logo

Қашқадарё вилояти суғориладиган майдонларида етиштириладиган кузги буғдой

Загружено в:

24.09.2019

Скачано:

0

Размер:

332 KB
Қашқадарё вилояти суғориладиган майдонларида етиштириладиган кузги буғдой МУНДАРИЖА Кириш .............................................................................................................. I - БОБ. Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг аҳамияти ва унинг назарий асослари ................................................................. 1.1. Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг келиб чиқиши. 1.2. Ўзбекистон деҳқончилигида кузги буғдойнинг kishilik jamiyatidagi tutgan o’rni va аҳамияти .................................................................... II БОБ. Қашқадарё вилоятида буғдой етиштириладиган ҳудудларiнинг fizik-географик таснифи ............................................... 2.1. Вилоятнинг буғдой экиладиган ҳудуд иқлим шароитлари … ….. 2.2. Буғдой етиштириладиган ҳудудларда тупроқнинг умумий ҳолати ................................................................................................. 2.3. Кузги буғдойнинг морфологик ва биологик хусусиятлари .......... III - БОБ . Қашқадарё вилояти шароитида суғориладиган ерларда етиштириладиган кузги буғдой навлари ................................... 3.1. Вилоят миқёсида экиладиган кузги буғдой майдонларининг умумий харитаси ............................................................................... 3.2. Суғориладиган майдонларда кузги буғдойнинг Қашқадарё вилояти шароитида маҳаллий ва четдан келтирилган навлари .... 3.3. Кузги буғдой етиштиришда қўлланиладиган агротехник тадбирлар ҳамда буғдой касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш чора-тадбирлари ................................................... Хулоса ................................................................................................ Фойдаланилган адабиётлар .......................................................... Иловалар ........................................................................................... КИРИШ Бугунги кунда буғдойчиликдан мўл ҳосил етиштириш мамлакатимиз қишлоқ хўжалигидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳалардан биридир. Ватанимиз мустақилликка эришган мана шу 20 йиллик қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, ғалла мустақиллигининг қўлга киритилиши буғдойчиликнинг янада ривожланиши учун кенг имкониятларни очди, бу эса мамлакатимиз аҳолисини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашга бўлган эҳтиёжини барқарор равишда қондириш масаласи ижобий ҳал қилиш имконини берди. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида аҳоли турмуш даражасини янада яхшиланишида буғдойчиликдан мўл ҳосил етиштириш вилоятимиз деҳқончилиги олдида турган энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бу борада таъкидлаганидек: “Айни пайтда биз қишлоқ хўжалиги соҳасида, биринчи навбатда, тупроқ унумдорлигини ошириш чораларини кўриш, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, замонавий агротехнологияларни жорий қилиш, селекция ва уруғчиликни янада ривожлантириш, меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш билан боғлиқ ҳали-бери ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлигини ҳам эътироф этишимиз зарур”. 1 1 И.А.Каримов. “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2012 йил 20 январ №14. I - БОБ. Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг аҳамияти ва унинг назарий асослари. 1.1. Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг келиб чиқиши ва унинг назарий жиҳатлари Буғдойчилик, умумий деҳқончилик тарихида ўзига хос алоҳида аҳамиятга эга. Ибтидоий деҳқончиликнинг вужудга келиши олимлар орасида деҳқончилик, ибтидоий деҳқончиликнинг келиб чиқиши милоддан аввалги 40-12 мингинчи йилликлар оралиғида пайдо бўла бошлаган деган фикрлар мавжуд. Хўжаликнинг бу мураккаб соҳаси кишилик жамиятининг анча кейинги босқичида вужудга келган. Фанда деҳқончилик билан дастлаб аёллар шуғулланганлар деган фикр кенг тарқалган. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши мумкин. Улар истеъмол қилишга яроқли бўлган ёввойи ўсимликларни териб келиб парваришлаганлар ва уларни кўпайтиришга ҳаракат қилганлар.Ёввойи ўсимликларни ўсиш шароитини ва пишиб етилишини кўпроқ аёллар керак. Бу кузатувчанлик эса оқибат натижада маданий деҳқончиликнинг юзага келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам олимлар орасида аёллар деҳқончиликни кашф этган, деган фикрлар мавжуд. Деҳқончиликнинг вужудга келиши мезолит даврига тўғри келади. Шу даврда яъни 11-8 минг йилликларга мансуб бўлган юксак даражадаги илк деҳқончилик марказлари Фаластин, Иордания, Ироқ ва Яқин Шарқнинг қатор вилоятларидан топилган. Мазкур жойлардаги мезолит давридан қолган қадимий қароргоҳларни археологик жиҳатдан кўрилган вақтда тошдан, суякдан ясалган, ёрғучоқ, ҳавонча, унинг дастаси, ўроқ қисмлари ва донни янчиш учун керак бўладиган тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Лекин бу ҳали том маънодаги деҳқончилик эмас, яъни бу фикрни айтишга имкон берадиган хулосалар холос. Деҳқончилик учун зарур бўлган дастлабки меҳнат қуролларининг такомиллашуви ва ривожланиши натижасида ибтидоий деҳқончилик келиб чиқди. Шуни ҳам айтиш керакки, ер очиш осон иш эмаслиги ҳаммага аён. Ер очиш, деҳқончилик қилиш кишилардан катта меҳнат, маҳорат ва анчагина билимни шу билан бирга тажрибани талаб қилади. Шунинг учун бу ишларни анчагина такомиллашган уруғчилик тузуми шароитида ҳам бажариш мумкин эди. Бу ишда эркаклар ҳам аёллар ҳам ва ҳаттоки қариялар ва болалар ҳам иштирок этганлар. Шу жиҳатдан олиб қараганда ибтидоий деҳқончиликнинг вужудга келиши неолит даврига тўғри келади. Полицентрик назарияга мувофиқ ибтидоий деҳқончиликнинг илк марказлари Олд Осиё, Хуанхе, Месо Америка ва Перу бўлиб, шу ерлардан бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган. Бу жиҳатдан Олд Осиё вилояти алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, неолит ва энеолит даврларида бу жойда илк ўтроқ деҳқончиликнинг 10 га яқин марказлари вужудга келди ва ривожлана бошлади ва шу ерлардан атроф қўшни ҳудудларга тарқала бошлади. Ибтидоий деҳқончиликнинг вужудга келиши, арпа, буғдой, маккажўхори, шолғом, турп, лавлаги, пиёз, саримсоқ, карам, картошка, нўхат, ясмиқ, ловия, кашнич, зиғир ва бошқа ёввойи экинларни маданиятлаштиришга боғлиқдир. Бу ёввойи экинларни маданийлаштириб экиш, ўзлаштириш албатта секинлик билан амалга оширилган. Бунинг учун ибтидоий кишилар узоқ вақт сабр-матонат кўрсатиб меҳнат қилганлар. Бу соҳада одамлар қанчадан-қанча ютуқ ва муваффақиятсизликка учраганлар. Лекин оқибат натижада ибтидоий деҳқонлар ибтидоий жамият тузумининг охирларига келиб ҳозир бизга маълум бўлган қишлоқ хўжалик экинларининг асосий қисмини маданийлаштириб ва ўзлаштириб бўлган эдилар. Кейинги даврда яшаган кишилар ҳам бу соҳага ўзларини ҳисса қўшдилар, десак муболаға бўлмайди. Бу жиҳатдан деҳқонларнинг оламшумул аҳамиятга эга бўлган кашфиётлари биз учун ҳам келгуси авлод учун ҳам чексиз қийматга