logo

Трибоника (ишқаланиш ва ейилиш) фанининг ривожланиш тарихи ва асосий тушунчалари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

409 KB
Трибоника (ишқаланиш ва ейилиш) фанининг ривожланиш тарихи ва асосий тушунчалари www.arxiv.uz Трибоника фанининг ривожланиш тарихи Ишқаланиш табиатини ўрганишни биринчи бор қадим замонларда Аристотель бошлаган эди. Унингча, ҳар бир реал жисмнинг (бир текисда) силжишида у ташқи қаршиликка дучор бўлади-ки, бу қаршиликнинг миқдори унинг вазнига (оғирлигига) боғлиқцир (Аристотель вазн билан массанинг фарқига бормаган). Лекин Аристотель инерция ҳодисасини ҳали билмас эди. Чунки у жисмнинг ўзига (оғирлигига) боғлиқ бўлган қаршилик билан жисм ҳаракатидан ҳосил бўладиган ташқи муҳит қаршилиги-нинг фарқига тушуниб етолмаган эди. www.arxiv.uz 1- ишқаланиш юзаларининг материалига; 2- ишқаланиш юзаларига ишлов беришнинг сифатига; 3- ишқаланиш коэффициенти юк (нагрузка)нинг қий- матига тўғри пропорционал эканлигини исботлаб берди . : www.arxiv.uz Ишқаланиш кучи миқдорини камайтириш учун ишқа-ланиш юзалари оралиғига ролик ёки шарик қўйиш ке-раклигини аниқлаб берди. Шундай қилиб, Леонардо да Винчи роликли ва шарикли подшипникларни ҳам ихтиро қилди. XVI аср охирларида Галилей инерция қонунини ва масса тушунчасини ихтиро қилди. Бу эса механика фанида қўйилган улкан қадамлардан бири бўлади. Галилей эр-кин жисм (бўшликда, яъни ташқи қаршиликсиз) ўзгар-мас куч таъсирида бир текис ҳаракат қилишини исбот-лади. Бу ҳолда ҳаракатлантирувчи куч массага тўғри про-порционал эканлигини кўрсатди. Галилей ҳаракатга қаршиликдан (инерция туғдирадиган ҳаракатга қарши-ликдан) ташқи муҳит таъсиридан хрсил бўладиган қар-шиликнинг (ташқи ишқаланиш кучи таъсирида пайдо бўладиган қаршиликнинг) фарқини аниклаб берди www.arxiv.uz 1699 й. француз олими Амонтон биринчи бўлиб ишқа- ланиш кучининг юкланишга чизикли (линейная) боғлиқлигини, яъни ишқаланиш кучи юкламага (юкка) тўғри пропорционал зканлигини шарҳлади: F = f• N бундаf — ишқаланиш коэффициенти, N — юза текислигига тушадиган юклама (юк). 1750 йилда Л. Эйлер ишқаланиш жараёни ривожида яна бир қадам қўйган эди. www.arxiv.uz У ҳаракатсизликдан нисбий ҳаракатга ўтиш даврида қаршилик сирпанишдаги қарши-ликдан ҳар вақт кўп бўлишини исботлаб берди. ,Ишқаланиш фанига асос солган олим француз олими Шарль Кулон ҳисобланади. Кулон сирпанишга қарши-лик, думаланиб ишқаланишга қаршилик, силжишга қар-шилик каби ишқаланиш турларининг асосий тушунчала-рига биринчилардан бўлиб таъриф берган олимдир. Шарль Кулон ҳар хил металларнинг, минералларнинг ва ҳар хил ёғочларнинг сирпаниб ишқаланишини ўрга-ниб Амонтон қонунини умумлаштирди. Бунда у ишқала-ниш кучининг бир қисми юкга (нагрузкага) боғлиқ эмас-лигини ёки жуда ҳам кам боғлиқлигини кўрсатиб берди, яъни: F=f*N+A бунда А — ишқаланиш ва уриниш юзаларининг (пло-шадь касания) ишқаланиш кучига хос бир қисми. Шундай қилиб, Кулон 1781 й. биринчи бўлиб ишқала-нишнинг кўп омиллар (юк, сирпаниш