logo

Корхоналарда молиявий хисоб юритиш хусусиятлари

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1676.19140625 KB
Корхоналарда молиявий хисоб юритиш хусусиятлари 5340400 – “Бизнесни бошқариш” таълим йўналиши бакалавр даражасини олиш учун ёзилган БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 Мундарижа Кириш 1 – боб. Корхоналарда молиявий хисоб ва хисобот тизимини ташкил этиш асослари, хисоб сиёсат ва халқаро тажрибалар 1.1. Ўзбекистон Республикасида молиявий хисоб ва хисобот тизимининг шаклланиш асослари 1.2. Корхона хисоб сиёсати ва унинг элементлари 1.3. Молиявий хисоб ва хисоботнинг халқаро тажрибаси ва уни Ўзбекистон амалиётига қўллаш истиқболлари 2 - боб. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий ва иқтисодий ҳолати таҳлили 1.1. Бозор муносабатлари шароитида молиявий хисоботнинг айрим муаммолари ва улар таҳлилини ташкил этиш 1.2. Корхонанинг молиявий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили 1.3. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили 3-боб. Акциядорлик жамиятларини бошқаришда молиявий хисоб ва хисоб юритишни такомиллаштириш 2. 1.Жорий активлар хисоби ва хисоботини такомиллаштириш 3.2. Хусусий капитал шаклланиши ва унинг хисобини такомиллаштириш 3.3.Мажбуриятлар хисоби ва уни такомиллаштириш йўналишлари Хулоса ва таклифлар Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 2 Кириш Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг қисқа давр ичида республикамизни иқтисодини юксалтириш учун бир қатор иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига асосланган хуқуқий демократик давлат қуриш ва уни ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий ва сиёсий шарт-шароитлар яратилди. Ривожланган бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида Президентимиз И.А.Каримовнинг «Барча ислоҳотларнинг - иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат» деган фикрлари амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадининг ифодасидир. Ана шу мақсад сари интилишлар ижтимоий–иқтисодий хаётимизнинг мухим соҳаларида - фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, кичик ва ўрта бизнес манфаатларини химоялаш ва бошқаларда намоён бўлмокда. Уларнинг самараси сифатида мамлакатимиздаги умумий тараққиёт босқичини тан олмогимиз даркор. Иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашган сари ўзгаришлар барча соҳаларни янада кўпроқ қамраб олмоқда. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг навбатдаги босқичида «бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустахкам иқтисодиётнинг мухим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш» устувор йўналишлардан бири деб белгиланади.* Бу йўналиш иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг «мухим шарти бўлган хорижий инвестициялар, аввалом бор, хусусий сармояларини жалб этиш, бунинг учун тегишли инвестицион мухит ва инвесторлар учун кафолатлар яратиш бу борада, айникса, катта ахамиятга эга» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясида белгиланган вазифалар, кўриниб турибдики, бухгалтерия хисоби ва уни такомиллашишига бевосита алоқадордир. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия хисоби ахборот тизими сифатида ана шу ахборотдан фойдаланишни, жумладан инвесторларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги молиявий маълумотлар билан таъминланиши лозим. Ахборот билан таъминланиш функциясини бухгалтерия хисоби фақат молиявий хисоботларни такдим этиш орқалигина амалга оширилади.И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Тараққиётнинг хар бир босқичи – бу янги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлида янги вазифалар демакдир» Бунда таъкидлаш лозимки замонавий молиявий хисоботлар ва уларни тайёрлаш вазифаси юклатилган молиявий хисоб тизимида хам ўзига яраша муаммолар мавжуд. Бундан ташқари, мавжуд молиявий хисоб ва хисобот тизимини янада такомиллаштириш, нафақат инвестицион мухит ва инвесторлар учун, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзлари учун хам энг асосий кафолатлардан биридир. Энг муҳими шуки‚ мустақилликнинг дастлабки йиллари республикамизнинг ўз тараққиёт йўлини фаол излаш‚ Ватанимизни эркин‚ кучли ва равнақ топаётган диёрга айлантиришга интилиш даври бўлди. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришишида‚ иқтисодий стратегияни амалга ошириш учун энг аввало ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш ва унга ўтишнинг стратегик йўналишини белгилаб олиш мухимдир.** _________________________ *Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича услубий тавсиялар ва дастур.– Т.:, 13-б, «ЎАЖБНТ» Маркази, 2002 ** Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т., «Ўзбекистон», 1995, 119б. 3 Бугунги кунда иқтисодиётимизга бозор элементлари ва халқаро тажрибаларнинг тадбиқ этилиб бориши барча хўжалик механизмини такомиллаштиришни ва уни ахборот таъминотининг асоси бўлган молиявий хисоб, хисоб тизими ва уни юритиш сохасида туб ислоҳотларни ўтказиш зарурияти юзага келтиради. Маълумки‚ яқин йилларгача хисоб тизими фақатгина хўжалик муомалаларини қайд қилиш ва хисоб хужжатларини сақлаш воситаси бўлибгина хизмат қиларди. Бу‚ албатта‚ маъмурий-буйруқбозлик даврига хос бўлган элементлардан бири эди. Бозор муносабатларига ўтиш эса бухгалтерия хисобининг хақиқий вазифаларининг нақадар серқирра эканлигини янада кенгроқ очиб берди. Биринчидан‚ бухгалтерия хисоби хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришнинг ажралмас бўлагига айланди. Иккинчидан‚ турли хил фойдаланувчиларни бухгалтерия ахборотлари билан таъминлаш марказий масалалардан бирига айланди ҳамда замонавий бухгалтер фақатгина хисоб ишларини юритибгина қолмай‚ балки бухгалтерия маълумотларини таҳлил қилиш‚ корхона иқтисодий холатини тавсифловчи турли хил коэффициентларни хисоблаш‚ хўжалик ситуацияларига баҳо бериш‚ корхона истиқболини белгилай олиши керак. Бундан ташқари малакали замонавий бухгалтер аудиторлик фаолияти билан шуғуллана олиши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг иқтисодий ва молиявий салоҳияти ва холати тўғрисидаги маълумотлар етакчи бўлиб‚ фойдаланувчиларнинг турли тоифалари: таъсисчи‚ акциядор‚ кредитор‚ инвестор‚ мол етказиб берувчилар ва бошқалар манфаатларини қамраб олади. Бунда фойдаланувчиларнинг хар бир тоифаси корхона молиявий холатини баҳолашда ўз манфаатларидан келиб чиқади ва ўз мезонларига амал қилади. Хозирги даврда бухгалтерия хисоботининг асоси бўлган молиявий хисоб ва молиявий таҳлил корхоналар фаолиятини бошқаришда зарур бўлган керакли маълумотларни етказиб бериш‚ тўғри ва мукаммал бошқарув қарорларини қабул қилишда асосий манба бўлиб хисобланади‚ яъни корхонада бухгалтерия хисоби ва таҳлилнинг тўғри йўлга қўйилиши‚ айниқса бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятини оширишга‚ юқори самарали фаолият кўрсатишга‚ турли рақобатчилар майдонида енгиб чиқиб‚ юқори фойда олишга имконият яратади. Республикамизда молиявий хисоб ва таҳлилни тартибга солиш учун мустахкам қонунчилик тизими ташкил этилди: жумладан‚ Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги қонун (1996 йил‚ 30 август)‚ «Махсулот‚ иш ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» (1999 йил‚ 5 феврал), «Бухгалтерия хисобининг миллий стандартлари» (1998-2001 йил) ва бошқа меъёрий хужжатлар қабул қилинди. Натижада қатор иқтисодий муаммолар хал этилди. Молиявий хисобни ташкил этишнинг услуби ва услубиётини ўзлаштириш асосий мақсад миллий ва хорижий мутахассисларни хисоб сиёсати ва хисобот ахборотларини тушунишларидаги фарқни бартараф қилиш‚ молиявий хисобни меъёрий тартибга солувчи миллий тизимини яратиш, бухгалтерия хисоби ва молиявий хисобнинг ягона концепциясини яратиш ва уларни иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятлари хисобга олган холда ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш заруриятидан иборатдир. Бу мақсадга эришиш учун бухгалтерия хисобининг асоси хисобланган молиявий хисобни ва унинг таҳлилини амалга ошириш, бунда янги усуллардан фойдаланиш, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ёрдамида фойдаланилмаётган резервларни қидириб топиш ва уларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш‚ шу куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб хисобланади. Ишнинг мақсади ва вазифалари. Ишнинг асосий мақсади молиявий хисоб ва таҳлилни такомиллаштиришнинг услубий йўлларини аниқлашдан иборатдир. Шу билан бирга унда корхоналар фаолиятида молиявий хисобни ташкил этиш концепцияси ва 4 молиявий таҳлилнинг усуллари ўрганилиб‚ тармоқ хусусиятини хисобга олган холда халқаро ва миллий андозаларга мослаштиришга харакат қилинди. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар белгиланди ва ечилди: - мавзуга тегишли қонунлар, Президент фармонлари,қарорлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, иқтисодчи олимлар адабиётларни назарий жиҳатдан ўрганиш; -корхоналарда молиявий ва бошқарув хисобини йўлга қўйишнинг зарурияти илмий жихатдан ёритиш; - корхоналарда молиявий ва бошқарув хисобини фарқлашни аниқ таснифлаш; - молиявий хисобни объектларини белгилаш; - молиявий хисобни ташкил этишнинг услубий асосларини ўрганиш; - корхоналарда молиявий-иқтисодий салоҳияти кўрсаткичларини таҳлил этиш; - корхона иқтисодий ва молиявий салоҳияти курсаткичларини хисоблашни амалиётга киритиш. - молиявий хисобнинг концециялари ва андозоларини халқаро хисоб стандартлари асосида белгилаш; -молиявий хисобда активлар ва пассивлар хисоби ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди; -корхона иқтисодий ва молиявий салоҳиятини баҳолаш йўлларини кўрсатиб бериш; - назарий билим ва амалий материаллар таҳлили натижаларини умумлаштирган холда Акциядорлик жамиятларини бошқаришда молиявий хисоб ва хисоб юритишни такомиллаштириш борасида мустақил хулоса ва таклифларни баён этиш. Ишнинг объекти қилиб Ўзбекистон Республикаси «Ўзгеонефтгазқазиб чиқариш» очиқ турдаги акционерлик компанияси ва унинг жойлардаги корхоналари олинди. Таҳлилий хисоботлар асосан «Муборакнефтгаз» ва «Шўртаннефтгаз» унитар шўъба корхоналари мисолида ўрганилган, предмети қилиб эса, турли мулкчилик тизимига кирувчи корхоналарда молиявий хисоб ва таҳлилни йўлга қўйиш ва юритишнинг мухим элементлари олинди. Ишни назарий жихатдан ёритилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлари, қарорлари, Президент фармонлари, асарлари ва чоп этилган ўқув адабиётларидан хамда битируволди амалиётини ўтган корхонасининг хисобот маълумотларидан фойдаланилди. Илмий ишнинг тузилиши ва хажми. Илмий иш кириш қисми‚ учта боб‚ хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати хамда иловалардан иборат бўлиб, умумий хажми 82 бетдан ташкил топган. 5  1 – боб. Корхоналарда молиявий хисоб ва хисобот тизимини ташкил этиш асослари, хисоб сиёсати ва халқаро тажрибалар 1.1. Ўзбекистон Республикасида молиявий хисоб ва хисобот тизимининг шаклланиш асослари Республикада давлат мустақиллигига эришилган даврдан бошлаб бозор иқтисодиёти талаблари ва молиявий хисоботнинг халқаро андозаларига мувофиклаштириш мақсадида бухгалтерия хисоби тизими босқичма босқич ислоҳ қилиб келинмокда. Ушбу ислоҳотни иқтисодий, фуқаролик-хуқуқ соҳасида юз бераётган жараёнлар ва бухгалтерия хисоби бобида жахон доирасида уйғунлаштириш зарурияти тақазо этди. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия хисоби фақат хисоб юритиш ва статистика вазифасини бажарибгина колмайди, балки манфаатдор томонлар, масалан, улар тасарруфида мавжуд бўлган молиявий ресурслардан қандай қилиб яхшироқ фойдаланиш тўғрисида холис ва асосланган қарор қабул қилиб олиши учун хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисида ахборот тўплаш, уни қайта ишлаш ва узатиш воситасига айланади. Бунда бухгалтерлар ишига қўйиладиган талаблар тубдан ўзгарди, улар хўжалик операцияларини қайд этувчилик ролидан воз кечиши ва кўп даражада таҳлилчи хам, башоратчи хам бўлиши шарт. У рахбарга молиявий ахволининг барқарорлигини оширишга имкон берадиган йўлларни кўрсатиб бериши, иқтисодий таҳлил, умуман корхонанинг пул оқимлари ва молиясини бошқариш билан, яъни молиявий менежмент билан шуғулланиши керак. Мазкур ишни амалга оширишда янги йўналишларни ўрганиш зарурияти етилди. Буни кўриб чиқиш учун қуйидаги чизмага эътибор берамиз.(1-чизма) Молиявий хисобот тизимининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилувчи ва уни белгилаб берувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини бундай кўринишда тасвирлашимиз сабаби шуки, бухгалтерия хисобида жамиятдаги барча ўзгаришлар акс этади. Бундан ташқари, бухгалтерия хисоби орқали бу ўзгаришлар амалга оширилади, десак муболаға бўлмайди. Хисобнинг хар бир бўлими ва аналитик услубларининг кўпчилиги амалда янгича назарий, услубий ёндашишни ва асослашни талаб қилади. Бозор бизнинг кўп тасаввурларимизни ўзгартириб юборди, муаммоларни ечиш йўллари, фойдаланадиган фикр доиралари кенгайди. Ўзбекистон бозорида фаолият олиб бораётган қўшма ва чет эл корхоналарининг сони муттасил ортиб борар экан, бухгалтерия хисоби соҳасидаги халқаро хамкорликни ривожлантириш мохиятан кечиктириб бўлмайдиган талабга айланади. 6  1–чизма Молиявий хисоб тизимини белгиловчи асослари ва омиллари Ўзбекистонда бухгалтерия хисобининг ривожланиш тарихига назар ташлаш орқалигина хозирги кунда таркиб топган молиявий хисобот тизимига таъсир этган омилларни асослаб бериш мумкин. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисобининг ривожланиш босқичлари қуйидаги иқтисодий ривожланиш босқичлари билан боғлиқдир: 1.1987–1991 йиллар. Собиқ Иттифоқнинг бархам топиши, Ўзбекистон Республикасининг мустақиликка эришиши ва бухгалтерия хисоби тизимининг ислоҳ қилинишининг зарурияти. 7 2.1991–1992 йиллар. Ўзбекистоннинг мустақил деб эълон қилиниши ва бозор иқтисодиётининг негизлари шакллана бошлаши. Бухгалтерия хисобининг аудиторлик деган тушунчаси кириб келган ва 1992 йил 9 декабрда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 15 моддадан иборат қонун қабул қилинган. 3.1992–1994 йиллар. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг йўлга (акциядор корхоналар, кичик корхоналар, қўшма корхоналар) қўйилиши, солиқ қонунчилигининг дастлабки ривожланишига бориб такалди. Фойда кўрсаткичи тўлиғича эски тартибда хисобланган пайтда (Фойда - Даромадлар – Харажатлар) солиқ туловчилар сони камая борган давр эди. Шу муаммони хал қилиш мақсадида 1994 йил 26 мартда «Бухгалтерия хисоби ва хисоботи тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилди. 4.1995–1996 йиллар. Бозор муносабатларининг янада ривожланиши, кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик фаолияти қамровининг, иқтисодиётда эркинликнинг янада кенгайиши натижасида халқаро иқтисодий алоқалар ривожланиши ва мулкдорлар синфининг ташкил топа бошлаш даври бўлди. Солиқ сиёсати бўйича юқорида кўрсатилиб ўтилган муаммони хал қилиш, яъни харажатлар таркибини тартибга солиш, уларнинг самарадорликни рағбатлантириш ролини ошириш вакти келди ва 1995 йил 27 январда «Сотилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди ва у 1995 йил 1 январдан кучга кириши кўрсатиб ўтилди. 1998 йил 5 февралда ушбу Низом қайта ишлаб чиқилган, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган. Бу ўз навбатида дастлабки натижаларни берди. Солиқка тортиладиган фойдани аниқлаш тартиби тубдан ўзгартирилди. Янги Низом хўжалик юритувчи субъектларни самарали ишлашга ундади, чунки харажатлар таркибига самарадорлик нуқтаи назаридан чегара қўйилди. 1.1996–1997 йиллар турли мулкчиликка асосланган корхоналар сони кўпайиб борди. Бухгалтерлар ўз хуқуқи, мажбуриятлари ва жавобгарликларини тўлиқ англаб етмаганди. Корхоналарда бухгалтерия хисоби молиявий хисобот тузиш мақсадидагина юритиларди, лекин хисобнинг бошқарувдаги, самарадорликни таъминлаш мақсадидаги роли сусайиб кетди. Ушбу муаммони хал қилишда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги 24 моддадан иборат бўлган қонуни ишлаб чиқилиши нихоят даражада ахамиятли бўлди. Бу қонунда бухгалтерия хисобининг учта асосий вазифаси белгилаб берилган: 2. Бухгалтерия хисоби счетларида активларнинг холати ва харакати, мулкий хуқуқлар ва мажбуриятларнинг холати тўғрисидаги тўлиқ хамда аниқ маълумотларни шакллантириш; 3. Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия хисоби маълумотларини умумлаштириш, молиявий, солиқка доир ва бошқа хисоботларни тузишдан иборатдир. Шунингдек, қонунда бухгалтернинг вазифаси фақат молиявий хисобот тузишгина эмас, балки бошқарув учун ахамиятли ахборотни такдим этиш хам эканлигини алохида уқтириб ўтилган. 1.1997–1998 йиллар ташқи иқтисодий алоқаларнинг кучайиши, қўшма корхоналар сони ортиб бориши, хорижий инвестициялар янада кўпроқ кириб келиш даври бўлди. Бухгалтерия хисобида товар-моддий захиралар баҳосининг тинимсиз ўзгаришларини, асосий воситалар амортизациясини тезлаштирилган усулда олиб борилиши ва бошқа янги холатларни молиявий хисоботларда акс эттириш муаммолари пайдо бўлди. Бундан ташқари, хорижий хамкорлар молиявий хисоботлари билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан тузилган молиявий хисоботларнинг услубий жихатдан мос келмаслиги бошқарув муаммоларига олиб келди. Бу эса бухгалтерия хисоби халқаро андозаларини ўрганишни ва керак бўлса, улар асосида миллий андозаларни ишлаб 8 чиқиш заруриятини тугдирди. 