эга бўлди. Шундай қадимий тарихга эга бўлган деҳқончиликлардан бири буғдойчиликдир. Бизнинг битирув малакавий ишимизнинг асосиний мақсади буғдойчиликка қаратилганлиги учун ҳам бунинг тарихига алоҳида тўхталмоқчимиз. Буғдойчилик тарихи. Буғдой инсоният учун энг муҳим озиқ-овқат экини ҳисобланади ва ер курраси аҳолисининг асосий қисми (70%) буғдой унидан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилади. Ундан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилади. Ундан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари сервитамин, мазали, тўйимли ва яхши ҳазм бўлади. Буғдой экини инсониятга 10 минг йилдан бери маълум, Европада бу экин 4-5- минг йилликлардан бери экилмоқда, Жанубий Америкага XVI асрнинг бошларида келтирилган. Бизда эрамиздан 4-5 минг йил аввал қадимий Моворауннаҳр ерларида экилиб келинган. Буғдой қадимги маданий ўсимликлардандир. У Мисрда, Эрамиздан 6000 йил, Кавказортида, Украина, Европа ва Осиёда эрамиздан 4000 йил муқаддам экилганлиги маълум. Афсуски, буғдойнинг келиб чиқиши ва илк экилган минтақалари тўғрисида аниқ бир маълумот йўқ. Буғдой олд ва Ўрта Осиё мамлакатларида милоддан аввалги 7-6- минг йилликларда маълум бўлган. 17-асрдан бошлаб Шимолий Америкада экила бошлади. Тарихий манбалар кўрсатишича, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида буғдойчилик маданияти эрамиздан икки-уч минг йиллар аввал юзага келган. Зарафшон водийсида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида топилган буғдой дони, сомони, бошоқни янчадиган тош қуроллари ва ўроқ солиб қўядиган асбоблар (хинлар) шундан далолат беради. Эрамиздан олдинги икки мингинчи йилларнинг охири, мингинчи йилларнинг бошларида Фарғона водийсида Чуст деҳқончилик маданияти шаклланган. Бу ерда топилган қалай ўроқлар, дон, сақланадиган махсус ўралар ва дон янчадиган асбоблар воҳада ғаллакорлик сезиларли равишда ривожланганлигидан далолат беради. Тарихий фактлар водийда деҳқончилик суғориш асосида йўлга қўйилганлигини кўрсатади. Амударё этакларида олиб борилган археологик қазишмалар натижаси Хоразмда эрамиздан олдинги мингинчи йилларнинг ўрталаридан бошлаб буғдой экила бошлаганидан далолат беради. Ўзбек буғдойи устида биринчи бор махсус илмий тадқиқот иши ўтказган киши Н.К.Васильев ҳисобланади. У ўз тажрибаларини Украинанинг Уман қишлоқ хўжалик техникумида олиб борди. Н.К.Васильевнинг кўрсатишича у бу ерда тўплаган буғдой навлари асосан баҳорги буғдойлар эди. Баҳорги буғдойлар лалми ерларда экилган. Суғориладиган ер шароитида эса кузги буғдой навлари тарқалган. 1912 йилда Россия деҳқончилик амалий ботаника институти томонидан Россияда маданий ўсимликларни тўплаш, уларни ўрганиш режали асосда амалга оширилиши ҳақида таклиф қабул қилинади. Шу йилнинг ўзида ушбу институти ходими В.М.Бензин Туркистон ўлкасига экспедиция уюштирди. У Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўлиб, бу ерда буғдой навларини йиғади ва уларни илмий жиҳатдан ўрганади. Хива хонлигига қарашли ерлардаги буғдой навларини ўрганиб чиққан С.К.Кондрашевнинг маълумотларига қараганда бу ерда суғориладиган буғдой навлари экилган. Лалми буғдойлар деярли экилмаган. 1910-1912 йиллар ичида ҳаммаси бўлиб, 1000 дан ортиқроқ линиялар ўрганилган. Олиб борилган тажрибалар натижасида “Қизил буғдой” навидан № 63 ва № 432 линиялар ажратиб олинган. Бу буғдой навлари гектаридан 195,180 пуддан ҳосил берган. Профессор М.М.Якубцинер Ўзбекистон чегараларидан топилган буғдой қолдиқларини умумлаштириб, анализ қилиб Ўзбекистонда энг қадим замонларда кўпроқ думалоқ донли буғдойлар тури – Т.Компоктум Хост экилиб келинган, эрамиздан олдинги 1000-йиллардан бошлаб эса юмшоқ буғдой (Т.Аестивум Л.) турига оид навлар экила бошлаган деган хулосага келди. Ўзбекистон буғдойлари XIX асрга келибгина илмий жиҳатлан кенг ўрганила бошлади. 1878 йили академик А.Ф.Миддендорор Фарғона водийсида олиб борган илмий изланишларида буғдойчилик ўзига хос ўринни эгаллади. Олимнинг эътироф этишича, водий аҳолиси асосан суғориладиган ерларга кузги буғдой экишган. Бу ерда экиладиган буғдой навлари ичида қийин янчиладиган “Туятиш” нави ва осон янчиладиган “Лючак” нави етакчи роль ўйнаган. 1895 йили эса академик С.И.Коржинский Фарғона водийсига келади. Академик С.И.Коржинскийнинг кўрсатишича, маҳаллий буғдойларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири буғдой бошоғининг одатдан ташқари қўполлиги бўлган. Шу сабабли улар жуда қийин янчилган. Буғдойлар биринчи қор тушганигача ҳам янчилмасдан ётаверган. Қаттиқ буғдой (Тритикум дурум Л.) турига оид буғдойларни бу ерга келган руслар фақат тажриба учун экканлар холос. Қашқадарёда буғдойчилик тарихи. Бухоро амирлигига бўйсунадиган Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 1911 йили экспедицияда бўлган А.К.Гольбак, 1913 йили Туркистонни экспедиция йўли билан тадқиқот қилиш учун Амалий ботаника институтининг махсус интструктори лавозимига сайланди ва ўша йилнинг ўзида жанубий Ўзбекистонда, 1914 йили Бухоро воҳасида, 1915 йили эса Самарқанд вилоятида бўлди. Сурхондарё вилоятининг чегараларидан топилган ўсимлик қолдиқлари анализи бу ерда икки мингинчи йилларнинг охирида деҳқончилик кенг ривожланганлиги, ғаллакорликда биринчи ўринни буғдой эгаллаганлигини кўрсатди. 1841-1942 йиллари К.Бутенев томонидан ташкил этилган геология экспедицияси билан биргаликда Ўзбекистонга келган А.Леман Ўзбекистон буғдойларини биринчи бўлиб ботаник жиҳатдан таърифлади. У Зарафшон водийсида Бухоро билан Самарқанд оралиғида катта майдонда обикор буғдойзорлар борлигини қайд этади. Леман ўлка деҳқончилигини ўрганиш натижасида бу ерда маҳаллий аҳоли асосан уч хил буғдой нави – “Сурхқитлиқ” (қилтиқли, қизил, бошоқли ва қизил донли), “Сафедқилтиқ” (қилтиқли, оқ бошоқли ва оқ бонди) ва “Беқилтиқ” (қилтиқсиз) буғдой эканлигини баён қилади. Унинг маълумотларига қараганда учала нав ҳам яхшилаб ҳайдалган ва молаланган ерларга сентябрь ойида экилган. Бир гектар ерга ўртача 6 пуд (1 пуд 16 кг га тенг) уруғлик сарфланган. Ўғит солинмаган ҳар ботмон (тахминан бир гектар ер) га тенг ердан ўртача 100- 110 пуд. Ўғит солинган ва суғориладиган ҳар бир ботмон ердан эса 240 пудгача, яъни 38,4 центнергача ҳосил олинган.1925йили Зарафшон тажриба участкаси Каттақўрғон тажриба станциясига айлантирилди. Бу ерда буғдой селекцияси иши илмий йўлга қўйилди ва унинг таянч пунктларидан бири Қашқадарёда Қамаши тажриба станцияси ташкил қилинди. Кейинчалик 1930йилда улар бирлаштирилиб Ўрта Осиё тажриба станциясига айлантирилди. Қашқадарё ҳавзасининг қуйи қисмида 1986-87йиллар оралиғида буғдой оз миқдорда, асосан суғориладиган ерларга экилган.Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманига қарашли Қизилэмчак ва Ғилон қишлоқлари атрофларида юмшоқ буғдойнинг Тритикум аествум Л. тури кенг тарқалган бўлиб, ҳатто денгиз сатҳидан 2450 метр баландликда- Ҳисор тоғ чўққиларигача етиб борган ва шу ерларга ҳам экилиши Р. А. Удачин томонидан қайд этиб ўтилган. Шунингдек бу ҳудудда буғдойнинг Тритикум аестивум турининг 40 хили,Тритикум компактум турининг 10 хили Тритикум дурум турининг 8 хили Тритикум тургидум турининг 2 хили Тритикум тураникум турининг 2 хили экилган. 