logo

Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1307.9921875 KB
  Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати (Тошкент шахар божхона бошқармаси мисолида)     www.arxiv.uz Кириш Мавзунинг долзарблиги. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва унда тезкор фискал масалаларни ечимини топиш борасида бугунги кунда давлатимиз божхона органларида кўплаб тадбирлар амалга ошириб келимнмоқда. Бир вақтнинг ўзида муаммоларга хам дуч келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 18 январ 2014 йилдаги Вазирлар Мажлисидаги қилган: «2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» номли маърузасида таъкидлаб ўтилганидек: « Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.». 1 1 И.Каримов «2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади » мавзусидаги маърузаси. 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 18 январ 2014 й. www.arxiv.uz Тадқиқот объекти ва предмети. Магистрлик диссертациясида тадқиқот объекти қилиб Ўзбекистон Республикаси божхона тизими ўрганлинган. Тадқиқот предмети сифатида божхона иши асослари, ташқи иқтисодий фаолият асослари, халқаро хуқуқ, божхона хуқуқи, ва бошқа бир қатор фанларнинг назарий услубий асослари олинган. Тадқиқот мақсади ва вазифлари. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати ва юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. Тадқиқот вазифалари қуйидагича. божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асосларини ёритиб бериш; божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалаларини аниқ кўрсатиш ва тахлил қилиш; божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати диссертацияда акс эттириш; Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти; ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар фаолиятини кўриб чиқишдир. www.arxiv.uz Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий ва фискал фаолиятини тартибга солиш тизимини божхона органларини таомилларини соддалаштиришда халқаро божхона меъёрлари ва қонунларини қўллаш орқали, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият. Мавзу бўйича қисқача адабиётлар тахлили. Бу борада тадқиқот олиб бориш Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда мавжуд бўлиб В. Г Драгановнинг Божхона иши асослари, Ўзбеистонда Ў.Т. Комилов тахрири остида яратилган Божхона иши асослари ўқув қўлланмалари фикримиз исботидир. Бугунги кунда бир қатор олимларимиз бу борада тадқиқот ишларини олиб борганлар ва яна такомиллаштириб бормоқдалар улардан А. Бекмуродов, И.Асқаров, Н.Махмудов, Ш. Шорахмедов, А.Алиев, С.Алимбоев, А. Шомагдиев, ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. Тадқиқотда қўлланиладиган услубларнинг қисқача тавсифи. Диссетацияда ўртача миқдорлар, нисбий миқдорлар ва динамика қаторлари ҳамда иқтисодий индекслар усулларидан кенг фойдаланилган. Статистик таққослаш ва хуқуқий бахолаш усулларидан фойдаланилинди. Ишнинг назарий-амалий ахамияти. Бугунги кунда божхона органлари фаолиятини такомиллашириш ва тезкор фискал муаммоларнинг ечимини топиш амалий ахамияти жуда юқори сабаби бу борада ечимини кутиб ётган масалалар жуда кўп, мазкур магистрлик диссертациясида атрофлича, билим ва кўникмаларга таянган холда ечимлар топишга харакат қилинди. Магистрлик диссертацияси маълумотларидан маъруза мантлари учун ва бошқа мақсадларда маълумот манбаи сифатида фойдаланиш мумкин. www.arxiv.uz Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш мақсадида тузилади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона иши сохасидаги қонун хужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир. Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар. Божхона органлари қонун хужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат хокимияти махаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт. Ў.Камолов таҳрири остида Божхона иши асослари. Тошкенг 2000 йил.  www.arxiv.uz Божхона органлари хуқуқни мухофаза қилувчи органлар хисобланади ва давлат бюджети маблагларидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган мухрга эга. Давлат божхона қўмитасининг тузилиши хамда унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади. Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: юридик ва жисмоний шахсларнинг хуқуқлари хамда қонун билан мухофаза этиладиган манфаатларини химоя қилиш; Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш; божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш; божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; божхона тўловларини ундириш; божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш; божхона хақидаги қонун хужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш; ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини хамда товар номенклатурасини юритиш; Ў.