1998 йилдан бухгалтерия хисоби миллий андозаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёни бошланди. 2.1998 йилдан бозор иқтисодиётида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, жумладан ташқи иқтисодий фаолият хамда халқаро молиявий ташкилотлар билан хамкорликнинг янада кучайиши жараёни кузатилди ва давом этмокда. Бу эса бухгалтерия хисобида халқаро тизимга интеграциялашувни, демак, халқаро андозаларни ўрганиш, ислоҳотни жадал давом эттиришни талаб этди. Хозир бухгалтерия хисоби халқаро андозаларига асосланган миллий андозалар босқичма-босқич амалиётга жорий этилмокда. Шу билан боғлиқ холда аудиторлик фаолиятига эътибор кучайтирилди. 2000 йил 26 майда Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бозор иқтисодиётини демократик чуқурлаштиришда бухгалтерия хисобининг халқаро тизим билан уйғунлашуви давом эттирилмокда. 1.2. Корхона хисоб сиёсати ва унинг элементлари Мустақиллик йилларида бухгалтерия хисобининг ривожланишига услубий ва ташкилий жихатдан катта ўзгаришлар рўй берган. Ушбу даврда бухгалтерия хисобининг марказлаштирилган режали иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган хисоб тизими шакллантирила бошланган. Бухгалтерия хисоби янги тизимининг шаклланишига энг аввало мамлакатимизда дунёнинг бошқа мамлакатлари билан олиб борилаётган ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларининг ахамиятини алохида таъкидлаш зурур. Чунки ушбу иқтисодий муносабатларнинг бевосита таъсири остида мамлакатимизда амал қилинаётган қонунлар ва корхоналарнинг молиявий фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатларни қайта кўриб чиқишга ва уларнинг аксариятини батамом янгидан яратишга тўғри келмоқда. Мамлакатимизда бухгалтерия хисобининг бозор муносабатлари талаблари асосида ислоҳ қилишнинг тўртта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган: 1. Бухгалтерия хисобининг қонуний асосларини яратиш; 2. Бухгалтерия хисоби тўғриисдаги қонун асосида бухгалтерия хисобининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш; 3. Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларини қўллаш бўйича йўриқнома ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш; 4. Юқоридаги қонуний ва меъёрий хужжатлар асосида корхоналарнинг иш хужжатларини яъни корхоналарнинг хисоб сиёсатини ишлаб чиқиш. Ушбу дастур асосида республикамизда бухгалтерия хисобининг услубий ва ташкилий масалалари бўйича анча ишлар қилинди. Жумладан, «Бухгалтерия хисоби ва хисоботи тўғрисида»ги Низом, «Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича маҳсулот (иш, хизмат) таннархига киритиладиган харажатлар таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиши таркиби тўғрисида»ги Низом, «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги қонуни, «Бухгалтерия хисобининг миллий андозалари». 1- сонли «Хисоб сиёсати ва молиявий хисобот» 2- сонли, 3- сонли, 4- сонли, 5- сонли каби қонуний ва меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Бу хужжатлар ичида Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия хисоби тўғрисдаги қонуни» нинг бухглатерия хисобини ривожлантиришдаги роли беқиёсдир, чунки ушбу қонуний хужжатларда биринчи марта республикамизда бухгалтерия хисобининг хуқуқий асосларини яратиш билан биргаликда корхона рахбарлари ва мутахассисларга бухгалтерия хисобининг услубий ва ташкилий масалаларини ечишда етарли даражада хуқуқ ва имтиёзлар берилди. Ушбу хуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланиш тартиби эса «Бухглатерия хисобининг миллий андозлари»нинг 1- сонли «Хисоб сиёсати ва молиявий хисобот» 9 андозасининг 1-50-бандларида ёритиб берилган. Унда хар бир корхона мустақил равишда ўзининг бухгалтерия хисоби тизимини, яъни хисоб сиёсатини ишлаб чиқиши ва эълон қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бухгалтерия хисобини бундай тарзда йўлга қўйилишининг моҳияти шу билан изоҳланадики, унда давлат томонидан ўрнатилган бухгалтерия хисобини юритишнинг умумий қоидаларига асосланган холда хар бир корхона ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятида кўзланган мақсадга эришиш учун бухгалтерия хисоби бажариши лозим бўлган вазифалардан келиб чиққан холда мустақил равишда хисоб тизимини ишлаб чиқади. Корхоналарга бундай хуқуқ ва имтиёзларнинг берилиши мамлакатимизда бухгалтерия хисобининг халқаро андозаларига ўтишнинг ижобий натижаси деб қараш мумкин. Чунки бухгалтерия хисоби халқаро андозаларининг биринчиси «Хисоб сиёсати» деб аталади. Бугунги кунда Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги Қонун, Солиқ кодекси корхоналардан хисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, бухгалтерия хисобининг 21 бўлимдан иборат биринчи миллий андозаси 1998 йилда кучга кирган бўлиб, мазкур андоза хисоб сиёсатини ишлаб чиқишни, шунингдек, уни рўёбга чиқаришнинг омиллари ва тартибини регламентга солади. 2008 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинган. Айтиб ўтилган меъёрий - хуқуқий хужжатлардан келиб чиққан холда, хисоб сиёсати деганда, хўжалик юритувчи субьектнинг рахбари бухгалтерия хисобини юритиш ва молиявий хисобот тузиш учун қабул қилинган усулларнинг йиғмаси тушунилади, молиявий хисобот шу усулларга мувофиқ ва уларнинг қоидалари ва асосларига мувофиқ тузилади деб таъриф берилади. Иқтисодий адабиётда у қуйидагича талқин қилинади. Корхонанинг хисоб сиёсати - бу корхона томонидан умум қабул қилинган қоидалар ва ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб эълон қилинадиган бухгалтерлик хисобни олиб боришнинг муайян услублари ва шаклларининг мажмуидир. Корхонанинг хисоб сиёсати расмий хужжат саналади. У бош бухгалтер томонидан ишлаб чиқилади хамда бошлиқнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади. Корхонада келаси йил учун «Хисоб сиёсати» йилнинг охирида тайёрланади. Демак, у корхонанинг навбатдаги йилда бухгалтерия хисобини олиб бориш бўйича ўзига хос режаси хисобланади. Корхонанинг хисоб сиёсати йил мобайнида доимийлик тусида бўлиши керак. Объектив сабабларсиз уни ўзгартириш мумкин эмас. Меъёрий-хуқуқий хужжатларга биноан, қуйидаги холлардагина тасдиқланган хисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш мумкин: - корхона қайта ташкил этилганда, яъни, қўшилганда ёки ажралиб чиққанда; - мулк эгалари ўзгарганда; - давлат қонунлари ўзгарганда; - хисобни олиб боришининг янги шакллари ва усуллари жорий этилганда. Хисоб сиёсатига киритилган барча ўзгартиришлар асосланган бўлиши хамда корхона рахбарининг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланиши керак. Хисоб сиёсати расмий хужжат сифатида мажбурий тартибда қуйидаги органлар: юқори турувчи ташкилотга, солиқ инспекциясига, банкка, ижтимоий суғурта, статистика бошқармаси идораларига топширилади. У сўров ва талаб бўйича прокуратура, суд ва арбитраж органларига, инвесторлар, акциядорлар, кредит берувчилар, аудиторлик фирмаси ва бошқа фойдаланувчиларга хам тақдим этилиши мумкин. Хисоб сиёсати корхона ходимлари учун очиқ бўлиши лозим. 10 Корхона хисоб сиёсатидан фойдаланувчи хар бир шахс ўз мақсадлари йўлида уни ўрганади ва фойдаланади. Масалан, солиқ инспекцияси ундан солиқлар бўйича тақдим этилган хисоб-китобларнинг ишончлилигини, корхонада уларни хисобга олиб боришнинг тўғрилигини назорат қилиш мақсадаларида фойдаланади. Банклар учун эса, корхонанинг хисоб сиёсати нақдга ва нақдсиз хисоб-китоблар, касса операцияларини олиб бориш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун керак. Аудиторлик фирмаси хисоб сиёсати қандай тузилганлиги, шунингдек, корхона томонидан унга риоя этилиши даражаси хақида хулоса беради. Инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар эса, ўз маблағларини ётқизиш, шартномалар, битимлар тузиш тўғрисида бир қарорга келишидан олдин корхона хисоб сиёсатини ўрганадилар. Шундай қилиб, корхона хисоб сиёсати молия хисобининг назарий, услубий, техник, ташкилий томонларини қамраб олади. Назарий қисм молия хисобининг асосий қоидалари низомлари илмий қоидаларни ўз ичига олади. Хисобнинг услубий томони мулк ва мажбуриятларни баҳолашнинг усуллари, мулкнинг турли кўринишлари бўйича амортизацияни хисоблаб ёзиш усуллари, фойда, даромадни хисоблаб чиқариши услублари ва хақларни назарда тутади. Эндиликда хар қандай мулкчилик шаклидаги, ташкилий - хуқуқий тузилишдаги ва тармоққа тегишли корхоналар қуйидаги соҳалар бўйича ўз хисоб сиёсатини танлаб олишлари мумкин: -асосий воситаларнинг амортизациясини хисоблаш; -асосий воситаларни тузатишни хисобга олиш; -материалларни сотиб олишни хисобга олиш; -кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг эскиришини хисобга олиш; -моддий айланма маблағларнинг хисобини ташкил қилиш ва баҳолаш; -ишлаб чиқариш харажатларини хисобга олиш; -материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, жўнатилган товарларни баҳолаш; -ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни хисобда акс эттириш; -маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясини хисобга олиш; -даргумон қарзлар бўйича хар хил захира (резерв)ларни яратиш; -соф фойда хисобидан хар хил фондларни хосил қилиш ва бошқа масалалар бўйича. Хисобнинг техник томони молия хисобини олиб боришнинг шакли (бухгалтерлик регистрлари тизими) ни бухгалтерлик хизматининг ташкилий тадбирларини, унинг бошқарув тизимидаги ўрни бу тизимнинг бошқа элементлари ва бўғинлари билан ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири, бўлинмалар билан бозор иқтисодиётнинг юзага келиши ва шаклланиши учун хос бўлган ўзаро алоқаларни ўз ичига олади. Хисоб сиёсатининг техник жихатини янада ойдинроқ ёритадиган бўлсак, унинг техник аспектига қуйидаги масалалар киритилади: -марказлаштирилган счётлар режаси асосида ишчи счётлар режасини ишлаб чиқиш; -бухгалтерия хисобининг шаклларини танлаш; -бухгалтерия хисобида хужжатлар айланиши; -мулк ва мажбуриятни инвентаризация қилиш; -ички ишлаб чиқариш хисоботи Хисоб сиёсатининг ташкилий аспектида бухгалтерия хисобининг ечилиши зарур бўлган масалалари қуйидагилардан иборат: -бухгалтерия хизматининг ташкилий шакллари; -бухгалтерия хизматининг таркиби ва хисобни марказлаштириш даражаси; -корхона бўлинмаларини алохида балансга ўтказиш. 11 Юқорида учта гурухга кирувчи муаммоларнинг энг оптимал равишда хал қилиниши корхона хисоб сиёсатининг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди. Чунки хисоб сиёсатининг дастлабки босқичи ёки унинг услубий аспектида бухгалтерия хисобининг асосий вазифаси яъни у бажариши зарур бўлган ёки хал қилиб бериши лозим бўлган хисоб жараёнлари кўрсатилган бўлса, хисоб сиёсатининг иккинчи босқичида ушбу вазифаларни амалга ошириш учун зарур техник усуллар белгилаб берилади. Иккинчи босқичда очиқроғи биринчи босқичда белгилаб берилган вазифаларни бажариш учун технологик жараён ишлаб чиқилади. Учинчи босқичда яъни хисоб сиёсатининг ташкилий аспектида ушбу технологик жараённи бажарувчи ижрочилар ва уларнинг хизмат вазифалари аниқ белгиланиши зарур. «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ корхоналарда бухгалтерия хисобини қуйидаги шаклларда ташкил қилиш мумкин: -мустақил бўлинма хисобланган бухгалтерияни ташкил қилиши мумкин; -шартнома асосида ихтисослашган профессионал ташкилотга бухгалтерия хисобини юритишни топшириш мумкин; -мутахассисларга шартнома асосида бухгалтерия хисобини юритишни топшириш мумкин. Албатта бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг биринчи шаклини йирик ва ўртача корхоналарда қўлланилиши табиийдир. Чунки бу корхоналарда бухгалтерия хисобида бажариладиган хисоб ишлари хажми анча катта ва мураккаб бўлиб ихтисослашган хисоб бўлинмаси – бухгалтерияни билишини талаб қилади. Бухгалтерия хисобининг ташкил қилишнинг иккинчи ва учинчи шакллари кичик корхоналарда амалга оширилиши мумкин. Корхона мустақил равишда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг у ёки бу шаклини топмайди. Хар қандай шароитда бухгалтерия хисобини юритиш ва унинг ахволи учун жавобгарлик корхона рахбарининг зиммасига юклатилади. Чунки бухгалтерия хисобини юритиш учун зарур бўлган шароитлар ва унинг қонуний ва норматив базасининг моддий жихатларини таъминлаш, мутахассислар ва бош бухгалтерни танлаш ва тайинлаш корхона рахбарининг зиммасига юклатилади. Корхоналарда бухгалтерия хисобини тўғри ташкил қилиш учун бухгалтерия аппарат ва унинг таркибини оптимал белгилаш катта ахамиятга эга. Бухгалтерия аппарати ва унинг таркибини белгилашда корхонада ишлаб чиқариш фаолиятининг хажми ва унинг таркиби бевосита таъсир кўрсатади. Чунки корхонада ишлаб чиқариш хажми катта бўлса бухгалтерия хисоби ўзининг назорат қилиш ва маълумот бериш вазифасини бажариши учун бухгалтерия аппарати ва таркибини шунга мос равишда ташкил қилиши зарур. Шунингдек, бухгалтерия аппарати ва таркибини ташкил қилишга корхонанинг молиявий ва инвестицион фаолияти хам маълум даражада таъсир кўрсатди. Корхонлардаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, бухгалтерия хисоби марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ва аралаш шаклларида ташкил қилиниши мумкин. Бухгалтерия хисоби марказлаштирилган шаклда ташкил қилинганда бухгалтерия ягона бўлинма бўлиб фаолият кўрсатади ва барча хисоб ишлари бухгалтерлар ўртасида тақсимланади. Бунда бухгалтерларнинг иш жараёнидан самарали фойдаланиш имконияти вужудга келади. Бухгалтерия хисоби марказлаштирилмаган шаклда ташкил қилинганда марказий бухгалтерия билан биргаликда ишлаб чиқариш бўлинмаларида хам бухгалтерия ташкил қилинади. Бундай холда хисобнинг оперативлиги ва таҳлилий маълумотлар бериш даражаси кескин ортади. 12 Бухгалтерия хисоби аралаш шаклда ташкил қилинганда марказий бухгалтериядан ташқари фақат корхонанинг йирик ишлаб чиқариш бўлинмаларида бухгалтерия ташкил қилинади. Корхона хисоб сиёсатининг барча услубий, техник ва ташкилий томонлари ёритиб берилгандан сўнг у рахбарнинг буйруғи ёки фармойиши билан расмийлаштирилади ва юридик кучга эга бўлади. 1.3. Молиявий хисоб ва ҳисоботнинг халқаро тажрибаси ва уни Ўзбекистон амалиётига қўллаш истиқболлари Бозор иқтисодиёти рвожланган давлатларда бухгалтерия хисоби иккига бўлинган холда - молиявий ва бошқарув хисобига бўлинади. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия хисобининг мақсади, унинг иккига бўлиниши эхтиёжи пайдо бўлишини асослаш учун молиявий хисоб ва хисоботнинг халқаро тизимини кўриб чиқиш зарур. Молиявий хисоб ва хисоботнинг халқаро тизими хақида фикр юритиш учун бу янги иборанинг мазмуни ва мохиятини англаб етиш керак. Молиявий хисоб алохида ўрганлиши керак бўлган хисоб тури эмас, балки уни бухгалтерия хисобининг бир бўлаги сифатида тушунмок лозим бўлади. Шунингдек, молиявий хисоб мохияти, мазмуни, ахамияти ва вазифалари билан танишиб чиқиш учун бухгалтерия хисоби бўйича жахон амалиёти ва тажрибасига мурожаат этиш керак. Бу омилларни хисобга олиб, биз халқаро бухгалтерия хисоби тизими ва миллий бухгалтерия хисоби тизимлари билан танишиб чиқамиз. «Бухгалтерия хисоби тизими деб, бу шундай яхлит тизимга айтиладики, у ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таъминот, сотиш жараёнларини бирлаштириб кўрсатувчи, макро ва микро даражада стратегик ва тактик масалаларни хал қилишга имконият берувчи бухгалтерия хисоблари режасига асосланган бўлади»* -Макро ва микро даражада қарорлар қабул қилиш учун етарли даражада ахборотни олишда ривожланган миллий бухгалтерия андозаларининг мавжудлиги ва унинг ишлатилиши. -Бухгалтерия хисоботининг миллий хисоблар режаси. Хисоблар режаси хисоб тизимининг мақсадига мос келиб, энг асосий уринда туради. Хисоблар режаси мулкчилик шакллари, баҳоларнинг ташкил топиш усул ва услублари, давлатнинг солиқ сиёсати кабиларга ўзвий богланган равишда тузилиб, хисоб тизимининг мақсади ва вазифаларига мос тушади. -Корхона ва ташкилот миқёсида бухгалтерия хисобининг ташкилий тизими. Жахон тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, кўпгина хисоб тизимларида бухгалтерия иккига, яъни молиявий ёки умумий ва бошқарув бухгалтерия хисобига бўлинган бўлади. Молиявий ёки умумий бухгалтерия хисоби корхонанинг давлат, банк, акционерлар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, сармоядорлар ва бошқа алоқадор ташкилотларни ахборот билан таъминлаш масалаларини хал қилиш билан шуғулланади. Миллий хисоб тизимига мос келувчи ташқи ёки молиявий бухгалтерия маълум бир даражада давлат томонидан белгиланади, баъзи холларда бир неча давлат томонидан аниқлаб берилади. Бу молиявий хисоб тури кўпроқ ташқи алоқалар билан боғлиқ бўлгани учун давлат томонидан аралашув турли корхона, ташкилот, муассаса ва фирмалар молиявий ва мулкий фаолиятини бир хил баҳолаш, молиявий натижалар, яъни фойдани аниқлаш бир хил усулда амалга ошиши учун ташкил этилади. Кўп мамлакатларда молиявий хисоб турли хисобот шакллари учун 100-150 кўрсаткич хақида ахборот беради. Бошқарув хисоби эса ёрдамчи ёки ички бухгалтерия деб юритилиб, у корхона фаолияти самарадорлигини ошириш муаммоларини хал қилишга ёрдам беради. Ёрдамчи ёки аналитик бухгалтерия товар-моддий қийматликлар, тайёр маҳсулот, иш ва 13 хизматчилар билан хисоб-китоблар кабиларнинг аналитик ва синтетик хисобини ташкил қилади. * Юсупова М.