logo

Тезкор-қидирув фаолияти ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг, шунингдек тқфни амалга оширишга кўмаклашган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси

Загружено в:

27.10.2023

Скачано:

0

Размер:

29.607421875 KB
Тезкор-қидирув фаолияти ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг, шунингдек тқфни амалга оширишга кўмаклашган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси Режа: 1. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш 2. Ҳимоя қилинаётган шахсга нисбатан хавфсизлик чораларининг қўлланиши 3. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий- ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш 4. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш 1 . Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш ТҚФ тўғрисидаги қонун 22-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ходимлари давлат ҳимоясида бўлади. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи шахсларни давлат томонидан кенг кўламли ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжати ҳали қабул қилингани йўқ. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида иштирок этувчи шахсларни давлат томонидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси, шунингдек бундай ҳимоя дастури қонунчилик органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Шу билан бир вақтда, ЎзР ЖПК 270-моддаси (“Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш”)нинг 1- қисмига мувофиқ, жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Бундай вазиятларда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир (ЎзР ЖПК 270-моддасининг 2-қисми). Бунда ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим (ЎзР ЖПК 270-моддасининг 3-қисми). Шундай қилиб, жиноят процесси иштирокчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг шахсий хавфсизлигига тажовуз қилиниши мумкин бўлган вазифаларни бажарувчи ходимлари, ТҚФни амалга оширувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек одил судловни амалга ошириш, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида кўрсатилган шахслар ва уларнинг яқинлари ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий чора-тадбирлари тизими мавжуд. Давлат томонидан ҳимоя қилиш чораларининг турлари. Ҳимоя қилинаётган шахсларга қуйидагилар таъминланади: - кўрсатилган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан хавфсизлик чораларини кўриш; - шу жумладан уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилганлик учун кучайтирилган жиноий жавобгарликни назарда тутадиган ҳуқуқий ҳимоя чораларини қўллаш; - улар ўз хизмат фаолиятини бажариши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган), уларга тан жароҳатлари етказилган, уларнинг мол-мулки нобуд қилинган ёки унга шикаст етказилган ҳолда кўрилган зарарнинг қопланишига бўлган ҳуқуқни амалга оширишни назарда тутадиган ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш. Хавфсизлик чораларининг турлари. Ҳимоя қилинаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилинишини ҳамда уларнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш учун хавфсизликни таъминловчи органлар томонидан муайян вазиятни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланиши мумкин: - шахсий қўриқлаш, турар жойи ва мол-мулкини қўриқлаш; - қурол, индивиду ал ҳимоя ва хавф ҳақида хабар қилиш махсус воситаларини бериш; - хавфсиз ерга вақтинчалик жойлаштириш; - ҳимоя қилинаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш; - бошқа ишга (хизматга) ўтказиш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш; - бошқа яшаш жойига кўчириш; - ҳужжатларини алмаштириш, қиёфасини ўзгартириш. Назарда тутилган хавфсизлик чораларини амалга ошириш мақсадида, ТҚФда белгиланган тартибда ТҚТ ўтказилиши мумкин. Хавфсизликни таъминловчи органлар. Ички ишлар, МХХ, божхона органлари, жиноят-ижроия тизими муассасалари ва органларининг мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг оида аъзолари ва яқинларига нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш ва амалга ошириш ушбу органлар зиммасига юклатилади. Ички ишлар ва МХХ органларида ҳимоя қилинаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус бўлинмалар белгиланган тартибда тузилади. 