очиб бериш учун етарли эмас. Шу боис ҳам ҳуқуқшунослик фанида «ҳуқуқий ти зим» тушунчаси борган сари кенг қўлланилмоқда. Ҳуқуқий тизим – жамиятда амал қилувчи ҳуқуқий нормалар, прин - циплар, институтлар ва барча ғоявий, мафкуравий, ҳуқуқий воқеликлар нинг муштарак йиғиндиси. Ўзбекистоннинг миллий ҳуқуқий тизими му раккаб тузилишга эга бўлиб, уни тадқиқ этиш ва ўрганиш ҳуқуқшунослик фани ама лиёт учун катта аҳамият касб этади. 1991 йилнинг 31 августи Ўзбекистон тарихида зарҳал из қолдирди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди. Ўша куннинг ўзида Республика Олий Совети Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги қонунни қабул қилди 34 . Ўзбек халқининг асрий орзу лари ушалди. Шу санадан бошлаб юртимиз узра истиқлол ва эрк шабадаси эса бошлади. Мустақилликка мушарраф бўлган халқимиз ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлади – келажаги буюк Ўзбекистонни бунёд этишга бел боғлади. Бу нурли истиқбол йўли машаққатли ва мураккаб йўлдир. Эзгу мақсадларга етишиш йўлида, шу орзу ва мақсадларнинг ҳуқуқий кафолати сифатида давлат мустақиллиги ҳуқуқий асосларининг, жумладан миллий ҳуқуқий тизимнинг аҳамияти беқиёсдир. Академик Ш.З.Ўразаев тўғри ёзганидек: "Мустақил давлатнинг ҳуқуқий тизимини тузишни нимадан бошлаш зарур? Ҳуқуқий ислоҳ о т концепцияси қандай бўлмоғи керак?", деган саволлар ҳуқуқшунослик фани ва юридик амалиёт олдида турган долзарб муаммолар эди. Бу борадаги энг асосий масала - бу давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини яратиш эди. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг асосий ҳуқуқий асоси – бу Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида 1990 йил 20 июнда 34 Қаранг: Агзамходжаев А. Правовые основы государственной независимости Республики Узбекистан. / Отв.ред. А.Х.Саидов. -Т.: Ўзбекистон, 1993. -С. 11., Мирхамидов М. Государственный суверенитет и становление современной узбекской национальной правовой государственности. –Т.: Фан, 1994. -С. 43. қабул қилинган 12 банддан иборат "Мустақиллик декларацияси"дир. "Мустақиллик декларацияси"да Ўзбекистон Парламенти: - ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари; - ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи; - ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб билган ҳолда; - Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда; - халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон ССРнинг Давлат мустақиллигини эълон қилди. 35 Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларидан яна бири – бу “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Конституциявий қонундир 36 . Бу қонун ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида 1991 йил 31 августда қабул қилинган. "Бу қонун ҳ ажми бўйича 17 моддадан ташкил топган, ниҳоятда ихчам ва кичик ҳужжат Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида қўйган илк қадамларининг ҳуқуқий асосини ташкил этди. Ўз моҳияти бўйича уни Муваққат кичик Конституция деб таърифлаш мумкин" 37 , - деб ёзган эди профессор А.Х.Саидов. Демократия – бу қонунлар доирасидаги эркинлик демакдир. Ушбу ҳақиқатни доимо ёдда тутмоқ керак, у ҳуқуқий давлатнинг асосини, пойдеворини ташкил қилади. Демократик давлат эса – бу инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, тили, ди н и, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Шу боис ҳам ўзбек давлатининг мустақиллиги ва демократик давлат эканлиги " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги конституциявий қонуннинг 1- моддасидаёқ қонуний мустаҳкамланган: “Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга, мустақил, демократик давлатдир”. Демократиянинг муҳим тамойилларидан бири – бу давлат фаолиятида, унинг фуқароларини иштирок этишидир. Бу қоида " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги 35 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. – Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б.5. 36 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. – Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б.10-12. 37 Саидов А. Мустақиллик қомуси. – Т.: Ўзбекистон. 1993. -Б. 7. конституциявий қонунда ҳам ўз аксини топ ган : “Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан - бир соҳибидир. У ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади” ( ушбу қонуннинг 2- моддаси). 38 Конституциявий қонуннинг 3-моддасида эса: “Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий - давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди”, 39 дейилган. Ўзбекистон истиқлолга эришган суверен давлат сифатида ўзининг мустақил ички ва ташқи сиёсатини шакллантиради. Бу сиёсат миллий - давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини мустақил белгилашдан иборатдир. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилиши жамиятимизнинг сиёсий ташкиллаштирилишида муҳим ўрин тутади, ҳамда мустақилликнинг реал ифодаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий - давлат ва маъмурий- ҳудудий тузилишини белгилашда давлат ва фуқаролар манфаатларига, республикамиз тарихига, миллий-руҳий, демографик, табиат-иқлим, ижтимоий-иқтисодий шароитларга, ўзбек халқи турмуш тарзи, урф-одати ва анъаналарига асосланади. Мамлакат ҳудудининг яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлиги ҳар қандай давлатнинг муҳим белгиси ва ҳозирги замон халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларидандир. Бу принцип , " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги Конституциявий қонуннинг 4-моддасида шундай ифодаланган: “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш- иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас” 40 . Конституция – демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш ва туб ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори, ишончли кафолатидир. Конституция фуқаролар жамияти барқарорлигининг, инсон ҳуқуқларининг кафолати саналади, одатда янги, ҳали таниш бўлмаган ижтимоий муносабатларга ўтиш шароитида жамиятга ҳамроҳ бўладиган тартибсизлик ва бошбошдоқлик, ҳуқуқий н и гилизм ва бедодликнинг олдини олади. Конституциянинг жамият ва давлатдаги аҳамиятини чуқур англаб қонунга қуйидаги модда киритилди: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон Республикаси Давлат идораларининг тизими ҳокимиятни қонун 38 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. –Т.: Ўзбекистон, 1991. -Б.10. 39 Ўша жойда. 40 Ўша жойда. чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади” (конституциявий қонуннинг 5-моддаси) 41 . Конституциянинг устунлиги принципи: биринчидан, Конституцияга хилоф бўлган ҳар қандай фаолиятнинг, чунончи, қонун ижодкорлик фаолиятининг ҳам ман этилишини ; иккинчидан, конституциявий нормаларнинг анъанавий мезонлар ҳамда қонунларни шарҳлаш ва қўлланиш воситаларига нисбатан муҳим, етакчи ўрин эгаллаганлигини ; учинчидан, барча ҳуқуқ ижодкорлик органлари конституциявий қоидаларни ривожлантириш йўлида ҳаракат қилиши шартлигини; тўртинчидан, Конституцияни қабул қилишнинг ўзига хос шарт-шароитлари ва қайта кўриб чиқишдаги Асосий қонуннинг етарли даражада барқарорлигини таъминловчи мураккаб тартиботини ; бешинчидан, Конституциянинг алоҳида муҳофаза остига олинишини, бошқача қилиб айтганда, Конституциявий назорат мавжудлигини англатади. Ҳокимиятларнинг тақсимланиши – демократик ҳуқуқий давлатга хос хусусиятдир. Мазкур принципнинг қўлланилиши ҳокимиятнинг суиистеъмол қилинишига тўсиқ қўяди, фуқароларни мансабдор шахслар тазйиқидан ҳимоя этади, давлат идоралари фаолиятининг самарали бўлиши учун шарт-шароит яратади 42 . Мустақилликка эришиб, Ўзбекистон суверен давлатчилик йўлига кириши биланоқ, демократик ҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олди. Бу йўл, дунёнинг илғор демократик давлатлари тажрибаси исбот этаётган, ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг асоси саналиши ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципига асослангандир. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципини Ўзбекистонда жорий этиш учун зарур ҳуқуқий асос – " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги Конституциявий қонунда вужудга келтирилди. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти идоралари давлат ҳокимиятининг ягона тизимини ташкил этади. Худди ана шу асосда ўзбек демократик ҳуқуқий давлатчилиги барпо этилмоқда 43 . “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги Конституциявий қонун дастлабки моддасидан тортиб, то охирги моддасигача демократик ғояларни ифодалайди. Жумладан, қонуннинг 41 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. –Т.: Ўзбекистон, 1991. -Б.10. 42 Қаранг : Одилқориев Х. Ҳокимиятлар тақсимланиши назарияси ва Ўзбекистон давлат органлари тизимининг такомиллашуви. // Ўзбекистон Республикаси – мустақил давлат. -Т.: Адолат, 1995. -Б. 74-91; Болтаев А.Р., Юлдашева З.А. Концепция разделения властей и ее воздействие на реформирование высших органов власти Узбекистана. – Т.: ТГЮИ,2002, -С. 32. 43 Джумабоев К.Н. Теория разделения властей: история и современность. –Т.: Академия МВД, 1997. -С. 19. 17-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг ҳуқуқлилик асосида, улар ўртасидаги икки томонлама шартномалар ва битимлар воситасида қурилади. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан тегишли қонунлар асосида эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”. 44 Қонуннинг бу моддасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг қонунлари тарихида биринчи марта, Қорақалпоғистон Республикасини Ўзбекистон Республикаси таркибидан тегишли қонунлар асосида эркин чиқиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Бу Ўзбекистон ўз қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принципларига асосланиб ишлаб чиқаётганлигидан далолатдир. Зеро, миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш принципи халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим принципларидан биридир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари башарият маданиятининг умумий ютуғидир. Замонавий конституциялар, қонунлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалаларини асосий ўринга чиқаришади. Хусусан " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги Конституциявий қонуннинг 15-моддаси да шундай дейилган: " Ўзбекистон Республикаси ҳудудида И нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги жорий этилади. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллатидан, элатидан, ижтимоий келиб чиқишидан, қайси динга мансублигидан ва эътиқодидан қатъи назар бир хил фуқаролик ҳуқуқларига эгадирлар, республика конституцияси ҳамда унинг қонунлари ҳимоясида бўладилар. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари республикадан ташқарида ҳам Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўладилар” 1 . Бу қоида И нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация си моддаларига тўла-тўкис мос келади. Масалан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1-моддасида қуйидаги сўзлар битилган: “Барча одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар. Улар ақл ва виждон соҳибидирлар ва бир-бирларига биродарларча муомала қилишлари зарур”. 2 44 Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. –Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б. 12. 1 Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. –Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б. 12. 2 Инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро билль. -Т.: Адолат, 1992. -Б.11.  Қонуннинг фазилатини, моҳиятини ҳамда табиатини унинг нормалари ва тартиб-қоидалари, унинг умуминсоний қадриятларга содиқлиги, унда инсон ҳуқуқлари нечоғлик ҳимоя қилинганлиги билан ўлчаш одат бўлиб қолган. " Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида " ги Конституциявий қонунини бунга мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин. Чунки, у демократик ғояларни ўз қоидалари ва нормаларида мужассамлаштирган. Демократия тўғрисида мулоҳаза юритишда хорижлик олимлар фикрини келтириб ўтиш жоиз. Ғарб олимлари қуйидагиларни демократия устунлари деб ҳисоблайдилар: халқ ҳокимияти, бошқарилаётганлар розилигига асосланган ҳукумат; кўпчилик белгилаган тартиб-қоида; озчиликни ташкил этувчилар ҳуқуқлари; инсоннинг асосий ҳуқуқлари кафолатланганлиги; эркин ва ҳалол-холис сайловлар; қонун олдида ҳамманинг бараварлиги; суд ишининг адолатлилиги; плюрализм. Демократия ва инсон ҳуқуқлари бизнинг жамиятда фақат қонунлар билангина эмас, балки ўзбек халқининг ўзлигини англаши, одоб-аҳлоқи, қилган эзгу ишлари ва меҳмондўстлиги билан ҳам мустаҳкамланади. Ўзбекистонда энг муҳим инсоний қадриятлардан бири ҳамиша оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бу бутун Шарқ маданиятига хос фазилатдир. Инсон ҳуқуқларини тўла идрок этиш ва шахсни ҳурмат қилиш миллий маданиятимизни ва ёш давлатчилигимизни янада бойитади. Конституциявий қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси мустақил молия ва кредит сиёсатини амалга оширади. Республика ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади (12-модда). 45 Солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, давлатнинг вазифа ва мақсадларидан келиб чиқади. Чунки давлат ўзининг вазифаларини муваффақиятли адо этиши учун пул ресурсларга эга бўлиши лозим. Шу боис давлат ўз пул маблағлари фондини турли солиқ ва йиғимлардан шакллантиради. Конституциявий қо нуннинг 7, 8, 9-моддалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг моддий асоси ҳисобланиши мулкни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаган: “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг моддий асоси – унинг мулкидир”. 