logo

Кунжут етиштириш технологик картасини ишлаб чиқиш ва ундан ёғ олиш технологиясини ўрганиш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

927.6923828125 KB
Мавзу: «Кунжут етиштириш технологик картасини ишлаб чиқиш ва ундан ёғ олиш технологиясини ўрганиш» КУНЖУТ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИНИ ИШЛАБ ЧИ ИШ ВА УНДАН Қ Ё ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШ Ғ Мойли ўсимликлар ичида кунжут энг кўп мой берувчи ўсимликлардан биридир. Кунжут уруғининг таркибида 55-68% гача мой, 16-22% оқсил ва 18% эрийдиган углевод мавжуд. Кунжут мойи озиқ-овқат саноатида ва упа- элик ишлаб чиқаришда муҳим хом-ашё ҳисобланади . Кунжут дунё бўйича 5 млн. гектардан ортиқ ерга экилиб келинмоқда. Кунжутни энг кўп экувчи давлатлар Ҳиндистон, Хитой, Бирма каби мамлакатлардир. Ўзбекистонда кунжут минг йиллардан бери экилиб келинмоқда, у асосан суғорилаётган ерларда ўстирилади. Республикамизда кунжут асосан Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд вилоятларида кичик фермер хўжаликларида ва шахсий хўжаликларда экилади.  КУНЖУТ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИНИ ИШЛАБ ЧИ ИШ ВА УНДАН Қ Ё ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШ Ғ Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станциясига қарашли тажриба участкасида кунжутнинг чет эллардан келтирилган 20 дан ортиқ навларини коллекция питомнигида 2006- 2009 йилларда экилиб кўрилди ва Ўзбекистон шароити учун энг мақбул навлари танлаб олинди. Кейинги режалар танланган навларнинг уруғларини кўпайтириш, унинг агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва кейинчалик янги навларни яратиш устида изланишлар олиб боришдан иборат. Ана шу юқоридагиларни эътиборга олиб, республикамиз халқини сифатли ўсимлик мойларига тўлароқ қондириш мақсадида ўзимнинг битирув малакавий ишимни мавзусини “Намунавий технологик карталарга асосан суғориладиган майдонларда кунжут етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва унинг уруғидан мой олиш технологиясини ўрганишга бағишладим. КУНЖУТ МОРФОЛОГИЯСИ, БИОЛОГИЯСИ, ТУРЛАРИ ВА НАВЛАРИ Маданий кунжут бир йиллик ўт ўсимлик. Илдизи юқори қисми йўғонлашган ўқ илдиз бўлиб, ерга 120 см чуқур кириб боради ва талайгина ён шохлар чиқаради. Пояси тик ўсади, 4 ёки 8 қиррали бўлади, бўйи суғориладиган ерларда ўртача 100-110 см, лалмикор ерларда 50-60 см га етади, яшил тук билан қалин ёки сийрак қопланган. Пояси кўсакчалар бўлмаган пастки қисмидан шохланиб юқорига қараб ўсадиган 4-6 та узун шох чиқаради. Шохларнинг сони 10-12 тагача етиши мумкин, кам шохланади ёки мутлақо шохланмайдиган шакллари ҳам бор. КУНЖУТ МОРФОЛОГИЯСИ, БИОЛОГИЯСИ, ТУРЛАРИ ВА НАВЛАРИ Ўзбекистонда кунжут неча асрлардан бери экилиб келинаётгани учун хилма-хил жайдари навлари бор, бу навлар эртапишарлиги, қурғокчиликка чидамлилиги, сермойлиги, сўлиш касалликларига чидамлилиги каби ҳўжаликда қимматли бўлган белгиларга эга. Жайдари навлар орасида эртапишарлиги жиҳатидан Хоразм ва Хива кунжутлари, сўлиш касалликларига чидамлилиги жиҳатидан Фарғона водийси кунжутлари алоҳида ўринда туради. Кунжутни селекция йўли билан чиқарилган навлардан «Тошкент- 122 » нави экилади. «Тошкент- 122 » Ўсимликшунослик институтининг Ўрта Осиё филиали ўсимликшунослик илмий текшириш институтининг селекцион нави. Маҳаллий навдан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.  