logo

Электр ускуналарга бошкариш ва ҳимоя воситаларни танлаш. Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш

Yuklangan vaqt:

01.07.2021

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

449.8203125 KB
МАВЗУ: Электр ускуналарга бошкариш ва ҳимоя воситаларни танлаш. Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш Вақти 2 соат Талабалар сони 40 та Ўқув машғулотининг шакли ва тури Ахборотли маъруза, муаммоли маъруза. Амалий машғулот режаси Ўқув машғулотининг тузилиши 1. Электр ускуналарни эксплуатация шароитлари бўйича танлаш. 2 . Электр ускуналарни юкланиши бўйича танлаш. Ўқув машғулотининг мақсади. Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари. 3 . Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш.   Бакалаврнинг энергетика тизимидаги ўрни ва вазифалари Педагогик вазифалар: Ўқув фаолиятининг натижалари: Таълим усули Маъруза , аклий хужум Таълим шакли Жамоавий, гуруҳларда ишлиш Таълим воситалари Махсус техника воситаси билан жиҳозланган ўқув хоналар Таълим бериш шароити Амалий машғулот матни.Махсус техника билан жихозланган гуруҳли ишлашга мўлжалланган хоналар. Мониторнинг ва баҳолаш. Оғзаки сўров, тезкор сўров, реферат, тест ва бошқалар. Мавзу: Электр ускуналарга бошкариш ва ҳимоя воситаларни танлаш. Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш. Иш босқичлари ва мазмуни Фаолият Таълим берувчи Таълим олувчи 1.босқич тайёргарлик Маъруза мавзуси, унинг мақсади, вазифа ва натижаларини шакллантиради. Адабиётлар рўйхати тузади. Талабаларга маъруза матнини тайёрлайди. Маърузани ўтказишни режалаштиради.Барча талабаларни иштирокини таъминлайди. Хулосалар ва баҳолаш мезонларини тайёрлайди.   2.босқич Кириш 10 мин Маъруза мавзусини ва режасини эълон қилади. Ўзининг мулоҳазаларини айтиб таълим олувчиларфикрини олади. Талабаларни жалб қилувчи бир неча саволлар беради. Танишадилар ёзиб оладилар,саволлар беради. 3.босқич Асосий қисм 60 мин Маъруза матнини баён қилади. Талабаларни фаоллигини оширади. Ақлий хужум билан талабалардан муаммолар бўйича “фикрлариниолади.”,“Қандай қилиб”, “Нима учун,қачон қаерда” деган саволлар билан мурожат қилиб жавоблар олади. Тинглайди саволларга жавоб беради ёзиб боради. 4.босқич Якуний қисм 10 мин Умумий хулосаларга келади. Энг фаол талабаларга баҳо беради.Маърузага якун ясайди. Баҳолари билан танишадилар.       1.Мавзу:Маърузанинг технологик харитаси. РЕЖА: 1. Электр ускуналарни эксплуатация шароитлари бўйича танлаш. 3 . Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш.2 . Электр ускуналарни юкланиши бўйича танлаш.  Кириш Мустақил Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланиш даражасини улардаги ишлаб чиқариш жараёнларда қанчалик даражада электр энергияси қўлланилаётганлиги билан баҳолаш мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида, фермер хўжаликларида тобора кўпроқ электрлаштирилган жиҳозлар ва ускуналар ишлатилмоқда. Электр ускуналар миқдори ортиб бормоқда. Республикамиз аграр соҳасида ҳозирда йирик ва майда насос станциялар агрегатлари, чорвачилик ва паррандачилик технологик машиналар қаторлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг электр ускуналари ишлаб турибди. Уларда юқори технологик, компьютер техникаси билан жиҳозланган, замонавий назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситалари билан бошқарилувчи электр ускуналар комплектлари мавжуд. Уларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун автоматлаштирилган ишончли электр таъминот тизими ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқариш унумдорлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун электр ускуналарга сифатли электротехник хизмат кўрсатишни ташкил этиш зарур. Ҳозирги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги электр ускуналари, автоматлаштириш воситалари ва