logo

Кўп ҳўжайрали ҳайвонлар Булутлар типи. (Умумий ҳарактеристика)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43 KB
Кўп ҳўжайрали ҳайвонлар Булутлар типи. (Умумий ҳарактеристика) Режа: 1. Мезозолар типи. 2. Булутларга умумий тавсиф. 3. Булутлар тузилиши. 4. Булутлар жинсий кўпайиши ва ривожланиши. 5. Булутлар с и стематикаси. 1. Мезозолар типи. Ер юзида яшаётган ва қадимги даврларда яшаб тухуми қуриб кетган ҳамма ҳайвонлар ўз тузилиши билан бир – бирларидан кескин фарқланадиган содда ҳайвонлар ёки бир ҳўжайралилар ва кўп ҳўжайрали ҳайвонлар деб номланадиган иккита улкан гуруҳга бўлинганлиги умумий қисмга кўрсатиб ўтилган эди. Мазкур гуруҳлар ҳар бири алоҳида “ҳайвонлар дунёси” ни ташкил қилади. “Кўп ҳўжайрали ҳайвонлар”: мезоза, паразоа ва “ҳақиқий кўп ҳўжайралилар” катта бўлимларидан ташкил топган. Мезозоа типига мансуб кўп ҳўжайралилар ўзларининг содда тўзилишлари билан ҳаракатерланади. Бир неча хил декиз ҳайвонлари танасида паразитлик қилиб ҳаёт кечирувчи бу майда (0,5 мм дан 1 см гача) ҳайвонларининг танаси фақат икки қаватли энг содда тузилган ҳўжайралардан-ташқи-киприкли эпителия ва ички – генератив (кўпайишга хизмат қиладиган) ҳўжайралардан тузилган. Баъзи олимлар мазкур қаватларни эктодерма ва энтодерма эканлигини эътироф этилса, айрим олимлар (жумладан, С.В.Аверинтсев) бу ҳўжайраларнинг эмбрион варақчалари сифатида ривожланишини рад этади. Мезозоаларининг келиб чеқиши ва бошқа типлар билан филогенетик муносабатлари ҳам ҳозиргача ноаниқдир. Бир гуруҳ уларнинг содда тузилишининг бирламчи ҳодиса деб англаб, мезозоа-содда (бир хужайрали) ҳайвонлар билан юқорли кўп ҳужайралилар ўртасидаги даслабки оралиқ гуруҳ деб ҳисобласа, иккинчи гуруҳ зоологлар уларнинг паразитлик натижасида соддалшган ёш личинкалик ҳолда қобил паразитликка мослашган неотеник формалар деб эътироф этилади. Ҳақиқатан ҳам уларнинг тузилиши-сўнгги тахминни асосли эканлигини кўрсатади. 2.Булутларга умумий тавсиф. Булутлар ниҳоятда содда тузилган, кўп ҳўжайрали ўтроқ ҳайвонлар бўлиб кўпчилиги денгиз ва океанларда, баъзилари кўлмак сувларда, ҳовузларда, ботқоқликларда ҳаёт кечиради.бошқа кўп ҳўжайралилар каби уларда ҳам ҳўжайралар айрим вазифани бажаришга мослашган бўлсада, мазкур ҳўжайралар тўқималар даражасига кўтарила олмаган. Булутлар танасининг ташқи ва қисман ички сатқи япалоқ қопловчи эпителия ҳарактеридаги ҳўжайралардан тузилган бўлиб марказий бўшлиқ ёки озиқланиш хоначалари деб аталаувчи хивчинли ёки ёқали ҳўжайралар – хоанатситлар билан қопланган. Булар озиқ заррачаларини ушлаб олиш ва хазм қилишда хизмат қилади. Булутларда турли шаклдаги минерал ёки органик модда (спонгин)дан тузилган скелет борлиги ҳарактерлидир. Улар мезоглея қаватида етишади. Булутларнинг танасидаги мингларча тешикчалар орқали ички- парагастрал қисмига ўтувчи сув оқими озиқ зарралари ва кислород келтиргач, фойдаланилган сув “оскулум” деб