КУНЖУТНИНГ АГРОТЕХНИКА АСОСЛАРИ ВА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. Эрта баҳор ишлари экиш олдидан ерни бороналашдан бошланади. Дала ўз вақтида бороналанганда капилляр ғоваклик бузилади, бу билан тупроқда намлик сақлаб қолиниб, уруғнинг бир текис униб чиқишига шароит яратилади. Бороналанган даланинг юзаси текисланади, энди ўсиб келаётган бир йиллик бегона ўтлар йуқотилади, кесаклар майдаланади, ҳосил бўлган қатқалоқ юмшатилади. Алмашлаб экишда кунжут учун энг яхши ўтмишдош экин – кузги бошоқли ва полиз экинларидир. Кунжут ҳар йили бир ерга экилса, ўсимлик кўп касалликларга учрайди. Шунинг учун кунжут бир ерга 4-6 йил давомида экилмаслиги керак. Бунинг натижасида тупроқда узоқ муддат сақланиб қоладиган касаллик қўзғатувчиси замбуруғлар нобуд бўлади. Тошкент вилоятининг намлик етишмайдиган худудларида буғдой кунжут учун энг яхши ўтмишдош экиндир.  КУНЖУТНИНГ АГРОТЕХНИКА АСОСЛАРИ ВА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. Маълумки, кунжут иссиқсевар ўсимлик ҳисобланди. Шу боисдан ҳам экиш муддатини тўғри белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқнинг иссиқлик ҳарорати 18-20 0 С даражага етганда кунжут уруғи уна бошлайди. Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станциясида ўтказилган кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, энг оптимал муддати об-ҳаво шароитига қараб май ойларининг иккинчи ярми ва июн ойининг бошларида экиш яхши натижа беради. ЎСИМЛИКНИ СУ ОРИШ ВА Ғ Ў ИТЛАШ Ғ Кунжутнинг ўсув даврида унинг сувга бўлган талабига қараб сув билан таъминлаш, кунжутдан юқори ва сифатли уруғлик ҳосилини олиш гаровидир. Ўсимликнинг илдиз тизимини етарли намлик билан таъминланмаслиги ўз навбатида сувга бўлган танқислиги сезиларли даражада бўлиб, натижада ўсимликнинг ўсиш жараёнида физиологик жараёнларнинг бузилишига ва ривожланишини сустлаштиришга ҳамда ҳосилдорликни пасайишига олиб келади. Суғориладиган ҳар майдонда суғориш муддатлари ва нормаларини, тупроқ ҳусусиятлари ва сизот сувлари чуқурлигини ҳисобга олиб белгилаш лозим. Ўзбекистонда кунжут кичик майдонларда етиштирилмоқда. Етиштириш агротехникаси эски бўлиб, замонавий навлар талабларига мос тушмайди. Кунжутни парваришлаш технологияси ўз ичига олган агротехник ҳусусиятлардан бири минерал ўғитлар меъёри ва солиш муддатлари бизнинг шароитда кам ўрганилган. Кунжут озуқа моддаларга, айниқса азотли ва фосфорли озуқаларга талабчандир. Ҳ ОСИЛНИ ЙИ ИШТИРИБ ОЛИШҒ Кунжут ҳосилини йигиштириб олиш муддатини белгилашда об-ҳаво шароити ва хўжалик имкониятлри ҳисобга олинади. Кунжут йиғим-теримини қисқа муддатда ўтказиш учун механизациялардан ва транспортлардан тўғри фойдаланиш керак. Кунжут сентябр ойининг иккинчи ярмига бориб пишиб етилади. Ҳамма кўсагининг пишиб етилишини кутиб туриш шарт эмас, чунки тепадаги кўсакларининг пишиб етилишини кутиб турилса, пастдаги кўсаклар ёрилиб уруғи тўкилиб кетиши мумкин. Шунинг учун кунжутнинг пастки қутичалари сарғайиши билан ўришни бошлаб юбориш керак. Кунжутни 2 ёки 3 кунда тўлиқ йиғиб олиш зарур, бўлмаса қутичалари ёрилиб уруғи ерга тўкилиб кетади. Ўриб олинган кунжутни тез вақт ичида 40-50 ўсимликни бирлаштириб, боғлаб