logo

Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ мисолида)

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

377.9296875 KB
Мавзу: Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ мисолида). Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. Мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. 1.2. Инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари. II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. 2.2. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестициялар аудитини ташкил қилишни амалий жиҳатлари. 2. 3. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а и нвестициялар ни таҳлили. III боб. Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиётлар . Иловалар. Талаба: Б-4 68 гуруҳ талабаси Суяров Жасур Собирович Раҳбар: “Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти С.Р.Эгамбердиева Кириш Мавзунинг долзарблиги. Давлатимиз иқтисодиёти учун инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Инвестициялар иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантиришни таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда кейинги йилларда инвестиция жараёнларининг фаоллашуви кузатилди. Бизга маълумки ҳар бир давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобланади. Барқарор иқтисодий ўсишга эришишда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, аҳоли турмуш даражасини яхшилашда чет эл инвестицияларининг роли каттадир. Мамлакатимизда бугунги кунда хорижий сармоядорлар учун қулай инвестиция муҳити барпо этилган ва бу қулайлик ўз самарасини бермоқда. Хорижий сармоядорларни жалб қилиш бир томондан янги технологияларни, бошқариш тажрибаси, билимларни ва мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминласа, бошқа томондан республиканинг бой ресурслари ва ишлаб чиқариш имкониятларининг жаҳон хўжалигига қўшилиш ҳисобига умумжаҳон иқтисодий имкониятларини кучайтиради. Бу борада муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек «Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иктисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника технология билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатга бардошли махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш мумкин эмас». Жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган   инвестиция сиёсати   юритиш энг муҳим омил ҳисобланади.   Инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-йилга фаол иштирок этаётгани барчамизга алоҳида мамнуният бағишлайди. Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв ўзининг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида инвестицияларнинг нечоғлиқ аҳамииятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни таъкидлаб ўтди, “ Иқтисодиётга 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 миллиард доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди. ” 1 Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда.   Бозор шароитида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити ни такомиллаштириш кўп жихатдан унинг услубий асосларидан бири бўлган счетлар режаси, унинг тузилиши ва мазмунига боғликдир. Мамлакатимизда акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида асосий омил бухгалтерия ҳисоби етказиб бераётган аниқ ва тўғри маълумотлар ҳисобланади. И нвестициялар ҳисоби ва аудити нинг амалдаги тизими акциядорлик жамиятларида кўп жиҳатдан маълумотларни ўз вақтида олиш имконини бермайди. Бу албатта и нвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнига салбий таъсирини кўрсатади. Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида кўплаб ечимини кутаётган муаммоларнинг мавжудлиги танланган мавзуни долзарблилигидан далолат беради. 1 Ш.М.Мирзиеёв « Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак » Хал қ сўзи .2017 йил 16 январ № 11(6705) Битирув малакавий ишининг мақсади акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини назарий, услубий ҳамда ташкилий асосларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш йўналишларини тадқиқ қилиш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Битирув малакавий ишининг вазифалари. Битирув малакавий ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди : - акциядорлик жамиятларида да бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифаларни ўрганиш; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби га доир муомалаларн инг туркумларини ва уларнинг мазмун ҳамда моҳиятини тадқиқ қилиш ; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар нинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилишини ўрганиш; - акциядорлик жамиятлари инвестициялари нинг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни асослаш ; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити ни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш . Битирув малакавий иши объекти: Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ . Мавзунинг илмий аҳамияти шундан иборатки, битирув малакавий ишида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити ни такомиллаштириш га қаратилган илмий-амалий тавсия ва таклиф лардан рес - публикамизда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш ва замонавийлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин. Шунингдек, битирув малакавий иши нинг кўпгина назарий қоидаларини олий ўқув юртлари ва коллежларда Бухгалтерия ҳисоби фанларини ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Битирув малакавий иши нинг амалий аҳамияти унинг асосий натижаларини акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисобини юритиш, уларнинг молиявий ҳисобот шаклларида акс эттириш, таҳлил қилиш ва аудитини ташкил этиш бўйича услубий тавсияларни иш лаб чиқишда қўллаш мумкинлиги билан белгиланади. Бундан ташқари, битирув малакавий иши натижалари акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот моддаларини баҳолаш, улар ҳисоби ва ҳисоботини содда лаштириш ва молиявий ҳисоботда жорий давр бўйича инвестициялар тўғрисидаги ах боротларни тўлиқ акс эттиришни таъминлайди . Битирув малакавий иши нинг илмий янгиликлари. Илмий янгиликларни ташкил этувчи энг муҳим хулоса ва таклифлар қуйидагилардан иборат: - акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифалар ўрганилди; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби га доир муомалаларн инг туркумлари ва уларнинг мазмуни ҳамда моҳияти тадқиқ қилинди ; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар нинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилиши ўрганилди; - акциядорлик жамиятлари инвестициялари нинг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифлар асосланди ; - акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити ни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ; Битирув малакавий иши предмети бўлиб, акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари ҳисобланади. Илмий изланишлар жараёнида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини ҳозирги ҳолатини мукаммал ўрганиш мақсадида Битирув малакавий иши объекти Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг маълумотлари асос қилиб олинди. Илмий ишнинг таркибий тузилиши ва ҳажми . Тадқиқот кириш, маз мунан узвий боғланган учта боб, хулосалар, ----та жадвал, ---та расм, адабиётлар рўйхати ҳамда ----та иловаларни мужассамлаштирган ---- бетлик матнни ташкил этади. I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. Мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. Ҳар бир мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини янада ривожлантиришда инвестициялар- нинг ўрни беқиёсдир. Инвестициялар мамлакат иқтисодиёти, қолаверса корхоналар иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицион фаолияни танқидий таҳлил қилар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидладилар “ Кўпгина инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш чўзиб юборилмоқда. Ички бозоримизнинг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи 50 фоиз даражасида ҳам қондирилмаяпти. Экспорт бўйича топшириқлар барбод қилинган. Мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шу сабабли тажриба лойиҳаси тариқасида Миллий банк мисолида қуйидаги тизимни жорий этиш бўйича таклиф киритаман. Банк инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан бирга, ташқаридан молиялаштириш манбаларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак. Хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишлар қандай аҳволда экани танқидий таҳлилни талаб этади. Бундай инвестицияларнинг улуши 30 фоизга тушиб қолган. ” 2 2 Ш.М.Мирзиеёв « Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак » Хал қ сўзи .2017 йил 16 январ № 11(6705) ...мамлакатимиз ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб этиш ўта қониқарсиз аҳволда қолмоқда. Биргина мисол : Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё вилоятларида атиги 18 та лойиҳани амалга оширишга 55 миллион доллар ёки ҳар бир лойиҳага ўртача 3 миллион доллардан хорижий инвестиция жалб этилган. Ана шу ҳудудларнинг саноати ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мамлакат Президенти томонидан тасдиқланган махсус дастурлар амалга оширилаётган бир шароитда бу албатта етарли эмас. Мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиеёв томонидан вилоят ҳокимлари ҳар чорак якунига кўра тижорат банклари билан биргаликда хорижий инвестицияларни олиб кириш бўйича ишларнинг қандай аҳволда экани тўғрисида шахсан Президентга ахборотнома киритиш лозимлиги таъкидланди. Мамлакатимизда ўтган йилги ҳолатни таҳлили бўйича иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари ва инвестиция ресурсларига ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш бир-бирига мувофиқ эмас. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ривожланишида, ишлаб чиқаришни кенгайтиришида, техник ва технологик жиҳатда модернизациялашда инвестицтиялар муҳим ўрин тутади. Инвестицияларни мамлакат иқтисодиёти учун нечоғлиқ муҳим аҳамият касб этишини англатган ҳолда – “Ўтган йили - деб таъкидлаб ўтган этди Ш.М.Мирзиеёв- иқтисодиётга 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 миллиард доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди. Шу жумладан, “ЖМ Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида “Т- 250” моделдаги енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, Жиззах вилоятида цемент заводи кенгайтирилди, Толимаржон иссиқлик энергия станциясида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмалари ҳамда Ангрен иссиқлик энергия станциясида қуввати 150 МВт бўлган юқори кулли кўмирни ёқувчи энергия блоки ишга туширилди.   Фарғона водийси вилоятларини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган, Қамчиқ тоғли довони орқали ўтувчи 19 километрлик ноёб туннелга эга бўлган электрлаштирилган янги Ангрен – Поп темир йўл линияси қурилди. Тошкент – Бухоро маршрути ва қарама-қарши йўналиш бўйича юқори тезланишли “Афросиёб” йўловчи ташувчи электропоездлар ҳаракати ташкил этилди.” Инвестициялар мамлакат иқтисодиётнинг стратегик йўналишларини белгилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификасиялаш шароитида инвестициялардан самарали фойдаланиш, яъни бугунги кунда барча хўжалик юритувчи субъектлар, мулкчилик шаклидан катъий назар корхона, ташкилот, фирма ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини самарали ташкил қилишда унинг рентабеллик даражасини ошишига ҳамда унинг ривожланиш истиқболини белгилаб беришга хизмат қилади. Корхона фаолиятига жалб қилинган инвестициялар биринчи навбатда реал хўжалик ҳисобини жорий этиш имконини беради, ўз харажатларини ўзи қоплаш, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, давлат корхоналари билан бир каторда кичиқ, мустакил жамоа, қушма ва шахсий корхоналар тузишга якиндан кумак беради. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият юритишида инвестиция фаолияти мухим унсур бўлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларидан унумли фойдаланишлари лозим, яъни бошқа субъектлар фаолиятига фойда олиш мақсадида маблағ киритишлари керак бўлади. Даромад олишнинг усулларидан бири бошқа субъектларнинг фойда тақсимотида иштирок этиш учун вактинчалик бўш турган маблағларни самарали фойдаланишдир. Инвестиция инглизча и investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига биноан, "Инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлардир". 3 Бизнинг фикримизча инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Иқтисодий категория сифатида инвестициялар қуйидагича таснифланиши: бирламчи капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш; инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида инветсиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлари. Амалиётда "инвестициялар" тушунчасини "капитал қўйилмалар" тушунчаси сифатида ҳам ишлатилади. Инвестициялар капитал қуйилмага нисбатан кенг мазмунли ва кенг қамровли тушунчадир. Бу борада айрим олимларнинг фикрларини келтириб ўтиш жоиздир. Жумладан, У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: «Реал инвестициялар асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва Облигациялар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал инвестицияларнинг усишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тулдирувчидир». 