logo

Boshqaruvchi va zahira sig’imlarining hajmini aniqlash xar xil toifali istemolchilarning bir kecha-kunduz davomidagi suv ta’minoti xarakteri va tartibi

Yuklangan vaqt:

13.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

753.037109375 KB
Boshqaruvchi va zahira sig’imlarining hajmini aniqlash xar xil toifali istemolchilarning bir kecha-kunduz davomidagi suv ta’minoti xarakteri va tartibi Reja: • 1. Xar xil toifali istemolchilarning bir kecha kunduz davomidagi suv taminoti xarakteri va tartibi • 2. Suv uzatish va ustemol qilish grafigini qurish • 3. Suv uzatish va tarqatish tartibi hamda asosiy istemolchilar ishidagi ozaro bogliqliklar • 4. Suv bosim minorasi va toza suv havzalarining urni boshqaruvchi yongonga qarshi va toliq hajmini aniqlash • Сув таъминоти тизимидаги барча иншоатлар сув истеъмол графигига мувофиқ бир кеча-кундуздаги максимал сув истеъмол қилиш тартибита биноан ҳисобланади. Кеча-кундуз давомида бир соатлик максимал, ўртача ва минимал сув истеъмоли ҳисоблаб топилади. Бу ҳисоблашлар натижасига қараб, барча тизимдаги иншоатларнинг кўрсатгичлари аниқланади. Шу билан бирга аҳоли тураржойларида ва ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув миқдорлари йиғиндисининг максимал соатдаги қиймати ҳисобланади. Бундан ташқари, бир кеча – кундуз давомида минимал сув истеъмол қилиш вақтида минимал сув миқдорини ҳисоблаш лозим, бу қиймат орқали шу соатда тармоқларда босим пасайишининг энг юқори қийматини аниқлаш мумкин. Шу билан бирга кун давомида ўртача сув истеъмол қилиш вақтида ўртача сув сарфи ҳисобланади, бу қийматлар сув узатишга сарфланаднган энергиянинг ўртача қийматини баҳолашга имкон беради. • Юқорида келтирилган ҳисоблаш натижасида тизимдаги иншоатлар тўрини танлаш имконияти яратилади. Сув узатиш ва тақсимлаш тизимдаги резервуар ҳажмига (ишлатиш мақсадига кўра) бошқариш, ёнғиннн ўчириш, авария ҳажми ва сув таъминоти бекатидаги технологик ҳажмлар киритилиши лозим. • Юқорида айтилганидеқ бошқариладиган сув ҳажми резервуарлар ва босимий сув минора бакига сувнинг тушиш ва сарф графикаси асосида аниқланади. Бошқариш ҳажми жадвал ва график шаклида аниқланади • Сув истеъмол қилиш тартиби бир кеча – кундузда юбориладиган сувнинг умумий қийматидан фоиз ҳисобида 4 графада келтирилган насос бекатининг икки ишлаш ҳолати кўрсатилган, 2 графада бир текисда ва 3 графада босқичли, 5 – 9 графада икки ҳолатда насос орқали сув бериш ва сув истеъмол қилиш орасидаги оралиқ қийматлари келтирилган. Талаб қилинадиган бак ҳажми бакда қолган сув миқдори орқали аниқланади. 9 – 10 графалар орқали бакда қанча сув қолганини аниқлаш учун бак қайси вақтда умуман бўш бўлишини аниқлаш керак Бу ҳолат бакдаги сув узок вақт давомида сарфланиш натижасида ҳосил бўлади. Келтирилган жадвалда бакнинг бўш бўлиш ҳолати насос бир текис ишлаганда 19 – 12 соат ва босқичли ишлаганда 2 – 3 соат оралиғига тўғри келади. Шундан сўнг бакка оқиб келадиган ва оқиб чиқадиган тегишли қийматларни қўшиш ёки айириш натижасида ҳар бир соат учун бакда қоладиган сув миққорини аниқлаш мумкин. Талаб қилинадиган бакнинг бошқариш ҳажми унда энг кўп сув қолгандаги қиймати бўлади. Келтирилган жадвалда насос бир текисда ишлаганда 19.6% ва босқичли ишлаганда 5.2% ташкил қилади. Насослар босқичли ишлаганда бак ҳажми маълум даражада кичик бўлади. • ИИ. И жадвалда босимий сув минораси бакининг бошқариш ҳажмини аниқлаш келтирилган. • График