номланувчи марказий тешик орқали чиқариб юборилади. Жинсий бўлиниш ёки куртакланиш ёъли билан кўпаяди. Умуман булутларнинг тана шакли ниҳоятда хилма-хил бўлиб, шарсимон, қадаҳсимон, кўзачасимон ва бошқа хиллаларда бўлади. Бу типга мансуб бўлган 5 мингтача турнинг жуда катта кўпчилиги денгиз ва океанларда яшайди. Булутлар озиқланиш вазифасини бажарадиган ёқали хивчинли ҳўжайралар хоанатситларнинг жойлашиши ҳаракатерига қараб уч типга: аскон, сикон, лейкон типида тузилган. 3. Булутлар тузилиши. Аскон - типида тузилган булутлар энг майда ва содда тузилган бўлиб буларнинг ҳамма турлари денгизларда тарқалган. Шу типда тузилган Барентсов денгизида яшовчи астсетта нинг катталиги 2-3 мм кўзачасимон, якка ёки колония ҳолида яшайди. Остки томони денгиз тубига бириккан устки томонида эса оскулум тешиги жойлашган. Поралардан кирган сув парагастрал бўшлиққа ўтади. Танасининг ички қисми хивчинли ҳўжайралар билан қопланган. Поралардан сув орқали кирган озиқ зарралари микроблар, чириндилар, детрит (чиринди заррачалари) ни ушлаб олиб бошқа ҳўжайраларга ўтказади. Сикон – типидаги тузилган булутларнинг тана девори асконларга нисбатан бир мунча қалин. Булардагши хоанатситлар парагастрал бўшлиқда эмас, балки мазкур бўшлиқ билан ташқи эпителея орасидаги “хивчинли найчалар” деб аталувчи махсус ён бўшлиқларда жойлашган. Бу найчалар махсус каналчалар орқали ташқарига очилган. Умуман сикон бир нечта асконларнинг бирикишидан ҳосил бўлган. Булар ҳам ҳаммаси денгизларда яшайди. Лейкон – шаклида тузилган булутлар тана деворли анча қалинлашган бўлиб лейконларда хоанатситлар махсус камерада жойлашган. Бу булутларнинг ҳаммаси деярли денгизда яшайди. Ўзимизда учрайдиган “бодяга” булути лейкон типида тузилган. Булутлар жинссиз (куртакланиш) ва жинсий ёъл билан кўпаяди. Ташқи ён куртакланиш булутларда кўп учрайди ва бу ҳодиса колония ҳосил бўлишида катта рол ўйнайди. Чучук сув булутлари бодягалар кузда махсус куртак (қишловчи) геммулалар ҳосил бўлади. Булар махсус қобиққа ўралиб олади ва қишни ўтказади. Қишда она булут ўлиб мазкур булут (геммула мезоглея қаватида ҳосил бўлади). Булут ўлгандан сўнг геммулалар сув тубига тарқалади. Келгуси йил баҳорда геммулалардан ёш булутлар чиқади. 4. Жинсий кўпайиши ва ривожланиши. Булутлар айрим жинсли ва гермофрадит бўлиб гаметалари мезоглеяда етишади. Мезоглеядаги ҳўжайралардан тухум ҳўжайраси ҳосил бўлади. Бошқа ҳайвонда шундай ҳўжайралардан сперматазоид етишади ва сув орқали она булут ичига киради ва уруғлантиради. Ҳозирги даврда фанга маълум бўлган булутлар учта синфни 1. Оҳакли булутлар. 2. Шишасимон булутлар. 