logo

Фавкулодда вазиятлари таснифи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

457.5 KB
Фавқулодда вазиятлари таснифи Режа: 1. Фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. 2. Табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари 2.Фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият. Ҳар бир фавқулодд вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради. Фав қ уло д даги вазиятлар Тиббий тусда Техноген т ус да Экологик тусда Зилзила Ер к ў чиши , ў пирилиш лар Сел қ ор к ў чиши Сув тош қ ини Саноатдаги авария Таранспортда халокат ва фалокат КТЗМ р ў й берадиган авариялар Ён ғ ин чи қ адиган объектларда ФВ қ у ру қ ликнинг холати ў згариши билан бо ғ ли қ вазият Радиация тарқал . Кислота ва кислотали зоналар  Ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, талофатлар, авариялар, фалокатлар ва турли-туман офатларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини башоратлаш, олдиндан давлат органлари ва аҳолини яқинлашиб келаётган офатдан огоҳ этишдан иборатдир. Фавқулодда вазиятлар уларнинг вужудга келиш сабабларига (манбаларига) кўра тасниф қилинади ва ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламига (ҳудудлар чегараларига) қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали турларига бўлинади. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар 1.Хавфли геологик ҳодисалар: -одамлар ўлимига, маъмурий ишлаб чиқариш биноларини, технологик асбоб ускуналарининг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфраструктура тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй- жойларнинг турлича даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келган зилзилалар; -одамлар ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли ҳудуддан одамларни вақтинча кўчиришни ёки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчиришни талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпиришлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар. 2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар: -одамлар ўлимига, аҳоли пунктларини, саноат ва қишлоқ хўжалик объектларини сув босишига, инфратузилмалар ва транспорт коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган сув тошқинлари, сув ўпиришлари ва селлар; -аҳоли пунктларини, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш лагерларидаги одамларнинг, туристларнинг ва спортчиларнинг жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар. 3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар: -ўлат, вабо, сарғайма, иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар; -одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар-эпидемик тошмалар, терлама, Бриль касаллиги, Ку-иситма; -зооноз касалликлар-Сибир яраси, қутуриш; -вирусли инфекциялар –ОИТС; -эпидемия-алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш манбаи битта ёки юқиш омиллари бир бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида -50 киши ва ундан ошиқ; -аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш -20 киши ва ундан ошиқ; -ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги- 15 киши ва ундан ошиқ; -ўлим ёки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар ва ундан ошиқ бўлган вазият; -заҳарли моддалар билан заҳарланиш- жабрланганлар сони -10 киши, вафот этганлар сони – 2 киши ва ундан ошиқ; -озиқ-овқатдан оммвий заҳарланиш –жабрланганлар сони – 10 киши, вафот этганлар сони 2 ёки ундан ошиқ; -эпизоотия – ҳайвонларнинг умумий қирилиб кетиши ёки касалланиши; -эпифитотия- ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши. Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар 1.Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлик вазиятлар: -ҳалокатли кўчкилар – фойдали қазилма конларни қазиб чиқариш чоғида ер остига ишлов бериш ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши; -тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқаришда одамларнинг соғлиги учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланилган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги. 2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлик бўлган вазиятлар: -ҳаво муҳитининг қуйидаги ингредиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши: -олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, қурум, чанг ва одамлар соғлигига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа заҳарли моддалар; -катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши; -радиациянинг юқори даражада бўлиши. 3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлик вазиятлар: -ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари: нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши; -бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши; -сув манбалари ва сув олиш жойларининг заҳарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги. Локал, маҳаллий, республика а трансчегарали фавқулодда вазиятлар 1.Локал фавқулодда вазиятга вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароити бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият содир бўлган кунда энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ёки ижтимоий мақсадли объект ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 2. Маҳаллий фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бараваридан кўп эмас, ташкил этадиган фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, туман, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 3. Республика миқёсидаги фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти бузилган, ёхуд моддий зарар энг кам иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 4. Трансчегарали фавқулодда вазиятга оқибатлари мамлакат ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва Ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. Ўзбекистон Республикасида асосан техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан-кимёвий хавфли объектларда, энергетика тизимларида, гидротехника иншоотларида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида, газ саноатларида ва транспорт воситалари билан боғлик авриялар ҳамда табиий турдаги фавқулодда вазиятлар-геологик хавфли ҳодисалар (зилзилалар, ер кўчиши, тоғ жинсларининг кўчиши, қор кўчиши) ва гидрогеологик хавфли ҳодисалар (сув тошқинлари, сув тўпланишлари, сел)лар кўпроқ учраб туради (ўқув қўлланмасининг кейинги бобларида юқорида қайд этилган турдаги фавқулодда вазиятларга кенгроқ тўхталиб ўтамиз). Республикамиз ҳудудларида учрайдиган табиий офатларнинг ҳосил бўлишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошқа омиллар асосий ўринни эгаллайди. Улар оқибатида ҳаёт хавфзлиги бузилади, инсонлар нобуд бўлади, иқтисодиёт объектларига турли даражада моддий зарар етказилади. 2.2.Табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари Табиий офатлар тўғрисида аҳоли етарли маълумотга эга бўлиши учун уларнинг турларига алоҳида тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига мувофиқ табиий хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар қуйидаги бўлимларга бўлинади: 1. Зилзила, ер кўчиши ва ер ўпирилиши. 2. Гидрометрологик: сув тошиши ёки босиши, сел, қор кўчкиси, кучли шамоллар, довуллар, жала, ёмғир. Жамият, техника, технология ва дунё цивилизациясининг тараққиётига қарамасдан дунё борган сари табиий офатлар хавфига нисбатан заиф бўлиб бормоқда. Табиий офатлар сони эса йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда биз дунёнинг кўп ҳудудларида турли кўринишдаги авариялар, табиий офатлар ва техноген тусдаги офатларнинг содир бўлишига гувоҳ бўляпмиз. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам фавқулодда вазиятларда аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маънавий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат. Табиий офатлар содир бўлиши оқибатида зарарланиш фавқулодда вазиятларнинг қуйидаги кўринишларини, яъни бузилиш, ёнғин чиқиши, сув тошқини, турар жой иншоотларининг кўчки, ер ўпирилиши, қор кўчкиси, сел қуйқумлари остида қолиб кетиши ва ҳ.к. билан характерланади. Табиий офатларнинг энг даҳшатлиси зилзила ҳисобланади. Охирги 50 йил ичида бўлиб ўтган кучли зилзилалар ичида вайронагарчилик ва қурбонлар миқёсига кўра Чили, Сан-Франциско, Токио, Ашгабот ва Арманистон, Тошкентдаги, Эрон ва бошқалар ажралиб туради. 1948 йилги Ашгабот (100 минг одам ҳалок бўлган, зилзиланинг кучи 8-9 балл) зилзиласидан кейинги энг даҳшатли фожеа Спитак зилзиласи номини (унда 30 минг одам ҳалок бўлган) олди. У 1988 йилнинг 7 декабр куни содир бўлди. Дастлабки кучли силкинишнинг ўзида 20 мингли Спитак шаҳри ва унинг атрофидаги бир неча қишлоқлар бутунлай яксон бўлди. 200 мингли Ленинакан шаҳрининг замонавий биноларининг ярмидан кўпи қулади ёки тиклаб бўлмайдиган аҳволга келди. 120 мингли аҳолиси бўлган саноат маркази бўлмиш Кировакан шаҳри ва шаҳар атрофида жойлашган катта қишлоқлари кучли талофат топди. Японияда 2011 йил 11 мартда 9 балли кучли ер қимирлаши рўй берган. Унинг эпицентри йирик Сендай шахрининг марказида жойлашган бўлиб, жуда катта кўламдаги муҳандислик ва коммунал иншоотларнинг вайрон бўлишига, уй-жойларни бузилишига олиб келди. Бу офат натижасида уйларнинг бузилган бўлаклари остида 30 минг одам нобуд бўлган ва бедарак йўқолган, минг-минглаб оилалар уй-жойсиз қолган. 1995 йил 27 майда Россия давлатининг Нефтегорск шаҳрида (8 балл кучланишга эга бўлган ўта кучли ер силкиниши содир бўлди. Маълумотларга кўра унинг оқибатида шаҳардаги 95 фоиз ошиқ иншоотлар вайрон бўлган ва 1841 нафар фуқаро нобуд бўлган. Республикамиз ҳудудларида учрайдиган табиий офатларнинг ҳосил бўлишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошқа омиллар асосий ўринни эгаллайди. Улар оқибатида ҳаёт хавфзлиги бузилади, инсонлар нобуд бўлади, иқтисодиёт объектларига турли даражада моддий зарар етказилади. Геофизик омиллар - ернинг физик хусусияти (магнит, электр, гамма фаоллик, иссиқлик ва бошқ.) натижасида юзага келадиган турли нохуш вазиятлар мажмуасини содир этади. Геологик омиллар - ернинг пайдо бўлиши билан боғлик бўлган ва ҳозирги вақтгача давом этиб келаётган ички ва ташқи (эндоген ва экзоген) кучлари таъсирида пайдо бўладиган хавфли жараёнларни юзага келтиради. Гидрогеологик омиллар - ер ости ва устидаги сувлар (гидросфера) таъсирида бевосита юзага келадиган нохуш вазиятлар тушунилади. Атмосфера омиллари - ернинг атмосфера қатламидаги ўзгаришлар (иқлим, об-ҳаво, ифлосланиш, азон қатлами ва бошқ.) натижасида хавфли ҳолатлар пайдо бўлишига олиб келади. Республикамиз ҳудудларида ҳар тўртала гуруҳга тааллуқли хавфли ҳалокат ва жараёнлар учраб туради. Улардан зилзила, кўчки, ўпирилиш, сув тошқини ва селлар нисбатан кўпроқ учрайди. Кейинги вақтларда олинаётган маълумотлар, олиб борилаётган тадқиқот ишлари ва кузатув натижалари йилдан-йилга табиий офатлар сони ортиб бораётганлигини тасдиқламоқда. Айниқса, кўчки, тошқин ва селлар миқдорий жиҳатдан юқори кўрсаткични эгаллаб турибди. Масалан, 1999 йили республикамизда 600 га яқин кўчки, сел ва тошқинлар рўй берган бўлса, бу рақам 1997 йилга нисбатан 3,5 ва 1996 йилга нисбатан 6 баробар ортганлигини кўриш мумкин. Уларнинг аксарият қисми Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида, яъни тоғли ва тоғ олди ҳудудларида учрамоқда. 2.3.Геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳодисалар . Геологик хавфли ҳодисалар. Зилзила одамлар ўлимига, маъмурий-ишлаб чиқариш биноларининг, технологик асбоб-ускуналарнинг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари тизимларининг, уй-жойларнинг турли даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва инсонлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келади. Кўчки, ўпирилиш, тупроқ емирилиши инсонлар ўлими, хўжаликларга шикаст етишига, одамларни хавфсиз жойга кўчирилишига сабаб бўлади. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар. Қор кўчиши, кучли шамол (довул), жала каби об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида турли дам олиш масканларига, сайёҳлар ва спортчиларнинг жароҳатланишига, аҳоли пунктларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлувчи нохуш вазиятлар мажмуаси. Сел, сув тошқини, тўпланиши оқибатида фаровон ҳаётни издан чиқарувчи, аҳоли турар жойларига, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларига жиддий таъсир кўрсатиши натижасида шошилинч кўчириш тадбирлари билан тугалланадиган хавфли вазиятлар. Юқорида қайд қилинган табиий офатлар содир бўлиш кўлами, яъни улар қамраб олган ҳудудларнинг катталигига қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали турларга бўлинади. Қуйида геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳодисалар юзага келтирадиган табиий офатларнинг тафсилотлари ва хусусиятларини кенгроқ мушоҳада қиламиз. Зилзила Зилзила - табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир. ЮНЕСКО маълумотига кўра зилзила - юзага келадиган иқтисодий зарар ва инсонлар ҳалокати бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни эгаллайди. Ҳақиқатда зилзила даврийлиги бир неча ўн йилларни қамраб олсада (айрим вақтларда 100 йилларни), у рўй берган қисқа (10-15 сония) муддат ичида бир неча минглаб аҳолига эга бўлган шаҳарларни вайрон қилиш қудратига эга. Шунга қарамасдан кишилар бундай хавф остида эсанкираб қолмасдан, унинг оқибатларини бартарф қилишга, шикастланганларга ёрдам беришга ошиқадилар ва харобалар ўрнида янада замонавийроқ масканлар барпо этадилар. Аввало, зилзила тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлиш учун ўтмишдаги ва ҳозирда бўлаётган зилзилаларнинг статистик кўрсаткичларига эътиборни қаратсак. Зилзилани қайд қилиш бундан тўрт минг йил аввал бошланган бўлиб XXI асрга қадар 671 та ҳалокатли зилзилалар қайд қилинган. Шулардан 82 таси XX асрга тўғри келади. Зилзилаларнинг даврийлигига эътибор берадиган бўлсак, бир йилда 8 балли (Рихтер шкаласи бўйича) зилзила битта; 7-7,9 балли - 18 та; 6-6,9 балли - 120 та бўлиши кузатилган. Нисбатан кучсиз бўлган зилзилалар кўпроқ учрайди, яъни 3-4 балли зилзила бир йилда 49 мингтагача бўлиши аниқланган. Биргина XX аср якунида юз берган Эрон (1990) зилзиласида 50 минг, Туркиядаги (1999) зилзила чоғида 45 мингдан ортиқ одамнинг жабрланиши табиий офатлар ичида энг кам тарқалган зилзила нечоғли катта кучга эга эканлигидан далолат беради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистон қутқарувчилари биринчи марта халқаро миқёсда Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишда қатнашиб келишди. Кўпгина давлатлар қатори (60 дан ортик) юртимиз қутқарувчилари ҳам бу инсонпарварлик тадбирида уюшқоқлик, юқори малака ва тезкор ҳаракат қилишда дунёнинг етакчи давлатлари қутқарувчилари билан бирга жонбозлик кўрсатишди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли тез ҳаракт қилиувчи республика кўп тармоқли марказнинг қуткарувчилари илк бор Ватанимиз байроғи остида энг кучли ва ҳалокатли табиий офатни оқибатларини бартараф қилиш тадбирларида мардонавор туриб, халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикасининг обрўсига салмоқли ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида жабрланганларни қидириб топиш, уларни хавфсиз жойларга олиб чиқиб тўплаш ишларида кўпгина мамлакатлар қутқарувчилари тажрибасидан қолишмаслигини амалда исботлаб беришди. Ҳақиқатда зилзила даврийлиги бир неча ўн йилларни қамраб олсада (айрим вақтларда 100 йилларни), у рўй берганда қиска (10-15 сония) муддат ичида бир неча минглаб аҳолига эга бўлган шаҳарларни вайрон қилиш қудратига эга. Бундай вазиятларда фуқаролар табиий офат оқибатларидан эсанкираб қолмасдан, унинг оқибатларини бартараф қилишга, шикастланганларга ёрдам беришга, уларга малакали шошилинч биринчи тиббий хизмат кўрсатиш усулларини мукаммал эгаллаб олишлари муқсадга мувофиқдир. Аксарият ҳолларда зилзила бўлиб ўтгандан сўнг хавф тўғрисидаги тасаввуримиз кейинги зилзилагача сўниб боради. Яъни, фақат зилзила содир бўлганидагина унга тайёргарлик кўриш, маълум чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ўйлаб қоламиз. Ваҳоланки, Ўзбекистон замини юқори сейсмик фаоллашган зонада бўлганлигини эътиборга олган ҳолда зилзила тўғрисида аҳолига етарли маълумот беришнинг ўзи шу хавфнинг олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган тадбирларга катга ҳисса қўшишга олиб келади. Муаммонинг муҳимлигига Президентимиз Ислом Каримов ҳам эътибор бериб “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида шундай ёзадилар: “Ўзбекистон сейсмик жиҳатдан фаол зонада жойлашган бўлиб, табиий фалокатларнинг аччиқ оқибатларини бир неча бор бошдан кечирган. Шу сабабли олиб борилаётган тадқиқотларнинг етакчи йўналишларидан бири сейсмология ва иншоотларнинг зилзилага бардошлиги бўйича назарий ва амалий ишлар ҳисобланади”. Шу мақсадда зилзиланинг юзага келиш сабаблари, тарихи ва ҳозирги вақтдаги географик ўрни тўғрисида батафсил маълумот берамиз.  