logo

Трансформатор подстанциясининг тақсимлаш қурилмаларини таъмирлаш. ТПнинг тақсимлаш қурилмаларини элементларини таъмирлаш

Yuklangan vaqt:

01.07.2021

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

264.4404296875 KB
* Трансформатор подстанциясининг та қ симлаш қ урилмаларини таъмирлаш. ТПнинг та қ симлаш қ урилмаларини элементларини таъмирлаш Вақти 2 соат Талабалар сони 40 та Ўқув машғулотининг шакли ва тури Ахборотли маъруза, муаммоли маъруза. Амалий машғулот режаси Ўқув машғулотининг тузилиши Куч трансформаторларини капитал таъмирлаш технологияси . Куч трансформаторларнинг магнит ўтказгичидаги нуқсонларни таъмирлашнинг хусусиятлари. Ўқув машғулотининг мақсади. Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари.   Бакалаврнинг энергетика тизимидаги ўрни ва вазифалари Педагогик вазифалар: Ўқув фаолиятининг натижалари: Таълим усули Маъруза , аклий хужум Таълим шакли Жамоавий, гуруҳларда ишлиш Таълим воситалари Махсус техника воситаси билан жиҳозланган ўқув хоналар Таълим бериш шароити Амалий машғулот матни.Махсус техника билан жихозланган гуруҳли ишлашга мўлжалланган хоналар. Мониторнинг ва баҳолаш. Оғзаки сўров, тезкор сўров, реферат, тест ва бошқалар. Мавзу: ТПнинг тақсимлаш қурилмаларини элементларини таъмирлаш. Иш босқичлари ва мазмуни Фаолият Таълим берувчи Таълим олувчи 1.босқич тайёргарлик Маъруза мавзуси, унинг мақсади, вазифа ва натижаларини шакллантиради. Адабиётлар рўйхати тузади. Талабаларга маъруза матнини тайёрлайди. Маърузани ўтказишни режалаштиради.Барча талабаларни иштирокини таъминлайди. Хулосалар ва баҳолаш мезонларини тайёрлайди.   2.босқич Кириш 10 мин Маъруза мавзусини ва режасини эълон қилади. Ўзининг мулоҳазаларини айтиб таълим олувчиларфикрини олади. Талабаларни жалб қилувчи бир неча саволлар беради. Танишадилар ёзиб оладилар,саволлар беради. 3.босқич Асосий қисм 60 мин Маъруза матнини баён қилади. Талабаларни фаоллигини оширади. Ақлий хужум билан талабалардан муаммолар бўйича “фикрлариниолади.”,“Қандай қилиб”, “Нима учун,қачон қаерда” деган саволлар билан мурожат қилиб жавоблар олади. Тинглайди саволларга жавоб беради ёзиб боради. 4.босқич Якуний қисм 10 мин Умумий хулосаларга келади. Энг фаол талабаларга баҳо беради.Маърузага якун ясайди. Баҳолари билан танишадилар.       1.Мавзу:Маърузанинг технологик харитаси. РЕЖА: 1. Куч трансформаторларига оид умумий маълумотлар. 2 . Куч трансформаторларини капитал таъмирлаш технологияси . 3 . Куч трансформаторларнинг магнит ўтказгичидаги нуқсонларни таъмирлашнинг хусусиятлари.  Кириш Мустақил Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланиш даражасини улардаги ишлаб чиқариш жараёнларда қанчалик даражада электр энергияси қўлланилаётганлиги билан баҳолаш мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида, фермер хўжаликларида тобора кўпроқ электрлаштирилган жиҳозлар ва ускуналар ишлатилмоқда. Электр ускуналар миқдори ортиб бормоқда. Республикамиз аграр соҳасида ҳозирда йирик ва майда насос станциялар агрегатлари, чорвачилик ва паррандачилик технологик машиналар қаторлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг электр ускуналари ишлаб турибди. Уларда юқори технологик, компьютер техникаси билан жиҳозланган, замонавий назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситалари билан бошқарилувчи электр ускуналар комплектлари мавжуд. Уларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун автоматлаштирилган ишончли электр таъминот тизими ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқариш унумдорлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун электр ускуналарга сифатли электротехник хизмат кўрсатишни ташкил этиш зарур. Ҳозирги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги электр ускуналари, автоматлаштириш воситалари ва электр таъминот тизимининг ишончлилиги талаб даражасида эмас. Электр энергетик тизим, жумладан электр ускуналар узлуксиз, технологик талаб режимлари бўйича ишлаб туриши учун электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирини тўғри ташкил қилиш, эскирган электр жиҳозларни таъмирлаб, янгиларига алмаштириш, ходимларни мунтазам равишда малакасини ошириш ва билимларини текшириб туриш зарур. * КУЧ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИНИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. I ва II габаритли куч трансформаторлари йирик корхоналарининг электр ремонт цехларида ремонт қилинади. Тегишли базаси бўлмаган кичикроқ корхоналарда ремонт қилиш учун трансформаторлар махсус ремонт заводларига юборилади. Куч трансформаторлари шартли равишда юқори кучланиш чулғамининг кучланиш классига (ВН) ва қувватига кўра еттита габаритга бўлинади ҳамда ГОСТ 9680-77Е га биноан улар қуйидаги кетма-кетликда классларга бўлинади: а – биринчи габарит, кучланиш класси 35 (6,10) кВ бўлган 10, 16, 25, 40, 63 кВ·А номинал қувватларни; б – иккинчи габарит, кучланиш класси 35 (6, 10, 35) кВ бўлган, 100, 160, 250, 400, 630 кВ·А номинал қувватларни; в- учинчи габарит, кучланиш класси 35 (6, 10, 35) кВ бўлган, 1000, 1600, 2500, 4000 кВ·А номинал қувватларни, г – тўртинчи габарит, кучланиш класси 35 кВ бўлган, 10000 дан 63000 кВ·А гача номинал қувватларни ўз ичига олади. III габаритдан бошлаб куч трансформаторлари махсус корхоналарда ёки ишлатилаётган жойида жиҳозланган хона бўлса, махсус бригада томонидан ремонт қилинади. 12.1–жадвалда куч трансформаторларининг турлари берилган. Келтирилган ҳарфий белгиланишлар тўлиқ эмас, чунки барча тур ва вазифалардаги трансформаторларнинг белгиланиш типларига қўшимча ҳарфлар киритилади, улар юқорида кўрсатилган ҳарфлардан кейин кўрсатилиши керак. Каср кўринишидаги рақамли белгиланишларда, суратда трансформаторнинг номинал қуввати кВ·А да, махражда эса юқори кучланиш чулғамининг кучланиш класси, кВ да кўрсатилади. Булардан ташқари, белгиланишларда айни конструкциядаги трансформаторлар иш чизмаларининг чиқарилган йили (охирги иккита рақам), иқлим шароитига қараб ишланиш ва ўрнатиш категорияси кўрсатилади. Мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда трансформаторнинг типини қисқартириб белгилаш ҳам мумкин, масалан; ТМ-100\10-78У1-номинал қуввати 100 кВ·А бўлган, ҳаво ва мой табиий циркуляцияланиб совитиладиган, икки чулғамли, уч фазали трансформатор, кучланиш класси 10 кВ, 1978 йилги конструкция. У ижрода, категорияси – 1. Қисқартирилган белгиланиши ТМ-100\6. Уч фазали трансформаторларнинг чулғамлари юлдуз, учбурчак ёки илонизи усулида уланиши мумкин. Тегишлича бу схемалар Y/  ёки Y/ Δ /Z ҳарфлари билан белгиланади. Чулғамлар юлдуз ёки илонизи усулида уланганда нейтралдан сим чиқарилган бўлса, уларнинг ҳарф билан белгиланишларига “н” ҳарфи қўшилади (масалан, Y н , Z н ). Трансформаторларнинг юқори кучланиш ВН, ўртача кучланиш СН ва паст кучланиш НН чўлгамлари схемалар ва группалар тарзида уланади. 