Б., Жумабоев /.Б. Молиявий хисоб тамойиллари. Андижон – 1999 йил.). Бошқарув хисоби, одатда, давлат ёки профессионал ташкилотлар томонидан белгиланмайди, лекин баъзи бир миллий ва миллатлараро тизимларда (масалан: Франция хисоб тизими, Ғарбий Германия хисоб тизими) бир ёки икки синф хисоблари билан ажратилган бўлади. Бошқарув ёки аналитик бухгалтериянинг мақсади жавобгар марказлар, фаолият соҳалари бўйича ахборот бериш ва унинг таҳлилидир. Натижада, жуда катта бўлган йирик фирма ва компанияларда даромадлар (маржалар), харажатлар ва фойда хисоби бир неча ўн ёки юзлаб маъсул марказлар бўйича ташкил қилинади. Бунда бошқарув хисоби ва молиявий хисоб ўртасида ўзаро боғлиқлик турли усул ва услублар билан махсус (кесишувчи, йигиб таксимловчи) хисоблар ёрдамида амалга оширилади. -Корхона фаолияти якуний натижаларини аниқлаш услубияти. Фойдани бир хил даражада аниқлаш услублари фирманинг кулами, бир ёки иккита бухгалтериянинг мавжудлиги, бошқарув эхтиёжлари кабилар билан аниқланади. Натижада фойдани умуман корхона бўйича харажатлар ва даромадлар элементлари, жавобгар марказлар ва харажат моддалари бўйича, бухгалтерия баланси маълумот ва ахборотларига кўра актив ва пассив суммаларини солиштириш асосида аниқловчи тизим пайдо бўлади. -Хисоб тизимининг мақсади корхона фаолиятини натижаларини маълум бир кўрсаткич ёки кўрсаткичлар тизими бўйича аниқлашга қаратилган бўлади. Масалан, фойда ёки даромадни орттириш, фойда ёки маржани, таннархни, таннархни пасайтириш, яратилган резерв, жамғарилган амортизация фондини аниқлаш ва хоказо. Мана шу кўрсаткичлар билан бир-биридан фарқ қилиб турувчи хисоб тизимлари сони 60-йиллар охирига келиб 100 дан ортиб кетди. Бу тизимларининг бирон бири тўлиғича бошқа бирортасига мос тушмайди. Шу нуқтаи назардан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эксперт гурухлари, бухгалтерларнинг халқаро уюшмалари ва алохида изланувчилар томонидан айрим бир хисоб тизимларининг таққослама таҳлили ва гурухланиши амалга оширилмокда. Унда, асосан, миллий тизимларнинг қуйидагилар билан бир-биридан фарқ қилиши аниқланади: - Хисоб тизимининг тарихий ўрни; - Ишлаб чиқариш захираларини баҳолаш ва хисобга олиш усуллари; - Мажбуриятларни хамда турли ахборотларни хисоботда акс эттирилиш амалиёти; - Амортизация хисоблаш ва уни бухалтерия хисобида акс эттириш усули; - Хисобот шакллари ва кўрсаткичлари хамда уларнинг чегараланиши; - Фирма фаолияти устидан ташқи назорат услублари. Хақиқатан, миллий тизимларнинг бир-биридан фарқлари мавжуд эканлигига бир неча мисол келтиришимиз мумкин, масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хукуматлараро эксперт гурухи 1977 йилда 46 та миллий хисоб тизимида хисоб ва хисоботни ташкил қилиш амалиётини ўрганиб чиқиб, уларни кўпчилик кўрсаткичлари бўйича таққослаб бўлмаслиги хақида бир неча фикр ва хулосалар билдиришган. Эксперт гурухи бундай номутаносиблик, асосан, фойда кўрсаткичининг турлича бўлиши сабабли эканлигини тасдиқлади. Мутахассислар томонидан 13 та хисоб тизимини ўрганилиши шуни кўрсатдики, улардан фақат 4 таси (Германия, АҚШ, Япония ва Англия)гина ресурсларни баҳолаш услубияти давлат томонидан қонуний равишда белгилаб қўйилар экан. Бунинг натижасида ресурслар энг кам баҳолаш усулида хисобланиб, давлат фойдасини кўзлайди, чунки компания бу холда фойда суммасини максимал даражада кўрсатишга мажбур бўлади. Яна 23 та тизимни ўрганиш шуни кўрсатдики, улардан 8 таси (Австралия, Бельгия, Канада, Франция, Италия, Норвегия, Швеция ва Швейцария) давлат учун эмас, балки 14 корхона учун кулайрок шароит яратар экан. Бунинг афзаллик томони шундаки, у ушбу мамлакатлар миллий иқтисодиётининг ташқи бозорда кучайишни тақазо этади. Миллий бухгалтерия тизимлари ривожланиши натижасида XIX асрнинг иккинчи ярмида, иккинчи жахон урушидан сунг мамлакатлараро тизимлар пайдо бўлди. Бундай жараён билан биргаликда параллель равишда турли тизимларнинг интеграцияси натижасида бухгалтерия хисобининг халқаро тизимини яратиш жараёни амалга оширила бошланди. Бухгалтерия хисоби халқаро тизими бухгалтерия хисоби ва хисоботи соҳасида халқаро меъёр ва андозаларнинг жорий этилиши биланок ХХ асрнинг 80 йилларига келиб ташкил топа бошлади. Халқаро тизимнинг шаклланиш жараёни тарихи бир неча босқичдан иборат. Уларни кўриб чиқиш орқали бухгалтериянинг иккига, яъни молиявий ва бошқарув хисобига ажралиши даврини аниқлаш мумкин. Бу эса молиявий хисоб масаласини ойдинлаштиришга ёрдам беради. Савдо босқичи VI аср давомида ривожланиб, икки ёклама ёзув, хронологик ва систематик ёзув, баланс, бош китоб, назорат усулларининг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Ишбилармонлик босқичида саноат бухгалтерияси, яъни алохида маҳсулот турлари бўйича таннархни аниқлаш, ишлаб чиқариш устама харажатларни таксимлаш усули, счётларнинг тизими бўйича туркумланиши амалга оширилди ва энг асосийлардан бири бўлиб, хисоблар режаси яратилди. Ташкилий босқичда бухгалтерия хисоби давлат томонидан андозалаштирилиши, хисоблар режасининг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Хисоб тизимининг ривожланишига қўшилган энг улкан хисса уша даврда бухгалтериянинг иккига – молиявий ва бошқарув хисобига бўлиниши бўлди. Оптималлаштириш босқичида асосан, бухгалтерия электрон хисоблаш машиналаридан фойдаланган холда бошқарувнинг стратегик масалаларини хал қила бошлади. Мана шу даврда бошқарув хисобининг «Директ-Костинг» тизими бухгалтерияда кенг ишлатила бошланди. Шундай қилиб биз, бошқарув ва молиявий хисобнинг пайдо бўлиши жахон иқтисодиётининг ривожланиши тарихи билан ўзвий боғлиқ эканлигини аниқлаб олдик. Уларнинг бир-биридан ажралиши бухгалтерия хисоби берадиган маълумотнинг, хажми ва мазмуни турлича бўлиши билан белгиланган эди, чунки унинг ахборотидан фойдаланувчилар иккига, яъни ички ва ташқи фойдаланувчилардир. Бошқарув хисоби корхонанинг ички муомалаларида қўлланилади. Унинг мақсади – конкрет ишлаб чиқариш вазифаларини бажарувчи менежерларни ахборот билан таъминлаш. Молиявий хисоб ташқи фойдаланувчилар учун корхона фаолияти ва унинг натижалари хақида маълумот беради. Молиявий хисобнинг мақсадлари ва вазифалари турлича бўлгани сабабли, бу икки хисоб тури бир-биридан тубдан фарқ қилади. Молиявий хисоб умумқабул қилинган андозалар ва тамойиллар асосида юритилади. Айнан шу андоза ва тамойиллар молиявий ахборотнинг ёзилиши, баҳоланиши ва топширилишини тартибга солиб туради. Хисобнинг бу умумқабул қилинган тамойиллари кредиторлар манфаатини химоя қилиб, олинадиган ахборотга ишончни кучайтиради, лекин бухгалтериянинг усул ва услубиятларини танлаш имкониятини чегаралайди. Асримизнинг иккинчи ярмида меҳнатнинг халқаро тақсимоти ва ихтисослашуви, ишлаб чиқаришнинг деярли барча мамлакатлар ва китъалар ўртасида кооперациялашуви ва бирлашуви жараёни кузатила бошланди. Бу жараён жуда кўп мамлакатларда бухгалтерия хисобини тезлик билан бир неча ривожланиш босқичини босиб ўтишга ва бунинг натижасида ташкилий ўзгарилишига олиб келди. Оптималлаштириш босқичидаги янги бухгалтерия хисоби тизими электрон хисоблаш машиналаридан кенг фойдаланишга мулжалланган эди. 1975 йилдан бошлаб эса 15 бухгалтерия хисобининг маркетинг билан интеграциялашган, молиявий натижаларни хохлаган параметрда аниқлашга имкон берувчи янги такомиллашган тизимини ишлаб чиқариш бошланди. Бунда икки ўзига хос йўналиш намоён бўла бошлади. - Халқаро иқтисодий алоқалар ривожланиш суръати мамлакатларнинг ички иқтисодий ривожланиш суръатига нисбатан 1,5 – 2 баробарига тезроқ бўлди; - Халқаро иқтисодий алоқалар нафақат муомала соҳаси, балки қайта ишлаб чиқаришнинг, яъни капитал айланишининг барча босқичларини қамраб олади. Бундай холатларнинг натижасида иқтисодий жараёнлар билан бир қаторда бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил қилиш бўйича тавсияномалар пайдо бўлиб, хисобнинг халқаро тизими вужудга келишига аста секинлик билан шароит яратилди. Хамкорликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида халқаро, давлатлараро ташкилотларнинг роли катта бўлди. Бундай ташкилотлар барча соҳаларда, жумладан бухгалтерия хисоби ва хисоботи соҳасида хам ташкил этилди. Давлатлараро ташкилотларнинг энг йириклари қуйидагилардир: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг транснационал корпорациялари бўйича Маркази, иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, Европа Иқтисодий хамжамияти, бухгалтерия хисоби бўйича Африка Кенгаши. Бу ташкилотларнинг кўпчилиги хозирги кунларда иқтисодий, социал, молиявий алоқаларни халқаро меъёрлар, қоида ва андозалар ёрдамида тартибга солиш билан шуғулланмокда. Шуни хам таъкидлаш зарурки, бу ташкилотлар сони 1981 йилга келиб бир нечагина эмас, балки 337 тага етди. Бухгалтерия хисоби ва хисоботи андозалари хамда ривожланиши муаммолари билан эса давлатлараро ташкилотлардан ташқари 6 та халқаро профессионал ва учта халқаро касаба уюшмаси ташкилотлари шуғулланадилар. Бухгалтерия андозалари бўйича халқаро профессионал ташкилотлар қуйидагилар: -Бухгалтерия андозалари бўйича халқаро қўмита; -Бухгалтерларнинг Америка бўйича ташкилоти; -Осиё ва Тинч океан мамлакатлари бухгалтерлар конфедерацияси; -Африка кенгашига аъзо мамлакталар бухгалтерлари федерацияси -Иқтисодий ва молиявий хисоб бўйича экспертларнинг Европа уюшмаси. Бу ташкилотларнинг мақсади молиявий хисоботларни тузишда амал қилиниши керак бўлган андозаларни ишлаб чиқиш ва уларни қўлланишига ёрдам ва молиявий кумак беришдир. Ишлаб чиқилган андозалар хисобнинг айрим бўлаклари бўйича терминология, тушунча, асосий тамойил ва услубиятларни аниқлаб беради. «Бухгалтерия хисоби моделлари хар хиллиги муаммоси Ўзбекистон Республикаси учунгина эмас, жахон миқёсида хам долзарб бўлиб турибди. Бутун дунёда молиявий хисоботлар тузиш ва улардан фойдаланиш жараёнида бухгалтерия хисобини бирхиллаштириш эхтиёжи юзага келмоқда. Хозирги пайтда уни хал этишга уйғунлаштириш ва андозалаштиришдан иборат икки хил ёндошиш айникса кенг тарқалган. Аввалига ушбу икки хил ёндошиш умумий тамойиллари жихатидан хам, амалга ошириш хусусиятлари жихатидан хам фарқланар эди. Бироқ кейинги йилларда кўпинча хар иккала атама синонимлар ёки бир-бирини тулдирадиган тушунчалар сифатида қўлланилмокда»* Муаллифнинг фикрича бухгалтерия хисоби турли тизимларни уйғунлаштириш тамойили Европа Иттифоқи доирасида амалга оширилмокда. Унинг мохияти шундаки, хар бир мамлакатда хисобга олишни ташкил этишнинг ўз модели ва уни тартибга солувчи андозалар тизими мавжуд бўлиши мумкин. Ушбу андозалар хамжамият мамлакатларидаги 16 шунга ўхшаш андозаларга зид бўлмаслиги, яъни бир-бири билан нисбий «уйғунлик»да бўлиши зарур. * Мўминова С. Молиявий хисоботларни бирхиллаштириш усуллари. Бозор, пул ва кредит. Журнал. 9-сон - Т.: 2001 йил Хисобга олиш омилларини андозалаштириш ғояси бўйича эса шуни айтиш керакки, молиявий хисоботлар халқаро андозалари қўмитаси (International Accouting Standarts Committee) эса молиявий хисоботлар халқаро андозалари (International Accouting Standarts)ни ишлаб чиққан ва эълон қилган холда амалга ошираётган хисобга олишни бирхиллаштириш доирасида руёбга чиқариб борилмокда. Ушбу ёндошишнинг мохияти – мамлакатдаги хар қандай вазиятда қўлланилиши мумкин бўлган бирхиллаштирилган андозалар тўпламини ишлаб чиқишда ва шу туфайли миллий андозалар зарур бўлмай колишидадир. Ягона андозаларни жорий этиш масаласида шуни айтишимиз керакки, бунга қонун чиқариш йўли билан эмас, балки хар бир мамлакатда хисобга олиш билан шуғулланадиган мутахассислар ва ташкилотларнинг кунгилли равишда келишишлари йўли билан эришиш яхши натижа беради. Халқаро андозалар тобора оммавийлашишга иккита воқеа сабаб бўлган. Биринчи воқеа - молиявий хисоботлар халқаро андозалари қўмитаси ва қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилоти – (International Organization of Securities Commissions) ўртасида битим имзонланганлигидир. Ундан АқШ молиявий доиралари ва конгресснинг Америка биржаларида акциялар жойлаштиришга кўпроқ чет эл компанияларини жалб этишга интилишлари акс эттирилган. Ўзбекистон қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилотига 1998 йил 12 январда қўшилди. Унда Республика Вазирлар Махкамасининг тегишли (16-сонли) қарори билан қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилотидаги ваколатли давлат органи - қимматли қоғозлар бозори ишларини мувофиклаштириш ва назорат қилиш маркази белгиланди. Иккинчидан, Германиянинг бирлашиши молиявий хисоботлар халқаро андозаларга ўтишни тезлаштирди. Ушбу бирлашиш окибатида мамлакатга сармоялар жалб этиш эхтиёжи кучайди. Шу муносабат билан компанияларнинг молиявий фаолиятини ташқи фойдаланувчиларга, масалан, фонд биржалари ёки халқаро инвесторларга йуналтириш зарур эди. Шу сабабли, фонд биржаларининг листингига кирадиган ва консолидацияли молиявий хисоботлар тузадиган компаниялар молиявий хисоботлар халқаро андозаларни қабул қилишга мажбур бўлган эди. Хозирги пайтда молиявий хисоботлар халқаро андозаларидан фойдаланишнинг бир неча усули мавжуд. Буни жадвал ёрдамида изохлаш мумкин. (1– жадвал) 1–жадвал. Халқаро андозалардан фойдаланиш усули ва хусусиятлари К Ў Р С А Т К И Ч Л А Р М А М Л А К А Т Л А Р 1. Халқаро андозаларни миллий андозалар сифатида қўллаш: a) Ўзгаришсиз Кипр, қувайт, Латвия, Мальта, Покистон, Тринидад, Тобаго ва Хорватия b) Янги холат ва масалаларни инобатга олган холда Малайзия ва Папуа – Янги Гвинея 17 c) Миллий хусусиятларни инобатга олган холда Албания, Бангладеш, Барбадос, Замбия, Зимбабве, Кения, Колумбия, Польша, Судан, Таиланд, Уругвай ва Ямайка 2. Халқаро андозалар асосида миллий андозаларни ишлаб чиқиш: a) қўшимча тушунтиришлар билан Хитой, Эрон, Словения, Тунис ва Филиппин b) Такомиллаштириш асосида Бразилия, Хиндистон, Ирландия, Литва, Мавритания, Мексика, Намибия, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Сингапур, Словакия, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария ва ЖАР с) Таққослаш асосида Австралия, Дания, Италия, Янги Зеландия, Швеция ва Югославия Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоби миллий андозаларини тузишда халқаро андозаларга такомиллаштиришга асосланиши биз учун ахборотни очишнинг аксарият меъёрлари мамлакат учун нисбатан янги эди. Уларнинг амалда қўлланилиши услубий қўлланмалар ва йўриқномалар тайёрлашни бирмунча такомиллаштиришни талаб қилар эди. Бу усулнинг тўғрилиги шу билан тушунтириладики, молиявий хисобга олиш халқаро андозаларининг объектив равишдаги афзал томонлари иқтисодий мантиқ аниқлиги; хисобга олиш соҳасида замонавий жахон амалиётида тўланган энг қимматли тажрибалар умумлаштирилиши ва Дунёнинг барча мамлакатларидаги молиявий ахборотдан фойдаланувчилар ушбу ахборотни осонлик билан тушуниши кабилардан иборат. Турли мамлакатларда ишлайдиган корхоналар молиявий хисоботлари консолидацияланиши шароитида халқаро андозалар компанияларнинг сарфхаражатларини қисқартирибгина колмай, капитал жалб этишга қилинадиган сарфларни хам камайтириш имконини беради. Маълумки, капиталнинг бозор нархи истиқболда самара олиш ва таваккалчилик каби иккита асосий омил билан белгиланади. Айрим таваккалчиликлар компаниялар фаолиятининг ўзи билан боғлиқ бўлади,лекин баъзи таваккалчиликларни ахборот етишмаслиги, капитал сарфларининг самараси тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлиги келтириб чиқарган. Андозалаштирилган молиявий хисобот мавжуд эмаслиги ахборот етишмаслигидан келиб чиқади. Молиявий хисоботлар халқаро андозаларнинг ўзига хос афзал жихатлари мавжудлиги туфайли улардан турли мамлакатлар бухгалтерия хисоби олиш миллий амалиётида фойдаланишга интилмоқдалар. Лекин молиявий хисоботлар халқаро андозаларнинг камчиликларини хам таъкидлаш лозим, жумладан, қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: -Андозалар умумлашма тарздалиги, бу эса хисобга олиш усулларининг хилмахиллигига йўл қўйиши; -Андозаларни аниқ вазиятларга татбик этиш хусусида батафсил талқин ва мисоллар йўқлиги, бу эса уларнинг қўлланилишини кийинлаштириши; Бутун дунёда ягона андозаларни жорий этишга ривожланиш даражаси туфайли келиб чиқадиган миллий, анъанавий-маиший тафовутлар каби жиддий омиллар, шунингдек, миллий институтларнинг хисобга олиш борасидаги ишларни тартибга солиш ва хисобга олиш услубияти борасидаги ўз устуворликларини бой беришини истамасликлари хам халакит бермокда. 