1.2. Ўзбекистон деҳқончилигида кузги буғдойнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти Ер юзи аҳолисининг 70% буғдой нони hamda uning mahsulotlarini истеъмол қилади. Буғдой озиқ-овқат саноатида ўзига хос ўринга эга бўлиб, у асосоан нон, макарон маҳсулотлари тайёрлаш учун ун ишлаб чиқариш мақсадида экилади. Бундан ташқари буғдой донидан турли ёрмалар тайёрланади. Буғдойнинг кепаги, похоли, ва сомони юқори озуқавий аҳамиятга эга бўлиб, чорвачиликда кенг миқёсида фойдаланилади. Шунингдек, унидан турли навдаги нонлар, ширин кулчалар, печенье, бисквитлар, кекслар, пироглар, вафлилар, музқаймоқ учун стаканлар ва болалар учун парҳез таом тайёрлашда ярим фабрикатлар, лағмонлар, уруғидан униб чиққан муртагидан халқимизнинг қадимий ва севиб истеъмол қилинадиган сумалак тайёрланади. Марказий Осиё ҳудудида ўтказилган архиологик қазилмалар минтақада пакана бўйли буғдой, юмшоқ буғдой, қаттиқ буғдой етиштирилганлигини кўрсатади. Марказий Осиё дунёдаги ген марказларидан бири ҳисобланади. Суғориладиган майдонлардаги кузги буғдойнинг аҳамияти жуда катта. Чунки лалми майдонлардан экиладиган буғдойларга нисбатан унинг сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқори салмоқли ҳисобланади. Суғориладиган майдонлардаги кузги буғдой баҳорги буғдойга қараганда анча серҳосил бўлади. Кузги буғдойнинг баҳори буғдойга нисбатан ташкилий- хўжалик жиҳатдан ҳам катта аҳамитга эга. Чунки уни кузда экиб, кўкламда ҳосилни баҳорги буғдойга қараганда 8-10 кун олдин йиғиб олиш мумкин. В.И.Плешков тажрибаларидан аниқланишича, буғдой донидан оқсилнинг миқдори 9-26%, карбон сувлар 49-73%, ёғлар 1,5-3%, клетчатка 1,8-2,5% , кул моддалари 1,5-2,8%, витамин В1 1,3 мг/кг, пантотен кислотаси (В3) 13,6 мг/кг бўлади. Кузги буғдой баҳорги буғдойга қараганда кузги, қишки, баҳорги ёғингарчиликллардан ҳосил бўлган тупроқдаги намликдан яхши фойдаланиди, юқори ҳосил беради. Ёзнинг жазирама иссиқларига ва гармселларига анча чидамли ва кам зарарланади. Суғориладиган ерлардан кузги буғдой гектаридан 80-90 центнер дон ҳосили олинмоқда. Кузги буғдой дунё деҳқончилигида асосан, жанубий мўътадил ва субтропик ҳудудларда экилади. Кузги буғдой кўпинча Европа мамлакатларида, шунингдек, АҚШ, Япония ва бошқа давлатларда етиштирилади. Кейинги йилларда кузги буғдойнинг совуққа чидамли навларининг яратилиши уни иқлими анча совуқ жойларда ҳам етиштириш имконини берди. 2005-2008 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида етиштирилган буғдой ҳосилдорлиги кўрсаткичлари Давлатлар Ялпи ҳосил, млн. т Ҳосилдорлик, т/га 2005 й 2008 й 2005 й 2008 й 1. Ўзбекистон 6 ,09 6,32 4,64 4,69 2. Қозоғистон 11,50 11,48 1,0 1,02 3. Қирғизистон 0,95 0,95 2,20 1,60 4. Туркманистон 2,83 2,83 3,10 1,20 5. Тожикистон 0,64 0,90 2,00 1,80 Буғдой ер шарида шимолда 66 0 шимолий кенгликда (Швеция), Россияда эса тажриба майдонларида 76 0 47 шимолий кенглигида (Мурманск вилояти); жанубда Австралия, Жанубий Америка, Африканинг жанубий чегараларигача экилади. Буғдой етиштирилаётган қитъалар Оврўпадан бошлаб то Австралия, Африканинг жануб нуқтасигача ва бутун Жанубий Америкагача тарқалган. Буғдойни баланд тоғларда ҳам етиштирилиши исботланган, масалан Химолайда денгиз сатҳидан 3000-4000 метр баландликда ҳам ҳанузгача буғдой етиштирилади. Ҳозирги вақтда буғдой бутун жаҳонда ўзининг экин майдони бўйича бошқа экинлар орасида биринчи ўринда туради, у экин майдонининг 208,8 млн, гектарини (ФАО, 2004) ташкил қилади. Буғдой етиштирилаётган қитъалар Европадан бошлаб то Австралия, Африканинг жануб нуқтасигача ва бутун Жанубий Америкага тарқалган. Буғдойни баланд тоғларда ҳам етиштирилиши исботланган, масалан. Бугунги кунда буғдой етиштириш билан дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари шуғулланади ва жаҳон деҳқончилигида майдони ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича бу зироат биринчи ўринда туради. II БОБ. Қашқадарё вилоятида буғдой етиштириладиган ҳудудларнинг географик таснифи. 2.1. Вилоятнинг буғдой экиладиган ҳудуд иқлим шароитлари . Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қашқадарё вилояти 1924 йил 1 ноябрида ташкил этилган. 1927 йил 17 февральдан 1930 йил 15 январьгача Қашқадарё округи мақомида 1938 йил 15 январьда Бухоро вилоятига қўшиб юборилди. 1943 й 20 январьда қайта ташкил этилди. 1960 й 25 январь Сурхондарё вилоятига қўшилди. 1964 й 7 февралдан янгидан ташкил этилди. Республиканинг жанубий ғарбида Қашқадарё ҳавзасида Помир, Олой тоғ системасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида Шимолий ғарбдан Бухоро, жанубий- шарқлан Сурхондарё, жанубий-ғарбдан Турманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош. Вилоят ҳудуди асосан Қашқадарё ботиғини ўз ичига олади. Шимолий-шарқ ва жанубий-шарқдан Зарафшон ҳамда Ҳисор тизма тоғлари билан ўралган. Тоғлар билан текисликлар орасини адирлар эгаллаган. Текисликларнинг катта қисми ғарбда сандиқли ва Қизилқум чўллари билан туташган Қарши чўлидан иборат. Иқлими континентал, қиши нисбатан юмшоқ, ёзи узоқ (155- 160 кун) иссиқ, қуруқ. Январнинг ўртача температураси 0,2 0 С дан 1,9 0 С гача июлники 28-29,5 0 энг юқори температура 45 0 . Энг паст температура -20 0 . Йилига текисликларда 290-300 мм адирларда 520-550 мм, тоғларда 550-650 мм ёғин тушади. Ёғин асосан баҳор ва қишда ёғади, ёзда гармсел эсади. Тоғларда турғун қор қопламлари ҳосил бўлади (2-6 ой). Вегетация даври текисликларда 290-300 кунгача. Асосий дарёси – Қашқадарё. Унинг ирмоқлари – Жиннидарё, Оқсув, Яккабоғдарё, Танхоздарё, Ғузордарё (катта ва кичик Ўрадарё билан бирга). Дарёлар қор ёмғир ва музликлар сувидан тўйинади. Дарё сувидан асосан суғоришда фойдаланилади. Чимқўрғон, Қамаши, Пачкамар сув омборлари; Файзиобод, 8 март, Эскибоғ, Эски Анҳор, Косон, Пахтаобод, Қарши ва бошқа каналлар бор. Қарши чўлини ўзлаштиришда 6 насос станцияси, очиқ ва ёпиқ коллектрлар дренаж тармоқлари қурилган. Суғориладиган ерларнинг тупроғи, асосан, типик ва оч бўз тупроқлар Китоб-Шаҳрисабз сойлигида кўпроқ қумоқ тупроқлар тарқалган. Тоғларда баландлик минтақалари бўйлаб типик бўз тупроқлар тарқалган. Табиий флораси 1200 га яқин юксак ўсимликлар туридан иборат. Вилоятда 76,6 мингга ўрмон мавжуд. Ўрмонларнинг асосий қисмини арча ва саксовулзорлар ташкил этади. Тоғ ён бағирлари ҳар хил ўт ўсимликлари билан қопланган. Шунингдек бутазорлар ҳам бор. Тоғ ўрмонлари арча, бодом, писта, жийдазорлардан иборат. Тоғларда наъматак, зирк, чаканда, анзур пиёзи, қора зира ва бошқалар ўсади. Қашқадарёнинг ўнг соҳил томонидан унча баланд бўлмаган Қоратепа тоғининг жанубий ёнбағридан 20 га яқин сой (Шўробсой, Макридсой, Оёқчисой, Қалқамасой ва бошқалар) оқиб тушади. Тоғликдан текисликка чиққач, дарё водийи кенгаяди. Шу ердан дарё суви бутунлай суғоришга олинади. Қарши чўлига етганда дарё тугайди. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Варганза қишлоғи ёнида 14,1 м 3 /сек.