logo

Умурткалилар зоологияси фанининг предмети, урганаётган объекти ва вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

372.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Уруғ ва мева тушунчаси. 2. Меваларнинг турлари. 3. Кўрук мевалар ва ҳўл мевалар. 4. Дуккаклилар. 5. Уруғ ва мевалар сифат кўрсаткичларининг турлича бўлиши сабаблари. 6. Мойли мева ва уруғлар тукималари. 7. Мева ва уруғ кобиклари. 8. Муртак. 9. Эндосперм. 10. Мойли мева ва уруғларнинг алохида тукималари хужайралари. www.arxiv.uz Уруғ ва мева тушунчаси . Гулли ўсимликлар кўпайишининг ўзига хос томони гул ҳосил килиши ҳисобланади . Гулнинг уртасида ( бир ёки бир нечта ) уруғчи , атрофида чангчилар жойлашган бўлади . Уруғчи пастки қисми кенгайиб бориб бошчани , юқориси эса ингичкалашиб бориб устунчани ҳосил қилади . Устунчанинг юқори қисми тумшук деб аталади ва чангларни ушлаб олади. Бошча ичида уруғ кўртаги жойлашган. У кейинчалик уруғ кобигини ҳосил килувчи бир жинсли тукима интёғумент билан уралган нуцелладан (узакдан) иборат. Уруғланиш жараёни қуйидаги тарзда амалга ошади. Чанг донлари уруғчиларнинг тумшукчаларга тушиб, чанг найчаларини ҳосил қилади. Чанг найчаси усиб, бошчанинг ичига киради ва микрокапиляр тешик чанг йулига қараб усиб боради. Бошчада усган кўп сонли чанг найчаларидан муртак копчасига бир нечтагина,, кўпинча битта найча кира олади. Иккита эрлик хужайрасига эга бўлган чанг найчаси уруғ кўртаги ичига кириб, у ерда биринчи тухум хужайраси узаги билан, иккинчиси муртак копчаси маркази хужайраси ядроси билан кушилади. Хужайраларнинг биринчи жуфти кушилиши натижасида муртак, иккинчи жуфти кушилиши натижасида эндосперм, ёки муртакнинг ривожланиши учун керак бўлган захира тукималар ҳосил бўлади. Бу кушалок уруғланиши деб аталади. Бу жараён 1898 йил рус олими С.Г.Навалин томонидан аниқланган бўлиб, барча ёпик уруғлиларда бир хилда содир бўлади. Уруғланган тугунчадан мева шаклланиб ичида муртак, эндосперм ва уруғ кобигидан иборат бир ёки бир нечта уруғ ҳосил бўлади. Тугунак деворлари меванинг деворларига айланади. Захира оқсиллар оқсил таначалари ёки алейрон донлари, захира углеводлар крахмал – крахмал донлари кўринишида тупланади. Аммо ёғли уруғларда крахмал уруғлар ривожланишининг бошлангич боскичларида учрайди, уруғ етилиши билан йуколади ва муртак ва эндосперм хужайралари липидлар билан тулиб боради. Шу тарзда уруғларнинг асосий вазифаси ёғли оқсиллар, бошокли экинларда углеводлар ва оқсиллар www.arxiv.uz тупланиши билан намоён бўлади. Ривожланаётган муртакка захира моддалар унда фотосинтез кобилияти пайдо булгунича керак бўлади. Уруғнинг етилиши бошланишида эндосперм физиологик фаол бўлади, кейинчалик муртак ривожлана бошлайди ва эндоспермнинг захира моддаларидан фойдаланади. Уруғларнинг ривожланиши вақтида эндоспермнинг ютилиши ўсимликларда турлича намоён бўлади: ва етилган уруғларда сақланиб колади, бошқа холларда тулик