3. Оддий булутлар. Оддий булутлар синфининг вакилларидан бири бодяга, байкал булути каби оилаларининг вакиллари кўл ва турли ҳавзаларда учрайди. Мазкур булутларнинг 3-4 тури Ўрта Осиё (Бухоро области, Фарғона водийси)нинг баъзи кўл ва ҳавзаларида учрайди. Булутларнинг иқтисодий аҳамияти унча катта эмас. Ўрта денгиз ҳавзасида тарқалган скелетли булутлар “ҳаммом булути” номи билан юритилб, Ўрта денгиз бўйи халқларининг хўжалигида маълум аҳамиятига эга. Бодягалар оиласига мансуб булутлар халқ медицинасида ишлатилади. Ҳавза ва кўлларда яшайдиган мазкур булутлар сувни микроблардан тозаланишда ёрдам беради. Уларнинг қадимги қазилма авлодлари Палеозой эрасидан илгариги қаватдан маълум. 5. Булутларга системаси туркумланиши. Хозирги даврда фанга маълум бўлган булутлар учта синфни: оҳакли булутлар , шишасимон булутлар ва оддий булутларни ўз ичига олади. Оҳакли булутлар синифига мансуб булутларнинг ҳамма турлари саёз денгизларда яшайди. Улар аскон, сикон ёки лейкон типида тузилган булиб, тўғри, учамак ёки тўртамак шаклда, кўпинча эркин жойлашган.  Шишасимон булутлар синфига мансуб булутларнинг танаси турли шаклда бўлиб, бирмунча йирик (150 см гача). Ҳамма турлари деярли денгиз ва океанларнинг катта чуқурликларда учрайди. Мезоглея қисми яхши ривожланган, Лейкон типида тузилган мазкур булутларнинг скелети кремний окседидан иборат бўлиб, жуда хилма-хил мураккаб шаклларда бўлади. Оддий булутлар синфининг вакиллари энг кўп тарқалган бўлиб, баъзи турлари чучук сув ҳавзаларида яшайди. Ҳамма турлари лейкон типида тузилган, хилма-хил шаклда ва ҳар хил катта-кичикликда бўлади. Булар ўртасида айниқса кремний – органик скелетлилар туркуми алоҳида аҳамиятга эга. Спонгин скелетли булутларнинг скелети мураккаб “тўқилган” эластик – қайишқоқ спонгин моддасидан тузилган; баъзилари бирмунча йирик, юмалоқроқ ёки “нотўғри” (ҳаводаги парча булутга ўхшаш) шаклларда бўлади. Кўпчилиги Ўрта денгиз ва Эгей денгизида тарқалган. Маълум хўжалик аҳамиятга эга. Бодяга, байкал булути каби оилаларнинг вакиллари кўл ва турли ҳавзаларда учрайди. Буларнинг скелети игнача ва таначалари кремний оксидидан тузилган бўлиб, спонгин моддаси билан туташган. Мазкур булутларнинг 3-4 тури Ўрта Осиё (Бухоро области, Фарғона водийси) нинг баъзи кўл ва ҳавзаларида П.Д. Резвой ва автор томонидан топилган. Булутларнинг иқтисодий аҳамияти унча катта эмас. Ўрта денгиз ҳавзасида тарқалган ва спонгин скелети булутлар – “ҳаммом булути” номи билан юритилиб, Ўрта денгиз бўйи халқларининг хўжалигида маълум аҳамиятга эга. Бодягалар оиласига мансуб булутлар халқ медицинасида ишлатилади. Ҳавза ва кўлларда яшайдиган мазкур булутлар сувни микроблардан тозаланишида ёрдам беради. Булутлар – тузилиши ва эмбрион ривожланиши билан бошқа кўп метазоалардан кескин фарқланадиган энг қадимги ва содда кўп ҳўжайрали ҳайвонлардир. Уларнинг қадимги қазилма авлодлари Палеозой эраси (Кембрий даври)дан илгариги қаватлардан ҳам маълум. Кўпчилик олимларнинг фаразияларига кўра улар ёқали хивчинлиларнинг колонияли авлодларидан пайдо бўлган. Лекин, булутлар кўп ҳўжайралиларнинг содда ва ўзига хос авлоди- “шохчаси” бўлганлигидан улардан бошқа формалар ривожланмаган.