электр таъминот тизимининг ишончлилиги талаб даражасида эмас. Электр энергетик тизим, жумладан электр ускуналар узлуксиз, технологик талаб режимлари бўйича ишлаб туриши учун электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирини тўғри ташкил қилиш, эскирган электр жиҳозларни таъмирлаб, янгиларига алмаштириш, ходимларни мунтазам равишда малакасини ошириш ва билимларини текшириб туриш зарур. * ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРГА ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ. Қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр юритмалар эксплуатациясида турли аварияли ҳолатлар юзага келади; жумладан технологик ортиқча юкланиш, тўлиқсиз фазада қолиши ва фазалар носиметрияси, роторни сиқилиб қолиши, совитиш шароитини ёмонлашуви, изоляциясининг намланиши ва бошқалар. Бу авария ҳолатларда электр ускуналар (мотор) ишдан чиқмаслиги учун у ишончли ҳимоя қилиниши ва тармоқдан ўз вақтида ажратилиши зарур. Электр моторларнинг технологик ортиқча юкланиши деб технологик машиналарнинг қаршилик моменти ёки тезлиги ўзгариши оқибатида моторларда ортиқча ток бўлишига айтилади. Бу ҳолда моторлар қизиб ишлайди, изоляцияси ортиқча қизишдан эскиради, ўзининг изоляцияловчи хусусиятларини йўқотади, эластиклиги кетади, секин аста емирилади ва яроқсиз ҳолга келади. Тўлиқсиз фазада ишлаш режими бирор фазаси узилганда, ёки эрувчи сақлагич эриб кетганда, уланиш жойларида носозликлар бўлганда юзага келади. Бу ҳолда фазалар орасида ток ва кучланишлар қайта тақсимланади, мотор тез ишдан чиқади, ишлаб турсада, у қизиб кетади. Тўлиқсиз фазада иш режимига айниқса кам ва ўрта қувватли моторлар сезгир бўлади. Масалан P=20 кВт ли моторлар учун ортиқча юкланиш 50% бўлганда хавфли бўлса, P=20 кВт қувватли моторларда 25% ортиқча юкланиш хавфли режимлардан ҳисобланади. Мотор бу ҳолда қисқа туташув режимида қолади. Мотор тезда куйиб кетади, чунки чулғамлардан (5-7)I н токи оғади. 10-15 сек. да мотор ҳарорати руҳсат берилган қийматидан ортиб кетади. Кичик ва ўрта қувватли моторлада қизиш доимийси кичик бўлади ва роторнинг тўхтаб қолиши катта хавф туғдиради. Ҳимоя воситаларига қўйиладиган асосий талаб шундан иборатки, улар электр моторни турли нонормал ва авария режимларида қизишига йўл қўймасликлари, тармоқни ўз вақтида ажратишлари лозим. Ҳимоя воситаси моторни ортиқча юкланишида унинг қувватидан тўлароқ фойдаланиш имкониятини бериши, яъни руҳсат берилган ҳароратга яқин ҳароратда ишга тушиши зарур. Қисқа муддатли ортиқча юкланиш режимларида эса мотор ишончли ишлаб туриши лозим. Шу билан бирга ҳимоя воситалари ўта юқори юкланишларда моторни тармоғдан ўз вақтида, тез ажратиши ва тез совиб яна қайта ишга туширилишига тайёр бўлиб туриши лозим. Улар қишлоқ ва сув хўжалиги шароитларида ишончли ишлаб туришлари, фойдаланишга қулай бўлишлари, турли режимларда универсал бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бизга ҳимоя воситаларининг кўплаб турлари маълум. Улар вазифасига кўра уч гуруҳга бўлинади. Махсус ҳимоя воситалари, маълум бир кўрсаткич бўйича ишга тушади, бирор хил авария режимидан ҳимоя қилади.Бу курилмаларга ЕЛ – 8, ЕЛ-10, Е – 511, РОФ, РНФ киради, улар тўлиқсиз фазада ёки фазалар носимметриясидан ҳимоя қилади. Сақловчи муфталар – роторни тўхтаб қолишидан ҳимоя қилади. ЗОУП, РУД – изоляция қаршилиги меъёрдан пасайиб кетганда тармоғни ажратади. Универсал воситалар бир неча авария режимларидан ҳимоя қилади. Бунда моторнинг бирор бир катталиги, масалан ток бўйича назорат қилиниши мумкин. бу гуруҳ воситаларига РТТ, РТЛ, ТРН, ТРА – иссиқлик релелари, УВТЗ, ФУЗ ва бошқа қизишдан ҳимоя воситалари. Учинчи гуруҳ ҳимоя воситаларига комплекс ҳимоя воситалари киради, улар барча авария режимларида электр моторларни ҳимоя қилади, бир неча кўрсаткичлар бўйича ишга тушиши мумкин. Бу