logo

Монопол ҳокимият шароитида нарх белгилаш тамойиллари

Yuklangan vaqt:

03.03.2025

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

319.2646484375 KB
Монопол ҳокимият шароитида нарх белгилаш тамойиллари 1. Монополия шароитида нархларни тартибга солиш. 2. Истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш. 3. Истеъмолчилар даромадига кўра нарх белгилаш. 4. Истеъмол ҳажмига кўра нарх белгилаш. 5. Товарлар категориясига кўра нарх белгилаш. 1. Монополия шароитида нархларни тартибга солиш Нархларни назорат қилиш ва тартибга солиш кўпроқ табиий монополияларга қўлланилади. Биз биламизки, рақобатлашган бозорда нарх чекли харажатга тенг бўлар эди Лекин, бундай нархни табиий монополияларга қўллаб бўлмайди, чунки бу нархда бир қатор ишлаб чиқарувчилар зарар билан ишлаб ишдан чиқадилар. Нима учун деганда, ишлаб чиқарувчиларнинг харажатлари ҳар хил бўлгани учун нархлар ҳам ҳар хил бўлади. Расмдан кўриниб турибдики, нарх рақобатлашган бозор нархига тўғри келади ва у чекли харажат билан ўртача даромад чизиқлари кесишган нуқта билан аниқланади. Нарх давлат томонидан тартибга солинмаса, монополист нархни Р m даражада белгилаб, Q m миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаради. D P mP AC P 1 MC P e AR MR Q Q eQ 1Q mÌÑ Ð  Давлат эса нархни барча учун ўртача харажат даражасида (ўртача харажат чизиғи билан даромад чизиғи кесишган нуқта) белгилайди, яъни . Бу нархга тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажми га тенг. бўлиши табиий монополистларга (узоқ муддатли рақобатлашган бозордаги фирмалар каби) нормал фойда олиш имконини беради. нархда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори оптимал ҳажмдан кичик бўлса ҳам истеъмолчилар монополист нархи тартибга солинмаганга қараганда кўпроқ маҳсулот сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Ўртача харажат даражасида ўрнатиладиган нархни « адолатли фойда олишни таъминлайдиган нарх » деб атайдилар. АҚШда « адолатли » нархни таъминланишини жуда кўп федерал комиссиялар кузатиб боради.1 P 1 Q AC P  1 1 P 2. Истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш Монопол ёки бозор ҳокимиятига эга бўлган фирмалар раҳбарлари олдида турадиган асосий масалалардан бири - бу қандай қилиб монопол ҳокимиятдан самарали фойдаланишдир. Улар олдида нархларни қандай белгилаш, қанча ишлаб чиқариш омиллари жалб қилиш керак, узоқ ва қисқа муддатли оралиқларда ишлаб чиқариш ҳажмини қанча қилиб белгилаш каби масалаларни ечиш туради. Рақобатлашган бозордаги фирмаларни бошқаришга қараганда монопол ҳокимиятига эга бўлган фирмаларни бошқариш қийинроқ. Рақобатлашган бозорда нарх берилгани учун фирма раҳбарлари ўз эътиборларини кўпроқ харажатларни камайтиришга ва сотиш билан боғлиқ масалаларни ечишга қаратади. Ишлаб чиқариш ҳажмини эса нархни чекли харажатларга тенглаштирадиган ҳажмда белгилайди. Монопол ҳокимиятга эга фирмалар ишлаб чиқариш ҳажмини ва маҳсулот нархини аниқлаши учун ҳеч бўлмаганда талаб эластиклигининг тахминий қийматини билишлари керак бўлади. Монопол ҳокимиятга эга бўлган фирмаларнинг