Аввало, зилзиланинг юзага келиш сабаблари турлича бўлиб, ҳозирги вақтда мукаммал ўрганилган. Лекин замонавий илм-фан тараққиёти қачон, қаерда, қандай кучланишда ер силкиниши бўлади, деган саволга ҳамон тўлиқ жавоб беролмаяпти. Муаммонинг ўзига яраша объектив сир-синоати ва ҳали- ҳамон мавҳум томонлари мавжуд. Ўйлаймизки, бу саволларга XXI асрда албатта жавоб топилади. Ернинг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиш босқичлари билан, албатта, ер силкинишлари узвий боғликдир. Ер бўлакларининг ҳаракати туфайли зилзилалар бўлган ва ҳозирги вақтда ҳам бўлиб турибди. Ернинг литосфера бўлаклари ва муҳим сейсмик зоналари харитасига назар солсак уларнинг деярли устма-уст тушишини кўрамиз. Бунинг сабаби нимада? Асосий сабаб, ер блоклари бўлинган жойларда (океан ўрта тоғликлари ва қуруқлик блоклари туташган жойларда) кескин ер ҳаракати бўлганлиги учун, шу жойларда ер тебраниши кузатилади. Ер блоклари ҳаракатининг сабаблари мураккаб жараён бўлиб, улар ер ичкарисидаги қовушқок иссиқ модда (мантия)нинг ҳаракатидан, ер айланма ҳаракати натижасида ҳамда иссиқлик конвекцияси натижасида, океан ва тоғликларда ер ички моддаларининг юқорига оқиб чиқиши ва бошқа омиллар натижаснда содир бўлади. Ватанимиз ҳудудларида эса нисбатан ҳаракатчан тоғлар жойлашгани учун сейсмик ҳолат фаол ҳисобланади. Юқорида қайд қилинган блоклардан Ҳинди-Хитой плитаси Евросиё плитаси билан тўкнашган жойда Тянь-Шань ва Помир тоғлари вужудга келган. Ҳозирги замон ер ҳаракатлари бу жойларда кескин ва фаол бўлгани учун шу майдонларда ер қимирлашлари нисбатан кўпроқ учрайди. Илмий маълумотларга асосланадиган бўлсак, сейсмик фаоллик кузатиладиган жойларда зилзилалар маълум қонуният асосида бўлиб, ўз даврийлигига эга эканлигига гувоҳ бўламиз. Ҳалокатли зилзилалар воҳада ҳар 100 йилда бир марта бўлиши олимлар томонидан аниқланган. Тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали кўпчилик аҳолининг ёдидан кўтарилганича йўқ.. Бир неча дақиқада шаҳарни чанг-тўзон босиб, кўпгина иқтисодиёт объектлари, турар-жой масканлари вайронага айланди. Ўша вақтдаги аниқ асбоблар табиий офатнинг кучини Рихтер шкаласи бўйича 8 балл, магнитудаси 5,3 , зилзила ўчоғи ер юзасидан 8000 метр чуқурликда эканлигини кўрсатди . “Тошкент” сейсмик марказининг маълумотига кўра асосий зарбадан сўнг 3 ой мобайнида 600 дан ортиқ ер тебранишлари бўлиб ўтган.Тарихий манбаларга мурожаат этадиган бўлсак, Тошкент заминида бундан юз йил аввал ҳам шундай ҳалокат бўлганлиги қайд этилган. Тошкентлик муаррихнинг “Тарихи Жадидайи Тошканд” асарида рўй берган зилзила тўғрисида қуйидагича баён этилади: “Ўнинчи зулҳижжадан ўн биринчига ўтар кечаси, саҳар пайтида Тошканд шаҳрида кучли зилзила содир бўлди: мозорларнинг ўн бир гумбази, Ҳазрат Аҳрор валий масжиди жомеънинг гумбази кулфаякун бўлди, кўп кишилар, ғафлатда ётган аҳоли иморатлар тагида қолди. Бароқхон мадрасаси гумбази тагида тўрт толиби илм муллавачча ҳалокатга етди. Зилзила ярим соат давом этиб сўнг қайтди. Хусусан охирги марта силкинишда тахминан тўрт дақиқа давомида шундай ларзага кеддики, агар яна тўрт дакиқа шу қабилда давом этса, ер юзида ҳеч бир тан турган нарса боқий қолмас эди. Зилзила тинчлангандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийиб бир ой давомида ер ҳаракати асари маълум бўлиб турди”. Матнда зилзила бўлган вақт хижрий 1282 йил деб кўрсатилади. Айрим асарларда милодий 1866 ёки 1868 йиллар деб қайд қилинган. Ватанимиз ва унга туташ бўлган майдонларнинг ер қимирлаш тарихи жуда бой ва улар тўғрисидаги маълумотлар Фанлар Академиясининг Шарқшунослик ва Сейсмология интитутлари фондларида сақланаётган ноёб кўлёзмаларда ўз аксини топган. Ўлкамизда содир бўлган ер қимирлаш ҳақидаги дастлабки маълумотни Абу Саид Гардизийнинг “Китоби Зайн ал- Ахбор”идан Фарғонадаги зилзила ҳақида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”сидан Фарғона, Андижон, Тошкент, Зарафшон ва Самарқанд шаҳарларидаги кучли зилзилалар ҳақида; Мухаммад Тохир ибн Абдул Қосимнинг “Ажойибот Табокат” асаридан Ахсикентдаги зилзила тўғрисида; Муҳаммад Ёқуб ибн Муҳаммад Даниал-бийнинг “Гулшаним-мулк” асаридан Ургут қўрғонидаги зилзила ҳақида; Муҳаммад Ҳакимхон тўранинг “Мунтаҳаб ат-Таварих” қўлёзма асари ва бошқа асарларидан зилзила тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. XX аср бошида тарихга “Андижон фожиаси” деб муҳрланган Андижон зилзиласи (3 декабрь 1902 й.) 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳарни бир неча сонияда вайронага айлантирган. Тошкент зилзиласигача ва ундан сўнг республикамизнинг турли бурчакларида ҳар хил кучга эга бўлган зилзилалар бўлган ва содир бўлмоқда. Зилзилаларни ўрганишга, сир-синоатларини ечишга умрини бахшида қилган олим, академик Б.Голицин “Зилзилалар ер бағрини бир лаҳза ёритувчи чироққа ўхшайди”, деб бежиз таъкидламаган. Шубҳасиз, зилзилалар қанчалик даҳшатли бўлмасин, улар заминимизнинг айрим жумбоқларини ечишга, илм-фан равнақига катта ҳисса қўшади. Бинобарин, зилзилани хавфсиз ҳаёт кечиришимизда, улардан келадиган зарарни камайтириш бўйича доимо ҳушёрликка чорловчи табиий қўнғироқлар деб қараш мумкин. Зилзила тўғрисида кенгроқ маълумотлар берар эканмиз, унинг кучи қандай аниқланади, ўлчаш ишлари нимага асосланган, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. ХV1-ХVП асрлардан бошлаб зилзила кучини ўлчаш учун турли усуллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтгача кўпгина мамлакатларда олимлар томонидан элликдан ортиқ сейсмик шкалалар таклиф этилган. Улардан энг кўп тарқалганлари ва кўпчилик мутахассисларга маъқул бўлгани учта бўлиб, биринчиси 1917 йилда Халкаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли-Канкани-Зиберг шкаласи ҳисобланади ва ундан ҳозиргача бир қанча Европа давлатларида фойдаланиб келинмоқда. Иккинчиси, 1931 йилда АҚШ тадқиқотчиларидан Вуд ва Ньюманлар Меркалли шкаласига бир оз ўгартиришлар киритиб, мукаммаллаштирган 12 балли ММ шкаласи қисобланади. Учинчиси Россиядаги (Собиқ Иттифоқ даврида) Ер физикаси институтида проффессор С.В.Медведев томонидан ишлаб чиқилган 10 балли ГОСТ-6249-52 шкаладир. 1964 йили мавжуд сейсмик шкалалар бошқа мамлакатларнинг олимлари билан бирга қайта кўриб чиқилиши натижасида Халқаро сейсмик шкала ишлаб чиқилган. Хусусан, бу ишда С.В.Медведев (Россия), В.Шпонхойер (Йена, Олмония) ва В.Карник (Прага, Чехия)ларнинг хизматлари катта. ЮНЕСКОнинг 1964 йили Парижда ўтказилган Халқаро йиғилишида сейсмология ва сейсмик бардошли қурилиш бўлимида мазкур шкала фойдаланишга тавсия зтилган. Зилзила кучинн аниқлаш шкаласи (балларда). I. Сезилмайдиган зилзилалар. Ер тебранишининг кучи инсонлар сезадиган даражага етмайди. Уни фақат тебранишни қайд қилувчи махсус асбоблар - сейсмографлар ёрдамида қайд қилиш мумкин. П. Зўрға сезилувчи зилзилалар . Зилзила кучини бинонинг ичида ҳаракатсиз ҳолатда бўлган, айниқса юқори қаватларда бўлган айрим инсонлар сезиши мумкин. III. Ернинг кучсиз тебраниши. Зилзилани бино ичида бўлган инсонларнинг айримлари, очиқ жойда бўлганлардан фақат тинч ҳолатда турганлари сезади. Тебраниш гўё маълум масофадан юк машинаси ўтгандек туюлади. Синчков кузатувчи осма ҳолатда бўлган буюмларнинг енгил тебранишини илғаб олади, биноларнинг юқори қаватларида тебраниш нисбатаи кучлироқ бўлади. IV. Сезиларли тебраниш. Бино ичида бўлган инсонларнинг аксарият қисми, очиқ жойдагиларнинг озчилиги сезади. Баъзан уйқудагилар ҳам уйғонади. Уй деразалари, эшиклар, идишлар енгил зириллайди. Осма ҳолатда бўлган анжомлар тебранади. Идишлардаги суюқликларда чайқалиш пайдо бўлади. Тўхтаб турган автотранспортдагилар ҳам зилзилани сезиши мумкин.  V. Уйғониб кетиш. Зилзилани бино ичидаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Уйқудагиларнинг аксарият қисми кўрқув аралаш уйғонади. Айримлар зудлик билан кўчага отилади. Ҳайвонлар безовта бўлади. Осма соатлар тўхтаб колади. Мустаҳкам асосга эга бўлмаган айрим буюмлар йиқилади ёки сурилади. Яхши маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. Идишлардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади. VI. Қурқув босиш . Зилзилани бино ичидаги ва очик жойдаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Кўпчиликни қўрқув босади ва уйдан ташқарига қочиб чиқишади. Ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади. Ҳайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан шиша буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб кетади. Оғир мебеллар сурилади. VII. Бинолар шикастланади . Кўпчилик инсонларда қаттиқ қўрқув пайдо бўлади. Автомобил бошқараётганлар ҳам сезади. Тепалик ва тоғ олди зоналарида кўчки, ўпирилиш бўлади. Сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиб лойқаланади. Қудуқ сувлари сатҳи, микдори ўзгариши кузатилади. Ер ости сувлари сизиб чиқиш ҳоллари бўлади. VIII. Биноларнинг кучли шикастланиши . Инсонларни қўрқув ва саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупрокда бир неча сантиметрли дарзликлар пайдо бўлади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. Қувурлар пайвандланган жойларидан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар жойидан силжийди. Ер ости суви ҳаракати кескин ўзгаради. Янги булоқлар пайдо бўлади. IX. Биноларнинг батамои шикастланиши . Аҳолининг ҳаммасини ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб ҳаракат килади. Ер ости қувурлари узилади, темир йўллар қийшаяди, сув иншоотлари шикастланади. Тупроқда 10 см. гача дарзликлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, кўчкилар юзага келади. Ҳайкаллар, устунлар йиқилади. X. Иншоотларнинг батамом бузилиши . Сув омборлари, тўғонлар, кўприкларда бузилиш бўлади. Ер юзаси ёрилади, тўлқинсимон паст- баландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. Қояларда тош кўчиши юзага келади. Канал, кўл ва дарёларда сувлар кучли чайқалади, янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. XI. Талафот. Пухта қурилган иншоотлар: кўприклар, уйлар, тўғонлар, темир йўллар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриқлар, узилиш, силжиш каби деформацияланиш кузатилади. Тоғ олди зоналарида кучли кўчкилар юзага келади. ХП. Ер рельефинннг ўзгариши . Барча ер усти ва ости иншоотлари тўлиқ шикастланади. Ёриқлар пайдо бўлиб, рельеф буткул ўзгаради. Дарё ўзанлари ўзгаради. Йирик тоғ кўчкилари бўлади. Янги кўллар пайдо бўлади. Қайд қилинган 12 балли шкала мутлоқ шкала бўлмасдан кейинги изланишлар давомида такомиллаштирилиб борилмоқда. Ҳар бир тебранишда турмуш шароитида кузатиш мумкин бўлган айрим хусусиятларгагина тўхталиб ўтдик. Шу ўринда китобхонларда шубҳа туғдирмаслик учун яна битта шкала тўғрисида маълумот беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Одатда 5 ёки 6 магнтудали кучланишда бўлди, деган маълумотни эшитиб коламиз. Хўш, Рихтер шкаласи нима? Бу сейсмик энергиянинг ўлчов бирлигига асосланган шкала бўлиб, зилзила гипоцентрида сейсмик тўлқин сифатида нурланган энергияни ўлчайди. Ўлчов бирлиги қилиб магнитуда қабул қилинган. Зилзила: кучланиши эса 12 балли бўлиб, шу энергия туфайли ҳосил бўлади ва ер юзаси бўйича ҳар хил кучланишда (баллда) тарқалади. Ҳар иккала шкалани ўзаро солиштириб кўрадиган бўлсак, қуйидаги муносабат кўринишидаги жадвалга эга бўламиз: Рихтер жадвали бўйича ер қимирлашнинг қисқача характеристикаси. Балл Зилзила кучи Қискача характеристикаси 1 Ер юза қобиғида Фақат сейсмик асбоблар билан аниқланади 2 Кучсиз силкиниш Сейсмик асбоблар билан аниқланади. Тинч турган одамлар сезади. 3 Кучсиз Одамлар сезадилар. 4 Ўртача кучли зилзила. Дераза ромлар титрайди, эшик кесакиси ғирчилайди 5 Ўртачадан кучлироқ Ҳамма одамлар сезади, бинолар титрайди, уй жиҳозлари силжиб қимирлайди, девор сувоқлари ва ойналар дарз кетиши мумкин 6 Кучли зилзила. Девордаги жиҳозлар тушиб кетади, сувоқлар ва ойналар синади. 7 Ўта кучли зилзила Сувоқ, деворлар ёрилиб, енгил қурилган уйлар қулайди. 8 Вайрон қилувчи зилзила Уйлар вайрон бўлиб бузулади, кўчкилар пайдо бўлади. 9 Ўта вайрон қилувчи зилзила Катта бинолар, кўприклар бузилиб, кетади. 10 Йўқ қилиб юборувчи Катта бинолар, темир йуллар бузилади, ерда ёрилиш пайдо бўлади. Магнитуда араб рақами билан, кучланиш эса рим рақамлари билан белгиланиши халқаро микёсда қабул килинган. Республикамизда содир бўладиган зилзилаларни аниқпашда М S К-64 шкаласидан фойдаланилади. Юқорида келтирилган маълумотлар аҳолининг зилзила тўғрисида қисман маълумотга эга бўлишини таъминлаб, зилзиладан сақланиш ёки муҳофазаланишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги, ҳар бир фуқаро учун жуда муҳим ва билиши зарур бўлган маълумотлар қаторига киради. Зилзила тўғрисида илмий адбиётларда батафсил ёзилган бўлсада, унинг ажралмас қисми бўлган, амалиётда аҳоли ҳаракатининг тартиб қоидалари назаримизда тўлиқ ёритилмаган. Умуман бу жараённи учта, яъни зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан сўнгги босқичларга бўлган ҳолда маълум ҳаракат қоидаларини тавсия зтиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир босқичда ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш учун нималарга эътибор бериш лозимлиги тўғрисида қискача тўхталамиз. Зилзилага қадар нима қилмоқ керак? Халқ тилида “Ўт балоси, сув балоси, бемаҳал фалокат-кулфатдан асра” деган чуқур фалсафий маънога эга бўлган мулоҳаза мавжуд. Бу, албатта, яхши ният, яхши истак. Лекин қуруқ ният билан иш битмайди, фалокат аримайди. Шунга яраша ҳаракат, тайёргарлик бўлиши зарур. Инсоният пайдо бўлибдики, унинг бошига бирорта кулфат тушмагунча, аксарият ҳолларда бу тўғрида ўйламайди, ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Боз устига, атроф муҳитда, кўшни халқ давлатда шундай вазият содир бўлса уни бир маълумот сифатида қабул килади, ўзи ҳам шу вазиятга тушиб қолиши мумкинлиги, шунинг учун маълум чора-тадбирларни кўриши лозимлиги тўғрисида ҳам мулоҳаза юритмайди. Шундай вазиятлардан бири - зилзила. Тундами, эрта тонгдами, иш столи ортидами ер силкинишини сезганимиздаёқ қалбимизни қўрқув ва ваҳима босиб Буюк Яратувчига саждалар қиламиз. Ваҳоланки, биз яшаб турган уй (аксарият кўп қаватли) аллақачон турли кучга эга бўлган зилзиладан кафолатлангандир. Турар жой масканлари табиий шароити, жинсларнинг физик-кимёвий хусусияти, биноларнинг лойиҳа чизмалари чуқур ўрганиб чиқилгандан сўнг қурилишга рухсат берилади. Афсуски, умумий яшаш қоидалари бинолар аҳолига топширилгандан сўнг қўпол равишда бузилади. Ҳеч кимга сир эмаски, уйга эга бўлишимиз биланоқ ўзимизнинг шахсий эҳтиёжимиздан келиб чиққан ҳолда хоналарни ўзгартиришга берилиб кетамиз, қўшимча айвонлар соламиз, гўё “ортиқча” туюлган деворлар, бурчаклар олиб ташланади, иккига хона биттага айлантирилади. Буддай ҳолатга қатьиян чек қўйиш лозим. Акс ҳолда бино заиф бўлиб қолишига, унинг турли офатларга, ер деформацияланишига бардошлилиги камайиб кетишига сабабчи бўламиз. Оқибати нималарга олиб келиши ўзингизга аён. Бунинг учун уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй тақсимотидан олдин ҳар бир яшовчининг ёшини ва ижтимоий савиясини инобатга олган холда тушунтириш ишларига жалб қилиб, ўзбилармончилик билан иш юритишига йўл қўймаслик керак. Кўп каватли биноларнинг ўзига яраша хусусияти, сейсмик белбоғлари, хавфсиз бурчаклари қаерда жойлашганлиги тўғрисидаги эслатмаларни ҳар бир хонадон соҳибига етказиш зарур. Табиий офатлар, хусусан, зилзила ҳақидаги тасаввурга мактаб ўқувчисидан тортиб раҳбар ходимгача эга бўлиши керак. Бунинг учун, биринчидан, табиий фанлар бўйича мактаб дарсликларида Ватанимизнинг географик жойлашуви харитаси билан бир қаторда сейсмик ҳолатини намоён қилувчи чизмалар илова қилинишига эришиш лозим. Ўқувчи шу чизмалар асосида қаерда неча балли зилзила бўлиши мумкинлигини англаб олади. Иккинчидан, зилзила бўлган тақдирда аҳоли қандай тартибда ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида, уйнинг қайси жойлари хавфсиз бўлишини ёшлигиданоқ англаб етса, фавқулодда вазиятларнинг биринчи талаби - саросимага тушмаслик, ваҳимага берилмаслик тўсиқларини енгиб ўтади. “Зилзила эмас, бино ва унинг предметлари кишилар ўлимига сабабчи бўлади”, - дейди муҳандис-сейсмологлар. Ҳақиқатда ҳам саросима ва ваҳимага берилган кишилар, қалтис ҳаракат қилиши оқибатида қўшимча нохушликларни пайдо қилади. Юқорида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда қўшимча қуйидагиларни билиш зарур. Уйдаги газ, сув, электр тармоқларини хавфсизлантирадиган жойларни билишлари, уй тиббий халтаси, унда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар, нохуш вазият юзага келганда биринчи хизмат кўрсатиш ташкилотларининг телефон рақамлари, уй жиҳозларидан китоб жавонлари, осма асбобларнинг маҳкамлигини назорат қилиш, мактаб ёшидаги болаларга зилзила вақтида ҳаракат қилиш тартибларини