12.1-жадвал Трансформаторларнинг шартли белгиланишлари ва уларнинг турлари (ГОСТ 11677-75)* Совитиш тури Шартли белгиси Қуру қ трансформаторлар Ҳаво била н табиий совитиладиган, очи қ усулда ишланган трансформатор Ҳаво билан табиий совитиладиган, берк қилиб ишланган трансформатор Ҳаво билан табиий совитиладиган, герметик берк қилиб ишланган трансформатор Ҳаво билан совитиладиган, куйиб ишланган тран сформатор С СЗ СГ СД Мой трансформаторлари Ҳаво ва мой табиий циркуляцияланадиган трансформатор Ҳаво мажбурий, мой табиий циркуляцияланадиган трансформатор Ҳаво табиий ва мой мажбурий циркуляцияланадиган трансформатор Ҳаво ва мой мажбурий циркуляцияланадиган трансформатор Сув мажбурий ва мой табиий циркуляцияланадиган трансформатор Сув ва мой мажбурий циркуляцияланадиган трансформатор Ёнмайдиган сую қ диэлектрик трансформаторлар Ёнмайдиган сую қ диэлектрик билан табиий совитиладиган трансформатор Ёнмайдиган сую қ диэлектрик билан пуфлаб совитиладиган трансформаторлар М Д МЦ ДЦ МВ Ц Н НД  Эслатма. Трансформатор ҳарфлар ва рақамлар билан белгиланади. Ҳарфий белгилашлар қуйидагиларни билдиради: а – фазалар сони (0-бир фазалилар учун, Т- уч фазалилар учун); б – совитиш тури – 2.1-жадвалда келтирилганларга биноан: в – мустақил тармоқлар учун ишлаётган чулғамлар сони, агар улар иккитадан ортиқ бўлса (учта чулғамли трансформатор Т ҳарфи билан белгиланади); г – чулғамлардан битта РБВ қурилмали қилиб ишлангани қўшимча В ҳарфи билан белгиланади; д– автотрансформаторларни белгилаш учун юқоридаги ҳарфларнинг олдига А ҳарфи қўшилади. Икки чулғамли уч фазали трансформаторлар учун – Y\Y н – 0; Y\Δ -11; Y н \ D – 11; Y\ Z н - 11; Δ\Y н – 11 ва Δ\ Δ н = 0. Икки чулғамли бир фазали трансформаторларнинг чулғамлари – Y\Y - 0. О ва 11 рақамлар чулғамларнинг уланиш группаларини нолинчи ва ун биринчи эканлигини билдиради. Истеъмолчида керакли кучланишли ушлаб туриш учун трансформаторнинг кучланиши ростлаб турилади. Ростлаш чулғам тармоқчаларини қайта улаш ҳамда ВН ва НН чулғамларнинг урамлари сонини ўзгартириб бажарилади. Қайта улаш қурилмалари – ТПСУ-9-120\11, ТПСУ- 9120\12, ТПСУ-9-120\12, ТПО-10\63-65, ПТЛ-9-120\35 ва бошқа переключателлар ёрдамида бажарилади. 13.2-жадвалда куч трансформаторлари фаза чулғамлари ва тармоқлари боши ва охирининг шартли белгилари келтирилган. 12.2-жадвал Куч трансформаторлари фаза чулғамлари ва тармоқлари боши ва охирининг шартли белгилари Ростлашнинг икки усули: ПБД ни қўзғатмасдан ва РПН ни нагрузка улаб қайта улаш усули қўлланилади. Қуввати 100кВ·А гача бўлган трансформаторларда кучланишни уч босқичда ростлаш мумкин: +5%, номинал, -5%, қуввати 1600 кВ·А ва ундан юқорилари – беш ва ундан юқори босқичга эга: +5%, +2,5%, номинал, -2,5%, -5% (12.3-жадвал). 12.3-жадвал Кучланишни ростлаш босқичлари, кВ (тармоқдан тўлиқ ажратилган трансформаторда ГОСТ 17500-72)Юқори кучланиш Паст кучланиш Ў ртача кучланиш боши охири боши охири боши охири А В С Х У Z a b c x y z A m B m C m X m Y m Z m + 5 % + 2,5 % Номинал - 2,5 % - 5 % 6,5 10,5 21 26,75 6,3 10,25 20,5 35,87 6 10 20 35 5,85 9,75 19,5 34,13 5,7 9,5 19 33,25 Трансформаторларнинг электр мустаҳкамлиги, термик ва электродинамик мустаҳкамлиги барча ҳолларда талабга жавоб бериши керак. Ремонт қилиш учун қабул қилинган трансформатор аввал кўздан кечирилади. Унинг техник ҳужжатлари билан танишиб