logo

Бошланғич синф ўқувчиларининг табиатга доир илмий тушунчаларини шакиллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш

Загружено в:

24.09.2019

Скачано:

0

Размер:

359 KB
Бошланғич синф ўқувчиларининг табиатга доир илмий тушунчаларини шакиллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш Кириш. I. Боб. Бошланғич синф ўқувчиларини табиатга доир илмий тушунчалар билан шакиллантиришнинг назарий асослари. I.1. Ўқувчиларни табиатга доир илмий тушунчалар беришнинг ўзига хос хусусиятлари II. Боб. Табиатшунослик дарсларида педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти. III. Боб. Бошланғич синф ўқувчиларининг табиатга доир илмий тушунчаларини шакиллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш. III.1. Ўқувчиларни табиатга доир илмий тушунчаларни шакиллантиришда педагогик технологиялар қўллашнинг самарадорлиги III.2. Педагогик технологиядан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга табиатга доир дарс ишланмалари Хулоса. Адабиётлар рўйхати Кириш. Мамлакатимизда таълим соҳасида ыилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» мустақиллик шарофати бўлса, уни амалга оширишнинг асосий илмий-методик омилларидан бири янги педагогик технологиядир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим–тарбиянинг мақсадини янги йўналишда яъни “Ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш” деб белгиланади. Демак, таълим – тарбия мақсади янгиланиши табиийдир. Таълим мазмуни ўқув дастурлари, қўлланма ва дарсликларда ўз ифодасини топди. Шу муносабат билан олимларимизга фан соҳалари бўйича таълим мазмунини ишлаб чиқиш каби шарафли маъсулият юклатилди. Бугунги кунда педагогик тизимда дидактик масалаларнинг ўз ечимларининг топиши Миллий дастур ғояларини рўёбга чиқаришнинг энг муҳим босқичидир. Шунингдек, таълим муассаларида ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустаҳкамланди, ўқув тарбия жараёниянги ўқув услубий, мажмуалар, илғор педогогик технологиялар билан тўлиқ таъминланди. Бунда биз педагогик технология Миллий дастурни амалга оширишнинг муҳим воситаси эканини кўришимиз мумкин. Мустақил давлатимиз тараққиёида ҳал қилучи муаммолар халқимизнинг минг- минг йиллик қадриятларини, педргогик меросини ўрганиш ва таълим –тарбия жараёнини миллийлаштириш, ёшлар онгига миллий, мафкура, миллий ғояни сингдириш, ватанпарварлик тарбиясини янги мазмун ва методикасини ишлаб чиқиш жаҳон андозаларига мос бўлган таълим тизимини яратиш, илғор педагогик тажрибааларни оммалаштириш , педагогик технология билан қуроллантириш кабилар долзарб вазифаси бўлиб қолди. Шуни таъкидлаш лозимки, жамият тараққиётида илм-фан ишлаб чиқариш кучига айланган бугунги кунда таълим –тарбия ишида педогогик технология даври бошланди. Ўлмон олим Ғ. Ховфман педогогика фани тараққиётида уч даврни: тарбия ҳақида донолик, педогогика ( педогогик ғоялар) ва педогогика илми ривожланиш босқичларини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб педогогик ткхнология даврини тўртинчи босқич деса бўлади. Замонавий ўқитиш технологиялари мажмуавий интеграл (бутун узвий боғлиқ) тизим бўлиб, унда таълим мақсадлари асосида белгиланган касбий кўникма ва малакалар ўрганувчилар томонидан шахсий хислатларни эгаллаш ҳамда билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган ҳаракатларнинг тартиблаштирилган тўплами акс этади. “Педагогик ехнология билимларни ўрганиш яхлит жараёнида таълим шаклларини опималлаштириш, техникавий инсоний имкониятлар, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги амалга ошириш методлар тизимидир” Педагогик технология таълим –тарбия жараёнини оптимал лойиҳалаш, моделлаштириш тизими механизми ҳисобланади. Яъни педогогик қонуниятларга асосланган таълим-тарбия тизимининг самарали оммабоп механизмидир. Бунинг учун таълим –тарбияни тубдан ислоҳ қилиш илғор педагогик технологияларни замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув –тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш зарур эканини кўрсатади. Шунингдек Президентимиз И.А. Каримов “Халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор кучи ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади.” деб таъкидлаган. Малумки, ҳар қандай педагогик технология таълимнинг янги мазмунини шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланган бўлиб, у ўқувчи шахсини тарбиялашга, улар онгида ватанга муҳаббат, инсонпарварлик каби тушунчаларни шакиллантирибборишга қаратилмоғи лозим. Таълим жараёнини фаол субектлари ўқитувчи ва ўқувчилар бўлиб, уларни ҳамкорликдаги фаолятлари муайян мавзу бўйича кам куч ва вақт сарфлаган ҳолда билимларни чуқур ўзлаштириш имконини берувчи жараённинг умумий моҳиятини тавсифлайди. Мавзунинг долзарблиги Педогогик технология ўқувчиларнинг чуқур билимлар олишларининг қатор имкониятлар яратиш билан бирга, уларга ўз фикрини ҳимоя қилиш кўникмасини шакллантиради, ҳамкорликда ишларга ўргатиб, уларни ҳаётда учраб турадиган қийинчиликларни биргаликда ҳал қилиш тажрибаларини сингдиради. Педагогик технологияни фаол тадбиқ этиш ҳисобига таълим жараёнининг рағбати кучайиб боради. Президентимиз И. Каримовнинг “Асосий ва вазифамиз- ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Асарида келтирилганидек “Бугунги кунда давлат ва жамият қурилиши соҳасида мамлакатимиз олдиди ўзининг миқёси ва қамровига кўра улкан вазифалар турибди. Минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч осойишта ҳаётни сақлаш каби бир-биридан маъсулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар борки, ер юртимизнинг жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғлиқдир. Юрбошимиз ташабуси билан 2010 йилни “Баркамол авлод йили”деб эълон қилинди ва ушбу муносабат билан бир қанча мақсад ва вазифалар белгилаб олинди. “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, ХХ1 аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Шу кунларда ҳукуматимиз томонидан ушбу масала юзасидан қабул қилинган Давлат дастури ана шу эзгу мақсадда эришиш йўлида, жами давлат ва нодавлат манбаларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд барча ресурс ва имкониятларимизни сафарбар этишни кўзда тутади. Ана шундай буюк вазифалар ва уларни амалга ошириш, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни замонавий ткхнологиялар асосида, онгли, дунёқараши кенг, маънавий етук қилиб тарбиялаш мамлакатимиз тараққиётининг асосидир. Битирув малакавий ишининг мақсади 1. Ўқувчиларга табиатга доир илмий тушунчалар шакиллантириш борасида ўлкамизнинг табиат ҳодисалари ва ундаги жисмлар ҳақида бошланғич билимлар бериш; 2. Инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро алоқаларни кўрсатиш; 3. Табиатдан фойдаланиш ва уни асраш бўйича инсон фаолияти билан таништириш; 4. Табиатдан фойдаланиш ва уни асраш учун зарур бўлган амалийТабиатдан фойдаланиш ва уни асраш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва шу асосда табиатга нисбатан мақбулкўникмаларни ҳосил қилиш ва шу асосда табиатга нисбатан мақбул дунёқарашни шакиллантириш ҳамда Ватан ва меҳнатга муҳаббат, экологик,дунёқарашни шакиллантириш ҳамда Ватан ва меҳнатга муҳаббат, экологик, эстетик руҳда тарбиялаш.эстетик руҳда тарбиялаш. Битирув малакавий ишининг вазифаси Ўқувчиларга жонли ва жонсиз табиат ва мактаб атрофидаги, вилоятдаги, ўз юртидаги кишиларнинг меҳнати ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларини шакиллантириш ва ривожлантириш; - табиатдаги ва кишилар меҳнатидаги мавсумий ўзгаришларни кузатиш; - оддий илмий дунёқарашни шакиллантириш мақсадида жонли ва жонсиз табиатдаги воқеликни ўқувчилар билан доимий кузатиб бориш; - аниқ мисоллар асосида ашёлар ва табиат ҳодисалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни очиб бериш, табиатнинг одамлар меҳнатига таъсирини кўрсатиш; - табиатни асраш амалиёти ҳғақида билимини ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган тарбирлар билан таништириш; Битирув малакавий ишининг манбалари. Ўқувчилар табиатга доир илмий билимлар билан таништиришда илмий методик адабиётлар. Ўқув қўланмалари методик юлланма ва тавсиялардан иборат. Битирув малакавий ишини обекти. Битирув малакавий ишнинг объекти бўлиб, Карши шаҳар 29 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари таълим –тарбия соҳасида олиб бориладиган ишлар ҳисобланади. Ишнинг илмий –тадқиқот методлари Битирув малакавий ишни тайёрлаш жараёнида ўқувчилар билан суҳбат, кузатиш, табиий ва тасвирий кўргазмалардан фойдаланиш, ўйин ва саёҳатлари ҳтказиш методларидан фойдаланилади. Битирув малакавий ишини янгилиги ва амалий аҳамияти Ушбу битирув малакавий иш педогогик технологгия метод ва воситаларидан фойдаланилган ҳолда чуқур ўрганилди. Табиатшунослик дарсларида қўлланиллаётган илғор педогогик технологиянинг ўрин ва аҳамияти илмий назарий жиҳатдан асосланади. (таҳлил қилинади) I. Боб. Бошланғич синф ўқувчиларини табиатга доир илмий тушунчалар билан шакиллантиришнинг назарий асослари. I.1. Ўқувчиларни табиатга доир илмий тушунчалар беришнинг ўзига хос хусусиятлари . O’quvchilarga tabiatshunoslikni o’rgatib borish bilan o’qituvchi ularni ta‘limni davom ettirish va amaliy faoliyat uchun zarur bo’lgan bilim, o’quv va ko’nikmalar bilan qurollantiribgina qolmay, balki ularning dunyoqarashi, irodasi, xarakterini shakllantiradi, aqliy qobiliyatlarini rivojlantiradi. Shunga ko ’ ra tabiatshunoslikni o ’ qitishning shakl va metodlarini ishlab chiqadi . Tabiat bilan to ’ g ’ ri tashkil qilingan muloqot kichik yoshdagi maktab o ’ quvchilarida go ’ zallikni his etishni boyitadi va chukurlashtiradi , ularda o ’ z harakati va ishini o ’ zi baholay olish qobiliyati rivojlanadi , bu xislatlar xulq - atvorning odobiy hamda axloqiy normalarini anglash , atrofdagilarga nisbatan mas ‘ uliyat hamda burchni tarbiyalash uchun zarurdir . Tabiat bilan muloqot jarayonida o’rtoqlariga, kattalarga hurmat va mehr-munosabat vujudga keladi. Tabiatshunoslikni o’qitish metodikasi oldida quyidagi vazifalar turadi:  umumiy ta‘lim va kompleks tarbiya sistemasida tabiatshunoslikning o’quv predmeti sifatidagi ahamiyati va o’rnini aniklash;  tabiatshunoslik materiallarini tanlash va birlashtirish (sintez qilish);  uning ta‘lim hamda tarbiyaviy vazifalarini aniqlash. Boshlang’ich maktabda tabiatshunoslikni o’qitish tabiat hayotidagi ayrim narsa - hodisalar va o’simliklar, hayvonlar hamda odamning tashqi xususiyatlari bilan tanishtirishdangina iborat emas. Tabiatshunoslikni o’qitish jonli va jonsiz tabiatning har xil ob‘ektlari o’rtasidagi, jonli tabiat bilan odamlar mehnati o’rtasidagi o’zaro aloqalarni kichik yoshdagi maktab o’quvchilari tushuna oladigan shaklda ochib berishi, jonajon tabiatga muhabbatni, uning boyligini qo’riqlash va ehtiyotlik bilan foydalanish istaklarini tarbiyalashi kerak. Boshlang’ich maktab tabiatshunoslik kursi tabiat hodisalarining keng doirasini qamrab oladi, shu munosabat bilan ba‘zan o’rganilayotgan hodisalar bilan o’zaro bog’liq holda kuzatishlar olib borish qiyin bo’ladi. Shuning uchun ham tabiatshunoslikni dastlab o’rganish uchun ob‘ektlar tanlashda quyidagilarni: o’quvchilarning yosh xususiyatlarini, o’rganilayotgan materialning tushunarli bo’lishini, uning ta‘limiy va rivojlantiruvchi ta‘sirini, o’lkashunoslik materiali bo’lishini, olingan bilimlarni maktab jonli tabiat burchagi va o’quv-tajriba uchastkasidagi ishlar bajarilishida foydalanish imkoniyatini hisobga olish zarur. Barcha ta‘lim va tarbiyaviy vazifalarning bajarilishi metodlarning to’g’ri tanlanishiga bog’liq. Tabiatdagi mustaqil kuzatishlarsiz kichik yoshdagi o’quvchilarda kuzatuvchanlikni rivojlantirib bo’lmaydi, tirik organizmlarni bevosita o’rganmasdan turib o’simlik va hayvonlar hayotini tushunib bo’lmaydi, o’simliklarni o’stirish va hayvonlarni parvarish qilish bo’yicha amaliy ishlar bajarilmasdan qishloq xo’jalik mehnatining amaliy o’quv hamda ko’nikmalarini hosil qilib bo’lmaydi. Qo’llaniladigan har qanday metodning ahamiyatini, o’quvchilarning materialni o’zlashtirganligini, ularda zarur tasavvur va tushunchalarning shakllantirilganligini tarbiyaviy natijalarni aniqlamasdan turib bilib bo’lmaydi. Faqat shu ma‘lumotlarga asoslanib, har qanday metodni to’g’ri baholash mumkin. O’qitish metodlari to’g’risidagi masalani ishlab chiqish bilan mashg’ulotlarning o’quv jihozlari to’g’risidagi masalalar ham chambarchas bog’liqdir, chunki o’quv qurollari va boshqa jihozlar tabiatshunoslik tasavvurlari va tushunchalarni shakllantirishning asosi hisoblanadi. Tabiatshunoslik metodikasi, shuningdek o’qitishning moddiy bahosi — tabiatshunoslik xonasi, tirik tabiat burchagi, o’quv-tajriba uchastkasi, geografiya maydonchasi, o’qitishning texnika vositalarini tashkil etish va foydalanish masalalarini ham qarab chiqadi, bularsiz tabiatshunoslikni o’qitishni to’g’ri olib borish mumkin bo’lmaydi. Tabiatshunoslik metodikasi tabiatshunoslikning o’quv predmeti sifatida rivojlanishi bilan bog’liq bo’lgan o’zining tarixiga ega. Birinchi metodist deb Vasiliy fedorovich Zuevni (1754—1794) hisoblash mumkin, u xalq bilim yurtlarida tabiatshunoslik darslarini olib bordi, o’kituvchilar seminariyasida lektsiyalar o’qidi. 1786 yili V. F. Zuev «Tabiiyot tarixining ko’rgazmalari» nomli darslikni nashr qildi, unda tabiiyotni o’rganish izchilligi; qazilmalar dunyosi (jonsiz tabiat), o’simliklar dunyosi (botanika), hayvonlar dunyosi (zoologiya) ko’rsatilgan. Bu darslik o’quv predmeti sifatida tabiiyotga asos soldi. XIX asr o’rtalarida ilg’or pedagogik fikrlarni ifodalovchilardan biri Konstantin Dmitrievich Ushinskiy (1824—1870) bo’ldi. U kuzatish metodini tabiatni bilib olishda eng samarali metod sifatida ajratdi. Ushinskiy bolalarni tabiat bilan tanishtirishni o’z joyi, o’z o’lkasini o’rganish bilan boshlashni taklif qildi, bunda kitobni o’qish yoki o’qituvchi axborotidan olingan taassurotlarni bola kuzatishlari yordamida tekshira olsin. Ushinskiy ta‘kidladiki, o’z joyi tabiatini o’rganishning bosh metodlaridan biri kuzatishdir, chunki ular kuzatuvchanlikni vujudga keltirishga yordam beradi. «Bolalar dunyosi» kitobida Ushinskiy bolalarni nutq rivojlanishining asosida yotuvchi oddiy mantiqiy ishlarga o’rgatish uchun tabiatni qanday kuzatish zarurligini ko’rsatib berdi. Kuzatishlar, tajribalar va ekskursiyalar bilan tabiiyot o’qitish sistemasini birinchi bo’lib Aleksandr Yakovlevich Gerd (1841 —1888) taklif qildi. U ta‘kidladiki, ko’rgazmali o’qitish bola idrokining aniq holatiga muvofiq bo’lishi kerak. Gerd shunday sistemani bunyodga keltirdiki, unda tabiiyotni o’rganish jonsiz tabiatdan boshlanadi, u boshlang’ich sinflarda jonsiz tabiat kursini o’qitish metodikasini ishlab chiqdi. U «Tabiiyot qisqa kursi» nomli darslik, shuningdek «Yer, havo, suv» nomli o’quv qo’llanma va ularni o’qitishga oid «Boshlang’ich maktabda predmetli darslar» nomli metodik qo’llanma (1883) yozdi. Bu kitob uzoq vaqtlargacha jonsiz tabiat kursi bo’yicha asosiy qo’llanma bo’lib keldi. 1917 yildayoq V.A.Gerdning «Boshlang’ich maktab kursida alohida predmet sifatida tabiiyot» nomli kitobi nashr etildi, unda muallif tabiiyotni boshlang’ich maktabda maxsus predmet sifatida o’qitish zarurligini isbot qildi. Masalani bunday qo’yilishi tabiiyot bo’yicha tezda yangi dastur tuzishni talab kildi. 1919 yili maorif Komissarligi tomonidan tabiiyot bo’yicha taxminiy dastur tuzildi va tasdiqlandi. Unda ekskursiya va amaliy ishlarga katta e‘tibor berildi. M.N.Skatkin o’z tadqiqotlarida tabiatshunoslik bo’yicha sinfdan tashqari ishlar tashkil qilish metodikasi hamda tabiatni o’rganish bo’yicha mashg’ulotlarda bolalarning bilish faoliyatini faollashtirish masalalariga katta e‘tibor berdi. 1959 yildan boshlab, har yili 1—4 sinf o’quvchilari uchun «Kuzatish kundaliklari» nashr qilinmoqda, uning muallifi V.A.Valerianova o’quvchilarning ob-havoni, o’simlik va hayvonlar hayotidagi o’zgarishlarni, qishloq xo’jaligida odamning mehnat faoliyatini muntazam ravishda kuzatishlarini tashkil qilishda o’qituvchiga yordam berish vazifasini qo’yadi. Tabiiyot metodikasiga mashhur metodist S.A.Pavlovich (1884—1976) katta hissa qo’shdi, uning ishlari boshlang’ich maktabda tabiiyot darslarini metodik jihatdan to’g’ri tashkil qilishga yordam berdi. Uning «Boshlang’ich maktabda tabiiyot o’qitish amaliyoti» (1939), «Jonsiz tabiat to’g’risidagi tushunchani qanday o’qitish kerak» (1948), «Tabiatshunoslik bo’yicha kitob. Tabiatning asoslari va metodikasi» (1969) nomli ishlari ancha mashhurdir. S.A.Pavlovichning tabiiyot va tabiatshunoslik darslarini o’quv qurollari bilan jihozlash to’g’risidagi kitoblari hozirgi vaqtda ham o’z ahamiyatini yo’qotgani yo’q. 1969 yildagi o’rta umumta‘lim maktabi isloxoti-dan keyin tabiatshunoslik 2- va 3-sinflarda mustaqil predmet sifatida o’qitila boshladi va faqat 1-sinfda tabiatshunoslik materialidan o’qish va nutqni rivojlantirish darslarida foydalanildi. Umum ta‘lim va hunar maktablarini islox qilishning asosiy yo’nalishlari munosabati bilan tabiatshunoslikni o’qitish masalalari yangicha hal qilindi. 