уқтириш, иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя килиш ва бошқа кўрсатмалардан ҳар бир киши бохабар бўлиши шарт. Бунинг учун имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарур. Айниқса, маҳалла-гузарларда, ишхона-мактабларда, радио-телевидениеда оммабоп шаклда суҳбатлар ташкиллаштирилса, қисқа метражли фильмлар, фожиаларни акс эттирилган лавҳалар бериб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. Умуман олганда турли хавфга тайёргарлик чораларини кўриш, уни олдини олиш ёки келтирадиган зарарни бир неча бор камайтиришга олиб келади. Зилзила рўй берганда биз турган замин худди “бешик” каби тебрангандек бўлади. Тебраниш бир неча сониялар, кучли зилзила бўлса бир неча дақиқалар давом этиши мумкин. Тебранишдан Сиз қўрқиб кетасиз, аммо кутиб туришдан бошқа чорангиз йўқ. Сиз осойишта ва ақл-заковат билан иш кўрсангиз, шикастланмаслик даражангизни анча юқори кўтарган бўласиз. Айниқса, бу осойишталик орқали атрофингиздагиларга ижобий таъсир кўрсатасиз ва улар ҳам Сиз каби саросимага берилмасликларига замин тайёрлайсиз. Тебранишни сезган вақтингизда секин-аста хавфсиз жойга ҳаракат қилишингиз лозим, асосий хавф бинодаги осма анжомлардандир. Аввало, тинчланинг, қалтис ҳаракат қилманг, бақирманг ва атрофдагиларни койиманг. Бинода бўлсангиз хавфсиз жойлардан: эшик кесакиси оралиғи, девор бурчаклари, сейсмик белбоғ остиларидан бирортасини эгалланг, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақиринг. Дераза ва чайқалувчи оғир буюмлардан узоқроқда туринг. Ҳеч вақт юқори қаватдаги бинодан чиқиб кетишни ўйламанг. Аксинча тебраниш ўтиб кетгунча бино ичидан паноҳ қидаринг. Керак бўлганда тебраниш тугагандан сўнг бинони тарк этинг. Кўп қаватли уйда турсангиз лифтдан фойдаланманг. Зинапоядан фойдаланишда қўпол ҳаракат қилманг, бошқаларни ҳам тинчлантиринг. Сейсмик бардоши кам бўлган, ғиштли ва хавфли биноларда бўлсангиз, зудлик билан ташқарига чиқинг. Бунда электр тармоқлари, буюмлар ҳаракатидан огоҳ бўлинг. Очиқ жойда бўлсангиз биноларга, электр тармоқларига яқин турманг. Транспортда бўлсангиз очиқ жойда тўхтатинг, тебраниш ўтиб кетгунча кутинг. Тебраниш қайтарилгудек бўлса ҳайрон бўлманг. Одатда биринчи зарбадан сўнг қайта зарбалар бўлиши муқаррар. Улар ҳатто бир неча кунларгача давом этади. Айрим ҳолатда қайта тебранишлар ҳам бино ва иншоотларга катта зарар етказади. Энг муҳими, асабгарчиликка берилманг, осойишталик ва хотиржамлик билан иш тутинг. Бу зилзила вақтида қандай ҳаракат қилишнинг асосий қоидалари эди. Энди зилзила бўлиб ўтгандан сўнг нималарга эътибор бериш лозимлиги тўғрисида икки оғиз эслатма. Тебраниш тугагандан сўнг бино ва иншоотларда бузилиш, шикастланиш юзага келиши натижасида инсонлар ҳам жиддий зарар кўради. Энг муҳими аввало осойишталикни сақлаган ҳолда жароҳатланганларга ёрдам бериш лозим. Сўнгра ёнғин ва бошқа нохушлик юзага келган бўлса тегишли жойларга хабар бериш керак. Биринчи ёрдам зарур бўлса ташкил этинг. Тиббий ёрдамга муҳтожларни аниқланг. Ёнғин хавфи бор жойларни бартараф этинг. Сув, газ, электр тармоқпарида шикастланиш бор-йўқлигини аниқланг. Зинҳор гугурт ва шамдан фойдаланманг. Электр тармоғини асосий таянч нуқтадан узинг. Электр тармоқларига яқин юрманг, уларни ушлаб ҳам текширманг. Сизнинг ёрдамингиз зарур бўлмаган жойларга борманг. Канализация тармоқларини кўздан кечирмагунингизгача, ундан фойдаланманг. Бузилган бинода эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ҳаракат қилинг. Безовта бўлган ёш болалар ва аҳолини тинчлантиринг, ортиқча асабгарчиликка йўл қўйманг. Аввало, оила аъзоларидан, қўни-қўшнидан, сўнгра мактаб, боғча ва бошқа муассасалардан хабар олинг. Қутқарув ишларида қатнашаётган ички ишлар, тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига ёрдам қилинг. Юқорида келтирилган қоида ва талабларга эътибор бериш зилзила хавфини камайтиришга, навбатдаги ҳалокат вақтида Сиз ва атрофдагиларга фойдаси тегади, деган умиддамиз. Юқори балли зонада яшаётганини билиб олиши учун қуйидаги жадвални келтирамиз. Мазкур жадвалдаги кўрсаткичлар мутлоқ бўлмай, ҳар бир жойнинг табиий тузилиши ва заминининг физик-механик хусусияти, ер ости сувлари сатҳига боғлиқ ҳолда бир балл (+; -) атрофида ўзгариши мумкин. Ўзбекистон шақарларининг сейсмик фаоллиги (балларда) Андижон............ 9 Олмалиқ............. 8 Ангрен.............. 8 Самарканд........... 8  Бекобод............. 7 Сирдарё............. 7 Бухоро.............. 7 Тошкент............. 9 Газли............... 8 Термиз.............. 7 Гулистон............ 7 Учкўрғон............. 9 Жиззах.............. 7 Урганч.............. 7 Каттақўрғон.......... 7 Фарғона............. 8 Китоб............... 7 Чирчиқ.............. 8 Марғилон............ 8 Янгийўл............. 7 Наманган............ 8 Қарши.............. 7 Нукус............... 6 Қўнғирот............ 5 Хусусий уй-жой қурилишида ҳам майдоннинг ҳолатига катга эътибор бериш лозим. Шунинг учун хам хусусий уй-жой барпо этишда қурилиш- архитектура бўлимлари мутахассислари билан маслаҳат қилинган ҳолда иш юритишни мақсадга мувофик, деб ўйлаймиз. Зеро, хавфсиз ҳаётни таъминлаш аввало, ҳар биримизнинг хонадонимиздан бошланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биз сейсмик хавфни камайтира олмаймиз, лекин унинг оқибатида юзага келадиган танглик ва қурбонлар сонини анчага камайтиришимиз мумкин. Бу борада сейсмик бардошли қурилиш соҳаси мухдидисларининг масъулияти жуда катта. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам лойиҳаловчи, ҳам қурувчи ва зилзила бўйича мутахассис бўлишлари керак. Бу жараёнда оддий қурувчидан тортиб ҳукумат раҳбаригача ўз масъулиятини ҳис қилиши шарт. Қурувчилар - юксак сифатга эга бўлган материал ва ишни таъминлашлари; меъморлар ва режалаштирувчилар - қурилаётган турар жойлар хавфли зоналарга, ер узилмалари, тик қоялар, жарли ва ботқоқ жойларга тушиб қолмаслигини кузатишлари; уй эгалари хоналарни қайта ўзгартиришга, ўзбошимчалик билан иш юритишга йўл қўймасликлари; Ҳукумат раҳбарлари эса қурилиш меъёри, хавфсизлик ҳужжатларини тайёрлаш ва ижро назоратини қатьий таъминлашлари керак. Ҳар бир маҳаллий ҳокимлик қошида ҳозирги замон талабига жавоб берадиган қутқарув хизмати (тиббий, ёнғин хавфсизлиги, тартибни сақлаш ва бошқ.) ходимларини табиий офатлардан келадиган зарарни камайтиришга бағишланган мавзулар асосида қайта тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Зилзила юз бериб, одамлар кўчки ва вайроналар остида қолганда уларнинг яшаш даврини мутахассислар қуйидаги даврларга бўлиб чиқишган: т/р Одамлар нобуд бўлиш даражаси Тирик қолиш Нобуд бўлиш 1 1-кун 93% 7% 2 2-кун 81% 19% 3 3-кун 33% 67% 4 4-кун 19% 81% 5 5-кун 7% 93% 6 6-кун 2% 98% Зилзила талафотларини камайтиришда яна нималарга эътибор бериш лозим? Зилзилагача: 1. Сейсмик бардошли иншоотларни лойиҳалаштириш . Биноларни зилзила кучига бардошли қилиб лойиҳалаштириш шарт. 2. Мавжуд иншоотларни мустаҳкамлаш . Эски ва заиф иншоотларда бузилиш хавфининг олдини олиш учун мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши шарт. 3. Қурилиш қоидалари ва меъёрларн. Инсонлар хавфсизлигини таъминловчи пухта ўйланган меъёрлар ишлаб чиқилиши ва амал қилиншпи шарт. 4. Ҳудудларни сейсмик районлаштириш ва ердан фойдаланишни режалаштириш. Сейсмик хавфнинг манбаи бўлган, ер узилмалари, кўчки тарқалган майдонларда қурилиш ишлари бўлмаслиги қатъий маън этилиши лозим. 5. Табиий офатга тайёргарлик. Қутқарув хизмати тайёргарлиги кучайтирилиши ва хавф юзага келган пайтда ҳаракат қилиш режалари ишлаб чиқилиши лозим. 6. Аҳолига таълим бериш ва машқ қилдириш. Инсонлар зилзила ҳақида маълумотга эга бўлишлари ва доимо тайёргарлик чораларини кўриб қўйишлари шарт. 7. Суғурта қилиш . Суғурта тизими зилзиладан талафот кўрган объектларни моддий таъминланиш кафолатини бериши лозим. 8. Олдиндан айтиш ва огоҳлантириш . Алоқа воситаларидан умумий ҳолатда берилган маълумот асосида аҳоли дастлабки тайёргарликни зудлик билан амалга ошириши керак. Зилзиладан сўнг: 1 . Қуткарув хизмати . Малакали мутахассисга эга бўлган хизмат кўрсатиш бўлимлари шикастланганларга тез ёрдам кўрсаташи, ёнғинни назорат қилиши, жамоат тартибини сақлаши ва меъёрий турмуш тарзини тиклашлари шарт. 2. Одамларнинг мустақил ҳаракати . Ҳар бир киши нафақат ўзи тўғрисида, балки бошқалар тўғрисида ҳам қайғуриши ва ёрдам беиши лозим. 3. Қурилиш ташкилотлари. Тегишли ташкилотлар электр манбаи, сув тармоғи, транспорт ҳаракатини тиклаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишлари лозим. 4. Моддий ёрдам. Зилзила талафотидан азият чеккан инсонлар, аҳоли ўртасида ҳукумат ёрдами бир хилда бўлишини таъминлашга эришиш лозим. 5. Ижтимоий ёрдам ва ахлоқий тавсия . Жамоат ташкилотлари айрим ёки бир гуруҳ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, кучли қўрқув ва ваҳима ҳолатига тушиб қолган одамларга яқиндан маслаҳат ва тавсия беришлари шарт. Афсуски, бизда зилзилага кўп тўхталишнинг имконияти йўк. Аммо, юқорида таъкидланган амалий тадбирларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб килиб, уларнинг маълум даражада билимларини оширишга эришсак, шунинг ўзи хавфни олдиндан билишликка олиб келади, бу эса айрим тўғри ҳаракат чораларини таъминланганлигидан далолат беради.  Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳукумат томонидан қанчалик долзарб қарорлар қабул қилинмасин, “кутқарув хизмати” малакали мутахассислар, замонавий техника билан таъминланмасин, фуқаро муҳофазасига эътибор кучайтирилмасин, республика аҳолиси, айниқса вазирлик, идора, ташкилот раҳбарлари ёппасига тайёргарликдан ўтмаса, бу тадбирлардан кутилганидек натижага эришиш ва энг муҳими хавфнинг олдини олиш, ундан келадиган зарарни камайтириш жуда мушкулдир. Ер кўчиши-сурилам Республикамизнинг тоғли, тоғ олди, дарё бўйлари зоналарида яшайдиган аҳоли ва иқтисодиёт объектларига катта хавф туғдирадиган табиий офатлардан бири ер кўчиши-сурилмадир. Илмий ва илмий-оммабоп адабиётларда ер кўчиши ер юзасида бўладиган алоҳида жараёнлар тоифасига киритилса-да, улар ер ички ҳаракатлари, хусусан, зилзилалар билан узвий боғлик ҳолда ривожланади. Йирик кўчкиларни таҳлил қилиб, сабабини ўрганар эканмиз, уларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ёки зилзила билан параллел ҳосил бўлишига амин бўламиз. Республикамиз ҳудудида юзага келаётган ер кўчкиларининг асосий сабаби гидрометеорологик шароит билан боғлиқдир. Шу сабабли бу жараён мавсумий хусусиятта эга, яъни атмосфера ёғинлари қанчалик кўп бўлса, ер кўчиши хавфи шунчалик юқори бўлади. Ер кўчиши - ер юзаси бўлагининг ёнбағир бўйича гравитация кучи таъсирида сурилиши, силжишига айтилади. Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакл ва кўлами билан ажралиб туради. Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмас қатламга етгач ёнбағир бўйлаб оқади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитация (тортишиш) кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м 3 ларда бўлади. Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, атмосфера ёғинлари миқдорига боғлик ҳолда ривожланади. Ёнбағир қиялиги қанчалик катта бўлса кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади. Кўчки-сурилма . Тарихий манбаларга назар ташласак ҳудудимизда XX асрнинг 60-йилларигача бу жараён табиий омил натижасида ривожланиб борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва тоғ олди водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий сабаб гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашуви, атмосфера ёғинларининг ҳаддан зиёд бўлиши оқибатида ёнбағирларнинг заифлиги кучайиб кетганлиги, қадимдан баҳорикор ерлар ҳисобланган тоғ олди зоналарида хўжалик фаолиятининг кенгайтирилишидир. Яъни, тоғ олди адирликларида кўндалангига техник ишлов берилиши натижасида ёнбағирнинг турғунлиги пасайиб кетади ва бу ҳол аввалига маҳаллий, кичик-кичик, сўнг йирик кўчкилар пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса бундай жойлар аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса жуда катта хавф туғдиради. Ер кўчиши аҳоли турмуш тарзига хавф солиши, айниқса кишлоқ хўжалик истеъмолида бўлган майдонларга катта зарар етказиши оқибатида кўпгина иқтисодий талафотларни юзага келтиради. Шунинг учун уларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш майдонлари махсус дастурлар асосида ўрганиб чиқилиб, керакли хариталар тузилмокда. Ер кўчкилари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслари давлат кўмитаси тасарруфидаги «Ўзбекгидрогеология» ишлаб чиқариш бирлашмаси тадқиқотчилари томонидан ўрганилиб келинмокда. Тузилган хариталар асосида муҳофазаланиш чоралари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Кейинги вақтларда мазкур корхона билан вилоятлардаги фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларининг биргаликда олиб бораётган фаолиятлари самараси ўлароқ кўпгина ижобий натижаларга эришилмокда. Бунинг учун республиканинг кўчки тарқалган майдонларида махсус кузатиш масканлари ташкил этилган. Марказий Осиё ҳудудларида тарқалган кўчкиларни ўрганар эканмиз, улар иқлим шароити билан узвий боғлиқ бўлишини кузатишимиз мумкин. Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 йилларда атмосфера ёғинлари меъёрдан юқори бўлгани учун кўчки жараёнлари ҳам кўп бўлган. Шунга қарамасдан ҳозирги вақтда кўчкиларнинг даврийликлари аниқланиб, башорат харитаси тузилган. Фақат шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кўчкиларнинг аксарият қисми инсон хўжалик фаолияти натижасида юзага келмокда. Республикамизда кўчки жараёни Сурхондарё, Қашкадарё, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудларида энг кўп тарқалган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигннинг маълумотига кўра 1999йил шу вилоягларда 52та кўчки ҳодисаси кузаталган. Яъни, 1998 йилга нисбатан деярли икки марта кўп. Бу эса табиий офатларнинг йилдан йилга ортиб бораётганлигидан далолат беради. Лекин, маҳаллий ҳукумат, бошқарма раҳбарлари вақтида олиб борган чора- тадбирлари натижасида бирорта хўжалик кўчкидан шикастланмади. Кўпгина товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди, энг қувонарлиси, инсонлар саломатлигига зиён етказилмади. Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини кейинги 40 йил ичида таҳлил қилиш уларнинг оммавий тус олиши 1962 йилдан 1970 йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача (уч мингдан ортиқ) бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу даврларда атмосфера ёғинлари жуда кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги кўчки жараёнининг жуда фаоллашган йили ҳисобланади. Ҳозирги замон кўчкиларининг ҳалокатли оқибати : - кисқа вақт мобайнида оммавий тус олиши; - кўчки рўй берган майдондаги аҳоли пункти ва унумдор ерларнинг йўқ қилиб ташланиши; - ёнбағирларда йўллар, каналлар ва бошқа иншоотлар қурилишидаги техноген таъсирнинг ортиб бориши билан намоён бўлади.  Қуйида айрим кўчкиларнинг ҳалокатли кўрсаткичларини келтирамиз: Чаулисой кўчкиси -1960 йил 30 апрель, 30 киши ҳалок бўлган, умумий масса 200 минг м 3 ., Хожикент кўчкиси -1961 йил, 12 киши ҳалок бўлган, умумий масса 1000 м 3 ., Жигаристон кўчкиси -1991 йил 4 май, 56 киши ҳалок бўлган, умумий масса 176 минг м 3 ., Оқтош кўчкиси -1993 йил 11 март, 5 киши, умумий масса 80 минг м 3 ., Қорақишлоқ кўчкиси - 1994 йил 29 март, 3 киши, умумий масса 400 минг м 3 . 1993-99 йиллар мобайнида 92 хўжалик жиддий зарар кўрган, шу жумладан Қашкадарёда - 47, Самарқандда - 10, Тошкентда - 18 ва Сурхондарёда 17. Кўчкиларнинг шунчалик ҳалокатли хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб 1958 йилда Ўзбекистонда уларни махсус кузатадиган мухандис-геологик Давлат кузатув хизмати ташкил этилган. Ҳозирги вақтда Давлат кузатув хизмати ватанимиз ҳудуди бўйича 7 та ҳудудий кузатув станциясига ва 21 постларга эга. Уларнинг кузатув майдонларида 8 мингдан ортиқ хўжалик объекти, 144 соғломлаштириш мажмуаси, 170 автойўл майдони, 20 дан ортик тоғ-кон саноати ва гидротехника иншоотлари мавжуд. Давлат кузатув хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан туну-кун хизмат вазифасини адо этмоқда. Кўчкиларни ўрганишдаги биринчи муаммо уларнинг рўй бериш вақтининг мавҳумлигидадир. Чунки кўчки бехосдан ривожланадиган хавфли геологик жараёнлар сирасига киради. Иккинчи асосий муаммо - хавфсиз жойни топиш. Буни қандай тушунса бўлади? Хавфли майдондаги аҳоли ва хўжаликларни нисбатан хавфсиз жойга кўчириш учун шу жойни комплекс тадқиқ қилиш лозим. Ҳар томонлама ўрганиб ягона хулосага келиш керак. Ҳозирги вақтда инсонни табиатга нисбатан хўжалик фаолияти кенгайиб бориши натижасида хавфли зоналар ҳам кўпайиб бормоқца. Бу муаммони ҳал қилишда махсус танглик ва хавфни акс эттирадиган хариталар тузиш керак. Шу хариталар асосида майдонларнинг хавфсизлик режалари тузиб чиқилади. Бундай тадбирлар Европа ва Америка Қўшма Штатларида кенг миқиёсда амалга оширилмоқда.  