logo

Амир Tемир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. Жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни

Загружено в:

18.09.2022

Скачано:

0

Размер:

127 KB
Амир темир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият . Жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни Режа: 1. Амир Темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият эгаси ва маърифат ҳомийси. 2. "Темур тузуклари" да маънавият масалалари. 3. Темурийлар даврида маънавият ва маърифат ривожи. 4. Жадидчилик ҳаракатининг мазмуни ва унинг умумхалқ маънавиятини кўтаришдаги роли. 5.Жадидчиларининг амалий ҳаракатлари ва тарихий тақдирлари ҳақида . Таянч иборалар: «Темур тузуклари», «Куч адолатда», «Зижи Кўрагоний», «Тўрт улус тарихи», «Ҳамса», «Лисонут-тайр», «Ҳафт авран» (Етти тахт), жадид, жадидчилик, маърифат, маърифатпарварлик, янги мактаб, мустамлакачилик, қарамлик, тобелик, мустамлакачилик сиёсати, зўронлик, руслаштириш сиёсати, қарамлик ва мутелик. Амир Темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият эгаси ва маърифат ҳомийси XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср Втанимиз тарихида воқеаларга ниҳоятда бой тарихий давр ҳисобланади. Чунки, бу даврда мугиллар хукмронлиги ва феодал тарқоқлик тугатилиб, босқинчиларнинг вайронагарчиликларни ва бир ярим асрлик зулмлари оқибатида иқтисодий маданий-маърифий турғунлик ҳолатига тушиб колган мамлакатимиз ўз мустакиллигини тиклашга киришди. Бу даврда Амир Темурнинг ягона байроғи остида марказлашган кучли мустакил феодал давлат таш к ил топди. Амир Темур ушбу даврда Мов а роунна ҳ р ва Хоразмга тазйиқ ўтказаётган Тўхтамишхонга қарши қушин тортди. Урал ва Кавказда бўлган икки шиддатли жангда Амир Темур ғалаба қозониб Олтин Ўрда тазйиқида яшаётган Россияни қ ад ростлашига ёрдам берди. Амир Темур - буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни жахон га маш ҳ ур қ илган инсон. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. Мустақилликка эришгунимизча буни қилиш имконига эга бўлмадик, чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Амир Темурнинг ўзи тахқирланди, тухмату маломатларга қолди. Шукурлар бўлсинки , мустақиллик туфайли кўп минг йиллик бой тарихимизни, шу жумладан улуғ бобомиз Амир Темурни суриштириш ва ўрганиш имконига эга бўлдик. Амир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида Шахрисабзнинг Хожа илғор қишлоғида таваллуд топди. Темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари мамлакат огир ижтимоий сиёсий бўрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди. Узоқ ва машаққатли курашлардан сўнг Амир Темур ўз рақибларини енгиб хоқимиятни қўлга олди. Майда, тарқоқ феодалликларни бирлаштириб марказлашган давлат бунёд этди, мамлакатда иқтисодий ва маданий ўзгаришлар қилди. Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бенихоя катта. Биринчидан, у мамлакатни юқорида айтганимиздек кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз ту ғ и остига бирлаштира олди, марказлашган йирик феодал давлатга асос солди. Бу билан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. Бугун "Темур ва темурийл а р давлати", "темурийлар маданияти", "Улуғбек ва Самарқанд асрономия мактаби", "Навоий" ва "Бобур" каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки жахон халқлари сахифаларида учратар эканмиз бу гапларнинг заминида Амир Темурнинг улкан хизматлари ётади. Иккинчидан, Амир Темур, ўзи билибми-билмасданми, лекин бир қатор халқлар ва юртларга мустамлакачилар зулмидан озод бўлишга ёрдам берди. Масалан, ўша даврнинг энг қудратли хукмдоридан ҳисобланган Боязид Йи лдиримни тор-мор келтириб Бол қ он ярим ороли ва Европа халқларига озодлик бағишлади; Олтин ўрда хони Тўхтамишни