гуруҳга УЗ – 1, ШЭП – 5802 бошқариш станцияси «КАСКАД» ва бошқалар киради. Назорат қилинаётган катталикка қараб, барча ҳимоя воситалари бўлиши мумкин ток, иссиқлик, ҳарорат, фазавий, кучланиш ва комплексли бўлади. Ҳимоя воситаларини техник кўрсаткичлар бўйича танлаш. Ҳимоя воситасини танлаш учун авария режим структурасини аниқлаш керак. Авария режимидаги энг муҳим кўрсаткични белгилаб олиб, конкрет электр куч қурилмасининг катталиклари ва қийматлари бўйича ҳимоя воситасининг ишга тушиш ҳолати (уставка) аниқланилади. Изланишлар натижасида ҳар бир химоя воситасининг самарали фойдаланиш оралиқлари белгиланган. Нисбатан доимий, кам ўзгарувчи юкламали электр моторларда иссиқлик релеси тавсия қилинади. Доимий юкланишли моторлар учун фаза ўзгаришларига сезгир ҳимоя воситалари ўрнатилади (насос, вентиляторлар учун) (8.5-жадвал). Тез ўзгарувчи юкламали, чангли бинолардаги моторлар учун (дон эзгич – майдалагич, арралар) ёки тез – тез қайта ишга тушиб турувчи моторлар учун (дозаторлар) мотор чўлғамларига ўрнатилган қизишдан сақловчи ҳимоя воситалари тавсия қилинади (УВТЗ, УЗ).47 13 18 18 0C 02 13 3F 05 12 48 0A 48 0412 25 13090805 Агросаноат мажмуасида турли технологик машиналар электр юритмалари учун қуйидаги ҳимоя воситалари тавсия этиладиТ.р. Корхона, об ъект номи Иш машинас ининг номлан иши Электр мотор қуввати Р, кВт Тавсия этилад иган ҳимоя вос итаси 1 Чорвачилик фермаларда Озу қа тар қатиш ва гўнг тозалаш транспортёрл ари Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М, УВТЗ -1М Минорасиз сув насосл ари Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М Минорали сув насослари Р > 11 Р < 11 РТЛ, ТРН, РТТ ФУЗ -М Вентилятор, электрокал орифер Р < 4 4 < Р < 11 Р > 11 РТЛ, ТРН, РТТ РТЛ, РТТ ФУЗ -М Вакуум н асоси ҳар қандай РТЛ, РТТ, ФУЗ -М 2 Озу қа цехи, очи қ майдо нлар Транспортёр Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ, ФУЗ -М УВТЗ -1М Озу қа майдал агич, эзгич, ар алаштиргич ҳар қандай УВТЗ -1М 3 Па рник, исси қхона Насос Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М Тупро ққ а и шлов бериш машинал ари Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М 4 Тову қ фе рмаси, инк убатор Транспортёр Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ, ФУЗ -М УВТЗ -1М Вентилятор Р > 1,1 Р < 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М 5 Хўжалик хусусий суғориш насослари Насос, жумл адан сув остида и шловчи Р < 1,1 Р > 1,1 РТЛ, РТТ ФУЗ -М * Электр ускуналарнинг иш режимларини оптималлаштириш Электр ускуналарнинг иш самарадорлиги бажарилган бирлик иш миқдорига боғлиқ бўлиб, турли факторлар билан аниқланади. Айниқса истеъмолчилар қуввати муҳим рол ўйнайди. Қишлоқ ва сув хўжалигида кўплаб автоматлаштирилган электр юритмаларни қўлланилиши электр юкламаларни тўғри танланишини талаб қилади. қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр юритмаларнинг самарадорлик мезонлари ва уларнинг юкланиши орасидаги боғлиқлик мураккаб, ночизиқли ҳарактерга эга. Паст юкланишларда оширилган қувватли электр мотор қабул қилинганда электр юритма паст энергетик кўрсаткичларга эга бўлади. Юкланишнинг оширилиши электр юритмаларни энергетик кўрсаткичларини оширади, лекин бунда электр мотор қизиб ишлайди, унинг ишончлилиги пасаяди. Фақат оптимал юкланишдагина электр мотор самарали ишлайди, ҳаражатлар йиғиндиси минимал бўлади. Электр моторларни танлашда юкламадан фарқли қувватли моторлар олинса, хўжалик учун қўшимча ҳаражатлар ортади технологик зарар юзага келади. Электр моторларни оптимал юкланиши бўйича танлашнинг мақсади ҳар бир ҳолатни яхши ва ёмон томонларини кўрсатиб, уларни солиштириб, самарадорлик мезонларини топиб, электр моторларни самарали эксплуатацияси мезонлари бўйича энг қулай вариантларни аниқлашдан иборатдир. Жумладан самарадорлик мезонларидан бири сифатида