Навбатдаги муаммо муҳофазаланишнинг муҳандис иншоотларини ишлаб чиқишдан иборат. Муҳофазаланиш тадбирларидан хўжаликларни хавфсиз жойга кўчириш ҳозирги вақтда кенг тус олган. Лекин кўчкининг мавсумий вақтда бўлишини эътиборга олсак, аҳолини кўчириш ва маълум муддатдан сўнг яна қайтиб келиши жуда машаққатли тадбир. Айрим ҳолатларда ёнбағирлар махсус темир-бетон синчлар ёрдамида ёки сунъий ўрмонлаштириш йўли билан мустаҳкамланади. Бу борада АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Канада ва бир қанча мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кўчкилар тўғрисидаги маълумотларимиз тўлиқ бўлиши учун айрим вилоятларнинг табиий шароитини инобатга олган ҳолда кўчки ривожланишининг баъзи хусусиятларига тўхталиб ўтамиз. Юқорида келтирилган маълумотларга асосан ер кўчиши айнан шу вилоятларда кўпроқ тарқалган. Тошкент вилояти. Республикамизнинг шарқий қисмини ташкил этиб, Чотқол-Қурама тоғ тизмасининг жануби-ғарбий майдонларини ташкил этади. Тошкент вилояти майдони 15,6 минг кв. км. ни ташкил этиб, республика ҳудудининг 2,8% га тўғри келади. Ахолиси 4,3 млн. дан ортиқ. Вилоят майдонларида мутлақ баландлик 500 м. дан (вилоятнинг ғарбий қисми), 4299 м (Бештор чўққиси) гача ўзгаради. Кўчки жараёни 1000-1500 м. баландликда кенг тарқалган. Асосан Охангарон, Чирчиқ Пском, Угом водийларидаги тоғ олди зоналарида кўпроқ учрайди. Ҳар бир водийнинг юқори қисмида қояли жинслар кўп бўлгани ва рельеф мураккаб тузилишга эга бўлгани учун кўчки учрамайди. Тошкент вилоятида учрайдиган кўчкилар табиий (тоғ жинси қалинлиги, ер юзаси шакли, ер ости суви сатҳи, ўсимлик дунёси) ва техноген (сув иншоотлари, йўл қурилишлари, электр тармоқлари, тоғ-кон саноати ва бошқ.) хусусиятга эга. Топографик харитада сув омбори атрофида янги йўл қурилиши ва тоғ олди зоналарини суғорма ерларга айлантириш натижасида ривожланиб бораётган кўчкиларни кўрамиз. Айниқса улар Қайнарсой, Сижжаксой, Шарқирамасой, Чимёнсой ва Оркутсой, Мозорсой, Гулкамсой, Пўстинликсойлар атрофида кўп тарқалган. Уларни таҳлил қилиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳар бир сойнинг ўнг қирғоғи бўйича кўчкилар аксарият миқдорни ташкил этади. Бунда ҳар бир сув тармоғи ўнг қирғоқни (Марказий Осиёда) доимо емиради деган аксиоманинг тасдиғини кўрамиз. Кўчкиларнинг мазкур сув омбори атрофида ривожланиш фаолияти XX асрнинг 60-йиллари охиридан бошланган. Бу жойдаги энг катта кўчки Алвасти, Сижжак ва Мозорли сойлар атрофида учрайди. Уларнинг фаолията ҳозирги вақтача тўхтамаган, яъни юқори қисмдаги майдонларни қамраб олиши ҳар йилги мавсумий вақтга тўғри келади. Бунга асосий сабаб шу ёнбағирга дарахт экиш ниятида горизонтал ҳолатда техник ишлов берилишидир. Жумладан, Чимён ва Оркутсойларнинг юқори қисмидаги кўчкилар ҳам инсон хўжалик фаолияти натижасида юзага келмоқда. Кузатиш ишларини вилоятнинг шарқий ҳудудлари Паркент, Кумушкон, Янгибозор майдонлари бўиича давом этгирсак, худди шундай вазиятнинг гувоҳи бўламиз. Албатта, бу жойларда ёнбағирдаги тоғ жинсларидаги намдорлик ортиши ва гравитация кучлари таъсирида пайдо бўлаётган табиий кўчкиларни ҳам учратсак-да, лекин улар аҳоли яшайдиган жойлардан узоқда, тоғ ёнбағрининг юқори кисмларида жойлашганлигини кўрамиз. Сув омборлари атрофидаги кўчкилар эса ҳавзадаги сув сатҳининг доимий ўзгариб туриши натижасида содир бўлмоқда. Кўчкиларни махсус ўрганадиган бўлим 1958 йилда Бўстонлиқ туманида ташкил этилган. Бунинг асосий сабаби Тошкент вилоятининг тоғ олди зоналарида кўчки жараёни оммавий тус олганлигидадир. Тошкент вилояти бўйича энг катга кўчки ҳалокати 1991 йил 4 майда Жигаристон қишлоғи атрофида бўлиб, 56 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда Давлат кузатув хизмати ходимлари Тошкент вилоятида кўчки хавфи юқори бўлган жойларда уларни ўрганиш, қайд қилиш ва олдиндан айтиш муаммолари бўйича доимий кузатув ишлари олиб боришмокда. Қашқадарё вилояти. Республиканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, шарқда Хисор, шимолда Зарафшон тоғлари билан чегараланиб туради, ғарбий қисми эса чўл зоналарини ташкил этади. Қашқадарё вилоятининг майдони 28,4 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 6,3% ни ташкил этади. Аҳолиси 1,7 млн. дан ортиқ. Вилоятнинг шарқий қисми тоғ олди зоналари бўлгани учун кўчки жараёни кенг тарқалган. Бу жойлардаги Танхиз, Жинни, Ғузор, Оқсув дарёлари водийларида лёсс қатламлари кўпроқ учрайди. Шунинг учун кўчки хавфи шу жойларда юқори даражададир. Айниқса Шаҳрисабз-Китоб ботиқлигининг ёнбағирларидаги хўжаликларнинг айримлари кўчки хавфи бор зоналарда жойлашган. Вилоятдаги энг йирик сув омборларидан Чимқўрғон атрофида ривожланиб бораётган ўпирилиш, жарланиш жараёнларини аҳоли истиқомат қилаётган майдонларга ёйилиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Вилоят ҳудудидаги кўчкиларнинг аксарият қисми шу жойлардаги ер узилмаларининг ҳозирги вақтда кескин фаоллашганлиги сабаблидир. Вилоятнинг шимолий қисмидаги Қоратепа тоғининг жанубий ёнбағирларида кўчки ва ўпирилиш жараёнлари шу жойдаги паст-баландликларни текислаб (нивелирлаш) экин майдонларига айлантириш натижасида юзага келмокда. Бундай жойларни Кичик-ўра, Қорадарё, Жинни дарёлар атрофида ҳам учратиш мумкин. Уларнинг асосий хусусияти дарё ўзанига перпендикуляр ҳолатда тоғ ёнбағри томон ривожланиб боришидадир. Натижада лёсс қатламлари тарқалган дарё террасаларининг майдони кичрайиб боради, бу эса қишлоқ хўжалиги, чорвачилик тармоқларига катта зарар етказмоқда. Вилоятнинг шарқий қисмидаги Пачкамар сув омбори атрофида ҳосил бўлаётган кўчкилар аҳоли ҳаёт фаолиятига жиддий зарар етказмайди. Умуман вилоятда рўй бераётган кўчкиларни кузатсак, 1981-1990 йиллари улар кўрсаткичи 198 тани, 1991- 1999 йилларда 1136 тани ташкил этганини кўрамиз. Сурхондарё вилояти. Республиканинг энг жанубида жойлашган бўлиб, Амударёнинг ўнг ирмоғи Сурхондарё ҳавзасини ташкил этади. Сурхондарё вилоятининг майдони 20,8 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 4,7% ни ташкил этади. Аҳолиси 1,3 млн. дан ортиқ. Ҳавзанинг табиий чегараси шимолда Хисор, шарқда Боботоғ, ғарбда Кўхитонг тоғлари, жанубда эса Амударё билан чегараланиб туради. Вилоятнинг рельеф тузилишидаги умумий қиялик шимолдан жанубга томон пасайиб боради. Бошқа вилоятлар ҳудуди каби Сурхондарё вилоятида ҳам кўчкилар икки сабабдан юзага келиб, қайд қилинган тоғларнинг ёнбағирларида кенг тарқалган. Вилоятдаги энг йирик Жанубий Сурхон сув омбори атрофида ҳам жарланиш билан кўчкилар уйғунлашиб кетганлигини кўрамиз. Сув омборининг шимоли-ғарбий томонида бу ҳодисаларнинг аксарият кўпрок учрашини кузатишимиз мумкин. Вилоятлар ичида Сурхондарё Орол ҳавзасидаги йирик дарё (Амударё) атрофидаги қирғоқни ювиш ва ўпирилиш ҳодисалари нисбатан кўпроқ учраши билан ажралиб туради. Кўчкиларнинг ерга техник ишлов бериш натижасида юзага келадиган тури Шеробод ботиқлигининг марказий ва шимолий қисмларида кўпроқ учрайди. Ҳозирги вақтда воҳадаги автомобил йўлларини қуриш ва мавжуд йўлларни кенгайтириш ишлари натижасида ҳам кўчкиларнинг бироз кўпайганини кўриш мумкин. Ўпирилиш-кўчки жараёни Қайроқсойнинг жануби-ғарбий томонларида кенг тарқалган. Бу жойлардаги лёсс қатламлари дарёнинг (Сурхондарё) ўнг қирғоғида нисбатан кўпроқ бўлгани учун намгарчилик таъсирида ер кўчиши тез ривожланмоқда. Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида кўчкидаи зарар кўрган хўжаликлар деярли йўқ. Аммо, кейинги 40 йилликдаги хавфли геологик ҳодисалардан кўриниб турибдики, кўчкилар кўпайиб бормоқда, яъни 90-йиллардаги кўчкилар сони 80-йилларга нисбатан уч баравар ортган. Самарқанд вилояти. Республиканинг марказий вилоятларидан бўлиб, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимига жойлашган. Самарқанд вилоятининг майдони 13,9 минг кв. км 2 , республика ҳудудининг 3% ни ташкил этади. Аҳолиси 2,3 млн. дан ортиқ. Вилоят жанубий (Зарафшон) ва шимолий (Нурота) қисмларда тоғликлар билан чегараланиб туради. Муҳандис- геологик жиҳатдан шимолий қисмида Нурота тоғ этакларида ва жанубий қисмдаги Қоратепа тоғининг шимолий ёнбағирларида лёсс қатламлари кўпроқ бўлгани учун бу жойларда кўчки жараёни нисбатан кенг тарқалган. Вилоятдаги йирик сув омборларидан Каттақўрғон ҳавзасида мавсумий вақтларда сув миқдорининг кўпайиб кетиши оқибатида қирғоқ атрофининг ўпирилиши кузатилади, лекин бу жойларда аҳоли пунктлари жойлашмаган. Сув омбори атрофи ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги мақсадида ўзлаштирилиши натижасида айрим жойларда ўпирилиш ва эрозияланиш ҳодисалари ривожланиб бормокда. Табиий шароитда ҳосил бўлаётган кўчкиларни Оқсой, Саганак, Окдарё ва Қорадарё ҳавзалари атрофида учратиш мумкин. Бошқа вилоятлардаги кўчкиларга таққослаб кўрадиган бўлсак, Самарқанд вилоятидаги кўчкиларнинг кўлами, хусусияти ўзгачадир, яъни кенг майдонларни қамраб олмагани сабаби бу жойлардаги рельеф юзасининг қиялиги жуда катта эмас ва сурилиб бораётган масса жуда кам жойларга тарқалади. Вилоятда олиб борилаётган қурилиш (саноат, транспорт, сув иншоотлари) ишлари натижасида ҳам ёнбағирларнинг ўпирилиш ҳолатлари учрамоқда. Фарғона водийси. Республиканинг шарқий қисмини ташкил этиб, табиий тузилиши, муҳандис-геологик шароити бошқа вилоятлардан тубдан фарқ қилади. Фарғона водийси майдони 19,2 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 4,3% ни ташкил этади. Аҳолиси 5,6 мингдан ортиқ. Фарғона водийсининг ҳамма томони тоғлар билан ўралган: шимолий-шимоли-ғарбда Қурама, шаркда Таласс-Фарғона, жанубда Туркистон тоғ тизмалари ўраб туради. Республиканинг энг ҳаракатчан зоналаридан бири Фарғона водийси ҳисобланади. Маълумки, водий учта: Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан ташкил топиб, кўчки жараёнлари Наманган ва Фарғона вилоятларида кўпроқ учрайди. Водийнинг шимолий қисмидаги Наманган вилоятида кейинги вақтларда олиб борилаётган йўл қурилиши (Қамчик довони) натижасида нисбатан техноген сабабга кўра кўчкилар бироз кўпайиб бормоқда. Табиий ҳолатда учрайдиган кўчкилар вилоятдаги Сумсар, Ғова, Подшо-Ота, Пишкаран сойларининг ўрта қисмларида кўпроқ учрайди. Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ районлари Қурама тоғининг жанубий ёнбағирларида бўлганлиги учун ҳам бу жойларда кўчки жараёни аҳоли яшайдиган ҳудудларга сезиларли хавф туғдиради. Лёсс қатламлари орасида иккиламчи гипс минерали ҳосил бўлиши натижасида бу қатламлар палахса- палахса бўлиб кўчиб кетади. Салгина намгарчилик натижасида тузлар эриб лёсс қатламини тезда оқовага айлантириши ҳам кўчки жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу билан бирга бу жойларга хос бўлган ҳодиса, яъни янги ерлар ўзлаштирилиши натижасида суғорма ерларда ўпқон олиш (суффозия) жуда кенг тарқалган. Бу ҳам нафақат қишлок хўжалиги экинларига, балки шу жойдаги тупроқ қатлами емирилишига катта зарар етказмоқда. Республикамизнинг бошқа тоғ олди ҳудудларига хос бўлган қишлоқ хўжалик тадбирлари (суғорма ерлар) ўтказиш натижасида кичик-кичик кўламга эга бўлган кўчкилар кўпроқ учраш ҳолати водийнинг ҳамма адирликларида кузатилмокда. Мазкур тадбирни ўтказишда тоғ олди адирликларининг қулай майдонларини ўзлаштириш билан бирга шу жойларнинг табиий тузилишига, гидротехника иншоотлари жойлашувига, айниқса сувдан фойдаланилганда меъёрий кўрсаткичларга катта эътабор бериш лозимлигини алоҳида таъкидлаш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки, ҳали тупроқ сифатида тўлиқ шаклланмаган, ўсимлиги кам бўлган, адирликлардаги лёсс қатламлари ортиқча намгарчиликни кўтара олмайди, бу эса шу жойнинг ювилишига, охир оқибатда эрозия жараёни кучайишига замин тайёрлайди. Умуман, Ватанимиз ҳудудларида тарқалган кўчки-сурилма жараёнлари тўғрисида фикр юритар эканмиз, уларни илмий ўрганиш, баҳолаш, доимий кузатиш қанчалик аҳамиятга эга бўлса, бундай жараёнлар содир бўлиши мумкин бўлган жойларда истиқомат қиладиган аҳоли ўртасида маълум тушунтириш ишларини олиб бориш, айниқса қишлоқ хўжалиги сиёсатини юргизиш мутлақо янги ғоя асосида бўлиши шарт. Бу ғоянинг асосини ҳар бир қарич ерни эъзозлаш, табиий физик-механик хусусиятини ўрганиш ва қандай экин турини экишни билиш ташкил этади. Шундагина, йил сайин кўпайиб бораёттан аҳолини керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосининг ечими ижобий бўлишига эришилади. Сел Сел - сувнинг механик фаолиягидан юзага келадиган мураккаб жараён бўлиб, турли омилларнинг (иқлим, гидрологик, геоморфологик, геологик ва бошқ.) ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Унинг тарқалишида маҳаллий шароит алоҳида ўрин эгаллайди. Сел вужудга келадиган ёки содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жойларни сел ўчоғи деб юриталади. Сел ўчоғи пайдо бўлишининг асосий кўрсаткичи гидрометеорологик шароит ҳисобланади. Узоқ муддатли жала ёғиши ва музликларнинг қисқа муддатда кучли эриши окибатида дарё ўзанларидаги сув миқдори кескин кўпайиб кетади. Натижада сув билан аралашган (қум, шағал, дағал бўлакли жинспар) оқим пақдо бўлиб, кўпгана қўпорувчилик ишлари амалга оширилади. Шу сабабга кўра селлар икки гуруҳга бўлинади: гдяциал - музлик ва қорларнинг жадал эриши ва жатт - кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида пайдо бўлади. Уларнинг пайдо бўлишида жойнинг геоморфологик тузилиши ва чўкинди жинслар миқдори ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Республикамизнинг тоғ олди ҳудудлари ва унга туташ текисликларда кўп ёмғир ёғиши натижасида пайдо бўладиган селлар кенг тарқалган. Йирик қор ва музлик қатламлари тарқалган тоғли зонада эса гляциал тури кўпроқ учрайди. Селларнинг жалали тури аҳоли ва ҳудудларга катта хавф солиб кўп миқдорда иктисодий зарар етказади. Сел оқимлари ҳаракат хусусияти бўйича турбулент ва структурали турларига бўлинади. Турбулент селлар ўзан бўйлаб, дарё ва сойлардаги сув миқдори ортиб кетиши натижасида оқим ҳаракати қонунига мувофиқ водий йўналиши бўйича бўлади. Структурали селлар майдон бўйлаб, турли тош бўлакларининг бутун ёнбағир бўйича ёппасига бостириб келиши натижасида бўлади.  Ҳар иккала хусусиятга эга бўлган селлар дарё ўзанлари ва ёнбағирларни бузиши билан бирга кенг экин майдонларига катта миқдордаги оқова оқимини олиб келади. Ватанимизни ўраб турган тоғлар ва тоғ олди ҳудудлари селга хавфли ҳудудларга киради. Сел айниқса, Қашқадарё, Наманган, Жиззах, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кўпроқ учрайди. Республикамизнинг сел хавфи бор жойларидан аҳолини хавфсиз жойларга ўтказиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзгидромет” ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимлари жойлардаги маҳаллий ҳукумат органлари раҳбарлари билан махсус дастурлар асосида ҳаракат қилмоқдалар. Хавфли жойларда жойлашган аҳолининг тўғри ҳаракат қилишида, айниқса кўчки ва сел оқимлари бўладиган ҳудудларда, хавф юзага келадиган омилларни ўз вақтида аниқлаш, қайд этиш ва бундан аҳолини хабардор қилиш тадбирлари муҳим ўринни эгаллайди. Сел ҳодисасини олдиндан айтиб бериш анча мушкул, одатда сел хавфи бор жойлардаги аҳоли ўн дақиқа, кўпи билан 1-2 соат аввал огоҳлантирилади. Сел оқими хавфи туғилишини қандай билиш мумкин? Аввало, сел ва жойларда эҳтимоли юқори бўлган бошқа хавфлар тўғрисидаги маълумотга аҳолининг ҳамма табақаси эга бўлиши шарт. Хусусан, сел хавфи бўлишига меъёридан ортиқ жала қуйиши ёки мавсумга хос бўлмаган ҳароратнинг бирдан кўтарилиши сабабчи бўлади. Қуйидаги дарё ва сой сувлари миқдорининг ошиб кетиши, уларнинг юқори қисмида барча шовқинларни қамраб олувчи кучли гумбурлаш, оқимдаги йирик тошларни бир-бирига урилиши натижасида ваҳимали ларза пайдо бўлиши сел оқимидан далолат беради. Бундай ҳолатларда энг муҳими саросимага тушмаслик ва керакли эҳтиёт чораларини кўриш зарурдир. Сел оқимларига олдиндан тайёрланишнинг самарали усулларидан бири аҳолининг барча табақалари билан агротехник, гидротехник ободонлаштириш мажмуасига кирувчи бир қанча ташкилий-хўжалик тадбирларини амалга оширишдан иборат. Бундан ташқари сел хавфи мавжуд жойларда дарё ўзанлари, сув омборлари, каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш зарур, бундай иншоотлар бўлмаган жойларда сел туткичлар, оқимни аҳолига зарари тегмайдиган жойларга йўналтирувчи тармоқларни қуриш лозим. Энг муҳими, кадимий анъаналарга риоя қилган ҳолда барча тарбиявий ва амалий ишларни режалаштнриш лозим. Шундагина хавфнинг мумкин қадар олди олинади ёки ундан келадиган иқтисодий талафот камроқ бўлади. Масалан, миллатимизга хос бўлган ҳикматлардан “Сердарахт қишлоқни сел олмас” деган доно фикрга амал қилинса, ёғингарчилик қанчалик кўп бўлмасин, сел оқими таркибида чўкинди жинслар мутлақо бўлмаслигига эришилади. Бундан ташқари қурилиш иншоотларини режалаштиришда сел хавфи бор жойлардан узоқроқда бўлишга қатьий риоя