logo

Моддий нуқта динамикасининг умумий теоремалари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

391.0634765625 KB
Моддий нуқта динамикасининг умумий теоремалари 1 Режа:  Моддий нуқта динамикасининг умумий теоремалари. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори. Куч импульси.  Моддий нуқта ҳаракат миқдорининг ўзгариши ҳақидаги теорема.  Моддий нуқта ҳаракат миқдори моментининг ўзгариши ҳақидаги теорема (Моментлар теоремаси).  Марказий куч таъсиридаги ҳаракат. Юзалар қонуни  Кучнинг бажарган иши. Қувват  Илова Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 2 Муаммо: Юқорида кўриб ўтганимиздек, динамика масалаларини ечиш учун, албатта, дифференциал тенгламаларни ечишга тўғри келар экан. Лекин тажрибалар шуни кўрсатдики, кўп масалаларни ечишда динамиканинг умумий теоремаларини қўллаш анча қулайликлар туғдирар экан. Динамика қисмида, ўзига тегишли таянч қийматлар мавжуд бўлиб, биз қуйида ўша қийматларнинг мазмуни ва уларнинг моҳияти нимадан иборат эканлигини баён қиламз. Энг асосий динамик характеристикалардан бири, моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори ҳисобланади. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори деб, унинг массасини  тезлик векторига кўпайтмасига тенг бўлган - вектор қийматга айтилади. Ушбу -векторнинг йўналиши, моддий нуқтанинг тезлик вектори билан устма-уст ётади, яъни траекторияга уринма ҳолда ҳаракат томонга йўналади. Ҳаракат миқдорининг ўлчов бирлиги СИ - системасида: 1кг ·м/с ёки 1Н·с, МКГСС- системасида: 1 кГ·с бўлади. Куч импульси. Маълум вақт ичида кучнинг моддий нуқтага бўлган таъсирини характерлаш учун куч импульси деган тушунча киритилади. Аввалига элементар импульс деган тушунча киритамиз, яъни кучнинг элементар dt -вақт ичидаги импульси. Кучнинг элементар импульси деб, -кучни  элементар dt - вақтга кўпайтмасидан иборат бўлган -вектор қийматга айтилади:                                                (21.1)     Элементар импульс  кучнинг йўналиши бўйича йўналади. Ихтиёрий -кучнинг тугал t 1 -вақт ичидаги таъсирининг импульси   - шу кучнинг элементар вақт оралиқларидаги импульсларининг интегралига айтилади, яъни F Sd dt F Sd   F S Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 3                                                        (21.2)     Демак, маълум t 1 - вақт оралиғида кучнинг импульси, элементар импульсларнинг 0 - дан t 1 - вақт  оралиғидаги чегарада олинган аниқ интегралидан иборат қиймат экан.    Хусусий ҳолда, агар   -кучнинг  модули ва йўналиши ўзгармас ( =cоnst) бўлса, у ҳолда бўлади. Тегишлича унинг модули S=F×t 1 бўлади. Умумий ҳолда, куч импульсининг модули  унинг координата ўқларидаги проекциялари орқали аниқланади:                              (21.3)  1t 0 dtF S 1t F S   F F      111 t 0 z z t 0 y y t 0 x x dt F S dt F S dt F S Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 4Моддий нуқтанинг массаси ўзгармас қиймат эканлиги ва унинг тезланиши   бўлганлиги учун,  динамиканинг асосий қонунини ифодаловчи (19.2) тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин                                               (21.4) (21.4) тенглама бир вақтнинг ўзида  моддий нуқта  ҳаракат миқдорининг ўзгариши теоремасини дифференциал формасининг ифодасидан иборат бўлади: моддий нуқтанинг ҳаракат миқдоридан вақт бўйича олинган биринчи ҳосила, шу моддий нуқтага таъсир этувчи кучларнинг вектор йиғиндисига тенг бўлади. Агар ҳаракатланаётган моддий нуқтанинг  t=0  вақтдаги тезлиги   ва t 1 - вақтдаги тезлиги эса бўлса, (21.4) тенгламанинг иккала томонини dt -га кўпайтириб юбориб, ундан аниқ чегаралар бўйича интеграллайлик. Тенгламанинг ўнг томонидаги интегралнинг чегараси  0 дан t 1 -  гача ўзгаради, чап томонидаги интегралнинг