асосида ҳисоблашда насослар орқали сув узатиш ва сув истеъмол қилишнинг интеграл гафикасидан фойдаланилади (ИИ.2 расм), бунда сув истеъмол қилиш гафаси 1, сув узатиш гафаси 2 (насослар бир текисда ишлаганда). Бакни бошқариш ҳажми кўрсатилган схемалар орасидаги энг катта вертикал қисмлар йиғиндисидан иборат. Бу схемада бир кеча-кундуздаги сув сарфидан 13.02 + 6.14=19.16% ташкил қилади. • Тозалаш бекатидаги тоза сув резервуари бошқариш ҳажмини биринчи босқичдаги ва иккинчи босқичдаги насос бекатларининг ишлаш тартиб графигини ўзаро бир – бирига солиштириш орқали аниқласа бўлади (11.9 – расм). Бу чизмадан бошқариш ҳажмидан биринчи босқич насос бекати ишлаш тартиби чизиғи 1 ва 2 босқич насос бекати ишлаш тартибининг босқичли чизмалари 2 – томонидан алоҳида ҳосил бўлган майдонларнинг "а" ва "б" қайси бирининг қиймати катта бўлса, ўша қиймат қабул қилинади. • Бошқариш ҳажмини кўриб чиқилган усулларнинг ҳар бири бўйича аниқлаганда, бошқариш ҳажми абсалют тўғри топилди деб бўлмайди, чунки режалаштирилган насослар ишлаш тартиби графиги маълум бир даражада яқин бўлади. У тизимнинг ишлаш шароитида тузатишларга учрайди. Тўхтовсиз сув истеъмол қилишнинг ўзгариши туфайли тармоқнинг гидравлик қаршилиги ва ундаги босим қиймати ўзгаради. Буларнинг ҳаммаси насослар орқали узатиладиган сув миқдорини олдин мўлжалланган қийматига нисбатан ўзгаришга олиб келади. Насослар ва резервуарларнинг бошқариш ҳажмлари ишлаш тартиби насослар, сиғимлар ва сув таъминоти тизимидаги тармоқларнинг ўзаро биргаликда ишлашини ҳисоблаш орқали аниқланади. • Ёнғинни ўчириш учун резервуарларда сақланадиган сув миқдори ташқи гидрантлар, ички ёнғин ўчириш учун жўмраклар ва махсус ёнғин ўчириш воситалари (агарда охиргиси хусусий резервуарга эга бўлмаса) билан ёнғинни ўчиришнинг сув билан таъминланганлик шароитига кўра аниқланади, бундан ташқари бу сарфга ёнғин пайтда саноат корхоналарига хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сарфланадиган сувнинг миқдори ҳам қўшилиши керак • Сув минорасидаги бакда ёнғинни ўчириш учун сақланадиган сув ҳажми 10 мин. давомида битта ташқи ёнғинни ва битта ички ёнғинни ўчира олиши билан бир вақтда бошқа эҳтиёжларга ҳам тўлиқ сув етказилишини инобатга олган ҳолда аниқланади. • Сув ўтказиш қувурлари битта бўлганда аҳоли турар жойида жойлаштирилган резервуарларда хўжалик – ичимлик эҳтиёжлари учун ҳисобли кунлик ўртача сув истеъмолининг 70% ва саноат корхоналарининг эҳтиёжи учун фавқулодда графиги бўйича заҳирада сув сакланиши лозим. • Юқорида келтирилган сув таъминоти тасвири сув таъминоти • Юқорида келтирилган сув таъминоти тасвири сув таъминоти тизимидаги элементларнинг таркиби ва ўзаро жойлашувини аниқлайди. Айрим иншоот ва қурилмаларнинг ўлчами, насосларнинг қуввати ва сони, ҳовузларнинг ҳажми, сув босим минорасининг ҳажми ва баландлиги, қувур диаметри, улар учун қабул қилинган иш тартиби ва бу элементлардан ўтадиган сув миқдорига нисбатан ҳисоблаш йўли билан топилади. Кўриниб турибдики, сув таъминоти тизимларидаги барча элементларнинг иш тартибини истеъмолчиларнинг сув сарфи тартиби аниқлайди ва бу асосий кўрсатгич ҳисобланиб кўпгина муҳандислик тизимлари олдиндан маълум бўлган ва аник натижалар бўйича ҳисобланса, сув таъминоти тизими истеъмолчиларнинг тўхтовсиз ўзгариб турувчи график бўйича ҳақиқий талабини қондириши билан фарқ қилган ҳолда ишлайди. • Бир қатор ҳолларда буни олдиндан