қилиниши керак. Яна бир муаммо ҳозирги вақтда қир-адирларни ўзлаштириб суғорма ерларга айлантириш ҳоллари кўп учрамоқда (бу ҳақда олдинги бўлимда тўхталдик). Бу ерларда агротехник ишлов беришга, яъни адирларни кўндалангига ҳайдаш ёки суғориш иншоотларини шу йўналишда бўлишига чек кўйиш керак. Чунки бундай тадбир сел оқоваси пайдо бўлишига, унданда ривожланиб кўчки, эрозия жараёнлари кескин ортиб кегишига олиб келади. Бунинг учун нималарга эътибор бериш лозим? Юқорида қайд қилинганидек, селлар мавсумий вақтларда содир бўладиган жараёнлардан экан, шу вақтларда сел хавфи юқори бўлган ҳудудларда фаолият кўрсатишнинг айрим талабларига риоя қилиш зарур. Кўп ҳолатларда аҳолининг маълум қисми дам олиш вақтларини тоғли ўлкаларда, дарё бўйларида ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу бежиз эмас, албатта. Лекин дарё бўйларида вақгинчалик чодир қуришдан олдин жойнинг табиий шароити, рельефи, атроф муҳитнинг тузилиши тўғрисида фикр юритилиб, сўнг тўхташ жойини белгилаш керак. Ёғингарчилик миқдори аста- секин ортиб бориши турган жойни зудлик билан ўзгартириш лозимлигига билдирилган биринчи ишорадир. Чунки сув миқдорининг дарё ва сойларда ортиб кетиши дам олувчиларга ортиқча ташвиш туғдиради. Мабодо шундай вазиятда сел оқимлари белгиси сезилгудек бўлинса, тезлик билан дарё ўзанидан иложи борича узоқроқ баландроқ ёнбағирга чиқиб кегиш зарур. Ёғингарчилик ўтиб кетгандан сўнг водийга тушишга ҳеч вақт шошилмаслик керак, чунки биринчи сел оқимидан сўнг кейингилари такрорланиши мумкин. Одатда сел оқимларининг даврийлиги 3-5 соат давом этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, селларнинг (кейинги бўлимда берилаётган тошқинлар каби) яна бир хусусияти улар қўшни давлатлар ҳудудида бошланиб бошқа давлат худудида катта талафотлар келтириши мумкин. Фарғона водийсининг дарёларида, Зарафшон дарёсининг юқори қисмларида худди шундай манзарага бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Албатта, бундай ҳолатларда ҳам, олдиндан сел оқимлари келадиган йўналишлар бўйича сел омборлари, уларни йўналтирувчи, тарқатиб юборувчи махсус гидроиншоотлар қурилишига катта эътибор берилиши лозим. Кези келганда шуни айтиш мумкинки, сел хавфи бор жойларда йирик нисбатдаги, айниқса кичик хўжаликларда 1:5000 ва 1:10000 нисбатдаги хариталар бўлиши керак. Шу хариталар орқали сел оқимларига қарши курашиш, олдини олиш, башоратлаш ва улар оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг барча табақалари ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйиш зарур. Шу ўринда бир тарихий воқеани келтирамиз. 1969 йили, баҳор фасли. Тошкент вилоятининг Пском дарёси қуйи оқимида жойлашган Сижжак, Боғистон, Нанай қишлоқларининг аҳолиси ёғингарчилик кўп ёғиши оқибатида сел ва кўчкилардан кўп зарар кўришган. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларда эрозия ривожланиб сел оқимлари остида қолиб кетган. Пском дарёсининг ҳайқириб, йирик-йирик харсанг тошларни «пўкак» каби оқизиб кетишини ҳам ҳайрат, ҳам қўрқув билан кузатганмиз. Муаммонинг энг муҳим томони ўша пайтда мактаб ўқувчиларига табиий офатлар тўғрисида керакли маълумот берилмас эди. Гўё доим шундай бўлган ва бундан сўнг ҳам шундай давом этадигандек. Ваҳоланки, бу жараёнларга қарашли маълум чора-тадбир кўриш йўллари мавжудлигига ҳозирги кунда гувоҳ бўлиб турибмиз. Бундай вокеаларни Тошкент вилоятининг Оқсок-Ота, Паркент, Оҳангарон, Қорабау, Бўзсув; Наманган вилоятининг Ғовасой, Уйрурсой, Сумсар, Подшо Ота, Қашқадарёнинг Оқсув, Жиннидарё, Танхиздарё, Ғузор ва бошқа ҳавзалари мисолида кўп келтириш мумкин. Ватанимизнинг қайси ҳудудларида сел оқимлари пайдо бўлмасин, уларнинг таркибий қисми, йўналиши ва улардан келадиган зарар деярли бир хилда намоён бўлади. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ижобий тадбирларда барча фуқаролар фаол яштирок этишлари, уларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этишлари ва хавфсизлик чора-тадбирларини амалга оширишда ҳар биримиз масъул бўлишимизни давриинг ўзи тақозо этиб турибди. 2.4. Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар . Гидродинамик авариялар-бу гидротехник ишоотлар ёки уларнинг бир қисми издан чиқиши ва катта ҳудудларнинг бошқариб бўлмайдиган сув массаси остида қолиши билан боғлиқ фавқулодда ҳодисадир. Гидротехник иншоотларнинг бузилиши табиат кучларининг ҳаракати (зилзила, довул, тўғонларнинг ювиб кетилиши) ёки инсон таъсири (терроризм), шунингдек, лойҳалашдаги хатолар ёки қурилишдаги нуқсонлар туфайли юзага келади. Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар катта талафотлар келтирадиган, аҳолини оғир таҳликага соладиган ва қиска вақт ичида шиддатли бўладигани сув тошқинларидир. Тошқин - Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар билан бирга, дарёлар, сойлар, денгизлар, кўлларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиб, ер юзасининг катта майдонларини вақтинча сув босишига айтилади. Тошқинлар кўп ҳолатларда кучли жала, ҳарорат кўтарилиши билан қор ва музликларнинг кескин эриши натижасида ҳавзалардаги сув миқдорининг кўпайишидан ҳам пайдо бўлади. Бундан ташқари сув ҳавзалари атрофидаги ёнбағирларда кўчки содир бўлиши қоялардан тоғ жинслари ўпирилиши билан ҳавзадаги сув тошиб чиқиши ва тўғонларнинг бехосдан бузилиб кетиши оқибатида ҳам содир бўлиши мумкин. Одатда бундай тошқинлар жуда хавфли бўлади. Тошқинларнинг яна бир тури шамолнинг катта тезлиги билан боғлиқ бўлиб, денгиз сувини қирғоқларга маълум баландликда бостириб келишидан пайдо бўлади. Лекин, тошқиннинг бу тури мамлакатимиз ҳудудларида учрамайди. Ўзбекистондаги сув омборларидаги сув ҳажми куйидагича : 1. Тошкент Сув омбори 250 млн. м 3 2. Жиззах Сув омбори 85 млн. м 3 3. Каттақурғон Сув омбори 900 млн. м 3 4. Чорвоқ Сув омбори 2 млн.-м 3 5. Андижон Сув омбори 1млр.754 млн. М 36. Чимқургон Сув омбори 300 млн. м 3 7. Учқизил Сув омбори 165 млн. м 3 8. Каркедон Сув омбори 218 млн. м 3 9. Косансой Сув омбори 165 млн. м 3 10. Куйимозар Сув омбори 300 млн. м 3 Ватанимизнинг табиий тузилиши, гидрометеорологик шароити, муҳандис-гидрогеологик иншоотлари бошқа табиий офатлар каби тошқин бўлиб туриши ва унинг хавфи юқорилигидан далолат беради. Айниқса бу ҳодиса сув тармоқлари атрофларида жуда кўп тарқалган. Тошқинларнинг ҳосил бўлиши, гарчан бир хил сабабдан бўлсада, яъни об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши натижасида меъёридан кўп ёғингарчилик бўлиши, аҳоли яшаш жойлари ва ҳудудларга турли таъсир кўрсатади. Булар ичида эиг кучлиси ҳалокатли тошқинлар ҳисобланиб, улар узоқ муддат ёққан ёмғир натижасида юзага келади. Бизнинг шароитда тошқинлар билан бирга селлар доимий кузатилади. Селли тошқинлар одатда қисқа вақтда пайдо бўлиб, асосий хусусиятларидан бири шитоб билан сув келиши оқибатида сув иншоотлари атрофини, қирғоқларни, баъзан тўғон ва кўприкларни ювиб кетади. Натижада сув сатҳининг кўтарилишидан катта-катта майдонларга сув бостириб юбориши оқибатида шу жойдаги экинлар, муҳандислик иншоотлари катта зарар кўради. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича илмий муассасалар муаммонинг ечимига катта эътибор бериб кенг миқёсдаги изланишлар олиб бораётган бўлса, ҳукумат, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари эса жойларда мавсум шароитида тайёргарлик кўриш ва тадбирларни уюшқоқлик билан қисқа муддатда ўтказиш йўлларини ишлаб чиқишмокда. Айниқса дарёлар, сойлар ва турли гидроиншоотлар атрофларида соҳилларни мустаҳкамлаш, обод масканларга айлантириш вазифалари ҳукумат қарорларида ўз аксини топган. Шу боис, турли сув иншоотлари атрофидаги майдонларни гўзал гўшага айлантириб одамлар ҳордиқ чиқарадиган кичик-кичик дам олиш шоҳобчалари ташкил этиш маҳалла қўмитаси фаолларининг диқкат-эътиборида бўлиши керак. Лекин. юқорида таъкидлаганимиздек, табиий офатлар тўсатдан пайдо бўлиб, ҳаётимизга катта хавф солиши билан бирга чегара танламайди. Ернинг заиф ва пасткам жойларини буткул бузиб юборади. Республикамизда рўй берадиган тошқинларнинг яна бир хусусияти, улар қўшни давлатлар ҳудудларида пайдо бўлиб, бутун талафотни бизнинг аҳоли ва ҳудудларга етказади. Чунки, Ватанимизнинг шарқий, жануби-шарқий ҳудудлари баланд тоғликлар билан ўралгани учун сув тармокларининг бошланиш қисми қўшни давлатларда бўлган, шу тоғлардаги булоқлардан тўпланади. Шу билан бирга кўпгина дарёларнинг бошланиш жойида музликлар, кўллар бўлгани учун об- ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетиши оқибатида улардаги сув миқдорининг ошиши ҳам маълум хавф туғдиради. Мазкур муаммонинг олдини олиш ва доимий кузатиш бўйича «Ўзгидромет» тасарруфидаги тармоқ кузатиш хизмати ходимлари мавсумий вақтларда туну-кун иш олиб борадилар. Шу каби ташкилотлар қўшни давлат ҳудудларида ҳам мавжуд. Ҳозирги даврнинг талаби бўйича олиб борилаётган тадбирлар амалий жиҳатдан самарали бўлиши учун Марказий Осиё давлатларининг кузатиш хизматлари орасида маълумот айирбошлаш ишларини йўлга қўйиш, доимо ишончли маълумот билан ҳамкорликда иш олиб боришни тақозо этмоқда. Бунга яққол мисол тариқасида XX асрнинг охирида “Шоҳимардон фожиаси” деб тарихга муҳрланган Фарғона водийсидаги фожиани келтириш мумкин. Юқорида қайд қилинганидек, мазкур фожиа қўшни Қирғизистон мамлакати ҳудудида бошланиб Шоҳимардонсой бўйига жуда катта талафотлар келтирди. Фожианинг асосий сабаби ёз ойларида ҳарорат кескин кўтарилиши билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти тоғликларидаги Оқсув Дарёсининг юқори қисмида жойлашган қор ва музлар эриши оқибатида сув миқдори бирданига ошиб кетиб, соатига 200 м/сония тезликда ҳаракат қилиши натижасида Шоҳимардонсой ва унинг қуйи оқимларида сел оқоваларига айланди. Натижада кўпгина инсонлар нобудгарчилиги билан (100 дан ортиқ), шу жойдаги коммуникация иншоотлари, йўллар, маиший хизмат масканларига катта талафот етказди. Жумладан, 52 хўжалик, 36 та дам олиш маскани, 4 та болалар оромгоҳлари ва бошқа йирик миқёсда олиб борилган тадбирлар натижасида аҳоли хавфсиз жойларга кўчиридди. Табиий офат оқибатларини бартараф эгашга республикадаги барча ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшишди. Аҳоли ва ҳудудларни тошқин, селлардан муҳофаза қилишнинг биринчи талаби дарё, сой ўзанлари атрофини мустаҳкамлашдан иборат. Шундай тадбирлар Оқсув ва Шохимардонсой атрофларида олиб борилиб, қирғоқлар қум-шағал, темир-бетон маҳсулотлари билан мустаҳкамланди. Албатта, республикамизда бундай жойлар кўплаб учраб туради ва ҳаётимиз хавфли жараёнлардан кафолатланмаган. Шунинг учун аҳоли яшайдиган ҳудудларда маълум хавфсизлик чораларини олдиндан кўриб қўйишимиз, ҳушёрликни оширишимиз замон талабидир. Бундай ҳолатларда биринчи галда амалга ошириладиган ишлардан яна бири аҳолини ўз вақтида огоҳлантиришдир. Лекин, огоҳлантиришдан аввал аҳолини табиий офатга тайёрлаш зарур. Бунинг учун тушунтириш ишлари билан бир қаторда табиий офатларнинг сабаби, тарқалиши тўғрисида маълумот бериб, рўй берган тақдирда аввало хотиржамликни сақлаш, ортиқча ваҳимага берилмаслик аломатларини ҳар биримизнинг қалбимизга сингдиришимиз керак. Шундагина ҳолатни тез баҳолай оламиз ва ҳаракатни тўғри олиб борамиз. Хўш, тошқин вақтида қандай муҳофаза қоидаларига риоя қилиш керак? Аввало, тошқин хавфи бор жойларда ҳар қандай қурилиш иншоотлари барпо этишга чек қўйиш керак. Тошқиннинг ҳосил бўлиш хусусиятига кўра баъзи эҳтиёт чораларини амалга ошириш лозим. Яъни озиқ-овкат, ичимлик суви, кийим-кечак ва бошқа маиший-хўжалик заҳираларига эга бўлиш, уларни сув босмайдиган жойларда сақлаш, керакли ҳужжатлар, зарур мол- мулк билан эвакуацияга тайёргарлик кўриш зарур. Тошқин жуда катта тезлик билан авж олаётган бўлса, зудлик билан яқин атрофдаги тепаликка қараб юриш, бино шароитида бўлсангиз юқори қаватларга кўтарилиш, томларга чиқиб олиш тадбирларини амалга ошириш лозим. Аммо, барча эҳтиёт чораларига қарамасдан мабодо, сув ичида қолсангиз, энг муҳими саросима ва ваҳимага берилмасдан хотиржамлик билан устки ва оёқ кийимларни ечиш, сув оқими бўйлаб бирорта баландрок ёки мустаҳкам асосга эга бўлган предметни танлаш, сув билан бирга ҳаракат қилаётган буюмлардан ўзингизни эҳтиёт қилиш чораларини кўришингиз лозим. Заруратта кўра уйларни, хоналарни тарк этаётганингизда сув, газ, электр тармоқларини хавфсиз ҳолатга келтиришни унутмаслик керак. Ертўлаларда озиқ-овқат заҳираси мавжуд бўлган такдирда уларни қуруқ жойларга, сув босиб зарар етказмайдиган жойларга олиб қўйган маъқул. Албатга, эҳтиёт чораларини олдиндан ташкиллаштириб уюшқоқлик билан олиб борилса, ҳар қандай фожиадан келадиган талафот ва зарарни камайтиришга эришилади. Лекин, аксарият ҳолларда аҳоли томонидан бепарволикка йўл қўйилади. Табиий офат, хусусан, тошқин қанчалик қиска вақтни қамраб олмасин маълум талафотларга сабабчи бўлади. Шу жараён бўлиб ўтгандан сўнг қандай ишларни биринчи галда амалга ошириш керак. Қуйида шулар тўғрисида тўхталамиз. Аввало, ҳар қандай табиий офат юзага келган майдон ва ҳудудда ўзига яраша антисанитария ҳолати юзага келади. Бунинг оқибатида одамлар, тирик организмлар юқумли касалликлар билан зарарланиши мумкин. Шу вазиятдан чиқиш учун маълум муддатгача фақат қайнатилган сув истеъмол қилиш ва қуруқ озиқ-овқатлар билан чегараланган маъқул. Зарурат туфайли бошқа ерга кўчгандан сўнг қайтиб келинганда уйнинг ҳолатини, атроф йўлакларни синчиклаб кўздан кечириш керак, ҳеч вақт уйга киришга шошилманг. Тошқин туфайли уйларнинг деворлари зах тортиши, намгарчилик меъёридан ортиб кетиши оқибатида иншоотлар бардошлиги заиф бўлиб қолади, натижада унча катта бўлмаган ташқи куч таъсирида бинолар қулаб кетиши мумкин. Сув тўпланиб қолган жойлардан алоҳида йўлаклар ҳосил қилиб юриш жойларини ташкил этиш керак. Хоналарни диққат билан кўздан кечириб чиқилгандан сўнг эшик ва деразаларнинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилганингиздан кейин уларни очиб қўйинг. Хона ичида қолган озиқ- овқатни истеъмол қилишдан ўзингизни сақланг. Мавжуд асбоб- ускуналардан, айниқса электр асбобларидан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Чунки тўлиқ қуримаган асбоблар бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келишига сабабчи бўлиб, қўшимча нохушликларга олиб келади. Бундан ташқари ҳар қандай табиий офатни бартараф қилишда ҳам ўзига яраша талаб ва қоидалари мавжуд. Хусусан, тошқиндан сўнг уни бартараф қилишда кенг миқёсда аҳоли томонидан қандай ишлар амалга оширилиши лозим? Юқорида таъкидланганидек атроф синчиклаб ўрганилгандан сўнг, сув босган жойлар ортиқча нарсалардан халос қилиниб, қуритиш ишлари амалга оширилади. Иншоотларда ярим ўпирилган, қайта тиклаб бўлмайдиган жойлар аниқланса тезда бузиб ташланиши ва у жойлар тозаланиши керак. Биноларнинг пастки, пасткам жойларида сув тўпланиб қолган бўлса сув чиқариб ташланади. Тошқин натижасида шикастланган маиший-энергетика тармоқлари, йўллар, кўприклар ва бошқа иншоотларни таъмирлашга киришилади. Мазкур тадбирларни амалга ошириш аҳолидан уюшқоқликии, жипслик ва ўзаро ҳурматни талаб этади. Шундагина фавқулодда вазият оқибатини тезда бартараф қилиш мумкин. Юқорида қайд қилинганидек, тошқин ва селларнинг пайдо бўлишида республикамиз ҳудудларидан ташқарида бўлган табиий сув омборлари, гидротехника иншоотлари ҳам ўзига яраша хавф туғдиради. Бизнинг назаримизда бундай объектларнинг жойлашган ўрни, хавфлилик даражаси, кўлами тўғрисида батафсил маълумот берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Аксарият ҳолларда фавқулодда вазиятлар юз берган вақтда аҳоли ўртасида маълумот йўқлигидан саросимага тушиш ҳолати оқибатида талафот икки-уч баробар кўпайиб кетишига олиб келади. Бундай ҳолатларда аҳоли ҳаракатининг баъзи қоида ва талаблари тўғрисида кейинги бўлимларда батафсил тўхталамиз. Шу мақсадда республикамиз ҳудудидан ташқарида бўлган, лекин аҳолининг фаровон турмушига маълум даражада таҳдид солиб турган хавф “ўчоқлари” тўғрисида маълумот берамиз. Албатта, бундай маълумотларни беришдан мақсад, аҳоли ўртасида беҳаловотлик ёки саросимага тушишга маълум шароит яратиш эмас, балки зукко ўқувчиларга хавф тўғрисидаги бор маълумотни етказиш, реал воқеликдан бохабар қилиш. Зеро, хавфни билмасдан, тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб унга тайергарлик чораларини кўриш мушкулдир. Қишлок хўжалигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг миқёсдаги тадбирларда нафақат тупроқ емирилиши, эрозия, жарланиш жараёнларииинг олдини олишга, балки ер юзида пайдо бўлган шундай жойларни қайта реконструкция қилиб қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун, аввало ташкилий ишларни йўлга кўйиш, яъни “Ер тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунлар асосида иш юритиш мақсадга мувофиқдир. Тоғли ва тоғ олди адирларида емирилиш, эрозиянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар билан бир қаторда, текислик, кўп