дан (кўп сув йилида) 1,45 м 3 /сек. гача (кам сув йилида). Чироқчи қишлоғи ёнида йилдаги энг кўп сув сарфи 781 м 3 /сек. дан (кўп сув йилда) 21,4 м 3 /сек. гача (кам сувли йилда) бўлади. Йиллик оқимининг 64% март-июнь, 11,7% июль- сентябрь, 24-27% октябрь-февраль ойларида оқиб ўтади. Йиллик энг кўп сув сарфи кўпроқ жала ёмғирлари ҳисобига тез ўзгариб туради. Шунга кўра, тўлиқ сув даври (февраль-июль) сел тусини олади. Дарё ҳавзасидаги ерларни сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Чимқўрғон сув омбори, Зарафшон дарёсидан ҳавзага сув келтириш учун Эски Анҳор ва Қарши магистрал каналлари қурилган. 2 Қишлоқ хўжалиги учун ер ҳаёт-мамотнинг моддий шарти бўлибгина қолмай, балки ишлаб чиқаришнинг актив ашёвий омили ҳамдир. Ишлаб чиқариш жараёни тупроқ унумдорлиги билан, табиий биологик жараёнлар билан 2 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 10-том, 2005, 628-бет. бевосита боғлиқ. Ер такрор ишлаб чиқармайдиган ишлаб чиқариш воситаларига киради. Шу муносабат билан умуман ер ресурслари ва айниқса қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли бўлган ерлар чеклангандир. Табиатан ерлар чеклангандир. Табиатан ернинг чекланганлиги ундан интенсив суръатда фойдаланиш зарурлиги масаласини жуда кескин қилиб қўяди. Қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Мамлакат ер бойликларидан оқилона фойдаланишнинг давлатимиз агросиёсатини асоси бўлиб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг энг муҳим шартидир. Тупроқ жуда кўп хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган табиий жисм бўлиб, шулардан энг муҳими унумдорлик ҳосил етиштириш қобилиятидир. Тупроқ унумдорлиги деганда ўсимликларнинг бутун ўсиш давомида талаб этадиган миқдорда сув ва озиқ моддалар билан узлуксиз таъминлаш орқали қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштириш қобилияти саналади. Ўзбекистоннинг ер ресурслари 45 млн г.а. атрофида. Унинг атиги 1/10 қисмидан фойдаланилади холос. Ҳозир 4,2 млн г.а. ерларда суғориб деҳқончилик қилинади. Суғориб деҳқончилик қилинадиган ҳудудлар анчагина, аммо сув етишмаслиги сабабли улардан фойдаланиб бўлмайди ва улар қуйидагича: 1. Ер ҳажми чекланган, яъни уни инсон ҳоҳишига кўра катталаштириб ёки кичиклаштириб бўлмайди. 2. Ерни ҳеч қандай ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштириб бўлмайди. У қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланади. 3. Ер табиат маҳсули, у инсон меҳнати маҳсули эмас. 4. Ер абадий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, ундан тўғри фойдаланиш керак. Ўзбекистон деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар майдони 5-6 млн г.а. бўлиб шундан 3.4 млн гектари суғориладиган ерлардир. Суғориладиган ерлар Фарғона Зарафшон водийларида ва қуйи Амударё раёнида анча майдонларни эгаллайди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни асоси суғориладиган деҳқончиликдир. Сув хўжалиги (каналлар, сув омборлари, инженерлик ва гидротехника иншоотлари) қурилиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари ва бошқа тадбирлар Республикада кенг авж олиб кетди. Мирзачўлдаги қуруқ ерлар ўзлаштирилди. Бу ерда пахта ва қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотларини етиштирадиган йирик туманлар ташкил этилди. Қарши, Жиззах, Зарафшон, Сурхоншеробод даштлари, Амударёнинг қуйи кўламда ишлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигидан фойдаланиладиган ерлар деб қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ва шу мақсадларга мўлжалланган барча ерларга айтилади. Бундай ерлар жумласига ҳайдаладиган ерлар кўп йиллик дарахтзорлар, қўриқлар, пичанзорлар ва яйловлар кирса, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ерларга ўрмонлар, бутазорлар, ботқоқликлар, қум босган ва бошқа ноқулай ерлар киради. Ҳайдаладиган ерлар барча қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг тахминан 15% ни ташкил этади. Ўзбекистонда экинларнинг кўпчилиги суғориладиган ва шартли суғориладиган ерларга етиштирилади. Шу муносабат билан суғориладиган ерларнинг ҳар гектари жуда катта аҳамиятга эга. Суғориладиган ерлардан тўғри фойдаланиш уларнинг самарадорлигини ошириб бориш қишлоқ хўжалик тасарруфидан чиқиб кетишга йўл қўймаслик Республика қишлоқ хўжалигини интенсивлашнинг асосий шартидир. Давлат ер фонди ер эгалиги ёки ерлардан фойдаланувчилар ҳудудидаги барча ерларни ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, яйловлар, пичанзорлар, ўрмонзорлар, бўз ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг жамини ўз ичига олади. Республиканинг умумий ер фонди 44797,7 мингга, барча қишлоқ хўжалик ерлари 22446,1 мингга ёки Республика ер фондининг 50,5% ни қишлоқ хўжалик турлари 17346,2 минг г.а. ни, шундан суғориладиган ерлар майдони 3281,1 минг г.а. ни ташкил этади. (2006). Қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган ернинг энг қимматли ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни таъминлаш билан бирга барча агроландшафтлар ҳамда қулай табиий муҳит яратиш жиҳатидан ҳам муҳимдир. Республика бўйича қишлоқ хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган ерларнинг таркиби ва ўзгариш жараёнида умумий қишлоқ хўжалик ер турлари майдонининг камайиб бориши кузатилмоқда. Ердан фойдаланишнинг янги шакллари ривожланмоқда. Булар фермер ва деҳқон хўжаликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари ширкат хўжаликлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик корхоналаридир. Суғориладиган ҳайдалма ерлар республика қишлоқ хўжалигини ва иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Суғориладиган ерлар мамлакат ер фондининг 9,6% ни ташкил этган ҳолда жами қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 98% айнан шу ерларда етиштирилади. Республика бўйича лалмикор ерлар майдони 752,7 минг г.а. бўлиб бу ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш фақат ёғинлар ҳисобига амалга оширилади. Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг тақсимланиши 1940 1950 1960 1970 1980 1990 2000 2005 Ер фондининг умумий майдони 41188,1 44884,8 45165,0 46064,7 45622,0 45585,0 44410,3 44410,3 Шу жумладан суғориладиган 2672,6 2605,4 2692,6 2845,6 3517,7 4221,8 4277,6 4279,0 Жами қишлоқ хўжалик ерлари 18028,6 25152,3 26733,1 27100,6 28175,7 28080,4 76734,5 25687,4 Экин ерлари улардан 3188,5 2935,6 3035,6 3521,2 3996,4 4176,5 4056,6 4049,0 Суғориладиган 1844,0 1987,9 2174,8 2426,7 3041,2 3407,3 3313,6 3296,3 Лалмикор ерлар 1344,5 947,7 860,8 1094,5 895,2 769,2 760,6 752,7 Кўп йиллик дарахтзорлар 56,6 77,4 133,0 184,1 269,9 366,8 352,9 338,8 Бўз ерлар 943,2 958,3 781,8 2518 70,3 62,1 82,8 83,9 Пичанзорлар 438,4 327,8 197,7 121,2 117,0 112, 112,3 101,6 Яйловлар 1340,19 17953,2 22585,0 23029,3 23782,1 23362,3 22134,1 21114,1 Томорқа ерлар 209,2 108,2 123,8 178,0 202,1 451,3 649,2 679,7 Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар 99,4 67,8 103,7 82,8 78,7 Ўрмонзорлар 1536,5 963,6 816,9 832,1 1060,2 1410,0 1373,1 2693,8 Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладига н ерлар21413,8 21560,7 174491,2 17854,6 16116,4 15539,6 15446,0 15148,7 Ер фондининг энг қимматли қисми суғориладиган ерлардир. Ҳар бир гектар суғориладиган ер ундан тўғри фойдаланиб борилганда берадиган маҳсулоти жиҳатидан 6-7 гектар лалми