46 Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслари, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади. 45 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. – Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б. 11. 46 Ўша жойда. Давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан собиқ Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол- мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, Р еспублика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулкидир. Ўзбекистон Республикасининг мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Р еспублика қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган, собиқ Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини акционер жамиятларга айлантириш, уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади. Конституциявий қонуннинг 16-модда сида : “Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини , ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди ", 47 деб ёзилган. Давлатнинг номи ва рамзлари – ҳар бир давлатнинг зарурий белгиси ҳисобланади 48 . Шу боис, Ўзбекистон ҳам мустақил давлат мақомини олгач, ўз номи ва рамзларига эга бўлади ва тегишли қонунларни қабул қилади 49 . Ўзбекистон халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси, ватанпарварлик ҳислари, унинг эркинликка, бахт-саодатга интилиши янги давлат рамзлари: мадҳияси, байроғи ва гербида ўз ифодасини топ ди . Буларнинг ҳар бири – ҳар бир ўзбекистонлик учун муқаддас маъно касб эт моқда . Шундай қилиб, "Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида вужудга келганлигини дунёга эълон қилувчи "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" ги Конституциявий қонундаёқ (1991 й. 31 август) ўзининг умуминсоний қадриятларга содиқлигини, демократик давлатчилик йўлидан боражагини, Ўзбекистонда унинг Конституцияси ва қонунларни устун эканлигини баён этган" 50 . 47 Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида ҳужжатлар. –Т.: Ўзбекистон. 1991. -Б. 12. 48 Қаранг: Ўразаев Ш.З. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси. –Т.: "Адолат", 1994. Б. 43- 44; Каримова Л.А. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари. // Ўзбекистон Республикаси – мустақил давлат / Масъул муҳаррир А.Х.Саидов. – Т..: Адолат, 1995. -Б. 185-190; 49 Қаранг: Таджиханов Б.У. Государственные символы Республики Узбекистан. Лекция. – Т.: Академия МВД, 1995. -С.16. 50 1. Одилқориев Х. Конституция ва фуқаролик жамияти. –Т.: Шарқ, 2002. Б. 263; 2. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги 1992 йил 2 июль қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. 1992 йил. 9 сон. 328 модда; "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Ўзбекистон Республикаси XII чақири қ Олий Кенгашининг XI сессияси 1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистон давлатининг Конституциясини қабул қилди. Бу мамлакатимиз тарихида буюк воқеадир. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги Конституцияда тантанавор мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур ҳужжат дунё сиёсий харитасида янги демократик давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганлиги фактини акс эттирди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига Президент Ислом Каримов қисқа, лекин сермазмун ва ифодали таъриф берган: “… Бу Конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир”, - деб таъкидлади у – Унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ. Жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосида “Фуқаро – жамият – давлат” ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик ” . 51 "1992 йилги янги Конституция суверен Ўзбекистоннинг ўзига хос таништирув ҳужжатига айланди. У ўзида жа ҳ он конституциявий тажрибаси тамойиллари ва кўп асрлик миллий юридик тарихи анъаналарини мужассамлаштирган. Агар янги ўзбек Конституцияси жахон конституциявий тараққиёти нуқтаи назаридан тавсифланадиган бўлса, уни Fарбий Европа мамлакатларидаги иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган "Иккинчи авлод" конституциялари қаторига қўшиш мумкин" 52 . Мустақил Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар демократик жамият қуришга аҳд қилган ҳамда ҳуқуқий қоидаларига таяниб фаолият кўрсатадиган демократик давлат сифатида вужудга келди. Х алқ ҳокимияти – бу давлатнинг моҳиятини тавсифлаб берадиган асосий белгилар ҳисобланади 53 . Ўзбекистонда қабул қилинган бундан аввалги совет конституцияларининг барчаси жамиятнинг бир қисмини унинг бошқа бир қисмига қарама-қарши қўйишга, давлатнинг синфийлиги тушунчасига асосланган эди. Уларда Республика ишчилар билан деҳқонларнинг социалистик давлати деб эълон қилиниб, хусусий мулк бекор қилинган ва мад ҳ ияси тўғрисида" ги 1992 йил 10 декабрь қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. 