йиллик суғорма ерларда тупроқни шўрланишдан, биологик хусусияти камайиб кетишининг олдини олиш тадбирларини қўллаш лозим. Бунинг учун илмий асосланган усуллар билан тарихий, ота-боболаримиз қўллаб келаётган омилларни уйғунлаштириш яхши самара беради. Умуман, мелиоратив ва гидромелиоратив чоралар асосида ҳар бир жойнинг морфологик ва морфометрик кўрсатгичларини инобатга олиб иш юритиш тупроқ муҳофазасини таъминловчи асосий омиллардир. Тупроқнинг ҳаётдаги биологик ўрни нақадар юксаклиги ва уни асраб-авайлаш бўйича кўпгина махсус, илмий-оммабоп рисолалар яратилганлиги учун бу мавзуга ортиқча тўхталмаймиз. Хусусан, ташқи хавф тўғрисида: “Мойлисув дарёсининг (Қирғизистон) қирғоқлари ёқасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини қайта ишлаш чиқиндилари кўмилган. Ҳозирги вақтда колдиқлар сақланадиган 23 та жой мавжуд. Бу ерларда селни тўсадиган тўғонларни маҳкамлаш ҳамда кўчки хавфи бўлган жойлардаги қияликларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш лозим” деб маҳаллий ҳукумат раҳбарлари, илмий ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари олдига муаммонинг ечимини топиш йўлларини, хавфли ҳудудларда масъулиятни ва жавобгарликни ошириш лозимлигини уқтирсалар, кенг жамоатчиликни шундай хавфлардан огоҳ бўлишга чақирадилар. Ҳақикатда, Ватанимиз ҳудудлари атрофидаги хавфли жойлар ҳаммамизнинг диққат-эътиборимизда бўлиши, улар тўғрисида етарли маълумотга эга бўлишимиз ҳозирги замон талабидир. Бинобарин, бирорта хавф тўғрисида етарли ахборот тизими ва мажмуасига эга бўлинган тақдирдагина унинг олдини олиш ёки бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тўғри амал қилишга эришилади. Республикамизнинг табиий- географик ўрнини кузатар эканмиз, ҳар бир минтақанинг турли ҳалокатли майдонларни қамраб олганлигига гувоҳ бўламиз. Биргина Фарғона водийсини оладиган бўлсак, водийга йўналган барча сув тармоқларининг бошланиш қисмлари баланд тоғликлардан, айрим жойлари абадий қор ва музликдан иборат бўлиб, об-ҳаво кескин ўзгариши оқибатида бу сув тармоқларида тошқин, сел хавфлари юқори эканлигидан далолат беради. Бу эса тезкор амалий тадбирлар ўтказишни, шу ҳудудларда жойлашган аҳоли ўртасида хавфли ҳалокатлардан сақланиш йўлларини тарғиб қилишни тақозо этади. Шундай қилиб, Ватанимиз ҳудудида ҳам ички, ҳам ташқи муҳитдан зарар етказадиган турли табиий офатлар хавфи мавжуд экан, уларни чуқур мулоҳаза қилиш, аввало олдини олиш, башоратлаш ва оқибатларини бартараф этишда фаол қатнашиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи ҳисобланади. Мамлакатимизда, хусусан табиий офатларнинг олдини олиш борасида муҳим ишлар амалга оширилаётганини эътироф этган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, бундай тадбирлар фақат ушбу муаммо билан шуғулланадиган илмий ва ишлаб чиқариш тармоқлари доирасидагина чегараланиб қолаяпти. Уларни кенг миқёсда аҳоли ўртасида тарғиб килиш, талаб ва қоидаларга риоя қилиш одоби, маданиятини шакллантириш жуда сусткашлик билан олиб борилмоқда. Табиий офатларга лоқайд бўлиш қандай оқибатларга олиб келиши, Давлат хазинасига қанчалик таъсир этиши, энг муҳими инсонлар нобуд бўлишига сабабчи бўлиши бошқа мамлакатларнинг аччиқ тажрибасидан кўриниб турибди. Албатта, бундай ҳолатга тушмасликнинг биринчи тадбири ўзимизни ва атрофдагиларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатишдан иборатдир. Зеро, миллий мафкура ва миллий ғоямизнинг асоси ҳам, хавфсиз яшаш шароитини таъминлашга асосланган. 2.5.Транспорт энергетика, коммунал тизимларидаги авария ва ҳалокатлар.Ёнғинлар. Темир йул авария ва ҳалокатлари. Темир йулдаги авариялар-табиий офатлар натижасида, шунингдек техника экспулатацияси, технологик жараёнлар, сифатсиз механик таъмирланиши, айрим шахсларнинг интизомсизлиги ва назорат йўқлиги оқибатида вужудга келиши мумкин. Улар ҳам ўз навбатида катта вайроналарга, ёнғин келиб чиқишига, портлашларга, КТЗМ билан зарарланишларга, поездлар ва темир йўлларнинг бузилишига, одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Кўриниши: Ушбу транспорт турида учрайдиган фавқулодда вазият, ёнғинлар- портлашларга, йўналишдаги вагонларнинг ишдан чиқишига, аҳолининг, йўловчиларнинг нобуд бўлишига вагонларидаги давлат бойликларининг нобуд бўлишига, қолаверса, содир этилган жойлардаги аҳоли ва ҳудудлар турли даражада зарар кўришига, айниқса турли заҳарли моддалар юклатилган вагонларда содир этилганда ҳудуддарнинг ва аҳолининг заҳарланишига олиб келувчи ҳолат. Асосий келиб чикиш сабаблари: Асосан, темир йўлларнинг носозлиги, ҳаракат таркибининг техник носозлиги, алоқа воситаларининг носозлиги, диспетчер алоқа боғловчи ходимларнинг аҳамиятсизлиги, совуққонлилигидир. Кўпинча ҳаракат таркибининг излардан чиқиб кетиши туқнашувлар, чорраҳалардаги тўқнашувлар, вагонларда ёнғин ва портлашларнинг содир этилишига олиб келади. Турли суюқ портловчи модааларни ташиш ҳолларда, қолаверса сув тошқинларида, кўчкиларда содир этилиш эҳтимоллари бор. Энг катта хавф туғдирувчи фавқулодда вазиятлар ёнувчан, портловчи, турли заҳарли моддаларни ташувчи юк цистерналарда, юк поездларида содир бўладиган воқеалардир. Ушбу фавқулодда вазиятларни бартараф этиш жуда оғир. Шу боисдан ҳам уларни олдиндан огоҳлантириш ишларини, келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш мақсадга мувофиқ. Ушбу борада ҳудудларимизда ва бошқа давлатларда содир этилаётган фавқулодда вазиятлар жуда кўп. Энг аввало бу борада бундай фавқулодда вазиятнинг олдини олмоқ мақсадга мувофиқдир. Олдини олиш бўйича чора-тадбирлар. Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, хизмат муддати қоидалари талабларига амал қилиш, бошқариш ва алоқа тизимларининг иш сифатини ошириш, диспетчерларнинг билим савиясини ошириш, уларнинг хизматини яхшилаш ва ҳ.к. Жумладан “Фуқаро муҳофазаси тўррисида”ги қонуннинг 16-моддасида баён этилганидек “Фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш малака ошириш муассасалари, махсус ўқув- услубиёт марказларида, шунингдек иш жойида амалга оширилади”. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясига “Темир йўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва КТЗМ хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш” вазифалари юклатилади. Автотранспорт авария ва ҳалокатлар (шу жумладан, йўл транспорти ҳодисалари). Кўриниши : Транспортдаги фуқароларнинг ҳалок бўлишига, портлаш ва ёнғинларни чиқишига олиб келади. Агарда юк ташувчи автотранспортларда авария ҳолати содир этилганида, турли нефт, портловчи модда ёки заҳарловчи молдаларнинг авария содир этилган жойларда тарқалишига ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳолининг нобуд бўлишига, заҳарланишига, бино ва иншоотларнинг бузилишига олиб келади. Келиб чиқиш сабаблари: Фуқароларимизнинг энг аввало транспорт ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги, тезликни ошириши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб транспорт воситаларини бошқариши, қарама-қарши йўлларга чиқиб кетиши, техник носоз транспортларни бошқариши, қолаверса йўлларнинг талаб даражасида эмаслигидир. Асосан содир этилган авария ва ҳалокатлардан 70-80 фоизи ҳалокат содир этилгандан сўнг 2-3 соат ичида уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаслигидан нобуд бўлишади. Транспортларда тиббий ёрдам қутиларининг йўқлиги, аҳолининг ва ходимларининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини яхши билмаслиги, ушбу транспорт содир этилаётган аварияларда кўплаб инсонлар нобуд бўлишига олиб келмокда. Бу борада ДАН бошқармаси ходимларининг транспорт техник кўригини ўтказиш вақтида ушбу йўналишдаги масалаларга аҳамият бермаслиги, қолаверса турли давлат транспорт бошқарма бошлиқларининг этиборсизлигидир. Ушбу турдаги фавқулодда вазиятлар йил сайин ортиб бормокда, ачинарлиси ҳам шундаки, бегуноҳ фуқароларимиз бевақт оламдан кўз юммоқдалар. Олдини олиш бўйича чора-талбирлар: Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларннинг ўз вақтида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ДАН ходимларининг, ҳайдовчиларнинг, қолаверса аҳолининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, йўл тармоқларини меъёрий талаб даражасида сақлаш, шаҳарларда кўи сатҳли йўллардан, пиёдаларнинг ер ости йўлакларидан самаралироқ фойдаланиш ва ҳ.к. Муҳофазаси: Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги Вазирлар Мақкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ Давлат автомобил назорати органига “Йўл транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизматига раҳбарлик қилиш” вазифаси юклатилади. Метрополитен станцияларида эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар. Кўриниши: Фуқароларнинг нобуд бўлишига, турли хил тан жароҳатлари олишига олиб келади, қолаверса портлаш ва ёнғинлар содир этилиши мумкин. Метрополитен станциялари ва вагонларнинг бузилишига олиб келади. Олиб келувчи сабаблар: Мана кўп йиллардан бери Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида икки йўналишда ер ости поездлари узоғимизни яқин қилиб келмоқда. Ушбу турдаги транспортларда, станцияларда фавқулодда вазиятлар ҳозирча содир бўлмаган бўлса ҳам, бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Мисол учун Япония давлатанинг Токио шаҳрида бўлган заҳарли модда билан боғлиқ фавқулодда вазият ёки Москва шаҳри метросидаги ҳодисалар. Тошкент метросининг “Пахтакор” станциясининг биринчи йўналишдан иккинчи йўналишга ўтиш жойларида эрталабки ва кечки гавжум вақтнинг ўзида минглаб фуқороларимиз тўпланади. Кейинги пайтларда метрополитен йўлакларидан ўтиш жойларида ўзбошимчалик билан фаолият кўрсатган турли хил савдо дўкончалари йуловчиларянинг ҳаракатига бевосита ҳалақит бериш билан биргаликда маълум бир фавқулодда вазиятлар пайтида нохуш оқибатларни келтириб чиқариши эҳтимолдан ҳоли эмас. Метрополитен лойиҳаланаётган пайтда унинг ўтиш йўлларида ҳеч қандай қўшимча қурилишлар кўзда тутилмаган. Шу нуқтаи назардан, яъни метрополитен қурилиши меъёрий ҳужжатлар талаби бўйича ўтказиш йўлларининг функциясига фақат йўловчиларни ўтказиб юбориш киради. Бу борада ҳам эҳтиёткорликни оширмоқ қолаверса содир этилиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.. Яъни ушбу соҳа мутасадди ходимлари барча нохуш ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирларини кўриши мақсадга мувофиқ . Олдини олиш бўйича чора-тадбирлар : Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш тадбирларини вақтида ўгказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ҳайдовчиларнинг, тармоқ одимларининг иш юзасидан билим малакаларини ошириб бориш, йўл тармоқларини меьёрий талаб даражасида сақлаш ва ҳ.к. Метро ичидаги телемосламаларда муҳофазаланиш тўғрисидаги қисқа видеолавҳалар кўрсатиб бориш. Қонуннинг тармоққа алоқадор қисмларига сўзсиз амал қилиш. Муҳофазаси: Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси саноатда кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси”га, “кон, руда, кимёвий, нефт ва газ қазиш ҳамда қайта ишлаш саноати ва “Тошметроқурилиш” объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлиги устидан давлат назоратига раҳбарлик қилиш” ишлари юклатилади. Бундан ташқари “Тошметролойиҳа” институти, “Тошкент метрополитени бошқармаси” эксплуатацияси учун масъул ҳуқуқий шахслардир. Корхоналардаги авариялар давомида кўп тонналик идишлар бузилиши оқибатида КТЗМ (Кучли таъсир этувчи заҳарли модда) корхона ҳудудига тарқалиши оқибатида корхона ишчиларидан ташқари корхона яқинида яшаётган аҳолининг соғлигига ҳам зарар келтириши мумкин. Зарар келтириш миқёси ҳавога тарқалган КТЗМ нинг миқдори, унинг концентрациясига, физикавий ва кимёвий хоссалари, метерологик шароитлари, ҳудуд рельефи, шаҳар ва қишлоқлардаги иморатларнинг зичлигига боғлик. КТЗМ тарқалганда аввало корхонанинг ҳудудида юқори концентрацияга эга бўлган “булут” пайдо бўлиб, унинг тарқалиши давомида иккиламчи булут вужудга келади ва корхонадан ташқарига ҳам тарқалади. Иккиламчи булут концентрацияси бирламчисига қараганда анча паст бўлгани билан, инсонлар соғлиги учун хавф туғдиради. Демак, зарарланган ҳудудда бўлган одамлар, радиактив моддалар билан зарарлангандан сўнг, меҳнатга лаёқатсиз деб топилиб, сўнгра оғир касалга чалиниши ва ҳалок бўлиши мумкин. Аҳолини ва биринчи галда иқтисодиёт объектларини ишлаб чиқариш ходимларини муҳофаза қилиш учун бир қанча тадбирлар бажалиши керак. Улар қуйидагилар: -технологик жараёнлардаги ёнғин ва кимёвий хавфли ҳодиса ларни хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини барпо этиш; - й ирик (ялпи) ёнғинлар чиқиши имкониятини бартараф этиш бўйича тадбирларни бажариш;  -иқтисодиёт объектлари ни авариясиз тўхтатиш тадбирларини бажариш; - ф авқулодда вазиятда ишлаб чиқариш ходимларини шошилинч муҳофаза қилиш ва эвакуация қилиш учун шароит яратиш; - технологик жараёнлардаги ёнғин ва кимёвий хавфи бор моддаларни хавфсизларига алмаштириш тадбирларини бажариш; - ишлаб чиқаришда ёнғин ва кимёвий хавфли моддалар ишлатилишига йўл қўймайдиган технологиялар ишлаб чиқиш; - ёнилғи, суюқлик ва КТЗМ солинган идишлар атрофини тупроқ тортиб, (бордюр билан) ўраш; - кимёвий хавфли объектларда хавфсизлик чораларини кўриш; Ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқалари ишончлилигини оширишнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: -ф авқулодда режим га мўлж аллаб, мол етказиб берувчилар билан ишлаб чиқариш алоқаларини максимал даражада камайтириш; -Марказий Осиё объектларида ва ўз иқтисодий мин тақасида ишлаб чиқариш алоқаларини топишни ташкил этиш; -мол етказиб берувчиларнинг резерви бўлиши; - о б ъ е к т н и н г р е з е р в ҳ а р х и л м а н б а л а р г а ў т к а з и ш имконияти бор таъминот тизимини ишлаб чиқиш; -а варияда таъминлаш кўчма воситаларини кўпайтириш; - бошқа объектлар билан кооператив тарздаги электро-энергия , газ, сув, буғ ва ҳ.к. таъминотини ташкил этиш; - авария заҳирасини яратиш; -хом ашё, материаллар ва ҳ.к. заҳиралари муҳофазада бўлиб-бўлиб сақланишини ташкил этиш. - издан чиққан ишлаб чиқаришни қайта тиклашга тайёрлаш: - бъектнинг эҳтимол бўлган шикастланит вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда қайта тиклаш ишлари характери ва тахминий ҳажмини аниқлаш (иқтисодиёт объектларини қайта тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиш); -қайта тиклаш ишларини бажарувчи ихтисослашган бўлинмаларни ташкил этиш ва тайёрлаш; -иморат ва иншоотларни қисқа муддатларда қайта тиклаш шартларига жавоб берадиган енгил, ўтга чидамли ва жуда пишиқ қурилиш материалларидан оммавий тарзда буюм ва конструкциялар ишлаб чиқаришга тайёрлаш; -қуриш-қайта тиклаш ишлари учун керакли қурилиш, технология ва бошқа ҳужжатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш; -э нг муҳим саноат, транспорт, алоқа объектларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси объектларини қурилиш- монтаж ташкилотларига бириктириб қўйиш. Юқорида қайд этилган табиий офатлар, Чернобил атом электр станциясидаги авария ва бошқалар фуқаро муҳофазасининг ўрни ва вазифаларига бошқача кўз билан қараш керак эканлигини кўрсатиб берди. Маълумки, республикамиз ҳудудининг катта қисми сейсмик фаол хусусиятга эга бўлиб, ўзига хос геологик, гидрогеологик ва иқлим шароитига эга. Бундай омиллар қурилиш ишларида лоиҳанинг мукамаллигини, қурилиш технологиясининг ишончлиги ва сифатли ижросини, аҳолининг хавфсизлигини ҳамда иқтисодиёт объектларининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида ишлаб турган бино ва иншоотларни техник ҳолатини меъёрий даражада сақлашдек муҳим вазифаларни қўяди. Ёнғин. Ёнғин, бу-кучли иссиқлик натижасида моддий ва маданий бойликларни бир неча дақиқада йўқ қилувчи, атроф-муҳитни издан чиқарувчи фавқулодда вазиятдир. Ёнғин уч омил ҳаво ҳарорати (иссиқлик), ёнувчи модда (жисм) ва учқун-аланганинг бир пайтнинг ўзида юз бериши оқибатида пайдо бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, табиий ҳолатда яъни чақмоқ, вулқон отилиши, секин оксидланиш каби юз берган ёнғинлар эътиборга олинмаган тақдирда бошқа чиққан ёнғинларнинг асл сабаблари қуйидаги нисбатни ташкил этар экан: т/р Ёнғин чиқиш сабаблари Нисбат (%) 1 Чекиш, ёнувчи моддаларни ёқиш, гугурт билан ёритишда фойдаланиш оқибатида 26 2 Болаларнинг ўт билан ўйнаши оқибатида 14 3 Электр жиҳозларини қоидаларини қўпол равишда бузиш оқибатида 13,5 4 Печка ва тутун қувурларини нотўғри ўрнатиш натижасида 8,5 5 Пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида 2,3 6 Технологик жиҳозларни бошқариш қоидаларни бузиш оқибатида 1,2 Ёнғин билан кураш муваффақиятли ўтиш ҳар бир кишининг ёнғинда ҳаракат қилинишининг кетма-кетликлигига риоя қилишларига боғлик. Ҳар бир объектнинг хусусиятига кўра ёнғинга қарши ўзига хос режим ўрнатилади: - объектларга олиб чи қ адиган й ў ллар тартибли ли ги; - материалларни, тайёр ма ҳ сулотни са қ лаш нормалари; - очи қ оловни ишлатиш қ оидалари; - объектга транспортни кириш-чи қ иши; - ён ғ инга қ арши асбоб-ускуналар нинг етарлилиги; -корхонанинг ён ғ ин га қарши кураш ҳақида бошқа меъёрий ҳужжатлари ва кўрсатмаларига риоя қилиниши . Умумий қоидалар асосида цех, участкалар, омборлар, бўлимларда ёнғинга қарши режимлар белгиланади: -энг даставвал ёнғинга қарши курашиш қоидалари;  -ёнғин бошланганда ишчи ва хизматчиларнинг барч ва вазифалари; -ёнғин чиққанда корхонадан одамларни эвакуация қилиш тартиблилиги; -ёнилғи мойларни сақлаш қонун-қоидалари. Ёнғин пайдо бўлганда, дастлабки ҳаракат унинг манбаини тугатишга қаратилиши керак, шу билан бирга электр манбаларини ўчирмасдан сувдан фойдаланиб бўлмайди, акс ҳолда, у инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. 