logo

Малакология фанининг Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда ривожланиш тарихи

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

4629 KB
 р ЕЖА 1 . Ўрта Осиё малакофаунаси тўғрисидаги илк материаллар йиғилган экспедициялар ҳақида маълумот. 2 . Е . Мартенс ва З . Зимротларнинг малакология фанининг ривожлантиришга қўшган хиссалари.  3 . В . А . Линдгольм , И . М . Лихарев , П . В . Матёкинларнинг малакология фанини ривожлантиришга қўшган хиссалари уларнинг қайси йирик илмий асарларида ўз ифодасини топган.  4 . А . А . Шилейконинг қайси илмий асарларида Ўрта Осиё малакофаунаси тўғрисида маълумот берилган.  5 . Ўрта Осиёлик қайси малакологик олим сув ва қуруқлик моллюскаларини ўрганган ва унинг малакология фанининг ривожлантиришга қўшган хиссалари.  6 . Марказий Осиё республикаларида хозирги даврда илмий тадқиқот олиб бораётган малаколог олимлар. 23.09.19 1 23.09.19 2Кластер (тармо қ лар) тузиш қ оидалари: - топшири қ ни ди ққ ат билан кўр иб чиқинг; - фикрларни тармоқлантирш жараёнида пайдо б ў лган ҳ ар бир фикрни ёзинг; - имло хатолар ва бошқа жи ҳ атларга э ъ тибор беринг; - белгиланган вақт тугамагунча ёзишни т ў хтатманг, фикрингизни жамлашга ҳ аракат қилинг; - фикрларни чегараламанг, улар ў ртасида ў заро алоқадорлика э ъ тибор қаратинг.   23.09.19 3 23.09.19 4Ўрта Осиёнинг табиий географик жихатидан батафсил ўрганиш мақсадида XIX асрнинг иккинчи ярмида П.П.Семёнов-Тянь-Шаньский (1856-1857), Н.А.Северцов (1857-1858), А.П.Федченко(1868- 1871)лар томонидан қатор йирик илмий экспедициялар ташкил этилган. Ўрта Осиё малакофаунаси тўғрисидаги илк материаллар шу экспедиция билан бевосита боғлиқ бўлиб, улар томонидан йиғилган моллюскалар коллекцияси Э.Мартенс(1874), Ансе(1884), Моллендроф(1889) томонидан ўрганилган. Ўрта Осиё моллюскаларининг географик тарқалиши тўғрисидаги илк маълумотлар Э.Мартенснинг (1874) «Шиллиққуртлар» номли илмий асарида қайд қилиниб, унда 29 та турга қисқача маълумот берилган.  23.09.19 6XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларига келиб «шиллиққуртлар» қатор олимлар томонидан системалаштирила бошланди. Ўша даврда бу хайвонларни системалаштиришга ўзини энг кўп хиссасини қўшган олимлардан бири Зимрот (1851-1917) бўлиб, у ўзининг учта йирик (1896, 1910, 1912) илмий асарини Кавказ ва Ўрта Осиё моллюскаларига бағишлаган. XX асрнинг биринчи чорагига келиб малакология сохасидаги тадқиқотлар анча ривожланди. Ўша давр олимларидан В.А. Линдгольм (Памир экспедицияси материаллари асосида) ишларида (1922,1927,1928) Ўрта Осиё худудидан фан учун янги бўлган 10 га яқин турлар эътироф этилган. Ўрта Осиёда малакология фанини ривожланишида И.М.Лихарев (1917- 2003)нинг хизматларини таъкидлаш жуда жоиздир.  A. Са ndaharia levanderi устки қисми . B. С andaharia Izzatullarvi. 23.09.19 8И.М.Лихаревнинг Раммельмейр билан биргаликдаги 1953 йилда чоп этилган «қуруқлик моллюскалари» номли монографияси малакология фанини ривожлантиришда туб бурилиш ясади. Ушбу илмий асарда муаллифлар томонидан 1853-1951 йиллар оралиғида тўпланган материаллар умумлаштирилган бўлиб, Ўрта Осиё худудида тарқалган 119 та турга тавсиф берилган. Бундан ташқари қуруқлик моллюскаларининг тарихий шаклланиши, зоогеографик таркиби хақида хам маълумот мавжуд. Ўрта Осиёда малакология фанининг ривожланишига рус малакологларидан П.В.Матёкиннинг хизматлари хам каттадир. П.В.Матёкин ўзининг 1960 йилда чоп этилган "Ўрта Осиё қуруқлик моллюскалари фаунаси" номли монографиясида, ушбу худудда тарқалган Brad у baenidae ва Enidae оила вакилларининг 100 дан ортиқ вакилларига эколого-таксаномик тавсиф берган.  Planorbis-planorbis турига мансуб моллюскалар чиғаноғининг тузилиши .  Gastrapoda синфи моллюскалар чиғаноғининг тузилиши . 23.09.19 11А.А.