1986 yildan e‘tiboran bolalar 6 yoshdan boshlab o’qitila boshlandi, maktabda o’qitish muddati esa 11 yilgacha ko’paytirildi. Shunday qayta qurish 1—2-sinflarda «Atrof olam bilan tanishtirish» nomli yangi o’quv predmetini kiritish imkoniyatini berdi, u 3—4-sinflarda «Tabiatshunoslik» predmetiga o’tadi. Kursni o’rganish ikki yo’nalishda olib boriladi. Birinchisi, bolalarni odamlarning ijtimoiy hayoti va mehnati bilan tanishtirishni, xulq-atvor madaniyatini tarbiyalashni nazarda tutadi. Ikkinchisida, tabiat bilan bevosita muloqotda uning bilan tanishtirish, tabiat ob‘ektlari va hodisalari to’g’risida tasavvurlar shakllantirish, tabiatga mas‘uliyat bilan munosabatda bo’lishni, tabiatdagi xulq-atvor madaniyatini tarbiyalash, tabiat muhofazasida baholi qudrat faoliyat tashkil qilinishi mo’ljallanadi. Tabiat bilan tanishtirish ekskursiyalarda, o’quv sayrlarida, amaliy ishlarda kuzatishlar o’tkazish asosida amalga oshiriladi. «Atrof olam bilan tanishtirish» predmeti boshlang’ich maktabning boshqa predmetlari bilan chambarchas bog’liqdir. Tabiat va jamiyat hayotini, kishilar mehnatini kuzatish ona tili va rus tili, mehnat ta‘limi, tasviriy faoliyat, matematika kabi predmetlarning o’quv materialini yaxshiroq tushunib olishga yordam beradi. Bu darslarda, atrof olam bilan ta nishtirish bo’yicha mashg’ulotlarda tabiat to’g’risida o’quvchilar oladigan tasavvurlar kengaytiriladi, boyitiladi, katta amaliy yo’nalishga ega bo’ladi. «Atrof olam bilan tanishtirish» kursining davomi hisoblangan «Tabiatshunoslik» o’z ichiga tabiat fanlarining har xil sohalarini oladi. 3—4- sinflarda tabiatshunoslikni o’rganish jonsiz tabiat bilan jonli tabiat bir butunlikni tashkil qilishi, shuning uchun ham ular o’zaro bog’liq ekanligi to’g’risidagi tasavvur va tushunchalarni izchillik bilan rivojlantirishni nazarda tutadi. Tabiatshunoslik fanlari taraqqiyotida Markaziy Osiyolik olimlarning xizmatlari. Markaziy Osiyoda yashab o’z asarlari bilan tabiiy fanlar rivojiga barakali hissa qo’shgan olimlarning ishlari va bizgacha yetib kelgan asarlari tabiiyot tarixini o’rganishda muhim ahamiyat kasb etadi. Beruniy 973 yilda Xorazmning Qiyot (hozirgi Beruniy) tug’ilgan. Beruniyning bizga 152 ta kitobi ma‘lum bo’lib, ulardan faqat 27 tasigina bizgacha yetib kelgan. Beruniyning o’sha davrda yaratgan buyuk kashfiyotlaridan biri Yerning shar shaklida ekanligini ko’rsatish uchun Globus ixtiro etganligidir. Beruniy asarlariga tabiatga oid juda ko’p ma‘lumotlar kiritilgan. Masalan, O’rta Osiyo, Hindiston, Afg’onistondagi qazilma boyliklar (dorivor o’simliklar, hayvonlar), ularning foydali xususiyatlari haqida ma‘lumotlar berilgan. Beruniyning ilmiy qarashlari «Minerologiya», «Hindiston», «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar», «Geodeziya» kabi asarlarida keng yoritilgan. «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar» asarida Beruniy Eron shimolida keng tarqalgan tropik o’simliklar va hayvonot olamini ta‘riflaydi. Beruniyning «Kitob as-Saydana-fit-tibbi» (Tabiatda dorishunoslik) asari 1927 yilda Turkiyaning Bursa shahridagi kutubxonalarning biridan topilgan. Bu kitobda 250 dan ortiq tabib, dorishunos, kimyogar, tabiatshunos, tarixchi, faylasuf, sayyohlar haqida ma‘lumotlar keltirilgan. Beruniyning tabiy va sun‘iy tanlanish haqidagi fikrlari ham diqqatga sazovordir. Agar Yer yuzini bir xil daraxt yoki bir xil hayvon butunlay qoplab olsa, bu holda hayvon va daraxtlarning ko’payishiga, daraxtning o’sishiga o’rin qolmaydi, deb ta‘kidlagan edi. Beruniyning «Tabiatda dorishunoslik» asarida dorivor o’simliklar tasnifi ham berilgan. Beruniy o’z asarlari bilan tabiat fani tarixiga asos solgan. Abu Ali ibn Sino (980-1037) tabiiyot fanining turli sohalarida ijod qilgan. Ibn Sino tabobat ilmidan tashqari, tibbiyot sohasidagi ishlari, jumladan, «Mexanika», «Fizika» nomli kitoblari tabiiyot fanining rivojlanishida muhim o’rin tutgan. Kitoblarida harakat, kuch, atmosfera bosimi, ob-havo, qor, yomg’ir, do’l, issiqlikning tabiati, yashin va uning turlari, momaqaldiroq hodisasi, tovush, yorug’lik, Quyosh va Oy tutilishi, ko’zning ko’rish sabablari, olamdagi o’simliklar va ularning ahamiyati haqida bayon qilgan. Ibn Sino dunyoga mashhur «Tib qonunlari» asarini yozgan. Mazkur asar 5 ta kitobdan iborat. Ularda odam tanasi a‘zolarining tuzilishi, vazifalari, turli kasalliklar, ularning kelib chiqish sabablari, oddiy va murakkab dorilar, ularni tayyorlash va bu dorilarning tana a‘zolariga ko’rsatadigan ta‘siri haqida ma‘lumotlar keltirilgan. Olim odamdagi ba‘zi kasalliklar (chechak, vabo, sil) ko’zga ko’rinmas organizmlar orqali paydo bo’lishini e‘tirof etdi. Inson salomatligini yaxshilashda to’g’ri ovqatlanish, tana a‘zolarini chiniqtirish muhim ahamiyatga ega ekanligini aytadi. Uning fikricha, Yer asta-sekin o’zgaradi, dengiz va daryolar vaqti kelib o’z o’rnini quruqlikka bo’shatadi. Shu tufayli ko’pgina kishilar suvda yashaydigan hayvonlarni, chunonchi, chig’anoq qoldiqlarini quruqlikda uchratadilar. Ibn Sino o’simlik, hayvon va odamda o’xshashliklar mavjudligi, ularning oziqlanishi, ko’payishi,b o’sishi haqida to’xtalib o’tadi. Abu Nasr Forobiy 873 yili Toshkentning shimoli g’arbida joylashgan Forob oilasida xizmatchi oilasida tug’ilgan. Ma‘lumotlarga qaraganda Forobiy 70 dan ortiq tilni bilgan. Forobiy o’z zamonasining yirik tibbiyot nazariyotchisi edi. U bu sohada o’nlab ilmiy asarlar yaratdi. Asarlarining umumiy miqdori 160 dan ortiq bo’lib, bizgacha 40 ga yaqinigina yetib kelgan. Ular astronomiya, falsafa, tarix, mantiq, psixologiya, musiqa, tabiatshunoslik, tibbiyot, kimyo sohalarini qamrab oladi. Yulduzlar haqidagi kitobida osmon jismlari bilan Yerdagi hodisalar o’rtasida tabiiy bog’lanishlar borligini bayon qilgan. Jumladan, Quyosh issiqligi ta‘siridagi bug’lanishlar bulut va yomg’ir paydo bo’lishiga sabab bo’lishini aytgan. Oy tutilishi Yerning Quyosh bilan Oy o’rtasiga tushib qolishiga bog’liqligini ko’rsatgan. Tabiiyot sohasidagi ijodiy ishlari koinot sirlaridan tashqari issiqlik, yorug’lik va tovush hodisalarini o’rganishga ham bag’ishlangan. Forobiy inson organizmi, uning faoliyatining bir butun va yaxlit tizimdan iboratligini, kasalliklar asosan ovqatlanishning buzilishi bilan bog’liqligini ko’rsatib o’tdi. Forobiy Yevropa olimlari, xususan rus fiziologi Sechenovdan 1000 yillar avval fiziologiya fanining fundamental asosi bo’lgan birlamchi va ikkilamchi signal sistemasining rivojiga ilmiy asos solgan. Forobiy o’z asarlarida sun‘iy (inson yordamida) turlarning vujudga kelishi singari tabiiy ravishda (inson aralashuvisiz) o’simlik va hayvon turlarining paydo bo’lishini ham dunyoda birinchi bo’lib ta‘riflab, bu masalani Ch.Darvindan 1000 yil avval hal qilgan edi. Al-Xorazmiy jahon matematika fanining asoschilaridan bo’lgan O’rta Osiyo olimlaridan hisoblanadi. Al-Xorazmiy IX asr boshlarida Bag’dodda O’rta Osiyolik olimlar Al-Farg’oniy, Abbos bin Javhariy bilan «Ma‘mun akademiyasi» ni boshqara boshlaydi. Bag’dod xalifasi Ma‘mun al-Xorazmiyga «Yer va osmon xaritasi» ni tuzish ishini boshqarishni topshirdi. Xarita ustida olimlar 84 yil davomida tadqiqot ishlarini olib bordilar. Xorazmiy bu tadqiqotlarni umulashtirib «Yerning tasviri» nomli asarini yozib, geografiya faniga asos soldi. Bu asar butun dunyo, qit‘alar, okeanlar, qutblar, ekvator, sahrolar, ko’llar, o’rmonu barcha mamlakatlar, o’lkalar, u yerdagi hayvonot va o’simliklar dunyosi, boshqa tabiiy xomashyolar, aholi, ularning tarqalish xususiyatlari, urf-odatlari, hunarlari va zichligi haqidagi ma‘lumotlarni o’z ichiga oladi. Xorazmiy dunyodagi birinchi geografik xaritani tuzishga katta hissa qo’shgan. Xorazmiy astronomiya sohasida ham ko’p ishlar qilgan. U kuzatishlar asosida hindlarning astronomiya jadvallarini har tomonlama tahlil qilib, yangi astronomik jadvallar tuzdi. Uning rahbarligida Yer kurrasining kattaligini aniqlash maqsadida Yer meridianining bir gradusi o’lchab chiqilgan. Xorazmiyning astronomiyaga oid asari, Yerning o’lchamii haqidagi fikrlari, O’rta Sharq, Yevropada astronomiya fanining rivojiga ulkan hissa bo’lib qo’shilgan. Mashhur o’zbek matematigi Muso al-Xorazmiy hozirgi zamon algebra fani va «Algoritm» sohasining «otasi» hisoblanadi. «Algebra» «Al jabr» asaridan, «Algorttm» esa uning nomi al-Xorazmiydan olingan. Abu Hanifa Dinavariy (Ahmad ibn Dovud)-tarixchi, tilshunos, botanik olim. Uning bizgacha yetib kelgan tarixiy asari «Kitob axborit-tivol» dir. Dinavariyning «Kitob fin-nabot» (O’simlik haqida kitob) nomli mashhur asari uzoq vaqtlargacha sharq botanik va tabiblari uchun qo’llanma bo’lgan. Asarning bizgacha yetib kelgan ba‘zi bir qismlari B.Levin tomonidan ingliz tiliga tarjima qilinib, nashr etilgan. Abjad tartibida yozilgan bu kitobda 482 xil o’simlikning xususiyati bayon qilingan. Muallif har bir o’simlikni ta‘riflashda o’z zamonasi shoirlarining shu o’simlik haqidagi she‘rlaridan namunalar keltirgan. Tabiatshunoslik metodikasining rivojlanish tarixi va hozirgi holati. O’zbek tilida tabiatshunoslik bo’yicha birinchi tarjima adabiyoti 1919 yilda vujudga keldi. Bular «Boshlang’ich jug’rofiya» (A.A.Kruber kitobining ruschadan tarjimasi), «Turkiston» (A.A.Kruberning «Rossiya jug’rofiyasidan ocherklar» kitobining ruschadan tarji masi), T.N.Qori Niyoziyning o’qituvchilar uchun qo’llanma hisoblangan «Tabiatning parchasi» va boshqalar edi. 1927—1929 yillarda birinchi bosqich maktablar uchun o’lkashunoslik darsliklari — «Kichik turkistonlik» va «Bizning o’lka», «Tabiiyot bo’yicha o’qish kitobi» va boshqa mahalliy tabiatshunoslik materiali asosida tuzilgan darsliklar nashr qilindi. 1948 yildan e‘tiboran boshlang’ich sinflarda tabiiyotni o’qitish sistemasi o’zgardi. 1—3- sinflarda tabiatshunoslik materiali izohli o’qish darslarida o’rganila boshlandi. 1948 yili Ye.M.Belskaya shu dasturga asoslanib «Rus tilida o’qish olib boriladigan O’zbekiston maktablarining 1—4 sinflari uchun dastur» — metodik yo’l-yo’riqlar yaratdi, unda 1—3-sinf o’quvchilari bilan darslar va darsdan tashqari vaqtlarda (o’qituvchi pahbarligida) kuzatish va tajribalar o’tkazilishiga alohida e‘tibor berildi. 1960 yildan barcha sinflarda o’qitish politexnizatsiyalash-tirilishi munosabati bilan yangi dasturlar joriy qilindi. Bunda 3—4 sinflardagi tabiatshu - noslik darslari mehnat darslari bilan almashtirildi. Tabiatshunoslik faqat 4- sinfda qoldirildi, buning uchun 1961 yili O’zbekistonning tabiiy sharoitlari, o’simlik va hayvonot dunyosining o’ziga xos xususiyatlarini aks ettiruvchi «Tabiatshunoslik» darsligi (Ye.M.Belskaya va b.) yaratildi. 70-yillarda O’zbekiston maktablarining yangi o’quv rejasi va dasturlariga o’tilishi munosabati bilan 2—3 sinflarda «Tabiatshunoslik» predmeti kiritil di, uni o’rganishga rus tilida o’qish olib boriladigan sinflarda 35 va 70 soatdan, o’qish o’zbek tilida olib boriladigan sinflarda 35 soatdan vaqt ajratildi. 1972 yili Ye.M.Belskaya tahriri ostida rus va uzbek tillarida 2-sinf uchun «Tabiatshunoslik» darsligi nashr qilindi. Bu darslik uch yillik boshlang’ich maktab dasturi bo’yicha qo’llaniladi. U qiziqarli mazmuni bilan farq qiladi, ikkinchi sinf o’quvchilarining yosh xususiyatini hisobga olgan holda tu zilgan va O’zbekiston o’simliklari va hayvonot dunyo sining tipik xususiyatlarini aks ettiradi. 1974 yili 3-sinf uchun «Tabiatshunoslik» darsligi nashr qilindi. Unda «O’lkamizning tabiati» mavzusiga katta e‘tibor berildi. Uni o’rganish 2-sinfda o’tkazilgan kuzatishlarni umumlashtirish bilan boshlanar va tabiatdagi mavsumiy o’zgarishlarni hisobga olgan holda olib borilar edi. Topshiriqlar O’zbekistonning jonsiz tabiati ob‘ektlari, o’simliklari va hayvonlarini kuzatishlardan maksimal foydalanishni nazarda tutgan. O’qituvchilar uchun metodik qo’llanmalar nashr qilingan bo’lib, ularda tabiatshunoslik kursi metodikasi 2—3 sinflardagi shu predmetni o’rganish xususiyatlari hisobga olingan holda bayon qilingan. 1986 yildan boshlab to’rt yillik boshlang’ich ta‘limga o’tish munosabati bilan boshlang’ich maktab uchun, atrof olam bilan tanishtirish va tabiatshunoslik bo’yicha dasturlar hamda «Atrof olam bilan tanishti rish» va «Tabiatshunoslik» kurslari bo’yicha o’quv-metodik komplekslar (darsliklar, metodik qo’llanmalar, kuzatishlar kundaligi) nashr qilindi. Tabiatshunos lik tsikli bo’yicha o’quv kompleksi sistemaliligi, mazmunni rivojlantirilishi, sinfdan-sinfga o’tgan sari asta- sekin chuqurlashtirib va kengaytirib borilishi, tuzilishga yagona yondashish, strukturaning vorisligi bilan ta‘minlangan. Bolalarning atrofimizdagi olamni muntazam o’rganib borishlariga asoslanib, kichik yoshdagi o’quvchilarda tabiat to’g’risida, o’z joyi va barcha mamlakatning tabiiy boyliklari to’g’risida bir butun tasavvur shakllantirish kerak. O’quvchilar Vatanimizning ta biiy boyliklaridan odamlar o’zlarining mehnat faoliyatlarida qanday foydalanayotganliklari bilan tanishishlari lozim. Bunda bolalarga odamlar mehnati atrof tabiat bilan chambarchas bog’liq ekanligini ko’rsatish g’oyat muhimdir. SHu talablarga ko’ra kichik yoshdagi o’quvchilarga:  jonli va jonsiz tabiat to’g’risida aniq bilimlar berish, ylarning o’zaro bog’liqligini ochib berish;  odam organizmi va uning salomatligini saqlash to’g’risida ma‘lumotlar berish;  tabiatda kuzatishlar o’tkazish o’quvi va ko’nikmalari bilan qurollantirish;  tabiatdan oqilona foydalanish va uning boyligini ko’paytirishga qaratilgan insonning mehnat faoliyati bilan tanishtirish;  jonajon tabiatga muhabbat, uni muhofaza qilishga intilishni tarbiyalash. Umumta‘lim va hunar maktablarini isloh qilishning asosiy yo’nalishlariga muvofiq tabiatshunoslik dasturiga kiritilgan o’zgarishlar ko’rsatilgan vazifa lar bilan bir qatorda tabiatshunoslik kursida o’quvchilarning ekologiya, mehnat va gigiena tarbiyasiga e‘tiborni yanada kuchaytirishni, «har bir o’quvchi gi giena va meditsina sohalarida minimum bilimni egallash, yoshligidan o’z organizmini bilishi, uni tartibli saqlay olishi» uchun sharoitlar yaratilishini nazarda tutadi. Tabiatshunoslikni o’qitish jarayonida dunyoni ilmiy tushunish asoslarini shakllantirish uchun tabiatga insonparvarlik munosabatini, vatanparvarlikni va go’zallikni tushunishni tarbiyalash ke rak. Zamonaviy pedagogika ta‘lim va tarbiyaga tarbiyalovchi ta‘lim deb atalmish yagona jarayonning ikki tomoni deb qaraydi. Ta‘limning tarbiyalovchilik harakteri uning mazmuni bilan belgilanadi. Shuning uchun ham tabiatshunoslikni o’qitish o’qituvchiga o’quvchilar tafakkurini, ularning ijodiy va bilish faolligini rivojlantirish uchun boy material beradi. Tabiatshunoslik bo’yicha barcha mavzular kompleks tarbiya masalarini aks ettiradi. O’quvchilarga bilimni bayon qilish metodlari ham tarbiyaviy ahamiyatga ega, o’quvchilarning barcha faoliyatlari bilimlarni o’zlashtirish jarayoni bilan bog’liqdir. SHu munosabat bilan ham tabiatshunoslikni o’qitish o’qituvchi uchun tarbiyaviy ishlarga katta imkoniyatlar beradi. Tabiatshunoslikni o’qitishda og’zaki, ko’rgazmali, amaliy va boshqa metodlardan foydalaniladi. Bolalarning ijodiy faolligi, individual qobiliyatlarini ochishga qaratilgan metodlar tobora ko’proq qo’llanilmoqda. Tabiatshunoslik bo’yicha mashg’ulotlarni sinfdan va maktabdan tashqari tadbirlar: ochiq havodagi o’yinlar, o’lkashunoslik ekskursiyalari, yurishlar bilan chambarchas bog’lamoq zarur. Bularning hammasi o’qituvchiga tabiatshunoslik bo’yicha o’quvchilar bilan shug’ullana borib, ularni faqat yaxshi bilim olishgagina emas, balki ular shaxsini shakllanishiga ta‘sir ko’rsatishga ham imkon beradi. Boshlang’ich sinflarda tabiatshunoslikni o’qitishning maqsadi — botanika, zoologiya, ekologiya, anatomiya, fi ziologiya, gigiena, jo’g’rofiya fanlarining elementar asoslarini berishdir. Tabiatshunoslik darslari — bu mehnat tarbiyasi maktabi hamdir. Aniq misollarda o’quvchilarni odam mehnati — uning jismoniy va ma‘naviy sihatligining manbai ekanligiga ishontirib, o’qituvchi mehnatga muhabbatni, astoydil mehnat qilish istagini, mehnat ahliga hurmatini tarbiyalaydi. Bu 1-sinfda «Maktab xodimlari mehnatiga hurmat», «Maktaboldi uchastkasidagi ishlarda qatnashish», «Ishlab chiqarishda band odamlarning kasblari»; 