4 Лоренц Дж. Гитман ва Майкл Д. Джонкнинг «Инвестициялаш асослари» асарида инвестицияларга қуйидагича таъриф берилади: Инвестиция молиявий 3 Karimov A.A. va boshqalar. Buxgalteriya hisobi. -T.: Sharq, 2004 y. 210 -bet. 4 Шарп У., Александер Г., Бейли Дж. Инвестиции: Пер. с англ.- М.: ИНФРА- М, 1997. натижалар олишни кўзлаб акция ва Облигацияларни сотиб олишни англатади: булар реал активларни белгилайди, масалан, у ёки бу товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун машиналарни олишни назарда тутади. А.А.Каримовнинг фикрича "Молиявий инвкстисиялар - даромад олиш (фоизлар, роялти, дивидентлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир". Яна бир иқтисодчи олим М.К.Пардаевнинг таъриф беришича, "Инвестиция деганда мулкдорларнинг инвесторнинг пул маблағи, қимматли қоғозлари, техникаси ва технолгияси, машина ва жихозларини, мулкка эгалик хуқуқи, интеллктуал мулки кабиларни ижтимоий ва иқтисодий жихатидан фойда олиш мқасадида тадбиркор фалиятига қуйиш тушунилади". 5 Умуман олганда инвестициялар кенг маънода мамлакат иқтисодиётини ўстириш ва ривожлантиришни молиялаштириш учун зарур бўладиган молиявий маблағлар манбаини англатади. Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гуруҳлаштирилади. Қўйилиш объектига қараб инвестициялар реал ва молиявий шаклларга ажратилади. Реал инвестициялар (капитал қуйилмалар) - пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат. Моддий инвестициялар асосий капиталнинг элементларини сотиб олиш билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик ҳолларда инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилади. Шунинг учун шахсий маблағлар билан бирга қарзга олинган маблағлар ҳам фойдаланилиши мумкин. Номоддий инвестициялар номоддий бойликлар яратилаётганда амалга оширилиб, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини 5 Pardayev M.K. “Loyihaviy tahlil”. Ma’ruza matni.SamDU 2001y. амалга ошириш, янги маҳсулотларнинг намуналарини яратишга сарфларни мужассамлаштиради. Асосий фондларга сарфланган реал инвестициялар мақсади сарфланиш йўналишлари ва бошқа кўрсаткичларга кура ҳудудлараро, тармоқлараро, технологик, қайта ишлаб чиқариш таркибларига эга. Асосий фондларга сарфланган инвестицияларни, уларнинг актив (машиналар, асбоб-ускуналар) ва пассив (бино, иншоотлар) қисмларини ташкил этиш учун сарфланган умумий ҳаракат йиғиндисидаги улуши инвестицияларнинг технологик таркибини ташкил этади. Қайта ишлаб чиқариш таркиби инвестицияларнинг қандай мақсадларга й ў налтирилганлиги; янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтиришга, реконструкцияга ва янги техника билан қайта қуроллантиришга жалб қилинган харажатларни умумий харажатлардаги ҳар бирининг нисбий жиҳатдан улушини курсатади. Инвестицияларнинг ҳудудлараро ва тармақлараро таркиби эса уларнинг нисбий жиҳатдан ҳудудлар ва тармокдар буйича тақсимотини билдиради. Реал инвестицияларни тавсифномалаш уларни ҳажми ва даромад меъёрлари асосида олиб борилади. Инвестициялар ҳажми ўзлаштириладиган қуйилмалар қийматини ифодалайди, инвестициялар миқдори эса уларнинг ҳажмини ЯММга ёки ЯИМга бўлган нисбатини ифодалайди. Молиявий инвестициялар капитални, тўлов ва молиявий мажбуриятларнинг барча турларини ўзида мужассамлаштирувчи, молиявий активларга жойлаштирилишини англатади. Ушбу молиявий воситаларнинг энг муҳимлари қимматли қоғозлардир: улушли (акциялар) ва қарз (Облигациялар). Реал инвестициялардан фарқли улароқ молиявий инвестицияларни кўпроқ портфель инвестициялар деб аташади, чунки бу ҳолда инвесторнинг асосий мақсади бўлиб молиявий активларнинг мукаммал йиғмасини (инвестициялар портфелини) шакллантириш ва қимматбаҳо қоғозлар билан амалга ошириладиган турли операсияларни бошқариш ҳисобланади. Мулкчилик шаклларидан келиб чиққан ҳолда инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти объектларига қуйилишини англатади. Давлат инвестициялари давлат бюджети ва давлат корхоналарининг маблағларини жойлаштириш орқали намоён бўлади. Инвестициялар ҳисоб ва аудитининг қуйидаги вазифалари мавжуд: - хўжалик субъектларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифаларни ўрганиш; - хўжалик субъектларида инвестициялар ҳисоби га доир муомалаларн инг туркумларини ва уларнинг мазмун ҳамда моҳиятини тадқиқ қилиш ; - хўжалик субъектларида инвестициялар нинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилишини ўрганиш; - хўжалик субъектлари инвестициялари нинг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; - хўжалик субъектларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни асослаш ; - хўжалик субъектларида инвестициялар ҳисоби ва аудити ни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш . 1.2. Инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий- ҳуқуқий ва назарий асослари. Маълумки, инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун жалб қилинган махаллий ва хорижий инвестицияларни аниқ мақсадлар учун йўналтирилганлигини ҳамда унинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги куннинг энг муҳим устувор вазифаларидан бирига айланмоқда. Бу борада амалга оширилган ишлардан бири мамлакатимиз ҳукумати томонидан қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий асосларни келтириб ўтиш даркор деб ҳисоблаймиз. Жумладан, инвестициялар, қолаверса хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳуқуқий кафолати яратилганлигини ғурур билан эътироф этиш даркор. Буларга 1998 йил 4 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда ҳудди шу санада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида"ги Қонунларини мисол тариқасида келтириш мумкиндир. Бу Қонунлар орқали бевосита мамлакатимизга жалб қилинган инвестицияларни ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мумкин ҳисобланади. Булардан ташқари Президентимиз қарорлари асосида республикамизда инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётлангигини муҳим ҳисобланади. Хусусан, Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир. Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ҳам алоҳида келтириб ўтиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга инвестициялар ҳисобни ташкил қилиш улардан самарали фаойдаланиш олимлларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Жумладан, 1996 йилда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонун, шунингдек 12 -сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти шулар жумласидандир. 12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиниши ҳамда уларнинг мқсади келтириб ўтилган. Шу стандарга мувофиқ молиявий инвестицияларга қуйидагича таъриф берилган. Молиявий инвестициялар - хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар. 6 Шунингдек ушбу стандарда инвестицияларнинг таснифлари ҳам келтириб ўтилган. Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар - муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализасия қилинадиган инвестициялар. Узоқ муддатли инвестициялар - қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар. Кўчмас мулкка инвестиция - инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб 6 12-sonli "Moliyaviy investisiyalar hisobi" nomli Buxgalteriya hisobi milliy standartining 6-bandi . чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар. Жорий қиймат - бир-бирига қарам бўлмаган хабардор, сотиб олишни хоҳлаган харидор билан хабардор, сотишни хоҳлаётган сотувчи ўртасида актив алмаштириладиган миқдор. Бозор қиймати - активлар бозорида аниқланадиган инвестициялар миқдори. Бозор - бозор қиймати (ёки бозор қийматини аниқлашга имкон берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган активлар бозори мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга корхоналар томонидан жалб қилинган инвестицияларни буҳгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ҳамда уларнинг турлари 12-сон "Молиявий инвестициялар ҳисоби" стандарт билан бирга 8- сон "Консолидасиялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва авлод хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" ва 14-сон "Молиявий ҳисоботда қўшма фаолиятда қатнашиш улушини акс эттириш" номли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) билан тартибга солинади. Хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг назарий асослари Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар, уларни таснифлаш ва ҳисобга олиш усули тўғрисидаги тушунча, хамда уларга оид ахборотни молиявий ҳисоботларда акс эттириш "Молиявий қўйилмалар ҳисоби" номли 12 -сон БХМС ларда ҳисобга олиб борилади. Хўжалик юритувчи субъектларга инвестициялар турли мақсадлар учун йўналтирилади. Айримлар корхоналар учун инвастисия фаолият ташкил қилиш учун асосий унсурлардан бўлиб ҳисобланади. Бунда айрим инвестициялар сертификатлар билан такдим этилиши мумкин, бошқалари эса йўқ. Уларнинг мохияти, ўз эгасига тегишли бўлган ва одатда фоизлар келтирувчи пул суммасини ўзида акс эттирувчи қисқа муддатли ва узоқ муддатли савдо мажбуриятларидан бошқа хил мажбуриятлар шаклида такдим этилиши мумкин. Бошқа томондан, инвестициялар ўзида субъект даромадида қатнашиш улушини акс эттириши ҳам мумкин. Масалан акциядорлик капитали (акциялар)да қатнашиш улушини. Айрим инвестициялар учун уларнинг бозор баҳоси белгиланиши мумкин бўлган фаол бозор ҳам мавжуд. Кучмас мулкка, яни ер участкалари ёки иморатларга оид инвестициялар ҳам бўлади, улар мохиятига кура инвестицияланаетган субъектнинг ёки инвестицияланаетган субъектлар ҳам киритиладиган айни ўша гурухга кирувчи субеектнинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмайдаиган, балки даромад олиш мақсадида ижарага берилади. Инвестицияларга субъектнинг давлат қимматли қоғозлари (Облигациялар сертификатлар ва бошқалар)га оид инвестициялари шунингдек, ўзга юридик ва жисмоний исталган шаклларда берилган қарзлар киради. Инвестицияларнинг ўзига хос шакли бўлиб, ўз акцияларини ёки ўз устав капиталидаги қатнашиш улушини сотиб олишга оид хўжалик юритувчи субъектнинг харажатлари ҳисобланадилар. Инвестицияларнинг иқтисодиётдаги роли ва аҳамиятини бизнинг фикримизча уч томонлама кўриб ўтиш мумкин. Биринчидан, фаолиятини юритиш ва уни ривожлантириш учун маблағ излаётган хўжалик юритувчи субъект инвесторларни жалб этиш оркали керакли маблағ билан таъминланиб, фаолиятини янада ривожлантиришга эришади ва табиийки, молиявий холати яхшиланиб, юқори кўрсаткичга эришиши орқали жамият ва давлат олдидаги бурчини уддалайди ҳамда солиқ суммларини тўлаш орқали бюджетга ўз улушини қўшади. Иккинчи томондан эса, вақтинча бўш маблағларга эга бўлган субъект уни инвестиция сифатида жалб этиши орқали маълум бир миқдорда ижобий молиявий кўрсаткичга эга бўлади ҳамда ундан солиқ суммаларини тўлаш орқали жамият ва давлат олдидаги ўз бурчини ўтайди. Учинчи томондан давлат боқиманда корхонани маблағ билан таъминлашдан озод бўлади ҳамда инвестицияни жалб этган ва инвестиция сифатида маблағини қуйган субъектларнинг молиявий фаолияти ривожланишидан манфаатдор бўлади. Юқоридагилардан мулоҳаза қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, инвестицион фаолият жамият учун, халқ хўжалигини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг фикримизча, хорижий инвесторларни мамлакатимиз инвестицион фаолиятига янада кенгрок жалб этиш ҳам муҳим заруриятлардан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади. Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қогозларнинг жорий қийматига тенг бўлади, яъни Молиявий инвестицияларни таснифлаш қуйидаги 1. 2.1-расмда келтирилган. 1.2.1-расм. Молиявий инвестицияларни таснифлаш асослари Манба: 12 -сонли БХМС маълумотлари. Қимматли қогозларнинг номинал қийматига тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган активнинг жорий қийматига қараб аниқланади. Инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган харид қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Инвестицияларнинг харид қиймати билан қарзга берилган қимматли қогозларни тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилиш чоғида мукофот тарзида берилган маблағ) инвестор томонидан инвестициялар бўйича доимий даромад бўлиши учун харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўланган пайтгача ҳисобдан ўчирилади. 7 Инвестициялар муддатига кўра узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. Қисқа муддатли ёки жорий инвестициялар ўзида муоммала муддати 12 ойдан ошмайдиган енгил сотиладиган моддий активларнинг харид қилинишига оид харажатларни акс эттиради. Улар бухгалтерия хисобида 5810 "Қисқа муддатли молиявий қуйилмалар" баланс счетида оборот маблағлар сифатида куйидагиларни акс эттиради: - Облигациялар, давлат ва махаллий қарзлар турли корхоналар ва тадбиркорларнинг шунга ў5ЪЪхшаш қимматли қоғозларини олишга оид қисқа муддатли харажатлар харакати ва колдиклари; - банкнинг депозит счетига ёки ўзга хил айни ухшаш куйилмаларнига жалб қилинган пул маблагларининг харакати ва колдиклари; - жисмоний ва юридик шахсларга берилган қисқа муддатли пул ва ўзга хил карзларнинг харакати; 7 12-sonli "Moliyaviy investisiyalar hisobi" nomli Buxgalteriya hisobi milliy standartining 10-12- bandlari. 1+ Жорий инвестициялар улуши еки карзни қимматбаҳо қоғозлар куринишида бўлади. Улушли киммматбаҳо қоғозлар яни акциялар молиявий инструмент сифатида, мулк ( капитал) сотиш еки олиш ва унга эгалик қилиш хуқуқини тасдиқлайдиган хужжат бўлиб ҳисобланади. Улушли қимматли қоғозлар одатда оддий ва имтиёзли акцияларга бўлинади. Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар харид ва бозор қийматларидан энг кам баҳоланиш бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, балансдаги қиймати умуман барча инвестициялар қиймати асосида ёки инвестициялар турлари бўйича ёхуд алоҳида инвестициялар асосида аниқланади. Қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматининг ўзгаришидан келадиган даромад ёки зарар шу даромад ёки зарар содир бўлган ҳисобот даврида тан олинади. Оддий акциялар - бу унинг эгасига корпорасияга шериклик қилиш шунингдек унинг активларига эгалик кииш хуқуқини берадиган қимматбаҳо қоғоздир. Имтиёзли акция - акциянинг ўзгача тури ҳисобланиб, одатда олдиндан дивидент даражаси белгиланиб, унинг эгалари оддий акцияга нисбатан компания фойда активларидан устунрок фойдаланиш хуқуқига эгаси бўлишини акс эттирадиган хужжатдир. Қарзли қимматбаҳо қоғозларга Облигациялар, хазина векселлари, депозит сертификатлари киради. Облигация -бу молиявий инструмент бўлиб, инвестор олдидаги эммитентнинг мажбуриятини ифодалайди. Облигациялар белгиланган муддатда туланиши хамда фоизларни малум давр мобайнида тулаб борилиши талаб қилинади. Облигация эгалари компанияда унинг улушини ифодаловчи сертификатга эга бўлади. Облигацияларнинг куйидаги турлари мавжуд : а) таминланган - фоизларни тулашни кафолатлаш мақсадида малум ўз активлари оркали тулашни билдиради. б) таминланмаган - оддий кредит сифатида чиқарилади ва даво хуқуқи мавжуд эмас. в) мустахкамланган - бир вактда чиқарилган Облигацияларнинг хаммаси бир вактда туланади. г) сериялаб тўланадиган - Облигациялар малум бир давр оралигида кисман туланади. д) кайд этилган -эмитент китобига унинг эгасининг исми ва ўзи кайд этилади. е) купонли (кайд этилмайдиган) - фоизлар суммаси ва уларнинг тулов муддатлари езиладиган купонли Облигациялар. Узоқ муддатли молиявий куйилмалар - бу узоқ муоммала муддатига эга бўлган (12 ойдан ортик ) активларнинг сотиб олинишига оид куйилмалардир. Улар бухгалтерия ҳисобида 0600-"Узоқ муддатли молиявий куйилмалар" баланс счетида узоқ муддатли активлар сифатида, куйидагиларни ҳисобга олган холда юритилади: - бошқа акциядорлик жамиятлари акция ва бошқа субъектларнинг, шу жумладан шуба субъектларининг устав капиталларига оид узоқ муддатли куйилма мавжудлиги ва харакати; - давлат ва махаллий карзлар Облигациялар сертификатлар ва тижорат банклари, хужалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тўзилмаларининг шунга ухшаш қимматли қоғозларига оид узоқ муддатли инвестициялар; - субъектларга, ўзга хил тадбиркорлик тўзилмаларига берилган узоқ муддатли пул ва бошқа карзларга оид карзлар харакати. Узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати муқаррар камайиб борган тақдирда бу инвестицияларнинг баланс қиймати ҳар бир инвестиция бўйича алоҳида камайтирилиши лозим. Бундай ҳолларда хатарнинг турлари, инвестиция қилинаётган субъектда инвесторнинг улуши эътиборга олинади. Узоқ муддатли инвестициялар баланс қийматининг вақтинча пасайиши ҳисобда акс эттирилмайди. Шунингдек, молиявий куйилмаларни қаерда ва нимага сарфланишига кура турларга ажратиш лозим. Масалан, қишлоқ хўжалигидаги асосий воситаларга еки саноатдаги материаллар олинишига кура, сарфланишига туркумланиши мумкин. Бу юл орқали киритилаетган қуйилмаларнинг канчалик самара келтираетганлигини ёхуд унинг истиқболини хамда унинг сарфланиши устидаги кучли назоратни аникдаш мумкин. Яни бу усул хозирги ривожланаетган бозор иқтисоди шароитида ўз маблагларидан янада самаралирок фойдаланиш имконини яратиш билан бирга ривожланишга мухтож сохаларни ривожланишга олиб келади. Мулк, шу жумладан қимматли қоғозлар ҳам бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз аксини топиши учун бахоланиши лозим. Қимматли қоғозларни бахолашда асосан, номинал, эмиссион, бозор, тугатилиш, баланс, дисконт ва қийматларнинг бошқа турлари кулланилади. 8 Қимматли қоғозларни бахолашнинг кайси турларини куллаш уларни ҳисобга олувчи субъект мқаомига боғлиқ бўлади, чунки эмитент учун бахолашнинг маълум бир хили хос бўлса, инвесторлар учун бошқа тури хосдир. Хусусан, эмитент чиқарган қимматли қоғозлар номинал, эмиссион, бозор, сотиб олинадиган, тугатилиш қийматларида ҳамда соф активлардан келиб чиқган холда, акциялар қийматида акс эттирилса, номинал, бозор ва кайта бахолаш қийматлари инвестор учун бахолашнинг асосий турлари саналади. Номинал қиймат, асосан акция ва Облигацияларнинг мажбурий реквизити сифатида мавжуд бўлиб, у эмиссия жараёнида, яъни қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиш босқичига хосдир. Масалан, акциянинг номинал қиймати корхонанинг устав капиталини шакллантириш даврида, унинг қанча кисми хар бир акцияга тўғри келишини курсатса, Облигацияларнинг номинал қиймати, ўз навбатида, эмитент олган қарзнинг муддати тугаши билан кредиторга қанча тулаш лозимлигини курсатади. 8 О . Бобожонов , К . Жуманиёзов . Молиявий ҳисобот . Дарслик -Т.:2002 й. Эмиссион қиймат деганда, қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштириш жараёнида, эмитент томонидан таклиф этилаётган қиймат тушунилади. Шу уринда эмиссион қиймат қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин. Бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби"Миллий стандартига мувофик, бозор қиймати бу актив бозорда аникланадиган инвестициялар суммасидир. Қимматли қоғозларнинг бозор қийматини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши, мавжуд меъёрий хужжатларда уни шаклланиш механизми сифатида ҳисобга олиш услуби ишлаб чиқарилмаганлиги кўзга ташланади. Чунончи, бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли миллий стандартига асосан, корхоналарнинг акция ва бошқа қимматли қоғозларнинг бозор қийматида бахолашда биржа ёки махсус кимошди савдолари котировкасини мунтазам чоп этилган холатда олиш мумкинлиги кўрсатилган. Бундай холда, амалдаги конунчиликда баъзи бир ноаникликларни учратиш мумкин: - биринчидан, алохида утказилаётган махсус кимошди савдолари, тасодифий ёки атайин уюштирилган ажиоташ холатни уйготиш мқасадида шаклланган бахоларни кмматли қоғознинг бозор қиймати (уни кайта бахолашда ишлатиш мқасадида) деб караш мумкин; - иккинчидан, нима учун биржадан ташки савдо натижалари (махсус кимошди савдоларидан ташкари)га бозор қиймати сифатида караш мумкин эмас. Агарда, бир хил қимматли қоғозларнинг бир нечта биржа ва биржадан ташкари майдончаларда мунтазам ёки даврий сотилиш мумкинлигини инобатга олсак,масала бундан ҳам чигаллашади. Сотиб олиш қиймати - эмитентнинг бозор конъюнктурасини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, ўз акцияларини сотиб олиши ёки Облигацияларини муддатидан илгари сотиб олиш учун тулайдиган суммадир. Сотиб олиш қиймати бозор ёки номинал қиймати билан мос келиши ёки ҳисоб-китоб юли билан ҳам аникланиши мумкин. Ўз акцияларини бахолаш соф активлар қийматидан келиб чиққан холда, бир дона акцияга тўғри келадиган ўз маблағлари хажмини белгилайди. Ўз акциялари қиймати соф активлар қийматидан келиб чиққан холда , баланс қиймати номини олди. Бироқ, БХМС га мувофик, "Баланс қиймати - ҳисобот давридаги бухгалтерия балансида курсатилган актив ва мажбуриятлар қиймати"ни ифодалайди. Шунинг учун, "акцияларнинг баланс қиймати" иборасини куллаш мобайнида ўз акцияларининг қиймати соф активлар қийматидан келиб чиқиши керакми ёки акцияларни ҳисобга олиш буйича умум қабул қилинган усулга ёндошиш керакми, деган савол тугилиши табаийдир. Шуни айтиш жоизки, ҳозирда, бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли миллий стандартида узоқ муддатли молиявий инвестицияларни кайта бахолаш қийматида, молиявий ҳисоботларда акс эттириш мумкинлиги курсатилган бўлсада, уни ҳисоблаш тартиби факатгина хусусийлаштирилган инвестиция фондлари учун ишлаб чиқилган. II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. “Бешкент пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси)нинг 1994 йил 13 бекабрдаги 717-сонли бўйруғига асосан ташкил этилган ва Қарши туманининг тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан руйхатга олинган бўлиб,Қаши тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” тамойили бўйича хизмат кўрсатиш “Ягона дарча”марказининг 2014 йил 13 октябрдаги 332 реестр тартиб рақамли таъсис ҳужжатларига 2016 йил 9 августда ўзгартиришлар киритган. Жамият Қашқадарё вилояти Қарши туман Қуйи Бешкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган.Жамият юридик шахс бўлиб, фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий- хўжалик фаолиятидан фойда олишдир. У қуйидаги фаолият ва хизмат кўрсатишнинг турларини амалга оширади: -пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш; -пахта етиштириувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқлори конденцияли уруғлик чигитлар билан таъминлаш; -ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларини улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш; -қишлоқ хўжалиги, жумладан чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни сотиш. Жамият устав капитали 2   869   735   860 сўмни ташкил қилиб, ҳар 25 бирининг номинал қиймати 2686 сўм бўлган 1   068   405 дона оддий акцияларга бўлинган. Жамият устав капиталини 15фоиз миқдорида захира фонди тузилган. Ҳар йили захира фонди миқдорига етгунга қадар фойдадан 5 фоиз ажратма ўтказилади. Жамиятнинг 2017 йил 1 январ ҳолатига узоқ муддатли инвестицияллари миқдори 168   277 минг сўмни ташкил этган. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан кор хона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд маблағлардан самарали фойдаланиш, корхона ихтиёридаги активлар нинг самарадорлигини максимал даражада кўтариш асо сий вазифа бўлиб ҳисобланади. Чунки маблағлардан самарали фойдаланиш корхона активлари унумдорли гини оширишда ва бу орқали максимал даражада фой да олишда муҳим аҳамият касб этади. Иқгисодиётни бозор муносабатларига босқичма-бос қич ўтказиш ва тармоқлар иқтисодини изчил ривожлантириш инвестициялардан фойдаланиш самарадор лигини оширишга бевосита боглиқдир. Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқгисодиётига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндашиш ларни талаб этмоқда. Чунки хўжалик юритишнинг за монавий йўлини танлаш инвестицион сиесатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Инвестицион сиё сатни амалга оширишда бозор муносабатларига мос дастурдан фойдаланиш, яъни инвестицион жараен қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белги лаб бериш, мамлакатда инвесторлар учун тўлақонли рақобатни таъминлаш; молиявий, моддий ва ақлий бой ликларни бошқаришда батамом эркин ҳаракат қилиш ва шунга тенглаштирилган тадбирларни амалга оши ришни талаб этади. Инвестиция инглизча Investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддасига биноан, инвес тициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектлари га киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳукуқлар. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги турлари мавжуд: -Реал инвестициялар; -Молиявий инвестициялар; -Интеллектуал инвестициялар. Реал инвестициялар — бу корхона асосий воситала рини вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шакл ларини ривожлантиришга қўйиладиган инвестициялар дир. Бухгалтерия ҳисобида бу турдаги инвестициялар капитал қўйилмалар сифатида эътироф этилади. 26  Молиявий инвестициялар — даромад олиш (худди фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақи синга ри) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақса дида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир. Интеллектуал инвестициялар – бу корхонанинг ин теллектуал бойликларни харид қилишга сарфлаган маблағ ларидир. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий инвести циялар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Молиявий инвестициялар юридик ва жисмоний шахсларнинг их тиёрида мавжуд бўлган бўш пул маблағларидан сама рали фойдаланишни таъминлайди. Молиявий инвестициялар муддатига кўра қисқа муд датли ва узоқ муддатли бўлади. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар – бу узоқ муомала муддатига эга (12 ойдан ортиқ) активларнинг сотиб олинишига оид инвестициялардир. Қисқа муддатли молиявий инвестициялар -- ўзида муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган, енгил сотила диган молиявий активларнинг харид қилинишига оид инвестициялардир. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардир: -узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ва улар бўйича олинган даромадларни ўз вақгида ва тўғри аниқ лаш; -узоқ муддатли молиявий инвестициялар учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш; -узоқ муддатли молиявий инвестииияларни ҳисоб га олишда БҲМАларини кенг қўллаш; -узоқ муддатли молиявий инвестициялардан олин ган даромадларнинг корхона молиявий натижаларида акс эттирилишини таъминлаш; -узоқ муддатли молиявий инвестициялардан олин ган даромадлардан бюджетга тегишли қисмини амалдаги меъерий ҳужжатларга, Солиқ Кодексининг тала бига мувофиқ тўғри ҳисоблашни ташкил қилиш, бюд жетга тегишли қисмини ўз вақтида ўтказишни таъ минлаш; -узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳисобига келиб тушган маблағлардан корхонани кенгайтириш, ривожлантириш ва корхона жамоаси эҳтиёжи учун иш латишни таъминлаш. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни туркумлаш ва баҳолаш Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни бухгалтерия хдообида ҳисобга олишни енгиллаштириш учун қуйидаги гуруҳларга ажратилади: -Қимматли қоғозлар; -Шўъба корхоналарига инвестициялар; -Қарам бирлашмаларга инвестициялар; -Қўшма корхоналарга инвестициялар; - Бошқа узоқ муддатли инвестициялар. Қимматли қогозлар узоқ муддатли инвестицияларнинг асосий қисмини ташкил этади. Иқтисодиётни эр кинлаштириш шароитида қимматли қогозлар инвести циялар йўналтиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. 27 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қогозлар ва фонд бир жалари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ "қимматли қогозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий хуқукларни ёки қарз муноса батларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоиз кўрини шида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш имко ниятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир". Юқори да қайд этилган қонунга кўра, қимматли қогозларга: - акциялар; - облигациялар; -хазина мажбуриятлари; - депозит ва хазина сертификатлари; -векселлар; -ҳосилавий қимматли қогозлар киради. Акция (голландча actie сўзидан олинган бўлиб, қим матли қогоз деган маънони англатади) -бу акция дорлик жамиятининг устав фондига муайян ҳисса қўшганликдан гувохлик берувчи, унинг эгасига фой данинг бир қисмини олиш ва, одатда, ушбу жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қим матли қогоздир. Акция амал қилиш муддати чекланмаган қимматли қогоз бўлиб, у уни чиқарган акциядорлик жамияти амал қилиб турган вақт мобайнида муомалада бўлиши мумкин. Акциялар бўйича олинган даромад дивиденд (ло тинча dividendus сўзидан олинган бўлиб, бўлишга тегишли деган маънони англатади) деб номланади. Ди виденд, одатда, акциядорлик жамиятининг фойдасига боглиқ бўлади. Агар компания ҳисобот йили натижаларига кўра фойдага эга бўлса, катта дивиденд тўлаш имконияти бўлади ва аксинча. Акциялар икки турга бўлинади: -оддий акциялар; -имтиёзли акциялар. Оддий акция акциядорлар йигилишида овоз бериш ҳуқуқини беради, олинадиган дивиденд микдори ак циядорлик жамиятининг олган соф фойдасига боглиқ ва бошқа ҳеч нарса билан кафолатланмаган. Имтиёзли акциялар акциядорлар умумий йигили шида овоз бериш ҳуқуқини ва бу билан корхонани бошқаришда иш тирок этиш ҳуқуқини бермайди. Улар нинг имтиёзлилиги шундаки, хўжалик фаолияти нати жаларидан қатъий назар кафолатланган даромадни олиш имкониятини, иккинчи томондан, акциядорлик жамияти тугатилган вақтда акциялар қийматини биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эга. Облигация (лотинча obligatio сўзидан олинган бўлиб, мажбурият маъносини англатади) — бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувохлик берувчи, унга ушбу қим матли қогознинг номинал қийматини унда кўрсатил ган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қогоздир. 28 Облигация - бу бир шахснинг (инвесторнинг) бош қа бир шахсга(эмитентга) маблағларни вақтинчалик фойдаланиш учун берганлиги ҳақидаги гувоҳномадир. Облигациялардан олинадиган даромад фоиз кўрини шида бўлади. Хазина мажбуриятлари - бу уларнинг эгалари то монидан бюджетга пул маблағларини берганликлари ни тасдиқловчи ҳамда ушбу қимматли қогозларга эга лик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи давлат қимматли қогозларидир. Улар жисмоний шахслар учун чиқарила диган қимматли қогозлардир. Депозит сертификатлари (инглизча certifikate of deposit) - - бу пул маблағларини омонатга қўйилганли ги тўғрисида, омонатчига белгиланган муддат тугаган дан сўнг депозит суммаси ва унга тегишли фоизларни олиш ҳуқуқини берувчи кредит муассасасининг гувоҳ номасидир. 1994 йилдан бошлаб депозит сертификатлари юридик шахслар учун 1 йилгача муддатга, жисмоний шахлар учун 3 йилгача муддатга чиқарила бошланди. Вексел (немисча Wechsel сўзидан) – бу вексел бе рувчининг ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчи нинг векселда кузда тутилган муддат келганда вексел эгасига маълум миқдордаги суммани тўлаш хақидаги сўзсиз мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қогоздир. Амалдаги қонунчиликка кўра, векселлар корхона ва ташкилотлар томонидан аниқ савдо битими асосида ёзилиши мумкин. Ҳосилавий кимматли қогозлар - бу шартномалар бўлиб, улар бўйича бир томон қимматли қогозларнинг маълум бир миқдорини маълум муддатда келишилган нархда сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи ёки мажбуриятини олади. Уларнинг қуйидаги турлари мавжуд: - опцион; -варрант; -фьючерс. Опцион (лотинча орtiо сўзидан олинган бўлиб, тан лов деган маънони англатади) – бу битимда иштирок этаётган томонларнинг бирига қимматли қогозлар маъ лум бир миқдорини муайян вақт мобайнида белгилан ган нархда сотиб олиш ёки контрагентга сотиш ҳуқуқини берувчи шартномадир. Контрагент эса, му кофот эвазига ушбу ҳуқуқни амалга ошириш мажбурия тини ўз зиммасига олади. Варрант (немисча Warrant сўзидан) – бу унинг эгаси маълум муддат давомида ёки маълум бир кунда варрантлар эмитенти томонидан дастлабки чиқарилган қимматли қогозларни харид қилиш ҳуқуқини олганли ги тасдиқдовчи ҳужжат. Фьючерс (инглизча future сўзидан олинган бўлиб, келажак маъносини англатади) келишилган миқдор даги қимматликларни маълум вақт мобайнида битим тузиш вақтида белгиланган нархда етказиб бериш тўғри сидаги шартномаларни ўзида намоён қилади. 29 Республикамиз амалиётида узоқ муддатли молия вий инвестицияларни йўналтиришнинг асосий восита си акциядорлик жамиятларининг қимматли қогозла рини харид қилиш ҳисобланмоқда. Корхонанинг шўъба корхоналар, қўшма корхона лар ва қарам бирлашмаларга инвестициялари мавжудлиги уларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида туркумлар га ажратишни тақозо этади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг баҳо ланиши "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли 12- сон БҲМАга асосланади. Харид қилиниши чогида молиявий инвестициялар брокерлик хизматларига оид тўловлар, божлар, банк хизматига оид тўлов ва бошқа харажатлар каби харид қилишга оид харажатлар билан биргаликда харид қилиш қиймати бўйича баҳоланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг акция лар ёки бошқа қимматли қогозлар эмиссияси йўли билан қисман ёки тўлиқ харид қилиниши чогида улар нинг номинал қиймати эмас, балки қимматли қогоз лар бозоридаги сотиш қиймати харид қилиш қиймати бўлиб ҳисобланади. Узоқ муддатли молиявий инвести цияларнинг алмашлаш ёки бошқа активга қисман ал маштириш йўли билан харид қилишда харид қиймати бериластган активнинг бозор қийматига асосланган ҳолда аниқланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг ўз ичи га фоизлар улушини, ҳисобланган дивидендларни уларни сотиб олиш вақтигача бўлган давр учун бўлган қий мат бўйича сотиб олиниши харидор томонидан сотув чига тўланган фоизлар суммаси чиқариб ташланган ҳолда харид қилиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар харид қилиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлар билан бир га сотиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг фоизларни тўлаш куни билан тўғри келмайдиган кунларда сотиб олиниши чогида харидор билан сотувчи ўзаро тегишли суммани бўлашиб олишлари керак. Харидор сотувчига инвестициялар қиймати билан бир қаторда уларнинг сўнгги тўлови амалга оширилган вақтдан бошлаб ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган фоизларни тўлайди. Фоизларни тўлашнинг навбатдаги муддати келган вақтда харидор уларни тўлиқ, жами давр учун олади. Қарзга оид қимматли қогозларга инвестициялар нинг харид қилиш қиймати билан сўндириш қиймати ўртасидаги фарқ (дисконт еки харид қилиш чогидаги мукофот) одатда инвестор томонидан қимматли қогоз ни харид қилиш вақгидан бошлаб сўндириш вақтигача ҳисобдан чиқарилади, яъни амортизация қилинади. Хўжалик юритувчи субъектлар узоқ муддатли мо лиявий инвестицияларни қуйидаги баҳоларда ҳисобга олиб боради: -харид баҳосида; -қайта баҳолашни ҳисобга олган қийматда; -қимматли қогозлар портфели асосида аниқлана диган харид ва жорий қийматлар юзасидан энг кам баҳолашда. 30  Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолашни амалга ошириш учун қайта баҳолашлар дав рийлиги аниқлаб олиниши зарур. Бунда қайта баҳо лашнинг якка тартибдаги усули қўлланилади. Қайта баҳолаш натижасида узоқ муддатли молия вий инвестициялар қийматининг ошиб кетиши 8510- "Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисоб варағида, камайиши эса қўшимча баҳолаш чегарасида резерв капиталининг камайтирилиши ёки аввалги қўшимча баҳолашдан ошган суммада-харажат сифатида ҳисобга олинади. Агар узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳоланиши натижасида дастлаб камайиш, ке йин эса кўпайиш юз берган бўлеа, у ҳолда узоқ муд датли молиявий инвестициялар қийматининг аввалги камайшд суммаси қайта тикланиши лозим бўлади. Тик ланиши лозим бўлган сумма қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ даромад ёки тақсимланмаган фой дага киритилади. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ўз қий матининг бир қисмини йўқотган ҳолларда (яъни, инвестициялар баҳосининг пасайиш жараёни юз бер ганида) уларнинг баланс қиймати қайта кўриб чиқи лиши керак. Узоқ муддатли молиявий инвертицияларга доир муомалаларни буҳгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш Узоқ муддатли молиявий инвертицияларга доир муомалаларни буҳгалтерия ҳисобида акс этгариш учун ҳисобварақпар режасида қуйидаги ҳисобварақлар очил ган: 0610—"Кимматпи қогозлар"; 0620—"Шўьба корхоналарга инвестициялар"; 0630—"Карам бирлашмаларга инвестициялар"; 0640—"Қўшма корхонадарга инвесгицйялар"; 0690—"Бо ш қа узрқ Муда;атли инвестициялар". 0610—"Қимматли қогозлар" ҳисобварағида акцио нерлик жамиятларининг акциялари, фоизли облигация лари ва бошқа қимматли қогозлари (опцион, фьючерс ва бошқалари)га узоқ муддатли молиявий инвестация ларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади. 0620— "Шўъба корхоналарга инвестициялар", 0630-"Қарам бирлашмаларга инвестициялар", 0640—"Қўшма корхоналарга инвестициялар" ҳисобварақларида мос равишда шўъба, қарам ва қўшма корхоналарга инвес тицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади. 0690—"Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" ҳисоб варағида келажакда молиявий даромад олиш мақсадида корхонанинг давлат корхонасига, хайрия ёки эко логик ташкилотларга инвестицияларнинг мавжудлиги ҳисобга олиб борилади. Бу ҳисобварақпар актив бўлиб, дебетдаги қолдиқ лар ҳар ойнинг бошига корхона томонидан сотиб олин ган қимматли қогозлар қийматини ифодалайди. Дебет томонидаги обороти ой давомида сотиб олинган қимматли қогозлар қийматини, инвестиция учун сарфлан ган маблағлар миқдорини, кредит томонидага оборотлар ҳисобдан 31 чиқарилган, сотиб юборилган, қайтариб берилган қимматли қогозлар қийматини ёки инвести цияларнинг узилишини акс эттиради. Молиявий инвестицияларнинг таҳлилий ҳисоби кимматли қогозлар турлари ва инвестиция объектлари бўйича юритилади . Мисол " компания сотиб олган акцияларнинг қий мати 500000 сўм, номинал қиймати эса 400000 сўм, ўзиш муддати 10 йил. Акциялар бўйича ҳар йили 10 фоиз даромад олишга келишилган. Акциялар сотиб олинганида: Д-т 0610—"Қимматли қогозлар" -500000сўм ; К-т 5110-Ҳисоб-к и тоб счёги" -500000 сўм ; Ҳар йили олинадиган даромаднинг ҳисобланиши: (400000) 500000x10/100= 40000 сўм. Сотиб олиш ва номинал қ и йматлар ўртасидаги фарқ: 500000-400000=100000сўм, демак, ҳар йилга 100000/ 10=10000 сўм. Йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ: 40000-10000=30000сўм. Йил охирида олинган даромад ва тафовутлар қуйидагича ҳисобга олинади: ♦ сотиб олиш ва ном и нал қийматлари ўрта с идаги фа ркка: Д-т 4840 - "Олинадиган дивидендлар" -10000 сўм; К-т 0610 - "К и мматли қогозлар" - 10000 сўм; ♦ йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари фарқи орасидаги тафовут суммасига: Д-т 4840 - "Олинадиган див и дендлар" — 30000 сўм; К-т 9520—"Див и дендлар кўринишидаги даромадлар" -30000 сўм. Ҳисоб-китоб счётига пул келиб тушганида: Д-т 5110—"Ҳисоб-китоб счёти" — 40000 сўм; К-т 4840—"Олинадиган дивидендлар" – 4 0000 сўм. Агар қимматли қогознинг номинал қиймати уни сотиб олиш қийматидан кўп бўлса, ушбу қогоз бўйича даромад ҳисобланганида номинал ва сотиб олиш қиймат лари орас и даги фарк н инг қисми х а м ҳисобдан чи қарилади. Одатда, узоқ муддатли қимматли қогозлар купон (қирқиладиган купон) билан чиқарилади. Ушбу талонлар бўйича мунтазам равишда муомала даврида фоизлар тўланади. Бу ҳодда қимматли қогозларнинг номинал ва сотиб олиш қийматлари орасидага фарқ корхонага тегишли даромад ҳисобланганида ҳисобдан чиқарилади. Мисол. К омпания " Барака " ҳиссадорлик жамияти нинг облигацияларини 5 00000 сўмга сотиб олди. Уларнинг номинал қиймат и 4 00000 сўм. Облигациялар бўйича йиллик 20 фоиз даромад ҳар 6 ойда киркиладиган купон оркали берилиши мўлжалланган. Облигацияни сотиб олиш ва номи нал қийматлари орасидага фарқ 5 00000— 4 00000 = 100000 сўм. Муомала даври — 5 йил. Облигацияни сотиб олиш: Д-т 0610—"Кимматди қогозлар" -500000 сўм; К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счети" -500000 сўм. 32 Ярим йилдан кейин облигациялардан ойлик ставкаси нинг ярми миқдорида даромад ҳисобланди ( 4 00000x10/ 100)= 4 0000 сўм: Д-т 4840—"Олинадиган див и дендлар" -4 0000 сўм К-т 9520—"Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" -4 0000 сўм. Б ир вақгаинг ўзида о бли г ацияни со ти б олиш ва номи нал қийматлари орасидаг и фарқ амортизацияланади ( 100000/ 10)=10000 сўм: Д-т 9610 - "Фоизли кўринишдаги харажатлар" =10000 сўм; К-т 0610 - "Қимматли қогозлар" - 10000 сўм. Бинобарин, 0610—"К и мматли қогозлар" ҳисобварағида ярим йилдан кейин (500000—10000)=490000 сўм, бир йил дан кейин (500000—20000)= 480000 сўм ҳисобга олинади. Фараз қилайлик, бир йиддан кейин облигацияларнинг нархи биржада кескин пасайиб кетди. Шунга мувофик об лигациялар пакети 550000 сўм деб баҳоланди. Демак, жорий даврга облигацияларнинг ҳақиқий қиймати ва баланс қий мати орасидаги фарқ (580000—550000)=30000 сўмни ташкил этади. Ҳисобот даври охирида ушбу муомалага қуйидагича проводка берилади: Д-т 9690-"Молиявий фаолиятдан бошқа харажатлар" — 30000 сўм; К-т 0610 - "Қимматли қогозлар" - 30000 сўм. Қолган 4 йилга (йилда икки маротаба 2x4=8) облигация қиймати фарқини қайта кўриб чиқиши керак: (550000—50С000)/8=6250 сўм. Бир йилдан сўнг корхонада қуйидагича проводка берила ди: ♦ облигациянинг ҳақиқий ва номинал қийматлари ора сидаги фарқнинг амортизация суммасига: Д-т 9610—"Фоизли кўринишдаги харажатлар" — 6250 сўм; К-т 0610 - "Қимматли қогозлар" - 6250 сўм. ♦ облигация бўйича ҳисобланган даромад суммасига: Д-т 4840 - "Олинадиган дивидедлар" - 50000 сўм; К-т 9520 - "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" -50000 сўм. ♦ даромад ҳисоб-китоб счётига олинганида: Д-т 511-"Ҳисоб-китоб счёти"- 50000 сўм К-т 4840 - "Олинадиган дивидендлар" -50000 сўм. Қимматли қогозлар мўлжалланган даромадни кел тирмаган тақ д ирда ёки уни айнан келажакда сотиш учун олинган бўлса, улар бошқа ташкилотларга сотиб юборилади. Қимматли қогозларни сотишда 9220 - "Бошқа актив ларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" ҳисоб варағидан фойдаланилади. Агар қимматли қогозларни сотиш натижасида даромад олинса, ушбу ҳисобварақнинг дебети 9320—"Бошқа активларнинг реализация қилиш дан ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда" ҳисоб варағининг кредити билан, агар зарар кўрилган бўлса ҳисобварақнинг кредити 9430—"Бошқа операцион ха ражатлар" ҳисобварағининг дебети билан корреспон денцияда бўлади. 33 Мисол. " Доно " корхонаси аввал сотиб олган облига ц и яни бошқа корхонага сотди. Баланс қиймати-400000 сўм, сотиш қиймати - 300000 сўм. Ушбу муомалаларга қуйидаги ча проводка берилади: ♦ облигацияни сотишдан тушган тушум: Д-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" — 300000 сўм; К-т 9220 - "Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқа ча чиқиб кетиши" - 3 00000 сўм. ♦ облигациянинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т9220 - "Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқа ча чиқиб кетиши" - 400000 сўм; К-т 0610— "Қимматли қогозлар" - 400000 сўм. ♦сотишдан олинган зарар ( 4 00000— 3 00000) = 100000 сўм: Д-т 9430 - "Бошқа операцион харажатлар" 100000 сўм; К-т 9220 - "Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" - 100000 сўм. Шўъба, қўшма ва қарам корхоналарга маблағ сарф ланганида, ушбу корхоналарга инвестициялар мав жудлигини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети асосий воситаларни, номоддий активларни, ишлаб чиқариш заҳираларини ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан ўзаро кор респонденцияда бўлади. Инвестицияларнинг узилишида эса уларни ҳисобга олиб борувчи ҳисобварақларнинг кредити пул маблағ лари ва активларни ҳисоб г а олувчи бошқа ҳисобварақ ларнинг дебети билан ўзаро корреспонде нц ияда бўли ши мумкин. 34 2.2. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а инвестициялар аудитини ташкил қилишни амалий жиҳатлари. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бу ишни муваффақиятли амалга ошириш учун миллий корхоналаримиз молиявий ҳисоботларини хорижий инвесторлар «ўқий оладиган тил»га – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) га ёки инвестор фаолият кўрсатаётган мамлакатдаги умум қабул қилинган ҳисоб принциплари (масалан, GAAP тизими)га ўтказиш зарур. Бунинг учун аудитор МҲХС ёки инвестор мамлакатидаги GAAP тизимини, уларнинг хусусиятларини ва бизнинг миллий молиявий ҳисоботлар билан қиёсий таҳлилини чуқур билиши зарур. Миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб қи-лишдан мақсад фақат ўзаро манфаатларни қондириш эмас, балки инвесторнинг инвестиция объекти ҳисобланган корхона фаолиятига таъсир кўрсатадиган, ўзаро муносабатларни ўрнатишдан иборат. Маълумки, республикамизда ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши ва иқтисодиётнинг эркинлашуви натижасида бухгалтерия ҳисоботи ахборотларидан фойдаланувчиларнинг турлари кўпаймоқда. Уларнинг ҳар қайсиси учун Муҳимлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, акциядорлар учун корхона фаолиятининг натижалари, хўжалик маблағла- рининг ҳаққонийлиги ва фойданинг динамикаси тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Инвесторлар учун эса корхонанинг молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ўзгариши, қўйилмаларнинг рентабеллиги ва инвестицион лойиҳаларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги ахборотлар муҳим бўлиши мумкин. Корхонанинг вақтинча бўш тўрган пул маблағларидан самарали фойдаланиш усулларидан бири – бу уларни қимматли қоғозлар сотиб олишга йўналтиришдир. Маблағларни қимматли қоғозларга йўналтириш ўз тавсифига кўра юқори таваккалчилик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, таваккалчилик даражасини имкони борича пасайтириш мақсадида эмитентнинг молиявий ҳолатини ва бозор конъюнктурасини билиш фонд биржаси маълумотларини мунтазам равишда мониторинг қилиб туришни тақазо этади. Молиявий қўйилмалар инфляция шароитида пул маблағлари қадрсизланишининг олдини олиш, қўшимча даромад олиш ва бошқа корхона фаолияти устидан назорат ўрнатиш мақсадида амалга оширилади. Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоботидаги «Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар» ва «Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар» моддалари кўрсаткичларининг ишончлилиги ва молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш ҳамда солиққа тортиш бўйича қўлланилаётган услубиётнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантириш мақсадида аудиторлик 35 текширувидан ўтказилади. Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади бошқа активлар текширувидаги каби қуйидагиларни таъминлашдан иборат: 0* тўлиқли - барча молиявий қўйилмаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши, ҳисобга олинмай қолган молиявий қўйилмалар йўқлиги; 1* корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ва берилган қарзларнинг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши; 2* молиявий қўйилмалар ҳисобга олинадиган синтетик счётлар қолдиғи ва оборотларининг тегишли аналитик ҳисоб счётлари қолдиқ ва оборотларига мос келиши; 3* счётлар бўйича қолдиқ ва оборотларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларидан Бош дафтарга ва бухгалтерия ҳисоботларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши; 4* молиявий қўйилмалар кирими ва ҳисобдан ўчирилиш фактларининг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилиши; 5* молиявий қўйилмалар ҳаракатига доир барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши; 6* мавжудлиги - барча молиявий қўйилмалар кархона учун аҳамиятли бўлиб, баланс тузиш санасига мавжуд ва келажакда даромад келтиради; 7* молиявий қўйилмалар мавжудлиги белгиланган тартибда ўтказилган инвентаризация ва зарур дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланган; 8* ҳуқуқ ва мажбуриятлар - корхона молиявий қўйилмалар учун тегишли ҳуқуқларга эга ва ушбу ҳуқуқлар билан боғлиқ хавф-хатар учун масъулдир: 9* бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозлар ва берилган қарзлар) корхонага қонун асосида тегишлидир; 10* бухгалтерия балансида акс эттирилган қимматли қоғозлар корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлиб, тегишли ҳуқуқ талабларига мос шартномани амалга ошириш натижасида олган ҳамда корхона қимматли қоғозлар олинганлигини тасдиқловчи барча зарур гувоҳликларга эга; 11* бухгалтерия ҳисоби счётларидаги барча ёзувлар амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган. Исботловчи ва дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилган; 12* молиявий қўйилмаларга доир барча муомалалар амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган муносабатлар шароитидан келиб чиқади; 13* молиявий қўйилмалар билан боғлиқ муомалаларни амалга ошириш белгиланган тартибда ваколатли шахслар томонидан рухсат этилганлиги; 14* баҳолашлар - моливий қўйилмалар (қимматли қоғозлар) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳоланган: 15* чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўмда баҳолаш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказилган; 16* қимматли қоғозларни сотиб олиш усулига кўра уларнинг ҳақиқий 36 қиймати меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилган; 17* қимматли қоғозлар қиймати бухгалтерия ҳисоботига киритиш учун меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва тўғри ҳисоблаб чиқарилган (бозор баҳоси пасайишини ҳисобга олган ҳолда); 18* қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушум бухгалтерия ҳисобида дастлабки ҳужжатлардаги маълумотларга мос баҳода акс эттирилган; 19* аниқлиги - молиявий қўйилмаларга доир харажатлар бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинган, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари синтетик ҳисоб регистрларидаги ёзувларга мос келади: 20* дастлабки ҳужжатларда, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, маълумотларни бухгалтерия ҳисоботларига ўтказишда кўрсаткичларнинг арифметик аниқлигига риоя қилинган; 21* чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг сўмдаги қийматини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан белгиланган ва муомала содир бўлган кунда амалда бўлган чет эл валютаси курсидан фойдаланилган; бухгалтерия ҳисоботида ҳақиқий маълумотлар асосида аниқланган молиявий натижалар акс эттирилганлиги; 22* ҳисоб даврининг чекланганлиги - молиявий қўйилмаларни ҳисобга қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришга доир барча муомалалар тегишли ҳисоб даврида ҳисобга олинган; 23* тақдим қилиш ва баён қилиш - барча молиявий қўйилмалар тўғри туркумланган ва бухгалтерия ҳисоботида моҳияти очиб берилган: 24* молиявий қўйилмалар турлари ва қайтариш муддатларига кўра туркумланган; 25* молиявий қўйилмаларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри туркумланган; 26* молиявий қўйилмалар тўғрисидаги ахборотлар бухгалтерия ҳисоботларига бериладиган тушунтиришларда очиб берилган; Текшириладиган масалалар бўйича етарли далилларга эга бўлиш кўрсатилган фактларни мустақил баҳолаш, йўл қўйилган хато - камчиликларни ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради. Молиявий қўйилмалар (инвестициялар)ни аудиторлик текширувидан ўтказишда қўлланиладиган маълумот манбалари. Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувда фойдаланиладиган ахборот манбалари қуйидагиларни ўз ичига олади: 27* молиявий қўйилмаларни бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортишни, ҳамда аудиторлик текширувидан ўтказишни тартибга соладиган меъёрий ҳужжатлар; 28* бухгалтерия ҳисоботлари; 29* корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи; 37 30* молиявий қўйилмаларни ҳисобга оладиган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари; 31* молиявий қўйилмаларни акс эттирадиган дастлабки ҳужжатлар. Молиявий қў йилмалар аудитининг кетма кетлиги : А. Умумий муолажалар. Тестлар назорат қ уроли. 1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ) 2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ) 3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили 4. Соли қ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили 5. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш 6. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларнинг бир хиллигини текшириш 7. Хужжатли текширишда танлаб олиш миқдори ва тузилиши ани қ лаш Б. Моҳияти бўйича муолажалар 1. Мавжудлиги, ҳу қ у қ лари, т ўлалигини текшириш 2. Молиявий қў йилмаларни ҳа қ и қ атда мавжудлигини текшириш 3. Молиявий қў йилмаларга ҳу қ у қ ий тегишли еканлигини тўғри ҳужжатлаштирилганлигини текшириш 4. Молиявий қў йилмаларни активларга киритилиш мезонларига мослигини текшириш 5. Молиявий қў йилмалардан олинган даромадлар ва унинг ҳисобини тўғрилигини текшириш 6. Молиявий қўйилмалар бўйича муомилаларни тўлалигича ҳисобда акс еттирилишини текшириш 7. Молиявий қўйилмаларни ҳисоботда баҳоланишини ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш 8. Молиявий қўйилмаларни узоқ муддатли ва қисқа муддатли еканлигини таснифини тўғрилигини текшириш 9. Ҳисоботлардаги мавжуд ахборотларни ошкор қилинишини текшириш 10. Хато ва камчиликларни тахминий рўйхати 11. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот 12. Танлаб текшириш натижаларини таҳлили 13. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати 14. Молиявий қў йилмалар аудити бўйича хулоса Корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи бўйича аудитор қуйидагилар билан танишиши мумкин: 32* бошқа корхоналарнинг устав капиталида иштирок этишдан олинган даромадларни оддий ёки операцион фаолиятдан олинган даромадлар қаторида тан олиш; 33* молиявий қўйилмаларни акс эттириш учун фойдаланиладиган ишчи счётлар режаси; 34* қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби шакли ва корхона 38 бухгалтериясида тузиладиган ҳисоб регистрлари рўйхати; 35* молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларнинг ҳужжатлар айланиши (ҳужжатлар айланиш графиги) билан; 36* корхонанинг молиявий қўйилмалари, қарз шартномаларини расмийлаштиришга рухсат этилган шахслар рўйхати; молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш учун корхона томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар шакллари; Бухгалтерия ҳисобининг ягона журнал-ордер шаклидан фойдаланадиган корхоналарда журнал-ордерлар қўлланилиб, уларда ҳисобга қабул қилинган дастлабки ҳужжатлардаги ахборотлар тўпланади ва муомалалар акс эттирилади. Молиявий қўйилмаларни ҳисобга олишда компьютер дастурларидан фойдаланилганда счётлар бўйича дебет ва кредит оборотларининг босмадан чиқарилган ёзма нусхасининг маълумоти тузилади. Молиявий қўйилмаларнинг аналитик ҳисоб регистри сифатида «Қимматли қоғозларни ҳисобга олиш дафтари» тавсия этилади. Қимматли қоғозлар бўйича муомалалар қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади: таъсис шартномаси (бошқа корхоналар устав капиталига инвестициялар қилишда), қимматли қоғозлар олди-сотти шартномаси, қарз шартномаси, депозит жамғарма учун шартнома, қимматли қоғозларни гаровга қўйиш шартномаси, оддий ширкат шартномаси (ҳамкорликдаги фаолият шартномаси) ва бошқалар. Аудитор ушбу кўрсатилган шартномалар қоидаларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ муомалаларни тартибга соладиган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос келишини текшириши лозим. Молиявий қўйилмалар аудитида маълумот манбаси сифатида фойдаланиладиган дастлабки ҳужжатларга қуйидагилар киради: қимматли қоғозларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳамкорликдаги фаолиятга қўшиладиган улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, умумий ишни юритувчи ҳамкор томонидан мулкларни қабул қилиш тўғрисидаги авизо, пул шаклидаги улушларни ўтказиш тўғрисидаги тўлов- топшириқномаси ва банк кўчирмаси (нақд пулсиз ҳисоб-китобларда) ёки касса чиқим ордери ва касса кирим ордерининг квитанцияси (нақд пуллик ҳисоб-китобларда), қимматли қоғозлар қийматини тўлаш учун бериладиган мулклар (активлар)ни расмийлаштириш счет-фактураси ва накладнойи, қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларнинг инвентаризация рўйхати ва бошқа ҳужжатлар. Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидаги аудит амаллари . Қимматли қоғозлар аудити қимматли қоғозларга таалуқли бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларининг хаққонийлигини текширишдан бошланади. Бундай текширув корхонанинг нақд пулларини текширишдаги каби инвентаризация (ашёвий рўйхат) ўтказиш йўли амалга оширилади. (№19- БҲМС 3. 30-3. 36 бандлари) 39 Қимматли қоғозларни инвентаризация (ашёвий рўйхат) қилиш қуйидаги вазифаларни ҳал этади: уларнинг ҳақиқатдаги мавжудлигини аниқлаш; ҳақиқатда мавжуд қолдиқларини бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали уларнинг сақланиши устидан назорат ўрнатиш; қимматли қоғозлардан олинадиган даромадларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтидалигини текшириш; уларнинг сақланиши учун зарур шартшароитлар яратилганлигини текшириш (корхонада сақланганида); қимматли қоғозлар билан боғлиқ даромадлар ва йўқотишларни ҳисобда акс эттиришнинг ҳаққонийлигини аниқлаш. Аудитор инвентаризацияни бошлашдан олдин қимматли қоғоз-лар бўйича ички аудитнинг аҳволи билан танишиши зарур. Чунончи, корхонанинг пул маблағлари бўйича махсус комиссияси ҳар ойда камида бир марта пул маблағлари каби қимматли қоғозларни ҳам инвентаризация (ашёвий рўйхат)дан ўтказиши лозим. Бундан ташқари, йиллик бухгалтерлик ҳисоботини тузишдан олдин, моддий жавобгар шахслар алмашиш ҳолларида, ўғрилик, умариб кетиш, ўзлаштириш ёки суйистеъмол қилиш ҳолларида, ёнғин ёки табиий офатдан сўнг инвентаризация (ашёвий рўйхат) ўтказилиши шарт. (№19-БҲМС 1. 5 банди) Агар қимматли қоғозлар корхонанинг ўзида сақланса, уларни инвентаризациядан ўтказиш пул маблағларини инвентаризациядан ўтказиш билан бир пайтда амалга оширилади. Корхона кассасида сақланаётган қимматли қоғозларни инвентаризация (ашёвий рўйхат) қилиш уларни варақма-варақ санаш йўли билан амалга оширилади. Бунда ҳар бир қимматли қоғозларнинг номинал қиймати, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади. Текширув алоҳида ҳар бир эмитент бўйича далолатномада серияси, рақами ва умумий суммаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади. Ҳар бир қимматли қоғознинг реквизитлари бухгалтерияда юритиладиган рўйхатлар, реестрлар ёки дафтарларнинг маълумотлари билан солиштирилади. Қимматли қоғозлар махсус ташкилотларда сақланганида (банкларда, депозитарияларда, махсус жойларда) инвентаризация корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисоби счётларидаги қолдиқлар кўчирмаси маълумотлари билан солиштириш орқали амалга оширилади. Масалан, депозитарийда сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар инвентаризацияси 0610-«Қимматли қоғозлар» ва 5810- «Қимматли қоғозлар» счётларидаги қолдиқ суммалари депозитарийлар маълумотлари билан таққослаш орқали амалга оширилади. Депозитарийлар маълумотлари инвентаризация ўтказилаётган пайтда депозитарийга юборилган сўров натижасида олиниши мумкин. (№19-БҲМС 3. 35 банд) Корхонага тегишли қимматли қоғозларни инвентаризация қилишда улар сотиб олиш қийматининг хаққонийлигини баҳолашга махсус эътибор берилиши лозим. Бунинг учун акциядорлик жамиятларининг чоп этиладиган бухгалтерлик ҳисоботларини олиш, шунингдек, бошқа қизиқтирган ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга эканлигига эътибор 40 бериш зарур. Инвентаризация рўйхатида қимматли қоғоз эмитенти, номи, серияси, номери, номинал ва ҳақиқий қиймати, қайтариш муддатлари ва умумий суммаси кўрсатилади. Қимматли қоғозлар аудитининг кейинги босқичида ҳақиқатда мавжуд қимматли қоғозлар бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Бунда аудитор қимматли қоғозларнинг ошиқ чиққанларини ҳам, кам чиққанларини ҳам ўзининг ишчи ҳужжатларида акс эттириши ва булар ҳақида корхона раҳбариятига билдириши лозим. Ўз навбатида корхона раҳбарияти бундай камомадларнинг вужудга келиш сабаблари ва бунга жавобгар шахсларни аниқлаш, ҳамда камомадларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим; ошиқча чиққан қимматли қоғозларни кирим қилиш, етишмаган қимматли қоғозлар қиймати айбдор шахслар томонидан қопланиши ёки корхонанинг молиявий натижаларига олиб борилиши мумкин. Молиявий қўйилмаларни инвентаризациядан ўтказишнинг хусусияти нафақат қимматли қоғозларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, балки қимматли қоғозларни баҳолаш яъни уларнинг қийматини шакллантирувчи ҳақиқий харажатлар тўғрилигини аниқлашдан ҳам иборатдир. Аудитор қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлигини текширишда инвентаризация маълумотларидан ҳам фойдаланади. Иқтисодиёти модернизациялаш шароитида иқтисодий муносабатларининг тезлик билан ўзгаришига мослашиш ҳар бир корхона фаолияти муваффақиятининг гаровидир. Бунда нафақат ўз маҳсулотлари ва хизматларининг бозорда тутган ўрни (мавқей)ни, шунингдек, харажатларни назорат қилиш билан чекланмасдан, балки қабул қилинган бошқарув қарорларининг самарадорлигини муттасил текшириш, ўзгарувчан бозор шароитида корхонанинг ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан қай даражада фойдаланаётганини таҳлил қилиш ҳам зарур. Корхонанинг вақтинча бўш тўрган пул маблағларидан самарали фойдаланиш усулларидан бири - бу уларни қимматли қоғозлар сотиб олишга йўналтиришдир. “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да молиявий инвестициялар аудитининг асосий мақсади - улар бўйича муомалалар қонуний амалга оширилганлиги, тўғри баҳоланганлиги ва бухгалтерия ҳисобида тўғри юритилаётганлигини тасдиқлаш ҳамда бошқа активлар текширувидаги каби қуйидагиларни таъминлашдан иборат: тўлиқлиги - барча молиявий инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши, ҳисобга олинмай қолган молиявий инвестициялар йўқлиги; 41 корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ва берилган қарзларнинг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши; молиявий инвестициялар ҳисобга олинадиган синтетик счётлар қолдиғи ва оборотларининг тегишли аналитик ҳисоб счётлари қолдиқ ва оборотларига мос келиши; счётлар бўйича қолдиқ ва оборотларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларидан Бош дафтарга ва бухгалтерия ҳисоботларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши; молиявий инвестициялар кирими ва ҳисобдан чиқарилиш фактларининг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилиши; молиявий инвестициялар ҳаракатига доир барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши; мавжудлиги - барча молиявий инвестициялар кархона учун аҳамиятли бўлиб, баланс тузиш санасига мавжуд ва келажакда даромад келтиради; молиявий инвестициялар мавжудлиги белгиланган тартибда ўтказилган инвентаризасия ва зарур дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланган; ҳуқуқ ва мажбуриятлар - корхона молиявий инвестициялар учун тегишли ҳуқуқларга эга ва ушбу ҳуқуқдар билан боғлиқ хавф-хатар учун масъулдир: бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий инвестициялар (қимматли қоғозлар ва берилган қарзлар) корхонага қонун асосида тегишлидир; бухгалтерия балансида акс эттирилган қимматли қоғозлар корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлиб, тегишли ҳуқуқ талабларига мос шартномани амалга ошириш натижасида олган ҳамда корхона қимматли қоғозлар олинганлигини тасдиқдовчи барча зарур гувоҳликларга эга; бухгалтерия ҳисоби счётларидаги барча ёзувлар амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган. Исботловчи ва дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилган; молиявий инвестицияларга доир барча муомалалар амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган муносабатлар шароитидан келиб чиқади; молиявий инвестициялар билан боғлиқ муомалаларни амалга ошириш белгиланган тартибда ваколатли шахслар томонидан рухсат этилганлиги; баҳолашлар - моливий инвестициялар (қимматли қоғозлар) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳоланган; чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўмда баҳолаш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказилган; қимматли қоғозларни сотиб олиш усулига кўра уларнинг ҳақиқий қиймати меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилган; қимматли қоғозлар қиймати бухгалтерия ҳисоботига киритиш учун меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва тўғри ҳисоблаб чиқарилган (бозор баҳоси пасайишини ҳисобга олган ҳолда); 42 қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушум бухгалтерия ҳисобида дастлабки ҳужжатлардаги маълумотларга мос баҳода акс эттирилган; аниқлиги - молиявий инвестицияларга доир харажатлар бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинган, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари синтетик ҳисоб регистрларидаги ёзувларга мос келади: дастлабки ҳужжатларда, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, маълумотларни бухгалтерия ҳисоботларига ўтказишда кўрсаткичларнинг арифметик аниқлигига риоя қилинган; чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг сўмдаги қийматини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан белгиланган ва муомала содир бўлган кунда амалда бўлган чет эл валютаси курсидан фойдаланилган; бухгалтерия ҳисоботида ҳақиқий маълумотлар асосида аниқланган молиявий натижалар акс эттирилганлиги; ҳисоб даврининг чекланганлиги - молиявий инвестицияларни ҳисобга қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришга доир барча муомалалар тегишли ҳисоб даврида ҳисобга олинган; тақдим қилиш ва баён қилиш - барча молиявий инвестициялар тўғри туркумланган ва бухгалтерия ҳисоботида моҳияти очиб берилган: молиявий инвестициялар турлари ва қайтариш муддатларига кўра туркумланган; молиявий инвестицияларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри туркумланган; молиявий инвестициялар тўғрисидаги ахборотлар бухгалтерия ҳисоботларига бериладиган тушунтиришларда очиб берилган ва ҳ.к. Белгиланган мақсадга мувофиқ, аудитор аудиторлик текширувининг қуйидаги асосий вазифаларини белгилайди: барча ҳужжатлар ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлаш; қўйилмалар тўғри баҳоланганлиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилаётганлигини тасдиқлаш; молиявий инвестициялар бўйича даромадлар тўғри ва ўз вақтида ҳисобланиши ва олинишини аниқлаш; узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар бўйича бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичлари ҳақиқийлигини тасдиқлаш. “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да молиявий инвестицияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш вақтида ҳал этиладиган вазифалар қуйидаги 3.1.1 - жадвалда келтириб ўтилган. 9 Текшириладиган масалалар бўйича етарли далилларга эга бўлиш кўрсатилган фактларни мустақил баҳолаш, йўл қўйилган хато - 9 Тулаходжаева М Муаллифлар жамоаси: « Аудит » (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й . 