logo

Темир йўлларда тортувчи ҳаракат таркиби ҳақида маълумотлар. Локомотивлар ва локомотив хўжалиги

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

568.5 KB
Темир йўлларда тортувчи ҳаракат таркиби ҳақида маълумотлар. Локомотивлар ва локомотив хўжалиги Режа: 1.Тортувчи ҳаракат таркиби турлари, уларнинг қиёсий сифатлари ва тавсифи 2. Электрли ҳаракат таркиби 3. Электровознинг механик қисмлари 4. Ўзгармас токли электровозларнинг электр ускуналари 5. Ўзгарувчан токли электровозларнинг тузилиш хусусиятлари 6. Электр поездлар 7. Тепловозлар ва уларнинг тузилиши 8. Дизелларнинг тузилиши 9. Тепловозларда электрли узатиш тизимлари ва ёрдамчи электр ускуналари 10. Гидравлик ва механик узатгичлар ҳақида тушунча 11. Дизел поездлар, автомотрисалар, мотовозлар ва газотурбовозлар 1.Тортувчи ҳаракат таркиби турлари, уларнинг қиёсий сифатлари ва тавсифи Ҳар хил турдаги тортувчи ҳаракат таркибларини қиёсий таққослаш. Темир йўлларда поездлар ҳаракати тортувчи ҳаракат таркиби ёрдамида амалга оширилади. Улар локомотивлар ва моторвагонли ҳаракат таркибидан иборат бўлиб , кейингиси моторли ва тиркама вагонлардан тузилади . Локомотив ва моторли вагонларда бирламчи манбадан олинган электр энергияси поездни ҳаракатлантирувчи механи к энергияга (тортувчи кучга) айлантирилади. Дастлаб, локомотивларда ё қ ил ғ и ёнишида ҳ осил бўладиган исси қ лик энергияси механик тортувчи энергияга буғ қозони ва буғ машинаси ёрдамида айлантирилар эди. Бундай локомотивларни паровоз деб атадилар. Паровозлар темир йўл тарихида узоқ йиллар (100 йилдан орти қ ) асосий тортувчи куч сифатида хизмат қ илди. Кейинчалик буғ машиналари ўрнига такомиллашган исси қ лик двигателлари - дизеллар ва газ турбиналари кириб келди. Поршенли ички ёнар двигателлари билан жи ҳ озланган локомотивлар тепловоз, газ турбинали машина билан жи ҳ озланган локомолтивлар газотурбовоз деб аталади. Паровозлар, тепловозлар ва газотурбовозлар автоном локомотивлар б ў либ, уларнинг ҳаракати учун механик энергия манбаи локомотивнинг ўзида жойлашади ва бундай локомотивларнинг ҳар бири муста қ ил ҳаракатлана олади. Транспорт техникасининг кейинги тара ққ иёти автоном бўлмаган локомотив ва моторли вагонларнинг яратилишига олиб келди. Автоном локомотивлардан фар қ ли ўларо қ бундай ноавтоном локомотивларда бошланғич энергия таш қ и манбалардан берилади. Локомотив ёки моторли вагонда ушбу электр энергия поездни ҳаракатлантирувчи механик энергияга айлантирилади. Ноавтоном ҳаракат таркиби электр таъминотини умумий энергия тизимидан тортиш нимстанциялари ва темир йўл устидан ўтказилган контакт тармоқлари орқали олади. Электрли тортишда локомотив қуввати бирламчи двигател бўйича амалда чегараланмайди ва шу сабабли , электровозлар автоном локомотивларга нисбатан ўта қ увватли бўлиши мумкин. Ноавтоном локомотивлар томонидан сарфланадиган энергия электр станцияларида ишлаб чи қ арилади. Электрли тортишда исси қ лик электр станциялари энергиясидан фойдаланадиган локомотивларнинг фойдали иш коэффициенти ( Ф. И.К) 25- 26% ташкил этади. Агар электр таъминотида гидроэлектр станцияларининг улушини қў шиб ҳисобланса , у ҳолда Ф.И.К. 32% гача кўтарилади. Иссиқлик двигателларининг тури ва ишлаш даражасига қ араб автоном локомотивларнинг Ф.И.К. тепловозларда 29-31% ни, паровозларда эса 5-7% ташкил этади. Дизел тежамкорлигини ошириш ва ишлатишни яхшилаш ҳисобига тепловозларнинг Ф.И.К. бир мунча оширилиши мумкин. Электровозларнинг тортиш электр двигателлари етакчи кўтарилиш қ ияликларида номиналдан орти қ бўлган юкламали режимда ҳаракатланиш имконини беради. Фақат бунда электр двигателлари чулғамларининг қ изиши йўл қўйиладиган даражадан ошиб кетмаслиги керак. Моторли вагонларнинг электр двигателлари одатда тезланиш ва қ тида номинал режимдан юқори токларда ишлайди. Электровозлар тормозланиш ва қ тида поезд ҳаракати энергиясининг бир қисмини контакт тармоқларига қайтариши (рекуператив тормозланиш) мумкин. Электровозларда техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш харажатлари автоном локомотивларга нисбатан арзон. Электрлаштирилган йўлларнинг ташиш қ обилияти электрлаштирилмаган йўлларга нисбатан анча юқори , э ле ктровозларнинг хизмат муддати катта. Уларни таъмирлаш тепловозларга нисбатан анча сода ва экологияга