2.6.Кимиёвий ва радиоактив хавфили объектлардаги авариялар . Кимёвий хавфли иншоот - иқтисодиёт корхонаси бўлиб, фаолият кўрсатиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли одамларнинг оммавий тарзда заҳарланиши, кимёвий заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиши кузатилиши мумкин. Кимёвий иншоотни муҳофазалашни ҳарбий ҳолатда ҳуқуқий таъминланиши “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида баён этилган. Кимёвий заҳарланиш майдони - маълум ўлчовдаги заҳарли моддалар билан заҳарланган ҳудудлардир. Зарарланиш манбаи - кимёвий хавфли иншоот жойлашган ҳудуддаги фалокат туфайли одамларнинг, ўсимликларнинг, жониворларнинг заҳарланиши. Таъсирчанлик - кимёвий модда хоссаси бўлиб, заҳарланишга олиб келиши мумкин бўлган модда микдори билан белгиланади (кам заҳарланиш, кучли заҳарланиш ва бошқалар). Миқдори - микдор ўлчов бирлиги г/м 3 ёки мг/л ларда ўлчанади. Кимёвий хавфли иншоотлар фуқаро муҳофазаси нуқтаи назаридан маълум турларга ажратилади - микдори, таъсир кучи, сақлаш қонун-қоидаси ва бошқалар. Кимёвий хавфли корхоналардаги ҳалокатларнинг тавсифланиши. 1- портлаш туфайли содир бўлган ҳалокат, технологик жараён ишдан чиққан, муҳандислик қурилмалари бузилган, натижада батамом ёки қисман маҳсулот ишлаб чиқариш тўхтаб қолган. Катта микдорда молиявий ёрдам тиклашга талаб этилади. П - ҳалокат натижасида асосий ёки ёрдамчи технологик қурилмалар ишдан чиққан, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маълум микдордаги ёрдам керак бўлади. 2.7. Радиоактив хавфли объектларидаги авариялар. Маълумки, ўзидан нур тарқатиш ва одам организмида “нурланиш” деб номланадиган касалликни вужудга келтириши мумкин бўлган радиациявий материаллар иқтисодиёт объектларининг бир қатор соҳаларида турли мақсадлар учун ишлатиб келинмокда. Буларни сақлаш, туғри ишлата билиш, ташлаб юбориш, қайта ишлаш жараёнларида техника хавфсизлигига риоя этилмаса оғир оқибатларга - атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишига, одамларнинг, мавжудотларнинг нобуд бўлиши ва ўсимликларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлади. Ҳаммаси бўлиб республика ҳудудида 200 дан ортиқ кимёвий хавфли объектлар бор. Уларда ишлаб чиқариладиган ёки иқтисодиётда турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган, сақланадиган суюқ қаттиқ газ ҳолатдаги инсон, ҳайвон соғлиги учун зарарла кучли таъсир кўрсатувчи моддалар тури кўп. Кучли таъсир этувчи моддалардан айримлари тўғрисида қуйидаги тафсилотни келтириш мумкин: Хлор - одатдаги шароитда қўланса ҳиди бор, сарғиш-яшил газсимон, ҳаводан 2,5 баравар оғир. 34°С ҳароратда суюқ ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди (+ 20°С ҳароратда бир ҳажм сувда икки ҳажм хлор эрийди), органик эритувчиларда ҳам яхши эрийди. Кучли оксидловчи моддалар, маъданлар билан, кўпчилик маъданмас моддалар ва органик моддалар билан ўзаро яхши таъсир этади. Бўғувчи таъсири бор. Ҳаводаги мумкин бўлган микдори - 0,03 мг/м 3 , агар модданинг микдори 10 мг/м 3 бўлса инсон организмига салбий таъсир этади, миқдори 2500 мг/ м 3 ни ташкил этса ўлимга олиб келиши мумкин. Аммиак - одатдаги шароитда ўткир новшадил спирти ҳиди бор рангсиз газ, ҳаводан енгил. 33°С ҳароратда ёки юқори босимларда осонгина суюқ ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди ва кислород муҳитида ёнади. Аммиак билан ҳавонинг қуруқ аралашмасида портлаш хусусияти бўлади (ҳарорат 18°С бўлиб, аралашма таркибида 16-28% атрофида аммиак бўлса). Бўғувчан ва нервотроп таъсир этади. Аммиак газининг одамлар яшайдиган ҳаводаги мумкин бўлган микдори 0,04 мг/м 3 , энг кўпи билан 0,2 мг/м 3 га тенг. Агар газнинг миқдори 40-80 мг/м 3 бўлса, кўз ачишиб ёшланади, нафас олиш йўллари қаттиқ ачишади. Газнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган микдори 1500-2700 мг/м 3 га тенг. Газнинг сувдага 10% эритмаси новшадал спирти деб номланади, 18-20% эритмаси эса аммиакли деб айтилади. Аммиак гази саноат миқёсидаги совитгичларда ишлатилади. Амиак газини сақлаш ва маълум масофага ташиб обориш сиқилган ҳолда 6-18 кгс/см 3 босимга эга бўлган металл идишларда олиб борилади. Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, ўпкани шиширади, юқори даражада қуюқлашгани эса ўлдиради. Заҳарланганлик белгилари: конъюнктивит (кўз олди шиллиқ пардасининг яллиғланиши), танглай ва томоқнинг қизариши, бронхит, нафас қисиши, овоз бўғилиши, кўз ёшланиши, азоб берадиган қуруқ йўтал, шилимшиқ ва қоя аралаш балғам ажралиши, бадан кўкариши, ҳушдан кетиш. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Улуғбек шаҳарчасида жойлашган. Унанг атрофида 3 та шартли зона белгиланган: - заҳарланиш эҳтимоли бор зона; - санитария-муҳофаза зонаси; - кузатиш зонаси, яъни радиациявий мониторинг ўтаазиладиган санитария-муҳофаза зонаси. Кимёвий муҳофаза - бу КТЗМ (кучли таъсирчан заҳарли моддалар)нинг (заҳарловчи моддаларнинг) аҳолига ва иқтисодиёт иншоотларига зарарли таъсири олдини олишга ёки уни имкони бор қадар камайтирншга қаратилган тадбирлар комплекси. Радиациявий хавфсизлик - бу фуқаролар ва атроф муҳитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати. Кимёвий ва радиациявий муҳофазанинг энг асосий вазифаси кимёвий хавфли объектлари(КХО)даги ва радиациявий хавфли объектларидаги ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодад вазиятларнинг олдини олишдан иборат. Кимёвий хавфга биноан ҳамма маъмурий-ҳудудий бирликлар 3 та хавфлилик даражасига бўлинади: Авария - маҳсулот тайёрлашда ишлатиладиган машиналар, жиҳозлар, технологик тизимдаги ускуналар мажмуасидаги носозлик, электр билан таъминлашдаги носозлик, бинолар, қурилмадаги носозликлар туфайли вужудга келадиган воқеага айтилади. Транспорт турларининг ўзаро тўқнашуви, корхонадаги технологик носозликлар, моддаларни сақлашда йўл қўйилган хатоликлар туфайли содир бўладиган ҳалокатлар натижасида кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар атроф муҳитга тарқалиши мумкин. Ҳалокат - олдингисидан фарқли ҳолда қамрови кенгроқ ва одамлар ҳалок бўлишига олиб келган воқеага айтилади. Поездларнинг ўзаро тўқнашиши, самолёт ҳалокати, корхоналарда содир бўлган ҳалокатлар туфайли атроф- муҳитнинг ёмонлашуви, инсонлар қурбони, талафотлар даражасининг ортиб бориши ҳаммаси бу турдаги ҳалокат турига хос хусусиятдир. Мисол тариқасида айрим фавқулодда вазиятларни келтириш мумкин: Американинг “Юнион Корбайт” компаниясига қарашли кимё заводида газ қувурларидан 40 тонна ўткир заҳарловчи модданинг ташқи муҳитга оқиши оқибатида улкан фалокат рўй берди. 2000 кишининг ҳаётига зомин бўлган мана шу ҳодиса туфайли 80 минг фуқаролар заҳарланиб, саломатлигига жиддий зиён етди. Матбуотда ёзилишича, Чернобил ҳодисаси туфайли ана шу камсуқум, мўъжазгина украин шаҳарчасининг номи дунёга ёйилди. Ҳалокатнинг дастлабки дақиқаларида 30000 киши ҳаёт билан видолашди. Радиация асорати кейинчалик яна кўп минг кишининг ўлишига олиб келган. Радиоактив парчаланишлар Украинанинг 11 вилоятига тарқалган. Станция директори ҳалокатдан кейин ҳам радиациявий текширишни ўтказмаган, ўтказиш учун керакли замонавий ускуна, мосламалар бўлмаган, газдан сақлаш воситаси станцияда ишловчи ходимларда бўлмаган, ҳалокат тўғрисидаги маълумот ўз вақтида эълон қилинмай, 36 соат ўтгандан сўнг эълон қилинган. Станция ходимлари аниқ ҳаракат қилишлари лозимлигини билмаганлар. 21 млн м 3 ускуналарнинг устки юзаси махсус тозалашдан ўтказилмаган. 500 минг м 3 ер юзасини тупроғи кўчирилиб кўмиб юборилган. 600 қишлоқлар заҳарли радиоактив модадлардан зарарсизлангирилган. Нурлани ш микдори Зарарланиш белгилари 50Р Зарарланиш белгиси йўқ 100 Р Кўп марта нурланса (10-30 кун) 10% одамларда қусиш, дармонсизланиш белгиси пайдо бўлади 200 Р Нурланиш кучайса 1 турдаги нурланиш кузатилади 300Р II турдаги нурланиш кузатилади Ҳозирги кунда мутахассислар таҳлил қилиб аниқлаган маълумотларга кўра кимёвий хавфли иншоотларда бўладиган фалокатлар туфайли тез таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалишига бир қатор сабаблар мавжуд. Булар қуйидагилар: -корхонадаги технологик жиҳозлардаги носозликлари; -узоқ муддат ишлатилган ускуна-жиҳозларнинг эскириши;  -моддалар ишлаб чиқаришда, ташиб оборишда йўл қуйилган хатоликлар туфайли; - портлаш, ёнғин содир бўлиши, фалокатлар туфайли; - моддалар билан ишлашда, уларни сақлашдаги хавфсизлиги қоидаларини бузилиши туфайли; - четдан олиб келинган технологик жараён хавфсизллик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги; - корхонада меҳнат интизоми пастлиги, мутахассис ва ишчиларнииг малакаси етарли эмаслиги; Кимёвий ва радиациявий муҳофазанннг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Фавқулодда вазиятнинг вужудга келишини тахмин қилиш ва шароитга баҳо бериш. Бунинг учун кимёвий ва радвациявий хавфли объект жойлашган тўғрисида аниқ маълумотга, корхона ҳақида, моддаларнинг миқдори, тури, сақлаш шароити, сақлаш жойини яшайдиган жойларидан қандай оралиқда жойлашганлиги тўғрисида аник, матлумотга эга бўлишлари керак. 2. КТЗМ ва радиоактив моддаларни махсус сақлаш талабларини тўлиқ бажариш, моддаларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш. 3. Фуқароларни керакли миқдорда шахсий муҳофаза воситалари билан таъминлашни ташкил этиш. 4. Кимёвий ва радиациявий назорат ва текшириш ишларини ўз вақтида амалга ошириш. 5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш учуи керакли куч ва воситаларнинг доимо шай туришини таъминлаш. 6. Кимёвий ва радиациявий хавф вужудга келган фавқулодда вазиятларда фуқароларни қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигига тайёрлаб бориш. Кимёвий ва радиациявий вазиятни олдиндан тахминлаш ва баҳолаш. а) вазиятни олдиндан тахминлашга қуйидагилар киради:  - фавқулодда вазиятнинг аниқ турини билиш; - вазият тафсилоти ва кўламини аниқлашнинг ишончли усулларинн, ускуна-жиҳозларини топиш; - фуқаро муҳофазаси кучларини ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш; - талафотлар ва модалар зарарларнинг олдини олиш ёки уларнинг таъсир кучини мумкин бўлган даражада камайтириш юзасидан керакли чораларни кўриш; - фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларни ёки улар оқибатларини йўқотшига тайёрлаб қўйиш. б) вазиятни олдиндан баҳолаш. - олинган маълумотларни аниқлаштириш; - кимёвий ва радиациявий ҳалокатнинг тафсилотини қилиш (тури, вақти, тарқалиш майдони, ҳолати ва ҳ.к.); - ҳудуд тафсилоти (аҳоли яшаш жойи, уй-жойларнинг яқин-узоқлига, транспорт йўлларининг бор-йўкдиги, об-ҳаво шароити (йил фасли, кун, об- ҳаво ҳолати); - заҳарланган ҳаво оқими етиб келадиган вақтни ва қанча муддат таъсир кўрсата олишларини билиш; - зарарланган ҳудуд майдонида қанча одам қолган, қанчаси талафот кўриши мумкинлиги эҳтимолини аниқлаш; - махсус ишлов беришдан ўтказилиши лозим одамлар, техника, ускуналар, микдорини аниқ билишлари керак. Баҳолашга кўра тўпланган маълумотларни таҳлил асосида қисқача хулосалар қилган ҳолда, қилиниши керак бўлган ишларни белгалаб олиш керак. Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли тарқалган КТЗМ ва радиоактив моддалардан зарарланишдан огоҳлантириш ва муҳофаза қилиш тадбирларини тўғри ташкил этиш керак. Турли хилдаги фавқулодда вазиятларни оқибатларини тугатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, фавқулодда вазиятлар тури ҳақида ўз вақтида керакли маълумотга эга бўлинса, бундай ҳолатларда аҳолини қандай ҳаракат қилишга ўргатилган бўлса, кўриладиган талафотларни олдини олишга, моддий зарарни қисман бўлса камайтиришга эришиш мумкин. Одамларни вазиятга келган хавф олдида довдираб қолмасликлари, керак вақтда аниқ тез ҳаракат қилиш қутқариш ишларини унумли ўтказишга имкон беради. Шу сабабли барча ёшдаги фуқаролар, ўз иш фаолиятларидан қатъий назар муҳофаза тадбирларии билиш учун ўқитилиши, керак бўлса мунтазам малакасини ошириб бориши лозим. Шу сабабли юқорида кўриб ўтилган кимёвий радиациявий хавфли объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатларнинг келиб чиқиш сабабларини тахмин қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бундай фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тадбирлари қуйидагалардан иборат: 1) бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятни тахмин қилиш ва баҳолаш; 2) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш; 3) кимёвий ва радиациявий хавфли моддаларни ташиб келтиришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш; 4) корхона ва иншоотлардаги ходимларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; 5) фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш режаларининг унумлигини ва бажаришга имкон бериш; 6) кимёвий ва радиоактив хавфли иншоотларда содир булиши мумкин бўлган фавқулодда вазият оқибатларини тугатишга керакли куч ва воситаларнинг мавжудлиги ва тайёрлигини таъминлаш. Шунинг учун фавқулодда вазиятларга баҳо бериш, уларнинг оқибатларини иложи борича камайтириш учун содир бўлган офат ёки фавқулодда вазиятни башоратлашни яхши билишимиз, талофатларини олдини олишни усулларини ўрганишимиз, ишлаб чиқариш корхонари, завод- фабрикаларда, иқтисодиёт объектларида ва иқтисодиётимизнинг бошқа объектларида техника хавфсизлиги қонун-қоидаларига амал қилинишини яхши йўлга қўйишни таъминлашни ўрганишимиз ҳамда табиий, техноген ва экологик турдаги фавқулодда вазиятлар бўйича тушунчага эга бўлишимиз лозим. 2.7.Эпизоотик ва эпифатотак вазиятлардаи муҳофаза қилииши ташкил этиш. Ҳайвонлар юқумли касалликларнинг тарқалиши эпизоотия, панзоотия,ва энзоотия шаклида юз беради. Эпизоотия - аниқ бир ҳудудда бир ёки кўп турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ўртасида касалликнинг одатда ушбу ҳудудда қайд кинадиган даражасидан анчагина каттага бўлган даражада вақт ва фазода бир вақтда ривожланадиган юқумли касалликнинг тарқалиши. Панзоотия - қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари юқумли касаллигининг катта ҳудудда бутун бир минтақа, бир неча мамлакат ва материкларни қамраб олган ҳолда бир вақтда оммавий тарқалиши. Энзоотия - табиий вй хўжалик иқтисодий шароитлари касалликнинг ҳамма ёққа тарқалишига йўл кўрмайдиган аниқ бир жой, хўжалик ёки аҳоли яшаш жойларида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ўртасида бир вақтда таркалиши. Ҳайвонларнинг барча юқумли касалликлари 5 гуруҳга бўлинади: 1-гуруҳ. - алиментар нфекциялар. Тупқоқ, ем, сув орқали ўтади. Овқат хазм қилиш тизими зарарланади. Бундай инфекцияларга куйдирги, оқсим, манқа, бруцеллез киради. 2-гуруҳ - респиратор инфекциялар. Нафас олиш йўллари шиллиқ; пардалари ва ўпканинг зарарланиши. Инфекция асосан ҳаво-томчи йўли билан юқади. Ушбу касалликларга парагрипп, экзотик зотилжам, қўй ва эчки чечаги, гўштхўр ҳайвонлар вабоси киради. 3-гурух - трансмиссив инфекциялар. Қон сўрувчи бўғимроёқлилар ёрдамида ўгади. Қўзғатувчилари доимо ёки алоҳида даврларда қонда бўлади, |Бу касалликларга энцефаломиелит, туляремия, отларнинг юқумли анемияси тааллуқлидир. 4-гуруҳ - кўзғатувчилари тери орқали воситачияар иштирокисиз ўтадиган инфекциялар. Қоқшол, қутуриш, сигир чечаги ушбу касалликлар сирасига киради. 5-гуруҳ - аниқланмаган йўл билан зарарлайдиган инфекциялар. Ўта хавфли касаллилар эпизоотиясининг шаклланиш манбалари сел оқимлари, сув тошқинлари, давлат ветеринария хизмати билан келишмай туриб ер| ишларини олиб бориш, четдан олиб кириладиган ҳайвонлар, озиқ- авкат маҳсулотлари, ем ва бошқа воситалар, четдан учиб келувчи ёввойи паррандалар т|ўпланадиган жойлар, ўта хавфли касалликлар ўчоқлари мавжуд жойларда ке мирувчилар ва ҳашаротлар сонининг ортиши ва биологик терроризм бўлиши мумкин. Ҳайвонларнинг хавфли юқумли касалликларига мисоллар: Оқсим — жуфт туёқли уй ва ёввойи ҳайвонларнинг вирусли касаллиги, Касаллик ҳайвонлар орасида энзоотия, эпизоотия ва панзоотия ҳолида тарқалиб, қисқа муддат ичида бир неча ҳудудларга тарқалиш хусусиятига эга. Чўчқаларнинг классик вабо си - вирусли касаллик. У билан фақат уй ва ёввойи чўчқалар касалланада. Инфекция манбалари - касалланган ва касал бўлиб ўтган чўчқалар. Вабо йилнинг ихтиёрий вақтада, кўпроқ кузда учрайди, Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли касалланган ҳайвон зудлик билан ўлдириб, ёқиб юборилади. Қушларнииг псевдовабоси - товуқсимонлар оиласига мансуб қушларнинг вирусли касаллиги. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари, марказий нерв тизимининг зарарланишии билан намоён бўлади. Касаллик манбаи - вирусларни барча ажратмалари, тухуми ва нафаси билан ажратувчи касал ёки касал бўлиб ўтган қушлар. Инкубация даври 24 с, Зарарланиш кўпроқ ем, сув, ҳаво орқали, одатда куз-ёз даврида юз беради. Ўлим кўрсаткичи — 60-90% ни ташкил этади.Одатда кушларни даволамай, ўлдирилади ва ёқиб юборилади. Юқумли гепатат - ит ва бошқа гўштхўр (тулки, бўри)ларнинг вирусли касаллиги.Безгак, шиллиқ пардаларнинг шамоллаши ва жигарнинг зарарланиши билан тавсифланади. Қора оқсоқ (бруцеллез ) — уй ва айрим ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги. Одам учун хавфли. Ит ва мушуклар бруцелла (мелитензис, абортас, овис ва бошқ.)нинг ихтаёрий туридан зарарланшни мумкин. Ҳайвонлар касал Сигир, қўй, чўчқаларнинг гўшти ва сутини йстеьмол қилганда юз беради. Қоқшол - ҳайвонларнинг кўплаб турлари ва одамда учрайдиган ярали бактерияли касаллик. Мушакларнинг спазматик қисқаршии билан намоён бўлади. Манқа касаллиги - сап. Ушбу зооноз касалликни манқа таёқчаси қўзғатади. Манқанинг ўткир ва сурункали хиллари бор. У эшак, туя, зебра ва йиртқич ҳайвонларда учрайди. Қутуриш - хайвонларнинг кўплаб турлари, айниқса ит, тулки ва бошқаларнинг ўткир вирусли касаллиги. Марказий нерв тизимииинг оғир зарарланиши билан тавсифланада ва инсон учун ўта хавфли ҳисобланада. Ҳайвон тишлаб олганда, шунингдек ҳайвон сўлагининг бошқа ҳайвонлар ва одам организмига тушишидан юқади. Одамларда қутуриш касаллиги итларнинг тишлаши натижасида келиб чикзишини биринчи марта Аристфтель аниқнаган. Бундан, ташқари ҳайвонлар сил, сальмонеллез, колибактериоз, калмараз (парша) ва бошқа касалликлар билан оғрийди. Ҳайвонларда бит, бурга каби паразит ҳашаротлар ҳам учрайди. Ўсимликлар касаллиги - фитопатоген ёки муҳитнинг нохуш шароитлари таъсирида ўсимликлар ҳосилдорлигининг пасайшига ёки нобуд бўлишига олиб келувчи ҳужайралар, ўсимлик органлари ва бутун ўсимликдаги меьёрдаги моддалар алмашннувининг бузилиши. Зараркуанда - қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар. Фитопатоген — ўсимлик касаллиги кўзғатувчиси. Моддалар алмашинувига ҳалокатли таъсир килувчи биологак фаол модда ажратиб, илдиз тизимини зарарлайди, тўйимли моддалар киришига ҳалақит беради. Ўсимликларнинг фитопатогенга таъсирчанлиги навларнинг барқарорлиги, зарарланиш вақти ва об-ҳавога боғлиқ. Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларнинг тарқалииши эпифитотия, энфитотия ва панфитотия тарзида юз беради. Эпифитотия - қишлоқ хўжалиги экинларининг оммавий нобуд бўлиши ва ҳосилдорликнинг пасайаши билан кечувчи вақт ва фазода ривожланувчи оммавий касаллик ва (ёки) ўсимлик здраркунандалари сонининг кескин кўпайиши. Энфитотия - табиий ва хўжалик-иқтисодий шароитлари ушбу касалликнинг ҳар томонга тарқалишига йўл қўймайдиган, аниқ жой, хўжалик, аҳоли яшаш жойида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўртасида юқумли касалликнинг бир вақтда тарқалиши. Панфитотия - бир неча мамлакат ёки қитьа ҳудудида ўсимликларнинг оммавий касалланиши ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунадаларининг кескин кўпайиши. Картошка фитофторози - зарарли касаллик. Туганаклар ҳосил бўлиш даврида кўчатларнинг бевақт нобуд бўлиши ва оммавий чириб кетиши туфайли ҳосил миқдори камайиб кетади. Гуллаш даврида буталарда чўқ қора-жигарранг ёки қулрангсимон ёғли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган баргларнинг орқа томонида оқ рангли караш ҳосил бўлади. Ёмғирли ҳавода касаллик тез тарқалади ва бир неча кун ичида барча кўчатларни шикастлайди. Касаллик, одатда, ёзнинг иккинчи қисмида кузатилади. Ҳосилдорлик 15-20% ва ундан кўпроқ йўқотилиши мумкин. Колорадо кўнғизи - зараркунанда. Унинг ўлчами 9-11 мм. Баҳорда тупроқ остидан чиқадн. Урғочиси ялтироқ, зарғалдоқ чўзинчоқ-овалсимон, узунлиги 2-4 мм. ли тухум қўяди. Тухумларни картошка барганинг орқа томонига 18-20 тадан бирлаштиради. Ғумбаклари 24 кун ривожланади. Бир йил давомида биттадан тўрттагача авлод қолдиради. Натижада ҳосилдорлик кескин камайиб кетади. Картошка парвонаси - ёйган қанотлари кенглиги -28-40 миллиметрга етадиган капалак. Нам майдонларда тарқалади. Капалак ўсимлик поясида тухум қўйишидан ўсимлик нобуд бўлади. Мева боғларида олма қурти, шира, қалқандорлар учрайди. Олма қурти уруғ мевали дарахтларга жиддйй зарар етказада Унга қарши курашиш учун кузда ва баҳорда дарахтларнинг қуриган пўстлоқлари, шохлари қирқилиб, шакл берилади. Қатор ораларга ишлов бериб, бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқиаридан тозаланади. Баҳор ойларида боғларда калмараз (парша), ун-шудринг каби касалликлар ривожланиб, зарар келтириш учун қулай шароит юзага келади. Данакли мева боғларида эса клястериоспориоз (тешикли доғланиш) ва барг буралиши касалликлари ҳосилга жиддай зарар етказади. Полизчилиқда қовун пашшаси Хоразм ва Қорақалпоқистонда учрайди. У исосан Афғонистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Кавказда кўпроқ учраб, қовун, тарвуз, бодринг ва ошқовоқни зарарлайди. Ҳайвонлар ва ўсзимликларнинг оммавий касалланиши холлари бошқа фавқулодда вазиятлардан сон жиҳати билан ажралиб туради. Кейинги йилларда республикамизда ушбу фавқулодда вазиятларнииг юз бериш эҳтимоллига ошиб бораётганлиги улардан муҳофазаланиш тадбирларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади. Эпизоотик фавкулода вазиятларнинг айримлари (манқа, қуш гриппи, куйдирш) даволаш чораларининг мавжуд эмаслиги сабабли профилактика тадбирларини ўз вақтида ўтказиш зарур. 2.8.Аҳоли ва ҳудудларни техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш. 1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари : -экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг ўлимига, ҳаво кемаларининг тўлиқ парчаланишига ёки қаттиқ шикастланишига ҳамда қидирув ва авария- қидирув ишларини талаб қиладиган авиа ҳалокатлар; -ёнғинга, портлашга, ҳаракатланувчи таркибининг бузилишига сабаб бўлган ва темир йўл ходимларининг, ҳалокат ҳудудидаги темир йўл платформаларида, вокзаллар биноларида ва шаҳар иморатларида содир бўлган, бунинг натижасида одамлар ўлимига, шунингдек ташилаётган кучли таъсир этувчи заҳарли (КТЗМ) моддалар билан ҳалокат жойига туташ ҳудуднинг заҳарланишига олиб келган темир йўл транспортидаги ҳалокатлар ва авариялар; Портлашларга, ёнғинларга, транспорт воситаларининг парчаланишига, ташилаётган КТЗМларнинг зарарли хоссалари намаён бўлишига ва одамлар ўлими (жароҳатланиши, заҳарланиши)га сабаб бўладиган автомобил транспортининг ҳалокати ва авариялари, шу жумладан йўл транспорти ҳодисалари; Одамларнинг ўлимига, шикастланишига ва заҳарланишига, метрополитен поездлари парчаланишига олиб келган метрополитен бекатларидаги ва туннеллардаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар; 2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар: Атроф табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган даражада, йўл қўйилган чегаравий концентрацияларида анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга чиқиб кетишига олиб келган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғинлар ва портлашлар; 3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар : -технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатадиган ёки сақланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишига, шикастланишига ва ўлимига, ишлаб чиқариш фондларининг нобуд бўлишига, фавқулодда вазиятлар ҳудудида ишлаб чиқариш циклининг ва одамлар ҳаёти фаолиятининг бузилишига олиб келадиган авариялар, ёнғинлар ва портлашлар; Одамларнинг шикастланишига, заҳарланишига ва ўлимига олиб келадиган ҳамда қидириш-қутқариш ишларини ўтказишни, нафас олиш органларининг муҳофаза қилишнинг махсус анжомларини ва воситаларини қўллашни талаб қилувчи кўмир шахталаридаги ва кон- руда саноатидаги газ ва чанг портлаши билан боғлик авариялар, ёнғинлар ва жинсларнинг қўпорилиши. 4. Энергетика ва коммунал тизимидаги авариялар: -саноат ва қишлоқ хўжалиги масъул истемолчиларининг авария туфайли энергия таъминотисиз қолишига ҳамда аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги ва бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар; -аҳоли ҳаёт фаолиятини бузилишига ва саломатлигига хавф туғилишига олиб келган газ қувириларидаги, сув чиқариш иншоотларидаги, сув қувирларидаги, канализация ва коммунал иншоотларидаги авариялар; -атмосфера, тупроқ, ер ости ва усти сувларининг одамлар саломатлигига хавф туғдирувча даражада концентрациядаги заҳарли моддалар билан ифлосланишига олиб келадиган газ тозалаш қувирларидаги, биологик ва бошқа коммунал тизимларидаги авариялар. 5. Одамлар ўлими билан боғлик бўлган ва зудлик билан авария-қутқарув ишлари ўтказилишини ҳамда зарар кўрганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қиладиган мактаб, касалхоналар, кинотеатрлар ва бошқа ижтимоий объектлар, шунингдек уй-жой сектори бинолари конструкцияларнинг тўсатдан бузилиши, ёнғинлар, газ портлаши ва бошқа ҳодисалар. 6. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлик авариялар; -радиоактив материалларни ташиш вақтидаги авариялар; -биологик воситаларни ва улардан олинадиган препаратларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишни амалга оширувчи илмий-тадқиқот ва бошқа муассаларда биологик воситаларнинг атроф муҳитга чиқиб кетиши билан боғлик вазиятлар. 7. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар: -сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги кўллардаги сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган ҳудудларда одамлар ўлимига, саноат ва иқтисодиёт объектлари ишининг, аҳоли ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган авариялар. Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг бажарилиши техноген хусусиятдаги ФВ натижасида содир бўлган авария ва ҳалокатларнинг кўламига, турига, фуқаро муҳофазаси кучларининг ҳажмига ҳамда уларнинг тайёргарлик даражасига, содир бўлган вақтига (йил давомида, куни) об-ҳавога ва бошқа кўпгина омилларга боғликдир. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар вақтида бажариладиган ишларга тайёрарликни ташкил этиш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳатти-ҳаракатлари олдиндан режалалаштирилган асосида белгиланади. Бу режалар туман, шаҳар ва вилоят миқёсида олдиндан тузиб чиқилади. Режани тайёрлашда содир бўлиши мумкин деб башорат этилган табиий офатлар ва ишлаб чиқаришдага авария ва ҳалокатлар асос бўлиб хизмат қилади. Фавқулодда вазиятлар вақтида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳатти-ҳаракатлари ўз вақтида ташкил этилган ва олиб борилган разведка маълумотларига ҳамда маълумотларда акс эттирилган аниқ шарт- шароитга боғликдир. Разведка ишлари фуқаро муҳофазаси кучларининг вазифаларига мос ва бажарилиши зарур бўлган кейинги ҳатти- ҳаракатларга боғланган ҳолда олиб борилади. Разведка гуруҳи таркибига табиий офат содир бўлган ҳудудни, шу ҳудудда жойлашган корхоналарнинг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳамда иқтисодиёт объектларини яхши биладиган мутахассис киритилиши керак. Бордию, авария ёки ҳалокат кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ишлатадиган ёки ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлса, разведка гуруҳи таркибига албатта кимёгар мутахассис киритилиши ва у керакли иш қуроллари, анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим. Ушбу разведка гуруҳида яна тиббиёт ходими ҳам бўлиши керак. Техноген хусусиятли ФВлар натижасида содир бўладиган авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга шу ҳудудда жойлашган ФВДТ тузилмалари жалб этилади. Зарурат бўлса, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг кўрсатмасига билан бошқа чегарадош ҳудудлар, шаҳарлар, вилоятлар ва вазирликларга қарашли тузилмалар ҳам жалб этилади. Қутқарув отрядларнинг йиғилиш жойи иш бажариладиган йўналишида жойлашган аҳолига яқин жойларида ташкил этилади, тузилмаларнинг бир ҳудудда йиғилишига кетадиган ишлари учун ажратилган вақт ҳисобига фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун тузилмалар йиғилган жойдан тўғридан-тўғри ва тезкорлик билан фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга юборилади. Белгиланган маршрут давомида вайрона уюмлари ва ёнғинлар, бузилган кўприклар бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда тузилмаларининг ҳаракати тўхтаб қолмаслигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак. Техноген хусусиятли фвқулодда вазият содир бўлган ҳудудга етиб келган тузилмалар иш бажарилиши керак бўлган объектга тез етиб боришларини таъминлайдиган ва уларга ажратилган жойга йиғиладилар. Ана шу ерда улар аниқ ўз вазифаларини оладилар.  Тузилма сардори тузилма олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарилишига масъулиятли шахс ҳисобланади. У вазифани олгач, уни қўл остидагиларга тушунтириб беради, шароитга баҳо беради, қарор қабул қилади, оғзаки буйруқ беради ва ишни ташкил этади. Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш жараёнида тузилмаларнинг доимий ўзаро алоқаси муҳим аҳамиятга эгадир. Тузилмаларнинг бир жойда, бир вақтда ва бир мақсад учун ўзаро келишган ҳолда иш олиб боришлари натиж асида улар ўз вазиф аларини муваф ф ақиятли баж арадилар . Тузилмалар топширилган вазифани бажариб бўлганларидан кейин , иш баж арган объектдан ташқарига олиб чиқарилиб, ҳисобланган вақтда, янги вазифани бажариш учун тайёргарлик кўрадилар. Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда комендантлик хизмати ташкил этилади. Бу хизмат фавқулодда вазият с о д и р б ў л г а н ҳ у д у д г а ё к и о б ъ е к т г а а ҳ о л и н и яқинлаштирмайди, аҳолини ва моддий бойликларни эвакуация қилади, жамоат тартибини саклайди, тузилмалар томонидан ўрнатилган тартибга ҳамда ҳаракат қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, алоҳида аҳамиятта эга бўлган иншоотларни қўриқлайди. Комендантлик хизматига х ў ж а л и к о б ъ е к т л а р и н и н г ж а м о а т т а р т и б и н и тузилмалари ҳамда ички ишлар хизмати ходимлари жалб этиладилар. Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни муваффақиятли бартараф этишга қуйидагича эришиш мумкин: 1.Разведка ишларини ўз вақтида ва доимий ташкил этиш; 2.Бошқарувни доимий ва қатъият билан ташкил этиш; 3.ФВДТ куч ва воситаларидан гуруҳларни тезкорлик билан ташкил этиш, уларни фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларга олиб келиш; 4.Бошқарув органлари ва тузилмаларнинг маънавий- руҳий тайёрлаш; 5.Фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишда куч ва воситаларнинг ишлашини узвий боғланган ҳолда олиб бориш;  6.Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектда ёки ҳудудларда комендантлик хизматини ташкил этиш; 7.Ф авқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда, авария- қутқарув ишларини амалга оширишда ФВДТ кучларини моддий ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш; 8.Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда техника хавфсизли қоидларини билиш ва уларга амал қилиш. Коммунал-энергетика тармоқларидаги аварияларни чеклаш ёки бартараф этиш. Коммунал-энергетика тармоқларидаги авария оқибатларини бартараф этишда ихтисослаштирилган тайёргарлик кўрган ва қуролланган махсус тузилма мутахассислари иштирок этадилар. Уларга ёрдам бериш учун умумий тузилма аъзолари жалб этилиши мумкин. Электр тармоқларидаги авариялар электр энергия ўчирилганидан кейингина бартараф этилади. Умумий электр энергия тармоқлари ўчирилгандан кейин электр энергияни вақтинчалик тиклаш тадбирлари кўрилади. Зилзила содир бўлганда, вайрон бўлган ёки ёнғин содир бўлган бино ва иншоотларда одамларни қутқариш ишлари олиб бораёттанларни электр энергия билан таъминлаш биринчи даражадаги вазифалардан ҳисобланади. Электр энергияси билан таъминлаш ёки авария содир бўлган электр энергияси тармоқларини тиклаш имконияти бўлм аган тақдирда кўчм а электростанциялар ёки энергопоездлардан фойдаланиш зарур. Бино ёки иншоотлар конструкцияси бўлмаган қисмларда бузилиш содир бўлганда, деворлар, қаватлар ўртасидаги бино ва иншоотларда ёриқлар бўлиши натижасида улар қийшайиб ёки осилиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатлар аҳоли учун ҳам, қутқарув ишларини олиб бораётган тузилмалар учун ҳам хавф солади. Шунинг учун бундай бино ва иншоотлар батамом бузиб ташланиши ёки мустаҳкамланиши лозим. Фавқулодда вазият содир бўлган жойда шикастланганларни жамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш