logo

Турли вазифаларни бажаришга мўлжаланган хоналар интерьерларни ёритишнинг алоҳида жиҳатлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

72 KB
Турли вазифаларни бажаришга мўлжаланган хоналар интерьерларни ёритишнинг алоҳида жиҳатлари Режа: 1. Турли вазифаларни бажаришга мўлжаланган хоналар 2. Интерьерларни ёритишнинг алоҳида жиҳатлари 3. Интерьернинг предметли муҳити  Турар-жой бинолари ва жамоат биноларининг ҳамма хоналари ва алоҳида жойлари уларнинг функционал мўлжалланишига боғлиқ бўлмаган ҳолда табиий ва сунъий равишда ѐритилади. Сунъий равишда ҳосил қилинадиган ѐруғлик табиий ѐруғликнинг етарли даражада бўлмаган ѐки умуман бўлмаган ҳолатларда инсон ҳаѐти ва фаолияти учун комфорт шартлари яратишда жуда муҳим аҳамият касб этади. Баъзи вазиятларда манбаларнинг қўллаш ѐруғлик сунъий фақат табиий ѐруғликдан фойдаланиш йўли билан амалда ечим бўлмайдиган масалаларни ечиш имконини беради. Ёруғликнинг сунъий манбалари (чироқлар, лампалар) таъсир кўрсатиш принципи (галоген, газ разрядли, люминесцентли, симобли, тоблантирилган ва ҳ.к.), ўлчамлари, шакли, ѐруғлиги, таралиш спектри, ѐруғликни қайтариш ва рангли ўзгарувчанлиги бўйича ҳар хилликка эга бўлади. Ишлаб чиқариш ва жамаоат биноларининг хона ва жойларида люминесцентли лампалар ѐруғликнинг асосий манбалари бўлиб хизмат қилади. Улар ѐруғлик прибор (масала)ларига ѐки “қандил”ларга ўрнатилади. Бу ўрнатишлар ѐруғлик манбаси (лампа)ни ва ѐритиш арматураси (абажур, тарқатувчи) ни уйғунлаштиради, ѐритиш арматураси лампадан таралаѐтган ѐруғликни қайта тақсимлаб фазовий кенгликка узатади унинг хоссаларини қайта ҳосил қилади. Ёритгичлар битта система ѐритиш ўрнатмасига гуруҳлантирилади. Ёритиш ўрнатмаларини (масалаларини) лойиҳалаштириш бажарилишида кўриш катта аҳамият роль ўйнайдиган ишларнинг шарт-шароитланганлиги ва кенгликни кўриш орқали қабул қилишнинг алоҳида жиҳатлари билан аниқланади. Ёритиш масалаларининг ѐритиш элементлари учта типга бўлинади – нуқтали, чизиқли ва юзали. Биринчи типга шундай масалалар кирадики, улардаги чироқлар (лаппалар, ѐритгичлар) мустақил элемент сифатида ишлайди, масалан, осма чироқлар (лампалар), плафонлар, қандиллар, бра шундай элементларга тегишлидир. Иккинчи типга шундай масалалар тегишлики, улар ѐруғлик полосаларига эга бўлган чироқлар гуруҳдан ташкил топади. Учунчи типга эса шундай масалаларни киритиш мумкинки, уларда чироқларни алоҳида ажиратиб бўлмайди, масалан, ѐруғлик карнизлари, ѐритилувчи потолоклар ва ҳ.к. яъни бунда чироқлар кузатувчининг кўзидан беркитилган ҳолатда жойлаштирилади. Нуқтали чироқлага эга бўлган ѐритиш масалалари мустақил равишда ѐки бошқа типдаги чироқлар билан уйғунликда қўлланиши мумкин. Сунъий ѐруғлик манбалари хоналарнинг ичига жойлаштирилади (ўрнатилади) ва муҳитнинг моддий элементлари деб ҳисобланади. Сунъий ѐруғлик учун тўғри ѐруғликдан фойдаланиш ва унинг текисликлар (юзалар) бўйича тарқалишининг эркин йўналтирилганлиги устун даражада характерлидир Сунъий ѐруғлик ѐритиш ўзининг композицион приѐмларига эга. Бу приѐмлар ѐруғлик