таъсири кам. Темир йўлларни электрли тортишга ўтказиш жуда катта бошланғич капитал мабла ғлар ни талаб этади. Аммо ушбу ортиқча харажатлар ҳаракат ми қ дори кўп бўлган темир йўлларда қисқа муддатларда ўзини о қ лайди. Шулар сабабли ҳам Ўзбекистон темир йўлларининг истиқболли ривожланишида электрли тортишга ўтиш энг долзарб йўналишлардан бири этиб қ абул қ илинган. Тортувчи ҳаракат таркибларининг таснифланиши. Бажарадиган ишига қ араб юк , йўловчи ва манёвр локомотивлари фар қ ланади. Юк локомотивлари катта массали поездларни юргазаоладиган тортиш кучини берса, йўловчи локомотивлари енгил массали поездларни катта тезликларда тортиш учун мўлжалланган, Электрлаштирилган линияларда юрадиган моторовагон ҳаракат таркиби электр поезди таркибига қў шиладиган электр вагонларидан иборат бўлади. Электрлаштирилмаган темир йўлларда дизел-поездлар қўлланади. Локомотивлардан фар қ ли равишда моторли вагонлар тортишга ва йўловчиларни олиб юришга мўлжалланади. Поездни ҳаракатлантирувчи тортиш кучи двигателдан ғилдирак жуфтларига айланиш моментини узатиш вақтида ғилдиракларнинг релс билан ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Электровоз ва тепловозларда тортувчи электр двигателларининг қўлланиши якка ва гуру ҳ ли узатмаларни қўллаш имконини беради. Якка узатмада ҳар бир ҳаракатланувчи ғилдирак жуфти ўзининг тортиш двигатели билан тишли боғланади. Гуру ҳ ли узатмада эса бир қаттиқ рамада жойлашган ғилдирак жуфтлари ўзаро орали қ тишли узатмалар ёрдамида боғланади. Бундай локомотивларда кузов массаси ҳаракатланувчи ғилдирак жуфтларига таянчлар, айрим ҳ олларда иккиламчи орали қ рессорлари , аравача рамаси, бирламчи рессорлар ва буксалар орқали узатилади. Агар ғилдирак жуфтларининг сони олтитадан ошмаса , бундай локомотивлар бир кузовли қилиб ишланади ва уларни бир секцияли локомотив деб аталади. Ғилдирак жуфтлари кўп бўлганда, локомотив кузови жуда узайиб оғирлашиб кетади, унинг конструкциявий тузилиши мураккаблашиб бурилиш жойларидан ўтиши қийинлашади. Шунинг учун бундай локомотивларни икки, айримларини алоҳида уч кузовли қилиб ўзаро автоулагич (автосцеп) ёки махсус шарнирли бириктиргичлар ёрдамида улайдилар. Бундай локомотивларни 2 ёки 3 секцияли локомотивлар деб атайдилар. Ҳозирда 4 секцияли локомотивлар ҳам ишлаб чиқилган. Секцияли локомотивларнинг айримлари поездни ало ҳ ида секция билан муста қ ил тортиш қ обилиятига эга. Экипажда ғилдирак жуфтларининг жойлашуви, электр двигателларидан ғилдирак жуфтларига узатма тури ва тортиш кучларини узатиш усулини локомотивнинг ўқли тавсифи билан ифодалаш қабул қилинган бўлиб, унда рақамлар билан ғилдираклар жуфтлари сони кўрсатилади. Ўқли тавсиф ифодасида «-» белгиси икки арава ўэаро бирикмасиз бўлиб, уларнинг шарнирли (оши қ -моши қ ли) боғланиши йўқлигини ва ҳаракатланувчи ғилдираклардан тортиш кучи локомотив автоулагичига аравача орқали узатилишини кўрсатади. Агар ҳаракатлантирувчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали - етакчи бўлса, у ҳолда ўқлар сонини кўрсатувчи ра қ амлар остига «0» индекси қўйилади. Масалан , ўқли ҳарактеристкаси 3 0 қ3 0 бўлган электровознинг ҳаракатлантирувчи ғилдираклари якка узатмали , уч ўқли , ўзаро шарнирли боғланган икки аравачадан иборат. Ўқли ҳарактеристкаси 2( 3 0 - 3 0 ) тепловоз икки секцияли бўлиб , унинг ҳар бир уч ўқли аравачалари ўзаро боғланмаган , етакчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали ва ҳар бир секцияси муста қ ил ҳаракатланиш имкониятига эга. Агар секциялар ало ҳ ида юра о лмайдиган бўлса , у ҳолда ушбу ўқли ҳарактеристика 3 0 - 3 0 - 3 0 - 3 0 кўринишида бўлар эди. Ҳар хил конструкцияли локомотив ва мотор вагонли ҳаракат воситаларини ало ҳ ида ҳ арф ёки ҳ арфлар бирикмаси билан белгилаш қабул қ илинган. Ҳаракат таркибининг русуми деб аталувчи ушбу белгиларга қў шимча кичик индекслар қўйилади. Ра қ амлар ғилдирак ўқлари сони , электр токи тури , айримлари эса ғилдирак жуфтларининг релсга босими ҳ а қ ида ҳам маълумот беради. Бир фазали ўзгарувчан токда ишлайдиган электровозларнинг русумлари: тўрт ўқ ли лари учун ВЛ40 дан ВЛ59, олти ўқ ли лари ВЛ60 дан ВЛ79, саккиз ўқлилари ВЛ80 дан ВЛ99 гача белгиланади. Ўзгармас ток электровозлари : олти ўқлилари ВЛ19 дан ВЛ39 гача, саккиз ўқлилари ВЛ8 дан ВЛ18 гача