2-sinfda «Kun tartibidagi mehnatning turlari», «Maktab mulkiga ehtiyotlik munosabati», «Xona o’simliklarini parvarish qilish», «Qurilishlarda, zavod va fabrikalarda ishlovchi odamlarning kasblari», «Mavsumlar bo’yicha maktab oldi uchastkasidagi ishlar»; 3-sinfda «Tabiatdan foydalanish va uni muhofaza qilish bo’yicha odamlar mehnati», «Mehnat va dam olish rejimi (tartibi)», «Dalada, borda, polizda odamlar mehnati», «Maktab oldi uchastkasida odamlar mehnati», «Foydali qazilmalarni olish»; 4- sinfda «CHo’llarda, dashtlarda, o’rmonda, tog’larda, tundrada odamlar mehnati», «Yer osti boyliklari, suv, havo, o’simliklar, hayvonlar muhofazasi bo’yicha odamlar mehnati» mavzularidir. Shunday qilib mehnat mavzusi o’quvchilarning tarbiyasida katta o’rin egallaydi. Tabiatshunoslik o’zining mazmuni va metodlari bi lan o’quvchilarni har tomonlama tarbiyalash uchun cheksiz imkoniyatlarga ega. Tabiiyot — dunyo fani va shuning uchun ham tabiat shunoslik darslari o’quv materiali mazmunini yetkazishning o’ylab chiqilgan metodikasini talab qiladi, uning asosiy maqsadi bilimlar yig’indisini faqat esda qoldirish bo’lib qolmasdan, balki ularni ishonchga aylantirish hamdir. Ishonch insonlarga, atrof olamga bo’lgan munosabatda, odatlarda, ish tutishda, xulq-atvorda namoyon bo’lishi kerak. Bunda birinchi o’ringa tabiatshunoslikning turmush bilan aloqasi chiqariladi. Bu vazifalarni osonlashtirish uchun ko’rgazmali materiallardan, diafilmlardan, markaziy va mahalliy davriy matbuot materiallaridan, kino va telefilmlarni (ularning o’qituvchi bilan birga ko’rganlaridan keyin) muhokama qilishdan, Mehnat Veteranlari, mashhur paxtakorlar, chorvadorlar, ishlab chiqarish ilg’orlari to’g’risida hikoya qiluvchi kitoblardan, stendlardan keng ko’lamda foydalanmoq lozim. Tabiatshunoslik vositasida amalga oshiriladigan kompleks tarbiya faqat darslardagina emas, balki o’quvchilarning sinfdan va maktabdan tashqari faoliyatlarida (ekskursiya, sinfdan tashqari mashg’ulot, maktaboldi uchastkasidagi ishlar va boshqalarda) ham muntazamlilik hamda rejalilikni talab qiladi. Jonajon o’lka tabiati — daryolar, tog’lar, o’rmon massivlari to’g’risidagi matnlarni o’rgana turib, mamlakat hamda jumhuriyatning xalq xo’jaligi uchun ularning ahamiyatini ta‘kidlab o’tish zarur. Bunday ma‘lumotlar vatanparvarlik hissini, Vatan bilan iftixorlanishni tarbiyalaydi va o’quvchilar tarbiyasida muhim omil hisoblanadi. Moddiy dunyoqarash asoslarini shakllantirish Tabiatshunoslik tushunchalarining shakllanishi murakkab fikrlash jarayonining natijasidir. Bu jarayonni boshqara turib, o’qituvchi yorqin misollarda ta biat sirlarini ochib beradi, moddiy dunyoqarash asos larini o’quvchilarga singdiradi. Rejali ravishda asta-sekin tabiat bilan tanishtirib borish bu ish uchun poydevor yaratadi. Moddaning (qum va loyning, foydali qazilmalarning, suvning) xususiyatlari bilan tanishtira borib, amaliy mashg’ulotlar o’tkazish bilan o’qituvchi o’quvchilar tomonidan insonning tabiatni o’zgartirishga qaratilgan faoliyatini tushunib olinishiga yordam beradi. Bolalarni atrof tabiat va odamlar hayoti bilan tanishtira borib, o’qituvchi anih misollarda tabiat hodisalarining sabablarini tushuntirib berishi kerak va o’quvchilarning bu hodisalar o’rtasidagi oddiy bog’lanishlarni tushunib olishlariga erishishi kerak. Natijada o’quvchilar tabiat—bir butunlik, unda jism va hodisalar biri- biri bilan uzviy aloqada, biri-biriga bog’liq ekanligini tushunib olishga imkon beradigan bilimlarni to’playdilar. Tabiatshunoslik darslarida moddiy dunyoqarash asoslari o’qituvchi tomonidan rejali ravishda uzoq vaqt davomida olib boriladigan ishlar jarayonida shakllanadi. Tabiatshunoslikni o’rgana boshlashdanoq o’quvchilarda o’simlik va hayvonot dunyosi to’g’risida moddiy tushunchalarni shakllantirib borish, ama liy ishlarni bajarish, tajribalar, kuzatishlar, ekskursiyalar o’tkazish jarayonida esa olingan tushunchalar ilmiy nuqtai nazaridan tasdig’ini berishi kerak Tabiat hodisalarining o’zaro bog’lanishini (quyosh nuri energiyasi suvni qizdiradi, u bug’lanadi, keyin yog’in tarzida tushadi) ocha turib, o’qituvchi o’quvchilar da tabiatga munosabatni asta-sekin rivojlantirib boradi. Yakka tartibdagi bevosita kuzatishda o’quvchilar dastlab fahmlab olgan o’zaro aloqa barcha tabiat hodisalarini bir-biriga bog’lovchi, aniq namoyon bo’lgan qonuniyat xarakterini oladi. Kichik yoshdagi maktab bolalari «Nima uchun yomg’ir «yog’adi?», «Tog’lar qaerdan paydo bo’lgan?», «Nima uchun ko’katlar yashil, gullar esa har xil rangli?», «Nima uchun quyosh kechqurun botadi?» va boshqa ko’pgina savollar berib, guyo o’zlari uchun dunyoni ochadilar va bolalarda atrof hayotga bo’lgan qiziqish so’nmasligi uchun o’qituvchining ular oldida ajoyib va go’zal bo’lib ko’rinishi uning o’ziga bog’liq. Atrof olamga bo’lgan bola qiziqishini quvvatlash uchun o’qituvchi barcha savollarga aniq-ravshan, muhimi qiziqarli va tushunarli qilib javob berishi kerak. Bolalar bilan ishni (kuzatish, tajriba, amaliy ish, ekskursiyalarni) shunday tashkil qilish kerakki, ularning o’zlari tabiatning ayrim hodisalari o’rtasidagi bog’lanishlarni aniqlashga, ularda borayotgan o’zgarishlarni payqashga o’rgansinlar. Shundagina ular «Nima uchun qushlar uchib keladilar va uchib ketadilar?», «Nima uchun hayvonlar qishki uyquga ketadilar?» va shunga o’xshash savollarga mustaqil javob bera oladilar. Tabiatni estetik qabul qilish Kichik yoshdagi maktab o’quvchilari uchun atrof olamni hayajon bilan qabul qilish xarakterlidir. Bola lar hamma narsani qarab chiqishlari, ho’l bilan ushlab ko’rishlari, kattalarning tushuntirishlarini bajonidil tinglashlariga qaramay, atrofdagi hodisalarda ko’p narsalarni payqab ololmaydilar, chunki ular o’zlarining hissiyot va qiziqishlarini qo’zg’atuvchi ta‘sirlarga e‘tibor beradilar, muhim bo’lsa ham hayajon uyg’otmaydigan narsalarga e‘tibor bermaydilar. Bolalarning kattalar e‘tibor bermaydigan narsalar tafsilotini payqab olishlari shu bilan tushuntiriladi, chunki ular uchun bu jiddiy ahamiyatga ega. Shunga ko’ra bolalarni tabiatshunoslik ob‘ektlari bilan tanishtirib borishda ularning jozibaliligiga, go’zalligiga alohida e‘tibor bermoq zarur. Tabiatga ekskursiyalar, olingan materiallarni to’plash va ishlash, tirik burchakdagi mashg’ulotlar, sinfdan tashqari o’qishlar tabiatshunoslik darslarida boshlangan o’quvchilarning estetik tarbiyasini to’ldirishi hamda chuqurlashtirishi kerak. Estetik tarbiyada ko’rgazmali qurollarni (suratlar, sxemalar, jadvallar, mulyajlar, maketlar, gerbariylar, hayvonlar tuxumlarini) to’g’ri tanlash katta ahamiyatga ega. Ular chiroyli, jozibador, qiziqishni qo’zg’atuvchan bo’lishi kerak. Bunday qurollardan foydalanish badiiy didu farosatni rivojlantiradi, materialni yaxshiroq o’zlashtirish va esda saqlab qolishga yordam beradi. Estetik tarbiyaning samarali vositalaridan biri tabiatshunoslik darslarida mashhur rassomlar chizgan suratlarning nusxalaridan foydalanish va o’qituvchining badiiy asarlaridan parchalarni sharhlab o’qishidir, chunki tabiatni shoirona qabul qilish, uni chuqurrok tushunish hamda go’zalligini his etishga yordam be radi. Bolalarning estetik hislarini rivojlantirishga, didu farosatlarini shakllantirishga va bilim doiralarini kengaytirishga tabiatga ekskursiyalar o’tkazish katta ta‘sir ko’rsatadi. Tabiatni o’rganish uni este tik qabul qilish bilan uyg’unlashishi kerak, chunki kishi tabiatni qancha chuqurroq idrok qilsa, shuncha u insonga shodlik bagishlaydi, uning oldida tabiat har tomonlama namoyon bo’ladi. Bolalarda tabiatdagi mehnatga ijodiy munosabatni (maysazorlar, xiyobonlar, istirohat bog’larini shakllantirish) tarbiyalash kerak. Jonli tabiat burchagi, o’quv- tajriba uchastkasidagi ishlar, uy vazifasi va yozgi topshiriqlarni rasmiylashtirish, sinfdan tashqari ishlar (sinfdan tashqari o’qish uchun kitoblar tanlash, ko’rgazma, ertaliklar tashkil qilish va h. q) shunga xizmat qilishi mumkin. Biroq barcha e‘tibor faqat tabiat ob‘ektlari bi lan zavqlanishga qaratilsa, estetik tarbiya ta‘sirli bo’lmaydi. Estetik tarbiyaning vazifasi: - tabiatda go’zallikni ko’rishgina emas, balki uni idrok etishga, ya‘ni estetik qabul qilishni idrok etish bilan bog’lashga; - tabiatda go’zallikni bunyodga keltirish va uni muhofaza qilishga, ya‘ni estetika bilan mehnat madaniyatini bog’lashga; — tabiatda hamda jamiyatda xulq-atvor hamda muomala madaniyati qoidalariga rioya qilishga, ya‘ni estetika bilan etikani bog’lashga o’rgatishdir. Tabiatshunoslikni o’qitish jarayonida estetik tar biya har tomonlama, rejali ravishda, o’quvchilarning tabiat bilan muloqotda bo’lishlarining barcha shakllarini hisobga olgan holda olib borilmog’i lozim. Odobiy tarbiya Tabiatshunoslik mashg’ulotlarida o’quvchilarda ta biatga, atrofdagi odamlar mehnatiga odobiy munosabatda bo’lishni tarbiyalash zarur. Ammo Boshlang’ich sinf o’qituvchisining bir o’zi uchun odobiy tarbiyaning barcha tomonlarini qamrab olish qiyin. Bu — butun maktabning vazifasidir. Boshlang’ich sinflarda esa ish tutishda (jamoa mehnat jarayonida, ekskursiyalarda, tirik tabiat burchagida, maktab oldi uchastkasida) aks etadigan odobiy dunyoqarash shakllantirilmog’i lozim. Tabiatga odobiy munosabatda bo’lishni tarbiyalash ishi barcha, hatto eng sodda holatlarda ham amalga oshirilmog’i zarur. Masalan, ekskursiya vaqtida o’quvchilarni gerbariy uchun ko’p miqdorda o’simliklarni yig’ishdan to’xtatish, gerbariylar uchun yaxshisi begona o’tlardan, to’kilgan barg va mevalardan foydalanish kerakligini, gerbariy uchun noyob, ayniqsa «Qizil kitob» ga kiritilgan o’simliklardan foydalanish mum kin emasligini, guldasta uchun ko’plab gullar uzmaslikni tushuntirish kerak. Bunda bu talablar nimalar bilan bog’liqligini, albatta tushuntirish kerak. Tabiatni muhofaza qilish, uning boyliklarini ko’paytirish ana shular bilan boshlanadi. Tabiat muhofazasining ahamiyatini tushunish, o’simlik va hayvonlarni qo’riqlash atrof olamga ehtiyotlik munosabatini tarbiyalaydi. Ekologik tarbiya Insonning tabiatga chuqur va har taraflama ta‘siri amalga oshayotgan bir paytdagi ilmiy-texnika inqilobi sharoitlarida inson va jamiyatning tabiatga bog’liqligini, uni saqlab qolish va yaxshilash zarurligini tushunadigan, atrofdagi go’zallikni qadrlay oladigan va tabiat holati uchun o’z zamondoshlari hamda kelgusi avlod oldidagi fuqarolik mas‘uliyatiga ega bo’lgan har tomonlama rivojlangan shaxsning shakllanishini mo’ljallovchi umum ekologik tarbiya katta ahamiyat kasb etmokda. Maktabda tabiat muhofazasi ta‘limining samaradorligi o’qitishni o’qituvchi tomonidan tabiat muhofazasining har xil tomonlari bo’yicha sinfdan tashqari ishlar bilan mohirona uyg’unlashtirilgandagina behad ortadi. Yashil soqchilar guruhi, tabiatshunoslik to’garaklari, yosh tabiat do’stlarining klublari, maktabdagi tabiat burchagi kabilar tabiat muhofazasi tarbiyasini tashkil qilish shakllari sifatida o’zini yaxshi oqladi. Agar ilgari tabiat muhofazasi faqat o’simlik va hayvonlarning qirilishidan himoya qilish bilan cheklangan bo’lsa, keyinroq esa tabiat boyliklarini qo’riqlash masalalari eng jiddiy bo’lib qoldi, hozirgi vaqtda esa bosh muammo — atrof-muhitni saqlab qolishdir. Shu munosabat bilan maktab tabiatshunoslik kurslarida ekologik ongni shakllantirish uchun katta ahamiyatga ega bo’lgan tabiatdan foydalanishning eng muhim masalalari qarab chiqilmoqda. O’quvchilarning ekologik tarbiyasi kompleks holda umumiy tarbiya bilan bog’liq tarzda amalga oshirilmog’i lozim. Ekologik tarbiyaning kompleksligi g’oyaviy-siyosiy, odobiy mehnat, estetik hamda jismoniy tarbiyaning uyg’unlashtirilishidan iboratdir, bu shaxs ning har taraflama ravnaq topishini ta‘minlaydi. Boshlang’ich sinfdagi ekologik tarbiya vatanparvarlik hislarini rivojlantiradi, chunki Vatan jonajon o’lka, uning tabiati, xo’jaligi odamlar turmushi orqali bilib olinadi, idrok qilinadi. Chunki jonajon tabiatga muxabbatni rivojlantirish vatanparvarlik tarbiyasida eng muhim omil hisoblanadi. Vatanparvarlik va baynalmilalchilikni tarbiyalash Jamiyatimizda vatanparvarlik tarbiyasini baynalmilalchi-lik tarbiyasisiz tasavvur qilib bo’lmaydi. Buning uchun tabiat muhofazasi katta material beradi. Shunga ko’ra vatanparvarlik tarbiyasini atrof tabiatni o’rganish bilan boshlash kerak. Bolalikdan yaqin bo’lgan jonajon o’lka tabiati inson uchun doimiy yo’ldir. Ayni paytda u «Vatan» to’g’risidagi keng tushunchaning tarkibiy elementidir. O’lkashunoslik ishlari, maktab uchastkasidagi mehnat, ekskursiyalarda jonajon o’lkani o’rganish o’quvchilar xotirasida chuqur iz qoldiradi, o’z o’lkasiga muhabbatni mustahkamlaydi, uning boyliklarini qo’riqlash, ulardan oqilona foydalanish zarurligi to’g’risidagi ongni shakllantiradi. O’lka tabiati, uning boyliklari, xo’jalik xususiyatlari bilan tanishtirish o’quvchilarning sinfda olgan bilimlarini xalqning turmushi va mehnat faoliyati bilan bog’lashga yordam beradi. Masalan, «Foydali qazilmalar» va «Mamlakatimiz tabiatining xilma-xilligi» mavzulari (3—4 sinf «Tabiatshunoslik» darsliklari). Tabiatshunoslikni o’qitish jarayonida o’quvchilar e‘tiborini sovet olimlarining fanni rivojlantirishdagi roliga qaratmoq, ularning vatanparvarligini, mehnatsevarligini, o’z xalqiga muhabbatini ta‘kidlamoq zarur. Bu bolalarda tabiiy iftixor, buyuk namunalarga taqlid qilish xohishini vujudga keltiradi. Vatan mavzusi butun Boshlang’ich tabiatshunoslik ta‘limi orqali o’tib boradi. Tabiat manzarasi faqat xalqning katta bunyodkorlik faoliyatini ko’rsatuvchi bo’lib xizmat qilishi kerak. Yagona intilish bilan o’z Vatanini yana ham kuchli va qudratli qilishga jalb qilingan o’lkamiz xalqlarining hayotidan olingan aniq misollar o’quvchilarda vatanparvarlik va baynalmilalchilik tuyg’ularini tarbiyalaydi. Respublikamiz xalqlarining do’stona oilasi to’g’risida (V sinf «Tabiatshu noslik» darsligi) yorqin bo’yoqli ko’rgazmali qurollar bilan uyg’unlashgan o’qituvchi hikoyasi materialni hissiyot bilan qabul qilib olishga vatanparvarlik tuyg’ularini, dunyodagi barcha mehnatkashlarning irqi va millatiga qaramay bo’lajak hamkorligiga ishonchni ya‘ni qardosh baynalmilalchilik tuyg’ularini tarbiyalashga yordam beradi. Tabiatga muhabbat va uni saqlash hamda muhofaza qilishga intilishni tarbiyalash. Tabiatga muhabbat — katta va murakkab hissiyotdir. U yuqori ruhiy va aqliy doiralarni o’z ichiga oladi. Bu hissiyotni tarbiyalashni bolalikning erta yoshidan boshlash kerak, chunki bolada «Jonajon tabiatga" muhabbat bilan birga jonajon o’lkaga, jonajon mamlakatga ko’ngil qo’yish o’sib boradi. Bolalikda tug’ilgan bu hissiyot maktab yillarida rivojlanib va boyib boradi, bunga ma‘lum darajada tabiatshunoslik yordam beradi, u tabiat go’zalligini qabul qilishgagina emas, balki uni muxofaza qilishga, boyliklarini extiyot qilib, oqilona foydalanishga, ularni faqat himoya qilibgina emas, balki ko’paytirishga o’rgatadi. O’lkamiz fuqarolari tabiatni ehtiyot qilishlari, uning boyligini muxofaza qilishlari kerak, degan iboraning ma‘nosini tushuntira borib, uni M.Prishvinning: «Biz tabiatimizning egalari va biz uchun u — hayotning o’lkan qimmatbaho narsalari bilan to’lgan quyosh omboridir. Bu qimmatbaho boyliklarni muhofaza qilish yetarli emas, ularni kashf qilish va ko’rsatish kerak. Baliq uchun toza suv ke rak — suv xavzalarini himoya qilishimiz kerak. O’rmonlarda, cho’llarda, tog’larda turlicha qimmatli hayvonlar bor — o’rmon, cho’l va tog’larimizni himoya qilaylik. Baliqqa — suv, qushga — havo, darrandaga — o’rmon, cho’l, tog’lar kerak, Insonga Vatan, tabiatni muxofaza qilish — demak Vatanni himoya qilish kerak» degan ajoyib so’zlari bilan mustahkamlash mumkin. Tabiat muhofazasiga oid dekretlar jonli tabiatni tiklash va muhofaza qilishni nazarda tutgan. Chunonchi, 1920 yilning may oyida o’lkamizda birinchi bo’lgan Ilmen mineralogiya qo’riqxonasini tashkil qilish to’g’risida dekret chiqdi. Hozir mamlakatimizda 100 dan ortiq qo’riqxona va dahlsiz xo’jaliklar bor, ulardan 11 tasi O’zbekistonda joylashgan. Bizning vaqtimizda noyob o’simliklar, hayvonlar, minerallar, shuningdek suv, havo, odam atrofidagi barcha tabiiy muhit muhofaza qilish ob‘ektlaridir. Atrof muhitga ongli munosabatni tarbiyalash uchun birinchi sinfdan boshlaboq atrofdagi olam bilan tanishtirish bo’yicha mashg’ulotlarda (tabiiy xarakterdagi maqolani o’qilgandan keyin) bolalar oldiga amaliy vazifalar qo’yish zarur. Ikkinchi sinfda shu predmet bo’yicha bilimlar doirasi kengaytirilayotganda nazariy bilimlar, amaliy mashg’ulotlar (qishlovchi qushlarga yordam, yashil ko’chatlarni himoya qilish, erta