эффектларининг декоративлик даражаси билан фарқланади. Масалан, “буғланаѐтган” потолок эффекти ѐритилган (ѐруғроқ) ва соялаштирилган (сояга эга бўлган) юзаларнинг контрактли таққосланиши (қиѐсланиши, солиштирилиши) дан ҳосил бўлади. Ёритиш манбалари отатда томашабин кўзидан яширилади яъни яширин жойга ўрнатилади. Бошқа приѐм жиҳозлаш, пардозлаш предметларини акцентирлаш учун деворда, полда ѐруғлик “доғ”ларни ҳосил қилади. Учинчи приѐм табиий ѐруғликнинг мумкин бўлган (эҳтимолий) имитацияси билан боғланган. Интерьердаги ѐруғлик фазовий кенгликнинг ѐритилганлиги орқали инсонга эмоциональ таъсир ўтказади. Табиий муҳитда ѐритилганлик ва рангнинг табиий алмашиниши қатор устивор ҳис қилувчанликни яратади, масалан, қуѐшли кундан сергаклик ва ҳушѐрлик ҳис қилинади, қоронғуликнинг сирлилигидан ва қўрқинчилилигидан хавотирланиш ҳисси уйғонади. Хоналарда ѐритилганлик комфортини таъминлашда ва руҳий кучланганликни бартараф этишда кундузги табиий ѐритиш катта роль ўйнайди. Ёруғлик билан боғлиқ ишларнинг композициялари концентрлаштирилган ѐки тарқатилувчан ѐруғликнинг ѐки уларнинг комбинациялашнинг ташкил этилишига асосланади. Бундай вазиятларда ѐруғлик манбанинг фазовий шаклда жойлашиш ўрни катта роль ўйнайди.  Қуѐшдан таралаѐтган нурлар ѐки осмондан тушадиган ѐруғлик одатда ѐруғлик приѐмлариданф тушади. Улар катта ѐки кичик (кўп ѐки кам) бўлиши мумкин, лекин умуман олганда предметларнинг яққол кўзга ташланишини таъминламоғи зарурдир, бунда улардаги юзалардан қайтган ѐруғликнинг равшанлиги ѐки хиралиги ва кўринмаслиги бундан мустанодир. Табиий шароитларда фазовий шакллар тарқалган ѐруғлик билан устун даражада ѐритилади, айниқса ѐпиқ бозорлар, дўконлар, кўргазмали повильонлар ва шунга ўхшаш иншоотларда бундай ѐритилиш катта самара беади (5.6 - расм). Ёруғлик ҳаракати физик қонунларга бўйсунади: ѐритилганлик ѐруғликнинг кучига, манбанинг жойлашиш масофасига ва ѐруғлик нурларининг тушиш бурчагига боғлиқ. Кўз орқали бу ѐритилганлик ѐруғлик туфайли ҳосил бўладиган сояларнинг қуюқлиги (интенсивлиги) ва уларнинг намоѐн бўлиш характери кўринишида қабул қилинади. Кичик ппроѐмли хоналарда тарқатилган акс ѐруғлик (қайтган ѐруғликнинг тарқалган ҳолда таралиши)нинг улуши ўсади, ѐруғ участкалардан бошлаб қоронғироқ участкаларда ҳам ѐритилганликнинг катта градацияси ҳосил бўлади. Кўп рефлексларга эга бўлган акс ѐруғлик (қайтган ѐруғлик) муҳитнинг ноодатийлигининг ҳис қилинишини юзага келтиради. Савдо масканларининг ойнали сводлар орқали ѐритилганлик даражаси шаҳар кўчаси билан боғлиқ ассоқиани чиқаради. Юқоридан тўғри йўналтирилган ѐруғлик ѐки ѐн томондан қайтган ѐруғлик юза бўйлаб тарқалади ва унинг пластикасини шакллантиради. Катта приѐмларда “оқувчан” ѐруғлик ҳосил бўлади (юзага келади) ва бу ѐруғлик тўсиқларнинг контури ва сулуэти бўйлаб геометрик сифатларнинг юзага чиқишини шарт – шароитлайди. Агар биринчи вазиятда (шакл - оболочки) учун массанинг скулпьтурлигининг намоѐн бўлиши характерли бўлса, иккинчи вазият учун графиклиги характерлидир. Замонавий лойиҳалаш – қурилиш амалиѐтида табиий ва сунъий ѐруғлик билан қўшма тарзда ѐритиш системасининг ривожланишинида янада кўпроқ бўляпти. Ёритишнинг бундай системасининг бош ижобий сифати шундаки, у хонанинг баландлигини ошириши, кўриш орқали бажариладиган шароитининг нисбий доимийлигини интерьер архитектурасининг қабул қилинишини таъминлаши мумкин. Интерьерларнинг ѐритилишини лойиҳалашда иккита асосий масала ечилади: функциональ масала кўриш билан бажариладиган шунинг конкрет шароитлари учун зарур бўлган ѐруғликнинг даражаси ва сифатини таъминлаш: эстетик масала – архитектуравий ѐруғликнинг образини ѐритиш, фасадга ва интерьерга архитектуравий гўзаллик бериш. Лойиҳалаш пайтида, лойиҳа устида ишлаш жараѐнида белгиланган (чамаланган) ѐритиш воситаларининг фазовий кенглик, шакл, пластика ва ранг билан ўзаро таъсирлашувини олдиндан кўра билиш масала масаласи олдинга қўйилади. Объект ѐритилишининг эстетизацияси қуйидаги масалаларнинг ечилиши билан ҳал этилади: фасад ва потолок, деворлар, интерьер поли ва жиҳозлари ўйланган образга мувофиқ элементлари ѐрқинлигини танлаш ва тақсимлаш ва интерьерда ѐруғлик ѐрқинлигининг ҳис қилинишини яратиш; дискомфортли ялтироқликни бартараф этиш; ѐруғликниг спектриал таркибини танлаш. Жамоат бинолари кўплаб интерьерларининг образи архитекторнинг катта, ѐруғлик билан ѐрқинлашган фазовий кенглик таъсуротини яратишга, монотонликнинг, ҳамда конструкция оғирлининг ҳис қилинишини бартараф этишга ҳаракат қилиши билан туғилади. Бу масала, айниқса, ер ости иншоотлари (метрополитен бекатларида, ер ости ўтиш йўлларида ва ҳ.к.) да алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Тошкент метрополитенидаги бир нечта бкатлари (масалан “Алишер Навоий”, “Амир Темер”, “Ҳамид Олимжон” бекатлари) да конструкциялар оғирлиги ва катта кучланганлигининг ҳис қилинишини бартараф этилишига ушбу станцияларда ѐруғлик оқимининг тўғри тақсимланишини йўлга қўйиш орқали эришилди. Намойиш этиш заллари ва картинали галериялар ҳамда операторлик хоналарининг ѐритилишини лойиҳалашда кўриш дискомфортини яратадиган, кўрилаѐтган предметларнинг нормаль кўринишига ҳалақит берадиганҳар қандай ялтироқликлар, ойнали акс эттиришлар салбий аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Бундай вазиятларда хоналарда бир меъѐрдан ѐруғликни яратиш имконини берадига кенг тарқалган системаларни қўллаш тақоза этилади (5.6 – расмга қаранг). Замонавий бино ва иншоотларда киритиб қуритилган ѐритувчи потолоклар, карнизлар, тахмонлар, панеллар кенг қўлланилмоқда ва улар интерьрер архитектурасининг элементлари қаторига киритилган. Кейинги йилларда жамоат бинолари интерьерларида ѐритилувчи потолоклар ва панеллар кенг тарқалиб бормоқда. Ёритилувчи потолоклар ва панелларнинг архитектуравий – конструктив одатда осма конструкциялардан ташкил топади, улар устидаги оралиқ фазовий кенгликдан лампаларни монтаж қилиш учун фойдаланилмоқда. Ёритилувчи томонлар шу билан бир қаторда акустик (104 шовқинли сўндирилиш) ҳамда санитар – техник функцияларни ҳам бажарилиши мумкин. Кўп функционалли