белгиланади. Чехословакияда ишланган ва МДҲ давлатларида қўлланадиган йўловчи поезди электровозлари ЧС русумида юритилади. Масалан: электровоз ЧС 200 соатига 200 км тезликда ҳаракатланади. Модернизация қ илинган замонавий электровозлар ВЛ22 М , кремнийли ток тўғрилагичи бўлган электровозлар ВЛ60 К , рекуператив тормозли ВЛ80 электровози ВЛ80 Т билан белгиланади. Ўзбекистон темир йўлларида замонавий ____ русумли электровозлар ишлатилмо қ да. Электр узатишли тепловозлар ТЭ, гидро узатишлилари эса ТГ билан белгиланади. Русум ракамларига қў шимча х арфлар билан локомотивнинг хизмат тури: П–йўловчи, М – манёвр локомотивлари белгиланади. Масалан , «Коломна заводи» ишлаб чи қ ариш бирлашмаси тепловозларининг русум тартиб ра қ ами 50 дан 99 гача белгиланади. Темир йўлларда оғир поездларни тортишда бир неча локомотивларни биргаликда ишлатиш кенг қўлланади. Шунинг учун ҳам аксарият электровозлар ва тепловозлар кўп бирлик тизимида ишлаш учун мослаб қ урилади. Бундай тизимда электр занжирлари ёрдамида машинистнинг бир бошқарув хонасидан локомотивнинг барча секциялари ёки бир неча локомотивлар ягона марказдан , яъни бир жойдаги машинист хонасидан бошқарилади. Локомотивларнинг ҳаракати аниқ ва ўзаро мувофи қ лашган бўлиб, ҳар бир локомотивда ало ҳ ида машинист бригадаларининг бўлишига эхтиёж қ олмайди. Ушбу усул айни қ са йўловчи о қ имлари кўп бўлган темир йўлларда к ў п бирлик қилиб тиркалган электропоездлар ёки дизел - поездлар юрадиган линияларда қў л келади. Электропоездларда ҳар бир секция бир моторли ва бир неча моторсиз тиркама вагонлардан иборат бўлиб, уларни бир неча секциялари бирлаштирилганда ҳам ягона машинист хонасидан бошқариш мумкин бўлади. Муомалада 20 дан ортиқ русум ва турдаги электровозлар бўлиб, улардан ВЛ 80 Р русумли саккиз ўқли электровоз энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Ушбу электровоз ўзгарувчан токда ишлайди , тезликни ўзгартириш поғонасиз оҳиста бажарилади , рекуператив тормозлаш тизимига эга , ҳаракат тартибини тез ва қулай ўзгартира олади , тоғли ва қийин профилли шароитларда поезднинг инерция кучидан тўла фойдаланиб , энергия сарфини тежаш имконини беради. Темир йўлларда 25 русум ва турдаги тепловозлар ишлатилади. Уларнинг ичида қуввати 5884 кВт, ўзгарувчан ўзгармас токли электр узатмали замонавий тепловоз 2ТЭ121 русумли бўлиб, у катта қувват ва ўта чидамли коллекторсиз кўп фазали синхрон генератор билан жиҳозланган. Ҳ озирда саноатда локомотивларни унификациялаш (бир хиллаштириш) устида ишлар олиб борилмо қ да. Жумладан , секция қуввати 2206, 2442 ва 4413 кВт бўлган юк тепловозлари , саккиз ўқли тепловоз ва электровозларнинг экипаж қисмлари унификация қилинмо қ да. ТЭМ7 русумли манёвр тепловози экипаж қисмининг унификация қ илиниши саралаш тепаликларида 6000 - 7000 тонна массали таркибларни тезкор қайта ишлаш ва элтиб б о рувчи поездларни тортиш имконини беради. Замонавий электровоз ва тепловозларнинг экипировка таъминоти орасида поезд массаси ва йўл профил шароитларига қараб 1200 км, техник хизмат оралиғида 1200 дан 2000 км гача масофани босиб ўтишлари мумкин. 2. Электрли ҳаракат таркиби Электрли ҳаракат таркиби электровозлар ва моторли вагонлардан иборат. Ток турига қараб ўзгармас токли (расм 1) ва ўзгарувчан токли (расм2, 3), ҳамда икки хил токда ишлайдиган электровозлар ва электр поездлар фарқланади. Расм 1. Ўзгармас токли ВЛ10 электровози Расм 2. Ўзгарувчан токли ВЛ80 электровози Расм 3. ВЛ85 русумли ўзгарувчан токли электровоз Электровозлар ва моторли вагонлар механик қисмлар, электр асбоб- ускуналари ва пневматик тизимлардан тузилган бўлади. Уларнинг механик қисми кузов ва аравачалардан ташкил топади. Электр ускуналари тортиш электродвигателлари, ёрдамчи электр машиналари, двигател ва ёрдамчи машиналарни бошқарув аппаратлари, ўзгарувчан токли электр ҳаракат таркибида улардан ташқари трансформаторлар ва электр ўзгартиргичларидан иборат бўлади. 