Камолов таҳрири остида Божхона иши асослари. Тошкенг 2000 йил. www.arxiv.uz 1.2 Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 41 моддасига мувофиқ, товарлар ва транспорт воситалари божхона режимига мувофиқ божхона назорати бошланган пайтдан бошлаб у тугагунга қадар божхона назорати остида бўлади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона худудига олиб киришда – товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан; божхона худудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқишда – божхона декларацияси қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан бошланади, товарлар ва транспорт воситаларини эркин муомалага чиқарган пайтда эса якунланади. Бироқ, товарлар ва транспорт воситалари чиқарилишдан қатъий назар, уларга нисбатан божхона назорати, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ёки ижро этилиши Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган халқаро шартнома бўзилганлиги мавжуд деб хисоблаш учун етарлича асос бўлса, исталган вақтда ўтказилиши мумкин. Мазкур қоида БК нинг 51 – моддасида баён қилинган. www.arxiv.uz Кўрсатиб ўтилган холатда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишлари, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишлари, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайтадан текширишлари, хужжатларни ва ташқи иқтисодий хамда мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошқа ахборотларни текширишлари зарур. Текшириш декларант, мазкур операцияга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган ёки зарур хужжатларга эга бўлган исталган бошқа шахс жойлашган жойда ўтказилиши мумкин. Шуни таъкидлаш мухимки, БКнинг 40-моддаси учинчи хатбошисига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари божхона назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари рухсатисиз чиқиб кетган транспорт воситаларини мажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, дарё ва хаво кемаларини мажбурий равишда орқага қайтаришга хақлидир, чет эл кемалари ва бошқа давлатларнинг худудида турган кемалар бундан мустасно. www.arxiv.uz Божхона назорати ўтказилаётганда инсон, хайвонот ва ўсимликлар хаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган хамда товарлар транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланади. Шахсларга ва уларнинг товарлари ва транспорт воситаларига ғайриқонуний зарар етказмаслик божхона назоратини ўтказишнинг умумий қоидаси хисобланади. БК нинг 49-моддасида зарурат бўлганда божхона органлари божхона назоратининг санаб ўтилган барча шаклларидан фойдаланишлари мумкинлиги таъкидланади, бироқ, одатда, улар ушбу шаклларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган божхона иши хақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя қилиниши таъминланиши учун етарли бўлган шакллардангина фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси. Тошкент 2000 йил. www.arxiv.uz Биринчидан, барча шахслар Ўзбекистон Республикасига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда тенг хуқуқка эга, қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустаснодир (БКнинг 8- моддаси). Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларида назарда тўтилган холлардагина мазкур хуқуқни чеклаш ёки бекор қилиш мумкин. Иккинчидан, товарлар ва транспорт воситаларининг мамлакатимиз божхона чегарасини кесиб ўтишига Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан белгиланган жойларда ва уларнинг ишлаш вақтида йўл қўйилади. Бошқа жойларда ва божхона органларининг ишлаш вақтидан ташқари товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини фақат божхона органлари билан келишиб кесиб ўтишлари мумкин (БК 11, 12-моддалари). www.arxiv.uz Учинчидан, товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади хамда божхона расмийлаштируви ва божхона назоратидан ўтказилиши керак. Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтишнинг мухим умумий принципи БК 15 – моддасида баён этилган. Унга биноан, “божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, улардан фақат шу мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади”. Бошқа холларда бундай товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси божхона органининг рухсати билан, божларни тўлаш хамда БК ва Ўзбекистон Республикасининг узга қонун хужжатларида назарда тўтилган бошқа талабларни бажариш шарти билан йўл қўйилади. www.arxiv.uz 1.3 Божхона органлари фаолиятида божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари Божхона расмиятчиликлари ва тартиблари товар мамлакат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошланади. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан олдинги тартиблар (божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар) давлатларнинг қонун хужжатлари ва бир қанча халқаро хужжатлар билан тартибга солинади. Кўпинча чегарани кесиб ўтган ва мамлакат божхона худудига келган транспорт воситалари ва юклар улар божхона расмийлаштирувидан ўтиладиган ва божхона декларацияси тақдим этиладиган пунктгача муайян йўлни босиб ўтишларига тўғри келади. Жахондаги кўпчилик мамлакатларнинг қоидаларида товарлар ва транспорт воситалари мамлакат чегарасини кесиб ўтар экан, транспорт воситаси куздан кечирилгандан ва транспорт воситаси ва юклар бирхиллаштирилгандан кейин энг қисқа муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтиш учун энг яқин божхона муассасига бориши назарда тутилади. Ушбу холатда амал қилувчи асосий хуқуқий қоида товарлар ва транспорт воситалари улар бу йўлни божхона расмийлаштирувидан ўтишлари ёки йўқлигидан қатъий назар, божхона назорати остида босиб ўтишларидан иборатдир. Свинухов В.Г. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД» М:., Экономист 2004 г. www.arxiv.uz Халқаро қоидалар божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар амал қилувчи божхона расмиятчиликлари энг кам бўлишини ва барча мамлакатларнинг товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан бир хилда қўлланилишини, ташқи савдо учун тўсиқ яратмаслигини талаб этади. Кириш божхонаси товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак бўлган жойдан бошқа жойда жойлашган холларда божхона маъмурлари фақат чегарани кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатларни – транспорт ва товарга илова қилинган хужжатларни талаб қилишга хақлидирлар. Бунда, одатда, божхона маъмурларига юк ўринлари сони, унинг маркировкаси, оғирлиги ва номи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган хужжатлар, шунингдек транспорт воситаларини бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатлари кифоядир. Киото конвенцияси тавсиялари божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар божхона расмиятчиликлари энг кам, халқаро савдо учун энг кам ноқулайлик яратувчи оддий бўлиши кераклигини алохида таъкидлайди. Ў.Комилов таҳрири остида Божхона иши асослари. www.arxiv.uz Божхона маъмурлари зарур холларда товарлар намуналарини текшириш учун олишлари мумкин. Одатда, улар бож ставкасини белгилаш мақсадида товарни тавсифлаш тўғрисидаги масалани бошқача тарзда хал этиш мумкин бўлмаган холларда нусхалар ва намуналар оладилар. Барча мамлакатлар қонунчилиги ушбу масалани хал этишни божхона маъмурлари ихтиёрига колдиради. Бироқ, юкни нусха ва намуналар олиш тугаллангунгача чиқаришга рухсат берилади Юкларнинг тбожхона расмийлаштирувини жадаллаштириш мақсадида халқаро амалиётда турли давлатлар божхона хизматлари ўртасида хамкорлик, хамкорлик қилувчи мамлакатлар божхона маъмурлари томонидан амалга оширилган расмийлаштиришни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимлар кенг қўлланилмокда. Ушбу холда божхона маъмурлари транспорт хужжатларига тегишли белги қўядилар ва юкни ўтказадилар. Бундай тизим божхона расмийлаштируви билан боғлиқ чиқимларни жиддий равишда қисқартиради. Божлар ва йиғимларни хисоб чиқиш ва тўлаш одатда, божхона декларацияси тақдим этилган ва божхона расмийлаштируви амалга оширилган божхона муассасасида ўтказилади. Бироқ, божхона маъмурлари бож ва йиғимлар тўланадиган бошқа муассасани хам кўрсатишлари мумкин. www.arxiv.uz I- боб бўйича қисқача хулоса Ички истеъмол ёки экспорт учун божхона томонидан товарнинг чиқарилиши ўзида божхона расмийлаштирувининг якунловчи операциясини ифодалайди. Бироқ, халқаро амалиёт ва Киото Конвенцияси тавсиялари ушбу операцияни товарларнинг божхона расмийлаштируви вақтига кўра охиргиси деб хисобламайди. Юк божхона томонидан юқорида айтиб ўтилган барча операциялар тугаллангунга қадар чиқариши мумкин. Агар божхона маъмурлари божхона тозалаши билан боғлиқ барча операцияларни декларант бажаришига ишонсалар, улар товарни декларант божхона учун мақбул бўлган товарга илова қилинган хужжатлар ёки товар тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган бошқа расмий хужжатни тақдим этиши шарти билан чиқаришлари мумкин. Киото Конвенцияси тўғридан тўғри божхона маъмурларига, агар божхона текшируви дархол ўтказилиши мумкин бўлмаса, товарни операциялар тугаллангунга қадар чиқаришни тавсия қилади. Масалан, эксперт чақирилган ва унинг хулосасини кўтиш зарур бўлган холда ёки намуналар (нусхалар) тахлили натижалари махсус лабораториядан келишини кўтиш зарур бўлган холларда, декларант, агар бож экспертиза натижасида ошса, қўшимча бож тўлаш мажбуриятини уз зиммасига олади. www.arxiv.uz Божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалалари Иқтисодиётнинг хозирги кундаги тараққиёти ва Ўзбекистон Республикасининг жахон иқтисодиётига илдамлик билан интеграциялашуви зарурияти божхона хизматини ислох қилишни талаб этмоқда. Ушбу ислохотларнинг асосий мақсади ташқи савдони тартибга солиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали ва рационал йўлларини топишдан ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг яқин келажакда Бутунжахон савдо ташкилотига (БЖСТ) аъзо бўлишдир. Ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган асосий масала-ташқи иқтисодий фаолиятни БЖСТ талаб ва меъёрлари асосида тартибга солиш механизмини, миллий иқтисодий манфаатларни хисобга олган холда, босқичма- босқич амалиётга жорий этиш ва божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий базасини такомиллаштиришдан иборат. Божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий, маъмурий, ташкилий-техник тизимини халқаро уйғунлаштириш жараёнига киришиш зарур. www.arxiv.uz Яқин келажакдаги бош вазифалардан бири - БЖСТ талабларига мос келувчи ва Ўзбекистон бозорида чет эл товарларининг носоғлом рақобати вужудга келишининг олдини олувчи химоя чоралари тизимини, шу жумладан антидемпинг, компенсацион, махсус божларни ва импорт квоталарини татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан, четдан келтирилаётган ва мамлакат худудида ишлаб чиқарилаётган акцизли товарлар бўйича солиқнинг бу тури ставкаларини уйғунлаштиришдан иборат. Бугунги кунда айрим бўғинлари легитим савдони амалга оширишга халақит бераётган сертификациялаш, умуман сертификациялаш тизими такомиллаштирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ва аъзо бўлишга интилаётган конвенцияларга мувофиқ экспорт назорати тизимини ишлаб чиқиш ва қурол-яроқ, харбий техника, прекурсорлар, ядро ва бўлинувчи материаллар, икки хил мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг йўқолиб бораётган турлари, интеллектуал мулк объектлари каби махсус товарлар устидан ўрнатилган божхона назорати ишончлилик даражасини оширишга, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишнинг самарадорилигига эришмоқ лозим. 2006- 2010 йиллларга мылжалланган божхона иши концепцияси. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси божхона органлари “ТASIS” дастури лойихалари доирасида БЖБТ ишларида, иқтисодий хамкорлик Ташкилотига (ЭКО) аъзо давлатлар божхона хизматлари рахбарлари йиғилишларида ва бошқа халқаро форумларда фаол эштирок этмоқдалар. Нуфузли халқаро алоқалардан асосий мақсад - Республика божхона хизматини миллий иқтисодиётни тариф ва бошқа усуллар ёрдамида химоя қиладиган самарали механизмга айлантириш. Бу механизм давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишига, халқаро мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишига хизмат қилиши керак. Мазкур мақсадга эришиш стратегик қадамларини ишлаб чиқишни, жахоннинг ривожланган давлатлари божхона хизмати амалиёти ва халқаро хуқуқий меъёрларини хисобга олган холда Ўзбекистон божхона хизматини ривожлантиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқишни қатъий талаб этади. ДБҚнинг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” (ЯАТТ) яратиш концепциясига мувофиқ хозирги вақтга келиб ташкилотлараро ташқи савдо операциялари бўйича ягона электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди, ГАТТнинг ДБҚМарказий аппарати ва худудий бошқармалари божхона постлари базасида пилот лойиха ишланмоқда, автоўтиш жойларини кўрикдан ўтказиш техник воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш бошланди. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ 2006-2010 йилларга мўлжалланган концепцияси www.arxiv.uz Божхона органларининг фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш Иқтисодий қизиқишларни ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини ўз ваколат доирасида таъминлаш. Вазифалар: - Давлат бюджетига божхона тўловларини камайтирмасдан тўлиқ тўланишини таъминлаш. - “Тайинланган давлатда” тамойили асосида эгри солиқларни ундириш устидан назорат ўрнатиш; - Божхона ишини олиб боришда ташкилот ва фуқораларнинг хуқуқларини бузмасдан божхона ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигини бажарилишини таъминлаш; -Товарларга божхона тўловларини белгилашни такомиллаштириш. Божхона иши ва сиёсатининг ички иқтисодий жараёнларда тутган ўрнинг ошиши ва уларнинг ТИФ эркинлаштирилиши билан бир вақтда тасир доирасининг кенгайиши божхона тариф ва нотариф усуллари билан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган мураккаб муносабатларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz0 5 10 15 20 25 30 Бо жхо на б ожл арининг уртача арифметик ставкаси 18 16 21 29 28 10,3 15,3 14,6 % Бо жхо на б ожл ари ставкаси (2005 -2014, %да) 2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 www.arxiv.uz50 40 30 30 30 30 30 30 0 10 20 30 40 50 % Божларнинг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан таш=ари) Божхона божлари ставкаси (2005-2014, %да) 2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 www.arxiv.uz100 100 100 100 100 100 30 30 0 20 40 60 80 100 Божларнинг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан =ушган холда) Божхона божлари ставкалари (2005-2014 %да) 2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси хамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак. Бюллетендан божхона органлари бахолашда ва божхона қийматини назорат қилишда "Божхона тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган холларда фойдаланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча худудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОга уланган тақдирда эса - шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди. Хуқуқни бузиш содир этилганлиги холати тасдиқланган тақдирда, солиқ органлари томонидан қонун хужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади. ТСОдаги мавжуд ахборотни химоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг рахбарлари ёки бошқа ходимлари қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 416-сон =арори Алимбекова К. Контрабанда ва БҚҚК. Ўқув қўлланма. ТДИУ.2014 й. Вазирлар Мащкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон =арори www.arxiv.uz Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият Божхона органларининг ваколатларига кирувчи ушбу ва бошқа вазифларни бажаришга Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали товарларнинг, хусусан жиноий хусусиятга эга бўлган товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига бевосита қаршилик кўрсатувчи аниқ мақсадга йўналтирилган харакатларни бажариш орқали эришилади. Иқтисодий манфаатларини химоялашнинг ташкилий-хуқуқий нормаларини янада такомиллаштириш учун божхона органлари қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари зарур бўлади: божхона органларининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда контрабандага қарши курашиш ва товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун белгиланган тартибга риоя қилиш бўйича функцияларини ривожлантириш. Ушбу функциялар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги билан белгиланган хуқуқий муносабатларга риоя қилиниши, божхона иши сохасидаги жиноятларга қарши курашишни таъминлаш бўйича сиёсий, хуқуқий, ташкилий, иқтисодий, тезкор ва бошқа чораларни амалга оширишдан иборат; Кучаров А., Тиллахўжаев Ш. Божхона таомиллари. Ўқув қўлланма. ТДИУ. 2011 й. www.arxiv.uz иқтисодий божхона қонунбузарлигига қарши курашиш шакл ва услубларини такомиллаштириш. қонунбузарлик холатларини текширишда прокуратура, ички ишлар, солиқ, миллий хавфсизлик, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси қошидаги Солиқ ва валюта жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан ўзаро хамкорликда ишлаш механизмининг услубини ишлаб чиқиш зарур; контрабанданинг ўта хавфли турларига қарши курашиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; энерготашувчи, интеллектуал мулк хуқуқларини химоя қилишни таъминлаш, валюта , наркотик моддалар, қурол- аслаха ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилиши устидан назоратни кучайтириш. Тезкор маълумотларни олиш учун шарт-шароитлар яратиш, хуқуқбузарликка қарши курашишнинг самарали механизмини ўрнатиш, контрабандага қарши курашиш бўлинмалари ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш ва уларни техника воситалари билан таъминлаш зарур; www.arxiv.uz  контрабанданинг, шунингдек коррупциялашган хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тезкор қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш. 1. Назорат остида етказиб бериш ва бошқа махсус операцияларни амалга оширишда чет эл божхона ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари хамкорлик қилиш усулларини такомиллаштириш. 2. Валюта назоратини амалга ошириш масалаларида, пул маблағларини ноқонуний ўзлаштиришга қарши курашда ва бошқа молиявий фрибгарликларни олдини олишда, божхона органлари, молия ва банк тизими билан ўзаро алоқаларини мустахкамлаш. 3. ДБҚтезкор қидирув бўлинма ходимларининг назарий ва амаллий билимларини ошириш мақсадида, уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, шунингдек чет эл божхона органларининг махсус ўқув базаларида қайта тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг суриштирув органлари фаолиятини такомиллаштириш Хуқуқий фаолиятни қўллаш. Божхона органлари фаолиятини аналитик маълумотлар билан таъминлаш. Жиноят статистикасини ва тезкор маълумотлар хисобини юритилишини режалаштиришда, божхона ишига тааллуқли жиноятларнинг умумий хисоботини олиб боришда, хуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ўзаро маълумотлар алмашуви механизмини ўрнатиш. www.arxiv.uz II-боб бўйича қисқача хулоса Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини химоялаш, контрабандага ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, божхона ишини амалга оширишда фуқаро ва ташкилотларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, наркотик моддалар, қурол-яроғ хамда республиканинг бадиий, тарихий ва археологик ахамиятга эга бўлган бойликларини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан божхона органлари олдига қўйилган мухим вазифлардан бўлиб хисобланади. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда Давлат божхона органларини мамлакатимизнинг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига (БКБ) қарши олиб бораётган ишлари катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга божхона тизимини ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва наркотик воситалар, ҳамда психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши курашда замонавий техника ва технологиялар асосида божхона назоратини самарасини кучайтириш. www.arxiv.uz Ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашда божхона оргналари фаолиятини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасининг божхона хақидаги қонун хужжатларига мувофиқ, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак. Уни ўтказиш тартиби ва шартлари БК нинг IV “Божхона расмийлаштируви” бўлимида баён қилинган қоидалар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари, шу жумладан Давлат божхона қўмитасининг меъёрий хужжатлари билан тартибга солинади. Божхона кодексида “божхона расмийлаштируви” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуи. Бироқ, мазкур тушунча мохиятини аниқлаш учун қуйидаги анча кенг таъриф мақсадга мувофиқ хисобланади: божхона расмийлаштируви – товарларни олиб ўтувчи шахслар ва божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан товарлар ва транспорт воситаларининг муайян божхона режими остида олиб ўтилиши ёки ушбу режим амал қилишининг тугалланиши мақсадида Божхона кодекси билан белгиланган тартибда ва шартларда амалга ошириладиган, ўзаро боғлиқ ташқилий – хуқуқий ва техник тадбирлар тизимидир. www.arxiv.uz Божхона расмийлаштируви товарлар ва транспорт воситаларининг чегара орқали олиб ўтилишининг қонунийлигини белгилаш ва тасдиқлаш имкониятини беради, товарларнинг олиб ўтилиши тартибига риоя қилишга кўмаклашади, ташқи савдо битишувлари қонунийлигини тасдиқлайди хамда бошқа чоралар билан биргаликда божхона назоратини амалга оширишини таъминлайди. 2013 йилда Давлат божхона қўмитаси ва унинг худудий бошқармаларининг асосий эътибори божхона тизимининг хуқуқий- меъёрий базасини такомиллаштириш, фискал вазифаларни бажариш, товарларнинг хақиқий миқдори ва қийматидан келиб чиққан холда божхона тўловларини ундириш, божхона чегарасидан ўтаётган барча юк ва транспорт воситаларини тўлиқ божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, халқаро хуқуқ меъёрлари хамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан холда божхона таомилларини соддалаштиришга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ўз олдиларига қўйилган фискал вазифаларни адо этиб, республикамиз бюджетига 2013 мобайнида 4 триллион 549, 18 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган. 2012 йилда эса бу кўрсатгич 3 триллион 697 миллиард сўмни ташкил этади. 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 852 миллиард сўм кўм, яъни божхона тўловларини ундириш 165% га ошганлигини кўриш мумкин. (1- диаграмма)1-диаграмма www.arxiv.uz Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловларининг ундирилиш динамикаси (млрд сўм) 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 20130500100015002000250030003500400045005000 291.8 370.8 470.9 675.3 1111 1666.6 1736.5 2083.2 2555 3697.3 4549.02 www.arxiv.uz Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар динамикаси (млрд. сўм) www.arxiv.uz724562,2 893344,4 1225109,7 1530300 2174440 4427700 4520000 4872100 5956741 7695859 10508648 0 2000000 4000000 6000000 8000000 10000000 12000000 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти Ўзбекистон божхона хизматини модернизациялашдан мақсад Ўзбекистон хавфсизлигининг стратегик ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда самарадорликни юксалтириш, ташқи савдонинг хар томонлама ривожланишига хисса қўшишдан иборат. Божхона иши доирасида ислохотлар ўтказишнинг асоси қуйидаги стратегик вазифаларни бажаришдан иборат: Божхона қонунчилигини такомиллаштириш ва ислох қилиш: Божхона назоратини амалга ошириш процедураларини соддалаштиришни назарда тутган янги тахрирдаги Божхона кодекси лойихасида Киото конвенциясининг асосий тамойиллари акс этган бўлиши керак, қарама- қарши изохлар, тушунарсиз, ғализ иборалар ва қарама-қарши фикрларни йўқотишга эришиш лозим. Яна божхона иши доирасида барча амалда қўлланиладиган норматив-хуқуқий