чегараси эса -дан - гача ўзгаради, нинг интеграли - бўлгани учун, натижада эканлигини аниқлаймиз. Тенгликнинг ўнг томонидаги интеграллар, (21.2) формулага асосан моддий нуқтага таъсир этувчи кучларнинг импульсларидан иборат бўлади. Шунинг учун, ушбу тенглама қуйидаги кўринишга келади:                                                  (21.5)dt d a v   k F dt )v m(d v O v O ) ( v m d v m    k S v m v m 0 1 1v 1v Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 5 (21.5)  тенглама моддий нуқта ҳаракат миқдорининг ўзгариш теоремасининг тугал формаси деб аталади: моддий нуқтанинг маълум вақт оралиғи ичидаги ҳаракат миқдорининг ўзгариши шу вақт оралиғида моддий нуқтага таъсир этаётган кучлар импульсларининг йиғиндисига тенг экан. Масалалар ечишда вектор кўринишдаги (21.5) тенгламанинг ўрнига унинг координата ўқларидаги проекцияларидан фойдаланилади. (21.5) тенгламани координата ўқларга проекциялаб, қуйидагиларни ёзамиз: mv 1x   - mv 0x =ΣS kx     mv 1y   - mv 0y =ΣS ky                                          (21.6) mv 1z   - mv 0z =ΣS kz        Агар моддий нуқта фақат Ох ўқи бўйлаб тўғри чизиқли ҳаракат қилса, у ҳолда ушбу системанинг фақат биринчи тенгламасидан фойдаланиш кифоя қилади.        Масалалар ечиш. (21.5) ва (21.6) формулалар орқали моддий нуқтанинг ҳаракатида унинг тезликларини ўзгаришини билган ҳолда, кучларнинг импульсларини аниқлаш мумкин ёки импульслар маълум бўлса моддий нуқтанинг тезлиги қандай ўзгариши мумкинлигини (динамиканинг иккинчи қонуни) аниқлаш мумкин. Динамиканинг иккинчи масаласини ечишда берилган кучларнинг импульсларини аниқлаш керак бўлади, лекин (21.2) ва (21.3) тенгламалардан кўриниб турибдики, куч импульсларини фақат кучлар ўзгармас бўлганда ёки улар вақтга боғлиқ ҳолда ўзгаргандагина аниқлаш мумкин бўлар экан холос.        Шундай қилиб, агар масаланинг шартида изланаётган ва берилган қийматлар: моддий нуқтага қўйилган кучлар,  моддий нуқтанинг ҳаракатида сарфланган вақт, бошланғич ва охирги тезликлар (яъни F, t, v 0 , v) ўзгармас ёки вақтга боғлиқ ҳолда ўзгарувчан бўлса, бундай масалалар (21.5) ва (21.6) тенгламалар орқали  ечилади. 21.1 масала. Массаси m=2кг бўлган моддий нуқта, v=4м/c тезлик билан айлана бўйлаб ҳаракатланмоқда. моддий нуқта айлананинг тўртдан бир қисмини босиб ўтгунча кетган вақт ичидаги куч импульслари аниқлансин.     Е ч и ш. Ҳаракат миқдорининг ўзгариш теоремасига асосан . Ҳаракат миқдорлари векторларининг геометрик айирмаси (21.1 шакл) ни қурилган тўғри бурчакли учбурчак орқали аниқлаймиз, 0 1 v m v m S   2 0 2 1 v v m S   Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 6Лекин масаланинг шартига кўра v 0 =v 1 =v  бўлгани учун,        Куч импульсини аналитик ҳисоблаш учун, (21.6) системанинг биринчи иккита тенгламасидан фойдаланишимиз мумкин, масалан S x =mv 0 ,    S y =-mv 1    булардан   бўлади. 21.2 масала. Горизонтал текисликдаги массаси m-га тенг бўлган юкни туртиб юбориш натижасида, унга -бошланғич тезлик берилди. Юкнинг кейинги ҳаракати тормозловчи ўзгармас    -куч таъсирида содир бўлади. Юк  тўхтагунча қанча вақт ўтиши аниқлансин.        Е ч и ш. Масаланинг шартига кўра, юк тўхтагунча ўтган вақтни аниқлаш учун юқоридаги теоремани қўллаш мумкин экан. Юкни ихтиёрий ҳолатда тасвирлаймиз (21.2 шакл). Юкка оғирлик кучи , текисликнинг реакцияси   ва тормозловчи  кучлар таъсир этади. Ох ўқини юкнинг ҳаракати томонга йўналтирамиз ва (21.6) тенгламалар системасининг биринчи тенгламасини қуйидагича тузамиз:                                                  (а)         Ушбу масалада v 0x =v 0 эди ва юк тўхтаганда эса v 1x =0 бўлади. моддий нуқтага таъсир этувчи кучлардан фақат   кучигина Ох ўққа проекция  беради. с/ м кг3, 11 2 mv S    v O F P N F    kx x2 x1 S mv mv F 2 0 2 1 2 2 x S S v v m S y     Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 7 Бу куч ўзгармас бўлгани учун бўлади, бу ерда t 1 - тормозланиш даври. Ушбу қийматларни (а) тенгламага қўйсак, , бундан t 1 -ни аниқлаймиз, яъни           бўлади.                                             (б)        Шундай қилиб, тормозланиш вақти тезликка пропорционал равишда ўзгарар экан.        Энди шу масалани, бошқача шартларда, яъни тормозловчи куч Q ўзгарувчан бўлиб тормозлаш бошланган  ондан бошлаб вақтга пропорционал равишда, яъни Q=kt кўринишда ўзгарсин,  k-ўзгармас коэффициент бўлиб, юк тўхтаганда унинг қиймати F-га тенг бўлади. Куч вақтга боғлиқ ўзгарганлиги учун, S x -ни (21.3) формула орқали  аниқлаб, тормозлаш вақтини ушбу (а) формуладан фойдаланиб топишимиз мумкин бўлади.  Q x =-Q=-kt  эканлиги учун бўлади. У ҳолда (а) тенгламадан mv 0 =k /2  бўлади. k-нинг қийматини t=t 1 бўлганда Q=F  бўлади, бундан  kt 1 =F аниқлаймиз, натижада          бўлади.                                            (в)        Демак, бундай куч таъсирида тормозланиш вақти икки марта ортиб кетар экан.1 1 x x t F t F S     1 0 t F mv     F mv t 0 1     1t 0 2 1 x 2/ -kt ktdt S t 1 2 F mv2 t 0 1 Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 8 Муаммо: Юқоридаги теорема моддий нуқтанинг фақат илгарилама ҳаракатини харакатерлайди холос. Агарда моддий нуқта бирорта ўқ ёки нуқта атрофида айланма ҳаракатда бўлса, бундай масалаларни ечиш учун қуйидаги ҳаракат миқдори моментининг ўзгариш теоремасидан фойдаланиш лозим бўлади.   Шундай қилиб, моддий нуқта ҳаракат миқдорининг бирор О марказга нисбатан моменти деб,  - дан иборат бўлган                                       (21.7) вектор қийматга айтилади. Бу ерда - О марказдан ҳаракатланаётган моддий нуқтага ўтказилган радиус- вектор.        - вектор,    ва  О марказдан ўтган текисликка перпендикуляр равишда йўналади ва    (21.3 шакл); солиштириш мақсадида шаклда   вектор ҳам тасвирланган. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори моментининг  О марказдан ўтувчи бирорта  Оz -ўққа нисбатан моменти, - векторнинг шу ўққа бўлган проекциясидан иборат бўлади:                                       (21.8) бу ерда γ - Оz ўқи билан - вектор орасидаги бурчак.        Моментлар теоремаси ёрдамида - векторнинг вақтга боғлиқ равишда қандай ўзгаришини аниқлаш мумкин бўлади. Буни исбот қилиш учун (21.7) тенгламадан вақт бўйича бир марта ҳосила оламиз, ) ( v m m O v m r v m m O × =) ( r ) ( v m mO v m h mv )v m( m O   F r F m O × =) ( ) ( v m m O  cos)vm(m)vm(m)vm(m 0 z0z )( vmm O ) ( v m m O )a m r( )v m v( ) dt vd m r( )v m dt rd( )v m r( dt d          Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 9 Лекин, бўлади, чунки бу кўпайтма бир тўғри чизиқда ётган иккита векторнинг вектор кўпайтмасидан иборат. Ҳамда  эканлигини эътиборга олган ҳолда, мабодо бир вақтни ўзида бир нечта кучлар таъсир этса бўлади. Шу сабабли      ёки           (21.9)          Натижада биз  ихтиёрий  марказга нисбатан моментлар теоремасини исбот қилдик: моддий нуқтанинг бирорта қўзғалмас марказга нисбатан ҳаракат миқдори моментидан вақт бўйича олинган биринчи ҳосила, шу моддий нуқтага таъсир этувчи кучларнинг ушбу марказга нисбатан олинган моментига тенг экан.       (21.9) ва (21.4) тенгламаларни солиштириб, шуни аниқлаймизки,  ва   векторларнинг моментлари орасидаги боғланиш,   ва   векторларнинг ўзаро боғланиши каби экан.        (21.9) тенгликнинг иккала томонини қўзғалмас О марказдан ўтувчи  бирорта Оz - ўққа проекцияласак ва (21.8) тенгликни эътиборга олсак,             бўлади.                                (21.10)        Ушбу тенглама ўққа нисбатан моментлар теоремаси нинг дифференциал формасини ифодалайди.        (21.9) тенгламадан аниқландики, агар бўлса, у ҳолда    бўлар экан, яъни: агар моддий нуқтага таъсир этувчи кучнинг бирорта марказга нисбатан моменти нолга тенг бўлса, ҳаракат миқдорининг шу марказга нисбатан олинган  моменти ўзгармас бўлар экан.   Бундай натижа моддий нуқтанинг марказий куч таъсиридаги ҳаракатидан иборат амалий муҳим бўлган ҳоллар учун ўринлидир (21.4§ га қаранг).   21.3 масала. АВ вертикал трубка(найча)нинг ичидан ўтказилган МВА ипга, массаси m бўлган М шарча боғланган (21.4 а шакл). Шарчани трубканинг ўқидан  h O - масофада ушлаб туриб унга МВА текислигига перпендикуляр бўлган горизонтал -бошланғич тезлик берилди. 0 = × v m v F a m    kF F F r )v m r( dt d      )F( m )v m( m dt d 0 0  v m F v m F   )F( m )v m( m dt d z z  0 )F( m O  const v m m O ) ( v O Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 10Шу вақтдан бошлаб ипни аста-секин трубканинг ичига торта бошланди. Шарчанинг z - ўқидан h 1 -масофадаги ҳолатида (21.4 b шакл)унинг v 1 -тезлигининг қиймати аниқлансин.        Е ч и ш. Шарчага унинг оғирлик кучи   ва ипнинг таранглик кучи   таъсир этади. Иккала кучларнинг ҳам Оz -ўқига нисбатан моментлари нолга тенг бўлади, чунки -кучи z -ўқига параллел, -кучи эса шу ўқни кесиб ўтади. Шу сабабли (21.10) тенгламадан бундан   бўлади. Масса m -ўзгармас бўлгани учун ҳаракат давомида v О h О =v 1 h 1 бўлади. Демак,     бўлади.    Шарча айланиш ўқига яқинлашган сари унинг тезлиги ортиб борар экан.P T P T   0 )v m( m dt d z  const h v m )v m( m z     0 1 0 1 v h h v   Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 11Агар кучнинг таъсир чизиғи ҳар доим О марказни кесиб ўтса, бундай куч марказий деб аталади. Бундай кучларга планеталарнинг Қуёшга тортилиш кучлари ёки Ер йўлдошларининг Ерга тортилиш кучи мисол бўлади. (21.9) тенгламадан фойдаланиб марказий куч таъсиридаги  М моддий нуқтанинг ҳаракатини ўрганиб чиқамиз (21.5 шакл).   Бундай кучларнинг  О марказга нисбатан моменти нолга тенг бўлгани учун, яъни бўлгани учун, бўлади. Ҳамда масса m-ўзгармас бўлгани учун, бўлади, яъни - вектор  ҳам модули, ҳам йўналиши бўйича ўзгармас бўлар экан. Шуни эслатиб ўтиш лозимки вектори, ҳар доим  ва  векторлар жойлашган текисликка перпендикуляр равишда йўналган бўлади.       Шу сабабли, агар    векторининг йўналиши ҳар доим ўзгармас бўлса, М моддий нуқтанинг радиус вектори =  ва унинг тезлиги   ҳар доим фақат бир текисликда ётишлари шарт. Бундан хулоса қилиб шуни аниқлаймизки, М моддий нуқтанинг траекторияси бир текисликда жойлашар экан,  яъни: ясси эгри чизиқ дан иборат экан. Ундан ташқари, ўз навбатида    бўлади.   Охирги натижа бундай ҳаракат ҳақида тасвирий геометрик тафсилот беради. Юқоридагиларга асосан  vh=h×ds/dt,  ва   h×ds=2ds, бу ерда ds- ОMM’ элементар учбурчакнинг юзаси, шу сабабли vh=2ds/dt. Ушбу ds/dt қиймат, М моддий нуқтанинг ҳаракатида ОМ радиус - вектор томонидан ҳосил бўлаётган ОMM' элементар учбурчакнинг юзасини ўсишини кўрсатади ва шу сабабли уни моддий нуқтанинг сектор тезлиги деб аталади.  Ушбу масалада унинг қиймати ўзгармас бўлади: (21.11) F )v( m O v r )v( m O  vr × r OM v const h v )v( m O      const )v m( m 2 1 dt d 0    0)(m 0 F const v m r )v m( m 0    const v r )v( m 0    Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 12Шундай қилиб, фақат марказий куч таъсир этган моддий нуқта бир текисликда ётувчи эгри чизиқли ҳаракатда бўлиб, унинг сектор тезлиги ўзгармас бўлар экан, яъни моддий нуқтанинг радиус - вектори бир хил вақт давомида, сон қиймати тенг бўлган юзалар ҳосил қилади (юзалар қонуни).        