logo

Йўл пойини лойихалаш. Йўл пойи ён қиялиги. Йўл пойининг устиворлигини ва мустахкамлигини таъминлаш.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

51 KB
Йўл пойини лойихалаш. Йўл пойи ён қиялиги. Йўл пойининг устиворлигини ва мустахкамлигини таъминлаш. Режа: 1. Йўл пойини лойихалаш. 2. Йўл пойи ён қиялиги. 3. Йўл пойининг устиворлигини ва мустахкамлигини таъминлаш. Таянч сўзлари ва иборалари: -Йўл пойи, силжиш, хавфсизлик, кўтарма, ўйма, ён қиялик, яроқли, сув ўтказмайдиган, кучланиш, зичлик. Автомобил йўлларидан фойдаланиш даражаси юқори бўлиши учун қоплама равонлиги ўзгармас бўлиши зарур. Бунинг учун йўл пойи устивор ва мустахкам бўлиши, турцун ва эзилмайдиган бўлиши зарур. Йўл пойи устивор ва мустахкам, турцун ва эзилмайдиган деб, қачонки унга ташқи кучлар ва об ҳаво таъсир этганда ўз шаклини ва холатини ўзгартирмаса айтилади. Йўл пойи кучиши ёки силжишидан ташқари ўз оцирлигидан ёки автомобиллар оцирлигидан шаклини ўзгартириши хам мумкин. 14.1 ва 14.2.- расм. [1]. Йўл пойини устиворлик даражаси-устиворлик коэффициенти орқали ифодаланади. Устиворлик коэффициенти деб йўл пойини силжитувчи куч ёки моментига қарши кутармани ушлаб турувчи куч ёки моментига айтилади. Кутармадаги буш тупроқларни юк таъсирига устиворлиги хавфсизлик коэффициенти орқали ифодаланади. К уст ёки К хаф  1,0 дан. Йўл пойининг устиворлиги асосан ундаги сув тартибларига боцлиқ бўлиб, кўпинча унинг бузилишига қияларни ёмцир сувларидан намланиши сабаб бўлади, ёки қишда музлаган тупроқдан қилинган кутармалар бахорда эриганда ўз шаклини ўзгартириши ёки силжиши мумкин. Жой шароити мураккаб бўлса, баланд кутармалар ва чуқур уймалар лойихаланганда, йўл пойи устиворлигини сақлаш учун хар хил ёрдамчи қурилиш иншоатлари қулланиши керак. Йўл пойини кундаланг кесими учун шахсий лойиха талаб қиладиган мураккаб жойларга қўйидагилар киради: -кутарма баландлиги ёки ўймани чуқурлиги 12 м дан ошган жойлар; -кутарма ва ўймалар ботқоқлик ёки жарликларда лойихаланган жойлар; -йўл пойи қиялиги 1:3 бўлган кучмали жой; -кутарма ва ўймалар портлатиш усули билан лойихаланган жойлар; Кутармалар устиворлигини хисобланганда асосий кучланиш бу унинг оцирлиги хисобланади. Автомобиллардан келаётган куч қўшимча хисобланади. Йўл пойининг мустахкамлиги ва ишоннчлиги икки ҳусусиятга боцлиқ. 1. хисоблаш чизмаларида йўл пойидаги чўкишни тўцри кўрсатилиши; 2. тупроқларни берилган кучланишни ҳисоблаш ҳусусиятларини туцри бажариш. Йўл пойига яроқли деб қўйидаги тупроқларни қабул қилса бўлади: Тоц жинсларидан ҳосил бўлган шацаллар ва чақилган тошлар- бўлар тайёр холдаги ёки суъний тайёрланган бўлиши мумкин, бу тупроққа яқинроқ деб корхоналардан чиққан шлаклар ва х.