шудгорга, 50 гектар баланд тоғ яйловларига ва 1000 гектар чўл яйловларига тенг келади. Шу муносабат билан суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалик тасарруфидан чиқиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳим. Янги ерларни ўзлаштириш туман ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришга кириб бориш йўли билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни чексиз давом эттириб бўлмайди, чунки қайтиб деҳқончилик қилишга яроқли ерлар чеклангандир. Ердан юқори унум билан фойдаланишдан мақсад энг кам меҳнат ва маблағ сарфланган ҳолда ер майдони бирлигидан олинадиган ялпи маҳсулот ердан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичи деб қабул қилинган. Маҳсулот етиштириш унинг деҳқончиликдан ёки чорвачиликдан олинишига қараб 100 гектар ҳайдаладиган ерларга ёки аниқ экин майдонларига нисбатан ҳисоб қилиб аниқланади. Иқлими. Республикамиз қишлоқ хўжалиги ривожланишида, умуман деҳқончиликни ривожлантиришда иқлим ўзига хос ўринни эгаллайди. Қашқадарё ҳавзаси иқлими континентал қуруқ субтропик иқлимнинг бутун хусусиятларини ўзида акс эттиради. Турон паст-текислигининг шимолий қисми бўлган Ўрта Осиё ҳудудида континентал қуруқ субтропик иқлим қуйидаги белгиларга эга: қиш фаслида ҳам вегетациянинг давом этиши; ёз фаслида очиқ (булутсиз) кунларнинг устунлиги ва ўрта ҳароратнинг 30 0 С атрофида тебраниши; кун ва тун ҳамда суткалик режимда катта ҳароратлар фарқи; атмосфера ёғин-сочинларнинг қиш-баҳор фаслида устунлиги, ёз фаслида ёғингарчиликнинг бўлмаслиги; ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига фаол таъсир этувчи омил нам ва илиқ баҳор, жуда қуруқ ёз фасли ҳисобланади. Қашқадарё ҳавзаси иқлимини тавсифлаш учун Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаси ҳудудларида жойлашган қуйидаги метеостанция ва метеопостлардан олинган маълумотларни 1-2-жадвалларда келтирамиз. Бу метеостанция маълумотларидан Когон-текисликнинг шимоли-ғарбий қисми иқлимини; Чоржоу-ғарб ва жануби-ғарб; Ғузор, Қамаши, Китоб-шарқий тоғолди; Омонқўтон ва Кўлсой-тоғли ва унинг юқори қисми иқлимининг асосий хусусиятларини кўрсатиб беради. Ўзбекистоннинг асосий иқлим хусусиятларидан ташқари, Қашқадарё ҳавзаси иқлими республиканинг шимолий ҳудудларидан ўзининг бир қанча хусусий белгилари билан ажралиб туради. Хусусий белгиларни вужудга келтиришда, аввало, Қашқадарё ҳудудининг жанубда жойлашганлиги, шу муносабат билан атмосфера ҳароратининг бирмунча баландлиги эътиборга молик. Дарҳақиқат, Қашқадарё ҳавзаси ғарбда жойлашган саҳро, шарқда жойлашган тоғли ўлка иқлимий жараёнларнинг ўзаро муносабати натижасида вужудга келган ўзига хос ҳарорат режими, атмосфера ёғинларининг тақсимланиши, ўзига хос шамол режимининг вужудга келиши ҳисобланади. Абсолют баландликнинг текисликдан тоғ томон ошиб бориши натижасида ҳаво ҳарорати пасаяди, ёғин-сочин миқдори ортиб боради. Бироқ ёғин миқдорининг абсолют баландлигининг ортиб бориши билан кўпайиши ҳамма вақт ҳам бўлмайди, сернамлик ўрта баландликдаги тоғ минтақасига тўғри келади. Баланд тоғли минтақада ёғин миқдори бирмунча сезиларли камайиши мумкин (1-2-жадваллар). Ёғин миқдори кам бўлган шароитда қуруқ субтропик иқлимнинг ҳукм суриши, ёғинлар асосий қисмининг йилнинг салқин қиш ва баҳор фаслларига тўғри келиши тупроқдаги намнинг иссиқ кучли бўлган даврда камайишига ва натижада лалмикор деҳқончилик шароитида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайишига олиб келиши мумкин. Атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш, тугаш ва давом этиш муддати (ўртача кўп йиллик маълумотлар) 1-жадвал Ҳавонинг ўртача ойлик ва йиллик ҳарорати, С 0 (ўртача кўп йиллик маълумотлар) Мет е ос тан- циялар Абсол ют балан д лик м. да Ойлар Ўр та жа д вал йи л- ли к Йил лик амп ли туд а (теб ра ниш ) Ҳар о рат +10 0 С I II III IV V VI VI I VI II IX X X I X II Ғ узор 523 1, 9 5, 1 27 ,5 16 ,0 22 ,3 27 ,1 29 ,4 28 ,3 22 ,4 16 ,3 9, 6 4, 7 16, 1 27,5 528 5 Қамаш и 587 0, 8 4, 1 28 ,7 15 ,3 21 ,6 27 ,0 29 ,5 27 ,9 22 ,5 15 ,2 8, 6 3, 8 15, 5 28,7 497 8 Китоб 658 0, 8 3, 6 27 ,2 15 ,0 20 ,6 25 ,1 28 ,0 26 ,7 20 ,6 14 ,1 8, 6 4, 4 14, 7 27,2 473 7 2-жадвал Атмосфера ёғинларининг ўртача тақсимланиши (кўп йиллик маълумотлар), мм Мет е о стан- циялар Абсолют баланд лик м. да Ойлар Йиллик Perenj А ltor Фасллар б ў йич ёғинлар, % I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII ланга баҳор қиш ёз Ғ узор 523 39 33 56 47 26 6 2 0 1 13 29 33 285 17,7 36,8 45,3 2,8 Қамаши 587 47 38 65 52 29 6 2 0 1 14 33 40 327 21,1 38,3 44,6 2,4 Китоб 658 76 62 105 91 51 11 4 0 2 24 54 65 545 37,1 37,2 45,3 2,8 Метеостанция номи Бошланиш муддати Тугаш муддати Давом этиш муддати Қарши 22.V 5.IX 106 Ғузор 23.V 11.IX 111 Қамаши 25.V 13.IX 111 Китоб 26.VI 28.VIII 63 4- жадвалда атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш ва тугаш муддатлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларнинг далолат беришича, атмосфера қурғочилиги жойланиши денгиз сатҳидан 500-550 баланд ҳудудларда май ойининг охирида, Китоб-Шаҳрисабз ботиғида эса июнь ойининг охирига тўғри келади. Қурғоқчиликнинг бошланиш даврига қараб, унинг тугаш даври ҳам ўзгаради. (1-жадвал). Атмосфера қурғоқчилиги таъсирини кўпчилик ҳолда иссиқ ҳаво оқими янада кучайтиради. Иссиқ ҳаво оқими Қашқадарё ҳавзасига унга яқин жойлашган қум саҳролари ва Афғонистон томондан келиши мумкин. Бу иссиқ ҳаво оқими атмосфера қурғоқчилиги даврининг ўрта қисмида намоён бўлади. Агар бу хилдаги қурғоқчилик давом этиш вақтида тупроқ қатламларида намлик етарли бўлмаса, барча ўсимликлар ўз вегетациясини тўхтатади. Бу ҳодиса лалмикор деҳқончилик майдонларида жуда шиддатли ўтса, суғориладиган майдонларда эса унинг таъсирини суғориш жараёни натижасида камайтириш мумкин. Шундай қилиб, Қашқадарё ҳавзаси катта ҳудудни эгаллаганлиги сабабли, унинг барча қисмларида кечаётган иқлимий ўзгаришлар ўша жой учун характерли бўлиб, унинг бошқа қисмларида қайтарилмаслиги мумкин. 2.2. Буғдой етиштириладиган ҳудудларда тупроқнинг умумий ҳолати Тупроқлари. Менининг битирув малакавий ишим “Қашқадарё вилоятининг суғориладиган майдонларида етиштириладиган кузги буғдойнинг биологик хусусиятлари” деб номланганлиги сабабли Қашқадарё вилояти туптроқлари тарихига алоҳида тўхталмоқчимиз. Табиатнинг ўзи яратган, бир вақтнинг ўзида унинг жавоҳири, мўжизакор ажралмас қисми ҳисобланади. Атроф- муҳитнинг гўзаллиги бир томондан, экинлардан олинадиган озуқа турларининг барчаси, иккинчи томондан, соғлом тупроқ қопламининг маҳсулидир. Ер - Ватан бойлиги, эл-юрт ризқи, уни кейинтиради, боқади, дастурхонини тўкин қилади, давлатнинг қудратини, шон-шуҳратини оширади. Шу боисдан бўлса керак, қадим замонлардан бери уни она Ер деб атаб келинади. Буюк “Авесто” да ёзилишича, тупроқ энг табаррук ҳисобланиб, уни ифлослаган шахс қаттиқ жазоланган. Тупроқдаги бойлик – унинг унумдорлиги битмас-туганмас, у бир неча минг йиллар давомида инсониятни боқиб келмоқда. Лекин биз ҳар доим “Сен ерни тўйинтирсанг, у сени тўйдиради” деган мақолни эсдан чиқармаслигимиз керак. Қашқадарё вилояти республикамизнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг тупроқ-иқлим кўрсаткичлари билан Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан ажралиб туради. Вилоятда тоғ, бўз ҳамда чўл минтақаси тупроқлари ўзига хос агрокимёвий, агрофизикавий ва мелиоратив хосса хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли вилоятда деҳқончиликни ташкил қилишда табақалаштирилган агротехник тадбирларни қўллашни тақозо қилади. Т.