икки марта тор-мор этиб, Россияни муғуллар хукмронлигидан қутилишини қарийиб 300 йилга тезлаштирди. Амир Темур замонида ёзилган асарларни қунт билан ўқисак, ўргансак, унинг кўп яхши сифатлари: тўғрилик, муруватлилик, эл-юртга меҳр- мухббати ва бошқа ҳислатларини билиб оламиз. Амир Темурнинг "Темур тузуклари", Низомиддин Шомий, Шарофутддин Али Яздийларнинг "Зафарнома"лари, Ибн Арабшоҳнинг "Темур ха қ идаги хабарлар и да та қ дир ажойиботлари" ва бошқа асарларда келтирилган сохиб қ ироннинг ибратли панд-насихатлари ва ў гитларидан ҳам унинг кимлигини билиб олса бўлади. Бўлар эл-юрт ва фуқаронинг ташвишини ўйлайдиган марифатпарварлик, меҳр-мурувват қ ў шничиликка риоя қилиш ва ниҳоят, мардлик ва қахрамонлик ҳақидаги ҳ аётий ўг итлардир. Сохибқироннинг бунёдкорлик сохасидаги тарихий хизматлари беқиёс. Амир Темур ва унинг авлодлари саъй-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, саройлар, бозорлар, кўприклар, йўллар, бекатлар, карвонсаройлр, қалъалар, қазилган каналлар ва бошқа иншоатларнинг сон- саноғи йўқ. Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме ъ масжиди, Г ў ри Амир, Аҳмад Яссавий, Занги Ота ма қ баралари, О қ сарой ва Шоҳи Зинда меъморий м ў ъжизалари, Бо ғ и Чинор, Бо ғ и Дилкушо, Бо ғ и Бехишт, Бо ғ и Баланд сингари ў нлаб гўзал сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоатлар шулар жумласига киради. Тарихчи Шароф у ддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур "Ободончиликка ярайдиган бирон қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди". Тарих бу кўхна дунёда жуда кўп жахонгирларни кўрган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг "Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғ ишт қў йдирдим, бир дарахт келтирсам, ўрнига ў нта кўчат эктирдим", деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчилик фаолиятининг тасдиғидир. "Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қ урган биноларимизга бо қ инг" деганда Амир Темур аввало ўз халқига, келажак авлодларига мурожаат қ илган, десак янглишмаймиз. Ҳар қандай жамият тараққиётини илм-маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни теран англаган сохибқирон хоқимиятга келиши билан чиқарган дастлабки фармонларини мадрасалар барпо этиш, илм толибларига нафақалар тайинлаш билан боғлаган. Қайси бир шаҳарга ташриф буюрмасин Амир Темур аввало ўша ерлик олиму фозиллар билан учрашар, улар билан сухбат қу рар, турли мавзуларда бахслашар эди. Тарих, тиббиёт, математика, астрономия, меъмор чи лик соҳаларида юксак салоҳиятга эга Амир Темур учун бу табиий ҳол эди. Мазкур фазилат сохибқироннинг набираси Мирзо Улуғбекка ўтгани шубхасиз. Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби бўлиш билан бир қаторда буюк олим даражасига етишида бобоси Амир Темурнинг таъсири бени ҳ оя катта бўлган. У Улуғбекдаги ноёб истеъдодни бошданоқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнига олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан бахраманд этган. Амир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилга н "Куч - адолатда" деган шиоридир. Бу шиорда Амир Темур ҳаёти ва фаолият и нинг бутун мазмуни мужассамлашган. "Темур тузуклари" да маънавият масалалари Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қ олдирган ўгитлари - " Т емур тузуклари" да мужассамлашган. Бу беба ҳ о асарда подшолар, хоқимлар ва вазирларнинг ха қ и-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипохларга муносабат, илм-фан намоёндалари, дин пешволарига, устозларга, яхшилик қилган кишиларга муносабат каби ҳаётий маънавий-аҳлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган. Тузуклардан қуйидаги мисолларни келтирамиз. X X X Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. X X X Золимлардан мазлумлар ҳақини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофи қ одамлар ўртасида мухокама қилдим ва бир гунохкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим. X X X Кимки бировни молини з ў рлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда ким тиш синдирса, кўзини кўр қ илса, қулоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино ишлар қ илса, девондаги шариат қозисига олиб бориб топширсинлар.  Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли ҳислатлари намоён бўлган. Буни у бошқалардан ҳам талаб қилган. Жумладан Амир Темур бу тўғрида шундай дейди: Х Х Х Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қ илиб келгач, ҳурматлаб, ёмон қ илмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан. Шуб ҳ аю қўрқув бўлса, унут бўларди” ХХХ Менга хасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға- инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга панох тилаб келганларида , уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим. Амир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағалпарварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин: ХХХ Кимки бирон сахрони обод қилса, ёки кориз қурса ё бирор боғ кўкартирса, ёҳуд бирор ҳароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринча йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, уч и нч и йили қ онун - қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар. Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари асрлар оша халқимизнинг асл фарзандларини эл-юрт, ватан ҳақида қайғуришга чорлаб келди. ХХХ Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир.Заифларни кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг.Адолат ва озодлик дастурингиз, ра ҳ барингиз бўлсин. Темурийлар даврида маънавият ва маърифат ривожи Темур ва темурийлар даври; умуман Шарқ, хусусан Марказий Осиё- илм-фан,маданият,маънавият,адабиёт ва санъат ривожида муҳим боскич,янги тарихий давр,туб бурилишдир. Бу даврдаги маънавий ва маърифат ҳаётидаги к ў тарилиш ва юксалишнинг манбаи, бошланиши IX- XII асрларга бориб та қ алади. XIV асрнинг иккинчи ярми ва ХV асрда Марказий Осиёнинг маданий-маънавий ва маърифий камолоти IX-XII аср маданияти, маънавияти ва маърифати давомидир. Марказий Осиё халқларидан етишиб чиққан буюк тафаккур эгаларининг бутун бир авлоди худди шу даврда шаклланди ва ижод этди. Бутун дунёга номлари машҳур тарихчилар Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий олимлар- Улуғбек, Али Қушчи, Қозизода Румий; файсафус шоирлар-Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Атоий; Мусаввирлар- Камолиддин Бехзод, Қосим Али, Мирак наққош; хаттотлар- Султон Али Машхадий, Султон Муҳаммад хандан Муҳаммад бин Нур ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳаммаси ўша давр ва ўзларигача бўлган инсоният маънавияти, маърифати ва маданияти ютуғининг барча соҳаларини мукаммал билиб ва ўзлаштириб олган, ўзлари танлаган соҳаларнинг ҳали ҳеч ким томонидан забт этилмаган чўққиларини эгаллаган улуғ сиймолар, қомусий илм, ақл эгалари бўлганлар. Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари ижодида юксак босқичга кўтарилган мусаввирлик санъати Шарқ уйғониш даврининг ютуқларидан биридир. Беҳзод ўзининг такрорланмас ижоди, гўзал миниатюра санъати ва ажойиб маҳорати билан нафақат Шарқда, балки бутун дуёда ҳам ўчмас из қолдиргандир. “Иккинчи Моний”, “Шарқ Рафаэли” деб юксак даражада эъзозланган Беҳзод машҳур сўз санъаткорлари - Жомий, Ҳусайн Байқаро, Шайбонийхон ва бошқаларнинг сиймоларини яратган юксак маънавият эгасидир. Темурийлар даври илм-фан, маданият, маърифат ривожи Мирзо Улуғбек (1394-1449) нинг номи билан чамбарчас боғланиб