нарх белгилаш стратегияси нинг асосини истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш орқали қўшимча фойда олиш усуллари ташкил қилади. Истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш . Фараз қилайлик, фирма барча ишлаб чиқарган маҳсулотларини бир нархда сотсин. У фойдасини максималлаштириш учун нарх Pm ни унга мос келувчи ишлаб чиқариш ҳажми Q m ни чекли харажат чизиғи ( MC ) билан чекли даромад чизиғи ( MR ) кесишган нуқтага кўра белгилайди. Фирма Q m ишлаб чиқариш ҳажмида максимал фойда билан ишлайди, лекин фирма раҳбарлари фойдани янада ошириш тўғрисида ўйлай бошлайди. Истеъмолчи ортиқчалиги соҳасида кўриш мумкинки ( NM оралиқда) баъзи бир истеъмолчилар товарни P m нархдан юқори нархда ( P 1 ) ҳам сотиб олиши мумкин. Лекин, нарх P m дан юқори қилиб қўйилса, сотиш ҳажми камаяди, бир қатор истеъмолчилар йўқотилади ва олинадиган фойда камаяди. P N P max MC M P m E P e D Q m QD Q eP 1 Q 1  Нарх монопол бўлганда ҳам истеъмолчиларнинг бир қисми товарни сотиб олаолмайди, лекин улар нарх дан кичик (аммо чекли харажатдан юқори бўлган) бўлган ҳолда товарни сотиб оладилар. Бундай харидорлар ME соҳага қарашли бўлиб, уларнинг ортиқчалиги DME соҳа юзасига тенг. Фирма нархни туширса, у ME оралиққа қарашли харидорларга ҳам товарни сотиши мумкин. Бироқ, бу ҳолда унинг даромади ва шу билан бирга фойдаси ҳам камайиб кетади. Фирма NM оралиққа қарашли истеъмолчилар ортиқчалигини ( P m MN юзага тенг ортиқчаликни) ва ME оралиқдаги истеъмолчилар ортиқчалигини ( DME юзага тенг ортиқчаликни) қўлга киритиш учун ҳар хил гуруҳдаги истеъмолчиларнинг талаб чизиғида жойлашувига қараб ҳар хил нарх белгилаши мумкин. Юқорида кўрдикки, бу ортиқчаликларни бир хил нарх белгилаш орқали эгаллаш мумкин эмас. Масалан, фирма NM оралиқдаги истеъмолчилар учун P 1 нарх, ME оралиқдагилар учун P 2 ва иккала гуруҳ орасидагилар учун P m нархни белгилаши мумкин. Нархларни бундай қўйилишига, яъни ҳар хил гуруҳдаги истеъмолчилар учун ҳар хил даражадаги нархларнинг қўйилишига нарх диверсификацияси (дифференциацияси ёки дискриминацияси) дейилади. Масаланинг муҳим томони шундаки, харидорларни топиб, уларни ҳар хил нархларда харидорлар гуруҳига бўлиб чиқиш, яъни бозорни сегментлаштириш керак бўлади.  3. Нархлар диверсификацияси . Нархлар диверсификацияси (нархларни истеъмолчиларнинг имкониятларига қараб ҳар хил даражаларда белгилаш) уч хил бўлиши мумкин: истеъмолчи даромадига кўра , истеъмол ҳажмига кўра ва товарлар турига кўра. Истеъмолчилар даромадига кўра нархларни белгилашнинг идеал варианти ҳар бир харидорнинг имкониятидан келиб чиқиб, у сотиб оладиган ҳар бир товарга максимал нарх белгилашдир. Ушбу максимал нархни харидорнинг резерв нархи деб қаралади. Ҳар бир харидор учун резерв нарх белгилашга истеъмолчиларнинг даромадига кўра нархларни идеал диверсификациялаш дейилади. Идеал диверсификациялашда фирма даромади қандай бўлишини кўриб чиқамиз. У маҳсулот нархини ҳар бир харидор учун у тўлаши мумкин бўлган максимал даражада қилиб белгилайди ва натижада чекли даромад чизиғи фирма фойдасини максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқ бўлмай қолади. Ҳар бир бирлик қўшимча маҳсулотни сотишдан тушадиган қўшимча фойда товарга тўланадиган нархга боғлиқ функция бўлиб, чекли даромад чизиғи талаб чизиғи билан устма-уст тушади ( D=MR ). Масалан, агар ҳар бир харидор биттадан маҳсулот сотиб олса, биринчи ишлаб чиқарилган товардан олинадиган даромад га, иккита товардан тушадиган даромад га, учта товардан га тенг. Ҳар бир товар учун алоҳида нарх белгилангани учун умумий даромад ҳар бир сотилган товарлар нархларининг йиғиндиси билан аниқланади. Чекли даромадни қуйидагича топамиз:1 1 1 1 P P R    2 1 2 1 2 1 P P P R R      3 2 1 3 P P P R    MR P MR R R P P P P 1 1 2 2 1 1 2 1 2        ; ; MR R R P P P P P P 3 3 2 1 2 3 1 2 3         Демак, ҳар бир қўшимча сотилган товарнинг чекли даромади идеал диверсификациялашда ушбу товар учун белгиланган нархга тенг. Кўриниб турибдики, нарх диверсификацияси фирманинг харажатлари таркибига таъсир қилмайди. Шундай қилиб, ҳар бир бирлик қўшимча ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотдан тушадиган қўшимча фойда нархдан чекли харажатни айрилганига тенг. P P max MC P 2 E P e D=MR Q 2 QD Q eP 3 Q 3P 1 Q 1 Талаб ( MR ) чекли харажатдан устун бўлганда фирма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб ўз фойдасини орттиради. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишлаб чиқариш ҳажми ҳажмга етгунча давом эттирилади. ҳажмда чекли даромад, яъни талаб чекли харажатга тенг бўлади ва ишлаб чиқариш янада оширилса чекли харажат талабдан, яъни MR дан юқори бўлгани учун фирма фойдаси қисқаради.  Аммо, харидорлар жуда кўп бўлса, фирма уларнинг ҳар бири учун алоҳида нарх белгилаши қийин. Бу ерда асосий муаммо, харидорлар сотиб олиши мумкин бўлган нархни аниқлашдир. Шунга қарамасдан, харидорлар камроқ бўлганда, реал ҳаётда нарх дифференциациясидан фойдаланувчи фирмалар ҳам йўқ эмас. Масалан, газга, электроэнергияга аҳоли ва корхоналар тўлайдиган нархлар, ҳайвонот боғига, музейга кириш чипталарининг ёш болаларга, катта ёшдагиларга ва гуруҳларга ҳар хил нархларда бўлиши. Бундай ҳолларда нархни дифферециацияловчи фирма истеъмолчи ортиқчалигининг бир қисмини ўзлаштиради. Яна бир мисол тариқасида пойафзал сотувчи фирмани кўриб чиқайлик. Сотувчи ҳар бир пойафзал сотилишидан 20 фоиз фойда олади дейлик. Сотувчи баъзи бир харидорларга товарни ўз нархида сотса, бошқа бирига сотганда ўз улушининг бир қисмидан воз кечади, нима учун деганда, фойда олмагандан кўра ҳар бир пойафзалдан 10 фоиздан (20 фоиз ўрнига) фойда олиш унинг учун афзалроқ. Агар нархлар дифференциацияси харидорлар сонини ошишига олиб келса, бундан сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам манфаат кўради. Демак, умумий фаровонлик ошади. 