Шилейконинг 1978 йилда чоп қилинган « Helicoide а катта оиласи» номли монографиясида МДХ худудида тарқалган 166 та турнинг систематик тавсифи берилган ва бу турлардан 65 таси Ўрта Осиё худудида тарқалганлиги кўрсатиб ўтилган. Шунинг билан бир қаторда, хар бир тур, уруғ, оила вакиллари учун аниқлагич жадвали тузилган. Олимнинг 1984 йилдаги « Pupillina отрядига кирувчи қуруқлик моллюскалари» номли монографиясида эса 120 тур ва кенжа турлар тўғрисидаги маълумотлар ўз ифодасини топган. Ушбу ишда хар бир турнинг морфофункционал тахлил қилиш натижасида Pupillina лар систематикаси қайта кўриб чиқилган. А.А.Шилейко ва И.М. Лихарев (1986) томонидан Succinidae оиласи вакилларининг эволюцияси ўрганилиб, 6 авлодга мансуб 18 турларнинг борлиги исботланган ва мавжуд турларга конхологик ва анатомик тавсиф берилиб, уларнинг тарқалиши тўғрисида маълумот келтирилган. 23.09.19 12Ўрта Осиё худудида тарқалган Bradybaenidae оиласининг таксономик тузилиши ва хаёт тарзи Т.С.Раимжонов (1979, 1983) ишларида ўз ифодасини топган. Ишда Bradybaenidae оиласининг Bradyb а ena plectotsopis турининг кенжа турлари бўлиб хисобланган: Br . а lmaatini , Br . pha е ozona , Br . stschukini алохида тур, деб эълон қилинган. А.Б. Мухиддинов (1972,1976) томонидан Шимолий Тожикистон қуруқлик моллюскаларининг таксономик, географик, зоогеографик ва хўжалик ахамияти ўрганилиб, бу худудда 13 оила ва 26 уруғга мансуб 64 та тур тарқалганлиги аниқланиб, фан учун янги бўлган 3 тур топилганлиги эътироф этилган. Ўзбекистон малакофаунасини ўрганиш XX асрнинг 60 йилларидан бошланган бўлиб, олиб борилган тадқиқотлар фрагментал тарзда бўлган. Бу даврдаги ишларга З.Обухова, К.Самадовлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар мисол бўла олади. 23.09.19 13 З. Иззатулаев, Ўрта Осиё сув ва куруглик моллюскаларининг хозирги давр ва тарихий ривожланиши хамда уларнинг экологик- биологик комплексларини ўрганиш натижасида биринчи бўлиб, шу минтақа сув хавзаларининг экологик-биологик районлаштиришнинг мутлақо янги шартли тасвирларини ишлаб чиқди. Бу нафақат Марказий Осиё сувларида хаёт кечираётган умуртқасиз хайвонлар фаунасигина эмас, балки бутун Палеарктикада уларнинг шаклланиш йўлларини кўриб чиқишга ижобий таъсир этди. Ундан ташқари илк бор Ўрта Осиё моллюскаларининг санитарлик вазифасини ўташини илмий асослаб берди. У малакология фанини моллюскаларнинг 100 дан ортиқ янги турлари, уруғлари ва кенжа оилалари билан бойитди. Ўзбекистон малакофаунаси XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб нафақат фаунистик, балки экологик жихатдан, ўзбекистонлик олимлар: А.Позилов, Б.Давронов, Д.Даминова, Х.Боймуродов томонидан тадқиқ қилина бошланди. А.Позилов 1988 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ва унга туташ худудлардаги қуруқлик моллюскалари юзасидан таксономик, экологик, географик, зоогеографик аспектларда илмий тадқиқотлар олиб борди. Qorinoyoqli mallyuskalar chig’anog’I tuzilishi. 23.09.19 15Ушбу худудда тарқалган турлар таркибининг тўлиқ манзараси тақдим этилиб, 11 тур 2 та уруғ фанда янгилик сифатида, моллюскаларнинг 22 тури эса Ўзбекистон худудида илк бор қайд қилинди. Hygromiidae оиласининг эволюцияси тўғрисидаги тасаввурларга ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистон ва унга туташ худудларда тарқалган қуруқлик моллюскаларининг аниқлагич жадвали ишлаб чиқилди. Хозирги кунда малакология сохасидаги асосий тадқиқотлар Самарқанд, Гулистон давлат университетлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўсимликлар ва ҳайвонлар генофонди институтида олиб борилмоқда. 23.09.19 16Asosiy adabiyotlar 1.Мавлонов О., Хуррамов Ш. Норбоев 3. «Умуртҳасизлар зоологияси» —Т., «Узбекистон» 2002 й. 2.Пазилов А, Азимов Д.А «Наземнўе MOJimocKH(Gastropoda, Pulmonata) Узбекистана и сопредельнўх территорий» -Т., «ФАН» 2003 й. 3. Наталии В.Ф. Зоологии беспозвоночнўх. М., «Просвещние», 1975. 4. Пазилов А «Малакология» Г., 2006 й. 5. Жизин животнўх. Том 2. М., «Просвещние», 1988. 6. Догель В.А Зоология беспозвоночнўх. М., «Вўсшая школа», 1981. Эътиборингиз учун раҳмат!