gullovchi o’simliklarni qo’riqlash, hayvonlarga ehtiyotkorona munosabatda bo’lish) bilan bog’lanadi. Uchinchi sinfda tabiatdan foydalanish va uni mu hofaza qilish bo’yicha odamlar mehnatiga alohida e‘tibor beriladi. To’rtinchi sinfda tabiat muhofazasi bo’yicha bilim lar quyidagi tartibda tizimga solinadi (muntazamlashadi): jonajon o’lka tabiati, Vatanimiz tabiati, insonning tabiatdan foydalanishi va uni qo’riqlashi. O’quvchilarni, tabiatni muhofaza qilish to’g’risidagi qonunni bajarish — har bir kishining burchidir, degan xulosaga olib kelinadi. Muhimi shundaki, tabiatshunoslik darslari o’quvchilarni bilim bilan boyitibgina qolmasdan, balki Vatan uchun iftixor tuyg’ularini ham mustahkamlaydi. O’quvchilarni amaliy faoliyatga tayyorlash Maktab O’zbekistonda rivojlantirilgan ishlab chiqarishning asosiy tarmoqlari to’g’risida tasavvurlar berishi, jamiyat hayotida borayotgan jarayonlarning mohiyatini tushunib olishga yordam beruvchi bilim asoslarini shakllantirishi, kasbga yo’naltirishi, kelgusi amaliy faoliyatga tayyorlashda zarur bo’ladigan ama liy uquv hamda ko’nikmalarni singdirishi kerak. Tabiatshunoslik darslarida, shuningdek tirik tabiat burchagi, maktab oldi uchastkasi va boshqalarda amaliy ishlar bajarish vaktida kichik yoshdagi maktab o’quvchilari oddiy asboblarni ishlata olish, kuzatish va oddiy tajribalar o’tkazish bo’yicha amaliy uquv hamda ko’nikmalarga ega bo’ladilar. Maktab oldi uchastkasida qishloq xo’jaligi ishlarini bajarib, dala va fermalarda kattalarga yordam berib, o’quvchilar ta‘lim-tarbiya maqsadlariga qaratilgan baholi qudrat unumli mehnatga kirishadilar. Ularda asta-sekin olingan bilimlarni amalda qo’llanish, tabiat hodisalarini tushuntirish uchun, qishloq xo’jaligida har xil amaliy ishlar bajarish uchun ulardan foydalanish uquvlari rivojlanadi. «Yashil tabiat soqchilari» qishloq xo’jaligi zararkunandalarining paydo bo’lishini kuzatish ishida qatnashish olingan bilimlarni to’ldiradi va kengaytiradi, o’quvchilarni tabiatga yaqinlashtiradi, tabiatga ongli munosabatni tarbiyalaydi. Amaliy faoliyat o’quvchilarda mehnatga muhabbatni, ongli intizomni, maqsadga erishishda astoydillikni, jamoada ishlash uquvini va boshqa foydali sifatlarni tarbiyalaydi. Ilmiylik tamoyili o’quvchilarga o’rganish uchun ilmiy jihatdan asoslangan, amalda sinab ko’rilgan ma‘lumotlar berilishini talab etadi. Ularni tanlab olishda fan va texnikaning eng yangi yutuqlari va kashfiyotlardan foydalanish kerak. Ilmiy bilimlarni egallash jarayonida o’quvchilarda ilmiy dunyoqarash, tafakkur rivojlanadi. Har bir darsda o’tiladigan o’quv materialining ilmiy mazmuni keng va chuqur bo’lishi va o’quvchida nafaqat bilim, balki tafakkur hosil qilishi hamda o’quvchining ijodiy qobiliyatini shakllantirishi kerak. Buning uchun esa o’qituvchi o’z ilmiy saviyasini oshirib borishi, zamonaviy pedagogik texnologiyalar, kashfiyotlar va ilmiy yangiliklardan xabardor bo’lishi kerak. O’quvchilar o’rganayotgan bilimlar nazariy jihatdan tasdiqlangan va malda sinalgan bo’lishi lozim. Tushunarli bo’lish tamoyili o’rganilayotgan materialning mazmuni, hajmi va o’qitish metodlari o’quvchilarning yoshiga, tayyorgarlik darajasiga mos bo’lishini talab etadi. O’qitishni tushunarli qilish degani uni oson qilish lozimligini bildirmaydi. O’qitishning tushunarliligi o’quvchi imkoniyatlarining eng yuqori chegarasi va uni asta-sekin oshirib borish bilan belgilanadi. Ta‘lim jarayonining borishida o’quvchilar oldiga qo’yiladigan o’quv va mehnat topshiriqlarini izchillik bilan murakkablashtirib borish o’quvchilarning aqliy imkoniyatlari va jismoniy kuchlarini rivojlantiradi. O’quv materialining mazmuni shunday tanlanishi va tuzilishi kerakki, o’quvchilar uni o’zlarining oldingi bilimlari bilan bog’lay oladigan va uni tushunishda qiynalishmasin. Uzoq vaqtlar boshlang’ich sinflarda tabiatshunoslikni mustaqil o’quv predmeti sifatida o’qitilishi yetarli darajada qadrlanmadi. U goho tabiiyot nomi bilan saqlanib keldi, goho predmetli darslar va izohli o’qish bilan almashtirildi. 60-yillardan boshlab tabiatshunoslik mustaqil predmet sifatida o’qitilmoqda. Hozirgi vaqtda maktab tabiatshunoslik kursining mazmuni zamonaviy fan taraqqiyoti darajasiga muvofiq keladi. Tabiatshunoslik dasturi o’lkashunoslik xususiyatlarini hisobga olgan holda tuzilgan, boshlang’ich maktabdagi tabiatshunoslik ta‘limining mazmuni esa botanika, zoologiya, ekologiya, odam anatomiyasi va fiziologiyasi, jug’rofiya fanlarining hozirgi taraqqiyotiga muvofiq keltirilgan. Tabiatshunoslikni o’qitishda ilmiylik qoidasi: hozirgi zamon fanida qat‘iy qaror topgan qoidalarni o’quvchilarga o’zlashtirish uchun taklif qilinishini nazarda tutadi. Tabiatshunoslik bo’yicha ilmiy bilimlarning egallab olinishini ta‘minlash uchun kichik yoshdagi maktab o’quvchilarining idrok qila olish imkoniyatlarini hisobga olgan holda eng muhim ilmiy ma‘lumotlarni tanlab olish kerak. O’quvchilarning idrok qila olish imkoniyatlari jismoniy kuch va aqliy kuchlanish talab qiluvchi o’quv mavzulari va amaliy masalalarni izchillik bilan murakkablashib borishi jarayonida kengayib boradi. Qiyinchilik xarakterini to’g’ri aniqlash o’quvchilarning idrok qilish imkoniyatlarini kengayib borishiga, o’quv materialini izchillik bilan murakkablashib borishiga yordam beruvchi metodik variantni tanlab olishga imkon beradi. Bu o’quvchilarning aqliy taraqqiyotini asta-sekin ko’tarilishiga va ilmiy bilimlarni chuqurroq o’zlashtirib olinishiga imkon beradi. O’quv materialining ilmiyliligi tushunarli bo’lish bilan uyg’unlashishi kerak. Bunga uni o’quvchilarning akliy va ruhiy rivojlanishiga, shuningdek ularning tayyorgarligiga moslashtirish bilan erishiladi. Tabiiyotshunoslik materiallari mazmunining tushunarliligi kichik yoshdagi maktab o’quvchilarida o’qishga qiziqish uyg’otadi, aqlga ozuqa beradi, mantiqiy fikrlashga, taqqoslash va xulosalar chiqarish, amaliy masalalarni yechishga majbur qiladi. Nazariyani amaliyot bilan bog’lash Ilmiy bilimlar kishilarning ishlab chiqarish faoliyati ehtiyojlari asosida paydo bo’lib, ana shu faoliyatga xizmat qilganligi va hayot bilan bog’langanligi sababli, bu bilimlarni egallash uchun ularning mazmunini o’zlashtirib olishgina emas, balki bilimlarni amalda qo’llay bilish ham zarur. O’quvchilarni amaliy faoliyatga tayyorlash nazariy bilimlar berish jarayonida boshlanadi. Keyinchalik u tajriba va mamaliy mashg’ulotlarda davom ettiriladi. Bu mashg’ulotlarda o’quvchilar o’qituvchi rahbarligida tajriba sharoitida olingan bilimlarning ishonarli ekanligini tekshiradilar, ularni mustahkamlaydilar va chuqurlashtiradilar hamda ularda anna shu bilimlarni amalda qo’llash ko’nikmalari va malakalari hosil bo’ladi. Nazariyani amaliyot bilan bog’lash o’quvchilarni ama liy masalalarni hal qilishda nazariyaning ahamiyatini tushunishga olib keladi, bu uning o’zlashtirish sifatini ko’taradi. Bu qoida mehnat ta‘limi va o’quvchilarni amaliy faoliyatga tayyorlash vazifalarini hal qilishda alohida ahamiyat kasb etadi. O’qitishda nazariya bilan amaliyotning bog’lanish xarakteri o’quv predmetining mazmuni bilan taqozo qilinadi. Tabiatshunoslikda nazariy bilimlar o’quvchilarni tabiatning u yoki bu hodisalari bilan amaliy tanishtirish jarayonida puxtaroq o’zlashtirib olinadi. Bunda amaliyot o’quvchilarni nazariyani o’zlashtirishga qiziqtirish uchun undan oldinroq kelishi mumkin. Chunonchi, «Tabiatda bahor» mavzusida (3-sinf) uni o’rganish bo’yicha amaliy ishlar ekish (ildiz mevalarning hosiliga ekinlar zichligining ta‘sirini aniqlash uchun urug’lar ekish), keyin esa mavzuni o’rganishda amaliy ish natijalarini tahlil qilish ma‘qul bo’ladi. Tabiatshunoslik darslarida nazariyani amaliyot bilan bog’lanishini amalga oshirishga maktab yoki jamoa xo’jaligi qurtxonasida ipak qurti ustidan kuzatishlar va shuningdek «G’o’za», «Poliz ekinlari», «G’alla ekinlari», «Sezgi organlari», «Yurak va qon» mavzulari (3-sinf) bo’yicha amaliy ishlar o’tkazilishi yordam berishi mumkin. O’quvchilarning tirik tabiat burchagidagi (o’simliklarni ekish va ko’paytirish), shuningdek o’simliklarning suvga, issiqlikka, yorug’likka ehtiyojini (piyoz va balzaminni o’stirish misolida — 2- sinf), gul manzarali o’simliklarining o’sishi va rivojlanishiga organik va mineral o’g’itlarning ta‘sirini (3- sinf); pomidorning pishishi va hosildorligiga bachkilarning ko’chirib o’tqazilishining ta‘sirini aniqlash bo’yicha tajribalar (4-sinf) o’tkazish bilan bog’liq bo’lgan o’quv-tajriba uchastkasidagi mehnat jarayonida nazariya bilan amaliyot bog’lanishi yaxshi amalga oshadi. Tabiatshunoslik darslarida nazariyaning amaliyot bilan bog’lanishini amalga oshirib borishda shuni esda tutish kerakki, o’quvchilarning amaliy faoliyati ularning nazariy bilimlarni o’zlashtirib olishga bo’lgan intilishlarini bo’shashtirmasligi lozim. Amaliy ishlar uchun shunday ob‘ekt va tajribalarni tanlash kerakki, ular nazariy qoidalarni tasdiqlash va bilimlarni chuqurlashtirish uchun xizmat qilsin. Tabiatshunoslikni o’qitishda nazariyani amaliyot bilan bog’lanishi uning barcha bosqichlarida amalga oshirilmog’i va nazariy bilimlarning chuqurlashishiga va amaliy faoliyatga tayyorlashga yordam berishi kerak. O’rganiladigan nazariy bilimlarning mazmuniga qarab, dars va darsdan tashqari mashg’ulotlarning har xil shakllari, masalan, laboratoriya ishlari, ekskursiyalar, amaliy mashg’ulotlar, ijtimoiy-foydali mehnatdan foydalanilishi mumkin. Tajriba va laboratoriyalar o’quvchilar amaliy faoliyatining muhim bosqichi bo’lib, ular egallab olgan nazariy bilimlari asosida ko’nikmalar va malaklar hosil qiladilar. Shu bilan birga nazariy bilim to’ldirilib va aniqlashtirilib boriladi. Mashg’ulotlar mazmuni, mashg’ulotlarning shakllari, bolalarning oddiy izlanuvchanlik qobiliyatlari, bolalning izlanuvchanlik qobiliyatini ro’yobga chiqarish, izlanuvchanlik qobiliyatini oshirishda metodlar tanlash, ko’rgazmalikni roli. Bolalarni tabiat bilan tanishtirishning xilma-xil formalari mavjud. Bu mashg‘ulotlarda, ekskursiyalarda, kundalik hayotni kuzatishlarda, sayrlarda amalga oshiriladi. Mashg‘ulotlar. Bolalarni tabiat bilan tanishtirish mashg‘ulotlari bilimlarni bolalarning imkoniyatlari hamda atrof tabiatning xususiyatlarini nazarda tutgan holda amalga oshirish imkonini beradi. Tarbiyachi rahbarligida o‘tadigan mash-g‘ulotlarda gruppaning barcha bolalarida dastur talablariga muvofiq oddiy bilimlar shakllanadi, asosiy bilish jarayonlari va bolalarning qobiliyatlari ma’lum sistema hamda izchillikda o‘stiriladi. Kundalik hayotda, kuzatish, o‘yin, mehnat vaqtida bolalarning shaxsiy bilimlari yig‘ilib boradi. Mash-g‘ulotlar ularni aniqlash va sistemalashtirish imkonini beradi. Bolalarni mashg‘ulotlarda o‘qitish turli metodlarda amalga oshiriladi. Metod mashg‘ulotning turi, uning asosiy maqsadiga ko‘ra tanlanadi. Ayrim mashg‘ulotlarda boshlang‘ich bilimlar shakllantiriladi. Shu maqsadda tarbiyachi kuzatish, rasmlarni ko‘rish, badiiy-; asarlarni o‘qish, hikoya, diafilm va kinofilmlarni ko‘rsa-tishdan foydalanadi. Boshqa. mashg‘ulotlarda esa bilimlar aniqlanadi, kengaytiriladi va chuqurlashtiriladi. Yuqorida» keltirilgan metodlardan tashqari mazkur mashg‘ulotda bola-larning tabiatdagi mehnatidan ham frydalaniladi. Uchinchi tur mashg‘ulotlarning asosiy vazifasi — bilimlarni umumlashtirish hamda sistemaga solishdir. Shuning uchun suhbatlar, didaktik, o‘yinlar, umumlashtiruvchi kuzatishlardan foydala-niladi. Mehnat va o‘yinlarda bolalar egallagan bilimlarini amalda qo‘llaydilar. Mashg‘ulotlar barcha yosh gruppalarda: kichik va o‘rta yoshdagi gruppalarda oyiga 2 marta, katta yoshdagi gruppalarda esa haf-tasiga 1 marta o‘tkaziladi. Mashg‘ulotni samarali o‘tishi tarbiyachining qanchalik puxta tayyorgarlik ko‘rganligiga bog‘liq. Tarbiyachi «Dastur» asosida mashg‘ulotlarga tayyorgarlik ko‘radi. Bunda tarbiyachi mashg‘ulotni yaxshi o‘tkazishi uchun o‘zi ishlaydigan, mehnat qiladigan ekologik sharoitni yaxshi bilishi talab qilinadi. O‘quvchilarni tabiat bilan tanishtirish, formalaridan yana boshqalari eksqursiya va sayrlardir. Bunda asosiy e’tibor tarbiyachining ekskursiyaga tayyorlanishi, bolalarni ekskursiyaga tayyorlashi, uni o‘tkazishi, ekskursiyani yakunlashi, sayrlarni qanday uyushtirishi kabi ishlarni to‘g‘ri, puxta tashkil qila bilishiga bog‘liq. Bular haqida «Maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarni tabiat bilan tanishtirish» kitobida batafsil yozilgan. Shu sababli ularni takrorlamaslik uchun bu yerda ular haqida to‘xtamadik. Bolalarda rddiy izlanuvchanlik qobiliyatini oshirish. Bolalarda oddiy izlanuvchanlik qobiliyatini oshirish ularning tabiat bilan tanishishidagi mustaqilligini, fikr doirasini oshiradi va o‘ta aktiv bo‘lishni ta’minlaydi. Bunday qobiliyat bolalarda tabiat hodisalarini tushunishga, uning sodir bo‘lish sabablarini bilishga imkon beradi. Bolalarda izlanuvchanlik qobiliyatini hoyeil qilish ma’-lum sistema asosida amalga oshiriladi. U bolalarni tabiatda bo‘ladigan voqea-hodisalarni ko‘rish, tahlil qilish asosida turli faoliyatlari davridan boshlanadi. Shundan keyin bolalarda fikrlash qobiliyati shakllanadi, turli muammolar paydo bo‘ladi. Bolalar buni fikr qilib, tabiatda sodir bo‘ladi-gan o‘zgarishlar, uning sabablari va bir-biri bilan bog‘liq ekanligini yechishga intiladilar. Ular ko‘rib, kuzatib, u yoki bu voqeani sodir bo‘lish sabablari haqida xulosalar chiqaradilar. Izlanuvchanlik qobiliyatini oshirishning navbatdagi yo‘li bolalar chiqargan taxminiy xulosalarni to‘g‘ri muhokama qi-lish va uni tekshirish usullarini tanlashdan iborat. Shuni aytish kerakki, izlanuvchanlik qobiliyatini oshirishni o‘rga-nishda xulosalarni tekshirish katta rol o‘ynaydi. Buni to‘g‘ri xulosa chiqarish bilan yakunlash kerak. «Bolalar bog‘chasida ta’lim-tarbiya dasturi»da belgilangan bilimni bolalarga singdirish uchun bolaning bylishga bo‘lgan aktivligini va amaliy faoliyatini oshirish zarur. Buning uchun tarbiyachi dasturdan izlanuvchanlik faoliyati yo‘li bilan o‘rganiladygan tabiat haqydagi bilimlarni ajratib olmog‘i kerak. Shu asosda bolalarda bilishi mumkin bo‘lgan hayetiy muammolar hoyeil qilinadi. Bolalar bu muammolarni yechish uchun o‘zlari tasavvur qilgan, o‘ylagan fikrlar bilan uni solishtiradilar. Izlanuvchanlik faoliyati ulardan qaysisi to‘g‘ri-yu, qaysisi xato ekanligini aniqlashga yordam beradi. Masalan. Bolalar tabiat burchagida navbatchilik qilib turganda dam olish kunidan keyin xina va koleus barglarini so‘lib qolganini, kaktus va aloe esa juda yashnab turganini: sezadilar. Tarbiyachi bu vaziyatdan foydalanib bolalar oldiga muammoli savol qo‘yadi? «Nima sababdan shunday bo‘ldi? Hamma o‘simliklarga ham bir xilda suv kerakmi?» Bu hayotiy munozarali muammoni bolalar bilan birga muhokama qilib, tarbiyachi rahbarligida kuzatilayotgan hodisaning sodir bo‘lish sababini tushunib oladilar. Bolalar tomonidan bildirilgan birorta ham fikr e’tibordan chetda qolmasligi, bolalarning hamma farazlari to‘liq muhokama qilinishi kerak. Bolalarda muhokama paytida yoki kuzatgan obyektiga baho berishda tug‘ilgan qiziqishidan tarbiyachi foydalanib izlanuvchanlik faoliyatining ikkinchi davri — tekshirish yo‘llarini tanlash va o‘zini tekshirishga o‘tadi. Tarbiyachi tekshirishning har xil yo‘llaridan, hatto bolalar tavsiya etgan tekshirish yo‘llaridan ham foydalanishi mumkin. Izlanuvchanlik faoliyatini kuzatish, tajriba, sayr, tabiat burchagida, mashg‘ulotlarda kamol toptirish mumkin. Qisqa muddatli kuzatish tabiat obyektining har xil sifatini, xususiyatini aniqlash uchun foydalaniladi. Masalan, bolalar gullarga suv quyish zarurati haqidagi fikrlari to‘g‘riligini aniqlash va isbotlash uchun o‘simlikning suvga chanqoqlik belgilarini izlashadi, tuproqning quruq yoki namligini, rangini, barglar holatining o‘zgarishini aniqlash uchun harakat qilishadi. Uzoq muddatli taqqoslab kuzatish tajribalar, tayyor modellarni ko‘rsatish (masalan, hasharotlar xususiyati), tabiat hodisalarining sababini, o‘zaro aloqasini va munosabatini aniqlash uchun foydalaniladi. Tarbiyachi bolalarga hayvonlar harakatidagi o‘zaro aloqani aniqlash uchun (tipratikan, quyon, qurbaqa) ularning yurishini va orqa oyoqlari harakatini kuzatishni hamda taqqoslashni topshiradi. Tayyor modellarni ko‘rsatib, hayvonlarning himoyalanish mexanizmini tuzilishi bilan tanishtirish mumkin. Bolalar karam kapalagining g‘umbagini kuzatib, ularni karam bargidan ajratish qiyin ekanligini ko‘radilar. Tarbiyachi bolalarga nima uchun bunday tuzilganini o‘ylab ko‘rishni aytadi va o‘zi uning sababini tushuntirib beradi. Bolalarning