мотордаги исрофлар йиғиндиси олиниши мумкин. Электр моторнинг юкланишини ундаги қувват исрофлари йиғиндиси бўйича оптималлаштириш мумкин. Электр моторлар назариясида аниқланилиши бўйича мотордаги қувват исрофларни йиғиндиси, юкланиш коэффициенти га тенг бўлганда минимал бўлади, бу ерда – моторни салт ишлаши ва қисқа туташув қувват исрофлари. Юқоридаги ифода масалани электр таъминот тизимидаги исрофларни ҳисобга олмай аниқланган. Реал фактор, шароитларни ҳисобга олиб электр моторларни юкланиш режимларини оптималлаштиришда фақат моторни эмас, бутун « М – Э – Т – Х »системани таҳлил қилиш зарур, бу ерда М – манбаа Э – энергетик қурилма Т – технологик объект Х – электротехник хизмат. Электр моторни барча кўрсаткитчларини ҳисобга олган ҳолда юкланиш коэффициенти қуйидагича аниқланади: (8.6) бу ерда С = 1,1…1,2 – Электр таъминот тизими ҳисобига қўшимча исрофларни ҳисобга олувчи коэффициент. – реактив қувват эквиваленти, электр моторнинг реактив қуввати ҳисобига тармоқда юзага келган актив қувват йўқотилиши - салт ишлаш ва қисқа туташув реактив қувватлари, (нисбий катталиклар). Электр моторда магнитланиш реактив қуввати доим унинг қисқа туташув реактив қувватидан (сочилиш қувват) катта бўлади, яъни манбаа – энергия истеъмолчи – технологик объект – хизмат кўрсатиш тизими системасида қувват исрофи бўйича оптимал юкланиш двигателнинг фойдали иш коэффициенти бўйича белгиланган оптимал юкланишидан доим катта бўлиб қолади. Турли хил мезонлар бўйича оптимал юкланиш турлича бўлиб қолади ва эксплуатация шароитларини комплекс ўрганилганда ва реал факторларни ҳисобга олинганда оптималлаштириш натижаларига аниқликлар киритилиши мумкин. Шу билан биргаликда асинхрон моторларнинг энергетик кўрсаткичлари юкланиш режимлари ўзгарганда турғун бўлиб қолишини айтиб ўтиш лозим. Юкланишнинг оптимумдан ±30%га огиши мотордаги қувват исрофини 7%гача ошишига олиб келади. Фақат юкламанинг 40% ва ундан пастга кетиши фойдали иш коэффициентининг тез пасайишига олиб келади. Электр юритмадаги қувват исрофини тубдан камайтириш, энергетик кўрсаткичларни яхшилаш учун электр моторларни эксплуатацияда тўғри танлаш билан биргаликда моторларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнидаёк реактив қувватларни мувозанатловчи элементлар билан ишлаб чиқиш зарур. Қишлоқ ва сув хўжалиги электр тармоқларидаги истеъмолчиларнинг тарқоқлиги тармоқлар узунлигининг меъёридан катталиги, қайта-қайта (4-5 марта) трансформацияланиши электр таъминот тизимининг фойдали иш коэффициенти паст бўлишига ва бутун манбаа – энергия истеъмолчи – технологик объект – хизмат кўрсатиш тизимининг энергетик кўрсаткичларининг паст бўлишига олиб келади.01 19 05 120E 120E 3C 1406220B 0A 1B12 19 19 1D 05 04 0D 27 1C 05 05 13 04 * Электр ускуналарни эксплуатация шароитлари бўйича танлаш Электр ускуналарнинг фойдаланиш шароитлари. Электр ускуналарнинг фойдаланиш шароитлари унинг сутка ва йил давомида юкланиши, ишга юритиш ва ишлатиш режимлари, иш машиналарининг электр ускуналар ишончлигига бўлган талаблари билан аниқланади. Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариши мавсумийлиги билан ажралиб туради. Бу эса уларнинг йил давомида фойдаланиш вақтини 500-1000 соат бўлишини аниқлайди . Бу ҳолатлар электр ускуналарнинг эксплуатация кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. Айниқса чорвачилик фермаларида электр ускуналар тўхтаб турганда агресив муҳит таъсирида узоқ вақт бўладилар, ҳаводан намликни изоляциясига шимдириб ишончлилигини пасайтиради ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келади. Буларни олдини олиш учун, агар электр ускуналар узоқ муддат ишлатилмай қоладиган бўлса, уларни консервация қилиш тавсия қилинади. Қишлоқ ва сув хўжалигида турли технологик сабабларга кўра (ишлов берилаётган материалларни бир турлимаслиги, ва бошқалар) технологик машина ва ускуналарнинг юкланиш режимлари ўзига хос бўлади. Бу эса уларнинг электр моторларини нотекис юкланишига олиб келади. 