3. Электровознинг механик қисмлари Электровоз кузови электр аппаратлари, ҳар хил ускуналар ва машинистнинг бошқарув хонасини жойлаштириш учун хизмат қилади. Аксарият машинист хонаси иссиқлик ва шов қи ндан му ҳ офазаланиб , электровознинг икки томонида жойлаштирилади. Машинист хонасида бошқарув аппаратлари , назорат - ўлчов асбоблари ва тормоз кранлари бўлади. Кузовнинг ўрта қисмидаги юқори кучланишли камерада электр аппаратлари ўрнатилади. Ёрдамчи машиналар мотор - компрессор, мотор - вентилятор, бошқарув токи генераторлари ва бошқалардан иборат бўлади. Расм 4. ВЛ10 электровозида жиҳозларнинг жойлаштирилиши: 1 – бошқарув пулти; 2 – машинист ўриндиғи; 3 – тезкор ишловчи узгич; 4, 5 – индуктив шунт ва резисторларнинг балкалари; 6, 8 – улаш резисторининг блоки; 7 – ток қ абул қилгич; 9 – мотор-вентилятор; 10 – мотор-компрессор; 11 – электровоз иккинчи бўлимининг кузови; 12 – тортиш электр двигатели; 13 - ғилдирак жуфти. Электровознинг кузови аравачаларга таянади. Электровозда икки ва уч ўқли аравачалар қўлланади. Аравачаларда ҳар бир ғилдирак ўқига ало ҳ ида тортиш двигателлари ўрнатилган бўлади. Тишли узатиш ёрдамида айлантирувчи момент тортиш двигателларидан ғилдирак жуфтларига узатилади. Кузов остки рамаси кучайтирилган ва пайвандланган конструкция бўлиб, ўзида ускуналарнинг оғирлигини ва автоулагичларга узатувчи тортиш кучларини ушлайди. Кузов рамаси аравачаларга махсус тиргаклар орқали таянади. Электровоз аравачаси рама , ғилдирак жуфтлари, буксалар, рессор осмалари ва тормоз ускуналаридан иборат. Аравачаларга тортиш двигателлари ма ҳ камланади. Аравача рамаси мураккаб металл конструкция бўлиб, икки бўйлама ён тўсинлар ва уларни уловчи кўндаланг тўсинлардан иборат бўлади. Рама кузовдан ва электровоз ускуналаридан вертикал кучларни ва юкланишни қабул қилиб рессорли осмалар орқали ғилдирак жуфтларига узатади. Аравача рамаси тормозлаш кучланишларини ҳам қабул қ илгани учун етарлича муста ҳ кам бўлиши керак. Расм 5. ВЛ80 К аравача шакли: 1 - ғилдирак жуфти; 2 – рессорлар; 3 – винтсимон пружина; 4 – тележканинг ён рамаси; 5 – кронштейн. Ғ илдирак жуфтлари электровоз массасини ва тортиш двигателларидан бериладиган айлантирувчи кучларни қабул қилади. Бундан таш қ ари , ғилдирак жуфтлари йўлнинг нотекисликлари ва релсларнинг уланиш жойларидаги урилишларни , амортизация ускуналарисиз юмшатмасдан қабул қилади ва ўз навбатида ҳаракатли ғилдиракларнинг ўзи релсга қаттиқ куч билан таъсир этади. Шунинг учун ҳам ғилдирак жуфтларининг ишланиш сифатига ва техник ҳолатини назорат қ илишга ало ҳ ида эътибор берилади. Ғилдирак жуфтлари алоҳида элементлардан тузилади: улар –ўқ, икки ғилдирак ва икки тишли ғилдираклардан иборат бўлади. Ғилдирак жуфтларининг ўқи ролик подшипникли буксалар ўрнатиладиган бўғизлар билан тугайди. Расм 6. Электровознинг ғилдирак жуфти: 1 – букса; 2 – бандаж; 3 – шестерняли ғилдирак гардиши; 4 – шестерняли ғилдирак маркази; 5 - ғилдирак маркази; 6 - ғилдирак ўқи. Рессорли осмалар аравача рамаси ва буксалар ўртасида орали қ звено бўлиб, ғилдираклар йўл нотекислигини ўтган ва қ тида бўладиган туртки ва урилишларни юмшатишга ва юкланишларни ғилдираклар орасида бир текис та қ симлашга хизмат қилади. Рессорли осмаларнинг асосий элементлари вара қа ланган рессорлар, пружиналар , айримларида пневморессорлар , балансирлар (мувозанатлаштиргичлар) , ҳар хил конструкцияли амортизаторлар ва бошқа бо ғ ловчи элементлардан иборат бўлади. Замонавий электровозларда якка тартибли узатмалар қўлланади. Бундай узатмаларда тортиш двигателларини ўрнатишнинг икки усули фарқланади: таянчли-ўқли ва рамали осмалар . Таянчли- ўқли осмаларда тортиш двигателининг таянчи бир томондан ғилдирак жуфтлари ўқига икки моторли - ўқли подшипниклар ёрдамида, иккинчи томондан эса аравача рамасининг кўндаланг тўсинига пружиналар орқали осиб қўйилади. Тортиш кучлари тишли ғилдираклар орқали узатилади. Конструкцион тезлиги 130 км/соатдан юқори бўлган локомотивларда тортиш двигателлари рамали осмалар билан аравача рамасига юмшатувчи пружиналар билан маҳкамланади. Бундай ўрнатиш динамик кучлар таъсирини камайтириш ва тортиш двигателлари назоратини енгиллаштириш имконини беради. Шу қаторда, рамали осишда тортиш кучларини двигател ўқидан ғилдирак жуфтларига узатиш мураккаблашади, чунки ғилдирак жуфтлари аравача рамасига нисбатан ҳаракат вақтида сурилиб туради. 4. Ўзгармас токли электровозларнинг электр ускуналари Ўзгармас токли электровозларда тортиш электр двигателлари сифатида асосан кетма—кет қўзғалувчи двигателлар қўлланади. Улар кучланиш ўзгаришларига кам сезувчан бўлиб, двигателларнинг параллел уланишида юкланишнинг бир текис тақсимланишини таъминлайди.