тезлиги, ишқала-наётган жисмлар материали, деталь юзаси материали ва Ҳ. к.) га боғлиқ эканлигига тушуниб етди. www.arxiv.uz Кулоннинг яна бир катта хизмати шундаки, у бирин-чи бўлиб думалаб ишқаланиш кучини аникдаш учун қуйи-даги формулани яратди: Fk= lN/r бунда l — узунлик ўлчамида ҳисобланадиган думалаб ишқаланиш коэффициенти; N — r радиуслик эркин думаланувчи цилиндр оғирли-ги. Бу оламшумул-классик формулани рад қилишга бир қанча уринишлар бўлган эди. Лекин бу формула ҳозир ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ ва қўлланиб келинмоқда. Аммо Кулоннинг ишқаланиш назариясига қўшган фундаментал хизмати хатодан холи эмас эди. У ишқала-ниш назарияси механизмининг энергетик ва иссиқлик аспектларини эътиборга олмаган эди. Бошқа сўз билан айтганда Кулон ишқаланиш содир бўлганда механик энер- гиянинг иссиқлик энергиясига айланишини тушунмаган эди. www.arxiv.uz Биринчи бўлиб инглиз олими Бенжамин Томпсон (1798 йил) ишқаланиш учун сарф Эўлган механикавий энер-гия йўқолиб кетмай, у иссиқлик энергияси сифатига ўти-ши тавсифини берди. Томпсон замбараклар стволини (отиш қуролларининг трубасимон қисмини) пармалаш даврида заготовка (хомаки деталь) қизиб кетганлигини кузатди. Шу тажрибадан сўнг Томпсон пармалашга сарф бўладиган механикавий энергия пармаловчи кесгич би-лан ствол орасидаги ишқаланиш туфайли иссиқлик энер-гиясига айланади деган хулосага келди. Ишқаланиш назариясидаги бу иссиклик эффекти бўйича Майер (1842 й.), Жоуль (1843 й.), Гельмцгольц (1847 й.) ҳам кўп тажрибалар ўтказиб ўз улушларини қўшган эди-лар. Келгусида олимлар эътиборини яна бир нарса — иш- қаланцшнинг адгезион табиати жалб этди (адгезия — илашиш, бир-бирига қисиб қуйилган юзаларнинг ёпи-шиб қолиши). Бу назария, яъни ишқаланишнинг адгези-он табиати, асримизнинг 30 —40 йилларида рус олимлари В. Д. Кузнецов, Б. В.Дерягин, инглиз олими Д. А. Том-плинсон томонларидан яратилган ишқаланишнинг фи-зикавий назарияларида янада ривож топган эди. : www.arxiv.uz Трибониканинг кейинги равнақи асримизнинг 40—60-йилларига тўғри келди. Бу даврда (1939 йилда) рус олими И.В. Крагельский томонидан ишқаланишнинг моле-куляр-механикавий ҳозирги замон назарияси ишлаб чи-қилди. Бу назария бўйича ишқаланиш жараёни (процесси) икки бир-бирига боғлиқ жараёнлардан иборат экан: ма-териалларнинг ўзаро ҳаракати жараёнида материалдаги ғадир-будурликларнинг деформацияси ва материалнинг молекулалараро ҳақиқий туташувнинг изи (доғи) ҳосил бўлади. Бу назарияга оид умумий ишқаланиш коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади: f=F/N=FM+Fg/N=fM+fg бу ерда Ғ — умумий ишқаланиш кучи, N — нормал юклама (юк), Ғм— ишқаланиш кучининг молекуляр (адгезион) қисми, Ғ — ишқаланиш кучининг механикавий (дефор- мациявий) қисми, fм — ишқаланиш коэффициентининг молекуляр (адгезион) қисми, f— ишқаланиш коэффициентининг механикавий (деформациявий) қисми www.arxiv.uz 1943 й. Боуден ва Тейборлар ҳам ишқаланишнинг ик- киёқлама табиатини мустақил равишда