logo

Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари

Yuklangan vaqt:

18.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

86.92578125 KB
КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ-МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ Р е ж а : 1. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳамияти. 2. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш. ва унинг меъёрий асослари. 3. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил қилишнинг меъёрий асослари. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари “ Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун . 6 май 1993 й. “ Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида ”ги Намунавий низом. 1996 йил 14 августда 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. “ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимини текшириш тўғрисида” ги Намунавий низом. 1996 йил 14 августда 272- сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. “ Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида” ги Низом. 1995 йил 18 декабрда 196 рақам билан рўйхатдан ўтказилган.  Ўз.Р. “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш - бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир  Инсон фаолиятининг турли соҳаларини қамраб олувчи бу ўта мураккаб тизимни, яъни меҳнатни муҳофаза қилишни мақбул ҳолатда ташкил қилиш ва самарали бошқариш муаммоси юзага келади “ Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш шарти келтирилган. Корхонадаги ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароити меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоида ва меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Корхонада меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан назорат ўрнатилишини ташкил этиш ва назоратнинг натижалари тўғрисида меҳнат жамоаларини ўз вақтида хабардор қилиш маъмурият зиммасига юкланади. Корхоналарда меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил этиш “ Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этишга бағишланган. Қонуннинг шу моддасига биноан Вазирликлар, идоралар, бошқа хўжалик органлари касаба уюшмалари Марказий (республика) қўмитаси билан келишиб ўзлари тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ меҳнат муҳофазаси ишларини мувофиқлаштириб борадилар. Ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юкланади  КОРХОНА меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган низомлар асосида ишлайди ва ўз мақомига кўра корхонанинг асосий хизматларига тенглаштирилади ҳамда унинг раҳбарига бўйсунади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари: - корхонанинг барча ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этишларини назорат қилиш, -тармоқ бўлинмалари раҳбарларига аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ҳақида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш, - меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида корхоналарнинг раҳбарларига тақдимномалар киритиш, - ва бошқа ҳуқуқларга эгадирлар. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг мутахассислари уларнинг хизмат вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари корхона фаолияти тўхтатилган тақдирдагина тугатилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларини (меҳнат муҳофазаси инженерини) ишга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш корхона раҳбарининг буйруғи асосида бўлади. Бу хизмат лавозимларига ходимлар корхонанинг қарори ва юқори органларнинг розилиги билан олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар орасидан тайинланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг умумий вазифалари қуйидагилардан иборат: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва меъёрларнинг барча ишчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш; меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари мутахассислари структуравий бўлимларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш; меҳнат муҳофазаси қонунларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида корхона раҳбарига билдиришнома тақдим этиш; корхона ва ташкилотларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини ташкил этиш бўйича ишнинг шакли ва методларини такомиллаштириш, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунларга амал қилиш устидан методик раҳбарликни ва назоратни амалга ошириш; ишлаб чиқариш жароҳатланиши ва касб касалланишлари ҳолатларини ва сабабларини таҳлил қилади; ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш чора тадбирларини, бошқа бўлимлар билан биргаликда ишлаб чиқади, шунингдек кўрсатилган чора – тадбирларни жорий этишни ташкил этади; турдош муассасалар билан биргаликда ишлаб чиқилган меҳнат хавфсизлиги стандартлари лойиҳаларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрларни кўриб чиқади ва келишилади, улар бўйича хулосалар беради ва уларни жорий этиш бўйича ишларни ташкил этади; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тугалланган илмий – тадқиқотларга ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан хулосалар беради ва уларни жорий этиш бўйича чора – тадбирлар ташкил этади; фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш лойиҳаларида кўзда тутилган меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларни кўриб чиқишда лойиҳалар экспертизаси хизмати билан биргаликда қатнашади; раҳбар ва инженер – техник ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш ишларини ташкил этади; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маълумот ва ўқув материалларини, таклифлар, хулосалар ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди; корхонани меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайди ва ҳужжатлар талабларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; ишчилардан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига тушган хатларни ва аризаларни ўрнатилган тартибга асосан кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида уларнинг ечимини амалга оширади; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган статистик ҳисоботларни ва тасдиқланган номенклатурага мос равишда бошқа ишларни юритади. «Нима учун?» чизмаси....Н има учун? Н има учун? Н има учун? Н има учун? Назорат саволлари Меҳнатни муҳофаза қилиш нима? Корхона ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қанақа ҳуқуқларга эгалар? Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ҳуқуқий- меъёрий асосларига қанақа ҳужжатлар киради? “ Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги Намунавий низом қачон қабул қилинган? “ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимини текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом қачон қабул қилинган? “ Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида”ги Низом қачон қабул қилинган?Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этишни қайси ҳужжат белгилайди? Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этишга қайси қонуннинг нечанчи моддаси бағишланган? Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этишнинг қанақа шартлари бор? Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг умумий вазифаларига нималар киради? Эътиборингиз учун раҳмат!