2. Ҳимоя қилинаётган шахсга нисбатан хавфсизлик чораларининг қўлланиши Хавфсизлик чораларини қўллаш учун важлар ва асослар. Ҳимоя қилинаётган шахсга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш учун важлар : - ушбу шахснинг аризаси; - суд раисининг ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат органи раҳбарининг, шунингдек жиноят-ижроия тизими муассасаси ёки органи бошлиғининг мурожаати; - хавфсизликни таъминловчи орган ушбу шахснинг хавфсизлигига таҳдид мавжудлиги тўғрисида тезкор ва бошқа ахборот олгани. Ҳимоя қилинаётган шахснинг хавфсизлигига таҳдид амалда мавжудлигидан дарак берувчи етарли маълумотлар борлиги хавфсизлик чораларини қўллаш учун асос бўлади . Хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида қарор. Хавфсизликни таъминловчи орган ҳ имоя қилинаётган шахснинг хавфсизлигига таҳдид мавжудлиги тўғрисида ариза (мурожаат, ахборот)ни олгач, белгиланган муддат ичида ушбу шахсга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш ёки қўллашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда хавфсизлик чоралари дарҳол қўлланилади . Хавфсизлик чораларини қўллашга қарор қилинган ҳолда, х авфсизликни таъминловчи орган томонидан аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган ҳолда асослантирилган қарор чиқарилади ва бу ҳақда ҳимоя қилинаётган шахсга ва унга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақида илтимос билан мурожаат этган суд раиси (тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат органи раҳбари, жиноят- ижроия тизими муассасаси ёки органи бошлиғи)га хабар қилинади. Бунда ҳимоя қилинаётган шахсга риоя этилиши унинг хавфсизлиги учун зарур бўлган муайян амрномалар берилиши мумкин. Хавфсизлик чораларини қўллаш тартиби. Хавфсизлик чораларини қўллаш тартиби қонун ҳамда уни ижро этиш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинаётган ва бошқа шахсларнинг турар жой, меҳнат, пенсия ва бошқа ҳуқуқларини камситмаслиги керак . Хавфсизликни таъминловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар улар юборилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этиш учун мадбурийдир. Ҳимоя қилинаётган шахснинг хавфсизлигига таҳдид бартараф этилган ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа асослар пайдо бўлган ҳолда ваколатли мансабдор шахс томонидан тегишли асослантирилган қарор чиқарилади ва ҳимоя қилинаётган шахсга эълон қилинади. Манфаатдор шахслар ушбу қарор устидан шикоят қилишлари мумкин. Ҳимоя қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари . Ҳимоя қилинаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади: - ўзига нисбатан қўлланилаётган хавфсизлик чоралари ҳақида билиш; - ўзига нисбатан муайян хавфсизлик чораларини қўллаш ёки қўлламаслик ҳақида сўраш; - хавфсизликни таъминловчи органдан ўзига нисбатан амалга оширилаётган хавфсизлик чораларидан бошқа қонунда назарда тутилган чораларни қўллашни ёки амалга оширилаётган чоралардан бирортасини бекор қилишни талаб қилиш; - хавфсизлик чораларини амалга ошираётган мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний қарорлари ва ҳаракатлари устидан хавфсизликни таъминловчи юқори турувчи органга, прокуратурага ёки судга шикоят қилиш. Ҳимоя қилинаётган шахс: - хавфсизликни таъминловчи органнинг қонуний талабларини бажариши; - ўзига қилинган ҳар бир таҳдид ёки ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида ушбу органга дарҳол хабар бериши; - ушбу орган хавфсизликни таъминлаш мақсадида унга шахсий фойдаланиш учун берган мол-мулкни авайлаб асраши; - ўзига нисбатан қўлланаётган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотларни ушбу чораларни амалга ошираётган органнинг розилигисиз ошкор этмаслиги шарт. 3 . Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниш кафолатлари берилади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 22-моддасининг 2-қисми). Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари. ТҚФни амалга оширувчи мансабдор шахслар ва органларнинг қонуний ҳаракатларига аралашишга ҳеч ким ҳақли эмас, қонунда бундай ваколат тўғридан-тўғри берилган шахслар бундан мустасно. ТҚФни амалга оширувчи органнинг ваколатли ходими ТҚТни ўтказиш жараёнида фақат ўзининг бевосита ва тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади. Қонунга зид буйруқ ёки кўрсатма олган ҳолда, ушбу шахс қонунга амал қилиши шарт. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, уларнинг конститу циявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, шунингдек жамият ва давлатни жиноий тажовузлардан сақлаш учун ТҚФни амалга оширувчи орган ходими ёки унга кўмаклашаётган шахс ўз хизмат ёки фуқаролик (ижтимоий) бурчини қонуний бажарган ҳолда ҳуқуқ билан қўриқланаётган манфаатларга зарар етказишига йўл қўйилади. ТҚФ тўғрисидаги қонун 22-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда махсус чора-тадбирлар назарда тутилади. Яна шуни ҳам қайд этиб ўтиш муҳимки, ТҚФ тўғрисидаги қонун 22- моддасининг 5-қисмига кўра, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органнинг уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган ходими қонунда белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади. Ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий имтиёзлар берилади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 22-моддасининг 3-қисми). ТҚФни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари уюшган жиноий гуруҳларда махсус топшириқларни бажарган вақт, шунингдек улар ушбу органларнинг штатдаги яширин ходимлари лавозимларида хизмат қилган вақт қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсияни тайинлаш учун кўп йиллик хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши лозим. Пенсияни ҳисоблаш тартиби қонун ҳужжатларида ҳар бир орган учун алоҳида белгиланади. Бундай ҳужжатлар асосан ёпиқ бўлади. ТҚФни амалга оширувчи органларнинг айрим ходимларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш хусусида қарор қабул қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти эга; Ўзбекистон Республикаси МХХ раисига миллий хавфсизлик хизмати органларининг ТҚФда иштирок этган ҳарбий хизматчиларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига эса ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш бўйича ТҚФни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва самарали якунлашда бевосита иштирок этган ходимларига бир марталик пул мукофоти тайинлашга рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш орга лари ТҚФни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари учун қўшимча ижтимоий ҳимоя чораларини белгилашга ҳақли (масалан, турар жой бериш навбати бўйича). Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституци яс и нормалари ( масалан, 100- модданинг 1-банди ) дан келиб чиқади . 4 . Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 121-моддасида фуқаро- ларнинг қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Шу муносабат билан айрим шахслар тезкор-қидирув органларининг розилиги билан ТҚТни тайёрлаш ёки ўтказишга уларнинг хоҳишига кўра ТҚФни амалга оширувчи органларга кўмаклашишнинг махфийлигини сақлаган ҳолда, шу жумладан контракт бўйича жалб қилиниши мумкин. ТҚФни амалга оширувчи органлар вояга етган муомалага лаёқатни шахслар билан уларнинг фуқаролиги, миллати, жинси, мулкий, мансаб ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, жамоат бирлашмаларига мансублиги, динга муносабати ва сиёсий эътиқодларидан қатъи назар контрактлар тузиши мумкин. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг депутатлар, сенаторлар, судьялар, прокурорлар, адвокатларни махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиши тақиқланади. Органларгакўмаклашувчи шахслар таснифи: а) иштирок этиш хусусиятига қараб : - ахборот берувчи шахслар; - зарурий билим, уқув ва кўникмаларга эга бўлган шахслар ; б) жалб қилиниш муддатига қараб : - доимий асосда ҳамкорлик қилувчи шахслар; - муайян вазифаларни бажаришга жалб қилинувчи шахслар; - бир марталик кўмак кўрсатувчи шахслар ; в) иштирок этиш шаклига қараб : - ошкора тарзда ҳамкорлик қилувчи шахслар (масалан, тижорат ташкилоти раҳбарияти пора эвазига оғдирилган шахсни аниқлаш); - ноошкора тарзда ҳамкорлик қилувчи шахслар (конфидентлар); г) жалб қилиниш хусусиятига қараб : - ўз ташаббуси билан кўмаклашиш истагини билдирган шахслар; - ҳаётда юзага келган оғир вазиятдан келиб чиқиб, босим остида кўмаклашишга қарор қилган шахслар; д) кўмаклашиш мотивига қараб : - тамагирлик мотивларига кўра ҳамкорлик қилувчи шахслар (ҳақ олиш, органларнинг ноошкора мададидан фойдаланиш, рақибни бартараф этиш ва ҳ.к.); - бошқа мотивларга кўра ҳамкорлик қилувчи шахслар (ўч олиш, ҳасад ва ҳ.к.). Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари . ТҚФни амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар бундай кўмакни ҳам контракт асосида, ҳам контракт тузмасдан кўрсатишга ҳақли. ТҚФ тўғрисидаги қонун 23-моддасининг 2-қисмида мустаҳкамланган нормага кўра, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар тезкор-қидирув фаолияти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан белгиланган миқдорларда тақдирланиш ҳуқуқига эга. Бир томондан, контракт тузиш давлат ҳимояси ва мадади ( ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар ) ни кучайтиради . Бошқа томондан эса, кўмаклашувчи шахслар ошкор бўлиш имконияти мавжудлиги туфайли тегишли орган билан муносабатларни расмийлаштиришни истамаслиги кузатилади. Зеро, органларга кўмаклашувчи шахсларни одамлар “чақимчи”, “хабаркаш”, “айғоқчи” деб атайди ва уларга салбий муносабатда бўлади. Улар ҳақида ахборотнинг ошкор бўлиши турли сабабларга кўра юз бериши мумкин, айниқса материаллар билан учинчи шахслар, масалан, судьялар, прокурорлар ишлаганда (ахборот чиқиб кетиши, масалан, тезкор- қидирув ҳужжатларини ўзи билан олиб юришнинг тақиқланиши тўғрисидаги қоида бузилиши натижасида ахборот йўқолганда юз бериши мумкин, чунки бундай ҳужжатлар фақат махфий-режимли орган томонидан жўнатилиши лозим). Бундан ташқари, махфийликдан чиқариш изчил хусусият касб этиши мумкин: бир қатор мамлакатларда, масалан, Болтиқбўйи мамлакатларида шўролар тузуми даврида айрим сиёсий ва жамоат арбобларининг ноошкора ҳамкорлиги тўғрисидаги материаллар жамоатчиликка ошкор қилинган. Шунга ўхшаш вазият Германияда ҳам юзага келган. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг мажбуриятлари : - ТҚТни тайёрлаш ёки ўтказишда органларга (бир марталик ёки доимий асосда) кўмаклашиш; - ТҚТни тайёрлаш ёки ўтказиш жараёнида ўзига маълум бўлган маълумотларни сир сақлаш (суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш ЎзР ЖКнинг 239-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади); - органларга ёлғон хабар беришни тақиқлаш (била туриб ёлғон хабар бериш ЎзР ЖКнинг 237-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади). Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг ҳуқуқлари : - ТҚФни амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашиш тўғрисидаги масалани, шунингдек бундай ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги масалани мустақил равишда ҳал қилиш ; - давлат ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига бўлган ҳуқуқ. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш . Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 23-моддасининг 1-қисми). Давлат ТҚФни амалга оширувчи органларга контракт бўйича кўмаклашишга розилик берган шахслар контрактда назарда тутилган ўз вазифаларини бажаришларини кафолатлайди, шу жумладан ушбу шахслар ўз фуқаролик (ижтимоий) бурчи ёки ўзига юкланган вазифаларни қонуний бажариши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳимоя қилишни кафолатлайди. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига ҳақиқий таҳдид юзага келган тақдирда, тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда махсус ҳимоя чора-тадбирларини кўриши шарт. ТҚФ тўғрисидаги қонун 23-моддасининг 6-қисмига кўра, тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган, уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган шахс қонунда белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади. Жиноий гуруҳ аъзолари жумласидан бўлган, оғир оқибатларга сабаб бўлмаган ғайриқонуний қилмиш содир этган ва ТҚФни амалга оширувчи орган билан ҳамкорликка жалб этилган, жиноятларни фош қилишга фаол кўмаклашган, етказилган зарарни қоплаган шахс Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар тезкор-қидирув фаолияти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан белгиланган миқдорларда тақдирланиш ҳуқуқига эга. Ушбу шахслар олган ҳақ суммаларига солиқ солинмайди ва даромадлар тўғрисидаги декларацияларда улар кўрсатилмайди. ТҚФни амалга оширувчи органлар билан контракт бўйича фуқароларнинг ҳамкорлик даври асосий касб-кор сифатида фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади. Ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун Хулоса ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахс тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, бу унинг меҳнат қилиш қобилиятини йўқотишига ҳамда ногиронликка олиб келган тақдирда, ушбу шахсга қонун ҳужжатларига мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда ногиронлик пенсияси тайинланади. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахс тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган тақдирда, марҳумнинг оила аъзоларига ва қарамоғида бўлган шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан пенсия тайинланади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: «Узбекистан», 2012. 2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. – Т.: Адолат, 2010. 3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. – Т.: Адолат, 2010. 4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодекси. – Т.: Адолат, 2013. 5. Оперативно-розыскная деятельность: Учебник /Под ред. К.К. Горяи- нова, В.С. Овчинского, А.Ю. Шумилова. – М.: ИНФРА-М, 2001. 6. Пулатов Ю.С. Оперативно-розыскное право как отрасль юриспруденции и ее связь с другими науками //Хуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 1999. - № 2. 7. Саитбаев Т.Р. О создании аппаратов уголовного розыска Республики Узбекистан (1917-1920 годы) //Независимость и проблемы формирования демократического правового государства и гражданского общества в Республике Узбекистан. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 1996. 8. Саитбаев Т.Р. Из истории оперативно-розыскного права //Хуқуқ-Право- Law. – Тошкент, 1999. 9. Hepp. Archiv des Kriminalrechis. – Berlin, 1848. 10. Claser. Oesammelie kicisele Schifien. – Wien. 1860. 11. Хейфиц И.Я. Подстрекательство к преступлению. – М.: МГУ, 1914.