logo

Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари

Yuklangan vaqt:

01.07.2021

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2113.5126953125 KB
* ФАН: Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш МАВЗУ: Кириш. Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари. Вақти 2 соат Талабалар сони 40 та Ўқув машғулотининг шакли ва тури Ахборотли маъруза, муаммоли маъруза. Амалий машғулот режаси Ўқув машғулотининг тузилиши Кириш. Ўқув машғулотининг мақсади. Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари.   Бакалаврнинг энергетика тизимидаги ўрни ва вазифалари Педагогик вазифалар: Ўқув фаолиятининг натижалари: 1.1. Умумий тушунчалар. Фаннинг мақсади ва вазифалари Таълим усули Маъруза , аклий хужум Таълим шакли Жамоавий, гуруҳларда ишлиш Таълим воситалари Махсус техника воситаси билан жиҳозланган ўқув хоналар Таълим бериш шароити Амалий машғулот матни.Махсус техника билан жихозланган гуруҳли ишлашга мўлжалланган хоналар. Мониторнинг ва баҳолаш. Оғзаки сўров, тезкор сўров, реферат, тест ва бошқалар.Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари  РЕЖА: 1. Кириш. 2. Умумий тушунчалар. 3.Фаннинг мақсади ва вазифалари.  Кириш Мустақил Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланиш даражасини улардаги ишлаб чиқариш жараёнларда қанчалик даражада электр энергияси қўлланилаётганлиги билан баҳолаш мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида, фермер хўжаликларида тобора кўпроқ электрлаштирилган жиҳозлар ва ускуналар ишлатилмоқда. Электр ускуналар миқдори ортиб бормоқда. Республикамиз аграр соҳасида ҳозирда йирик ва майда насос станциялар агрегатлари, чорвачилик ва паррандачилик технологик машиналар қаторлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг электр ускуналари ишлаб турибди. Уларда юқори технологик, компьютер техникаси билан жиҳозланган, замонавий назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситалари билан бошқарилувчи электр ускуналар комплектлари мавжуд. Уларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун автоматлаштирилган ишончли электр таъминот тизими ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқариш унумдорлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун электр ускуналарга сифатли электротехник хизмат кўрсатишни ташкил этиш зарур. Ҳозирги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги электр ускуналари, автоматлаштириш воситалари ва электр таъминот тизимининг ишончлилиги талаб даражасида эмас. Электр энергетик тизим, жумладан электр ускуналар узлуксиз, технологик талаб режимлари бўйича ишлаб туриши учун электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирини тўғри ташкил қилиш, эскирган электр жиҳозларни таъмирлаб, янгиларига алмаштириш, ходимларни мунтазам равишда малакасини ошириш ва билимларини текшириб туриш зарур.  Қишлоқ ва сув хўжалигида электр ускуналар қувватидан фойдаланиш даражаси етарли эмас. Электр ускуналар оптимал юкланмаслиги уларнинг энергетик кўрсаткичларини паст бўлаётганлигига олиб келади. Электр ускуналарнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш учун мунтазам равишда уларни диагностика қилиб, профилактик техник қаров ва таъмир тадбирларини ўтказиб туриш зарур. Техник қаров ва таъмир ишларига кетган ҳаражатлар янги электр ускуна нархидан 10…100 марта кам бўлиб, ўз ҳаражатларини қисқа вақтда қоплайди. Электр ускуналарнинг узлуксиз ва ишончли ишлаб туриши қишлоқ ва сув хўжалигида маҳсулот сифатини ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширади. 2007 йилда Республикамизнинг агросаноат тармоқларида 20 мингдан ортиқ электр моторлар, 12,3 минг бирлик турли хил иссиқлик ускуналари, 1,20 минг сув иситгич ва пар қурилмалари ишлаб турди. Электр тармоқлар узунлиги 225 минг км дан ортиқ бўлиб, электр энергия истеъмоли 12,5 млрд. кВт с ни ташкил қилди. Бутун электр энергиясининг 85% қисмини иссиқлик электр станцияларида, 15% га яқини гидроэлектростанцияларда олинаяпти. 