ko‘rgazmali-amaliy metodlar asosida tabiat bilan tanishib orttirgan boy tajribalariga tayanib, tarbiyachi bolalar bilimini tekshirish va bilish qobiliyatlarini aniqlash uchun qiziqarli suhbatdan foydalanishi mumkin. Bu suhbat fikrlash asosida tabiatda bo‘ladigan voqea-hodisalarning sababini bilishga yordam beradi. Tarbiyachi bolalarning fikr-lashini boshqaradi aa uni aniq maqsadga yo‘naltiradi. Buni: sayrlarda amalga oshirish mumkin. Izlanuvchanlik faoliyati kuzatish, tajribalar, modellarni namoyish etishdan olingan xulosalar asosida yakunlanadi. Tarbiyachi' bolalarga o‘zlari mustaqil xulosa chiqarishlarini topshiradi. U o‘zi xulosa chiqarishga shoshilmasdan bolalar-ning fikrlarini eshitishi, qo‘shimcha savollar berishi kerak. Bordi-yu, bola noto‘g‘ri yoky noaniq xulosa chiqarsa, tarbiyachi uni to‘g‘rilab, tushuntirib berishi zarur. Bolalarni tabiat bilan tanishtirish vositasida izlanuv-chanlik faoliyatini keng amalga oshirish asosan katta yoshdagi gruppalarda olib boriladi. Lekin buni kichik va o‘rta yoshdagi' gruppalarda ham amalga oshirish mumkin. Bola tabiatga doir har qanday muammoni dastlab kattalar ko‘magida, so‘ngra o‘zi mustaqil yecha oladigan bo‘ladi. Izlanuv-chanlik faoliyati natijasida bolani mustaqil ijodiy fikr-lash qobiliyati rivojlanadi. Mustaqil yechilgan muammolar bolaga quvonch bag‘ishlaydi. Bu quvonch uning tabiatga bo‘lgan: qiziqishini yanada oshiradi va rivojlantiradi. Izlanuvchanlik faoliyati bolaning shakllanishida, fikr-doirasining kengayishida katta ahamiyatta ega ekanligini bilgan holda har yerak. I.1. Бошланғич синф ўқувчиларига табиатга доир илмий тушунчалар беришнинг ўзига хос хусусиятлари Табиатшунослик курси бошланғич синф ўқувчиларини ҳар томонлама тарбиялашда кенг имкониятларга эгадир. Бу курс дунёвий билимлар асосида ўқувчиларнинг тафаккур даражасини ривожлантиришда дастлабки замин бўла олади. Бу масалаларни ҳал қилиш яъни бола шахсини камол топтиришда инновацион методлардан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Ўқитувчи таълим жараёнида турли мазмундаги инновацияларни қўллаш асосида ўқувчиларни янги билимлар билан қуроллантиришга эришади. Турли фаолиятлар орасида ўқув машғулотларида болаларни ақлий кучларини ривожлантиришда мантиқий фикрлаш қобилиятларини ўстириш марказий ўринда туради. Зеро, ўқитувчи табиий билимларни ўрганишда машғулотлари мазмунини тубандагича бойитади: -турли мазмундаги саволлар, савол-топшириқлар; -маҳаллий материалларни кенгроқ ўрганиш асосида; -болаларни ёшига мос бошқотирмаларни тавсия этиш; -табиат ходисалари ва жисмларига доир масалалар ечиш орқали; -зеҳни ўткир ва паст ўзлаштирувчи болалар билан якка тартибда ишлаш; -тез айтишувларни баён этиш орқали; -табиат жисмларига доир топишмоқларни топиш; -амалий топшириқларни бажариш йўллари воситасида ўқувчиларнинг мантиқий тафаккури ривожлантирилади: Болаларга қуйидаги мазмунда саволлар ҳавола этилади: -Куз фаслининг белгиларини санаб беринг. -Қайси ўсимликлар уруғлари ва қайсилари пиёзчалари ёрдамида кўпаядилар? -Нима учун қиш фаслида қурбақа, калтакесак, илон сингари ҳайвонларни учратмаймиз? Болаларнинг фаоллигини оширишда қуйидаги бошқотирмаларни ечиш таклиф этилади: «Атиргул», «Мажнунтол», «Тошбақа», «Чигиртка». Бу сўзлар вертикал чизиқларда ёзилади, сўнгра ҳар бир ҳарфнинг тўғрисида- горизонтал чизиқ буйлаб ўсимлик ва ҳайвонларнинг номлари ёзилади. I . Табиатга оид масалалар ечиш эса болаларни чуқур фикрлашга одатлантиради: 1. Гулшунос лоланинг 14 та пиёзчасини ерга қадади. Уларнинг 11 таси униб чиқди ва шундан тўққизтаси гуллади. Кейинги йили эса 7 тупи гуллади. Жами гулламаган лолалар сонини ҳисобланг. II . Маҳаллий материалларни ўрганиш асосида болаларнинг табиатга оид билимлари чуқурлаштира борилади. Шу мақсадда ўқув, синфдан ташқари машғулотларда ҳамда уй вазифаларини бажариш жараёнларида тубандаги мазмундаги топшириқли карточкаларга жавоб топишлари мақсадга мувофиқдир: 1. Воҳамизда ўсадиган ўсимлик номларини кўрсатинг. А) озуқабоп ўсимликлар Б) витаминли ўсимликлар В) доривор ўсимликлар Г) манзарали ўсимликлар 2. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларнинг номларини ёзинг: а) асаларичилик б) ипакчилик в) балиқчилик /турлари/ г) паррандачилик д) чорвачилик 3. Маҳаллий шароитимизда олинадиган табиий бойликлар ва заҳираларни ўрганиш учун ўқувчиларга қуйидаги саволлар ҳавола этилади: АЎзбекистон ҳудудида мавжуд қазилма бойликлар Б) Ў лкамиздаги ўрмонлар В) Тоғ ва ўрмонларда ўсадиган ёввойи фойдали ўсимликлар Г) Овланадиган ҳайвон турлари Д) Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар ЕЎзбекистон чўлларида ўсадиган ўсимликлар III . Болалар диққатига топишмоқларни ҳавола қилиш жиддий уйлашни талаб қилади: Туси оппоқ пахта эмас, ғирчиллайди тахта эмас /қор/. Уста пустин тикибди, игналарин силашни унутибди /типратикан/. Хуллас, ўқув жараёнида ҳар бир ўқувчи фикр юритиши асосида ақлий фаолият такомиллаша боради. Шу билан боғлиқ ҳолда ўқувчилар ни табиатга оид илмий тушунчаларини, билимини чуқурлашишида ўқувчининг маҳорати алоҳида ўрин тутади. Теварак атрофингиздаги барча нарсаларга диққат билан қаранг. Кундузи ҳаво илиқ. Мовий осмонда қуёш чарақлаб турибди., оқ булутлар сузиб, қушлар чарх уриб юрибди. Дарахтлар шох-шаббаси шитирлайди. Пишган меваларининг оғирлигидан кўпчилик дарахтларнинг шохлари ерга эгилиб қолган. Гуллайётган ўсимликлардан хушбўй ҳид таралади. Уларнинг гули устида капалаклар учиб юрибди. Узоқдан чўққисини қор қоплаган тоғлар кўриниб турибди. Ерда, оёғингиз остида гоҳо-гоҳо тошлар учрайди. Йўл бўйидаги ўтлар орасида темирчак чиқиб, яшириниб олди. Йўл ёқасидаги ариқда шилдираб тиниқ сув оқиб ётибди Кечаси осмон қоронилашганда Ой билан юлдузлар яхши кўринади. Ҳаво салқинлашади. Қуёш, Ой, юлдузлар, Ер, ҳаво, тошлар, ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар- буларнинг ҳаммаси табиат. Табиатни яхши билган ва уни севган одамгина унинг бойликларидан оқилона фойдаланади. Ана шунга кўра ўқиш, ўрганиш керак. Шунинг учун сиз табиатшунослик дарсларида атрофингиздаги табиат билан ва ўлкамиздаги одамларнинг меҳнати билан танишишда давом этасиз. Ниҳоят, атрофингиздаги табиатда ажойиб ва қизиқарли нарсалар кўплигига ундан одамлар нақадар кўп бойликлар олишига ишонч ҳосил қиласиз. Одамлар табиатнинг бой инъомларидан фойдаланибгина қолмай уни муҳофаза қилиш ва бойликларини янада кўпайтиришга ҳаракат қиладилар. Сиз ажойиб ўлкамизнинг айрим ўсимликлари ва ҳайвонларининг ҳаёти, одамларнинг меҳнати ҳақида кўп нарсалар билиб оласиз. Табиатдаги ҳамма нарса ўзаро боғлиқ. Масалан, организмга ёруғлик, ҳаво зарур. Шунинг учун жонли табиат жонсиз табиатсиз яшай олмайди. Ўсимликлар ҳавони тозалайди. Масалан, терак бутун ёз давомида жуда кўп чангни тутиб қолади. Қайроғоч билан сиреннинг баргларига ҳам жуда кўп чанг ўтиради. Дарахтлар билан буталар ҳавони яхшилайди, ёзги иссиқ кунларда таги соя ва салқин бўлади. Шунинг учун Ўзбекистонда кўчаларни кўкаламзорлаштиришга, истироҳат боғлари ва хиёбонлар барпо этишга катта эътибор берилади. Ўсимликлар билан ҳайвонлар ўзаро чамбарчас боғланган. Ҳайвонлар ўсимликлар билан озиқланади, кўпчилиги эса ўсимликларнинг меваси билан уруғини тарқатади. Табиатни асраб - авайлаш. Ўқувчилар 1-ва 2- синфларда “Атрофимиздаги олам”ни ўрганиш жараёнида табиатда ўзини тута билиш қоидалари билан танишганлар. Шунинг учун гулларни узиш, дарахт ва буталар шохини синдириш, қўнғизлар, қурбақа, бақаларни йўқ қилиш мумкин эмаслигини яхши биладилар. Табиатга етказилагн зарарни тузатиш қийин. Одамлар бутун умр ерда хўжалик ишлари билан шуғулланади. Шаҳарлар, фабрикалар, заводлар қурадилар. Булар одамлар учун зарур.Бунинг учун ёғоч олиш мақсадида ўрмонлардаги дарахтлар кесилади. Шунга кўра, Ерда йил сайин ўрмонлар камая боради. Ҳозирги вақтда ҳаво, сув, тупроқ борган сари ифлосланиб бормрқда. Улар эса ўсимликлар, ҳайвонлар ҳаёти учун зарурлигини яхши биласиз. Бироқ завод ва фабрикалар ҳавони чанг ва тутун билан ифлослантиради, сув ҳавзаларига ва тупроққа эса зарарли моддалар тушади. Шунинг учун кўп ўсимликлар билан ҳайвонлар қийналади. Одамлар кўпинча ўсимликларни юлиб олади, мўйна ва гўшти учун ҳайвонларни шафқатсиз қиради. Илгари тез-тез учрайдиган кўп ўсимликлар билан ҳайвонлар-лола, чиннигул, тоғ эчкиси, капча илон,кичик бургут ноёб бўлиб қолди. Улар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистоннинг “Қизил китоб”ига киритилган . Ўсимликлар билан ҳайвонлар ҳам хавф остида турибди: илвирс, баъзи ҳашаротлар, қушлар ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин. Ўсимликлар ва ҳайвонлар Ўзбекистоннинг “Қизил китоб” ига киритилган, чунки улар ҳам денгиз стеллеров сигири, баъзи ҳашаротлар, қушлар, йиртқичлар ва ўсимликлар каби Ер юзасидан йўқолиб кетиши мумкин. II. Боб. Табиатшунослик ўқитишда педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти. Ҳозирги давр таълим назариясида педагогик технология тушунчасига кенг урғу берилмоқда. Педагогика адабиётларда “тенология”, “педагогик технология” терминига ҳар хил таърифлар мавжуд. Бу таърифлар ҳар бир муаллифнинг педагогик технологияга ўзига хос ёндашуви асосида вужудга келмоқда. Педагогика технология фан сифатида ҳам, шунингдек, таълим жараёнида қўлланиладиган принциплар, йўл ва усуллар сифатида ҳам шакилланиб келмоқда. “Технология» сўзи юнонча сўз олинган бўлиб, икки сўз бирикмасидан иборат, яъни «techno» ва «logos» сўзларидан иборат. Унинг маъноси қ уйидагича: « techno » (техно) мохирлик, усталик, уддабуронлик тушунчалари. « logos » эса билим, тушунча, фикр, операциялар, ишлар ёки жараёнларни бажариш усуллари, қ онуниятлари, воситалари ва навбати т ўғ рисидаги маълумотлар мажмуи. Таълим самарадорлигини оширишга технологик ёндошув АҚШ да ўттиз йиллар муқаддам шаклланган эди. Бу йўналишнинг психологиядаги энг мухим қ оидаси организмнинг қў з ғ ат к ичи (стимуляция) билан унга жавоби ў ртасидаги ало қ ани бир маънолигининг сўзсиз тан олинишидир. Бу таълим жараёнини тажриба- синов тарзида ў рганишга ҳам, бу жараённи бош қ аришга ҳам бир хилда дахлдордир. Бир органзмда содир б ў лаётган ички жараёнлар тўғрисида (шу жумладан, психик жараёнлар тўғрисида ҳам) таш қ и кўзатиладиган ҳ аракатларни тахлил қ илмай туриб ҳ еч нарса била олмаслигимиз шубхасиз далил эканлигидан келиб чи қ сак, бихевиористлар қў з ғ аткич билан чекланади. Бу чекланиш бихевиоризм аҳамиятини камайтиради, чунки ҳар қандай назария бевосита кўзатишдан яширинган у ёки бу қ онуниятларни билишни назарда тутади. Я қ ин ў тмишда бихевиаризм мафкуравий сабабларга к ў ра буржуазил фанига киритилган эди ва шу сабабдан инкор этиларди. Масалан, 1954 йилда М.Розентал ва П.Юдин тахрири остида чи ққ ан « қ ис қ ача фалсафий лу ғ ат»да бундай дейилади: «Бихевиоризм (инглизча хул қ -атвор) А Қ Ш замонавий буржда психологиясида ҳ укмронлик қ илувчи реакцион о қ имлардан бири». Айтиб ў тамиз, бу лу ғ атда қ уйидаги «дурдона» ҳам бор: «Кибернетика» - юнонча сўз бўлиб, «й ў налтирувчи», «бош қ арувчи» деган маъноларни англатади. А Қ Ш да иккинчи жаҳон урушдан с ў нг пайдо б ў лган, бош қ а капиталистик мамлакатларда ҳам кенг тар қ алган реакцион, қ албаки фан…» . Т ўғ ри, йиллар ў тиши билан бихевиоризм тўғрисида айтилган гаплар о ҳ анги жиддий ў згарди. Масалан, А.В.Петровский ва М.Г.Ярошевский тахрири остида чи ққ ан (1990) «Психология» лу ғ атида «… Бихевиоризм ғ оялари тилшунослик, антропология, социология, семиотикага таъсир к ў рсатди ва кибернетика манбаларидан бирига айланди. Бихевиористлар хул қ -атворни ў рганишнинг эмпирик ва математик методларини ишлаб чи қ ишга, бир қ атор психологик муаммоларнинг куйилишига мухим ҳ исса қў шди. Бихевиоризмнинг психология илмий ибораларини ривожлантиришдаги асосий аҳамияти ҳ аракат (таъсир) тушунчасини ишлаб чи қ арилишидадир. Олдинги ну қ таи назарларда фа қ ат ички ҳ аракат ёки жараён деб қ аралган б ў лса, бихевиоризм унга таш қ и, тан (бадан) акс таъсирини ҳам киритиб, психология сохасини кенгайтирди… А Қ Ш да «бихевиорист» (хул қ атвор б ў йича мутахассис, тестолог)- жуда нуфўзли, ю қ ори ҳ а қ т ў ланадиган касб ҳ исобланади. Ж.Уотсон, Э.Ториайк, С.Тресси, Б.Скиннерни педагогик технологияга замин тайёрлаган дастурлаштирилган таълимнинг «отаси» дейишади. Бихевиоризм ҳ а қ ида И.Т.Подласуй му ҳ им фикр билдирган. Унинг фикрича, бихевиоризмни « ғ айриилмий» ғ арбий педагогик о қ им сифатидаги тасаввур рус ўқитувчилари онгида қ атти қ ў тириб қ олган. Бу ажабланарли эмас, чунки илмдаги ғ оячилар ярим аср давомида ў зларининг бе ў хшов синфий қ арашлари билан, социализм ғ ояларига соди қ кишиларни шакллантириш ну қ таи назари билан курашдилар. Бихевиоризмнинг ишончи муайян хаётдаги холати бўйича қ араши ў рнатилган ғояга мос келмас эди. Бихевиористлар ҳам бу сохада янглишганлар. Кейинчалик, илм-фан эгаллаган ч ўққ илардан назар солинганда, уларнинг назарияларида қ арама - қ аршиликларни ани қ лади. Шунга қарамай киши хулқ-атворининг аҳамияти ва рағбатланишдаги ўрнини аниқлашда бихевиоризмлар тўғри фикрда эдилар. Бир талай америкалик педагог олимларнинг ўз имкониятларини бихевиоризм орқали кенгайтирганликлари ва буюк натижаларга эришганлиги фикримизнинг далили бўлиб хизмат қилади. Бихевиористик таълимотнинг асосини «рағбат-ҳатти-ҳаракат» ибораси ташкил этади. Соддароқ қилиб айтганда киши хулқ-атвори рағбатлантирувчи таъсирдан келиб чиқади. Бихевиоризм ғояларининг кенг ташвикотчиси Д.Уотсон доимо шу нарсани таъкидлаган: «Тўғри қўлланилган рағбатлантириш ва уни ижобий қўллаб-қувватлаш киши хулқ- атворини ўзгартиришда ва хатто шахсни шакллантиришда беқиёс имкониятларни очиб беради». Яна унинг ёзишича: «Ҳар жойдаги асосий мақсадим-рағбатлантириш воситалари ва уларни келтириб чиқариш ҳақидаги аниқ билимларимни кенгайтиришдир». Катта Совет Энциклопедияси буюртмаси асосида тайёрланган «Бихевиоризм» мақоласида Д.Уотсон таърифни мукаммаллаштирди: «Бихевиоризмнинг асосий вазифаси рағбатлантиришга жавобан киши ҳатти-ҳаракатини кўзатиб натижаларни жамлаш ва оқибат натижада бихевиорист ҳар бир вазиятда кишининг аниқ рағбатга қандай ҳатти- ҳаракат билан жавоб беришини аввалдан башорат қилишидир». Минглаб педагог ва ўқитувчиларимиз таълим –тарбия жараёнидан сўнг ўз ўқувчиларидан кутадиган ҳатти-ҳаракат хулқ-атворни ташҳис ва башорат қилиш билан машғул бўладилар. Бу борада ю қ ори натижа ва самарага эга эмаслигимиз маълум. Америка педагогикаси бихевиористик рағбатлаш ва қ увватлаш назариясини қ абул қ илган. У таълим жараёнида эгалланган билим, к ў никма, фикрлаш тарзи, ба ҳ олаш, хул қ каби ҳ атти- ҳ аракатлар мажмуасини намойиш этишни олдинги қ аторга олиб чи қ ди. Масалан: -матндаги атайлаб й ў л қў йилган хатони ўқ иб чи қ иб, хеч б ў лмаганда 90 фоиз ани қ ликда топиш; - ўқувчилар уч хоналик ў рта сон устида бехато амаллар бажара олишни нам о ён этадилар; - «Гамлет» ни ўқ иб чи қ иб, унинг қ ис қ а мазмунини ёзма равишда ифода қ иладилар; - ўқувчи хайвонларнинг атроф-мухитга қ андай мослаша боришини тасвирлаб беради; - кутубхонада муста қ ил ишлаб ўқувчи ўз гурухида маълум мавзу бўйича маър у за қ ила олади; - қ урба қ анинг ички аъзоларини жарро ҳ лик й ў ли билан ани қ лайди. Бихевиоризмни инкор этилиши Америка ва соби қ совет педагогикаси ўртасида таълим назариясига турлича ёндашувларга сабаб бўлди. Россия педагогика қомусида (1993) айтиб ўтилганидек “... замонавий инглиз Америка педагогикасида «дидактика» атамаси ишлатилмайди, таълим назарияси эса асосан педагогик психологияга таалуқли асарларда ишлаб чиқилади ва баён қилинади”. Америка педагогик психологияси дидактиканинг кўпгина ақлий ва онглилик қоидаларидан фарқ қилиб экспериментал психологиянинг аниқ услубларига асосланади ва шунинг учун амалиётга кенг йўл беради. Айтиш лозимки, кейинги ўн йилликларда ўқитишда бундай икки назарий ёндашувларнинг бир-бирини бойитиши кузатилмоқда. Бихевиористларнинг асарлари тестологиянинг қ арор топишига олиб келди. Тестология ҳам аввалги қ атти қ маъмурий-буйру қ бозлик тизимида худди педагогик технология каби «буржуазия» фани доирасига киритилган эди. Муста қ ил Ўзбекистон МДХ мамлакатларида биринчи бўлиб жаҳон педагогика фанига «дарча» очди ва олимлар учун чет эл фанининг амалда ўзини о қ лаган натижаларини танлаб олиш ва Ўзбекистон анъаналари ва тажрибасини назарда тутиб, фойдаланиш имкониятларини яратди. 