Ушбу қонун, планеталарнинг ва «Ер йўлдошлари (спутник)»ларнинг харакатлари учун асосий қонуният ҳисобланиб, у Кеплер қонунлари дан бири ҳисобланади. Мисол. Қуёшнинг тортилиш кучи таъсирида ҳаракат қилаётган планетанинг орбитаси эллипсдан иборат бўлиб, Қуёш шу эллипснинг битта фокусида жойлашган бўлади (21.6 шакл). Тортилиш кучи марказий куч бўлганлиги сабабли, планетанинг ҳаракатида юзалар қонуни ўринли бўлади. Шунинг учун орбитанинг Қуёшга энг яқин бўлган П нуқтасида (перигелий) планетанинг тезлиги v П - энг катта қийматга эга бўлади. ва орбитанинг Қуёшдан энг узоқ жойлашган  А нуқтаси ( афелий )да планетанинг тезлиги v A - энг кичкина қийматга эга бўлади. Ушбу натижа (21.11) тенгламадан келиб чиқиб, А  ва  П нуқталар учун v A ·AC=v П ·ПС тенглик ҳосил бўлади. Бундай хулосага 21.5 шаклда кўрсатилган пунктир орқали штрихланган секторнинг юзаси бир хил вақт давомида бир хил миқдордаги юзаларни эгаллайди (юзаларнинг шакли эмас, балки уларнинг сон қйматлари бир хил бўлади, яъни шаклан тенг эмас, балки сон қиймати бўйича тенг юзалардан иборат бўлади); Демак, бир хил вақт оралиғи ичида моддий нуқта Қуёшга энг яқин  П жойда ва Қуёшдан энг узоқ А жойдагига нисбатан  кўпроқ йўл босар экан. Худди шундай натижаларни Ер йўлдоши(«спутник»)ларнинг ҳаракатларида ҳам кўриш мумкин экан. Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 13 Жисмга қўйилган куч таъсирида, унинг маълум кўчишидаги (ҳаракатидаги) динамик характеристикаларни белгиловчи асосий қийматлардан бири, бу кучнинг бажарган иши ҳисобланади ва у нафақат механикада, ҳатто, умуман техникада катта аҳамиятга эга. Аввалига элементар иш тушунчасини киритамиз ( шуни эслатиб ўтиш лозимки, ишни фақат куч бажаради, куч ва силжиш (ҳаракат) йўқ жойда иш йўқ, яъни иш ўз-ўзидан, ҳаракатсиз ҳолда бажарилмайди ). Моддий М нуқтага қўйилган   кучнинг, шу куч таъсирида бажарилган элементар иши деб                                                      (21.12) иборат скаляр1 қийматга айтилади. Бу ерда F  - М моддий нуқтага таъсир этаётган   кучнинг моддий нуқта ҳаракатининг траекториясига уринма  М  - ўқдаги проекцияси (ёки  М моддий нуқтага таъсир этаётган   кучнинг -тезлик йўналишига проекцияси); ds - М моддий нуқтанинг элементар кўчишининг модули.        Юқоридаги иш ҳақида келтирилган ифодалар, моддий нуқтанинг тезлигининг модулини ўзгаришига сабабчи бўлган ишни бажарган куч ҳақидаги тушунчаларга оид холос. Агар   кучни иккита F  ва F n  ташкил этувчиларга ажратиб юборсак, тезликнинг модулини фақат F  - орқалигина ўзгартириш мумкин эканлигини кўрамиз, чунки . (F n - ташкил этувчиси эса тезлик - нинг  йўналишни ўзгартиради, ёки эркин бўлмаган ҳаракатда жисмнинг боғланишига кўрсатган босим кучини ифодалайди).        F  =F ·cоsα бўлгани сабабли, (бу ерда α -куч билан М  - ўқ орасидаги бурчак) элементар иш учун (21.12) формула орқали бошқача ифода оламиз, яъни                                              (21.13)        Агар α - бурчак ўткир бўлса, иш мусбат бўлади, α=0 бўлса элементар иш dA=F·ds -га тенг бўлади.        Агар α - бурчак ўтмас бўлса,  иш  манфий  бўлади,  α=180°  бўлса элементар иш dA=-F·ds -га тенг бўлади.      Fds F dA    F F v F dv/dt m m F     a v F     cos ds F dA Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 14   Агар α=90° бўлса, яъни: куч ҳаракат йўналишига перпендикуляр бўлса, бажарилган элементар иш нолга тенг бўлади (dA=0) .        Ишнинг ишорасини маъноси қуйидагича: агар кучнинг   -ташкил этувчиси ҳаракат йўналиши бўйича йўналган бўлса, иш мусбат бўлади (чунки, бундай йўналган куч ҳаракатни тезлаштиради); агар кучнинг   - ташкил этувчиси ҳаракат (тезликнинг) йўналишига тескари йўналган бўлса, иш манфий бўлади (бундай куч ҳаракатни секинлаштиради);        Агар -эканлигини эътиборга олсак ( - элементар кўчиш вектори) ва вектор алгебрасидаги иккита векторнинг скаляр кўпайтмаси ҳақидаги қоидага асосан (21.13) формула қуйидагича кўринишга келади                                                     (21.14)        Демак, элементар иш деб, куч векторини элементар кўчиш векторига бўлган скаляр кўпайтмасига айтилади.        