қуритиш керак. Уруғни қуритишда брезент ёки бошқа материллардан фойдаланиш керак, шунда 8-10 кундан кейин қуритилган кунжут ўсимлигини янчиб уруғларини ажратиб олинади. Олинган уруғларни тозалаб, саралаб сақлаш учун шамол кириб турадиган хоналарда қопларда сақланса яхши натижаларга эришилади. ТЕХНОЛОГИК – ИСОБЛАШ ИСМИҲ Қ Биз «Асосий кишлок хўжалик экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган намунавий технологик карталар» асосида кунжут етиштириш ва хосилни йигиштириб олиш агротехнологик картасини ишлаб чиқамиз. Ушбу тузиладиган карта 25 та графадан иборат бўлиб, унда экин етиштириш бўйича бажариладиган барча агротехник тадбирларни қатъий технологик кетма-кетликдаги номи, уларни бажариш учун агрегат таркиби, яъни трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарини маркаси, уларнинг соатлик, кунлик ва агромуддатдаги иш унуми, тахминий календар муддати, ёқилғи сарфи, талаб этиладиган трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг сони, ишчи кунлар сони, иш хақлари ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бажарилиши лозим бўлган агротадбирлар (операциялар) тўртта даврдан иборат: экишгача бўлган давр, экиш даври, парваришлаш (вегетация) давр ва ўриб-йиғиштириш даврлари. Маълум кетма-кетликда бажариладиган агротехник тадбирлар, кунжутни биологик хусусиятлари, экиш муддати агротехникаси, етиштириш технологияси, ўғитларга бўлган талабларни эътиборга олиб тузилган КУНЖУТ УРУ ИДАН Ё ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИҒ Ғ Заводларга келтирилаётган ҳар бир уруғ туркуми ўзининг сифат кўрс а ткичлари намлик, нуқсондорлик, мойлилик даражасига эга бўлади. Булар уруғ сифатини белгилайди. Кунжут уруғларини қабул қилиш шартлари давлат стандарти асосида амалга оширилади. Бунда чекловчи меъёрлар белгиланган бўлади. Чекловчи меъёрларда йўл қўйилган намлик ва ифлосланганликни энг юқори чегараси кўрсатилган бўлади КУНЖУТ УРУ ИДАН Ё ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИҒ Ғ Мой, янчилмани устки қисмида юпқа парда ҳолида бўлади ва бу ерда молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи ҳисобига ушланиб туради. Шу кучлар таъсирини пасайтириш учун янчилма намлик, иссиқлик билан ишлов берилади. Бу жараён қовуриш дейилади ва ҳосил бўлган маҳсулот қовурма деб аталади. Қовуришда янчилмани ва унинг таркибидаги мойнинг физик-кимёвий хоссаси ўзгаради. Натижада максимал миқдорда ёғ олиш имкони яратилади. КУНЖУТ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИНИ ТУЗИШ ВА УНДАН Ё ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ И ТИСОДИЙ Ғ Қ САМАРА ДОРЛИГИ. Т/р Кўрсаткичларни номи Ўлчов бирлиги Қиймати Сўм 1 Асосий ва қўшимча иш хақлари Сўм 104 278 744 2 Органик ва минерал ўғитлар қиймати Сўм 34 575 000 3 Уруғлик материални қиймати Сўм 9 000 000 4 Ёнилғи ва мойли материалларига кетган харажат Сўм 53 636 700 5 Гербицидлар ва захарли химикатларга кетган харажат Сўм 360 000 6 Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг амортизация ажратмалари (пул харажатлари) Сўм 35 058 000 ЖАМИ: 236 908 444 7 Ялпи ҳосил Тонна 80 8 Ялпи даромад Сўм 400 000 000 9 Шартли соф фойда Сўм 163 091 556 10 Ҳосил таннархи(умумий) Сўм 236 908 444 11 Рентабеллик % 68.8 ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!