потолок қурилмасининг схемаси 5.8 – расмда келтирилган. Ёритилувчи потолок яратиш учун киритилган ҳолда ўрнатиладиган қуввати 150вт бўлган лампали нуқтавий ѐритгичларни қўллаш мумкин. Уларда диффузор ролини ҳимоя бурчаги 30 - 45 0 бўлган ҳалқали панжара бажаради. Бунда ѐрқин ѐнадиган лампалар нуқталарига эга бўлган тўқ рангдаги потолокка эришилади ва у “юлдузли осмон” деб номланган. Интерьернинг предметли муҳити Инсоннингсунъиймуҳитидагиҳаѐтийфаолиятжараѐнларифункциональвару ҳийистеъмолучун зарур бўлган кўп сондаги предметлар қуршовида ўтади. Хонафазовийкенглигидатақсимланандиганважойлашадиганбупредметларпре дметлимуҳитниҳосилқилади, предметли муҳит ўзига ишлаб чиқариш, техник ва информацион жиҳозлар ҳамда мебель ва турмушдаги предметларни ўз ичига олади. Бинода техник жиҳознинг зарурий гигиеник параметрлари – ҳарорат, ҳаво алмашинуви, ѐруғликнинг мавжуд бўлиши (борлиги) муҳитнинг зарурий гигиеник параметрлари ҳарорат, ҳаво алмашинуви, ѐруғликнинг мавжуд бўлиши ва зарур бўлган меъѐрда ушлаб турилиши билан боғлиқ. Тегишли ўрнатмалар асосий хоналарга жойлаштирилиши ва улар интерьерга таъсир кўрсатиши мумкин. Мебелларнинг кенг номенклатураси предметли муҳитнинг композицияси учун элементларнинг асосий тўплами (набори)ни намоѐн этади (ташкил этади). Тўсувчи конструкциялар (деворлар, перегородкалар, панжаралар) текислиги декорининг қўшимча элементлари бўлиб турмушдаги ва амалий санъат предметлари (идишлар, картиналар, матолар, скулптура, фото суратлар ва ш.ў.) хизмат қилиши мумкин. Кейинги йилларда жамоат ва саноат хоналарида стационар ва динамик, тасвирловчи ва овозли, текис юзали ва ҳажмли турлича информатив ўрнатмаларнинг қўлланилиши кенг тарқалиб бораяпти. Предметли муҳим буюмларига бўлган эҳтиѐж меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва турмушдаги камфортнинг ошишига боғлиқ ҳолда муттасил равишда кенгайиб боряпти. Чегараланган ҳунармандчилик маҳсулотлари асосан саноатда ишлаб чиқариладиган жиҳозлар, мебеллар ва маданий-маиший предметлар билан алмашинди. Бу кўп сонли ва кўп миқдордаги эҳтиѐжни қондириш имконини беради. Саноатда тайѐрланадиган буюмларнинг бадиий сифатини таъминлаш лойиҳалаш жараѐнига дизайнерларни киритиш орқали ҳам қилинади. Бир томондан типли буюмларнинг кўп нусхада чиқарилиши, иккинчи томондан уларнинг якунланган индивидуаль эҳтиѐжлилиги (истеъмол қилиниши) орасидаги зиддият мода ривожланишининг қонуниятларидарвозасига келиб қолган намуналарнинг батамом алмашинувини юзага келтиради. Анча капиталь бўлган (сер харажат, қимматроқ бўлган) буюмлар, нарсалар, масалан мебелларнинг фойдаланиш муддатини ўзайтириш воситаси бўлиб, уларнинг анча универсаль шаклларини излаб топиши хизмат қилади: бадиий белгилар (безаклар) билан боғланган алоҳида буюмлардан предметлар тўпламига (гарнитурларга) ўтиш, ундан кейин эса-алоҳида элементлар тайѐрлашга ўтилади (секциялар) (1- расм). Конкрет фқазовий кенгликларда элементларни кўчириш нуқтаиназаридан майдонлаштириш ва универсаллаштириш мебеллар шаклларини мумкин қадар композицион