чиқилади, трансформаторнинг ишлаши ва нуқсонлари ҳақидаги маълумотлар, аввалги ремонтнинг натижалари аниқланиб олинади. Мегомметр ёрдамида чулғамнинг ва тармоқларнинг изоляцияси ўлчанади. Мойнинг сифати текширилади. Агар трансформаторнинг паспорт маълумотлари бўлмаса, чулғамларнинг уланиш группаси, трансформациялаш коэффициенти текширилади. Сўнгра нуқсонлар рўйҳати билан биргаликда қабул қилиш топшириш акти тузилади ва буюртма расмийлаштирилади. Ҳужжатларда буюртма номери, паспорт маълумотлари, буюртмачининг талаблари, ташқи кўздан кечириш натижалари, синаш ва улчаш пайтида олинган маълумотлар ёзилади. Бундан кейинги трансформаторни тайёрлаш жараёнида у кўздан кечирилади ва ҳар бир детал текширилади. Мегомметр билан узилган симлар бор-йўқлиги, юқори ва паст кучланиш чулғамларининг изоляцияси қаршиликлари, шпилькаларнинг ва шпилькасиз бандажлари ҳамда пўлат ўзакни тортиб турувчи изоляцияланган пўлат листнинг изоляциялари текширилади. Айни вақтда кенгайтиргич, бириктирувчи қувурлар ва зичламалар ҳам кўздан кечирилади. Аниқланган нуқсонлар стандарт намунанинг нуқсонлар картасида қайд қилинади. Агар трансформаторда эскирган деталлар бўлса (масалан, олинадиган туби йўқ кенгайтиргичли мой кўрсаткич ва бошқа деталлар), у ҳолда бундай трансформаторни модернизация қилингани маъқул. Нуқсонлар аниқлангач, трансформаторнинг шикастланган қисми ва деталлари ремонт қилишнинг технологик маршрут картаси билан бирга электр ремонт цехининг тегишли бўлимларига юборилади (12.1-расм). Капитал ремонт операциялари орасида бажарилган ишлар назорат қилиниб турилади. Тўла йиғилган ва синовлардан ўтган куч трансформаторлари истеъмолчига юборилади.0A 14 03 32 32 30 08 23 28 13 14 08 04 04 18 15 0B05 03 19 19 18 04 04 04 0C 0C 18  Бузилган трансформаторлар омбори Ремонт қилинган трансформаторлар омбори Трансформаторларни кўздан кечириш, нуқсонларини аниқлаш ва қисмларга ажратиш майдончаси М ой хўж али гги Текшириш ва синаш Йиғиш ва мой қуйиш О п ерац и ялараро кон троль Механик қисмларни ремонт қилиш Қ ури ли ш бўли м и О п ерац и ялараро кон троль Пўлат ўзакларни ремонт қилиш Чулғамларни ремонт қилиш ва тайёрлаш 1 2 .1 -расм. Куч трансформаторларини капитал таъмирлаш технологияси 12.4-жадвалда трансформаторнинг айрим қисмлари ҳароратининг атроф муҳит ҳароратидан йўл қуйилган энг юқори ортиш даражаси келтирилган. 12.4-жадвал Трансформаторнинг айрим қисмлари ҳароратининг атроф муҳит ҳароратидан йўл қуйилган даражада энг юқори ортиши (ГОСТ 11677-75*) Трансформаторнинг элементилари Ҳароратнинг йўл қўйилган дара -жада ортиши, 0С Ў лчаш усули Чулғамлар Пўлат ўзак ва конструктив элементларнинг юзалари Мой ёки юқориги қатламларда суюқ диэлектрик: Мой ёки бошқа суюқ диэлек - трикни атроф муҳит ҳавосидан тўлиқ ҳимоялайдиган қурил - мали ёки герметик қилиб ишланган қолган ҳолларда 65 75 60 55 Ў згармас ток бўйича қаршилигининг ўзгариши Термометр ёки термо - пара билан Термометр ёки термо - пара билан Шунинг ўзи * Куч трансформаторларнинг магнит ўтказгичидаги нуқсонларни таъмирлашнинг хусусиятлари Трансформаторларни таъмирлашда баъзан магнит ўтказгич пластиналарининг изоляциясини тиклаш ёки бутунлай алмаштиришга тўғри келади. Бу магнит ўтказгични қайта шихталашни талаб этади. Қуввати 2500 кВ·А гача бўлган 1970 йилгача ишлаб чиқарилган трансформаторлар магнит ўтказгичларининг ярмолари туғри бурчак ёки Т- симон шаклда бўлади. Замонавий