Тилововнинг (2003) ёзишича: “Ҳаттоки, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарида ҳам Қарши атрофида бетакрор обод боғлар бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Ҳар бир қишлоқнинг ўртасидан ариқ ўтиб унинг бўйида балхи тутлар, тол, терак каби манзарали дарахтлар ўсиб турарди. Иссиқ кунлари ариқда болалар ва ҳатто катта ёшли кишилар ҳам чўмилишиб дам олишарди. Ҳар бир қишлоқда ўнлаб ҳовузлар бўлган, унинг атрофига экилган манзарали дарахтлар, айниқса, толлар жазирама иссиқ пайтида иқлимни мўьтадиллаштириб турган, минг афсуски, қадимги Қашқадарё, айниқса, Қарши (Насаф) воҳалари тупроқларидан фойдаланиш бўйича тарихий маълумотлар бор, лекин уларни топиш ва фойдаланиш имконияти чекланган. Биз фақатгина ХХ асрнинг бошларида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш имкониятларига эгамиз. Аминмизки, қадимги Насаф, ҳозирги навқирон Қарши воҳасида деҳқончилик маданияти ривожланган ўлка бўлган. Қашқадарё вилояти тупроқларини ўрганиш бўйича изланишлар турли вақтларда амалга оширилди. (Л.Л.Ножин (1913), Л.П.Ливанов (1929), Е.А.Жориков ва З.С.Савко (1949), Н.Т.Муравьева (1959), Н.В.Кимберг (1974), Н.А.Буцков ва Н.Т.Муравьева (1965), М.У.Умаров (1974), М.У.Каримова (1966-1969), А.М.Расулов (1974) ва бошқалар). Биринчи тадқиқотлар асосан географик характерга эга бўлган. Жумладан, Л.Л.Ношин (1913) ишларида Қашқадарё бассейнининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Карноб чўл текислиги тупроқлари устида тадқиқотлар олиб борган. Муаллиф томонидан тузилган тупроқ харитасида суғоришга яроқли бўлган ерлар майдони аниқ ажратиб кўрсатилган. М. У. Каримова (1969) эса Қарши чўлининг сур тусли қўнғир ва қумли чўл тупроқлари калийдан бошқа барча озиқ элементларининг намлигини аниқлади. Қарши чўлида автоморф тупроқларидан ташқари, бўз тупроқлар минтақаси ва чўл зонасининг анча йирик қисмида гидроморф тупроқ майдонлари ҳам ривожланган. Булар – шўрхоклар, ўтлоқи ва ботқоқ тупроқларидир. А.М.Расулов (1976) Қарши чўли ҳудудида тупроқ ҳосил бўлиши жараёнларини таҳлил қилиш билан бир вақтда шўрланишнинг келиб чиқиши, айниқса, геокимёсини чуқур ўрганди. Муаллиф тупроқ генетик қатламлари, табиий чўл шароитида тупроқнинг шўрланиш қонуниятлари, районлаштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадидаги тадбирлар, шўрланишнинг олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари каби масалалар ечимини илмий асосда ишлаб чиқди. 1970-85 йиллар давомида профессор Д.Р.Исматов ва унинг шогирдлари (Д.Р.Исматов, М.Назиров, 1972, 1977; Д.Р.Исматов, М.Назиров, Р.Файзиев, 1975; Д.Р.Исматов, Р.Файзиев, 1979, 1984; Д.Р.Исматов, М.Азимова, 1979, 1981, 1983; Д.Р.Исматов, Н.Икромов, Р.Файзиев, 1982; Д.Р.Исматов, 1989) томонидан Қашқадарё асосий тупроқларининг минерологик ва кимёвий, физикавий хоссалари мукаммал ўрганилди. С.О.Азимбоев эса (1988, 1989, 1993, 2005) тақирли ва тақирли-ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган тадқиқотларни амалга оширди. Ўзбекистон Миллий Университети Тупроқшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 1975 йилдан шу давргача бу ўлка тупроқларини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари профессор Л.Турсунов раҳбарлигида давом эттирилмоқда. Жумладан, 1977-1979 йиллар давомида Косон тумани хўжаликларини М. 1:10000 миқёсидаги тупроқ хариталари тузилди ва ишлаб чиқаришга топширилди. 1999-2000 йиллар давомида Китоб ва Шаҳрисабз туманлари суғориладиган ва лалми ерларнинг тупроқ харитаси (М. 1:10000) қайта таҳлил қилинди. Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар эволюцияси оч тусли бўз тупроқлар Қашқадарё вилоятида суғориладиган ерларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Жумладан, Нишон, Касби, Қарши, Ғузор каби туманлар хўжаликларида суғориладиган деҳқончилик асосан мана шу тупроқлар заминида ташкил қилинган. Оч тусли бўз тупроқларнинг суғориладиган деҳқончиликка кенг жалб қилиниши, даставвал, бу тупроқлар тарқалган рельефнинг текислиги ҳамда ўзига хос бўлган барча агрокимёвий ва агрофизикавий ижобий хусусиятлар бўлса, иккинчи томондан, суғориш сув манбаларига яқин жойлашганлиги ҳисобланади. Қарши чўлининг, 1960-1970 йилларда оммавий ўзлаштиришга жалб қилиниши муносабати билан экинбоп барча тупроқ типлари, жумладан, оч тусли бўз тупроқлар ўзлаштирилди. Даставвал, шуни таъкидлаш лозимки, Қарши чўли тупроқларининг асосий қисмини ўзлаштириш тарихи катта эмас, атиги 40-50 йил атрофида бўлса ҳам, бироқ бу давр ичида тупроқ қопламида катта ўзгаришлар содир бўлди. Буларга, биринчидан, морфологик ўзгаришлар, яъни қўриқ оч тусли бўз тупроқлар учун хос бўлган қатлами ўрнига ҳайдалма ғовак қатламнинг шаклланиши ҳисобланади. Бу қатламнинг пайдо бўлишининг ўзи катта генетик ўзгариш. Чунки бу қатламда ғовак, яхши муқобил, ҳаво, сув, сув- озуқа ва иссиқликка режими шаклланади; иккинчидан, суғориш натижасида қўриқ оч тусли бўз тупроқ учун хос бўлган сур, бироқ қўнғир товланувчи ранг ўрнига кул бўз ранг пайдо бўлади; учинчидан, тупроқ қопламининг ривожланиши (эволюция) ўзгаради, яъни автоморф шароитда ривожланаётган оч тусли бўз тупроқ ярим гидроморф (шароитда ривожланаётган оч тусли бўз тупроқ) режимда ўз эволюциясини бошлади – бўз ўтлоқи тупроқлари ўта бошлади. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг ўзгариши, албатта, такомиллашаётган янги тупроқларга хос хусусий режимнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Ўзлаштириш, суғориш ҳамда инсонларнинг юксак деҳқончилик фаолиятлари таъсирида оч тусли бўз тупроқлар умумий, хусусий белгиларни ўзида мужассамлантирадики, буни биз қуйида узоқ тадқиқотлар натижасида олинган маълумот асосида кўрамиз. Юқорида баён этганимиздек, даставвал, ўзлаштиришнинг биринчи давридаёқ тупроқ қопламида кучли морфологик ўзгаришлар намоён бўлади, буларга ҳайдалма қатламнинг вужудга келиши, ҳамда бу қатлам учун хос бўлган ранг, агрегатлик ҳолати, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг фаолияти, зичлик, янги яралмалар, қўшилмалар киради. Суғориш, ўз навбатида, бу морфологик белгиларнинг генетик қатламларида табақаланишини янада кучайтирди. Морфологик белгиларнинг шаклланишида биргина инсон омили, ўзлаштириши ёки суғоришигина таъсир қилмасдан, яна кўпгина омиллар – экин майдонларини жорий ва капитал текислаш, кўп сонли ишлов турлари, сув ва шамол эрозияси, ирригацион келтирилмалар, сизот сувлари ва бошқа кўпгина омилларни кўрсатиш мумкин. Ушбу омиллар инсоннинг деҳқончилик фаолияти давомида, кўпчилик ҳолатда, ижобий томонга бошқарилади. Қашқадарё вилоятида суғориладиган ерларни сифат бўйича классларга тақсимлаш ва кадастр баҳолаш. Юқорида Қашқадарё ҳавзаси ҳудудида тарқалган бир неча тип ва типча тупроқларнинг генезиси, эволюцияси, хоссалари ва ҳозирги суғорилган ерларнинг мелиоратив-экологик ҳолати тўғрисида маълумотлар берилди. Бу маълумотлар берилди. Бу маълумотлар ўйлаймизки, қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси томонидан 2000 йилда чоп этилган “Атлас” дан олинган “Қашқадарё вилоятида суғориладиган ерларни сифат бўйича калссларга тақсимлаш ва кадастр баҳолаш” га қўшимча маълумотлар сифатида ёрдам беради. Вилоят туманлари бўйича тупроқлар сифати таснифи (майдон, га) 53-жадвал № Туманлар Ўртача балла Сифати Ёмон ерлар Ўртача дан паст ерлар Ўртача ерлар Яхши ерлар Энг яхши ерлар Жами 1 Баҳористон 44 - 5349 18739 985 - 25073 2 Деҳқонобод 52 - 741 4111 528 - 5380 3 Касби 53 - 3627 29577 11976 - 45180 4 Китоб 64 - 358 7358 8205 938 168859 5 Косон 47 - 7075 52197 5095 361 64725 6 Муборак 43 - 13970 17273 1396 - 32639 7 Нишон 44 - 12108 32430 2586 - 47124 8 У.