18  Бухгалтерия хисоби халқаро андозалари қўмитаси ана шу мураккаблаштирувчи ва салбий омилларнинг барчасини эътиборга олмоқда, уларни бартараф этиш бўйича фаол ишлар қилинмоқда. Жумладан, 1989 йил 1 январда қўмита Е32 «Молиявий хужжатларни таққосланиши» хужжатини эълон қилди. Унда амалдаги молиявий хисоботлар халқаро андозалар рухсат этган хисобга олиш усулларини танлаш имкониятларини чеклаш бўйича 29 та таклиф киритилган. Бу хужжатни кўпчилик мутахассислар молиявий хисоботлар халқаро андозалар қўмитасининг энг яхши лойихаларидан бири деб хисобламоқдалар, у хисоботлар мазмунидаги қатор тафовутларни муайян даражада бартараф этиш ва халқаро контекстда қиёсий таҳлил ўтказишда хисоботларни ўзгартириш омилларини соддалаштириш имконини беради. Талқинлар ишлаб чиқиш молиявий хисоботлар халқаро андозалар қўмитаси яқин йиллардаги фаолиятининг устувор йўналишлардан бири, деб эътироф қилинди. Бунинг устига, 1996 йил молиявий хисоботлар халқаро андозалар қўмитаси доирасида андозаларни Талқин қилиш бўйича доимий қўмита (Standing Interpretations Committee) ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1999 йилдан эътиборан турли мамлакатлардаги кўплаб компания ва биржалар молиявий ахборотларни молиявий хисоботлар халқаро андозалардан фойдаланиб туза бошладилар Юқоридаги билдирилган фикрлардан келиб чиққан холда турли мамлакатларнинг бухгалтерия хисоби амалиётидаги халқаро тафовутлар ва уларнинг компания фаолиятига таъсир кўрсатиш даражасини бир неча усул билан баҳолаш мумкин, яъни: -Турли мамлакатларнинг бир неча бухгалтерия тизимини олинган даромадни улчаш бобида компания фаолиятининг натижалари бўйича таққослаш; - Турли давлатларнинг молиявий тизимларини таққослаш, уларнинг тавофутларини белгилаш ва ана шу негизида бозор сармоялаштирилишидан келиб чиқиб, компаниянинг соф активлари қийматини белгилаш; - Бухгалтерия хисобининг турли тизимларида белгиланган ва хар бир мамлакатда амал қилаётган талабларини аниқ компания мисолида таққослаш; - Бухгалтерия хисобининг турли тизимларига белгиланган талабларни ушбу мамлакатларда қабул қилинган солиқ сиёсатидан келиб чиқиб таққослаш ва хоказолар. Бу билдирилган фикрларни хисобга олган холда турли мамлакатларда бухгалтерия тизимларининг миллий хусусиятларини белгилайдиган омиллар хам бир неча мутахассислар томонидан кўриб чиқилган. «Улар қуйидагилардан иборат: -Етакчи назариётчилар ва касбкор ташкилотларининг бухгалтерия хисоби тизимига таъсири; -У ёки бу тизимнинг қабул қилишнинг иқтисодий окибатлари; -Мамлакатда юзага келган иқтисодий вазият; -Солиқ сиёсати; -Юридик мухит; -Корхоналарни молиявий таъминлаш манбалари; -Бошқа мамлакатларнинг таъсири; -Мамлакатдаги умумий мухит»* Етакчи назариётчилар ва касбкор ташкилотларининг бухгалтерия хисоби тизимининг ривожланишига таъсири хусусида кўп мисолларни ва манбаларни кўрсатиш учун биз турли мамлкатлар бухгалтерия хисобининг миллий тизимига таъсир кўрсатувчи худди шундай омилларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Чунончи, масалан, Финляндияда Марти Скарио пул массалари оқимларига алохида ургу берган холда бухгалтерия хисоби ва хисоботига ўз ёндашувини ишлаб чиқди. Нидерландияда Тейдор 19 Лимкерг «бизнес учун экономикс» ёндашувига асос солди, ушбу ёндашув аста-секин эски тизимни ва бухгалтерия хисобидаги ёндашувларни сикиб чиқара бориб, мазкур мамлакатдаги бухгалтерия хисоби негизидан жой олмоқда. Айрим мамлакатларда бухгалтерия касби энг нуфузли касблардан бири хисобланади ва шунинг учун малакали мутахассислар бухгалтерия хисоби тизимини шакллантиришда катта таъсир этадилар. Бухгалтерия хисоби у ёки бу тизимини қабул қилишнинг иқтисодий окибатлари бошқаришнинг ушбу соҳасида амал қилувчи қонун хужжатлари ва меъёрий хужжатларга * Беганов В.С., Шаулов У.Т., Кан У.Т. Бухгалтерия щисоби ва унинг хусусиятлари. Т.: «Иқтисодиёт ва щуқуқ дунёси» 1999 йил*. боғлиқ бўлади. Зеро, ташқи фойдаланувчилар фойдаланадиган ва шартнома мажбуриятлари, молиявий операциялар, солиқ органлари билан ўзаро муносабатлар, иқтисодий қарорлар қабул қилиш, карз маблағлар лимитини белгилаш ва хоказолар учун асос бўладиган мазкур корхона тўғрисида бухгалтерия ахборотининг қандай бўлиши бухгалтерия хисобининг қабул қилинган тизимига боғлиқ бўлади. Бухгалтерия хисобида меъёрий хужжатларнинг ўзгариши муайян компаниянинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чогида қабул қилинадиган бошқарув қарорларига анча кучли таъсир қилади. Шунинг учун йирик компанияларнинг рахбарлари ва бошқа манфаатдор шахслар бухгалтерия хисоби тизимида улар учун энг кулай қонун хужжатлари ва меъёрий хужжатларни қабул қилишда мамлакатнинг давлат ва қонун чиқарув органларида таянчга эга бўлишга интилишлари ажабланарли хол эмас. Амалда барча мамлакатларда бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизимининг иқтисодий окибатларга таъсири қайд этилган. Зеро, айрим компанияларга алохида имтиёз ва фойдаларнинг берилиши хар доим оғир иқтисодий окибатлардан далолат беради. Албатта шуни айтиб ўтиш жоизки, мамлакат миқёсида хам иқтисодий окибатлар мавжуд (масалан, хисоб ва хисоботнинг инфляцияли бухгалтерия тизимини яратишга олиб келадиган инфляция), улар хам бухгалтерия хисоби ва молиявий хисоботига кучли таъсир кўрсатади, яъни мамлакатдаги хақикий иқтисодий вазиятни акс эттиради. Солиқ сиёсати хам бухгалтерия хисоби тизимининг шаклланишига кучли таъсир кўрсатади,чунончи, баъзи мамлакатларда меъёрий қонун хужжатлари бухгалтерия хисоботлари солиқ қонунларига мувофик тузилишини талаб қилади. Бундай ёндашувда етакчилардан бири Германия бўлиб, у бундай мақсадлар учун «мажбурийлик тамойили» атамасини қўллайди. Бошқа мамлакатларда қонун хужжатлари бухгалтерия хисоби ва хисоботининг турли тизимлари орасида танлаб олишга рухсат беради, бунда солиқ имтиёзларини олиш танланган хисоб усулига боғлиқ бўлади. Хар бир мамлакатнинг миллий хусусиятлари бухгалтерия хисоби тизимларини халқаро миқёсда уйғунлаштиришга жуда кучли таъсир кўрсатади, чунки айрим мамлакатларнинг мутахассислари айни уларнинг бухгалтерия хисоби тизими энг яхши тизим деб хисоблайдилар ва унда хеч нарсани ўзгартиришни хохламайдилар. Мазкур фикр-мулохазалар кўпинча хаддан ортиқча миллий гурурга асосланади. Бундай мутахассислар айни уларнинг бухгалтерия хисоби ва хисоботи андозалари энг яхши андозалар ва бошқа мамлакатларда қўллаш учун муносиб деб хисоблайдилар, вахоланки ушбу фикр-мулохазалар хатодир, чунки турли мамлакатларнинг бухгалтерия хисоби тизимида ўз камчиликлари ва ўз афзаллари мавжуд. Юридик мухит мазкур тизимда ишлайдиган мутахассисларнинг хуқуқий онг даражасига боғлиқдир. Чунончи, хуқуқий онг даражаси юқори бўлган жамиятда бухгалтерия ва аудиторлик хизматлари мутахассислари давлат хоқимиятининг назорат қилувчи органлари билан низолар юз берган такдирда ўз нуқтаи назарини муваффакиятли хал этиш имконини берадиган бухгалтерия хисоби ва хисоботининг аниқроқ хамда бир маънода Талқин қилинадиган қоидаларига, шунингдек бухгалтерия хисоби тизимида амал 20 қиладиган меъёрий қонун хужжатларига эга бўлишига интиладилар, зеро, бухгалтерия иши амалиёти белгиланган қоидалар қанчаалик аниқ таърифланганлигига хамда бухгалтерия хисоб тизимида қабул қилинган меъёрий ва қонун хужжатлари қанчалик қатъий ва изчиллик билан қўлланишига жуда хам боғлиқдир. Корхоналарни молиявий таъминлаш манбалари хам бухгалтерия хисоби тизимларини халқаро миқёсда уйғунлаштиришга таъсир кўрсатади масалан, агар корхонада молиявий ресурсларни шакллантириш акцияларни фонд биржасида сотиш орқали амалга оширилса, эълон қилинаётган бухгалтерия ахборотининг сифати анча юқори бўлади чунки улар Европа иқтисодий хамжамияти фонд биржаларининг келишилган иши бўйича (листинг юритиш ва фонд биржаларида ахборот тўплашга доир) чиқарилган диретивалар асосида шаклланади, бу эса Европада бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизимларини уйғунлаштиришга ижобий рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Хусусий келишувлар бўйича молиявий ресурсларни жалб этиш бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизимларини уйғунлаштиришни бунчалик рағбатлантирмайди. Бухгалтерия хисоби ва хисоботини шакллантиришга бошқа мамлакатларнинг таъсирини бутун бир қатор сабаблар келтириб чиқариш мумкин. Айрим холларда бундай таъсир фақат тасодифий бўлиши мумкин. Масалан, бухгалтерия хисобининг францўзча «режали» тизимини биринчи марта немислар мазкур мамлакатни иккинчи жахон уруши пайтида босиб олганларида жорий этишган эди, Бироқ кейинчалик Франция хукумати ундан воз кечмади, ушбу тизимни иқтисодий бошқарувнинг фойдали воситаси деб эътироф этди. Бир қатор мамлакатларнинг Британия хамдўстлигига аъзо бўлиши уларга хам бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизими таъсир этишга олиб келди, бунда бухгалтерия хисоби ва хисоботи бўйича Британия қонун хужжатларининг айрим кисмлари мустақил равишда, хеч қандай тазйиксиз, хилма-хил омилларни хисобга олган холда танлаб олинди. Мамлакатдаги умумий мухит хам бухгалтерия хисоби ва хисоботини шакллантиришга таъсир кўрсатади, яъни бухгалтерия хисоби ва хисоботи соҳасидаги бошқарув муайян вакт даврида шаклланган қандайдир иқтисодий жараёнларга жавоб бўлиши мумкин. Бўлар: авж олган иқтисодий танглик, инфляция, хилма-хил мулкчилик шаклларини барпо этиш (масалан МДХ мамлакатларида), мамлакатда юзага келган сугўрта компаниялари ва банкларга оид жанжаллар (масалан, «МММ»га ўхшаган бир қатор йирик акциядорлик жамиятлари пуфакдек ёрилган Россиядагидек) бўлиши мумкин. Ушбу жараёнларнинг хаммаси пировардида бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизимида мамлакат итисодиётини хавфлардан холи этиш, юзага келган иқтисодий вазиятнинг иқтисодий оқибатларини иложи борича камайтириш ва ўз молиявий ресурсларини даромад олиш учун айрим корхоналарга қўйган инвесторларни хавфдан асраш мақсадида қонун меъёрларини тузатиш ва деталлаштиришга олиб келади. 21  2 - боб. Акциядорлик жамияти фаолиятининг молиявий ва иқтисодий ҳолати таҳлили 2.1. Бозор муносабатлари шароитида молиявий хисоботнинг айрим муаммолари ва улар таҳлилини ташкил этиш Миллий иқтисодиётимизнинг хусусиятларини хисобга олган холда халқаро амалиётда қўлланилаётган хисоб тизимига ўтиш зарурати пайдо бўлди. Бошқача қилиб айтганда, бозор иқтисодиётига ўтиш бухгалтерия хисобининг халқаро андозалар билан интеграциялашувини талаб этади. Шунинг учун фойдаланувчиларга ошкор қилиниши лозим бўлган молиявий маълумотларнинг хажми, мазмуни ва шаклига, шунингдек бухгалтерия хисоботининг аудитига нисбатан ягона минимал талабларни қўйиш давр талабидир. «Андозаларнинг қўлланилишини таъминлайдиган, уларни хаёт талабларига мослаштирадиган бутун бир тизимни яратиш зарур. Шунинг учун бухгалтерия хисоби ва хисоботи ислоҳоти бозор иқтисодиётига ўтишнинг мухим элементи эканлигига диккатни қаратган холда, корхоналарнинг бухгалтерия хисоботи шаклланишининг қоида ва ёндашувларини мувофиклаштириш, ташкил қилиш ва чоп этиш мулкдорлар ва сармоядорлар манфаатларини химоя қилиш учун мухим ахамиятга эга эканлигини таъкидлаш зарур»* Молиявий хисобот фойдаланувчилар учун мослаштирилган холда содда ва тушунарли шаклда бўлиши керак. Иқтисодий адабиётларда хисоб тизимини тартибга солиш учун хорижий давлатлар хисоб андозаларидан фойдаланиш зарурлиги тез-тез тилга олиниб турибди. Бундай фикрлар бизнинг минтакавий хусусиятларимиз учун унчалик тўғри келмайди, чунки бизнинг Республикамизда бухгалтерия хисобининг маълум тизими таркиб топган. Хорижий давлатларда хар бир мамлакат ўзининг миллий андозаларидан фойдаланади. Бу андозалар мамлакат миллий иқтисодиётига хос бўлган хусусиятларни ўзида акс эттиради, чунки содир этилаётган молиявий-хўжалик муомалалари турли давлатларда турлича Талқин қилинади. Барча давлатларда хисоб юритишнинг умумий тамойилларига амал қилинади. Республикамизда қабул қилинган «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги қонун ва бошқа меъёрий хужжатлар, жумладан миллий андозалар, ушбу тамойиллар асосида ишлаб чиқилган. Хозирги кунгача бухгалтерия хисобининг миллий андозаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Келгусида янги миллий андозаларни ишлаб чиқишда объектив вокелик асосида, миллий хусусиятларни хисобга олган холда иш олиб борилса, яхши натижаларга эришилади, деб уйлаймиз. Молиявий хисоб муаммолари бўйича ўтказган изланишлари, аниқроги, вилоятимиз аудиторлик фирмалари қатор аудиторлик хулосалари хамда қўшма корхоналарда бухгалтерия хисобини ташкил қилиш билан танишиб чиқиш асосида олимлар, молиявий 22 хисобни юритиш ва молиявий хисоботни тайёрлаш бўйича қуйидаги йўналишларда муаммолар мавжуд эканлигини эътироф этмокда: -Чет эл сармояси жалб қилинган корхоналарда баланснинг махаллий бухгалтер ва хорижий бухгалтерлар томонидан икки хил тартибда тузилиши ва уларнинг аксарият холларда бир-бирига мос тушмаслиги; - Шунга мос равишда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби соҳасида Республикамиз сармоядорлари хамда чет эллик хамкорлар ўртасида фарқларнинг мавжудлиги -Асосий воситалар амортизациясини хисоблаш тартиби турличалиги натижасида маҳсулот таннархининг кескин ўзгариши; -Молиявий назоратни ташкил этиш самарадорлигининг пастлиги ва хоказо. * Юсупова М., Шералиев Х. Миллий истиқлол ғояси ва Ўзбекистонда фан истиқболлари. – Андижон. «Ҳаёт», 2001 йил. Бир қарашда, юқоридаги муаммоларни хал қилиш учун мамлакатда барча хуқуқий асослар ишлаб чиқилганку, уларга амал қилинса кифоя, деган фикр тугилади. Хақиқатан, янги Низом юқорида айтилган биринчи ва иккинчи муаммоларни, миллий андозалар эса учинчи ва тўртинчи муаммоларни хал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Лекин қўшма корхоналар амалиёти шуни кўрсатаяптики, бу корхоналардаги молиявий хисоб муаммолари асосан икки хамкор томон молиявий хисоб ва хисобот тамойилларининг турлича эканлигидан келиб чиқмокда. Демак, мавжуд Низом ва йўриқномаларга янада аниқлик киритиш, керак бўлса, ўзгартириш зарур деб уйлаймиз. Масалан, баланс моддаларига, молиявий хисоботни тузишнинг асил йўриқномаларига шундай ўзгартиришлар киритиш керакки, токи улар жалб қилинган сармоядорларнинг оширишга хизмат қилсин. Бу шуни англатадики, бугунги кунда корхонанинг хисоб сиёсати деган масалага алохида эътибор бериш керак. Хисоб сиёсати эса молиявий хисобнинг ўзагидир. Айтиб ўтилган муаммолар хақиқатан энг долзарб эканлигини инкор этмаган холда, молиявий хисоб ва хисобот муаммолари бундан хам кенгрок эканлигини таъкидлаб утмокчимиз. Хусусан, молиявий хисобни юритишда хисобнинг айрим участкаларида етарлича муаммолар мавжудлиги сезилиб колмоқда. Фикримизни асослаш мақсадида бу 23 тадкикот объекти сифатида олган Андижон ёғ-мой хиссадорлик жамияти маълумоутларидан фойдаланамиз. 2–жадвал Хом ашё ва материал баҳоларнинг ўзгариши. (минг сўм хисобида) Хом ашё ва материаллар турлари 1 бирли к 1998 йил 1999 йил 2000 йил 2001 йил 2002 йил % % % % Чигит 1 кг 3,76 4,65 23 7,07 52 12,96 83 22,60 74 Сода 1 кг 16,25 16,61 2 18,72 12 23,21 24 26,19 12 Соапсток 1 кг 1,81 2,42 33 4,21 73 5,87 39 7,45 26 Каустик сода 1 кг 0,66 1,34 103 2,26 68 2,98 31 4,72 58 Саломас 1 кг 4,31 6,12 41 7,88 28 10,01 27 12,91 28 2–чизма 3– жадвал Асосий воситалар қийматини хаққоний акс эттириш Асосий воситалар турлари Баланс баҳоси (минг сум) 1998 й 1999 й 2000 й 2001 й 2002 й Электр двигатель 30 квт 1000 об 179800 - 198000 227500 256660 Кресло - 87000 130000 - 86000 Компьютер ускуналари ва хисоблаш техникаси - 510000 1250000 - 1005883 Транспорт воситалари - 6250000 5200000 - 5500000 4– жадвал Таннарх ва сотиш баҳоси ўртасидаги номутаносибликларнинг юзага келиши Маҳсулот турлари Маҳсулот таннархи Маҳсулот баҳоси 1998 1999 2000 2001 2002 1998 1999 2000 2001 2002 Ёг 113,8 7 239,36 186,04 299,43 449,19 155,46 252,66 265,70 480,51 643,42 Совун 53,80 80,33 112,81 178,61 248,6 59,94 81,82 130,64 218,76 262,41 Шулха 0,97 1,29 2,13 5,72 11,02 0,97 1,29 2,13 5,72 11,02 Кунжара 2,11 2,76 57,81 52,79 74,5 2,11 2,76 57,81 52,79 74,5 Гудрон 1,21 1,57 2,22 4,61 6,17 1,21 1,57 2,22 4,61 6,17 5–чизма 5–жадвал Давр харажатлар бўйича янги харажат моддаларининг юзага келиши Харажат моддалари 1998 йил 1999 йил 2000 йил 2001 йил 2002 йил Уяли алоқа хизмати 2543,7 3806,0 6100,0 3347,0 956,9 Интернет тармоги хизмати - - 100,0 132,0 245,0 Фондларга ажратмалар 10850,9 9790,8 34805,2 114397,6 111450,0 Даргумон карзлар бўйича зарарлар - 454,1 - 202,2 6827,3 25 25 4 – чизма 01000000200000030000004000000500000060000007000000 йил1998 1999 йил йил2000 йил2001 йил2002 Электр двигатель 30 квт 1000 об Кресло Компьютер ускуналари ва щисоблаш техникаси Транспорт воситалари  Маълумки, молиявий хисобот маълумотларидан кўпчилик холларда энг мухимлари сифатида фойда, зарар кўрсаткичлари олинади. Молиявий натижаларнинг фойда ёки зарар эканлигини эса қатор омиллар белгилаб беради: 1. Мулк қийматининг аниқланиши; 2. Товар моддий захиралар таннархини хисобдан чиқариш усулари; 3. Халқаро алоқаларда валюта муомалалари хисоби; 4. Янги хўжалик холатларининг юзага келиши. Санаб ўтилган омиллар даромадлар, харажатлар таркиби ва уларнинг молиявий хисоботларда акс эттирилишига таъсир қилади (2-жадвал). Товар моддий захиралар таннархини хисобдан чиқариши усуллари вужудга келишининг асосий сабаби бу хом ашё ва материаллар баҳосининг тинимсиз ўзгаришидир. Андижон ёг-мой ишлаб чиқариш хиссадорлик жамияти маълумотлари (2жадвал) шуни кўрсатмокдаки, товар моддий захиралар баҳолари ўзгариш даражаси бир хил эмас, масалан: чигит баҳоси 1999 йилда 1998 йилга нисбатан 23 % га, 2000 йилда эса 1999 йилга нисбатан 52 % га ўзгарган. Валюта алмашинуви кўрсининг ўзгариши хўжалик юритувчи субъектлар накд пул муаммоларини вужудга келтирмокда (3-жадвал). Молиявий хисоб ва хисобот муаммоларини хал этишда кўп жихатдан бухгалтерия хисобининг хуқуқий тартибга солиниши мухим бўлади. Бухгалтерия хисобининг хуқуқий тартибга солиниши барча давлатлар қонунчиликларининг турли соҳаларга таъсири бўйича икки гурухга бўлинади: 1. қонуний катъий, мукаммал холда ишлаб чиқилган давлатлар 2. қонунчиликнинг умумхуқуқий йўналишга эга бўлган давлатлар Биринчи гурух давлатларида қонунлар ўзларида «сиз мажбурсиз» деган характерда ишлаб чиқарилади. Жисмоний ва хуқуқий шахслар қонунга тўла буйсунишлари керак. Бундай давлатларда хисоб андозалари қонунчилик асосида ишлаб чиқарилади. Хисоб юритиш деталлаштирилган холда амалга оширилади ва каттик назорат қилинади. Бухгалтерия хисобининг асосий вазифаси давлат солиқларини тўғри хисоблаш ва ўз вактида тўлиқ тўлаш устидан назорат қилиш хисобланади. Бундай давлатларга мисол қилиб Германия, Франция, Аргентинани келтиришимизнинг мумкин. Иккинчи гурух давлатларида қонунлар «сизга рухсат йўқ» деган маънони ифодалайди. қонунлар жисмоний ва хуқуқий шахслар фаолият кўрсатиши мумкин бўлган чегаларни кўрсатиб беради. Хисоб андозалари бу давлатларда давлат томонидан эмас, балки турли профессионал ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилади. АқШ, Буюк Британия шу каби давлатларга яккол мисол бўла олади. Хисоб ижтимоий ва Иқтисодий шароитларнинг мавжудлик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, бошқарув-молиявий тизим мутахассис кадрларни тайёрлаш даражасига боғлиқ холда шаклланади. Бу шароитлар бир-бирига богланган. Юқори даражада ишлаб чиқариш жараёнининг хисобини юритиш учун етук мутахассис бухгалтер керак бўлади. Давлат етук бухгалтерлар тайёрлашни йўлга қўймаса, бу давлатда бухгалтерия хисоби ривожланмай колади. Худди шундай фикрни молиявий ахборот истеъмолчилари 26 020040060080010001200 1998 йил йил1999 2000 йил 2001 йил 2002 йил Доллар, 1$ Евро, 1 € хақида хам айтиш мумкин. Молиявий ахборотни қайта ишлаш ва тайёр холда истеъмолчиларга бериш истеъмолчиларнинг касбий маданияти, маълумоти, ахборотни қай даражада қабул қилинишини эътиборга олиб ташкил этилиши керак. Йирик трансмиллий компаниялар ўзларининг асосий бошқарув биносини ривожланган давлатларда очганлар. Бу давлатларда хисоб тизими яхши ривожланган ва етук мутахассис кадрлар мавжуд. Иқтисоди тез ривожланаётган давлатларда иқтисодий ўзгаришларни хисобга олишни амалга оширувчи яхши тизим ва етарли билимга эга бўлган кадрлар йўқ. Бухгалтерия хисоби тизими иқтисодий усишдан орқада колган. Махсус адабиётларни ўрганиш натижасида бундай давлатларга мисол қилиб Тайвань, Жанубий Корея, Бразилияни келтиришимиз мумкин. Бухгалтерия хисоби халқаро ривожланиши тарихига назар ташлашимизнинг сабаби аллакачон маълум бўлган нарсаларни қайта ихтиро қилишнинг хожати йўқ эканлигини айтиб ўтиш холос. Ана шу тамойилга амал қилган холда молиявий хисобни юритиш ва хисоботни тузиш бўйича мамлакатимиз бухгалтерлари олдида юзага келган муаммоларни хал қилиш йўлларини бухгалтерия хисоби халқаро андозаларга асосланиб аниқлаш мақсадга мувофик, деб хисоблаймиз. Бухгалтерия хисобининг мухим ва маъсулиятли босқичи хўжалик муомилаларини умумлаштириш ва хисоботлаш хисобланади. Хисоботлаш асосида корхона хўжалик фаолияти якунини реал ифодаси суратланади. Негаки муайян санага ва даврга бўлган холат қатьий белгиланган шаклда умумлаштирилган холда ифода этилади. Хисоботлаш умумий таркибланган консептуал асосларда тузилади. Бу асосларни негизида бевосита молиявий хисоботлаш тамойиллари туради дейиш хам мумкин. Молиявий хисоботлашнинг барча тартиб қоидалари давлат хисоб сиёсати асосида белгиланади, тартибга солинади ва назорат қилинади. Ушбу вазифани давлат органи бўлган Молия Вазирлиги бажаради. Молиявий хисоботларни тузишни микро ва макро кўлами халқ хўжалигида олиб борилаётган ислохотларни хам аниқ натижасини баҳолаш имконини беради. Шунингдек реал иқтисодий ва молиявий салоҳиятни оғирлигини аниқлаш мумкин бўлади. Молиявий хисоботлар тузишдан мақсад шунчаки топшириш эмас, балки ахборот фойдаланувчилар, мухими бошқарувчилар учун зарурий ахборотларни беришдан иборат. Ушбу ахборотларда бировнинг зиёни ёки бошқа бировни фойдаси акс этмайди. Унда хамма учун бир хилда ахамиятга эга бўлган умумлашган маълумотлар акс этади. Худди шу қоида молиявий хисоботлар ва ахборотларни ошкор этиш тамойилига бўйсундиради. Яъни молиявий хисобот ошкоралик принципи асосида тузилади. Корхоналар томонидан молиявий хисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигини «Молиявий хисоботларни тузиш ва топшириш тартиби тўғрисида»ги Низоми асосида белгиланади. Уларнинг қуйидаги таркиби мавжуд. 1-шакл «Бухгалтерия баланси, 2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот», 3-шакл «Асосий воситалар харакати тўғрисидаги хисобот», 4-шакл «Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот», 5-шакл «Хусусий капитал тўғрисидаги хисобот шакллари. Шунингдек молиявий хисоботга илова сифатида маълумотномалар ва тушунтиришлар берилади. Молиявий хисобот тўлиқ хисобга олиш қоидаси тузилади (Пул оқимлари тўғрисидаги хисоботдан ташқари). Молиявий хисоботлар тузилиш даври бўйича чораклик, ярим йиллик 9 ойлик ва йиллик хисоб шаклларига бўлинади. Хисоботни ягона ўлчови миллий валюта сўм қилиб белгиланган. Молиявий хисоботлар корхона молия-хўжалик фаолиятини, молиявий ахволини баҳолашнинг, корхонага иқтисодий ташхис қўйишнинг мухим манбайи хисобланади. 27 Корхона молиявий хисоботини чуқур таҳлил этиш, уни мазмунли ўқиш бир қадар мураккаб масала. Шу сабабли хам таҳлилда юксак билим ва махорат, энг мухими ўқув кўникмаси талаб этилади. Корхона молиявий хисоботини унинг дунёвий харитаси дейиш мумкин. Бу харитада корхона сархадлари, моддий ва номоддий бойликлари, унинг иқтисодий қудратини акс эттирувчи барча бирликлар акс этади. Молиявий хисоботни таҳлил этишда қуйидаги усуллар мажмуасидан фойдаланилади молиявий хисоботни ўқиш, горизонтал таҳлил ва вертикал таҳлил, омилли таҳлил хамда коэффициентлар таҳлили. Шунингдек иқтисодий таҳлилнинг оддий ва математик усуллари хам ушбу усуллар негизида қатнашади. Корхона молиявий холатига тавсиф бериш, унинг оғриқ нуқталарини аниқлаш, имкониятларини ўрганиш, иқтисодий нохушликларни олдини олиш йўлларини, соғломлаштириш чора - тадбирларини белгилаш молиявий таҳлилни мухим мақсади хисобланади. Молиявий таҳлил мазмунини қуйидагилар ташкил этади: -корхона мулки, капитали ва мажбуриятларини баҳолаш, тўлов лаёқати ва молиявий барқарорлигини таҳлил этиш; -асосий воситалар ва улардан самарли фойдаланиш таҳлил этиш; -пул маблағлари ва улар харакатини таҳлили; -хусусий капитал таҳлили; Молиявий таҳлилда таҳлилчи субъектлар манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги лозим. Шу сабабли таҳлилни ташкил этишда 2 та шакл белгиланади. Ички молиявий таҳлил хамда ташқи молиявий таҳлил. Ички молиявий таҳлил комплекс таҳлил турига кириб, унда корхона молиявий холати тўлиқ ўрганиб чиқилади ва хулоса қилинади. Ташқи молиявий таҳлил ташқи ахборот фойдаланувчилари томонидан ўтказилиб ўзининг мақсади ва мазмуни билан ички молиявий таҳлилдан фарқ этади. Молиявий таҳлилни ташкил этишда субъектлар мақсади асосий ўринга қўйилади. Негаки бу таҳлилни мазмуни белгилаб беради. Шунингдек ўтказиш шаклига кўра -ўзи томонидан таҳлил -ёлланган мутахассисларни жалб этиш орқали таҳлил -алохида таҳлил бўлимини ва мутахассислигини ташкил ташкил этиш асосида Таҳлил ўтказиш турларини ажратиш мумкин. Таҳлилни ташкил этишда қуйидаги мухим жихатларни хам белгилаш лозим: -Таҳлилчини касб этикасини белгилаш; -Таҳлил этишда 3-субъектларга ечимни ошкор этмаслик; -Таҳлилни ташкил этишни меъёрий асосларини тузиш ва х.к. 2.2. Корхонанинг молиявий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтишни босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. Унинг энг асосий тамойилларидан бири иқтисодиётни эркинлаштиришдир. Чунки режали иқтисодиёт шароитида иқтисодиётни бошқариш механизми давлат тасарруфида эди. У барча мулкка эгалик қилиш билан бирга режа орқали бошқаради. Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни кетаётган бир даврда хар бир корхонанинг мустақиллиги таъминланиши билан бирга, унинг маъсулияти хам ошмоқда. Бу хаўда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессияларида хам қайта-қайта таъкидланмоқда. Бундай шароитда хар бир корхона ўзининг маблағига, ўзининг бошқариш усулига, мулкига, хамжихат меҳнат жамоасига, мулк эгаларига эга бўлиши керак. Бу барча мавжуд мулкининг асосий манбаи корхонанинг молиявий салоҳиятини ташкил қилади. 28 Молиявий салоҳият хар бир хўжалик юритувчи субъектда етарли бўлиши мумкин. Улар икки манбадан таркиб топади. Биринчидан, хар бир корхонанинг ўз маблағи бўлса, иккинчидан, ўз фаолиятини таъминлаш учун четдан хам қарз, ссуда тариқасида жалб қилинган маблағларидир. Корхонанинг молиявий салоҳияти деб унинг фаолиятини тўлиқ таъминлайдиган турли манбалардан таркиб топган молиявий маблағлар мажмуасига айтилади. Хар қандай фирма ёки корхона фаолият юритиш учун энг аввало меҳнат воситалари, меҳнат предметлари ва жонли меҳнат сохибига (ходимларга) эга бўлиши шарт. Бу эса ўзўзидан шаклланиб қолмайди. Буни ташкил қилиш учун молиявий маблағлар зарур бўлади. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар молиявий салоҳиятининг таркиби ва тузилиши сифат жихатидан янги босқичга кўтаридди, чунки режали иқтисодиёт шароитида корхонанинг барча молиявий салоҳияти давлат томонидан шакллантирилар эди, хатто банклардан олинган кредитлар хам давлатники эди. Эндиги молиявий салоҳиятнинг эгаси бор. У «бизники»дан «меники» деган тушунча билан алмаштирилди. Бундай шароитда корхона учун молиявий салоҳиятнинг шаклланиши хам, унинг ишлатилиши ва таўсимланиши хам мухим ахамият касб этади. Шу туфайли бу салоҳиятни хар бир хўжалик юритувчи суъектлар бўйича баҳолаш, кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш объектив заруратга айланиб бормоқда. Хар бир корхона ўзининг молиявий салоҳиятидан қандай фойдаланаётганлигини билиши учун уни доимий равишда таҳлил қилиб турмоғи лозим. Корхонанинг молиявий салоҳияти деганда, уни соддароў қилиб ифодаланса, молиявий маблағлар билан таъминланиш манбалари мажмуасини тушуниш мумкин. Корхонанинг молиявий салоҳиятининг таҳлили иқтисодий таҳлилининг таркибий ўисми бўлиб қолмоғи лозим. Чунки хар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий салоҳиятини ўрганмай туриб, унинг молия хўжалик фаолиятига одилона ва тўғри баҳо бериб бўлмайди. 2.1-чизма Корхонанинг молиявнй салоҳияти таркиби Корхона молиявий салоҳияти таҳлилининг вазифалари турлича. Буларнинг аниқ йўналишлари ва сони молиявий салоҳиятни кимлар ва қайси мақсадда таҳлил қилишига боғлиқ, масалан, мулк эгаси таҳлил қилса унга молиявий салоҳият холати, таркиби ва самарадорлиги мухим, банклар таҳлил қилса ўзлари берган ссуданинг молиявий салоҳиятдаги улуши, унинг ўз вақтида маълум бир фоиз билан қайтишини таъминлай олиши мухим, статистика ва истиқболни белгилаш органлари таҳлил қилса хақиқий 29 Молиявий сало ҳ ият Ў з маб ла ғ лари ) капиталхусусий( лб Четдан жа қ илинган мабла ғ р (капитал)ла Қў йилган капитал Т ў планган капитал Узо қ муддатли қ ар злар Қ ис қ а муддатли мажбуриятлари эришилган натижа мухим, акциядорлар таҳлил қиладиган бўлса уларнинг хам ўзига яраша манфаатлари бор ва хоказо. Шу нуқтаи назардан таҳлилнинг вазифаси айнан шу деб уни чегаралаб бўлмайди, шунинг учун унинг вазифасини аниқлашда таҳлилнинг мақсади ва ўша шароитдаги реал иқтисодий вазиятдан келиб чиқиш лозим. Корхона молиявий салоҳиятини таҳлил қилишнинг умумий вазифаси қуйидагилардан иборат: 1. Молиявий салоҳият умумий хажмини ва йил давомида унинг ўзгаришини аниқлаш. 2. Молиявий салоҳият таркибини, ундаги таркибий ўзгаришларни аниқлаш. 3. Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларни аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш. 4. Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларни баҳолаш ва таҳлил қилиш. 5. Молиявий салоҳият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш. 6. Молиявий салоҳият самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш. 7. Молиявий салоҳиятдан самарали фойдаланиш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш ва шу бўйича тегишли бошқарув ўарорларини ўабул қилиш учун ахборотларни тайёрлаш. Молиявий салоҳият бу анча кенг ўамровли тушунча, шу туфайли уни битта ёки бир қанча кўрсаткичлар билан ифодалаб бўлмайди. Уни ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ кўрсаткичлар тизими бу бир қанча кўрсаткичлар тўплами деган гап эмас. Кўрсаткичлар тизими деганда бир категорияга мансуб бир қанча кўрсаткичларни маълум белгилари бўйича аниқ гурухларга бўлинган кўрсаткичлар туркуми тушунилади. Молиявий салоҳиятни ифодаловчи кўрсаткичларни иқтисодий мазмуни жихатидан икки гурухга бўлиш мумкин: 1. Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи кўрсаткичлар. 2. Молиявий салоҳият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Хар иккала гурух кўрсаткичларига хам бир қанча кўрсаткичлар киради ва улар мажмуаси кўрсаткичлар тизимини ташкил қилади. Молиявий салоҳият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар асосан унинг қандай фойдаланаётганидан далолат беради. Бу кўрсаткичлар асосида натижа билан молиявий салоҳият ўртасидаги нисбат ётади. Булар хам бир қанча гурухларга бўлинади: 1. Мс. самарадорлигини ифодаловчи умумий кўрсаткичлар. 2. Мс. самарадорлигини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар. 3. Мс. самарадорлигини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар. Шу уччала гурух кўрсаткичлар хам ўз навбатида бир қанча алохида гурухларни жамлайди. Шуни алохида таъминлаш жоизки, корхоналар молиявий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар хали иқтисодий адабиётларда етарлича ёритилган эмас. Шу туфайли ушбу кўрсаткичлар тизимида мунозарали ва такомиллашиши лозим бўлган кўрсаткичлар хам бўлиши мумкин. Шу туфайли биз ушбу бобда кўрсаткичлар тизимини тавсия тариқасида бермокдамиз. Булар қуйидаги чизмада ўз аксини топган (2.2- чизма). 2.2-чизма Корхона молиявий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар 30  Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичларга қуйидагилар киради. Бу ушбу чизмада ўз ифодасини топган (2.3-чизма). Ушбу чизмадан кўриниб турибдики, Мс.нинг холатини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар бир қанча. Аммо уларнинг сони фақат ушбу чизмадаги кўрсаткичлар билан хам чекланиб қолмайди. Масалан, Ум.нинг четдан жалб қилинган маблағлар Чжкм билан боғлиқ кўрсаткичлари яна иккита кўрсаткичларга: Ум.нинг узоқ муддатли Чжкм га ва қисқа муддатли Чжкм га бўлинади. Худди шундай бошқа кўрсаткичларни хам аниқлаш мумкин. 31 Молиявий сало ҳ ият к¤рсаткичлари Мс. холатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Мс. самарадорлигини ифодаловчи к ў рсаткичлар Мс. х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Ў з мабла ғ лари билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар Четдан жалб қ илинган ма бла ғ лар билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар Умумий к ў рсаткичлар Ў з мабла ғ лари билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар Четдан жалб қ илинган мабла ғ лар билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар 2.3-чизма Мс холатини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар тазнми Кўрсаткичлар Ў з мa б лa ғ лaри - нин г ( Ў м) т ў п лaниш коэфф и циенти Ў м. нин г умумий қ арамли к коэффи - ци ен ти Ў м. нг четдан ни жа илинган лб ў мабл а ғ ларга Чжўм) ( қ арамлик икоэфф циенти Ў .м нинг аллашкапит - коэффиганлик - ци енти Ў м. г фаоллик нин коэфф и циенти Ў м. н инг узо қ муд датли лардаактив ги ишти ро кини таъм инловчи коэфф и циенти Корхонанинг барча мабла ғ лари - да ( Ў м) ҳ иссасининг қ анчалигини к ў рсатади с1 ў м ў з мабла ғ ларига т ўғ ри келадиган барча мабла ғ лар суммасини ифодалайди 1 с ў м ў з мабла ғ ларига т ўғ ри келадиган Чжўм суммасини к ў рсатади Ў м. нинг қ анча қ исми узо қ муддатли активларни қ оплашга кетганлигини к ў рс атади Айланма мабла ғ ларда иштирок эта ё тган ў з мабла ё лари - нинг х иссасини Узо қ муддатли активларда ў з мабла ғ ларининг х иссаси 33 2.4-чизма Корхона молиявий салоҳияти холатини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар (Чжўм) билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими. Кўрсаткичлар Чжў м.нинг уму мий т ў пл аниш коэфф ициенти Қ ис қ а м уддатли .нинг Чжўм т ў аниш пл коэффи циенти Узоў м уддатли Чжўм .нинг т ў пл аниш циентикоэффи Қ ис қ уддатли а м . нинг Чжўм ардаги активл х ининг иссас коэффи циенти Чжўм.нинг умумий оборот активларидаги таркибий коэффициенти Ч жў м.нинг об орот активл арида ги х сининг исса икоэфф циен ти Узо қ муддатли Чжўм.нинг асосий восита лардаги х и ссас и Чжўм.нинг барча мабла ғ лардаги х иссасини ифодаловчи коэффициенти Қ ис қ а муддатли Чжўм.нинг барча активлардаги х иссасини Узоў муддатли Чжўм.нинг барча активлардаги х иссасини Қ ис қ а муддатли Чжўм. нинг оборот активларида иштирок эта ё тган қ исмининг х иссас и Чжўм. ало х ида турларининг ( узо қ муддатли, қ ис қ а муддатли, кредиторлар) умумий Чжўм.даги х исса си Ч жўм.нинг оборот активларида ги х иссасини Узо қ муддат ли Чжўм.нинг асосий воси талар тарки - бида қ анча иштирок этганлигини 34 Навбатдаги гурух кўрсаткичлар корхона молиявий холатини ифодаловчи четдан жалб қилинган кўрсаткичлардир. Бу хам ўз навбатида бир қанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бу қуйидаги чизмада ўз аксини топган (3.12-чизма). 2.5-чизма Корхона молиявнй салоҳияти холатини нфодаловчн кўрсаткичлар тизими 35 (системаси) Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий салоҳиятини таҳлил қилиш мухим ахамиятга эга. Бу шу корхона рахбарларига ўз фаолиятини тўғри баҳолаш молиявий ахволини билиш имконини берса, инвесторларга ўз маблағини қўйиш, қимматбаҳо қоғозлар бозорини ташкил қилиш учун бирор қарорга келишига асос бўлади. Молиявий салоҳият таҳлили шу фирма кредиторларга пулларини тўлаш мумкинлигини кўрсатади ва улар билан яна иқтисодий алоқаларни давом эттириш учун ишонч хосил қилади. Нихоят ушбу кўрсаткич таҳлили аудиторларнинг тўғри хулоса чиқариши учун асосий дастак бўлиб хисобланади. Корхонанинг молиявий салоҳияти унинг турли манбалардан таркиб топган молиявий маблағлари мажмуасидан иборатдир. (3.14-чизма). 2.6-чизма). Корхонанинг молиявий салоҳияти таркиби 36 Молиявий сало ҳ ият Ў з мабла ғ лари ( хусусий капитал) Мажбуриятла р (четдан жалб қ илинган мабла ғ лар) Узо қ муддатли қ ис қ а муддатли Кредиторлар  2.1- жадвал Бухгалтерия балансига асосан молиявий салоҳиятнинг таркиби ва ўзгаришини аниқлаш хисоб-китоби Баланснинг пассив моддалари Давр бошида Давр охирида Фарқи (+,-) Ўзгариш суръати, % сум- маси, минг сўм тар- киби, % сум-маси, минг сўм тар- киби, % сум- маси, минг сўм тар- киби, % 1 . Ўз маблағлари 4115 44,0 4500 46,5 +385 +2,4 109,4 2. Четдан жалб қилинган маблағлар (капитал) 5230 56,0 5200 53,6 -30 -2,4 99,4 2. 1 . Узоқ муддатли мажбуриятлар 2700 28,9 2700 27,8 — -1,1 100,0 2.2. Кредитор қарзлар 940 10,1 1000 10,3 +60 +0,2 106,2 2.3. Қисқа муддатли мажбуриятлар 1590 17,0 1500 15,5 -90 -1,5 94,3 Корхона молиявий салоҳияти (барча пассивлар) 9345 100,0 9700 100,0 +355 x 103,8 Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг молиявий салоҳияти хисобот йилида 103,8% кўпайган. Энг эътиборли хусусияти шундаки корхонанинг ўз маблағлари 109,4% кўпайган бир пайтда четдан жалб қилинган маблағлар эса 0,6%га камайган (100—99,4). Бу унинг таркибий ўзгаришида хам ўз ифодасини топади. Таҳлил қилинаётган даврда корхонанинг ўз маблағлари 2,4% кўпайган бўлса, шу миқдорга четдан жалб қилинган маблағлар камайган. Бу мажбуриятларнинг узоқ муддатли пассивлар бўйича 1,1% банд, қисқа муддатли пассивларнинг эса 1,5% банд камайиши эвазига содир бўлган. Мажбуриятлар таркибида кредитор қарзларнинг таркиби 0,2% бандга ошган. Хар қандай корхонанинг ўз маблағлари билан боғлиқ бўлган молиявий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар туркумига еттита кўрсаткич киради. Бу кўрсаткичлардан ўз маблағларининг тўпланиш коэффициентидир. Ўз маблағининг тўпланиш коэффициентини (Кўмк) топиш учун ўз маблағлари (Ўм) суммасини бухгалтерия балансининг жами суммасига (Б), яъни барча маблағлар хажмига бўлиш билан аниқланади: Ўм Кўмк = Б Корхонада молиявий салоҳиятнинг умумий молиявий қарамлик коэффициенти хам мухим кўрсаткичлардан биридир. Буни аниқлаш учун бухгалтерия баланси жами суммасини (Б) хусусий капиталнинг (ўз маблағининг) суммасига (Ўм) бўлиш лозим. Бу учун қуйидаги формулани қўллаш мумкин: Б Кмк = 37  Ўм бунда: Кмк — молиявий қарамлик коэффициенти. Корхона молиявий салоҳияти холатини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ўз маблағларининг умумий четдан жалб қнлинган маблағларга қарамлик коэффициенти (Кўчжм). Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун барча четдан жалб қилинган маблағлар умумий суммасини (Чжкм) ўз маблағлари суммасига (Ўм) бўлиш лозим. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: Чжқм Кўчжм = Ўм Молиявий салоҳиятнинг ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлари хақида тўғри ва чуқур хулоса қилиш лозим. Бу учун эса молиявий салоҳиятнинг шу гурухи бўйича комплекс кўрсаткични аниқлашни тақозо қилади. Бу учун қуйидаги формулани тавсия қилиш мумкин. КкМс = Кўмк + Кмк + Кўчжм + Кўум + Кўқм Бозор муносабатлари шароитида хар бир корхона четдан жалб қилинган маблағларни ўз фаолиятига жалб қилган холда ишлаши табиий, чунки хамиша хам корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлмаслиги мумкин. Корхонанинг молиявий салоҳиятини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичларига, энг аввало, унинг умумий тўпланиш даражаси (концентрацияси) киради . Бу кўрсаткич четдан жалб қилинган маблағларнинг умумий маблағлардаги улушини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун четдан жалб қилинган умумий маблағларни (Чжкм) бухгалтерия баланси умумий суммасига (Б) бўлинади. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Чжқм Кчжқм = ——— Б Қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга ўз маблағининг қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағига қарамлик коэффициенти, қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг товар ва бошқа захиралардаги хиссаси каби кўрсаткичлар киради. Қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағлар тўпланиш коэффициентини аниқлаш учун четдан жалб қилинган қисқа муддатли маблағлар суммасини (Чжққм) бухгалтерия балансининг умумий суммасига (Б), яъни хўжалик маблағларининг қийматига бўлиш кифоя. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Чжққм Кчжққм = ————— Б Қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг оборот активларидаги хиссасининг миқдори молиявий салоҳиятининг холатини ифодаловчи мухим кўрсаткичлардан биридир. Қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағлар асосан оборот активларини қоплаш учун жалб қилинган бўлади. Ушбу кўрсаткични (Коба) аниқлаш учун қисқа муддатли четдан жалб қилинган маблағлар суммасини (Чжққм) оборот активлари суммасига (Оба) бўлиш кифоя: Чжққм Коба = ———— Оба 38 Молиявий салоҳиятнинг холатини ифодаловчи мухим кўрсаткичлардан бири узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлардир. Хусусан, узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар тўпланиш коэффициенти (КуМс) хам молиявий салоҳиятнинг таркибий тузилишини ифодалайди. Унинг миқдори барча молиявий салоҳиятнинг қанча қисми узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлардан иборат эканлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични хисоблаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган пассивлар суммасини (УМс) бухгалтерия баланси жами суммасига (Б) бўлиш кифоя. Бу учун қуйидаги формула тавсия қилинади: УМс КуМс = ——— Б Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи мухим кўрсаткичлардан бири узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг узоқ муддатли активлардаги хиссасининг таркибий коэффициентидир (Куав) . Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган пассивлар (УМс) суммасини узоқ муддатли активларнинг (Ума) қийматига бўлинади. Бу учун қуйидаги формула тавсия қилинади: УМс Куав = ——— Ума Корхона молиявий салоҳияти холатини ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг (Умчжқм) таркибий коэффициенти (Кумчжқм) хам киради. Бу кўрсаткич Умчжкм.нинг барча четдан жалб қилинган маблағлардаги хиссасини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун Умчжқм. суммасини умумий Чжқм. суммасига бўлиш лозим. Бу учун қуйидаги формула қўлланилади: Умчжқм Кумчжқм = ———— Чжқм Корхона молиявий салоҳияти холатини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири қисқа муддатли Чжкм.нинг таркибий коэффициентидир (Ккмчжқм). Ушбу кўрсаткич барча четдан жалб қилинган маблағларда қисқа муддатля Чжқм хиссаси қанчалигини ифодалайди. Буни аниқлаш учун қисқа муддатли Чжқм суммасини барча Чжқм суммасига бўлинади: Ккмчжқм Ккмчжқм = —————— Чжқм Кредитор қарзлар хам корхона молиявий салоҳияти холатини ифодалашда мухим ахамиятга эга. Шу туфайли уларнинг хам таркибий коэффициенти (Ккр) аниқланади ва Таҳлил қилинади. Ушбу кўрсаткич барча четдан жалб қилинган маблағларда кредиторларнинг хиссаси қанча эканлигидан далолат беради. Буни аниқлаш учун кредитор қарзларни (Кр) жамлаб барча четдан жалб қилинган маблағларга (Чжкм) бўлинади. Бу учун қуйидаги форму-ладан фойдаланиш мумкин: Ккр Ккр = ———— Чжқм Четдан жалб қилинган маблағларнинг узоқ мудцатли активларда иштирок этаётган суммасини (Чжкм.ума) аниқлаш учун бухгалтерия хисоботига қўшимча яна бухгалтерия хисоби маълумотларидан фойдаланилади. Биз бу ерда «Узоқ муддатли қарзлар» (400к) ва 39 «Узоқ муддатли кредиторлар»ни (410к) тўлиқ узоқ муддатли активларга жалб қилинган деб фараз қилсак, ахтарилаётган кўрсаткич қуйидагига тенг бўлади: Чжқм.ума = Умк + Умкр ёки 400к + 410к Энди четдан жалб қилинган маблағларнинг оборот активида иштирок этаётган суммасини аниқлаш мумкин. Бу учун барча мажбуриятлар суммасидан (540к) узоқ муддатли Чжкм суммасини (400+410) айириб ташлаймиз. Чиққан натижа четдан жалб қилинган маблағларнинг қанча қисми оборот активларнда иштирок этаётганлигини ифодалайди: Чжқм оак = Оба - (Умк + Умкр) ёки 540к - (400к + 410к) Аниқланган суммага асосан Чжқм.нинг оборот активларидаги хиссасини ифодаловчи коэффициентни (Кчжқм.оак) хам аниқлаш мумкин. Бу учун оборот активларида иштирок этаётган Чжқм суммасини (Чжқм.оба) оборот активлари (Оба) суммасига бўлиш кифоя: Чжкм.оба Кчжкм.оак = ————— Оба Молиявий салоҳиятнинг (Мс) самарадорлиги деганда унинг натижавийлиги тушунилади. Уни аниқлаш учун маҳсулот (иш, хизмат) хажмини (М) (даромад, фойда) Мс ўртача йиллик қийматига бўлиш кифоя. Бу, таъкидланганидек, қуйидаги гурухларга бўлинади: 1. Мс. самарадорлигини ифодаловчи умумий кўрсаткичлар. 2. Мс. самарадорлигининг ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлари 3. Мс. самарадорлигининг ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар Ушбу кўрсаткичлар қуйидаги маълумот манбаларида ифодаланади (2.2-жадвал). 2.2-жадвал Мс. умумий хажмининг самарадорлигини аниқлаш учун зарур бўлган кўрсаткичларнинг ахборотларда ифодаланиши 40 2.7-чизма Корхона молиявий салоҳияти (салоҳияти) самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва уларнинг таснифи 41  Корхона молиявий салоҳияти самарадорлигининг Таҳлили келтирилган кўрсаткичлар бўйича қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: • самарадорликни ифодаловчи мутлоқ ва нисбий кўрсат-кичларнинг ўтган ва хисобот йилидаги миқдори аниқланади; • шу кўрсаткичлар бир-бири билан солиштирилиб уларнинг фарқи хисобланади; • ўзгариш суръатлари аниқланади; • уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар хисобланади; • хамма хисоб- китоблар натижасида жадвал тузилади; • жадвалга асосан тегишли хулоса қилинади. Ушбу таҳлилий ишларни амалга ошириш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (2.3-жадвал). 2.3-жадвал Корхона молиявий салохняти самарадорлигани ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш хисоб-китоби Кўрсаткичлар Ўтган йилда Хисобот йилда Фарқи (+,-) Ўзгариш суръати, % 1. Сотилган маҳсулот хажми, минг сўм 4583,3 5694,5 + 1111,2 124,2 2. Даромадлар, минг сўм 511,0 711,7 +200,7 139,3 3. Соф фойда, минг сўм 368,0 496,2 + 128,2 134,8 4. Молиявий салоҳиятнинг (Мс) ўртача қиймати, минг сўм 9256,8 9522,5 +265,7 102,9 5. Ўз маблағларининг ўртача қиймати (Ўм), минг сўм 4272,1 4307,5 +35,4 100,8 42 Самарадорлик к ў рсаткичла ри Мс. умумий х ажми билан бо ғ ли қ Ў з мабла¨лари ( Ў м) билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар Чжкм. билан бо ғ ли қ к ў рсаткичлар 1 с ў м Мс.га т ўғ ри келадиган ма ҳ сулот иш, хизмат) ( х а жми 1 с ў м Ў м.га т ўғ ри келадиган ма ҳ сулот ( иш, хизмат) х ажми с1 ў м Чж қ м.га т ўғ ри келадиган ма ҳ сулот иш, хизмат) ( х ажми с1 ў м Мс.га т ўғ ри келадиган даромадл ар (иш, хизмат) х ажми с1 ў м Ў м.га т ўғ ри келадиган даромадлар (иш, хизмат) х ажми с1 ў м Чж қ м.га т ўғ ри келадиган даромадлар (иш, хизмат) х ажми 1 с ў м Мс.га т ўғ ри келадиган фойда суммаси 1 с ў м Ў м.га т ўғ ри келадиган фойда суммаси с1 ў м Чж қ м.га т ўғ ри келадиг ан фойда суммаси 6. Четдан жалб қилинган маблағларнинг ўртача қиймати, минг сўм 4984,7 5215,0 +230,3 104,6 7. Мс. натижавийлиги, тийин 49,5 59,8 + 10,3 120,8 3. Мс. даромадлилиги, тийин 5,52 7,47 + 1,95 135,3 9. Мс. фойдалилиги, % 3,98 5,21 + 1, 23 130,9 10. Ўм. натижавийлиги, сўм 1,07 1,32 +0,25 123,4 11. Ўм. даромадлилиги, гийин 12,0 16,5 +4,5 137,5 12. Ўм. фойдалилиги, % 8,61 11, 52 +2, 91 133,8 13. Чжкм. натижавийлиги, гийин 91 ,9 109,19 + 17, 23 118,8 14. Чжкм. даромадлилиги, гийин 10 ,3 13 ,6 +3 ,3 132,0 15. Чжкм. фойдалилиги, % 7,38 9,51 +2, 13 128,9 Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, натижавий кўрсаткичларнинг деярли хаммаси сезиларли даражада ўсган. Масалан, сотилган маҳсулот хажмининг ўсиш суръати 124,2%ни ташкил қилган бўлса, даромадларнинг ўсиш суръати 139,3%ни, фойда суммасининг ўсиш суръати 134,8%ни ташкил қилган. Аммо шу даврда молиявий салоҳиятнинг ўртача йиллик қиймати ва унинг таркибига кирувчи алохида элементлари жуда секинлик билан ўзгарган. Масалан, молиявий салоҳият умумий хажмининг ўсиш суръати 102,9%ни ташкил қилган бир пайтда, корхонанинг ўз маблағлари атиги 100,8%га ўзгарган. Таҳлил қилинаётган даврда четдан жалб қилинган маблағларнинг ўзгариш суръати нисбатан юқори ва унинг миқдори 104,6%ни ташкил қилади. 2.3. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили Мустақиллик даврида ўтаётган хар бир кун жамиятимизнинг мазмун жихатидан янгиланаётганлигидан далолат бериб келмоқда. Янги иқтисодий категориялар, тушунчалар хаётимизга шу даражада тезлик билан кириб келмоқдаки, уларни билиш, назарий ва амалий жихатдан тадқиқ қилиш, услубий муаммоларни хал қилишга кўпинча улгуриш қийин бўлмоқда. Ана шундай янги иқтисодий тушунчалардан бири корхонанинг иқтисодий салоҳияти тушунчасидир. Ўзбекистонда ва бошқа хамдўстлик мамлакатларида чоп этилаётган таҳлилга оид адабиётларда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда асосан унинг тасарруфидаги активларни ўрганиш билан чекланиб қолинмоқда. Бу, бизнинг фикримизча, корхонанинг иқтисодий фаолиятини тўлиқ таҳлил қилиш учун назарий ва услубий жихатдан етарли эмас, чунки корхонанинг иқтисодий фаолияти бевосита унда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ. Иқтисодий жараёнларнинг содир бўлишида фақат корхонанинг активлари эмас балки бошқа элементлари хам иштирок этади. Масалан, ишлаб-чиқариш жараёнини олайлик. Унинг содир бўлиши учун албатта моддий-техник таъминоти, яъни ускуналар, жихозлар, бино, хом ашё кабилар зарур. Аммо хар қандай илғор техника, юқори сифатли хом ашё ўз-ўзидан иқтисодий жараённи содир қилиб, моддий неъмат ишлаб чиқармайди. Унга албатта одамнинг аралашуви, яъни жонли меҳнатнинг муштараклиги ва иштироки зарур. Демак, иқтисодий жараёнларни содир этиш учун моддий бойликлар билан биргаликда жонли меҳнатнинг хам иштирокини таъминлаш лозим экан, шундагина ишлаб чиқаришнинг пировард мақсади амалга ошади. 43 Бундан кўриниб турибдики таҳлилда фақатгина бухгалтерия балансининг актив қисмида жойлашган корхона эгалиги ёки тасарруфидаги моддий бойликларни (активларни) таҳлил қилиш билан чегараланиб қолиш, унинг иқтисодий фаолияти тўғрисида тўлиқ хулоса қилиш учун етарли эмас экан. Бу эса ўз навбатида корхонанинг иқтисодий ахволига тўлиқ ва батафсил баҳо бериш учун унинг активлари билан биргаликда меҳнат ресурсларини хам қўшган холда таҳлил қилишни тақозо қилади. Режали иқтисодиёт шароитида таҳлилга оид адабиётларда корхоналарнинг моддий бойлигини (ресурсларини) ва меҳнат ресурсларини барча ресурслар мажмуаси сифатида қаралиши кўзда тутилган эди. Уларнинг таҳлили барча бойликлар (ресурслар) таҳлили, деб юритилар эди. Аммо иқтисодиётни эркинлаштириш тамойилига асосланган бозор муносабатлари хукм сураётган шароитда иқтисодий жараёнлар таркибида моддий ва меҳнат ресурслари билан биргаликда номоддий активлар хам иштирок этади. Буларнинг таркибига муаллифлик хукуки, патентлар, ноу-хау, савдо маркаси, рухсатномалар (лицензиялар) каби тушунчалар қиймати киради. Булар моддий бўлмасада корхонага худди моддий бойликлар сингари маълум даражада фойда келтиради. Аммо уларни корхонанинг моддий бойлигига (ресурсига) киритиш мумкин эмас, чунки улар шакли, мазмуни ва моҳияти жихатидан номоддийдир. Эндиликда корхонада иқтисодий жараёнларнинг содир бўлиши ва унга маълум даражада фойда келтириши учун моддий (асосий воситалар, айланма маблағлар) ва меҳнат ресурслари билан биргаликда номоддий активлар хам иштирок этади. Уларнинг жамланмасини олдингидек моддий ва меҳнат ресурслари деб аташ етарли бўлмайди, чунки уларнинг таркибига номоддий активлар кирмайди. Шу туфайли уларни корхонанинг иқтисодий салоҳияти деб аташни мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. Чунки бунда моддий ресурслар билан биргаликда номоддий активлар ва меҳнат ресурслари тўлиқ ўз ифодасини топади. Буларнинг таркибий тузилишини қуйидаги чизмада кўриш мумкин(2.3.1-чизма). 2.3.1-чизма Корхонанинг иқтисодий салоҳиятининг тузилиш тартиби. Шундай қилиб корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда унда содир этилган иқтисодий жараённи тўлиқ таъминлайдиган барча моддий ва Меҳнат ресурслари хамда номоддий активлар тушунилади. Ушбу назарий мулохаза бевосита корхонанинг иқтисодий салоҳиятига тегишли бўлганлиги туфайли уни баҳолашнинг баъзи назарий ва методологик жихатларга, иқтисодий таҳлил нуқтаи назаридан, эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Қуйида иқтисодий салоҳиятни характерловчи кўрсаткичларни таснифи, самараси ва натижавийлигини ифода этувчи бирликлар билан танишиб чиқамиз Юқоридаги кўрсаткичлар ичида моддий ресурсларни баҳолаш масаласи хал этилган, лекин меҳнат 44 Корхонанинг иo тисодий сало ҳ ияти есурсларБарча р Номоддий активлар Моддий р есурслар Мехнат салохияти Асосий воситалар Айланма активлар Ходимлар сони ресурсларини баҳолаш масаласи узининг мураккаблик жихатига эга ва шу пайтга қадар молиявий хисоботлашда ўзининг ўрнига эга эмас. Меҳнат салоҳияти. Меҳнат салоҳияти унинг эгаси бўлган меҳнат ресурсларида яъни меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли (аёллар 16-55 ёшда, эркаклар 16-60 ёшда) сонида ўз ифодасини топади. Меҳнат салоҳияти – бу бирор кўзда тутилган ишни (фаолиятни маълум бир вақтда бажаришга қодир бўлган турли малакага эга барча ишчи ва хизматчилар мажмуасидир. Меҳнат ресурси иқтисодий адабиётларда хам аҳолининг ёшига қараб таъкидланганидек, сон жихатидан маълум чегара доирасида қаралади, меҳнат салоҳияти эса ходимларнинг ёшини чегараламайди. Унинг турли холатларда қўлланиладиган таърифини кўриб чиқамиз. Бир кишининг меҳнат салоҳияти деганда шу ходимнинг маълум бир вақтда маълум бир ишни бажариши мумкин бўлган жисмоний ва интелектуал қобилияти тушунилади. Бу бир кишининг меҳнат салоҳиятига берилган таъриф. Кишилар хар хил бўлганлиги туфайли меҳнат салоҳияти хам турлича. Меҳнат ресурси меҳнатнинг борлиги, мавжудлигини ифодаласа, меҳнат салоҳияти унинг яратувчанлик қобилиятини ифодалайди. Меҳнат ресурси асосан натурал кўрсаткичда, яъни ходимлар сонида ифодаланади. Буларнинг таркибини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Мр=И+Мут+Хз+Бх Бунда: Мр-Меҳнат ресурси; И- ишчи; Мут-мутахассислар; Хз-хизматчилар; Бх-бошқарув ходимлари. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, барча кўрсаткичлар таркибида пенсионерлар ва ўсмирлар ифода этилмайди. Ходимлар сони, таъкидланганидек меҳнат ресурсларидан миқдори ва мазмуни жихатидан хам фарқ қилади. Ушбу тушунчаларнинг амалиётда қўлланилишини кўриш учун уларнинг хар бирини аниқлаш йўлларини маълумотлар асосида хисоблаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Меҳнат ресурсига оид кўрсаткичларни аниқлаш учун мисол тариқасида "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг 2001 йил хамда 2002 йил 1январга бўлган холатини кўриб чиқамиз. 2.3.1-жадвал "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг меҳнат ресурслари тўғрисида маълумотнома Кўрсаткичлар номи 2001йил 2002йил 1 2 3 Ишчилар 18824 18921 Мутахассислар 3423 3313 Хизматчилар 592 601 Бошқарув ходимлари 1343 1340 Ходимлар сони жами: шундан: Олий маълумотли ходимлар Ўрта маълумотли ходимлар Нафақахўрлар 24182 3712 4471 633 24175 4046 4764 710 45 Меҳнат ресурслари 23549 23465 Шундай қилиб меҳнат ресурслари билан боғлиқ кўрсаткичлар 2001 йил 1 январ холатига кўра жами ходимлар сони 24182 кишидан иборат бўлган бўлиб, меҳнат ресурслари 23549 кишига тенг бўлган. 2002 йил 1 январ холатига кўра эса жами ходимлар сони 24175 кишидан иборат бўлиб, меҳнат ресурслари 23465 кишига тенг бўлган.меҳнат салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи мухим кўрсаткичлардан бири меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи хисобланади, чунки бозор муносабатлари шароитида хар бир хўжалик юритувчи субьектнинг молиявий фаолияти айнан шу кўрсаткич миқдорига боғлиқ. Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, энг аввало, таҳлилнинг мақсади ва вазифасидан келиб чиқиб, уни қиймати ва харажат нуқтаи назаридан аниқлаш лозим деб ўйлаймиз. Ушбу кўрсаткичнинг тўлиқ қийматини баҳолашда асосан бухгалтерия баланси маълумотларидан фойдаланилади. Бу учун бухгалтерия балансидаги асосий восита (Ав), айланма маблағлар (Айм) ва номоддий активларнинг (На) умумий суммаларини хамда хисоб-китоб орқали аниқланган ишчи ва хизматчиларнинг пулда ифодаланган қийматини (Хқ) олиш мумкин. Шундай қилиб корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилишда хўжалик фаолиятида содир бўладиган иқтисодий жараёнида иштирок этадиган барча моддий ресурслар (асосий ва айланма маблағлар), номоддий активлар ва меҳнат ресурслари биргаликда муштарак холда ўрганилади. Моддий ресурслар ва номоддий активлар тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия балансида ифодаланади, аммо меҳнат ресурслари эса бу хисобот таркибида кўрсатилмайди. Фикримизча, молиявий хисоботда айниқса корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолашда моддий ресурслар ва номоддий активлар билан биргаликда меҳнат ресурслари қийматини хам инобатга олиш лозим. Бу эса ўз навбатида, унинг пулдаги ифодасини топишни тақозо қилади. Хозирги пайтда меҳнат ресурсининг баҳосини бемалол аниқлаш учун қонуний асос яратилган, чунки Республикамизда оддий ишчидан тортиб то етук мутахассисгача уларни тайёрлаш харажати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Бу харажатлар ходим иш кучининг биринчи бошланғич "шартли баҳоси" бўлиб хисобланади. Сўнгра унинг малакасини ошириш, қайта ўқитиш учун харажат қилинса, булар хам унинг ушбу бошланғич баҳосига қўшилади. Бундай қилиш зарурлигининг иккинчи томони шундаки, хозир кўпчилик мутахассисларни тайёрлаш корхона хисобидан пул тўлаш эвазига амалга оширилмоқда. Демак, корхона ўқишни битирган талабани ишга қабул қилса, унинг иш кучи қиймати шу корхона учун аниқ бўлади. Масалан, ходим корхона хисобидан 4 йил ўқиган . Биринчи йилда унинг ўқиши учун 200 минг сўм, иккинчи йилда 280 минг сўм, ва нихоят тўртинчи йилда 300 минг сўм пул тўлаган деб фараз қилсак унинг "шартли баҳоси" 1030 минг сўмни ташкил қилади. Агар ходимнинг ўқиши давлат ёки шахсий хисобдан амалга оширилса, у холда корхона мазкур ишга қабул қилиш билан ушбу харажатга тенглаштирган миқдорда унинг қийматини белгилаш мумкин. Бундан ташқари хар йили давлат томонидан диплом берилган бакалавр, мутахассис ёки магистрнинг "нархини" хам марказлашган тарзда аниқлаб эълон қилиб туришлари мумкин. Ходимлар иш кучининг умумий қийматини пулда ифодалаш учун қуйидаги амални бажариш лозим. Биринчидан, барча ходимларни категорияларга бўлиб чиқилади. Хар бир категориядаги ходимларни тайёрлашга кетган қиймати аниқланиб шу категория бўйича уларнинг умумий суммаси топилади. Иккинчидан, хар бир категория бўйича аниқланган суммаларни қўшиб ходимлар иш кучининг "шартли баҳосини" ифодалайдиган жами 46 суммасини топиши мумкин. Бу учун қуйидаги математик моделни қўллашни тавсия қиламиз: Хқ =  ai+bi, Бунда: Хқ-ходимларни тайёрлашга кетган харажатларнинг жами суммаси; i-ходимлар категориясининг тартиб сони (i=1, n); n-ходимлар категориясининг умумий сони; аi-i-категория ходимларни тайёрлашга кетган харажатлар; Вi-i-категория ходимларнинг малакасини оширишга кетган харажатлар. Энди корхонанинг иқтисодий салоҳиятининг умумий қийматини аниқлаш мумкин. Бу учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз: Кис=Ав+Айм+Нф+Хк, бунда: Ав - асосий воситаларнинг (капиталнинг) ўртача қиймати; Нф-номоддий активларнинг ўртача қиймати: Хк-ходимларнинг ўртача "шартли қиймати". Агар ушбу формуладаги натижани "У" деб, омилларни Хi  n деб белгиласак, юқоридаги формуланинг математик кўринишини қуйидагича ифодалаш мумкин: У=  Xi=Х 1 +Х 2 +Х 3 +Х 4 Ушбу математик моделга таҳлилнинг анъанавий усулларини қўллаб амалий маълумотлардан фойдаланган холда натижанинг ўзгаришини таъминловчи барча омиллар таъсирини хисоблаб чиқса бўлади. Буни амалга ошириш учун бухгалтерия баланси ва бошқа хисоботлар асосида корхона иқтисодий салоҳиятига кирувчи категорияларни алохида элементлари бўйича хам аниқлаш мумкин.Бунинг таркибий тузилиши қуйидаги чизмада келтирилган (2.3.2-чизма). 2.3.2-чизма Корхонанинг иқтисодий салоҳиятининг таркибий тузилиши Шундай қилиб ушбу чизмадаги кўрсаткичлар йиғиндиси корхона иқтисодий салоҳияти суммасининг умумий хажмини ифодалайди. Аммо жорий йилда уларнинг қанча қисми ишлатилганлигини, қай даражада самарадорликка эришилганлигини билиш учун шу таҳлил қилинаётган даврга тўғри келадиган қисмини хам аниқлаш лозим. Бу фақат назарий жихатдан эмас, балки амалий жихатидан хам мухим ахамиятга эга. 47 Корхонанинг и қ тисодий сало ҳ ияти Асосий в оситалар маблагларАйланма Н омодд ий ак тивлар Мехнат с алохияти Асосий воситалар М оддий активлар Узок муддатли куйилмалар М оддий захиралар Дебиторлар ¡иска муддатли мо- лиявий ¢¤йилмалар Пул маблаглари Товар белгиси Рухсатномаси лицензя ( ) Фирма бахоси ва бошкалар Барча руйхатдаги ходилар сонининг бошка курсаткичлар улчов бирлигида (с¤мда) ифодаланишии Корхона иқтисодий салоҳиятини харажатлар нуқтаи назаридан жорий ва келтирилган харажатлари бўйича баҳолаш мумкин. Таҳлилнинг афзаллиги шундаки, битта иқтисодий категорияни бир қанча ўлчамларда (қийматда, натурал миқдорда, хажмда ва хоказо) ифодалаш мумкин. Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини келтирилган харажатлар (Кп кх ) нуқтаи назаридан хисоблаш унинг қанча қисми шу хисобот даврида янгидан яратилган маҳсулот (иш хизмат) қийматига киришини аниқлаш учун зарур бўлади. Бунда айланма маблағларнинг тўлиқ суммаси, асосий воситалар ва номоддий активларнинг шу жорий йил давомида эскириш суммасини ва ишчи ва хизматчиларга тўланадиган меҳнат хақи (Мх) суммасини олиш мумкин. Буни аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз: Кп кх =(Ав*Ан)+Айм+(Нф*Эн)+Мх, бунда: Ан-асосий воситаларнинг эскириш (амортизация) нормаси; Эн-ативларнинг эскириш нормаси; Мх- Меҳнатга тўланадиган хақ суммаси. Бу корхона иқтисодий салоҳиятининг жорий даврида ишлатилиши мумкин бўлган қийматини ифодалайди. Уни корхона иқтисодий салоҳиятининг келтирилган харажатлари деб аташ мумкин. Корхона иқтисодий салоҳиятини жорий харажатда ифодалаш хам мухим ахамиятга эга. Бу унинг жорий йилда ишлатилиши эвазига қанча харажат кетганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич умуман олганда харажатлар таркибида ифодаланади, масалан, саноат корхонасини оладиган бўлсак, ушбу харажатлар ишлаб чиқариш харажатларида ўз ифодасини топади. Бироқ, ишлаб чиқариш харажатлари таркибида фақат иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш учун эмас, балки бутун хўжалик фаолиятини юргизиш учун кетган харажатлар йиғиндиси ифодаланган. Шу туфайли иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш учун сарф қилинган жорий харажатлар миқдорини аниқлаш хам уларнинг самарадорлигини баҳолаш, таҳлил қилиш ва бошқариш учун мухим ахамиятга эга. Асосий воситалар (капитал) учун сарф қилинган жорий харажатларга (Авх) асосий воситалар амортизацияси; бинолар, жихозлар ва енгил машиналарни таъмирлаш ва ижарага бериш харажатлари; таъмирлашга кетган харажатлар; моддий неъматларни суғурта қилишга кетган харажатлар киради. Номоддий активлардан фойдаланганлик учун сарф қилинадиган харажатлар (Нфх) таркибига номоддий активларнинг таҳлил қилинаётган даврда ажратилган эскириш қиймати ва бошқа шу категория билан боғлиқ харажатлар киради. Айланма маблағлар бўйича жорий харажатларга (Амх) маҳсулотлар, хом ашё ва захираларни бошқа турларини ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилиш қиймати ва бошқа шу каби харажатлар сарфлари киради. Меҳнат салоҳиятидан фойдаланганлик учун сарф қиланган жорий харажатларга (Хмх) меҳнат хақи харажатлари ижтимоий суғуртага ажратмалар, кадрлар тайёрлаш, пенсия фондларига ажратмалар киради. Корхона иқтисодий салоҳиятини жорий харажатлар миқдори билан баҳолаш учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз: Ис жх = Авх*Амх+Нфх+Хмх Корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолашда қўлланиладиган келтирилган ва жорий харажатлар суммаси уларнинг ишлатилиши ва қопланиш муддатларини аниқлаш учун фойдаланилади. Иқтисодий салоҳиятнинг қопланиш муддатини (Ис қм ) аниқлаш учун иқтисодий салоҳият суммасини (Ис к )келтирилган харажатлар (Ис кх )суммасига бўлиш мумкин: Ис қм =Ис к /Ис кх 48 Мисол тариқасида “"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" очиқ турдаги акционерлик жамиятининг "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасининг маълумотларини келтириш мумкин. Ундаги иқтисодий салоҳиятнинг жами суммаси 41591796 минг сўмни ташкил қилади. Бу холда корхона иқтисодий салоҳиятининг қопланиш муддати хақиқатда 1.8 йилга (41591796/23480688) тенг бўлади. Капитал қўйилмаларнинг самарадорлик коэффициенти меъёри Ўзбекистон Республикасида 0.12 холида сақланиб қоладиган бўлса уни иқтисодий салоҳиятга хам тадбиқ этилса, у холда унинг қопланиш муддати 8.3 йилни(1/0.12)ташкил қилиши лозим. Демак Таҳлил қилинаётган обьектда иқтисодий салоҳиятнинг хақиқатда қопланиш муддати меъёрга нисбатан 6.5 йилга (8.3-1.8) кўп эканлиги аниқланди. Иқтисодий салоҳиятнинг ишлатилиш муддатини аниқлаш учун шартли равишд а унинг умумий суммасини жорий харажатлари (Ис жх ) суммасига бўламиз, яъни Исим = Ис к / Ис жх Таҳлил қилинаётган "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланганликнинг жорий харажатлар суммаси хақиқатда 6286008 минг сўмни ташкил қилди. Ухолда иқтисодий салоҳиятнинг ишлатилиш муддати 6616867 йилга (41591796/6286008) тенг бўлади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики,Таҳлил қилинаётган обьект иқтисодий салоҳиятининг қиймати 6.616 йилда янги яратилган маҳсулотга ўз қийматини ўтказиб бўлар экан. Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилишдан мақсад ва асосий вазифаларидан бири таҳлил қилинаётган обьект ёки категорияни тўғри ва батафсил баҳолаш учун уни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишдан хамда уларни назарий ва методологик жихатдан асослашдан иборатдир. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти бу кенг қамровли ва теран тушунча. Унинг холати ва ундан фойдаланиш даражаси тўғрисида тўлиқ хулоса чиқариш учун албатта кўрсаткичлар тизимидан (системасидан) фойдаланиш лозим. Аммо кўрсаткичлар сонининг кўплиги ёки озлигига қараб ўрганилаётган обьект ёки категорияни баҳолаш учун 49 К ў рсаткичлар тизими Ис. х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Ис. билан таъминланганликни х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Ис. самарадорлигини ифодаловчи к ў рсаткичлар Ис.нинг умумий ва ў ртача қ иймати Ис. таркибий тузилиши Ав.нинг Ис.даги улуши Айм.нинг Ис.даги улуши На.нинг Ис.даги улуши Мс.нинг Ис.даги улуши Корхона активлари - нинг Ис. билан таъминланганлиги Мс.нинг Ис. билан таъминланганлиги Ис. таркибига кирувчи моддалар билан таъминлан - ганликни ифодало вчи к ў рсаткичлар Ис.нинг рентабелли ги Ис.нинг даромадлиги Ис.нинг натижавийлиги Ис. таркибига кирувчи моддалар самарадорлигини ифодаловчи к ў рсаткичлар етарли ёки кам деган хулоса чиқариб бўлмайди. Шу туфайли кўрсаткичлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш лозим. Кўрсаткичлар хақида тўғри хулоса чиқариш учун энг аввало уларни илмий асосланган холда таснифлаш лозим. Иқтисодий таҳлилда кўрсаткичлар жуда кўп белгилари билан таснифланади. Аммо биз ушбу ишда корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларни фақат иқтисодий мазмуни бўйича таснифини кўриб чиқамиз. Чунки кўрсаткичларни ушбу белгиси билан таснифлаш иқтисодий хулоса чиқариш учун етарли бўлади. Корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларни иқтисодий мазмунига қараб қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: -иқтисодий салоҳият холатини ифодаловчи кўрсаткичлар; -иқтисодий салоҳият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу кўрсаткичлар таснифи қуйидаги чизмада келтирилган(2.3.3-чизма). 2.3.3-чизма Бунда: Ав. - асосий воситалар; Айм. - айланма маблағлар; На. - номоддий активлар; Мс. - мехнат салоҳияти. Чизмадан кўриниб турибдики, корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар талайгина. Уларнинг хар бири маълум миқдорга эга бўлмоғи ва таҳлил қилинаётган категориянинг у ёки бу жихатини ифодаламоғи лозим. Бу учун эса албатта аниқ ахборот маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларнинг нимани ифодалаши, аниқланиш йўллари ва ахборот манбалари гурухлар бўйича кўриб чиқилади. (2.3.2-жадвал). 2.3.2-жадвал Корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларнинг мазмуни ва аниқланиш йўллари Кўрсаткич-ларнинг номи Нимани ифодаланиши (мазмуни) Аниқланиш форомуласи Ахборот манбаларида ифодаланиши 1 2 3 4 1. Ис. холатини ифодалочи кўрсаткичлар 1.1. Ис.умумий ва ўртача қиймат Таҳлил даврида Ис. суммасининг ўртача неча сўм эканлигини ифодалайди Ис.йб  Ис.йо 2 (310йб  Мс)  (310йо   Мс)  2 1.2. Ис.нинг таркибий тузилиши Ис. хар бир моддасининг (Исi) умумий суммасидаги улушини ифодалайди Исi  100 Ис 110  310  Мс  100 1.2.1. Ав.нинг Ис. Ав.нинг Ис. умумий Ав 010  310 50 умумий суммасидаги улуши суммасида неча фоиз ташкил қилишини кўрсатади  100 Ис  Мс  100 1.2.2. Айм.нинг Ис. умуимй сцммасидаги улуши Айм.нинг Ис. умумий хажмида неча фоиз ташкил қилишини ифодалайди Айм  100 Ис 300  310  Мс  100 1.2.3. На.нинг Ис. умумий суммасидаги улуши На.нинг Ис. умумий суммасида неча фоиз ташкил қилишини ифодалайди На  100 Ис 022  310  Мс  100 1.2.4. Мс.нинг Ис. умумий суммасидаги улуши Меҳнат салоҳиятининг Ис. умумий суммасида неча фоиз ташкил қилишини ифодалайди Мс  100 Ис Мс  310  Мс  100 1.3. Ис.таркибига кирувчи моддалар холатини ифодаловчи кўрсаткичлар Ис.таркибига кмрувчи хар бир моддаси (Ай, Айм, На, Мс) бўйича уларнинг холатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими тегишли моддалар таҳлил қилинганда алохида тасвирланади Ушбу кўрсаткичлар тегишли моддалрни таҳлил қилганда аниқланади Бир қанча гурухлари бўйича 2. Ис. билан таъминлаганликни ифодаловчи кўрсаткичлар 2.1. Корхона активларининг Ис. билан таъминланганлиги 1 сўм корхона активлари суммасига қанча Ис. сўммаси тўғри келганлигини кўрсатади. Ис Б 310  Мс  310 2.2. Мс.нинг Ис. билан таъминланганлиги 1 сўм Меҳнат салоияти қийматига қанча Ис. сўммаси тўғри келганлигини ифодалайди Ис Мс 310  Мс  Мс 2.3. Ис. таркибига кирувчи моддалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар Ис.нинг таркибига кирувчи хар бир моддаси билан таъминланганликни ифода этадиган кўрсаткичлар тизими Ав. Айм. На. Мс. кўрсаткичлар алохида Ушбу кўрсаткичлар тегишли моддаларни таҳлил қилганда аниқланади. Барча гурухлари бўйича 51 тасвирланади. 3. Корхона Ис. самараборлигини ифодаловчи кўрсаикичлар 3.1. Ис.рентабеллиги 100 сўм иқтисодий салоҳият қийатига неча сўм фойда тўғри келишини ифодалайди.   100 И с 200 2ш  300  Мс 3.2. Ис. даромадлиги 100 сўм Ис. қийматига неча сўм даромад тўғри келишини ифодалайди. Д  100 И с 050 2ш  300  Мс 3.3. Ис. натижавийлиги 1 сўм Ис. қийматига неча сўи натижавий кўрсаткич (сотилган маҳсулот, товар маҳсулот ва х.з.) тўғри келишини кўрсатади. Q Ис 010 2ш  300  Мс 3.4. Ис. тарки-бига кирувчи моддаларнинг самарадорлигини ифодаловчи Ис. таркибига кирувчи моддалар (Ав. Айм. На. Мс) нинг самарадорлигини Ушбу кўрсаткичлар тегишли моддаларни Таҳлил қилганда аниқланади. Барча гурухлари бўйича 52 кўрсаткичлар ўрганишда кўрсаткичлар тизими шаклида фойдаланилади Келтирилган кўрсаткичлар учун ахбортлар асосан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботлардан олинади. Аммо шуни эътироф этиш керакки, иқтисодий таҳлилга бағишланган адабиётларда корхонанинг иқтисодий салоҳиятига ва уни ифодаловчи кўрсаткичларга етарли даражада ахамият берилмаган. Таҳлилга бағишланган деярли барча адабиётларда корхона иқтисодий салоҳиятнинг активлари (асосий воситалар, айланма маблағлар ва номоддий активлар) бухгалтерия баланси маълумотларига асосан таҳлил қилинган холос. Иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари ичида асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичлар маълум даражада ўз ўрнига эга. Ушбу воситаларга хўжалик юритувчи субьектларнинг анча маблағи жалб қилинган бўлади. Мазкур маблағларнинг қайтими асосий воситалардан самарали фойдаланиш эвазига амалга оширилади. Шу боис ушбу воситаларни ифодаловчи кўрсаткичларга омиллар хам алохида ахамият бериб келган ва келмоқда. Бу борада Ўзбекистонлик олимлардан И.Т. Абдукаримов - асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичларни уч гурухга бўлишни мақсадга мувофиқ деб хисоблайди (Абдукаримов И.Т. Молиявий хисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш. -Тошкент: "Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси" нашриёт уйи, 1998.) - асосий воситалар холатини ифодаловчи кўрсаткичлар; - асосий воситалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар; - асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу гурух кўрсаткичларининг таснифи қуйидаги чизмада ифодаланган (3.4-чизма). 2.3.4-чизма Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи. Ав. х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Ав. умумий мабла ғ лардаги х иссаси Ав. фаол қ исмининг ум. Ав.лардаги улуши Ав. нинг эскириш коэффициенти Ав. нинг янгиланиш коэффициенти Ав. нинг яро қ лилик коэффициенти Ав. нинг чи қ ариш коэффициенти Кўрсаткичлар тизими Ав. билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар Ав. самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар Фонд билан ўуролланганлик даражаси Ав. рентабеллиги Натижанинг (маҳсулот, товар обороти ва х.к.) фондлардаги сиғими Ав. нинг натижавийлиги Ўз маблағларининг Ав.лар билан 51 таъминланганлиги Ав. нинг даромадлилиги Ушбу жадвал маълумотлари асосий воситаларни ифодаловчи хар бир кўрсаткичнинг номини ифодалашини, аниқланиш йўлларини ва ахборот манбаларини кўрсатади. Корхона иқтисодий салоҳияти таркибида етакчи ўринларни айланма маблағлар хиссаси ташкил қилади. Унинг миқдори турли сохаларда турлича. Таҳлил жараёнида айланма маблағларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш ва таҳлил қилиш хам мухим ахамиятга эга. Иқтисодий адабиётларда эътироф этилиши бўйича, ушбу муаммонинг хал қилинишида олимлар бир тўхтамга келишган. Хаммада бир хил фикр, яъни айланма маблағларни ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда. Аммо қандай кўрсаткичлардан фойдаланиш ва уларни таснифлаш бўйича олимлар ўртасида бир фикрга келинган эмас. Хатто айрим нуфузли дарсликларда алохида айланма маблағлар таҳлили кўрсатилмаган. Фақат унинг айрим қисмларигина "Корхона активлари таҳлили" да қисқагина қараб чиқилган. Бундай ёндошув корхона эгасини корхонанинг иқтисодий салоҳияти самарадорлгини назорат қилиш имкониятидан махрум қилади. Бу эса бозор муносабатлари шароитида кутилмаган хавф-хатар ва банкротлик вазиятларини туғдириши мумкин. 54 Айрим олимлар айланма маблағларни ифодаловчи кўрсаткичларни учга бўлиб ўрганишни тавсия қилади. Масалан, "Молиявий таҳлил" китобида айланма маблағларни баҳоловчи кўрсаткичларни унинг холатини, харакатини ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларга бўлади. Аммо ушбу асарда кўрсаткичлар тизимининг аниқ таснифи берилмаган. Унинг устига айланма маблағларнинг харакатини ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар бир-бири билан аралашиб кетган. Агар ушбу ёндашувга назарий жихатдан қарайдиган бўлсак, айланма маблағларнинг моҳияти унинг харакатдалигида. Аммо харакати эса унинг самарадорлигида ифодаланади. Шу туфайли бундай ёндашув назарий жихатдан чуқур тадқиқотни талаб қилса, амалий жихатдан ноаниқликларни туғдиради. Охирги пайтларда чоп қилинган, бевосита корхонанинг молиявий холатини баҳолашга қаратилган китобда хам ушбу масала назардан четда қолган. Айланма маблағларга тегишли фақат учта кўрсаткич тавсия қилинган. Табиийки, бундай ёндошиш қўйилган муаммонинг тўлиқ хал бўлиши учун етарли эмас. ( Хасанов Н., Нажбитдинов С. Корхона молиявий холатини баҳолаш: муаммолар ва уларни хал қилиш. -Тошкент: "Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси" нашриёт уйи, 1999, 17-18 бет. ). Бизнинг фикримизча, айланма маблағларни ифодаловчи кўрсаткичлар хам иқтисодий мазмуни жихатидан асосий воситаларга ўхшаш. Улар иккаласи хам корхонанинг активларини ташкил қилади, иккаласи хам моддий ресурслар гурухига киради. Шу жихатдан айланма маблағларни ифодаловчи кўрсаткичларни хам уч гурухга бўлиш мумкин: айланма маблағлар холатини ифодаловчи кўрсаткичлар, айланма маблағлар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва айланма маблағлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Мазкур кўрсаткичларнинг таснифи ушбу чизмада келтирилган (3.5-чизма). 2.3.5-чизма Корхона айланма маблағларини (Айм.) ифодаловчи кўрсаткнчлар таснифи 55  Таҳлил жараёнида у ёки бу кўрсаткичнинг нимани ифодалаши, уларни баҳолаш йўллари ва маълумот манбаларини аниқлаш мухим ахамият касб этади. Шу туфайли хар 56 К ў рсаткичлар тизими Айм.лар х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Айм. билан таъминланганликни иф .ў рсаткичлар Айм.лар самарадорлигини иф. к ў рсаткичлар Айм.нинг умумий суммаси ва ў ртача йиллик қ иймати Айм. си ғ ими, яъни 1 с¤м натижа к ў рсаткичларига т ўғ ри келадиган Айм. суммаси Айм. нинг айланувчанлик тезлиги, кунларда Айм.нинг умумий мабла ғ лардаги х иссаси Айм. меъ ё рининг х а қ и қ ий ми қ дори билан таъмин - ланганлик коэффициенти Айм.нинг айланувчанл ик коэффициенти Айм. таркибида пул мабла ғ лари х иссаси 1 с ў м асосий воситаларга т ўғ ри келадиган Айм. суммаси Ав.нинг рентабеллиги Айм. таркибида захиралар ва харажатлар х иссаси Айм. таркибида дебитор қ арзлар х иссаси Муддати ў тиб кетган дебиторларнинг умумий дебитордаги х иссаси Айм. таркибида ў з мабла ғ лари х иссаси та ходимга т1 ўғ ри келадиган Айм. суммаси ё ки ходимларнинг Айм. билан таъминланганлиги Айм.нинг даромадлилиги Дебиторларнинг айланувчанлик коэффициенти бир кўрсаткичнинг номини, нимани ифодалашини, аниқланиш йўлларини келтирилган гурухлар бўйича кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Ушбу масалаларни хал қилиш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (2.3.3-жадвал) 2.3.3-жадвал Айланма маблағларяи (Айм.) ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг мазмуни ва аниқланяш йўллари Кўрсаткичларнинг номи Нимани ифодалаши (мазмуни) Аниқланиш формуласи Ахборот манбаларида ифодаланиши 1 2 3 4 1. Айланма маблағлар (Айм) холатинн ифодаловчи кўрсаткичлар 1.1. Айм..нинг умумий маблағлардаги хиссаси Айм.нинг умумий маблағларда неча фоиз ташкил қилишини кўрсатади Айм ------- Б 300/310 1.2. Айм. таркибида пул маблағлари [Пм.) хиссаси Айм. таркибида қанча фоиз пул маблағлари мавжудлигини ифодалайди Пм ------ Айм 170+180 +190/ 300 1.3. Айм. таркибида захиралар ва харажатлар (Зх) хиссаси Айм. таркибида қанча фоиз захиралар борлигини кўрсатади Зх ------ Айм 120/300 1.4. Айм. таркибида дебиторлар (Деб) х.иссаси Айм. таркибида дебиторларнинг неча фоиз ташкил қилишини кўрсатади Деб ------ Айм 220-290 /300 1.5. Муддати ўтиб кетган дебиторларнинг (Дмуд) умумий Деб.даги хиссаси Муддати ўтиб кетган дебиторларнинг умумий дебиторлардаги неча фоиз ташкил қилишини ифодалайди Дмуд ------- Д 2а ш маълум 7ус/220 - 290 1.6. Айм. таркибида ўз маблағлари хиссаси Барча Айм.нинг қанча қисми ўз маблағлари хисобидан қопланишини кўрсатади (Ўм + Умп) – Ас ------ Айм (390+ 400+ 410)- 010/300 2. Айланма маблағлар (Айм) билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар 2.1 Айм. сиғими, яъни 1 сўм натижага (Q) тўғри келадиган Айм. 1 сўм натижа кўрсаткичига қанча Айм. тўғри келишини (натижанинг фондлилигини) ифодалайди Айм ------- Q 300/010 2ш 2.2. Айм меъёрининг (Айм.м) хақиқий миқдори (Айм.х) билан гаъминланиши Айм хақиқий суммасининг меъёрга нисбатини, яъни 1 сўм Айм.м.га тўғри келадиган хақиқий Айм. суммасини кўрсатади Айм.х -------- Айм.м 300х/ 300 меъёр 57 2.3. 1 сўм асосий воситаларга (Ав) тўғри келадиган Айм. 1 сўм Ав.га тўғри келадиган Айм. суммасини, яъни Ав.нинг Айм. билан таъминланганлигини ифодалайди Айм ------ Ав 300/010 2.4. Битта ходимга (X) тўғри келадиган Айм. 1 та ходимга тўғри келадиган Айм. суммаси, яъни Х.ларнинг Айм. билан таъминланганлигини кўрсатади Айм ------- X 300/020 ф 2б 3. Айланма маблағлар (Айм.) самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари 3.1. Айм.нинг айланувчанлиги, кунларда Айм. бир айланиш даврининг неча кунга тўғри келишини кўрсатади Айм.* Кс ---------- Q Кс-даврдаги (300йб+ 300йо) /2x360 /010 2ш 3.2. Айм.нинг айланувчанлик коэффициенти, мартада Таҳлил даврида Айм.га қўйилган маблағнинг неча марта айланишини ифодалайди кунлар сониQ ------- Айм 010 2 ш/ (300йб+ 300йо /2) 3.3. Айм.нинг рентабеллиги 100 сўм Айм. суммасига тўғри келадиган фойдани кўрсатади Ф*100 -------- Айм 200 2ш/ (300йб+ 300йо /2) 3.4. Айм.нинг даромадлилиги 100 сўм Айм. суммасига тўғри келадиган даромадни (Д) ифодалайди Д*100 -------- Айм 050 2ш/ (300йб+ 300йо /2) 3.5. Дебиторларнинг айланувчанлиги (кунларда) Дебиторларнинг (Деб) бир айланиш даври неча кунга тўғри келишини кўрсатади Деб*Кс --------- Q 220-290 х360/ 010 2ш Бозор муносабатларининг шаклланиши корхона иқтисодий салоҳияти таркибига янги номоддий активлар тушунчасини киритишни тақозо қилмоқда. Таъкидланганидек, номоддий активлар, моддий бўлмасада, корхонага моддий ресурслар сингари фойда келтириши мумкин. Шу билан биргаликда номоддий активларга хам корхонанинг анча маблағлари қўйилган бўлиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида хар бир сўм қўйилган маблағ мулк эгасига қайси сохага ёки қайси обьектга қўйишидан қатъи назар маълум даражада фойда келтириши керак. Бу холат эса корхонанинг ушбу активларини хам таҳлил қилишни тақозо қилади. Бироқ номоддий активлар хисоби тўғрисида республикамизда миллий стандарт қабул қилинди. Кўплаб корхоналарда улар бухгалтерия балансида ўз аксини топмоқда. Бундай шароитда номоддий активлар нафақат бухгалтерия хисоби, балки иқтисодий Таҳлилнинг хам обьектига айланиши лозим. Номоддий активларга қуйидагилар киради: • ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хукукининг қиймати; • бино, иншоот, ускуна ва жихоз каби мулклардан фойдаланиш хуқуқининг қиймати; 58 • ихтиро ва рационализаторлик таклифлари, "ноу-хау" кабилардан фойдаланиш хуқуқларининг қиймати; • товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулкдан фойдаланиш каби хуқуқларни берувчи рухсатномалар қиймати. Буларнинг хаммаси бухгалтерия балансининг актив қисмида "Номоддий активлар" моддасида ифодаланади. Улар Таҳлил қилиш учун хам кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Улар иқтисодий мазмуни бўйича икки гурухга бўлинади: номоддий активларнинг холатини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Уларнинг таснифи қуйидаги чизмада келтирилган(2.3.6-чизма). 2.3.6-чизма Номоддий активларни ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи 2.3.7-чизма Номоддий активларнинг (На) холатини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни Таҳлил жараёнида хар бир гурух кўрсаткичларининг таркиби ва уларни хисоблаш йўлларини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Номоддий активларнинг холатини ифодаловчи кўрсаткичларга қуйидагилар киради: номоддий активларнинг умумий хажми; уларнинг 59 К ў рсаткичлар Номоддий активлар нинг х олатини ифодаловчи к ў рсаткичлар Номоддий активларнинг самарадорлигини ифода ловчи к ў рсаткичлар аниқлаш К ў рсаткичлар На. нинг й умуми х ажми На.ни нг ў ртача йиллик қ иймати На.нинг умумий актив лардаги ушиул инг На.н риш эски циентикоэффи нснинг Бала актив қ и сми 1 б ў ида 020лим - 022 қ торлара б+На.йоНа.й 2 На *100 Б На. эск иришни Н а На.нинг умумий х ажми, эскириш ва қ олди қ суммасини ифодалайди На.нинг ў ртача йиллик қ ийматини ифодалайди Корхонанинг барча активларида номоддий фаоллар қ анча фоизни ташкил қ или шини к ў рсатади Н а.ларнинг қ анчаси эскирган ва қ анча фоизи қ олди қ қ ийматидан иборатлигини ифодалайди ўртача йиллик қиймати; умумий активлардаги улуши; эскириш коэффициенти. Ушбу кўрсаткичларнинг таркибий тузилиши қуйидаги чизмада ифодаланган(2.3.7-чизма). Номоддий активларга қўйилган маблағ хам маълум даражада фойда келтиришга қаратилган. Бу эса ўз навбатида унинг самарадорлигини баҳолашни тақозо қилади. Номоддий активларнинг самарадорлигини ифодалаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тизими тавсия қилинади: номоддий активларнинг даромадлилиги; номоддий активларнинг рентабеллиги ва номоддий активларни айланувчанлиги. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш йўллари ва хар бирининг қисқача тавсифи қуйидаги чизмада келтирилган (2.3.8-чизма) 2.3.8-чизма Номоддий активлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи 3-боб. Акциядорлик жамиятларини бошқаришда молиявий хисоб ва хисоб юритишни такомиллаштириш 3.1.Жорий активлар хисоби ва хисоботини такомиллаштириш Жорий активлар хисоби ва хисоботи қуйидаги манбалар асосида юритилади: -материаллар хисоби ; -тайёр маҳсулотлар хисоби; -пул маблағлари хисоби; -дебиторлик қарзлар хисоби; -харидор ва буюртмачилар билан хисоблашишлар хисоби; -товарларни хисобга олиш хисобварақлари хисоби. Корхонага тегишли хом ашё, материаллар, ёқилғи, эхтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идиш материаллари ва хоказоларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш қуйидаги хисобварақларда амалга оширилади: 1010 «Хом ашё ва материаллар» 1020 «Харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар» 1030 «Ёқилғи» 1040 « Эхтиёт қисмлар» 1050 «Қурилиш материаллари» 1060 «Озуқа ва тўшамалар» 60 Самарадорлик к¤рсаткичлари Даромадлилиги Рентабеллиги Айланувчанлиги Д На д= ------ На Ф Нар= ------ На О Наа = ------ На 1 с ў м номоддий активларга т ўғ ри келадиган даромад суммасини ифодалайди с1 ў м номоддий активларга т ўғ ри келадиган фойда суммасини ифодалай ди Номоддий активларнинг та ҳ лил даврида неча марта айланиш тезлигини ифодалайди