фойдаланилиб, бунда етилган уруғлар муртакдан ва унинг кобигидан, эндосперм эса бир каватли тукимадан иборат бўлади. Иккинчи холда муртакнинг усиши ва ривожланиши учун керакли захира озик моддалар уруғ паллаларида тупланади. «Уруғ» ва «мева» тушунчаси. Ботаниқа адабиётларида уруғ деганда уруғ тугунчасидан ҳосил бўлган ва муртак, эндосперм ва унинг кобикларидан ташкил топган тузулма тушунилади. Мева уруғ найчаси ва гул тугунчасининг бошқа элементлари – устунча ва тугунчадан шаклланади. Уруғ тугунчаси уруғланганидан кейин тугунча деворларидан ажраладиган ёки ажралмайдиган мева атрофи ҳосил бўлади. Мева атрофи ёғочсимон, ёғочланган, қаттиқ, (ёнгок, данак) ёки юмшок, серсув (резаворларда) бўлиши мумкин. Баъзи меваларнинг ҳосил бўлишида тугунча ва устунча билан бирга гулнинг бошқа қисмлари - гул банди, косача, гул пардалари ҳам иштирок этади. Бунда мевалар пардали деб аталади. Ёғли уруғларга уруғлари йигим-теримдан сунг турли кўринишдаги бўзилмайдиган мева бандлари ичида коладиган мевалар ҳам киради. Шу сабабли уларни уруғлар эмас балки мевалар (мева-уруғ, мева- ёнгок, мева-дон, ёки оддий килиб, уруғ, ёнгок, дон) деб аташ мумкин. Хакикий уруғларда эса мева кобиги етилиш ва йигим-терим вақтида ажралиб кетади. Меваларнинг турлари. Мева тукимасининг хоссаларига кўра мевалар кўрук ва ҳўл меваларга бўлинади. Кўпчилик ёғли ўсимликларнинг мевалари www.arxiv.uz кўрук меваларга киради. Уруғларнинг сонига кўра мевалар бир уруғли ва кўп уруғли турларга бўлинади. Кўрук ва ҳўл мевалар. Кўрук меваларга бир уруғлилар, икки уруғлилар, ёнгоклар, донлилар, чаноклилар, дуккаклилар ва бошқалар киради. Ҳўл меваларга – данаклилар, резаворлар ва бошқалар киради. Уруғча. Ярим ёғочсимон уруғ атрофига эга бўлган бундай мевалар зич пустлокли мева ичида битта уруғ эркин жойлашган бўлади. Етилиш вақтида уруғ ажралмайди ва мева билан бирга тушади. Уруғчанинг ўзига хос тури кунгабоқар уруғи ҳисобланади. Уруғчани мева кобиги мустахкам ўраб туради. ва ёғ-мой заводларида уруғчани мева кобигидан ажратиш учун махсус технологик жараён амалга оширилади. сафлор уруғлари ҳам уруғча ҳисобланади. Кушуруғча. Уруғчадан фарқли тарзда кушуруғча икки уяли тугунчада ҳосил бўлади, етилиш вақтида иккита уруғчага ажралади. Уруғлардан хар бири, уруғчалар эркин жойлашган очилмаган мевадан иборат. Кушалок уруғчага эфир мойли ўсимлик кориандр мисол бўлади. Ёнгокча. Ёнгокчанинг мева атрофи ёғочсимон, жуда зич, бир ёки кўп уруғли бўлади. Агар мева атрофи кўп уруғли бўлса, етилиш вақтида мева алохида ёнгокларга ажралади. Ёнгокчаларда уруғлар мева атрофи билан бирикмайди ёки жуда кучсиз бирикади. Ёнгокчалар одатда бир уруғли бўлади. Ёнгокчалар Айиктовонлар, Галвираксимонлар, Нашасимонлар оиласига мансуб ўсимликларга хос. Бу ўсимликлар кайта ишлашга мевалар кўринишида келтирилади. Донлар. Бу турдаги мевалар мева кобиги ва уруғ кобиги муртак ва эндосперм билан бирлашиб кетган бўлади. Баъзида