Агар (21.14) формуладаги   ва   векторларнинг скаляр кўпайтмасини уларнинг координата ўқларидаги проекциялари, яъни: r x =x, r y =y, r z =z орқали ифодаласак, элементар ишнинг аналитик ифодасини аниқлаймиз,   dA=F x dx+ F y dy+ F z dz                                              (21.15) бу ерда  x, y, z -лар -кучнинг қоордината ўқларидаги ўрни. Кучнинг ихтиёрий М 0 М 1 тугал кўчишдаги (21.7 шакл) бажарган иши тегишли элементар ишларнинг интеграл йиғиндиларининг чегарасидан иборат бўлади,                                                   (21.16) ёки   бўлади.                    (21.16’) Демак, ихтиёрий М 0 М 1 кўчишдаги кучнинг бажарган иши, шу ҳаракат йўналишидаги элементар ишларнинг интеграл  йиғиндисига тенг экан. Интегралнинг чегараси ўзгарувчиларнинг М 0  ва  М 1 -нуқталаридаги қийматларидан иборат бўлади (аниқроқ қилиб айтганда интеграл М 0 М 1 эгри чизиқ бўйича олинади, яъни у эгри чизиқли бўлади). F F rd ds rd rd F dA   F r F    ) M( ) M( ) M M( 1 0 1 0 ds F A     ) M( ) M( z y x ) M M( 1 0 1 0 ) dz F dy F dx F( A Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 15Агар F  -ўзгармас бўлса (F  =cоnst), у ҳолда М 0 М1 эгри чизиқни s 1 орқали белгиласак, (21.16) тенгламадаги интеграл, қуйидагича бўлади,                                                 (21.17)      Бундай ҳолат жисмга таъсир этаётган куч ҳам йўналиши, ҳам модули  ўзгармас ва моддий нуқтанинг ҳаракати тўғри чизиқли бўлганда ўринли бўлади (21.8 шакл). Ушбу ҳолда F  =F ·cоsα=cоnst  ва             бўлади.                              (21.17’) Ишнинг ўлчов бирлиги СИ системасида - 1 джоул (1Дж=1Н·м=1кг·м 2 /c 2 ), МКГСС системасида -1кГ·м.   Ишни график усулда ҳисоблаш.  Агар куч масофага боғлиқ бўлса ва  F-кучнинг  s -масофага боғланиш графиги маълум бўлса (21.9 шакл), у ҳолда ишни график усулда ҳисоблаш мумкин бўлади.  Моддий нуқта М 0 ҳолатда бўлганда, ҳисоб бошидан s 0 -масофада жойлашган бўлсин, М1 ҳолатда бўлганда, ҳисоб бошидан s 1 -масофада жойлашган бўлсин. У ҳолда интегралнинг геометрик мазмунига асосан (21.16) формулага асосан, бу ерда  - штрихланган фигуранинг юзасини (21.9 шакл) масштаб коэффицентига кўпайтмаси. 1 ) ( 10 s F A M M         cos 1)( 1 0 s F A MM     1 010 S S)MM( ds F A Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 16Қ у в в а т. Қувват деб вақт бирлиги ичидаги бажарилган ишга айтилади . Агар иш бир маромда олиб борилса, у ҳолда қувват N=A/t 1 ,  бу ерда t 1 - А ишни бажаришга кетган умумий вақт. Умумий ҳолда, яъни куч ўзгарувчан бўлса қувват ҳам ўзгарувчан қиймат бўлиб, қуйидаги формула орқали аниқланади,                                 (21.18)   Демак, қувват кучнинг уринма ўқдаги ташкил этувчисини тезликка бўлган кўпайтмасидан иборат экан. Қувватнинг ўлчов бирлиги СИ системасида - 1 ватт (1Вт=1Дж/c), МКГСС системасида - 1кГ ·м/c. Техникада қувватнинг бирлиги сифатида 736 Вт  ёки (75 кГ×м/c) га тенг бўлган 1 от кучи ишлатилади. Машинанинг бажарган ишини, унинг қувватини вақтга бўлган кўпайтмаси орқали ўлчаш мумкин. Шу сабабли ишнинг техникада фойдаланиладиган киловатт · соат -дан иборат ўлчов бирлиги пайдо бўлди (1 кВт·соат=3,6´106 Дж≈367100 кГ·м). N=F  ·v -тенгликдан кўриниб турибдики, қуввати N-га тенг бўлган двигателнинг қанчалик v -тезлиги кам бўлса, унинг тортиш кучи F  - шунга тескари пропорционал равишда катта бўлади, ёки аксинча. Шу сабабли, қия баландликка кўтарилишда ёки йўлнинг ёмон (ўйдим-чуқир) жойларида автомобилни паст тезликка уланади, натижада паст тезлик эвазига катта тортувчи куч