4. Истеъмол ҳажмига кўра нархлар диверсификацияси Баъзи бир товарларга бўлган талаб у товарни ишлаб чиқариш ва сотиш ошган сари камайиб боради. Бундай товарга мобил телефон хизмати мисол бўла олади. Ҳар бир истеъмолчи бир ойда маълум миқдордаги (минут ёки соат) телефон хизматига пул тўлаб, ундан ортиқчасига тўлаш қобилияти пасайиб боради. Истеъмолчи маблағи етмагани учун энг керакли миқдордаги хизматгга пул тўлайди, лекин бу миқдордаги минимал хизматнинг қиммати қўшимча олиши мумкин бўлган телефон хизмати қийматидан анча юқори бўлади. Мусбат масштаб самараси бўлганда мобил телефон хизмати кўрсатиш ҳажмининг ошиши уни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ўртача ва чекли харажатларни камайишига олиб келади. Бундай ҳолатда мобил телефон хизмати нархини (тарифини) дифференциация қилиниши мақсадга мувофиқдир. Яъни, ҳар хил миқдорда истеъмол қилинган бир хил товарга (мобил телефон хизматига) хар хил нарх белгилаш. Биринчи босқичда маълум миқдоргача истеъмол қилинган хизматга алоҳида нарх, иккинчи босқичда қўшимча миқдордаги истеъмол қилинган хизматга олдинги босқичдагига нисбатан камроқ нарх белгиланади. Ҳақиқатан ҳам, мобил алоқа хизматини кўрсатиш ҳажмини оширганда (агар масштаб самараси юқори бўлса) унинг харажатлари камаяди ва нархлар дифференциацияси бир томондан истеъмолчиларнинг турмуш фаровонлигини оширса (улар кўпроқ алоқадан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар), иккинчи томондан мобил алоқа хизмати кўрсатувчи компаниянинг умумий фойдасини оширади. Расмдан кўриш мумкинки, мобил алоқа хизмати кўрсатиш ҳажми ошганда АС ва МС лар камаймоқда. Биринчи босқичда ҳажмдаги мобил алоқа хизмати энг юқори нархда истеъмол қилинади. Иккинчи босқичда қўшимча миқдордаги алоқа хизмати нархда истеъмол қилинади. Агар алоқа хизматига бир хил нарх ўрнатилганда ҳажмда алоқа хизмати кўрсатилган бўлар эди. Нарх дифференциациясида ишлаб чиқариш ҳажми га ошади. MRP P 1 P e P 2 AC P 3 MC D Q Q 3Q 2Q eQ 10 Q 1 Q 2 P e Q e Q 3 5. Товарлар категориясига кўра нарх белгилаш Ушбу турдаги нарх дифференциацияси харидорларни уларнинг талаб чизиғига кўра икки ёки ундан ортиқ гуруҳларга бўлади, демак, ҳар бир гуруҳнинг ўз талаб чизиғи бўлиб, бу талаб чизиғи бошқа гуруҳларникига қараганда ётиқлиги билан фарқ қилади. Бунга мисол тариқасида самолётга, пароходга сотиладиган чипталарнинг классларга бўлиниб, ҳар хил йўловчиларга турли нархларда сотилишини, бир хил спиртли ичимликларнинг ҳам ҳар хил сортлари турли хил нархларда сотилишини, автобус чиптаси нархида талабаларга, нафақадагиларга ва ногиронларга бериладидиган имтиёзларни келтириш мумкин. Истеъмолчиларни категорияларга бўлиш турли хил мезонларга асосланади. Буларнинг ичида асосий мезон харидорларнинг даромадларидир. Масалан, шаҳар транспортига сотиладиган карточкалар нархи оддий фуқаролар учун бир хил, талабалар учун нархи пастроқ, ўқувчилар учун эса янада пастроқ. Худди шундай ҳайвонот боғига кирувчилар ҳам: болаларга сотиладиган чипта нархи катталарга сотиладиган чипта нархидан анча паст. Энди биз товарлар категориясига қараб уларга нарх белгилаш ни кўриб чиқамиз. Бунинг учун қуйидаги иккита шарт бажарилиши зарурдир. Биринчи шарт га кўра ишлаб чиқариш ҳажмидан қатъий назар, умумий ҳажмдаги товарни харидорлар гуруҳларига шундай тақсимлаш керакки, ҳар бир бирлик товарни сотишдан олинадиган чекли даромад МR нинг қиймати бир хил бўлсин.  