2005 йилга келиб электр энергия истеъмоли республика миқёсида 48 млрд. кВт ּсоатни ташкил қилди ва ягона энергетик система ташкил бўлди. Қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикасида электрлаштириш ва автоматлаштириш тўғри йўлларини танлаб, электр истеъмолчиларни ва электр тармоқларини ўрнатиш (монтаж), электр ускуналардан фойдаланишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, электр қурилмаларини авариясиз ишлатишни таъминлаш, электр энергиясини сарф миқдорини камайтириб, актив қувват коэффициенти (cosφ) миқдорини ошириб, иш машиналарига электр юритмаларни тўғри танлаб, энергосистема энг кам юкланган вақтларида уларни ишлатиб, уларни иш соатларини тўғри режлаштириш, электр энергиясининг самарадорлигини ошириш масалаларини ишлаб чиқиш зарур. Бундан ташқари электр ускуналарга қаровчи ходимларнинг малакасини ошириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурдир. Электр энергия таъминоти системасини танлашда шарт-шароит ҳар томонлама ўрганилиши керак. Жумладан ишлаш шароити, электр ускуналар қуввати, иш режими, ток манбасининг истеъмочиларга узоқ-яқинлиги, хизмат қилувчилар сони. Электр таъминоти одатда трансформатор подстанциялари орқали бўлади, бунда трансформатор қуввати тармоқ тури ва истеъмолчилар қувватига, уларнинг жойлашишига қараб олинади. Ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишнинг асосий омиллари қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарини замонавий техника воситалари билан таъминлаб боришдир, бунда алоҳида олинган ускуналарни комплекс электрлаштиришдан автоматлашган ишлаб чиқариш технологик машиналар қаторларига ўтиш зарур. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги учун машиналар стационар ва қўзғалувчи бўлиб, суюқ ёқилғида, газда, кўмир ва бошқа ёқилғиларда ишлайди. Бизнинг вазифамиз улардан энг қулай ва кам ҳаражатлиларини ажратиб фойдаланишдир. Қишлоқ хўжалигининг умумий энергия балансида ҳаракатдаги қўзғалувчи машиналар энг кенг ўрин олган (35-40%). Қишлоқ ва сув хўжалигининг барча тармоқларида энергия истеъмолининг – 1,5% ни иссиқлик қурилмалари, электр куч қурилмалари 80-90%, ёритиш қурилмалари – 5-8% ташкил қилади Энергия манбаларидан фойдаланишда уларнинг заҳиралари чексиз эмас. Шунинг учун келажакда қўпроқ табиий энергия запасларидан фойдаланишни кўзда тутиш керак. Қуёш, шамол, биогаз яна атом энергиясидан тинчлик йўлларида кўпроқ фойдаланиш зарур. Қуёш энергияси энергия балансида қўшимча манбаа сифатида муҳим ўрин тутади. Айниқса бизнинг регионда бу борада катта имкониятлар мавжуд. Қуёшнинг йиллик чиқиб туриши 3000 соат атрофида бўлиб, 1м 2 га тўғри келган энергия миқдори 1869 кВт ּс/йил ни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалигида қуёш энергиясидан паст ҳароратли иссиқлик олишда, иссиқ сув билан таъминлашда, иссиқхоналарни ва турар жой биноларни иситишда, автоном электр станцияларда электр энергия олишда фойдаланилади. Гелиоэлектростанциялардан фойдаланишнинг асосий муаммолардан самарали фотоэлементлар чиқариш ва уларни тан нархини камайтиришдир. Дарслик уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда электр ускуналар эксплуатациясининг умумий масалалари ёритилган. Эксплуатацион кўрсаткичлар ва электр ускуналар ҳақида асосий маълумотлар келтирилган. Иккинчи қисмда қишлоқ ва сув хўжалиги энергетика тизимидаги асосий электр ускуналар эксплуатацияси ҳақида зарур маълумотлар келтирилган. Электр ускуналар эксплуатациясини ташкил қилиш масалалари ечимлари ишлаб чиқилган. Учинчи қисмда электр ускуналарни таъмирлаш, жумладан электр моторлар ва куч трансформаторларни ремонти масалалари ёритилган. Дарсликни ишлаб чиқишдан асосий мақсад бўлажак инженер-энергетикларга қишлоқ ва сув хўжалиги шароитидаги турли хил электр ускуналардан самарали фойдаланишни ўргатиш ва қўйилган эксплуатация масалаларини ечишда ижодий ёндошиш кўникмаларини беришдир. Дарслик Р еспубликамиз олий ўқув юртларида таълим олаётган қишлоқ ва сув хўжалиги бакалавр таълим йўналишлари энергетиклари учун мўлжалланган бўлиб, шу соҳада фаолият кўрсатаётган инженер-техник ходимлар, магистрлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари ва ўқитувчилари учун фойдали бўлиши мумкин.  