донлар гул кобигига уралган бўлади ва парда деб аталади. Донлар Шодагулдошлар оиласига мансуб ўсимликларга (масалан, буғдой) хос. www.arxiv.uz Чанокчалар. Бу меваларнинг мева атрофи ёғочсимон, зич, бир нечта япроклардан иборат бўлади. Чанокчалар бир ёки икки уяли, кўп уруғли бўлади. Уруғлар мева мева атрофи билан ёпишмаган бўлади ва етилиш вақтида уруғ уячаларидан ажралади. Чаноксимон мевалар етилиш вақтида ёриклари, чоклари ва тусикларидан очилади. Баъзида уруғлар копкогидан тукилиб кетади. Чанокларни Кукнорсимонлар,Чиннигулсимонлар, Канопсимонлар оиласига мансуб ўсимликлар ҳосил қилади. Чанок туридаги меваларни пахта, зиғир, канакунжит, кунжит, кукнори ҳосил қилади. Ёғли ўсимликларнинг бу барча турлари кайта ишлашга уруғлар холида келтирилади. Дуккаклилар. Дуккаклиларнинг мева атрофи ёғочсимон ёки терисимон, битта мева бандида ҳосил бўлган, бир уяли, бир, икки ёки кўп уруғли бўлади. Дуккаклилар узунасига чокидан очилади, айрим холларда очилмасдан уруғларни зич ушлаб туради. Дуккаклиларнинг айрим турларида мевалар пишиб етилганидан кейин дуккаклилар кўрийди ва иккига ажралиб тескарисига уралади. Уруғлар эса ўсимликдан маълум масофага тушади. Дуккаклилар соя ва ерёнгок ўсимликларига хос. Соя кайта ишлашга уруғлар холида, ерёнгок эса уруғлар ва мевалар холида келтирилиши мумкин. Кузокча. Кузокча чанокнинг ўзига хос тури ҳисобланади. Кузокчанинг мева атрофи угочсимон бўлиб, орасида ёлгон тусик бўлган иккита мева бандлари томонидан ҳосил килинади. Бу тусикка икки томондан уруғлар бириккан бўлади. Кузокчада одатда бир нечта уруғлар бўлади. Кузокчанинг узунлиги кенглигидан турт марта катта бўлади. Кузокча кўп ёки камрок ривожланган усимта – устунча колдиги билан тугайди. Мева япроклари усиш чизигида яхши кўриниб турадиган ковурга ҳосил бўлади. Етилиш вақтида мева япроклари чокидан бир-биридан ажралади, уруғлар эса ковургачага бириккан холда колади. www.arxiv.uz Кузокчалар Карамсимонлар оиласига мансуб ўсимликларга хос. Ёғли ўсимликлардан хантал, рапс, рижик, суреп, крамбе шундай мевалар ҳосил қилади. Кайта ишлашга уруғлар холида келтирилади. Япрокча. Бу мева дуккаклиларга ухшаш бир уяли бўлади. Лекин етилганида битта чизикдан очилади ва паллага ажралмайди. Кўрук мевалар ҳосил қиладиган ёғли ўсимликлар катта аҳамиятга эга бўлиб, колганлари аҳамиятга эга эмас. Ҳўл мевалар. Ҳўл мевалар бир уруғли, ҳамда кўп уруғли бўлиши мумкин. Меваларнинг ички қисми, ташки деворлари, бутун девори, кўп уялиларда тусиклар бўлиши мумкин. Ёғлар технологияси учун олхурисимонлар, палмасимонлар, оиласига мнсуб аҳамиятга эга бўлиб ҳўл меваларга данаклилар ва резаворлар киради. Данаклилар. Булар ҳўл, бир уруғли мева бўлиб, мева атрофида учта қатлам яхши кўриниб туради: ташки пустлок, урта магиз ва ички қаттиқ – данак. Қаттиқ данак ичида уруғ кобиги билан копланган уруғлар жойлашган. Кокос пальмасининг меваси жуда катта данакка мисол бўлади. Мевали- данакни