айтиб ўтган эди-лар. Аммо бу олимлар ишқаланиш коэффициентининг механикавий (деформациявий) қисмларини жуда ҳам кичик микдорда бўлганлиги сабабли эътиборга олмаса ҳам бўлади, деган эдилар. Лекин ишқаланишнинг иккиёқла-ма табиатига улар 1957 йилда полимер материаллари тад-қиқотлари бўйича яна қайтиб келишга мажбур бўлдилар. www.arxiv.uz 2. Ишқаланиш ва ейилишнинг асосий тушунчалари Умуман ишқаланиш ички ва сиртқи (ташқи) ишқала-нишлардан иборат. Ички ишқаланиш бир жисмнинг молекулалари ва атомлари орасида содир бўлади. Демак, ички ишқаланиш деб бир жисм-нинг бўлаклари орасида содир бўладиган қар-шиликка айтилади. www.arxiv.uz Бу ишқаланиш би-ринчи навбатда ҳара-катлари нисбатан ен-гил бўлган жисмларда учрайди. Бунга мисол қилиб қўзғалмас А плас-тинка ва унга нисбатан параллел бўлган д тезлигида бир текис ҳаракат қилувчи В пластинкаси оралиғидаги суюқ-лик ёки газ оқимини келтириш мумкин Бунда ҳар бир пластинка деворига яқин суюқлик ёки газнинг тезлик микдори шу пластинкалар тезлиги миқдорига яқин бўлади: В пластинкаси деворига яқин суюқлик ёки газ тезлиги В пластинкаси тезлигид га, А пластинка деворига яқин суюқлик ёки газ тезлиги нолга интилади. Демак, ҳаракатланувчи пластина В яҚинида суюқлик ёки газ тез-лиги максимал, А пластинкаси яқинида эса минимал (нолга интилувчи) бўлади: Ички ишқаланиш фақат бир жисм молекула ва атом-лари орасида содир бўлса, сиртқи (ташқи) ишқаланиш икки бир-бирига нисбатан ҳаракат қилувчи жисмлар ора-сидагина бўлади ва бу ишқаланиш сарф бўлган энергия-нинг тарқалиб кетишига (диссипацияга) олиб келади. Трибоника фани, умуман олганда, сиртқи (ташқи) ишқаланиш қонунларини ўрганадиган фандир. Шунинг учун қуйида келтирилган материаллар фақат сиртқи (таш-қи) ишқаланишга оид бўлгани туфайли ишқаланиш деб айтилганда фақат сиртқи (ташқи) ишқаланиш назарда тутилишини эътиборга олиш зарур. Ишқаланиш икки бир-бирига нисбатан ҳаракат қилув-чи жисмлар орасида ёғловчи муҳит бор ёки йўкдигига қа-раб мойли, чегаравий ва қуруқ ишқаланишларга бўлинади. www.arxiv.uz Чегаравий ишқаланишда икки жисм орасидаги мой қат-лами қалинлиги 0,1 мкм бўлиши керак. Қуруқ ишқаланиш деб икки бир-бирига нисбатан нисбий ҳаракатланувчи жисмлар орасида мутлақо мой бўлмасдан ишқаланишга айтилади. Ишқаланиш икки жисмнинг бир-бирига нисбатан ҳаракатланиш турига ҳам қараб 1, 2-расмда кўрсатилган турларга бўлинади.Харакатдаги ишкаланишХаракатсиз ишкаланишГир гир айланиб ишкаланишСиртки ишкаланишСирпаниб ишкаланишСирпаниб ишкаланишДумалаб ишкаланишДумалаб ишкаланиш Мураккаб ишкаланиш Сиртқи ишқаланиш турлари схемаси. Ишқаланиш кучи деб бир қаттиқ жисмнинг иккинчи қаттиқ жисм юзаси бўйлаб нисбий ҳаракат қилиши учун кўрсатиладиган қаршилик кучига айтилади. Бу қаршилик икки чегарадош жисмлар юзасига тангенциал йўналиш-да бўлади: Р — тортиш кучи, Ғ — ишқаланиш кучи). Ҳаракат бўлмаганда ишқаланиш бўладими? Ҳа, бўлади. Буни қуйидаги оддий мисолда кўриш мумкин. устида китоб турибди. Уни ўрнидан суриш учун қандай-дир куч керак. Агар бу куч ки-тобни ўрнидан суриш учун етарли бўлмаса, китоб ўрни-дан қўзғалмай стол устида ёта беради. Бунда ҳаракатсиз иш-қаланиш содир бўлади ва бу даврда китобни ҳаракатга кел-тириш учун керак бўлган ишқаланиш кучи ҳаракатсиз ишқаланиш кучи деб аталади (стол устига китоб қўйиб мисол кўрсатилсин). Демак, ҳаракатсиз ишқаланиш кучи деб икки ҳаракатсиз қаттиқ жисмнинг бир-бирига нисбатан нисбий ҳаракатга ўтишигача бўлган даврдаги қаршилик кучига айтилади. Сиртки ишкаланиш Харакатдаги ишкаланиш Думалаб ишкаланишХаракатсиз ишкаланиш Гир гир айланиб ишкаланиш Мураккаб ишкаланишСирпаниб ишкаланиш Думалаб ишкаланишСирпаниб ишкаланиш www.arxiv.uz Ҳаракатдаги ишқаланиш кучи деб икки қаттиқ жисм-нинг ўзаро ҳаракати даврида содир бўладиган ишқала-нишга айтилади. Ҳаракатдаги ишқаланиш сирпаниб ишқаланиш, ду-малаб ишқаланиш, мураккаб ишқаланиш ва гир-гир ай-ланиб ишқаланиш турларида бўлиши мумкин Сирпаниб ишқаланишда икки қаттиқ жисм туташув (контакт) нуқтасидаги тезлик миқцори ва (ёки) йўнали-ши ҳар хил бўлади. Мисол қилиб ҳаракатланувчи 1-жисм-нинг қўзғалмас (ҳаракатсиз) 2 жисм сиртида сирпаниш-ни кўрсатиш мумкин. сирпаниб ишқаланишда тезликлар йўнали-ши кўрсатилган. Расмдан кўринишича 1 жисм тезлиги ўн га тенг, 2 жисм тезлиги эса^бу жисм қўзғалмас бўлгани учун нолга тенг бўлади. Тезлик йўналиши эса 1 жисм учун #, йўналишда бўлади, агар 2 жисм ҳам ҳаракатда бўлганида эди у §2 йўналишда бўлар эди ва ў2 қиймати #( дан фарқ қилиши мумкин эди. Думалаб ишқаланишда ик-ки қаттиқжисм тегишув (кон-такт) нуқтасидаги тезлик миқ-дори ва йўналиши бир хил бўлади (1.5-расм). Гир-гир айланиб (буралиб) ишқаланиш деб контактда бўлган икки қаттиқ жисмнинг бири, иккинчисига нисбатан гир-гир айланиб (буралиб) ишқаланишга айтилади Юқорида ишқаланиш ку-чининг таърифи берилган эди www.arxiv.uz Ишқаланиш кучидан ташқари яна ишқаланиш коэффициенти деган ту-шунча бор. Ишқаланиш коэффициенти дебикки қаттиқ жисм ишқаланиши вақ- тида ҳосил бўлган ишқаланиш кучи-нинг (Ғ) уларни бир-бирига сиқиб турувчи нормаль (ЛО кучга нисбатига айтилади (1.3-расмга қаранг): f=F/N Ишқаланиш коэффициенти ўлчов бирлигига эга эмас. Ҳар бир ишқаланиш натижасида ишқаланаётган қат-тиқ жисмлар юзаси ейилади. www.arxiv.uz Ейилиш — бу ишқаланиш давридаги юзаларнинг еми-рилиш ва юза қатламларининг ажралиб чиқиш ва (ёки) ишқаланишда ҳосил бўладиган қолдиқ деформациялар-нинг йиғилиб қолиш жараёни бўлиб, бунда аста-секин деталларнинг ўлчамлари ва (ёки) шакллари ўзгаради. Ёйилиш миқдори ейилиш жараёнининг натижаси бўлиб, аниқ ўлчам бирликларда (узунлик, ҳажм, масса ўлчов бирликларда) ўлчанади. Ейилишга чидамлилик деб аниқ бир шароитда ейилиш жараёнига қаршилик кўрса-тувчи қаттиқ жисм материалининг хоссасига айтилади. Ейилиш ҳар хил тезликларда бўлади. Ейилиш тезлиги # деб ейилиш микдорининг (и) ейилиш (/) вақтига нисба-ти айтилади: Ейилиш тезлиги бир онли (аниқ бир онда) ва ўртача (аниқ бир вақт ичида) бўлиши мумкин. www.arxiv.uz