1993 йил. 1 сон. 52 модда; "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида" ги 1991 й. 18 ноябрь қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. 1992 йил, 1 сон. 27 модда. 51 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон - келажаги буюк давлат. -Т.: Ўзбекистон, 1992. -Б. 37. 52 Қаранг: Саидов А. Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Икки жилдли. 2-жилд. Ҳуқуқ назарияси. –Т.: "Адолат". 2001. Б. 494. 53 Саидов А. Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси - миллий истиқлол ва умумбашарий истиқбол қомуси. // Ўзбекистон Республикаси – мустақил давлат. –Т.: Адолат, 1995. -Б. 13. бинобарин, тадбиркорликка ҳам, ташаббускорликка ҳам болта урилган эди. Бу конституциялар жамият аъзоларини мулк эгасига, мулкдор кишиларга нафрат руҳида тарбияларди 54 . 1992 йилги Конституция Ўзбекистон тарихида биринчи марта демократияни жамият ва давлат фаолиятининг бузилмас, доимий тамойили сифатида мустаҳкамлаб қўйди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, давлат мустақиллиги, бугунги ва келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғуси, тарихий тажриба, демократик ва ижтимоий адолат ғоялари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат бунёд этиш, республика фуқароларига муносиб бўлган турмуш тарзини таъминлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлик – булар бари давлат фаолиятини бош йўналиши бўлиб қолди. Ўзбекистоннинг 1992 йилги Конституцияси мустақил конституциявий ривожланишининг тараққиёт ва дунё тажрибаси ҳамда миллий давлат-ҳуқуқий, маънавий-маърифий эҳтиёжларининг ижодий бирлигидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, Конституция муқаддимасида инсон ҳуқуқларига, давлат суверенитети принципларига содиқлик, давлатнинг халқ олдидаги юксак масъулияти, Ўзбекистоннинг демократия ва ижтимоий адолат идеалларига садоқати, халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлиги, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиш тўғрисидаги қоидалар мавжуддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аниқ, салмоқли ҳамда демократик руҳдаги қоидалар мавжуд бўлиб, бу қоидалар халқаро ҳуқуқнинг, халқаро меъёрларнинг юксак талабларига жавоб беради. Унда умумбашарий қадриятларга юксак баҳо берилади. Конституциянинг ғоят катта аҳамияти ҳам, унинг ўзидан аввалги барча конституциялардан афзаллиги ҳам мана шундадир. Иккинчидан, янги Конституция мулкка бўлган муносабатни ўзгартириб, мулкнинг барча шакллари - давлат, кооператив, хусусий мулк ва бошқа мулк шаклларининг тенг ҳуқуқий тарзда мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун имконият яратди. “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, - дейилади Конституцияда. - Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”. (36-модда). Учинчидан, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари эндиликда жамият сиёсий ҳаётида плюрализмнинг, яъни фикрлар хилма-хиллигининг ифодачиси сифатида ҳаракат қилмоқдалар. Кўп партиявийлик жамият ва 54 Ўша жойда. давлат ҳаётида оддий воқеа бўлиб қолди. Бир партия ҳукмронлигининг рад этилиши ҳамда кўп партиявийликнинг тан олиниши - демократия белгиси, жамият ҳаётий фаолиятининг нормал бир шаклидир. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилди. Тўртинчидан, Конституциямизда бирор - бир партиянинг раҳбарлик роли тўғрисида бирорта ҳам сўз учрамайди, унда тоталитаризмнинг қайта туғилишига имкон берадиган қоидалар йўқ. Конституция халқ ҳокимиятчилигини ўрнатади, бир мафкуранинг ҳукмронлигига барҳам беради. “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаёти сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”. (Конституция 12-моддаси). Асосий қомусимизга биноан, “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади” (11-модда). Мана шундай конституциявий қоидалар тоталитаризм пойдеворини тубдан бузиб, яксон қилиб ташлайди, давлат ҳокимиятининг бир орган ёки бир шахснинг қўлида жамланишига имкон бермайди, бир мафкуранинг ҳукмронлигини бекор қилади. Тўла ишонч билан шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тараққиётимизнинг ишончли ҳуқуқий кафолатидир. Бешинчидан, умумбашарий қадриятларга ва демократик тамойилларга таянган Конституциямиз бозор иқтисодиётининг ривожланишига, эркин бозор муносабатларининг тараққий этишига кенг йўл очди ва ҳуқуқий кафолат сифатида хизмат қилмоқда. Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги қонуний ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйди (Конституциянинг 4-боби). Ўзбекистон фақат мустақиллик туфайлигина Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси бўла олди. Эндиликда Ўзбекистоннинг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг биноси тепасида БМТга аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг давлат байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб турибди. Ўзбекистон фақат давлат мустақиллигини эълон қилганидан кейингина халқаро майдонга чиқди. Бугунги кунда жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакати Ўзбекистон мустақиллигини тан олди. 100 дан ортиқ мамлакат билан дипломатик муносабат ўрнатилди. Давлат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин камдан-кам хорижий давлат фуқаролари ва давлат арбоблари Ўзбекистон тўғрисида тасаввурга эга эди. Эндиликда Ўзбекистонни бутун жаҳон таниди. Ўзбекистон Республикаси Президенти жаҳоннинг барча ривожланган мамлакатларига расмий ва давлат ҳамда амалий сафари билан бориб келди. Бу мамлакатларнинг ҳаммасида Ўзбекистоннинг Давлат байроғи кўтарилиб, Давлат мадҳияси янгради. Шу давр ичида кўплаб хорижий давлат арбоблари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов БМТ 48- сессиясида ҳамда Бош Ассамблеянинг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилган сессияларда, ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сесиясида маъруза қилди. 1 Эндиликда Ўзбекистон мустақил равишда, давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унинг фаровонлигини ва хавфсизлигини ўйлаб иттифоқлар тузиши, ҳамкорлик ва бошқа давлатлараро тузилмаларига аъзо бўлиб кириши ва аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиши мумкин. Еттинчидан, Конституцияга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиши мумкин. Ҳозиргача Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирадиган бирорта суверен давлатда (Ўзбекистондан ташқари) собиқ автоном республикаларнинг, халқаро ҳуқуқнинг принципларидан бири ҳисоблан ган , ўз тақдирини ўзи ҳал этиши ҳуқуқи тан олинганича йўқ. Эҳтимол собиқ автоном республикалар билан мустақил суверен давлатлар ўртасида бўлаётган можароларнинг манбаи шундадир. Грузия, Молдавия ва Россия Федерациясида содир бўлган ва бўлаётган воқеалар бунга яққол мисол бўла олади. Ўзбекистон ўз тажрибасида шунга ишонч ҳосил қилдики, ўзаро ишонч, тинчлик ва тотувлик дўстликни мустаҳкамлайди, низо-жанжалларга ўрин қолмайди. Мана шундай нозик ва қалтис ҳисобланган масалада Ўзбекистоннинг тутган аниқ ва пухта йўли катта ҳурмат-эътибор ҳ амда мақтовларга сазовор бўлмоқда. Саккизинчидан, Конституцияда жойлардаги ҳокимиятни ташкил этишнинг принцип жиҳатдан мутлақо янги бир тизими белгилаб берилган. Жойлардаги давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилиш вақтида тарих сабоқлари, давлатчилик қурилишидаги миллий анъаналар, чет эл мамлакатларининг ижобий тажрибалари ҳам ҳисобга олинди. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ҳоким лик институти жорий этилди, уларнинг сиёсий тизимдаги роли ва ўрни белгилаб берилди. Ҳокимлар ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда вакиллик ва ижроия ҳокимиятига раҳбарлик қилмоқдалар. Ҳокимлар давлат тизимининг принцип 1 Қаранг: Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7 – Т.: Ўзбекистон -Б. 193-206. жиҳатдан мутлақо янги бир шаклидир. Конституцияга биноан, вилоятларнинг ҳокимлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўй с у надиган шаҳарларнинг ҳокимларини туман ҳокими тайинлайди ва вазифасидан озод қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимлик институти жорий этилиши билан бошқарув ишларида бир кишининг масъул бўлиши қарор топди. Мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти ортди, давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари тизими барқарорлик касб этди. Ш аҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳалла ла рда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари сифатида биринчи марта ўзининг конституциявий ечимини топди (Конституциянинг 105-моддаси). Тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида вилоят, шаҳар ва туман судларини тайинлаб қўйиш тартиби жорий этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ташкил этилди. Конституциявий суд: 1. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномаларининг ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди; 2. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради; 3.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради (109-модда); 4. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.