олхури, урик, шафтоли, олча ҳосил қилади. Резаворлар. Булар ҳўл, кўп уруғли мева ҳисобланади. Резаворларда этли мева атрофи, магизда кўп сонли уруғлар жойлашган бўлади. Резаворларга помидор, тарвуз ковок мисол бўлади. Ковокдошлар оиласига мансуб ўсимлик мевалари (тарвуз, ковок) липидларга бой уруғларга эга бўлиши мумкин. Томат мевалари яхлит ҳўл мевадан иборат бўлиб, унда уруғлар тарқалган бўлади. Уруғ ва мевалар сифат кўрсаткичларининг турлича бўлиши сабаблари. Битта турдаги ва хатто битта ўсимлик мева ва уруғлари морфологик белгилари, кимёвий таркиби ва физиологик хоссалари билан фарқ килиши мумкин. Бундай турлича сифатлилик, уруғлар ва мевалар хакида гапирганда уларни уртача ёки умумий белгиларини тушунишга олиб келади. (Расм 1.1) www.arxiv.uz Уруғлар ва мевалар сифатининг турличалиги турли сабабларга кўра юзага келади. Аниқ кўринган белгилардан бири оналикнинг турличалиги ва ривожланаётган уруғнинг оналикнинг турли жойида жойлашуви ҳисобланади. Масалан пахта кусагида уруғларнинг шаклланиш тезлиги гулларнинг пояда жойлашувига боғлиқ бўлади. Пояга якин жойлашган кусақлар тезрок ривожланади. Канакунжит уруғларининг кимёвий таркиби улар шаклланган кусакчанинг пояда жойлшувига боғлиқ бўлади. Марказий ук пояда жойлашган гулдан ҳосил бўлган уруғлар ён шохларда ҳосил бўлган уруғларга нисбатан ёғга бой ва таркибида рицинол кислота миқдори кўп бўлади. Поянинг турли жойларида ривожланган зиғир уруғлари ҳам таркиби ва тупланадиган липидлар миқдорига кўра ва алохида уруғларнинг массаси билан фарқ қилади. Агар уруғлар миқдори битта гул косасида қанчалик кўп бўлса уларнинг хоссалари ва кимёвий таркиби ҳам шунчалик турлича бўлади. Сифатнинг турлича бўлишини кунгабоқарда кузатиш мумкин. Етилиш вақтида кунгабоқар гул косасида 8 минггача уруғ мавжуд бўлади. Кунгабоқар соябонининг ўзига хос тузилиши уруғлар етиладиган найсимон гулларнинг ўзига хослигини белгилайди. Найсимон гулларнинг очилиши соябоннинг четларидан марказга қараб узгариб боради. Бундай зоналар 6-12 та бўлиб, хар куни битта зона гуллари очилади ва соябоннинг гуллаши даври 6-12 кун давом этади. Уруғлар радиал йуналишда четлардан марказга қараб узгариб боради. Энг четда жойлашган уруғлар йирик, яхши етилган, марказдаги уруғлар энг ёш ва кичик бўлади. Уруғларнинг шаклланиши ва етилиши турли хароратда, намликда, ўсимлик япрок юзасида содир бўлади. Марказий зонадаги уруғлар ва гуллар сув ва озукавий моддалар билан ёмон таъминланади. Чунки томирларнинг жойлашуви худди поядагидек бўлади. Йирик томирлар ён томонларда, кичиклари чеккаларида жойлашган бўлади. www.arxiv.uz Сув ва озукавий моддалар келиши камайганида соябон марказидаги гулларнинг нектарлилиги камаяди, уларга хашоратлар кам келади. бу эса чангланишни ва гулнинг кейинги ривожланишини ёмонлаштиради. Уруғларнинг кимёвий таркиби уруғларнинг ривожланиш вақтида япрокларнинг холатига боғлиқ бўлади. Зиғирнинг бир қисм