43 камчиликларни ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради. “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да молиявий инвестициялар аудитининг маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - таъсис ҳужжатлардан нусхалар; - акциядорлар реестларидан кўчирмалар; - корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи; - молиявий инвестицияларни акс эттирадиган дастлабки ҳужжатлар; - бошқа корхоналарга амалга оширилган қўйилмалар суммалари тўғрисидаги гувоҳномалар; - акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар сертификатлари; - қимматли қоғозлар бўйича сотиб олиш-сотиш ёки қабул қилиш- топшириш далолатномалари; - депозит шартномалари; - қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтарлари; - кирим ва чиқим касса ордерлари; - молиявий инвестицияларни ҳисобга оладиган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари; - молиявий инвестицияларни ҳисобга оладиган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари; - бухгалтерия ҳисобининг счетлари: 0600 «Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счетлар», 5800 «Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счетлар», 4800 «Турли дебиторларнинг қарзларини ҳисобга олувчи счетлар», 5100 «Ҳисоб-китоб счетидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счет», 5000 «Кассадаги - пул маблағларини ҳисобга олувчи счет», 5200 «Чет эл валюталаридаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счет» ва бошқа счет гуруҳлари бўйича ҳисоб регистрлари (журнал - ордерлар, Бош китоб ва бошқалар). 44 3.1.1-жадвал Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш чоғида ҳал этиладиган вазифалар . Аудиторнинг вазифалари Текшириладиган масалалар 1. Молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини текшириш. Корхона активларини молиявий қўйилмалар қаторига олиб боришнинг тўғрилиги. Муомалаларни ҳужжатлаштиришни текшириш. Молиявий қўйилмаларни баҳолашнинг тўғрилиги. Молиявий қўйилмаларни инвентаризация қилиш. Бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги. 2. Молиявий қўйилмалар ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга доир муомалалар синтетик ҳисобининг тўлиқлиги ва тўғрилиги ҳамда солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш Молиявий қўйилмалар кирими ва ҳисобдан чиқарилишини синтетик ҳисоб регистрларида акс эттириш. Қимматли қоғозлар аналитик ҳисобини ташкил этиш. Молиявий қўйилмаларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалалар бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилиниши. Қимматли қоғозлар қадрсизланишининг олдини олиш мақсадида резерв ташкил этишга доир муомалаларни акс эттириш. Қарз шартномаси бўйича берилган маблағлар ҳисоби. 3. Молиявий қўйилмаларга доир даромадларнинг тўлиқ акс эттирилиши ва уларнинг солиққа тортилишини текшириш Ҳисобланган даромадларни акс эттириш. Ушбу муомалаларни солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш. Манба:«Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи бўйича аудитор қуйидагилар билан танишиши мумкин: - бошқа корхоналарнинг устав капиталида иштирок этишдан олинган даромадларни оддий ёки операсион фаолиятдан олинган даромадлар қаторида тан олиш; 45 - молиявий инвестицияларни акс эттириш учун фойдаланиладиган ишчи счётлар режаси; - қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби шакли ва корхона бухгалтериясида тузиладиган ҳисоб регистрлари рўйхати; - молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларнинг айланиши (ҳужжатларнинг айланиш графиги) билан; - корхонанинг молиявий инвестициялари, қарз шартномаларини расмийлаштирилишга рухсат этилган шахслар рўйхати; молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш учун корхона томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқданган дастлабки ҳужжатлар шакллари. Бухгалтерия ҳисобининг ягона журнал-ордер шаклидан фойдаланадиган корхоналарда журнал-ордерлар қўлланилиб, уларда ҳисобга қабул қилинган дастлабки ҳужжатлардаги ахборотлар тўпланади ва муомалалар акс эттирилади текширади. Молиявий қўйилмалар аудитида маълумот манбаси сифатида фойдаланиладиган дастлабки ҳужжатларга қуйидагилар киради: қимматли қоғозларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳамкорликдаги фаолиятга қўшиладиган улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, умумий ишни юритувчи ҳамкор томонидан мулкларни қабул қилиш тўғрисидаги авизо, пул шаклидаги улушларни ўтказиш тўғрисидаги тўлов- топшириқномаси ва банк кўчирмаси (нақд пульсиз ҳисоб-китобларда) ёки касса чиқим ордери ва касса кирим ордерининг квитанцияси (нақд пуллик ҳисоб-китобларда), қимматли қоғозлар қийматини тўлаш учун бериладиган мулклар (активлар)ни расмийлаштириш счет-фактураси ва накладнойи, қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларнинг инвентаризасия рўйхати ва бошқа ҳужжатлар. 2. 3.Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ д а и нвестициялар ни таҳлили. Инвесторлар таваккал қилиб сармоя беришдан аввал лойиҳанинг синчиклаб ишлаб чиқилганига ишонч ҳосил қилишлари ва унинг самаралиэканлигидан хабардор бўлишлари керак. Улар сармоя бериш имкониятларини кўриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб ўрганиб чиқишади, сўнгра лойиҳани ишлаб чиққанлар билан учрашадилар. Инвестиция, молиявий ва солиқ тўлашлардаги пул оқимини таҳлили Инвестиция фаолияти – корхона инвестиция фаолиятида номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш, узоқ муддатли моддий активлар, яъни кўчмас мулк бўлмиш бино, жиҳозлар ва бошқа асосий воситаларни сотиб 46 олиш учун етказиб берувчиларга тўланган пуллар ва унга тенглаштирилган маблағлар чиқим устунида акс эттирилади. Кирим устунида эса узоқ муддатли активларни сотишдан тушган тушум ҳисобланади. Корхоналар ҳарид қилинган узоқ ва қисқа муддатли ўўйилмалар моддасини чиқим устунида воситаларга комиссион тўловлар ва бошқа биржада тўланган фоизларни ҳисобга олмаган ҳолда қимматли қоғозларни сотиб олиш учун тўланган, пул маблағларини кўрсатадилар. Кирим устунида ўзлик бўлмаган қимматли қоғозларни шу билан бирга банк ва бошқа юридик шахсларни қисқа муддатли ва узоқ муддатли ссуда ва қарзларини сотишдан келган тушум кўрсатилади. Одатда корхоналар ўз фаолияти давомида асосий фаолият билан бир қаторда инвестиция фаолияти билан ҳамда молиявий фаолият билан шуғулланадилар. Ушбу ҳолатни биз қуйидаги жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилиб чиқамиз . “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятларидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлил қилиш учун 2.3.1-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз. Ушбу жадвал маълумотлари асосида “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятларидан кўрилган пул маблағларининг ҳаракатига баҳо беришимиз мумкин бўлади. Бугунги кундаги бизнинг республикамиздаги пул маблағларининг ҳаракатидаги ўзига хос жиҳатлари шундаки, бизнинг республикамизда пул маблағларининг асосий қисми, яъни, одатда 90-95 %и хўжалик (операцион) жараёнларга тўғри келади. Шу жиҳатдан ҳам мазкур жадвал маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, корхонанинг мазкур фаолият турлари бўйича пул маблағлари жами кирими 2015 йилда 89   640   120 сўмни, 2016 йилда эса 3,3 фоизга ошиб, 92   602   010 минг сўмни ташкил этган. Мазкур фаолиятлардан кўрилган жами пул маблағлари чиқими эса 2015 йилда 78   445   910 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 11,7 % га ошиб, 87   628   684 минг сўни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, 47 2016 йилда 2015 йилга нисбатан пул маблағлари киримига нисбатан чиқими ортиқча бўлган. Яъни операцион фаолият бўйича пул маблағлари кирими 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 3,3 фоизга ошган бўлса, пул маблағлари чиқими 11,7 фоизга ошган. Молиявий фаолият бўйича пул маблағлари кирими 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 28,3 фоизга ошган бўлса, пул маблағлари чиқими 57, 1 фоизга ошган. Йил бошига пул маблағлари қолдиғи 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 7,3 фоизга ошган бўлса, йил охирига пул маблағлари қолдиғи 17, 8 фоизга камайган. Бундай натижаларни ижобий ҳол деб баҳолаб бўлмайди. 48 2.3.1-жадвал “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятларидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили т/р Кўрсаткичлар Пул маблағлари кирими Пул маблағлари чиқими 2016 йилда 2015 йилга нисбатан ўзгариш 2015 йил 2016 йил 2015 йил 2016 йил пул маблағлари кирими пул маблағлари чиқими м.с % м.с % 1 2 3 4 5 6 минг сўмда 49 Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай корхонанинг яшавчанлигини таъминлаш муҳим ижтимоий-иқтисодий тадбирлардан биридир. Бунга эришиш учун корхоналарнинг бухгалтери баланси ва молиявий ҳисоботларни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиш лозим. Бу жараён айниқса ҳозирги, барча мулклар хусусийлаштирилаётган шароитда объектив звруриятга айланмоқда. Корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини ўқиш ундаги пул муносабатларига, молиявий ҳолатига баҳо бериш учун муҳимдир. Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий қисмларидан биридир. Шунинг учун корхона раҳбари уни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиши, ҳар бир моддасида ифода этилган маълумотлар асосида корхонаси аҳволини кўра билиши, маблағлар қаердан келиб тушди, улар қаерга жойлаштирилди, самарали ишлаш учун шу маблағлар етарлими деган саволларга жавоб топа олиши лозим. Шу саволларга жавоб бериш учун корхона раҳбари баланс тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиши керак. «Баланс» атамаси лотинча bis икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, иккала палла деган маънони англатади. У тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади. Баланс – корхона маблағлари ва қоплаш манбаларининг маълум даврдаги ҳолатини кўрсатади. Хисоб-китоб ишларини халқаро талабларга яқинлаштирилиши ҳамда 1995 йилда жорий қилинган янги бухгалтерия баланси бозор иқтисоди сари қўйилган дастлабки қадамдир. (1996 йил 30 август янги Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуни). Балансда актив ва пассив томонлари бўлиб, актив томонда корхона маблағлари, пассивда эса маблағлар манбаи акс эттирилади. Актив маблағларнинг ошиши, пассивдаги манбалар ва фойда (даромад) нинг кўпайиши билан боғлиқдир. Баланснинг барча бўлим ва бандларини чуқур ўрганиш молиявий аҳволни тўлиқ ўзлаштиришнинг асосини ташкил қилади. Маълумотларда ишлаб чиқаришни узлуксиз олиб бориш учун зарур бўлган ва хисобот тузиш даврига қиймат шаклидагимол-мулки ҳамда уни қоплашга жалб қилинган манбалари ўз аксини топади. Шунингдек, мол-мулкнинг молиялаштириш манбалари, яъни ўзига тегишли манбалар ва четдан қарзга жалб қилинган манбалар ҳолати ҳам пассивда келтирилган. Балансдаги ҳар бир банд ва бўлим корхоналарнинг молиявий ҳолатига боғлиқ, шунинг учун ҳам уни чуқур ўрганиш лозим. Актив қисм асосий ва айланма маблағларнинг ҳолатини кўрсатиб, молиявий хўжалик жараёнини юритиш вазифасини бажаришда бу мулклардан фойдаланади. Баланснинг биринчи бўлими узоқ муддатли активлар деб номланиб, номоддий актив ва асосий воситалар бошланғич, эскириш ва қолдиқ қиймат, капитал қўйилмалар, таъсисчилар билан хисоб-китоблар ва бошқа оборотдан ташқари бўлган активлардан иборат. Номоддий активлар корхонага даромад келтириш ёки унинг ишлаб чиқаришни юритишга шарт-шароит яратувчи, натурал шаклига эга бўлган мулкий ҳуқуқий қийматлар, патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, савдо маркалари, «Ноу-хау», ердан, сувдан ва бошқа табиий бойликлардан, 50 бино ва иншоот қурилмалардан фойдаланиш ҳуқуқларидан иборат бўлади. Баланснинг капитал харажатлари корхонанинг маблағи ёки узоқ муддатли кредит эвазига бажариши мумкин. Узоқ муддатли инве стициялар бандида ҳамкорликда ишлашга келишҳилганларнинг корхона устав фондига қўшган ҳиссаси ёки берган қарзи, бир йилдан ортиқ муддатга қимматли қоғоз учун қўйган маблағи кўрсатилади. Қимматли қоғозлар мулк эгасининг ҳуқуқини акс эттириб, маълум даражадаги қўшимча фойданинг фоизи даромади келтирилади. Бундай қоғозлар бошқа корхоналарнинг акция ва облигациялари, давлат займи, банкдан олинган узоқ муддатли жамғармали сертификатлардир. Активнинг II бўлими оборот активлари деб номланиб, асосий ўринни «Ишлаб чиқариш захиралари» банди эгаллайди, чунки бу бандда корхона ишлаб чиқаришни юритишга зарур бўлган буюмлар жамланади. Унда хом ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар, деталлар, уруғ, ем- хашак, ёқилғи ва бошқа сотиб олиш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар кўрсатилади. II бўлимнинг актив қисмини тўлдиришда тайёр маҳсулот, олиб сотиладиган товарлар, келгуси давр харажатлари олинади. Пул маблағлари, валюта маблағлар, хазинадаги пуллар, қисқа муддатли қўйилмалар бандларида материал шаклида бўлмаган бойликлар акс эттирилади. “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нингактивлри таркиби ва уларни ўзгаришини таҳлил қилиш учун 2.3.2-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз. Жадвалдан кўриниб турибдики, жамиятда узоқ муддатли активлар 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 4,1 фоизга ошган бўлса, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 2015йилга нисбатан 2,6 фоизга ошган. Узоқ муддатли инвестициялар 2015 йилда 2014 йилга нисбатан -60 фоизга камайган бўлса, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 2015йилга нисбатан ўзгармаганлигини кўриш мумкин. Жумладан қимматли қоғозлар 2014йилдан 2016 йилгача 12057 минг сўмни ташкил этиб, 3 йил давомида ўзгармаган. Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар 2014 йилда 413   462 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 66 фоизга, яъни 273   867 минг сўмга камайган ва 2016 йилда 2015 йилга нисбатан ўзгармаган ҳолда 139   596минг сўмни ташкил этган. Корхона активлвари таркибида катта салмоқ жорий активлврга тўғри келади.яъни жами активнинг 2014 йилда 82 фоизини, 2015 йилда 77,3 фоизини ва 2016 йилда 79,7 фоизини ташкил этади. Бу корхона активларини тез айланувчанлигидан далолат беради. Буни ижобий ҳолат деб баҳолашимиз мумкин. 51 2.3.2-жадвал 52 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ и.ф.н. доц. С.Қ.Махмудов, Андижон қишлоқ хўжалик институти Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида муҳим масалалардан бири бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиниши ва унинг асосида амалга ошириладиган аудиторлик текширувлари учун тегишли шароитларни яратишдан иборатдир. Айниқса қимматли қоғозларни ҳисобини ташкил қилишда тегишли халқаро стандартлар асосида ташкил қилиниши муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 сетябрда қабул қилинган ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорининг келгусидаги ривожланиши бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ягона Қонунини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 июлда қабул қилинган ЎРҚ-163-сонли "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни қимматли қоғозлар бозоридаги ислоҳотлар янги босқичини бошлаб берди. Мазкур Қонунга мувофиқ ушбу соҳадаги қонунчилик базасини такомиллаштириш қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг асоси бўлиб ҳисобланиши алоҳида белгилаб ўтилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир қатор меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, ушбу Қонуннинг амалиётга тадбиқ этилиши бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятнинг бир нечта қисимларини қўшиб олиб бориш билан бир қаторда, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг мақсадли фаолиятлари самарадорлигини оширишни назарда тутувчи профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришдаги мавжуд чекловларни ҳам бартараф этиш имкониятларини беради. 53 Шу муносабат билан қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 9 январдаги 2009-02-сонли буйруғига кўра қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисидаги Низом тасдиқланди (2009 йил 5 февраль, рўйхат рақами 1895). Юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби ва бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ўрнатилади. Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бевосита амалга оширувчи профессионал иштирокчиларга нисбатан қўлланилади. Муддатига қараб молиявий қўйилмалар қисқа муддатли (бир йилгача муддатга қўйилган) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга қўйилган) бўлади. Бундан ташқари молиявий қўйилмаларни у ёки бу категорияга ўтказиш қимматли қоғозларни сотиб олиш мақсадига боғлиқ. Масалан, бир йил ичида ундан фойда олиш ва қайтадан сотиш мақсадида сотиб олинган, қайтариш муддати бир йилдан ортиқ бўлган акция ёки облигациялар қисқа муддатли қўйилмаларга киради. Қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудити масаласи долзарб мавзу бўлиб, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида муҳим аҳамиятга эгадир. Шу нуқтаи назардан ушбу масала бўйича кўплаб илмий ишлар бажарилган бўлиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида молиявий инсртументларни ҳисобга олиш ва унинг аудитини ташкил этиш масалалари батафсил ёритилганлигини ва унинг айрим масалалари бўйича илмий ишлар бажарилганлигини кўришимиз мумкин. Шу жумладан Исроилов Б.И. томонидан 10 акциядорлик жамиятларида ҳисоб сиёсатининг концептуал асослари, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига салбий таъсир қиладиган дебиторлик қарзлари ва уларни камайтириш, акциядорлик жамиятларида асосий воситалар, хусусий капитал, харажатлар ва молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, акцияларнинг фонд биржалари ва депозитарийларидаги ҳисобининг хусусиятлари, уларнинг молиявий- хўжалик фаолиятини таҳлили, омилли таҳлил ва унинг натижасида мавжуд ички имкониятларни аниқлаш йўллари кўрсатиб берилган. Махмудов С.Қ томонидан 11 акциядорлик жамиятларидаги мол етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни баҳолаш, уларни счётлар режасида акс эттириш, мажбуриятлар устидан назоратни амалга ошириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, облигациялар ҳисоби,мажбуриятларни баҳолаш ва уларни таҳлили каби масалалар ёритилган. Бундан ташқари ушбу масалалар бўйича 10 Исроилов Б.И. Акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш. (Савдо акциядорлик жамиятлари мисолида). И.ф.н.илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 1999. 23б. 11 Махмудов С.Қ. Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш (Ип-йигирув корхоналари мисолида). И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2006. 22б. 54 Муйдинов Б.Н. томонидан 12 акциядорлик жамиятларида маблағ жалб қилиш мақсадида банк кредитларидан фойдаланиш жараёнинингҳисоби ва аудитини такомиллаштириш, асосий эътибор банк олинадиган кредитларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва уларни аудитини такомиллаштириш масалаларига қаратилган бўлиб, уларни счётларда акс эттириш, молиявий ҳисоботларда кўрсатилиши ва унинг аудитини такомиллаштириш масалаларига қаратилган. Бундан ташқари бевосита қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисоби ва аудити масаласига У.У. Костаев томонидан 13 акциядорлик жамиятларида молиявий натижаларнинг ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш, шунингдек дивиденд ҳисоби борасидаги вужудга келган муаммоларни ечиш учун акциянинг математик қиймати кўрсаткичини киритиш ва уни ҳисобда акс эттириш, акциядорлик жамиятларида соф фойда кўрсаткичи ва уни тақсимлаш билан боғлиқ активлар ҳаракатини ҳисобда акс эттириш ва фойда хажмини ошириш имкониятини берадиган таҳлил қилиш йўналишларини очиб бериш бўйича имлий иш қилинган ва унинг натижаси бўйича тегишли умумий активлар (капитал) миқдорини реал акс эттирадиган “акциянинг математик қиймати” кўрсаткичининг ишлаш механизми ва миқдори ўзгаришини ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилган. Бевосита қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисоби ва таҳлили масалалари Пардаев Б.Х. томонидан 14 ёзилган номзодлик диссертациясида берилган бўлиб, унда қуйидаги масалаларнинг ечими топилган: -қимматли қоғозлар ҳисоби ва таҳлилининг услубий ва ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари ишлаб чиқилган; -қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларни ҳисобга олишнинг счётлар режасида акс эттириш тартиби ишлаб чиқилган; -молиявий ҳисобот шаклларини такомиллаштириш таклифлари берилган; -қимматли қоғозларни иқтисодий таҳлил қилишнинг усул ва услубларини такомиллаштириш таклифлари берилган. Лекин ушбу ишларда қимматли қоғозларни ҳисоби, таҳлили ва аудит яхлит тарзда ишлаб чиқилмаган ва ушбу масалаларни яхлит ҳолда ўрганиш зарурияти бўлганлиги ва охирги йиллардаги жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг асосий сабабларидан бири қимматли қоғозлар бозоридаги айрим муаммоларнинг мавжудлиги сабаб бўлганлиги учун ушбу масалалар ечимини топиш зарурияти пайдо бўлди. Шу нуқтаи назарда халқаро талаблар асосида молиявий инструментларни тан олиш, унинг ҳисобини ташкил этиш бўйича илмий изланиш зарурияти вужудга келди. 12 Муйдинов Б.Н. Акционерлик жамиятларида банк кредитлари бўйича операциялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2002. 22б. 13 Костаев У.У. Акциядорлик жамиятларида молиявий натижаларнинг ҳисоби ва таҳлили (“Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси тизимидаги акциядорлик жамиятлари мисолида). ). И.ф.н. илмийдаражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2002. 22б. 14 Пардаев Б.Х. Қимматли қоғозлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2003. 22б. 55 Молиявий инструментларни бухгалтерия ҳисобида хужжатлаштириш ва тегишли регистрларда акс эттириш масаласи бўйича иқтисодчи олимлар томонидан қуйидагича фикр билдирилган: “Молиявий қўйилмалар содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб олинган акциялар, турли сертификатлар, облигациялар, амалга оширилган қўйилмалар суммасига берилган гувоҳномалар, қарз бериш бўйича шартномалар ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг амалга оширган қўйилмаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари олинмаган молиявий қўйилмалар маблағлари алоҳида ҳисобга олинади. Қимматли қоғозлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга облигациялар ва берилган қарзларни қайтарилганини тасдиқловчи олди – сотди далолатномаси, тўлов топшириқлари киради” 15 . Улар бухгалтерия ҳисобида 5800-"Қисқа муддатли инвестициялар" баланс ҳисобварағининг оборот маблағлар сифатида қуйидаги тарзда акс эттирилади: -облигациялар, давлат ва маҳаллий қарз (заём)лар, турли хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг шунга ўхшаш қимматли қоғозларини олишга оид қисқа муддатли харажатлар ҳаракати ва қолдиқлар; -банкнинг депозит счётларига ёки ўзга хил айни ўхшаш қўйилмаларга жалб қилинган пул маблағларининг ҳаракати ва қолдиқлари; -жисмоний ва юридик шахсларга берилган қисқа муддатли пул ва ўзга хил қарз(заем)ларнинг ҳаракати. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар - бу узоқ муомала муддатига эга (12 ойдан ортиқ) активларнинг сотиб олинишига оид қўйилмалар (инвестициялар)дир. Улар бухгалтерия ҳисобида 0600 - "узоқ муддатли молиявий инвестициялар" баланс ҳисобварағида узоқ муддатли активлар сифатида, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади: - бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларига ва бошқа субьектларнинг, шу жумладан шуьба субьектларнинг устав капиталларига оид узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати; - давлат ва маҳаллий қарз (заём)лар облигациялар, сертификат ва тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмаларининг шунга ўхшаш қимматли қоғозларига оид узоқ муддатли инвестициялар; - субьектларга, ўзга хил тадбиркорлик тузилмаларига берилган узоқ муддатли ва бошқа қарз (заём)ларга оид қарзлар ҳаракати ва қолдиқлари. Ўзбекистон Республикасида бозор элементларининг ривожланиши асосий йўналишлар бўйича белгилаб олинган ҳамда шу йўл билан оғишмай амалга ошириб борилмоқда. Ҳозирги кунда иқтисодиётда фойдаланилмаётган айланма маблағларини айланишга жалб этиш ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш давр талаби бўлиб ҳисобланади. Бизнинг республикамизда қимматли қоғозларнинг ривожланиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар ва 15 Ибрагимов А.К, Очилов И. , Кузиев И., Ризаев Н. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. ўқув қўлланма.Тошкент, “IQTISOD- MOLIYA”, 2008. 476б 56 йўриқномалар ҳамда Марказий банк томонидан чиқарилган низомларда ўз аксини топган. Қимматли қоғозларни ривожлантириш учун фонд биражалари ташкил топган. Молиявий инвестициялар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига кўра, IAS №32- “Молиявий инструментлар-маълумотларни тақдим қилиш”, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари №12 “Молиявий инвестициялар ҳисоби” номли стандартлар асосида ташкил қилинади 16 . Уларни ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти № 21 “Бухгалтерия ҳисобини счётлар режаси” асосида қуйидаги баланс счетларидан фойдаланиш тавсия қилинган: 0610 «Қимматли қоғозлар», 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0640 « Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар », 0690 « Бошқа узоқ муддатли инвестициялар », 5810 « Қимматли қоғозлар » , 5820 « Берилган қисқа муддатли кредитлар », 5890 «Бошқа жорий инвестициялар» 17 . Лекин Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонунга кўра, 18 акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари, депозит сертификатлари, қимматли қоғозлар ҳосилалари ва векселлар каби турлари тўғрисида хам тўхталиб ўтилган. Демак, ушбу қимматли қоғозларни хам ҳисобга олиш зарурияти пайдо бўлади. Шу сабабли бизнинг фикримизча, уларни алоҳида ҳисобга олиш учун 0610 счётда қўшимча қуйидаги счётларни очиш лозим деб ўйлаймиз. 0611- «Депозит сертификати»; 0612- «Корпоратив облигациялар»; 0613- «Эмиссиявий қимматли қоғозлар»; 0614- «Ғазна мажбуриятлари» ; 0615- «Қимматли қоғозлар ҳосилалари»; 0616- «Векселлар» номли счётларда ушбу қимматли қоғозларни алоҳида ҳисобини ташкил қилиш, уларнинг турлари ва эмитентларнинг номлари бўйича аналитик счётлар очиб юритиш зарур. Бундан ташқари ушбу қимматли қоғозлар қисқа муддатли, яъни 1 йилгача бўлса, уларни ҳисобини 5810 «Қимматли қоғозлар» счёти бўйича шу тартиб бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш зарур деб ўйлаймиз. Шундай қилиб, ушбу таклифлар қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш имконини беради ва уларни тегишли счетлар акс эттириш учун шароит яратади. 16 Международные стандарты финансовой отчетности. 2011. Москва. Аскери, 2012. -1213с. 17 Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан. НСБУ №21. Ташкент: « NORMA », 2009. -240с. С.42, 141. 18 Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонуни .//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й. 29-30 сон, 278-модда. 57 58