кўра билиш мумкин бўлмайди. Шундай бўлганда ҳам, сув тармоғи ва иншоотларининг ҳисоботининг асосида қабул қилинган сув истеъмоли графиги ётади, ҳамда, сезиларли даражада тизим қийматини ва эксплутацияга сарф бўладиган маблағни ҳам аниқлайди. Шунинг учун бўлса керак, жуда аниқ сув истеъмоли тартибини шакллантириш сув таъминоти тизимини лойиҳалашда энг маъсулиятли масала бўлиб ҳисобланган. • Айрим истеъмолчилар учун бу масалани ечиш катта қийинчилик туғдирмайди. Саноат корхоналари сув ўтказиш қувурларини лойиҳалашда саноат эҳтиёжига сарфланадиган сув истеъмоли тартибининг графиги корхонанинг технологик лойихаси асосида, мукаммал равишда қурилади.   • 5.2-расм. Сув узатувчилари ва истеъмолчиларининг қўшма графиги. • Сув истеъмоли тартиби. • 1-босқич насос станциясининг иш тартиби. • 2-босқич насос станциясининг иш тартиби. • “ ̶ ” сув босим минорасига сувни кириши. • “ + ” сув босим минорасига сувни чиқиши. • Шуни таъкидлаш керакки, графикда келтирилган сутка соатлари мобайнидаги сув истеъмоли чизиқларини ҳолати шаҳарда содир бўладиган воқеаларни аниқ кўрсатиб беради, яъни қизиқарли спорт мусобақалари ўтказиладиган, радио ва телевидениядаги айрим эшиттириш ва кўрсатувлар вақтида сув истеъмоли бирдан камаяди. Графиклар ҳафта, байрам олди ва байрам кунлари ва йилнинг айрим даврларида бир-биридан кескин фарқ қилади. Агар бир вақтда шаҳар ҳудудида жойлашган саноат корхонасига ҳам сув юбориш талаб қилинган бўлса, унда корхона сув истеъмоли графиги билан хўжалик-ичимлик сув истеъмоли графиклари қўшиб қурилади. Кўпчилик ҳолларда барча катта саноат корхоналари сувни сутка мобайнида бир хил миқдорда сарфлайди. Ишлатиладиган сувнинг миқдори саноатда мавсумий характерга эга, чунки саноат агрегатларини совутиш учун талаб қилинган самарадорликга эришиш учун сув манбасидаги сув ҳароратини ўзгариши унга катта таъсир кўрсатади. • 3.Сув узатиш ва тарқатиш тартиби ҳамда асосий иншоотлар ишидаги ўзаро боғликликлар. • Шаҳар сув таъминотининг шакли, яъни тизимдаги асосий иншоотларнинг таркиби, тури ва ўзаро жойлашуви, сутка мобайнидаги сув сарфларининг (Qўрт ва Qмак) қиймати аниқланиб, объектнинг сутка мобайнидаги сув истеъмоли графиги қурилгандан кейин тизимдаги алоҳида иншоотларнинг иш тартиби ва улар орасидаги боғлиқликларда сув таъминоти тартибини ўрнатиш керак. Ҳар қандай сув таъминоти тизими шундай лойиҳаланиши керак-ки, объектнинг сув ҳажмига ва уни сув билан таъминлаш тартибига қўйилган талабларни тўлиқ қондирсин. Қуйида 5.1-расмда келтирилган шаҳарнинг оддий сув таъминоти тизимидаги алоҳида иншоотлари ишидаги боғликларни кўриб чиқамиз. • Тизим битта сув таъминоти манбаси - дарё ва сув узатувчи асосий қувур билан сув тармоғи қўшилган жойда жойлашган босимли бошқарувчи сиғим- сув босим минорасини (СБМ) қамраб олган. • Бу тизим учун 5.1 расмда келтирилган сутканинг энг катта сув таъминоти (Qмак) соатларида сарфланадиган сув истеъмоли графигидаги ўзгаришларни қабул қиламиз. Барча сув таъминоти иншоотлари ўзининг ҳамкорликдаги ишида объектнинг сув таъминотидаги унга куйилган барча талабларини бажариши керак. • Тизимдаги сув ҳаракатини, ундаги “фаол” элементларнинг иши таъминлайди, бундайларга тизимдаги 1-босқич (НС-1) ва 2- босқич (НС-2) насос станциялари киради. 