япроклари гуллаш вақтида олиб ташланса, уруғларнинг массаси камаяди. Соя япрокларидан озука моддаларга усмиликдаги уларга якин бўлган меваларга келади. Кунгабоқар япроклари факат соябондаги уз уруғлари қаторини таъминлайди. Уруғлар сифатининг турлича бўлишига япрокларнинг шамол, хашоратлар ва микроорганизмлар таъсирида шикастланганлиги ҳам таъсир қилади. Яна уруғлар сифатининг турлича бўлишига ташки мухит ҳам таъсир кўрсатади. Узгарувчан ташки мухит шароитларида уруғлар озукавий моддалар билан турлича таъминланади. Турли сифатлиликнинг бу барча шакллари узаро богланган. Мойли мева ва уруғлар тукималари . Ёғли ўсимликларнинг уруғлари тукималарнинг турли хилларидан иборат бўлган мураккаб кўп хужайрали тўзилмадир. Тукима бу ўсимлик организмида маълум вазифани бажарувчи ва тузилиши ухшаш бўлган хужайралар йигиндисидир. Уруғларнинг тукималари физиологик-биокимёвий хоссалари, алмашинув жараёнлари ва кимёвий таркиби билан дифференцаллашган. Турли ўсимликларнинг бир номдаги тукималари катта ухшашликка эга ва ухшаш вазифани бажаради. Тукималар бир биридан ажралмаган бўлади ва узаро таъсирлашувчи системани ташкил қилади. (Расм 1.2.) Уруғларда копловчи ва асосий, ёки тупловчи тукималар ривожланган. Копловчи тукималар уруғ муртаги ва эндоспермини нокулай ташки таъсирлардан – механиқ шикастланишлардан, кўришдан, бёғона организмларнинг киришидан, ортикча намланишдан химоя қилади. тупловчи тукима муртак ва эндоспермда ривожланган. Бу тукимада озука моддаларнинг тупланиши ва сақланиши содир бўлади. www.arxiv.uz Уруғлардаги барча захира моддалар муртакда, тугрироги уруғ паллаларида тупланган ўсимликларга кунгабоқар, хантал ва соя мисол бўлади. Кунгабоқарда эндосперм уруғ кобигига ёпишиб кетган юпқа парда кўринишидаги бир жинсли тукимадан иборат. Уруғлари яхши ривожланган эндоспермга эга бўлган ўсимликларга канакунжут, мак ва кунжут мисол бўлади. ундай уруғларнинг муртагида озука моддалар мавжуд эмас, уруғ паллалари эса ёмон ривожланган. Баъзи ўсимликларда захира моддалар уруғда нисбатан бир текис таксимланган, яъни уруғ палласида ҳам, эндоспермда ҳам ва иккаласи ҳам яхши ривожланган. Бундай ўсимликларга зиғир мисол бўлади. Эндоспермнинг ривожланишига қараб уруғлар учта гуруҳга бўлинади – эндоспермсиз, эндоспермли ва муртаги ва эндосперми бир хилда ривожланган. Бундай бўлиниш шартли бўлиб, уни факат етилиш жараёни тугаган уруғларда кузатиш мумкин. Мева ва уруғ кобиклари . Химоя вазифасини бажариш копловчи тукималар, биринчи навбатда уруғнинг ташки кобиклари – мева ва уруғ кобикларида кузга ташланади. Бу кобиклар қаттиқ ва мустахкам бўлган, хужайрани ташкил килувчилардан махрум бўлган толасимон тукимадан иборат бўлади. Хужайраларнинг ўзига хос жойлашуви ва уларнинг шаклига қараб тукималар баъзида палисад деб ҳам аталади. Копловчи тукималар уруғни усимтани усиши учун кулай бўлган шароитларда усишини таъминлайди. Копловчи тукималарнинг бу вазифаси