Тортиш электр двигателлари 1500В номинал кучланишга мўлжалланган. Электровознинг тезлигини ўзгартиришга тортиш двигателларига бериладиган кучланишни ўзгартириш, ёки якор ва қўзғатувчи токлар муносабатини ўзгартириш билан эришилади.  Электр двигателларининг уланишини ўзгартиришда улар кетма–кет , кетма–кет–параллел ва параллел уланади (расм 8.7). Агар контакт тармоқларида кучланиш 3000В бўлса , ушбу кўрсатилган уланишларда олти ўқли электровоз двигателларининг қ ис қ ичларида ( зажимларида ) тегишлича 500, 1000 ва 1500 В кучланиш таъминланади. Расм7. Олти ўқли электровозда тортиш электр двигателларининг уланиши: а-кетма-кет; б-кетма-кет-параллел; в-параллел; 1-ишгатуширувчи резистор; 2-тортиш электр двигатели якори; 3-қўзғатувчи чўлғам. Электровозни бошқарувчи асосий аппарат ҳар бир машинист хонасида ўрнатилган контроллер (ростлагич) бўлиб, унинг асосий дастаги тортиш электр двигателларининг ҳар хил уланишини ва ишга туширувчи қаршиликларининг ўзгаришини таъминлайди. Реверс дастаги билан эса электровознинг ҳаракат йўналиши ўзгартирилади. Ушбу дастаклар кучли ток узатиладиган тизим билан тўғридан-тўғри уланмайди, балки кучли ток тизимидаги барча ўзгартиришлар электр пневматик ёки электр магнитли узатиш тизими бўлган ва контроллер дастаги билан паст кучланишли занжир орқали боғланадиган асбоблар ёрдамида бошқарилади. Контакт электр тармоқларидан таъминланувчи ёрдамчи электр машиналари ҳам машинист хонасидаги кнопкалар орқали бошқарилади. Ёрдамчи машиналар мотор - вентилятор , мотор–компрессор, мотор–генератор ва бошқариш токи генераторидан иборат бўлади. Мотор-вентилятор ишга туширувчи қаршиликлар ва электр двигателларини совитиш учун қўлланади. Мотор-компрессор тормоз тизимини ва электровознинг пневматик ускуналарини си қ илган ҳаво билан таъминлайди. Мотор-генератор рекуператив тормозланиш тизимига эга бўлган электровозларда тортиш электр двигателларининг уй ғ отувчи чўлғамларини таъминлайди. Бошқарув токи генератори бошқарув тизими , таш қ и ва ички ёритиш тизими занжирларини таъминлашга ва аккумулятор батареяларини зарядка қ илиш учун ишлатилади. 5. Ўзгарувчан токли электровозларнинг тузилиш хусусиятлари Ўзгарувчан токли электровозлар контакт тармо ғ идан саноат частотаси 50Гц ва номинал кучланиши 25   000В бўлган бир фазали ток олади. Бундай электровозларнинг электр асбоб-ускуналари ўзгармас токли электровозлардан асосан пасайтирувчи трансформатори ва ток тўғрилагич ускунаси бўлиши билан фар қ ланади. Трансформаторлар мойли-ҳаволи тезкор совитгичлар б илан жиҳозланади. Ток тўғрилагич (вўпрямител) сифатида кремнийли ярим ўтказгич ва кремнийли куч вентил – тиристорлари қўлланади. Ток тўғрилагич орқали тўғриланган ток аслида ўзгармас ток бўлмай, вақт бўйича пулсацияланиб двигателларда тўғриланган токни ҳам тебратади. Бундай ўзгариш тортиш двигателлари ишига салбий таъсир кўрсатади ва шунинг учун уларнинг занжирига қўшимча текисловчи реакторлар қўйилади. Ўзгарувчан токли электровозларда тортиш электр двигателлари ўзаро параллел уланган бўлиб, тезлик кучланишни трансформатор орқали ўзгартириш йўли билан бошқарилади. Шу сабабли ҳам ўзгарувчан токли электровозларнинг тортиш сифатлари бир мунча яхши ва электр тизими қисман соддалашган бўлади. Асбоб-ускуналарнинг ўзгарувчан токли электровоз кузовида жойлашув 8 расмда кўрсатилган. Расм 8. Ўзгарувчан токли электровоз кузовида асосий жиҳозларнинг жойлашуви: 1 – бошқарув пулти; 2 – машинист кабинаси; 3 – ток қабул қилгич; 4 – бошқарув аппаратлари; 5,7 – ток кучларини текисловчи жиҳозлар; 6 – босқичларни ўзгартириш трансформатори; 8 – совуқ иш тизими блоки; 9 – тақсимлаш шчити; 10 – мотор-компрессор; 11 – бўлимлараро уланиш. Ўзгарувчан ва ўзгармас токли контакт тармоқлари бўлган жойларда туташиш станциялари контакт тармоқларининг алоҳида бўлимлари ўзгартиргичлар билан жиҳозланади. 