50% электр моторлар тез ўзгарувчи ва ўзгарувчи юкланишга эга бўлиб натижада улар титраб ишлайди, изоляцияси емирилиб, ишончлилиги камаяди. Фақат венитиляторлар ва насослар бундан мустасно. Умуман электр моторларнинг 25% дан ортиги 35%гача юкланиш билан ишлайди. Электр моторларнинг тўлиқ юкланмаслиги уларнинг иқтисодий самарадорлигини ва уларнинг ресурсларидан фойдаланиш даражасини пасайтиради. 01 26 0C 05 1B 1A 080904 16 081C 0E 0B 19 410C 1B 0D 141C 0C 13 13 09 Қишлоқвасувхўжалигидазамонавийтехнологиктизимларнингқўлланилишиэлектрускуналаришончлилигигат алабларниоширилишигаолибкелади, 35 – 40% электрмоторлармасъултехнологикжараёнлардаишлабтурибдивауларнинг 1 – 2 соатгатўхтабқолишикаттаиқтисодийзараркўрилишигаолибкелади. Буэсаэлектрускуналарнингэксплуатационишончлилигиниошириштадбирларигасарфланганҳаражатларниўринли эканлигиникўрсатади. Электр ускуналарнингфойдаланишшароитларинингмуҳимқисмиатрофмуҳитшароитларидир. Қишлоқвасувхўжалигиоғиратрофмуҳитшароитибиланажралибтуради; буюқоринамлик, кимёвий актив моддалар, чангватехнологикифлосланишларваҳоказо. Ташки муҳитомиллариклиматик, биологиква механик таъсирларкомплексиданиборатбўлади. Юқоринамликтаъсиридаэлектрускуналардаги изоляция қатлами тез эскиради, ўзинихусусиятларинийўқотиб, электрускунанингишданчиқишигаолибкелади, намликбўлгандаметалл юзаларидаҳам коррозия – емирилишжараёнибошланади. Айниқса, чорвачиликвапарандачиликфермарларидаҳавотаркибидакимёвийфаолмоддаларбўлиб, улар юқоридакўрсатилганемирилишжараёнларинитезлаштиради, электрускунанингхизматмуддатиникамайтиради. Изоляция қобиғинингнамланишиунинг диэлектрик хусусиятларинипасайтиради, айниқсаэлектрускунаишлатилмайтургандабужараёнтезлашади. Ҳавотаркибида аммиак бўлганданамликюқорибўлиб, ҳароратўзгарибтурса изоляция қаршилиги тез пасаяборади. Қишлоқвасувхўжалигида 3-5% моторларчанглимуҳитдаишлайди. Чангэлектржиҳозустигаўтирибнамликваагрессивмуҳитниушлабтурадивауниемиради, моторларнисовитишшароитлариниёмонлаштиради, уларниортиқчақизишигаолибкелади. Чорвафермаларидақуруқомухта ем беришдачангчиқиб, агрессивмуҳиттаъсириниянадамураккаблаштиради. Буҳолдачангзарралариэлектрускуналарнинг нам юзаларигаўтириб, уларнинг юза қисмидакалинлашибборади. Буэсатурли хил салбийоқибатларга, масаланмоторларнитормозланибқолишигачаолибкелади. Чорвафермаларида, дон сақлашвақайтаишлашпунктларидатурлимикроорганизмлар, кемирувчилар, заракунандаларкўпайишиучунқулайшароитмавжудбўлади. Улар ҳаётфаолиятидавомидаэлектрускуналарниемирилишига, уларни тез ишданчиқишигаолибкелади. Демакэлектрускуналарнитанлашда, уларда техник эксплуатация тадбирларинибелгилашдаатрофмуҳитшароитлариниалбаттаҳисобгаолишзарур. *   Электр таъминоти шароитлари. Саноатдаги истеъмолчилардан фарқ қилиб, қишлоқ ва сув хўжалиги истеъмолчилари турли қувватли, юкланишда, бир ва уч фазали бўлади ва хаво электр узатиш тармоқлари оркали таъминланади. Электр таъминот тизимида қувват исрофи миқдорини солиштириб кўрамиз (8.7) – қисқа туташув ва салт ишлаш электр қувват йўқолишлари, Вт – 8760 с 1 йил вақтда қувват йўқолишларида келтирилган ҳаражатлар. Бу ерда: (8.8) Юклама ҳисобий юкланишдан ошганда иккала трансформаторни улаш, кам бўлганда эса бир трансформаторда ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Кучланиши 35/10кВ номинал қуввати 1-6,3 МВА, тўла қувватлар нисбати ўртача бўлганда чегаравий юкланиш миқдори бўлади. Бу ерда яна реактив қувватни узатиш учун исроф бўлаётган актив қувватни ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун энг самарали трансформаторлар сонини аниқлаш учун реактив қувват исрофлари ҳам актив қувват кўринишга ўтказилади: (8.9) , бўлганда , бўлганда – салт ишлаш ва қисқа туташиш реактив қувватлари.   