Юсупов 41 - 15325 15445 647 - 31417 9 Чироқчи 58 - 1632 17042 6035 187 24896 10 Шаҳрисабз 69 - 998 4662 10675 4873 21218 11 Яккабоғ 59 - 265 17032 7876 2847 28020 12 Қамаши 53 - 3604 15823 9439 - 28875 13 Қарши 49 - 8222 30008 14 Ғузор 52 - 2158 23301 5117 257 308330 Жами: 51 - 75432 285007 74136 9463 444038 Ерни сифати бўйича классларга ажратиш (бонитетлаш) ва кадастр зоналарига бўлиш ишлари вилоятда 444038 га майдонда бажарилган бўлиб, 226 та қишлоқ хўжалиги корхоналарини ўз ичига олади. (53-жадвал). Ер балансидаги майдони кичик бўлган деҳқон ва ижара хўжаликларида ерни баҳолаш ишлари ўзлари жойлашган хўжаликлар таркибида бажарилган. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли бўлган суғориладиган ерларнинг маҳсулдорлиги бўйича тупроқ унумдорлиги, потенциал имкониятларини ҳисобга олиб сифати 10 та классга бўлиниб, 5 та кадастр зона (гуруҳ) ларига бириктирилган. Биринчи кадастр зонаси (1 ва 2-класслар) га янги ўзлаштирилган, кам ривожланган, хоссалари кучсиз ва унумдорлиги паст, деҳқончиликда фаол фойда чекланган, ўсимлик ўсиши учун зарурий озуқалар кам, тупроқ шароити паст ерлар киритилган. Бу зона ерлари вилоятда жуда чекланган бўлиб, бунга янги очилган сур тусли қўнғир ва қумли саҳро тупроқларини киритиш мумкин. Иккинчи кадастр зонаси (3 ва 4-классларга) янги суғориладиган ерларнинг катта қисми, фаол ўзлаштирилаётган ва маданийлаштирилаётган ерлар киради. Ерларнинг хоссалари етарли даражада турғун ва ҳаммаси суғоришга яроқли ҳисобланади, лекин экиладиган экин турлари чекланган. Тупроқлар шўрланган, шамол эрозиясига учраган, сифати бўйича ўртачадан паст бўлиб, 21-40 бонитет баллари билан баҳоланади. Меъёрий ҳосилдорлик 12 ц/га ни ташкил этгани ҳолда ўзгарувчандир. Бу ерларнинг ишлаб чиқариш қобилиятини ошириш учун текислаш, шўр ювиш, органик ўғитлар билан бойитиш, кўп йиллик ўтлар ва седираторлар экин, тошли-шағалли ерларни кольмотаж қилиш ва бошқа тадбирлар мажмуасини амалга ошириш талаб қилинади. Бу зонага тегишли ерларнинг умумий майдони 75432 гектар бўлиб, жами суғориладиган ерларнинг 16,9% ни ташкил этади. Вилоятнинг деярли барча туманларида тарқалган янгидан ўзлаштирилган тақирли қисман оч тусли бўз унумдорлиги паст бўлган бўз-ўтлоқи тупроқлар киради. Учинчи кадастр зонаси (5 ва 6 класслар) га етарли даражада маданийлаштирилган янги ва қисман эски суғориладиган ерлар киритилган, тупроқларнинг сифат баҳоси ўртача, 41-60 бонитет балларни ташкил қилади. Ҳозирги замон деҳқончилиги учун жойларда маданий-мелиоратив, яъни ерларнинг захини қочириш, шўрини ювиш, эрозияга қарши агротехник тадбирлар ўтказилса, ердан тўғри фойдаланишнинг замонавий технологияларини доимий жорий этиш орқали тупроқнинг янги сифатларини пайдо қилишга эришиш мумкин. Агар бу ерлардан нотўғри фойдаланилса, маданийлаштириш жараёни тўхтаб қолишидан ташқари тупроқ дегидрадацияси бошланиши, гумус ва озуқа элементлари пасайиб, нишабли ерларда эрозиянинг бошланиши ва тупроқ унумдорлиги камайиб кетиши мумкин. Бу классга мансуб тупроқлар ирригацион эрозияга ҳамда иккиламчи шўрланишга кам учраганлиги билан тавсифланади. Тўртинчи кадастр (7 ва 8-класслар) га маданийлаштирилган воҳа (эски ва янги суғориладиган, ўртача маданийлаштирилган) ерлари киради, сифати яхши ва яхшидан юқори. Ерлар узоқ вақтлардан буён суғорилиб, маданийлаштирилиб келинаётганлиги туфайли тупроқ хоссалари сезиларли даражада яхшиланган ва унумдор далалар яхши текисланган, механизация ёрдамида қайта ишлов бериш учун қулайдир. Тупроқ унумдорлигини ва ишлаб чиқариш қобилиятини пасайтирувчи омилларнинг, яъни гулус миқдорининг пастлиги, озуқа моддаларининг камлиги, ирригация эрозияси ва иккиламчи шўрланишнинг таъсири жуда кам. Қишлоқ хўжалиги экинларнинг барча турларини экиш мумкин, бунда агротехник ва мелиоратив тадбирларга амал қилиш талаб этилади. Вилоят туманларининг қадимдан суғориладиган жойларида тарқалган. Бунга Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида тарқалган суғориладиган типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар, Қарши ва Ғузор туманларидаги айрим хўжаликлардаги юқори маданийлашган оч тусли бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқлар киради. Бешинчи кадастр зонасига қадимий шаҳар ва қишлоқлар атрофидаги воҳа тупроқлари киради. Бу ерлар энг юқори унумдорликка эга бўлиб хоссалари турғун. Тупроқ сифатига салбий омиллар таъсир кўрсатмайди, ҳосилдорлик ҳам бирмунча турғун. Бу кадастр зонасига 9 ва 10 классдаги ерлар бириктирилган бўлиб, 81-100 бонитет баллга эга. Меъёрий ҳосилдорлик 32 ц/га дан юқори. Бир центнер маҳсулотга нисбатан қилинган сарф-харажат ўртача кўрсаткичдан 30-35% кам. Ушбу зонага тегишли ерларнинг умумий майдони 9463 гектарни ташкил қилгани ҳолда, жами суғориладиган майдоннинг 2,2% га тўғри келади. Бу ерлар вилоятнинг қадимий шаҳарлари (Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Косон, Ғузор, Чироқчи), қишлоқ ва аҳоли пунктларининг суғориш тармоқлари ва ирригация иншоотлари яқинида жойлашган. Бу классдаги ерлар воҳа тупроқлари номи билан юритилиб, алоҳида қийматга эгалиги, юқори маҳсулдорлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган харажатнинг маҳсулоти бирлигига нисбатан жуда пастлигини ҳисобга олиб, агротехник ишлов даражасини такомиллаштириш, экологик тозалигини таъминлаш ва фақат қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш зарур. 2 .3. Кузги буғдойнинг морфологик ва биологик хусусиятлари Биологияси. Буғдой униб чиқиш, туплаш, найчалаш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиб етилиш каби ривожланиш босқичларини ўтайди. Суғориладиган майдонларда кузги буғдой уруғлари тупроқ ҳарорати, унумдорлиги ва намлигига қараб униб чикиш даври 6-8 кунни ташкил этади.Униб чиқиш даврида ҳарорат 116-139°С ташкил қилса фойдали ҳарорат ҳисобланади. Ҳарорат 35-36°С бўлганда ривожланиш секинлади. 