6. Электр поездлар Электрлаштирилган темир йўлларнинг шаҳаратроф қатновларида моторли ва тиркама электр вагонларидан ташкил топган электр поездлари ишлатилади. Моторли вагоннинг қуввати бир ёки икки тиркама вагонларни олиб юришга мўлжалланган. Йўловчилар оқимининг миқдорларига қараб электр поезд 4, 6, 8, 10 ва 12 вагонли қилиб тузилади. Ўзгармас токли линияларда ЭР 1, ЭР 2, ЭР 22 русумли, ўзгарувчан токли линияларда ЭР 9П ва ЭР 9М русумли электр поездлар ишлатилади. Электр поездл а рда йўловчиларни тушириш ва чиқариш одатда баланд платформалар орқали бажарилади. ЭР 2 ва ЭР 9 электр поезди вагонлари зиналар билан жиҳозланган бўлиб, паст платформали темир йўл участкаларида қўлланиши мумкин. ЭР 1, ЭР 2, ЭР 22 ва ЭР 9 русумли электр поездларининг моторли вагонларида тўрттадан тортувчи электр двигателлари ўрнатилган. Электр поездларининг электр ускуналари электровознинг ускуналари каби бўлиб, йўловчилар учун жой майдонини катталаштириш мақсадида улар кузов остига ва қисман вагон томига ўрнатилган бўлади. Электрлаштирилган участкалар ҳудудида поездлар контакт тармоғидан қувватланади, ушбу участкалардан ташқарида эса тортиш двигателлари қувватни аккумулятор батареяларидан олади. 1975 йилдан Рига вагон қуриш заводида тайёрланган 14 вагонли ўзгармас токда ишлайдиган ЭР200 русумли электр поезди 200 км/соат конструкциявий тезлик билан ишламоқда. (расм 9). Ушбу электр поезди юқори тезлик линияларида йўловчилар ташиш учун хизмат қилмоқда. Расм 9. ЭР200 русумли электр поезди 7. Тепловозлар ва уларнинг тузилиши Тепловозлар хизмат турига қараб юк ташийдиган, йўловчи ташийдиган ва манёвр турларига бўлинади. Тепловоз қуйидаги асосий қисмлардан иборат: бирламчи двигател , узатгичлар, кузов, экипаж ва ёрдамчи жиҳозлар. Тепловозларда бирламчи двигател сифатида дизел қўйилади . Тепловоз ғ илдираклари дизелнинг тирсакли вали орқали махсус узатмалар ёрдамида айлантирилади. Агар дизел вали тўғридан–тўғри ғ илдирак ўқлари билан уланган б ўлса, бундай локомотив дизелини катта юкланиш остида ишга тушириб бўлмайди . Бундан ташқари , вални айлантириш тезлиги унинг қувватига мутаносиб, яъни дизелнинг қуввати қанча катта бўлса тезлик ҳам шунга яраша бўлади. Узатгичлар тепловозни жойидан силжитишни таъминлайди ва дизел қувватини ҳар хил тезликларда ҳам тўлиқ ишлатишга имкон беради. Узатгичлар –электрли, механик ва гидравлик бўлиши мумкин. Ёрдамчи таъминот қисмларига қуйидагилар киради: ёқилғи тизими, мойлаш ҳамда совутиш тизимлари ва бошқалар. Экипаж қисм қуйидагилардан иборат: аравача рамаси, ғилдирак жуфтлари, буксалар ва, рессор осмалари. Кўпчилик тепловозларда рама 2 ва 3 ўқли ғилдирак аравачаларига 8 ён томон тиргаклари орқали таянади. Асосий раманинг ўрта қисмида дизел генератор ускунаси жойлашган бўлиб, дизелости рамаси дизел картери бўлиб хизмат қилади. Асосий рама мустаҳкам пайванд конструкциядан иборат бўлиб, унда кабина, кузов, куч ва бошқа ёрдамчи жиҳозлар жойлашади.. 2ТЭ10В тепловози икки секцияли , бир-бирига уланган , бир постдан бошқариладиган уч ғ илдиракли тележкалардан тузилган. Кузовнинг ўрта қисмида дизел жойлашган. Дизел ва генератор вали ўзаро муста ҳ кам боғланган. Тепловознинг олди қисмида машинист кабинаси жойлашган. У ерда бошқарув пулти, контроллер , назорат - ўлчов асбоблари , автоматик локомотив сигнали, радиостанция ва бошқалар ўрнатилган. Машинист кабинаси шовқиндан ҳимояланган. Машинист кабинаси ортида иккита юқори волтли камералар жойлашган бўлиб, унда реверсор, релелар, ростлагичлар ва бошқа электр аппаратлар жойлашган. Тепловознинг аккумулятор батареялари дизелни ўт олдириш, бошқарув ва ёритув занжирларини ток б илан таъминла ш учун хизмат қилади . Раманинг остки қисмига дизел ёнилғиси баки жойлаштирилган. 8. Дизелларнинг тузилиши Тепловозларда 4 ва 2 тактли компрессорсиз ички ёнув двигателлари қўлланилади. Тўрт тактли двигателнинг ишлаш принципи 10 расмда кўрсатилган. Поршеннинг (2) пастга ҳаракатида (1-такт) ҳаво цилиндрга очиқ киритувчи клапан орқали киради. Поршеннинг орқага қарама-қарши ҳаракатида (2 - такт) ҳаво цилиндрда сиқилади ва қаттиқ қизийди. Шу тактнинг охирида цилиндрга дизел ёнилғиси пуркалади ва у ўз-ўзидан алангаланиб кетади. Цилинрдаги босим ва ҳарорат кўтарилади. Ёнилғи ёнишидан ҳосил бўлган кучлар поршенни босиб пастга юргизади ва фойдали иш ҳосил бўлади (3– такт).