кетган. У давлат арбоби, фан, маърифат ҳомийси, буюк олим ва мунажжим. У ўзи бунёд эттирган расадхона ва илм-маърифат марказига турли соҳаларда иш олиб борувчи 100 дан ортиқ илм аҳлларини тўплаб, кенг жаб ҳ ада илмий кузатиш ишларини олиб борган. Бўлар Қозизода Румий, Ғ иёсиддин Жамшид, Али Қушчи, Мавлоно Аҳмад, Муҳаммад Ҳавофий, Абўл Али Биржондий, Мирим Чалабий, Муиниддин Коший каби замонанинг забардаст олимлари бўлган. Мирзо Улуғбек Самарқандда “Самарқанд академияси”-”Улуғбек академияси”га асос солган эди. “Зижи Кўрагоний” (“Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали”) ва “Тўрт улус тарихи” номли асарларнинг муаллифидир. Тарихчи олим Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича “Улуғбек геометрия борасида Евклидга, астрономия соҳасида Птоломейга ўхшарди”. Мирзо Улуғбек фан ҳомийси бўлиш билан бирга, мамлакатда маърифат ривожига ҳам катта аҳамият берган алломадир. У Мавороуннаҳрда бир эмас уч мадраса қурдирди. Бўлардан бири Самарқандда (1417-1420); иккинчиси Бухорода (1417) ва учинчиси Ғ и ж дувонда (1433)дир. Ҳатто, Бухородаги мадраса пештоқига ҳадисдан: “Илм олиш учун ҳар бир мўмин ва муслима учун фарздир”,-деб ёздириб қўйди. Улуғбек кўпроқ буюк олим, илм-фан, маърифат ҳомийси бўлгани учун ҳам янада қадрлироқдир. У геометрия математика астраномия, тарих, адабиёт, мантиқ, мусиқа илмларини билган. Қуръон, ҳадис ва фақҳ илмларидан ҳам яхши ҳ абардор бўлган алломадир. ХV асрда аниқ фанларнинг, хусусан астраномиянинг ривожида Улуғбекнинг хизматлари беқиёсдир. Унинг да ҳ оси бугун ҳам инсониятга хизмат қилмоқда. Темурийлар даври маънавияти,ва маърифати риво жи ўзларининг онгли ҳаёти ва фаолиятини инсоннинг бахт - саодати, халқлар асосйишталиги, ободонлик ишлари, илм-фан, адабиёт ва санъат ривожига бағишлаган икки буюк мутафаккир Абдураҳмон Жомий (1414-1492) ва Мир Алишер Навоий (1441-1501) лар нинг номи билан чамбарчас боғлиқдир. Абдураҳмон Жомий Ўрта Осиё халқлари маънавий оламида, бадиий тафаккур осмонида ёрқин нур сочиб, ўчмас из қолдирган мутафаккирлардан биридир. Абдураҳмон Жомий темурийлар даври дунёқараши, мафкураси бўлмиш нақшбандийликка ихлос қўйган, уни қабўл қилган, ўзи шу йўл дан борган ва унинг ғояларини тарғиб этган. Нақшбандийлик адолатни, ўз меҳнати асосида бунёд этилган ҳалол луқмани маъқуллаган, дабдабали ҳаётни рад этган, ғирром йўллар билан мол-мулк тўплашни қоралаган. Бу таълимот инсонпарварлик, ростгўйлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, маънавий, поклик, камтарлик, самимийлик каби чин инсоний фазилатларни улуғлаган. Унинг “Дил ба ёру, даст ба кор”- “Кўнгил Аллоҳдаю, қўл меҳнатда” шиори Жомий ва Навоий каби мутафаккирларни ўзига жалб этган. Шу сабабли бу икки улуғ сиймо, сўз санъаткорлари нақшбандийчилик йўлини қабўл қилганлар ва ўз ижодларида унинг ғояларини тараннум этганлар. Ўзбек халқининг буюк фарзанди, мутафаккир, давлат арбоби, ўзбек адабиёти ва тилининг асосчиси Алишер Навоий Ўрта Осиёнинг маънавий ва маърифий фикр тараққиётида алоҳида ўрин тутади. У адабиёт, санъатнинг турли соҳаларига оид қирқдан ортиқ асар яратди. “Чор девон”, “Ҳамса”, “Махбубўл-Қулуб”, “Мухокаматул-луғатайн”, “Мажолисун-нафоис”, “Лисонут-тайр” ва бошқалар шулар жумласидандир. Навоий ўз асарларида золим, мустабид, нодон, маишатпараст шоҳ ва ҳукмдорларни қоралаб, уларга қарши инсонпарвар, одил, адолатли ҳукмдор образини қўяди. Одами эрсанг демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами,-байти Навоий маънавияти ва инсонпарварлигининг марказий нуқтаси десак, ҳеч янглишмаймиз. Навоий бутун умри бўйича инсонпар-варликни, одамийликни куйлаб, уни улуғлаб ўтган. Кишилар ғамида бўлиш, яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш бу буюк зот ҳаётининг