1.1. Умумий тушунчалар. Фаннинг мақсади ва вазифалари   Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида турли хил электрлаштирилган ускуналар ишлатилади. Электр ускуналарига техник хизмат кўрсатиш базаси ҳам тобора такомиллашиб кенгайиб бормоқда. Электр ускуналардан фойдаланишнинг самарадорлиги электр техник хизмат кўрсатиш таннархи янги ускуна нархидан бир неча баробар пастдир. Электр энергия ишлаб чиқариш маҳсулот тан нархига таъсир кўрсатади ва ортиқча исрофгарчиликни камайтиради. «Электр ускуналарнинг эксплуатацияси ва таъмирлаш» фанининг мақсади бўлажак бакалавр-энергетикларга, инженерларга турли электр ускуналаридан самарали фойдаланишни, уларнинг техник эксплуатациясини ташкил қилишни, қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикаси масалаларини ечишни ўргатишдир. Электр ускуналари эксплуатациясига электр ускуналарини тайёр ҳолга келтиришдан тортиб, уни фойдаланиш жойига олиб келиш, ўрнатиш, созлаш, ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, саклаш жараёнлари киради. Эксплуатация – бу электр ускуналарининг барча техник имкониятларидан тўла фойдаланишдир. У ишлаб чиқариш ҳамда техник экспуатация кўринишида бўлади, ишлаб чиқариш эксплуатацияси – бу электр ускунасидан фойдаланиб маълум иш бажаришдир. Техник эксплуатациясига электр ускуналаридан фойдаланишда унинг барча кўрсаткичларини ишчи ҳолатида ушлаб туриш киради. Ишлаб чиқариш эксплуатацияси эса хизмат қилиш деб юритилади (1-расм). Эксплуатациянинг мақсади электр ускуналар ва машиналардан юқори унум билан мақсадга мувофиқ фойдаланиб, электротехнологик объектлар самарали ишлашини таъминлашдир. 1-расм. Ишлаб чиқариш тизимининг соддалаштирилган схемаси: ИЧТ – ишлаб чиқариш тизими; МР1 – меҳнат ресурслари; МР2 – материал ресурслари; ЭР – энергетик ресурслари.  Солиштириш – объект ёки ходисаларни унинг элементларини солиштириш йўли билан ўрганиш. Синтез – олинган маълумотлар таҳлилига асосланиб муҳим боғланишлар ва қонуниятларни аниқлаш ва объект ҳақида тўлароқ маълумот олиш. « Электр ускунасининг эксплуатацияси ва таъмирлаш» фанини ўрганиш услублари : Тажриба – асосий кўрсаткичларни ўзгариш қонуниятлари, бошқа кўрсаткичлар боғликлигини аниқлашда муҳимдир. Ўхшатиш (Аналогия) – ўрганилаётган объектнинг ўхшашликларини топиш орқали объект ҳақида маълумот олиш ва хулоса киритилиши.01 0101 4E 02 0D 4E 050316 06 04120805 4C 24 0203 1E0E 1B 23 0203 2-расм. М-Э-Т-Х тизимининг умумийлаштирилган схемаси: М – манба; Э – электр истеъмолчи; Т – технологик объект; Х – эксплуатация хизмати; ЭУ – электр узгарткич; ЭИ – электр истеъмолчи; ЭТ – электр энергиясини узаткич. Системали ёндошишда ечимни топиш алгоритми тузилади. Бу алгоритм қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 5- босқич. Якуний натижаларни ва ечимларни бирламчи маълумотлар асосида топиш ва хулосалар қилиш.4- босқич. Мақсадга эришиш услубларини топиш. Шу услублар билан ечимларни топиш. 1- босқич. Фанни ўрганишдан мақсад ва вазифаларини шакллантириш. 3- босқич. Ўрганиш масаласини, унинг омилларини аниқлаш, бирламчи ва натижавий маълумотларни белгилаш, объект моделини тузиш. 2- босқич. Ўрганиш объектларини ажратиш, уни чегараларини белгилаш, объектни ўрганиш масалаларини асослаш. “ КЛАСТЕР” МЕТОДИ 3A 1E 04 0D 04 2F4109 12151405 1B 19 34 0F 16 0D 0F 16 3241090D 160D 1C 160D 0F ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР   1. Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёти – фарровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси йиғилишида сўзланган нутқ. 1994 йил 18 феврал.- Т.: Ўзбекистон, 1994.- 72 б. 2. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури (1998-2000 йиллар).- Т.: Ўзбекистон, 1998.- 96 б. 3. Александров К.К., Кузьмина Е.Г. Электротехнические чертежи и схемы.- М.: Энергоатомиздат, 1990.- 288 с. 4. Голигин А.Ф., Ильяшенко Л.А. Саноат корхоналари электр жиҳозларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш.- Т.: Ўқитувчи, 1990.- 216 б. 5. Гуревич Д.Ф., Цырин А.А. Таъмирные мастерские совхозов и колхозов: Справочник.- Л.: Агропромиздат.Ленингр. отд-ние, 1988.-336с. 6. Додобоев Ю., Хамидов М. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнат муҳофазаси.- Т.: Меҳнат, 1990.- 136 б. 7. Ерошенко Г.П., Пястолов А.А. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации электрооборудования.- М.: Агропромиздат, 1988.-160 с. 8. Иофинов С.А., Лышко Г.П., Хабатов Р.Ш. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации МТП.- М.: Агропромиздат, 1989.- 191 с. 9. Yo’ldоshеv SH.U. Mаshinаlаr ishоnchliligi vа ulаrni tа’mirlаsh.- T.: O’zbеkistоn, 1994.- 479 b.