кимёвий таркибининг ўзига хослиги билан белгиланиб, бу сув ва кислороднинг киришига тускинлик қилади. Кўпчилик ёғли мевалар ва уруғлар мумсимон бирикмалардан иборат парда билан копланган. Кўпчилик мевалар ва уруғларнинг копловчи тукималари тукиманинг химояловчи вазифасини кучайтирувчи ёки уруғларнинг тарқалишига ёрдам берувчи толалар ҳосил қилади. Пахта чигитида эпидермал толалар – пахта толалари 70 мм гача етади. Баъзида копловчи тукималарда дагал химоя тукимаси – www.arxiv.uz тикин ҳосил бўлади. Бу мустахкам тукима хужайралари хаво ёки толасимон моддалар билан тулдирилган бушликларни ўраб туради. (Расм 1.3.) Уруғ кобигида ва мева деворларида усишнинг ингибиторлари жойлашган бўлиб, бу тукималарни олиб ташлаш уруғларнинг усишига ёрдам беради. Тукималарда фенолларнинг бўлиши ҳам утказмаслик хоссасини кучайтиради. Айрим ўсимликларнинг уруғ кобигида, масалан зиғирда елимсимон моддалар тупланади. Сув билан таъсирлашишда кобик елимлари букади ва уруғлар елимсимон бўлиб колади. Бу уруғларни тупрокда ушлаб туради ва уларни сув ва шамол билан олиб кетилишига йул қўймайди. Буккан елим қатлами кислородни ҳам утказмайди ва ортикча намлик мавжуд бўлган кузги шароитларда ҳам муртакка кислород келишини олдини олади ва усишни кулай шароит тугулгунича тухтатиб туради. Агар етилган уруғларда мева кобиги етилиш ва йигим терим вақтида ҳам бўзилмаса, уруғ кобиги асосий тукима – муртак ёки эндосперм тузилишига ухшаш тузилишга эга бўлади. Масалан кунгабоқарда уруғ кобиги юпқа пардадан иборат. Агар уруғлар етилганидан кейин уруғ кобиги сақланиб колмаса, уларнинг уруғ кобиги мустахкам ва мева кобигига ухшаш бўлади. Айрим холларда уруғ кобиги узакнинг мойли тукималарига ёпишиб кетган бўлади, ва уруғ бўзилганда ҳам бу алока сақланиб колади. Кўпинча уруғ кобиги узакка тёғиб туради (соя, хантал, пахта, канакунжут). Муртак . Уруғ муртаги уруғланган холатдаги япрокча, пояча, кўртакча ва уруғ палласи деб аталадиган дастлабки япроклардан иборат бўлади. Япрокча, уруғ палласи пояси ва кўртак кўпинча япрок-муртак ҳам деб аталади. Япрок-муртакнинг муҳим тукималари ташки тукималар – эпидермис, тупловчи тукима, узак, прокамбиал уклардан иборат бўлади. Асосий тукима ва узак киска цилиндрсимон хужайралардан иборат бўлади. Муртакнинг бу тукималари уруғларни технологик жараёнларда майдалашда механиқ таъсирларга чидамли бўлади. www.arxiv.uz Уруғ паллалари асосан икки турдаги – копловчи ва асосий тукималардан иборат бўлади. Уруғ палласи ичида утказувчи ва механиқ тукималар мавжуд бўлади. Муртакнинг ташки тукималари бир каватли бўлиб, уларнинг химояловчи вазифаси кам намоён бўлади. Асосий тукима кўп каватли бўлиб, радиал йуналишда чўзилган хужайралардан иборат бўлади. Япрок-муртак уруғнинг уткир томонида уруғ паллалари орасида жойлашган бўлади. Турли ёғли уруғлар муртагининг тузилиши бир хил бўлади, аммо ривожланиш даражаси ва улчамлари билан фарқ қилади. Эндосперм . Эндосперм муртакнинг асосий тукималарига ухшаш тукимадан иборат бўлади. Эндоспермга эга булмаган уруғларда бу тукима мавжуд эмас, у уруғ кобигига ёпишган хужайралар қаторидан иборат бўлади. Пахта чигитида эндосперм уруғ палласини тулдириб турувчи тукимадан иборат. Эндосперми ривожланган уруғларда (канакунжут) эндосперм уруғ кобигини бутун хажмини эгаллаб турган тупловчи тукима ҳисобланади. Мойли мевалар ва уруғлар алохида тукималари хужайралари . Ёғли мевалар ва уруғлар ташкил топган тукималар юзлаб хужайралардан иборат. Хужайралар структураси ва вазифасига кўра кўплаб турларга бўлинади. Типик ўсимлик хужайраси бу барча метаболик жараёнларни амалга ошириш хусусиятига эга бўлган уруғлар асосий тукимасининг хужайрасидир. Копловчи тукималар хужайралари метаболик фаол хужайралардан вужудга келган бўлиб, улар тулик ёки қисман метаболик фаолликдан махрум бўлган. Хужайралар шакли, улчамлари ва тукима физиологик фаолиятига қараб кимёвий таркиби билан, ўсимлик тури ва ёшига қараб турлича, лекин ўсимлик хужайраси учун ягона бўлган тузилишга эга бўлади. www.arxiv.uz 1-жадвалда ёғли ўсимликлар уруғлари муртаги ёки эндосперми уртача улчамлари келтирилган. Тирик ўсимлик хужайраси тузилишининг бир типлиги хужайрадан субхужайра даражасига утганида ортади. Ултраструктурани ўрганиш вақтида ёруглик микроскопида кўринган тукима дифференциациялари электрон микроскоп тасвирларида йуколади. Молекуляр даражада бир турли функцияли хужайра ултраструктуралари барча ўсимликларда бир хил. Молекуляр даражада оқсил, липидлар, углеводлар ва бошқа бирикмалар хужайралари тукималар ва ўсимликларнинг барча турлари учун бир хил. Кузатиладиган барча турли туманлик молекулалар тупламининг ўзига хос туплами, биринчи навбатда ферментлар билан богланган. 1-жадвал Уруғлар ёғ сакловчи хужайраларининг улчамлари, мкм Ўсимлик Ёғ сакловчи тукима Узунлиги Кенглиги Кунгабоқар Уруғ палласи 78,5 47,7 Зиғир 29,1 13,1 Кунгабоқар 53,3 21,1 Рапс 31,9 22,7 Рыжик 33,3 19,9 Пахта 27,7 16,9 Канакунжит Эндосперм 58,4 40,4 Кориандр 30,7 21,5 Соя Уруғ палласи ва эндосперм 68,4 23,5 Хужайраларнинг структура элементлари. Уруғлар асосий тукималарининг хужайраларида иккита асосий элемент хужайра девори ва протопласт ажратиб кўрсатилади. Ўсимлик хужайрасида ҳайвон хужайрасидан фарқли тарзда хужайра девори қаттиқ. У ҳамма томондан протопластни ўраб туради ва у учун механиқ таянч вазифасини бажаради. Хужайра девори иккита - ташки (бирламчи девор) ва ички (иккиламчи девор) қатламдан иборат бўлади. Иккита кушни хужайранинг таъсирлашувчи бирламчи деворлар орасидаги бушлик хужайралараро қатлам ёки урта пластика деб аталади. www.arxiv.uz Расм 1.1. Уруғ ва меваларнинг тузилиши. а – кунгабоқар уруғи: 1 – уруғдон; 2 – мевали кобик; 3 – уруғли кобик; б – клещевина уруғи: 1 – эндосперм; 2 – уруғдон; 3 – уруғдон кобиги; в – Лен уруғи: 1 – уруғдон; 2 – эндосперм; 3 – уруғдон кобиги; Расм 1.2. Мойли