хужжатларни синчиклаб ўрганиб чиқиш мажбурийдир. Бу холатда божхона қонунчилигини ислох қилиш ва такомиллаштиришнинг асосий шарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган халқаро шартномалари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим. www.arxiv.uz Божхона назорати ва рассмийлаштируви процедураларини соддалаштириш: Замонавий ахборот технологиялари ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш республиканинг божхона худудларида товарлар харакатини ва транзитини назорат қилиш имконини беради. Божхона расмийлаштируви процедуралари ва тизимлари халқаро савдонинг ўсишига тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги лозим. Тадбиркорларнинг ишбилармон доиралари билан ўзаро хамкорликни ривожлантириш, ташқи савдо операцияларининг халол қатнашчиларини рағбатлантиришга харакат қилиш, бунинг учун барча шароитларни яратиш керак. Электрон декларациялаш механизмини босқичма-босқич амалга ошиши, электрон хужжат алмашинишини, электрон мухр ва электрон имзоларни қўллаш тизимининг йўлга қўйилиши халқаро меъёр ва стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Мазкур механизм молиявий оқимнинг бир жойдан бошқа жойга ўтишида “шаффоф назорат”ни таъминлашга ва транзит режими процедураларини бир вақтнинг ўзида иложи борича уларнинг бирхиллаштириш,камайтириш имконини яратади. Юкларни божхона назоратидан ўтказишнинг янги шакл ва усулларининг замонавий технология воситаларини қўллаш билан йўлга қўйиш юкни сканердан синчиклаб ўтказишни амалга оширишга ва чегарадан ўтказишда кўп вақт олмасликка имкон яратади. Мазкур холат юкларни ноқонуний олиб ўтиш хажмини камайтиришга, шунингдек республиканинг савдо айланмаси кўпайишига хизмат қилади. Драганов В Г Основы таможенного дело www.arxiv.uz 1. Божхона қонунчилигини такомиллаштириш, бу сохадаги норматив-хуқуқий хужжатларни, божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилувчи функцияларини инобатга олган холда, халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш. 2. Божхона органларининг инфратузилмасини хамда моддий-техника базасини халқаро талаблар даражасига қадар ривожлантириш. 3. Замонавий компьютер техникалари билан босқичма-босқич қайта жихозлаш йўли билан божхона органларининг ягона автоматлашган маълумот-хисоблаш тизимини яратиш. 4. Божхона органларининг кадрлар тузилмаси ва ижтимоий сохаларини мустахкамлаш. 5. Божхона экспертиза лабораториялари фаолиятини ривожлантириш, улардаги мавжуд жихозларни модернизация қилиш ва янгилари билан таъминлаш. 6. Божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилиш функцияларини амалга ошириш ва уларнинг фаолиятини хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан мувофиқлаштириш. 7. Божхона иши сохасидаги халқаро хамкорликни ривожлантириш ва божхона органларининг ташқи алоқаларини такомиллаштириш. 8. Чегара божхона постларини наркотиклар, радиоактив ва портловчи моддаларни аниқлашга қаратилган техник назоратнинг замонавий воситалари билан жихозлаш. www.arxiv.uz Иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш Давлатнинг ички ва ташқи иқтисодий фаолиятида Бутунжахон савдо ташкилоти аъзоси сифатида божхона органларида ягона автоматлаштирилган ахборот тизими хамда ташқи савдо статистикасини ривожлантириш лозим. Божхона иши сохасида ахборот-техник сиёсатнинг мақсади ягона ахборот-тахлилий тузилмани яратиш, божхона органлари тизимида техника инфратузилмаси, божхона органлари олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш хамда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш. Божхона органларини ахборотлаштиришнинг бош мақсади - ахборотлаштирилган тизимни юқори кўрсаткичлар ва божхона тўловлари йиғимини маъмурий даражага кўтариш ва сифатини яхшилаш, божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, технология ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланилган холда махсус божхона ва ташқи савдо статистикасини шакллантириш. www.arxiv.uz Бошқарув тизимида жойларда божхона расмийлаштирувида маълумотларни узатиш, кўп тармоқларга бўлинган ташқи ва ички бозорларида божхона органлари томонидан оператив равишда бюджетга тушадиган тушумларни яхшилаш. Божхона қоидаларининг бузилиши ва контрабандага қарши курашда божхона органлари фаолиятини самарали тахлил қилиб, божхона расмийлаштирувини вақтинча қисқартириш, юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона тизимида ягона автоматлаштирилган тизимни кенг жорий этиш лозим. Қўлда тўлдириладиган хар хил хужжатларни камайтириш, божхона расмийлаштирувини қисқартириш, Ўзбекистон чегараси орқали харакатланаётган товарлар назоратини таъминлаш, келажакда Ўзбекистонга савдо-сотиқни ташкил этишда хамкор давлатлар билан автоматлаштирилган ахборот алмашиш системасини яратиш, халқаро электрон алмашув тизимига