мазмуни бўлган. Унинг қабрида мана бу сўзлар битиб қўйилган: “Шоҳи ғарибон”, яъни ғариблар, ёлғизлар, фақирлар шоҳи. Навоий саҳоват ва мурувватда беназир инсон бўлган. Ўзининг жойлардаги ер-сувлари, мол-мулкларидан келган даромадларини тўлалигича ҳайрия ишларига сарфлаган. Темурийлар даври илм-фан, маърифат, маъ н авият ва маданият жахон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Бунда улуғ бобомиз, давлат арбоби, беназирдир. Буни ҳаммамиз, айниқса Сиз талаба ёшлар тўғри англамоғингиз лозим, улуғ зот ила фаҳрланишимиз барчамизнинг бурчимиз. 4.Жадидчилик ҳаракатининг мазмуни ва унинг умумхалқ маънавиятини кўтаришдаги роли. Россияда Октябр тўнтаришидан кейин совет хоқимиятининг дастлабки йилларида бошқа жумхуриятларда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам, албатта маданий, маърифий тараққиёт бўлди, табиий ижтимоий фанлар анчагина ўсди, миллий зиёлилар сафи кенгайди, иқтисодда ижтимоий, сиёсий ҳаётда ижобий ўзгаришлар бўлди. Бундан кўз юмиш мумкин эмас. Лекин Ўзбекистон мустақиллигига қадар етмиш тўрт йил ичида маданий-маърифий тараққиётимиз имкониятларидан тўла фойдалана олмадик. Марказ томонидан юргизилган давлат сиёсати туфайли миллий онгимиз, миллий тилимиз, тарихимиз, урф-одатларимиз ривожланишига йўл бермайдиган ғовлар пайдо бўлди. Агар Чор Россияси бизнинг маънавиятимизни турғунликда, қолоқликда тутишига уринган бўлса, болъшевиклар маҳаллий халқларни ўз миллий маданиятидан буткул бегоналаштириш сиёсатини тутдилар. Ўзбек халқининг маданияти ва маънавиятига, миллий онги ривожланишига тўсқинлик қилиш собиқ Совет жамияти даврида чоризм замонидагидан кўра кучайса-кучайдию, аммо камаймади. Шўро давлати миллий чекка ўлка халқларини эзиш, бойликларини талаш мақсадида чоризм мустамлакачилик сиёсатини ошкора давом эттирди. Шўро тузими миллий б и рдамлик, миллий туйғу ривожланиши ва юксалишига миллатчилик деб қаради. Шўро замонида халқимизнинг минг йиллик тарихи, эътиқоди рад этилди , ўрнига “шахсга сиғиниш” балоси рўбаро бўлди. Инсонларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини таъминлашга кўма к лашадиган муқаддас китоб Қуръони Карим, Ҳадиси шариф, Ал- Бухорий, Ат-Термизий, Шайх Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари уламою фузалоларнинг мўътабар аса р лари халқдан яширилди , уларга ўт қўйилди, сувларга оқизилди. Қарамлик ва м у телик йилларида содир бўлган бу дахшатли воқеа ва ҳодисалар ўзбек халқининг миллий манавияти муайян даражада таназзулга учрашига сабаб бўлди. Шўро хукумати ва тузуми қурила бошлаган дастлабки йиллардаёқ, аввало бутун зиёлилар ва хатто эски ўзбек ёзувини биладиган кишилар ҳам қамоқларга жўнатилди. Кейинчалик эса уйда араб алифбоси ёзувидаги китоб ва қўлёзмаларни сақлаган одамлар қаттиқ та зй иқ остига олинди , хуллас , ўзбек халқининг илғор қисми -зиёлиларга маърифат ҳомийларига жуда катта зарба берилди. Бу қатоғонлик хатти -ҳаракати ўтган 70 йил давомида у ёки бу даражада доимий ва узвий равишда давом этди. Тил - ҳар бир халқ бир миллатнинг миллий ўзлигини намоён қилишда муҳим воситадир. Собиқ совет хукумати хукмронлик қилган 70 йилдан кўпроқ вақт давомида миллий чекка халқлар, жумладан ўзбекларнинг миллий тили, тарихи ва маданияти ривожланишига тўсқинлик қилиши учун ишлатилмаган ҳ ийлаю найранг қолмади. Шахсга сиғиниш йилларида миллатларнинг бир-бирига қўшилиб ягона совет халқига айланиш хақида назариялар пайдо бўлди. “Миллий тиллар йўқолади, ягона тил бўлади”, деб “башорат” қилинди”. Бундай сохта назария Сталин томонидан ўртага ташланган эди. 1930 йилдан бошлаб, қарийиб 60 йил давомида собиқ марказ миллатлар ва миллий тилларни қўшиб юбориш сиёсатини зўр бериб ҳаётга жорий этишга уринди. Байналминаллик байроғи остида миллий тиллар ривожланиши чеклаб қўйилди. Ўзбек тилига нисбатан қилинган ижтимоий адолатсизлик, айниқса, дахшатли тус олди. Бу нарса давлат сиёсати даражасига кўтарилиб амалга оширилди. Унинг луғат таркибига русча байналминал сўзлар синфий равишда тиқиштирилди. Натижада оғзаки ва ёзма нутқимиз ортиқ даражада бузилди. Мустабид тузум сиёсати талаби ва зўравонлиги асосида маънавиятимизнинг муҳ и м қирраси имломиз кетма-кет уч марта ўзгартирилди. 