2 ) / ( 3 8760 3 нчегккхх S S Р Р 2 ) 2/ ( 3 2 8760 3 2 нчегккхх S S Р Р   Юклама ўзгарганда, бир хил қувватли қўшимча трансформаторни улаш шарти қуйидагича аниқланилади: n та параллел ишлаб турган трансформаторларда юклама ортганда қўшимча трансформаторни улаш шарти, агар жами қувват қуйидагича бўлса: (8.10) юклама камайганда бирор трансформаторни ажратиш шарти: (8.11) Реактив қувватлар қуйидагича аниқланади: (8.12) бу ерда – салт ишлаш токи ва қисқа туташув кучланиши, %.   Турли қувватли трансформаторларни улаш – ажратиш шартлари график усулда аниқланилади (8.3-расм). Графикда кам, ўрта ва йирик қувватли трансформаторларни алоҳида (1,2) ва паралел ишлаганда (3) келтирилган қувватнинг юкламага боғлиқлиги кўрсатилган. Чизиқларни кесишган жойлари самарали режимларни кўрсатади. I – бўлимда кам қувватли, II – йирик қувватли трансформаторни уланиш, III – икала трансформаторни параллел ишлатиш режимларини кўрсатади. Бунда барча оралиқларда қувватлар исрофи минимал бўлиб қолади. 8.3-расм. Куч трансформаторларнинг алоҳида (1,2) ва параллел (3) ишлаганида улардаги қувват исрофи. * Электр ускуналарни юкланиши бўйича танлаш Кўпчилик электр ускуналар нотекис юкланиш билан ишлаб туради. Масалан қишлоқ ва сув хўжалигидаги 30% электр юритмалар ўзгарувчан юкламага, 20% эса тез ўзгарувчи юкламага эга. Қишлоқ трансформатор пунктларида юкламанинг ўртача қийматидан оғиши ±50% гача ташкил қилади. Уларда юклама сутка давомида ва йил бўйича ўзгариб туради. Бундай шароитда трансформаторлар қувватидан тўлароқ фойдаланиш учун уларни ортиқча юкланиш имкониятлари ўрганиб чиқилиб, маълум даражада ва маълум бир муддатларга ортиқча юклаб ишлатилади. Ортиқча юкланиш даражаси деб электр ускунанинг хизмат муддати қисқармаган ҳолда қисқа муддатга маълум бир даражагача ортиқча юкланиб ишлай оладиган микдорига тушунилади. Ортиқча юкланиш даражаси маълум бир муҳит шароитига (ҳароратга) ва маълум бир муддатга белгиланади. Электр ускуналарнинг юкланиш имконияти ҳисобларида изоляциясининг қизиб емирилиш шароитлари асос бўлади. Юқори ҳарорат ва бошқа физик – кимёвий омиллар таъсирида вақт ўтган сари изоляциянинг ҳолати ёмонлашади. Унинг эластиклиги йўқолади, ёрилади, симдан ажралиб қолади. Электр мустаҳкамлиги сақлансада механик таъсирларга чидамсиз бўлиб қолади. Симнинг қизиб кенгайиши, тиратиш натижасида емирилади, бу жараён изоляциянинг эскириши дейилади. Эскириш тезлиги ҳароратга, умумий емирилиш даражаси юқори ҳароратни таъсир этиш вақтига боғлиқ бўлади. Тажрибалардан аниқланганки, ҳароратнинг ҳар га ортиши изоляция хизмат муддатини 2 баробарга камайтиради. Агар электр ускуналар тўлиқ юкланмай ишлаб турса, унинг изоляциясининг емирилиши секинлашади, хизмат – муддати ортади, ортиқча юкланиш имконияти ортади. Шу юкланиш резервини ҳисобга олиб электр ускунани юклаш ва хизмат муддатида қувватидан тўлиқ фойдаланиш мумкин, бунда электр ускуналарни меъёрий хизмат муддати сақланиб қолади. Электр ускунанинг ортиқча юкланишида ҳароратининг ортиши унинг қизиш доимийсига боғлиқ бўлади ва охир оқибатда ортиқча юкланиш даражасини белгилайди. Қишлоқ ва сув хўжалигида ишлаб турган асинхрон моторларнинг қизиш доимийси унча катта бўлмайди. (20 мин) ва ортиқча юкланишга чидамлилиги паст бўлади. Сувда чўкиб ишловчи моторлар ортиқча юкланишга чидамли бўлади, уларда қизиш доимийси юқори бўлади. Бу уларни ростлашда ҳисобга олинади. Куч трансформаторларида қизиш вақти доимийси бир неча соат бўлади ва тез – тез ортиқча (қизиб) юкланиб ишлай олади. 3.4–расмда куч трансформаторларини ортиқча юкланишини аниқловчи графиклар келтирилган. 