logo

Моддий нуқтанинг кинетик энергиясини ўзгариши ҳақидаги теорема

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

244.1611328125 KB
1. 2 3РЕЖА: 1. Ишни ҳисоблашга оид мисоллар. 2. Моддий нуқтанинг кинетик энергиясини ўзгариши ҳақидаги теорема. 3. Илова Моддий нуқтанинг кинетик энергиясини ўзгариши ҳақидаги теорема 4Муаммо: Биз юқорида иш ва қувватни ҳисоблашга оид формулаларни келтириб чиқарган эдик. Энди ўша формулалар орқали конкрет (яъни муқим) масалаларни қандай ечиш йўлларини баён қиламиз. Юқоридаги иш ва қувватни ҳисоблашга оид қонун ва қоидалар асосида қуйидаги мисолларни кўриб чиқамиз. 1. Оғирлик кучининг бажарган иши.  М нуқта фақат оғирлик кучи  таъсирида ҳаракатга келиб, М 0 (x 0 ,y 0 ,z 0 ) ҳолатдан М 1 (x 1 ,y 1 ,z 1 ) ҳолатга кўчиб ўтсин. Координата ўқларини танлаб оламиз ва Оz - ўқини вертикал равишда юқорига йўналтирамиз (22.1 шакл). У ҳолда Р x =0, Р y =0, Р z =-Р бўлади. Ушбу қийматларни (21.16&#39;) формулага қўямиз, интеграл  остидаги ўзгарувчилар z-дан иборат бўлгани учун, у кўринишга келади. Агар М 0 - нуқта М 1 нуқтадан юқори бўлса, у ҳолда z 0 -z 1 =h бўлади, бу ерда h - нуқтанинг вертикал ўқ бўйича ҳаракати (босиб ўтган масофаси), агар М 0 - нуқта М 1 нуқтадан паст бўлса z 0 -z 1 =-(z 1 -z 0 )=-h бўлади. Натижада оғирлик кучининг бажарган иши га тенг бўлади.                                     (22.1)     Демак, оғирлик кучининг бажарган иши, оғирлик кучининг модулини шу куч қўйилган нуқтанинг вертикал ўқ бўйича ҳаракатидаги баландликлар фарқига бўлган кўпайтмасини, тегишли равишда мусбат ва манфий ишора билан олинганига тенг экан. Агар бошланғич нуқта охирги нуқтадан юқори бўлса, иш мусбат бўлар экан ва бошланғич нуқта охирги нуқтадан паст бўлса, иш манфий бўлар экан. Олинган натижа шуни кўрсатиб турибдики, оғирлик кучининг бажарган иши нуқтанинг қайси траектория бўйлаб ҳаракат қилаётганлигига боғлиқ эмас экан. Шундай хоссага эга бўлган кучлар потенциал кучлар деб аталади.   )zz(Pdz)P(A 10z z)MM( 1 010  h F A ) M M( 1 0    52. Эластиклик кучининг бажарган иши. Пружинанинг бўш учига маҳкамланиб, силлиқ горизонтал текислик устида жойлашган М нуқтанинг ҳаракатини олиб кўрайлик (22.2 шакл).  Пружина эркин ҳолатда бўлгандаги М нуқтанинг ўрнини О билан белгилайлик (АО=l 0 -пружинанинг кучланмаган ҳолдаги узунлиги). ва у нуқтани координата боши деб танлаб оламиз. Агар пружинани тортиб l - узунликгача узайтирсак, у ҳолда пружина λ=l-l О , яъни  - l 0 қийматга чўзилади ва шу юкка О нуқта томонга йўналган эластиклик кучи -   таъсир эта бошлайди. Ушбу масалада λ=х  бўлгани учун 19.4§ даги (19.6) формулага асосан, F=c  =c|x|    ёки    Fx=-cx бўлади.  Агар х<0 (юк О нуқтадан чапда жойлашади) бўлса ҳам ушбу тенглик ўринли бўлади; у ҳолда - кучи ўнг томонга йўналади ва кутилгандек F x >0 бўлади.   Шу юкни М 0 (х 0 ) ҳолатдан М 1 (х 1 ) ҳолатга кўчишида эластиклик кучининг бажарган  ишини  аниқлайлик. Юкнинг бундай ҳаракатида F x =-cx,  F y =F z =0  бўлади ва ушбу қийматларни (21.16&#39;) формулага келтириб қўйсак, бўлади. F      1 0 1 0x x 2 12 0)MM( ) x x( 2 c dx) cx ( A F 6[Ушбу натижани F  билан х орасидаги боғланишлик бўйича қурилган график бўйича ҳам аниқлаш мумкин, (22.2 b шаклдаги) штрихланган трапециянинг юзаси s - тегишли ишора билан юқоридаги ишнинг модулини аниқлайди]. Аниқланган формуладаги х 0 -пружинанинг бошланғич узунлиги l 0 -ни  кўрсатади, х 1 -эса пружинанинг кейинги узунлиги l 1 -ни  кўрсатади. Демак,                                            (22.2) яъни, эластиклик кучининг бажарган иши, пружинанинг бошланғич ва охирги узунликларининг (ёки сиқилишларининг) квадратларининг айирмасини ярмига тенг экан.       