1929 йилда араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилди. Орадан ўн икки йил ўтгач, кирилл алифбоси қабўл қилинди. Шу тариқа халқимиз ўзининг 1000-1200 йиллик кўҳна тарихидан, ўтмишидан, маънавий меъросидан маҳрум бўлди. Ота-боболаримиздан қолган китоблар, асосан араб ва форс тилларида ёзилган. Имлонинг ўзгартирилиши натижасида ўша китобларни ўқий олмай диган бўлиб қолдик. Яқин ўтмишимизнинг риёкор сиёсати натижасида мўғил босқини келтирилган йўқотишдан ҳам кўра каттароқ маънавий фалокатга учрадик. Бу тарихимизни, маданиятимизни, миллий маънавий меъросимизни йўқотишга уринишнинг янгича йўли эди. Инсофу-диёнатни йўқотган коммунистик мафкура яловбардорлари, араб ва лотин алифбосини йўқотиб мақсадларига эришиб бўлгач, ўзбек халқи “инқилобгача” саводсиз эди, ёзуви ҳам, мактаби ҳам, китоби ҳам, олиму уламолари ҳам бўлган эмас, тили ривожланмаган деган сафсатани бутун дунёга ёйдилар. Бу халқимиз шаънига ағдарилган ғирт туҳматдир. Бу ўлкадан етишиб чиққан илм-фан, маданият, маънавият намоёндаларини илгари Сизлар билан кўриб ўтганмиз... Ўлкамиз қадимдан маънавият ва маърифат юксак даражада ривожланган худуд бўлганлиги билан фахрланишимиз лозим. Жадидчиларининг амалий ҳаракатлари ва тарихий тақдирлари ҳақида Жадидчилик аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг кўринишидир . Шунинг учун биз бу ўринда масала баёнини маърифат ва маърифатпарвалик тушунчалари ва унинг аҳамиятини изоҳлашдан бошлашни лозим топдик. Маърифатнинг луғавий маъноси билиш, таниш, билим, демакдир. Бошқача айтганда маърифат билмоқ, кишиларнинг онг билимини маданиятини оширишга қаратилган таълим - тарбия жараёнидир. Маърифат сўзининг кўпликдаги маъноси маорифдир. Маърифат атама сифатида - табиат, жамиат ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради. Маърифатли дегани-билимли, муайян соҳада маълумоти бор, демакдир. Фанлар чуқур ва кенг ривожланиб бораётган ҳозирги даврда билим ва илмга интилган ҳар бир киши, талаба, фан намоёндаси илмнинг, яъни маърифатнинг маълум соҳасинигина эгаллашга эриша олади. Масалан, кимёнинг маълум сохасини, худди шунингдек математика, физика, биология, медицина ва бошқаларнинг ҳам маълум йўналишларини эгаллайдилар. Маърифатни ҳаётга сингдириш маориф тизими орқали амалга оширилади. Демак маърифат-билим ва маданиятнинг қўшма мазмуни бўлиб, маориф эса ана шу мазмунни қуроли, воситасидир. Жамиятда маърифат, яъни билим маърифатпарварлар орқали ёйилади. Маърифатпарвар-маърифат учун курашувчи; илм, билим чироғини ёқувчи; маърифат ҳомийси ва тарафдори демакдир. Инсониятнинг бир жамиятдан иккинчи жамиятга бир тарихий даврдан иккинчи бир тарихий даврга ўтиши маърифатпарварликдан бошланади. Маърифатпарварлар одатда давр учун, жамиятнинг, мамлакатнинг, халқнинг бугуни ва келажаги учун муҳим ғояларни илгари сурадилар, шу ғояларни амалга оишириш учун кураш олиб борадилар. Туркистон маърифатчилик мактаби бой ўтмиш ва улкан меъросга эга. Махмудхўжа Бехбудий, Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли, Абдулқодир Шакурий, Ашурали Зоҳирий, Саидрасул Саидазизий, Исҳоқхон Ибрат ва Аҳмад Донишлар XIX аср охирларида фаолият бошлаб, мамлакатни, халқни миллий зулм ва қолоқликдан ҳалос этишнинг ягона йўли маърифатда деб билдилар. Бу фидойи зотлар мустабид тузум