боғланиш лозим. Солиқ ва божхона хабарномаси Т 2012-2013 йил сонлари. www.arxiv.uz Бу тизим: - импорт товарлардаги божхона тўловларини ўз вақтида тўлиқ ва хаққоний ундиришга; - Ўзбекистон Республикаси импорт товарларга эхтиёжини ва экспорт имкониятларига бахо беришда, Ташқи савдода жахон нархларига яқинлигини таъминлаш; - божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида олиш; - товарларни экспорт қилиш натижасида келиб тушадиган валюта тушумлари хажми ва муддатларини хамда импорт қилинган товарлар учун амалга оширилган тўловлар асосланганлигини назорат қилиш; -хар бир минтақанинг мамлакат экспорт салохиятида тутган ўрни бўйича аниқ маълумотларга эга бўлиш; - экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида турли хуқуқбузарликларни аниқлаш; -божхона хақидаги қонун бузилишлари ва қонунбузувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш; -Ўзбекистон Республикаси худуди бўйлаб ташилаётган товарларнинг етказиб берилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш; www.arxiv.uz III-боб бўйича қисқача хулоса Ахборотлар кенглигини ташкил этишда турли давлатлар учун умумий бўлиш билан бирга, алохида олинган давлат учун ўзига хос хусусиятларга эга бўлган қонуният мавжуд. Бундай ўзига хос хусусиятлар юзага келишининг асосий сабаби, маълумотлар базасининг барча элементлари бир макон ва бир замоннинг ўзида турлича ривожланиш босқичларида эканлигидадир. Шундан келиб чиқиб, Концепция қуйидагиларни назарда тутади: - ахборотлар кенглигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг босқичлари; - маълумотлар сохасида хамкорлик қилиш бўйича норматив-хуқуқий база; - божхона фаолиятининг келишилган сохаларида маълумотлар бўйича хамкорлик қилиш самарадорлигини ошириш. - маълумотлар ва маълумотлаштириш сохасида миллий манфаатларни химоя қилиш; Божхона иши сохасини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш қабул қилинган қарорлар ижросида хамда маълумотлар мониторингини амалга оширишда тезкорликни таъминлайди, маълумотлар билан барчанинг танишишига имкон яратади, маълумотларнинг ягона базасидан фойдаланиш самрадорлигини оширади. Маълумотлар тизимини амалга оширишнинг воситаси бўлган божхона органларининг ягона автоматлаштирилган маълумотлар тармоғи божхона ва бошқа давлат органлари ўртасида улар ваколатлари доирасида маълумотлар алмашиш воситасигина бўлиб қолмай, балки божхона назоратини амалга оширишнинг ва ягона давлат божхона сиёсатини ва божхона органлари фаолиятини амалга оширишнинг воситасига айланади www.arxiv.uz Хулоса ва таклифлар Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, Бирлашган миллатлар ташкилотига, Бутунжахон божхона ташкилотига (БЖБТ) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши Ўзбекистон учун ўзининг мустақил ички ва ташқи сиёсатини аниқлаш ва амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ислохотлар ўтказишнинг ўзига хос йўлларини танлаш, халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг кенг йўлларини очиб берди. Мустақилликнинг 22 йили мобайнида мамлакат суверенитетини таъминлаш, янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи сиёсат стратегиясини ишлаб чиқиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ислохотлар ташқи иқтисодий фаолиятга, уни эркинлаштиришга ва ушбу йўналишда бундан кейин амалга ошириладиган ислохотларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда. Бу ўз навбатида давлатнинг халқаро-хуқуқ сохасида хамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикасида божхона ишини тартибга солиш муаммоларига давлат томонидан янгича ёндашишнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар 1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003 йил. 1.2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. Т.: Адолат, 2000й. 1.3. Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 1.4. Ўзбекистон Республикасининг «Божхона хизмати тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 1.5. Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни, Т.: 2002 йил. 1.6. Ўзбекистон Республикасининг «Химоя чоралари, демпингга қарши ва компенсацион божлар тўғрисида»ги қонуни. Т.: Ўзбекистон 2004 йил. 1.7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатдош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-173-сонли Қарори; 1.8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси бюджетининг 2013 йилдаги асосий макроэкономик кўрсаткичлари ва параметрларини прогнозлаш тўғрисида»ги ПҚ-1544 сон қарори. 1.9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш доир чора-тадбирларини давом эттириш тўғрисида”ги ПҚ-1816-сонли Қарори 1.10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ- 4453-сонли Фармони 1.11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434-сонли фармони www.arxiv.uz