5-7Буғдойнинг пояси . бўғиндан иборат бўлади Уруғлик доннинг униб чикиши учун , . кислород намлик ва етарли ҳаво ҳарорати керак бўлади Униб . чиқиш даври биринчи баргнинг қосил бўлиши билан тугайди Тупланиш босқичи буғдой майсалари 3-4 барглик ҳолатида шакллана бошлайди. Шу даврда поянинг ер ости бўғинларида қўшимча поялар ва илдизлар пайдо бўлади. Демак, эртароқ ва энг мақбул муддатларда экилган майдонларда туплаш кузда бошланиб, эрта баҳорда ҳам давом этади. Кечги муддатларда экилган майдонларда эса туплаш даври баҳорда бошланади ва бу шубҳасиз ҳосилга салбий таъсир кўрсатади. Ўсимликнинг генератив ўсиш босқичи найчалаш даврида бошланади. Ўсимликнинг найчалашга ўтиши ҳужайраларнинг кескин бўлиниши ҳисобига амалга ошади. Бунинг тез ёки секин ўтиши ёруғли куннинг узун ва кисқалигига боғлиқ бўлади. Буғдой - узун кун ўсимлиги бўлиб, генератив ўсиш босқичига ўтиш учун сутканинг камида 12 соати ёруғ бўлиши керак. Буғдойнинг майсалари найча лаш даврининг 1-2 бўғинли пайтида найча ичида бошоқ шакллана бошлайди. Туплаш даражаси тупроқ унумдорлигига, экиш муддатига, кўчат қалинлигига, ўғит билан таъминланишига, намликка ва навнинг хусусиятига боғлиқ. Масалан, кузги буғдой бир тупда 4-5 тадан 20-30 та ва ундан кўп поя ҳосил қилади. Лекин, бу пояларнинг ҳаммаси бошоқ ҳосил қилмаслиги ва ҳосилдорликда иштирок этмаслиги мумкин. Шунинг учун умумий туплащдан ташқари унумли туплаш ҳам бор. Бир тупда бошоқ пайдо қилган ва ҳосил олишда иштирок этган поялар сонига унумли туплаш дейилади. Амалиётда умумий эмас, унумли туплаш катта аҳамиятга эга. Найчалаш. (поя ҳосил килиш). Поячанинг ўсиши ва бўғин оралиқлари узайиши натижасида ерда поячанинг биринчи буғини кўзга ташланади. Шу даврдан бошлаб ўсимликларда найчалаш даври бошланади. Бу босқич бошоқлаш давригача давом этиб, бу даврда ўсимликларни озиқа моддаларга ва намга бўлган талабчанлиги ошади. Бошоклаш. Ўсимлик поясининг жадал ўсиши натижасида кузга кўринмаган бошоқ юқорига кўтарилиб охирги барг қинидан . . ташқарига чиқади Шу даврни бошоқлаш босқичи дейилади Унинг 1 . даражасини аниқлаш учун кв метр майдондаги умумий поялар . сони ва бошоқ ҳосил қилган поялар сони аниқланади Ҳар бир 2-5 , бошоқча қобиғида буғдойда та арпада эса битта гулдон . , жойлашган бўлади Бу давр энг маъсулиятли ҳосил тақдирини ҳал . этувчи давр ҳисобланади Гуллаш. Ғалла экинларида гуллаш бошоқ пайдо бўлгандан кейин 2-3 кун ичида содир бўлади. Арпада бу давр 2-3 кун олдин рўй беради. Юмшоқ буғдой ва арпа ўз- ўзидан чангланувчи экин хисобланади. Қаттиқ буғдой очиқ гуллаганлиги учун четдан хам чангланиши мумкин. Бошоқли дон ўсимликларида биринчи бўлиб, бошоқнинг ўрта қисми, сўнгра унинг учи ва пастки томонида жойлашган бошоқчалар гуллайди. Шунинг учун хам бошоқнинг ўрта қисмида жойлашган дон йирик ва сифатли бўлади. Пишиш. Бу давр ўз навбатида учта: сут, мум ва тўла пишиш даврларига бўлинади. Сут пишиш даври бошоқлар гуллагандан сўнг 8-10 кундан кейин бошланади. Бу даврда дон шаклланган, яшил рангда бўлиб, у эзилганда сутсимон суюқлик ажралиб чиқади. Доннинг намлиги 50 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари доннинг физиологик пишиш даври кирмагунча дон тўлиқ униб чикиш ҳолатига ўтмаган бўлади. Бу давр экин турига караб, 25-40 кунни ташкил этади. Мум пишиш даврида ўсимлик поялари бутунлай сарғаяди. Бу даврда доннинг намли г и 25 фоизни ташкил этади. Дондаги ози қ моддалар т ў ли қ т ў планган б ў лади. Бу даврнинг охирларида ҳ осилни ў риб-йи ғ иб олиш энг қ улай муддат ҳ исобланади. Тўла пишиш даврида ўсимликнинг ҳамма қисмлари сарғаяди, дони қотади, ҳажми бир оз кичиклашади, намлиги 14-16 фоизни (лалмида 8-10 %) ташкил этади. Шундай қилиб, ғалласимон экинлар униб чикиши, иссиққа ва совуққа чидамлилиги ва бошка хусусиятлари буйича бир-биридан фарқ қилади. Доннинг анатомик қисмлари. Буғдой донининг анатомик қисмларининг нисбати ўртача қуйидагича: ҳосил ва уруғ пўстлари – 5,5-7,5%, алейрон қатлам – 7,5-10%, муртак – 1,5-3,0% ва эндосперм 81-83% ташкил этади.Юмшоқ буғдой уч тоифада бўлади: биринчиси – кучли (1-2 синф). Жаҳон тажрибасида кучли буғдой деб унинг унидан хамир тайёрланиб, маълум нон пишириш технологик жараёндан кейин мағзи яхши ғовакли, катта ҳажмда шаклини сақлаб қолувчи нон берадиган буғдой аталади. Бундай буғдойларни нон ёпиш сифати паст бўлган буғдой тўдаларига аралаштирилганида яхши сифатга эга бўлган ун аралашмаси олиш имконини таъминлаб беради. Иккинчиси – ўрта (3-синф). Ўрта буғдойлардан кучли буғдой аралаштирмасдан яхши нон олишда фойдаланилади. Мана шу хусусиятлари учун бундай буғдой навлари қимматбаҳо сифатида тан олинган (бу буғдойларга Республикамизда экилаётган аксарият навлар киради). Учинчиси – кучсиз (4-5 синф). Кучсиз буғдойдан паст сифатга эга бўлган нон чиқади. Шунинг учун ҳам яхши нон олишда унга кучли буғдой қўшилади. Ўзбекистон Республикасида етиштирилаётган буғдойнинг аксарияти 3- синф, яъни қимматбаҳо буғдой сирасига киради. Дунёда етиштирилаётган юмшоқ буғдойнинг ялпи ҳосилида кучли буғдойнинг салмоғи 15-20%, ўрта буғдой 25-30% ва кучсиз буғдой 50-55% ни ташкил этади. Кучли буғдойнинг шаффофлиги 60 фоиздан паст бўлмаслиги керак. Шаффоф буғдой донида оқсил моддаларнинг умумий миқдори қоидага кўра унсимон дондагига нисбатан юқори бўлади. Одатда юмшоқ шаффоф буғдой оқсилларидан яхши сифатга эга бўлган клейковина чиқади. Шаффофлиги паст бўлган буғдойдан сифатли ун кам олинади. Қаттиқ буғдой донининг консистенцияси қоидага кўра шаффоф, юмшоқ буғдойники эса навга, географик ва тупроқ факторлар, агротехникага қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Эндоспермнинг шаффоф структурали бўлиб шаклланишига дон етиштириш ва етилиш пайтида намнинг кам ва тупроқда азотнинг кўп бўлиши сабаб бўлади. Доннинг шаффофлиги дон қабул қилиш корхоналарида, фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналаридан кучли ва қимматбаҳо навли буғдой сотиб олинаётган вақтда аниқланади. Буғдой таркибидаги энг муҳим кўрсаткич – бу оқсил ҳамда клейковина ҳисобланади. Буғдой дони ўзида камдан-кам учрайдиган коллоид хусусиятга эга бўлган оқсилларни сақлайди. Бу оқсиллар хамир тайёрланаётганда клейковина моддасини ҳосил қилади. Уни хамирни эҳтиёткорлик билан ювиш натижасида аниқлаш мумкин. Клейковина – бу хамирни ювиш пайтида крахмал, клетчатка ва сувда эрийдиган моддаларни ювилиб чиқиб кетгандан кейин қолган шира модда. Хамир бўлагидан ювиб олинган клейковина 70 фоизгача сувдан иборат. Клейковинанинг қуруқ моддаси 82-85% глиадин ва глютенин оқсилларидан ташкил топган. Клейковина жуда муҳим қайишқоқлик, чўзилувчанлик ва эластиклик каби физик хусусиятларга эгадир. Бу хусусиятлар яхши ҳазм қилинадиган, катта ҳажмли ва ғовакли, мағзи ширин нон олишда муҳим ўрин тутади. Клейковина хамирнинг газ ушлаб туриш қобилиятига кўмаклашади, унинг механик асосини ташкил этади ва пишилрган ноннинг шаклини белгилайди. Буғдой донида ҳўл клейковина миқдори 14-58%, қуруқ клейковина эса 5-28% атрофида бўлади. Занг касаллиги ва зарарли хасва билан зарарланса, дондаги оқсил миқдори пасаяди.Ун таркибида 3-5% зарарли хасва билан зарарланган буғдой уни бўлса, бундай ундан сифатли нон пишириш имконияти бўлмайди. Дон зарарланганда шаффофлиги пасаяди. Зарарли хасва билан 13-26 фоизгача зарарланганда шаффофлик 8-29%, 1000 дона доннинг массаси эса 1.5-2.6 грамга камаяди. Суғориладиган майдонларда юқори сифатли кузги буғдой навлари. Кузги буғдойнинг иккита тури мавжуд бўлиб, юмшоқ ва қаттиқ буғдой