ва жаҳолатга, маънавий қуллик ва зулм зўравонликка қарши бор кучлари билан кураш олиб бордилар. Бу маърифатпарвар боболаримиз дунё кезиб, дунё халқларининг илму урфони, маданияти билан танишиб, мустамлака ўлкани, унинг кишанларини илм чироғи билангина озодлик сари бошламоқ, парчаламоқ мумкин эканини чуқур ҳис этидлар. Шу сабабли ҳам энг аввало юртимизда мактаб-маориф ишларини ривожлантиришда ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан азму шижоат намунасини кўрсатдилар. Кўринадики, жадидчилик, маърифатчилик ҳам миллатни маърифатли қилиш, маънавиятини юксалтириш мақсадларида юзага келган буюк тарихий аҳамиятдир. Жадидчилик-янгиланиш, янги усул маъносини англатади. У янги замонавий мактаб, матбаа, миллий тараққиёт усуллари, йўллари тарафдорларининг умумий номи. Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадалри: Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлик, хурофатлардан озод қилиш, “Усули қадим” ни инкор этган ҳолда ўлкани, халқни, миллатни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш, миллий давлат бунёд этиш, конст иту цион, парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаровон жамият қуриш, туркий тилларга давлат тили мақомини бериш, миллий қўшин тузиш ва бошқалардан иборат. Туркистонда жадидчилик миллий-озодлик кураши жараёнида юзага келган, ўзбек халқи тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий ҳаракат бўлганлиги билан ажарлиб туради. Уларнинг дунёқарашида ватанпарварлик, миллатпарварлик, маърифатпарварлик, тараққийпарварлик каби ғоялар етакчилик қилган. Ўлкани мустамлака зулмидан озод қилишни жадидлар ҳамма нарсадан устун қўйдилар. Жадид зиёлилари эрк, истиқлолга эришиш учун миллий онгни ўстириш зарурлигини пайқадилар. Шу орқали миллий уйғониш ясамоқчи бўлдилар. Буни эса таълим ва тарбияда-маърифатда деб билдилар. Мана шунинг учун ҳам жадидлар янгича таълим ва тарбия тизимини қарор топтириш йўлида ҳормай-толмай ишладилар. XIX аср охири ва XX аср бошларида бу ҳаракатнинг тарихий аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу даврларда жамиятнинг маънавий инқирози чуқурлашган бўлиб, миллий маданиятни кўтармай, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлмай маърифат, тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётга имконият яратиб бўлмас эди. Жадидлар, яъни маърифатчилар миллатнинг маънавий камолоти йўлида ўзининг бутун кучи ва истеъдодини сафарбар этишга тайёр бўлган фидойилар эди. Жадидлар миллатни қолоқлик, хурофот ботқоғидан олиб чиқиш учун ҳаракат қилар эканлар, бунда шариатга қатъий риоя қилиш орқали мактаб ва мадрасаларда таълим бериш тизимини дунёвий илмларни бериш асосида ислоҳ қилиш ғоясини илгари сурганлар ва бу борада ўзлари амалий ҳаракат намунасини кўрсатганлар. Хуллас, жадидчилик XIX аср охири ва XX аср бошларида миллий уйғониш ва миллий юксалишида катта рол ўйнаган. Адабиётлар : 1. Каримов И. А. Амир Темур-фа ҳ римиз, ғуруримиз. Ҳалк сўзи, 1996, 25 октябрь. 2. Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч .Т.: Маънавият, 2009. 3. Каримов И. А. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. T., 2009. 4. Каримов И. А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор . T., Ўзбекистон, 2009. 5. Темур тузуклари. Академик Б.Ахмедов тахрири остида. Т., 1991. 6. Амир Темур ўгитлари. Т.: Наврўз, 1992. 7. Мўминов И. М. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли.Т.: Фан, 1963. 8. Ахмедов Б. Буюк Темур. Т., 1996. 1. Ахмедов Б. Амир Темур ва Шарқнинг уйғониш даври. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1996, 9 май. 2. Турсунов И.Й. Амир Темур - маърифат ҳомийси. Халқ таълими, 1996, 2сон. 11. Ўзбекистон : қарамлик ва мустақиллик йилларида. Т.: Ўқитувчи , 1996.