уругларнинг мевали ва уругли кобикларнинг тукималарини тўзилиши а-кунгабоқарнинг мевали кобиги: 1- эпидермис ; 2- гиподерма ; 3- панцирли қатлам ; 4- склеренхима ; 5- паренхима қатори ; 6- юпқа деворли паренхима ; 7- уруг кобиги ; 8- эндосперм ; 9- ташки эпидермис ; 10- паренхима ; б-клещевина уругининг уругли кобиги: 1-терича; 2-паренхимли каталм; 3-юпқа деворли палисат қатлами; 4-кални деворли палисат қатлами; в- леннинг уругли кобиги: 1-эпидермис; 2-юқори кават қатлами; 3-калин деворли перанхим; 4-туксимон қатлам; 5-кундаланг тукима; 6-пигментли қатлам; 7-эндосперма; www.arxiv.uz Расм 1.3. Кунгабоқар ва пахта уруғларининг муртак тукималарининг тузилиши: А) – кунгабоқар: 1- эпидермис; 2 – захираловчи тукималари; 3 – прокомбиальные тяжи; 4 – сердцевина; Б) – пахта: 1 – перисперм; 2- эндросперм; 3 – муртаг уруғдонининг тукимаси; 4 – ранг берувчи моддаларнинг (госсипол) хужайралардаги жойлашуви; Кушни хужайралар узаро бутун юзаси билан таъсирлашмайди ва хужайраларнинг бурчакларида бушлик – хужайралараро бушлик ҳосил бўлади. Хужайралараро бушлик умумий хужайралараро системани ҳосил қилади ва у ўсимлик тукимасидан атмосферага очилган бўлади. Хаво хужайралараро бушликдан хар бир хужайрага етарли миқдорда етиб боради. Протопласт цитоплазмадан ва битта катта, ёки бир нечта кичик вакуолалардан иборат бўлади. Цитоплазмада хужайра ядроси ва кўп сонли органоидлар ёки органеллалар жойлашган бўлади. Оптик микроскопда кузатилганда ривожланаётган ўсимлик хужайралари цитоплазмаси уруғлар етилганида ёки усаётганида алохида органлар кўриниб турган тиник ярим суюк массани ташкил қилади. Кушни хужайраларнинг протопластлари хужайралараро девор ва урта пластинка оркали утувчи ингичка цитоплазма ипчалари оркали алока қилади. Цитоплазманинг бу ипчалари плазмодесмалар деб аталади. Бунинг натижасида ўсимлик тукималарининг барча тирик хужайралари плазмодесмалар оркали ягона системага богланган бўлади. www.arxiv.uz Вокуол – протопласт хажмининг бир қисми бўлиб, цитоплазмадан мембрана билан ажратилган. Етилаётган ва ривожланаётган уруғлар хужайраси вокуолида ноорганиқ ионларнинг, углеводлар, органиқ кислоталар, аминокислоталар, пептидлар, оқсиллар, алкалоидлар, фено бирикмалари ва бошқаларнинг сувли эритмалари жойлашган бўлади. Уруғлар етилганда ва уларнинг намлиги пасайганида бу бирикмалар кристаллар ва аморф чукиндилар ҳосил қилади. Хужайралар вакуолларида оқсил, алкалоидлар, гликозидлар, сапонинлар ва бошқа моддалар тупланади. Хужайрани электрон микроскопда кузатганда унинг тузилиши ва цитоплазма органоидлари: митохондрийлар, хлоропластлар, пластидалар, рибосомалар, микротаналар ва бошқалар мавжудлиги кузатилади. Фойдаланилаётган адабиётлар 1. В.Г.Щербаков «Биохимия и товароведение масличного сырья». –4-е изд., перераб и доп.-М., Агропромиздат, 1991.-304 с. Эзау К. «Анатомия семянных растений». Пер. с англ.-М., 1980. –кн. 1. 218 2. www.ziyonet.uz