трансформаторларнинг магнит ўтказгичида ярмо ва стерженнинг қисмлари бир хил шаклга эга. 12.5- жадвалда трансформаторнинг магнит ўтказгичининг нуқсонлари, 12.6-жадвалда магнит ўтказгични ремонт қилишдаги технологик операциялар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Нуқсонлар Сабаби Ремонт қилиш усули Трансформатордан гувиллаган баланд товуш чиқади     Трансформатор мойининг таснифлари ёмонлашади: ут олиш ҳарорати, тешиш кучланиши пасаяди, кислоталилик сони ортади, салт ишлаганда исроф кўпаяди Магнит ўтказгичнинг пресслаб маҳкамланиши бўшашган   Магнит ўтказгич пластинаси изоляциясида нуқсон, чакаланиш бор, ерга улаш схемаси бузилган, плас- тиналар орасига сув-мой эмульсия кўринишидаги нам кирган, бу магнит ўтказгичнинг занглашига сабаб бўлган Актив қисм чиқариб олинсин ва кўздан кечи-рилсин. Прессловчи шпилькалар тортиб қўйилсин Актив қисми чиқариб олинсин ва кўздан кечирилсин. Мой анализ қилинсин. Салт ишлаганда ток исрофини аниқлаш учун синов ўтказилсин. Тортиб турувчи шпилькаланинг ёки бандажларнинг изоляцияси текширилсин, пўлат ўзакни шихтовкасидан ажратиб олиб, пластиналар изоляциялансин 12.5-жадвал Магнит ўтказгичнинг нуқсонлари Нуқсонлар Сабаби Ремонт қилиш усули Трансформаторнинг ичидан қирсиллаган товуш чиқади Газ релесида газ пайдо бўлади ва газдан ҳимоя қилиш қурилмаси ишга тушади. Мой қораяди ва ўзига хос ўткир хид чиқади. Исрофлар ва салт ишлаш токи камаяди. Магнит ўтказгичнинг ерга уланган сими узилган Пластиналар изоля- циясининг айрим жойлари шикастланган ва туташган контур ҳосил бўлган. Ерга нотўғри уланиш оқибатида қисқа туташган контур ҳосил бўлган. Туташган жойлардаги изоляцияловчи қистирмалар ейилган. Бегона металл ёки ток ўтказувчи заррачалар бор. Стержень металл қисмнинг иккита жойига тегиб қолган Магнит ўтказгични чиқариб олиб ерга улаш тиклансин Актив қисм чиқариб олинсин. Мой анализ қилинсин. Салт ишлаш токининг исрофи синаб кўрилсин. Тортиб турувчи шпилькаларнинг ёки бандажларнинг изоляцияси мегаомметр билан текширилсин ва зарур бўлса алмаштирилсин. Майда нуқсонлар борлиги аниқ- ланганда қиздириб бириктирилган иккита ёки бир нечта пластина бириккан жойларида кесиб ажратилсин ва уларнинг орасига йўл-йўл кабель ёки телефон коғози қўйилсин. Қўйган жойлари изоляцион лак билан коплансин. Нуқсонлар Сабаби Ремонт қилиш усули Салт ишлаш исрофлари нормал бўлганда салт ишлаш токи ортиб кетади Актив кисм пластиналарнинг туташган жойида зазорлар катталашган. Ёмон ших- таланган. Туташган жойларга калин қистирма куйилган Салт ишлашдаги исроф синаб кўрилсин. Актив қисм чиқариб олиниб кўздан кечирилсин 12.6-жадвал Магнит ўтказгични ремонт қилишдаги технологик операциялар Ремонт операцияларининг номи Бажариш усули Магнит ўтказгичнинг нуқсонларини аниқлаш Тортиб турувчи шпилькаларнинг изоляциясини ремонт қилиш. Кўздан кечириш, мегомметр билан синаш Кўздан кечирилади, тозаланади ва синалади Қоғоз-бакелит трубалар алмаштирилади, у қалинлиги 0,12 мм бўлган кабел қоғоздан тайёрланиб, шпилькага ўраётган пайтда қиздириб туриб бакелит лак шимдирилади. Шпилькаларнинг диаметри 2-3 мм бўлганда изоляцияловчи трубка деворининг қалинлиги 12 дан 25 мм гача, 3-4 мм бўлганда 50 мм дан қалинроқ бўлиши керак. Изоляцияловчи шайбалар ва қистирмалар қалинлиги камида 2 мм бўлган электротехника картонидан тайёрланади, изоляцияловчи шайбанинг диаметри сиқиб турувчи шайба