1 – 1 соат, 2 – 2 с., 3 – 4 с., 4 – 6 с., 5 – 8 с., 6 – 24 с., ортиқча юкланишда трансформаторларни ортиқча юкланиши. Абцисса ўқида коэффициент миқдори қўйилган бўлиб у кутилган ортиқча max юкланишигача юкланиш даражасини курсатади. –ортиқча юкланиш коэффициенти max вақтдаги юкланишни кўрсатади. Зўриқиб юкланиб ишлаш имкониятини аниқлаш учун аввал керакли эгри чизикни танлаб олинади. Кейин абцисса ўқига юкланиш даражаси қўйиб эгри чизиққача перпендикуляр чикарилади. Кесишган нуқта максимум юкланишнинг кутилаётган муддатини кўрсатади. 8.4-расм. Турли хил зўриқиш муддатларида трансформаторларни ортиқча юкланиш эгри чизиқлари. 1-1соат; 2-2соат; 3-4соат; 4-6соат; 5-8соат; 6-24соат. Авария режимларда электр энергия таъминотида узлуксизликни таъминлаш учун куч трансформаторини ортиқча юкланиш даражаси 8.6-жадвалда келтирилган. 8.6-жадвал 6-10/0,4 кВ трансформатор подстанцияларида руҳсат этилган аварияли ортиқча юкланиш коэффициентлариТ.р. Юклама тури Мавсум ўртача ҳарорат, оС Аварияли ортиқча юклама ўртача коэффициенти Ҳарорат градиенти 1 2 3 4 5 1 Коммунал -маиший қиш ( – 10) 1,79 0,78 2 Ишлаб чиқариш истеъ - молчилари уланган қиш ( – 10) 1,74 0,77 3 Аралаш қиш ( – 10) 1,68 0,73 4 Товуқ фермаси қиш ( – 10) 1,61 0,76 5 Сут товар фермаси қиш ( – 10) 1,63 0,68 6 Чўчқа боқиш фермаси қиш ( – 10) 1,55 0,55 7 Иссиқхона Баҳорги (5) 1,40 1,00 8 Дон пункти Ёзги (30) 1,36 1,00 * Электр ускуналарни резервлаш Электр ускуналарини резервлаш. Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш янги прогрессив структуравий ўзгаришларга олиб келади. Янги техниканинг имкониятлари улар элементларининг юқори ишончлилигида намоён бўлади, энг аввало электр ускуналарда, чунки улар ишдан чиқса технологик жараён самарадорлигини сақлаган ҳолда ўрнига бошқаси билан алмаштириш қийин масала бўлиб қолади. Қишлоқ ва сув хўжалиги шароитида машинанинг тўхтаб қолиш фақтидан кўра унинг тўхтаб туриш муддати муҳимроқ ўрин тутади. Яъни технологик машиналарни тўхтаб туриш муддатлари меёридан ортиб кетса, маҳсулот сифати бузилади, кўплаб ўсимлик ёки чорва моли ҳалок бўлади. Оқибатда катта иқтисодий зарар кўрилади. Электр ускуналарини ишдан чиқишида технологик тўхтаб колишларни олдини олиш тўхтаб туриш муддатларини камайтириш учун электр ускуналар резервланади. Резерв электр ускуналар микдорини, номенклетурасини тўғри белгилаш уларни тўхтаб қолиш зарарларини камайтириб технололгик жараённи узлуксиз ишлашини таъминлайди. Резерв фонди нормативларда ёки оптималлаштириш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир жиҳоз учун резерв фонди меъёри белгиланган бўлади ва шу меъёрларга риоя қилинади (8.7-жадвал). Лекин бу ерда меъёрий ҳужжатлар ҳар бир объект шароитини ҳисобга олмайди ва оптималлаштириш услубларигина резерв фондининг аниқ қийматларини аниқлайди. 3.7-жадвал Хўжаликдаги электр ускуналарнинг резерв фонди меъёрлари № Электр ускуна типи Бир хил тип ўлчами. эл ускуна сони Резерв меъё рлари Экспл -даги эл.ускуналардан % микдори. Мин и мал сони 1 3 фазали электр м отор 20 тагача 21 -50 51 -100 >100 14(1 қат) 10 (2 қат) 10 8 6 4 4 2,5 1 1 2 3 2 Магнит юриткич <20 21 -200 >200 10 6 4 0 1 3 3 Автомат ажраткич <20 21 -200 >200 10 5 3 0 1 2 4 Рубилник, ўлагичлар паке тниклар <20 21 -100 >100 10 4 3 0 1 2 5 Бош қариш тугмалар <100 >100 5 3 1 2 6 Контакторлар <20 >20 10 6 1 1 * Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш Электр моторларини ишдан чиқишига қишлоқ ва сув хўжалиги шароитида асосий сабаблар қуйидагилар бўлиши мумкин. Оғир атроф муҳит шароити, конструктив ишланганлигининг атроф муҳит шароитига тўғри келмаслиги, турли аварияли режимлардан ҳимоя қилинмаганлиги ёки ҳимоя воситасининг мос эмаслиги, эксплутация даражасининг пастлиги ва бошқалар. Оғир атроф муҳит шароитида электр моторлар ишончли ишлайдиган, ҳимояланган конструкцияга эга қилиб ишланмоқда, эски моторлар таъмир пайтида модернизацияланмоқда, электр моторларни агрессив муҳитдан бошқа жойга олиб ўрнатилади ёки улар алоҳида шкафга ўрнатилиб микроиқлим ҳосил қилинади. Ҳозирда заводда тайёрлашда электр моторлар қишлоқ ва сув хўжалиги учун махсус тайёрланмоқда ва ўзини қишлоқ хўжалиги шароитида яхши ишлашни кўрсатмоқда. Чорвачилик фермалари шароитида қишлоқ ва сув хўжалиги электр моторлари 6-8 йил хизмат муддати билан ишламоқда, умумсаноат вариантлари эса 1,5 – 2 йил ишлаб ишдан чиқмоқда. 