Масалан, икки хил сортдаги маҳсулотни сотиш керак бўлсин. Биринчи гуруҳга сотиладиган ҳар бир маҳсулотнинг чекли даромадини MR 1 ва иккинчи гуруҳникини MR 2 дейлик. Агар MR 1 > MR 2 бўлса, фирма биринчи сортдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни оширади ва иккинчи сортдаги маҳсулотни камайтиради. Нима учун деганда, биринчи сорт маҳсулотни бир бирлигидан тушадиган фойда иккинчи сортдаги маҳсулотникидан катта. Бундай ҳолда фирма умумий фойдани ошириш учун биринчи сорт маҳсулот нархини тушириб, иккинчи сорт маҳсулотникини кўтаради. Чекли даромадлар бир-бирига тенг бўлмаганда фирма ўз фойдасини максималлаштира олмайди. Шунинг учун фирма маҳсулот категорияларига нархларни шундай танлаш керакки ҳар хил категориядаги маҳсулотларни сотишдан тушадиган чекли даромадлар тенг бўлсин. Иккинчи шарт - ҳар бир сорт бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми фойдани максималлаштирадиган ҳажмга тенг бўлсин. Биз биламизки, ишлаб чиқариш ҳажми фойдани максималлаштиради, қачонки у чекли даромадни чекли харажатга тенглаштирса. Демак, ҳар бир сорт бўйича сотиладиган маҳсулотнинг чекли даромади уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажатга тенг бўлса. Икки хил сортдаги маҳсулот учун иккинчи шарт қуйидагича ёзилади: MR 1 = MC 1 ва MR 2 = MC 2 . Агар бу тенглик бажарилмаса фирма ўз фойдасини максималлаштириш учун умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кўтаради ёки пасайтиради (маҳсулотлар нархини ошириш ёки камайтириш). Энди математик жиҳатдан бу қандай бўлишини кўриб чиқамиз.. Фараз қилайлик биринчи сорт маҳсулот нархи P 1 ва иккинчи сортники P 2 - бўлсин. TC(Q) - бу Q u = Q 1 + Q 2 ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари. У ҳолда умумий фойда қуйидагига тенг: Фойдани максималлаштириш учун ҳар бир сорт бўйича қўшимча бир бирлик маҳсулотни сотишдан тушадиган қўшимча фойдаларни нолга тенглаштирамиз. Нима учун деганда, фирма иккала сортдаги маҳсулотларнинг охиргисини сотишдан тушадиган қўшимча фойда нолга тенг бўлгунча биринчи сорт маҳсулот ҳажмини ҳам, иккинчи сорт маҳсулот ҳажмини ҳам ошириб боради. Демак, Кўриниб турибдики бу ерда  u Q ÒC Q P Q P      2 2 1 1      0 0 2 2 2 2 2 1 1 1 1 1                            Q TC Q Q P Q Q TC Q Q P Q     1 1 1 1 1 MR Q TR Q Q P          2 2 2 2 2 MR Q TR Q Q P        MC Q TC    1 MC Q TC    2 MR MC 1  MC MR  2 MR MR MC 1 2   Энди фирма раҳбарлари нархларни ўрнатишда талаб эластиклигидан фойдалансин дейлик. Эсласак, чекли даромадни қуйидагича ёзиш мумкин эди: Бу ҳолда ҳар бир маҳсулот сорти учун: Кўриниб турибдики, фирма талаб эластиклиги кам бўлган маҳсулот сортига юқори нарх белгилаши керак. Масалан, биринчи сорт маҳсулот эластиклиги -3 ва иккинчи сорт маҳсулот эластиклиги -6 бўлсин. У ҳолда биринчи сорт маҳсулот нархи юқоридаги формулага кўра қуйидагига тенг P 1 = 1,25· P 2MR P E D         1 1 . MR P E 1 1 1 1 1                   2 2 2 1 1 E P MR MR MR 1 2  P E P E 1 1 2 2 1 1 1 1                                 1 2 2 1 1 1 1 1 E E P P Эътиборларингиз учун раҳмат!