logo

Корхона руйхатдаги ходимлар сони таркиби ва харакати курсаткичларини статистик ўрганиш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

158.5 KB
Корхона руйхатдаги ходимлар сони таркиби ва харакати курсаткичларини статистик ўрганиш Корхона ходимлари таркиби, сони ва ҳаракати кўрсаткичлари  Ишга ёнлаш даври узунлигига қараб корхона ходимлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:  - доимий ходимлар;  - вақтинча ходимлар;  - мавсумий ходимлар;  - учраб қолган ишларни бажариш учун қабул қилинган ходимлар  Бажараётган функциясига қараб корхоналар ходимлари икки гуруҳга бўлинадилар: ишчи ва хизматчилар. Хизматчилар гуруҳида 3 та тоифа ажратилади: раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар. «Ишчилар» категориясига бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимлар киради. «Раҳбарлар» тоифасига корхона ва унинг таркибий тузилмалари бошлиқлари киради. «Мутахассислар» тоифасига муҳандис-техник иқтисодий-ижтимоий ва бошқа махсус билим талаб қилувчи касб билан шуғулланувчи ходимлар киради. Охирги «хизматчилар таркибига кирувчи бошқа ходимлар» тоифасига ҳужжатларни расмийлаштирувчи, ҳисоб-китоб, текширув, хўжалик хизматидаги ходимлар (иш юритувчилар, котиблар, табелчилар, ҳисобчилар ва ҳ.к.) киради.  Ўриндошлар ҳам қўшилади, лекин уларнинг меҳнат дафтари асосий иш жойида сақланади.  Битим асосида – махсус ёки хўжалик ишларини бажарувчи (ремонт, маслаҳат бериш ва ҳ.к.) кишилар рўйхатдаги ходимларга киритилмайдилар.  Рўйхатдаги ходимлар сони корхона ихтиёридаги ҳар кунги мавжуд бўлган меҳнат ресурслари салоҳияти ҳақида фикр юритиш имкониятини беради. Шу ва бошқа кўрсаткичлар моментли кўрсаткичлар бўлиб, уларни сони ҳар куни ўзгариб туради. Шунинг учун маьлум иқтисодий таҳлилни амалга ошириш учун (ўртача меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақи ва ҳ.к.).  Ўртача рўйхатдаги ходимлар сони аниқланади. Бунинг учун ҳар кунги рўйхатда турган ходимлар сонини қўшиб, календар кунлар сонига бўлинади (28, 29, 30, 31). Бунда шанба ва якшанба кунлар учун жума кунида рўйхатда турганлар сони олинади. Агар корхона ой давомида тўлиқ ишламаган бўлса ҳам ўртачани аниқлашнинг бу усули ўзгармайди.  Масалан: корхона 25 июндан ишлай бошлаган. Рўйхатдаги ходимлар сони қуйидагича бўлган: 25 июн (сешанба) 200 киши, 26 июн (чоршанба) 200 киши, 27 июн (пайшанба) 203 киши, 28 июн (жума) 209 киши. Ойнинг охирги икки куни (29 ва 30) дам олиш кунларига тўғри келган. У ҳолдакиши T руй 41 30 1230 30 2. 209 209 203 200 200          Ҳар кунги рўйхатдаги ходимлар сони ишга келган ва келмаганлардан ташкил топади, шунинг учун келганлар ва келмаганлар сонини қўшиб, календар кунлар сонига бўлинади.  Масалан, корхона бўйича қуйидаги маьлумотлар мавжуд (киши/кунлар): ишга келишлар сони - 3010, иш кунлари келмасликлар сони - 70, дам олиш ва байрам кунлари ишга келмаслик – 1600. У ҳолдакиши Т руй 156 30 1600 70 3010       Бир неча ойлардан иборат давр учун ўртачани аниқлаш ўртача тортилган арифметик формуласидан фойдаланилади.  (И чоракда ўртача рўйхатдаги ходимлар сони 612 киши: апрелда 610 киши, майда 610 киши, июнда 604 киши. У ҳолда,           киши П П X Т руй 610 6 604 610 610 3 612  Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини таҳлилини уч хил йўналишда амалга оширилади:  - сони бўйича;  - иш вақти бўйича;  - меҳнат унумдорлиги бўйича.  Сони бўйича корхонада меҳнат потенстиалидан фойдаланишни ўрганиш учун рўйхатдаги ходимлар сонидан фойдаланиш коэффициенти аниқланади  Кейинги йўналишлар бўйича таҳлил кейинги бўлимларда кўрилади