1-босқич насос станциясининг вазифаси суткалик сув миқдорини (Qмак) табиий сув манбасидан олиб, тозалаш иншоотига узатишдир. • Бир-бирига боғланган - сув қабул қилиш иншооти, НС-1 ва сув тозалаш станцияларнинг иш тартиби - сутка мобайнида бир хил деб қабул қилинади. • Шулар асосида, уларнинг сув бериш қуввати ва иншоотларнинг самарадорлиги хамда тоза сув ҳавзасига ташланадиган сув миқдори аниқланади. • Сутка мобайнидаги бир хилдаги иш тартиби, келтирилган иншоотларнинг кам зўриқиш билан ишлашини ва уларни қурилиши учун кам маблағ сарфланишини таъминлайди. • 2- босқич насос станцияси, тозаланган сувни тоза сув ҳавзасидан олиб, шаҳар ҳудудига асосий сув узатувчи қувурлар орқали шахар сув тарқатиш тармоғига босим остида юборади. 2-босқич насосларининг сув узатиш тартиби сув истеъмоли графиги тартибидан катта фарқ қилмаслиги керак. Шу сабабли, 2- босқич насос станцияси ишининг графиги поғонали (икки, уч поғонали) килиб қабул қилинган тоза сув ҳавзаси ҳар хил иш тартибига эга бўлган сув таъминоти тизимидаги 2 ҳудуд чегарасида жойлашган, биринчи “бошқарувчи сиғим” ҳисобланади. Иккинчи бошқарувчи сиғим сув таъминоти тармоғининг ҳоҳлаган тугунида уланиши мумкин бўлган сув босим минорасидир (ёки босимли ҳавза). • Сутка мобайнида объектга юбориладиган сув миқдори, истеъмолчилар сарфлайдиган сув миқдорининг умумий суммасига тенгдир. Сутканинг айрим соатларида 2-босқич насос станцияси узатадиган сув миқдори, сув истеъмолчилари графиги иш тартибига боғлиқ ҳолда, кўп ёки кам миқдорда булиши мумкин. Биринчи ҳолда, тармоққа юборилган ортиқча сув автоматик тарзда сув босим минорасига киради; • Иккинчи ҳолда, тармоқдан олинадиган сув миқдори, тармоқга 2-НС ва сув босим минораси ҳамкорликда юборадиган сувларнинг умумий йигиндисига тенг бўлади; • Сув тарқатиш тармоғи сувни истеъмолчилар оладиган сув тарқатиш мосламаларига тўғридан тўғри юборади. Фараз қилайлик, кўриб чиқадиган ҳолат учун, 2-босқич насос станциясида иккита (заҳира насос ҳисобга олинмайди) улардан бири соат 0 дан 4 гача бир насос ишлайди ва суткалик сув истъмоли (максимал) сарфининг 2.5% ни юборади, иккинчиси эса соат 4 да ишга тушиб биргаликда 24 соат мобайнида ишлайди; икки насос қурилмаси бир соатда 4.5% суткалик сув миқдорини юборади. Насос станциясининг иш графиги (узатиш графиги) 5.1-расмда узуқ чизиқ -2 кўринишида келтирилган. • Сув таъминотидаги алоҳида элементларнинг иш тартибини аниқлаб олиш учун, бир чизмада сув узатиш -2 ва сув истеъмоли -1 графикларини бирлаштириш зарур. Бу ердаги 3- чизиқ суткадаги ўртача соатлар мобайнидаги сув сарфи бўлиб, графикда кўриниб турибдики, бир суткадаги насослар юборадиган сув миқдори, шаҳар талаб қиладиган сув миқдорига тенгдир: • (2.5×4)+(4.5×20)=100% • 4.Сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаларининг ўрни, бошқарувчи, ёнғинга қарши ва тўлиқ ҳажмини аниқлаш. • Сув истеъмолчилари ва узатувчиларининг қўшма графиги (тармоққа сув юборувчи насосларнинг иш графиги) ёрдамида сув босим минораси сиғимининг ёки босимли ҳавзанинг бошқарувчи ҳажмини осон ҳисоблаб топиш мумкин. • Ушбуни, 5.1-N1 расмда келтирилган насослар ишининг поғонали графиги мисолида кўрсатамиз. Ҳисоблаш натижалари 5.1-жадвалда келтирилган бўлиб, соатлар бўйича сув сарфи миқдори, суткалар мобайнидаги сув сарфига нисбатан фоизларда берилган. Жадвалдаги 2 ва 3 устунлардаги қийматлар графикдан олинган (5.1-N1 расмга қаранг).  • Жадвалнинг 4 ва 5 устунларидаги натижалар, графикнинг 2 ва 3-чизиқ қийматларининг фарқидан келиб чиққан. Графикдаги бу фарқлар узатиш ва истеъмол орасидаги ордината бўлакчалари эгри чизиғи орқали кўрсатилган. • 6-устунни тўлдириш учун, шундай соатни топиб белгилаш керак-ки, у соатда сув босим минораси сиғими ичида сув бўлмасин, яъни бўш бўлсин. Буни озу-кўп вақт оралиғида минора сиғимидан сув чиқиш даврида кузатиш мумкин. • Бизнинг ҳолимиз учун бундай давр, насослар иш тартиби поғонали бўлганда, соат 7 дан 12 гача бўлган оралиғидаги вақт бўлиши мумкин. Фараз қилайлик, соат 12 да сиғим бўш бўлади, яъни 6-устунда 0 туради. Ундан кейин 4 ёки 5 устунларда келтирилган қийматларни қўшиш ёки айириш орқали ҳар бир соат охиридаги вақт учун сиғимда қоладиган сув миқдорларига эга бўламиз. • Ҳисоблаш натижасида олинган 6-устундаги энг катта сон сув босим минораси сиғимининг талаб қилинган бошқарувчи ҳажмини беради. • Агар сиғимни бўш бўлиш вақти нотўғри танланган бўлса, унда 6-устундаги айрим сонлар мусбат қийматга эга бўлади. Бундай ҳолларда қайта ишлаб чиқишга ҳожат йўқ, чунки бошқарувчи ҳажмини 6-устундаги сонларнинг энг катта манфий ва энг катта мусбат қийматларнинг абсолют суммасидан олиш мумкин. • Кўриб чиқилган ҳолат учун, насослар поғонали ишлаганда сув босим минорасининг бошқарувчи ҳажми- , суткалик сув сарфининг 2.5% га тенг бўлади. • Агар сутка мобайнида насослар ишлашини бир хил деб олсак, унда поғонали сув узатиш графиги тўғри горизонтал (бўйлама) шаклида доимий ординатали • шаклини олади. • Бу график, истеъмол графигига нисбатан катта фарқ беради, шу сабабли насослар бир хил ишлаш вақтда сув босим минораси ҳажми ва тан-нархи ошади. • Бу шароитда ҳақиқий га тенг. • Сув босим минораси сиғимининг бошқарувчи ҳажми сув истеъмоли ва насос станциялари иши учун қабул қилинган графикларга боғлиқ. Бошқарувчи ҳажм график усулда, интеграл график деб аталувчи графиклар ёрдамида топилиши мумкин. Интеграл • Xulosa • Жадвалнинг 4 ва 5 устунларидаги натижалар, графикнинг 2 ва 3- чизиқ қийматларининг фарқидан келиб чиққан. Графикдаги бу фарқлар узатиш ва истеъмол орасидаги ордината бўлакчалари эгри чизиғи орқали кўрсатилган. • 6-устунни тўлдириш учун, шундай соатни топиб белгилаш керак- ки, у соатда сув босим минораси сиғими ичида сув бўлмасин, яъни бўш бўлсин. Буни озу-кўп вақт оралиғида минора сиғимидан сув чиқиш даврида кузатиш мумкин. • Сув истеъмоли графиги қабул қилиниб ва у асосида 2-босқич насос станциясининг иш графиги белгилангандан сўнг насос станцияси билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлган сув таъминотидаги барча элементларнинг иш тартиби аниқланади. Adabiyotlar 1 KMvaK 2.04.02 -19 Suv taminoti. Tashki tarmoqlar va inshootlar. • Toshkent 2019 y. 2 Tugay A.M., Ternovsev V.E. Vodosnabjenie. Kursovoe proektirovanie. • K., Vыshaya shkola, 1980-208s. 3 Belan A.E., Xorujiy P.D. Proektirovanie i raschet ustroystv vodosnabjeniya. K., «Budivelnik», 1976g. 4 SHevelev F.A. Tablitsы dlya gidravlicheskogo rascheta napornыx jelezobetonnыx vodoprovodnыx trub. K., «Budevilnik». 1975. 5 Zokirov U.T., Buriyev E.S. “Suv ta’minoti va oqova suvlarni oqizish tarmoqlari asoslari”. Toshkent 2012 yil. O'quv qo’llanma. 6 Abramov N.N. Vodosnabjenie, M., Stroiyzdat, 1987g. 7 Abramov N.N, Pospelova M.M.i dr. Raschet vodoprovodnыx setey. M., Stroiyzdat, 1976g. 8 Bass G.M. i dr. Vodosnabjenie. Texniko-ekonomicheskie raschetы. K., «Vыshaya shkola», 1977g. 9 Saidov S.S., Zokirov M.Z “Suv uzatish va tarqatish tarmoqlari” fanidan ma’ruzalar matni Samarqand 2015 y.