Агар  0 >  1 бўлса иш мусбат бўлади, яъни пружинанинг учи мувозанат ҳолат томонга ҳаракатланади,  0 <  1 бўлса иш манфий бўлади, яъни пружинанинг учи мувозанат ҳолатдан тескари томонга ҳаракатланади.        Агар пружинага маҳкамланган М юкнинг траекторияси эгри чизиқдан иборат бўлса  (22.2) формула ўринли бўлади, агар керак бўлса буни исбот қилишимиз  мумкин. Шундай қилиб, эластиклик кучи   -нинг бажарган иши фақат  0 ва  1 -ларгагина боғлиқ бўлади, яъни М нуқтанинг траекториясига боғлиқ эмас экан. Шу сабабли, эластиклик кучи ҳам потенциал куч ҳисобланади. 3. Ишқаланиш кучининг бажарган иши. Бирорта ғадир-будир текислик ёки эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётган нуқтани олиб кўрайлик. Нуқтага таъсир этаётган ишқаланиш кучининг модули f×N -бўлади, бу ерда f - ишқаланиш коэффициенти, N -юзанинг нормал босими. Ишқаланиш кучининг йўналиши, ҳар доим ҳаракат йўналишига тескари бўлади. Шу сабабли, F ишқt =- F ишқ =- f×N,  ва (21.16) формулага асосан,    бўлади.   Агар ишқаланиш кучининг сон қиймати ўзгармас бўлса, у ҳолда - га тенг бўлади, бу ерда  s - М 0 М 1 эгри чизиқ бўйлаб босиб ўтилган йўл. ) ( 2 c A 2 1 2 0 ) M M( 1 0 λ λ    F         1 0 1 0 1 0 M M M M ишк ) M M( N f F A ds - ds s F A ) M M( 1 0    7Шундай қилиб, сирпанишдаги ишқаланиш кучининг бажарган иши ҳар доим манфий бўлар экан. Ушбу иш М 0 М 1   - ёйга (яъни траекторияга)  боғлиқ бўлгани учун, ишқаланиш кучи потенциал куч эмас экан.       4. Марказий кучнинг бажарган иши.   Агар Ерни (планетани) бир жинсли шар (ёки бир жинсли концентрациялашган қобиқлардан ташкил топган шарлардан иборат) деб ҳисобласак, у ҳолда Ернинг О марказидан r -масофада жойлашган (ёки шарнинг сиртидаги) массаси m-га тенг бўлган М нуқтага Ернинг О марказига йўналган тортилиш кучи  таъсир этади (22.4 шакл). Бу кучнинг сон қиймати 19.4§ даги (19.5) формула орқали аниқланади. Ўша формулани қуйидагича ёзайлик ва нуқта Ернинг сиртида жойлашган деб фараз қилиб, коэффициент k-ни аниқлайлик (бу ерда r=R,  ва  R-Ернинг радиуси). Ернинг тортилиш кучининг сон қиймати mg, бу ердаги g- Ер сиртидаги оғирлик кучининг тезланиши (аниқроғи, тортилиш кучининг тезланиши). У ҳолда       бундан   k=gR 2   бўлади.F 2r km F  2 R km mg  8  Шу тортилиш кучи -нинг бажарган элементар ишини аниқлайлик. Шаклдан кўриниб турганидек, М нуқтанинг MM&#39;-элементар кўчишини иккита ташкил этувчиларга ажратиб юборамиз. Улардан бири ОМ=r масофанинг орттирмаси dr - дан иборат бўлган ва ОМ  бўйича йўналган   элементар кўчиш, иккинчиси эса ОМ-га ва  -кучга перпендикуляр бўлган -элементар кўчишдан иборат. Лекин   элементар кўчиш -кучга тескари томонга йўналганлиги сабабли,        бўлади.                             (22.3)        Фараз қилайлик, М нуқта М 0 - (r=r 0 ) ҳолатдан, янги  М 1 (r=r 1 ) ҳолатга кўчиб ўтсин. У ҳолда   бўлади. ва бундан охирги натижани оламиз,                                                           (22.4)       Агар r 0 >r 1 бўлса, яъни нуқтанинг охирги ҳолати бошланғич ҳолатига нисбатан Ер марказига яқин бўлса иш мусбат бўлади, агар r 0 <r 1 бўлса, яъни нуқтанинг охирги ҳолати бошланғич ҳолатига нисбатан Ер марказига узоқ бўлса иш манфий бўлади. (22.4) формуладан кўриниб турганидек, марказий тортилиш кучининг иши нуқтанинг траекториясига боғлиқ эмас экан. Шу сабабли бу куч ҳам потенциал куч ҳисобланади FMa Ma F Mb F 2 2 2 r dr mgR r dr km Fdr dA              )M( )M( r rr r 2 22 )MM( 1 0 1 01 010 r1 dmgR rdr mgRdAA         0 1 2 ) M M( r 1 r 1 mgR A 1o