бежиримлаштириш билан қисман боғлангандир. Бадиий ижодни ўзида мужассам этган мустақил ижодий фаолият сифатида жиҳоз (мебель) нинг алоҳида предмети инсонга эмоциональ таъсир кўрсатадиган маълум эстетик баҳога эга бўлади. Бир қанча буюмлар автоном ҳолатда бўлиши, бошқалари атрофидаги моддий объектлар билан ҳар доим ўзаро таъсирлашган ҳолда муҳитда намоѐн бўлади. Жиҳоз ва мебель архитектуравий муҳит ва унинг шакл ва тўсиқлари (тўсувчи конструкциялар) билан боғлангандир. Бу боғланганлик пассив бўлиши мумкин, бунда предметларнинг мавжудлиги композицион аспектларга дахлсиз бўлади ѐки фаол бўлиши мумкин, бунда предмет ѐки уларнинг гуруҳи шакл ҳосил қилувчи компонентлар билан ўзаро таъсирлашувга киришади. Бу ерда предметнинг хусусий шаклининг (ҳажмий ѐки текис) умумий сифатлари:- роль ўйнайди, ўлчамлари, материал, ранг, фактура ва жойлашиши ўрни ва шу кабилар муҳим аҳамият касб этади. Жиҳознинг предмети интерьерни композицион ташкил этиш воситаларидан бирига айланади. Предметли муҳитнинг композицион ташкил этишининг интерьерда архитектуравий элементлар ва жиҳозларни ўрнатишнинг ўзига хос “синтези” сифатида кўриб чиқиш фазовий ва материалли “муносабат”ларнинг қатор приѐмларининг белгилаш мумкин. Энг бош приѐмлардан бири бўлиб, тўсиқ билан физик боғланганлик приѐмидир.ю унинг моҳияти шундаки, жиҳоз предметининг иккита ҳолати мавжуддир – мобилли (кўчувчан) ва стационар (қўзғалмас) ҳолатлар. Биринчи вазиятда буюмлар мустақил конструкцияга эга бўлади. Предметнинг габаритлари ва массаси алоҳида бўлган физик кучларсиз унинг хонадаги ҳолатини ўзгартириш ва композицион гуруҳлаштириш ва мебеллар конкрет интерьерга мўлжалланади. Мебель гарнитури предметларини гуруҳлаш комбинация принципларига асосланади ва композицияни ўз ичида ечади стоционарь ҳолат жиҳоз шакли ва материалларининг тўсувчи фунциялар билан узлуксиз боғланганлигини ва жиҳоз ўрнининг доимийлигини ифодалайди. Бу каминлар, қўшма тарзда қурилган шкафлар, дам олиш ва кўтиш жойлари гуруҳи ва шу кабилар киради. Улар учун жиҳознинг бир вақтнинг ўзида тўсувчи конструкция ва интерьернинг бадиий ғояси билан органик боғланганлиги характерлидир. А). Жиҳоз предмети ѐки жиҳозлар гуруҳи шакл ѐки ҳаракатланиш йўналишининг геометрик ўқини белгиловчи фазовий кенгликда акцентли объект ролини бажариши мумкин. Никоҳдан ўтказиш саройида рўйхатга олиш столи тантанавор жараѐннинг кульминациясига айланади (27. III. расм). Б). Тўсувчи конструкция ѐки фазовий кенгликнинг ритмик композициясига киритиладиган оддий элемент сифатида роль бажаради. Тошкент метрополитенининг Ҳамид Олимжон бекатида зал ўқи бўйича торшерлар қўйилган. Торшерларнинг асосланган ритми бутун узунлик бўйича бекат кенглиги ривожланишининг аниқ динамикасини ташкил қилади. В). Жиҳозларнинг деворлар ташкил этилишнинг асосий восита сифатида киритилиши савдо-сотиқ жойлари ва яшаш хоналарида кенг тарқалган. Бу ерда фазовий (майда пластика) ва текис юзали ечимлар уйғунлашади. Декаратив-амалий санъат предметларининг текис юзага тақсимланиши текис юзали ечимга тегишлидир.