диаметридан 3-5 мм катта бўлиши керак Ремонт операцияларининг номи Бажариш усули Юқориги ярмонинг электро- техник пўлати пластиналарини қайта изоляциялаш                   Пластиналарни изоляция қи- лиш, лак плёнкани қиздириб қоплаш Одатда магнит ўтказгичлар тўлиқ ремонт қилинмасдан заводдан келтирилган янгисига алмаштирилади. Қоғоз изоляцияли илгари ишлаб чиқарилган эски трансформаторлар ремонт қилинади. Юқориги ярмонинг пластиналарини қайта изоляциялаш билан чекланилади. Аввал эски изоляция қатлами кўчириб ташланади. Қоғоз изоляция билан қопланган листлар, қайноқ сувдан буғ билан юмшатилади, сўнгра термик печда 2-3 мин давомида 300-400 о С да бир текис қиздириб юмшатилади Пластиналарга лак плёнка лаклаш ускуналарида қиздириб қопланади. Икки томонлама қопланадиган лак қалинлиги 0,02 мм дан, бир томонлама лак қалинлиги эса 0,01 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Лак 300-600 о С да кўпи билан 1 минутда қурийди. Лаклангандан ва қиздириб қоплангандан сўнг лак плёнка изоляциясининг сифати текширилади Эски конструкциядаги трансформаторларда магнит ўтказгичлар, пластиналарининг тешикларидан ўтказиладиган ва магнит ўтказгичнинг пўлатидан изоляция қилинган горизонтал шпилькалар билан тортиб қўйилган. Ҳозирги вақтда 250-630 кВ·А бўлган трансформаторларда “шпилькасиз” конструкциядаги магнит ўтказгичлар қўлланилмоқда. Уларда стерженларнинг пластиналари цилиндр билан магнит ўтказгич орасига қоқиладиган планкалар ва поналар воситасида прессланади. Буларнинг ҳаммасини ремонт қилаётган пайтда ҳисобга олиш керак. Магнит ўтказгич ремонт қилинаётганида тортиб турувчи шпилькаларни изоляция қилиш учун ГОСТ 8726-72 га биноан ички диаметри 6-80 мм ва узунлиги 2000 мм бўлган ТБ маркадаги қоғоз бакелит трубкалардан фойдаланилади. Ремонт операцияларининг номи Бажариш усули Янги пластиналарни тайёрлаш, кейин изоляция қилиш   Юқориги ярмони шихтовка қилиш Йиғишда пластинанинг узун томони албатта прокатнинг узунасига қуйилиши керак. Штампда тортиб турувчи шпилькалар учун тешиклар очилади Юқориги ярмо икки томонидан шихталанади. Шихтовка қилишда эскиздан фойдаланилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР   1. Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёти – фарровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси йиғилишида сўзланган нутқ. 1994 йил 18 феврал.- Т.: Ўзбекистон, 1994.- 72 б. 2. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури (1998-2000 йиллар).- Т.: Ўзбекистон, 1998.- 96 б. 3. Александров К.К., Кузьмина Е.Г. Электротехнические чертежи и схемы.- М.: Энергоатомиздат, 1990.- 288 с. 4. Голигин А.Ф., Ильяшенко Л.А. Саноат корхоналари электр жиҳозларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш.- Т.: Ўқитувчи, 1990.- 216 б. 5. Гуревич Д.Ф., Цырин А.А. Таъмирные мастерские совхозов и колхозов: Справочник.- Л.: Агропромиздат.Ленингр. отд-ние, 1988.-336с. 6. Додобоев Ю., Хамидов М. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнат муҳофазаси.- Т.: Меҳнат, 1990.- 136 б. 7. Ерошенко Г.П., Пястолов А.А. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации электрооборудования.- М.: Агропромиздат, 1988.-160 с. 8. Иофинов С.А., Лышко Г.П., Хабатов Р.Ш. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации МТП.- М.: Агропромиздат, 1989.- 191 с. 9. Yo’ldоshеv SH.U. Mаshinаlаr ishоnchliligi vа ulаrni tа’mirlаsh.- T.: O’zbеkistоn, 1994.- 479 b.