пайдо бўлади. v  F dtds F dtdA N Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 17 Хулосалар: • Моддий нуқта динамикасининг муҳим характеристикаларидан бири, ҳаракатдаги моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори ҳисобланар экан. Ҳаракат миқдори вектор қиймат бўлиб, моддий нуқтанинг массасини, унинг тезлик векторига бўлган кўпайтмасига айтилар экан. • Моддий нуқта ҳаракатининг яна бир муҳим характеристикаларидан бири, шу ҳаракатланаётган моддий нуқтага таъсир этаётган кучларнинг импульси ҳисобланар экан. Куч импульси вектор қиймат бўлиб, кучнинг йўналишида ётади. Агар шу ҳаракатланаётган моддий нуқтага таъсир этаётган кучлар вақтга боғлиқ равишда ўзгарувчан бўлса, шу кучнинг маълум вақт оралигидаги импульси (21.3) формула орқали аниқланар экан. • Ҳаракатланаётган моддий нуқтага таъсир этаётган куч, унинг ҳаракат миқдорини тегишли равишда ўзгартирар экан. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдорини қанчага ўзгаришини (21.6) формула орқали ҳисоблаш мумкин экан. • Агарда моддий нуқтага таъсир этаётган кучларнинг вектор йиғиндиси нолга тенг бўлса, нуқтанинг ҳаракат миқдори ўзгармас экан. Бундай ҳолатни, моддий нуқта ҳаракат миқдорининг сақланиш қонуни деб аталар экан. • Агар моддий нуқта айланма ҳаракатда иштирок этаётган бўлса, унинг ҳаракатини характерловчи қийматни, ҳаракат миқдорининг моменти орқали ифодаланади. Ҳаракат миқдорининг моменти вектор қиймат бўлиб, нуқтанинг радиус векторини унинг ҳаракат миқдори векторига бўлган вектор кўпайтмасига айтилар экан. • Айланма ҳаракатдаги моддий нуқтанинг айланма ҳаракатини ўзгаришига асосий сабаб, шу моддий нуқтага таъсир этаётган кучларнинг айланиш ўқига нисбатан олинган моментининг ўзгариши экан. Ушбу ҳолатни аниқлаб берувчи (21.10) формулани, моментлар теоремаси деб аталар экан. • Агарда, бирорта ўқ ёки нуқта атрофида айланаётган моддий нуқтага таъсир этаётган кучларнинг шу ўққа нисбатан моментларининг вектор йиғиндиси нолга тенг бўлса, унинг ҳаракат миқдорининг моменти ўзгармас экан. Бундай ҳолатни моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори моментини сақланиш қонуни деб аталар экан. Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 18 – Динамика қисмининг муҳим қийматларидан яна бири иш ва қувват ҳисоблади. Иш ва қувватни шу моддий нуқтага қўйилган кучлар бажаради. Моддий нуқтага таъсир этувчи кучлар, уни маълум масофага кўчиришда, тегишли миқдорда иш бажаради. Иш скаляр қиймат бўлиб, унинг миқдорини (21.16) формула орқали ҳисобланар экан. – Агар моддий нуқтага таъсир этувчи кучлар вақтга ёки моддий нуқтанинг тезлигига боғлиқ равишда ўзгарса, (21.16) формула орқали, унинг бажарган ишини бевосита ҳисоблаш мумкин эмас. – Қувват деб, вақт бирлиги ичида бажарилган ишга айтилар экан. Иккита куч бир хил ишни бажарса-ю, лекин бу ишларни бажаришга сарфланган вақтлари турлича бўлса, қайси куч шу ишни тезроқ бажарган бўлса, ўша куч қувватлироқ деб ҳисобланар экан. – Қувват ҳам скаляр қиймат бўлиб, унинг сон қиймати (модули)ни (21.18) формула ёрдамида ҳисобланар экан. Такрорлаш учун саволлар: 1. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори деб нимага айтилади? 2. Куч импульси нима ва уни қандай ҳисобланади? 3. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори билан шу моддий нуқтага таъсир этаётган кучларнинг импульслари орасидаги математик боғланишни айтиб беринг? 4. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдорини сақлаш учун қандай шарт бажарилиши лозим? 5. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори моменти деб нимага айтилади? 6. Ҳаракат миқдори моментини ўзгартириш учун қандай шартлар бажарилиши лозим? 7. Ҳаракат миқдори моментини ўзгармас ҳолда сақлаш учун, нималар бажарилиши лозим? 