Поршеннинг навбатдаги тепага юришида (4–такт) цилиндрда ёниб бўлган газлар чиқариб ташланади. Шундай қилиб, кўриб чиқилган жараёнлар двигателнинг ишлаш циклини ташкил этади. Расм 10. Тўрт тактли двигателнинг ишлаши: 1-цилиндр; 2-поршен; 3-шатун; 4-кривошип; 5-пурковчи клапан; 6-чиқарувчи клапан. Оддий икки тактли двигателнинг ишлаш принципи 11 -расмда кўрсатилган. Поршен юқорига ҳаракатланганда ( 1-такт) аввал чиқарувчи туйнуклар (6) ёпилади, кейин пурковчи туйнуклар (2) очилади ва шундан кейин ҳаво сиқилиши рўй беради. Ушбу такт охирида цилиндрга дизел ёқилғиси пуркалади ва у алангаланиб кетади. Ёниш маҳсулотлари поршенни босиб юргазади ва фойдали иш бажаради. Иккинчи такт охирида аввал чиқарувчи туйнуклар очилиб кейин шамоллатувчи тирқишлар очилади ва ишлаб бўлган газлар чиқиб кетади. Пастки тирсакли вал билан боғланган пастки поршен чиқарув туйнукларини ёпади. Тепа ва пастки тирсакли валлар вертикал тирсакли валлар билан уланган ҳолда ҳамо ҳ анг айланади. Узатгичлар шундай тузилганки , пастки тирсакли вал ю қ ориги тирсакли валдан 12 о бурча к олдин юради. Шунинг натижасида пастки чиқарув туйну к лари пурковчи дарчаларга нисбатан олдинроқ очилади ва икки тактли двигателнинг ишлаш хусусиятлари ҳосил бўлади. Тозаловчи ҳаво оқими туйнуклари ёпилишининг кечикиши қўшимча ҳавони цилиндрга киришини таъминлайди (тўйинтиради). Расм 11. Икки тактли двигателнинг ишлаши: 1-цилиндр; 2-шамоллатувчи тирқишлар; 3-шатун; 4-кривошип; 5-поршен; 6-чиқарувчи тирқишлар. Ёнилғини ҳар бир цилиндрга юбориш икки ёнилғи насоси ёрдамида икки форсунка орқали бажарилади. Ёнилғи насослари ишини марказга ҳаракатлантирувчи регулятор бошқаради. Дизел валининг айланиш тезлигини ўзгартириш учун машинист контроллер ёрдамида таъсир қилади. 2ТЭ10Л тепловозининг ёнилғи тизими қуйидагилардан иборат: ёнилғи баки, ёнилғи ҳайдовчи агрегатлар, дағал ва иккиламчи тозалагичлар, коллектор ва трубали ўтказгич тизимлари. Тепловознинг ёнилғи жамламаси бир секцияда 6300 кг. Бу ёнилғи унга 1000-1200 км юриш учун етади. Дизелни мойлаш тизими айланма бўлиб, босим ошиши ҳайдовчи насос билан ҳосил қилинади (расм 12). Мой дизелости поддонидан 1 туйнук тозалагич орқали мой тарқатгич коллекторига келиб тушади ва кейинчалик тирсакли вал подшипникларига ва бошқа деталларга боради. С ўнгра совутгичларга боради ва 10 о – 11 о гача совутилиб, босим остида поддон га келиб тушади. Расм 12. Дизелни мойлаш тизими: 1-дизел поддони; 2- мой хайдаш насоси; 3-мой тарқатгич коллектори; 4-марказий циркуляция насоси; 5-иссиқ мой қувури; 6-мойни дағал тозалаш филтри; 7-мойни олий тозаловчи филтр; 8-совутилган мой қувури; 9-музлатгич; 10-мой иситгич; 11-центрифуга насоси; 12-центрифуга; 13-мойни иситгич орқали ҳайдовчи насос. Тепловознинг сувли тизими дизелнинг деталлари ва мойни иссиқлик олувчи тизимда совутиш учун, ёнилғини ҳамда дизелга киритилаётган ҳаво босимини қиздириб бериш учун ишлатилади. 9. Тепловозларда электрли узатиш тизимлари ва ёрдамчи электр ускуналари Энг кўп тарқалган электр узатгичли тепловозлар ишлашининг принципиал чизмаси қуйидагича. Д изелнинг тирсакли вали асосий тортиш генератори якорини айлантиради ва ўзгармас электр токи ишлаб чиқаради. Ушбу ток ҳаракатлантирувчи электр двигателларга боради ва якорларининг айланиши тортиш редукторлари орқали етакчи ғилдирак жуфтларини ҳаракатга келтиради. Ўзгармас токли тортувчи генератор дизелнинг механик энергиясини электр энергиясига айлантиради, ҳамда дизелнинг ўт олишига хизмат қилади. Бу жараёнда генератор электр двигатели режимида ишла б аккумулятор батареялари дан таъминла нади. Ҳар бир двигател ғилдиракларни айлантиради. Тепловозларда икки машинали агрегат ўрнатилган бўлиб, унинг вали редуктор орқали дизелдан айлантирилади. У қ ўз ғ атгич ва ёрдамчи генератордан иборат. Қ ўз ғ атгич тортувчи генераторнинг чўл ғ амларини электр токи билан таъминлайди. Ёрдамчи генератор акуммулятор батариясини тўлдириш, ёрдамчи электр двигателларни таъминлаш, ёритиш ва бошқарув занжирларини таъминлаш учун хизмат қилади. Аккумулятор батареяси бошқарув занжирларини , ёритиш мосламаларини дизел ишламаган ва қ тда ва дизелни ўт олдириш вақтида ток билан таъминлаш учун хизмат қ илади. Тепловознинг электр аппаратлари қаторига контакторлар, релелар, контроллер, реверсор ва ш. к. киради. Бошқарув пулти жойлашган контроллер билан тепловоз ҳаракати бошқарилади. Контроллёр асосий дастак ҳаракати орқали дизел валининг айланиш тезлигини таъминлайди ва реверс дастаги орқали ҳаракат йўналишни ўзгартиради. Тепловознинг асосий дастаги 15 ишчи ҳолатдан иборат. Уларнинг ҳар бирига дизелнинг маълум тезлиги тўғри келади. Реверс дастаги икки ишчи ҳолатига эга : “Олдига” ва “Орқага”. Шу дастак орқали машинист реверс валини буриб, унинг ёрдамида тортиш электр двигателларининг чулғамларида ток йўналишини ўзгартириб тепловоз йўналишини ҳам ўзгартиради. 