logo

Инновацион таълим технологиялари олий таълимни модернизациялаш омили сифатида

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

699 KB
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ Педагогик технология – бу муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг мaзмyнидиp. Ўқитиш технологияси – ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида - ало ҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш, профессор - ўқитувчи ва талабанинг вазифаларини ойдинлаштириш қаратилган алгоритмик кетма - кетлик. Тарбия технологияси – тарбия натижаларига асосланиб, тарбиянинг мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш, тарбия жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, тарбиянинг шакл, метод ва воситаларини аниқ белгилаб олишга қаратилган тизимли жараён. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ Идентив ўқув мақсади – технологик жараённинг асосий компоненти бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос келадиган ўқув мақсади. Идентив ўқув мақсади ўз навбатида ўқув вазифаларига айлантирилади. Мазкур ҳаракатни амалга оширишда кенг оммалашган Б.Блум таксономиясидан фойдаланилади. Интерфаол метод – ўқув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам профессор - ўқитувчи, ҳам талабани фаоллаштиришга йўналтирилган ўқитиш усуллари мажмуи. График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа восита вазифасини, талабаларнинг машғулот мавзусига доир билимларини мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш мақсадида ишлатилса, метод вазифасини бажаради. ТАЪЛИМ АМАЛИЁТИДА “ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ” ТУШУНЧАСИ УЧ ДАРАЖАДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ:  Умумпедагогик (макро) даража. Мазкур даражага мувофиқ келадиган технологиялар яхлит педагогик жараёнга тегишли бўлиб, таълим тизимининг барча турларида қўллаш имконини беради.  Хусусий - методик (мезо) даража. Ушбу даража ўзида маълум бир ўқув фани, алоҳида таълим олувчилар гуруҳи, маълум ихтисосликка мансуб педагогларга йўналганликни акс эттиради.  Локал даража (микро). Мазкур даражага тегишли технологиялар ўқув-тарбия жараёнининг алоҳида таркибий қисми, алоҳида шахс сифатларини шакллантириш, махсус ўқув кўникма ва малакаларини таркиб топтиришга хизмат қилади. ЎҚИТИШ Авторитар Оммавий ўқитиш Педагог – ягона субъект, талабалар – педагогик жараён объекти Педагог – бошлиқ, ҳакам Талаба ҳали шаклланмаган шахс Ўқитишнинг тушунтириш – кўргазмали усули Мажбурлаш педагогикаси Ташаббус ва мустақиллик сўндирилган Шахсга йўналтирилган Ишбилармонлик ўйинлари Муаммоли ўқитиш Табақалаштирилган ўқитиш Индивидуаллаштирилган ўқитиш Дастурлаштирилган ўқитиш Компьютерли ўқитиш Модулли ўқитиш Ҳамкорлик педагогикаси Билимлар, кўникма ва малакалар ўртача ўзлаштиришга йўналтиради. Шахснинг табиий имкониятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари асосида мустақил билим олишга шароит яратиладиХ у с у с и я т л а р и Х у с у с и я т л а р иПедагогнинг талабага муносабати Ўқитиш натижалари ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВНИ ТАТБИҚ ЭТИШНИ НГ УМУМИЙ ТАВСИФИ Технологик жараённинг мазмуни ва мо ҳияти Ўқув жараёни мақсади ва вазифаларини ойдинлаштириш Ўқув жараёнини технологиялаш - тиришнинг таянч асослари Ўқитиш шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш Кутиладиган натижаларни аниқ белгилаб оли ш Амалга ошириладиган ўқув жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида - алоҳида лойиҳала ш ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ ЛОЙИҲАЛАШ РЕЖАЛАШТИРИШ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШТИРИШ МАШҒУЛОТ БОСҚИЧЛАРИ ВА ВАҚТНИ ТАҚСИМЛАШ КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАРНИ ОЙДИНЛАШТИРИШ ПРОФЕССОР - ЎҚИТУВЧИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ШАКЛ, МЕТОД ВА ВОСИТАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ТАЛАБАНИНГ ЎҚУВ ИШИ ТАРТИБИ НАЗОРАТ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ МАЖМУИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШТИРИШ Таълим ма қсадлари – диагностик, ўқиш - ўқитиш қайта ишлаб чиқиладиган – такрорланадиган бўлиши учун ҳар бир мақсад эри - шиладиган бўлиши лозим, яъни таълим мақсади шундай ифода - ланиши лозимки, унга эришилгани ҳақида айнан бир хил ҳукм чиқариш мумкин бўлсин. Талабани ўрганиш натижасини англай - диган вазифалар ойдинлаштирилган ўқув мақсадлари дейилади. Ойдинлаштирилган мақсадлар талабанинг кузатиш, ўлчаш мумкин бўлган ҳаракатларини назарда тутади. Анъ а навий таълим мазмуни кўпинча, мавзулар шаклида бўлиб, улардан аниқ бир хил маъно англатадиган ўқув мақсадларини аж - ратиб олиш қийин. Ўқув вазифалари (ойдинлаштирилган мақсад) - ларини ифодалашни осонлаштириш мақсадида талаба билиб, ўрга - ниб олган ҳаракатларни акс эттирадиган феъллардан фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, билади (аниқ фактни, қоидани), изоҳлайди (схема, график, диаграммани); чиқаради (хулосани); қўллайди (тушунчани – янги вазиятда); намойиш этади, ажратади, топади (хатони) кабилар. Б.БЛУМ ТАКСОНОМИЯСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ ТОИФАЛАРИГА МОС КЕЛУВЧИ ФЕЪЛЛАР НАМУНАЛАРИ № Ўқув мақсадлари Феъллар 1. Билиш Қайтариб айтиш Қайд қилиш Номламоқ, атамоқ Ёзмоқ ифодалаш фарқлаш таниб олиш айтиб бериш 2. Тушуниш Далиллар келтирмоқ Аниқламоқ, белгиламоқ Тушунтирмоқ ўтказиш, айлантириш сурат билан кўрсатиш изоҳ бериш 3. Қўллаш Татбиқ этиш Намойиш этиш Фойдаланиш, ўрганиш. аниқлаш бажариш амалга ошириш 4. Анализ Ажратиб кўрсатиш Дифференциялаш Таснифлаш Таклиф этиш қисмларга ажратиш тақсимлаш текшириш гуруҳлаш 5. Синтез Умумлаштириш Режалаштириш Ишлаб чиқиш тизимга солиш тузиш Лойиҳалаш 6 Баҳолаш Ташхис этиш Исботлаш Асослаш баҳолаш, текшириш таққослаш, солиштириш, қиёслаш ЎҚУВ МАШҒУЛОТИНИНГ АНИҚЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ НАМУНАСИ Ўқув машғулотининг мақсади Талабаларда шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашувига доир билимларини таркиб топтириш Педагогик вазифалар: 1) муаммоли савол, масала ва вазиятларни ўқув бирлигига мувофиқ равишда тақдим этиш ; 2) “индивид”, “инсон”, “шахс” тушунчаларининг фарқли жиҳатларини ажратиб кўрсатиш ; 3) шахснинг ривожланиши билан боғлиқ назарияларнинг моҳиятини тушунтириб бериш ; 4) шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни тавсифлаш ; 5) ривожланиш ёш даврларини таснифлаш ва ўзига хосликларини очиб бериш . Ўқув фаолияти натижалари: 1) муаммоли савол, масала ва вазиятларни ҳал этиш орқали ўз тасаввурларини аниқлаштиришади ; 2) “ индивид”, “инсон”, “шахс” тушунчаларининг фарқли жиҳатларини билиб олишади ; 3) шахснинг ривожланиши билан боғлиқ назарияларнинг моҳиятини англаб оладилар ; 4) шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни қиёслайдилар ; 5) ривожланиш ёш даврлари таснифини ўрганадилар . ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ТИЗИМИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРЛАР 1. Маъруза машғулотлари таълим технологияси . 2. C еминар машғулотлари таълим технологияси . 3. Амалий машғулотлар таълим технологияси. 4. Мустақил таълим технологияси. 5. Кейс - стади таълим технологияси. 6. Лойиҳа таълим тех - нологияси 1. Ақлий ҳужум. 2. Эркин ёзиш. 3. Асосланган эссе. 4. ФСМУ.(фикр-сабаб- мисол-умумлаштир). 5. Блиц - с ўров. 6. Блиц - ўйин. 7. Ўқитиш бўйича қўлланма. 8. Ёзма ва оғзаки давра суҳбати. 9. Тушунчаларни аниқлаш. 10. Тушунчалар асосида матн тузиш. 11. Чалкаштирилган мантиқий занжирлар кетма - кетлиги 1. Кластер. 2. Б - Б-Б чизмаси 3. Т- чизма. 4. Венн диаграммаси. 5. Концептуал жадвал. 6. Инсерт жадвали. 7. “ Нима учун” чизмаси. 8. “ Қандай?” диаграммаси. 9. Балиқ скелети. 10. Тоифалаш жадвали. 11. Нилуфар гули