1992 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан олий ўқ ув юртларига талабаларни қ абул қ илишни тест асосида ў тказиш жорий қ илинди. Бу илгарилари фойдаланиши таъ қ и қ ланган ёки чекланган педагогик тест синовларининг таълим тизимига кенг жорий қ илинишига асос солди. Олий ва ў рта махсус мактаб муаммолари институтда олий ўқ ув юртлари ўқитувчиларига педагогик технологияни ўзлаштиришларида ёрдам беришга м ў лжалланган таълим сифати ва педагогик технологиялар б ў лими ишлаб турибди. Ҳ озирги кунда таълим жараёнида педагогик ва ахборот технологияларини ўқ ув жараёнида қў ллашга б ў лган қ изи қ иш, эътибори кундан-кунга кучайиб бормо қ да, бундай б ў лишининг сабабларидан бири, шу ва қ тгача анъанавий таълимда ўқувчи талабаларни фа қ ат тайёр билимларни эгаллашга ў ргатилган б ў лса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қ идириб топишларига, муста қ ил ў рганиб, тахлил қ илишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чи қ аришларига ў ргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши , шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қ аторда бош қ арувчилик, й ў налтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади. Инновация (инглизча innovation )-янгилик киритиш,янгилик. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерфаол методлар бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради: - ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод этиш, изланишга мажбу этиши; - ўқувчиларни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаш; - ўқувчининг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндашган холда кучайтириш; - педагог ва ўқувчининг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкилланиши. Педагогик технологиялар масалалари, муаммоларини ўрганаётган ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, амалиётчиларнинг фикрича, педагогик технология-бу фақат ахборот технологияси билан боғлик, ҳамда ўқитиш жараёнида қўлланиши зарур бўлган ТСО, компьютер, масофали ўқиш ёки турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. Аммо, педагогик технологиянинг энг асосий негизи – бу ўқитувчи ва ўқувчи белгилаган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танлаган технологияларига боғлик, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, иккаласи ижобий натижага эриша олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, излансалар, тахлил эта олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига, синфдошларига бахо бера олсалар, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана шу, ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади. Ҳар бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор, яъни ўқув жараёнидаги педагогик технология –бу якка тартибдаги жараён бўлиб, у ўқувчининг эхтиёжидан келиб чиққан холда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойихалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир. Ушбу фикрни чизма холатида қ уйидагича ифодалаш мумкин. Ўқитувчи ўқувчи Мавзу Метод Шакл Восита Бу чизмадан к ў риниб турибдики, ма қ садни амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиш, ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда улар қў йган ма қ сад, танлаган мазмун, метод, шакл, воситага яъни технологияга бо ғ ли қ . Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган, бунга ўқувчиларнинг билим савияси, гурух ҳарактери, шароитга қараб – ишлатиладиган технология танланади, масалан, натижага эришиш учун балким, компьютер билан ишлаш лозимдир, балким фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва ўқувчига боғлиқ. Шу билан бир қаторда ўқитиш жараёнини олдиндан лойихалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, ТСО ни, энг асосийси ўқувчининг имконияти ва эхтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олишни ҳисобга олиши керак, шундагина керакли кафолатланган натижага эришиши мумкин. Қисқача қилиб айтганда, ўқувчини таълимнинг марказига олиб чиқиш керак. Натижа Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит холатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойихалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчига у томонидан бўлажак дарсни технологик ҳаритасини тузиб олиши катта аҳамиятга эгадир, чунки дарснинг технологик ҳаритаси ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг хусусиятидан, ўқувчиларнинг имконияти ва эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Бундай технологик ҳаритани тузиш осон эмас, чунки бунинг учун ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогика ва ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп методлар, усулларни билиши керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойихалаштирилган технологик ҳаритасига боғлиқ. Дарснинг технологик ҳаритасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик ҳарта қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит холда акс этган бўлиши, ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик ҳаритани тузиши ўқитувчининг дарсни кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай ҳаритада дарс жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади. Ўқитувчи томонидан ўзи ўқиётган фаннинг ҳар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузилган технологик ҳарита унга фанни, предметни яхлит холда тасаввур этиб ёндашишга, тушунишга, яхлит ўқув жараёнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасигача кўра олишига ёрдам беради. Айниқса, технологик ҳаритани ўқувчининг имконияти, эхтиёжидан келиб чиққан холда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг марказига олиб чиқишга олиб келади. Бу эса ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имкон яратади. Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларни қўлланилиши уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндошиши, маъсулиятни сезиш қобилиятларини кучайтиради. Бундай натижага эришиш амалиётда ўқув жараёнида технологияларни қў ллашни такозо этади. Ҳар қандай педагогик технология таълимнинг янги мазмунни шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланган бўлиб, у ўқувчи шахсини тарбиялашга й ў налтирилмо ғ и керак. Таълим жараёнининг фаол субъектлари педагог ва ўқувчилар бўлиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари муайян мавзу бўйича кам куч ва ва қ т сарфланган холда билимларни чу қ ур ўзлаштириш имконини берувчи жараённинг умумий мохиятини тавсифлайди. Ўқитувчининг фаол, самарали фаолият к ў рсатишига й ў налтирилган таълим жараёнининг методик ишланмасидан фар қ ли равишда, таълимнинг педагогияси таълим олувчиларга нисбатан й ў налтирилган бўлиб, уларнинг шахсий, шунингдек ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган холда, ўқув материалларини ўзлаштиришга қ аратилади. Педагогик технологиянинг марказий муаммоси ўқувчи шахсини ривожлантириш ор қ али таълим мақсадига эришини таъминлашдан иборатдир. Педагогик технологияни танлаш дарс ва маш ғ улотда қ айси даражадаги билим ва к ў никмаларни ўзлаштиришни назарда тутилганлигига боғлиқдир. Таълим жараённинг дидактик таркиби қ уйидаги педагогик технологияларни ажратиш имконини беради: муайян ўқув-тарбия мақсадларини бажаришга сабаб б ў лувчи омилларни яратишга асосланган педагогик технология, фаолият курсатишга асосланган педагогик технология. Таълим-тарбия жараёни бутун машғулот давомида ўқувчи фаоллига ва қ изи қ увчанлигини мунтазам равишда уй ғ отиб бориш мақсадини кўзда тутади. Ўқув омилларини яратишга асосланган педагогик технология ўқувчиларни тезкорлик билан ўқув фаолиятига жалб қ илиш имконини беради. Акс холда, заиф, етарли даражада тушунарли б ў лмаган ёки ани қ натижани кўзланмаган топшири қ лар машғулотнинг самарасиз якунланишга олиб келади. Бундай холатлар к ў п холларда ўқитувчининг ўқувчига нисбатан салбий муносабатда б ў лишига олиб келади. Бу хол ўқувчиннг орти қ ча ҳ иссиётларга берилиши, ўқув фаолиятига ундовчи рағбатнинг пасайиши, ўқ ишдан безиши ҳамда ўқув предмети ва ўқитувчига нисбатан салбий муносабатда б ў лишига сабаб б ў лади. Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабат инсонпарварлик мезони асосида ташкил этилиб, нохуш ҳи ссиётларни бартараф этишга й ў налтирмо ғ и лозим. Ўқитувчи билан талаба орасидаги муносабат. Ҳ озирда компьютерли ўқ итиш технологияси қ аторида масофали ўқ итиш технологиясини й ў лга қў йиш долзарб масалалардан бири бўлиб келмо қ да. Аммо, айни ва қ тда Республика м изнинг бирорта олий ўқув юртида масофали ўқ итишнинг замонавий технологиялари ва усулларини ўзлаштирган педагог кадрлар тайёрлаш й ў лга қў йилгани й ўқ . Айрим хорижий мамлакатларда масофали ўқ итиш тизими учун педагог кадрлар тайёрлашга алохида эътибор қ аратилмокда. Масалан: “ E - Learning ” ва “ On - line teaching ” мутахассислиги бўйича магист р лар тайёрлаш дастури охирги йилларда й ў лга қў йилган. Х ў ш, масофали таълим ўқитувчиси ким? Биринчи галда, масофали таълим ўқитувчиси масофали технологияларни қў ллаш ор қ али таълим берувчи ўқитувчидир. У масофали ўқ итишнинг барча технологияларини-Интернет- технология ва Кейс-технологиядан бошлаб,барча ТВ ва радио эшиттириш технологияларида иш юритишни биладиган ўқитувчидир. Масофали таълим ўқитувчининг педагог сифатида шаклланишида мухим омил б ў лади ва унинг имкониятларини оширади, хусусан, у қ уйидагиларга намоён б ў лади: - мутахассис уйда туриб ишнинг асосий қ исмини бажаради, ўқувчи билан замонавий ахборот коммуникация технологиялари ор қ али бо ғ ланади. Бу усул телекомпьютинг дейилиб, айни ва қ тда Ғ арбда ў та оммалашган. - таълим олувчиларнинг турли гурухлари билан ишлаш имконини беради; -ма қ бул ишлаш режимини танлаш имконини беради (ва қ т, шартлари ва техник воситаларни ишлатиш бўйича); -таълим олувчилар доирасининг кенгайтириш имконияти яратилади.; Бошка ўқув жараёнидаги каби,масофали таълимда ҳам эътибор марказида ўқувчи туради. Ўқувчилар бу жараёнда ҳам ўқитувчилар билан қ атъий муло қ атда б ў ладилар. Бугунги куннинг ўқитувчиси масофали таълим тизимида дарс ў тиши учун қ уйидаги малака ва билимларга эга б ў лишлари лозим; -шахсий компьютерлар ва уларнинг қў шимча қ урилмаларида ишлаш принципларини билиш; -замонавий дастурий воситаларда иш юритиш, хусусан, ҳ еч б ў лмаганда MS Word матн муҳаррири, MS Power Point та қ димот яратиш дастури ва MS Office ва бош қ а стандарт дастурларда ишлашни билиш; - интернет тармо ғ ида ишлашни асосий принципларини билиш, хусусан, MS Exploren ва MS Ontlook Express norma дастурида ишлаш; -янги информацион технология воситаларидан таълим жараёнида фойдаланиб ў тиш муаммолари бўйича яратилган илмий ва методик адабиётларни билиш; -ўқув жараёнини бош қ ариш учун компъютер қў ллаш имкониятларини тушуниш; -дастурий таъминотни дидактик имкониятлари ну қ таи-назаридан тахлил қ ила билиш. Умумий ўрта таълим мактаблари – синфларида 1986 йилга қадар табиатшунослик алохида предмет сифатида ўтилмас эди. Фақатгина кузатиш ва экскурсиялар вақтида, шунингдек, «Ўқиш китобига» киритилган матнлар орқали табиатшунослик материали билан танишар эдилар. Эндиликда 1-синфларда ўз жойидаги табиат объектларини ўлкашунослик йўналишида кўзатишларга асосланган «Атрофимиздаги олам» дарслари утилади. 2-синфда ўқувчилар атроф олам билан танишини давом эттирадилар. «Атрофимиздаги олам» дарсларининг иккинчи йил укитишнинг вазифаси биринчи синфда белгиланган йўналишларни ўқувчиларнинг ёшига боғлиқ психологиясидан келиб чикиб ривожлантиришдир. Ҳар бир мавзуни очиб беришда болаларнинг Ватан, жонажон табиат, ижтимоий хаёт тўғрисидаги тасаввурлари кенгаяди. Ўқувчиларда уйда, мактабда ва бошка жамоат жойларида тўғри юриш туриш ўқувчилар ўқувчилари ҳамда к ў никмаларини шакллантиришда, табиатдаги мухим ўзаро алокаалокаларни аниклашда табиатга мухаббат ва мурувватли муносабатда б ў лишни шакллантиришга эътибор қ аратилади. Табиат-битмас-туганмас хазина. Унинг жонли ва жонсиз табиати, турли-туман ў симликлари дунёси, хайвонот олами ёш авлодни тўғри ў сиб, шаклланишида, табиатда б ў ладиган во қ еа -ходисаларнинг сир- асрорини ў рганиб етишида катта манба бўлиб хизмат қ илади. Болалар қ изи қ увчан б ў лади. Улар атроф-мухитдаги жонли ва жонсиз табиатга табиий ходиса ва жараёнларга қ изи қ адилар. Болаларнинг онгини ў стиришда, қ обилиятларини ривожлантиришда, билим т ў плаш имконини, шахсий тажрибасини оширишда, к у затувчанлик, тахлил қ илиш, манти қ ий фикрлаш хусусиятларини шакллантиришда табиатнинг ў рни бе қ иёсдир. Теварак-атрофимиздаги во қ еа-ходисаларни, жисмларни, жонли ва жонсиз табиатни бо ғ ча ёшидан бошлаб ў рганитиш керак. Чунки, табаит гўзалликларини к ў риб, ҳис эта олган, уни сева олган, табиатда содир б ў ладиган воқеа-ходисалар хақида тўғри тушунчаларга эга бўлган ёш авлод келгусида табиат билан о қ илона муносабатда б ў ла олади, т а биатдаги бойликларни мухофаза эта олади. Бу фан ўқувчиларнинг шахсий тажрибасини бойитади, атрофимиздаги жонли ва жонсиз табиат ва ундаги содир булаётган жараён ва ходисалар тўғрисида билимлар т ў плаш имконини беради. Ушбу фан ўқувчиларнинг билимга бўлган қизиқишларини, қ обилиятларини: к ў рган нарса ва ходисаларни к у затиш ва анализ қ илиш, тўғри хулоса чи қ ариш ва умумлаштириш малакасини ривожлантириб боришга ҳар томонлама ёрдам бериш керак. Табиатшунослик дарсларида ўқувчилар, умумий таълим ну қ таи - назаридан олганда қ имматли бўлган бир қ анча малака ва к ў никмаларни эгаллашлари керак. Умумий ў рта таълим мактабларида «Табиатшунослик» фани 3- синфдан ўқ итилади. Табиатшунослик дарсларини ўтиш давомида ўқувчиларнинг 1-2 синфлик даврларида «Атрофимиздаги олам» курсидан олган билимлари умумлаштирилади, кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади. Табиатшунослик фани 1-синфда ҳам ўтилиб, шу синфда якунланади.Бунда ўқувчиларнинг 3-синфда ўзлаштирилган билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш билан бирга уларни системага солиш, уларда фанда ўтиладиган материалларга доир тасаввур ва тушунчаларни изчиллик билан ривожлантириш, амалий машғулотларда тажрибалар қўшиш ва бошқа ўқувларни шакллантириш ва ривожлантириш, табиатшуносликни турмуш ва амалий фаолият билан боғланишини таъминлаш, ўқувчиларда табиатни идрок қилиш, табиатни мухофаза қилиш бўйича турли хил ишларга системали равишда жалб қилиб бориш вазифалари бажарилади: Умумий қилиб олганда бу вазифалар таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи йўналишга эга. Болалар турли манабаалардан: атрофдаги воқелик, тажрибалар, китоблар, ҳар хил кўргазмали қуроллардан: баъзи энг оддий асбоболар: термометр, гномон –таёқчадан: тажрибалар қўйиш учун зарур бўладиган энг оддий лаборатория анжомлар: пробиркалар, колбалар, спирт лампалари, химиявий стаканлардан фойдалана олишлари керак. Бундан ташқари ўқувчилар ўзлари томонидан олиб борилган кузатувларни оғзаки ёки ёзма равишда қайд қилиб, умумлаштириб бера олишлари керак. Табиатдаги гўзаллик ва уйғунликни болаларга кўрсатишда табиатшунослик дарсларининг ўрни жуда каттадир. Улар болаларда атроф- мухитдаги табиат бойликларни асраб-авайлаш, унга инсонпарварлик нуқтаи- назаридан қараш ҳиссини тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Табиатшунослик дарсларида ўқувчилар дастлаб жонсиз ва жонли табиатни ўрганадилар. Булар ўқувчиларга экскурсиялар, амалий машғулотлар орқали тушунтирилади. Ўқувчилар жонли ва жонсиз табиат объектларини хосса ва хусусиятларини, шу билан бирга уларнинг кишилар хаётидаги аҳамиятини ўрганадилар. Ўқувчилар табиатдаги сабаб-оқибат боғланишлари ва қонуниятлари тўғрисидаги билимларни ўзлаштириб олмасалар уларда илмий, дунёқараш тўла шаклланмайди. Ўқувчилар мактаб ўқув тажриба майдончасида ўсимликларни экишда иштирок этадилар ва бу жараёнда маданий ўсимликларнинг хосилдорлиги уларни етиштиришда қўлланиладиган агротехника тадбирларига боғлиқ эканлигини билиб оладилар. Об-ҳавони ва турли фенологик ходисаларни кузатиш орқали ҳам ўқувчиларга сабаб-оқибат боғланишларни сингдириш мумкин. Табиатшунослик дарслари ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади. Шу мақсадга эришишида махсус мантиқий дарслардан фойдаланиш қўл келади. Табиатшунослик дарслари жонажон ўлкани севиш, унинг бойликларини асраш, мухофаза қилиш тушунчаларини шакллантиришда мухим аҳамиятга эга. Ўқитувчи ўқувчиларга яшайдиган шахри, кишлоғи, унинг нақадар гўзаллиги, ундаги корхоналар ва ишлаб чиқариш тармоқларининг нечоғли зарурлиги ва бошқаларни етказа олиши керак. Бу ўқувчиларни олий мақсадлар, олийжаноб ишлар сари чорлайди, ватанпарвар бўлишга ундайди. Инсоннинг гўзалликдан завқланиш, уни севиш ва қадрлаш лаёқати туғма бўлмайди. Ўз устида мунтазам ишлаган, изланувчан ўқитувчи бу лаёқатли табиатшуносликдан ўтиладиган дарслар орқали бемалол уйғотиши мумкин. Кишиларнинг ўйламасдан қиладиган, табиатга халокатли таъсир кўрсатадиган фаолияти натижаларини табиатшунослик дарсларида ўта мохирлик билан ўқувчиларга етказа билиш уларнинг табиатга муносабатда маъсулият билан ёндашиш, табиий неъматларни мухофаза қилиш, тирик организмлар тўғрисида кайғуриш, уларга ёрдам бериш зарурлигини ҳис қилишларини тарбиялайди. Билимларни эгаллаб бориш, мантиқий фикрлашни мунтазам равишда машқ қилиб туриш, ўрганилаётган материал юзасидан хулоса чиқариш, бир фикрга келиш малакасини аста-секин эгаллаб бориш, ўз қарашларини шакллантириш ўқувчиларнинг таълим олишлари жараёнида бажарадиган оғир меҳнатлари ҳисобланади. Табиатшунослик дарслари ўқувчиларда меҳнат тарбиясини айниқса, ақлий меҳнат тарбиясини шакллантиришда катта ўрин тутади. Мисол учун доимий ўтказиладиган фенологик кузатишлар ақлий жиҳатдан анча зўр бериши, ирода кучини талаб қиладиган машаққатли меҳнат ҳисобланади. Ўқитувчи ана шу меҳнатнинг болалар учун қувончли ва қизиқарли бўлишига эришиши керак. Акс холда дарсдан кузланган мақсадга эришиш қийин кечади. Зерикарли ўтган бундай дарслардан болалар безиб қоладилар. Чунки, бу жараёнда ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат чамбарчас боғланган бўлади. Ўқучилар бу вақтда белкурак, хаскаш, теша сингари меҳнат қуролларидан фойдаланадилар. Хулоса қилиб айтганда табиатшунослик дарслари ўқувчиларда табиатга бўлган мехрни, илмий дунёқарашни, меҳнат тарбиясини, эстетик тарбияни, ватанпарварлик ва бошқа хусусиятларнинг шакллантиришда мухим ўрин тутади. Дарсларни бир қолипда ўтиш жараёни ўқувчиларнинг кўпчилик учун зерикарли ҳисобланади. Уларнинг дарсга бўлган қизиқишини сусайтиради. Натижада дарслардан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Табиатшунослик дарсларидан кўзланган мақсадга эришиш амалиётда ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма-хилдир.