10. Гидравлик ва механик узатгичлар ҳақида тушунча Механик узатгичлар автомобил узатгичларига ўхшайди. У шестерналик тезлик қ утичасидан , реверс мосламаси ва улагич муфталаридан иборат. Бу узатиш тизимининг тузилиши оддий ва юқори фойдали иш коэффициентига эга , лекин , тезликни ўзгартирганда тезлик кескин камаяди ва кейин тортиш кучининг ошиши натижасида поезд таркибида кучли силкинишлар ҳосил бўлади. Шунинг учун механик узатгичлар фа қ ат кам қ увватли дизел поездлар , мотовоз ва автомотрисаларда қў лланади. Гидравлик узатгичлар механик узатгичлардаги камчиликлардан холи, нисбатан арзон ва оддий ҳисобланади. Гидравлик узатгичларнинг асосий қисми деб гидротрансформатор ва гидромуфта саналади. Бу иккала агрегат марказга ҳаракатлантирувчи насос тизимидан иборат. Гидравлик узатгичлар иши суюқликнинг кинетик энергиясига ёки энергиянинг узатилиши ишчи суюқликнинг динамик босимига асосланган. Марказдан ҳаракатлантирувчи насоснинг вали асосий ҳаракатлантирувчи двигател вали билан боғланган бўлиб двигател ишлаганда насос суюқликни узатгичлар орқали босим остида юргазувчи механизмга узатади (расм 13 ). Гидротрансформатор насос ғилдирагидан айлантирувчи қувватни олади ва суюқлик хайдаш ҳисобига ишчи ғилдирагини ҳаракатга келтиради. Расм 13. Гидроузатгич чизмаси 11. Дизел поездлар, автомотрисалар, мотовозлар ва газотурбовозлар Дизел поезди деб бир ёки икки мотор вагонли ва дизел куч қурилмасидан иборат таркибга айтилади. Рига вагонсозлик заводида гидравлик узатгичли (конструкция вий тезлиги 120 км/соат) ДР1 “Балтика” дизел поездлари ишлаб чи қ арилади. Бундан ташқари икки мотор–вагонли ДР2 дизел поездлари ҳам ишлаб чи қ арилган. Дизел цилиндрлари ва гидроузатгичлар вагон остида горизонтал ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, шунинг ҳисобига жойлар сони кўпайтирилган. Темир й ўлларда уч ва тўрт вагонли механик ва гидромеханик узатгичли Венгрияда қурилган дизел поездлар кўплаб ишлатилади. Автомотриса–карбюраторли ёки дизел ички ёнув двигатели ёрдамида ҳаракатланадиган қилувчи вагондан иборат бўлиб, йўловчи ва почта ташишда қўлланади. Узатиш механик, электрик ва гидравлик усулда амалга оширилади. Мотовоз - кичик қувватли локомотив бўлиб, темир йўл станцияларида ва корхоналарнинг шохобча йўлларида манёвр ишларида қўлланади. Газотурбовоз – бошланғич манба двигатели сифатида газ турбинаси билан жи ҳ озланган локомотив. Газ турбинали қурилманинг афзаллиги кичик габарит ўлчамларида катта агрегат қувватини олиш имкониятидир. Унинг камчилиги фойдали иш коэффициентининг кичиклиги ва унинг юкланиш остида ишлаганда тез пасайишидир. Адабиётлар 1. И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Биринчи чақириқ збекистон республикаси Олий мажлисининг Ўн тўртинчи сессиясидаги маъруза 1999 й 14 апрел. 2. Бройтман Э.З., Боровикова М.С., Осьминин А.Т. Эксплуатационная работа станций и отделений: Учеб. пособие для техникумов и колледжей ж.- д. трансп.-М.: Желдориздат, 2002. – 242с. 3. Железнўе дороги: Обҳий курс: Учебник для вузов /М.М.Уздин, Ю.И.Ефименко, В.И.Ковлов и др.; Под ред. М.М.Уздина. - 5-е изд. - СПб.: Информ. центр «Вўбор», 2002. - 3 6 8 с . 4. Железнодорожнўй путь /Т.Г.Яковлева, Н.И.Корпуҳенко, С.И.Клинов и др.; Под ред. Т.Г.Яковлевой. – М.: Транспорт, 1999. – 405 с. 5. Железнодорожнўе станции и узлў: Учебник для вузов ж.-д. трансп. / В.Г.Шубко, Н.В.Правдин, Е.В. Архангельский и др.; Под ред. В.Г.Шубко, Н.В.Правдина. – М.: УМК МПС России, 2002. – 368 с. 6. Железнодорожнўе станции и узлў / Ю.И.Ефименко, С.И.Логинов, В.Е.Павлов и др. – СПб.: Изд-во ПГУПС, 1996. – 202 с. 7. Обҳий курс железнўх дорог: Учебник для техникумов и колледжей ж.-д. трансп. / В.Н.Соколов, В.ФЖуковский, С.В.Котенкова, А.С.Наумов. - М.: УМК МПС России, 2002. - 296 с. 8. Основў эксплуатационной работў железнўх дорог: Учеб. пособие для студ. сред. проф. образования / В.А.Кудрявцев, В.И.Ковалев, А.П.Кузнецов и др.; Под ред. В.А.Кудрявцев. - М.: ПрофОбрИздат, 2002. - 352 с.