4А, 5А, А02-СХ серияли моторлар ишончли изолияция ва ҳимояга эга бўлиб, улар қишлоқ ва сув хўжалиги объектларида юқори ишончлилик билан ишлаб турибди. 4АСХ серияли моторлар улардан фарқли равишда, уланиш жойлари никелли қилиб ва юқори сифатли қилиб ишланган ва хизмат муддати 1,5 баробаргача оширилган. 4АМ серияли моденизация қилинган моторлар юқорироқ ишончли ишланганлиги билан фарқланади. Яна интернационал ишланган АИ серияли қилиб асинхрон моторлар қищлоқ ва сув хўжалигида қўллаб фойдаланилмоқда, улар янада юқори ишончлилик кўрсаткичларга эга. Демак ҳозирда оғир шароитларда ишончли ишлай оладиган универсал моторлар чиқарилмоқда, улар зах нам, ўта нам кимёвий актив моддали фермаларда, юқори чангли биноларда (чанг миқдори – 240 г/м 3 , намлик 80 – 100%, амиак 2-140 мг/м 3 ) ишончли ишлаб турибди. Ҳозирда ишлаб турган А, АО, А2, АО2 ва бошқа эски сериядаги моторлар моделизация қилиниб капитал ва жорий таъмирларида уларнинг изолациясининг сифатини, ҳимояланиш даражасини оширилмоқда. Капитал таъмирлашда икки – уч бор изолацияловчининг лак билан шимдириш яхши натижалар беради. Моторни таъмирдан кейин изоляцияловчи лакига ингибитор қўшиб уч бор шимдириш яхши натижалар беради. Ингибитор лак пардасига дифонтияланиб, ундаги майда тешикларни тўлдиради ва намликнинг шимилишини камайтиради. Кўпинча хроматли ва БДН ингибиторлар қўлланилади. БДН ингибитори бу диэтилалинин, бензотриазол ва паранитрофенолларни атцетондаги эритмаси бўлиб энг яхши ингибитордир. Бу ингибитор ГФ – 92 х.с. эмалга 6% ли аралашма кўринишда тайёрланиб изолация сифатида ишлатилса бўлади. Статор чўлғамларининг ён қисмлари бўёк пукагич билан қўшимча ишлов берилади. Узоқ муддат эксплуатация натижалари ингибиторли лак билан шимдирилган моторлар изоляцияси қаршилиги 3-4 марта катта бўлиб қолганлигини кўрсатади. Электр моторларини эксплуатацион ишончлилигини ошириш учун уларни махсус жойларга ўрнатиш мумкин. Бунда қўшимча кабеллар зарур бўлади. Одатда бу йўл янги обьектларни лойҳалаштириш – қуриш пайтида бажарилса самаралироқ бўлади. Электр моторларни ўрнатишда уларни ишончли ишлаши кўзда тутилиши зарур. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР   1. Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёти – фарровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси йиғилишида сўзланган нутқ. 1994 йил 18 феврал.- Т.: Ўзбекистон, 1994.- 72 б. 2. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури (1998-2000 йиллар).- Т.: Ўзбекистон, 1998.- 96 б. 3. Александров К.К., Кузьмина Е.Г. Электротехнические чертежи и схемы.- М.: Энергоатомиздат, 1990.- 288 с. 4. Голигин А.Ф., Ильяшенко Л.А. Саноат корхоналари электр жиҳозларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш.- Т.: Ўқитувчи, 1990.- 216 б. 5. Гуревич Д.Ф., Цырин А.А. Таъмирные мастерские совхозов и колхозов: Справочник.- Л.: Агропромиздат.Ленингр. отд-ние, 1988.-336с. 6. Додобоев Ю., Хамидов М. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнат муҳофазаси.- Т.: Меҳнат, 1990.- 136 б. 7. Ерошенко Г.П., Пястолов А.А. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации электрооборудования.- М.: Агропромиздат, 1988.-160 с. 8. Иофинов С.А., Лышко Г.П., Хабатов Р.Ш. Курсовое и дипломное проектирование по эксплуатации МТП.- М.: Агропромиздат, 1989.- 191 с. 9. Yo’ldоshеv SH.U. Mаshinаlаr ishоnchliligi vа ulаrni tа’mirlаsh.- T.: O’zbеkistоn, 1994.- 479 b.