8. Ишни бажариш учун нималар содир бўлиши шарт? 9. Иш, скаляр қийматми ёки вектор қийматми? Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 1910. Куч вақтга ва тезликка боғлиқ равишда ўзгарса, бажарилган ишни (21.16) формула орқали ҳиссоблаш мумкинми? 11. Қувват нимани билдиради? 12. Икки хил куч бир хил ишни бажарса, уларни қандай фарқлаш мумкин? Илова 21 21.1. Массаси 2кг бўлган моддий нуқта ўзгармас йўналишли,  миқдори  эса F=6t 2 қонун бўйича ўзгарувчи куч таъсирида v 0 =2м/с бошланғич тезлик билан ҳаракатни бошласа, t=2с.даги тезлигини  аниқланг. (10)   21.2. Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори     бўйича ўзгарса,  унга таъсир қилувчи кучлар тенг таъсир этувчисининг Оу ўқидаги  проекциясини топинг. (12) 21.3. Массаси m=4кг бўлган моддий нуқтага     куч  таъсир  этади. Агар шу моддий нуқта ўз ҳаракатини тинч ҳолатдан бошлаган бўлса, унинг t=2с даги  тезлигининг Оу ўқидаги проекцияси қанча бўлади? (0,5) 21.4. Массаси m=1кг бўлган  моддий  нуқта  ўзгармас   кучи таъсирида t=t 2 -t 1 (t 2 =3c.,t 1 =0) вақт оралиғида тезлигини v 0 =2м/с дан v=5м/с гача ўзгартирган бўлса,  кучнинг қийматини топинг. (1) 21.5. Массаси m=0,5кг бўлган моддий нуқта v=2м/с тезлик билан АВ  тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади. Агар ОА=1м ва α=30° бўлса,  нуқтанинг координата бошига нисбатан ҳаракат миқдори моменти қанча бўлади? (0,5) j i v m 12 + 5 = jtiF +4= F Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 2021.6. Массаси m=1кг бўлган моддий нуқта v=4м/с тезлик билан айлана бўйлаб текис ҳаракат қилади. Агар айлана радиуси r=0,5м бўлса, нуқтанинг айлана маркази - С га нисбатан ҳаракат миқдори моментини аниқланг. (2)    21.7. Массаси m=0,5кг бўлган М моддий нуқта s=0,5t 2 қонун  асосида  радиуси r=0,5м ли айлана бўйлаб ҳаракат қилади. Нуқтанинг t=1с  даги ҳаракат миқдори моментини айлана  марказига нисбатан аниқланг. (0,25) 21.8. Массаси  m=1кг  бўлган  моддий  нуқтанинг  тезлиги   проекциялари v х =v у =1м/с ва ўрни х=у=1м бўлса, унинг ҳаракат миқдори  моментини координата бошига нисбатан ҳисобланг. (0) 21.9. Массаси m=0,5кг бўлган М моддий нуқта фазода эгри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади. Агар унинг координаталари х=у=z=1м ва тезлигининг проекциялари мос равишда v х =1м/c; v у =2м/с, v z =4м/с бўлса, нуқтанинг ҳаракат миқдори моментини Ох ўқига нисбатан топинг. (1)   21.10. Диаметри D=20см бўлган диск ω=100рад/с бурчак тезлик билан айланаётган пайтда тўхтатиш мосламалари орқали F=200Н кучлар таъсир этади. Агар улар орасидаги ишқаланиш коэфиценти f=0,2 бўлса, ишқаланиш кучининг қуввати қанча бўлади? (-800)  Муаллиф доц. С.Исмоилов, оператор Д.Ибайжонова 2121.11. Массаси m 1 =200кг бўлган 1-юкни юқорига кўтарувчи мослама электродвигателнинг 3-тишли ғилдираги ва поғонали барабандан  иборат. Агар уларнинг тишлар сони z 2 =2z 3 ва  барабаннинг  радиуси  r=0,1м бўлса, тишли ғилдирак ω=30рад/с бурчак тезлик билан текис айланганда электродвигателнинг қувватини кВт ларда ҳисобланг.  (2,94)  21.12. Радиуси r=0,1м бўлган 1-барабан моменти М=40+φ 2 бўлган жуфт куч таъсирида ҳаракатга келиб, массаси m=40кг бўлган 2-юкни  h=0,3м баландликка тортса, жуфт моменти ва юкнинг оғирлик кучлари бажарган ишларининг йиғиндисини ҳисобланг.  (11,3) 21.13. Массаси m 1 =2кг ли 1-юк h=1м масофага тушиб, массаси m 2 =1кг, радиуси R=0,1м бўлган 2-ғилдиракни ҳаракатга келтиради. Агар думалаб ишқаланиш коэффиценти δ=0,01м бўлса, системага  таъсир  қилувчи ташқи кучлар бажарган ишларининг йиғиндисини ҳисобланг.  (18,6)  21.14. Массаси m=1кг бўлган моддий нуқта фазода х=2t, у=t 3 ва  z=t 4   қонун асосида ҳаракат қилса, унинг t=2с даги ҳаракат миқдори моментини Оу ўққа нисбатан аниқланг. (-96)