к. лар ҳисобланади, уларни кутарма учун қўлласа бўлади. Шацал ва қумли тупроқлар - сув ўтказувчан бўлиб турцун ҳисобланади, лекин қумлар шамол ва сув таъсирида ювилиши мумкинлигидан уни ёнбош қияликларини махкамлаш керак. Қумдор тупроқлар- бу тупроқлар ҳўл ва қуруқ холда йўл тушамасига ярайди. Майда заррачали қумдор тупроқлар 50% қумли заррачалари бўлиб ҳўл бўлганда кам турцундир. Майда заррачали суглиноклар- жуда кўп 0,05-0,002 мм заррачаларга эга бўлиб, жуда кўп ўзига сув сақлаши ва эриганда оқиш даражасига бориши мумкин. Соф тупроқ- яхши боцланиш ҳусусиятига эга бўлиб сувни кам ўтказади, йўл пойига қуруқ ва бир оз намланганда яхши, лекин кўп сув таъсирида лой бўлиб туцунлиги йўқолади. Органик тупроқлар- торф ёки лойқа-ўз ҳажмини сув таъсирида жуда ўзгартириб йўл пойи учун яроқсиз хисобланади. Йўл пойини ҳар-ҳил тупроқлардан кўтарганда қайси қаватга қайси бирини қўллашга ахамият берилади. Ҳар ҳил тупроқлар аралашмасини йўл пойига қўллаш, сувни туриб колиб музлаш ёки сув йицилиб қолишига олиб келади ва натижада йўл пойи ёнбошга сурилиб кетиши мумкин. Йўл пойига сув ўтказувчи ва ўтказмайдиган каватларни жойлаштириш усуллари. 14.5-расм [1]. Вақт ўтиши билан йўл пойига ётқизилган тупроқлар ўз оцирлиги, автомобил таъсири ёки намланиб қуриш натижасида секин аста зичланиб боради. Йўл пойи чукиб бузилиб кетмаслиги учун уни қуриш давомида табиий зичлаш керак. Йўлни яхши ишлаши учун ва кейин чукмаслиги учун керак бўлган зичланиш, тупроқ ичидаги кучланишга ва уни турига боцлиқ. 14.6-расм [1]. Бу ерда: 1-таъсир этаётган куч; 2-ташқи куч таъсирида кучланиш; 3-ўз оцирлиги таъсиридаги кучланиш; 4-кучланишлар йициндисини эпюраси. Тупроқни ўз оцирлигидан кучланиши туцри пропорционал равишда чуқурлик бўйича ошиб боради, ташқи кучлар таъсиридаги кучланиш эса секин аста камайиб боради, шунинг учун баланд бўлмаган кутармаларда автомобилдан келаётган кучланиш тупроқ асосига тарқалиб, кутарма ёмон зичланган бўлса, уни чуктиради, яъни йўлни бузилишига олиб келади. Юқори кутармаларда қайси қават чуқурлигигача зичлаш кераклигини аниқловчи боцликлик 14.7 расмда келтирилган [1]. а) тупроқ чуқурлигидаги кучланиш ва бўшлиқ коэффициенти ўзгариши. б) асос тупроцини компрессион эгриси.  1 - тупроқ босимидаги бўшлиқ коэффициенти;  2 - асос тупроцини бўшлиқ коэффициенти. 1-ўз оцирлигидан; 2-кўтарма оцирлиги таъсиридан кучланиш; 3-тупроқдаги кучланиш йициндиси. Қанчагача ва қайси бир тупроқда яхши зичланиш кераклигини, эски кутармаларни текшириш натижасида олиш мумкин ёки лаборатория шароитида етарли намланган холда текшириб аниқланади. Етарлик намлик деб кам куч сарф килиб энг катта зичланишга эришишига айтилади. Йўл пойи тупроци зичлигига бўлган талаб зичланиш коэффициенти оркали ифодаланади. max п К ; К – зичланиш коэффициенти;  п – тупроқ ҳақиқий зичлиги;  max – лаборатория шароитида олинган энг катта зичлик. Автомобил йўли қурилишида копламалар учун йўл пойининг зичлиги қўйидаги жадвалдан кам бўлмаслиги керак. Йўл пойи кисми Ишлаш шароити Катламларни жойлаштириш чукурлиги м. Иқлимга асосан энг кам зичланиш даражаси I-II III-IV Кутарма Курук холда Сув босган жойларида Курук холда Сув боскан жойда Юкорига 1,5 1,5-6,0 1,5-6,0  6,0  6,0 1,0-0,98 0,95 (0,95) 0,98 0,98 0,98-0,95 0,95 (0,95) 0,98 0,98 Кутарма асосида Музлаш катламларид а 1,2 м чукурлик 1,0-0,98 (0,98-0,95) 0,98-0,95 (0,95) Ўймаларни устки кисми Музлаш катламидан пастда 1,2 м чукурлик 0,95-0,92 (0,92) 0,95-0,92 (0,90) АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».