Табиатшунослик дарсларида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрни шакллантиришда, қобилиятларини ривожлантиришга, баркамол авлодни вояга етказишда ёрдам беради. Илғор педагогик технологиясидан фойдаланиб ўтилган дарсларда авваламбор ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилади.Ўқитувчининг ўқувчилар билан ўзаро инсонпарварларга, демократик муносабатда бўлиши таълим ва тарбия ишига самарали таъсир кўрсатади. Ўқитувчи билан болалар муносабатларини демократлаштиришда ўқитишнинг интенсив методларига ва усулларига (кузатиш, тажриба, амалий ишларга), ўқувчиларнинг хилма-хил ижодий машғулотларига катта ўрин берилади. Табиатшуносликни ўқитишда кузатиш методидан фойдаланиш ўқувчиларда канкрет фактик билимлар тўпланиб, улар хотирасининг ботиб боришига, солиштириб, қиёслаб кўриш кўникмаси ортиб боришига ёрдам беради. Кузатувчанликни ривожлантириш мақсадида ўқитишнинг самарасини оширишга ёрдам берувчи ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, табиатга қилинадиган экскурсия олдидан ўқитувчи «Ким синчковрок» ўйинининг шартларини тушунтириб беради. Болалар йўлда гаплашмасдан, теварак-атрофга диққат билан қараб боришлари, қандай бўлмасин бирор хилдаги объектларни кўриб, улардан имкони борича кўпроғини эслаб қолишга (ўсимликлар, ҳашоратлар, қушлар ва бошқалар), улар қандай шароитда (сув хавзаси бўйича қуруқ жойда, далада ва бошқа жойларда) яшашини эслаб қолишга ҳаракат қилишлари керак, яъни кузатув қидириш шаклида ташкил этилади. Йўлнинг охирида ўқитувчи болаларга кичик- кичик гурухларга бўлиниб, кўрган нарсаларини мухокама қилишни тавсия этади. Кейин ҳар бир гурухдан биттадан ўқувчи ўз кузатувлари тўғрисида сўзлаб беради. Қайси гурух аъзолари кўпроқ объектларни кўриб, кўпроқ белгиларни пайқаган бўлса ва аниқ сўзлаб берса, ўша гурух ғолиб бўлади. Тажрибалар ҳам к у затиш сингари табиатшунослик дарсларида самарали метод ҳисобланади. Тажрибалар билан болаларни қ изи қ тириш осон. Болаларда к у затувчанлик манти қ ий фикр юритиш, нут қ ни тарбиялашда тажрибалардан кенг фойдаларилади. Тажрибалар ҳар хил табиат жисмларининг хоссаларини билиб олишнинг ха қ и қ ий илмий методидир. Тажриба қў йишдан олдин ўқувчилар ундан кўзланган мақсадни яхши тушуниб олишлари, тегишли асбоб-анжомлар билан топишиб чи қ ишлари керак. Баъзан ўқитувчи тажрибанинг аҳамияти ва қандай қў йилишини олдиндан ўзи гапириб беради, хулоса чи қ аради ва шундан кейингина тажрибани ўзи ёки ўқувчилар ў тказади. Бундай холда ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва мустақил холда фикрлаши жуда ҳам пасайиб кетади. Бундан таш қ ари, болаларнинг тажриба ва қ тида к у затишлари керак бўлган ходисаларга қизиқиши сусаяди. Тажриба фа қ ат ўқитувчининг сўзларини тушунтириб б е радиган қ уру қ мисолга айланиб қ олади, холос. Тажриба болаларнинг фикрлаш фаолиятини саф а рбар этадиган б ў лиши керак. Бунинг учун уни ў тказишдан олдин синфга муаммоли саволлар бериш, чунончи, қандай қ илиб исботласа б ў лади? қандай қ илиб ани қ ласа б ў лади? ва бош қ а саволлар билан мурожаат қ илинади. Болалар ҳар хил фикрларни билдиришади. Уларни эшитиб бўлганидан кейин ўқитувчи тажрибага киришади, тажриба давомида У: нимани к ў раяпсиз? Р ў й бераётган нарсани қандай тушунтириб берса б ў лади? Нега сиз шундай ў йлайсиз? ва шу сингари саволлар ёрдамида болалар ди ққ атини р ў й бераётган ходисаларга жалб этишга ҳаракат қ илади. Тажриба тугагандан кейин якун ясалиб, хулоса чи қ арилади, натижада болалар баъзи фикрлар тўғри, бош қ алари хато эканлигига ишонч хосил қ илишади. Амалий ишлар ў тказишдан мақсад маълум малака ва к ў никмаларни эгаллаб олишда ўқувчиларга ёрдам беришдан иборат. Дарслар мавзусида қ араб табиатшунослик дарсларида компьютерлардан фойдаланиш, муаммоли таълим технологияларини қў ллаш дарс самарадорлигини янада оширади. Ю қ орида келтириб ў тилган методларни қў ллашда ўқувчиларнинг индивидуал психологик ва ёш-психологик хусусиялари албатта эътибога олиниши лозим. Амалий ишни бажаришда ўқувчилар ҳар бир ишнинг маъносини англаб, уни бажариш усулларини ўзлаштириб олган, шу ишнинг мухимлигини тушуниб етган б ў лишлари керак. Амалий ишлар кузатув ва тажрибаларни тўлдиради ва табиий материални ўрганишда болаларни жамоа бўлиб, ижодий равишда ишлашга ўргатади. Табиатшунослик дарсларида таълим ва тарбия беришнинг фаол методлари системасининг элементларидан бири ҳисобланадиган дидактик ўйинлар ўқув жараёнини жонлантириб, унга хилма-хил тус беради, тасаввурни кенгайтиришга, билимларни яхшироқ эслаб қолиш ва ўзлаштиришга ёрдам беради, ўқувчиларда ўқишга бўлган қизиқишни кучайтиради. Ўқув жараёнидаги ўрнига қараб, ўйинларни шартли равишда икки гурухга: ўқувчилар янги билимларни олиши жараёнида қўлланиладиган ўйинлар ва ўрганилган материални такрорлаш учун олдин олинган бўлимлардан фойдаланишни талаб қиладиган ўйинларга бўлиши мумкин. - «Атрофимиздаги олам» дарсларини замон талабларига жавоб берадиган холда ўқитишда «сахналаштирилган», «ўйин-мусобақа», «Тест- синов», «Саёхат» дарсларидан фойдаланиш самарали натижа беради. Замонавий дарс ў тиш усулларининг ўзига хос х у сусиятлари: - мавзуни мухокама қ илиш; - эркин фикрлаш; - жуфт бўлиб гурухларга ишлаш; - давра сухбатлари, бахс-мунозаралар; - ролларни ижро этиш; -муаммоларни биргаликда хал этиш учун фикрлаш. Замонавий усуллар ўқувчиларнинг чуқур билим олиши учун қатор имкониятлар яратиш билан бирга уларга ўз фикрини химоя қилиш кўникмасини шакллантиради, ҳамкорликда ишлашни ўрганиб, уларни хаётда учраб турадиган қийинчиларни биргаликда енгиш тажрибасини сингдиради. Замонавий усуллардан фойдаланиш; - синф мухитини ўзгартиради; мавзу қандай ўқувчиларнинг ў рганилиши кераклигини белгилаб беради; Ҳар бир ўқувчини фаоллаштиради. Бугунги кунда ўқитувчи ўқитиш учун фақат зарурий ахборотларнигина танлаб олиши ва ўқувчини бевосита мустақил билим олишга ўргатмоғи лозим. Бу жараёнда ўқитувчиинг педагогик махорати, унинг чуқур билими, инсоний одоб ахлоқи мухим аҳамиятга эга. Хозирги кунда замонавий усуллардан фойдаланиб дарс беришда ўқитувчи мохирликдан ижодкорликка интилиши ва бу билан таълим сохасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоғи талаб этилади. Замонавий педагогик технологияларни қўллашда ноанъанавий дарс усулларидан фойдаланиш орқали иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, бўш ўзлатирувчи ўқувчиларга ўз кучларига ишонч хосил қилишлари учун имкон яратиш, синфдаги ўқувчилар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамкорлик туйғуларини шакллантиришга эришиш назарда тутилади. Педагогик технология-маълумотларни ўзлаштириш учун қулай шакл ва усуллардир. Демак, педагогик технология инсонга олдиндан белгиланган мақсад бўйича таъсир ўтказиш фаолиятидан иборат. Муаммоли ўқитишнинг асоси ўқувчилар билиш фаоллигини ривожлантиришдир. Муаммоли ўқитишни ўз ичига олган дарсларда ўқувчиларга янги маълумотларни ўзида сақлаган масалаларни хал қилиш таклиф қилинади, токи, улар билимларни ўзлаштириш ва уларни амалда мустақил қўлланиш усулларини эгаллаб олсинлар. Муаммоли дарс қуйидаги босқичларга бўлинади: - муаммоли вазият яратиш; - муаммоли ифодалаш; - муаммо ечимини излаш; - ечимни тўғрилигини текшириш; Дарс шундай тарзда тузилиши керакки, унда қўйилган муаммога ўқувчиларда қизиқиш уйғонсин, билим олиш тизимидаги аҳамияти кўрсатилсин, янги билимлар олишга эхтиёт туғилсин. Дастурлаштирилган ўқитиш. «Атрофимиздаги олам» дарсларида дастурлаштирилган ўқитиш, яъни амалий ишлардан, қизиқарли топшириқлардан фойдаланиш муаммоси ўта долзарбдир. Хозирги пайтда ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятини жадаллаштириш ва уларнинг атроф-олам билан таништириш дарсларида олдида ҳар бир ўқувчининг ўқув жараёнида мустақиллигини таъминловчи ва ўқув материалини ўзлаштиришда ёрдам берувчи амалий ишлар тизими қўлланилмокда. Дастурлаштирилган ўқитиш босқичма- босқич билим олишни кузатишга имкон яратади, ўқув жараёнига қандай ўзгартиришлар киритиш кераклигини ҳам кўрсатади. Дастурлаштирилган ўқитиш учун қуйидагилар керак: - ўқув материалининг пухта тахлили, унинг қатъий танланиши ва мантиқий кетма-кетлик бўйича бўлиниши; - ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятини текширишдаги рахбарлик. Дастурлаштирилган ўқ итишда ўқувчиларнинг ўқув материалини қў ллашда фаоллиги ва мустақиллиги ортади, ўқ итиш жараёнини индивидуаллаштириш имкони пайдо б ў лади, техник воситали ўқ итиш кенг қў лланилади, ўқитувчи ва ўқувчи меҳнатини окилона ташкил этишга эришилади. Назорат ишларини дастурлаштиришнинг тамойили ўқувчиларнинг о ғ заки жавобларини шартли белгилар ва чизи қ лар билан ёзма равишда алмашишидир. Уларнинг орти қ жихати шундаки, улар қ ис қ а ва қ т ичида ҳар бир ўқувчининг ў тилган . -мавзуни ўзлаштириш даражасини ани қ лай олади. Тажриба атроф-олам билан топишиш дарсларида билим олиш фаолиятини фаоллаштириш мақсадида дастурлаштирилган ўқитиш усулларидан фойдаланишнинг афзалликларини кўрсатади. Афзаллиги шундаки, ўқув материалини ўзлаштириш даражасини ўқувчиларнинг ўзлари шу дарс мобайнида текширишлари мумкин. 2-синфда дастурлаштирилган ўқитишда тезис туридаги тарқатма топшириқлар, рақамлари, тарқатма тестлар, график топшириқлардан фойдаланиш мумкин. График топшириқларни бажараётганда ўқувчиларга «-» нотўғри жавоб «^» тўғри жавоб эканлигини тушунтириш лозим. Ўқитувчида эса график усулдаги жавобларни тезда аниқлашда мослаштирлган асбоб бўлиши керак. Масалан: 21-март – Наврўз байрами. 1-октябр- Устоз ва мураббийлар куни. 1-сентябр – Мустақиллик байрами. 8-декабр-Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси куни. Музёрар усули. Бу усулни биринчи дарс ёки янги б ў лим бошлаш олдидан ў тказиш мақсадга мувофик. Ўқитувчи навбатдаги ў тиладиган б ў лим юзасидан қ ис қ ача маълумот беради. Масалан: « Ў лкамизда к у з» б ў лимида ўқувчи йил фасллари, пахта терими, ижтимоий фойдали меҳнат к у зги ўсимликлар, хашоратлар ҳ аёти ҳ ақида умумий тушунчалар бўлиб ў тади. Бу ха қ да ўқувчилар ҳам ўз фикрларини баён этадилар. Менинг исмим Шухрат. Менга к у з фасли ё қ ади. Чунки барча мевалар пишади. «Хосил байрами» қ иламиз, ота-онамга қ овун-тарв у з йи ғ ишда ёрдам бераман. Мен катта бўлганимда ж уда чиройли бо ғ яратаман. Бо ғ имда ширин-шакар мевали дарахтлар б ў лади. Менинг исмим Комила. Мен к у з фаслини яхши к ў раман. Чунки дарахт барглари чиройли рангда товланади. Далаларда оп п о қ пахталар очилади. Пахтадан чиройли ёсти қ чалар тикиш мумкин. Мен келажакда тикувчи б ў лмо қ чиман. Шу тарзда ҳар бир ўқувчи ўзи ҳамда табиатга дахлдорлик хақида гапирадилар. Бу усул ўқувчиларни мустақил фикр юритишга, оғзаки нутқни ўстириш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. «Сўз топ» ўйини. Бу методдан дасрнинг ҳамма қисмларида фойдаланиш мумкин.Ўқитувчи қушлар, ҳайвонлар, мева, сабзавотлар хақида бир сўз айтмади, ўқувчилар давом эттирадилар. Ўқитувчи бошлаган сўз қайси ҳарф билан тугаса, ўқувчи шу ҳарфдан бошланган сўзни айтиши керак. Масалан: тулики-илон-ниначи-ит-типратикан-нор-тул-ялқов; (панда)-айиқ-қарға-ари ва хакозо.Бу усул ўқувчиларни тезкорлик билан фикр юритиб, жавоб беришга ҳамда хотирасини мустахкамлашга ёрдам беради. «Кластер» усули. Бу усул-ўқувчига берилган мавзу бўйича эркин ўйлаш ва фикрларни бемалол баён этиш учун шароит яратади. Ўқувчи нимани ўйлаган бўлса, шуни айтади ва ёзади. Ёзилган фикрлар тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар, мухокама қилинмайди ва белгиланган вақтгача давом этади. Бу эса синфнинг ҳар бир ўқувчи томонидан илгари сурилаётган ғояларни уйғунлаштириш ҳамда улар ўртасидаги алоқаларни топа олиш имкониятини яратади. «Кластер» усули янги мавзуни бошлашдан аввал ўқувчини дарсга қизиқтириб, шу мавзу бўйича аввал эгаллаган билимларини аниқлаш мақсадида ҳамда ўтилган мавзуни мустахкамлаш учун ўтказилади. «Мозаика» -яъни майда бўлаклардан яхлит кўринишни ҳосил қилиш. Бунда қушлар, ҳайвонлар, дарахатлар, мевалар расмлари бўлакларга бўлиниб, ҳар бир гурухга алохида тарқатилади. Гурух қатнашчилари бўлакчаларни бир бутун кўринишга келтирадилар. Гурух сардори чиқиб, яхлит холга келган ҳайвон, мева ёки дарахт хақида гапириб беради. «Тўхтаб ўқиш» усули. Ўқитувчи матн билан таништириш жараёнида бир неча маротаба тўхтаб ўқувчиларга саволлар билан мурожаат қилади. Саволлар айнан матнга тегишли бўлиши зарур. Ёки ўқувчи матн ўқиш жараёнида тўхтатилиб, нима хақида ўқиганлиги сўралади. Бу усул оркали ўқувчиларнинг диккати жамланади, мустақил фикрлаш куникмалари шаклланади. «Занжир» усули. Бу усул шеър, топишмок, маколлар берилган дарсларда кулланиши мақсадга мувофикдир. Ўқувчилар тартиб билан кетма- кет берилган шеър мисраси ёки топишмок каторини айтадилар. Бу усулни куллаганда ўқувчи уялиб колмаслик учун берилган шеър, макол топишмокни ёд олишга мажбур буладилар.  III. Боб. Бошланғич синф ўқувчиларининг табиатга доир илмий тушунчаларини шакиллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш. III.1. Ўқувчиларни табиатга доир илмий тушунчаларни шакиллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш Педагогик технологияларнинг табиатшунослик дарсларида ўқитувчи фаолиятида роли жуда каттадир. Ўқитувчи педагогик технологияни ўз дарсларида қулай билиши керак. Педагогик маҳоратни эгаллашлари шартдир. Шу ўтадиган дарсида қандай билим беришларини билишлари лозимдир. Табиатшунослик дарсларида педагогик технологияни қўллашдан олдин ўқитувчи технология нима педагогика нималигини билишлари керакдир. Ҳар бир ўқитувчи “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва “ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим тарбияя соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳатларнинг асосий йййўналишларини аниқлаш олмоқ лозимдир. Шу боисдан ҳам Президентимиз И. А. Каримов алоҳида таъкидлаганларидек, биз “мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб, вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётида нечоғлик фаол муносабатида бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак” деб айтадилар. Шу сабабли биринчи навбатда таълим мазмуни, унинг таркибини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, хусусан бу мазмунга нафақат билим кўникма ва малака, балки, умуминсоний маданиятни ташкил қилувчи ва ижодий фаолият тажрибаси, теварак-атрофга муносабатини ҳам шакллантириш кераклигини айтиб ўтадилар. Буюк Х1Х аср ўрталарида илғор педагог К. Д , Ушинский айтганидек болаларни ўз жойи, ўз ўлкасини ўрганишдан бошлаш кераклигини айтиб ўтганлар. Шундан кўриниб турибдики, педагогик технология ўқитувчи фаолиятида жуда катта рол ўйнайди. Янги педагогик технологияни эгаллаш ўқитувчининг энг яхши маҳоратни эгаллашда муҳим тарбиявий таъсир кўрсата олишини таъминлайди. У ўқитувчининг кучини, вақтини тежаб, ижодий ишлаши учун шароит яратади. Ўқитувчи фаолиятида ижод турли шаклларда ва мазмунда намоён бўлади. Ҳозирги педагогик технология тушунчаси кенг ўқитувчилар оммасининг ижодий фаолиятининг машҳурдир. Педагогик технология ижоднинг энг муҳим шарти шу соҳани билиш, тушуниш, уни севиш, унга жонкуярлик, ташаббус билан ёндашишдир. Шу билан бирга ўқитувчининг юксак фаолиятининг умумий маданиятидир. У юксак маданият кенг тушунча бўлиб, у энг аввало ўқитувчининг чуқур билим савияси, ҳар томонлама қизиқишларини, юксак ақлий ривожлангангиги, ижтимоий фаолиги камтарин, меҳнатсеварлиги, педагогик одоби, жамоа ва ўқувчилар билан муомаласи, келажакка ишончи ҳамда хушчақчақлик каби хислатларнинг мажмуасини ўз ичига олади. Ўқитувчилар ҳар куни турли дарс,тарбиявий ишлар ўтказиш, саёҳат уюштириш режасини тузиб, шу тадбирларини аниқ амалга ошириш тартибини белгилаб, уларни аниқ мақсадга уюналтириб, дастлабки, ишларни амалга ошириш жараёнини бегилайдилар. Ўқитувчи табиатшунослик дарсини ўқитиш жараёнида табиат ҳақида чуқур билимга эга бўлишлари, болаларни табиатга муҳаббатларини уйғотиш, уларни табиатни асраб авайлаш кераклигини ва ўз фаолиятларини ривожлантириб боришлари кераклигини билишлари зарур. Ўқитувчи ўз фаолиятлари давомида педагогик технологияни қўллай бўлишлари керак. Ҳар бир ўтаётган дарсларда технологик ёндашишилари лозим. Табиатшунослик дарсларида турли методларни оғзаки кўргазмали ва амалий методларни қўллай билиш керакдир. Ўқитувчи ўқувчиларни ишини шундай ташкил қилиши керакки, улар шу дарсда ўрганиладиганларни илгари ўтилганлар билан боғланишини тушунсинлар, материални пухта, тушуниб ўзлаштирсинлар. Дарс ўтишда ўқитувчи ўз фаолиятида ўқувчиларнинг фаол ишлашлари учун шароит яратишлари, дарсда қизиқишларини, уйғотишга интилишлари керак. Бундан ташқари ўқитувчи ўз билим малакалар фаолиятини ривожлантириб боришлари лозим. Бундан ташқари ўқитувчи синфдан ташқари экскурсияларни ташкил қила билишлари керак. Унда болаларни табиатда бўладиган ўзгаришларни ва ўсимлик ёки ҳайвонларнинг ривожланиш жараёни ва организмларнинг табиий шароитларда биргаликда яшашларини кўрсатиб беришлари керак. Болаларни табиатшунослик дарсларида қизиқтириб бориш керак. Уларни экскурсияга олиб чиқиб ҳар бир табиатдаги ўзгаришларни таништириб бориш зарур. Дарсдан ташқари ишларга уй ишларига қараганда мураккаброқдир. Уларни амалга ошириш учун ўқитувчи ўз фаолиятидан келиб чиқиб тегишли ўсимликлар, махсус асбоблар ва бошқа жиҳозлар ва тирик табиат бурчагларини, ўқув тажриба майдончаларини ва табиатда бажариладиган ишларга оид топшириқларни ташкил қилишшшлари керакдир. Бунинг учун ўқувчилар ҳам ўз ўқитувчиларига ёрдам беришлари керакдир. Республикамиз халқ таълими ўзига хос ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу ўзига хослик , энг аввало, таълим –тарбия мазмунини миллийлаштириш, яъни ўзимизнинг жуда бой ўтмиш тарихимиз, маданияттимиз, фанимиз, тилимиз ўз моҳияти биланжуда чиройли, юксак инсоний, ахлоқий мазмунга эга бўлган миллий урф-одатларимиз асосида жамиятимиз келажаги бўлган ёш авлодни ўқитиш бахтига муяссар бўлганимизда кўринади. Бу нарса ҳаммамизнинг қалбимизда ғурур ҳисларини тўлқинлантиради. Мана шу шароит барчамиздан жуда катта кўтаринкилик билан жамиятимининг ёш авлодини юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, миллий ғурур руҳида тарбиялашимизни тақоза этади. Юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, энг аввало, ўзимизнинг бу сифатларни мужассамлаштиришни талаб қилади. Шу билан бирга таълим –тарбияга янгича ёндашиш, янгича услуб ва мазмун, шакл ва воситалардан фойдаланшни ҳам тақоза этади. Бугун эски услуб билан янги вазифаларни амалга ошириб бўлмайди. Ҳар куни талайгина янгилик , янги технологиялар юртимизга кириб келмоқда. Янги технологиялар ўз тушунчалари , “тили”билан кириб келиб, Ватан иқтисодиёти, фан- техника тараққиётининг даражасини аста-секин юксалтирмоқда. Ватанмизнинг педагогик тараққиёти нинг даражасини аста-секин юксалтирмоқда. Ҳозирги миллий педагогикамизнинг дарахти икки ҳаётбахш ирмоқдан сув ичади. Бири-миллийликлар давомида шакиллантири, гавҳар зарраларидан ҳосил бўлган миллий тарбия тажриба бўлса, иккинчиси- жэаҳоннинг илғор , синалганпедагогик инновация ютуқларидир. Фан ва амалиёт бирлиги таъминланиши учун мактаб педагогик фаолияти ҳам бундан мустасно бўлмаслиги лозим. Ҳар бир ўқув фанига шу жумладан табиатшуносликка оид билимларни ўзлаштириб олишдек мураккаб ва хилма-хил, жараён давомида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг диққат, хаёл, тафаееур, ҳиссиёт каби психик қобилиятлари ривожланиб боради, айни вақтда улар характерининг хусусиятлари шаклланади, тушунча ва эътиқодлари таркиб топади. Шундай қилиб ўқувчиларнинг барча ўқув фанлари, шу жумладан табиатшуносликдан билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олиш жараёнининг ўзида таълим ва тарбиянинг ўзвий бирлиги объектив равишда очиб берилади. Табиатшуносликнинг мазмуни ҳамда мазкур фандан дарс берувчи ўқитувчи фаолиятининг тарбиявий йўналганлиги таълим –тарбия бирлигининг белгиловчи асосдир. Ўқувчилар биринчи синфдан бошлаб табиатни ва табиат билан боғлиқ ҳолда меҳнат фаолиятини экускурсиялар ва предметли дарсларда ва ўқиш китобидан табиатшунослик мазмунидаги мақолалар ҳамда “Атрофимиздаги олам” дарслигини ўқиш жараёнида бевосита кузатишлар йўли билан ўрганадилар. Бу машғулотларда ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини ташкил қилишга ёрдам берувчи ҳар хил жиҳозлардан ва аввало кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Техника тараққий этган ва янги педагогик технологиялар ҳаётимизга жадал суратлар билан кириб келган бугунги кунда, ҳар бир ўқитувчидан катта маҳоратни талаб этмоқда ва ҳар бир дарсда янги педагогик технологиялардан фойдаланишни талаб этмоқда. Чунки бу янги технологияларни ҳар бир дарсда қўллаб, ундан фойдаланиб дарсларни ташкил этиш ва ўтишда ўқувчилар анъанавий дарсларга кўра кўпроқ ва осонроқ ўзлаштиришлари амалиётда ўз самарасини кўрсатмоқда, ўз исботини топмоқда. Кўргазмали қуролларга табиий ёки ҳақиқий объектлар ва уларнинг муляжи, сурати, расми, схемаси киради. Ҳозирги кунда ўқитишда диафильм ва кинофилъмлар, телекўрсатувлар ва ўқитишнинг бошқа техника воситалари тобора кенг қўлланилмоқда. Ҳар файси кургазмали қуроллар муайян мақсадни кўзлаб қўлланилади. Масалан, табиий қуроллар –бу табиат жисмларидир. Улар ўрганилаётган материал тўғрисида анча ҳақиқий тасаввурлар анча ҳақиқий тасаввурлар беради ва ўқувчиларда бевосита қабул қилиш асосида табиатшунослик тушунчалари ҳосил бўлишига имкон беради. Шунга кўра синфда ёки табиатшунослик кабинетида жонли табиатни ўрганиш учун ҳар хил хона ўсимликлари, шунингдек, ўз жойларининг дарахтлари учун хос бўлган шохчалар, барглар, гуллар, мева ва уруғлар бўлиши зарур. Табиатшунослик дарсларида жонли табиат бурчагида ўстирилаётган ўсимликлардан шунингдек гербарий ва экскурсиядан олиб келинган ўсимликлардан фойдаланилади. Табиатдаги электр ҳодисалар бевосита кузатиш имкони бўлмаган жойларда содир бўлади. Ҳеч бир кўргазма қурол табиатнинг ана шу буюк ҳодисаси тўғрисида тўлиқ тасаввур бермайди. “Момақалдироқ ва чақмоқ”деган ўқув кинофилъми эса ўқувчиларда анча тўлиқ ва ёрқин тасаввурлар пайдо қилиши мумкин. Мактабда ўқитувчилар фаолиятида кўпинча кино-лавҳалардан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Уларни кўрсатиш 5-10 даққиқа давом этади, бу эса уларни аралаш дарс таркибига киритишга имкон беради. Ўқитувчи кинолавҳалардан фойдаланишдан олдин мавзу ҳақида ҳикоя қилиб беради. Бу каби кинолавҳалардан, фильмлардан фойдаланишда ўқитувчи меҳнати осонлашади, ўқувчиларда аниқ билим ва тасаввурлар ҳосил бўлади. Кинофильм кўрсатилгандан кейин уни кўриш асосида ҳосил қилинган билимлар мустаҳкамланади ҳамда кинофильм материаллари ўқитувчи ҳикоя қилиб беришида эгалланган билимлар билан боғлиқ равишда умумлаштирилади. Бугунги кунда дарс ўтиш жараёнида дидактик ўйинлар, кроссвордлардан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Бу эса ўқувчиларни ўткир зеҳинли, ўтилган мавзуларни тез-тез такрорлаш натижасида уларни онгли муҳрланишига эришилади. Бунинг учун ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида тайёрлаб келиши керак. III.2. Педагогик технологиядан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга табиатга доир дарс ишланмалари Қашқадарё вилояти Халқ таълими бўлимига қарашли Қарши шаҳаридаги 44 умумий ўрта таълим мактабининг Бошланғич синф ўқитувчиси Абдусаматова Муниранинг “Табиатшунослик” фанидан 2 - 4 синфларда “Табиат нима”, “ ” мавзусида ўтган дарс ишланмалари. 1- dars Tabiat nima Darsning ta’limiy maqsadi : o‘quvchilarda tabiat, jonli va jonsiz tabiat, tabiat hodisalari haqida tasavvur hosil qilish. Darsning tarbiyaviy maqsadi : o‘quvchilarning tabiat haqidagi dunyoqarashlarini kengaytirish, mustaqil fikrlashga o‘rgatish. Darsning rivojlantiruvchi maqsadi: o‘quvchilarning tabiat haqidagi dunyoqarashlarini kengaytirish, mustaqil fikrlashga o‘rgatish. Darsning jihozlari : jonsiz va jonli tabiat namunalarini, tabiat hodisalari tasvirlangan rasmlar, darslik. Darsda qo‘llaniladigan metod: suhbatlashish, “Klaster” interfaol metodi. Darsning borishi 1. Tashkiliy qism. O‘quvchilarning darsga tayyorligini va davomatini tekshirish, jonsiz va jonli tabiat namunalari, tabiat hodisalari tasvirlangan rasmlarni osish. 2. Yangi mavzu bayoni. 1. 2- sinfda “Atrofimizdagi olam” darslarida nimalarni o‘rgandingiz? 2. “Tabiat“ deganda nimalarni tushunasiz? (O‘quvchilar bilan ushbu savollar bo‘yicha suhbat o‘tkaziladi. ) Suhbat natijalariga qarab, o‘quvchilarning javobi to‘ldirib boriladi. Yangi mavzu bo‘yicha tabiat nima ekanligi, u jonli va jonsiz tabiatga bo‘linishi, tabiat hodisalari o‘quvchilarga batafsil so‘zlab beriladi. Кундузи ҳаво очиқ. Мавзу осмонда қуёш чараққлаб турибди, оқ бўлитлар сузиб қушлар чарх уриб сирли шивглайди гуллаётган ўсимликлардан ёқимли ҳид таралади. Узоқдан қор қоплаган тоғ кўзга ташланади. Кечаси осмон қоронғилашганда ой билан юлдузлар яхши кўринади. Ҳаво салқинлашади. Куз кунларидан бирида далага чиқинг. Теварак атрофдаги барча нарсаларга диққат биланназар ташланг. Қуёш , ой юлдузлар ер, ҳаво, сув, тошлар, ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар-буларнинг ҳаммаси бир бутун табиатни ташкил қилади. Табиатни ўрганадиган фан табиатшунослик деб аталади. Қуёш, ой, юлдузлар, ер, ҳаво, сув, тошлар- булар жонсиз табиат жисмлари. Ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар булар жонли табиат жисмлари. Жонли табиат озиқланади. Улар ана шу жисмларни хусусиятлари билан жонсиз табиат жисмларидан фарқ қилади. Одамлар ўзининг ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсаларни жонли ва жонсиз табиатдан олади. (Ёд олинг) Ўқувчиларнинг мавзуни қай даражада англаб етганини билиш мақсадида ўқитишнинг “ Кластер” усулидан фойдаланадиган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу машқ ўқувчини мустақил фикрлашга ифода этишида ёрдам беради. Машқни ўтказиш учун ўқитувчи ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб олади. 1- гуруҳ “Жонли табиат” 2-гуруҳ “Жонсиз табиат”га кластер тузади ва амалда қуллайди. (Мулоҳаза қилиш (Рафлексия) юосқичи) Қушлар Ҳайвонлар Инсонлар Гуллар Дарахтлар Ў симликлар Жонли табиат Қиёсланг? Табиатда бўладиган қандай мавсумий ўзгаришларни кузатгансиз? Сув Осмон Тошлар Тоғлар ЕрҲаво Жонсиз табиат - Баҳорда ҳаволар исий бошлайди, музлар эриб, ариқлар сувга тўлиб оқади, далалар яна яшил бўлади, дарахтлар гуллайди, қушлар учиб келади. Деҳқончилик ишлари бошланади. -Ёзда об-ҳаво иссиқ бўлади мевалар пишади. - Кузда ҳаво бир оз совийди дарахтларнинг барглари сарғайиб ўкилади, айрим қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетади. - Қишда сув музлайди, қор ёғади, ҳаво совуқ бўлади, дарахтлар уйқуга кетади. Жонли ва жонсиз табиатнинг ўртасида қандай бойликлар бор. Жонли табиат сувсиз яшай олмайди ҳаво билан нафас олади, жонсиз табиат жонли табиат яшаши учун макон ҳисобланади. Демак жонли ва жонсиз табиат бир- бири билан чамбарчас боғлиқдир. Жонли ва жонсиз табиатнинг ўзаро салбий таъсирлари ҳам борми?- Жонсиз табиатнинг жонли табиатга салбий таъсир омиллари табиий офатлар- сел келиши, тўфонлар, давуллар, қор кучиши, зилзила, вулқон отилиши ўрмон ёнгинлари кабилар, - жонли табиатнинг жонсиз табиатга салбий таъсир омилари: теварак атрофга эътиборсизлик билан қараш, тирик организмлар, асосан инсонлар сувни, ҳавони, тупроқни турли чиқиндилар ва зарарли моддалар билан ифлослантириши экологияга салбий таъсир кўрсатади. Жонли ва жонсиз табиатнинг қандай ўхшашликлари бор? Масалан, жоонсиз табиатда: ҳавонинг ҳаракатидан шамол пайдо бўлади. Сувлар оқади, ҳаракатланади, шамолда булутлар сузади қумлар кўчади. - Жонли табиатдаги ҳаракат кўринишлари: ўсимликлар ўсади, куртак ёзади, барг чиқаради, қуёшга қараб ҳаракатланади. Ҳайвонлар (ўрмалайди, юради, йугуради, сакрайди, учади) Yangi mavzu bo‘yicha tabiat nima ekanligi, u jonli va jonsiz tabiatga bo‘linishi, tabiat hodisalari o‘quvchilarga batafsil so‘zlab beriladi. Tabiat nima uchun o‘rganilishini tushuntirishda o‘quvchilarni bu fanni o‘rganishga qiziqtiriladi. Bu fanni o‘rganish yuqori sinflarda biologiya, geografiya, kimyo va fizika fanlarini o‘rganishga zamin tayyorlashi, eng muhimi, o‘quvchilarning ilmiy-tabiiy dunyoqarashlarini kengaytirishga xizmat qilishi asoslab beriladi. O‘quvchilarga 3-sinf tabiatshunoslik darslarida nimalar o‘rganilishi qisqacha tarzda bayon qilib beriladi. Yangi mavzuni mustahkamlash . O‘quvchilarga quyidagi savollar beriladi: 1. Tabiat nima? 2. Jonsiz tabiatga nimalar kiradi? 3. Jonli tabiatga-chi? 4. Jonsiz va jonli tabiat bir-biridan qanday farq qiladi? 4. Darsni yakunlash. 1. Bugungi darsda nimani o‘rgandingiz? 2. Nimalarni bilib oldingiz? ( O‘quvchilarning javoblari to‘ldirib yakunlanadi). 5 . Uyga vazifa berish. O‘quvchilarga mavzuni o‘qish, mavzu yakunida berilgan savollarga javob berish, berilgan topshiriqni bajarish bo‘yicha gerbariy tayyorlash uyga vazifa sifatida beriladi. Gerbariyni qanday tayyorlash tushuntiriladi. Мавзу: Ой Ернинг йўлдошидир Хулоса Келажакнинг ворислари бўлган ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаш хусусан табиат билимлари билан қуроллантириш, Ватанимиз қудратини янада мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. Фан табиатни бир-биридан ажралиб қолган, бир-бирига боғланмаган якка-якка жисмлар ва ҳодисаларнинг тасодифий йиғиндиси, деб қарамай, балки бир-бирига узвий боғланган, бир-бирига боғлиқ бўлган, бир-бирига сабабчи бўлган жисм ва ҳодисалардан иборат деб қарайди. Табиат ҳодисалари ўртасидаги бу боғланишларни табиат қонунлари тариқасида ифода этилади. Ўқувчиларга табиатга доир илмий тушунчалар билан таништиришда табиат жонли ва жонсиз табиат, табиат ҳодисалари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилишни амалга оширишдан иборат. Битирув малакавий ишнинг тадқиқот натижаларига асосланиб қуйидаги хулосага келдик. 1. Табиатшунослик таълим бўйича бошланғич синф ўқувчиларини назарий билимлар билан таништирибгина қолмай, шу билан бирга амалий билимга кўникмалар ҳосил қилиш ҳам туб мақсадимизни амалга оширишини ҳал қилувчи катта аҳамиятга зга. 2. Бизнинг битирув ишимиз олдига қўйган асосий мақсади бошланғич синф ўқувчиларда табиатга доир илмий тушунчаларни шакиллантириш тўғрисида илмий дунёқарашни шакллантириш табиат ва унда бўладиган жараёнларни таҳлил этиш, табиат ҳодисалари ва унинг натижаларини таҳлил этиш, табиатни эъзозлаш, унинг бойликларини кўпайтиришга ҳисса қўшиш атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш педагоглар жамоасидан катта куч талаб қилади. 3. Бошланғич синфларнинг табиатшунослик дарсларида ўқувчиларга билим беришда илмий тушунчаларни шакллантириш учун табиатдаги мавжуд бўлган ҳодиса ва жараёнларни тўғри изоҳлаш ва тўғри талқин этиш зарур. Унинг содир бўлиш жараёнини табиатнинг ривожлантарувчи кучи таъсирида амалга ошишини тушунтириш шарт. 4. Вошланғич синфларда ўқувчиларга ўлкамизнинг табиат ҳодисалари ва ундаги жисмлар, инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро алоқалари, табиатдан фойдаланиш ва уни асраш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва шу асосда табиатга нисбатан мақбул дунёқарашни шакиллантиришдан иборат. 5. Табиат қонунларини ўқувчилар онгига илмий тушунтириш ёш авлоднинг келажакда илмий билимларини такомилашишига асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир юналишдаги таълим ва тарбиянинг ўз олдига қўйган юксак мақсад, вазифаси бўлади. Табиатдаги бўладиган ҳар қандай жараёнларни билиш ва у ҳақида илмий хулосалар чиқариш таълим- тарбия асосида изчил амалга оширилади. Табиатга, унда содир бўладиган жараёнларга қизиқиш, ўзи яшаётган ўлкаси табиатига муҳаббат ва уни изозлаб ёндашуви ҳиссини шакиллантиради.